Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 20 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Энг эхши таклифларни танлаш орқали харидларни амалга ошириш

Купить
Энг эхши таклифларни танлаш орқали харидларни амалга оширишВставка рисунка Танлов савдолари • энг яхши таклифларни танлаш — харид қилиш тартиб-таомилларининг бир нечта иштирокчисидан олинган таклифларни таққослаш асосида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли усулиТанлов савдолари нима? • ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади. Энг яхши таклифларни танлашни ўтказиш мезонлари Танловда харид қилиш миқдори Бюджет буюрмачилари Товар,иш, хизмат бир шартнома бўйича БҲМнинг 6 000 бараваригача Корпоратив буюрмачилар Товар,иш, хизмат бир шартнома бўйича БҲМнинг 25 000 бараваригача Давлат харидини танлаш орқали амалга ошириш учун давлат буюртмачисининг ходимлари орасидан камида 5 нафар аъзодан иборат таркибда харид комиссияси тузилади. Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан давлат буюртмачиларига тендер ўтказмасдан харидларни амалга ошириш ҳуқуқи берилса, харид қилиш тартиб- таомили давлат харидининг суммасидан қатъи назар танлаш орқали амалга оширилади. Бунда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг (бюджет буюртмачилари учун олти минг) баравари миқдоридан ошган ҳолларда давлат харидига доир техник топшириқлар қонунчиликда белгиланган тартибда экспертиза учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» давлат унитар корхонасига киритилади. Танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълон махсус ахборот портали орқали ; давлат буюртмачисининг хоҳишига кўра — унинг расмий веб- сайтига; ёки унинг юқори турувчи органининг расмий веб-сайтига шунингдек оммавий ахборот воситаларида Танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълон ва танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари давлат буюртмачиси томонидан таклифларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан махсус ахборот портали орқал камида беш иш куни олдин махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек давлат буюртмачисининг хоҳишига кўра — ўзининг расмий веб-сайтига ёки ўзининг юқори турувчи органининг расмий веб-сайтига, шунингдек оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилади. Танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълондаги ахборотлар: танлашни ўтказиш шакли; товарнинг (ишнинг, хизматнинг) батафсил тавсифи ва бошланғич нархи; танлаш ўтказиладиган жойнинг манзили; иштирокчиларга қўйиладиган талаблар; давлат буюртмачисининг иштирокчилар билан боғланиш учун алоқа боғловчи шахслар сифатида белгиланган бир ёки бир нечта мансабдор шахсларининг ёки бошқа ходимларининг фамилияси, исми, шарифи, лавозими ва манзили; иштирокчилар томонидан таклифлар бериш муддати тугайдиган сана ва вақт; таклифни расмийлаштиришга доир талаблар Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари 1. • танлаш ўтказилиши тўғрисидаги эълонда кўрсатилган ахборот; 2. • ижрочилар билан ҳисоб-китобларни шакллантириш учун фойдаланиладиган валюта, тўлов тартиби ва етказиб бериш шартлари ҳақидаги ахборот; 3. • танлашда иштирок этиш учун таклифни давлат тилида ва, заруриятга қараб, бошқа тилларда тайёрлаш мажбурийлиги тўғрисидаги талаб; 4. • иштирокчиларга танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари қоидаларига доир тушунтиришларни тақдим этиш тартиби, тақдим этиш муддати бошланадиган ва тугайдиган сана; 5. • техник топшириқ; 6. • таклифларни баҳолаш мезонлари ва кўриб чиқиш тартиби; 7. • танлаш иштирокчилари томонидан коррупция кўринишларига йўл қўймаслик бўйича ариза тақдим этиш мажбурийлиги ҳақидаги талаб Давлат буюртмачиси харид комиссияси билан келишилган танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини тасдиқлайди Давлат буюртмачиси харид комиссияси билан келишилган ҳолда танлашда иштирок этиш учун таклифлар бериш муддати тугайдиган санадан бир иш кунидан кечиктирмай танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли; Бунда ушбу танлашда таклифларни тақдим этишнинг тугаш муддати камида уч иш кунига узайтирилади; Шу билан бирга, эълонда кўрсатилган ахборот ўзгартирилган бўлса, танлаш ўтказиш тўғрисидаги эълонга ўзгартиришлар киритилади; Товарларни (ишларни, хизматларни) ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Танлаш иштирокчиларининг таклифларини бериш тартибиТ а к л и ф л а р и н и б е р и ш т а р т и б и Эълонда кўрсатилган манзил бўйича муҳрланган конвертларда тақдим этилади; Таклифда давлат хариди объекти бўлган товарнинг эскизи, расми, чизмаси, фотосурати ва бошқа тасвири, нусхаси, намунаси бўлиши мумкин; Танлаш иштирокчиси фақат битта таклиф беришга ҳақли; таклифларни қабул қилиш эълонда кўрсатилган муддат келиши билан тугатилади Танлашни ўтказиш тартиби Танлаш ни ўтказиш тартиби Танлаш ни ўтказиш тартиби Эълонда танлаш ўтказиладиган вақт сифатида кўрсатилган вақтда танлаш комиссияси танлаш иштирокчилари томонидан берилган таклифлар солинган конвертларни таклифларни баҳолаш учун очади; Иштирокчиларнинг барча таклифлари танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган мезонлар асосида баҳоланади ва танлаш ўтказиш баённомасида қайд этилади;Танлашни ўтказишда иштирокчиларнинг бошланғич нархдан юқори бўлган нарх бўйича таклифлари харид комиссияси томонидан рад этилади ва баҳоланмайди;Танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатлари талабларига мос келмайдиган таклифлар харид комиссияси томонидан рад этилади ва баҳоланмайди; Танлаш иштирокчиларининг таклифларини кўриб чиқиш ва баҳолаш муддати таклифлар бериш тугаган пайтдан эътиб Суммаси бир шартнома бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдоридан ошмайдиган (бюджет буюртмачилари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдоридан ошмайдиган) танлаш харид комиссиясининг иштирокисиз ўтказилиши мумкин, бироқ бир молия йилида бир корпоратив буюртмачи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг баравари миқдоридаги суммадан кўп бўлмаслиги ва бир молия йилида бир бюджет буюртмачиси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари миқдоридан ошмаслиги керак . Расмийлаштирилган ҳужжатлар, тузилган шартномалар ва уларга доир қўшимча келишувлар тўғрисидаги ахборот улар расмийлаштирилган ёки тузилган санадан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталида жойлаштирилади. Бунда ғолиб давлат буюртмачиси том Танлаш ғолибини аниқлаш Харид комиссиясининг қарори билан танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида ва таклифда кўрсатилган мезонларга мувофиқ ғолибнинг таклифидан кейинги энг мақбул таклифни тақдим этган иштирокчи сифатида эътироф этилган захирадаги ғолиб аниқланиши мумкин Баённома давлат буюртмачиси томонидан у расмийлаштирилган кунда давлат харидларининг электрон тизимига муҳокама қилиш учун икки иш кунига жойлаштирилиши керак Агар икки иш куни ичида танлаш иштирокчилари томонидан танлаш ўтказиш натижалари бўйича эътирозлар келиб тушмаган бўлса, давлат буюртмачиси ва харид комиссияси томонидан ғолиб деб топилган иштирокчи ўртасида шартнома тузилади; Муҳокама учун белгиланган муддат тугаганидан кейин келиб тушган эътирозлар харид комиссияси томонидан кўриб чиқилмайди Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидларини амалга ошириш тартиби Тўғридан-тўғри шартномалар бўйича давлат харидлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин: Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи билан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди; Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат хариди; фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди; нархи (тарифи) давлат томонидан тартибга солинадиган Танлаш натижалари бўйича тузилган шартнома тўғрисидаги ахборот давлат буюртмачиси томонидан махсус ахборот порталига у тузилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай жойлаштириладиДавлат буюртмачиси томонидан харид комиссиясига тақдим этилган муҳокама натижалари тўғрисидаги ахборот асосида харид комиссиясининг тегишли мажлиси баённомаси расмийлаштирилади ва имзоланган кундан бошлаб уч иш куни ичида давлат харидларининг электрон тизимига жойлаштирилади. 15 Танлаш натижаларини расмийлаштириш Танлаш натижаларига доир шартнома танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида ва ўзи билан шартнома тузилаётган танлаш иштирокчиси томонидан тақдим этилган таклифда назарда тутилган шартлар асосида тузилади. Давлат буюртмачиси томонидан танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларида ғолиб шартноманинг шартлари бажарилиши таъминотини тақдим этганидан кейин шартнома тузилишини назарда тутувчи шарт қўйилиши мумкин. Ғолиб шартнома тузишни рад этган тақдирда унга закалат суммаси қайтариб берилмайди. Агар харид комиссияси томонидан захирадаги ғолиб аниқланган бўлса, шартнома тузиш ва унга доир мажбуриятларни бажариш ҳуқуқи захирадаги ғолибга ўтади. Бунда захирадаги ғолиб ғолиб томонидан таклиф этилган нарх бўйича (бундан захирадаги ғолиб таклиф этган нарх ғолиб томонидан таклиф этилган нархдан паст бўлган ҳоллар мустасно) шартнома тузади ёки шартнома тузишни рад этиши мумкин Агар харид комиссияси томонидан захирадаги ғолиб аниқланмаган бўлса ёки захирадаги ғолиб шартнома тузишни рад этган бўлса, давлат буюртмачиси ушбу Қонун талабларига мувофиқ янги танлаш ўтказиши ёхуд электрон дўкон ёки аукцион орқали харидни амалга ошириши мумкин.. !Эътиборингиз учун ташаккур
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha