Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 674.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ер-сув ресурслари, улардан самарали фойдаланиш

Купить
Ер-сув ресурслари, улардан самарали фойдаланиш Режа: 1.Ер-сув ресурсларининг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти ва хусусиятлари, уларнинг майдони таркиби, фойдаланувчилар бўйича тақсимланиши 2.Ердан, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби 3.Ердан, сувдан фойдаланиш самарадорлиги, уни ошириш йўллари 4.Ер мониторинги ва давлат ер кадастри Таянч иборалар: Ер фонди, қишлоқ хўжалик ерлари, тупроқнинг сунъий ва иқтисодий самарадорлиги, ердан фойдаланишни иқтисодий самарадорлиги, ер мониторинги, кадастри, ернинг қийматини иқтисодий баҳолаш. 1 Ер-сув ресурсларининг қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти ва хусусиятлари, уларнинг майдони таркиби, фойдаланувчилар бўйича тақсимланиши Ердан асосий восита сифатида фойдаланишда унинг қуйидаги хусусиятларини еътиборга олиш мақсадга мувофиқдир: • а) ер майдонининг чекланганлиги ва такрор ишлаб чиқарилмаслиги. Она замин табиатан чекланган, унинг майдонини инсон кенгайтира олмайди. Чунки у табиат маҳсули ҳисобланади. Бошқа асосий воситаларни, масалан, тракторларни, машиналарни талабни қондириш мақсадида хоҳлаганча ишлаб чиқариш мумкин; • б) ернинг табиат маҳсули эканлиги. Ер табиат маҳсулидир. Шунинг учун унинг келажакдаги тақдири табиатга боғлиқ. Бошқа асосий воситалар, яъни бинолар, иншоотлар, комбайнлар, тракторлар инсон меҳнатининг маҳсулидир. Зарурият туғилганда улар инсон томонидан ишлаб чиқарилиши мумкин. Ерни эса инсон ишлаб чиқара олмайди; • в) ер - қишлоқ хўжалигининг абадий ишлаб чиқариш воситасидир. Республика ҳудудида мавжуд бўлган ерлардан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришда биздан олдинги авлодлар фойдаланган, ҳозирги даврда биз фойдаланмоқдамиз, келажакда эса авлодларимиз фойдаланади; • г) ерни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш мақсадида бир жойдан иккинчи жойга кўчириб юриш имконияти чекланган. Ундан жойлашган маконида, яъни стационар ҳолатда оқилона фойдаланиш мумкин. Лэкин машина ва тракторларни талаб етилган жойга олиб бориб, турли хилдаги ишларни амалга ошириш, бино-иншоотларни ҳам талаб етилган жойга қуриш мумкин; • д) ернинг юқори қатлами ҳисобланган тупроқ унумдорлигининг мавжудлиги, унга илмий асосланган ҳолда ишлов бериш натижасида унинг ошиб бориши. Дарҳақиқат, тупроққа вақтида ишлов берилса, ўғитланса, унинг унумдорлиги ошиб бориши мумкин. Лэкин бошқа асосий воситалар ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиши оқибатида жисмоний жиҳатдан ишдан чиқади. Улар вақт ўтиши билан фан- техника тараққиёти натижасида маънавий жиҳатдан ҳам ескиради. Қишлоқ хўжалигида ернинг юқори қатлами ҳисобланган тупроқ унумдорлиги катта аҳамият касб етади. Ҳаётда тупроқ унумдорлигининг қуйидаги турлари мавжуд: • табиий, • сунъий • иқтисодий унумдорлик • Тупроқнинг табиий унумдорлиги– табиат маҳсулидир. У табиатнинг таъсири натижасида узоқ йиллар мобайнида шаклланади. Унинг ҳолати қуёш нури ҳамда ёғингарчилик миқдорига, шамол ва сувларнинг таъсирига боғлиқдир. Уларнинг ижобий таъсирида тупроқ табиий унумдорлиги яхши бўлади. • Сунъий ва иқтисодий унумдорлик эса инсон меҳнати натижасида шакллантирилиб, оширилиши мумкин. • Жумладан, меҳнат, маблағ сарфлаб, ерларнинг ирригацион, мелиоратив ҳолатини яхшилаб, уруғ экиб, уларни ўғитлаш, яхши сифатли ишлов бериш орқали тупроқнинг иқтисодий унумдорлиги юксалтирилиши мумкин. Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувларнинг сифати ҳам барча вилоятларда бир хилда бўлмай, бир-бирларидан фарқ қилади. 5.1 - jadval Jahon yer fondini hamda aholisini qit’alar bo`yicha joylashishi.* Hududlar. (Qit’alar) Jami yer fondi Aholi bosh soni Bir kishiga to`g`ri keladigan yer. ga Maydoni Mlrd.ga Salmog`i % Kishi mln. Salmog`i % Osiyo 4.43 33.1 3917.5 60.55 1.13 Yevropa 1.07 8.0 721.6 11.15 1.48 Afrika 3.02 22.5 888.0 13.73 3.40 Amerika 4.03 30.1 890.5 13.76 4.53 Avstraliya va Okeaniya 0.85 6.3 52.2 0.81 16.28 Jahon bo`yicha 13.4 100.0 6469.8 100.0 2.07 O`zbekiston Respublikasi × 44.4mln 100.0 28mln 100.0 1.59 × Davlat statistika Qo `mitasi ma ’lumotlari asosida tuzilgan . O `zbekiston respublikasining yer fondi , uning foydalanuvchilar bo `yicha taqsimlanishi .* № Yerdan foydalanuvchilar 1999 - yil 2009 – yil Ming ga Foiz Ming ga Foiz Jami yer fondi 44405.0 100 44410.3 100 1 Qishloq xo`jalik korhonalari foydalanayotgan yerlar 25295.9 21453.2 2 O`rmon xo`jalik korhonlari foydalanayotgan yerlar 8696.5 8661.0 3 Sanoat, transport, mudofaa, aloqa va boshqa tashkilotlar yerlari 1883.0 1965.8 4 Aholi yashash joylar 230.4 236.0 5 Gidrotehnika va boshqa suv xo`jaligi tashkilotlari yerlari 799.3 813.6 6 Tabiatni muhofaza etish, sog`lomlashtirish mo`ljallangan yerlar 11.3 74.6 7 Davlat zahirasi yerlari 7488.6 11193.7 8 Boshqa subyektlar yerlari 12.2 12.4 * Davlat yer resurslari qo `mitasi ma ’lumotlari asosida tuzilgan . Respublikadagi ekin maydonlarining miqdori (ming ga)* Ko’rsatkichlar Yillar 1993 1995 200 5 200 9 20 12 Jami ekin maydoni Shu ndan: 4229,7 4165,0 3774,9 3647.5 3609.7 -g`alla maydoni 1280,3 1656,5 1611,9 1618.0 1610.7 -texnika ekinlari maydoni, undan: 1731,8 1532,6 1471,2 1517.8 1450.1 Paxta maydoni 1695,1 1492,2 1443,7 1448.2 14165 Kartoshka, sabzavot va poliz maydoni 249,8 238,2 233,8 221.4 270.4 Ozuqa ekinlarining maydoni 967,8 731,6 458,0 290.3 278.5 *Respublika Iqtisodiyot vazirligi hamda statistika davlat qo `mitasi ma 'lumotlari asosida tuzilgan . Самарқанд вилоятидаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини йўқлама (инвентаризация)дан ўтказиш ишларини якуни тўғрисида 2012 йил 1 июн ҳолатига бўлган М А Ъ Л У М О Т Уларнинг таркиби қуйидагича: Хайдаладиган ерлар. Улар суғориладиган ҳамда лалми ерлардан ташкил топган, тупроғи енг унумдор ҳисобланади. Айниқса, суғориладиган ерларники. Бу ерларда сувдан фойдаланган ҳолда пахта хомашёси, шоли, буғдой, арпанинг асосий қисми, маккажўхори, картошка, сабзавот, полиз маҳсулотлари етиштирилмоқда. Шунинг учун улардан йил мобайнида тўлиқ ва самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Уларнинг майдони 4042,7 минг гектарни ташкил етади. Республика ҳудудидаги экин майдонларни келажакда маълум миқдорда кенгайтириш мумкин. • Бунинг учун ўзлаштириш қулай бўлган ер майдонларини ўзлаштириб, экин мйдони таркибига киритиш мумкин. Бу жараённи амалга ошириш учун сув ресурслари мавжуд бўлиши керак. қўшимча сув ресурсларини эса суғориш, техника ва технологияларни жорий етиш оқибатида шакллантириш мумкин. • яйловлар ва пичанзорлар. Улар 2263.4 минг гектар. Бу ерларда чорва ҳайвонлари боқилиб, улар учун турли хилдаги ем-хашаклар етиштирилади. Бу ерларда асосан қўйчилик ривожланган. • кўп йиллик дарахтзорлар майдони, яъни боғзорлар, токзорлар, тутзорлар, дарахтзорлар майдони. Кўп йиллик дарахтзорлар билан 353 минг гектарга яқин майдон банд. Республиканинг жами ер фонди ундан фойдаланувчилар бўйича қуйидагича тақсимланган: • қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган барча корхоналарга, ташкилотларга 24968,6 минг га ер фойдаланиш учун узоқ муддатга ижарага берилган. Бу ерлардан фойдаланган ҳолда (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермер ва деҳқон хўжаликлари уюшмаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» холдинг компанияси, «Ўзпаррандасаноат», «Ўзгўшсаноат» уюшмалари ва бошқа ташкилотлар) турли хилдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирадилар; • ўрмон хўжалиги корхоналарига – 8409,2 минг га ер берилган; • шаҳар, саноат, транспорт, алоқа мудофаа ва бошқаларга – 2671,2 минг га ер берилган; • заҳирадаги ерлар – 7469,6 минг гектарни ташкил етади. • Республикамизда сув ресурслари манбалари чекланган. Уларнинг умумий миқдори 49,4 млрд. м3 атрофида бўлиши мумкин. Шундан 30,6 млрд. м3 ёки 61,9 фоизи йирик дарёларнинг сувидан, 16,5 млрд. м3 республика ҳудудидаги майда дарёларнинг сувларидан, қолган қисми эса ер ости ҳамда коллектор-зовурлардан олинадиган сувлардан иборат. Мавжуд сув ресурслари ҳозирги ўсиб бораётган талабни тўлиқ қондира олмайди. Шу сув ресурсларининг аксарият қисми қишлоқ хўжалиги тармоғида ишлатилади. Сув ресурслари давлат муҳофазасида, мулкчилик шакллари бўйича тақсимланмаган. 2. Ердан, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар, уларни аниқлаш тартиби • Ер, сув қишлоқ хўжалигининг энг асосий ишлаб чиқариш воситалари экан, улардан қандай фойдаланилганини билиш зарур. Бунинг учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин: • а) Умумий ер фондидан фойдаланиш коеффициенти (фоизда). Унинг даражасини аниқлаш учун қишлоқ хўжалигида ҳақиқатда фойдаланилган ер майдонини фойдаланиш мумкин бўлган ер майдонига тақсимлаш лозим. Буни қуйидаги тенглик ёрдамида аниқлаш мумкин: ФЕ ЕФК=--------х100 ФМЕ Бунда: ЕФК–умумий ер фондидан фойдаланиш коеффи- циенти, (фоизда); ФЕ–қишлоқ хўжалигида фойдаланилган ер майдони, га; ФМЕ – фойдаланилиши мумкин бўлган ер майдони, га. б) Сувдан фойдаланиш коеффициенти. У ҳақиқатда суғорилган майдонни шу сув билан суғорилиши мумкин бўлган майдонга тақсимлаш натижасида аниқланади. Бунинг учун қуйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин: СМ СФК=---------х100; СММ Бунда: СФК-сувдан фойдаланиш коеффициенти ёки фоизи; СМ-ҳақиқатда суғорилган майдон, га; СММ-суғорилиши мумкин бўлган майдони,га. в) Фойдаланиш мумкин бўлган ерлардан бир йилда неча марта фойдаланилганлик даражаси. Уни аниқлаш учун ҳақиқатда уруғ, чигит экилган майдонни мавжуд экин экилган ер майдонига тақсимланади. Бунда қуйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин: УЕМ ЕФС =------ ФМ Бунда: ЕФС-ердан фойдаланиш сони, яъни 1 га майдондан неча марта фойдаланилганлик сони; УЕМ- бир йил мобайнида уруғ, чигит экилган майдон, га; ФМ- фойдаланилган ер майдони, га; г) Ер (экин) майдонларининг маҳсулдорлиги, ҳосилдорлиги. Бу кўрсаткич асосан экин турлари ҳамда умумий майдон бўйича, натурал ҳамда қиймат кўринишларида аниқланади, яъни улар 1 гектар фойдаланилган майдондан қандай маҳсулотларни қанча миқдорда (кг, сен, тонна) ҳамда неча сўмлик маҳсулот ёки фойда олинганлиги аниқланади. Бунинг учун қуйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин: ЯХ ЕХ=------ ; ЕМ Бунда: ЕХ- 1 га экин майдонидан олинган ҳосил миқдори, с; ЯХ- экин экилган майдондан олинган ялпи ҳосил миқдори, с. ёки тоннада; ЕМ- экин экилган ҳақиқий майдон, га. Жами экин майдонлари маҳсулдорлигини аниқлаш учун кўрсаткични қуйидаги қиймат кўрсаткичларида аниқлаш, бунинг учун ҳар бир экиннинг ялпи ҳосили қийматини аниқлаб олиш лозим. Сўнгра уларнинг йиғиндисини аниқлаш керак. ЯМК ЯДК СФ ЕМ=-------- :-----------: ----------- ЕМ ЕМ ЕМ Бунда: ЕМ- фойдаланилган ерларнинг маҳсулдорлиги. Яъни, бир гектар экин экилган ёки яйлов, пичанзор майдондан неча сўмлик ялпи маҳсулот, ялпи даромад ҳамда соф фойда олинганлиги аниқланади; ЯМК- олинган ялпи маҳсулот қиймати, сўмда; ЕМ- экинлар экилган майдон, га; ЯДК- олинган ялпи даромад суммаси; СФ- олинган соф фойда суммаси. д) Сувдан фойдаланиш самарадорлиги. Бу кўрсаткич ёрдамида ҳар бир метр куб сув эвазига олинган ялпи маҳсулот миқдори, қиймат, даромад ва соф фойда суммаси қуйидаги тенглик ёрдамида аниқланади: ЯМК ЯДК СФ СФ СФС =----- :------- :------ : ------ ФСМ ФСМ ФСМ ФСМ Бунда: СФС-сувдан фойдаланиш самарадорлиги; ФСМ-фойдаланилган сув миқдори. Бу натура ҳамда қиймат кўринишида аниқланади. Бунда 1 м3 сувдан фойдаланиш натижасида қанча миқдорда пахта, ғалла ва бошқа маҳсулотлар етиштирилганлиги ҳамда неча сўмлик ялпи маҳсулот ва ялпи даромад, соф фойда олинганлиги аниқланади. е) Суғориш системаси (тизими)дан фойдаланиш коеффициенти. Унинг даражасини аниқлаш учун шу тизимнинг охирида экинларни суғориш мақсадида берилган сув миқдорини шу тизим бошида олинган сув миқдорига тақсимлаш зарур. Бунда қуйидаги тенгликдан фойдаланиш мумкин: СТОЕБС СТФК = ----------------; СТБОСМ Бунда: СТФК – суғориш системаси (тизим)дан фойдаланиш коеффициенти; СТОЕБС – суғориш тизимининг охирида экинларга берилган сув миқдори; СТБОСМ – суғориш тизимининг бошида олинган сув миқдори. Бу кўрсаткич даражаси ёки коеффициенти 1 га интилиши керак. Чунки суғориш системасининг бошида олинган сув экин майдонларига тўлиқ етказилиши лозим. Агар унинг даражаси паст бўлса, демак, сувнинг маълум миқдори тизим давомида ёки парланган ёки тупроққа сизиб кетган ёки оқиб кетган бўлиши мумкин. Бу кўрсаткич 3. Ердан, сувдан фойдаланиш самарадорлиги, уни ошириш йўллари • Ер-сув – умуммиллий бойликдир. Ўзбекистон Республикаси халқи ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида улардан оқилона ҳамда самарали фойдаланиш зарурлиги «Ер кодекси» да, «Сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунда алоҳида таъкидланган. Республика ҳудудидаги барча корхоналар, фуқаролар бу қонуний талабни бажаришлари шарт. Шунинг учун улар тупроқ унумдорлигини сақлаш ва оширишга, сувни ифлос қилмасликка, шунинг негизидан улардан талаб даражасида самарали фойдаланишга катта эътибор беришлари лозим. Ерлардан, сувлардан тўлиқ ва самарали фойдаланиш учун: • ер-сув ислоҳотларини қонунлар асосида яхши ўтказиш, уларни фойдаланувчиларга бериш, сотиш; захланиб, шўрланган ерларда ирригация ва мелиорация тадбирларини вақтида сифатли амалга ошириш; • янги, самарали техникаларни, илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жорий етиш; • илмий ва амалий жиҳатдан асосланган алмашлаб экишни тиклаш; экологияга салбий таъсир кўрсатмаган ҳолда кимёвий воситалардан оқилона фойдаланиш; • селекция, уруғчиликни, агротехник тадбирларни сифатли амалга ошириш; • ишчи ва хизматчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал етиш; • ер ва сув муносабатларини такомиллаштириш ва эркинлаштириш лозим . СУҒОРИЛАДИГАН ЕРЛАРДА ЭРОЗИЯ ЖАРАЁНЛАРИ ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРА ТАДБИРЛАРИ • ШАМОЛ ЭРОЗИЯСИ - 1812 МИНГ ГЕКТАР • ЭРОЗИЯ НАТИЖАСИДА РЕСПУБЛИКАДА • ҲАР ЙИЛИ 450-500 МИНГ ТОННА ПАХТА • ҲОСИЛИ ЙЎҚОТИЛАДИ. • ИРРИГАЦИЯ ЭРОЗИЯСИ - 722 МИНГ ГЕКТАР • Ўзбекистон шамол эрозиясидан зарар кўрадиган ҳудудларга Фарғона водийси (марказий ва ғарбий қисми), Зарафшон воҳаси, Мирзачўл, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилоятининг Бекобод тумани, Сирдарё вилоятининг Янгиер, Қизилқумга чегара туманлари киради. • Ирригация эрозиясидан Республикамизнинг Андижон, Наманган, Тошкент, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятлари киради. Республика вилоятларида 2011 йилда бошоқли дон ишлаб чиқариш МАЪЛУМОТИ Шу жумладан сувли ерларда Ялпи хосил минг тонна Хосилдо рлик, ц/ га Экин майдони. га Т/р Ялпи хосил минг тн Хосилдо рлик, ц/га Экин майдони. га 189,6 35,6 53,0 189,6 35,6 53,0 Коркалпогистон Республикаси 453,3 60,1 74,0 453,3 60,1 74,0 Андижон 337,1 55,3 61,0 337,1 55,3 61,0 Бухоро 456,7 43,0 106,0 506,7 27,4 176,0 Жиззах 758,2 51,5 142,0 775,7 46,6 205,0 Кашкадарё 172,5 47,0 38,0 174,7 44,2 40,8 Навоий 376,5 50,7 74,0 376,5 50,7 74,0 Наманган 577,5 54,5 103,0 596,7 41,6 152,0 Самарканд 474,1 49,9 95,0 475,6 48,6 99,2 Сурхондарё 277,2 32,4 85,0 277,2 32,4 85,0 Сирдарё 483,5 41,6 115,5 500,2 38,4 129,5 Тошкент 543,2 51,5 105,5 543,2 51,5 105,5 Фаргона 151,2 46,5 31,0 151,2 46,5 31,0 Хоразм 5250,6 48,0 1083,0 5357,7 42,9 2010-2011 йилларда Республика бўйича қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўрсаткичлари Озиқ-овқат Маҳсулотлари турлари номи Ўлчов бирлиги 2008 йил 2009 йил Ўсиш суърати, % Сабзавот минг тонна 5217,4 5704,7 109,3 Картошка минг тонна 1398,7 1524,5 109,0 Полиз минг тонна 981,2 1071,0 109,2 Мева минг тонна 1402,8 1542,9 110,0 Узум минг тонна 791 899,6 113,7 Гўшт (тирик вазнда) минг тонна 1288 1367,7 106,2 Сут минг тонна 5426,3 5779,0 106,5 Тухум млн.дона 2431,5 2715,9 111,7 Қишлоқ хўжалик ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тизими Ердан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш йўллари 4. Ер мониторинги ва давлат ер кадастри Ер мамлакатимизнинг умумий бойлиги еканлиги Республика Конститутциясида ва «Ер кодекси»да алоҳида таъкидланган. Ер -халқимиз ҳаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асосидир. Ундан фақат бугунни емас, келажак авлодларнинг ҳам манфаатларини кўзлаб, илмий асосланган ҳолда, оқилона, самарали фойдаланиш, уни муҳофаза етиш умуммиллий долзарб масала ҳисобланади. Ўта муҳим бу вазифа ҳал етилишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2000 йилнинг 23 декабрида «Ер мониторинги тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлади. Ер мониторинги республика ер фондидаги барча ўзгаришларни ўз вақтида илмий асосланган ҳолда аниқлаш, ерларга тўлиқ баҳо бериш (сифат ҳамда иқтисодий жиҳатдан), уларга таъсир етувчи салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини изчи Ер мониторинги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, республикадаги бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг бевосита иштирокида амалга оширилади. Низомда вазирликлар ва идоралар фаолиятини ва ер мониторинги маълумотларини умумлаштиришдек муҳим вазифа Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси зиммасига юклатилган. Демак, юксак давлат аҳамиятига молик бўлган вазифани муваффақиятли ҳал етишда қўмита таркибидаги барча идоралар, ташкилотлар фаол қатнашишлари зарур. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда «Ўздаверлойиҳа» институтининг Ер кадастри шўъба корхонаси ер мониторинги амалга оширилишини таъминлашга қуйидаги йирик масалаларни ҳал этиш билан ҳисса қўшишни режалаштирмоқда: қишлоқ хўжалик ерлари тупроқ мониторингини амалга ошириш учун тупроқшунослик тадқиқотларига оид тўпланган барча маълумотларни умумлаштириб, мониторинг тадқиқотларини олиб бориш мақсадида республика, вилоятлар ҳамда туманлар ҳудудида асосий майдонларни ташлаш ва уларни асослаш; вақт ўтиши билан тупроқларнинг асосий хусусиятлари ўзгарганлигини исботловчи маълумотларни теран ва тўлиқ таҳлил етиш; тадқиқот олиб бориладиган асосий ҳамда экологик майдонларда тупроқларнинг ҳолатини исботловчи кўрсаткичлар мажмуасини асослаш, ташкил этиш ҳамда юритиш; тупроқнинг ҳолатини кузатиш, унга оид Бунинг учун қишлоқ хўжалик ерлари тупроқларини сув ва шамол эрозияси таъсири оқибатида ўзгариши мониторинги; қишлоқ хўжалик ерлари тупроқлари шўрланганлик даражасининг ўзгариш жараёни мониторинги; қишлоқ хўжалик ерлари тупроқлари оғир металлар билан заҳрарланганлик ҳамда заҳарланганлик даражасининг ўзгариши мониторинги; қишлоқ хўжалик ерлари тупроқларининг техноген ўзгариши мониторинги; нефт маҳсулотлари салбий таъсири натижасида тупроқларнинг ифлосланиши мониторинги; барча ўсимликларнинг оғир металлар билан заҳарланиш даражаси мониторинги; қишлоқ хўжалик ерлари тупроқларининг гербицит ва пестицидлар билан заҳарланиш даражаси мониторинги; минерал ўғитлардан фойдаланиш натижасида тупроқлар таркибидаги ўзгаришлар мониторинги амалга оширилади. • Ер мониторинги ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизимидан иборат. Давлат ер кадастри юритишни, ердан фойдаланишни, ер тузишни, ер фондидан белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширишни, ерларни муҳофаза қилишни ахборот билан таъминлаш ер мониторинги асосида амалга оширилади. • Давлат ер кадастри ерларнинг табиий, хўжалик ва ҳуқуқий режими, уларнинг тоифалари, сифат кўрсаткичлари ва баҳоси, ер участкаларининг жойлашган манзили ва ўлчамлари, уларни ер эгаларига, ердан фойдаланувчиларга, ижарачиларга ҳамда мулкдорларга тақсимлаш тўғрисидаги зарур, ишончли маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат. Давлат ер кадастри ер муносабатларини тартибга солиш, ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер тузишни ташкил етиш, ер учун тўланадиган ҳақ миқдорини асослаш, хўжалик фаолиятига баҳо бериш мақсадида барча ташкилот, корхоналарда фуқароларни ер тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашга мўлжалланган. Давлат ер кадастри ернинг қийматини (баҳосини) аниқлашни тақозо етиб, ўз ичига олган бўлади. Давлат ер кадастрининг маълумотлари ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофа Демак, ер кадастри қуйидагилардан ташкил топади: • ердан фойдаланувчилар; • ер майдони, унинг таркиби, сифати; • ерни иқтисодий баҳолаш. Ерларни иқтисодий баҳолаш бир қанча иқтисодий муҳим масалаларни ҳал этишга қаратилган бўлиши лозим. Енг аввало, ер умумхалқ, давлат мулки сифатида баҳоланиши мақсадга мувофиқдир. Шунда мамлакат миллий бойлигининг таркиби–ернинг қийматини, улушини аниқлаш имконияти яратилади. Шунинг билан биргаликда ернинг асосий восита сифатида баҳоланиши ҳам ҳал етилиши лозим. Юқоридаги муаммоларнинг ҳал етилиши бозор иқтисодиёти шаклланаётган Ўзбекистонда ҳам ер муносабатларини такомиллаштиришга муайян ҳисса қўшиши мумкин. Суғориладиган ерларнинг қийматини аниқлаш учун: • барча суғориладиган майдонларнинг тупроқлари турлари бўйича, уларнинг барча хусусиятларини, ҳолатини еътиборга олган ҳолда бонитировка қилиниб, бонитет балли ишлаб чиқилди. Барча хусусиятлари бўйича энг унумдор, яхши тупроқ 100 балл қилиб белгиланган. Айрим хусусиятларини (шўрланганлик, тошлоқ, ерозия) еътиборга олган ҳолда тупроқнинг банитет балли пасайиб боради; бу ҳол тупроқнинг табиий унумдорлгини ифодалайди; • табиий унумдорликка асосланган ҳолда иқтисодий омиллар (инвестицияларни амалга ошириш натижасида меҳнат маблағ, техника) таъсирида етиштирилиши мумкин бўлган маҳсулотнинг меъёри аниқланган. Барча омиллардан оқилона фойдаланиш натижасида 1 балл 40 кг. пахта хомашёсини етиштириш қобилиятига эга эканлиги ҳисоб-китоблар асосида аниқланган. Демак, маҳсулот етиштириш билан боғлиқ бўлган барча омиллар меъёр доирасида бўлса, у тупроқнинг 1 балли 40 кг. пахта етиштириш имкониятига эга экан. • қишлоқ хўжалигининг жойлашишини, ихтисослашишини эътиборга олган ҳолда 1га- га, 1 с-га сарфланиши мумкин бўлган харажатлар меъёри ишлаб чиқилган; • тупроқнинг иқтисодий унумдорлигига асосланган ҳолда ишлаб чиқарилиши лозим бўлган маҳсулотларнинг миқдори, уларни сотиш каналлари бўйича ўртача сотиш баҳоларини эътиборга олган ҳолда меъёрий ялпи маҳсулот қийматини аниқлаш тартиби кўрсатилган. юқоридагиларга асосланган ҳолда ҳар бир гектар суғориладиган майдондан олиниши мумкин бўлган соф фойда миқдорини аниқлаш тартиби ҳам кўрсатилган. Шуларга асосланган ҳолда 1 гектар суғориладиган ернинг баҳосини (қийматини) ушбу формула ёрдамида аниқлаш мумкин: СофФмхК Ек= -------------- СФ Бунда: Ек- 1 га ернинг қиймати (сўмда); • СФм- олинадиган соф фойда меъёри (сўмда); • К- ерларнинг ҳолатларини ифодаловчи коеффициент; • СФ- банк ссуда капиталининг йиллик фоизи (фоизда). • Шу формуладан фойдаланган ҳолда хўжаликнинг 80 баллга эга бўлган 1 гектар ерни баҳосини аниқлаш керак бўлса, шу бир гектар ердан олиниши мумкин бўлган ялпи маҳсулот қийматидан меъёрий харажатлар суммасини айириб, олиниши мумкин бўлган соф фойда суммаси аниқланади. Бу майдон кам шўрланган, ундан 25 сентнер пахта ҳосили олиш мумкин, дейлик. Агарда ҳар бир тонна пахта 2002 йил харид баҳоларида 104,6 минг сўмга сотилса, унда 267,5 минг сўмлик (2,5тх104,6) ялпи маҳсулот олиш мумкин. Ҳар бир тонна пахта хомашёсини етиштириш учун 90,0 минг сўм харажат қилинадиган бўлса, шу майдондан 177.5 минг сўмлик соф фойда олиш мумкин. Банк ссуда капиталининг йиллик фоизи 30 фоиз бўлса, 1 га ернинг қиймати: 36,5х0,85 Ек= --------------.100 =103,41 30,0 минг сўмга тенг бўлар екан. Агарда шу майдон ҳар томомлама яхши бўлса (Қ-1.2), унда унинг қиймати 146 минг сўмга тенг бўлади. Ер майдони кам шўрланганлиги учун унинг қиймати 42,.6(146,0-103,4)минг сўмга арзонроқ екан. Лекин ер ресурсларининг чекланганлиги ва уларга нисбатан бозор талаби оша бориши натижасида уларнинг қиймати янада юқори бўлиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси тупроқларининг сифат баҳоси Самарқанд вилояти туманлари тупроқларининг сифат баҳоси
Купить
  • Похожие документы

  • Jamiyat va tabiatning o’zaro tasiri
  • Qobiq- trubali, spiralsimon. Zmeyevikli va plastinali isitkichlarni, hamda ularning hamma elementlari qurilmalarini hisoblash va loyihalash.
  • Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси
  • Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби
  • Ekologiya yakuniy testlar bazasi 200 talik

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha