Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 5.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экология

Продавец

Bohodir Jalolov

Экология фани унинг бўлимлари ва унда фойдаланиладиган методлар

Купить
Экология фани унинг бўлимлари ва унда фойдаланиладиган методлар Экология юнонча "oikos" (эйкос) – яшаш жойи, макон ва «logos» – фан, сўзидан олинган бўлиб, тирик организмларнинг теварак атрофдаги муҳит билан ўзаро муносабатини ўрганадиган биологик фан ҳисобланади. Экология муҳит омилларининг ўсимлик ва ҳайвонлар организмига таъсирини, организм ва популяциянинг муҳит омилларига кўрсатадиган реак цияларини, популяциялар сони ва тизимини бир хил сақловчи механизмларни (жараёнларни), табиий гуруҳларнингбиологик маҳсулдорлигини, биогеоценозлар ёки экосистемаларнинг ҳаракатланиш қонуниятларини ва биосферани ўрганади. Тирик табиат қандай тузилган, қайси қонунлар асосида мавжуд ва ривожланади, у инсон таъсирига қандай жавоб беради буларнинг барчаси экологиянинг предметидир. Инсон борки, ҳаёт учун курашади, табиатнинг барча инжиқликларига мослашишга интилади, ҳар бир киши табиат инъомларидан фойдаланади, қуради, бунёд этади. Одатда инсон бирор мақсадни кўзлаб табиатнинг муайян бир соҳасида ижобий ёки кўпинча салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Кишилар ўзлари учун истиқомат жойлари барпо этар эканлар, буни атроф-муҳитнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига қандайдир салбий таъсири бўлади, натижада табиат камбағаллашиб боради. Инсон қурилиш материаллари сифатида табиий ўрмонларни керагидан ортиқча кесади, демак ўсимлик дунёси қисқариб, у ўз навбатида атмосфера ҳавосини мусаффо бўлишига раҳна туғдиради, тупроқ эрозияга учрайди, ер ости сувлари камая боради, кўчкилар пайдо бўлиб, сел натижасида жарликлар ҳосил бўлиши мумкин. Бу лавҳа инсоннинг табиатга кўрсатган таъсиридан бир парча холос. Табиатга нисбатан кўр-кўрона ёндошиш, унинг эҳсонларидан аёвсиз фойдаланиш пировардида оғир асорат қолдириши мумкин. Бизни ўраб турган бутун табиат, борлиқ, минг йиллар мобайнида шундай бир мувозанатга келганки, унинг бир бўлагига етказилган озор бошқа бўлакларига ҳам салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Табиатга таъсир этишда баъзи жиддий хатоларга йўл қўйилиши мумкин эканлигини Орол фожиаси мисолида яққол кўрсатиш мумкин. Ҳозирги замон экологияси одам ва биосфера ўртасидаги ўзаро муносабат масалаларини жадал ўрганмоқда. Ҳозирги замон экологиясининг яна муҳим вазифаларидан бири бу биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш, одам фаолияти таъсирида табиат ўзгаришларини олдиндан кўра билиш, табиатда кечаётган жараёнларни бошқариш йўлларини ўрганиш, зараркунандаларга қарши курашнинг зарарсиз ва самарадор усулларини яратиш, саноат корхоналарида чиқиндисиз технологияни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Экология умумий ва хусусий ёки тармоқли бўлади. Умумий экология ёки синэкология ҳар хил системалар (популяциялар, жамоалар ва экосистемалар) нинг тузилишини, хоссаларини ҳамда уларнинг функционал принципларини, хусусий экология ёки аутэкология эса айрим турларнинг улар яшаб турган муҳит билан ўзаро муносабатини, турларнинг муҳитга кўпроқ ва узвий мослашганлигини ўрганади. Хусусий экология – ўсимлик ва ҳайвонлар экологиясидан иборат. Бугунги кунда экология соф биологик фанлар тизимидан чиқиб, мазмуни кенгайиб бормоқда. Атроф-муҳитга замонавий фан ва техника тараққиётининг таъсири натижасида экология тушунчаси ўта кенгайиб кетди. Инсон экологияси деган тушунча пайдо бўлди. Инсон экологияси янги фан сифатида 1921 йил Америкалик олимлар Боржес ва Парк томонидан киритилди. Инсон экологияси инсоннинг атроф-муҳитга ва аксинча, атроф- муҳитнинг инсонга кўрсатаётган таъсирини ўргатади. Инсоннинг табиатга кўрсатаётган таъсир доираси беқиёсдир, чунки ҳозирги кунда инсоннинг табиатга нисбатан ўтказаётган салбий таъсирлари натижасида унумдор ерлар эрозияга учраб унумсиз ерларга айланмоқда, дашт экосистемаси деган табиий экосистемалар деярли йўқолиб бормоқда, инсон қўли тегмаган ўрмонлар ҳам жуда кам қолган. Ер юзи қуруқлигидаги ўрмонлар майдони 75 % дан 25 % гача камайган. Агар яшил ўсимликлар майдони кенгайтирилмаса, гидроэнергия ва атом энергиясидан кенг фойдаланишга ўтилмаса, яна 100 йилдан сўнг атмосферада кислород камайиб, карбонат ангидрит миқдори кўпайиб киши организмининг яшашаи учун хавф туғдиради. Қурғоқчил минтақаларда кишиларнинг хўжаликдан нотўғри фойдаланиши натижасида қайта чўлланиш ходисаси йил сайин кучайиб бормоқда. Ҳозир Ер қурраси бўйича чўллашган майдонлар 30 млн км2 га етган бўлиб, бу сайёрамиз қуруқлик майдонининг 20 % ни эгаллайди. Фан ва техника тараққий этган сари инсоннинг табиатга таъсир этиш йўллари ва шакллари кўпайиб, улар табиатда бўладиган миқдор ўзгаришгагина эмас, балки сифат ўзгаришларга ҳам олиб келади. Экология табиат билан тирик организмларнинг узвий боғланишини ифода этар экан, у шубҳасиз табиатни муҳофаза қилишнинг илмий асосини ташкил этади. Экология объектларини кузатиш усуллари Экологияда унинг предметларини объектини ўрганишнинг қуйидаги 5 та принципи ишлатилади Экосистемани ўрганиш Жамоани ўрганиш Популяцияни ўрганиш Яшаш шароитини ўрганиш Эволюцион ва тарихий экологик принциплари Экологияда унинг предметларини объектини ўрганишнинг қуйидаги 5 та принципи ишлатилади: 1. Экосистемани ўрганиш. Бу усул билан экосистеманинг шаклланишини, тизимини, экосистема компонентларининг (абиотик, биотик) ўзаро муносабатларини, улар ўртасидаги моддалар ва энергия алмашиниш жараёнларини ўрганилади. 2. Жамоани ўрганиш. Бу усул жамоанинг биологик компонентларини ўрганишга катта эътибор беради. Жамоа экологияси бошқача қилиб айтганда синэкология дейилади. Жамоани ўрганишда авваламбор, ҳар хил биологик бирликлар (ўрмон, чўл, дашт) таркибида учрайдиган ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмларни ўрганилади. Уларни ўрганишда чекловчи омилларга алоҳида эътибор қилинади. 3. Популяцияни ўрганиш. Популяцион экология - аутэкология муаммоларини ўрганиш билан шуғулланади. Ҳозирги замонда популяцияни анализ қилишда популяция ўсишининг математик модулини ту зиш мумкин. Бундан ташқари популяциядаги у ёки бу тур сонининг сақланиб қолиши ёки камайиб кетиши ҳодисалари ўрганилади. Тур ва унинг сақланиб қолиш модулларини тузишда унинг туғилиши, ҳаётчанлиги ва ўлими катта аҳамиятга эга. Шу сабабли популяцион экология қишлоқ хўжалиги ва медицина соҳасида учрайдиган зараркунандалар ва паразитларнинг кўпайиб кетиш ҳолатларини тушунтириб беришда муҳим назарий асос бўлиб хизмат қилади ва бу соҳада олинган маълумотларга асосланиб, зараркунандалар ва паразитларга қарши биологик кураш чораларини ишлаб чиқилиши мумкин. 4. Яшаш шароитини ўрганиш. Яшаш шароити – бу муайян бир тур индивид яшайдиган жойдир. Масалан, чучук сув кўллари, дуб ўрмонзори ёки чўл зонасини олиб қарасак, бу ерларда шу шароитларга мослашган ўсимлик ва ҳайвон турлари яшайди. Ҳар бир тур ўзининг яшаш шароитида аниқ бир экологик бурчакни эгаллайди. Бир хил жойни эгаллаган икки тур ўртасида яшаш учун кураш давом этиб бири иккинчисини сиқиб чиқармагунча бу кураш давом этиши мумкин. 5. Эволюцион ва тарихий экологик принциплари. Эволюцион экология планетамизда ҳаётнинг ривожланишига боғлиқ бўлган ўзгаришларни ўрганади. Яъни одамнинг пайдо бўлиб, атмосферага таъсири кучайганга қадар мавжуд бўлган экологик омилларнинг таъсири тўғрисида тушунчалар беради. Экологик объектлар қуйидаги усуллар ёрдамида кузатилади Муҳитнинг ҳолатини баҳолаш ва уни руйхатга олиш усуллари Табиий жамоалардаги ўсимликлар ва ҳайвонлар маҳсулдорлиги ва биомассасини аниқлаш ва уни баҳолаш усуллари Ташқи муҳит омилларининг тирик организмлар фаолиятига таъсирини ўрганиш Кўп турли жамоалардаги организмларнинг ўзаро муносабатларини ўрганиш усуллари Математик моделлаштириш усуллари 1. Муҳитнинг ҳолатини баҳолаш ва уни руйхатга олиш усуллари . Бу усулларга метеорологик кузатишлар, ҳароратни ўлчаш, сувнинг тиниқлигини, шўрлигини ва кимёвий таркибини аниқлаш; Тупроқ муҳитини аниқлаш, ёруғлик тушиш, радиацион фонни, муҳитнинг кимёвий ва бактерологик ифлосланишини аниқлаш ва шу кабилар киради. Бундан ташқари эколог экологик объектлар ва муҳитнинг сифат ҳолатларини доимо кузатиб бориши лозим ёки мониторинг бўлиши керак. Сув, ҳаво, тупроқ ва ўсимликлар таркибидаги зарарли аралашмаларнинг таркибини доимо аниқлаб кузатиб бориш ҳозирги замон экологияси нинг муҳим вазифаларидандир. 2. Табиий жамоалардаги ўсимликлар ва ҳайвонлар маҳсулдорлиги ва биомассасини аниқлаш ва уни баҳолаш усуллари . Бунинг учун назорат майдончаларда индивидларни ҳисоблаш, тупроқ ёки сув массасида (ҳажмида) организмларни аниқлаш, маршрутни ҳисоблаш, ҳайвонларни овлаш ва уларни белгилаб кейин улар орқали кузатишлар олиб бориш, ҳаттоки ҳайвонлар, балиқлар сонини дарахтлар қалинлигини экинлар ҳолати ва ҳосилдорлигини космик кузатишлар ёрдамида аниқлаш каби усуллар қўлланилади. 3. Ташқи муҳит омилларининг тирик организмлар фаолиятига таъсирини ўрганиш . Бу усул турли хилларда амалга оширилади. Чунончи, у ёки бу объект юзасидан узоқ вақт ва мураккаб кузатишлар олиб борилади. Бунда кўпинча экспрементал кузатишлар ўтказилади. Бу усуллар билан экосистемани доимийлигини ва унинг таркибидаги ўсимликлар ҳайвонлар ва одамларнинг ҳар хил шароитга мослашиш белгиларини аниқлаш мумкин. 4. Кўп турли жамоалардаги организмларнинг ўзаро муносабатларини ўрганиш усуллари . Бу усуллар экосистеманинг муҳим қисми ҳисобланади. Улар ёрдамида табиатда ёки лабораторияда организмларнинг трофик муносабатларини аниқлаш мумкин. Масалан, радиоактив изотоплар ёрдамида бир организмдан иккинчи организмга қанча миқдорда органик моддалар ва энергия (яъни ўсимликлардан ўтхўр ҳайвонларга, ўтхўр ҳайвонлардан йиртқичларга) ўтганлигини аниқлаш мумкин. 5. Математик моделлаштириш усуллари . Бу усул билан атмосферанинг ифлосланиши, дарёларнинг ўз-ўзини тозалаш ҳолатларини аниқлаш осон, бироқ экологик системаларни моделлаштириш бироз қийинроқдир. Эътиборингиз учун раҳмат!!!
Купить
  • Похожие документы

  • Jamiyat va tabiatning o’zaro tasiri
  • Qobiq- trubali, spiralsimon. Zmeyevikli va plastinali isitkichlarni, hamda ularning hamma elementlari qurilmalarini hisoblash va loyihalash.
  • Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси
  • Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби
  • Ekologiya yakuniy testlar bazasi 200 talik

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha