Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 736.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 17 Январь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Дин ижтимоий маданият ҳодиса сифатидаги ахамият

Купить
Дин ижтимоий маданият ҳодиса сифатидаги ахамият РЕЖА:  1. Дин, диншунослик, дин фалсафаси, теология, теософия, художоʻйлик, диний эʼтиқод, ақида, илоҳиёт тушунчаларининг моҳияти.  2. Диннинг функсиялари ва ижтимоий аҳамияти.  3. Диншуносликнинг фан сифатида шаклланиши, предмети, функсиялари, категориялари.  КИРИШ “ Диншунослик” фани бўлажак мутахассислар учун мўлжалланган махсус курс бўлиб, унда дин билан боғлиқ маълумотларни холис, илмий таҳлилий тадқиқ этиш кўникма ва малакалари шакллантирилади. Зеро, дин диншунослик фанининг ўрганиш объекти бўлиш билан бирга, ҳар бир кишининг эътиқоди ҳамдир. Эътиқод масаласига эса турли дин вакиллари орасида эътироз ва норозилик пайдо бўлмаслиги учун ҳурмат ва эҳтиёткорлик билан ёндашиш талаб этилади. 1. Фаннинг мақсад ва вазифалари. Фанни ўқитишдан мақсад:  талабаларда дин ҳақида холис, тўғри дунёқарашни шакллантириш,  турли динларнинг келиб чиқиши, мазмун- моҳияти таълимоти ва тарихи ҳақида умумий илмий тушунчалар беришдан иборат. 1. Фаннинг мақсад ва вазифалари.  Кўзланган мақсадга эришиш учун талабаларга : - диншунослик фанининг динни ўрганишдаги ёндашувлари,  диншуносликнинг соҳалари,  фаннинг асосчилари,  диншуносликнинг бошқа соҳалар билан ўзаро алоқалари ҳақида аниқ ва атрофлича маълумот бериш талаб этилади. 1. Фаннинг мақсад ва вазифалари.  Дунёда мавжуд динларга хос бўлган умумий ва хусусий жиҳатларни таҳлилий ўрганиш қўйилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда асосий омил бўлиб хизмат қилади. ФАННИНГ ЎРГАНИШ АҲАМИЯТИ ВА УНИНГ АСОСЛАРИ  Ушбу фанни ўқитиш мобайнида миллий ва диний қадриятларнинг тарихан муштараклиги, уларнинг умуминсоний қадриятларга уйғунлашиши, ҳозирги мустақил Ўзбекистон шароитидаги аҳамияти ёритиб берилади.  Фанни ўқитишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонун, Жиноят, Фуқаролик, Оила кодексларидаги дин ва виждон эркинлиги ҳақидаги кўрсатмалар, қоидалар дастурул амал бўлиб хизмат қилади. Динни илмий тадқиқ этишда қуйидагиларни билиш лозим бўлади: ДИНШУНОС БИЛИШИ ЛОЗИМ: динни ўрганишдаги ёндашувлар Шарқ ва Ғарбдаги диншунослик мактаблари диншуносликнинг соҳалари фаннинг асосчилари ва асарлари диншуносликнинг бошқа фан соҳалари билан боғлиқлиги диннинг жамият ва инсон ички дунёсида тутган ўрни Фанни тўла ва пухта ўзлаштириш учун диншунос қуйидагиларга амал қилиши лозим бўлади: ДИНШУНОС АМАЛ ҚИЛИШИ ЛОЗИМ: диннинг эзгулик моҳиятини тушуниш дунё динлари манбалари ҳақида атрофлича тасаввурга эга бўлиш динлар тарихини тарихий жараёнлар билан боғлиқ ҳолда ўрганиш муайян диндаги етакчи шахс ҳақида билимга эга бўлиш диншуносликка оид тадқиқотлар ва улардаги ёндашувларни билиш 2. ДИНШУНОСЛИККА КИРИШ ФАНИНИНГ ОБЪЕКТИ ВА ПРЕДМЕТИ.  “ Диншуносликка кириш” фани динни ҳар томонлама, холислик ва илмийлик асосида ўрганувчи фандир. Унинг объекти дин билан боғлиқ барча тушунчаларни қамраб олади. “ ДИН” ТУШУНЧАСИ  Араб тилидаги манбаларда қайд этилишича, дин сўзи “дâна” феълидан ясалган бўлиб, “кимгадир ёки нимагадир боғланмоқ, алоқадор бўлмоқ”, “динун” сўзи эса “дин, имон, ажр-мукофот, қилинган ишга яраша берилган ҳақ” каби маъноларни билдиради.  Ўзбек тили луғат адабиётларида “дин” – ишонч, ишонмоқ, эътиқод, ҳукм, ҳисоб, жазо, бўйсуниш, итоат қилиш, ибодат, йўл тутиш, одат қилиш, эътиқод қилиш маъноларини билдириши келтириб ўтилади. “ ДИН” ТАЪРИФИ  “ Дин – инсоннинг муқаддас деб билган нарсаларига нисбатан муносабатидир” (Рудольф Отто);  “ Дин – руҳий борлиқларга нисбатан ишонч” (Эдвард Тайлор); “Дин – инсоннинг абадиятни англашини таъминловчи, ақл ва мантиққа тобеъ бўлмаган зеҳний бир малака ёки иқтидоридир” (Макс Мюллер);  “ Фансиз дин кемтикдир, динсиз фан эса кўрдир” (Альберт Эйнштейн);  “ Яхши ҳаёт фақатгина диндадир” (Томас Фуллер);  “ Дин – энг буюк ижтимоий қадриятлар ҳиссидир” (Эдвард С. Амис); “Дин – доимо бир ҳаёт эгаси Тангрига, яъни бир илоҳий ҳис ва ироданинг коинотни бошқаришига ва инсоният билан алоқадор ахлоқий муносабатларни ўз тасарруфида ушлаб турганига ишонишдир” (Жеймс Мартиньо);  “ Дин – бир жамоатнинг вужудга келишини таъминловчи маросим ва эътиқодлар мажмуидир” (Э.Дюркгейм). “ ДИН” ТАЪРИФИ  Абу Наср Форобий “Фозил одамлар шаҳри” асарида дин ҳам фалсафа каби воқеликни ўрганишга қаратилганини таъкидлаган. Форобийнинг фикрича, фалсафадаги масалалар исботини пайғамбарлар рамзлар шаклида баён қилганлар.  Абу Райҳон Берунийнинг динга нисбатан муносабатини ўзининг “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар” ва “Ҳиндистон” асарларида баён қилган бўлиб, унинг фикрича, дин илм бўлиб, бундай илм воқеликдаги нарса ва ҳодисаларни далиллаш, исботлаш орқали ўрганиш мумкин бўлмаган жойда қўлланилади. “ ДИН” ТАЪРИФИ  “ Дин – муайян таълимотлар, ҳис-туйғулар, тоат-ибодатлар ва диний ташкилотларнинг фаолиятлари орқали намоён бўлиб, у олам, ҳаёт яратилишини тасаввур қилишнинг алоҳида тариқаси, уни идрок этиш усули, оламда инсоният пайдо бўлгандан то бизгача ўтган даврларни илоҳий тасаввурда акс этиш шакли, комил инсонни тарбиялашда асосий тарбияловчи қудратга эга бўлган маънавий- ахлоқий кучдир”. ДИННИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ ДИНДОР МУҚАДДАС МАНБА УРФ-ОДАТ ВА МАРОСИМЛАР ИБОДАТХОНА ЭЪТИҚОД 2. ДИНШУНОСЛИККА КИРИШ ФАНИНИНГ ОБЪЕКТИ ВА ПРЕДМЕТИ. ДИНИЙ ЭЪТИҚОД СОҲАЛАРИ Дунёнинг яралиши Инсоннинг келиб чиқиши Ғайб олами Илоҳий мукофот ва жазо Азалийлик ва абадийлик Инсон тақдири 2. ДИНШУНОСЛИККА КИРИШ ФАНИНИНГ ОБЪЕКТИ ВА ПРЕДМЕТИ. Диний маросимлар Инсон туғилиши Покланиш Ибодат Никоҳ Ўлим Илтижо Шукроналик 3. ДИНШУНОСЛИКНИНГ АЛОҲИДА ФАН СИФАТИДА ЮЗАГА КЕЛИШИ.  Шарқда дунё динларини ўрганиш қадимдан мавжуд бўлиб келган. Динлар ҳақида аввало диний манбаларнинг ўзи хабар беради. Бундан ташқари Шарқ алломалари ўз асарларида диннинг моҳияти, ривожланиш тенденциялари, таснифланиш тамойиллари ҳақида батафсил ёзиб қолдирганлар. Мусулмон Шарқида диншунослик  Абу Мансур Мотуридий - “Китоб ат-тавҳид”;  Абу Райҳон Беруний - “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Ҳиндистон”;  Тожиддин Абулфатҳ Муҳаммад ибн Абдулкарим Шаҳристоний (1075-1153) - “ Китоб ал-милал ва-н-ниҳал ” (“Динлар ва мазҳаблар китоби”) ҒАРБ ДИНШУНОСЛИГИ Европада динни комплекс тарзда ўрганувчи “Диншунослик” алоҳида фан сифатида XIX асрнинг иккинчи ярмида шаклланди. Бунда:  диншунослардан немис философи Макс Мюллер (1823-1900),  француз позитивист-философи ва социологи Эмиль Дюркҳейм (1858- 1917),  инглиз этнологи ва диншуноси Эдуард Бернетт Тайлор (1832-1917),  инглиз философи, позитивист ва эволюция тарафдори Герберт Спенсер (1820-1903),  француз философи ва социологи, позитивизм асосчиси Огюст Конт (1898-1957),  М. Вебер (1864-1920),  Ш. де Сосей (1848-1920) каби европа олимларининг дин бўйича ёзган асарлари бу фанга асос бўлиб хизмат қилди. Диншунослик комплекс фан сифатида юзага келиши Дин ўша даврда тарих, археология, этнография ва лингвистика тўплаган конкрет метериалларга асосланди. Динни тадқиқ этиш билан шуғулланган Европа олимлари динни илоҳиётдан фарқли равишда табиий қонуниятлар асосида тушунтиришга ҳаракат қилдилар. “ Диншунослик”нинг комплекс фан сифатида хусусиятлари  XIX аср ўрталарида диншунослик фани дин фалсафасидан ажралиб чиқди;  динни филологик тадқиқ этиш, йўқ бўлиб кетган динларни уларнинг ёдгорликларига қараб аниқлаш ва бунинг учун динни қиёсий ўрганиш услубидан фойдаланиш (Масалан, Мюллер диннинг асосида ибтидоий инсоннинг табиат ҳақидаги қарашлари ётади, деб ҳисоблаб, диннинг натуралистик назариясини илгари сурди); ДИНШУНОСЛИК СОҲАЛАРИ дин феноменологияси дин социологияси дин психологияси дин мифологияси дин фалсафаси дин тарихи дин антропологияси диний этика дин филологияси 4. ДИНШУНОСЛИК ВА ДИНИЙ ТАЪЛИМ.  Инсонлар турли сабабларга кўра динни ўрганишга рағбат билдирадилар. Бу ҳақида гап кетганда, диншунослик ва диний таълим ўртасида муҳим фарқлар мавжудлигини назардан четда қолдирмаслик лозим. Одатда, ушбу фарқ динни ўрганиш учун танланган ёндашувга тегишли субъект ва объектга боғлиқ ҳисобланади. ДИНИЙ ТАЪЛИМ  Диний таълим турли шаклга эга бўлиб, бу тушунча, кўпинча, бир дин вакилининг ўз динининг муайян эътиқодини ўрганиш учун амалга оширадиган ҳаракатига нисбатан ишлатилади. Масалан, ёш мусулмон бола мактабга бориб, Қуръон тиловат қилиш қоидалари ва исломий қадриятлар ҳақида таълим олади.  Ушбу жараёнларда мутахассиснинг вазифаси ўқувчилардаги динга бўлган шубҳа-гумонларни бартараф этиб, уларда мустаҳкам эътиқод ва диний таълимотга нисбатан кучли муҳаббатни шакллантириш ҳисобланади.  Диний таълим таъсирида диндор кишида ўз диний жамоасига нисбатан садоқат, вафодорлик ва муҳаббат каби туйғулар, бир вақтда, бошқа дин вакилларига нисбатан “бегоналашув” кайфияти “барқ” уради. ДИНШУНОСЛИК  Диншунослик соҳаси тадқиқотчиси дин (ёки динлар)нинг барча жабҳаларини тадқиқ этишда илмий ва объектив шаклда ёндашишга ҳаракат қилади.  Бу соҳада фаолият олиб бораётган диншуносдан ўз ишини диний эътиқод ва анъаналардан ташқарида туриб олиб бориши ва соғлом маънодаги холис мавқеда юриши талаб қилинади.  Диншунос учун диндор бошдан кечираётган тажрибани ҳис қилиш мақсадида вақтинча шубҳа- гумон ва иккиланишни тўхтатиб, ўзида тадқиқ этаётган дунёга кириши тадқиқот объекти сифатида танланган мавзуни теран ва чуқур ўрганишга ёрдам беради.  Турли динларни ўрганишга тарғиб қилган немис файласуфи Гёте айтганидек, “бир тилни билган киши ҳеч нимани билмабди”. Мазкур фикрни мавзуга оид тарзда ўгирсак, ҳақиқатан, турли динларни ўрганиш кишига ўз дини ёки умуман дин ҳақида тушунчалари бойишига кўмак беради. Киши бошқа тилларни ўрганиш орқали ўз она тили хусусиятларига зарар етказади, дейиш ҳақиқатдан йироқ бўлгани сингари, кишининг бошқа динларни ўрганиши шахсий эътиқодига тўсқинлик қилади, дейиш ҳам ноўрин саналади. Диншуносликда динни, масалан, буддавийликни ўрганиш учун буддист бўлиш талаб қилинмайди. Муайян диннинг ичига кириб, унинг таълимоти ва бош ғоясини тушуниш, нима учун миллионлаб инсонлар унинг йўлига эргашаётганлигини англаб етиш диншуносликнинг асосий мақсадларидандир. Тўлиқ объективлик инсонга эмас, компьютер механи ШАРҚИЙ ОСИЁ МИНТАҚАСИ ДИНИЙ МАНЗАРАСИДУНЁНИНГ ДИНИЙ МАНЗАРАСИ ДУНЁ ДИНЛАРИГА ЭЪТИҚОД ҚИЛУВЧИЛАР МИҚДОРИ ДИНЛАРНИ ГЕОГРАФИК ҲУДУДЛАР БЎЙИЧА ТАРҚАЛИШИ ДИНШУНОСЛИКДА ДИН ТИПОЛОГИЯСИНИНГ ЎРНИ  Динларни ўрганишда муайян мезон асосида тасниф этиб, тадқиқ этиш лозим бўлади. Бу динларнинг тарихи, эътиқодий асослари, ақидалари, шунингдек, бир-бирига қилган таъсири каби жиҳатларининг чуқур ва ҳар томонлама мукаммал ўрганилишига замин яратади.  Динлар унга эътиқод қилувчиларнинг сони , миқёси , ўзининг маълум миллат ёки халққа хослиги ёхуд миллат танламаслигига кўра турли гуруҳларга бўлинади. Бу гуруҳлар сон жиҳатдан қанча бўлишидан ёки назарий жиҳатдан қанчалик етук бўлишидан қатъи назар, уларни мутлақлаштириб бўлмайди. ДУНЁ ДИНЛАРИ ТАСНИФИ Тарихий- географик Этник Эътиқод қилувчиларининг сонига кўра Ҳозирги даврда мавжудлиги жиҳатидан Тарихий-географик тасниф. Ўрта ер денгизи ҳавзаси динлари: а) грек; б) Рим; в) эллинистик. Қадимий Яқин ва Ўрта Шарқ динлари: а) Миср; б) Шумер; в) Аккад; г) ғарбий-сомий; д) исломгача араблар динлари. Яқин ва Ўрта Шарқнинг пайғамбарли динлари: а) зардуштийлик; б) яҳудийлик; в) христианлик; г) манихеизм; д) ислом. Ҳиндистон динлари: а) ведалар динлари; б) ҳиндуизм; в) ҳинд буддизми (теравада, махаяна); г) жайнизм. Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё динлари: а) Шри-Ланка, Тибет, Жануби-Шарқий Осиё ҳавзаси буддизми; б) Хитой динлари (даосизм, конфуцийчилик, буддизм мактаблари); в) Корея ва Япония динлари. Америка ҳиндулари динлари: а) толтек ва ацтеклар динлари; б) инклар динлари; в) майялар динлари. Этник тасниф. 1) уруғ-қабила динлари – тотемистик, анимистик тасаввурларга асосланган, ўз уруғидан чиққан сеҳргар, шаман ёки қабила бошлиқларига сиғинувчи динлар. Улар миллат динлари ва жаҳон динлари ичига сингиб кетган бўлиб, ҳозирда Австралия, Жанубий Америка ва Африкадаги баъзи қабилаларда сақланиб қолган; 2) миллат динлари – маълум миллатга хос бўлиб, бошқа миллат вакиллари ўзига қабул қилмайдиган динлар. Уларга яҳудийлик (яҳудий миллатига хос), ҳиндуизм (ҳиндларга хос), конфуцийчилик (хитой миллатига хос), синтоизм (японларга хос) киради; 3) жаҳон динлари – дунёда энг кўп тарқалган, кишиларнинг миллати ва ирқидан қатъи назар унга эътиқод қилишлари мумкин бўлган динлар. Улар сафига одатда буддизм, христианлик ва ислом динларини киритадилар. 3. Динлар ва эътиқодларнинг тарихий жиҳатлари  “ Инсон қачондан бери Худога ишониб келади?”, “Дин қачон пайдо бўлди?” каби саволлар доимо олимларни қизиқтириб, ўйлантириб келган. Бу – диннинг тарихийлиги масаласи бўлиб, унга икки хил жавоб берганлар.  Биринчиси, диннинг келиб чиқиши инсониятнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ, деган фикрдир.  Иккинчиси, қандайдир муддат инсоният динсиз яшаган ва жамиятнинг муайян босқичида – юқори палеолит даврида, бундан 20-40 минг йил аввал дин пайдо бўлган. БИРИНЧИ – “Теологик ёндашув”  Биринчи қарашга кўра диннинг пайдо бўлиши бевосита инсониятнинг яралиши билан боғлиқ. Худо илк инсонларни яратиши билан уларга Ўзини танитди, натижада инсон илк динга эътиқод қила бошлади. Бугун мавжуд бўлган ҳар қандай дин ўзининг тарихини инсоният яралиши – илк инсон билан боғлашини кўришимиз мумкин. Жумладан, ислом динида – Одам ва Ҳавво, яҳудийлик ва христианликда – Адам ва Ева, зардуштийликда – Говмард ва бошқалар. Мазкур таълимотлар динларнинг муқаддас манбаларида баён қилинган.  Теологик ёндашувга кўра, турли буюмларга сиғиниш ва кўпхудолик, жумладан анимизм, тотемизм, фетишизм ва шомонлик яккахудолиликдан кейин юзага келган. ИККИНЧИ – “материалистик ёндашув”  Унга кўра дин бу ижтимоий ҳодиса, инсон тафаккури, эмоциялари маҳсулидир. Мазкур қараш тарафдорлари фикрича, динлар соддадан – мураккабга, умумийликдан – хусусийликка, кўпхудоликдан – яккахудоликка томон узоқ тарихий эволюцион жараённи босиб ўтган. Унга кўра, илк даврдаги ибтидоий одамнинг жисмоний, физиологик, асаб–эндокрин, биологик, психологик ва бошқа соҳалари ўзига хос хусусиятларга эга эди. Бу нафақат унинг ҳаёти ва фаолиятига, феъл–атворига, балки унинг фикрлаш даражасига, кучли ҳаяжонланишига, тасаввур этишига, мустаҳкам, ҳақиқий ёки сохта мантиқий қонуниятларни кашф этишига таъсир кўрсатади. Уйқу, туш ва нафас олиш каби ҳолатларда танани бошқарувчи ва ўлим билан ундан ажратиб турувчи, ҳаёт бағишловчи қандайдир куч мавжудлигига ишонган аждодларим 4. Диннинг илк кўринишлари Уруғчилик тизимининг шаклланиш даврида (милоддан 40-30 минг йил аввал) юзага келган муғаналик (сеҳргарлик), фетишизм ва анимизмни диннинг дастлабки кўринишлари деб ҳисоблаш мумкин. Марказий Осиё минтақасида диний эътиқод илдизлари қадим-қадимга бориб тақалишини қайд этиш лозим. Қадимги юнон тарихчилари Страбон ва Геродот ўз китобларида Трансаксония аҳолиси – сак ва массагет қабилаларининг диний маросимлари ва урф-одатларини тасвирлаб берганлар. Фетишизм Замонавий динларда фетишизм табаррук буюмларни тавоф қилиш тарзида(христианларда - хоч, иконалар, майитга сиғиниш, буддизмда – табаррук ўғир ёки ҳовонча, исломда – табаррук қадамжолар ва қора тош), мустақил қолдиқ сифатида эса тумор ва кўзмунчоқларга ишонч тарзида сақланиб қолган. Ирим-сиримга ишонадиган одамлар фикрига кўра, тумор бахт келтирар, кўзмунчоқ эса ёмон кўздан асрар экан. Тақа, тумор, бўйин тақинчоғи (кулон), филча, турли ўйинчоқлар эса замонавий фетишларга мисол бўла олади. Анимизм Халқларда инсоннинг жисмоний ўлимидан сўнг унинг руҳи яшаб қолишига бўлган ишонч ва эътиқод дафн этиш билан боғлиқ қатор маросимлар пайдо бўлишига олиб келди. Мозорлар дафн этишнинг энг қадимий усулларидан биридир. 50- йилларда Бухоро воҳасининг шарқий чегарасига яқин Қуйимозор бекати ёнида ана шундай мозорлар мавжудлиги аниқланди. Улардан йигирматаси очилиб, анчагина дафн маросими ашёлари топилди. Ушбу мажмуа милоддан олдинги сўнгги ва милодий биринчи асрларга оид. Тотемизм 1938 йили Сурхондарё вилояти Бойсунтоғ тоғларидаги Тешиктош ғоридан археолог А.П.Окладников томонидан топилган неандартал бола қабри ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидаги тотемизм эътиқодига алоқадор энг қадим ёдгорликлардан биридир. Болани кўмишдан аввал унинг атрофи тоғ эчкиси – архарнинг шохлари билан ўралган, бу унинг тотем жонивор билан боғлиқлиги тўғрисидаги тахминни илгари суриш имконини беради. Маҳаллий диний культлар ва тасаввурлар  Бўри - Андижон вилоятида яшовчи қипчоклар орасида аёллар кўзи ёришини енгиллатиш мақсадида унга қуритилган бўри юрагидан беришган.  От - Бронза даврида ясалган ҳанжарларнинг дастакларида отларнинг тасвирлари туширилган.  Қора мол - Ғарбий Туркманистон ҳудудларида қадимги замонларда ясалган қора мол ҳайкалчалари учрайди.  Қушлар - Қирғий, бургут, лочин, қарчиғай каби қушлар қабила аъзоларига барака ва бахт олиб келувчи муқаддас жонзод ҳисобланиб, уларни отиш қатъиян ман этилган.  Дарахт - Анор дарахтининг рамзи барака, ҳосилдорликни ифода этади.  Исломгача бўлган даврда Хоразмда бефарзанд аёллар бола кўриш умидида таналарини дарахт суви билан хўллашган. Хулоса қилиб айтганда, қарийб икки минг йил муқаддам қулдорлик ҳамда феодализм руҳи ҳукмрон муҳитда пайдо бўлган, миллий-давлат динлари сифатида дунё динлари тизимида тавсифланувчи яҳудийлик, ҳиндуийлик ва синтоийлик муайян шароитлар тақозоси билан ўзгариб, янгиланиб борган. Ўз вақтида давлат дини мақомига эга бўлган бу динлар жаҳон динларидан фарқли ўлароқ, ижтимоий - тарихий ривожланишнинг барча босқичларида яҳудий, ҳинд ҳамда япон халқларининг ягона, асл миллий дини бўлиб келдилар. ХУЛОСА
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha