Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 80000UZS
Размер 314.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Март 2026
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Rajabov Yorbek

Дата регистрации 19 Март 2026

0 Продаж

Элвин Тоффлернинг постиндустриал жамият ҳақидаги қарашлари

Купить
Элвин Тоффлернинг постиндустриал жамият
ҳақидаги қарашлари М У Н Д А Р И Ж А
КИРИШ ............................................................................................................... 3-6
  I  БОБ. ЭЛВИН   ТОФФЛЕР   НАЗАРИЯСИНИНГ   НАЗАРИЙ-
МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ .................................................. 7-39
1.1. Элвин Тоффлер ижодий фаолиятининг ўзига хослиги 7-16
1.2. Элвин Тоффлер қарашларида жамият келажаги ҳақидаги 
ғояларининг шаклланиши .............................................................. 17-32
1.3 Элвин Тоффлер асарларида “постиндустриал жамият” 
категориясининг ижтимоий-фалсафий таҳлили........................... 32-39
II  БОБ. ЭЛВИН   ТОФФЛЕРНИНГ   “ПОСТИНДУСТРИАЛ
ЖАМИЯТ”   ҒОЯСИДА   МАДАНИЯТЛАР
ШАКЛЛАНИШИ МАСАЛАЛАРИ ........................................... 40-53
2.1 Элвин   Тоффлернинг   анаънавий   ва   ноанаънавий
маданиятларнинг   намоён   бўлиш   шаклларига   цивилизациявий
ёндошуви.......................................................................................... 40-47
2.2 Элвин   Тоффлернинг   ижтимоий   тараққиёт   ҳақидаги
ғояларининг ҳозирги даврдаги аҳамияти...................................... 47-53
ХУЛОСА ............................................................................................................. 54-56
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ...................................... 57-60
2 КИРИШ
Битирув   ишинг   долзарблиги.   Ҳозирги   вақтда   ахборотларсиз   ишлаб
чиқариш   ривожланишини   тасаввур   қилиб   бўлмайди,   ахборот   майдони
жамият   ҳаётига   ўзининг   жиддий   таъсирини   кўрсатмоқда.   Шунинг   учун
ахборот фан ва ижтимоий ҳаётнинг энг муҳим соҳаларидан бирига айланди.
Ундан   самарали   фойдаланиш   йўллари   ва   имкониятларини   топиш   жамият
тараққиётининг   барча   соҳалари   ва   айниқса,   иқтисоднинг   зарурий   асосини
ташкил   қилади.   Ахборот   ижтимоий-иқтисодий,   маданий   тараққиётнинг
муҳим омилидир. Шу сабабли ҳам у инсон тафаккурига турли йўналишларда
таъсир   ўтказувчи,   инсоният   ҳаётини,   тақдирини   у   ёки   бу   томонга   буриб
юборувчи,   гоҳ   ижобий   гоҳ   салбий   моҳият   касб   этувчи   қудратли   воситага
айланди. 
Президентимиз   И.Каримов   «ҳозирги   ахборот,   коммуникация   ва
компьютер   техно логиялари   асрида,   интернет   кундан-кунга   ҳаётимизнинг
барча   жабҳаларига   тобора   чуқур   ва   кенг   кириб   бораётган   бир   пайтда,
одамларнинг   онги   ва   тафаккури   учун     кураш   ҳал   қилувчи   аҳамият   касб
этаётган   бир   вазиятда   бу   масалаларнинг   жамиятимиз   учун   нақадар   долзарб
ва   устувор   бўлиб   бораётгани   ҳақида   гапириб   ўтиришга   ҳожат   йўқ» 1
  ва
“Бизнинг   олдимизда   ахборот   соҳасини   демократик   ислоҳ   этиш,   сўз   ва
ахборот эркинлигини таъминлаш бўйича кенг миқёсдаги вазифалар турибди.
Демократик   жамиятни   матбуот   эркинлигисиз,   ўз   хоҳиш-иродасини   эркин
билдириш   ва   сайлов   эркинлигисиз   тасаввур   қилиб   бўлмайди ” 2
.”-дея
таъкидлайди.
Постиндустриал   жамият   ғояси   ижтимоий-фалсафий   ва   ижтимоий-
иқтисодий   концепция   сифатида   жамиятнинг   техника   ва   технология   ҳамда
бозор   иқтисодиёти   соҳасидаги   интелегенцияси   фаолиятини   қўллаб-
1
 Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч қачон, ҳеч кимга қарам бўлмайди. Т.13. -Тошкент: Ўзбекистон,  2005. 194-б.
2
 Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш-
мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир. Т.19. –Тошкент: Ўзбекистон, 2011. 298-б.
3 қувватлаш   маъносида   шакллантирилган.   Бу   йўналишнинг   назариётчилари
Арон,   Гэлбрэйт,   А.   Берли,   Белл,   Ж.Фурастье,   З.   Бжезинский,   Турен,   Е.
Масуда, Тоффлер, П. Грант ва бошқалар жамиятнинг замонавий масалалари
ҳозирги   инсоният   истиқболини   белгилаб   олишда   ва   шу   соҳада   туб
ислоҳотларни   амалга   оширишда   муҳим   аҳамият   касб   этишини   илмийлик
асосида исботлашга ҳаракат қилганлар.
Социолог   ва   неоконцерватист   Даниел   Белл   постиндустриал   жамият
назариясини   онтогонистик   жамият   нуқтаи   назардан   таҳлил   қилиб   уни   уч
турга   бўлиб,   уни   уч   босқичда   ривожланиб   боришини,   яъни   индустриал
жамиятгача  бўлган индустриал ва постиндустриал жамиятни кўрсатиб ўтган
бўлса, унинг замондоши Элвин Тоффлер ўзининг «учинчи тўлқин» назарияси
орқали бу жамият  хусусида  батафсил илмий-оммабоп фикр-мулоҳазаларини
билдириб   ўтади.   Тоффлернингш   фикрича   жамият   ҳаётида   ўзгаришларни
ҳосил   қилган   биринчи   тўлқинда   асосий   бойлик   ер   ҳисобланиб,   араг
фаолиятга   катта   эътибор   берилган   бўлса,   «Иккинчи   тўлқин»да   ишлаб
чиқариш,   яъни   корпорациялар   фаоллик   кўрсатганлар.   Учинчи   тўлқин
автоматика,   электроника   ва   компютерлаштиришни   жамият   миқёсида   кенг
тарқалиши ва   реактив самолёотлар,   касалликка қарши маҳсус таблеткаларни
ишлаб   чиқариш   билан   белгиланади.   Тоффлернинг   постиндустриал   жамият
тўғрисидаги   ёндашувини   Ж.Фурастье,   Туренлар   каби   радикал   йўналишда
(овропача   вариант)   эмас,   балки   лебирал   йўналишда   шакллантирган.
Тоффлернинг   биринчи   тўлқин   назариясида   оммавий   жамиятга   хос   бўлган
техника   ва   технологик   жараённи   эквивалентлиги   кузатилган   бўлса   ,
«Иккинчи   тўлқин»да   индустрлаштириш   устивор   ўрин   эгаллаган.   Учинчи
тўлқинда   эса,   иқтисодий,   ижтимовий   тузулмавий,   фан   ва   алоқалар
тизимидаги ўзгаришлар билан белгиланади. 
Битирув   ишининг   ишланганлик   даражаси.   Тоффлер   қарашларига
бевосита   ва   билвосита   тўхталиб   ўтган   олимлар   Уайт,   Эдисон.   Д.   Медоуз
социолог   Ж.   Элмаль,   А.   Хун,   А.И.   Ракитов   ва   бошқаларни   ишларида
4 Тоффлернинг   техника   ва   технологик   тараққиётнинг   жамият   ижтимоий-
сиёсий тизимига кўрсатган таъсири масаласига эътибор қаратилган. 1
 
П.   С.   Гуревич   қарашларида   эса   Тоффлернинг   фикр-мулоҳазалри
умумбашарий ва умумфалсафий аҳамиятга эга эканлиги кўрсатиб ўтилган 2
. 
Мамлакатимизда   эса   Тоффлернинг   ижтимоий-сиёсий   қарашларини
ўзида   акс   эттирадиган   махсус   илмий   тадқиқот   ишлари   олиб   борилмаган.
Фақатгина мамлакатимизнинг етук адабиёт танқидчиси Озод Шарофиддинов
“Жаҳон   Адабиёти”   журналида   Тоффлер   асарларидан   таржималарни   қайд
этиб ўтган.
Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари.   Ушбу тадқиқотнинг мақсади
Тоффлернинг   постиндустриал   жамият   ҳақидаги   ғояларининг   замонавий
ижтимоий-сиёсий,   фалсафий   фанлардаги   ўрни   ва   аҳамиятини   ўрганишдан
иборат.
Тадқиқот   мақсадига   эришиш   учун   қуйидаги   вазифаларни   ҳал   этиш
керак бўлади:
- Элвин   Тоффлер   ижодий   фаолиятининг   ўзига   хослиги   жиҳатларини
ёритиш;
- Элвин Тоффлер қарашларида жамият келажаги ҳақидаги ғояларининг
шаклланиши босқичларини аниқлаш;
- Тоффлер   асарларида   “постиндустриал   жамият”   категориясининг
ижтимоий-фалсафий таҳлил қилиш;
- Элвин   Тоффлернинг   анаънавий   ва   ноанаънавий   маданиятларнинг
намоён  бўлиш шаклларига  цивилизациявий  ёндошуви ҳақидаги  фикрларини
ўрганиш;
- Элвин   Тоффлернинг   ижтимоий   тараққиёт   ҳақидаги   ғояларининг
ҳозирги даврдаги аҳамияти кўрсатиш.
1
 Ракитов А.И. Философия компьютерный революция. –М.: Прогресс, 1994. –С.26.
2
  П. С. Гуревич. А волны истории плещут.Изд-во АСТ, 2004.  –С.28
5 Тадқиқотнинг   илмий   янгилиги.   Элвин   Тоффлернинг   ижтимоий-
фалсафий   қарашлари   илк   бор   фалсафий   концептуал   ёндошувлар   асосида
ёритиб берилган.
Тадқиқотнинг   назарий   ва   амалий   аҳамияти   шундан   иборатки,
Тоффлер қарашлари  асосида  биз  жаҳон  цивилизациясининг   бизга  номаълум
бўлган   қирраларини   билиб   олишимиз   ва   бу   борада   мустақил   фик-мулоҳаза
юритишимиз учун илмий-методологик аҳамият касб этади.
Битирув   ишининг   синовдан   ўтказилиши.   Диссертацияда   баён
этилган   назарий-илмий   хулосалар   ва   амалий   тавсиялар   Мирзо   Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Фалсафа факультети “Фалсафа
тарихи  ва   мантиқ”   кафедрасининг   2014  йил   26  мартдаги   “15”   сонли  илмий-
назарий семинар мухокамадан ўтди ва ҳимояга тавсия этилди.
Битирув   ишининг   тузилиши.   Кириш,   иккита   боб,   бешта   параграф,
хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
6 I - БОБ.  ЭЛВИН ТОФФЛЕР  НАЗАРИЯСИНИНГ  НАЗАРИЙ-
МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
“ Knowledge is the most democratic source of power ” 
“Билим қудратнинг энг демократлашган манбаидир”
Alvin Toffler
1.1 Элвин Тоффлер ижодий фаолиятининг ўзига хослиги
Постиндустриал   жамият   тўғрисидаги   дастлабки   концепцияларни
ишлаб чиққан олимлар қаторига франсуз ва америкалик социологлар Р. Арон
ва   У.Ростоуларни   келтиришимиз   мумкин.   Постиндустриал   жамият
тушунчасини   ижтимоий-фалсафий   нуқтаий  назардан   таҳлил  қилишган   олим
ва  файласуфлар  қаторига   Д.  Белл,  Т.Кан,  З.Бжезинский,  А.Тоффлер  (АҚШ),
Ж.Фурастье ва А.Турен (Франция)ларни киритиш илмий адабиётларда ёрқин
акс   этган.   Бундан   ташқари   постиндустриал   жамият   тўғрисида   бошқа
социолог,   иқтисодчи,   сиёсатшунос,   футуролог   ва   файласуф   олимлар   ҳам   ўз
нуқтаи   назарларини   билдириб   ўтганлар.   Юқоридаги   номлари   қайд   этиб
ўтилган   олим   ва   файласуфларнинг   постиндустриал   жамият   тўғрисидаги
қарашларида   ўзига   хос   томонларнинг   мавжудлиги   билан   бир   қаторда,
умумий   ўхшаш   илмий   ёндошувлар   ҳам   мавжуд.   Яъни   постиндустриал
жамият   уч   қобиқдан   ташкил   топган.   «Биринчи   қобиқ»   иқтисодий   фаолият
(қишлоқ   хўжалиги),   «иккинчи   қобиқ»   ишлаб   чиқариш,   «учинчи   қобиқ»
хизмат, шарт-шароит, фан ва таълим билан белгиланади. 
Постиндустриал   жамиятда   университетларнинг   ўрнига   ва   уларнинг
таъсир   доирасига   катта   эътибор   берилади.   Дастлабки   жамиятларда   масалан
аграр   жамиятда   черков   ва   армияга,   индустриал   жамиятда   корпарациялар
ўрнига   юқори   баҳо   берилар   эди.   Америкалик   социолог   ва   неоконцерватист
Даниел   Белл   постиндустриал   жамият   назариясини   онтогонистик   жамият
7 нуқтаи   назардан   таҳлил   қилиб   уни   уч   турга   бўлиб,   уни   уч   босқичда
ривожланиб   боришини,   яъни   индустриал   жамиятгача   бўлган   индустриал   ва
постиндустриал   жамиятни   кўрсатиб   ўтган   бўлса,   унинг   замондоши   Элвин
Тоффлер   ўзининг   «учинчи   тўлқин»   назарияси   орқали   бу   жамият   хусусида
батафсил   илмий-оммабоп   фикр-мулоҳазаларини   билдириб   ўтади.
Тоффлернингш   фикрича   жамият   ҳаётида   ўзгаришларни   ҳосил   қилган
биринчи   тўлқинда   асосий   бойлик   ер   ҳисобланиб,   араг   фаолиятга   катта
эътибор   берилган   бўлса,   «Иккинчи   тўлқин»да   ишлаб   чиқариш,   яъни
корпорациялар   фаоллик   кўрсатганлар.   Учинчи   тўлқин   автоматика,
электроника   ва   компютерлаштиришни   жамият   миқёсида   кенг   тарқалиши   ва
реактив   самолёотлар,   касалликка   қарши   маҳсус   таблеткаларни   ишлаб
чиқариш   билан   белгиланади.   Тоффлернинг   постиндустриал   жамият
тўғрисидаги   ёндашувини   Ж.Фурастье,   Туренлар   каби   радикал   йўналишда
(овропача   вариант)   эмас,   балки   лебирал   йўналишда   шакллантирган.
Тоффлернинг   биринчи   тўлқин   назариясида   оммавий   жамиятга   хос   бўлган
техника   ва   технологик   жараённи   эквивалентлиги   кузатилган   бўлса   ,
«Иккинчи   тўлқин»да   индустрлаштириш   устивор   ўрин   эгаллаган.   Учинчи
тўлқинда   эса,   иқтисодий,   ижтимовий   тузулмавий,   фан   ва   алоқалар
тизимидаги ўзгаришлар билан белгиланади. Тоффлер бошқа пестимист олим
ва   файласуфлар   каби   фан   ва   техника   тараққиётига   салбий   ҳодиса   сифатида
қарамасдан,   балки   бу   тараққиётни   гуманистик   манфаатлар   билан
уйғунлаштиришни   таклиф   қилади.   Шу   маънода   у   «юмшоқ   технология»,
«экологизм»,   «гуманизм   ва   маданиятнинг   маънавий   қиймати»   ҳусусида   ўз
қарашларида   махсус   тўхталиб   ўтади.   Тоффлернинг   фикрича   учинчи   тўлқин
жараёнида   ижтимоий   турмуш   тарзи   тубда   ўзгаради,   яъни   бунда   шахснинг
эҳтиёжини   қондиришга   катта   эътибор   берилади.   Бу   эса   инсонни   билиш
қобилиятни   ўзгартириб,   уни   ижодкорлик   томон   йўналтиради.   Охир   оқибат
эса   инсонда   шижоаткорлик,   уддабуронлик,   тадбиркорлик,   ташаббускорлик
каби   ижобий   ахлоқи   сифатлар   шаклланади.   Тоффлер   нофанат   социолог,
8 файласуф   яъни   публицист   сифатида   балки   моҳир   футуролог   сифатида
информацион   жамиятнинг   стротегик   тараққиёти   механизмларини   прогноз
қилиб   берди.   Тоффлер   ўзининг   иккинчи   ва   учинчи   тўлқин   назариясини
қоблиятли   олим,   сиёсатчи   ва   бизнесимен   қиёсий   таҳлили   қилиб,   бу
тўлқинларда   содир   бўлган   ўзгаришларда   кескин   тафовут   борлигини
аниқлашга   эришди.   Унинг   фикрича   «Иккинчи   тўлқин»да   бойлик   ва   ялпи
ишлаб чиқариш устивор ўринни эгаллаган бўлса, учинчи тўлқинда билим ва
ижодкорликка   кенг   йўл   очиб   берилади.   Тоффлер   фикрича   учинчи   тўлқин
«Иккинчи тўлқин»га нисбатан кучли ва мураккаброқ аҳамият касб этгандир.
Чунки   учинчи   тўлқиндаги   мураккаб   ўзгаришла   жараёни   глобал   ва   ўзаро
содир   бўладиган   конфликтларни   ўз   ичига   қамраб   олади.   Тоффлернинг
ёндашуви   орқали   ҳозирги   жамиятимиздаги   сиёсий   ва   иқтисодий   ҳаётни
ёрқин   тасаввур   қилишимиз   мумкин.   Лекин   шу   ўринда   қайд   этиш   лозимки,
Тоффлернинг   бир   қанча   далил   ва   ғоялари   баъзи   социолог,   маданиятшунос,
техникашунос,   психолог,   сиёсатчи   ва   файласуф   олимлар   томонидан   танқид
остига олинган. 
Жумладан   танқидий   ёндашувларнинг   бирида   унинг   шахсий
эҳтиёжларни   таъминлаш   борасидаги   қарашлари   эгоизмга   асосланганлиги
таъкидлаб   ўтилади .   Умуман   олганда   Э . Тоффлер   ўзининг   « Келажак   шоки »
(1970 ,   «Future Shock»),   “Келажак билан тўқнашув”,   « Маданиятли   мижозлар »
(1973),   « Эко - спазма   ҳақида   доклад »   (1975),   « Учинчи   тўлқин »   (1980 ,   «Third
Wave»),   « Таҳлилий   белгилар   ва   ҳусусиятлар »   (1985),   « Таъсирчан
корпарация »   (1985) ,   “Хокимиятнинг   силижиши”   (1990,   «Power   Shift» )   ва
хакозо   ас ар лари   орқали   кенг   жамоатчиликни   лол   қолдирган   олим   ва
файласуф   ҳисобланади .   Кейинчалик   Тоффлер   ва   унинг   рафиқаси   Хайди
Тоффлерлар   биргаликда     “Уруш   ва   анти   уруш”   (WAR   AND   ANTI-WAR)
асарини     чоп   эттирганлар.   Унинг   илмий-фаолияти   унинг   яшаган   ва   ишлаш
жараёнида тўплаган тажриба ва малакасининг маҳсулидир. Тоффлер ҳаёти ва
ижоди   қуйдагича   кечган   Тоффлер   Элвин   1928   —   4   октябряда
9 АҚШнинг   Нью-Йорк шаҳрида туғилган. 1949-йил  Нью-Йорк университет ини
тамомлаб,   1959-1961   йиллар   «Fortune»   журнали   редактор   ўринбосари
лавозимида   ишлайди.   1965-1967   йиллар   арафасида   эса   у     Корнтельск
университети штатаги факультети ҳисобланган “Янги ижтимоий тадқиқотлар
мактаби”да   профессор   сифатида   қабул   қилиниб,   ўқитувчи   бўлиб   ишлайди.
Ҳозирда   Тоффлер   “Ҳалқаро   тадқиқотлар   институти”нинг   аъзоси   бўлиб
ишлайди.   Тоффлернинг   “Келажак   шоки”   («Future   Shock»)   асари   дунёга
машҳур   муаллиф   ва   маслаҳатчи   сифатида   тан   олинишига   сабабчи   бўлади.
“Учинчи   тўлқин”   асри   эса   кенг   жамоатчилик   томонидан   дунёдаги   глобал
ўзгаришларни англаб етишда мухим манба сифатида эътироф этилади.
Тоффлернинг   ижтимоий-фалсафий   қарашларининг   асосий   мазмун-
моҳияти   жаҳон   миқёсидаги   техника   ва   технологик   тараққиёт   ҳозирда
инсоният   олдига   жуда   муҳим   муаммоларни   майдонга   ташлагани   ва   уларни
бартараф   этиш   инсониятни   асосий   эзгу   мақсади   бўлиб   қолиши   зарур
эканлигини   исботлаш   билан   белгиланади.   Бундай   муамолар   жумласига
атроф-муҳитнинг   ифлосланиши,   табиий   ресурсларнинг   камайиб   кетиши,
ядро урушларининг ҳавфи, геосиёсий  манфаатларни тўқнашуви, гегемонлик
сиёсати   ва   бошқа   шу   каби   масалаларни   келтириб   ўтади.   Айнан   шундай
муаммларни   бартараф   қилиш   ёки   олдини   олишда   ижтимоий-тарихий
тараққиёт   давомида   шаклланиб,   такомиллашиб   келган   аҳлоқий   ғояларидан
самарали фойдаланиш яъни уларни амалий ҳаётга тез ва аниқ суратда тадбиқ
этиш   ҳозирда   долзарб   аҳамият   касб   этаётганлигини   таъкидлаб   ўтади.
Тоффлер   фикрича   агар   инсоният   мавжуд   муаммоларга   бефарқ   қарайдиган
бўлса   дунё   цивилизацияси   ҳалокатга   учраши   муқаррар   шу   маънода
цивилизациянинг   моҳияти,   унинг   тараққиёт   тенденциясининг   қай   даражада
ташкил этилганлиги билан белгиланишини таъкидлаб ўтади. 
Тоффлер   ҳозирги   цивилизациявий   ўзгаришлар   хусусида   тўхталиб,
“Учинчи   тўлқин”   асарида   қуйидаги   фикрни   билдириб   ўтади:   ҳадемай,   рўй
берадиган   силжишлар   ва   ларзакор   ўзгаришларда   ҳамма   индустриал
10 жамоаларнинг белгилаб қўйилган қоидаларга кўникиб қолган асл вакиллари,
афтидан,   ўтмишдаги   феодал   сенъорларнинг   қисматини   бошларидан
кечиришлари   мумкин.   Улардан   баъзи   бирлари   қолади.   Баьзи   бирлари
бениҳоя   ночор   ва   ожиз   бир   аҳволга   тушириб   қўйилади   –   улад   назардан
қолиб, путури кетган аслзодалар ҳолида бўлишади. Баъзи бирлари эса – ақл-
заковати юксак ва шароитга мослаша биладиганлари бутунлай қиёфаларини
ўзгартирадилар ва “Учинчи тўлқин”нинг раҳнамоларига айланадилар.
Эртага   –   “Учинчи   тўлқин”   устивор   бўлиб   қолганда   ким   об-ҳавони
яратажагини   англамоқ   учун   биз   аввало   бугун   об-ҳавони   ким   яратаётганини
билиб олмоғимиз керак.” 1
Шунингдек   Тоффлер   жамият   ҳаётидаги   ҳар   бир   ўзгаришларни
ўзгаришлар   тўлқини   сифатида   ўрганиб   “«Иккинчи   тўлқин»”нинг   асосий
тамойилларини  ютуқ  ва  камчиликларини  кўрсатиб  ўтади.  Тоффлер фикрича
“...биз   олтита   етакчи   принциплардан   таркиб   топган   тизимни   кўрамиз.
Маълум маънода уни «дастур» деб атаса ҳам бўлади. Бу «дастур» “«Иккинчи
тўлқин»”нинг   ҳамма   мамлакатларида   қай   бир   даражада   бўлмасин   амал
қилади.   Бу   олти   принципни   стандартлаштириш,   ихтисослаштириш,
уйғунлаштириш,   концентрация,   катталаштириш   ва   марказлаштиришни
индустриал   жамиятнинг   капиталистик   қанотига   ҳам,   социалистик   қанотига
ҳам   бирдек   татбиқ   қилиш   мумкин,   негаки,   улар   бир   манбадан   –   ишлаб
чиқариш   билан   истеъмолчи   ўртасидаги   ажралишдан   муқаррар   тарзда   ўсиб
чиққан.   Шунингдек,   бозорнинг   тобора   ортиб   борадигаи   аҳамияти   ҳам
уларнинг пайдо бўлишига ёрдам берган.
Ўз навбатида  бу  принциплар бир-бирини кучайтирган  ҳолда муқаррар
тарзда бюрократиянинг ўсишига олиб келди. Улар энг йирик, энг бағритош,
энг   қудратли   бюрократик   ташкилотларни   вужудга   келтирди.   Бунақалари
аввал дунёда ҳеч қачон бўлмаган эди. Улар одамларни Франц Кафка яратган
соялар салтанатини эслатадиган дунёда одамларни тентираб юришга маҳкум
1
  Тоффлер Э. Третья волна: Пер. с анг./Э. Тоффлер. –М.:ООО Издательство АСТ, 2004. -С.117 .
11 этади.   Агар   бугун   биз   ўша   принциплар   бизни   эзаётгани   ва   бизга   зулм
ўтказаётганиии   ҳис   этсак,   бошимизга   тушган   мураккабликлар   манбаини
излаб   кўришимиз   мумкин.   Бу   излашлар   бизни   «Иккинчи   тўлқин»
цивилизациясининг   ичига   яширинган   хуфия   кодга   олиб   келади. 1
”   Тоффлер
бу   тамойилларни   ҳозирги   кундаги   аҳамиятига   тўхталиб   уларни   ўзгартириш
зарурлиги исботлашга харакат қилади. Буни биз унинг қуйдаги фикрларидан
билиб   олишимиз   мумкин:   “Бу   кодни   ташкил   қилувчи   олти   принцип
«Иккинчи   тўлқин»   цивилизациясига   аниқ-таниқ   муҳрини   босган.   Бугун   ана
шу   асосий   принципларнинг   ҳар   бири   “Учинчи   тўлқин”   кучларининг
шиддатли ҳужумларига дучор бўлмоқда.
Чиндан-да, «Иккинчи тўлқин»нинг асл вакиллари бор – улар ҳамон бу
қоидаларни   бизнесда,   банк   ишида,   меҳнат   муносабатларида,   бошқарувда,
таълимда,   оммавий   ахборот   воситаларида   қўллашда   давом   этишади.   Янги
цивилизациянинг   ўсиши   эскисининг   ҳамма   қонуний   манфаатларини   довга
ундайди. 2
”   Жамият   тараққиётидаги   ўзгаришларни   унинг   ижтимоий   тарихий
ўзгаришлар   жараёнида   шаклланган   тамойиллар   асосида   амалга   ошишини
Тоффлер   ўз   қарашларида   исботлашга   харакат   қилади.   Унинг   фикрича   “ҳар
қайси   цивилизациянинг   ўз   яширин   коди   бор   –   бу   бамисоли   ягона   бир
режадек,   унинг   фаолиятининг   ҳамма   соҳаларида   акс   этувчи   қоидалар   ёхуд
принциплар   тизимидир.   Бутун   сайёра   бўйлаб   индустриализмнинг   ёйилиши
билан унга хос бўлгаи ноёб ички режа кўзга ташланиб қолади. У олтита бир-
бири   билан   боғлиқ   принциилар   тизимидан   иборат   бўлиб,   миллионларнинг
феъл-атвориии   белгилаб   беради.   Бу   принциплар   ишлаб   чиқариш   билан
истеъмол   ўртасидаги   ажралишдаи   табиий   равишда   ўсиб   чиқади   ва   инсон
ҳаётининг   ҳамма   жиҳатларига   –   секс   билан   спортдан   тортиб   меҳнату
урушгача таъсир кўрсатади.
Бугунги   кунда   бизнинг   маетабларимизда,   бизнесда   ва
ҳукуматларимизда   рўй   бераётган   шиддатли   конфликтларнинг   кўпчилиги
1
Тоффлер Э. Третья волна: Пер. с анг./Э. Тоффлер. –М.:ООО Издательство АСТ, 2004. -С.115
2
  Ўша манба-Б.116
12 амалда   айни   ана   шу   олтита   принципда   тажассум   топади,   негаки,   «Иккинчи
тўлқин» одамлари инсгинктив тарзди улардан фойдаланади ва уларни ҳимоя
қилади, “Учинчи тўлқин” одамлари эса уларни курашга даъват қилиб, уларга
ҳужум қилади. Майли, шошилиб олдинга ўтиб кетмайлик 1
.
Тоффлер   бозор   муносабатларига   ҳам   алоҳида   тўхталиб   ўтади.   Унинг
эътироф   этишича   “ғарб   иқтисодчилари   бозорга   ҳаётдаги   соф   капиталистик
феномен  сифатида  қарашни афзал  кўрадилар  ва  кўпинча  бу  атамани  «эркин
тадбиркорлик   иқтисодиёти»ни   англатадиган   атама   сифатида   қўллайдилар.
Бироқ   тарихдан   бизга   шу   нарса   маълумки,   алмаштирув   ва   бозор   майдони
даромаддан   аввал   ва   унга   боғлиқ   бўлмаган   ҳолда   пайдо   бўлган.   Негаки,
сўзнинг   асл   моҳиятини   олиб   кўрадиган   бўлсак,   бозор   шунчаки   бир
алмаштирув   тизимидан   ўзга   нарса   эмас.   У   бамисоли   коммутатор   –   унинг
ёрдамида   товарлар   ёки   хизматлар   худди   ахборотга   ўхшаб   белгиланган
манзилга   жўнатилади.   Ўз   табиатига   кўра   бозор   капиталистик   қодиса   эмас.
Бундай коммутатор социалисгик индустриал жамиятда нечоғлик муҳим роль
ўйнаса,   даромад   олишга   йўналтирилган   индустриализм   шароитида   ҳам
шундай роль ўйнайди. 2
”
Тоффлернинг   фикрича   ҳозирги   даврдаги   муаммоларни   ечимини
тарихий тараққиётдан излашимиз керак “Учинчи тўлқин”ни тушунишимизга
бизга   бир   нарса   ёрдам   беради   –   биз   саноат   инқилобидан   аввал   “Биринчи
1
  Тоффлер Э. Третья волна: Пер. с анг./Э. Тоффлер. –М.:ООО Издательство АСТ, 2004. с.92-9 3
2
  Бозор   коммутатор   сифатида   пулга   ёҳуд   товар   алмашишга   асосланган   савдога   боғлиқ   бўлмаган   ҳолда
мавжуд   бўлмоғи   керак   эди.   Унинг   мавжудлиги   бозордан   даромад   олиш-олинмаслигига,   баҳолар   талаб   ва
таклиф   асосида   майдонга   келганми   ёхуд   давлат   томонидан   белгилаб   қўйилганми   эканига,   планли
хўжаликми-йўқми, ишлаб чиқариш воситалари хусусийми-йўқми эканига  боғлиқ бўлмаслиги керак Бозор
индустриал   фирмаларнинг   шундай   тахминий   иқтисодиётлари   широитида   ҳам,   яъни   ишчиларнинг   ўзи
тадбиркор бўлган ва ҳар қандай даромад деган нарсани   мустасно қилмоқ учун ўз маошларини жуда юқори
қилиб   белгилаган   шароитда   ҳам   мавжуд   бўлмоғи   керак.   Ана   Шу   муҳим   фактни   тузукроқ   пайқашлари   ва
бозорни одатда унинг турфа хил кўринишларга эга бўлган вариантларидан фақат биттаси билангина қаттиқ
боғладилар, холос Бу — даромадга  ва хусусий мулкчиликка асосланган  бозор модели эди. Иқтисодчилар
бунга   шу   қадар   маҳлиё   бўлиб   қолганки,   натижада   кенг   фойдаланиладиган   иқтисодий   луғатларда   бозор
шаклларининг   турфа   хиллигини   ифодаловчи   биронта   атама   ҳам   йўқ.Бу   китобда   бошдан-оёқ   “бозор”
тушунчаси  ҳозир қабул қилинганидек тор ва  чекланган   мазмунда эмас, сўзнинг асл мазмунидаги тўлалик
билан   қўлланади.   Аммо   семантикага   боғлиқ   бўлмаган  ҳолда яна ўша  битта асосий  ҳолат  сақланиб  қолади:
иишаб чиқарувчи билан истеъмолчи  бир-бири билан ажралишгани ҳамоно уларнинг ораларида воситачилик
назифасини   ўтайдиган   механизм   зарур   бўлади.   Унинг   шакли   қандай   булишидан   қатьий   назар,   шундай
механизмни  мен бозор деб атайман (Муаллиф изоҳи).
13 тўлқин”   иқтисодиёти   икки   сектордан   таркиб   топганини   англаб   олишимиз
керак.   А   секторда   одамлар   ўзларининг   фойдаланишлари   учун   маҳсулот
ишлаб   чиқарганлар,   В   секторида   эса   сотиш   ва   алмаштириш   учун   маҳсулот
чиқарилган.   А   секторининг   кўлами   жуда   катта   эди,   В   сектори   эса   жуда
кичкина   эди.   Шунинг   учун   кўпчилик   одамларга   ишлаб   чиқариш   билан
истеъмол тирикчиликнинг ягона  юмушига  айланиб қолган эди. Бу  яхлитлик
шу   қадар   тўла   ва   бекаму   кўст   эдики,   юнонлар,   римликлар   ва   оврўполиклар
ўрта   асрларда   бу   категориялар   ўртасида   умуман   ҳеч   қандай   тафовутни
кўрган   эмаслар.   Уларнингтилида   ҳатго   истеъмолчи   деган   тушунчани
ифодалайдиган   сўз   ҳам   бўлган   эмас.   “Биринчи   тўлқин”   даврининг   бошидан
охиригача   аҳолининг   жуда   арзимас   қисмигина   бозорга   қарам   бўчган,
кўпчилик.   одамлар   эса   бозордан   ташқари   ҳаёт   кечирган.   Тарихчи
Р.Г.Тонининг   сўзларига   қараганда,   «натурал   хўжалик   дунёсида   пул
муомалалари жуда ҳам арзимас ўринни эгаллаган».
«Иккинчи   тўлқин»   бу   вазиятни   кескин   ўзгартириб   юборди.   Моҳиятан
тирикчилигини   ўзи   ўтказадиган   одамлар   ва   жамоалар   ўрнига   “Иккиичи
тўлқин”   тарихда   биринчи   марта   ўлароқ   шундай   вазиятни   вужудга
келтирдики,   бу   вазиятда   жуда   катта   миқцордаги   товарлар,   маҳсулотлар   ва
хизматлар сотувга, бошма-бош алиштирувга ва алмаштирувга етказиб берила
бошлади. Иккинчи тўлкзин чиндан-да фақат ўзининг истеъмол қилиши учун
ишлаб   чиқариладиган   товарларни   ер   юзидан   супуриб   ташлади.   Ўзи   ва   ўз
оиласининг   фойдаланиши,   учун   ишлаб   чиқиладиган   товарлар   йўқ
қилингандан   сўнг   барпо   этилган   цивилизацияда   деярли   ҳеч   ким,   шу
жумладан   фермер   ҳам   энди   ўз   тирикчилигини   ўтказа   олмай   қолди.   ҳар   бир
одамнинг   тирикчилиги   бошқа   бирор   одам   ишлаб   чиқарадиган   товарга   ёки
хизматларга боғлиқ бўлиб қолди.” 1
Тоффлер   маданият   муассасаларининг   юзага   келишининг   сабаб   ва
оқибатлари     ҳақида   тўхталиб   қуйдаги   хулосага   келади.   “ҳукумат
1
  Тоффлер Э. Третья волна: Пер. с анг./Э. Тоффлер. –М.:ООО   Издательство АСТ, 2004.  -С . 81-82
14 вазирликлари,   спорт   клублари,   черковлар,   савдо   палаталари,   касаба
уюшмалар,   профессионал   ташкилотлар,   сиёсий   партиялар,   кутубхоналар,
этник бирлашмалар, биргаликда дам олувчи гуруҳлар ва яна минглаб бошқа
ташкилотлар   «Иккинчи   тўлқин»   изидан   пайдо   бўлди.   Бу   тўлқин   ҳадцан
ташқари   мураккаб   ташкилий   экологияни   барпо   этар   экан,   бу   экология   ўз
навбатида   ҳар   қайси   гуруҳга   хизмат   кўрсатишни,   ҳамма   гуруҳларнинг
манфаатларини   мувофиқпаштириш   ва   мувозанатда   сақлашни   талаб   қилар
эди.
Биринчи   қарашда   бу   гуруҳларнингтурфа   хиллиги   улар   тасодифан
йиғилиб   қолган-у,   учи   йўқ   калавага   ўхшаган   бир   нарса   эмасмикан   деган
фикрни   туғдиради.   Лекин   синчиклаб   назар   ташлайдиган   бўлсак   бунинг
замирида   алланечук   теран   ва   яширин   қолипни   кўрамиз.   «Иккинчи   тўлқин»
мамлакатларининг   исталганида   фабрика   ёки   завод   ишлаб   чиқаришнинг   энг
йирик   илгор   ва   самарали   органидир   деб   ҳисобловчи   ижтимоий   соҳадаги
ихтирочилар ўз принципларини бошқа ташкилотларда мужассам этишга ҳам
ҳаракат   қиладилар.   Шундай   қилиб,   мактабларга,   касалхоналарга,
қзмоқхоналарга,   ҳокимият   тизимларига   ва   бошқа   ташкилотларга   фабрика-
завод   ишлаб   чиқаришининг   кўпгина   хусусиятлари   юққан.   Шу   жумладан,
улардаги   меҳнат   тақсимоти   ҳам,   рутбалар   тизими   ҳам,   қиёфасизлик   ҳам
бекаму кўст кўчиб ўтган.” 1
Шунингдек   Тоффлер   жамиятнинг   ижтимоий-иқтисодий   тараққиётида
катта   ўринни   эгаллаган   корпарацияларни   юзага   келишининг   ижобий
жиҳатлари тўғрисида тўхталиб, “корпорацияларни «мангу ўлмас махлуҳлар»
тарзида қарай бошладилар, яъни корпорациянинг умри ишни бошлаб берган
инвесторларнинг   умридан   узоқроқ   бўлади.   Бунинг   маъноси   шундоқ   эдики,
корпорациялар   анча   узоқмуддатга   мўлжалланган   режаларни   амалга
оширишга   қодир   ва   улар   авваллари   амалга   оширишнинг   иложи   бўлмагян
йирик лойиҳалар билан шукуллана олади.” 1
 деган хулосага келади.
1
  Ўша манба. –Б. 6 8-69
1
  Тоффлер Э. Третья волна: Пер. с анг./Э. Тоффлер. –М.:ООО   Издательство АСТ, 2004.  -С .6 7-68
15 Хулоса   қилиб,   Тоффлер   асарларини   мустақил   ва   илмийлик   асосида
тадқиқ   этиш   ўқувчидан   сиёсат,   демогарфия,   маданият,   фалсафа,   иқтисод,
ҳуқуқ, техника  ва  бошқа  соҳаларни мустаҳкам   билишни  талаб  этади.  Чунки
Тоффлер   асарларида   келтирилган   далиллар   бу   соҳалар   устидан   олиб
борилган   эмпирик   тажриба   манбаларига   асосланади.   Шу   маънода   Тоффлер
асарлари   асримизнинг   мураккаб   қирраларини   очиб   беришдаги   ноёб   асарлар
қаторига киритилади. Жумладан унинг хизматлари Хитой, Франция, Италия,
АҚШ каби давлатларининг кенг жамоатчилигига маъқул тушганлиги сабабли
бир   қанча   мукофотларга   тавсия   этилган.   Масалан   Тоффлернинг   кўрсатган
хизматларини ҳисобга олиб АҚШ хукумати ва Американинг фан тараққиёти
уюшмасига қабул қилиниб, Макензи фондининг мукофотига сазовор бўлади.
Шунингдек   Франциянинг   санъат   ва   адабиёт   соҳасидаги   мукофоти   “кавалер
ордени”ни   қўлга   киритади.   Унинг   илмий-ҳаётий   фаолиятидаги     издоши   ва
сафдоши бўлган хотини Хайди Тоффлерга эса бир қанча илмий қизиқишлари
ва   самарали   ижодий   фаолияти   учун   Италия   Республикаси   Президенти
Медали берилади. Хайди Тоффлер ҳуқуқшунослик бўйича ҳам фаолият олиб
борганлиги   учун   ҳам   унга   ҳуқуқшунослик   фанлари   доктори   унвони
берилади 2
. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Тоффлер ўзининг китобхонларига
ўтмиш тафаккурини ўзи яшаш учун камлик қилиши ва бунда келажак орзуси
билан яшаш лозимлигини таклиф этади.
1.2 Элвин Тоффлер қарашларида жамият келажаги ҳақидаги
ғояларининг шаклланиши
2
  Ўша манба.  -С .5 3 4 
16 Тоффлернинг   келажак   ҳақидаги   тасаввурлари   дастлаб   баъзи   олим   ва
файласуфлар   томонидан   ҳаёлий   фикр-мулоҳазалар   мажмуи   сифатида   қабул
қилинган бўлсада, кейинчалик унинг бу ёндошувида инсоният келажагининг
илмий-башоратга асосланган ҳаёт тарзи акс эттирилганлигига амин бўлинди.
Тоффлер   қариб   ўттиз   олтти   йил   олдин   инсоният   келажагини   мураккаб
қирраларини   очиб   беришга   эришган   эди.   Тоффлернинг   бу   фикр-
мулоҳазалари унинг “Келажак билан тўқнашув” асарида ёрқин ўз ифодасини
топган   эди.   Тоффлернинг   бу   асари   жамият   миқёсидаги   ўзгаришларнинг
ёрқин акс эттирганлиги билан алоҳида ажралиб турарди. Чунки Тоффлер бу
асарида   ҳаётни   акс   эттирадиган   публикасиялардан,   статистик
маълумотлардан,   ҳаётий   мисоллардан   ўринли   ва   самарали   фойдаланганлиги
кўриниб   турар   эди.   Жумладан   Тоффлер     бу   асарида   одамзод   олдин
кўрилмаган руҳий холатни эгалламоқда, буни ўз таъсири жиҳатдан эса оғир
касалликка   тенглаштириш   мумкин   деб   ҳисоблайди.   Бу   калликнинг   номини
эса “футуршок” ёки “келажак шоки” деб атайди. Тоффлер фикрича инсоният
ер   ости   бойликларини   тугаб   бораётганлигидан   эмас   ёки   атом   энергиясини
жиловдан   чиқиб   кетаётганлигидан   эмас,   балки   инсонларни   руҳий
зўриқишларни кўтара олмай қирилиб кетишлари мумкин. Футуршок бирдан
ларзага   келтирадиган   реаллик   хисси   йўқотилиши   билан   ва   яқин   келажак
қўрқуви   уйғотган   ҳаётда   ўзига   хос   йўналиш   топиши   билан   характерланади.
Ҳали   ХХI   асргача   миллионлаб   жисмонан   соғлом,   руҳий   жиҳатдан   нормал
инсонлар   келажак   билан   юзма-юз   келдилар.   Шу   ўринда   нагоҳон   қуйдаги
саволлар   туғилади.   Улар   бундай   тобора   кучайиб   бораётган   ҳодисалар
босимига дош бера оладиларми?, билимлар, фан, техника, ахборотнинг турли
кўринишлари   жиддий   ижтиомий   ва   руҳий   оқибатларга   олиб   келмайдими?,
Наҳот инсоният энди бу муммоларга дуч келаётган бўлса?, нима фақат бизни
муҳитда инсонлар одатий муҳитдан ҳайдалганми?, ўрта аср одамига келажак
сирли   ва   қоранғудек   туюлган   туюлган,   хаттоқувончли   кунни   у   ҳовотирда
ўтказади,   балки   бу   қўрқинчли   судда   ёмонликлар   бўлиб   келсачи?,   уруш
17 эпидемиялар, очарчилик охир замон яқинлашганидан далолат деб билганлар,
қўрқинчли суд эпизодини тасвирлаган руҳонийларнинг юракларидаги қўрқув
ортида   нималар   ётганлиги   бизга   жумбоқ   бўлиб   қолмоқда   деб   таъкидлайди
Тоффлер.   Умуман     олганда   Тоффлер   қарашларини   мутлоқлаштириш   ёки
ҳақиқат   деб   қабул   қилиш   ҳам   тўғри   эмас.   Чунки   унинг   иншо   сифат
асарларида   метафизик   ёндошув   етишмаётганлиги   кўришимиз   мумикин.
Шунингдек   унинг   асарларида   ифодаланган   аксарият   фикр-мулоҳазаларда
америкача   руҳият   хумкронлик   қилганлигини   ангалаб   олиш   қийин   эмас,
албатта. 
Бизни   йигирма   биринчи   асрдан   ажратиб   турган   йигирма-йигирма   беш
йил   мобайнида   миллионлаб   рисоладаги   оддий   одамлар   келажак   билан
тўқнашув   оқибатида   ҳанг-манг   бўлиб   қоладилар.   Энг   бадавлат   ва   техник
жиҳатдан ривожланган мамлакатлар аҳолисининг кўпчилигига шу нарса аён
бўлдики, бизнинг давримизга хос бўлган битмас-туганмас ўзгаришлар оқими
уларнинг   олдига   борган   сари   юксакроқ   талаблар   қўймоқда.   Бунинг
натижасида   улар   учун   ўз   асрларидан   орқада   қолмаслик   тобора
машаққатлироқ   бўлиб  бораяпти.   Улар  учун  келажак  ҳаддан   зиёд   эрта  келиб
қолади.
Бу   асар   ўзгаришлар   тўғрисида,   бизнинг   уларга   мослашишимиз
тўғрисида.   Бу   асар   шундай   тоифадаги   одамлар   тўғрисидаки,   ўзгаришлар,
афтидан,   уларга   яхши   таъсир   кўрсатади   ва   улар   шу   ўзгаришлар   қанотида
келажак   сари   қувонч   билан   елиб   борадилар.   Бу   асар   яна   шунақа   одамлар
ҳақида   ҳамки,   улар   ўзгаришларга   қаршилик   кўрсатади   ва   улардан   қочишга
ҳаракат   қилади.   Бундайлар   ҳам   оз   эмас.   Бу   асар   бизнинг   мослашиш
имкониятларимиз   тўғрисида.   Бу   асарда   биз   келажак   ҳақида   ва   у   билан
тўқнашувдан ларзага тушиш тўғрисида баҳс юритамиз.
Мана   300   йилдирки,   бизнинг   жамиятимизда   ўзгаришлар   бўрони
қутуриб   жўш   урмоқда.   Бу   бўрон   пасайиш   бир   ёқда   турсин,   бизнинг
кунларимизга келганида янада авж олаётганга ўхшайди. Юксак ривожланган
18 саноат   мамлакатлари   бўйлаб   шу   пайтгача   кўрилмаган   бир   шиддат   билан
ўзгаришларнинг   қудратли   тўлқин   мавж   урмоқда,   бунинг   оқибатида   эса
қандайдир.   ғаройиб   ижтимоий   янгиликлар   вужудга   келмоқда.   Экзотик
мазҳаблар,   “осий   дорилфунунлар”,   Арктикадаги   илмий   шаҳарчалар,
Колифорниядаги   ўзаро   хотинларини   алмаштириш   клублари   шулар
жумласидан.
Ўзгаришлар   алланечук   ғалати   маҳлуқларни   ҳам   барпо   этмоқда   –   ўн
икки   ёшида   қариб   қолган   болалар,   эллик   ёшида   ҳам   ўн   икки   ёшида   тўхтаб
қолиб,   ундан   чиқолмаган   катталар;   қашшоқлардек   умргузаронлик   қилувчи
бадавлат   одамлар,   бутун   вужуди   бангга   тўлиб   кетган   компьютер
ижодкорлари,   кир-чир   либосларга   бурканиб,   ўзининг   мавжуд   тартибларга
мутеълигини   яшириб   юрадиган   анархистлар   ва   аксинча,   ашаддий   анархист
қалбига   эга   бўлган   конформистлар…   ҳаётимиз   сатҳида   нималар   липиллаб
ўтмади   –   “поп”   ва   “оп”лар   ҳам,   “кинетик   санъат”   ҳам...   қулупнайхўрлар
клублари,   гомосексуалистлар   учун   кинотеатрлар,   стимуляторлар   ва
транквилизаторлар…   ғазаб,   фаровонлик,   лоқайдлик...   ҳаддан   ташқари   кўп
лоқайдлик...
Мана шундай ғаройиб, айқаш-уйқаш манзарани психоаналитикларнинг
профессионал   лаҳжасига   мурожаат,   қилмай   экзистенциалистларнинг   маҳзун
қолипларини   ёрдамга   чақирмай   тушунтириб   бериб   бўлармикин?   Афтидан,
ҳаётимиз   қаърида   аллақандай   ғалати   янги   жамият   пишиб   келмоқда.   Уни
тушунмоққа   англаб,   ривожини   тўғри   йўлга   солмоққа   бизнинг   имконимиз
борми? У билан тил топиша олармикинмиз?
Жуда   кўп   нарсалар   ақл   бовар   қилмайдиган   бўлиб   кўриниб,   бизни   лол
қодиради.   Аммо   воқеликни   алланечук   қуюшқондан   чиқиб   калейдоскопга
айлантириб қўяётган ўзгаришларнинг ҳаддан ташқари тез суръатларни идрок
этишга уриниб кўрсак, уларнинг моҳияти анча аён бўлиб қолади. Ўзгаришлар
суръатининг   тезлашиши   йирик-йирик   саноат   соҳаларини,   бутун   бошли
мамлакатларни   ўзгартириб   юборади.   Лекин   бу   ҳали   ҳолва.   У   шундай   бир
19 муайян   қудратдирки,   бу   қудрат   бизнинг   шахсий   ҳаётимизга   ҳам   бостириб
киради,   унинг   энг   нозик   пучмоқларигача   етиб   боради:   у   бизнинг   янги
ролларни   ўйнашга   мажбур   қилади,   бизни   жуда   ҳавфли   янги   руҳий
хасталикларга  мубтало  қилмоғи, инсоннинг  руҳий мувозанатига  жуда путур
етказиши   мумкин.   Бу   янги   хасталикни   “футурошок”,   яъни   келажак   билан
тўқнашувдан  ларзага  тушиш  деб   атаса   бўлади.  Келажак   билан  тўқнашувдан
ларзага   тушмоқ   –   келажакнинг   муддатидан   олдин   келиб   қолиши   оқибатида
юзага   келган   ҳанг-манглик   ҳолатидир,   гарангсиниш,   мўлжални   йўқотиб
қўйишдир.   Бу   гарангсираш   ёҳуд   карахтлик   эртага   жуда   даҳшатли   бар
касалликка айланиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас.
Ҳозир   биз   “иккинчи   саноат   инқилобини   бошдан   кечиряпмиз”   деган
ибора   бугун   жуда   сийқа   бўлиб   қолди.   Тахмин   қилиш   мумкинки,   бу   ибора
теварак-атрофимизда   содир   бўлаётган   ўзгаришларнинг   учқурлигини   ва
теранлигини   таъкидлаб   кўрсатишни   мақсад   қилиб   олган.   Унинг   сийқалиги
ҳам   майли-я,   у   моҳият   эътибор и   билан   нотўғри   ва   одамларни   чалғитади,
холос.
Чуқурроқ   ўйлаб   кўрилса,   ҳозир   содир   бўлаётган   нарсалар   шунчаки
саноат   инқилобига   қараганда   кўламлиров,   теранроқ   ва   муҳимроқ.   Кўпгина
мўътабар  одамларнинг фикрига қараганда,  ҳозирги давр оз эмас – кўп эмас,
инсоният   тарихидаги   иккинчи   энг   буюк   ҳудудни   ташкил   қилади.   Ўзининг
аҳамиятига кўра уни инсоният тарихидаги биринчи буюк ҳудуд билан, яъни
инсониятнинг   ёввойилик   давридан   цивилизацияга   ўтиши   билангина
таққослаш мумкин.
Бу   фикр   техника   соҳасидаги   олимлар   ва   мутахассисларнинг
мақолалари   ҳамда   асарларида   борган   сари   кўпроқ   такрорланмоқда.   Нобель
мукофотининг   совриндори   инглиз   физиги   Жорж   Томсон   ўзининг
“Келажакнинг   аён   нишоналари”   деган   китобида   бугун   содир   бўлаётган
ҳодисага   тарихдан   ўхшаш   ҳодисалар   излар   экан,   саноат   инқилобини   тилга
олмайди,   балки   “неолит   давридаги   деҳқончиликка   ўтиш”ни   эслатади.
20 Автоматика   бўйича   америкалик   мутахассис   Жон   Дайболд   башорат   қилиб
айтадики,   “биз   ҳозир   бошимиздан   кечираётган   техник   инқилобнинг
оқибатлари ўтмишдаги исталган  ижтимоий ўзгаришлар  оқибатига  қараганда
теранроқ бўлади”.
Нафақат   илмий-техник   тафаккур   эгаларигина   шундай   қарашлар
тарафдори. Санъатшунос файласуф Герберт Риднинг фикрига кўра, аҳамияти
жиҳатидан   таққослаш   мумкин   бўлган   бирдан-бир   ўзгариш   полеолит   даври
билан   неолит   даври   оралиғида   содир   бўлган...   “ҳудолар,   мақбаралар,
олимлар”   деган   китобнинг   муаллифи   К.У.Карем   (у   Курт   У.Макер   деган
номга   ҳам   эга)   шундай   ёзади:   “Биз   –   йигирманчи   аср   одамлари   инсоният
тарихида   беш   минг   йил   давом   этган   бир   даврни   хотималаймиз...”   Атоқли
иқтисодчи   ва   эътиборга   молик   ижтимоиятчи   мутафаккир   Кеннет   Боулдинг
бизнинг   давримиз   тарихидаги   энг   муҳим   бурилиш   нуқтаси   эканини   исбот
қилар   экан,   шундай   дейди:   “Бугунги   дунё...   мен   туғилиб   кўз   очган   дунёдан
тубдан фарқ қилади. Бу фарқ мен туғилган дунё билан Юлий Цезарь дунёси
ўртасидаги   фарқдан   кам   эмас.   Агар   инсоният   тарихига   бугунги   кун   нуқтаи
назаридан   қарасак,   мен   бу   тарихнинг   қоқ   ўртасида   туғилганман   десам
бўлади.   Мен   дунёга   келмасимдан   олдин   қанча   ҳодисотлар   содир   бўлган
бўлса мен туғилгандан бери ҳам шунча ҳодисот ўтди”.
Бу ғаройиб фикрни бир қатор жонли мисолларда янада аниқ кўрсатиш
мумкин.   Мана   улардан   бири.   Инсоният   ҳаётининг   сўнгги   50000   йилини
авлодлар   сони   билан   ўлчаб   кўрайлик.   ҳар   бир   авлоднинг   умрини   ўртача   62
йил   деб   олайлик.   Унда   шу   50000   йил   мобайнида   800   та   авлод   ўтган   бўлиб
чиқади. Улардан 650 авлод умрини ғорларда яшаб ўтқазган. Фақат сўнгги 70
авлоднинг   умри   давомидагина   ёзув   пайдо   бўлгани   туфайли   авлодлар
ўртасида   маъқул   бир   алоқа   ўрнатиш   имкони   туғилди.   Фақат   сўнгги   олти
авлоднинг   умри   давомидагина   одамлар   оммавий   тарзда   матбуот   сўзи   билан
танишдир.   Фақат   сўнгги   тўрт   авлод   мобайнидагина   одамлар   вақти   озми-
кўпми   аниқ   ўлчашни   ўрганиб   оладилар.   Фақат   сўгги   икки   авлодгина
21 электромотордан фойдаланган. Кундалик ҳаётимизда биз истифода этадиган
ҳамма   моддий   буюмларнинг   кўпчилиги   биринчи   марта   ҳозирги   –   800-
авлоднинг ҳаёти давомида барпо бўлган.
Бу  800-авлод  билан  инсониятнинг  жамики  ўтмиш  тажрибаси  ўртасида
кескин айирма бор, чунки шу авлоднинг ҳаёти мобайнида инсоннинг табиий
бойликларга   муносабатида   тубдан   ўзгариш   содир   бўлди.   Сўнгги   авлоднинг
кўз ўнгида цивилизациянинг бирламчи асоси бўлиб келган қишлоқ хўжалиги
кўпгина   мамлакатларда   ўзининг   ҳукмрон   мавқеини   йўқотиб   қўйди.   Бугунги
дунёдаги   ўндан   ортиқроқ   йирик   давлатда   қишлоқ   хўжалигида   меҳнатга
лаёқатли   аҳолининг   15   фоизидан   камроғи   банд.   Айни   шу   авлоднинг   ҳаёти
давомида   жамият   инсоният   тарихида   биринчи   марта   ўлароқ   нафақат
елкасидан   қишлоқ   хўжалик   бўйинтуруғини   улоқтириб   ташлади,   балки   бир
неча   қисқа   ўн   йилликлар   мобайнида   қўл   меҳнатининг   зулмидан   ҳам   холос
бўла   олади.   Жаҳонда   биринчи   марта   хизмат   кўрсатиш   иқтисодиёти   пайдо
бўлди.
Супериндустриализм   сари   катта   тезлик   билан   кетиб   бораётган
мамлакатларнинг иқтисодий ўсишида ҳам суръатнинг тезлашган очиқ-ойдин
кўриниб   туради.   Бу   мамлакатларда   ишлаб   чиқаришнинг   ҳар   йилги   ўсиши
ҳақиқатан ҳам жуда катта. Холбуки, улар анчагина катта саноат базасига эга!
қолаверса,   ўсиш   суръатининг   ўзи   кўтарилиб   бораяпти.   Францияда   29   йил
мобайнида   –   1910   йилдан   иккинчи   жаҳон   урушининг   бошланишига   қадар
саноат  ишлаб  чиқаришининг  ҳажми бор-йўғи  5 фоизга  кўпайди.  Аммо  1948
йилдан 1965 йилга қадар, яъни бор-йўғи 17 йил ичида у тахминан 220 фоизга
ўсди. ҳозирги суръати 5-10 фоиз атрофида бўлиши оддий воқеа бўлиб қолди.
Бу мамлакатларда товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми
15   йилдан   кейин   икки   баравар   кўпаяди.   Бундан   кейин   эса   иккиланишнинг
муддати қисқаради. Умуман айтганда, бунинг маъноси шундаки, ҳозир сизни
инсон   қўли   билан   тайёрлаган   муайян   миқдордаги   истеъмол   буюмлари
қуршаган   бўлса,   бугун   туғилган   фарзандингиз   роппа-роса   ўн   бир   йилдан
22 кейин   бунақа   истеъмол   буюмларидан   кўпроқ   истифода   этади.   Бунинг
маъноси   яна   шундаки,   бугунги   ўсмир   ўттизга   кирганида,   балки   ундан   ҳам
олдинроқ   истеъмол   буюмлари   тағин   икки   баравар   кўпаяди.   Агар   у   75   ёшга
кирса,   унинг   ҳаёти   давомида   ишлаб   чиқариш   ҳажми   беш   марта   икки
баравардан   ўпайса   ҳам   ажаб   эмас.   Бундан   шундай   хулоса   келиб   чиқадики,
бизнинг   ўсмирларимиз   қартайиб   қолганида   инсоннинг   ихтиёрида   турли-
туман   моддий   неъматлар   онадан   туғилган   пайтидагига   қараганда   32   марта
кўпроқ бўлади.
Кишини лол қолдирувчи мана шу иқтисодий фактларнинг ҳаммаси ҳар
томонни   гулдуросларга   тўлдириб   турган   жуда   бахайбат,   жуда   улкан
ўзгаришлар   машинаси   томонидан   яратиган.   Бу   машинанинг   номи   –   техник
тараққиётдир.
Инсон   салоҳиятининг с уръатлари ҳам борган сари ортиб бормоқда. Бу
ҳам   амалдаги   техник   тараққиётни   кўрсатувчи   ёрқин   мисол   бўла   ол ади.
Мелоддан   600 йил аввалги даврларда олис масофаларга саёҳат қилганда энг
тез   юрадиган   транспорт   воситаси   туя   карвонлари   бўлган.   Улар   соатига
ўртача   8  миля  тезлик   балан  ҳаракат   қилган.  Фақат  мелоддан  тахминан  1600
йил   аввалгина   енгил   уруш   аробалари   кашф   этилгандан   кейингина   саёҳат
тезлигини соатига  20 миляга  оширишга  муваффақ бўлинди. Бу  кашфиёт  шу
қадар   катта   кашфиёт   бўлган   эдики,   бу   тезликни   ошириш   шу   қадар   қийин
кечдики,   орадан   уч   ярим   минг   йил   ўтгандан   кейин   1784   йилда   Англияда
биринчи   марта   почта   кареталари   майдонга   келгандан   кейин   ҳам   уларнинг
тезлиги   соатига   10   милядан   ошган   эмас.   1825   йилда   пайдо   бўлган   биринчи
паровознинг энг катта тезлиги соатига 13 милядан ошган эмас. Ўша пайтдаги
энг яхши елканли кемалар эса  деярлик икки баравар  секинроқ тезлик билан
ҳаракат   қилган.   Фақат   ўтган   асрнинг   80-йилларига   келибгина   паравознинг
туғилишини   мукаммаллаштириш   ҳисобига   соатига   100   милялик   тезликка
эришилган.   Ана   шу   рекордни   ўрнатмоқ   учун   инсониятга   минг   йил   керак
бўлади. Аммо бу рекордни тўрт баравар оширмоқ учун унга бор-йўғи 58 йил
23 кифоя   қилади:   1938   йилга   келиб   одамлар   осмонда   соатига   400   миля   тезлик
билан   саёҳат   қила   бошладилар.   Орадан   атиги   25   йил   ўтиб-ўтмай   бу   янги
рекорд   икки   баравар   оширилди.   60-йилларнинг   охирига   келиб   реактив
моторга   эга   бўлган   самолётлар   соатига   4000   миля   тезликка   яқинлашдилар,
ҳолбуки   шу   вақтнинг   ўзида   фазо   кемаларида   фазогирлар   Ер   атрофини
соатига 18000 миля тезлик билан айланиб чиқа бошладилар.
Агар   инсон   ҳаракатидаги   тезликнинг   бундай   график   тарзда
тасвирлайдиган   бўлсак,   ҳозирги   авлоднинг   ҳаёти   давомида   эришилган
тараққиёт   тасвири   бирданига   баландга   кўтарилган   эгри   чизиқ   тарзида
ифодаланади.   Биз   ана   шунга   ўхшаш   кўрсаткичларнинг   қай   бирига   мурожат
қилмайлик   –   бу   саёҳатларнинг   олислиги   бўладими,   баландликни   забт
этишми,   фойдали   қазилмаларни   қазиб   олишми   ва   бошқаларми   –   ундан
қатъий назар, ҳамма соҳада тезликни ошириш тамойили намоён бўлади: минг
йилликлар   ортидан   минг   йилликлар   ўтаверади   ва   бизнинг   замонамизга
келганда   тўсатдан   ақл   бовар   қилмайдиган   чегаралардан   ошиб   ўтиш,   олға
томон фантастик сакраш бошланади.
Бу   шу   билан   изоҳланадики,   техниканинг   ривожи   лавасимон   тарзда
содир   бўлади.   Маълум   маънода   ҳар   бир   янги   машина,   ҳар   бир   янги
технологик жараён аввалги мавжуд машиналар ва технологик жараёнларнинг
ҳаммасини   ўзгартиради,   бизга   уларни   бир-бирлари   билан   янгича   тарзда
бирлаштириш имконини беради.
Айни чоқда техник тараққиёт машиналар  ва технологик жараёнларнинг
шунчаки   жўнги на   бирлашганидан   иборат   эмас.   Принципиал   янги
машиналарнинг   пайдо   бўлиши   нафақат   бошқа     машиналарни   ўзгартириш
йўлларини очиб беради , у айни чоғда ижтимоий, фалсафий ва ҳатто шахсий
муаммоларни   ҳал   қилишнинг   янгича   йўлларини   ҳам   кўрсатиб   беради.   У
интеллектуал   муҳитнинг   ўзини   ўзгартиради,   инсоннинг   яшаш   муҳитини   –
унинг   фикрлаш   тарзини,   дунёга   қарашини   ўзгартиради.   Масалан,   электрон
ҳисоблаш   машиналариниг   кашф   этилиши   ва   кенг   тарқалиши   инсонинг
24 йирикроқ   тизимлар   билан   ўзаро   алоқага   киришувчи   қисм   экани   ҳақида,
унинг   психологияси,   унинг   қандай   таълим   олиши,   хотирлаб   қолиши,
муаммоларни   ҳал   қилиши   тўғрисида   кўпдан-кўп   ғоятда   самарали   янги
ғояларнинг   пайдо   бўлишига   туртки   бўлди.   Бу   эса   ҳуқуқшунослик
фанларидан   бошлаб   оила   психологиясигача   бўлган   ҳамма   интеллектуал
илмлар соҳасида бир қатор жуда мароқли илмий фаразларни туғдирди.
Аммо   техник   тараққиётни   баҳайбат   бир   машинага   қиёсласак,   бу
машина учун ёнилғи деб билимни ҳисоблаш керак. Шу ўринда биз жамиятда
суръатни   тезлаштириш   муаммосининг   энг   ўзак   нуқтасига   келдик:   техник
тараққиёт   машинаси   кун   сайин   кўпроқ   ва   кўпроқ   юқори   сифатли   ёнилғи
истеъмол   қилади.   Масалан,   бу   ўринда   илмий   журналлар   ва   илмий
мақолаларнинг   сони   ҳар   ўн   беш   йилда   икки   баравар   кўпайишини,   илмий-
техник   адабиёт   бутун   жаҳонда   йилига   60   миллион   саҳифа   атрофида
кўпайишини эслаб ўтсак кифоядир.
Инсониятнинг   бутун   тарихи   мобайнида   ҳали   ҳеч   қачон   масофанинг
қиммати   ҳозиргичалик   аҳамиятсиз   бўлган   эмас.   ҳали   ҳеч   қачон   инсоннинг
ўзи яшаб турган жойга муносабати ҳозиргидек мўрт ва беқарор бўлган эмас.
Ривожланган   мамлакатлар   аҳолиси   учун   кўчиб   юриш,   саёҳат   қилиш,   яшаб
турган жойини мунтазам ўзгартириб туриш одати иккинчи табиатга айланиб
қолди.   Лутф   қилиб   айтадиган   бўлсак,   биз   қоғоз   сочиқлар   ва   консерва
банкаларини   қандай   ташлаб   юборсак,   худди   шу   тарзда   турар   жойлардан
фойдаланиб, кейин уларни “ташлаб юборамиз”. Муайян бир жойга боғлиқлик
инсон ҳаётида катта аҳамиятга эга бўлган, аммо бизнинг кўз ўнгимизда унинг
аҳамияти тобора пасайиб бормоқда.
Супериндустриализмга   яқинлашиб   келаётган   мумлакатлар   “руҳий-
иқтисодий” маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кескин кўпайтирадилар. Умри
бир  кунлик  машҳур  одамлар  шундай  бир  образ-бомбаларки,  улар  онгда   бир
зумда   муҳирланиб   қолади.   Лондондаги   қуйи   табақага   мансуб   Твигги   исмли
ўсмир   қиз   (таржимаси   –   “қамиш”)   маникеншицабўлиб   ишлаганига   бир   йил
25 тўлар-тўлмас бутун ер юзида унинг сиймоси миллион-миллион одамларнинг
онгига   сингиб   қолди.   Малла   соч,   кўзлари   намхуш,   оёқлари   гугурт   чўпига
ўхшайдиган, кўкрак деган нарсадан нишон ҳам йўқ Твигги 1967 йилнинг энг
машҳур   одамлари сафидан ўрин олди. Унинг ёқимтой чеҳраси ва оэғингина
қадди-қомати   тўсатдан   Англия,   Америка,   Франция,   Италия   ва   бошқа
мамлакатлар   журналларининг   муқоваларида   пайдо   бўлиб   қолди.   Газеталар
одатда   бирор   сулҳ   битимни   имзоланишига   ёхуд   папа   сайловига   қанча   жой
ажратсалар, бу қизга ҳам шунча жой бера бошладилар. ҳозир эса Твиггининг
сиймоси хотирамиздан ўчиб кетди ҳисоб.
Яқинда мен битта заковатли, жиддий ўқувчи қиздан “сенинг ўзинг ёки
синфдош   дугоналаринг   ҳурмат   қиладиган   бирон   қаҳрамон   борми?”   –   деб
сўрадим. Лоақал Жон Гленнга ўхшаган  (китобхонга  эслатиб қўяйлик – Жон
Гленн Ер атрофини айланиб чиққан биринчи америка космонавти).
Юқорида   айтилган   гапларнинг   ҳаммаси   янада   умумлашган   шаклда
якунлаш   мумкин.   Реал   шахслар   ва   ҳатто   тўқима   персонажларнинг   чарх
ташқари, миямизда образлр ва образлар қурилиши тобора тезлашган ҳаракат
айланади.   Биз   ўз   хулқ-атворимизни   воқеликнинг   ана   шу   образлари   асосига
қурамиз.   Бизнинг   уларга   муносабатимиз   эса   борган   сари   енгилроқ   ва
беҳудароқ   бўла   боради.   Жамиятдаги   жамики   билимлар   тизими   жуда   катта
ўзгаришларга   дуч   келади.   ҳатто   кўникиб   кетган   тушунчаларимиз   ва
тафаккуримиз  кодлари  ҳам  ҳаддан  ташқари  тезлашиб  борувчи   суръат  билан
бир-бирларининг   ўрнини   алмаштириб   туришади.   Биз   воқелик   ҳақидаги
тасавурларимизни   шакллантиришимиз   ва   кейин   унутиб   юборишимиз   зарур
бўлган суръатни тезлатгандан тезлатамиз.
Ҳозир техник жиҳатдан  тараққий этган мамлакатларда ўзгаришлар шу
қадар   тез   рўй   берадики,   кечаги   ҳақиқатлар   бугун   тўқимага   айланиб   қолади,
энг   юксак   малакали   ва   интеллектуал   жиҳатдан   юксак   босқичда   турадиган
жамият аъзолари ҳам эътироф этишмоқдаки, улар учун ҳатто фавқулотда тор
соҳаларда   ҳам   янги   ахборот   оқимининг   кетидан   улгуриб   юриш   қийин
26 бўлмоқда. Янги билимлар аввалгиларини ё кенгайтиради ёки бўлмаса уларни
эскиртириб   қўяди.   У   ҳолда   ҳам,   бу   ҳолда   ҳам   бунга   дахлдор   одамлар   ўз
тасаввурларини   қайта   қуришга   мажбур   бўлишади.   Улар   куни   кеча   шабҳа
қилиб   бўлмайдиган   ҳақиқат   деб   ҳисобланган   нарсаларини   бугун   қайтадан
ўрганиб чиқишга  мажбурдирлар. Ўқувчи  ёшлар  учун эшиттиришлар бўйича
Федерал комиссиясининг Бош мутахассиси Роберт Хильярд қуйидаги ҳисоб-
китобни   келтиради:   “ҳозирги   сураътлар   сақланиб   қоладиган   бўлса,   бугун
туғилган   гўдак   колледжни   тугатаётган   пайтда   мавжуд   ахборотнинг   ҳажми
тўрт баравар кўпаяди, у эллик ёшга тўлганда эса билимлар миқдори 32 марта
кўпаяди.   Бунинг   маъноси   шуки,   жамики   инсон   билимларининг   97   фоизи
гўдак туғилгандан кейин бунёдга келади”.
Ҳамма   соҳаларда   –   маориф   соҳасида,   сиёсатда,   иқтисодиёт
назариясида,   тиббётда,   халқаро   муносабатларда   –   янги   образлар   ва
тасаввурлар   тўлқини   биз   қўйган   ҳамма   психологик   тўсиқларни   енгиб   ўтиб,
онгимизга кириб боради ва биз фикран яратган воқелик моделларини ағдар-
тўнтар   қилиб   юборади.   Образлар   билан   бунақа   бомбардимон   қилишнинг
оқибати   шу   бўладики,   эски   тасаввурларнинг   барҳам   топиши   тезлашади,
тушунчаларни   интеллектуал   қайта   ишлаш   тезлашади   ва   билимларнинг   ўзи
беқарор эканини чуқур ҳис қилиш пайдо бўлади.
Бугунги   кунда   қайта   қуришлар   техник   жиҳатдан   юксак   даражада
тараққий   этган   мамлакатларда   жамоатчилик   ташкилотларини   ва   бошқарув
тизимини   ларзага   солмоқда.   Берлин   ва   Нью-Йорк,   Турин   ва   Токио
талабалари   деканлари   ва   ректорларини   асир   олишмоқда,   улкан   маърифат
фабрикаларини   тўхтатиб   қўйишмоқда,   ҳатто   ҳукуматларни   ағдариб
ташлаймиз   деб   таҳдид   қилишмоқда.   Нью-Йорк,   Вашингтон   ва   Чикаго
геттоларида   хусусий   мулкни   муҳофаза   қилувчи   қадимий   қонунлар   ошкора
бузилаётганини   полициячилар   қўлларини   қовуштириб   томоша   қилиб
туришипти.   Жинслараро   муносабатлардаги   шарм-ҳаё   улоқтириб
ташланмоқда. Иш ташлашлар, элект тармоғидаги авариялар,тартибсизликлар
27 катта шаҳарлар ҳаётини ишдан чиқармоқда.
Бизнинг   кўз   ўнгимизда   бир   вақтнинг   ўзида   ёшларнинг   ғалаёнлари   ва
шаҳватпарастлик   бобидаги   “инқилоб”,   ирқий   тартибсизликлар   ва
мустамлакалардаги инқилоблар, иқтисодий қайта қуришлар ва тарихдаги энг
тезкор,   энг   теран   инқилоб   содир   бўлмоқда.   Биз   индустриализмнинг   умумий
бўҳронини бошдан кечираяпмиз. Хулласкалом, супериндустриал зилзилалар
энг авжига чиққан бир даврда яшаяпмиз.
Инқилоб   янгиликларни   тақозо   этади.   У   одамлар   ҳаётига   янгиликлар
тўлқинини   олиб   киради,   одамларни   нотаниш   ташкилотлар   ва   кўникмаган
вазиятларга   рўпара   қилади.   Келгусида   бўладиган   улуғ   ўзгаришлар   шахсий
ҳаётимизнинг   энг   теран   пучмоқларига   ҳам   таъсир   қилади.   Анъанавий   оила
тизимларини,   сексуал   кўникмаларни   ўзгартиради.   У   катталар   билан   ёшлар
ўртасидаги   муносабатларни   тубдан   янгилайди.   У   бизнинг   қадриятлар
тизимимизни, шу жумладан, бойлик ва омад ғояларини ҳам бутунлай ағдар-
тўнтар   қилади.   Улар   ишни,   дам   олишни   ва   маърифатни   таниб   бўлмас
даражада   ўзгартириб   юборади.   Буларнинг   ҳаммасига   кишини   лол
қолдирувчи, жуда бежирим, айни чоқда бир мунча саросимага ҳам соладиган
илмий ривожланиш муҳитида эришилади.
Шундай   қилиб,   янги   жамиятни   тушунишга   йўл   очадиган   биринчи
калит – тез ўтувчанлик, беҳудалик ғояси бўлса, иккинчи калит – янгиликдир.
Бизнинг қаршимизда келажак ниҳояси йўқ ғаройиб ҳодисалар тизмаси, шов-
шувларга   сабабчи   кашфиётлар   силсиласи,   ақл   бовар   қилмайдиган
конфликтлар,   кишини   ҳанг-манг   қилиб   қўядиган   муаммолар   йиғиндиси
сифатида гавдаланади.
Супериндустриал   инқилоб   очликка,   хасталикларга,   жаҳолатга   ва
шафқатсизликка   чек   қўяди.   қолаверса,   тор   фикрли   ақидапарастларнинг
тушкун   руҳли   башоратларига   қарши   ўлароқ,   тараққиёт   одамни   тор
қобиқларга солиб қўймайди, уни жонсиз ва кишини қийнайдиган бир хиллик
қўйнида   яшашга   маҳкум   этмайди.   Аксинча,   у   шахс   ривожи   учун   янги
28 искониятлар очади, ҳаётни қувончлар ва саргузаштларга тўлдириш учун йўл
очади. У турфа хил ёрқин бўёқларда намоён бўлади, унда шахснинг гуллаб-
яшнаши учун ҳайрон қоларли даражада бой истиқбол бўлади. Муаммо инсон
чеклашлар   ва   бир   қолипга   туширишлар   шароитида   тирик   қола   биладими-
йўқми   деган   масалада   эмас.   ҳали   қуйироқда   кўрамиз   –   муаммо   бутунлай
бошқа масалада: эркинлик шароитида инсон тирик қола биладими, йўқми?
Гап   шундаки,   инсон   ҳали   чинакамига   бошдан-оёқ   янгилик   билан
суғорилган   шароитда   яшаб   кўргани   йўқ.   Ахир,   суръати   ҳар   қанча   тезлашиб
бораётган бўлса ҳам, озми- кўпми таниш ҳаётий вазиятларда яшаш бошқа-ю,
мутлақо нотаниш, бутунлай номаълум, ғалати ва беқиёс вазиятлар қаршисида
ҳаёт   суръатининг   доимий   тезланишларига   чидаб   яшаш   бошқа.   Янгилик
кучларини эркинликка чақариб қўйиб, биз одамларни ғайри одатий, аввалдан
айтиб бериб бўлмайдиган шароитга солиб қўямиз. Шу билан биз мослашиш
муаммоларпни янги ва ҳавфли босқичга кўтарамиз. Чунки умр қисқалиги ва
янгилик бирлашиб, портловчи аралашма ҳосил бўлади. 
Яқин   ўн   йилликлар   ичида   бирин-кетин   қўлга   киритиладиган   илмий-
техник муваффаққиятлар бизни жуда тез суръатлар билан ўтмишдан суғуриб
олиб,   янги   жамият   қаърига   жойлаштиради.   Ўз   замони   билан   ҳамқадам
боришни   истайдиган   ва   келажакнинг   таркибий   қисми   бўлмоқни   ҳоҳлаган
одамга   супериндустриал   инқилоб   бир   лаҳза   ҳам   тўхтамайдиган   ўзгаришлар
оқимини   бахшида   этади.   Бу   и н қ илоб   бе ҳ удалик   билан   янги   аралаш   мани
таклиф  қи лади. 
Техник ж иҳ атдан илғор  жамият  саноат ривожинпнг муайян босқичига
етиб  борганида   ўзининг   куч-қуввати ни   товарлар  ишлаб  чшқарпш соҳасидан
олиб, хизмат к ў рсатиш соҳасига сарфлай бошлаши маълум б ў либ қолгач, бу
кашфи ё т жуда катта шов-шувни майдонга келтиради. 
Кўпгина   мутахассислар   башорат   қилиб,   келажакда   хизмат   кўрсатиш
асосий   соҳа   бўлиб   қолади   дейшмоқда.   Аммо   улар   ўзларига   мана   ман   деб
кўринпб   турган   бир   саволни   бeришни   унутиб   қўйшяпти:   хўш,   хизмат
29 кўрсатишдан кейин-чи? Нима бўлади? Иқтисодиёт нима билан шуғулланади?
ҳизмат кўрсатиш соҳасининг жуда катта суръатлар билан тарқалиши туфайли
кўтарилган   шов-шув   иқтисодчиларнинг   эътиборинп   бошқа   силжишдан
чалғитди. ҳолбуки, бу силжиш келажакда товарлар ишлаб чиқариш соҳасига
ҳам, хизматлар кўрсатишии ишлаб чиқариш соҳасига ҳам жуда қаттиқ таъсир
кўрсатади.   Бу   силжиш   иқтисодёт   ривожининг   навбатдаги   босқичига   олиб
келадп   –   мутлақо   янги   бир   соҳа   ўса   бошлайди.   Унинг   асосини,   агар   таъбир
жоиз   бўлса,   "сезгилар   индустрияси"   эгаллайди.   Чунки   хизмат   кўрсатиш
иқтисодётининг   кетидан   саноат   буюмларидан   бошлаб,   маҳсулотларнинг
ҳамма турини  турини психологиялаштириш иқтисодиёти келади. 
Даромадларнинг   кўпайшпи  баробаринда  ҳаридорлар   нархларга  борган
сари камроқ эътибор беради ва борган сари юқорироқ сифатни талаб қилади.
Аммо   товарларнинг   миқдори   кўпайиб   боргани   сари   уларнинг   сифатидаги
фарқлар амалда унча сезилмайдиган бўлиб қолади. Ношудроқ ҳаридор аёл А
сортни   Б   сортидан   унча   ажрата   олмаса-да,   барибир,   қизишиб,   жон-жаҳди
билан   исботламоқчи   бўладпки,   буюмларнинг   буниси   унисидан   яхшироқ.   Бу
ғалати   ҳолни   осонгина   изоҳласа   бўлади,   фақат   бунинг   учун   ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотнинг пспхологик компонентини ҳисобга олиш кифоя.
Чунки   товарлар   ҳар   жиҳатдан   бпр-бирларига   тенг   бўлганда   ҳам   психологик
жиҳатдан   бир-биридан   анча   фарқ   қилади.   Истеъмолчининг   асосий   моддий
этҳиёжларини   қаноатлантиргандан   кейин   унинг   бошқа   нозикроқ,   турфа
ҳилроқ   ва   ўта   шахсий   эхтиёжларини   қондириш   учун   борган   сари   кўпроқ
иқтисодий куч-қувват  сарф  қилинади.  Бу эҳтёжлар гўузаллик  бобида, иззат-
нафсни   қондиришда,   обрў   талашпшда   ёки   ҳиссий   ҳузурланишда   бўлиши
мумкпн.   Товарлар   ишлаб   чи қ аришнинг   психологик   компоненти   жуда   катта
а ҳ амият касб этади. 
Биро қ , бу иқтсодиётни психологиялаштириш томон   қўй илган биринчи
қ адам   бўлади,   холос.   Иккинчи   қ адам   эса   хизмат   кўрсатишдаги   пспхологик
компонентнинг ўсишидир. Бир   вақтлар самолётда саёҳат қилиш бир жойдан
30 иккинчи  жойга   жўнгина   учиб   ўтишдан   иборат   эди.   Кейин  авиокомпаниялар
дилбар   стюардессалар,   лазиз   таомлар,   учиш   пайтида   кўрсатиладиган
кинофильмлар,   йўловчилар   ўтирадпган   жойларни   безаш   ва   қ улайро қ   қ илиш
бобида   бир-бирлари   билан   ра қ обатга   киришишди.   Я қ инда   ТА   компаняси
("Транс-уорлдэйрлайнз")   ҳ аммасидан   ўтиб   кетди   –   у   ўз   йўловчиларига
"хорижий о ҳ англар" билан учишни таклиф  қ илди. Бундан буён ТА йўловчиси
французча   таомлар   берадиган,   француз   музикасини   эшиттирадиган,
французча   журнали   бор,   француз   кинофильмларини   намойиш   қ иладиган,
стюардессалари   французча   калта   юбка   кийган   реактив   ҳ аво   кемаларида
учишлари   мумкин.   Агар   у   буни   ҳ о ҳ ламаса,   қ адимги   Рим   услубида   саё ҳ ат
қил са   ҳам   бўлаверади   –   бунда   стюардсссалар   римлик   аёллар   бир   замонлар
кийган   тунукаларни   кийиб   юришади.   Йўловчи   ҳ о ҳ ласа   "Манхэттендаги
осмонўпар   бинонинг   томида   жойлашган     ўта   ҳ ашаматли   қа ср"да
кетаётгандек  сафар   қи лса   ҳ ам   –   ихтиёри.   Ёки бўлмаса, «кўнгилтортар кўҳна
Англия"   услубидаги   парвозни   афзал   кўриши   ҳам   мумкин.   Бундай   парвозда
стюардессалар   "оқсоч   қизлар"   деб   юритилади,   вазият   ҳам   инглиз
майхоналарини эслатади. Шуниси равшанки, эндиликда ТА самолётда учиш
вақтида кўрсатиладиган шунчаки жўн хизматларни пуллаётгани йўқи, балки
айни   чоғда   жуда   пухта   ўйланган   психологик   безакларни   ҳам   пулламоқда.
Яқинда эса "Бритиш оверсиз эйруэйз корпоейшн" деган инглиз авиалинияси
келажакни   ҳозирдан   кўраётгандай   янги   программа   ре-   жалаштирганини
эълон  қилди.  Бу  программага   мувофиқ  ҳар  биp  америкалик  бўйдоқ   йўловчи
Лондонга учиб борганида "илмий усул ёрдамида танланган" нотаниш жувон
билан учрашмоғи мумкин бўлади. Борди-ю компьютер ёрдамида унинг учун
танлаб   олинган   нотаниш   жувон   учрашувга   келмаса,   унга   бошқа   биттасини
топиб   беришади.   Бу   программа   "Лондоннинг   сатанг   соҳбжамоллари"   деган
ном   олди.   Аммо   шу   программани   таклиф   қилган   давлат   авиакомпаниясини
парламентда   қаттиқ   танқид   қилишди,   шундан   кейин   программани   бекор
қилишди.   Шунга   қарамасдан   бундан   кейин   истеъмолчпларга   хизмат
31 кўрсатишнинг кўпгина турларини психологик пардозлаб бериш бобида анча-
мунча   янгидан-янги   миқти   уринишлар   бўлишини   кутмоқ   керак.   Хизмат
кўрсатииш – магазинда товарларни сотиш бўладими, ресторандаги тушликка
дастурхонни тузашми, ёки, айтайлик, соч  олдиришми, барибир, функционал
зарурат   доирасидан   анча   чиқади-да,   янги   сезгилар,   янги   туйғулар   билан
аввалдан тайёрлаб қўйлган тарзда таъминлашдан иборат бўлиб қолади. 
1.3. Элвин Тоффлер асарларида “постиндустриал жамият”
категориясининг ижтимоий-фалсафий таҳлили
Постиндустриал   ёки   информацион   жамият   эраси   технологик
ривожланишлар   оқибатида   юзага   келди.   Лекин   барча   мамлакатлар   бунга
тайёр эмас. Агар биз постиндустриал жамиятни ишлаб маҳсулот чиқаришдан
хизмат   қўрсатиш   соҳасига   ўтиш   деб   тушунадиган   бўлсак,   бунда   Буюк
Британия,   яъни   Ғарбий   Европа,   Қўшма   Штатлар   ва   Япония   давлатларини
постиндустриал   асрига   кирган   десак   бўлади.   Мазкур   давлатлардан   АҚШ   ва
Япониянигина   ахборотлашган   жамият   деб   аташ   мумкин,   чунки   уларнинг
илмий потенциал ва кашфиётларини “юқори технологиялар”савиясига жавоб
беради, деб аташимиз мумкин. Қандай давлатлар бундай даражага етишиши
мумкин? Ҳар қандай давлат иқтисодиётдаги ўзгаришларини ва силжишларни
аниқлашни имкони бўлган “Технологик зина” 1
 мавжуд. “Технологик зина”ни
қуйидагилар ташкил этади:
1. Ресурс базаси: қишлоқ хўжалиги ва тоғ-кон ресурслар;
2. Енгил саноат: текстиль, пойафзал ва бошқа соҳалар;
3. Оғир саноат: металургия, кемасозлик/машинасозлик;
1
 Тоффлер, Элвин. Третья волна. М.: АСТ, 2004 –С.7 82 .
32 4.   “Юқори   технология”:   ўлчаш   асбоблари,   оптика,   микроэлектроника,
компьтерлар, телекоммуникациялар;
5.   Келажак   илмий   техника   кашфиётларига   асосланадиган   соҳалар:
биотехнологиялар, нанотехнологиялар, космик тадқиқотлар;
Японияни технологик ривожланиш бўйича биринчи ўриндаги мамлакат
деб   аташимиз   мумкин,   чунки   “технологик   зина”нинг   юқори   қисмини
эгаллаган.
“Технологик зина”дан юқорига силжиш учун ҳар бир давлат қуйидаги
учта   шартга   жавоб   берсагина   иқтисодий   барқарорлик   ва   ижтимоий
ривожланиш бўлади. 
1.   Мамлакатда   сиёсий   барқарорлик.   Бу   эса   инвесторларга   бозорни
ўрганишга ва ишлаб чиқариш учун сармоя киритишга қулай шароит яратади.
2. Тадбиркор, ишбилармон, муҳандис ва юқори малакали ишчиларнинг
етарли даражада эканлиги. 
3.   Кадрлар   тайёрлашда   таълим   тизимининг   сифатлилиги.   Янги
технологияларни   кашф   қилиш   ва   уларни   ишлаб   чиқаришга   жорий   қилишда
юқори малакали кадрларни етиштириш 1
.
Жамият   цивилизацияси   тарихига   назар   ташласак,   бер   неча
информацион революциялар содир б ўлган:
Биринчи революция  ёзувнинг пайдо бўлиши. Бу улкан ҳажмдаги катта
силжиш   ҳисобланиб,   инсоният   эгаллаган   билимларни   авлоддан   авлодга
қолдириш имконини яратди.
Иккинчи   революция   (XVI   аср   ўрталари)   нашриёт   соҳасидаги
ривожланиш.
Учинчи революция   (XIX аср охири) электр токининг кашф  қилиниши
билан   боғлиқ.   Бу   эса   чекланмаган   тарзда,   тез   ва   юқори   сифатда   ахборотни
узатиш   имкониятига   эга   бўлган   телеграф,   телефон,   радиони   яратилишига
олиб келди.
1
  Белл Д.  Грядущее постиндустриальное общество . ( Образец социального прогнозирования ).  Пер . с анг .  под 
редакцией В.Л.Иноземцева . М осква :  2001 .
33 Тўртинчи   революция   (70-чи   й.   XX   аср)   микропроцессорлик
технологияларнинг ва персонал компьтерларнинг пайдо бўлиши билан узвий
боғлиқ.   Микропроцессор   ва   интеграл   тизмалардан   компьтерлар,   компьютер
тармоқлари, ахборотларни узатиш тизими   (информацион комунникациялар)
пайдо бўлади.
Бу давр ўзида учта фундаментал инн о вацияларни акс эттиради:
 Маълумотларни қайта ишлашнинг механик ва электрик воситаларини
электронлаштириш;
 Боғлам   (узел),   қурилма,   ускуна,   машиналарни   миниатюриялаш
(кичиклаштириш);
 Дастурий-бошқарув процессор ва қурилмаларни яратиш;
Ҳозирги   информацион   революция   “информацион   саноатни”   олдинги
ўринга қўймоқда. 
Япон   олимларининг   фикрича   информацион   жамиятда
копьютерлаштириш жараёни инсонларга энг қулай ва ишончли манбалардан
фойдаланишларига,   эски   ноқулай   воситалардан   воз   кечишга   имконият
яратди.   Жамиятни   олдинга   силжишида   моддий   маҳсулотни   эмас,
информацион маҳсулотни ишлаб чиқариш муҳим рол ўйнайди. 1
Ахборотлашган   жамиятда   нафақат   ишлаб   чиқариш   балки,
инсонларнинг ҳаёт тарзи ва қадриятлар тизими ўзгаради. 
Э.Тоффлер  ўзининг  “Ҳокимиятнинг   силжиши”  (1990)  номли  китобида
“Ер қимирлашидан олдин унинг тектоник қатламларида силжиш бўлганидай,
жаҳон   тарихида   жуда   ноёб   ҳодисалардан   бири   содир   бўлмоқда   –
ҳукмронликнинг ўз моҳияти ўзгармоқда” 2
 деб ёзган эди.  
Келгуси   жараёнлар   бу   силжишнинг   моҳиятини   янада   аниқроқ
кўрсатмоқда.   АҚШ   раҳбарлиги 3
  остида   амалга   оширилаётган   глобаллашув
жаҳон   иқтисодий   тизимини,   халқаро   хуқуқни,   маданиятни   ва   миллат   ва
1
 Коловская Л.В., Ковалевич И.А., «Информационная культура», учебное пособие.  К расноярск 2002 г. С.56.
2
 Тоффлер, Элвин. Третья волна. М.: АСТ, 2004 –С.784.
3
  Збигнев   Бжезинский.   Великая   шахматная   доска   (Господство   Америки   и   его   геостратегические
императивы). Перевод О. Ю. Уральской. - М.: Междунар. отношения, 1998.
34 элатлар   статусини   тубдан   ўзгартириш   орқали   тараққиёт   парадигмасини
ўзгартиришга,   дунёда   шу   янги   мафкурага   мувофиқ   янги   тартиб   ўрнатишга
уринишнинг   натижасидир. 1
  У     тез   орада   ҳаммага   тааллуқли   муҳим   аҳамият
касб   эта   бошлади.   Чунки,   эндиликда   барча   маданиятлар   ўзлигини     сақлаш
учун   модернлашишга,   яъни   модернлашган   Ғарб   институтлари   ва
технологияларини ўз ҳаётларига жорий этишга мажбур бўлган эдилар.    
Айни   пайтда   прогресс   ҳамон   давом   этаётгани   ҳақидаги   қарашлар   ҳам
бор.   Бунинг   ёрқин   мисоли   сифатида   америкалик   социолог   О.Тоффлернинг
“Учинчи   тўлқин”   концепциясини   келтириш   мумкин.   У   ўзининг
прогрессистик   қарашининг   асосига   технологиялар   тараққиётини   қўяди.   Бу
концепцияга   кўра   биринчи   тўлқин   традиционалистик   цивилизация   ўрнига
қишлоқ   хўжалиги   цивилизациясини   вужудга   келтирган   бўлса,   иккинчиси   –
бу цивилизацияни индустриал цивилизация билан алмаштирди.
Э.Тоффлер 2
  жамият   тараққиётини   “босқичлар   алмашинуви”   сифатида
ўрганар   эканлар,   ахборотлашган   постиндустриал   жамият   тараққиётини,
қишлоқ   хўжалиги,   саноат   ва   бошқа   иқтисодий   хизмат   соҳаларидан   кейин
келувчи “тўртинчи” иқтисод ахборотлашган секторининг устуворлиги билан
боғлайдилар.   Улар   индустриал   жамиятнинг   асоси   –   капитал   ва   меҳнат   ўз
ўрнини   ахборотлашган   жамиятда   ахборот   ва   билимга   боғлиқ   деб
ҳисоблайдилар.   Бошқа   баъзи   назариётчилардан   фарқли   ўлароқ   бу   олимлар
инқилобни   ижтимоий   –   сиёсий   ҳаракат   натижаси   сифатида   эмас,   балки
жамиятнинг   синфий   тузилишини   ижтимоий   нодифференциал
“ахборотлашган   жамоа”   билан   алмаштирувчи   “ахборотли   портлаш”да
кўрадилар 3
.
Э.Тоффлер   келажакни   “ахборотлашган   редукционизм”   асосида   таҳлил
қилади:   индустриализмдан   янги   постиндустриал   цивилизацияга   ўтиш
1
  Батчиков  С.   Глобализация: управляемый хаос .  Агентство политич.новостей  
http    ://    www    .   apn    .   ru    /   publications    /   article    19369.    htm     7 апрел .  2009 .
2
 Бзежинский З. Великая  шахматная доска. - М., Международные отношения, 1998, -С. 254 . ; Белл Д. 
Грядущее постиндустриальное общество. Опыт социального прогнозирования.  - М., Akademia, 1999, -С.95 . ; 
Тоффлер  Э . Шок будущего  - М., АСТ, 2001,  - С.560, Тоффлер  Э . Третья волна  - М., АСТ, 1999, -С.784 ..
3
  Қ а ранг:  Баталов Э. О книге Э.Тоффлера “ Третья волна ”. - М., 1998,  - С.85  
35 компьютер   инқилоби   асосида   ахборот   технологияларининг   ҳукмронлиги
билан амалга оширилади. Бу ишлаб чиқариш услуби инновациялари турмуш
тарзи   ва   маданият   билан   бошқарилади   ва   ҳозирги   замон   глобал
муаммоларини ҳал қилишга ҳаракат қилади.
“Учинчи тўлқин” асарида Э.Тоффлер “постиндустриал жамият”га ўтиш
манзарасини   ёритади,   яъни   “тўлқинлар   –   бу   тарих   тўлқинлари   бўлиб,   уни
инсоният   ўз   тараққиёти   жараёнида   ўтиб,   цивилизацияни   яратади 1
.   Бир   –
биридан кейин келувчи бу тўлқинлар уч ҳаракатдан иборат тарих драмасини
кўрсатувчи фанни яратади: уч цивилизация тўлқини; индустриал жамиятгача
бўлган   (аграр)   цивилизация,   индустриал   (саноат)   цивилизация,   ва   жамият
инфратузилмасини   ва   кишилар   турмуш   тарзини   ўзгартирувчи   ахборот
технологиялар   асосида   постиндустриал   (компьютер   -   ахборотлашган)
цивилизациядир 2
.   Бунда   Э.Тоффлер   бугунги   кун   учун   радикал,   янги   бўлган
ва   келгуси   авлод   турмушини   тубдан   ўзгартирадиган   ахборотлашган   жамият
элементларини баён этади.
Э.Тоффлернинг   фикрига   кўра,   инсоният   аграр   ва   индустриал
тараққиётдан   ўта   индустриаллашган   даврга   ўтмоқда.   50-йиллардан   бошлаб
саноат   ишлаб   чиқаришида,   таъминотда,   кишилар   турмуши   ва   эҳтиёжларида
кескин   ўзгаришлар   пайдо   бўла   бошлади.   Индустриал   жамиятда   шаклланган
умумийлик,   стереотиплар,   анъаналар   ҳавфли,   яъни   ранг-барангликни
емирувчи   ҳодисаларга   айланди,   ”ўта   индустриал   цивилизация”
(постиндустриал   жамият)да   эса   ”келажак   авлодлар   учун   мутлақ   янги
институтлар   ва   конституциялар”   яратилади.   ”Учинчи   тўлқин”га   ўтиш   учун
янги   ғоялар,   ”компьютер   ва   спутниклардан   тортиб   то   видеодиск   ва
интерактив   телевидениегача   зарурдир.   Бунинг   учун   онгли
аксилмарказлаштирилган   синовлар   ўтказиш   керак   бўлади”. 3
  Албатта,
Э.Тоффлернинг   ”ўта   индустриаллашган   цивилизация”   моделида   мавҳумлик,
1
 Тоффлер  Э . Третья волна . - М :  АСТ, 1999,  - С. 398 
2
 Тоффлер  Э . Третья волна  - М :  АСТ, 1999,  - С. 396
3
 Тоффлер Э. Третья волна. –М.: АСТ, 1999. –С.696.
36 субъективлик кўп. Бироқ у Ғарб фалсафасидаги индустриал жамият ҳаётидан
қониқмаслик   анъаналарини   ифода   этади.   ”Учинчи   тўлқин”   асарида
постиндустриал жамият қуриш кишилар учун ижтимоий идеал бўладими ёки
бўлганми   деган   саволга   жавоб   берилмайди,   натижада   ”учинчи   тўлқин”
социологнинг   хаёлий   образи,   идеал   тасаввури   бўлиб   қолади.   У.Ростоу   эса
индустриал   жамиятни   ”келажак   модели”,   образи,   идеали   сифатида   тақдим
этади;   у   инсоният   тараққиёти   ушбу   идеалдадир   деб   кўрсатади. 1
  Француз
социологи   Р.Арон   социализм   ва   капитализмни   индустриал   жамиятнинг
кўринишлари   сифатида   қараб,   ”ягона   индустриал   жамият”   ғоясини   илгари
суради.   Унга   кўра   келажак   индустриаллашган   модерник   жамият   томон
бормоқда,   идеал   тараққиёт   постмодернизмдадир. 2
  Социализм   ва   капитализм
ўртасида   ўхшашлик,   муштараклик   мавжуд,   улар   индустриал   тараққиётда,
иқтисод,   бошқариш,   рационал   изланишлардадир   деган   ёндашиш
конвергенция   назариясининг   ҳам   асосидир.   Ушбу   ёндашишни  ҳозир   Ғарбда
кенг тарғиб қилинаётган глобаллашув ғоясининг  негизи эди дейиш мумкин.
Айнан   конвергенция   назарияси   ҳар   хил   тузумлар,   жамиятлар   ҳаётидаги
индустриал   жамият   моделига   мос   келадиган   жиҳатларни   топишга   ва
ўрганишга, шу нуқтаи назардан   ёндашишга глобаллашув йўл очиб берди. 3
Э.   Тоффлернинг   “Ҳокимият   метаморфозалари»   номли   тадқиқотларига
якун ясаб ёзади: “Оммавий ишлаб чиқариган, оммавий истеъмол ва оммавий
ахборот   воситалари   кўп   мамлакатларда   уларга   моидн   бўлган   тизимни   —
оммавий  демократияни   юзага  келтирди”.   Аммо  Э.  Тоффлер  бутун   Оммавий
демократия   “ранг-баранг   демократия”га   айланиб   бормоқда,   деб   башорат
килади.   Унинг   назарида   йирик   давлатлар   (империялар)   мустақил
давлатларга,   йирик   корпорациялар   маҳаллий   фирмаларга,   йирик   бизнеслар
майда   бизнесларга   бўлинмокда,   “конценнациялашган   ҳокимият.   янгича
синтезлашаётган   икки   бутунлай   қарама-қарши   тенденция”   каршишига
1
 Rostow W. Stages of Econovic growth. – N.Y., 1961.  P .15-16, 24.
2
 Будущее человеческого общества. –М.: Мысль, 1971. -С.165-184.
3
 Бу ҳақда кенгроқ маълумотни юқоридаги адабиётдан (с.184-204) олишингиз мумкин.
37 ўтмокда.   Ушбу   жараён   “куч   (зўравонлик),   фаровонлик   ва   билим”   орқали
содир бўлади
Электрон цивилизация эрасининг бошланиши Э.Тоффлер, Дж.К. Гэлбрейт,
П.Друкер,   Д.Белл   ва   бошқа   тадқиқотчилар   томонидан   башорат   қилинган   эди.
Бунга   қарамай,   бирданига   глобал   хулосалар   қилингани   йўқ.   Масалан,   Д.Белл
ўзининг   мумтоз   бўлиб   қолаётган   «Кириб   келаётган   постиндустриал   жамият» 1
китобида   электрон-хисоблаш   техникасини   фаннинг   бир   тармоғи   ва   ўйинлар
назариясини   тизимли   таҳлил   қилишдаги   мураккаб   вазифаларни   ечишда   муҳим
бўлган   бир   восита   сифатида   қарайди.   Кейинчалик   Д.Белл,   информацион
жамиятнинг   ижтимоий   чегараларини   тадқиқот   қилаётганда   шундай   хулосага
келади: Ҳозирги юз йилликда янги ижтимоий турмуш тарзининг шаклланишида
билимни   ошириш   ва   инсон   меҳнат   фаолиятини   такомиллаштиришда
телекоммуникацияларга   таяниш   иқтисодий   ва   ижтимоий   ҳаётимизда   ҳал
қилувчи   ўрин   тутади. 2
  Э.Тоффлер   ўзининг   «Учинчи   тулкин» 3
  илмий   ишида
информацион технологиялар ривожи, хусусан, оммавий ахборот воситаларининг
интерфаоллиги   янги   тармоқли   компьютер   технология   воситаларининг   кириб
келиши   туфайли   ортиб   боришини   башорат   қилиб,   ижтимоий–иқтисодий
йўналишларини ёритиб беради. 
1
 Белл Д. Грядущее постиндустриальное общество: Опыт социального прогнозирования. Пер. с англ. / Иноземцев 
В.Л. - М.: Academia, 1999. – С.956. 
2
 Белл Д. Социальные рамки информационного общества // Новая технократическая волна на Западе / Под ред. П.С. 
Гуревича. - М., 1986. 
http://www.nethistory.ru/biblio/1043172230.html?version=prin    
3
 Тоффлер Э. Третья волна. - М.: ООО Издательство ACT, 1999. - С. 276-277. 
38 II-БОБ. ЭЛВИН ТОФФЛЕРНИНГ “ПОСТИНДУСТРИАЛ ЖАМИЯТ”
ҒОЯСИДА МАДАНИЯТЛАР ШАКЛЛАНИШИ МАСАЛАЛАРИ
Ушбу   бобда   Э.Тоффлернинг   “постиндустриал   жамият”   ғоясида   акс
эттирилган   технологик   тараққиётнинг   айрим   жиҳатлари,   жумладан
маданиятлар   ўзгариши,   анънавий   ва   ноананавий   маданиятларнинг   пайдо
бўлиши ҳақидаги мулоҳазар ёритилган.
2.1 Элвин Тоффлернинг анаънавий ва ноанаънавий
маданиятларнинг намоён бўлиш шаклларига цивилизациявий
ёндошуви
Тоффлер   жамият   маданий   тараққиётини   юқори   босқичи   сифатида
“юқорииндустриал   цивилизация”   ни   келтириб   ўтади.   У   бу   тушунчани
универсал   феномен   деб   ҳисоблайди.   Лекин   бизга   маълумки,   дунёда   турли
хил   маданиятлар   мавжуд.   Шу   ўринда   қизиқ   бир   савол   туғилади
“модернизация” коинотий жараён бўла оладими?-бу саволга ҳали бирор бир
олим   ёки   файласуф   аниқ   жавоб   берганича   йўқ.   Шунинг   учун   ҳам   турли
ҳалқларнинг   ҳаётига   ва   маданиятига   цивилизациявий   ёндошувнинг   ялпи
жорий   этилишини   Самуэль   Хангтингтон   кескин   танқид   остига   олади.   Шу
маънода   Тоффлернинг   инсоният   цивилизацияси   ҳақида   билдирган   фикр-
мулоҳазарида камчиликлар борлигини кўриш мумкин. Хангтинтон инсоният
фақат   ўзгаришлар   ёки   руҳий   зўриқишларни   енгиш   билан   машғул   бўлиб
қолмаслиги   балки   ўзига   хос   маданиятларни   ядросини   сақлаб   қолиши
зарурлиги   таъкидлаб   ўтади.     Тоффлер   маданият   муассасаларини   ташкил
топишини қуйдаги омиллар билан боғлайди. 
39 “Ҳукумат вазирликлари, спорт клублари, черковлар, савдо палаталари,
касаба   уюшмалар,   профессионал   ташкилотлар,   сиёсий   партиялар,
кутубхоналар,   этник   бирлашмалар,   биргаликда   дам   олувчи   гуруҳлар   ва   яна
минглаб   бошқа   ташкилотлар   «Иккинчи   тўлқин»   изидан   пайдо   бўлди.   Бу
тўлқин   ҳаддан   ташқари   мураккаб   ташкилий   экологияни   барпо   этар   экан,   бу
экология   ўз   навбатида   ҳар   қайси   гуруҳга   хизмат   кўрсатишни,   ҳамма
гуруҳларнинг   манфаатларини   мувофиқпаштириш   ва   мувозанатда   сақлашни
талаб   қилар   эди.”   Шунингдек   Тоффлер   бундай   мураккаб   ўзгаришлар
жараёнини таҳлил қилиб ундаги мураккабликлани қуйдаги жараёнлар орқали
изоҳлашга харакат қилади.
“Биринчи   қарашда   бу   гуруҳларнинг   турфа   хиллиги   улар   тасодифан
йиғилиб   қолган-у,   учи   йўқ   калавага   ўхшаган   бир   нарса   эмасмикан   деган
фикрни   туғдиради.   Лекин   синчиклаб   назар   ташлайдиган   бўлсак   бунинг
замирида   алланечук   теран   ва   яширин   қолипни   кўрамиз.   «Иккинчи   тўлқин»
мамлакатларининг   исталганида   фабрика   ёки   завод   ишлаб   чиқаришнинг   энг
йирик   илгор   ва   самарали   органидир   деб   ҳисобловчи   ижтимоий   соҳадаги
ихтирочилар ўз принципларини бошқа ташкилотларда мужассам этишга ҳам
ҳаракат   қиладилар.   Шундай   қилиб,   мактабларга,   касалхоналарга,
қзмоқхоналарга,   ҳокимият   тизимларига   ва   бошқа   ташкилотларга   фабрика-
завод   ишлаб   чиқаришининг   кўпгина   хусусиятлари   юққан.   Шу   жумладан,
улардаги   меҳнат   тақсимоти   ҳам,   рутбалар   тизими   ҳам,   қиёфасизлик   ҳам
бекаму   кўст   кўчиб   ўтган.”   Тоффлер   ўзининг   инккинчи   тўлқиндаги
ўзгаришлар оқимини таҳлил қилар экан бу даврдаги маданиятнинг таркибига
кирувчи санъат соҳасини диалектик табиати ҳақида махус тўхталиб ўтади.
“Ҳатто санъатда ҳам биз фабрика ишлаб чиқаришига хос бўлган баъзи
бир   принципларни   кўрамиз.   Машшоқлар,   рассомлар,   бастакорлар   ва
ёзувчилар   қишлоқхўжалик   цивилизацияси   ҳукмрон   бўлган   узоқмуддат
мобайнида   расм   бўлганидек   бирон   бир   ҳомий   учун   ижод   қилмайди,   балки
борган   сари   бозор   маШюнининг   марҳаматига   кўпроқ   қарам   бўлиб   қоляпти.
40 Улар  тобора   кўпроқ   даражада   номи  номаълум   бўлган   истеъмолчига   аталган
«товар»га   айланиб   бормоқда.   Бу   силжиш   «Иккинчи   тўлқин»нинг   ҳар   бир
мамлакатида   содир   бўлаётгани   учун   санъаткорлик   фаолиятининг   қурилиши
ҳам ўзгариб боряпти.”
Тоффлер   маданият   соҳасидаги   бундай   ўзгаришларни   мусиқа   орқали
кўрсатиб   ўтади.     Унинг   фикрича   «Иккинчи   тўлқин»   ҳар   хил   мамлакатларга
етиб   боргани   ҳамон   ҳамма   жойда,   шу   жумладан,   Лондонда,   Венада   ва
Парижда   концерт   заллари   пайдо   бўла   бошлади.   Улар   билан   бирга   театр
кассалари   ва   импресариолар   вужудга   келди.   Импресарио   дегани   мусиқа
яратиш   учун   молиявий   маблағ   беради,   кейин   эса   бу   мусиқани   истеъмол
қилувчиларга билет сотади.
Табиийки, бу одам қанча кўп билет сотса, шунча кўп даромад кўради,
пул қилади. Шунинг учун залда ўринлар кўпайгандан кўпайиб боради. Йирик
концерт   заллари   ўз   навбатида   мусиқанинг   тобора   баландроқ   янграшини
талаб қилади – бундай залда мусиқа ҳатго энг охирги қаторда ўтирган одамга
ҳам   яхши   эшитилмоғи   керак.   Бунинг   оҳибатида   ихчам   оркестр
концертларидан симфоник шакллар томон силжиш рўй берди.
Курт Закс ўзининг катта эътибор қозонган «Мусиқий асбоблар тарихп»
деган   китобида   шундай   ёзади:   « XVIII   асрда   содир   бўлгап   чодагснлар
маданиятидан   демократик   маданият га   ўтиш   учун   ка тт а   бўлмаган   мусиқий
салонларни бирдан улкан концерт заллари билан алмаштиришга олиб келди.
Бунақа заллар эса ўз навбатида жуда баланд овозда янгровчи мусиқани талаб
қиларди. Бироқ ҳали ана шу талабга  жавоб  берадиган  техник воситалар  йўқ
эди.   Шуиинг   учун   керакли   даражадаги   баланд   овозга   эришмоқ   учун
саҳнадаги   мусиқа   асбобларининг   ва   юкрочиларининг   сонини   кўпайтира
бошлашди. Шу тарзда ҳозирги замон симфоник оркестрлари майдонга келди
ва айни ана шу иидустриал янгилик боисидан Бетховен, Мендельсон, Шуберт
ва   Брамсяар   ўзларининг   ажойиб   симфоник   асарларини   яратдилар.”
Шунингдек   Тоффлер   ишлаб   чиқаришни   маданият   соҳасига   кўрсатган
41 таъсири   қуйдагича   изоҳлайди.   “Фабрикага   хос   ташкилийликнинг   баъзи   бир
хусусиятлари   ҳатто   оркестрларнинг   ички   қурилишида   ҳам   акс   этди.   Аввал
бошлаб   симфоник   оркестр   раҳбарга   эга   эмас   эди   ёхуд   унга   ижрочилардан
бирортаси   раҳбарлик   қиларди.   Кейинчалик   эса   машшоқлар   ҳам   худци
заводцаги   ишчилар   ёхуд   бюрократик   идорадаги   хизматчиларга   ўхшаб
гуруҳларга   бўлинишди.   (Масалан,   инструментал   гуруҳ)-   Уларнинг   ҳар
қайсиси   умумий   маҳсулотга   (мусиқага)   ўз   улушини   қўшишади.   Уларни
юқоридан   менеджер   (дирижёр)   ёки   маъмурий   рутбаликлардан   бирортаси
(биринчи ғижжакчими ёхуд гуруҳ раҳбарими) бошқариб туради. Муассаса ўз
маҳсулотини   ёнига   яна   фонографик   ёзувларни   хам   қўшган   ҳолда   оммавий
бозорда   сота   бошлади.   Шу   тарзда   мусикр   фабрикаси   туғилди.”   Шу   ўринда
қайд   этиш   лозимки,   Тоффлер   маданиятдаги   ўзгаришларни   катта   таъсир
доирага   эга   эмаслиги   таъкидлаб   ўтади:   “Оркестр   тарихи   «Иккинчи
тўлқин»нинг   ижтимоий   соҳаси   қандай   вужудга   келганини   кўрсатувчи
мисоллардан   бири,   холос,   юқорида   айтилганидек;   бу   ижтимоий   соҳанинг
учта   асосий   ўқ   институти   ва   минглаб   турли-туман   ташкилотлари   борки,
уларнинг   ҳар   бири   индустриал   техносфера   услубига   ва   эхтиёжларига
мослашгандир.   Аммо   цивилизация   шунчаки   техносфера   ва   у   билан   ёнма-ён
мавжуд   бўлган   юктимоий   соҳадан   иборат   эмас,   балки   улардан   каттароқ
ҳодисадир.   ҳамма   цивилизациялар   ҳам   ахборот   соҳасига   муҳтождирлар,
унинг   ёрдамида   ўз   довруғларини   ёядилар.   Бу   масалада   ҳам   «Иккинчи
тўлқин» юзага келтирган ўзгаришлар жуда салмоқли ва ёрқин бўлади.”
Мухтасар   қилиб   айтганда,   «Иккинчи   тўлқин»   майдонга   келиши   ва
ишлаб   чиқаришнинг   мақсади   махсулотдан   фойдаланиш   эмас,   уни
алмаштириш бўлиши биланоқ шундай бир механизм майдонга келмоки зарур
эдики, унинг ёрдамида алмаштирувни амалга ошириш мумкин бўлсин. Бозор
барпо   бўлмоғи   зарур   эди.   Бироқ   бозор   пассив   ҳодиса   эмас   экан.   Тарихчи-
иқгисодчи   олим   Карл   Поланинг   кўрсатишича,   илк   жамиятларда   ижтимоий,
диний   ёхуд   маданий   мақсадларга   хизмат   қилган   бозор   кейинчалик
42 индустриал   жамиятларнинг   маҳсадларини   ўзи   белгилай   бошлади.   Кўпчилик
одамлар   пул   тизимига   мажбурлаб   ёпиштирилди.   Тижорат   бобидаги
бойликлар   асосий   қимматга   эга   бўлдилар,   бозор   кўлами   билан
белгиланадиган иқгисодий ўсиш хоқ капиталистик, хоҳ социалистик бўлсин,
ҳамма ҳукуматларнинг биринчи навбатда кўзлаган мақсадига айланди.
Бозор   хуружларига   мойилроқ,   ўзини   ўзи   кучлантириб   борадиган
муассаса  чиқиб   қолди.  Меҳнатнинг   илк  тақсимоти  биринчи  навбатда  савдо-
сотиқни   ривожлантиришга   туртки   бўлгани   каби,   эндиликда   бозор   меҳнат
тақсимотини   яиада   кенгайтиришга   туртки   бўлмокда   ва   унинг
маҳсулдорлигииинг   кескин   ўсишига   йўл   очмоқда.   Ўз-ўзини   кучайтириш
жараёни ҳаракатга солиб юборилган эди.
Бозорнинг   портлашга   ўхшаб   кетадиган   бу   хуружи   ҳаёт   даражасининг
жуда   тез   суръатлар   билан   ўсишига   ўз   ҳиссасини   қўшмоқда.   Дунё   ҳали
бунақасини кўрмаган эди.
Бироқ   бирдан   аён   бўлиб   ҳолдики,   «Иккинчи   тўлқин»   ҳукуматлари   ўз
сиёсатларчда   ишлаб   чиқариш   билан   истеъмолчи   ўртасидаги   ажралишдан
туғилган   янги   кўринишдаги   конфликтдан   жуда   қаттиқ   азият   чекар   эканлар.
Марксистларнинг   ҳамиша   синфий   курашга   алоҳида   ургу   бериши   синфий
курашдан   қудратлироқ,   ундан   теранроқ   бошқа   бир   ихгилофни,   конфликт
доимий   тарзда   тўсиб.   хиралаштириб   келди.   Бу   конфликт   бир   томондан
ишлаб   чиқарувчиларнинг   (улар   нафақат   ишчилар,   балки   тадбиркорлар,
корхона   эгалари   ҳам)   иш   ҳақини,   даромадларини   ва   нафақаларини   ошириш
тўкрисидаги   талаблари   билан   икккнчи   томондан   истеъмолчиларнинг   (бунга
ўша   ишлаб   чиқарувчиларнинг   ўзлари   ҳам   киради)   ҳамиша   паст   нарх-
наволарга  интилувчи  тапаблари  ўртасидаги  конфликтдир.  Иқтисодий  сиёсат
арғимчоғи ана шу зиддиятга таяниб туриб ишлаган.
Қўшма Штатлардаги истеъмолчилар ҳаракатининг ўсиши, Польшадаги
ҳукумат   томонидан   нарх-навонинг   оширилишига   қариди   кўтарилган
яқиндаги исён, Буюк Британияда нарх-наво ва даромадлар борасидаги сиёсат
43 тўғрисида тўхтовсиз жўш уриб турадиган поёни кўринмайдиган мунозаралар,
қайси   бири   устивор   бўлмоғи   керак   –   оғир   саноатми   ёки   халқ   истеъмоли
товарлари   ишлаб   чиқарувчи   енгил   саноат   соҳасими   деган   масала   юзасидан
Шўролар   Иттифоқида   содир   бўлаётган   дах.шатли   мафкуразий   кураш   –
буларнинг   бари   каниталистикми,   социалистикми   –   ундан   қатъий   назар,
исталган жамиятда ишлаб чиқарувчи билан истеъмолчи ўртасидаги ажралиш
туфайли   туғилган   теран   ихтилофнинг   турли   қирраларидир.   Нафақат   сиёсат,
балки маданият ҳам ана шу ажралиш туфайли шаклланган, чунки у энг очкўз,
еб тўймас, фақат пул тўғрисида ўйлайдиган, ҳамма нарсани тижорат қаричи
билан   ўлчайдиган,   қар   бир   нарсани   тийинигача   ҳисоб-китоб   қиладиган
цивилизацияни   барпо   этганди.   Тарих   ҳали   бунақасини   кўрмаган   эди.
“Коммунистик   манифест»даги   янги   жамият   «одамлар   орасида   яланғоч
манфаатдан,   ашаддий   равишда_пулга   ўчлиқдан   бошқа   ҳеч   қандай   алоқага
ўрин   қолдиргани   йуқ”   деган   машҳур   фош   қилувчи   иборага   қўшилмоқ   учун
одам, албатта, марксист бўлмоғи шарт эмас. Шахсий муносабатлар, оилавий
алоқалар,   севги-муҳаббат,   дўстлик,   қўни-қўшнилар   билан   иттифоқлик,
ҳамюртларинг   билан   яқинлик   –   буларнинг   барига   тижорат   руҳи,   пул,   молу-
дунё билан боғлиқ олғирлик руҳи сингиб кетди.
Шахслараро   муносабатларнинг   бу   даражада   инсоний   мазмундан
мосиво бўлишини аниқлар_экан, Маркс мутлақо ҳақ эди, бироқ бу жараённи
тўлалигича   капитализмнинг   бўйнига   юклаганида   у   ноҳақ   эдн.   Албатта,   у
шундай бир вақтда асарларини ёзган эдики, у пайтларда у кузатииш мумкин
бўлган бирдан бир индустриал жамоа шаклига кўра капигалистик жамоа эди.
Бизнинг   кунларимизда   50   йилдан   ортиқроқ   муддат   мобайнида   давом   этган
социализмга   асосланган   ёхуд,   майли,   давлат   социализмига   асосланган
индустриал   жамият   тажрибасидан   сўнг   биз   биламизки,   сира   тўймас   нафс
балоси,   ялпи   порахўрлик,   коррунция,   ўзаро   иксоний   муносабатларни   соф
иқтисодий   категориялардан   иборат   қилиб   қўйиш   –   ёлғиз   даромад   кетидан
қувишга асосланган тучумнинггина маҳрига тушган эмас экан.
44 Пул,   товар   ва   молу-дунё   ташвишидан   ўзга   нарсани   билмаслик
капитализмга   ёҳуд   социализмга   хос   нарса   эмас,   балк и   ин д устри ализмга   хос
нарсадир.   Бу   –   ишлаб   чиқариш   истеъмолдан   ажратиб   ташланган.,   ҳар   бир
инсон   ўзининг   ҳаётий   эҳтиёжларини   қондиришга   хизмат   қилувчи
малакаларига қарам бўлмай, бозорга қарам бўлган ҳамма жамиятларда бозор
ўйнайдиган марказий ролнинг инъикосидир.
Бундай   жамиятда   унингсиёсий   қурилиши   қандай   бўлишидан   қатьий
назар нафақат меҳнат маҳсулртларигина, балки мехнатнинг ўзи ҳам, ғоялар,
санъат,   шунингдек,   инсон   қалби   бозорга   солинади,   харид   қилинади,   савдо-
сотиқ   ва   алмаштириш   буюмига   айланади.   ғайри   қонуний   тарзда   қўлга
киритган   ширинкомасини   бемалол   ёнига   урадиган   ғарблик   гумашта
асарларини   маъқуллагани   учун   муаллифлардан   пора   оладиган   Шўро
ноширидан   ёхуд   маош   оладиган   иши   учун   яна   бир   шиша   ароқ   талаб
қиладиган   водопроводчидан   унчалик   фарқ   қилмайди.   Фақат   пул   учун
ёзадиган француз, британ ёки америка ёзувчиси ёки рассоми ўзининг ижодий
эркинлигини чорбоқ, мукофот, янги машина олиш имкони ёхуд бошқа камёб
буюмлар   эвазига   сотадиган   поляк.   чех   ёки   шўро   ёзувчисидан,   рассомидан
ёхуд драматургидан унчалик фарқ қилмайди.
Бундай   коррупция   бир-биридан   ажраган   ишлаб   чиқариш   ва   истеъмол
учун   ич-ичидан   хос   бўлгаи   хусуоиятдир.   Бозор   ёхуд   коммутаторнинг
қақиқий эҳтиёжи  – истеъмолчи  билан  ишлаб  чиқарувчи   ўртасидаги  алоқани
тиклаш,   товарларни   ишлаб   чиқарувчидан   истеъмолчига   етказиб   бериш
зарурати   –   бозорни   назорат   қилувчиларга   мажбурий   тарзда   жуда   катта
хркимият   бахш   эгади.   Биз   бу   ҳокимиятни   оқлаш   учун   ҳар   қанча
баландпарвоз   гаплардан,   тумтароқ   сўзлардан   фойдаланмайлик,   аҳвол
шундайлигича қолавсради.
Ишлаб   чиқаришнинг   истеъмолчидан   ажралгани   ҳамма   индустриал
жамоаларнинг   ёхуд   «Иккинчи   тўлқин»   жамоаларинииг   ҳал   қилувчи   энг
муҳим хусусиятига айланиб қолди. Бу ҳатто бизнинг қалбларимизга ва шахс
45 ҳақидаги   тасаввурларимизга   ҳам   таъсир   кўрсатди.   Ахлоққа   ўзаро   келишиб
амалга ошириладиган битишувлар тарзида қарала бошланди. Дўстликка, қон-
қариндошликка, урф-аймоққа  ёхуд  феодал  мансублигига   асосланган  жамият
ўрнига «Иккинчи тўлқин»нинг кетидан контрактлар ришталарига асосланган
цивилизация   майдонга   келди.   Бу   контрактлар   эса   чиими   ё   тахминийми   –
буни   худо   билади.   Бизнинг   давримизда   ҳатто   эр-хотинлар   ҳам   никоҳ
контрактлари қақита гапирадиган бўлиб қолишган.
2.2. Элвин Тоффлернинг ижтимоий тараққиёт ҳақидаги
ғояларининг ҳозирги даврдаги аҳамияти
Тоффлернинг   ижтимоий-фалсафий   қарашларининг   асосий   мазмун-
моҳияти   жаҳон   миқёсидаги   техника   ва   технологик   тараққиёт   ҳозирда
инсоният   олдига   жуда   муҳим   муаммоларни   майдонга   ташлагани   ва   уларни
бартараф   этиш   инсониятни   асосий   эзгу   мақсади   бўлиб   қолиши   зарур
эканлигини   исботлаш   билан   белгиланади.   Бундай   муамолар   жумласига
атроф-муҳитнинг   ифлосланиши,   табиий   ресурсларнинг   камайиб   кетиши,
ядро урушларининг ҳавфи, геосиёсий  манфаатларни тўқнашуви, гегемонлик
сиёсати   ва   бошқа   шу   каби   масалаларни   келтириб   ўтади.   Айнан   шундай
муаммларни   бартараф   қилиш   ёки   олдини   олишда   ижтимоий-тарихий
тараққиёт   давомида   шаклланиб,   такомиллашиб   келган   аҳлоқий   ғояларидан
самарали фойдаланиш яъни уларни амалий ҳаётга тез ва аниқ суратда тадбиқ
этиш   ҳозирда   долзарб   аҳамият   касб   этаётганлигини   таъкидлаб   ўтади.
Тоффлер   фикрича   агар   инсоният   мавжуд   муаммоларга   бефарқ   қарайдиган
бўлса   дунё   цивилизацияси   ҳалокатга   учраши   муқаррар   шу   маънода
цивилизациянинг   моҳияти,   унинг   тараққиёт   тенденциясининг   қай   даражада
ташкил этилганлиги билан белгиланишини таъкидлаб ўтади. 
46 Тоффлер   ҳозирги   цивилизациявий   ўзгаришлар   хусусида   тўхталиб,
“Учинчи   тўлқин”   асарида   қуйдаги   фикрни   билдириб   ўтади:   ҳадемай,   рўй
берадиган   силжишлар   ва   ларзакор   ўзгаришларда   ҳамма   индустриал
жамоаларнинг белгилаб қўйилган қоидаларга кўникиб қолган асл вакиллари,
афтидан,   ўтмишдаги   феодал   сенъорларнинг   қисматини   бошларидан
кечиришлари   мумкин.   Улардан_баъзи   бирлари   қолади.   Баьзи   бирлари
бениҳоя   ночор   ва   ожиз   бир   аҳволга   тушириб   қўйилади   –   улад   назардан
қолиб, путури кетган аслзодалар ҳолида бўлишади. Баъзи бирлари эса – ақл-
заковати юксак ва шароитга мослаша биладиганлари бутунлай қиёфаларини
ўзгартирадилар ва Учинчи тўлкиннинг раҳнамоларига айланадилар.
Эртага   –   Учинчи   тўлқин   устивор   бўлиб   қолганда   ким   об-ҳавони
яратажагини   англамоқ   учун   биз   аввало   бугун   об-ҳавони   ким   яратаётганини
билиб олмоғимиз керак.” 1
Шунингдек   Тоффлер   жамият   ҳаётидаги   ҳар   бир   ўзгаришларни
ўзгаришлар   тўлқини   сифатида   ўрганиб   «Иккинчи   тўлқин»нинг   асосий
тамойилларини  ютуқ  ва  камчиликларини  кўрсатиб  ўтади.  Тоффлер фикрича
“...биз   олтита   етакчи   принциплардан   таркиб   топган   тизимни   кўрамиз.
Маълум маънода уни «дастур» деб атаса ҳам бўлади. Бу «дастур» «Иккинчи
тўлқин»нинг   ҳамма   мамлакатларида   қай   бир   даражада   бўлмасин   амал
қилади.   Бу   олти   принципни   стандартлаштириш,   ихтисослаштириш,
уйғунлаштириш,   концентрация,   катталаштириш   ва   марказлаштиришни
индустриал   жамиятнинг   капиталистик   қанотига   ҳам,   социалистик   қанотига
ҳам   бирдек   татбиқ   қилиш   мумкин,   негаки,   улар   бир   манбадан   –   ишлаб
чиқариш   билан   истеъмолчи   ўртасидаги   ажралишдан   муқаррар   тарзда   ўсиб
чиққан.   Шунингдек,   бозорнинг   тобора   ортиб   борадигаи   аҳамияти   ҳам
уларнинг пайдо бўлишига ёрдам берган.
Ўз навбатида  бу  принциплар бир-бирини кучайтирган  ҳолда муқаррар
тарзда бюрократиянинг ўсишига олиб келди. Улар энг йирик, энг бағритош,
1
  Тоффлер Э. Третья волна: Пер. с анг./Э. Тоффлер. –М.:ООО   Издательство АСТ, 2004.  -С .117
47 энг   қудратли   бюрократик   ташкилотларни   вужудга   келтирди.   Бунақалари
аввал дунёда ҳеч қачон бўлмаган эди. Улар одамларни Франц Кафка яратган
соялар салтанатини эслатадиган дунёда одамларни тентираб юришга маҳкум
этади.   Агар   бугун   биз   ўша   принциплар   бизни   эзаётгани   ва   бизга   зулм
ўтказаётганиии   ҳис   этсак,   бошимизга   тушган   мураккабликлар   манбаини
излаб   кўришимиз   мумкин.   Бу   излашлар   бизни   «Иккинчи   тўлқин»
цивилизациясининг   ичига   яширинган   хуфия   кодга   олиб   келади. 1
”   Тоффлер
бу   тамойилларни   ҳозирги   кундаги   аҳамиятига   тўхталиб   уларни   ўзгартириш
зарурлиги исботлашга харакат қилади. Буни биз унинг қуйдаги фикрларидан
билиб   олишимиз   мумкин:   “Бу   кодни   ташкил   қилувчи   олти   принцип
«Иккинчи   тўлқин»   цивилизациясига   аниқ-таниқ   муҳрини   босган.   Бугун   ана
шу асосий принципларнинг ҳар бири Учинчи тўлқин кучларининг шиддатли
ҳужумларига дучор бўлмоқда.
Чиндан-да, «Иккинчи тўлқин»нинг асл вакиллари бор – улар ҳамон бу
қоидаларни   бизнесда,   банк   ишида,   меҳнат   муносабатларида,   бошқарувда,
таълимда,   оммавий   ахборот   воситаларида   қўллашда   давом   этишади.   Янги
цивилизациянинг   ўсиши   эскисининг   ҳамма   қонуний   манфаатларини   довга
ундайди. 2
”   Жамият   тараққиётидаги   ўзгаришларни   унинг   ижтимоий   тарихий
ўзгаришлар   жараёнида   шаклланган   тамойиллар   асосида   амалга   ошишини
Тоффлер   ўз   қарашларида   исботлашга   харакат   қилади.   Унинг   фикрича   “ҳар
қайси   цивилизациянинг   ўз   яширин   коди   бор   –   бу   бамисоли   ягона   бир
режадек,   унинг   фаолиятининг   ҳамма   соҳаларида   акс   этувчи   қоидалар   ёхуд
принциплар   тизимидир.   Бутун   сайёра   бўйлаб   индустриализмнинг   ёйилиши
билан унга хос бўлгаи ноёб ички режа кўзга ташланиб қолади. У олтита бир-
бири   билан   боғлиқ   принциилар   тизимидан   иборат   бўлиб,   миллионларнинг
феъл-атвориии   белгилаб   беради.   Бу   принциплар   ишлаб   чиқариш   билан
истеъмол   ўртасидаги   ажралишдаи   табиий   равишда   ўсиб   чиқади   ва   инсон
1
Тоффлер Э. Третья волна: Пер. с анг./Э. Тоффлер. –М.:ООО   Издательство АСТ, 2004.  -С .115
2
  Ўша манба  -С .116
48 ҳаётининг   ҳамма   жиҳатларига   –   секс   билан   спортдан   тортиб   меҳнату
урушгача таъсир кўрсатади.
Бугунги   кунда   бизнинг   мактабларимизда,   бизнесда   ва
ҳукуматларимизда   рўй   бераётган   шиддатли   конфликтларнинг   кўпчилиги
амалда   айни   ана   шу   олтита   принципда   тажассум   топади,   негаки,   «Иккинчи
тўлқин» одамлари инсгинктив тарзди улардан фойдаланади ва уларни ҳимоя
қилади,   Учинчи   тўлқин   одамлари   эса   уларни   курашга   даъват   қилиб,   уларга
ҳужум қилади. Майли, шошилиб олдинга ўтиб кетмайлик 1
.
Тоффлер   бозор   муносабатларига   ҳам   алоҳида   тўхталиб   ўтади.   Унинг
эътироф   этишича   “ғарб   иқтисодчилари   бозорга   ҳаётдаги   соф   капиталистик
феномен  сифатида  қарашни афзал  кўрадилар  ва  кўпинча  бу  атамани  «эркин
тадбиркорлик   иқтисодиёти»ни   англатадиган   атама   сифатида   қўллайдилар.
Бироқ   тарихдан   бизга   шу   нарса   маълумки,   алмаштирув   ва   бозор   майдони
даромаддан   аввал   ва   унга   боғлиқ   бўлмаган   ҳолда   пайдо   бўлган.   Негаки,
сўзнинг   асл   моҳиятини   олиб   кўрадиган   бўлсак,   бозор   шунчаки   бир
алмаштирув   тизимидан   ўзга   нарса   эмас.   У   бамисоли   коммутатор   –   унинг
ёрдамида   товарлар   ёки   хизматлар   худди   ахборотга   ўхшаб   белгиланган
манзилга   жўнатилади.   Ўз   табиатига   кўра   бозор   капиталистик   қодиса   эмас.
Бундай коммутатор социалисгик индустриал жамиятда нечоғлик муҳим роль
ўйнаса,   даромад   олишга   йўналтирилган   индустриализм   шароитида   ҳам
шундай роль ўйнайди. 2
”
1
  Тоффлер Э. Третья волна: Пер. с анг./Э. Тоффлер. –М.:ООО   Издательство АСТ, 2004.  -С .92-9 3
2
  Бозор   коммутатор   сифатида   пулга   ёҳуд   товар   алмашишга   асосланган   савдога   боғлиқ   бўлмаган   ҳолда
мавжуд   бўлмоғи   керак   эди.   Унинг   мавжудлиги   бозордан   даромад   олиш-олинмаслигига,   баҳолар   талаб   ва
таклиф   асосида   майдонга   келганми   ёхуд   давлат   томонидан   белгилаб   қўйилганми   эканига,   планли
хўжаликми-йўқми, ишлаб чиқариш воситалари хусусийми-йўқми эканига  боғлиқ бўлмаслиги керак Бозор
индустриал   фирмаларнинг   шундай   тахминий   иқтисодиётлари   широитида   ҳам,   яъни   ишчиларнинг   ўзи
тадбиркор бўлган ва ҳар қандай даромад деган нарсани   мустасно қилмоқ учун ўз маошларини жуда юқори
қилиб   белгилаган   шароитда   ҳам   мавжуд   бўлмоғи   керак.   Ана   Шу   муҳим   фактни   тузукроқ   пайқашлари   ва
бозорни одатда унинг турфа хил кўринишларга эга бўлган вариантларидан фақат биттаси билангина қаттиқ
боғладилар, холос Бу — даромадга  ва хусусий мулкчиликка асосланган  бозор модели эди. Иқтисодчилар
бунга   шу   қадар   маҳлиё   бўлиб   қолганки,   натижада   кенг   фойдаланиладиган   иқтисодий   луғатларда   бозор
шаклларининг   турфа   хиллигини   ифодаловчи   биронта   атама   ҳам   йўқ.Бу   китобда   бошдан-оёқ   “бозор”
тушунчаси  ҳозир қабул қилинганидек тор ва  чекланган   мазмунда эмас, сўзнинг асл мазмунидаги тўлалик
билан   қўлланади.   Аммо   семантикага   боғлиқ   бўлмаган  ҳолда яна ўша  битта асосий  ҳолат  сақланиб  қолади:
иишаб чиқарувчи билан истеъмолчи  бир-бири билан ажралишгани ҳамоно уларнинг ораларида воситачилик
назифасини   ўтайдиган   механизм   зарур   бўлади.   Унинг   шакли   қандай   булишидан   қатьий   назар,   шундай
49 Тоффлернинг   фикрича   ҳозирги   даврдаги   муаммоларни   ечимини
тарихий   тараққиётдан   излашимиз   керак   “Учинчи   тўлқинни   тушунишимизга
бизга   бир   нарса   ёрдам   беради   –   биз   саноат   инқилобидан   аввал   Биринчи
тўлқин   иқтисодиёти   икки   сектордан   таркиб   топганини   англаб   олишимиз
керак.   А   секторда   одамлар   ўзларининг   фойдаланишлари   учун   маҳсулот
ишлаб   чиқарганлар,   В   секторида   эса   сотиш   ва   алмаштириш   учун   маҳсулот
чиқарилган.   А   секторининг   кўлами   жуда   катта   эди,   В   сектори   эса   жуда
кичкина   эди.   Шунинг   учун   кўпчилик   одамларга   ишлаб   чиқариш   билан
истеъмол тирикчиликнинг ягона  юмушига  айланиб қолган эди. Бу  яхлитлик
шу   қадар   тўла   ва   бекаму   кўст   эдики,   юнонлар,   римликлар   ва   оврўполиклар
ўрта   асрларда   бу   категориялар   ўртасида   умуман   ҳеч   қандай   тафовутни
кўрган   эмаслар.   Уларнингтилида   ҳатго   истеъмолчи   деган   тушунчани
ифодалайдиган   сўз   ҳам   бўлган   эмас.   Биринчи   тўлқин   даврининг   бошидан
охиригача   аҳолининг   жуда   арзимас   қисмигина   бозорга   қарам   бўчган,
кўпчилик.   одамлар   эса   бозордан   ташқари   ҳаёт   кечирган.   Тарихчи
Р.Г.Тонининг   сўзларига   қараганда,   «натурал   хўжалик   дунёсида   пул
муомалалари жуда ҳам арзимас ўринни эгаллаган».
«Иккинчи   тўлқин»   бу   вазиятни   кескин   ўзгартириб   юборди.   Моҳиятан
тирикчилигини   ўзи   ўтказадиган   одамлар   ва   жамоалар   ўрнига   Иккиичи
тўлқин тарихда биринчи марта ўлароқ шундай вазиятни вужудга келтирдики,
бу   вазиятда   жуда   катта   миқцордаги   товарлар,   маҳсулотлар   ва   хизматлар
сотувга, бошма-бош алиштирувга ва алмаштирувга етказиб берила бошлади.
Иккинчи   тўлкзин   чиндан-да   фақат   ўзининг   истеъмол   қилиши   учун   ишлаб
чиқариладиган   товарларни   ер   юзидан   супуриб   ташлади.   Ўзи   ва   ўз
оиласининг   фойдаланиши,   учун   ишлаб   чиқиладиган   товарлар   йўқ
қилингандан   сўнг   барпо   этилган   цивилизацияда   деярли   ҳеч   ким,   шу
жумладан   фермер   ҳам   энди   ўз   тирикчилигини   ўтказа   олмай   қолди.   ҳар   бир
механизмни  мен бозор деб атайман (Муаллиф изоҳи).
50 одамнинг   тирикчилиги   бошқа   бирор   одам   ишлаб   чиқарадиган   товарга   ёки
хизматларга боғлиқ бўлиб қолди.” 1
Тоффлер   маданият   муассасаларининг   юзага   келишининг   сабаб   ва
оқибатлари     ҳақида   тўхталиб   қуйдаги   хулосага   келади.   “ҳукумат
вазирликлари,   спорт   клублари,   черковлар,   савдо   палаталари,   касаба
уюшмалар,   профессионал   ташкилотлар,   сиёсий   партиялар,   кутубхоналар,
этник бирлашмалар, биргаликда дам олувчи гуруҳлар ва яна минглаб бошқа
ташкилотлар   «Иккинчи   тўлқин»   изидан   пайдо   бўлди.   Бу   тўлқин   ҳадцан
ташқари   мураккаб   ташкилий   экологияни   барпо   этар   экан,   бу   экология   ўз
навбатида   ҳар   қайси   гуруҳга   хизмат   кўрсатишни,   ҳамма   гуруҳларнинг
манфаатларини   мувофиқпаштириш   ва   мувозанатда   сақлашни   талаб   қилар
эди.
Биринчи   қарашда   бу   гуруҳларнингтурфа   хиллиги   улар   тасодифан
йиғилиб   қолган-у,   учи   йўқ   калавага   ўхшаган   бир   нарса   эмасмикан   деган
фикрни   туғдиради.   Лекин   синчиклаб   назар   ташлайдиган   бўлсак   бунинг
замирида   алланечук   теран   ва   яширин   қолипни   кўрамиз.   «Иккинчи   тўлқин»
мамлакатларининг   исталганида   фабрика   ёки   завод   ишлаб   чиқаришнинг   энг
йирик   илгор   ва   самарали   органидир   деб   ҳисобловчи   ижтимоий   соҳадаги
ихтирочилар ўз принципларини бошқа ташкилотларда мужассам этишга ҳам
ҳаракат   қиладилар.   Шундай   қилиб,   мактабларга,   касалхоналарга,
қзмоқхоналарга,   ҳокимият   тизимларига   ва   бошқа   ташкилотларга   фабрика-
завод   ишлаб   чиқаришининг   кўпгина   хусусиятлари   юққан.   Шу   жумладан,
улардаги   меҳнат   тақсимоти   ҳам,   рутбалар   тизими   ҳам,   қиёфасизлик   ҳам
бекаму кўст кўчиб ўтган.” 2
Шунингдек   Тоффлер   жамиятнинг   ижтимоий-иқтисодий   тараққиётида
катта   ўринни   эгаллаган   корпарацияларни   юзага   келишининг   ижобий
жиҳатлари тўғрисида тўхталиб, “корпорацияларни «мангу ўлмас махлуҳлар»
тарзида қарай бошладилар, яъни корпорациянинг умри ишни бошлаб берган
1
  Тоффлер Э. Третья волна: Пер. с анг./Э. Тоффлер. –М.:ООО   Издательство АСТ, 2004.  -С . 81-82
2
  Ўша манба 6 8-69 б.
51 инвесторларнинг   умридан   узоқроқ   бўлади.   Бунинг   маъноси   шундоқ   эдики,
корпорациялар   анча   узоқмуддатга   мўлжалланган   режаларни   амалга
оширишга   қодир   ва   улар   авваллари   амалга   оширишнинг   иложи   бўлмагян
йирик лойиҳалар билан шукуллана олади.” 1
 деган хулосага келади.
Хулоса   қилиб   Тоффлер   асарларини   мустақил   ва   илмийлик   асосида
тадқиқ   этиш   ўқувчидан   сиёсат,   демогарфия,   маданият,   фалсафа,   иқтисод,
ҳуқуқ, техника  ва  бошқа  соҳаларни мустаҳкам   билишни  талаб  этади.  Чунки
Тоффлер   асарларида   келтирилган   далиллар   бу   соҳалар   устидан   олиб
борилган   эмпирик   тажриба   манбаларига   асосланади.   Шу   маънода   Тоффлер
асарлари   асримизнинг   мураккаб   қирраларини   очиб   беришдаги   ноёб   асарлар
қаторига киритилади. Жумладан унинг хизматлари Хитой, Франция, Италия,
АҚШ каби давлатларининг кенг жамоатчилигига маъқул тушганлиги сабабли
бир   қанча   мукофотларга   тавсия   этилган.   Масалан   Тоффлернинг   кўрсатган
хизматларини ҳисобга олиб АҚШ хукумати ва Американинг фан тараққиёти
уюшмасига қабул қилиниб, Макензи фондининг мукофотига сазовор бўлади.
Шунингдек   Франциянинг   санъат   ва   адабиёт   соҳасидаги   мукофоти   “кавалер
ордени”ни   қўлга   киритади.   Унинг   илмий-ҳаётий   фаолиятидаги     издоши   ва
сафдоши бўлган хотини Хайди Тоффлерга эса бир қанча илмий қизиқишлари
ва   самарали   ижодий   фаолияти   учун   Италия   Республикаси   Президенти
Медали берилади. Хайди Тоффлер ҳуқуқшунослик бўйича ҳам фаолият олиб
борганлиги   учун   ҳам   унга   ҳуқуқшунослик   фанлари   доктори   унвони
берилади 2
. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Тоффлер ўзининг китобхонларига
ўтмиш тафаккурини ўзи яшаш учун камлик қилиши ва бунда келажак орзуси
билан яшаш лозимлигини таклиф этади.
1
  Тоффлер Э. Третья волна: Пер. с анг./Э. Тоффлер. –М.:ООО   Издательство АСТ, 2004.  -С .6 7-68
2
  Ўша манба. 5 3 4 Б.
52 ХУЛОСА
О.Тоффлернинг   ғоялари   «Учинчи   тўлқин»   ва   «Олдиндан   билиш   ва
башорат   қилиш»   китобларида   унинг   ғоялари   ёрқин   ифодаланган.   Ушбу
асарларида   О.Тоффлер   келажак   жамиятининг   шаклланишини   индустриал
цивилизациядан олдинги замонга, лекин янги технологик асосда қайтиш деб
тушунади. Тарихга узлуксиз тўлқинли ҳаракат деб қараб, О.Тоффлер келгуси
дунёнинг   ўзига   хос   хусусиятларини,   чунончи,   унинг   иқтисодий   негизини
электроника   ва   ЭҲМ,   космик   ишлаб   чиқариш,   океан   туби   бойликларидан
фойдаланиш   ва   биология   саноатни   ташкил   қилишини   қайд   этади.   Аграр
инқилоб   (биринчи   тўлқин)   ва   саноат   инқилоби   («Иккинчи   тўлқин»)   ўрнига
келадиган «учинчи тўлқин» ана шудир.  
Д.Беллда   биз   техника   фалсафасининг   анча   мураккаброқ   кўри-нишига
дуч келамиз. Ҳозирги даврдаги ялпи компьютерлаштиришни «рўй бераётган
техник   инқилоб   рамзи   ва   ифодаси»   деб   қараб,   америкалик   файласуф   унда
шаклланаётган   «постиндустриал»   жамият   шакл-шамойилларини   кўради.
Унда   «асосий   белгилар»   –   моддийлик   (яъни   ишлаб   чиқариш   соҳаси)   ва
маънавият   (маданий   институтлар   соҳаси)   ички   қарама-қаршиликка   эга
бўладики,   бунда   Белл   «ахборотлашган»   жамиятнинг   емирилиши   ҳавфини
кўради. 
Сўнгги   йилларда   бунга   қарама-қарши   концепция   –   технофобия,   яъни
техниканинг   барча   соҳаларни   қамраб   олишидан   қўрқиш   концепцияси   ҳам
тарқалмоқда.   Инсон   фан-техника   тараққиёти   исканжасида   ўзини   ожиз
қўғирчоқдай   ҳис   қилади.   Шу   нуқтаи   назардан   фан-техника   тараққиёти   шу
қадар   кенг   кўлам   касб   этмоқдаки,   жамият   назорати   остидан   чиқиши   ва
цивилизацияни вайрон қиладиган кучга айланиши, инсон яшайдиган муҳит –
табиатга   ва   инсоннинг   ўзига   катта   зиён   етказиши   мумкин.   Бу   бутун
инсониятни ташвишга солмоқда, чунки қайтариб бўлмайдиган даҳшатли куч
53 хусусиятини   касб   этмоқда.   Фалсафанинг   ушбу   концепцияси   антисциентизм
таълимотида ўз ифодасини топган. 
Шуни   алоҳида   қайд   этиб   ўтиш   керакки,   бир   қанча   илмий,   илмий-
техник,   ижтимоий-иқтисодий   ва   бошқа   тадқиқотлар   ва   та ълимотларда   фан-
техника   тараққиётининг   ҳозирги   босқичи   ҳар   хил   талқин   қилинади.   Турли
назарий   системаларда   у   ҳар   хил   номланади.   Масалан,   марксистик
терминологияда   ва   айрим   ғарб   олимлари   терминологиясида   –   «фан-техника
инқилоби»,   О.Тоффлернинг   цивилизацион   типологияси   бўйича   –
«ижтимоий-техник   инқилоб».   Кўпинча   у   ахборот-компьютер   ва   ахборот-
экологик   инқилоб   деб   номланади,   электрон-компьютер   ва   биотехнологик
технологияларнинг   яратилиши   ва   тарқалиши   унинг   ички   ўзагини   ташкил
этади. Янги цивилизация, шартли қилиб айтганда, «постиндустриал жамият»,
«ахборот   жамияти»,   «ахборот-экологик   жамияти»   ушбу   инқилоб   натижаси
бўлиши мумкин. 
Шакл-шамойиллари   эндигина   намоён   бўлаётган   жамият   шу   билан
тавсифланадики, унда ахборот ва билимлар алоҳида, муҳим ўрин эгаллайди.
Ҳозирнинг   ўзидаёқ   энг   ривожланган   мамлакатларда   саноат   ва   қишлоқ
хўжалик ишлаб чиқаришининг асосий соҳалари, алоқа ва коммуникациялар,
маиший   хизмат   кўрсатиш,   дам   олиш,   таълим   ва   маънавий   ҳаёт   асосан
техника ютуқларига таянмоқда, уларга фан тобора чуқурроқ кириб бормоқда.
Билимларни   излаш,   яратиш,   ўстириш   ва   сақлаш,   уларнинг   маъносини
ўзгартириш,   кўпайтириш   ва   тарқатиш   одамлар   фаолиятида   тобора   кўпроқ
ўрин   эгалламоқда.   Ахборот   қимматли   маҳсулот   ва   асосий   товарга   айланиб
бормоқда. 
Ушбу ҳолат «ахборот» тушунчасининг ўзига синчиковлик билан назар
ташлашга   даъват   этмоқда.   Яқиндагина   (яъни   кибернетика   асригача   ахборот
деганда   шунчаки   маълумот   узатиш   тушунилар   эди.   Сўнгги   ўнйилликларда
кибернетик   тараққиёт   таъсирида   ушбу   тушунча   қайта   кўрилди   ва
чуқурлашиб борди. Бугунги кунда у англаб етилмаган нарсалар ва ҳодисалар
54 устида   изланаётган   тадқиқотчиларни   ҳамда   ишлаб   чиқариш   ва   ижтимоий
ҳаётни бошқариш жараёнлари тепасида турган шахсларни «озиқлантирувчи»
муайян субстанция сифатида талқин қилинмоқда. 
55 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙҲАТИ:
Расмий адабиётлар:
1. Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-
жилд. – Т.: Ўзбекистон, 1996. – 364 б.
2. Каримов   И.А.   Биздан   озод   ва   обод   Ватан   қолсин.   2-жилд.   –   Т.:
Ўзбекистон, 1996. – 380 б.
3.   Каримов   И.А.   Ватан   саждагоҳ   каби   муқаддасдир.   3-жилд.   –   Т.:
Ўзбекистон, 1996. – 366 б.
4. Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. 4- жилд.–Т.:Ўзбекистон,1996.–349 б.
5. Каримов   И.А.   Янгича   фикрлаш   ва   ишлаш   давр   талаби.   5-жилд.   –   Т.:
Ўзбекистон, 1997. –384 б.
6. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. - Тошкент : Шарқ, 1998. -
31 б.
7. Каримов   И.А   Ҳавфсизлик   ва   барқарор   тараққиёт   йўлидан.   6-жилд.   –   Т.:
Ўзбекистон, 1998. – 429 б.
8. Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. 7-жилд. – Т.:
Ўзбекистон, 1999. – 410 б.
9. Каримов   И.А.   Озод   ва   обод   Ватан,   эркин   ва   фаровон   ҳаёт   –   пировард
мақсадимиз. 8-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 2000. – 528 б.
10. Каримов И.А.  Ватан  равнақи  учун  ҳар  биримиз  масъулмиз.  9-жилд. –  Т.:
Ўзбекистон, 2001. – 432 б.
11. Каримов   И.А.   Ҳавфсизлик   ва   тинчлик   учун   курашамиз.   10-жилд.   –   Т.:
Ўзбекистон, 2002. – 432 б.
12. Каримов И.А.  Биз  танлаган   йўл  демократик  тараққиёт  ва  маърифий  дунё
билан ҳамкорлик йўли. 11- жилд. – Т.: Ўзбекистон, 2003. – 320 б.
13. Каримов   И.А.   Тинчлик   ва   ҳавфсизлигимиз   ўз   куч-қудратимизга,
ҳамжиҳатлигимиз   ва   қатъий   иродамизга   боғлиқ.   12   -   жилд.   Т.:
56 “Ўзбекистон” 2004.-400 б.
14. Каримов И.А. Ўзбек халқи ҳеч кимга, ҳеч қачон қарам бўлмайди.  13-жилд.
– Т.: Ўзбекистон, 2005.-448 б.
15. Каримов   И.А.   Жамиятимизни   эркинлаштириш,   ислоҳотларни
чуқурлаштириш,   маънавиятимизни   юксалтириш   ва   ҳалқимиз   ҳаёт
даражасини   ошириш   –   барча   ишларимизнинг   мезони   ва   мақсадидир.   15-
жилд. – Т.: Ўзбекистон, 2007.-318 б.
16. Каримов   И.А.   Мамлакатни   модернизация   қилиш   ва   иқтисодиётимизни
барқарор ривожлантириш йўлида. 16-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 2008.-366 б.
17. Каримов   И.А.   Ватанимизнинг   босқичма-босқич   ва   барқарор
ривожланишини   таъминлаш   –   бизнинг   олий   мақсадимиз.   17-жилд.   –   Т.:
Ўзбекистон, 2009.-280 б.
18. Каримов И.А.Жахон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни
модернизация   қилиш   ва   тараққий   топган   давлатлар   даражасига   кўтариш
сари.18-жилд. – Т.: Ўзбекистон, 2010.-264 б.
19. Каримов   И.А.   Демократик   ислоҳатларни   янада   чуқурлаштриш   ва
фуқаролик   жамиятини   шакллантириш-мамлакатимиз   тараққиётининг
асосий мезонидир.19-жилд .  Т.:Ўзбекистон, 2011. —360 б.
20. Каримов   И.А.   Бизнинг   йўлимиз   –   демократик   ислоҳатларни
чуқурлаштириш   ва   модеринизация   жараёнларни   изчил   давом   эттириш
йўлидир.20-жилд .  Т.:Ўзбекистон , 2012.- 312 б.
21. Каримов   И.А.   Мамлакатимизни   янада   обод   этиш   ва   модернизация
қилишни   қатъият   билан   давом   эттириш   йўлида.21-жилд .   Т.:Ўзбекистон   ,
2013.- 384 б.
I I. Китоб ва туркум нашрлари
1. Тоффлер,   Э.   Шок   будущего   =   Future   Shock,   1970.   —   М.:   АСТ ,   2008.   —
560   с.   — (Philosophy).   — 1500 экз.   —  ISBN 978-5-17-010706-3
2. Тоффлер,   Э.   Третья   волна   =   The   Third   Wave,   1980.   —   М.:   АСТ ,   2010.   —
784   с.   — (Philosophy).   — 5100 экз.   —  ISBN 978-5-403-02493-8
57 3. Тоффлер ,   Э .   Метаморфозы   власти   =   Powershift:   Knowledge,   W lth   and
Violence   at   the   Edge   of   the   21st   Century,   1990.   —   М .:   АСТ ,   2004.   —
672   с .   — (Philosophy).   — 3000  экз .   —  ISBN 5-17-004183-7
4. Тоффлер ,  Э .,  Тоффлер ,  Х .  Война   и   антивойна  = War and Anti-War, 1995.   —
М .:  АСТ , 2005.   — 416   с .   — (Philosophy).   — 5000  экз .   —  ISBN 5-17-028463-
2
5. Тоффлер ,   Э .,   Тоффлер ,   Х .   Революционное   богатство   =   Revolutionary
W lth,   2006.   —   М .:   АСТ ,   2007.   —   576   с .   —   (Philosophy).   —   5000   экз .   —
ISBN 978-5-17-044872-2
6. Rostow W. Stages of Econovic growth. – N.Y., 1961.  P .15-16, 24.
7. Баталов Э. О книге Э.Тоффлера “ Третья волна ”. - М., 1998, .С - 85  
8. Батчиков      С.   Глобализация:   управляемый   хаос .   Агентство
политич.новостей   http    ://    www    .   apn    .   ru    /   publications    /   article    19369.    htm      7   апрел    .  
2009 .
9. Белл   Д.   Грядущее   постиндустриальное   общество .   ( Образец   социального
прогнозирования ).   Пер . с   анг .   под   редакцией   В.Л.Иноземцева .   М осква :
2001 .
10. Белл   Д.   Социальные   рамки   информационного   общества   //   Новая
технократическая волна на Западе / Под ред. П.С. Гуревича. - М., 1986. 
11. Бзежинский   З.   Великая   шахматная   доска.   - М.,   Международные
отношения, 1998,С  - 254 . ; 
12. Будущее человеческого общества. –М.: Мысль, 1971. С.165-184.
13. Збигнев   Бжезинский.   Великая   шахматная   доска   (Господство   Америки   и
его   геостратегические   императивы).   Перевод   О.   Ю.   Уральской.   -   М.:
Междунар. отношения, 1998.
14. П. С. Гуревич. А волны истории плещут.Изд-во АСТ, 2004.
15. Ракитов А.И. Философия компьютерный революция. М. Прогресс. 1994.
58 III .   Интернет сайтларидан олинган манбалар
1. www . ziyonet . uz
2. www.philosophy.ru    .
3. http//www.intencia.ru    .
4. http://www.    anthropology. ru
5. http://www.ido.rudn.ru.
6. http://www.    filosofia    .ru    .
7. http://www.falsafa.dc.uz    .
8. http://www.    phenomen    .ru    .
9. http://www.lib.ru/    FILOSOF.
2. http://www.nethistory.ru/biblio/1043172230.html?version=prin         
59
Купить
  • Похожие документы

  • Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти
  • О`zbekistonda demokratik islohatlarni chuqurlashtirishning ustuvor yо`nalishlari
  • Юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари
  • Shaxsga qarshi jinoyatlarni yuridik jihatdan baholash
  • Олий ҳарбий билим юртлари курсантларининг офицерлар билан муносабатининг психологик асослари

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha