Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экология

Продавец

Bohodir Jalolov

Дунё сувлари ва уни муҳофаза қилиш

Купить
Дунё сувлари ва уни муҳофаза қилиш www.arxiv.uz Режа: 1. Гидросфера. Табиатда сувнинг таксимланиши. Табиатда сувнинг айланма харакати. 2. Сув ва унинг тирик организмлар ҳаётидаги аҳамияти. 3. Сувларнинг ифлосланиши ва исроф қилиниши. 4. Оқава сувларни тозалаш усуллари. 5. Сувни захираларини муҳофаза қилишнинг чора- тадбирлари. www.arxiv.uz Гидросфера. Табиатда сувнинг таксимланиши. Табиатда сувнинг айланма харакати. Гидросферанинг ана шу кисмида тахминан 2,3 млрд.км3 сув ресурслари мавжуд. Агар бу хажмдан кимёвий богланган сувларни эътиборга олмасак, бугунги кунда Ерда тахминан 1,39 млрд.км3 сув ресурслари мавжуд. Бу сувларнинг асосий кисми 97,5% - океан ва денгизларда жойлашган, факат 2,5% кисми чучук сувларга тугри келади. Сув табиатда энг куп таркалган модда хисобланади ва у турли хил куринишларда ва холатларда учрайди. Эркин холатдаги сувлар ер юзаси окимларини ва хавзаларини, ер ости сувларининг асосий кисмини, каттик холатдаги сувлар эса музлик, кор катламларини ташкил килади. Атмосферада сувлар буг, суюк ва каттик холатда учрайди. Сувларнинг каттагина кисми Ер пустида богланган сувлар куринишида, минералларнинг таркиб  Атмосферада сувлар кам микдорда жойлашган ва Ердаги сувлар захирасининг 0,001% ини ташкил килади. Лёкин бу сувларнинг айланма харакатдаги ахамияти жуда каттадир, чунки атмосферадаги жараёнлар сув бугларини океандан минтакаларга олиб келинишида хал килувчи омил хисобланади.  Сувлар ер юзида ута нотекис таксимланган ва уларнинг асосий кисми шур сувлардир.  Бу сувлар аввал таъкидланганидек Дунё океани билан боглик ва ер шарининг учдан икки фоиз юзасини ташкил килади.  Чучук сув захираларининг асосий кисми музликлар ва кор катламларига тупланган булиб, Ердаги чучук сувлар захираларининг 70% ини ташкил килади.  Кулларда тупланган сувларнинг умумий захираси 176000 км3 ни ташкил килади. Тахминан унинг ярми минераллашган сувлардан иборат.  Дарё узанларига жойлашган сувларнинг захираси 2,1 м Табиатда сувнинг айланма харакати. Куёш энергиясининг ва огирлик кучининг таъсиридан табиатда сувнинг абадий айланма харакати содир булиб туради. Хароратнинг кутарилиши натижасида денгиз, дарё, кул, Қуруқлик юзасидан ва усимликлардан сув бугланиб атмосферага буг куринишида кутарилади. Хаво массасининг уз урнини узгартириши натижасида сув буги узок масофаларга олиб кетилади ва маълум хароратли шароитда томчи куринишига утади ва ер юзига ёмгир ёки кор куринишида ёгади. Ер юзасига тушган ёгин сувларининг бир кисми дарё, денгиз ва океанларга куйилади, озрок микдори усимликларни озукалантиришга сарф булади, кисман ёгин сувлари тупрок оркали тог жинси катламларига сизиб утади ва яна бир кисми эса атмосферага бугланиши мумкин.www.arxiv.uz 3D Шундай килиб сувнинг айланма харакатида атмосфера, ер усти ва ер ости сувлари қатнашади ва булар ер ости сувлари ресурсларини хосил қилишда хал қилувчи таъсир ўтказади. Ер тарихининг турли даврларида ёғиннинг, буғланишнинг ва оқимларнинг миқдори турлича булган. Хозирги вактда бу жараённинг ўрганилиш даражасига қараб табиатда сувнинг айланма харакати кичик, катта (ташки) ва ички бўлади деб хисобланади. Табиатда сувнинг катта айланма харакатида, денгиз юзасидан буғланган сув буғининг бир қисми хаво оқими билан Қуруқликка олиб кетилади, маълум бир шароитда қуюқлашади ва Қуруқлик юзасига ёғин (қор, ёмгир) кўринишида тушади. Ёғин сувлари ер юзида ер ости ва сирти оқимларини хосил қилади ва океан, денгизларга кайтадан куйилади. Сувнинг кичик айланма харакатида океан ва денгиз юзасидан буғланган Сув ва унинг тирик организмлар ҳаётидаги аҳамияти Астрономлар ўзга сайёраларда ҳаёт бор ёки йўқлигини билмоқчи бўлсалар, авваламбор ўша сайёрада сув бор ёки йўқлигини аниқлашга киришадилар. Чунки, ҳаёт бўлиши учун энг аввало сув мавжуд бўлиши керак. Ерда ҳаёт дастлаб сувда пайдо бўлиб, ундан қуруқлик – ҳаво ва тупроққа ўтганлигини фан аллақачон исботлаган. Сув ўзининг эритувчанлик ҳусусияти билан табиатдаги барча тирик организмларнинг ҳаётини таъминлаб туради. Рус геология фанининг отаси академик А.П.Карпинский "Сув энг қимматбаҳо бойлик бўлиб, усиз яшаш мумкин эмас", деб ёзган эди. Кишилар сувнинг аҳамиятини билиб, қадимдан дарё ёки кўл бўйида уйлар, шаҳарлар қуриб яшаганлар, кўчманчи халқлар доимо сув бор жойни излаганлар. Кишилар дам олиш учун доимо сув бўлган жойларга интиладил Сув барча тирик мавжудотларнинг яшаши учун табиат томонидан инъом этилган олий неъматдир. Биз кундалик ҳаётимизни сувсиз тасаввур эта олмаймиз. Сув инсон саломатлигини сақлашда катта аҳамиятга эгадир. Биламизки, одам танасининг 75-80% и сувдан иборат. Агарда, танасидаги сувни 6-8% ини йўқотса, ҳарорати кўтарилади, юрак уруши , нафас олиши тезлашади, боши айланади ва оғрий бошлайди. Сув янада кўпроқ йўқотилса, одам ҳалок бўлиши ҳам мумкин. Шундан кўриниб турибдики, сув-ҳаёт тириклик манбаидир. Уни тежаш, асраб авайлаш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчига айланмоғи керак. Маълумки, сув сайёрамизнинг 70% ни ташкил этиб, у океанлар, денгиз, дарё, кўл ва ер ости сувларидан ташкил топган. Сайёрамиздаги мавжуд сув заҳирасининг ўртача 1 фоизини ичимлик суви, қолган қисмини денгиз ва океанларнинг ш Хўш, ҳозирги даврда сайёрамиздаги сув захираларининг экологик ҳолати қандай? Авваламбор атмосфера ҳавосининг исиши туфайли Арктика ва тоғлардаги музликларнинг 40 фоиздан ортиғи эриб кетди, Африкадаги Климанджаро тоғи музликлари эриб тугаган, Антрактидадаги музликлардан айсберглар ҳосил бўлиб, океан сувларига эриб кетмокда. Деярли ҳар йили Европанинг кўп мамлакатларида, Россиянинг кўп вилоятларида сув тошқинлари содир бўлмоқда. Атмосфера ҳавосининг исиши давом этаверса XXI асрда Дунё океани сатҳи 1-5 метрга кўтарилади, қуруқликнинг салмоқли қисмини сув босишига олиб келади. Ўзбекистонлик мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, атмосфера ҳавосининг исиши давом этаверса 2000-2030 йилларда Республикадаги сув ресурслари 15-25% камаяди; атмосфера ҳавоси исиганда сувни парланиши кучайиб, экинлар р СУВЛАРНИНГ ИФЛОСЛАНИШИ ВА ИСРОФ ҚИЛИНИШИ Сувсиз ҳаёт йўқ лекин инсон ўзининг бефарқ фаолияти туфайли сувни шунчалик ифлослантирганки, эндиликда бундай сув табиатдаги барча тирикликни емирувчи манбага айланди. Бунинг натижаси эса тупроқ таркибининг бузилишига, ҳайвонлар ва инсонларнинг ҳар хил касалликларига чалинишига олиб келди. Сувга нисбатан бундай нотўғри муносабатда бўлиш фақат экологик фалокат эмас, балки маънавий фожеа ҳамдир. Сувларни ифлословчи манбалар жуда кўп: ва хилма-хилдир. Буларга саноат корхоналари ва маиший хўжаликдан чиқадиган оқова сувлар, қазилма бойликларни ишлаб чиқаришдаги оқовалар: нефтни қайта ишлаш корхоналаридан чиқадиган сувлар; касалхоналардан оқиб чиқадиган, чорвачилик комплекслардан оқиб чиқадиган тозаланмаган сувлар ва бошқалар киради. www.arxiv.uz 01  Дунё океанларига ташланаётган нефть маҳсулотлари, саноат-маиший чиқиндилар, окова сувлар, радиоактив ва турли заҳарли кимёвий моддалар салмоғи йил сайин ортмоқда. Дунё океани сувларига йилига тахминан 10 млн. тонна нефть маҳсулотлари қўшилмоқда. Денгиз остидан нефть қазиб олиш оқибатида йилига 100-200 минг тонна нефть қудуқларидан чиқиб океан сувини ифлослантирмоқда. Яқинда Португалия қирғоқларида аварияга учраган Греция танкеридан 11 минг тонна нефть Атлантика океанига оқиб сувни ифлослантирган. Оқибатда Португалия, Испания яқинидаги океан сувидаги ҳайвон ва ўсимликлар дунёси анча талофат кўрди. Океан сувларига нефть тўкилганда сув юзасини парда қоплаб, океан ва атмосфера ўртасида иссиқлик, газ алмашинуви жараёнини бузади. Оқибатда табиатда сувнинг айланма ҳаракати, океан юзасининг ради  Океан сувига ташланган пестицидлар ундаги ўсимликларни фотосинтезига зарарли таъсир этади, ҳайвонларни оғир касалликлар ва ўлимга маҳкум этади. Океанга ташланган оғир металлар эса ҳайвон маҳсулотлари орқали кишиларни заҳарлайди. Океан сувлари ифлосланганлиги учун баъзи курорт шаҳарлари яқинидаги жойларда ҳатто чўмилиш тақиқланган. Океан сувларини ифлосланиши туфайли уларда балиқ овлаш 15-25 млн.тоннага камайиб кетди, фақат балиқ овлашдан Япония йилида 100 млн.доллар, АҚШ да океан сувлари ифлосланишининг барча йўқотишлари 10 млрд.доллардан ортиқни ташкил этади. Агар океан сувининг ифлосланишини олдини олиш борасида барча мамлакатлар кескин чоралар кўрмасалар машҳур француз океанологи Жак Кустонинг башоратича "Саноат ва туризм ривожланган йирик давлатлар заҳарлашни тўхтатмас эканлар, а Ҳозирги даврда сайёрамизда ичимлик суви етишмаслигидан 2 млрд.киши қийналяпти. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) нинг бош котиби Кофи Аннаннинг фикрича, 2015 йилда сайёрамиздаги аҳолининг ярми ичимлик суви етишмаслигидан қийналиб қолади, 2025 йилда эса сайёрамиз аҳолисини учдан икки қисмига ичимлик суви етмай колади. Одам сони ҳозирги даражада кўпайиб борса, бу 7,5 млрд.кишини ташкил этади. Ҳозирги вақтда дунё бўйича 1 триллион доллар миқдорда ичимлик суви идишларга солиб сотилмоқда. Яна 10 йилдан сунг, ичимлик сувини сотилиши 15 триллион долларга кўпаяди. Бу нефть маҳсулотларини сотишдан олинадиган даромадни 40 фоизини ташкил этади. Шуни таъкидлаш керакки, сувни нефтга ўхшаш қайта ишлаш зарурати бўлмайди. Келгусида ичимлик суви запасига эга бўлган мамлакатлар сувни сотиб, катта даромад Вилоятимизда ягона бўлган Қашқадарёнинг вилоят аҳолиси учун аҳамияти бениҳоя каттадир. Ушбу дарё атрофида кишилар минг-минг йиллардан буён деҳқончилик, боғдорчилик ва чорвачилик билан шуғулланиб, тирикчилик ўтказиб келишган. Бир сўз билан айтганда, Қашқадарё воҳаси халқларининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий-маданий тараққиёти бевосита ушбу дарё билан боғланган. Вилоятнинг номи ҳам ундаги халқларнинг ҳаёт-манбаи бўлган дарё номи билан аталган. Сувнинг таркибида нормадан ортиқ кўпайиб кетган хлор, сульфат, кальций тузлари, нефть маҳсулотлари, радиоактив элементлари чиқиндиларидан ҳайвонлар ва кишилар ҳар хил касалликларга чалинмоқдалар, нобуд бўлиб кетмоқдалар. Айниқса, Орол денгизи атрофидаги аҳоли сув шўрланишидан буйрак ва ошқозон-ичак касалликларига кўп дучор бўлмоқда. Сувга нис Вилоятимизнинг юқори зонасидаги мавжуд ер ости суви халқимиз учун катта омаддир, чунки бандай тоза ичимлик суви ҳамма жойда ҳам топилмайди. Вилоятнинг пастки зонасида жойлашган ер ости сувининг кўп қисми шўрланиб, истеъмол қилишга яроқсиз ҳолга келиб қолган. Юқори зонадаги сифатли ер ости суви бугунги кунда минглаб қудуқлар орқали сурилиб олинаяпти. Ушбу қудуқлардан чиққан сувнинг бир қисми суғориш ишларига сарфланаётган бўлса, қолган қисмини Муборак газни кайта ишлаш заводи ва Шўртан газ конлари ишлатмоқдалар. Дунё бўйича ер ости сувидан фойдаланиш йилдан-йилга кўпаймокда. Ер ости сувини кўп олинавериши, унинг сатҳини пасайтириб, ерни чўкишига олиб келади. Масалан, АҚШ нинг Техас штатида ер ости сувини кўп олинаверишидан ер сатҳи 2-3 метр чўккан; Япониянинг Токио, Осака шаҳарларини тупроқ Сувни тежаб сарфлашда олдинги авлодларнинг бой тажрибаларидан фойдаланиш лозим. Баъзи мутахассислар нишаб жойларда сардобага ўхшаш сувни бир жойга йиғувчи кичик иншоотлар қуриб, баҳор ойларида ёққан ёмғир сувини тўплаб, ёз ойларида ундан экинларни суғориш ёки молларни суғоришда фойдаланиш мумкинлигини айтишаяпти БМТ нинг ташаббуси билан 22 март кунини "Бутун жаҳон сув захиралари куни" деб эълон қилинган. Бу билан бутун дунё меҳнаткашларини сув захираларини муҳофаза қилишга чақирилади. Республикамизда табиий сув захиралари ниҳоятда чекланган. Шу сабабли ҳам ичимлик суви мамлакатимизда қадрли ҳисобланади. Бироқ кейинги йилларда сувдан фойдаланишда жиддий нуқсонларга йўл қўйдик ва қўймоқдамиз. Сувни исроф ва ифлос қилиш ҳолларини кўплаб учратиш мумкин. 2005 йил маълумотларига кўра Қаш ОҚАВА СУВЛАРНИ ТОЗАЛАШ УСУЛЛАРИ Айрим ташкилотларда сув тозалаш иншоотларнинг талабга жавоб бермаслиги сабабли оқова сувлар тўғридан-тўғри очиқ сув ҳавзаларига ва рельефга ташланмоқда. Натижада бу оқова сувлар нафақат очиқ сув ҳавзаларини, балки ер ости сувларини ҳам ифлослантирмоқда. Оқова сувларни тозалаш асосан 4 хил йўл билан олиб борилади.  1. Механик усулда, сувда эримайдиган жисмлар панжарада ушлаб қолинади.  2. Физик (электролиз) усулида, сув таркибидаги оғир металл ионлари анионлар ва катионлардан тозаланади.  3. Кимёвий усул, сувни хлорлаш ва озонлаш йўли билан бўлади.  4. Биологик усулда, сув ўтлари (хлорелла) ёрдамида тозаланади. Ёки нишабликда 2та ҳовуз қурилади ва биридан иккинчисига сув оқиб тушаётган пайтда, 80 см гача бўлган қум, тупроқ сув таркибидаги майда микроб ва СУВНИ РЕСУРСЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШНИНГ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ  Сувлардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, оқова сувларни тозалаб қайта ишлашни таъминлашни республика миқёсида яхши йўлга қўйиш мутасадди кишиларнинг биринчи галдаги вазифасидир. Хилма-хил ифлословчи манбалар туфайли, инсонлар ўртасида турли хил юқумли ва юқумсиз касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Булар: ошқозон-ичак, сариқ касаллиги, ичбуруғ, қорин тифи, пара тиф каби хавфли юқумли касалликлардир. Сув таркибида 65 га яқин микроэлементлар борлиги аниқланган. Шулардан 20 дан ортиғи организм эҳтиёжи учун жуда зарур бўлган йод, фтор, молибден, мис, темир ва бошқалардир. Шу элементларнинг кўпайиб ёки камайиб кетишидан ҳар хил юқумли касалликлар келиб чиқади. Масалан: буқоқ, кареис, фелюароз.  Аҳолини тоза ичимлик суви б А Д А Б И Ё Т Л А Р  1. Бетехтин А.В. Минералогия курси. -Т.: "Укитувчи" нашриёти, 1969.  2. Бочевер Ф.М., Гармонов И.В., Лебедев А.Б., Шестаков В.М. Основы гидрогеологических расчетов. -М.: Издательство "Недра", 1969.  3. Гольдберг В.М., Газда С. Гидрогеологические основы охраны подземных вод от загрязнения. -М.: "Недра", 1984. 262 с.  4. Живаго Н.В.,Пиатровский В.В. Геоморфология с основами геологии. -М.: "Недра", 1974.  5. Иванова М.Ф. Общая геология. -М.: "Высшая школа", 1974.  6.Инженерно-геологические исследования при проектировании и строительстве гидроэнергетических сооружений.- М.:-Л.: Госэнергоиздат, 1954.  7. Кац Д.М. Контроль режима грунтовых вод на орошаемых землях. -М.: "Колос", 1967.  8. Кац Д.М. Основы геологии и гидро
Купить
  • Похожие документы

  • Jamiyat va tabiatning o’zaro tasiri
  • Qobiq- trubali, spiralsimon. Zmeyevikli va plastinali isitkichlarni, hamda ularning hamma elementlari qurilmalarini hisoblash va loyihalash.
  • Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси
  • Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби
  • Ekologiya yakuniy testlar bazasi 200 talik

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha