Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экология

Продавец

Bohodir Jalolov

Экосистемалар ёки экотизимлар

Купить
Экосистемалар ёки экотизимлар Экологик система, деб бирга яшовчи ҳар хил организмлар, уларнинг яшаш муҳит орасидаги қонуниятли боғланишга айтилади. Бунга ўрмон, ўтлоқ, кўл ва бошқалар мисол бўлади. Масалан, ўрмонни шундай таърифласа бўлади Ўрмон бу георафик шаклланган, ўз-ўзини бошқарувчи ўсимлик ва ҳайвонлар популяциялари йиғиндиси бўлиб, улар учун муҳитни бошқарувчи асосий ролни, бир тур, ёки бир неча турга мансуб популяция ўйнайди, Ана шундай жамоаларни ифодалаш учун акдемик В.Н.Сукачев (1942) биогеоценоз терминини тавсия этган. Организмлар жамоаси анорганик муҳит билан боғлиқ. Ўсимликлар ундаги карбонат ангидриди, сув, кислород ва минерал тузлар ҳисобига яшайди. Гетеротроф организмлар эса автотрофлар ҳисобига яшайди. Лекин улар кислород ва сувга ҳам мухтождир. Жамоалар анорганик муҳит билан маълум системани шакллантиради. Организмлар ва анорганик компонентлар бирлигида, модда алмашинувини амалга оширади. Шу тарзда экологик система ташкил топади. "Экосистема» инглиз экологи А.Тенсли (1935) томонидан қўлланилди. У экосистемаларни табиатнинг ер юзидаги энг асосий бирлиги деб ҳисоблади. Модда айланиши Анорганик моддалар ПродуцентларПродуцентлар КонсументларКонсументлар РедуцентларРедуцентлар010203030405 0102 Модда айланишининг амалга ошиши учун анорганик моддалар ва яна 3 экологик гуруҳ организмлари-продуцентлар, консументлар ва редуцентлар бўлиши лозим Продуцентлар -бу автотроф организмлар бўлиб, анорганик бирикмаларидан фойдаланади. Консументлар -бу гетеротроф организмлар бўлиб, продуцентлар ва бошқа консументлар ҳосил қилган органик моддалардан фойдаланади. Редуцентлар -органик моддалар ҳисобига яшайди ва улар моддаларни қайта ўзлаштириладиган бирикмаларга айлантиради. Табиатда турли экосистемалар учрайди. Масалан, дарахтлардаги лишайниклар ёстиқчаси ёки кичикроқ муваққат сув ҳавзаси, ўтлоқ, ўрмон, дашт, чўл, океан, бутун ер юзининг ҳаёт билан банд қисми. Экосистема ва биогеоценоз терминлари бир-бирига яқиндир. «Экосистема" модда алмашинуви амалга ошиб турадиган системани билдиради. Биогеоценология экосистемалар ҳаётининг тупроқ рельефи ва бошқаларга боғлиқлигини ўрганади. Ер юзидаги биогеоценозлар моддаларнинг бир-бирига ўтиб туриши яъни миграцияланиши билан ўзаро боғланган. Агар биз жамиатимиз умумий муаммолари, яъни биосфора тўғрисидаги масалаларни ечмоқчи бўлсак, унда биз биринчи навбатда экосистема миқёсидаги тузилишларни билишимиз шарт. Моддалар айланиши ва организмларнинг экоситемадаги ҳаёти, доимий равишда уларни таъминланиб турадиган энергия оқимига боғлиқ. Ердаги бутун ҳаёт қуёш нурлари энергияси ёрдамида давом этади. Бунда фотосинтез ёрдамида органик бирикмаларнинг кимёвий боғланишлари ҳосил бўлади. Озуқа занжири деганда биз нимани тушунамиз? Жамоалардаги озуқа занжири бу энергиянинг бир организмдан иккинчисига берилиш кетма-кетлигидир. Консументлар томонидан қабул қилинган озуқалар тўлиқ ўзлаштирилмайди ва унинг маълум бир қисми ташқи муҳитга қайтарилади. Ҳайвонларда озуқа моддаларнинг ўзлаштирилиши 12-30% дан 70% гача. Энергиянинг кўп кисми нафас олишда сарфланади. Қабул қилинган овқатнинг оз қисми организмларнинг ўсишига кетади. Уни қуйидагича ифодалаш мумкин: Р=П+Д+Н Р -консументлар рациони, яъни маълум вақт давомида ейилган овқат миқдори П -продукция, яъни ўсиш учун сарфланган махсулот Д -нафас олиш, яъни модда алмашинувини таъминлаш учун сарфланган миқдори. Н -ҳазм бўлмаган овқат. Экосистеманинг ҳаёти фақат энергия оқимига боғлиқ бўлиб у қуёш нури ёки тайёр органик моддалар ҳисобига таъминланади. Фотосинтез қилувчи организмлардан бошланучи озуқа занжири ейилиш яъни сарфланиш занжири. Ўлик ҳайвонлар ва ўсимликларнинг қолдиқларидан бошланадиган занжир эса парчаланиш занжири яъни парчаланиш дейилади. Экосистемалардаги косументларга энергия оқими ўсимликларнинг тирик тўқималари ёки ўлик органик моддалар запаси орқали киради. Ўлик органик моддалар асосини ҳам фотосинтез ташкил қилади. Ўрмонларда ҳар йили ўсаётган ўсимликлар массасининг 90% баргларининг қуриши натижасида, парчаланиш заижирига тушади. Экосистемаларнинг биологик ҳосилдорлиги Жамоалар ҳосилдорлиги, экосистемадаги продуцентларнинг қуёш энергиясини кимёвий боғлар энергиясига айлантириб органик моддалар синтезлаш самарадорлигига боглиқ. Маълум вақт давомида ўсимликлар томонидан ҳосил қилинган органик масса жамоанинг биринчи даражадаги ҳосилдорлиги дейилади ва ўсимликларнинг қуруқ ёки хўл массаси тарзида ифодаланади. Консумент массанинг маълум вақт ичидаги ўсиши-бу жамоанинг иккинчи даражали ҳосилдорлиги дейилади. Ҳар бир озуқа занжири, бирламчи ва иккиламчи ҳосилдорлик ҳосил қилиш тезлиги ва маҳсулотларнинг тақсимланиши бўйича турличадир. Экосистемаларда бирламчи ва иккиламчи ҳосилдорликнинг миқдорий кўрсатгичлари мавжуд. Бу ҳосилдорлик пирамидаси қонуни дейилади. Ҳар бир озуқа занжирида маълум вақт давомида ҳосил қилинадиган биомасса ёки ҳосилдррлик кейинги озуқа занжирига нисбатан кўп. Пирамида ҳосилдорлиги, энергиянинг озуқа занжирларида сарфланишини ифодалайди. Ер юзидаги кўп экосистемаларда биомассалар пирамидаси қонунияти қайд этилади, яъни ўсимликларнинг умумий массаси, уларни ейдиган ҳайвонларнинг массасига нисбатан кўп, бу масса ўз навбатида бутун йиртқич ҳайвонлар массасидан кўп. Биоценоздаги ҳосилдорлик пирамидаси Ҳайвон ва ўсимликлар билан озиқланадиган консументлар Ўсимликхўр консументлар Ўсимликлар массаси Турли ўсимликлар жамоаларида, бир хил ўсиш миқдори биомассага нисбатан 2% дан 76% гача. Экосистемалар ҳосилдорлиги қонуниятларини ўрганиш, энергия оқими миқдорини ҳисобга олиш практикада катта аҳамиятга эга. Одамлар томонидаи фойдаланадиган агроцннозлар (биринчн ҳосилдорлиги) маҳсулотлари инсоният жамиятининг овқат заҳироси ҳисобланади. Иккиламчи хосилдорлик, яъни қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ҳисобига олинадиган ҳосилдорлик ҳам катта аҳамиятга эга. Энергия оқими ва экосистемалар ҳосилдорлигини аниқ ҳисобга олиш, улардаги модда айланишини бошқариш орқали одамлар учун кўпроқ ҳосил олишда ёрдам беради. Бундан ташқари, табиатдан ўсимлик ва ҳайвонлар биомассасининғ қанчасини олиш мумкинлигини билишимиз ҳам керак Уларга зарар келтирмаслик, ернинг энг юқориь биологик ҳосилдорлигини билиш мақсадида, чет мамлакатларда, 1969 йилдан буён халқаро биологик дастур бўйича илмий ишлар олиб борилади. Бирламчи биологик ҳосилдорликнинг ўсиш тезлиги ўсимликлар фотосинтетик аппаратининг имкониятларига боглиқ. Ўсимликлар жамоасида фотосинтезнинг фойдали иш койфиценти бор йўғи 5% ни ташкил қиладм. Умуман, Ер шари бўйича ўсимликлар томонидан қуёш энергиясининг фақат бир фойизигина ўзлаштирилади. Чунки фотосинтез активлиги, кўп факторлар томонидан чекланди. Ер юзида бирламчи биологик ҳосилдорлик нотекис тақсимланган. Энг яхши экологик шароитда, намлик, ёруғлик, минерал тузлар иссиқлик етарли бўлган жойларда ўсимликларда энг юқори ўсиши кузатилади. Ўсимликларнинг йиллик ўсиш тезлиги. Шимолий муз океан қирғоқларидаги 20 центнер, Қора денгизнинг Кавказ томон соҳилида у 200 центнердан ошади, Ўрта Осиё чўлларида эса ҳосилдорлик 3-20 центнерни ташкил этади. Экосистемалар динамикаси. ЎЗГАРИШЛАР Циклик ўзгаришлар Тасодифий ўзгаришларҲар бир биоценозда, доимо, ундаги организмларнинг хаётий ривожланиши ва популяцияларининг ўзгариши кузатилади. Ўзгаришлар 2 хил. Бундай ўзгаришлар сутка ва мавсум давомида ҳамда ташқи муҳит билан бўлиб турадиган даврийликка эга ўзгаришлар бўлиб, улар организмларнинг ички ритми ўзгаришларида ўз аксини топади. Биоценозда сутка давомида содир бўлиб турадиган ўзгаришлар кун ва тун давомидаги ҳаво температураси, намлик ва бошқа омиллар ўзгаришига кучли боғлиқдир. Ўрта Осиёнинг қумлик чўлларида, туш пайтларида ҳаёт тўхтаганга ўхшаб туюлади. Ҳайвонлар қуёшдан инларида яширинади. Кўпчилик кундуз фаол ҳайвонлар-илон, ўргимчак ва ҳакозолар кечаси фаоллашади. Тунда кўнғиз, сичкон, чаён, илон, ўргимчак, тулкилар тез ҳаракат қилади. Йилнинг маълум вақтида кўп турлар чуқур тинимга кетади. Даврий ўзгариш ўсимликларнинг яруслар бўйлаб тарқалишида яққол кўринади. Масалан, бир йиллик ўсимликлар эрта баҳоридаги ярусда ўсиб, ёз келганда, бутунлай қуриб қолади. Биоценоздаги кўп йиллик ўзгаришлар, йиллар давомида метериологик шароитнинг ўзгаришига боғлиқ. Бундан ташқари, у яна эдификатор ўсимликлар ҳаётидаги ўзгаришлар, ҳайвонлар ҳамда патоген микроорганизмларнинг кўпайишига боғлиқ. 1953 йилда чигирткаларнинг кўпайиб кетиши натижасида ўсимликлар жамоасига кучли зарар етди. Улар ўшанда юмшоқ ғалласимон ўсимликларни: пирей, костер, типчакнинг 80-90% ни еб битирди. Бу даврда, чигиртка емайдиган ўтлар эса ўсиб кўпайиб кетди. Академик В. Н. Сукачев «Фитоценологиянинг асосий масаласининг айрим томонлари ҳақида» («О некоторўх основнўх вопросах фитоценологии», 1950) деган мақоласида ўсимликлар жамоасининг алмашиниши ҳақида жараён мавжуд эканлигини кўрсатади. Сингенетик алмашиниш ўсимликларнинг янги муҳит шароитларини эгаллаши. Бунда ўсимликларнинг бир- бирларига яқинлашиши ва тупроқ иқлим шароитларига мослашиши муҳим роль ўйнайди. Экозоген ўзгаришлар жамоанинг ўзига, муҳит шароитининг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган ҳолда содир бўлади. Бундай ўзгаришлар тасодифан вужудга келиши мумкин. Академик В. Н. Сукачев бундай ўзгаришларга ўрмонларни кесиш, яйловларда молларни боқиш туфайли содир бўладиган ўзгаришларни киритади. Эндоэкогенетик ўзгаришлар бу жараён сингенетик жараёндан кейин юзага келади, жамоа бу вақтда ўзининг экологик муҳитини ҳосил қилади, кейинги ўзгаришлар муҳитнинг ўзгариши ва жамоадаги ҳаётий фаолиятларнинг ўзгариши туфайли содир бўлади. Гологнетик ўзгаришлар бундай ўзгаришлар жамоада содир бўладиган йирик умумий ўзгаришлар бирлигидан ибратдир. Гологенетик алмашиниш шундай алмашинишки, жамоанинг шахсий ўзгариши бу вақтда бутун бир катта массивдаги ёки мамлакатдаги ўсимликларнинг ўзгариши билан боглиқ бўлади. П.Л.Ярошенко жамоаларнинг ўзгаришини бошқачароқ тушунтиришга ҳаракат қилди ва сукцессияларни қуйидагича бўлади: Табиий ўзгаришлар Кетма-кет бўладиган эндоэкогенетик гологенетик Тасодифий ўзгаришларA) Б) Сукцессиялар давомида турлар ўртасидаги рақобат, муносабатлар туфайли аста-секин барқарор комбинациялар содир бўлади. Қуруклиқ ва сув экосистемаларининг тузилиши Ер юзидаги экосистемалар кўп ярусли бўлиб, улар ҳар хил баландликларда, вертикал жойлашган қатламларга эга. Масалан, ўрмонларда дарахтнинг илдизи ва танасининг жойлашишига қараб бир неча яруслар ажратиш мумкин. Ўрмонларда дарахтнинг илдизи ва танасининг жойлашиши яруслариДарахтлар Бутасимон ўсимликлар ва ёш дарахтлар Ўтсимон ўсимликлар ва бутачаларМохлар Ҳайвонлар ҳам ўрмонда, ҳар хил ярусларни эгаллаб, яьни ҳар хил баландликларда яшайди Кўп қушлар ўз инларини ерда қуради Олақуш, зағизғон ва бошқалар эса дарахтлар танасига (кизилиштон ва бошқалар), учинчи хиллари эса дарахтларнинг устига қуради. Ҳар бир ярусдаги ўсимлик, умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонлар ўртасида кучли боғланиш кузатилади. Ер юзидаги биогеоценозларнинг горизонтал тузилиши синузия дейилади. Жамоалар структурасида турларнинг роли бир хил эмас. Бир хил турлар асосий рол ўйнайди ва улар доминант дейилади. Бошқа турлар эса, улар ҳисобига яшайди. Биогеоценоздаги эдификаторлар, эса фақат доминант бўлиб қолмасдан-муҳит яратувчи ролини ҳам ўйнайди. Биоценоздаги тирик организмлар эгаллаб турган мокон экологик ниша дейилади. Ҳар бир тур ўзининг экологик нишасига эга, у шу ерда яшайди ва ўша жойдан ўз овқатини топиб ейди. Сув экосистемаларида балиқлар, бошқа сув ҳайвонлари ва сув ўтлари ҳар хил чуқурликларда яшайди. Сув билан ердаги экосистемалар орасидаги фарқ уларни яратувчи муҳитда қайд этилади. Сув ҳавзалари Тинч туриб қолган сув ҳавзалари ёки лентик муҳит. Бунга-кўллар, ҳавзалар ва ботқоқликлар киради Оқар сувлар-лотик муҳит, бунга дарёлар ва сойлар киради. Сувлар термодинамик характеристикаси, ёруқликни ўтказиш хусусияти, оқим тезлиги, шўрлиги ва унда эриган газларнинг миқдори билан характерланади. Ёруғлик сувининг турли қатламларига бир хилда тушмаслиги, босимнинг ҳар хил чуқурликларда ўзгариши ва бошқалар сувда ҳайвонларнинг турлича жойлашишига сабаб бўлади. Уларнинг баъзилари сувнинг чуқур жойларида, иккинчилари сувнинг юза қисмида, учинчилари эса сув қатламида яшайди. Тинч ёки лентик сув ҳавзасини 3 зонага ажратиш мумкин. Литорал зона -сувнинг чуқур бўлмаган қисми-ёруқлик бу ерда сув тубигача етиб боради. Бу ерда юксак ўсимликлар ва баъзи бир сув ўтлари учрайди. Лимник зона, сувнинг ундан пастроқ қисми булиб бунга кам ёруғлик тушиб туради. Бу зонадан кейин эса ёруғлик тушмайди Натижада биомасса тўпланмайди. Лимник зонанинг пастки чегараси компенсация горизонти дейилади. Профундаль зона, бу жойга ёруғлик тушмайди. Яшаш муҳитига боғлиқ ҳолда сув организмлари қуйидаги ҳаёт формаларига бўлинади Бентос Планктон Нейстон Перифитон Нектон 1. Бентос (грекча "бентос"-чуқурлик) сувнинт тубида ерга ёпишиб ёки эркин ҳолда ҳаёт кечирувчи ҳайвонлар ва ўсимликлар. Бунга, моллюскалар, баъзи бир сув ўтлари, ҳашаротлар личинкаси мисол бўлади 2. Перифитон (грокча "пери"-атрофида олдида)-бу юксак ўсимликларнинг поясига ёпишиб, кўтарилувчи моллюска, коловратка, гидра ва бошқалар. 3. Планктон ("планктос"-сузиб юрувчи организмлар),- сувнинг вертикал ва горизонтал оқими билан ҳаракат қилувчи организмлар. Планктон ҳолда яшовчи организмларнинг размери кичик-микроскопик бўлиб, буларга майда қисқичбақасимонлар, личинкалар, яшил, кўк яшил сув ўтлари, диатомалар киради, 4. Нектон (грекча "нектос"-сўзиб юрувчи)-эркин сузувчи ва аралашиб юрувчи организмлар. Бу балиқлар, амфибиялар, ҳашаротлар. 5. Нейстон (грекча-&#34 Қуруқлиқ экосистемалари Қуйидаги хусусиятлар ер ҳаво муҳити, яъни қуруқлик экосистемалари учун характерлидир. Улар сув муҳитидан қуйидаги белгилари билан фарқ қилади. 1. Қуруқликда асосий чекловчи омил, бу намлик ҳисобланади. 2. Температура, қуруқликда сув муҳитига нисбатан кўпроқ ўзгариб туради, 3. Тупроқ-организмлар учун асосий таянч вазифасини бажаради. 4. Қуриқликда турли географик тўсиқлар (тоғлар, дарёлар, чўллар) организмларнинг эркин ҳаракат қилишига халақит беради. Субстрат характери-қуруқлик экосистемалари учун муҳим. Тупроқ ҳар хил биоген элементлар манбаи бўлиб, юқори тараққий этган экологик муҳитдир. Қуруқликда юқори тараққий этан ўсимлик ва ҳайвон таксономик гуруҳлари мавжуд бўлиб, уларнинг мураккаблари доминантлик қилади. Эътиборингиз учун раҳмат!!!
Купить
  • Похожие документы

  • Jamiyat va tabiatning o’zaro tasiri
  • Qobiq- trubali, spiralsimon. Zmeyevikli va plastinali isitkichlarni, hamda ularning hamma elementlari qurilmalarini hisoblash va loyihalash.
  • Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси
  • Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби
  • Ekologiya yakuniy testlar bazasi 200 talik

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha