Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Август 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Диний экстремизм ғоялари ва уларнинг жамиятимиз учун хавфи

Купить
Диний экстремизм ғоялари ва уларнинг жамиятимиз учун хавфи Огоҳликни мен қандай тушунаман? Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мутаассибликнинг диний экстремизм билан боғлиқ ўзига хос хусусияти ва кўринишларига тўхталиб, авваламбор ўз динининг ҳақиқийлигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлиш ва мазкур иллатга йўлиққан одамлар ёки уларнинг гуруҳлари жамиятда беқарорлик тўлқинини келтириб чиқаришга қодирлиги ҳамда «ўзининг шак-шубҳасиз ҳақилигига, ҳақиқатни фақат ўзи билишга ишонч ҳисси сўнгги чораларга – зўравонлик ҳаракатларига мойиллиги билан ажралиб турадиган диний экстремизмнинг пайдо бўлишига замин яратади», дея уқтиради. Миллий хавфсизликка нисбатан бундай хатарли таҳдид ҳақида Президент Ислом Каримов: «Ўзбекистонда ислом ақидапарастлиги хавфи бор ва у тобора ортиб бормоқда» , – дея огоҳлантирган эди. Терроризм чегара билмайдиган хавфдир, шу боис унга қарши кучларни бирлаштирган ҳолда курашиш лозим.  Ҳозирги даврда диний экстремизм ва халқаро терроризм салоҳиятининг сифат ва миқдор жиҳатидан ўсиши уларни глобал хавфсизликка йўналтирилган жиддий таҳдидга айлантирди. Диний шиорлар остида сиёсий ҳокимиятга интилаётган диний экстремистик ташкилотлар Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазиятга салбий таъсир ўтказмоқда.  Дунёнинг турли нуқталарида бегуноҳ одамлар терроризм қурбони бўлмоқда  Диний экстремизм – жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидавий аҳкомларни рад этиш ва ўз ғояларини муросасизлик ва зўрлик билан тарғиб қилишдир. ЖАМИЯТДАГИ ТАРТИБ ҚОИДАЛАРГА НОРОЗИЛИК БИЛДИРИШ ДИНИЙ МАСАЛАГА МУТААССИБОНА ЁНДАШУВ ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ АЙНИ ВАҚТДАГИ СИЁСИЙ ТУЗУМЛАРНИ ҚОРАЛАШ ЎЗИНИ БОШҚАЛАРДАН КЎРА ДИНИЙРОҚ БИЛИШ ЎЗИЧА ГУНОҲКОР ДЕБ БИЛГАН КИШИЛАРНИ ЖАЗОЛАШГА ШОШИЛИШЎЗГАЛАРНИ ДИНГА АМАЛ ҚИЛМАСЛИКДА АЙБЛАШ МУАЙЯН ДИНИЙ ҒОЯ АСОСИДАГИ КЕСКИН ЧОРА-ТАДБИР 34 33 38 3A 24 01 313F 40 0126 42 35 3E 33 38 20 24 27 24 20 24 34 3C 20 35 38 35 313F 35 44 05 Терроризм яширин руҳдаги ташкилотлар томонидан беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимиятини эгаллаш мақсадида қўлланилади.  Терроризм– муайян сиёсий мақсадларда, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш ва аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш учун зўравонлик ишлатиш ёки зўравонлик ишлатиш билан қўрқитиш.  Мусулмон мамлакатларида одатда террорчи уюшмалар оммавий бўла олмагани учун аҳолининг кенг қатламлари номидан ҳаракат қилиш таассуротини уйғотиш мақсадида диний шиорлардан ниқоб сифатида фойдаланадилар. ИСЛОМ ДИНИДАГИ АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР АҲЛИ СУННА ВАЛ- ЖАМОА МОТУРИДИЯ ЙЎНАЛИШИ АШЪАРИЯ ЙЎНАЛИШИ 2C 30 38 21 30353A ИСЛОМ ДИНИДАГИ ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАР ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ МОЛИКИЙ МАЗҲАБИ ШОФИИЙ МАЗҲАБИ ҲАНБАЛИЙ МАЗҲАБИ 2C 3B 01 21 3522 01 Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) огоҳлантириб айтганларки: «Яҳудийлар 71 фирқага, насронийлар 72 фирқага бўлиниб кетган эдилар. Менинг умматим 73 фирқага бўлингайлар. Улардан биттасигина нажот топиб омон қолур, қолганлари эса дўзах аҳлидирлар». (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари). ИСЛОМ УММАТИНИНГ ОҚИМЛАРГА БЎЛИНИБ КЕТИШИ 26 1-гуруҳ: XVII- XIX асрнинг бошларида “Равшаний”, “Салафий”, “Маҳдий”, “Аҳмадийлик” каби дастлаб, ижтимоий- сиёсий вазият туфайли пайдо бўлган ҳаракатлар 2-гуруҳ: XIX асрнинг бошларида мусулмон дунёсида “ислоҳотчил ик” номини олган ҳаракатлар 3-гуруҳ: Араб Шарқида “Ислом - дин ва давлат” шиори остида диний-сиёсий (баъзан ҳарбийлашга н) тузилмалар 4-гуруҳ: XIX асрнинг ўрталари ва охирида “Ихвонул- муслимийн” халқаро экстремистик ташкилотининг “жиҳод”га асосланган таълимотига таянувчи кўп сонли жангари уюшмалар 5-гуруҳ: XX аср охири ва XXI бошида “Салафийликка асосланган глобал жиҳод”чилик ҳаракатлари. ЗАМОНАВИЙ МУТААССИБ ГУРУҲЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА УЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШ САБАБЛАРИ 01 090B 10 1516 151B 15 151E 200C 0F22 0D0F230D0F1808 21 26 06 28 0C 10 1F 1404 15 0F 1113 06 2A 2B 15 17 12 110D21 14  Диний экстремизм муросасизлик ва мутаассибликдир  Ёшлар террористик ҳаракат қурбони бўлмоқда 2013 йил 21 март куни Сурияда террорчилар масжидни портлатиши оқибатида мусулмон дунёсидаги етакчи уламо Рамазон Бутий ва яна 40 дан зиёд мусулмон ҳалок бўлди 2006 йил 8 сентябрда БМТ Бош ассамблеяси Глобал аксилтеррор стратегияси ни қабул қилди. Унда янги услублар қаторида биотерроризм ҳамда интернетдан терроризм мақсадида фойдаланишнинг олдини олиш чораларини кучайтириш лозимлиги алоҳида қайд этилган. Интернет тармоғида ёшлар учун кўплаб тижорий, ирқий, миллий, диний ва порнографик мазмундаги таҳдидлар мавжуд. Француз сайтларидан ўрин олган порнографик суратлар сони ҳозирги кунда 300 000тадан кўпроқни ташкил этади.Интернет орқали кузатиладиган хавфлар Франция Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботига кўра, 8 дан 18 ёшгача бўлган ўсмирларнинг 87 % интернетдан мустақил фойдаланади. 61% ёшлар учун интернет энг севимли эрмак , 49% учун телевидение дан, 35% учун кино дан афзалдир. Интернет орқали кузатиладиган хавфлар  Диний-экстремистик ташкилотлар томонидан олиб борилаётган ташвиқот ёшларнинг сохта ғояга алданиб қолишига, юрт равнақи йўлидаги фаолиятдан чалғишига, жамиятдаги маънавий-руҳий муҳитнинг бузилишига сабаб бўлмоқда.  Эктремистлар гўдакларнинг онгини заҳарлаб, уларни манқуртга айлантирмоқда  Диний экстремистик ташкилотларнинг асосий фаолият услублари:  экстремистик руҳдаги адабиёт, видео ва аудио тасмаларни тарқатиш  хуфия гуруҳлар тузиш ва фаолиятини йўлга қўйиш  яширин диний «ҳужраларда» ўқиётганларга мутаассиб тушунчаларни сингдириш  ижтимоий-сиёсий ҳолатни кескин қоралаш, давлат ва диний идора вакилларини обрўсизлантириш  террорчилик ҳаракатлари ўтказиш  Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йиллари диний эътиқод эркинлиги қонун йўли билан кафолатланди. Миллий истиқлол мафкурасида ислом динининг моҳияти, инсонпарварлик ғоялари, динга соғлом муносабат масалалари ўзининг оқилона ифодасини топмоқда. Мамлакатимизда 16 та диний конфессияга тегишли 2231 та диний ташкилот, шу жумладан, 2037 та масжид, 11 та мадраса, шунингдек, Тошкент ислом университети ва Тошкент ислом институти фаолият юритаётгани, фуқаролар эмин-эркин диний амалларни бажараётгани, 50 мингдан зиёд одам ҳаж зиёратини амалга оширгани бунинг ёрқин исботидир.  Мамлакатимизда ақидапарастликка қарши қаратилган амалий ва маънавий-маърифий тадбирлар қонуний пойдеворга асосланади. Конституциямизнинг 31-моддасида: «Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди», - деб белгилаб ќўйилган.  Ёшлар турли ақидапараст гуруҳ даъватчиларининг алдовига учиб қолмаслиги, хусусан, гўёки «Ќуръон ўргатиш» баҳонасида, аслида, мутаассиб ғоялар тарғиб қилинадиган яширин «ҳужра» ва йиғинларга бормаслиги, турли «даъватчи»лардан ноқонуний диний мазмундаги диск, адабиёт ва кассеталарни олмаслиги лозим.  Ёшларимиз учун мамлакат суверенитети, территориал бирлиги ҳамда мустақил сиёсат юритиш ҳуқуқини мустаҳкам қимоя қилувчи фуқаро бўлиш, ўзларида миллий анъана ва халқимиз менталитетига ёт ғояларга нисбатан мафкуравий қобиқ шакллантириш шарафли ва маъсулиятли бурч ҳисобланади. Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha