Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 106.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 04 Июль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Этиканинг асосий категориялари

Купить
Этиканинг асосий категориялари • МУХАББАТ бош мезоний тушунча сифатида деярли барча асосий тушунчаларда ва тамойилларда ўз «ҳисса»сига эга. На эзгуликни, на яхшиликни, на ватапарварликни, на инсонпарварликни МУХАББАТСИЗ тасаввур этиб бўлмайди. • МУХАББАТ – инсонни ташқи ва тарнсцендентраль олам билан боғловчи, уни ёлғизликдан олиб чиқадиган буюк куч. Муҳаббатнинг объекти доимо гўзаллик, манфаатсиз гўзаллик. У – Оллоҳми, Ватанми, ёрми – муҳаббат эгасига ундан-да гўзалроқ нарса йўқ. Айни пайтда бир объектни севган киши бошқа объектларни ҳам севмаслиги мумкин эмас. Дейлик, ёрга бўлган ҳақиқий муҳаббат Ватанга, инсониятга муҳаббатни инкор этмайди, аксинча, барқарор қилади. Муҳаббат – олий туйғу, шу маънода у олий тушунча. • МУХАББАТ инсон ахлоқий хаётининг чўққиси, комиллик белгисидир. Шу боис ҳақиқий муҳаббат эгалари ёшлар томонидан доимо ахлоқий идеал тарзида қабул қилинади. Масалан: Фарҳод ва Ширин, Ромео ва Жульетта, Отабек ва Кумуш ва ҳакозо. Муҳаббатнинг зидди – нафрат. Нафрат тушунчаси, муҳаббат сингари кенг қамровли эмас. Ҳазар, жирканч ҳисси нафратнинг кундалик турмушидаги тор, «майда» кўринишидир. Нафрат кишида ёқимсиз таассурот уйғотса-да, аслида у асосан иллат эмас, ахлоқий фазилат сифатида инсоннинг виждонлилигидан, ботиний жасоратидан далолатдир. Этиканинг мезоний тушунчаларидан яна бир жуфтлик ЭЗГУЛИК ВА ЁВУЗЛИК. Эзгулик – инсон шахсининг комилликкка, бахтга, жамиятни эса юксак тараққиётга етказувчи воситадир. У инсоннинг ахлоқий фаолияти туфайли муайянлашади, юзага чиқади. Эзгулик ва унинг зидди ёвузлик одатий, кундалик ҳаёт мезонлари билан ўлчанмайди, улар ҳам муҳаббат сингари қамровли ва ижтимоийлик хусусиятига эга. Этиканинг яна бир қамровли мезоний тушунчаси-АДОЛАТ. • АДОЛАТ - баҳолаш мақомига эга. • АДОЛАТда жамиятни тартибга солувчилик хусусияти бор; унда ҳам ахлоқий, ҳам ҳуқуқий талаблар мужассамлашган. Уни маълум маънода миқдор ўлчовчи ҳам дейиш мумкин. • АДОЛАТ бор жойда ижтимоий жабрга, бебошликка йўл йўқ. Этиканинг ниҳоятда таъсир доираси кенг тушунчаларидан бири ВИЖДОН. • ВИЖДОН – Зигмунд Фройд таъбири билан айтганда, ало мен, мен устидан назорат ўрнатиб, уни бошқариб турувчи иккинчи, юқори даражадаги мен. • ВИЖДОН АЗОБИ, бу оддий ўнғайсизлик эмас, балки қалбдаги, одамдаги одамийликка эътиқоднинг фарёди, талаби, уни кўнгилдан чиқариб ташламас экансиз, ҳеч қачон азоб тўхтамайди. Кўпинча виждон тушунчаси ўрнида иймон иборасини учратиш мумкин • Иймон аслида диний тушунча. Лекин ҳаётда виждон тушунчасининг синоними тарзида ишлатилади. • Виждонли одамларгина ҳақиқий эркин, демократик фуқоролик жамиятини ярата оладилар. Зеро виждон, энг аввало, ўзгаларга нисбатан бурч ва масъулиятни тақозо этади. Яна бир муҳим мезоний тушунча – бурч. • Бурч, моҳиятан, жамият, давлат ва шахсларга нисбатан муайян индивиддаги муносабат, улар олдидаги мажбурият. • Ҳаётда инсоннинг ҳар бир хатти- ҳаракати замирида БУРЧ тушунчаси – БУРЧга садоқат ёки хиёнат ётади. • Баъзан БУРЧ туфайли одамлар ўз севгисидан, жон-дилидан севган кишисидан кечишга ҳам мажбур бўладилар Мезоний тушунчалардан яна бири – НОМУС • НОМУС моҳиятан шахснинг ўз қадр-қимматини англаб етиши, шу қадр-қимматнинг жамият томонидан тан олиниши ёки олинмаслига муносабати билан белгиланади. • Номус йўлида инсон ҳатто ўз ҳаётидан кечиши мумкин, одамлар ўз номуси, оила номуси, миллат номуси деб курашадилар. Идеал, бахт, ҳаётнинг маъноси, сингари тушунчалар ўз ечимини талаб қилиши билан, яъни муаммолик хусусияти билан ажралиб туради. • Бахт – инсоннинг ўз ҳаётидан олий даражадаги ќониќиш ҳиссини акс эттирувчи тушунчадир. Бахт категориясини таҳлил қилиш учун, аввало, унинг объектив ва субъектив томонларини кўриб чиќмоќ керак. • Бахтнинг объектив томони ахлоқий маќсад билан белгиланади ва объектив мазмун бўлмаса кишилар унга эришиш учун фаолиятларида ҳеч ќачон ўз ҳаракатларини мувофиқлаштира олмайдилар. • Бахтнинг субъектив томони шундан иборатки, бахтга эришишнинг реал шарт-шароитлари кишиларнинг онгида ва ҳатти-ҳаракатида акс этади, ҳар бир киши учун унинг ижтимоий аҳволи, ёши, шахсий майллари, маќсад сари интилиши, иродавий, руҳий, маиший ва бошқа ҳолатларига ќараб турлича тарзда намоён бўлади. • Ҳаётнинг маъноси – инсон ҳаёт фаолиятининг йўналтирилганлигида ва унинг томонидан яратилган ахлоқий ќадриятларда намоён бўлади. • Ћаётнинг маъноси муаммоси – инсон ҳаётий фаолиятининг йўналиши асосида белгилаб олинадиган вазифага оид масала бўлганлиги учун ќандай яшамоќ керак?, деган саволга жавоб қилиш ҳар бир кишининг ҳаётига дахлдордир. • Маълум мақсадга қаратилмаган фаолият ўзининг ҳақиқий маъносига эга эмасдир. Лекин, мақсадга эга бўлмоқликнинг ўзигина етарли эмас, балки, ушбу максадни амалга ошира билиш учун фаол ҳаракат, интилиш унинг энг муҳим томонидир. • Ҳаётнинг маъноси – инсоннинг бутун ҳаётий фаолиятида аниқ мақсадларни белгилаб берадиган бош йўналиш бўлиб ҳисобланади. • Инсоннинг ўз истиқболи учун қўядиган мақсадлари қанчалик олийжаноб бўлса, ҳаётнинг маъноси ҳам шунча теранроқ бўлади . Никохнинг ахлоқий асослари Оилани фуқаролик жамиятининг, давлатнинг энг муҳим ҳужайраси дейишади. Чунки ҳар бир жамият аъзосининг, бўлажак фуқуронинг тарбияси оиладан бошланади. Оила уч жиҳатни: ўзининг бевосита кўриниши бўлмиш никоҳни; оилавий мулк ва анжомлар ҳамда улар ҳақидаги ғамхўрликни; болалар тарбиясини ўз ичига олади. Аввало, никоҳ хақида тўхталиб ўтайлик. Қонунга биноан никоҳ тузиш шартларида энг муҳимлари – никоҳга кирувчиларнинг ўзаро розилиги ва уларнинг никоҳ ёшига етганликлари. Бизда йигитлар учун – 18, қизлар учун – 17 никоҳ ёшлари қилиб белгиланган. Бу – масаланинг ҳуқуқий томони. Унинг иккинчи – ахлоқий томони ҳам борки, у севги билан боғлиқ. Никоҳ тузишдан аввал икки ёш орасида гоҳ очиқ севги – мунтазам учрашувлар, аҳду паймонлар қилиш ёки орқаворотдан бир- бирини ёқтир ЯХШИ ЛИК ЁМОН ЛИК ВИЖ ДОНЁВУЗ ЛИК АХЛОҚШУНОСЛИКНИНГ АСОСИЙ КАТЕГОРИЯЛАРИ ЭЗГУЛИ К БУРЧҲАЁТНИНГ МАЪНОСИ БАХТ АДОЛАТ Яхшилик ва ёмонлик категорияси ахлоқий онгнинг энг умумий тушунчалари системасига киради. Яхшилик инсоният бахт- саодати эзгу ниятларининг ахлоқий томонини ифода этади. Яхшилик ижтимоий ходисаларни, шунингдек ахлоқий хатти- харакат, хулқ- атвор, принцип ва қоидаларни муайян синф, жамоатчилик ёки айрим кишилар нуқтаи назаридан ижобий бахолари мажмуини англатади. Ёмонлик тушунчасида кишиларнинг мақсадига улар эъзозлайдиган нарсаларга зид келадиган, бахтга эришишга, одамлар орасидаги муносабатларда ижобий ўзгаришларнинг қарор топишига хамда инсоннинг камол топишига тўсқинлик қиладиган хамма нарсалар хақидаги тасаввурлар ифодаланади. Бу ўринда шуни алохида таъкидлаш керакки, яхшилик ва ёмонлик тушунчаси жамиятдан ташқари ва унга боғлиқ бўлмаган холда мавхум бўлиши мумкин эмас. Бу категорияга и Ахло қшунослик инсондаги икки хусусиятни ўрганади Эзгулик Яхшилик Мухаббат Ёвузлик Ёмонлик нафратАхлоқий фазилатлар иллатлар АХЛОҚШУНОСЛИКНИНГ ТАМОЙИЛЛАРИ ЭРКПАРВАРЛИК МЕҲНАТСЕВАРЛИК ЗИЁЛИЛИК МЕҲМОНДЎСТЛИК БАЙНАЛМИНАЛЛИК МИЛЛАТПАРВАРЛИК ИНСОНПАРВАРЛИК Инсон ахлоқий қимматларини тушунишга ўз субъектив фикрини ҳам қўшади, лекин яхшилик ва ёмонлик ҳақида, буни у хохлайдими- йуқми, у муайян шароитда мавжуд бўлган ахлоқига мувофиқ ҳукм чиқаради. Яхшилик ва ёмонликнинг субъектив томони айрим шахсларнинг ўз хатти- харакатлари ва бошқаларнинг хулқи хақидаги фикирларидан иборатдир. Яхшилик ва ёмонлик тушунчаларни эзгулик ва ёвузлик тушунчаларидан фарқ қилиши лозим. Эзгулик ва унинг зидди ёвузлик одатий, кундалик ҳаёт мезонлари билан ўлчанмайди, улар қамровли ва ижтимоийлик хусусиятига эга. Эзгуликнинг ахлоқий идеал билан боғлиқлилиги ҳам шундан. Яхшилик эса шахснинг одобига, хулқига боғлиқ бўлган ижобий ҳодиса. Зеро унда мардлик; очиқкўнгиллилик, ҳалоллик сингари ахлоқий меъёрлар тажассум топади. Бироқ у қахрамонлик, жасорат, ватанпарварлик каби Ахлоқшуносликнинг асосий меъёрлари ШИРИНСУХАНЛИК КАМТАРИНЛИК ОЛИЙЖАНОБЛИК ХУШМУОМАЛАЛИК Арасту Искандарга қилган насиҳати А. Блок: “ Инсон ҳаётининг маъноси тиниб-тинчимаслик ва доимий ташвишдан иборатлигини тушунган одам калта фаҳмликдан қутулган бўлади”, венгер математиги Больяй Яноши. Ер юзида лоақал биргина бўлса ҳам бахтсиз яшаётганини кўриб туриб, хотиржам яшаш ва бахтли бўлиш мумкин эмас", — деган эди “ Билгилки, адолат буюк қудратли худонинг ер юзидаги ўлчовидир, унинг ёрдамида заиф бўлган ҳақ одам кучли бўлган ноҳақдан ўз ҳакини олади", АХЛОҚИЙ МАДАНИЯТ КАСБИЙ ОДОБ МУОМАЛА ОДОБИ ЭТИКЕТ 170205 0817 06 08 10 Дарҳақиқат Абулқосим Фирдавсий таъкидлаганидек: Яхши бўлсанг агар, қолади номинг Қўлга кирар бахту, истагу қоминг Ёмонлик ўрасан, эксанг ёмонлик Бирор кун кўрмайсан шодлик, омонлик. Адолат. Адолат ахлоқнинг норматив тушунчаси бўлиб, у тенгликнинг, тақдирлашнинг ҳақиқий, зарурий ўлчовидир. Бу тушунчалар омманинг ижтимоий- сиёсий онгида муҳим аҳамиятга эга. Адолат шахс ва ижтимоий бирликнинг реал иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий ҳолатини ифодалайди. Шунинг учун Сократ адолатни “қонунга мувофиқ хулқ” деб баҳоланган эди. Адолат ижтимоий муносабатларнинг ҳамма томонларига алоқадор бўлгани учун кишининг қадр- қиммати билан унинг тақдирланиши ўртасидаги, ҳуқуқ билан мажбурият ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўз ичига олади. Бу муносабатларнинг бузилиши адолатсизлик деб баҳоланади. Демак адолатлик ва адо Адолат кўпроқ “одиллик” тушунчаси билан боғлиқ бўлиб, моҳиятдан ижтимоий ҳаёт қонунларини тўғри баҳолаш, уларга холис ёндашишни англатади. Ҳақиқат эса, ана шу асосда хукм ва хулоса чиқариш, ҳаёт ҳодисалари, кишиларнинг хатти- харакати ва фаолиятига нисбатан юксак маънавий мезонлар нуқтаи назаридан қарашни ўзида ифодалайди. Одамлар асрлар мобайнида одил жамиятни орзу қилиб, ҳақиқат тантанаси учун курашиб келган. Адолат жамиятининг муайян шахсга муносабатида яққол намоён бўлади. Инсон жамиятдаги ўрни қадр- қиммати адолат мезони ҳисобланади. Ҳаётининг иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий соҳаларида содир бўладиган барча воқеа ва ҳодисалар бу жараёнга бевосита ёки билвосита таъсир қилади. Бу таъсир инсон эрки ва иродасини белгилайди, алоҳида шахс учун маънавий мезон вазифасини бажаради. Ана шу Бурч. Инсон хатти- ҳаракатида бурч ички маънавий зарурат, яъни ахлоқнинг муайян принциплари, нормаларига мувофиқ равишда шахснинг жамиятга, коллективга, кишиларга ва ўзига бўлган ахлоқий мажбуриятини англатади. Бурч категорияси ахлоқнинг жамият ҳар бир аъзосига маълум талаблар қўйишини ифодаловчи императив (қатъий талаб, буйруқ, амр) характерда, яъни харакатга ундовчи, кишилараро муносабатни тартибга солиб туришда хатти- ҳаракатни танлаш мотивидир. Ахлоқий онгнинг бу элементларининг ўзига хос хусусияти шундаки, унда ижтимоий мажбурият ихтиёрий мажбуриятга, маънавий ва ахлоқий заруриятга айланишдир. Бурч ахлоқий онг ҳодиса сифатида шахс эркинлиги билан ахлоқий эркинлигининг кенгайтириб бориш ва шахс ахлоқий маъсулиятининг ўсиши билан шаклланиб боради. Бурчни англаш ва хис этиш инсонга табиа Этика тарихида бурч муаммосини кенгроқ ва ҳар томонлама таҳлил қилган немис файласуфи И.Кантдир. У бурчни кишилар ҳаётидаги аҳамияти таҳлил қилар экан, инсонни хатти- харакатга ундовчи катта куч эканлигини кўра олди. “Бурчдеб ёзган эди Кантсен юксак ва буюк сўзсан, сенда кишиларга манзур бўладиган бирор ёқимли нарса йўқ, сен тобеликни талаб қиласан, сенинг қаршингда барча иштиёқлар лол қолади...” Бошқача айтганда, Кант талқинича бурч бу шахс ўз истак ва манфаатларига қарама- қарши “соф” бурч амрига кўр- кўрона бўйсунишдир, яъни “бурч- бурч учун” деган шиор келиб чиқади. Этиканинг бурч категорияси орқали шахс билан жамият ўртасидаги ахлоқий муносабат ўз ифодасини топди. Бу муносабатларнинг объектив томони жамият томонидан шахс, коллективга қўйиладиган ахлоқий талаблар системасидир. Ҳар бир
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha