Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 374.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Фоиз ставкаси ва унга таъсир килувчи омиллар таҳлили

Купить
Фоиз ставкаси ва унга таъсир килувчи омиллар таҳлили 5340700- “ Банк иши ” йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун МУНДАРИЖА : Кириш ...................................................................................................... Тижорат банклари фоиз сиёсати ва унинг I боб . тузилиши ............................................................................................ 3 1.1. Тижорат банклари фоиз сиёсатининг мазмуни ва унинг тузилиши . 10 1.2. Фоиз ставкалар ва уларнинг турлари ................................................... II Тижорат банкларининг актив ва пассив операциялар бўйича боб . фоиз сиёсатининг амалий ҳолати .................................................... Тижорат банклари фоиз ставкалари таъсир қилувчи омиллар 2.1. таҳлили ..................................................................................................... Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг п банкларнинг ички ва халқаро молия бозорларида рақобатбардошлигига эришиш бўйича институционал - ҳуқуқий асослар яратилди . Актив ва пассив операциялари бўйича фоиз ставкалари бир - биридан фарқланади , лекин улар орасида жуда яқин алоқа ва боғлиқлик мавжудки , бу бизга фоиз ставкаларининг умумий структураси ҳақида гапиришга имкон беради . Масалан , агар депозитлар бўйича фоиз ставкалари пасайиш тенденциясига эга бўлса кредитлар бўйича ундириладиган фоизлар ҳам пасаяди . Молия бозори қанчалик ривожланган бўлса , ушбу боғлиқлик шунча кучли бўлади . Молия бозори қанчалик мураккаблашиб , рақобат кучайса , ушбу рискнинг банк молиявий бошқарувидаги аҳамияти шунчалик юқори бўлади . Агар фоиз ставкалари пасаядиган бўлса , банк маблағларни арзонроқ жалб қилиш имкониятига эга бўлади , лекин маблағла 2011 йилда депозитларга 18 млн . сўмдан ортиқ , ўтган йилга нисбатан 36,3 фоиз кўп маблағ жалб қилингани , жумладан , аҳоли депозитлари 38,8 фоизга ошгани , айниқса , эътиборлидир 1 . 2011 йил давомида кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаларининг ҳам пасайиши кузатилди . Хусусан , қисқа муддатли ( муддати бир йилгача бўлган ) кредитлар бўйича фоиз ставкалари йил бошидаги 13,8 фоиздан йил охирига келиб 13,2 фоизга тушди . Узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 2010 йилда 13 фоизни ташкил қилган бўлса , 2011 йилда 11,8 фоизгача пасайди . 2011 йилда жисмоний шахсларнинг тижорат банкларидаги депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари йил бошидаги 9,9 фоиздан йил охирида 9,6 фоизгача тушди . Тижорат банклари фаолиятининг барқарорлиги активларнинг хатар - тижорат банкларида фоиз сиёсати шакллантирилишини такомиллаштириш борасида мавжуд бўлган муаммоларни аниқлаш ; - банкларнинг фоиз сиёсатини банк даромадлилигига таъсирини баҳолаш ; - тижорат банкларида фоиз сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат . Битирув малакавий ишининг объекти сифатида республикамиз йирик тижорат банкларининг кредит ва депозит хизматларини кўрсатиш амалиёти ҳисобланади . Тадқиқот предметини тижорат банклари кредитлаш амалиётида юзага келадиган кредит муносабатлари ташкил этади . Малакавий ишнинг илмий ва амалий аҳамияти . Битирув малакавий ишининг илмий аҳамияти шундан иборатки , битирув малакавий ишини бажариш жараёнида олинган илмий хулосалардан иқтисодий олий ўқув юртларида тижорат банкларининг кредитлаш ва Малакавий ишнинг учинчи боби , “ Тижорат банкларининг фоиз сиёсатини такомиллаштириш масалалари ” деб номланиб , унда тижорат банклари фоиз сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор илмий таклиф ва амалий тавсиялар ўз аксини топган . I БОБ . ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ФОИЗ СИЁСАТИ ВА УНИНГ ТУЗИЛИШИ . 1.1. Тижорат банклари фоиз сиёсатининг мазмуни ва унинг тузилиши . Фоиз сиёсати нафақат пул - кредит бошқарувида асосий компонент вазифасини бажаради , балки кредит муомаласини бошқаришда иқтисодда устувор ҳам ҳисобланади . Банк фоизидан фойдаланиш механизми бир нечта элементларни ўзида мужассамлаштиради ва унинг ёрдамида банк фоиз сиёсати вужудга келади ҳамда унинг амалдаги кўриниши ссуда фоизи ҳисобланади . Банк фоиз ставкасига олимлар турлича таърифлар берганлар . Масалан И . О . Лаврушин банк мажбуриятлар риски , актив томондан пул қуйувчиларнинг ҳам пассив томонидан мажбуриятлар бажарилмаслиги рискини оширади . Банк фоизи 2 хил маънода фойдаланилади : 1. Банк жалб қилган маблағлар ( бошқа кредит ташкилотларидан олинган банклараро кредитлар , жисмоний ва юридик шахсларнинг омонотлари ва депозитларига фоиз , мижозларнинг ҳисобварақларидаги қолдиқларга фоиз ) га тўлайдиган қийматни ифодалашда ; 2. Банк жойлаштирадиган маблағларга олинадиган қийматни ифодалаш учун . Бошқача қилиб айтганда банк фоизи турли шаклларда : Депозит фоизи ; Ссудалар бўйича фоиз ; Банклараро кредитлар бўйича фоиз ; Қимматли қоғозларга инвестициялар бўйича фоизлар . Кредит суммасига мувофиқ келмаган фоизнинг мутлоқ миқдори ҳеч нарсани англатмайди . Шу сабабдан кредит келишувининг самарадорлигини ойдинлаштир Қисқа муддатли ; Узоқ муддатли . фоиз ставкаларининг тузилиши бўйича : асосий ( базавий ); қўшимча , яъни асосий ўзгариши натижасида ўзгарадиган фоиз ставкалар . Шаклланиш характери бўйича - бозор ва тартибланадиган тўғри ёки эгри ( Марказий банк ва бошқа субъектлар ставкалари ) ставкларига бўлинади . Тартибланадиган ставкаларга қайта молиялаштириш ставкаси ва Марказий банк штраф ставкалари киради . Фойдаланиш кўламига бўйича - ҳудудий , миллий ва ҳалқаро кредит бозорларида қўлланиладиган ставкалар . Кредитдан фойдаланиш даврида ўзгариш характерига қараб фиксирланган ( ўзгармас ) ва сузувчи ( ўзгарувчи ) ставкаларга ажратилади . Лаврушин И . О . ссуда фоизини белгилар бўйича қуйидагича турга ажратади : Кредит шакллари бўйича - тижорат фоизи , банк фоизи , истеъмол фоизи , лизинг битимлари Фоиз даражасини шакллантириш усуллари ; Фоиз ставкаларининг дифференциялаш мезонлари бўйича ; Марказий банк томонидан фоиз нормасини тартиблаш методлари бўйича ; Фоизлар бўйича тўловларни ўтказиш ва ундириш тартиби бўйича ; Фоизнинг қарз олувчилар моддий манфаатлар тизими билан ўзаро боғлиқлиги ; Кредит муассасалариннг даромадлари ва харажатларини шакллантиришда фоизнинг ўрни . Банк фоизидан фойдаланишнинг замонавий механизми қуйидагилар билан характерланади : Фоиз даражаси кредит битими томонлари ўртасидаги кредит ресурсларига бўлган талаб ва таклифни ҳисобга олган ҳолда шартнома орқали аниқланади . Марказий банк доимий равишда тўғридан - тўғри ссуда фоиз нормасини маъмурий бошқарувидан унинг даражасини қайта молиялаштириш фоиз ставкасини ўзгартириш ва мажбурий резервлар нормасини маневрл кредитлар бўйича харажатлар корхона солиққа тортилган фойдасига олиб борилади . Замонавий механизмнинг хусусияти бевосита фоизлар бўйича даромад ва харажатларнинг банк якуний моддий манфаатлари билан бевосита боғлиқлиги ҳисобланади . Банк ссуда капиталининг таннархи ишлаб чиқариш харажатлари умумий суммасининг жойлаштирилган маблағлар хажмига нисбатан ифодалайди . Ссуда капиталининг таннархи қуйидаги формула орқали ҳсиобланади : Ссуда капиталининг Банк харажатлари таннархи = --------------------------------------- Даромад келтирувчи активлар Банк харажатлари 2 асосий элементлардан таркиб топади : Ресурсларни шакллантириш бўйича харажатлар ; Банк фаолиятини таъминловчи харажатлар . Биринчи гуруҳ харажатларга - жалб қилинадиган депозитлар ( муддатли ва талаб қилиб олингунга қадар депозитлар келиб чиқиб белгиланади . Қуйи фоиз даражаси банкнинг жалб қилиш ва фаолиятини таъминлаш бўйича харажатлари орқали аниқланади . У кредитлаш ресурсларига тўғридан - тўғри боғлиқ бўлиб ҳисобланади . Ҳар бир алоҳида олинган битимда фоиз нормасини ҳисоблашда тижорат банклари қуйидагиларни ҳисобга оладилар : Базавий фоиз ставкасининг даражаси , бу маълум даврга таъминланган ссудалар бўйича банкнинг энг кредитга лаёқатли мижозлари учун ўрнатилади ; Алоҳида ҳар битим шароитидан келиб чиқиб рискни қўшиш . Базавий фоиз ставкаси қуйидаги формула орқали аниқланади : Базавий фоиз ставка = С 1 + С 2 + П ь ; Бу ерда : С 1 - режалаштирилаётган даврга барча кредит ресурсларининг ўртача реал баҳоси ; С 2 - банк фаолиятини таъминлаш бўйича режалаштирилаётган харажатларнинг жойлаштирилаётган маблағлар ҳажмиг Рискни ҳисобга олган ҳолатда қуйидаги мезонлпардан келиб чиқиб гуруҳланади : Қарз олувчининг кредитга лаёқатлилиги ; Ссуда бўйича таъминот ва унинг характери ; Мижознинг банк билан мустаҳкам алоқаси ; Фоизларни ҳисоблаш усуллари ; Қарз олувчининг кредит муддатига риоя қилишлиги . Маълумки ссуда фоизи банк даромадини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди ва жалб қилинган маблағларга тўловлар унинг харажатлари таркибида муҳим ўрин эгаллайди . Банк фоиз маржаси банк актив ва пассив операцияларпи бўйича ўртача фоиз ставкалари ўртасидаги фарқ муҳим маъно касб этади . Қуйидагича аниқланади : Д п - Р п * 100 % М факт = А д Бунда : М факт - фоиз маржасининг амалдаги ҳажми ; Д п - фоизли даромадлар ; Р п - Фоизларни тўлаш бўйича харажатлар ; А д - фоиз кўринишида даромад келтирувчи активлар . Фоиз маржа тўловлар муддати қўлланиладиган фоиз ставкалар характери ва бошқалар билан боғлиқ бўлиб ҳисобланади . Бозор механизми ривожланиш шароитида ғарб мамлакатларининг тажрибасини ҳисобга олиш муҳимдир . Ғарбий мамлакатлар бир вақтнинг ўзида бир қатор фоиз ставкаларини - фиксирланаган ва сузиб юрувчи фоиз ставкаларини қўллашади . Бу одатда бозор конъюктурасининг ўзгаришига боғлиқ бўлиб ҳисобланади . Ғарб амалиётидаги тижорат банклари актив ва пассивларни фоиз ставкаларини тезлик билан тартибга солиш ва янги даражасига ўтишдан келиб чиқиб 4 та катгорияга бўлишади : 1. Бозор шароити ўзгарган шароитда актив ва пассивлар бўйича қўлланиладиган тезкор ва тўлиқ фоиз ставкаларини кўриб чиқиш , яъни кўриб чиқиладиган актив ва пассивлар ; 2. 3 ой мобайнида тўлиқ тартибга солиш ; 3. Ставкалар 3 ойдан ошган Фоиз ставкасининг макроиқтисодий даражада ҳаракат қилишдаги асоси бўлиб бозор жараёнларининг ривожланиши ва кредитга тўлов миқдорининг эркин ўзгариши шароитида хўжаликда ўртача фойда нормаси ҳисобланади . Фойда нормасидан у ёки бу томонга ўзгаришига таъсир қилувчи омилларни умумий ва махсус омилларга бўламиз . Умумий омилларга қарз маблағаларига талаб ва таклифнинг ўзгариши , Марказий банк сиёсати , пул қадрсизланиши даражаси . Актив операциялар бўйича фоиз ставкасини аниқловчи хусусий омилларга қуйидагилар киради : Ссуда ҳажми ва уни қайтариш муддати ; Таъминот ва унинг характери ; Ссуда капиталининг ҳажми ; Қарз олувчининг кредитга лаёқатлиги ва бошқалар . Ссуда фоизларидан фойдаланиш механизми бир томондан фоиз моҳиятини товар ишлаб чиқариш сифатида бошқа томондан фоиз сиёсатини ошириш Россиялик йирик иқтисодчи олимларнинг фикрича , фоиз ставкаси бу томонларнинг кредит асосида юзага келадиган иқтисодий муносабат бўлиб , кредитнинг оқилона фойдаланишини таъминлайди . Банк соҳасида « актив » ва « пассив » операциялар бўйича фоизлар учрайди . Актив операциялар бўйича фоизлар – бу мижозлар томонидан банкка тўланадиган фоизлар . Пассив операциялар фоизлар эса , бу мижозларнинг депозит ва жамғармалари бўйича банк томонидан тўланадиган фоизлар . Қарз берувчи ва қарз олувчилар ўртасида молиявий воситачилар сифатида қатнашаётиб , банклар биринчилардан олинган маблағларни иккинчиларга вақтинчалик фойдаланишга берадилар . Бунда қарз берувчилар депозитлар бўйича фоизлар олади , қарз олувчилар маълум вақтда маблағлардан фойдаланиш имконига эга бўладилар банк манфаати эса маржа кўрини пасайтирилиши бозорда кредит ресурсларининг таклифини кўпайишига ва арзонлашишига олиб келади . Бу фоиз ставкасини пасайтиришдан мақсад - инвестиция харакатини тезлаштириш , мамлакатнинг иқтисодий ўсишига туртки беришдир . Қайта молиялаш фоиз ставкасини ошириш орқали пул - кредит ҳажмининг қисқаришига , инфляция суръатининг пасайишига , лекин шу билан бирга иқтисодиётга инвестициялар ҳажмининг қисқаришига олиб келади . Демак , Марказий банкнинг қайта молиялаштириш фоиз сиёсати инфляция даражасини , ҳамда иқтисодий ўсиш харакатларини ҳисобга олган ҳолда мамлакатнинг пул - кредит тизимининг ҳолатига қараб олиб борилиши керак . Тижорат банкларининг фоиз сиёсати икки асосий йўналишни ўз ичига олади . Биринчиси , бу банк ресурсларини яратишда маблағларни жалб қилиш жараёнида олиб бориладиган фо Кредитор қарз олувчига кредит беради , қарз олувчи маблағлардан фойдаланади ва маълум муддат давомида ўсган қийматни олади ҳамда шу даромаднинг бир қисмини кредиторга кредит фоизи сифатида тўлайди . Қуйидаги расмда банк ва қарздор ўртасида кредит ва у бўйича фоизларнинг айланиш тартибини кўриб чиқамиз . Банк кредитор учун фоиз бу ресурсларни жойлаштиргани учун мукофот ҳисобланади . Қарз олувчи учун келажакда ўсиб борган иқтисодий активни қайтара олган тақдирда унинг қилган инвестицияси рағбатлантирилади . Баъзи адабиётларда кредит фоизининг яна бир манбаси - бу маҳсулотни ишлаб чиқариш таннархи кўрсатилган . Буни биз лизинг муносабатларида кўришимиз мумкин , лекин кредит муносабатларида унинг асосий манбаси тадбиркорлик фаолиятидан кўрилган фойда ҳисобланади . Банкларда фоиз сиёсатини ўрга Кредит фоизлари тижорат кредити , банк кредити , истеъмол кредити , давлат кредити , лизинг битимлари ва халқаро кредит шакллари бўйича туркумланган . Кредит шакллари ичида тижорат , истеъмол ва банк кредитларининг фоизлари юқорилиги билан ажралиб туради . Кредит шакллари ичида банк кредити кенг тарқалганлиги боис ва унинг баҳосини шаклланиш жараёнини тадқиқ қилиш муҳим ҳисобланади . Фоиз назариясига мувофиқ , умуман фоизлар сингари кредит фоизларин номинал ва реал фоиз ставкаларга ажратамиз . Реал фоиз ставкаси = номинал фоиз ставкаси – инфляция даражаси Масалан , кредитга берилган 100 сўм 1 йилда номинал фоиз ставкасида 10 % тенг миқдорда кредиторга 110 сўм бўлиб қайтса , реал фоиз ставкасида эса товар хизматлар сотиб олиш қобилияти англатади , яъни шу даврдаги инфляциянинг даражаси ҳисо 2 - расм . Кредит бўйича фоизларнинг таснифланиши . 4 Ўзгариш характерига кўра кредит фоизларини икки турга ажратимиз . Қатъий белгиланган фоизлар кредит шартномасига мувофиқ ўзгармайди ва бозор ставкаларининг ўзгариши ҳисобга олинмайди . Одатда фиксирланган фоизлар қарз олувчиларга фойдали бўлиб , уларга харажатларни режалаштиришга ёрдам беради ва инфляция шароитида кредит баҳоси янада арзонлашади . Сузувчи фоизларда кредитор ва мижоз ўртасида базавий ставка ўзгаришига ( Марказий банкнинг қайтамолиялаштириш ставкаси ёки банклараро ва пул бозорлари ставкалари ) асосан шартномага ўзгартириш киритиш назарда тутилади . Сузувчи фоизлар банкларнинг бозор ставкалари ўзгариши рискини камайтириш ва бошқаришда қўл келади . Шунингдек , инфляция шароитида банк активлари қадрсизланишининг олдини олади Фоиз ставкаси - бу маълум вақт оралиғидаги одатда бир йил қарз маблағларига фоиз тўловларининг нисбий миқдори . Амалиётда фоиз ставкасини ҳисоблашнинг турли усул ва йўллари мавжуд . Масалан банк амалиётида оддий ҳамда мураккаб фоизлар ҳисобланади . Оддий фоизлар қисқа муддатли кредитлашда қўлланиб шартномага асосан фоизларни ҳисоблаш ҳар чоракда бир марта ёки бошқа муддатда амалга оширилади . Бунда қарз олувчининг асосий қарз суммасини ҳисобга олгандаги тўловлар ҳажми қуйидагича : S=P*(1+n*i); Бунда : S- бошланғич қарзни ҳисобга олгандаги кредит бўйича тўлов суммаси ; P- бошланғич қарз ; i- фоиз ставка ; n- ссуда муддати . Мураккаб фоизлар асосан узоқ муддатли кредитлашда фойдаланалиб бунда ҳисобланган фоизлар кредиторга битим охиригача тўланмай балки қарз асосий суммасини оширади . Бу усу белгиланади ва у кредит шартномада акс эттирилади . Кредит бўйича фоизлар муддати келганда мемориал ордер билан расмийлаштирилиб , мижознинг асосий талаб қилиб олингунча бўлган депозит варағидан график бўйича ундириб олинади . II БОБ . ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ АКТИВ ВА ПАССИВ ОПЕРАЦИЯЛАР БЎЙИЧА ФОИЗ СИЁСАТИНИНГ АМАЛИЙ ҲОЛАТИ . 2.1. Тижорат банклари фоиз ставкалари таъсир қилувчи омиллар таҳлили . Банк тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масаласи доимо эътиборимиз марказида бўлиб келмоқда ва бу ўзининг ижобий натижаларини бермоқда . Бироқ , бу борадаги ишларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш керак . Нега деганда , айнан банклар , таъбир жоиз бўлса , бутун иқтисодиётимизни озиқлантириб турадиган қон томирлари ҳисобланади , мамлакатимизнинг молиявий - иқтисодий барқарорлиги кўп жиҳатдан ула бири ҳам банклараро рақобат бўлиб , унинг тўла қонли шакллантирилиши бугунги кундаги долзарб масалалардан ҳисобланади . Тижорат банклари фоиз сиёсатига таъсир қилувчи омилларни ўрганиш ва уни таҳлил қилиш фоиз ставкаларини шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга . Қуйида келтирилган расмда фоиз ставкалар шаклланишига таъсир қилувчи омилларни таснифини келтириб ўтамиз . 3- расм . Фоиз ставкаларига таъсир қилувчи омиллар таснифи . 6 6 Муаллиф томонидан тайёрланди . 21 Ушбу 3- расмда фоиз ставкасига таъсир қилувчи умумий ва хусусий омилларга таснифланишини кўриб чиқдик . Унга мувофиқ умумий омиллар макро даражадаги кўрсаткичлар ўзгаришларини ўзида ифода этади . Хусусий омиллар эса , банк кредит операциясини амалга ошириш тартибқоидалари , ресурслар қиймати ва мижозлар билан шерикчилик муносабатларини ифодалайди . Иқтисодиётда кредитга бўлган талаб кўп омилларга боғлиқ . Биринчидан , кредитга бўлган талаб мамлакатдаги баҳолар даражаси билан функционал боғлиқликка эга . Иқтисодиётдаги товар ва хизматлар баҳоси кўтарилиши шароитида , субъектлар қўшимча маблағга муҳтож бўлади . Чунки ишлаб чиқариш учун зарур товар ва хизматлар баҳоси ошиши қўшимча маблағни талаб этади . Бундай ҳолатда ташқи молиялаш манбаларига , хусусан банк кредитларига талаб ортади . Икки Фоиз ставкасига таъсир этувчи омиллар 7 № Омиллар Изоҳ 1 2 3 1. Пул бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбати • Яъни бозорда қандай миқдорда қарз пулига талаб бор ва унга нисбатан қандай миқдорда қарзга бериладиган пул чиқарилган . Талаб ошса , фоиз ортади , таклиф ошса , у камаяди . 2. Қарзга олинадиган пулни ишлатишдан кутиладиган наф даражаси • Аниқроғи шу пулнинг истеъмол қиймати . Қарз пули тадбиркор учун кўп фойда келтирса , ёки истеъмолчи эҳтиёжини тўлароқ қондирса , фоиз юқори бўлади , акс ҳолда у пасайиб кетади . Бунда пулни ҳозир ишлатишдан тегадиган наф таққосланади . 3. Қарзни тўлаш муддати ва шарти • Агар қарз узоқ муддатга берилиб , уни секин - аста кичик - кичик қисмларга бўлиб , бемалол қайтариш мумкин бўлса , қарздор паст фоизни маъқул кўради . Гап шундаки , қарз қанчалик узо 1. Пул бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбати , яъни бозорда қандай миқдорда қарз пулига талаб бор ва унга нисбатан қандай миқдорда қарзга бериладиган пул чиқарилган . Талаб ошса , фоиз ортади , таклиф ошса , у камаяди . 2. Қарзга олинадиган пулни ишлатишдан кутиладиган наф даражаси , аниқроғи шу пулнинг истеъмол қиймати . Қарз пули тадбиркор учун кўп фойда келтирса ёки истеъмолчи эхтиёжини тўларок қондирса , фоиз юқори бўлади , акс ҳолда у пасайиб кетади . Биз таъкидлаб ўтганимиздек , реал даромаднинг ўсиши кредитга бўлган талаб ва таклифга ижобий таъсир кўрсатади . Бунинг натижасида иқтисодиётда ресурслар кўпайиб , улар айланиши тезлашади . Даромад самарасининг механизми иқтисодий цикл давридаги фоиз ставкасининг даражаси билан тушунтирилади . Фоиз ставкасининг ўзгариши реал даромад ҳара • кредит манбалари ; • кредит қийматини тартибга солиш бўйича халқаро келишувлар ; • фоиз ставкаси турлари ( сузиб юрувчи , қатъий ва аралаш ); • рақобатдаги таклифларнинг мавжудлиги ; • кредит муддати ; • инфляция суръати ; • кредитнинг тижорат операцияларига боғлиқлиги ; • жаҳон ва миллий бозорда ссуда капиталининг ҳолати ; • қарз олувчи ва кредиторнинг мақоми , нуфузи ва молиявий ҳолати ; • кредитнинг таъминот сифати ; • кредит бўйича суғурта қопламасинининг мавжудлиги ; • қарз олувчининг олинган кредитдан келишилган муддатда фойдаланиш мажбуриятининг мавжудлиги ; • тижорат битимларига нисбатан кредит келишуви тузилган вақт ; • битим суммаси ; • кредит ва тўлов валютаси ; • валюта курси динамикаси ва бошқалар . 3. Қарзни тўлаш муддати ва шарти . Агар қарз узоқ муддатга берилиб , уни сек 5. Инфляция даражаси . Инфляция юз берса , қарзга берилган пул эгасига қайтиб келгунича ўз қадрини қисман йўқотади . Бунда пул эгаси ютқазади . 3- расм . Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкаси ва инфляция даражасининг ўзгариш динамикаси 8 2012 йилда инфляция даражаси тасдиқланган прогноз кўрсаткичдан паст бўлди ва инфляциянинг йиллик даражаси 7 фоизни ташкил этди . 2005-2012 йиллар давомида инфляция даражаси белгиланган прогноз кўрсаткичлар даражасида жиловланиб , товар ва хизматлар баҳоси кескин ўсишининг олди олинган . Бунда қатъий монетар сиёсат юритилаётганлиги муҳим аҳамият касб этди . Марказий банк томонидан қайта молиялаш ставкасининг 2011 йилдан 14 фоиз даражасидан 12 фоизга пасайтирилилиши ҳам иняцияга қарши юритилаётган сиёсатнинг самарадорлигини яна бир б Республика ҳудудларида товарлар ва хизматлар нархларининг ўзгариши бўйича олиб борилган кузатишлар , шунингдек , истеъмол маҳсулотлари бозори конъюнктураси ва уларнинг халқаро бозордаги нархлари динамикаси таҳлили 2011 йилда инфляцияга асосан номонетар омиллар таъсир этганлигини кўрсатди . 2011 йил давомида кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаларининг ҳам пасайиши кузатилди . Хусусан , қисқа муддатли ( муддати бир йилгача бўлган ) кредитлар бўйича фоиз ставкалари йил бошидаги 13,8 фоиздан йил охирига келиб 13,2 фоизга тушди . Узоқ муддатли кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари 2010 йилда 13 фоизни ташкил қилган бўлса , 2011 йилда 11,8 фоизгача пасайди . 2011 йилда жисмоний шахсларнинг тижорат банкларидаги депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари йил бошидаги 6. Пулни қарз беришдан кўра бошқа йўл билан ишлатишдан тушадиган даромад .. Агар акция дивиденди юқори бўлса , фоиз пасаяди ва аксинча , агар акция дивиденди паст бўлса , фоиз ундан юқори бўлиши шарт . Акс ҳолда пул эгаси уни қарзга бермай , акция сотиб олишни афзал кўради . 7. Қарз беришнинг хатар даражаси . Агар қарзнинг қайтиб келиши кафолатланса , фоиз паст , агар бу хатарли бўлиб , қарз қайтиши шубхали бўлса , фоиз юқори бўлади . Юқори ва паст фоиз ўртасидаги фарқ пул эгалари учун маълум даражада қарз хатарини камайтиради , чунки бир ерда фоизнинг камлиги , бошқа ерда унинг ортиқ бўлиши билан қопланади . Фоиз сиёсатида асосий эътибор пул бозорининг барқарорлигини ва банк депозитлари жозибадорлигини таъминлашга , жумладан , аҳоли омонатлари бўйича реал фоиз ставкаларининг ижобийлигини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ - 1438- сонли “2011-2015 йилларда республика молия - банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида ” ги Қарорига кўра “ Базель қўмитаси томонидан белгиланган халқаро стандартлар талабларига мувофиқ , тижорат банкларини янада капиталлаштириш , ушбу соҳага хусусий капитални жалб этиш , ресурс базасини кўпайтириш , активлар сифатини яхшилаш , банк ишини такомиллаштириш ҳисобига банкларнинг молиявий барқарорлиги ва ликвидлигини ошириш ” молия - банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини оширишнинг асосий йўналишлари этиб белгилаб олинди . Банклар томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар кўламини кенгайтириш , замонавий технолог аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамланишига хизмат қилди ва бу жисмоний шахсларнинг банклардаги омонатлари ҳажмининг ошишига ижобий таъсир кўрсатди . Айниқса бунда Президентимизнинг 2009 йил 6 апрелдаги « Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш қўшимча чоратадбирлари тўғрисида » ги қарори муҳим омил бўлмоқда . Банкларда барқарор ресурс базасини шакллантириш ва уни янада кенгайтириш , аҳолининг бўш пул маблағларини банк омонатларига жалб қилишни янада рағбатлантириш ва кафолатлашга доир қабул қилинган Президентимизнинг қатор Фармон ва Қарорлари аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиб келмоқда . Натижада , банклар томонидан жалб қилинган жами депозитлар ҳ бири бўлган пластик карточкалардан фойдаланиш тизими жадал ривожлантирилмоқда . Тижорат банклари томонидан аҳолига таклиф этилаётган жамғармалар ва депозитларнинг жозибадорлиги оширилиб улар қўлидаги бўш пул маблағлар банклар фаолиятига жалб этилмоқда . Қуйидаги 2- жадвал ОАТБ “ Агро банк ” томонидан миллий валютада таклиф этилаётган омонатлар таркибини кўриб ўтамиз . 2- жадвал ОАТБ “ Агро банк ” томонидан миллий валютада таклиф этилаётган омонатлар 11 2013 йил 1 май ҳолатига № Омонат номи Депозит тури Муддати Йиллик фоиз ставкаси Бошланғич бадал ( сўмд a) 1 Келажакка сармоя муддатли 1 йил 24% чекловсиз 2 йил 26% 2 Обод ватан муддатли 9 ой 25% чекловсиз 13 ой 26% 3 Пойдевор муддатли 1 йилдан кам бўлмаган муддатда Омонат шартномасида кўрсатилади чекловсиз 4 Пластик карточка омонат тури мудд “ Обод ватан ” омонат турига маблағлар нақд пул ва қайта расмийлаштириш орқали 2013- йил 7- январидан бошлаб , 2013- йил 31 декабрига қадар қабул қилинади .(2013 йил 31- декабр куни қўшилади ). Омонатчи омонатнинг ҳаракат даври мобайнида қўшимч бадаллар қўшиб бориш ҳуқуқига эга . Қўшимч бадаллар миқдори чегараланмайди . Ҳисобланган фоизлар ҳар ойда омонатчиларга тўлаб берилади , олинмаган фоизлар омонатнинг асосий суммасига қўшилмайди . “ Пойдевор ” омонат турига маблағ қўйган шахснинг жамғарган омонат миқдори , унинг уй жой қуриш учун банкдан олиши мўлжалланаётган ипотека кредити миқдорининг дастлабки бадали ипотека кредитининг 25 фоизига йетган ҳолда омонат эгаси банкдан уй - жой қуриш учун имтиёзли тарзда ипотека кредити олиш учун маблағлар жалб қилинади . Аҳолининг бўш пул маблағларини бўлгани ҳолда , банклардаги омонатларнинг тўлиқ қайтарилиши давлат томонидан кафолатланганлиги ва улардан олинадиган фоиз даромадлари солиқдан озод этилганлиги банк депозитларини қулай , хавфхатарсиз ва барқарор даромадли молиявий инструментга айлантирди . 3- жадвал Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларииннг мажбуриятлари таркиби ва динамикаси 13 3 (31 декабр ҳолатига ) № Мажбуриятлар 2010 2011 2012 млрд . сўм фоиз да млрд . сўм фоизд а млрд . сўм фоизд а 1. Талаб қилиб олингунга қадар депозитлар 4 782,93 39,8 6 721,30 39,8 9 507,20 41,4 2. Жамғарма депозитлар 589,76 4,9 867,1 5,1 1316,6 5,7 3. Муддатли депозитлар 2 030,98 16,9 2 948,90 17,5 3 425,00 14,9 4. Марказий банкка тўланадиган маблағлар 0 0,0 0 0,0 0 0,0 5. Бошқа банкларга тўланадиган маблағлар 840,58 7,0 1069,1 6,3 1338 5,8 6. овердрафт ва контокоррент ҳисобрақамлари орқали кредитлаш учун талаб туғилади . Чунки , тижорат банклари қисқа муддатга пул маблагларини жойлаштириш учун манба қидиришади . Кредитнинг бу усулини амалиётга қўллаш , нафақат банк тизими учун , балки умуман иқтисодиёт учун катта аҳамият касб этади . Натижада , аҳолининг банклардаги жамғарма депозитлари 2010 йилда 5859.76 млрд . сўмни ташкил этган бўлса , 2012 йилда мос даврига нисбатан 1316.6 млрд . сўмни ташкил этди . Банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида банклар томонидан узоқ муддатли облигациялар ва депозит сертификатларини муомалага чиқарилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда . Бу эса , банкларнинг узоқ муддатли ресурс базасини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади . Тижорат банкларининг депозитлари баҳосини шакллантириш дега Тўлов ҳисоб рақамлари асосан корхона ва ташкилотларнинг банклардаги ҳисоб рақамлари бўлиб , уларга хизмат кўрсатишда банк маълум бир фоиз ҳақи ундириб олади . Нотўлов ҳисоб рақамлари жисмоний шахсларнинг қисқа , ўрта ва узоқ муддатга қўйган омонатлари ҳисобланиб , банк улардан фойдаланганлиги учун мижозларга белгиланган тартибда фоиз тўлайди . Маълумки , Марказий банк мажбурий захира меъёрларини белгилаган ҳолда тижорат банкларининг депозитларига таъсир кўрсатади . Кўпчилик ривожланган мамлакатларда муддатли ва жамғарма депозитларга нисбатан мажбурий захира талабномаларини қўллаш амалиёти тўхтатилган . Масалан , АҚШ Федерал захира тизими амалиётида 1991 йилдан буён муддатли депозитлар ва хорижий валютадаги депозитлар мажбурий захира талабномаларидан тўлиқ озод қилинган . Республикамизда 20 Банклар бизнес режа , унинг таркибидаги нарх , фоиз , депозит каби сиёсатларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда уни янгича руҳда , замон талаблари даражасида , мижозларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб ишлаб чиқишлари мақсадга мувофиқ бўлади . Шунинг билан бирга , депозит хизматлари баҳосини мижозларнинг талабини эътиборга олган ҳолда , уларга қулай бўлган тарзда тез - тез ўзгартириб туриш лозим . Чунки жисмоний шахслар бўш пул маблағларини банкка жойлаштиришда асосан депозит ставкасининг юқорилилиги ва банкнинг ишончлилиги каби омилларни эътиборга олишади . Тижорат банклари ресурсларини мақбул даражада ушлаб туришга қаратилган сиёсатни амалга ошириш , тижорат банклари ўзларининг ликвидлилик ва тўловга лаёқатлилик кўрсаткичларига риоя қилган ҳолда , ушбу норматив кўрсаткичларни таъминлаб туриши билиши ушбу депозитларни ўзига қулай фоиз ставкада жойлаштириш имкониятларини келтириб чиқаради . Мамлакитимизда фаолият юритаётган тижорат банклари ўзларининг ресурсларини янада кенгайтириш учун интилишлари лозим . Яъни тижорат банклари жаҳон банк амалиётида қўлланилиб келаётган ресурсларни жалб қилишнинг янги манбаларини қўллашлари керак . Банклар мижозларнинг талабларидан келиб чиқиб , ўзларининг депозит сиёсати ва ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишса , албатта банк ресурсларининг оптималлашувига эришилади . Чунки , банк мижозлар талабини доимий қондиришга қодир бўлса , шу банкка бўлган ишончнинг ошишига ҳамда банкнинг оладиган даромади ва рақобатбардошлигининг ошишига сабаб бўлади . Тижорат банкларининг депозит сиёсати деганда , одатда , тижорат банклари томонидан мижозларнинг вакт даромадлари хажмига салбий таъсир килади . Шу сабабли , ривожланган хорижий давлатларда тижорат банклари соф фоизли даромадларнинг баркарор даражасини саклаб туриш максадида трансакцион депозитларнинг депозит базаси хажмидаги окилона салмогини шакллантирадилар . Банк ресурслар жалб қилишининг бу усули нафақат банк учун , балки мижоз учун ҳам жуда қулай ҳисобланади . Чунки , йирик пул маблағлари кирим чиқимига эга бўлган йирик корхоналарнинг ҳисобварақларидаги пул маблағларига фоиз тўланади . Иккинчи томондан эса , банкларнинг ресурс базаларини кенгайтириш имкониятини келтириб чиқаради . Шунингдек , бу усул билан мижозларнинг пул маблағларини жалб қилиш орқали тижорат банкларининг даромад олиш имконияти кенгаяди ҳамда тўсатдан юзага келадиган ликвидлилик муаммосини олдини олиш имконияти пай – бериладиган кредит бўйича банк маржаси ёки банкнинг оладиган минимал даромади . Тижорат банклари кредит операциялари таннархи жалб қилинган маблағлар ва уларнинг баҳосига боғлиқ . Банк ресурсларининг сифатини ошириш кредитлаш салоҳиятини оширишга имкон беради . Тижорат банклари паст баҳода ресурсларни жалб қилиб , ё уни юқори баҳода жойлаштириш ҳисобига фойда олишни режалаштиради . Банклар бундай шароитда фойда олиш билан бирга ликвидлилик ва тўловга лаёқатлилигини таъминлаши зарур . Тижорат банклари амалиётида базавий ставка сифатида Марказий банкнинг қайтамолиялаш ставкаси олинади . Аммо , тижорат банклари маблағларни жойлаштиришда базавий ставка сифатида жалб қилинган ресурсларнинг ўртача қийматини асос қилиб олиш лозим . Аксарият тижорат банкларида жалб қилинган ресурслар қиймати таҳ 4- расм . Ўзбекистон Республикаси пул бозоридаги ўртача фоиз ставкалар динамикаси 14 Бу эса , ўз навбатида пул бозорида фоиз ставкаларининг пасайишига олиб келиб , хўжалик юритувчи субъектлар харажатларининг камайиши ва бунинг натижасида уларнинг инвестицион фаоллигини оширишга хизмат қилди . Хусусан , 2010 йил давомида пул бозоридаги операциялар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари йиллик ҳисобда 8,9 фоизни ташкил этган бўлса , 2011 йилда ушбу кўрсаткич 8,5 фоизга тенг бўлди . Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 197- сон "Қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ , Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қошида Кредит ахбороти миллий институти ташкил қил Айниқса , тижорат банкларида мижозларни кредитлаш жараёнида кредит тарихини таҳлил қилиш орқали уларнинг мажбуриятларни бажариши , тўлов интизомига риоя қилиши баҳоланади . Жумладан , тақдим қилинадиган кредит баҳосини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади . Мижознинг кредит тарихи тўрт категория асосида синфларга ажратилиб риск даражаси баҳоланади . Банк мижознинг мажбуриятларини қай даражада бажарганлигини таҳлил қилиши ва унга мувофиқ ўз сиёсатини амалга ошириши лозим . Кредит тарихи яхши ҳисобланган мижозларга ишонч асосида ва паст баҳода кредитлар тақдим қилиши мумкин . Буни эса , тижорат банклари кредит сиёсатида аниқ кўрсатиб ўтиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади . Лекин шунга қарамасдан , амалиётда мижозлар кредит тарихини баҳолашга эътибор берилмайди . Бизнинг фикримизча , тижорат ба Тижорат банкларида мижознинг молиявий аҳволини баҳоловчи кредитга лаёқатлилик кўрсаткичлари таҳлили ва унинг даражаси кредит баҳосини шаклланишига асос бўлади . Тижорат банклари амалиётида мижозларнинг кредитга лаёқатлигини баҳолаш тизимида муаммоларнинг мавжудлиги , кредит баҳосини шаклланишига ҳам ўз таъсирини кўрсатади . Республикамиз аксарият тижорат банклари амалиётида мижознинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларини баҳолашда учта асосий ва қатор қўшимча коэффицентлардан фойланилади . Бундай баҳолаш усулининг бир қатор камчиликлари мавжуд : Биринчидан , мижозлар фаолиятининг йўналиши ва хусусиятларини ўзида муажассамлаштирмаган , яъни савдо корхонасини ҳам қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ҳам кредит қобилияти бир хил ёндашув орқали аниқланади . Бизнинг фикримизча , бундай ёндашув нотўғр 5- расм . ОАТБ “ Агробанк ” томонидан иқтисодиёт тармоқларига ажратилган кредит қўйилмаларининнг ўзгариши 15 Банкнинг молиявий барқарорлигини баҳоловчи кўрсаткичлардан бири бўлган активлар 1 трлн . 667 млрд . сўмни ташкил этди . Таъкидлаш лозимки , жами активлар таркибида даромад келтирадиган активлар миқдори ўтган йилга нисбатан 1.8% га ёки 20.3 млрд . сўмга ошган бўлса , даромад келтирмайдиган активларни 6.1% га ёки 35.0 млрд . сўмга камайтиришга эришилди . Даромад келтирадиган активлар таркибида даромад келтирадиган кредит қўйилмалари 88.2% ни ёки 1001.5 млрд . сўмни , бошқа банклардаги маблағлар 6.6% ни ёхуд 75.2 млрд . сўмни ва инвестициялар 5.2% ни ёки 58.7 млрд . сўмни ташкил этди . Банк активлари таркибида юқори ликвидли активларнинг барқарор суръатларда ўсиши ўз навбатида банкнинг Маълумки , тижорат банклари фаолиятини бошқаришда фоиз маржаси муҳим аҳамият касб этади . Фоиз маржаси – бу банкнинг актив ва пассив операциялари бўйича ўртача фоиз ставкалари ўртасидаги фарқ . Буни қуйидагича аниқлаш мумкин : Мфакт = ( ДФ – ХФ ) *100/ АФ Бу ерда : Мфакт - амалдаги фоиз маржаси ; ДФ - Фоиз даромади ; ХФ - Фоиз харажати ; АФ - Фоиз куринишида фойда келтурувчи активлар . Тижорат банкларида кредитлар бўйича фоизли даромадларнинг жами фоизли даромадлар ҳажмидаги салмоғининг барқарорлигини таъминлаш муҳим масалалардан ҳисобланади . Чунки фоизли даромадларнинг асосий манбаи кредит қўйилмалари ҳисобланади ва банк фоиз маржа таҳлилида ушбу нисбатни барқарор сақлаш тавсия этилади . Тижорат банкларининг кредит сиёсати орқали рақобатбардошлигини таъминлашда энг асосий эътибор фоиз ма Бизнинг банк амалиётимизда , кредит сиёсатини ишлаб чиқиш жараёнида фоизларни тўлаш даврийлиги аксарият тижорат банкларининг кредит сиёсатида акс эттирилмайди . Бу ҳам , тижорат банкларининг кредит баҳосини шакллантириш ва фоиз сиёсатидаги эътибордан четда қоладиган муаммоли масалалардан ҳисобланади . 4- жадвал Тижорат банкларининг соф фоизли маржа кўрсаткичининг ўзгариши ( фоиз ҳисобида ) № Банклар 2010 й . 2011 й . 2011 йилда 2010 йилга нисбатан ўзгариши , ф . п . 1. ОАТ « Агробанк » 4,2 5,3 1,1 2. ОАЖ “ Асакабанк ” 4,4 4,1 -0,3 4- жадвал маълумотларидан кўриш мумкинки , Агробанк ва Асакабанк фоиз маржа кўрсаткичлари 2010-2011 йилларда беқарор бўлиб , ОАТ « Агробанк » да ўтган йилга нисбатан 1,1 ф . п . га ошган бўлса , ОАЖ “ Асакабанк ” нинг маржа кўрсаткичи 0,3 ф . п . га камайган . Ти 2. ROE 9,19 10,40 11,45 2,26 3. Соф фоизли маржа 5,69 3,94 3,82 -1,87 4. Фоизли спред 4,72 4,10 2,55 -2,17 5. Фоизли даромад / фоизли даромад келтирувчи активлар 8,99 8,90 9,12 0,13 Тижорат банкларининг активлари самарадорлиги 2012 йилда 1.26 фоизни ташкил ва ўтган 2010 йилга нисбатан 1.67 фоизга камайган . Шунингдек , банкларнинг капитал рентабеллик кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан қарийб 2.26 фоизга ошган . Шу билан бирга , фоизли маржа ва фоизли спред кўрсаткичларининг камайганлигини кўришимиз мумкин . Бу эса , Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг пасайиши билан изоҳлаанади . Жаҳон банки экспертлари К . Барлтроп ва Д . Мак Нотоннинг фикрига кўра , банк фоиз маржасининг мўътадил даражаси 4,00-4,50 фоиз бўлиши лозим 18 . Республикамиз тижорат банкларида эса фоиз маржаси даражаси 810 ф III БОБ . ТИЖОРАТ БАНКЛАРИНИНГ ФОИЗ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ . Битирув малакавий ишини бажариш жараёнида амалга оширилган таҳлил натижалари ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш , тижорат банклари фоиз сиёсатини шакллантириш ва уни такомиллаштириш мақсадида қуйидаги амалий таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқдик : 1. Марказий банкнинг молия бозоридаги фоиз ставкаларга таъсирчанлигини ошириш чора - тадбирларини ишлаб чиқиш лозим . Марказий банкнинг асосий мақсади миллий валюта барқарорлигини таъминлашдан иборат бўлиб , у иқтисодиётдани пул - кредит механизми орқали тартибга солиб боради . Бундай шароитда Марказий банк албатта пул - кредит механизмининг асосий қуроли бўлган фоиз ставкаларидан фойдаланади . Мамлакатда инфляция даражасини пасайтириш билан макродаражадаги барқарорли Фоиз ставкасининг шаклланишига хизмат қилувчи асосий тамойиллар сифатида қуйидагиларни кўриш мумкин : 1. Пул бозорида фоиз ставкалари тебраниш интервалининг шаклланиши . Операциялар бўйича фоиз ставкаларини мувофиқлаштиришда Марказий банк иқтисодиётда ишлаб чиқариш суръатини ва жамғармаларни кўпайтиришни , миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан жозибадорлигини оширишни таъминлаш нуқтаиназаридан кредит - депозит бозоридаги аниқ бир ставкани шакллантиришни мақсад қилиб қўяди . Бу мақсадга банк тизимининг ликвидлилигини таъминловчи фоиз ставкаларининг инструментлар бўйича қуйи ва юқори ставкаларни ўрнатиш билан эришилади . Бу ҳолатда банк тизимидаги фоиз ставкасининг тебраниш интервали шаклланади ва кўзланган мақсадларга эришишда қўл келади . 2. Хақиқий маънода ликвидлиликни таъминлаш . сиёсатининг асосий йўналишларида ва банк тизимининг жорий ликвидлилигини тартибга солиш жараёнларида акс эттирилади . Фоиз ставкани мувофиқлаштириш орқали Марказий банк пул - кредит сиёсатининг аниқ бир қуйидаги муаммоли масалаларини ечишга ҳаракат қилади : валюта инструментлари бўйича даромадлиликни ( тебраниш даражаси ва коридорини ) ошириш , валюта операцияларининг пул бозорларидаги даромадлиги даражасининг ўрта муддатлардаги истиқболини аниқ белгилаш , худди шундай қисқа муддат оралиғида , шу жумладан валюта курсининг ўзгариш рискларини баҳолаш , уни камайтиришга имкон беради ; миллий валютанинг қийматини фоиз ставкаси орқали тартибга солиш билан Марказий банк макродаражада энг муҳим ҳисобланган : жамиятдаги жамғариш даражаси ва жамғаришга мойиллик ; иқтисодиётга киритиладиган инвестиц операциялар бўйича даромадлигини , аҳоли пул жамғармаларини кенг жалб қилиш ва мижозларнинг пул оқимлари рискини камайтириш каби мақсадларга эришишда қўл келади . 2. Тижорат банкларида кредит қўйилмалари қадрсизланиши ва инфляция таъсирини корректировка қилишни жорий қилиш . Маълумки инфляция шароитида банк активлари қадрсизланиб улар қиймати пасаяди . Жумладан , банкнинг узоқ муддатли кредитлари қадрзсизланиши юқори бўлиб , келажакда ҳатто ўзининг дастлаб берилган вақтдаги қийматини қоплай олмаслиги мумкин . Узоқ муддатли кредитлаш амалиётида кредит баҳосининг асоси ҳисобланган фоиз ставка ва инфляция даражасининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш муҳим ҳисобланади . Инфляция банк даромадларини камайтириш ва оқибатда фаолиятининг зарар билан тугашига олиб келади . Иқтисодиётда инфляциянинг ку 3. Тижорат банкларида кредитлари бўйича кредит фоизларини мижозлар тоифалари , кредит турлари ва кредитлаш усулларига мувофиқ ҳисоблаш тартибини ҳамда кредитлар бўйича тўловлар тури ва даврийлигини ишлаб чиқиши ҳамда кредит сиёсатида акс эттириши лозим . Тижорат банкларида мижозларнинг тоифалари ва уларни кредитлаш умуллари кредит сиёсатида акс эттирилади . Демак , ҳар банк мижозлар таркибини ўрганиши ва уларни кредитлаш усулини белгилаши лозим . Бундай бўлиниш иккита гуруҳга , юридик ва жисмоний шахсларга ажратиш мумкин . Биз олдинги бўлимда кўриб ўтганимиздек , кредит фоизларини ҳисобга олишнинг бир қатор усуллари мавжуд ( аннуитет , табақалаштирилган ёки камаювчи ). Ушбу усуллар кредит бўйича фоизлар ва асосий қарз суммасининг қайтарилиш тартибини аниқлаб беради . Бунда кредитнинг асоси - миллий валютада берилган кредитлар бўйича асосий қарз ва фоиз тўловларини ҳар ойлик амалга ошириш тартибини ўрнатиш ; - хорижий валютада бериладиган кредитлар бўйича тўловлар муддатини ҳар чоракда камида бир марта қилиб белгилаш . 4. Ўзбекистонда пул бозорларини янада ривожлантириш . Пул бозорларининг ривожланиши , тижорат банкларинг инвестицияларини иқтисодиётнинг реал тармоқларига самарали жойлаштиришга ва банк тизимида аккумляция қилинган маблағларни самарали тақсимлашга ёрдам беради . Банклараро кредит бозорининг амал қилиши , тижорат банкларининг кредит ресурсларини тез жалб қилиши ва инвестиция самарадорлигига , унинг ҳажмига бевосита таъсир кўрсатиб соғлом инвестицион муҳитни яратади ҳамда иқтисодий ўсишга эришилади . Замонавий банк тизимида банклараро ресурс бозори ташкил қилиниш 2. Ссуда капитали бозорининг турли секторлари хусусиятларидан келиб чиқиб бир турдаги фоиз ставкалари ( банк ва нобанк ) нинг бир неча гуруҳини ажратиш мумкин : • Кредит муассасалари ўртасидаги қисқа муддатли кредит операцияларида фойдаланиладиган пул бозори ставкалари ; • Марказий банк қайта молиялаштириш ставкаси ; • Фонд бозоридаги ( бирламчи ва иккиламчи бозор ) ставкалар ; • Банк ва бошқа кредит муассасаларининг нобанк ташкилотларига ва жисмоний шахслар учун фоиз ставкалари . 3. Актив операциялар бўйича фоиз ставкасини аниқловчи хусусий омилларга қуйидагилар киради : Ссуда ҳажми ва уни қайтариш муддати ; ссуда таъминот ва унинг характери ; ссуда капиталининг ҳажми ; қарз олувчининг кредитга лаёқатлиги ва бошқалар . 4. Тижорат банклари фоиз ставкасига таъсир қилувчи умумий ва хусусий о ортди . Жумладан , аҳолининг банклардаги омонатлари ҳажми 34,6 фоизга ўсди ва 22 800 млрд . сўмдан ортиқни ташкил этди . 7. Агробанк томонидан 2011 йилда 10 та миллий ва 3 та хорижий валютада омонат турлари аҳолининг бўш пул маблағларини банк омонатларига жалб этилишини ташкил этиш , янги ва жозибадор омонат турлларини жорий этиш , мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида жорий этилди . 8. Тижорат банкларида кредит баҳоси шаклланишига таъсир қилувчи ташқи омиллар таҳлили шундан далолат берадики , яъни : - Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш сиёсатининг тижорат банкларида кредит баҳоси шаклланишига таъсирчанлиги паст ; - тижорат банклари капиталлашув даражасининг оширилиши кредит таклифи ва кредит қўйилмаларининг ҳажми барқарор ошишига хизмат қилмоқда . 9. Респ пул - кредит сиёсати кредит баҳосига таъсир этувчи асосий омиллар эканлиги аниқланди . Малакавий ишни бажариш жараёнида олиб борилган таҳлиллар ва изланишлар натижасида кредит баҳосини шаклланиш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқилди : 1. Марказий банкнинг молия бозоридаги фоиз ставкаларга таъсирчанлигини ошириш чора - тадбирларини ишлаб чиқиш лозим . Ушбу таклиф орқали Марказий банк молия бозорида операцияларни ва пулкредит сиёсатини амалга ошириб , нафақат иқтисодиётда фоиз ставкасининг тебраниш интервалини шакллантирибгина қолмай , балки тижорат банкларининг молиявий ресурсларини бошқаришга рағбат бериши , шу жумладан , ресурс базасини шакллантириш ва кредит ресурсларини жойлаштириш билан боғлиқ қарорларни тезкор қабул қилишга имкон бериш , амал қилиши , тижорат банкларининг кредит ресурсларини тез жалб қилиши ва инвестиция самарадорлигига , унинг ҳажмига бевосита таъсир кўрсатиб соғлом инвестицион муҳитни яратади ҳамда иқтисодий ўсишга муҳим шароит яратади . ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 1. « Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида » Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 05.04.2002 й . № 360-II. 2. « Лизинг тўғрисида » Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 14.04.1999 й . № 756-I. 3. « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида » Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 25.04.1996 й . 4. « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида » Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 21.12.1995 й . № 154-I. 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада к 9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Тадбиркорлик субъектларини текширишларни янада қисқартириш ва улар фаолиятини назорат қилишни ташкил этиш тизимини такомилллаштириш борасидаги қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида ” ги Фармони . 2011 йил 4 апрель ПФ 4296. Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Микр o кр e дитб a нк » a кцияд o рлик тиж o р a т б a нкининг т a дбирк o рлик субъ e ктл a рини қўлл a бқувв a тл a ш б o р a сид a ги ф ao лиятини ян a д a к e нг a йтириш ч o р a- т a дбирл a ри тўғрисид a» ги Фармони . 2008 йил 10 н o ябр , №ПФ -4051. 10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чоратадбирлари тўғрисида » ги Фармони . 2008 йил 18 ноябрь , №ПФ -4053. 11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг « 16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили » Давлат Дастури тўғрисида ” ги Қарори . 2011 йил 7 февраль , ПҚ -1474. 17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг " Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб - китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора - тадбирлар тўғрисида ” ги Қарори . 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ -1325. 18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва унинг инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора - тадбирлари тўғрисида ” ги Қарори . 2010 йил 6 апрелдаги 1317. 19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг « Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора - тадбирлари тўғрисида » ги Қарори . 2007 йил 7 ноябрь , 25. Каримов И . А . Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш , мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир . – Тошкент : Ўзбекистон , 2005. – 96 б . 26. Каримов И . А . Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида . - Т .: Ўзбекистон , 2008. -368 б . 27. Каримов И . А . 2012 йил ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади . – Тошкент : Ўзбекистон , 2012. - Б . 8. 28. Каримов И . А . Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш . Ўзбекистон . Тошкент -2013 й . 29. Абдуллаева Ш . З . Пул , кредит ва банклар . – Тошкент : « IQTISOD- MOLIYA », 2007. –347 б . 30. Абдуллаева Ш . З . Банк иши . – Тошкент : Молия , 2003. –320 б . 31. Абдуллаева Ш . З . Банк рисклари ва кредитлаш . – 38. Лаврушин О . И . Банковское дело : учебник . 2- е изд . Перераб . и доп . / О . И . Лаврушин .— Москва : КноРус , 2008. – 768 с . 39. Лаврушин О . И . Деньги . Кредит . Банки .— Москва : КноРус , 2005. - 558 с . 40. Ларионова И . В . Управление активами и пассивами в коммерческом банке .— Москва : Консалтбанкир , 2003. -272 с . 41. Лаврушин О . И ., Афанасьева О . Н ., Корненко С . Л . Банковское дело : современная система кредитования .— Москва : КноРус , 2006.-256 с . 42. Лаврушин О . И . Банковское дело : современная система кредитования : Финансовая академия при правительстве РФ . -4- е изд ., стереотип .— М .: КноРус , 2011. -264 с . 43. Банковские риски . Под ред . О . И . Лаврушина , Н . И . Валенцевой ; Финансовая академия при Правительстве РФ . -2- е изд ., стереотип .— М .: К 49. Кувшинова О ., Письменная Е ., Шпигель А ., Панов А . Две трети бюджета // Ведомости . 199, 2008. - С .3-5. 50. Лаврушин О . И . Особенности использования кредита в рыночной экономике // Банковское дело . – Москва , 2010.– № 6. – С . 2-8. 51. Милюков А . И . Кредитная поддержка производства – центральная проблема // Деньги и кредит . – Москва , 2009.– № 4. – С . 9-11. 52. Моисеев С . Р . « Ценаобразование » на кредит в Россия и возможности его оптимизации // Банковское дело , Москва , 2009.– № 4.- С .27-33. 53. Муллажонов Ф . Пул - кредит соҳасидаги мавжуд вазият ва монетар сиёсатнинг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари . // Бозор , пул ва кредит . – Тошкент , 2013. – № 1. – Б . 14-23. 54. Мухитдинова М . Оценка кредитоспособности заёмщика как метод снижения кредитного риски //
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha