Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экология

Продавец

Bohodir Jalolov

Экологик мониторинг ва уни қўллаш

Купить
КУРС ИШИ Мавзу: Экологик мониторинг ва уни қўллаш РЕЖА: Кириш Экологик мониторинг (кузатиш) ҳақида тушунча. Экологик илмий тадқиқот объектлари Экологик илмий тадқиқот босқичлари Хулоса03 15 08 10 0809 0809 21 • Мониторинг деб, маълум вакт оралигида, қандайдир параметирни • ўзгаришини кўп маротаба ўлчаб кузатишга айтилади. • Мониторинг - бу объектни холатини ва узгаришини узоқ, муддатли кузатишлар, бахолашлар, назорат ва башорат килиш тизимидир. • Атроф мухит мониторинги деб, берилган дастур асосида, табий мухитни, табий ресурсларни, усимик ва хайвонот дун¸сини, табий ва астрологик фаолият таъсирида вужудга келган холатларни аниклаш имконини берувчи, бир маромдаги кузатишларни бажаришга айтилади. • Экологик мониторинг деганда, инсон ва биологик объектларни яшаш мухитининг экологик холатини доимий бахолашни таъминловчи, экотизимларни холатини ва бир бутунлигин бахолашни, хамда талабдаги экологик шартлар бажарилмаган булса, уларни ўзгартириш заруратини аниклаб берувчи атроф табий мухити ташкил эти • Экологик мониторинг табиий атроф-муҳитни комплекс кузатиш олиб боришдан иборат бўлиб, улардаги антропоген таъсирларни ўзгаришлари узоқ вақт давомида кузатилади. • Натижада экологик аҳвол баҳоланиб, зарарли ва ҳавфли бўлган моддаларнинг тирик организмларга, ҳамжамоаларга ва бошқа организмларга таъсири ҳақида хулоса чиқарилади. • Экологик мониторинг глобал, минтақавий ва маҳаллий даражада олиб борилади. • Шунингдек, объектга ва методлардан фойдаланишга нисбатан ҳам мониторинг турлари ажратилади. • Мактаб ёки касб-ҳунар коллежлари шароитларда олиб бориладиган мо- ниторинг маҳаллий ха- рактерга эга бўлиб, ҳозирги вақтда ўқув юртларининг имконият-ларидан (моддий базасидан) келиб чиққан ҳолда илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш мумкин. • Экологик илмий тадқиқот олиб боришнинг оддий усулларидан ҳам фойдаланиш мумкин, бунда махсус жиҳозлар ва реактивларсиз экологик муҳит ёки объектларни кузатиш мумкин. • Улар оддий физик-кимёвий, биологик методлардан иборат. Ана шундай методлардан фойдаланганда кўпчилик ўқувчи ва талаба ёшларни ўз яшаш жойларини тадқиқ қилишга жалб қилиш мумкин бўлади. • Ушбу методлардан фойдаланиш ўқувчининг глобал, минтақавий ва маҳаллий экологик муаммолар бўйича билимларни кенгайтиришига, шунингдек, табиий ва ижтимоий фанлар бўйича умумназарий билимларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштиришига ёрдам беради. • Ўқув юртларида пухта тайёргарликка эга бўлган ўқувчиларнинг иштирок этиши экологик мониторингнинг илмий тадқиқот ишларини юқори савияда ташкил этилиши ва унинг натижаларини амалга тадбиқ этишга имкон беради • Экологик мониторингни таркибида тадқиқот ишларининг бир кўриниши амалий характердаги тажрибалар олиб бориш ҳисобланади. Тажрибалар орттирилган индивидуал, топшириқлар асосида олиб борилади. Бунда ўқувчилар турар жойидаги ёки минтақавий муаммолар билан боғлиқ мавзулар бўйича ишлаш мақсадга мувофиқ бўлади. • Жумладан, ўз ўлкасининг табиий ресурсларини тасвирлаш, ўсимлик ва ҳайвонларнинг турлар таркиби, табиат ёдгорликларининг кадастрини тузиш, ноёб ўсимлик ва ҳайвонлар турларини ўрганиш, тупроқ типларини, ландшафтларни ўзгартириш ва ҳоказо. • Ўқувчилар олиб борадиган тадқиқот ишларини, уларда ишни ташкил этиш, тажриба қўйиш, ўрганилаётган объект ва ҳодисалар бўйича моделлаштириш ва башорат қилиш кабиларни эгаллайди. • Шунингдек, илмий-тадқиқот ишларини бажариш давомида кузатиш билан чекланмай, балки тажрибалр қўйиш орқали муаммонинг моҳиятини тушуниб етиш мумкин. • Тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш, аввалги тадқиқотлар билан таққослаш, ниҳоят қўйилган мақсадга мувофиқ тегишли хулосалар чиқариш мумкин бўлади. • Ўқувчиларнинг илмий тадқиқот олиб боришлари учун асосий объект - экотизимлар ва улардаги жараёнлар ҳисобланади. • Ўқувчилар экотизимларнинг таркиби орасидаги ўзаро боғланишлар, ривожланиш босқичлари ва бошқаларни билиб олишлари керак. • Экотизимлардаги табиий ва антропоген ўзгаришларнинг фарқларини исботлай олиш, тегишли хулосалар қилиш, экотизимларни ҳолатини баҳолаш учун тегишли методларни қўллай олиш, экотизимларнинг ўзгаришлар олдидаги биологик ва экологик маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш кабиларни ўзлаштириш кўзда тутилади. Илмий тадқиқот ишларини ташкил этишда ўқитувчи ўқувчиларга ёрдам бериши зарур: Мавзуни танлашда, маълум ишнинг долзаблигини асослаш; мақсадга йўналтирилган ғояларни илгари суриш ва аниқ вазифалар қўйиш; Экологик тадқиқот ишлари учун объект танлаш, ишнинг методлари ва усулларни танлаш; Илмий тадқиқот ишлари методларини кўриб чиқиш, тегишли жиҳозлар (реактивлар, асбоб-ускуналар) танлаш; Илмий тадқиқот ишларининг режасини тузиш; Кундалик дафтар юргизиш, ишларни қайд этиб бориш; Йиғилган материалларни қайта ишлаш, тегишли хулосалар, тавсиялар ясаш, ҳисобот ёзиш;36 13 01020304 0E 12 0809 03 360B0E0D 2A 360B0E0D 15 380D 10 • Агарда иш бир неча йилга мўлжалланган бўлса, ўқувчиларнинг илмий тадқиқот ишларини фаолияти мураккаблаштириб борилади, мустақил ишлаши ортади. • Ўқитувчи ўқувчилар ишлари давомида табиий муҳитнинг қадр-қимматининг ноёблигини англаб етиш, унга экологик жавобгарлик ҳис қилиш кабиларни шакллантиришга ҳаракат қилиш мумкин. 1.Тайёргарлик босқичи. Адабиётлар билан танишиш, объект бўйича маълумотлар йиғиш, методлар танлаш, асбоб-ускуналар йиғиш ва кундалик тутиш. 2.Экспериментал (тажриба олиб бориш) қисм. Дала ишларидан экспедиция, экологик амалиёт, лагерлр ва бошқа турдаги фаолиятда изчил кузатиш олиб бориш, ахборотлар тўплаш, тажрибаларни асосий майдонларда олиб бориш ва тасвирлаш. 3.Методларни ишлаш. Экологик методларни ишлаш, турлар таркиби билан танишиш, коллекциялар, гербарийлар тўплаш, жадваллар тузиш, тўпланган натижалар бўйича математик ҳисоб-китоблар ўтказиш, харита, диаграмма, графиклар тузиш. Экологик илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш бир неча асосий босқичлардан иборат: 0C 0A 24 29 2F 1D 1D 360D 2A16 16 172310 1D 4. Аналитик босқич. Экологик муаммоларни сабаб ва оқибатларини аниқлашдаги қонуниятлар, тавсиялар ва таклифлар бериш. 5. Ҳисобот босқичи. Илмий тадқиқот ишлари бўйича қуйидаги бўлимлардан ҳисобот тайёрланади: Мавзунинг долзарблиги. Илмий тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари. Экспериментал қисм Адабиётлар рўйхати.Адабиётлар таҳлили. Хулосалар ва таклифларМ аъ руза қ и ли ш ёк и к ўр газм ал ар 39 2A 1A 3A 06 1D 370F28 061424 28 2A 0A 0A1C0F1715 3C 37 0F21 1225340F051A 15 14 15 1F 051116 15 05 16 2312 130F3424 0F14 0F12 6. Ахборот босқичи. Аҳолини, жамоани, хукумат ташкилотлари ва бошқалар билан таништириш. Натижалар асосида, мақолалар, тавсиялар, таклифлар билан чиқиш. 7. Амалиёт босқичи. Шахсан иштирок этиш, табиатни мухофаза қилиш ишларидаги фаолияти (иштироки). 3D 0A 1D 17 39 2D 16 • Шунингдек, илмий-амалий анжуманлар, танловлар, олимпиадалар, кўрикларда иштирок этиш. Экологик билимларни ташвиқот қилиш (маъруза ва суҳбат, оғзаки журнал, экскурсия ўтказиш, варақалар тарқатиш, плакатлар тайёрлаш). • Газеталарда чиқиш, кўргазмалар ташкил этиш. Мавзули кечалар ўтказиш, атроф-муҳит муҳофазаси куни, саломатлик куни ва бошқалар. Амалий ишларда иштирок этиш (кўкаламзорлаштириш, ариқларни тозалаш, дам олиш зоналари ва бошқаларда иштирок этиш). Табиий эстетик қадриятларни сақлаш ва фойдаланиш. Соғлом турмуш тарзини ташвиқот қилиш, табиатга нисбатан ноўрин ҳаракатлардан огоҳлантириш. Табиатни муҳофаза қилиш бўйича асосий қонунларни ўрганишда ҳуқуқий билимларни эгаллаш. • Ўзбекистонда атроф-мухитнинг экологик мониторинги айрим муассасалар томонидан амалга ошириб келинмоқда. Масалан, Бошгидромет, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги. Геология давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (СЭС) ва Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси. • Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси бўйича “атмосфера хавоси, тупроқ ва очиқ хавзаларнинг ягона мониторинг схемаси” ни тайёрлаш бўйичаишларни давом этирмоқда. • Бу борада 1990-йилларнинг иккинчи ярмида тупроқ ва грунт сувларини ифлосланиш манбаларини ўрганиш давом этирилди. Масалан, куплаб турли объектларда пестицид, оғир металлар, феноллар каби моддаларни лаборатория анализидан ўтказилди. • Республиканинг атроф мухитини ифлосланиш манбаларини ягона мониторинг тизими қуйдагиларни назарда тутади: 1) назоратга тегишли бўлган корхоналар ва устивор манбаларни хамда инвентаризация қилишни босқичма- босқич ўтказиш; • 2) бошқа муассасаларнинг (Бошгидромет, Қишлоқ ва сув хўжалиги, Геология қўмитаси, Комунал хизмат кўрсатиш вазирликлари ва б.) ахборотларидан фойдаланиш; • 3) тест объектларида (хаво, сув ва тупроқ холати бўиича) кузатишлар олиб бориш, • 4) ифлосланиш манбалари мониторинги тизимида маълумотларни анализ қилиш, умумлаштириш ва тартибга солиш, • 5) қўмита базасида республика ва вилоятлар бўиича маълумотлар банкини вужудга келтириш; • 6) танланган объектлар бўиича атроф мухит холати тўғрисида ахборот тайёрлаш. • Ишлаб чиқилган иш услубиётини апробация қилиш учун турли техногенез шароитларга эга бўлган икки тестли объект танлаб олинган: • Фарғона вилояти (саноат йўналишида) ва Хоразм вилояти (аграр йўналишда). Ушбу вилоятлар учун хаво, тупроқ, ер усти ва ер ости сувларини ифлосланиш хариталари, вақт мобайнида мухит сифатини ўзгариш графиклари, назоратга тегишли бўлган манбаларни устиворлиги аниқланган, кузатиш нуқталари хамда даврлари белгиланган, текшириладиган ингредиентлар рўйхати аниқланган. • Бироқ табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитасидаги илмий потенциал ва жихозлар ифлосланиш манбаларининг мониторингини ўтказиш учун етарли эмас. • Атроф мухитни хлороорганик пестицидлар, нефть махсулотлари, оғир металлар билан ифлосланиш манбаларини асбоблар билан назорат қилиш учун Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Тошкент вилоятларида худудий марказлар тузилган. • Дала шароитида ландшафтлар ифлосланишини ўрганиш ва манбаларини аниқлаш мақсадида тадқиқот ўтказаётган экспедиция маълум дастур асосида хаво, сув, тупрқ, усимликни ифлосланиши бўиича мониторинг ишларини утказиши мақсадга мувофиқ. Бунинг учун хавони ифлосланишини ўрганиш мақсадида серқатнов автомобил йўли чеккасида ўсиб турган дарахт баргларидан маълум масофада йиғиш, бунда дарахт турини ёзиб олиш лозим, сўнгра марказий шахарда мавжуд бўлган лабораторияда баргларни ифлослигини аниқлаш (бу оғир металлар учун), • тупроқ таркибидаги оғир металлар, пестицидли улардан намуна олиш билан лабораторияга элитиш керак, сув иифлослиги хам намуна олиш йўли билан лабораторияда аниқланади. • Бунда 3 шиши идишда (0,5 л дан ) сув олинса, шўрлиги, сифати ва бошқа моддаларни аниқлашга имкон беради. Бунда барча олинган намуналарни хар бири аниқ манзили, датаси, олинган чуқурлик, хаво холати ва бошқа зарурий маълумотлар ёзиб олиниши керак. • Дала шароитида мониторинг мунтазам бўлмаса қам бир марталик маълумотга эга бўлишга имкон беради, кейинчалик худди шу худудда яна қайтадан дала ишлари амалга оширилса олдинги маълумотлар билан солиштириш учун асос бўлади, хариталар ишлашда зарур бўлади. • Энг мухими экологик мониторингни тартибли, белгиланган қоидалар билан амалга ошириш кўзланган максадга эришишга имкон беради. • Экспедиция ишлаб турган худудда мониторинг кузатишларини иложи борича мажмуали олиб бориш яхши самара беради, чунки фақат шу шароитдагина мажмуали мониторингли кузатишни амалга ошириш мумкин, якка тадқиқотчилар бундай мураккаб ишларни тартибли қила олмайдилар, ёки физик жихатдан улдасидан чиқа олмайдилар. • Атроф табиий муҳитнинг жадал ифлосланиши ва бу ифлосланишларнинг хаво оқими, эр усти ва ости сувлари, тупроқдаги жараёнлар орқали трансчегаравий тарқалиши экологик назорат ва экологик мониторингни континентал ва глобал вужудга келишига сабаб болган. • Ўзбекистон Давлат Табиатни муҳофаза қилиш қомитаси тахлилий назорат Давлат инспексияси (АНИДИ) Республика бойича хаво муҳитини, тупроқ ва очиқ сув ҳавзалари мониторинги ягона схемасини яратиш бойича иш олиб боради. У икки йўналишда ташкил этилади: • 1. табиий атроф - муҳитининг сифат ҳолатини кузатиш унинг сифатига болган таъсирлар натижасидаги ўзгаришларни истиқболли комплекс баҳолаш; • 2. табиат муҳитлари бойича ифлослантириш манбаларини хисобга олиш; • Жамоатчилик экологик мониторингини мақсади экологик ахборотни ахолига этиб боришини кучайтириш, яъни давлат идоралари эга болмаган маълумотларни умумлаштириш, тахлил килиш, турли аудиторияларга мослаштириб этказишдан иборат. Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Jamiyat va tabiatning o’zaro tasiri
  • Qobiq- trubali, spiralsimon. Zmeyevikli va plastinali isitkichlarni, hamda ularning hamma elementlari qurilmalarini hisoblash va loyihalash.
  • Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси
  • Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби
  • Ekologiya yakuniy testlar bazasi 200 talik

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha