Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 310.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Давлат хариди ва унинг давлат молиясида тутган ўрни

Купить
Давлат хариди ва унинг давлат молиясида тутган ўрни Режа 1. Давлат харидлари: моҳияти ва аҳамияти. 2. Давлат харидининг предмети ва уни ташкил этиш моделлари 3. Давлат харидлари тизимига кичик бизнес субъектларини жалб этиш. 4. Давлат харидини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари Бозор иқтисодиёти шароитида давлат харидлари тизимини ойдинлаштириш, ушбу жараёнга кичик бизнес субъектларини жалб этиш, нафақат товар бозорида рақобат мухитини яхшилаш, шунингдек макроиқтисодий мувозанатни барқарор сақлашнинг мухим омили сифатида хизмат қилади. Юқоридигилардан келиб чиққан холда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2011 йилдаги ПҚ-1475-сонли "Давлат харидлари тизимини муқобиллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб қилишни кенгайтириш тўғрисида"ги Қарори ўз вақтида ва асосли равишда уш бу жараёнга кичик бизнес субъектларини жалб этишни мақсад вазифаларини белгилаб берди. Давлат харидлари бўйича ҳукумат комиссиясининг 15 феврал 2011 й. мажлис баённомаси 4.3. бандида Ўзбекистон Республикаси хом ашё биржасига, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Савдо- саноат палатаси билан ҳамкорликда кичик бизнес вакиллари, тарбиркорлар ва давлат харидларида қатнашадиган ходимларни малакаларини ошириш чора-тадбирларни амалга ошириш вазифалари топширилган. Давлат хариди - бу давлат эҳтиёжлари учун товарлар ва хизматларни қисман ёки тўлиқ давлат маблағлари эвазига сотиб олишдир. Давлат харидлари ёки давлат эҳтиёжлари учун товарлар, ишлар ва хизматлар хариди давлат муассасалари томонидан ўз вазифаларини бажариш жараёнининг ажралмас қисмидир. Турли мамлакатлардаги давлат харид ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоиздан 20 фоизгача Давлат харидлари давлат инфратузилмасини моддий- молиявий таъминлаш мақсадида амалга оширилади.  Давлат инфратузилмасини икки йирик таркибий кисмга ажратиш мумкин: - Иқтисодий инфратузилма (транспорт, коммунал хизматлар, жорий иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун хизмат қилувчи инфратузилма); - Ижтимоий инфратузилма (мактаблар, касалхоналар, кутубхоналар, ёки бошқа сўзлар билан айтганда, жамиятнинг ҳаёти учун хизмат қилувчи инфратузилма). Давлат харидини иқтисодиётнинг маълум соҳаларида амалга ошириш орқали, ўша соҳалар ривожига ва аҳоли бандлиги ҳамда даромадлари даражасига ижобий таъсир этади:  очиқ тендерларни эълон қилиш орқали рақобатни ривожлантиришга таъсир этади;  сотиб олинаётган товарларнинг сифат талабини халқаро андоза талабларга тенглаштириш орқали, миллий ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулот сифатини оширишга таъсир этиш мумкин;  кичик бизнес вакиллар томонидан ишлаб чиқарилаётган товар ва хизматларни сотиб олишда танлов жараёнларини жорий этиш орқали, кичик бизнесни ва рақобатни ривожлантиришга таъсир этиш мумкин. Ўзбекистон Республикасида давлат харидининг субъектлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади : 1.Бюджет ва бюджетдан ташқари фондлар маблағларини олувчилар: бюджет ташкилотлари;  бюджетдан ташқари мақсадли фондларнинг ижроий дирекциялари;  Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси, вилоятлар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги қошидаги ягона буюртмачи хизмати;  ҳукумат кафолати остида халқаро грант ва қарз олган ҳамда ушбу маблағлар ҳисобидан давлат харидини амалга ошираётган ташкилотлар; 2.Давлат бошқарув органлари (назоратни ташкил этувчи органлар):  Вазирлар Маҳкамаси;  Ҳисоб палатаси;  Молия вазирлиги;  Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги;  Давархитекқурилиш; 3.Товарлар ва хизматлар етказиб берувчилар:  хўжалик субъектлари; 4. Харидни ташкил этиш жараёнига кўмаклашувчи ташкилотлар:  Хизмат кўрсатувчи банклар;  Транспорт-экспедиторлик компаниялари;  Маслаҳат ва экспертиза ҳамда бошқа ташкилотлар. 2. Давлат харидинининг предмети ва уни ташкил этиш моделлари Давлат харидининг предмети бўлиб, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган товарлар, бажариладиган ишлар ва хизматлар ҳисобланади. хом-ашё, буюм, ускуналар, қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатдаги предметлар, электр энергияси, шунингдек, товарларни етказиб бериш бўйича хизматлар қиймати (агар у товарнинг баҳосидан юқори бўлмаса) киритилади[1]. [1] Европа мамлакатларида давлат харидини товарлар, ишлар ва хизматларга ажратиш бўйича ЮНСИТРАЛ томонидан таклиф этилган таснифлашга асосан Товарларга Ишлар деганда қурилиш, таъмирлаш, бинони, иншоат ва объектларни бузиш ёки таъмирлаш,билан боғлиқ фаолият турлари, шунингдек, гурунтларни қазиш, янгидан қуриш, жиҳозлаш, монтаж учун қурилиш майдонларини тайёрлаш ва бошқа қурилиш ишлари (масалан, геодезия ва бурғалаш бўйича ишлар, аэро- ва сунъий йўлдош орқали суръатга олиш, сейсмик тадқиқотлар ўтказиш (агар ушбу хизматлар баҳоси асосий иш баҳосидан юқори бўлмаса) тушунилади. Хизматларга эса – товар ва ишларга тааллуқли бўлмаган барча харид предмети тушунилади. Давлат харидини ташкил этиш моделлари Давлат харидини ташкил этиш моделиМарказлашган Қисман марказлашганМарказлашмаган 3. Давлат харидлари тизимига кичик бизнес субъектларини жалб этиш. 1 : “ Кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурининг асосий йўналишлари 2: Давлат харидини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари “ Кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурининг асосий йўналишлари (1): қулай бизнес-муҳит яратиш давлат ва назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари молия-xўжалик фаолиятига аралашувини кескин қисқартириш кичик корxоналар ташкил қилиш ҳамда рўйxатдан ўтказиш тартиб-қоидаларини янада соддалаштириш кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик соҳаси учун солиқ ва бошка тўловлар бўйича янада қулай шарт-шароитлар яратиш, имтиёз ва преференциялар бериш кичик бизнес ва xусусий тадбиркорлик субъектларига кредитлар бериш меxанизмини янада такомиллаштириш ва уларнинг ҳажмини ошириш Биз бугун 2010 йил якунлaрини бaҳoлaр эканмиз, aввaлo, мaмлaкaтимиз иқтисoдиётининг юқoри бaрқaрoр ўсиш суръaтлaри вa мaкрoиқтисoдий мутaнoсиблиги сaқлaниб қoлaётгaнини қaйд этишимиз зaрур. Шуни янa бир бoр эслaтиб ўтмoқчимaнки, юртимиздa ялпи ички мaҳсулoтнинг ўсиш суръaтлaри 2008 йилдa 9 фoиз, 2009 йилдa 8,1 фoиз, 2010 йилдa эсa 8,5 фoизни тaшкил этди. Жaҳoн мoлия институтлaрининг xулoсaсигa кўрa, бу дунёдaги энг юқoри кўрсaткичлaрдaн бири экани aлбaттa бaрчaмизгa мaмнуният бaғишлaйди. Прeзидeнт Ислoм Кaримoвнинг 2010 йилдa мaмлaкaтимизни ижтимoий- и тисoдий ривoжлaнтириш якунлaри қ вa 2011 йилгa мўлжaллaнгaн энг му им ҳ устувoр йўнaлишлaргa бa ишлaнгaн ғ Ўзбeкистoн Рeспуб-ликaси Вaзирлaр Мa кaмaсининг мaжлисидaги ҳ мaърузaсидан ЯИМнинг ўсиш суръати (ўтган йилга нисбатан %да) 4,0 4,4 7,7  бозор конъюнктурасига тез мослаша олиш  фаолияти учун кам капитал мабла талаб иладиғ қ  инновацион технологияларни тез жорий эта олиши  а оли бандлиги ва ҳ даромадларини оширишга кўмаклашади  мамлакатда мулкдорлар атламини яратади қ  мамлакат экспорт сало иятини ҳ кўтарадиКичик бизнесни ривожлантириш сабаблари Давлат истеъмолчиларнинг у у и устунлигини исобга олиб, ҳ қ қ ҳ и тисодий фаолият, қ тадбиркорлик ва ме нат илиш ҳ қ эркинлигини, барча мулк шаклларининг тенг у у - ҳ қ қ лилигини ва у у ий жи атдан ҳ қ қ ҳ баб-баравар му офаза этили- ҳ шини кафолатлайди. Хусусий мулк бош а мулк қ шакллари каби дахлсиз ва давлат имоясидадир. ҳ Мулкдор фа ат онунда қ қ назарда тутилган олларда ҳ ва тартибдагина мулкидан ма рум этилиши мумкин ҳ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 12 боб, 53 модда Ўзбекистонда ва хорижий давлатларда кичик бизнеснинг ЯИМдаги улуши, 2010 й .52,5 21 11,4 16,7 52 51 58,5 59 51 53,5 0 10 20 30 40 50 60 70 Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектлари ривожланишининг 2000-2010 йиллардаги асосий кўрсаткичлари КЎРСАТКИЧЛАР Ўлчов бирлиги 2000 2005 2006 2007 2008 2009 2010 Кичик бизнес субъектларининг ЯИМ даги улуши % 31,0 38,2 42,1 45,7 48,2 50,1 52,5 Кичик бизнес субъектларида банд бўлганлар сони минг киши 4316,5 6602,5 7258,6 7762,8 8024,1 8402,3 8633,6 И тисодиётда банд бўлганларнинг умумий қ сонидаги улуши % 49,7 64,8 69,1 72,1 73,1 73,9 74,3 Янги ташкил этилган иш ўринлари сони минг ўрин 296,9 434,2 425,5 … 313,5 391,8 480,0 ар 1000 а олига тў ри келадиган фаолият Ҳ ҳ ғ юритаётган кичик бизнес субъектлари сони дона 6,0 10,3 13,2 14,7 14,7 15,0 15,1 Иқтисодиётнинг асосий тармоқларидаги кичик бизнес субъектлари улушининг ўзгариши, (%)10,0 85,7 50,9 43,7 52,5 19,6 97,9 52,3 50,5 47,7 0,0 20,0 40,0 60,0 80,0 100,0 120,0 саноат қишлоқ хўжалиги қурилиш чакана савдо хизматлар 2005 2010 Ўзбекистон Республикасида Давлат харидини ташкил этишнинг мавжуд ҳуқуқий асослари қуйидагилардан ташкил топган:  Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари:  Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 14 декабрдаги “Бюджет тизими тўғрисида”ги Қонуни;  Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни;  Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонуни;  ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари  Ўзбекистон Республикасининг Фуқоролик кодекси: 4 параграф. Давлат шартномалари асосида товарлар етказиб бериш.  Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари:  2003 йил 3 июлдаги “Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадибирлари тўғрисида”ги 302 –сонли қарори;  2000 йил 21 ноябрдаги “Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида” 456-сонли қарори;  “ 2000 йил давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган озиқ-овқат асосий турлари тўғрисида” ва унга илова қилинган “Ижтимоий соҳа ташкилотлари, махсус истеъмолчилар ва давлат захираси учун асосий озиқ-овқат билан таъминлаш тартиби”;  1997 йил 26 сентябрдаги “Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат етказиб беришни танлов асосида ташкил этиш тўғрисида” ва унга илова қилинган “Давлат эҳтиёжлари учун импорт озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш тендерларини ўтказиш тартиби” қарори ;  2007 йил 20 мартдаги 53-сон қарорга илова қилинган “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тўғрисида” низоми;  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йилнинг 21 майда 1475 рақами билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2005 йилнинг 5 майдаги 63-сонли Буйруғи билан тасдиқланган “Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақида вақтинчалик Низом”  1997 йил 14 августдаги “Давлат эҳтиёжлари учун асосий озиқ-овқат турларини сотиб олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 397-сонли қарори; Ўзбекистонда давлат харидини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга, хусусан, “Давлат хариди тўғрисида”ги Қонунни қабул қилишнинг долзарблиги қуйидаги ҳолатлар билан изоҳланади:  давлат харидини ташкил этишда маълумотлар шаффофлигини таъминлаш;  давлат харидини амалга оширувчи давлат субъектларини ваколатларини тартибга солиш;  харидни режалаштириш ва тартибга солиш;  мол етказиб берувчиларни ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш;  тендер асосида савдоларда харид механизмаларини тартибга солиш
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha