Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Электрон полислар бу давр талаби

Купить
E-POLISЭлектрон полислар бу ДАВР ТАЛАБИ * ПҚ-5265 – сонли ҚАРОРИга кўра: 1. 2022 йилнинг 1 июлдан бошлаб , суғуртанинг барча турларини электрон шаклда амалга оширишга руҳсат берилади; 2. 2023 йилнинг 1 январдан бошлаб , мажбурий суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта полисларини қоғоз бланкларда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади .2021 йилнинг 23-октябридаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПҚ-5265 – сонли ҚАРОРИ * Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.12.2020 йилдаги 780-сонли қарорига кўра: * Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги суғурта ташкилотлари билан биргаликда 2021 йил 1 мартдан бошлаб Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича Е-полисни сотиш, расмийлаштиришни амалга оширади; * суғурта ташкилотлари томонидан хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситалари эгалари билан Е-полисни расмийлаштиришга йўл қўйилмайди; * Е-полис қоғоз шаклидаги шартномага (полисга) тенглаштирилади; * ягона ахборот тизими таркибида Е-полисни расмийлаштириш бўйича тегишли ахборот модулларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни молиялаштириш Жамғарма ҳисобидан амалга оширилади. * б * Қоидалардаги асосий тушунчалар * Ягона ахборот тизими — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари ва марказий маълумотлар базалари, жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашган, мажбурий суғурта қилиш бўйича онлайн тартибида фаолият юритувчи ягона ахборот тизими; * ахборот алмашинуви иштирокчилари — суғурта қилдирувчи, суғурта ташкилоти, Жамғарма ва Ягона ахборот тизими билан интеграциялашган вазирликлар ва идоралар; * Е-полис — транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича электрон шаклда тузилган суғурта шартномаси; * суғурта ташкилоти — тегишли турдаги суғуртани амалга ошириш * Е-полисни сотиш ва расмийлаштириш электрон маълумот алмашиш орқали суғурта қилдирувчи билан суғурта ташкилоти ўртасида қуйидагича амалга оширилади: * тўғридан-тўғри суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурси орқали; * Жамғарманинг расмий веб-сайтидан суғурта қилдирувчи танлаган суғурта ташкилоти расмий сайтининг мажбурий суғурта учун мўлжалланган қисмига йўналтириш орқали; * Ўзбекистоннинг ягона суғурта порталидан суғурта қилдирувчи танлаган суғурта ташкилоти расмий веб- сайтининг мажбурий суғурта учун мўлжалланган қисмига йўналтириш орқали. • Е-полис оммавий шартнома ҳисобланади ва бир йил муддатга ча тузилади. • Е-полис , шартномада бошқа ҳоллар назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти тўланган пайтдан бошлаб кучга киради .УзР ВМ - 780-сонли қарори * Е-полисни тузиш учун суғурта қилдирувчи ҳар бир транспорт воситаси бўйича суғурта ташкилотининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ресурсидаги Е- полисни тузиш тўғрисидаги электрон аризага қуйидаги маълумотларни киритади: * суғурта қилдирувчининг ва/ёки транспорт воситасини бошқаришга ваколат берилган жисмоний шахсларнинг (транспорт воситасини бошқаришга фақат муайян шахсларга рухсат берилиши шарти билан Е-полис тузилган тақдирда) шахсий идентификация рақамини ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси, рақами; * транспорт воситаси эгасининг шахсий идентификация рақами ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг серияси ва рақами (агар транспорт воситаси мулкдори бошқа жисмоний шахс бўлса); * электрон почта манзили (мавжуд бўлса); * мобил телефон рақами; * Е-полис тузилаётган транспорт воситасининг * Мажбурий суғурта электрон шартномасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тўхтатилади: * транспорт воситасидан фойдаланиш белгиланган тартибда тақиқланганда; * Е-полисда кўрсатилган транспорт воситаси бундан буён фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолганда; * транспорт воситасининг эгаси ўзгарганда. * Е-полиснинг амал қилиши муддатидан олдин тўхтатилган тақдирда, суғурта мукофотининг бир қисми тўланган товон суммасига ва Е-полис амал қилишининг кунлар ҳисобидаги қолган муддатига мутаносиб равишда қайтарилади.УзР ВМ - 780-сонли қарори * Е-полис тузилганлиги тўғрисида хабарномани юбориш * Ягона ахборот тизими томонидан суғурта қилдирувчига мажбурий суғурта электрон шартномаси тузилганлиги тўғрисидаги хабсуғурта қилдирувчининг телефон рақамига SMS-хабар шаклида; * суғурта қилдирувчининг электрон почта манзилига (мавжуд бўлса) электрон хабарнома шаклида. * Бунда суғурта қилдирувчи хабарнома юборишнинг бир ёки бир нечта усулини танлаш ҳуқуқига эга. * 28. Е-полис тузилганлиги тўғрисида SMS-хабар шаклида юборилган маълумот қуйидагиларни ўз ичига олади: * суғурта ташкилотининг номи; * суғурта мукофоти миқдори; * Е-полиснинг амал қилиш муддати; * Е-полиснинг ноёб рақами; * Ягона ахборот тизимига ҳавола. * арнома қуйидаги шаклларда юборилади:УзР ВМ - 780-сонли қарори * Е-полис ҳақиқийлигини текшириш; * Ягона ахборот тизими орқали Е-полис ҳақиқийлигини текшириш суғурта қилдирувчи томонидан давлат интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда маълумотларни киритиш орқали амалга оширилади. * Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Е-полис ҳақиқийлигини текшириш суғурта қилдирувчи томонидан ўз шахсий кабинети орқали ёки давлат интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда маълумотларни киритиш орқали амалга оширилади. * Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан Е-полис ҳақиқийлигини текшириш тегишли мобил қурилма орқали QR-кодни ўқиб олиш ёки Е-полиснинг ноёб рақамини киритиш орқали амалга оширилади. * Мажбурий суғурта бўйича мажбуриятнинг транспорт воситалари эгалари томонидан бажарилишини назорат қилиш бўйича ваколатли давлат органларига тақди - бу мижозлар томонидан, суғурта полисини тўғридан-тўғри компаниянинг интернет-магазин веб-сайти – www.insurance.uz ёки UZBEKINVEST мобил иловаси орқали буюртма қилиш, унда суғурта маҳсулотини танлаш, тариф ва суғурта суммасини ҳисоблаш, тўлов, мулк мониторингини ташкил этиш ва суғурта полисини етказиб бериш. * Онлайн суғурталаш www.insurance.uz UZBEKINVEST мобил иловасини Google Play ва App Store иловаларидан юуклаб олиш имконияти мавжуд Онлайн суғурта турлари Компания тизимида мавжуд электрон полислар Мавжуд тўлов суғурта турлари ТВЭФЖМС электрон полиси кўриниши (E-OSAGO) * Шунингдек суғурта агенти бўлмоқчи бўлган шахслар учун Узбекинвест компаниясининг E- AGENT мобил иловаси хам мавжуд. - Суғурта агенти бўлиш учун аввало Moodle иловасида онлайн видео дарсликларини кўриб чиқган холда тест топширишикерак бўлади ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha