Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 908.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Давлат хариди ташкил этиш асослари

Купить
Давлат хариди ташкил этиш асослари Маъруза режаси  Давлат харидлари тизимини янада ривожлантириш асослари  Ўзбекистон Республикаси товар хом- ашё биржасида электрон аукцион савдоларини ташкил қилиш механизми.  Давлат хариди махсус ахборот порталидан фойдаланиш механизми 1. Давлат харидлари тизимини янада ривожлантириш асослари Прeзидeнт И.Кaримoв 2010 йилдa мaмлaкaтимизни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри вa 2011 йилгa мўлжaллaнгaн энг муҳим устувoр йўнaлишлaргa бaғишлaнгaн Ўзбeкистoн Рeспубликaси Вaзирлaр Мaҳкaмaсининг мaжлисидaги мaърузaларида жумладан:  “ ... кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликнинг крeдитлaр, xoм aшё рeсурслaри, шунингдeк, дaвлaт xaридлaри тизимидaн фoйдaлaниш имкoниятлaрини кенгaйтириш зaрур” деб таъкидладилар.  2011 йилдa Мoлия вaзирлиги вa Иқтисoдиёт вaзирлигигa мaxсус квoтaлaр aжрaтиш oрқaли кичик бизнeснинг дaвлaт xaридлaри тизимидaн фoйдaлaнишини кенгaйтириш бoрaсидa aлoҳидa мexaнизмни ишлaб чиқиш вa aмaлдa қўллaш, кичик бизнeс кoрxoнaлaри тoмoнидaн ишлaб чиқaрилaётгaн мaҳсулoтлaрни xaрид қилиш, кўрсaтилaётгaн иш вa xизмaтлaргa дoир дaвлaт буюртмaлaрини жoйлaштириш бўйичa oчиқ элeктрoн тизимни бoсқичмa-бoсқич жoрий этиш вaзифaси тoпширилди.  07.02.2011 йил Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат харидлари тизимини оптималлаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб қилишни кенгайтириш тўғрисида"ги N ПҚ-1475 -сонли Қарори қабул қилинди.  Давлат харидлари бўйича тендерлар ўтказилганда кичик бизнес субъектларига, шароитлар тенг бўлган бошқа ҳолларда, устунлик бериш  Давлат харидларини амалга оширишда ошкораликни таъминлаш  Кичик бизнес субъектлари учун товар (иш, хизмат) етказиб бериш бўйича Давлат буюртмаларини қабул қилиш имконини кенгайтириш ПҚ-1475-сонли Қарорда белгиланган асосий вазифалар: 2011 йил 1 апрелдан бошлаб:  кичик бизнес субъектларига квоталар ажратилиши белгиланган, янги, такомиллашган, очиқ ва шаффоф механизмли давлат харидлари киритилсин;  давлат харидлари бўйича тендерлар ўтказилиши шароитида, бошқа шароитлар тенг бўлган ҳолларда, афзаллик кичик бизнес субъектлари тарафида бўлади;  учта қатнашчидан кам бўлган ҳолларда конкурс таклифлари танловини ўтказиш ман этилади, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;  давлат бюджети ва бошқа марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича 500 млн.сўмгача қийматдаги ишларни бажарувчи пудрат ташкилотларини танлаш фақатгина кичик бизнес субъектлари ўртасида ўтказилади;  марказлашган маблағлар ҳисобига давлат харидларини амалга оширувчи барча ташкилотла Мазкур Қарорда белгиланганки:  устувор даражада кичик бизнес субъектларидан харид этилувчи давлат эҳтиёжлари учун зарур бўлган товар (иш, хизмат)лар гуруҳлари рўйхатига Хукумат комиссияси қарори билан ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш мумкин;  давлат харидлари жараёнида иштирок этувчи ташкилотларни Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида аккредитациядан ўтказиш бепул амалга оширилади;  кичик бизнес субъектлари учун молиявий бўнак (аванс) ҳажми савдога қўйилаётган товар(иш, хизмат)ларнинг бошланғич қийматининг уч фоизидан ошиб кетмаслиги зарур, Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг комиссия йиғими ҳажми эса – ҳар бир томондан битим суммасидан 0,05 %ни ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2011й. ПҚ-1475-сонли қарорига мувофиқ марказлаштирилган манбалар ҳисобига Давлат харидларини амалга оширувчи барча ташкилотлар, кўзланаётган харидлар бўйича эълонларни, товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчини аниқлаш кунидан 30 кун олдин, махсус ахборот порталида жойлаштирилиши шарт. Давлат харидлари жараёни 4 элементдан иборат:  Харидларни режалаштириш;  Харидларни ташкил этиш;  Шартномалар тузиш ва уларни бажариш;  Назорат. Давлат харидини режалаштириш – кейинги давр учун бюджетни тузиш ва қисман ёки тўлиқ давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция дастурини тузиш жараёнида амалга оширилади Бу жараён ўз ичига:  бюджет сўровномаларини шакллантириш ва уни молия органларига тақдим этиш;  давлат бюджетини тасдиқлаш ва бюджет ажратмалари ҳажмини бюджет маблағлари олувчиларга етказиш;  харажатлар сметасини сотиб олинадиган товарлар ва хизматлар гуруҳлари буйича рўйхатдан ўтказишни қамраб олади. Харажатларни қисқартириш, биринчи навбатда, қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:  ўтган йилдан қолган ва тўла тугалланмаган ҳамда келгуси молия йилида давлат устувор йўналишлар дастурида бўлмаган лойиҳаларни молиялаштиришдан воз кечиш;  ҳар йил учун тузиладиган давлат устувор дастурига кирмайдиган янги лойиҳаларни молиялаштиришдан воз кечиш;  харажат моддаларининг таркибига тегмаган ҳолда, унинг умумий суммасини қисқартириш (смета “томини” пасайтириш). Давлат харидини режалаштиришдаги мавжуд муаммоларнинг сабаблари қуйидагилардир:  бюджет тизимининг такомиллашмаганлиги – бюджетни шакллантириш фақат бир йил чегарасида бўлиб, унда ўтган йил бюджетида кўзда тутилган ва тугалланмаган лойиҳаларни молиялаштириш мажбурияти кўрсатилмайди;  Давлат бюджетини шакллантиришнинг услубий асосларининг етарли даражада такомиллашмаганлиги, яъни даромад ва харажат моддаларини режалаштириш сифатининг паст даражада эканлиги;  давлат эҳтиёжлари учун харидни режалаштириш услубиётининг мавжуд эмаслиги ва бошқалар. 2. Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасида электрон аукцион савдоларини ташкил қилиш механизми. 2011 йил 1 апрелда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 100- сонли “ Давлат харидларини ташкил қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарорига мувофиқ:  Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комисиясининг ишчи органи тўғрисида Низом  Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасида бошланғич баҳони пасайтириш асосида электрон аукцион савдоларини ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди  Ўзбекистон республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича битта контракт бўйича 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача тенг суммада товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) давлат харидлари (кейинги ўринларда товарларнинг давлат хариди деб аталади) фақат ушбу Низомга мувофиқ ташкил этиладиган ва ўтказиладиган савдолар орқали амалга оширилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Давлат бюджети маблағлари ва бошқа марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган, қиймати 500 млн. сўмгача бўлган объектлар бўйича қурилиш ва реконструкция ишларини бажариш учун пудратчи ташкилотлар танлови фақат кичик бизнес субъектлари ўртасида амалга оширилади.Қурилиш ва реконструкция ишларини бажариш учун пудратчиларни танлаш ва шартномалар тузиш Савдоларни ўтказишга тайёргарлик кўриш қуйидагиларни ўз ичига олади:  буюртмачилар ва етказиб берувчиларни савдоларнинг қатнашчилари сифатида аккредитациядан ўтказиш;  махсус ахборот порталида савдоларни ўтказиш тўғрисидаги эълонни жойлаштириш;  биржа ва агентларнинг хизматларига ҳақ тўлаш учун буюртмачи томонидан аванс тўлови ўтказилиши;  буюртмачиларнинг буюртманомалари (лотлари)ни шакллантириш;  етказиб берувчилар томонидан уларнинг савдоларда қатнашишини таъминлайдиган молиявий закалатлар тўланиши. Такрорий савдолар ўтказмасдан етказиб берувчи билан контракт фақат илгари махсус электрон порталда жойлаштирилган ушбу буюртма бўйича эълонда назарда тутилган шартларда тузилиши мумкин. Бунда тузилган контрактнинг нархи:  савдоларда бошланғич нархдан паст нархни таклиф қилган фақат битта етказиб берувчи қатнашган ҳолларда ягона етказиб берувчи - савдолар қатнашчиси нархидан;  ўтказилган савдоларда етказиб берувчилардан таклифлар бўлмаган ёки етказиб берувчилар томонидан таклиф этилган нархлар бошланғич нархдан юқори бўлган ҳолларда эълон қилинган бошланғич нархнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Савдоларнинг ғолиби деб эътироф этилмаган етказиб берувчининг молиявий закалати ғолиб аниқланган пайтдан бошлаб бир иш куни мобайнида қайтарилади. Буюртмачи:  савдоларни ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонун ҳужжатларига мувофиқлиги;  савдолар ғолиби бўлган етказиб берувчи билан контракт тузиш ёки савдолар ғолиби бўлган етказиб берувчи билан контракт тузишни рад этиш муддатига риоя этилиши (ажратилган бюджет маблағлари камайиши ҳоллари бундан мустасно);  Ҳукумат комиссиясининг ишчи органига буюртмачи томонидан товарларнинг давлат хариди амалга оширилишида ушбу Низом бажарилиши мониторинги олиб борилиши учун ишончли ахборот тақдим этилиши;  томонлар ўртасидаги контракт мажбуриятларини бажариш тугаллангандан кейин беш йил мобайнида савдолар предмети бўйича эълонлар ва техник ҳужжатларнинг асл нусхалари сақланиши учун жавоб беради. Етказиб берувчи:  савдоларда қатнашиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги;  миқдор, сифат, техник параметрлар, шунингдек таклиф этилаётган товарларни (ишлар, хизматларни) етказиб бериш муддатлари ва жойи бўйича етказиб берувчининг буюртманомалари шартлари буюртмачининг буюртманомаларида назарда тутилган шартларга мувофиқлиги;  савдолар шартларининг бошқа бузилишлари;  тузилган контракт шартлари бажарилмаслиги учун жавоб беради. Биржа:  савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълон махсус ахборот порталида эълон қилиниши;  буюртмачилар, етказиб берувчилар ва уларнинг агентларини аккредитациядан ўтказиш ёки уларни савдоларга қўйиш асоссиз рад этилганлиги ёхуд савдоларга қўйиш чекланганлиги;  савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда савдолар ғолибини аниқлаш тартиб-қоидасига риоя этилиши;  савдолар баённомасини имзолаш муддатлари бузилиши ёки имзолаш рад этилиши;  электрон тизим ва махсус ахборот портали узлуксиз ишлаши;  савдолар натижалари бўйича томонлар томонидан тузилган контракт рўйхатдан ўтказилиши учун жавоб беради. Савдолар тартиб-таомилидан келиб чиқадиган келишмовчиликлар ва низолар, буюртмачи, биржа, Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи ёки савдоларнинг бошқа қатнашчилари хатти- ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар хўжалик суди томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади. 3. Давлат хариди махсус ахборот порталидан фойдаланиш механизми Биржа савдосининг афзалликлари ЎзРТХБ савдо айланмаси (трлн. сўм) 2004 2005 2006 2007 2008 2009 20100.00.51.01.52.02.53.03.54.0 0.45 0.86 1.41 2.08 2.68 2.91 3.47 Маҳсулотларнинг таркиби Рангли ва қора металлар 9% Озиқ-овқат маҳсулотлари 23% Қурилиш моллари 25%Пахта 5%Нефть маҳсулотлари 7%Суюлтирилган газ 9%Полиэтилен 7% Бошқалар 18% ЎзРТХБ экспорти Нефть маҳсулотлари 7,7% Пахта 20,7%Полиэтилен 42,4% Цемент 21,9% Другие 7,3%  Бюджет ташкилоти брокерлик идорасига мурожаат қилади ёки ўзи логин парол олган холда махсус аборот парталига кириши мумкин. (Марказ, филиал ёки савдо майдончаси орқали)  Брокер ва буюртмачи топшириқ шартномасини тузадилар  Брокер (агент) буюртмачи номидан талабномани савдога қўйяди
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha