Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 51.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Эркин Аъзамнинг романнавислик маҳорати

Купить
“Эркин Аъзамнинг романнавислик маҳорати” мавзусидаги битирув малакавий иши РЕЖА: КИРИШ I БОБ. ЭРКИН АЪЗАМНИНГ “ШОВҚИН”РОМАНИДА БОШ ҚАҲРАМОН МАСАЛАСИ 1.1. Қаҳрамон талқинида ифода услуби 1.2. Сюжет ва қаҳрамонлар тавсифи II БОБ. ОБРАЗЛАР ТАЛҚИНИ ВА БАДИИЙ МАҲОРАТ 2.1. Романда эпизодик образлар 2.2. Роман бадиияти ХУЛОСА 2 Кириш Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги ўзбек адабиёти, хусусан, насри тобора ривожланиб, шаклланиб, ўз шакли ва мазмунига эга бўлиб бормоқда. Бунга бу даврда яратилган кўп сонли роман лар ва улар орасида савия жиҳатидан бақувват асар лар ҳам мавжудлиги ни асос сифатида келтириш мумкин. Роман лар нинг миллий адабиётимиз шаклланишидаги ўрнини хисобга олиб, уни ҳам бадиий адабиёт намунаси ёки миллий адабиёт қадрият сифатида ўрганиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаб ўтиш жоиз . Мафкуравий якка ҳоким ликдан қутилган ўзбек адабиётида эркин ижод қилиш, эркин фикр асосида мавжуд жараёнга муносабат билдириш кучайиб бормоқда. Шунингдек, ўтаётган даврда мафкуравий етукликка эришиш учун ҳам ёшлар онгида миллат қаҳрамонларига эътироф ва ҳурмат туйғуларини шакллантириш бугунги кун бадиий адабиётининг - Эркин Аъзамнинг “Шовқин” романини таҳлил қилиш орқали қаҳрамон яратишдаги индивидуаллик масаласига аҳамият қаратиш; - Бош қаҳрамон тавсифида ёзувчи мҳорати мсаласини аниқлаш; - Асар компонентлари нинг қўлланилиш и ва ёзувчи ғоявий мақсадини тадқиқ этиш; - Бош қаҳрамоннинг характер ли жиҳатлари талқинида ёзувчи маҳоратини асословчи бадиий унсурларни аниқлаштириш кабилардан иборат. Бунда композиция ва сюжет унсурларининг қўлланилиши , бадиий детал масаласи ҳам назарда тутилади. Ишдаги илмий янгиликлар ва эришилган натижалар. Мазкур битирув малакавий ишнинг илмий янгилиги шундаки, бу ишда Эркин Аъзам нинг адабиётшунослар томонидан тўлақонли баҳоланмаган романнавислик маҳорати атрофлича таҳлилга тортилган. Романидаги образлар талқини ҳам ўз ига хос янгилик. Чунки бу муаммо юзасидан ҳам йирик I БОБ. ЭРКИН АЪЗАМНИНГ “ШОВҚИН”РОМАНИДА БОШ ҚАҲРАМОН МАСАЛАСИ Мустақиллик даври романчилиги воқеаларнинг ёрқин манзараларини таъсирли ва қизиқарли қилиб кўрсата билиши, ўзига хос образлар тизими, давр ўзгаришларининг ёрқин ифодаси билан ажралиб туради. “Истиқлол даври миллий насримиз тараққиётининг муҳим тамойилларидан бири мафкура тазйиқидан қутулган ижодий жараёнда юзага келган эркинлаштириш натижасида мавзулар доирасининг кенгайганлиги ва халқимиз турмуш тарзини, уларнинг турфа хил руҳий-психологик кечинмаларини адабиётимиздаги мавжуд миллий анъаналар ва жаҳон адабиётидаги илғор тажрибалардан таъсирланиб, ўзига хос турли тасвир усулларида акс эттираётганлигидадир” 1 . Ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳалари воқеликларига бағишланган бадиий наср намуналари қаторида романчиликнинг ўрни алоҳида Романнинг ўзига хос айрим хусусиятлари мавжудлиги ҳақида назарий манбаларда маълумотларга дуч келиш мумкин. Хусусан, унинг инсон ҳаётидаги алоҳида бир воқеа асосига қурилиши, унда эпик асарга хос сюжет унсурларининг барчасини топиш мумкин эканлиги, яъни, экспозиция, тугун, кульминация, воқеалар ривожи ва ечимлар шулар жумласидандир. Шунингдек. Роман асосида инсон тақдири яширинганлиги, драматик вазиятлар ва хоказоларни айтиб ўтиш жоиз. Роман бошқа жанрлардан ривоянинг узунлиги билан ажралиб туради. Ушбу жанрда ижодкорларнинг сўз қўллаш маҳорати яна бир бор синалади. Чунки ғоявий мақсадни амалга оширишда роман жанридан фойдаланишни мақсад қилган ёзувчилар маҳорат борасида ўзларини намоён қиладилар. Мана шундай адибларимиз қаторида таниқли адиб Эркин Аъзам ҳам бор бўлиб, унинг романнавислик қаҳрамонлар атрофлича талқин этилмаса-да, ёзувчининг ўринли тавсифи орқали китобхон кўз ўнгида гавдаланади. Адабиётшуносликда шакллантирилган тамойилларга кўра қаҳрамонлар ижобий ва салбий бўлиши мумкин. Лекин Эркин Аъзам романлари қаҳрамонлари ҳақида бундай кескин тавсифни айтиш қийин. Чунки улар ўз моҳияти, характер-хусусиятига кўра мураккаб ва айни чоғда содда инсонлардир. Адибнинг “Шовқин” романи қаҳрамони ўзига хос касб соҳиби, яъни киносценарийчи. Ушбу қаҳрамон ҳақидаги маълумотлар қаҳрамон – муаллиф томонидан ҳикоя қилинади. Ҳикоячи қаҳрамон нутқида ҳажв усули етакчилик қилади. Яъни, ёзувчи ҳақидаги тавсифларда киноя оҳанги сезилади. Адибнинг барча асарларига хос бўлган етакчи хусусият бу асаридаги ҳар бир сатр, ҳар бир сўз замирига сингиб кетган мазмунда англашилади. Айтиш мумкинки эди. Улар Фарҳоднинг бир қанча йил илгариги ҳамсуҳбатлари бўлишган. Орадан ўн етти йил ўтгач, улардан хабар келиши Фарҳодни ҳайратлантиради. Романнинг тугуни ҳам айнан шунда. Чунки бу хабарларнинг бирида унинг сценарийси Голливудга қабул қилинганлиги ҳақида, иккинчиси эса унинг Викториядан ўғли борлиги, бу йигитчага паспорт олиш кераклиги, у ўзбек миллати фарзанди сифатида паспорт олмоқчилиги, бунга эса Фарҳоднинг ёрдами кераклиги ёзилган эди. Бу гаплар нималарни англатиши, Фарҳод Рамазоновнинг ўзи ким эканлиги асардаги муаммоларнинг бошланиш нуқтаси бўлиб, унинг таништирилиши асарнинг учинчи қисмида акс эттирилган. Романнинг бош қаҳрамони Фарҳод Рмаазоновнинг асл исми-шарифи Фидель Мирзаевич Рамазонов бўлган, лекин ўзи бу исмидан ҳижолат бўлганидан ҳаммага ўзини Фарҳод деб танишртирар эди ҳам сал кўнгли суст кетган, естественно – эри йўқ, эр узоқда. Лекин ўртада ҳеч нарса бўлмади-ку! Подумаешь! Мало что! – дея у тағин кинотилга ўтади – инобатли тил, гўё асло эътироз қилиб бўлмайдиган тил; бояги каби “ўткир” хитобларга уч-тўртта хос атамани қориштирсангиз – кинотил тайёр-да! – Это жизнь, парень!” 1 Аксар ҳолатда киноявий нутқ кино оламидаги ўзига хос “юлдуз”ларнинг асл ҳолатини кўрсатишга қаратилган. Чунки улар ўртасида софлик, покизалик каби туйғулар йўқолаётгани, ҳалол билан харомнинг фарқига бормаслик, энг асосийси уларнинг руслашиб бораётганлиги, ўзлигини йўқотиб бораётганликларига ишора қилинган. Фарҳод Акобировнинг асосий саргузаштлари унинг Гуля Лагутина дегн аёл билан танишганидан сўнг бошланади. Чунки бу аёл Фарҳоднинг тақдирига жиддий таъсир кўрсатадиган воқеаларга фидойиларидан эканлиги, лекин аслида эса ҳаётда маънавий бузуқ, тубан бир кимса эканлиги Фарҳоднинг ҳаёт фалсафасига таъсир этиб боради: - Бизнинг оила ҳам байналминалчилардан, Фарҳоджон! Кампиримиз денг украинка, бир ўғлимиз поляк қизига уйланган, яна бири – ўрисга. Катта қизимиз яҳудий йигит билан турмуш қилган, кенжаси Ереванда яшайди – Масков консерваториясида бирга ўқиб, арманига тегиб кетган. Неваралар ҳам шундай. Биттасини Москвадаги бир генералнинг ўғлига узатганмиз. Шундай қилиб, қудамиз генерал, куёвимиз – учувчи! - Оббо, аралашқўрғон экан-да бу ёғи! – деб юбордим худди ўзим ҳам шу қўрғонга кириб аралашиб кетган каби кўнглим ғаш тортиб. – Бирортаям ўзбекка теккани ё ўзбекдан уйлангани йўғ-а! - Ҳа, ҳа шундай. Зўр-да, қаёққа борманг – ўзингизники! Замон талаби бу. Ҳамма бир миллат китобхоннинг диққатини қаратган, булар устида мушоҳада юритишга ундаган. Бундан кўринадики, ёзувчи замонавий мавзудаги романида шу даврга хос бўлган масалаларни жойлаштирган. Романнинг бош қаҳрамони бўлган Фарҳод Рамазонов қулоғида бир ғалати шанғиллаш – шовқин пайдо бўлганидан зада бўлиб, қулоғини даволатиш мақсадида Хитойга ҳам бормоқчи бўлади. Лекин хитойликларнинг “Цигун” деган хитойча халқ табобати билан шуғулланадиган фирмасини эшитгач, ўшаларнинг Мосвага келганидан қувониб, касалхонага муолажага бора бошлайди. Лекин улардан ҳеч қандай наф кўрмайди. Воқеалар асосида турган ана шу ҳақиқий маънодаги қулоқдаги шовқин, асарда рамзий маъно касб этган. Асар сарлавҳасида бу нарса оддий бир кинодраматургнинг атрофида воқеликдаги турфа кишилар тақдири, уларнинг ўзига хос дунёқарашлари маъноси Лагутинанинг қизи Викторияни биринчи марта учратиб қолиши бу чизиқнинг экспозицияси бўлади. У қуйидагича тасвирланган: “Ёзувчини кузатиб қйтган Фарҳод нимқоронғи зинапоя бўйлаб базмхонага энаркан, ялтир-юлтир бар пештахтаси олдида малла сочлари силлиқ таралган бўйчангина бир қизнинг елкасига осилиб турган Гуляга кўзи тушди”. - Танишинг, бу менинг қизим Вика, - деди завқ билан бидирлаб. – Виктория Андреевна Лагутина. Бўлажак актриса. Ҳозирча биттагина фильмда суратга тушган, аммо келажаги чакки эмас. Чиройли қиз-а, тўғрими? 1 Қизнинг умумий ташқи кўриниши тасвири ва унинг онаси томонидан таништирилиши йўналишнинг экспозиция ҳисобланади. Фарҳоднинг қизнинг чиройини кўриб лол қолиши йўналишдаги тугун дейиш мумкин: “Бу қизни ўзбек десангиз. Қароқларининг туб-тубидаги бир бегоналик ҳалал беради ... Ўнғайсизланар экансан киши: шунча йил, шунча савдолардан кейин- а! - Ўзи қани? – деди Фарҳод Рамазон юраги тошиб. - Ким? Равшанми? Ташқарида у. “Ауди” деган янги ўйинчоқ сотиб олган, ўшани қўриқлаб, кутиб ўтирибди. Ўзинг биласан, бир оз ноқулай унга. - Йўқ, болани сўраяпман. - Ҳа, ана-ку, - деб қўли билан ишора қилди Виктория. – Фарҳод Фарҳодович Рамазанов! Бир юзу йигирма беш фоизлик ўзбек!.. Бери келсанг-чи, ҳей! Ўн қадамлар нарида ялтироқ тўсиққа ўмган ташлаб дароз бир ўспирин турибди. Хўмрайиб олган. Ўқдек тикилади одамга. “Ҳаҳ, энағар! Қимирлайин ҳам демайди-я! Мирзо Рамазоннинг қони-да, эррайимлиги бор!” 1 Бундаги ҳолат Фарҳоднинг ўз фарзандидан фахрланиши, унга нисбатан ҳис этаётган оталик меҳридан далолат беради. Асарнинг асосий мазмунида мана шу сюжет йўналиши ётади. Қолганлар Ногирон қўлига нима қилганини сўраганларга Америка урушида яраланган, деб айтиб юради. Романда бош қаҳрамоннинг отаси образи ҳам ўзига хос бўлиб, у ҳам бир умр масъул лавозимларда ишлаган киши. Лекин бир аёл туфайли ота ва ўғилнинг ораси совуқлашади. Яъни отаси болалар уйида тарбияланаётган бир қизни - Паризодни яхши кўриши, у билан ишқий муносабатда эканлигини билиб қолади. Паризод ҳам асосий қаҳрамонлардан бири бўлган Равшан Акобировнинг опаси эканлиги яна бир ўзига хос тасодиф сифатида кўрсатилган. Асарда отасининг ўлими хабарини эшитган ўғил унинг таъзиясига етиб боролмайди. Чунки у пойтахтда ўқир эди. Отаси ҳақидаги ўйлар ҳикоячи қаҳрамон тилидан қуйидагича ифодаланган: “Алҳосил, бу дунёда тиниб-тинчимаган замонпараст эллик тўрт ёшида тўсатдан дунёни тарк этди. Ёлғиз ўғлига Фидель дея талотўпнинг ичидан кўнгилга мос бир оҳангни топа билса, ана ўша одам ютади, ана ўшанинг армони камроқ бўлади. Кўнгилни ўйланг, кўнгилни авайланг, иним. Кўнгил – ўзингизники, қолган шовқин-сурон эса дунёга тан. Ахир, қулоқ жонивор фақат беҳуда шовқин-суронни эшитмоққа берилмагандир! Бунда сиз мусулмон бўласизми, яҳудою масиҳоми, фарқи йўқ. Одамзоднинг бола-чақаси, қавм-қариндоши, уруғ-авлодию қабила, миллати сон-саноқсиз бўлиши мумкин, лекин ўзи ягона, бир нусхалик, холос! Кўнгил ҳам шундай – биттагина, якка-ягона. Қолгани – ўткинчи шовқин- сурон” 1 . Бундан инсон ижтимоий ҳаёт ташвишларини бир четга суриб, ўз кўнгли буюрган ишни қилиши керак, дунёга бир бора келадиган инсон қалбига қулоқ тутиб яшаши керак, деган маънони тушуниш мумкин. Ҳикоячи қаҳрамон бўлган ёзувчи тилидан Фарҳоднинг ва ў Хулоса қилганимизда, Эркин Аъзамнинг “Шовқин” романи бош қаҳрамони бўлган Фарҳод Рамазон реалистик образ бўлиб, асарда жиддий камчиликлардан ҳоли бўлмаган инсон сифатида яратилган. II БОБ. ОБРАЗЛАР ТАЛҚИНИ ВА БАДИИЙ МАҲОРАТ “Инсонни маълум бир ҳаётий, ижтимоий, тарихий ва бошқа шароитларда тасвирлаш бирча ижодий методлар учун умумий қонундир. Бироқ қаҳрамон характерининг ҳар бир қиррасини ҳаётнинг объектив шароитларига мослаштириб, шу йўсинда далиллаб тасвирлаш барча ижодий методлар учун умумий қонундир. Бироқ қаҳрамон характерининг ҳар бир қиррасини ҳаётнинг объектив шароитларига мослаштириб шу йўсинда далиллаб тасвирлаш фақат реалистик адабиётга хос бўлган ҳодисадир” 1 . Шу қонуниятлардан келиб чиқилса, Эркин Аъзам романларини реалистик адабиёт намуналари дейиш мумкин. Чунки муаллиф ҳар мослаштиришга ҳаракат қилади. Ана шу мослаштириш жараёнида у бадиий тасвир воситаларидан унумли фойдаланади. Хусусан, пейзаж, портрет, бадиий детал, интарьер, персонаж нутқи кабилар шулар жумласидандир. Ҳар бир бадиий асарни тадқиқ этишда айнан унинг бадиийлигига аҳамият қаратилади. Айнан бадиият ёзувчи маҳоратини очиб беришда катта аҳамият касб этадиган унсур ҳисобланади. “Роман ўз табиатига кўра характерларни энг майда деталларигача тасвирлашни талаб этмайди. Характернинг шаклланиши ҳам роман ва повестдагидек батафсил кўрсатилмайди. Аксинча, романда шаклланган характер ва типларнинг маълум бир моментларигина ёритилади” 1 . Эркин Аъзам романларида тайёр шаклланган характерлар тавсифидан ташқари айрим характерларнинг шаклланиш жараёнидаги муҳим лавҳалар ҳам эслатиб ўтилади. Романда турли т “Шовқин” номида ўзига хос ҳаёт тарзи, кундалик ҳаётни ўзгартирган воқеа ҳақида сўзланади. Романда қаҳрамон яна ўша истеҳзоли нутқ услубида сўзлаттирилган. Ёзувчи романдаги образларнинг кўпини номи билан эмас, лақаби билан атаб қўя қолади. Хусусан, “стиляга тоға”, “Карашо” хола, “ҳамшаҳар” каби образлар шулар жумласидандир. Асар қаҳрамонлар романда айрим ўринлардагина кўзга ташланади. Бир ўринда унинг тавсифи кенгроқ қилиб ифодаланади. Муаллиф уларнинг тавсифида сарказмга алоҳида ўрин беради. Киноялар орқали қаҳрамонининг салбий хусусиятларини кўрсатиб бермоқчи бўлади: “Ёстиқдек сўмкасини қўлтиқлаб, бўялмаган, оқ аралаш сочларини ҳурпайтириб олган Гуля Лагутина кирди хонага. Ёнида Фарҳод кунда-кунора кўриб юрадиган, анови ленинободлик арбоб чолнинг ишқи тушган қорасоч жувон” 1 . Бу тасвирда инсонларнинг сирти ялтироқ, ичи қалтироқ ҳаёти ҳам кўрсатиб берилган. Уларнинг бир зиёфатдан сўнг аантрополог чолнинг уйига борган ҳолатлари қуйидагича таърифланган: “Бу хондоннинг ҳам омонат бекаси Гуляхонимнинг ўзлари экан. Ошхонага кириб-чиқиб у бирпасда қошиғу санчқиларни, синиқ-мертик стаканларни зиёфатга шай қилди. Тағин зум ўтмай қаҳваю чой кўтариб келди. Бошланди: чақ-чуқ, оғиз чапиллатиш, ора-орада мулозмат, ҳазил- мутойиба, ҳар хил тилаклар, Гугушидзенинг хушбўй тутуни ва ҳоказо” 1 . Бундан Гуля Лагутинанинг характер тавсифидан ташқари ўшандай зиёфтлардаги умумий ҳолат киноя усули билан ёритиб берилган. Кўринадики, муаллиф нутқидаги сарказм романнинг зарур ўринларида юқори пардага кўтарилади. Ушбу парчадаги “улуғ”, “кўру кар гумашта”, “одамшаванда”, “шаккок”, “ҳамнавоз”, “даррала Ёшлигидан ҳеч бир камлик кўрмай илиги тўқ, кўзи тўқ ўсгани бир томон, йигитлик кўркидан ҳам бас дегунча берган эди унга. Боз устига ўлгудек ясанчоқ, ҳар турли кийим-бошга ўч. Кўп умри киносафарларда ўтар, ҳар гал Тошкентга ажаб-ажаб қилиқлар чиқариб борар эди. Бир кўрсангиз қўлида асоча кўтариб юрибди, бир кўрсангиз – бўйнида заифона шойи рўмолча ёки капалакнусха бўйинбоғ, яна бир қарасангиз – хотинларга ўхшаб сочини орқасига танғиб олган... Худдики машҳур Ален Делон!” 1 Асар давомида унга яна қўшимча таъриф берилади. Ундан ижтимоий маъно ҳам келиб чиқади. Яъни, замонавий киноарбобларнинг қай йўллар билан танилиш жараёни киноявий усулда ёритиб берилган: “... Аммо ўзи жуда хушфеъл, беғубор, борини бировдан аямайди – қўли очиқ. Гинаю кек сақлаш нималигини билмайди. Чиқиб, йил оша оладиган бў хиёнат қилаётганини ҳам сезмайди, эри ҳам ундан бундай ҳолатларни яширади, иложи борича унинг кўнглига озор бермасликка ҳаракат қилади. Асарда Фарҳод иккала опа-сингил билан бирдай гаплашиб юриб, бирини танлаб уйланиш керак бўлган чоғда ёшроқ деб синглисига уйланган бўлади. Зебоси эса турмуши яхши бўлмай ажрашиб кетади, унинг қўлини сўраган бир одамни ҳам рад этади ва тақдири асарда қуйидагича баён қилинган: “... Анови физик-лирикнинг қўлини рад этиб, нечундир сизлардан ҳам аразлаб юра-юра, хориж радиосига ишга ёлланди-ю Лондонга жўнаворди. Бир арабга теккан, турмушидан чандон рози, ўқтин-ўқтин синглисига ҳар нав чойлардан туҳфа юборади. Баъзида “Зебонинг чойидан дамла, Зебомизнинг чойидан!” десанг, Зуҳра сенга ғалати тикилиб қолади. Хотинларни тушуниш қийин. Ўзининг опаси-ку!” 1 “Шовқин” Юқоридагилардан кўринадики, Эркин Аъзам аксар ҳолатда пейзаж тасвирни интерьер билан уйғун ҳолатда ифодалайди. Равшан Акобиров ва Фарҳод бир рус киноарбобининг уйида меҳмон бўлишгач, у ердан секингина кетмоқчи бўлишганида, девор ошамиз деб, Равшан Акобировнинг шими балчиққа буланади: - Келинг, яхшиси, ечиб беринг. Ариққа чайиб оламиз-да, манови бутага илиб қўямиз, бирпасда қурийди-қолади. Шундай бўлгани билан Акобиров хийла гўл, анойигина экан, дарров кўнақолди. Ана, бутанинг устига ёйиб қўйилган касофат шим енгил шабадада оҳиста тебранади, эгаси эса мана – қандайдир тош устида яланг оёқларини керган кўйи букчайибгина хомуш ўтирибди. Бугун сайланган раис! Мана шу жойларнинг эртанги хўжайини! 1 .. Бу парчадан Равшан Акобировнинг ўзига хос мураккаб характери билан бирга содда ва анойи қилиқ пинжакли, кўзойнак таққан қилтириқ-қилтириқ соф санъат ишқибозлари – бир тараф” 1 . Бундай таъриф икки хил тоифа инсонларнинг умумлашма образлари ҳосил бўлишига сабаб бўлган. Янаям аниқроғи, шу икки хил инсонларнинг типик хусусиятлари жамланган. Ушбу тоифаларнинг ўзига хос жиҳатлари таърифи кейинчалик ҳам давом эттирилади: “Этиклилар колхоз турмушидаан олинган, ғира-шира оқшом тасвирларию қувноқ “частушка”ларга бой, ичакдек чўзма-сақич кинороманлари билан шуҳрат қозонган эди. Кўзойнаклилар эса – дафъатан тушунилиши қийин, диққинафас ҳолатлару мавҳумотга тўла жумбоқнамо сирлар яратиб, олисларга талпингани талпинган. Этиклиларнинг халқчил ижодини булар писандига илмайди, “Жўн, ибтидоий!” деб бурун жийириб қарайди” 2 Бу тасвирлардан нафақат кино оламидаги, балки ҳозирги кун адабий жараёнида ҳ қурби етарди. Нечукдир шунга бормади. Кўп ўтмай унинг катта пойтахтга кўчиб кетгани хабари чиқди” 1 . Акобиров билан боғлиқ тафсилотларнинг яна бир ўзига хос жиҳати, яъни ушбу образнинг жўмардлигининг аёнлашгни, ноинсоф эмаслиги, вақтида эътироф ҳам қила билиши асарнинг сўнгида акс эттирилган. Ушбу ўринда муаллиф ҳар доимгидай учинчи шахс ҳақида сўзламасдан иккинчи шахсг қарата сўзлаган: “Акобировдан олган мактубингдаги сўнгги жумлаларни эслаб, шу тобда кўнглинг алланечук ҳазин тортди, кўзларингга ҳатто ёш келиб кетди: “Акангиздан ҳалиям ранжиб юргандирсиз? Қўйинг, бари ўтди энди... Мен бир тузук меҳр кўрмай, мусофир юртларда дарбадар ўсган ғариб бўлсам, нимамдан ўпкалайсиз, укам?!” 2 Бундаги аканинг укасига айтадиган кўнгил розлари кўп йиллар меҳр кўрмай, мусофирчиликда дарбдар кезган бир Фарҳоднинг ўз тақдири асарда ҳикоячи қаҳрамон нутқи билан берилган. Бунда ҳикоячи қаҳрамон Фарҳоднинг ўзи бўлиб, асар тилида сарказмдан унумли фойдланилган: “Ана энди ўзингдан гапир! Ўзинг... эл қатори. Йўқ, элдан зиёдароқ, албатта. Тагингда дабдабали мансаб машинаси, қўл остингда ҳақ деб тургувчи, аслида сердаъво, серғавғо кўп соқолдору бесақол. Гапинг – гап, сўзинг – сўз. Бу ёқда уй-рўзғор бут, бари бадастир. Ишларинг бир текис, бир маромда. Уч қиз жой-жойини топиб кетган. Ия, тополмаган биттаси қайтиб келиб ўтирибди ҳам. Ҳай, пешона-да, начора?” 1 Роман бадиияти ёзувчи маҳоратини очиб бериши ҳар хил романларда турлича тарзда амалга оширилади. Хусусан, композицион унсурларнинг жойлашуви, яъни асар тузилиши ҳам шунга мос равишда шакллантирилган. Ҳатто кичик фаслларга берилган сарлавҳалард Чунки қаҳрамонлар ҳам ўзимизнинг замондош инсонларимиз. Бу ҳақида юқорида ҳам таъкидлаб ўтган эдик. Асардаги инсоний муносабатлар ва ҳиссиёт ифодасида ёзувчи композицион унсурлардан ҳам ўрни билан фойдаланади. Хусусан, айрим ўринларда интерьерлар, шунингдек, бадиий деталлар ҳам ёзувчи маҳорати ифодаси сифатида кўзга ташланади. Хусусн, Фарҳоднинг Виканинг уйида қолиб кетган рўмолчаси, Равшан Акобировнинг лой бўлган шими, “бурёт маликаси”нинг сочи шулар жумласидандир. Асарда ўзбекона ғурурнинг тоғлардек юксак эканлигига ишора мана шу ўринда акс эттирилган. Ўз юртига эгалик ҳисси уни янада гуллаб яшнашига ҳисса қўшишга чорлашининг яна бир кўриниши романдаги Фарҳод ва Равшан Акобиров образларининг конфликти орқали амалга оширилади. Эркин Аъзам романларида қаҳрамон масаласи ўзига тарзда, ўзига Эркин Аъзам романларидаги образлар талқини ва бадиий маҳорат масаласи юзасидан қуйидаги хулосаларга келиш мумкин: – Романлар бадиияти ўзига хос тарзда бўлиб, ёзувчи характерлар талқинида композицион унсурларининг жойлашуви ва ифодасига алоҳида аҳамият қаратади. Булар асар сарлавҳаси, портрет чизгилар, интерьер тасвирларининг ўринли ва аҳамиятли эканлигида кўринади. – Бадиий деталларнинг ҳам ўзига хос кўринишлари деярли ҳар бир романда кўзга ташланади. Булар портрет, предмет, психологик ёки нутқий деталлардир. – Асарлар бадииятида муаллиф ёки персонаж нутқининг ҳам аҳамияти катта. Улар орқали қаҳрамонлар характери кўпроқ очиб берилади. Хулоса қилиб айтганимизда, Эркин Аъзам романларидаги образлар талқинида бадиий маҳоратнинг ўрни беқиёс. “Бадиийликда адабиётнинг хосияти (спецификаси) мезони қаҳрамонлар талқинидаги ҳажвий тавсиф орқали ифодаланганлигида кўринади. Хулоса Роман жанри ўзбек адабиётида азалдан шаклланиб, тараққий этиб келаётган эпик жанрлардан ҳисобланади. Ушбу жанрнинг ривожланиши янгича мазмун билан бойиб боришида ўзига хос ҳисса қўшиб келаётган 28 адибларимиздан бири Эркин Аъзам бўлиб, унинг “Шовқин” романи бугунги кунда ўз мухлисларига эга эканлиги, ўзига хос янгича характерлар талқини билан ажралиб туриши уларни тадқиқ этиш заруратини юзага келтирди. “Ижод жараёнида санъаткорнинг диққат марказида турадиган нарсалардан бири – инсоннинг шахс сифатидаги конкрет хусусиятларини, индивидуал белгиларини кўрсатишдир. Томчида қуёш акс этганидек, бадиий асарда инсон ҳаётининг конкрет манзаралари, индивидуал белгилари орқали ҳаётдан олинган умумлашмалар ифодаланади” 1 . Шу маънода Эркин Аъзам романида турли тоифа кишиларнинг шахс сифатидаги индивидуал белгилари ёрқин кўзга ташланади. Ушбу адиб асарларида алохида образларининг турфа хил табиати акс эттирилган. Эркин Аъзам романи қаҳрамонларини ижобий ёки салбий каби тоифаларга ажратишнинг ило – Хусусан, адибнинг ушбу романида қаҳрамон ҳақидаги маълумотлар муаллиф тилидан ҳам, ҳикоячи қаҳрамон тилидан сўзланади. Кўп ҳолатларда ҳикоячи қаҳрамон воқеалардаги кузатувчи эмас, балки иштирокчи сифатида талқин этганидан бу ҳолат романларда ҳаётийлик хусусиятини бўрттириб кўринишига сабаб бўлади. – роман қаҳрамонлари ўзига хос талқин этилганидан уларнинг ижтимоий ҳаётнинг ёки бугунги куннинг кишилари эканлигига ишониш мумкин. – Адибнинг “Шовқин” романида муаллиф нутқи киноявий нутқ бўлиб, бундай нутқ роман қаҳрамонлариниг индивидуал хусусиятларини, мавжуд илатларини бўрттириб кўрсатилишига хизмат қилган. Юқоридаги ўзига хос жиҳатлар Эркин Аъзам романнавислигидаги индивидуал жиҳатлар бўлиб, уларнинг мавжудлиги романлар муваффақияти ва ўқимишлилигини таъминлаган. Ишнинг иккинчи боби “Обра – Бадиий деталларнинг ўзига хос турларининг романларда қўлланилиши асар қаҳрамонларининг индивидуал қирралари кўринишида қўл келган. Ҳар бир детал қаҳрамон характерига мутаносиб танланган. – Романда қаҳрамонларининг нутқи ҳам уларнинг характер- хусусиятлари кўринишида алоҳида аҳамиятга эга бўлган. Ушбу нутқ қаҳрамоннинг макон ва замонга дахлдорлиги жиҳатини кўрсатишда ҳам ўз ўрнига эгалиги билан ажралиб туради. Хуллас, Эркин Аъзамнинг “Шовқин” романи ҳозирги ўзбек насрида ўз ўрнига эга, бадиий жиҳатдан мукаммал асарлар дейишимизга юқоридаги таҳлиллар асос вазифасини ўтайди. Роман образлари ҳаётийлик жиҳатига кўра ишонарли ва холис талқин этилганлиги уларнинг муваффақиятига замин бўлганлиги кўзга ташланади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Каримов И. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т., 7. Тўйчиев У. Ўзбек адабиётида бадиийлик мезонлари ва уларнинг маромлари. – Тошкент. Янги аср авлоди. 2011. – 508 б. 8. Тўраев Д. Янги ўзбек адабиёти. – Тошкент. Фан, 2008. – 191 б. 9. Ум у ров Ҳ. Адабиёт назарияси .– Т., Шарқ, 2002, -254 б. 10. Худойбердиев Э. Адабиётшуносликка кириш. – Т., ЎАЖБНТ, 2003. - 361 б. 11. Эркин Аъзам. Пакананинг ошиқ кўнгли. – Тошкент. Маънавият, 2001. – 206 б. 12. Эркин Аъзам. Жаннат ўзи қайдадир. – Тошкент. Шарқ, 2007. – 270 б. 13. Эркин Аъзам. Эртак билан хайрлашув. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. – Тошкент. 2007. – 200 б. 14. Эркин Аъзам. Шовқин. – Тошкент. Ўзбекистон, 2011. – Б. 288. 15. Муаллифлар жамоаси. Адабиёт назарияси. 2 томлик. 1-том. – Тошкент. Фан. 1978. – 416 б. 16. Йўлдошев Қ. Ёниқ сўз. – Т., Янги аср авлоди, 2006, -544 б. 17. Ғофуров И. Ям-
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha