Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Диний эктремизм ва фундаментализм

Купить
Диний эктремизм ва фундаментализм Ҳозирги даврда диний экстремизм ва халқаро терроризм салоҳиятининг сифат ва миқдор жиҳатидан ўсиши уларни глобал хавфсизликка йўналтирилган жиддий таҳдидга айлантирди. Диний экстремизм – жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидавий аҳкомларни рад этиш ва ўз ғояларини муросасизлик ва зўрлик билан тарғиб қилишдир. Терроризм – муайян сиёсий мақсадларда, жамиятда беқарорлик келтириб чи қ ари ш ва аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш учун зўравонлик ишлатиш ёки зўравонлик ишлатиш билан қўрқитиш . Терроризм яширин руҳдаги ташкилотлар томонидан беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимиятини эгаллаш мақсадида қўлланилади. Мусулмон мамлакатларида одатда т еррорчи уюшмалар оммавий бўла олмагани учун аҳолининг кенг қатламлари номидан ҳаракат қилиш таассуротини уйғотиш мақсадида диний шиорлардан ниқоб сифатида фойдаланадилар. Афғонистон, Покистон, Ироқ, Сомали каби қатор мусулмон мамлакатларида исломий шиорларни қурол қилиб олган жангари гуруҳлар томонидан бегуноҳ одамларнинг, ҳатто, гўдакларнинг қони тўкилмоқда Қурқитиш ва жангарилик ғояларни тарқатиш террорчиларнинг ишлатаётган усулидир Маълумотларга кўра, ҳозир дунёда 500 га яқин террорчи ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларнинг 80 % ислом ниқоби остида фаолият юритади. Улар қаторига «ал-Қоида», «Мусулмон-биродарлар», «Ҳизбут-таҳрир», «ал-Жиҳод ал- Исломий», «ат-Такфир вал-Ҳижра» (Миср), «Абу Сайёф» (Филиппин), «Озод Ачех», «Лашкари жиҳод» (Индонезия), «Қуролли исломий ҳаракат» (Жазоир) кабиларни киритиш мумкин. «Ал-Қоида» («Асос») трансмиллий диний- сиёсий гуруҳининг дастлабки структуралари 1988 йили Афғонистонда Совет қўшинларига қарши ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун Усама бин Лоден раҳбарлигида Покистоннинг қўшни Афғонистон билан чегарадош ҳудудида очилган “Мактаби Хидомат” ташкилотига келган жангарилар асосида вужудга келган. Ғарб ва АҚШнинг глобал етакчилигига қарши кураш, исломнинг фундаментал асосларига қайтиш ва ягона исломий халифат қуришдек мақсадлар дастурига монанд равишда 1992 йилда Ҳартум (Судан)да қайта шакллантирилган. “ Ал-Қоида” дунёнинг турли ҳудудларида, Сомалидан тортиб Кавказгача, ижтимоий вазиятни издан чиқаришга ҳаракат қилмоқда (тасвирда – Сомалидаги “Аш-Шабаб” гуруҳи азолари ва Кавказда йўқ қилинган “Ал- Қоида” етакчиларидан бири Муҳаммад Шабан ) «Толибонлар ҳаракати» ҳарбий сиёсий ташкилот бўлиб, 1990 йилларнинг бошида Покистонда вақтинча яшаётган афғон қочқинлари орасида вужудга келган. ТҲ асосий мақсад сифатида Афғонистон ва Покистонда исломий давлат вужудга келтиришни эътироф этган. Толибонлар Афғонистоннинг ижтимоий иқтисодий ривожланишини инқирозга етакламоқда Сўнгги йилларда дин ниқобидаги террорчиларнинг қўпорувчилик ҳаракатларига кўпроқ тинч аҳоли нишон бўлмоқда. Хусусан, 2009 йили Покистонда 2009 йили террорчилик ҳаракатлари оқибатида 12 600 киши ҳаётдан кўз юмган. Афғонистонда бу кўрсаткич 2 000, Ироқда эса 4 500 ни ташкил этади. 2010 йил 8 март куни Покистоннинг Лахор шаҳрида полиция участкаси ёнида амалга оширилган террорчилик ҳаракати оқибатида 14 киши халок бўлди. 2010 йилнинг 21 март куни Афғонистоннинг Гильманд вилоятида амалга оширилган қўпорувчиликлар оқибатида 10 киши ҳаётдан кўз юмди. Ўз-ўзини портлатиш усули билан террорчилик амалга оширишга аёллар жалб қилинмоқда 2008 йил 12 ноябрь куни Қандоҳорда толибонлар 2000 АҚШ доллари эвазига 15 нафар ўқувчи ва ўқитувчи устига кислота сочди. 2008 йил декабрь ойида террорчи ўзини портлатиши оқибатида 14 нафар ўқувчи гўдаклар нобуд бўлди. Покистонда бир неча йил муқаддам 1000дан зиёд кинотеатрлар фаолият юритган бўлса, сўнгги икки йил мобайнида толибонларнинг таҳдиди оқибатида улардан 850дан ортиғи ёпилган. 2010 йилнинг февраль ойида Сомалида “Ҳизб ал-Ислом” террорчилик ташкилоти томонидан интернет марказларининг фаолияти, мобил телефонлардан фойдаланиш, спорт ва кино кўриш таъқиқланган. Минтақада ҳозирги кунда фаолияти кузатилаётган диний экстремистик гуруҳлар қаторига «Туркистон ислом ҳаракати», «Ҳизбут таҳрир», «Акромийлар», «Нурчилар» ва «Таблиғчилар» киради. Диний-экстремистик гуруҳларнинг бош мақсади - «халифалик» ёки «ислом амирлиги» давлати тузиш шиори остида сиёсий ҳокимиятни эгаллашдир. Ушбу мақсадга етиш йўлида аҳолига ҳанафийлик мазхабига зид мутаассиб ғояларни сингдириш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, ҳукуматга тайзиқ ўтказиш, аҳоли ичида қўрқув, парокандалик ҳамда давлатга нисбатан ишончсизлик уйғотиш ҳамда республика раҳбарияти томонидан диний соҳада олиб борилаётган сиёсатни обрўсизлантириш каби оралиқ мақсадларга бўйсиндирилган фаолият олиб борилади. Диний экстремистик ташкилотларнинг асосий фаолият услублари: экстремистик руҳдаги адабиёт, видео ва аудио тасмаларни тарқатиш хуфия гуруҳлар тузиш ва фаолиятини йқлга қўйиш яширин диний «ҳужраларда» ўқиётганларга мутаассиб тушунчаларни сингдириш ижтимоий-сиёсий ҳолатни кескин қоралаш, давлат ва диний идора вакилларини обрўсизлантириш террорчилик ҳаракатлари ўтказиш «ЖИҲОД» сўзи луғатда инсон томонидан жамики имкониятни ишга солиб, исталган максадга эришиш йулида ҳаракат килиш маъносини англатади. Жиҳод сўзи луғатда уруш маъносини англатмайди. Араб тилида уруш маъносини англатиш учун «қитол» сўзи ишлатилад и . Имом Термизий, Ибн Ҳиббон ва Дайламий ривоят қил ган ҳадиси шарифда Расулулло ҳу соллаллоху алайхи васаллам: «Жиҳоднинг афзали Аллох таолонинг зотида ҳ авои нафсингга қ арши ж иҳод қилмоғингдир », де йилган . Жиҳодчилар уларнинг наздида шариат амалларини тўла-тўкис бажармаган бошқа мусулмонларга нисбатан «мунофиқ» ва «муртад» деб ҳукм чиқаради. Ҳадисда «Кимки мўмин кишини «кофирсан» деб ҳақоратласа, гўёки унинг қонини тўкканчалик гуноҳ қилган бўлади» дейилади. Яъни, ҳеч бир одамга мусулмон инсонни «кофир», деб ҳукм чиқариш ҳуқуқи берилмаган. 2005 йил июлида Оммон (Иордания) шаҳрида ислом дунёсининг етакчи уламолари томонидан «такфир» масаласида қабул қилинган фатвода «тўрт сунний мазҳабга эътиқод қилувчиларнинг барчаси мусулмон ҳисобланади. Уларни имонсизликда айблаш, жонига, номусига ва мулкига қасд қилиш мумкин эмас», деб эълон қилинган. «Ўзбекистон ислом ҳаракати» гуруҳи 1996 йили ташкил топган. Унинг таркибига 1992-93 йили фаолиятига барҳам берилган қатор диний- экстремистик гуруҳларнинг фаоллари кирган. Гуруҳнинг ҳаракат дастури қурол кучи билан Марказий Осиёда «Буюк Ислом халифалигини» тиклаш, мазкур жараёнга Кавказ ва Россия Федерациясининг Волгабўйи республикаларини жалб қилишни назарда тутади. Ўзбекистондаги ички сиёсий вазиятни ишдан чиқариш учун восита сифатида қўпорувчилик, террорчилик ҳаракатлари амалга ошириш ва турли иғво тарқатишдан фойдаланади. Террорчиларнинг жиноятлари «Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий» (“Ислом озодлик партияси”). Ташкилотга 1952 йилда Тақийиддин Набаҳоний (1909-1979) томонидан асос солинган. Даставвал ўзига Фаластинни яҳудийлардан озод қилишни мақсад қилган Набаҳоний, кейинчалик мусулмон давлатларини бирлаштирувчи халифалик давлатини қуришни партиянинг стратегияси деб эълон қилди. “ Хизбут таҳрир” мафкурасида дунёвий давлат тамойиллари қораланган, демократия, конституция, сайлов каби сиёсий институтлар инкор қилинган ҳолда, турли мамлакатларда радикал ислом ғояларини тарғиб қилиш, давлат тўнтариши орқали ҳокимиятни қўлга киритиш ҳамда халифаликка асосланган тузумни ўрнатиш асосий мақсад сифатида илгари сурилади. « Ҳ избут та ҳ рир» ( Ҳ изб ат-та ҳ рир ал-исломий – Ислом озодлик партияси) ташкилотига 1952 йили Т.Наб ҳ оний (1909-1979) томонидан асос солинган. О қ им таълимотида демократия, конституция, сайлов инкор қ илинган, сиёсий ҳ окимиятни қ ўлга киритиш ҳ амда халифаликка асосланган тузумни ўрнатиш баён этилган "Ҳизбут-таҳрир ал-исломий" уч босқич да сиёсий ҳокимиятни эгаллашни режа қилади: Б иринчи босқичда фақат умматлар ўртасида динга эътиқод уйғотиш, намоз ўқиш, диний таълимни йўлга қўйишга қаратилган фаол ҳаракатлар орқали одамлар онгига диний эътиқодни сингдириш И ккинчи босқичда, диний эътиқоди кучайган умматларнинг амалдаги давлат бошқарувига норозилигини уйғотиб, курашга ундовчи варақалар, адабиётлар тарқатиш Учинчи босқичда халифалик давлатини тузиш мақсадида давлат тўнтариши қилиш ва ҳокимиятни эгаллаш “ Ҳизбут таҳрир” ташкилотини яширин тарқатаётган адабиёт нусхалари «Акромийлар» асосчиси –Акром Йўлдошев (1963 йили Андижон шаҳрида туғилган) «жиҳодчилар»нинг ғоявий раҳнамоси Абдували Мирзаев шогирдларидан бўлиб, 1990-йилларда «Ҳизбут таҳрир»нинг маҳаллий раҳбаридан сабоқ олган. «Акромийлар»нинг асл ғояси – исломий бошқарув шаклидаги давлатни барпо этиш ҳисобланиб, бунинг учун босқичма-босқич ҳаракат қилиш, аввал Фарғона водийсида халифалик тузуми барпо этиш ва кейинчалик уни минтақанинг бошқа ҳудудларига ёйиш мақсад қилинган. « Акромийлар » 2005 йилнинг май ойида Андижон шаҳрида террорчилик ҳаракатларини амалга оширди «Нурчилар» – Туркияда вужудга келган диний-миллий ҳаракат бўлиб, асосчиси диний уламо Саид Нурсий (1873-1960) ҳисобланади. «Нурчилар» ҳаракати 1945 йилдан ташкилот сифатида шаклланган бўлиб, унинг мафкурасини Саид Нурсийнинг (тахаллуси «Бадиуззамон» - замон байроғи) «Рисолаи-нур» умумий номи билан тўпланган диний-маънавий мазмундаги асарлари ва Қуръоннинг баъзи оятларига бағишланган тафсирлари ташкил этади. « Нурчилар » ташкилоти тарқатаётган адабиётлар «Нурчилар»нинг асосий концепция лар и: И слом давлат дини деб эълон қилиниши ҳамда Қуръон Конституциянинг асоси бўлиши керак Д унёвий ҳукумат фақат ижро ва муҳофаза функциясига билан чегараланши лозим Ҳ укуматниннг фаолиятини махсус диний уламолар кенгаши назорат қилиши лозим Д авлат мусулмон дунёсининг таркибий қисмига айланиши ва христиан дунёси билан алоқаларини қатъий чегаралаши шарт. Ташкилотнинг стратегияси узоқ даврга мўлжалланган бўлиб, аста-секинлик билан ёшларни исломийлаштириш ва пантуркизм ғояларини сингдириш, ўз вакилларини раҳбар лавозимларга ўтказишни таъминлаш орқали «Нурчилар» жамоасига мойил шахсларни ҳокимият тепасига чиқаришга асосланган. Норасмий диний ўқишни ташкил этиш учун хуфия хонадонлар сотиб олинган. «Таблиғчилар» салафий ислом мафкурасини ташвиқот қилиш ва унинг тарафдорларини кўпайтириш орқали исломнинг таъсирини бутун дунёга ёйишни мақсад қилади. Маркази Бангладешнинг пойтахти Дакка шаҳридаги «Кокраил» масжидида жойлашган. Йирик филиаллари Покистон, Ҳиндистон, Миср, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари каби мамлакатларга жойлашган. «Таблиғчилар» ҳар йили 40 кун мобайнида уйма-уй юриб ташвиқот ишларини амалга оширади. Улар исломнинг террорчи гуруҳлар эътироф қиладиган ваҳҳобий-салафий йўналишидаги, жиҳодчиларнинг мафкурасидан деряли фарқ қилмайдиган кўринишини тарғиб қилади. "Таблиғчилар" жамоасининг қарашлари қуйидаги сабабларга кўра юртимиз учун хатарли саналади: Оқимнинг ислом арконларини бажариш юзасидан кескин талаблар қўйиши, уларнинг назарида диний арконларни тўлиқ бажармаётган ёки нотўғри бажараётганлар, шунингдек, бошқа диндагиларга нисбатан тоқатсиз эканлари Мамлакатимиздаги анъанавий ва маърифий исломга зид бўлган таълимотни тарқатишга интилиш; Оқим кўрсатмаларига кўра, ҳар бир "таблиғ"чи йилда бир ой, ойда уч кун ҳафтада бир кунни даъватга ажратишга мажбур. Бундай талаб кўп оилаларнинг бузилишига олиб келгани; “ Таблиғ” даъватчилари сафсаталарига учган кимсалар орасида очиқ-ойдин террор билан шуғулланувчи ташкилотларга аъзо бўлиб қолганларнинг кўплиги Террористлар г ўдаклардан ўз манфаатларида фойдаланмоқда Ақидапарастлар гўдакларни баъзи хорижий мамлакатларда жойлашган террористик марказларга олиб чиқиб кетиб, ота-онасини, Ватанини тан олмайдиган манқуртларга айлантиришга интилмоқда. Террорчилар ўз разил ишларидан қўрқиб, юзларини яширишга ҳаракат қилади Бу болаларнинг онги мутаасиб ғоялар билан заҳарланиб, қурол отиш, одам ўлдириш ўргатилмоқда Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йиллари диний эътиқод эркинлиги қонун йўли билан кафолатланди. Миллий истиқлол мафкурасида ислом динининг моҳияти, инсонпарварлик ғоялари, динга соғлом муносабат масалалари ўзининг оқилона ифодасини топмоқда. Мамлакатимизда 16 та диний конфессияга тегишли 2231 та диний ташкилот, шу жумладан, 2037 та масжид, 11 та мадраса, шунингдек, Тошкент ислом университети ва Тошкент ислом институти фаолият юритаётгани, фуқаролар эмин-эркин диний амалларни бажараётгани, 50 мингдан зиёд одам ҳаж зиёратини амалга оширгани бунинг ёрқин исботидир. Мамлакатимизда а қ идапарастликка қ арши қ аратилган амалий ва маънавий-маърифий тадбирлар қ онуний пойдеворга асосланади. Конституциямизнинг 31-моддасида : « Ҳ амма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Диний қ арашларни мажбуран сингдиришга йўл қ ўйилмайди», - деб белгилаб ќўйилган. Ёшлар турли а қ идапараст гуру ҳ даъватчиларининг алдовига учиб ќолмаслиги, хусусан, гўёки «Ќуръон ўргатиш» ба ҳ онасида, аслида, мутаассиб ғ оялар тар ғ иб қ илинадиган яширин « ҳ ужра» ва йи ғ инларга бормаслиги, турли «даъватчи»лардан но қ онуний диний мазмундаги диск, адабиёт ва кассеталарни олмаслиги лозим. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодексининг 241-моддасида мувофиқ, диний таълим бериш тартибини бузиш энг кичик ойликнинг 5- 10 миқдорида жарима тўлаш ёки 15 сутка қамоқ жазоси белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Жиноий Кодексининг 229-моддаси 2-бандида эса, махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот марказий бошқарув органининг рухсатисиз хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш, агар маъмурий жазодан сўнг содир этилган бўлса энг кичик ойликнинг 50-100 миқдорида жарима тўлаш, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 6 ойгача қамоқ ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган. Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодекснинг 184-моддаси 2-бандига мувофиқ, диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш энг кичик ойликнинг 25-100 миқдорида жарима тўлаш, мансабдор шахслар эса 50-100 миқдорида жарима тўлаш билан жазоланади. Жиноий Кодекснинг 244-моддаси 3-бандига кўра, юқоридаги ноқонуний хатти- ҳаракат агар маъмурий жазодан сўнг содир этилган бўлса энг кичик ойликнинг 100-200 миқдорида жарима тўлаш ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Маъмурий жавобгарлик ҳақидаги Кодекснинг 202-моддаси 1-бандида фаолияти таъқиқланган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларнинг фаолиятида қатнашишга ундаш энг кичик ойликнинг 5-10 миқдорида жарима тўлаш ёки 15 сутка сутка қамоқ жазоси белгиланган. Жиноий Кодекснинг 216-моддаси 1-бандига кўра, юқоридаги қонунбузарлик маъмурий жазо қўлланилгандан кейин қайта содир этилган бўлса, энг кичик ойликнинг 25-50 миқдорида жарима тўлаш, 3 йилгача ахлоқ тузатиш, 6 ойгача қамоқ, 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланади. Республикамизда ёшларни илм-маърифатли, турли со ҳ аларда етук мутахассис, жисмонан баркамол инсон бўлиб етишишга кенг шароитлар яратиб берилган. Мазкур имкониятлардан тўла-тўкис фойдаланиш, жамият ва давлат учун фидокор шахс бўлиш ҳ ар бир ёшнинг бурчидир. Бунинг учун эса, улар аввало, дунёвий ва касб фанларини чу қ ур ўзлаштириш, шунингдек, ўзбек хал қ ининг ме ҳ натсеварлик, оилани му қ аддас билиш, инсонларга ме ҳ рибонлик, дўстларга садо қ ат, ватанпарварлик каби тарихан эъзозлаб келинаётган қ адриятларини ўзида шакллантириши талаб этилади. Ёшларимиз учун мамлакат суверенитети, территориал бирлиги ҳ амда муста қ ил сиёсат юритиш ҳ у қ у қ ини муста ҳ кам қ имоя қ илувчи фу қ аро бўлиш, ўзларида миллий анъана ва хал қ имиз менталитетига ёт ғ ояларга нисбатан мафкуравий қ оби қ шакллантириш шарафли ва маъсулиятли бурч ҳ исобланади.
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha