Экструзия усули билан йилига 3 млн. пагонометр 5сим томирли кабель ишлаб чиқариш бўлимини лойиҳалаш

Э кструзия усули билан йилига 3 млн. пагонометр 5сим томирли  кабель
ишлаб чиқариш бўлимини лойиҳалаш
REJA:
              КИРИШ
I .      УМУМИЙ ҚИСМ:
    1.1.  Кабель қопламаси олиш учун полимер композициясини тайёрлаш
II. ТЕХНОЛОГИК ҚИСМ
    2.1.  Экструзия усули билан 5 томирли кабель қопламаси   олиш                       
технологияси
2.2.Moddiy balans 
2.3.Issiqlik balans
Xulosa 
Foydalanilgan adabiyotlar
1 КИРИШ
Ўзбекистон   иқтисодиётининг барча сохаларида   бозор   иқтисоди халқ
хўжалигини   ривожлантириш   иқтисодий   ислохотларни     амалга   оширишда
сезиларли даражада   ижобий     натижаларга     эришилмоқда. Айниқса қишлоқ
хўжалигини   ривожлантириш   учун   кимё   саноатини   яъни   минерал   ўғитлар
ишлаб чиқаришни жадал   суръатлар билан олиб бориш натижасида эришиш
мумкин.  Бунинг   учун   маҳаллий  хом   ашёлардан   унумли   фойдаланиш.  Арзон
ва   рақобатбардош   маҳсулотларни   ишлаб   чиқариш   хозирги   куннинг   долзарб
мавзуларидан   бири   ҳисобланади.   Ўзбекистонда   барқарор     ва   самарали
фаолият     кўрсатувчи     кимёвий   ишлаб   чиқариш     тизимини       ташкил     этиш
республика     мустақил   иқтиcодий       сиёсатининг       муҳим     йўналишларидан
бири   бўлиб     қолди,   нега     деганда     республика   иқтисодий     ўсиш
барқарорлиги,       молиявий       мустаҳкамлиги     унинг   самарали       фаолиятига
бевосита  боғлиқдир.
Шунингдек,   Президентимиз   янги   иновацион   лойихалар,   ишлаб
чиқаришни   модернизация   қилиш   йўллари   тўғрисида   тўхталди.   Бозор
шароитида     ишловчи   ҳар     қандай   ишлаб   чиқариш   саноати     фаолиятида
хизматларни     сотиш     ва   максимал   даражада     фойдага     эга     бўлиш     муҳим
мақсад   ҳисобланади.   Кимё   саноати   ишлаб   чиқариш   хизмат     соҳаларини
кенгайтириш,   бозорни   эгаллаш     натижасида   олинадиган   фойдани
кўпайтириш   ҳисобланади.   Мазкур     мақсадга     эришишнинг   воситаси   бўлиб
арзон   махаллий   хом   ашёдан   фойдаланиб   харидоргир,   рақобатбардош
махсулот ишлаб чиқариш муҳим  аҳамиятини  касб  этади.
Ишлаб   чиқаришни   модернизация   қилиш,   техник   ва   технологик   қайта
жиҳозлаш,   иқтисодиётнинг   етакчи   тармоқларини   жадал   янгилаш   биз   учун
энг муҳим устивор вазифа сифтида изчил давом эттирилади. 
Бу   хусусда   гапирганда,   2017   йилда   иқтисодиётга   жалб   этиладиган
барча инвестицияларнинг 36,4% дан ортиғини саноатни модернизация қилиш
ва   технологик   янгилаш   дастурларини   амалга   оширишга   йўналтириш   кўзда
тутилаётгани, замонавий асбоб-ускуналар харид қилиш харажатлари умумий
2 капитал  қўйилмалар  ҳажмининг  камида  46%   ини  ташкил  этьаётганини  қайд
этиш даркор.
2018   йилда   35   тадан   ортиқ   йирик   ишлаб   чиқариш   корхонасини
қуришни якунлаш ва фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилмоқда. Шулар
қаторида   кўп   ўринли   “Мерседес-Бенц”   йўловчи   автобусларни   ишлаб
чиқаришни   ўзлаштириш,   Муборак   газни   қайта   ишлаш   заводи   ва
“Шўртаннефтгаз”   унитар   корхонасида   400   минг   тонна   суюлтирилган   газ   ва
газ   конденсати   ишлаб   чиқариладиган   қурилмаларни   ўрнатиш,   Олмалиқ   ва
Навоий комбинатларининг корхона ва ишлаб чиқариш қувватларини техник
қайта жиҳозлаш, Бекобод металлургия комбинатини модернизация қилиш ва
бошқа ўта муҳим лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Мавзунинг   долзарблиги:   Мамлакатимизда   экспорт   қилувчи
корхоналарнинг рақобатбардошлик устунликларини рўёбга чиқариш, экспорт
таркибини   диверсификациялаш   ва   маҳсулотларни   сотишнинг   янги   ташқи
бозорларини  фаол  ўзлаштириш бўйича   аниқ мақсадга  йўналтирилган  ишлар
олиб бориш ҳозирги куннинг муҳим масалаларидан бири ҳисобланади.
                   Хом ашё ва материалларни, асосан, кимёвий усуллар ёрдамида қайта
ишланади.   Кимёвий   маҳсулотларни   ишлаб   чиқариш   ва   тайёрлашда   турли
усуллардан фойдаланилади. Жаҳон молия-иқтисодий инқироз шароитларида
биринчи   навбатда   ишлаб   чиқаришни   модернизациялаш,     корхоналарнинг
техникавий ва технологик қайта қуролланиши ва замонавий технологияларни
жорий қилиш ишларини амалга ошириш лозим. 
          Ишнинг   мақсади:   Экструзия   усули   билан   5   сим   томирли   кабел
ишлаб     чиқариш   бўлимини   такомиллаштириш   ва   технологик   линиясини
ишлаб чиқариш.
Ишнинг   амалий   аҳамияти:   Экструзия   усули   билан   5   сим   томирли   кабел
ишлаб чиқариш   бўлимини лойиҳалаш. Ишлаб чиқарилган   кабел таркиби ва
чидамлилиги битирув малакавий ишнинг амалий ахамияти ҳисобланади.
3 I .      УМУМИЙ ҚИСМ:
Кабель қопламаси олиш учун полимер композициясини тайёрлаш
Бизга   маълумки,   поливинилхлорид   композициясининг   эластиклик
хусусиятларини   ошириш   учун   унинг   таркибига   турли   хилдаги
пластификаторлар   (ДОФ,   ДБФ,   ДОС   ва   б.)   қўшилади.   Бу   эса   маълум
қонуниятларга   асосланган   ҳолда   амалга   оширилади.   Чунки
пластификаторларни   меъёрдан   ортиқ   ПВХ   композициясининг   хоссаларини
ёмон   томонга   ўзгартириб   юбориши   мумкин.   Пластификаторлар   миқдори
қандай   буюм   ишлаб   чиқарилиши   ва   у   қандай   хусусиятга   эга   бўлиши
кераклигига   қараб   қўшилади.   Бундан   ташқари   ПВХ   композициясининг
таркибига   бошқа   хилдаги   қўшимчалар   ҳам   қўшилади.   Масалан,
тўлдиргичлар,   композицияни   иссиқликга   бардошлилигини   оширувчи
термостабилизаторлар, стеарин кислотаси ва бошқалар.
Буларнинг барчаси аниқ бир мақсад учун қўшилиб, тегишли ишлаб чиқилган
ишчи рецептуралар асосида олинади.
Мен   ўз   битирув   малакавий   ишимда   пластифицирланган   ПВХ
композициясидан   изоляцияланган   кабел   олиш   учун   қуйидаги   таркибдаги
ишчи   рецептурани   тавсия   этаман.   бунинг   учун   ПВХ   нинг   С-7058   М   саноат
маркасини танлаб оламиз:
1. ПВХ-С 7058 М                                              - 100 масса бирлигида
2. Гидрофобланган Белгород бўри                 - 3,6 масса бирлигида
3. ТОСС ( уч   асосли қўрғошин сульфати )      – 1,2  масса бирлигида
4. ДОСС (икки асосли қўрғошин стеарати )  -  2,2 масса бирлигида
5. ДОФ (пластификатор)                                 -   1 8 масса бирлигида
6. Стеарин кислотаси                                      -  0,21 масса бирлигида
Ушбу рецептура бўйича изоляцияланган кабел   олиш учун аввало унинг
технологик   ва   реологик   хоссаларини   ўрганишимиз   керак.   Бунинг   учун   эса
4 “Брабендер-   пластограф”   деб   номланадиган   лаборатория   қурилмасига
мурожаат қиламиз.
Юқоридаги   тавсия   этилган   рецептура   асосида   олинган   пластограмма
қуйидаги кўринишга эга бўлади:
2.1- расм .  ПВХ дан изоляцияланган кабел олиш учун мулжалланган
композициянинг пластограммаси
Пластограммага   асосан   экструдер   шнекига   тушадиган   юкланиш
(нагрузка)   пластикациянинг   бошланғич   нўқтасида   22   %   ни   ташкил   қилган
бўлса,   тўлиқ   пластикация   вақтида   эса   59   %   ни   кўрсатади.   Ҳарорат   эса
пластикациянинг   бошланғич   нўқтасида   195 0
С   ни   кўрсатган   бўлса,
пластикацияга   тўлиқ   эришилганда   206 0
С   ни   ташкил   қилади.
Пластифицирланган   ПВХ   композициясининг   пластикацияланиш   жараёни
бошланиш   нўқтасидан   тўлиқ   пластикацияланиш   жараёнига   эришгунча
кетадиган вақт 17 минутни ташкил қилди.
5 Демак,   пластифицирланган   ПВХ   композициясидан   изоляцияланган
кабел ишлаб чиқариш учун олинган рецептура технологик талабларга  тўлиқ
жавоб беради.
Мен   тавсия   этаётган   юқоридаги   ПВХ   композициясининг   ишчи
рецептураси   сифатли   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   учун   яроқлидир.   Аввалги
қўллаб   келинган   рецептуралар   билан   таққослаб   кўрилганда
пластикацияланиш   вақтининг   қисқаргани   билан   фарқ   қилади.   Бу   эса
натижада   иш   унумдорлигини   ошишига   ва   электр   энергиясини   иқтисод
қилишга   олиб   келади,   ишлаб   чиқарилган   маҳсулотнинг   сифати   ҳам
яхшиланади. 
6 II. ТЕХНОЛОГИК ҚИСМ
II.1. Экструзия усули билан 5 томирли кабель қопламаси
олиш технологияси
    ПВХ   асосида   кабел   қопламаси     ишлаб   чиқаришдан   аввал   унинг  ички
ресептуралари   ишлаб   чиқарилади.   Бунинг   учун   уни   қуйидаги   таткибдаги
хом-ашё   ва   материалларни   танлаб,   уларнинг   ресиптураларининг   тафсия
қилиман.
2.2 1 -жадвал
№ Компонентларн
инг номи Стандар
т
ресепту
ра Тавсия
этилган
ресепту
ра
1 ПВХ C -7058 М 100 100
2 Белгород бўри 3.86 3.86
3 Уч ас осли 
қўрғошин сул 1 1.5
4 БМР-9-1 
компоунди 2 1
5 Т-маҳсулоти 
(бензой кислота 
кал.  Тузи) 1.5
6 Пластикациялан
иш вақти 17 7
7 Суюқланманинг 
оқувчанлик 
кўрсатгичи 0.3 0.2
8 Термик 
барқарорлик, 
190 C  да мин 45 63
 
7               Юқорида танланган хом ашёлар асосида тавсия этилаётган ресуптурага
асосан   кабел     ишлаб   чиқаришнинг   қ ў лайлиги:   икки   кўрсатгич   б ў йича
яхшиланади.
1. ПВХ композисиясининг  экструдер  силандрида тўлиқ пластикасияланиш
учун   кетган   вақт   17   минутдан   7   минутга   қисқаради.   Бу   эса   қуриманинг   иш
унумдорлигини   ошириш   билан   бирга,   катта   миқдордаги   элетр   энергиясини
тежашга олиб келади.
2. ПВХ   композисиясининг   термик   барқарорлиги   190 C   да   45   минутдан   63
минутгача   ошади.   Бу   сифатсиз   маҳсулот   чиқиши   камайтиришга   ва
қурилмаларни узоқ вақт ишлаш имконятини беради.
Стандарт   яъни   анъанавий   ишлатилиб   келинаётган   ва   мен   томондан   тавсия
этилаётган   ресептраларнингГерманияда   ишлаб   чиқарилган   зонавий
“Брабиндер   пластораф”   лабаратория   қурилмасидан   олинган
пластификаторлар ҳам қуйидагига эга бўлади:
Пластограмлардаги  кўрсатгичлар экструдер  шенгига тушадиган юкланиш
яъни   нагрузкани   ҳам   камайганлигини   кўрсатади.   Стандарт   ресептурага
асосан   П{ВХ   композисияси   пластикасияланишнинг   бошланғич   нуқтасида
нагруска 22% ни ташкил қилган бўлса, композисия тўлиқ қовушоқ- оқувчан
ҳолатга ўтган вақтда нагруска 59% ни кўрсатади. Бундай ижобий технологик
кўрсатгичларнинг   сабабчиси   эса   саноат   чиқиндиси   Т-   маҳсулотининг
кальцийли тузини термостабилизатор сифатида ресуптурага киритилишидир.
2.3. ПВХ ни физикавий модификациялаш
Охирги   йилларда   респуликамиз   халқ   хўжалигининг   турли   тармоқларига
поливинилхлорид   маҳсулотларига   хусусан   унинг   асосида   ишлаб
чиқарилаётган  канализация  қувурларига бўлган  эҳтиёж  кундан –кунга  ошиб
бораётганлиги  кўпчиликга маълум. Бунинг асосий сабаби шундан иборатки,
ПВХ шишасимон аморф  термопластлар гуруҳига  мансуб бўлиб,  у гидрофоб
материалдир.   ПВХ   ва   унинг   асосида   олинаётган   маҳсулотлар   кимёвий
тажовускор   муҳитлар   сув,   кислота,   ишқор   ва   уларнинг   сувли   эритмалари
таъсирида   ниҳоятда   барқарор   бўлиб   унинг   зичлиги   метал   буюмлари
8 зичлигидан   ниҳоятда   кичикдир.   ПВХ   нинг   ўзига   хос   хусусиятлари   унинг
асосида полимер композисион материаллар яратишга имкон беради.
    Маълумки, ПВХ ни модификаторлар, мақсадида турли кимёвий таркиб
ва   хоссаларга   эга   бўлган   пластификаторлар,   термостамбилизаторлар   ва
тўлдиргичлардан   қўлланилади.   Аммо   бир   қатор   модификатор   ва
термостабилизаторлардан   сотиб   олинш,   келиш   ёъли   билан   қондирилмоқда.
Масалан   ПВХ   композисияларидан   канализация   қувурлари   ишлаб   чиқариш
учун БМБ-9-1 русумли термостабилизатор Германиядан сотиб олинади. 
  Ишлаб   чиқаришкорхоналарида   эса   ПВХ   ниссиқликка   чидамлилигини
ошириш   ва   тузилиш   модификациялаш   мақсадида   унингтаркибига
гидрофобланган   Белгород   бўри,   уч   асосли   қўрғошин   сулфати   ва   термик
стерик   кислотаси   киритилди.   Кўпгина   ҳолатларда   ушбу   модификатор   ва
термостабилизаторларнинг   топпиш   уларни   харид   қилиш   ишлаб   чиқариш
технологик   жараёнларнинг   узлуксизкечишини   таъминлаш   анча
қийинчиликлар туғдирмоқда. Хусусан уч асосли қўрғошин сулфатиэкологик
нуқтаи назардан заҳарли бўлиб, унинг нархи ҳам анча қиматдир.
    Қуйидаги   жадвалда   ПВХ   ни   госсйпол   смоласибилан
модификацияланган   композисияларнинг   солиштирма   ҳажмий   электрик
қаршилиги ва уларнинг электр мустаҳкамлиги кўрсатилган. ПВХ ва госсйпол
миқдорлари масса билигига берилган.
2.3 1-жадвал
Композисия  Пв, Ом*cМ Э, кВ/ММ
ПВХ 2.3*1015 28
100 м.б ПВХ+ 1м.б 
госсипол 8*1015 25
100 м.б ПВХ + 2 М.б 
госсйпол 12*1014 23
100 м.б ПВХ + 3м.б 
госсипол 21*1014 20
9 Тажриба   шароитида   ва   госсполнинг   миқдорига   қараб
пласттификасияланган ПВХ ишасимон ва юқори эластиc ҳолатларга бўлиши
мумкин.   Госсйпол   моликулалари   полимер   макромоликуллалар   орасидаги
бўшлиқларни   тўлдиради,   ва   ёғловчи   модда   сифатида   улар   ўртасидаги   ўзаро
таъсир   кучларни   камайтиради.   Пластификатор   устмолекулар   тизимлар   ва
пачкалар орасида жойлашиши мумкин. Жадвалдаги натижалардан маълумки,
ПВХ   таркибида   госсйпол   миқдорининг   ошиб   боориш   композисиянинг
солиштирма   ҳажмиелектр   қаршилигини   ва   электр   мустаҳкамлигини
камйтиради.
2.4. ПВХ композисияси асосида  кабел   ишлаб чиқариш
технологияси
        Маълуки   ҳозирги   пайтда   газ,   водопровод,   канализация   тармоқлари
қуришга  пластмассадан   ясалган  трубалар   кўп  ишлатилмоқда.  Бу   трубабалар
зангламаслиги   бояб   туришини   талаб   қилмаслиги,   суюқлик   харакатига   кам
тўсқинлиги   ва   бошқа   хусусиятлари   билан   пўлат   ва   чоян   трубалардан   афзал
туради.
  Пластмасса   трубаларнинг   камчилиги:   уларнинг   юқори   иссиқликка
бардош   бера   олмаслигидир.   Кўпича   трубалар   полиэтилиндан   ва   ПБХ
композисияси   асосидаги   трубалар   асоса   экструзиялаш   яъни   маълум
деаметрли   тешикдан   узлуксиз   сиқиб   чиқариш   усули   билан   олинади.   Унинг
олиниш   технологик   просесси   қуюдаги   расмда   келтирилган.   Бу   расмдан
кўриниб   турибсизки,   кабелолиш   технологияси   қуйидаги   босқичлардан
иборат:   гранула   ҳолдаги   полимер   экструдер   цилиндрида   юмшоқ   ҳолда
келтирилган   массаси   ҳалқасимон   тешикдан   сиқиб   чиқариш,   калибрлаш,
совутиш,   маълум   узулликдаги   бўлакларга   кесиш   ёки   ғалтаксимон
барабанларга ўраш.
  Экструдерди   суюқланган   ПВХ   композисияси   сиқиб   чиқариладиган
ҳалқасимон   тирқишнинг   кўдаланг   кесими   трубанинг   кўндаланг   кесишдан
озгина   ортиқ   бўлиши   керак,   чунки   калибрлаш   вақтида   кабелзагатовкаси
насадка   ичида   қисман   чўзилади.   Экструдернинг   бош   қисмидан   сиқиб
10 чиқарилаётган   ПВХ   композицияси   массаси   цилиндр   шаклига   кириб,   у
тўридан-тўғри   калибрлаш   насадкасига   ўтади.   Бу   ерда   кабелбирмунча
совийди,   қотади   ва   калибрланиб,   муайян   ташқи   диаметрга   эга   бўлган   ҳолда
чиқа бошлайди.
   Одатда   кабелташқи   диамерти   бойича   калибрланади   ва   трубалар
кондаланг,   ёъналишда   икки   хил   усулда:   вкуум   ҳосил   қилиш   усули   ёки
кабеличида сиқилган ҳаво юбориш ёъли билан чўзилади.
     Калибрлаш насадкасидан чиқаётган кабел хали иссиқ бўлгани учун, у
эгилувчан   ва   осон   дефармацияга   учрайдиган   бўлади.   Шу   сабабли   у
насадкадан   чиқиши   биланоқ   совутиш   ванналарига   ёки   устидан   сув   қуйиш
усулибилан   совитилади.   Совуган   трурубалар   қттиқ   ва   деформацияга
учрамайдиган бўлади.
  Технологик жараённинг режими
   Технология танлашдан олдин трубани ташқи диаметриc, ички деаметри
ва   турубанингқалинлигин,   профиллар   учун   унинг   энини,   баландлигини,
кабеллар   учун   ташқи   деаметри   ёки   изолясия   қатламининг   қалинлигини
билиш керак.
   Экстурзиялаш   усули   билан   кабелолиш   технологик   парамертлари
плёнка   олишдаги   парамертлардан   деярли   фарқ   қилмайди.   Кабел   олиш   учун
ишлатиладиган, масалан, ПВХ юқори босимга чидамлиги шароитга боғлиқ.
  Цилиндр   зоналари   бойича   ҳарорат   ПВХ   композисиясидан   кабелолиш   учун
120, 145, 160, 175, бўлади. Шу экструдер каллагининг 3 зонасида ҳолат 190,
200   бўлади.   Калибрловчи   ҳавонинг   босими   0.09-0.12.   суюқланманинг
каллакдаги   босими   40   МПа   гача   боради.   Суюқланманинг   кенгайиши
ҳисобига   олган   ҳолда   трубанинг   кўндаланг   кесма   юзаси   фарма   ҳосил
қиладиган коллак тирқишидан 10-15% гача кўп бўлиши керак.
    Калибровка   қилгандан   кейин   трубани   диаметриc,   насадканинг
диаметрига тенг бўлиб чиққан ҳолда 10-25% ортади; кабелдевоир қалинлиги
камаяди, яъни Д насадка > Д мундетик.
11     Р о ссия   ГО C Ти   бойича   4   хил   кабелишлаб   чиқарилади.   Уларнинг   бир-
биридан фарқи сув босимининг ушлаш қобиляти билан ажратилади:
2. 4   1 -жадвал
Кабелтурлари Сув босими 20  C , МПа
Л (енгил) 0.25
C л (ўта енгил) 0.4
C  (ўрта) 0.6
Л (оғир) 1
  Юқорида   келтирилган   технологик   схема   бойича   Д   ташқари=   400   ММ
гача   қалинлиги   30   ММ   гача   бўлган   трубалар   ишлаб   чиқарилади.   Катта
диаликтрли   трубалар   олиш   учун   катта   диаликтрга   эга   бўлган   икки   шнекли
экструдерлар қўлланилади.
    Кабелва   шланглар   ишлаб   чиқариш   учун   халқасимон   тўғри   оқими
каллаклар қўлланилади. Унинг тузилиши расмда келтирилган. 
    Бу   расмдан   кўриб   турганиздек,   каллакнинг   асосий   қисмлари
қуйидагилар:
1.Сиқилган ҳавони киритиш штусери
2.Корпус
    3. Реслировка қиладиган винтлар
 4. мустаҳкамловчи маслама
5. Прасс силжувчи пробкани ушлаб туриш учун
6.кабелзагатовкаси
7.кабеличидда сиқилган ҳаво юбориш учун канал
8.матриса
9.дорнни ушлаб турувчи мосслама
10.дорн
Поливинилхлорид   асосида   тайёрланган   композисиядан   икки   шнегли
экструдер   ёрдамида   қаттиқ   трубалар   олинади.   Бу   трубаларни   винилпласт
турбалари деб ҳам айтилади. Полиэтилинга нисбатан ПВХ композисиясидан
12 олинадиган   трубаларга   экстрзия   ҳароратни   бошқача   бўлишидан   ҳам
фарққилади.   Шуни   ҳам,   эслатиб   ўтиш   керакки,   винилпласт   трубаларнинг
иссиқлик  ўтказувчанлиги  пўлат  трумабаларникига   қараганда  400  марта  кам.
Шуноинг   учун   ҳам   бундай   трубаларнинг   ташқи   деворларига   сувтомчилари
ҳосилбўлмайди.   Агар   полиэтилиндан   олинадиган   трубаларни   экструдерлаш
чиқаётган   қовушоқ   –оқувчан   ҳолатда   200C   дан   ортиқ   ушлаб   туриш   мумкин
бўлса   ПВХ   дан   олинадиган   трубалар   учун   107-108C   дан   ортмаслиги   керак,
чунки ПВХ нинг термик турғунлиги полиэтилинга нибатан анча паст.
   Трубалар ишлаб чиқаришда браклартури.
-ички ва ташқи юзанинг нотекислиги
-трубанинг геометри c  ўлчамларининг чизмага тўри келмаслиги
-узунасига дарз кетиши
-механик хоссаларниниг пастлиги
-қолдиқ деформацияни кўплиги
-юқори кирилишлиги ва бошқа сабаблар
  Кўп   шнекли   экструдерлар   орқали   буюм   олиш   экструдерлар   икки
бўлиши   мумкин.   Бу   шнеклар   параллел   ёки   кетма-   кет   жойлашган   бўлиши
керак.
Аралаштириш   сифатида   қуйилаётган   талабга   қараб   шнегларни
нагрускалари хар хил конструкцияга эга бўлиши мумкин.
  Юқорида   келтирилган   экструдер   турлари   пластмасса   порошок   ёки
гранула   ҳолатдаги   компонентларни   аралаштиришда,   пластмассани   қайта
ишлашда   ва   термик   турғун   бўлмаган   айрим   полимерлардан   буюм   олишда
қўлланилади.
2.5   Кабел олиш моддий баланси  
                    Ма териал нинг технологик баланси деб фойданилган материал ишлаб
чиқарилган   маҳсулот   ва   шунингдек   қўшимча   ҳосил   бўлган   моддалар
миқдорини   ҳисоблаш   тушинилади.   Ҳисоб   китобларнинг   натижалари
графиклар   тенгламалар   жадвал   ёки   диаграмммалар   кўринишида   берилади.
Ишлаб   чиқаришга   берилган   хом   ашёнинг   миқдори   тайёрланган   маҳсулот
13 миқдорига   тенг   бўлиши   керак.   Буларни   ҳисоблаш   учун   стехометрик
тенгламалардан   фойдаланилган   ҳолда   ишлаб   чираришнинг   алоҳида
босқичлари ва қўшимча жараёнлар ҳисобга олинади.
  Материал   балансини   тузишда   хом   ашёнинг   ва   ярим   тайёр
маҳсулотнинг   таркибини   билиш   баъзан   эса   уларнинг   баъзи   бир   физик-
кимёвий   хоссаларини   ва   уларни   ташқи   таъсир   натижасида   ўзгаришларини
билиш тлаб этилади.
  Материал   баланси   ҳисоблари  одатда   100  ёки   10000  кг   хом   ашёга   ёки
тайёр маҳсулот нисбатан қилинади.
    Энди   ПВХ   композисияси   ишлаб   чиқаришдаги   материал   балансини
ҳисоблаш   учун   тегишли   ресептуарга   асосан   хом-   ашй   ова   тайёр   маҳсулот
миқдорини   ҳисоблаймиз.   Бунинг   учун   ишлаб     чиқилган   тегишли
ресиптуррани келтирамиз:
2.5 1-жадвал
№ Хом ашё ёки
материалнинг
номланиши Таркиби % Масса
бирилигида
1 ПВХC-7058М 90.6 100
2 Белгород бўри 2.4 3.86
3 Уч асосли қўғошин
сулфати 0.6 1
4 БМК-9-1 компоненти 0.5 1
5 Т- маҳсулоти 1.4 2.5
Жами 95.5 108.36
    Ишчи   ресуптурадаги   барча   компонентларнинг   тенологик   босқичлардан
ёъқотишлари   бир   хил   бўлганлиги   учун   фақат   битта   коэффисентни
ҳисоблаймиз.   Бунинг   учун   технологик   босқичлардан   хом   ашёнинг
ёъқлишлари (%да) қуйидаги жадвалда келтирамиз:
2.5 2-жадвал
№ Ҳомашёнинг номланиши Транспортирофка
юклаш, хом ашёни
қоғоздан ажратиш,
дозирофка элаш Экструдер
ни стабил 
шиламига 
ростлаш Атмосферага
чиқариш
1 ПВХC-7058М 3.5 2 0.5
2 Белгород бўри 3.5 2 0.5
14 3 Уч асосли қўрғошин 
сулфати 3.5 2 0.5
4 БМР-9-1 компаунди 3.5 2 0.5
5 Т- маҳсулот 3.5 2 0.5
К К  = ___________1____________________=1.063
               (1-(3.5/100))*(1-(2/100))*(1-(0.5/100))
1000 кг тайёр ПВХ композисияси ишлаб чиқари учун сарфланган ҳар бир 
компонентнинг миқдори қуйидаги формула бойича ҳисобланади:
Ҳ К = (C К* К К )/(1-(Ҳ К /100))
Бу ерда C К - 10000 кг тайёр маҳсулот учун сарфланган компонентнинг соф 
миқдори:
К К -ҳар бир компонентнинг сарфланиш коэфисенти
Ҳ К - компонентларнинг намлик миқдори
Шунга асосан биринчи компонентнинг миқдорини ҳисоблаймиз:
Ҳк=(90.6*1.063)/(1-(0.4/100))= 9.628/(1-0.004)=9.628/0.996=96.61 кг ПБХ
Ҳк=(2.4*1.063)/(1-(0.3/100))=2.551/(1-0.003)=2.551/0.997=1.554   кг   Белгород
бўри
Ҳк=(0.6*1.063)/(1-(0.3/100))=0.6378/(1-0.003)=0.6378/0.997=0.36 кг Госс
Ҳк=(0.5*1.063)/(1-(0.3/100))=0.512/(1-0.003)=0.512/0.997=0.32 кг БМР-9-1
Ҳк=(1.4*1.063)/(1-(0.3/100))=   1.488/(1-0.003)=1.488/0.997=0.491   кг   Т-
маҳсулот
     Энди 1000 кг ПВХ композисияси ишлаб чиқариш учун сарфланадиганхом
ашё   миқдорини   ҳисоблаймиз.   Бунинг   учун   қуйидаги   формуладан
фойдаланамиз:
C к=(П*К)/100
Бу ерда  C к- компонентларнинг ҳақиқий оғирлиги кг
П- 1000 кг ПВХ композициясининг оғирлиги
К- ресептурадаги компонентларнинг % миқдори
15 C к=(1000*90.6)/100=906 кг ПВХ
C к=(1000*2.4)/100=24 кг Бергород бўри
C к=(1000*0.6)/100=6 кг Госс
C к=(1000*0.5)/100=5 кг БМР-9-1
C к= (1000*1.4)/100=14 кг Т-маҳсулоти
Энди хисоб- китоб натижаларини қуйидаги жадвалга ёзиб чиқамиз.
2.5 3-жадвал
№ Компонентларнинг номи Ўлчов 
бирлиги Миқдор
и 
1 ПВХC- 7058М кг 906
2 Белгород тузи кг 24
3 Уч асосли қўрғошин сулфати кг 6
4 БМР-9-1 компанинди кг 5
5 Т- маҳсулоти кг 14
16 ХУЛОСА
Менинг Курс лойиҳам мавзуси ҳозирги кунда ўта долзарб бўлиб, унинг
ечимини   топиш   эса   янада   масъулиятли   масалалардан   бири   ҳисобланади.
Мавзуни   ёритишда   барча   маълумотлардан   фойдаландим:   малакавий   амалиёт
даврида   ишлаб   чиқариш   корхоналаридан   олинган   маълумотлар,   технологик
қурилмаларнинг чизмалари, уларнинг ишлаш принциплари, техник тавсифлари,
ишлаб   чиқариш   корхоналарида   ҳосил   бўладиган   чиқиндилар   ва   уларни   қайта
ишлаш усуллари ва бошқалар. Ушбу маълумотларга таянган ҳолда “Экструзия
усули   билан   йилига   3млн.пагонометр   5   сим   томирли   кабел   ишлаб   чиқариш
бўлимини   лойиҳалаш”   номли   Курс   лойиҳа   ишини   лойиҳаладим.   Танланган
технологияга   мос   келадиган   режимлар   баён   қилинди,   ортиқча   сарф-
харажатларга йўл қўйилмади.
Курс лойиҳада кириш, умумий қисм, технологик қисм, иқтисодий қисм,
меҳнат   ва   атроф-муҳит   муҳофазаси,   хулоса   ва   фойдаланилган   адабиётлар
рўйхати, шунингдек, интернет маълумотлари келтирилган.
Иқтисодий   қисмда   эса   барча   бажарилган   ишларнинг   натижасида
эришиладиган иқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланиб, жадвал шаклида берилган.
Лойиҳаланаётган технологик линия қисқа муддатларда қилинган барча
сарф-харажатларни қоплайди.
.
17 АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
1.   Шавкат   Мирзиёэв   “Танқидий   таҳлил,   қатъий   тартиб-интизом   ва   шахсий
жавобгарлик   –   ҳар   бир   раҳбар   фаолиятининг   кундалик   қоидаси   бўлиши
керак”.   Тошкент: «Ўзбекистон», 2017. - 104 б.
2.  Ислом Каримов “Мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация
қилишга   қаратилган   тараққиёт   ёълимизни   қатъият   билан   давом   эттириш   –
бош мақсадимиздир”, Тошкент, “Ўзбекистон”, 2014 йил, 5 декабрь.
3.   Ислом   Каримов   “Бош   мақсадимиз   –   кенг   кўламли   ислоҳотлар   ва
модернизация   ёълини   қатъият   билан   давом   эттириш”,   Тошкент,
“Ўзбекистон”, 2013 йил, 18 январь.
4.   И.А.   Каримов   “Мамлакатимизда   2013   йилда   ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш             якунлари   ва   2014   йилга   мулжалланган   иқтисодий
дастурнинг энг муҳим устувор ёъналишлари”. 18.01.2014 йил маърузаси. 
4.   Ислом   Каримов   “Барча   режа   ва   дастурларимиз   Ватанимиз   тараққиётини
юксалтириш, халқимиз фаравонлигини оширишга хизмат қилади”, Тошкент –
“Ўзбекистон” – 2011.
5.   «Основе   технологии   переработки   пластмасс»   под   ред.   В.Н.Кулезнева   и
В.К.Гусева. Москва. «Химия» 2004.
6. «Технология пластических масс». Под ред. В.В.Коршака, Э.В.Кузнетсова и
др. Москва. «Химия» 1987.
7. Гул В.Э., Акутин М.С. «Основе переработки пластмасс». Москва. «Химия»
1987.
8. «Основе технологии переработки пластмасс» Бортников В.Г., Казан, 2000.
9.   «Полимерные композисионные материалы» М.Л.Кербер, .М.Виноградова, 
Г.С.Головкин и др. под ред. А.А. Берлина. Санкт-Петербург. «Профессия» 
2008.
10.   «Полимер   материалларни   синашга   оид   практикум»   Й.М.Мақсудов.
Тошкент кимё-технология институти. Тошкент. «Ўқитувчи» 1984 й.
18