Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 11.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 17 Март 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Фонд биржалари

Купить
ФОНД БИРЖАЛАРИ РЕЖА: 1. Фонд биржалар фаолияти 2.Хорижий мамлакатлар фонд биржалари 3.Электрон валюта биржалари Фонд биржаси – қимматли қоғозлар савдосига мўлжалланган уюшган бозор. Бу қимматли қоғозлар харидори ҳамда сотувчиси учрашадиган жой. ФОНД БИРЖАСИ —  қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий воситалар олди сотди қилинадиган биржа;  пул капитали ҳаракатига хизмат кўрсатадиган молия бозорининг дастакларидан бири;  бозор инфратузилмасининг муҳим бўғини, қимматли қоғозлар (давлат облигациялари, корхоналар акция ва облигациялари, банк депозитлари, тижорат векселлари), валюта олди сотдиси бўйича мунтазам ва ташкилий фаолият кўрсатади. Ўзбекистон фонд бозори фаолиятига таъсир этувчи омиллар ИЧ КИ ОМ ИЛ ЛАР ТА Ш Қ И О М И Л Л АРДавлатнинг иқтисодий ривожланиш ҳолати Молиявий инструментларнинг турлари ва уларнинг айланмаси Мавжуд инструментларнинг шакллантирилганлиги Инвесторлар қонуний манфаатларининг ҳимояланганлиги Жисмоний ва юридик шахсларнинг даромадлари Ташқи иқтисодий алоқалар ва интеграция жараёнлари Халқаро иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳамкорлик ташкилотларига аъзолик Халқаро ташкилотлар томонидан эълон қилинадиган рейтинглар ва индекслар Жаҳонда юз бераётган иқтисодий ҳолат (инқирозлар, инфляция жараёнлари, пул-кредит соҳасидаги ўзгаришлар Давлатнинг пул-кредит ва молиявий сиёсати Фонд бозорининг институционал тизими Фонд бозори регуляторлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозори Биржавий қимматли қоғозлар бозори “ Эльсис савдо электрон савдо тизими Республика валюта биржасининг фонд бўлими Фонд бозорининг профессионал иштирокчилари “ Тошкент” Республика фонд биржаси Ривожланган давлатлар фонд бозорининг ЯИМ даги улуши АҚШ 37%, Германия 31%, Франция 33%, Италия 32%, Япония 35%, Хитой 19 %, Россия 9% “ Тошкент” Республика фонд биржасининг САВДО ТИЗИМИ СЕГМЕНТЛАРИ Акциялар бозори “ STOCK MARKET” Облигацияла р бозори “ BOND MARKET” Хорижий валютадаги қимматли қоғозлар бозори “ FTC market” Маркет- мейкер иштирокидаги сегмент “Market- Making” 2022 июль ҳолатига кўра, листинг компанияларининг бозор капиталлашуви бўйича дунёдаги энг йирик биржа операторлари (триллион АҚШ долларида) Ҳозиргача дунёдаги энг йирик икки фонд биржалари Ню-Ёркда жойлашган NYSE ва NASDAQ. Биргаликда бу икки биржада рўйхатга олинган акцияларнинг умумий қиймати 36 триллион AҚШ долларидан ортиқни ташкил этди - бу кейинги саккизта йирик фонд бозори операторларининг умумий қийматидан кўпроқ. Кейинги учта йирик фонд биржалари Шарқий Осиёда жойлашган бўлиб, ундан кейин Европанинг иккита йирик фонд биржаси операторлари (EURONEXT ва LSE Group) жойлашган . Муҳим фактлар: Амстердам фонд биржаси дунёдаги энг кўҳна биржа саналади. Биржа 1602 йилда ташкил топган бўлиб, шу йили тарихдаги илк акциядорлик компанияси – Голландиянинг Ост-Инд компанияси ташкил этилган. Ўзбекистон Республикасида фонд биржаси фаолияти 12.09.2014 йилда қабул қилинган ЎзРҚ-375 сонли “Биржалар ва биржа фаолияти” тўғрисида қонуннинг янги таҳрири орқали тартибга солинади. Биржалар ўз фаолиятини товар-хомашё, фонд ва валюта биржаси турида амалга оширади. Фонд биржаси ўз фаолиятини амалга оширишда бир қатор ҳуқуқларга эга:  котировкалаш;  арбитраж;  листинг;  назорат ва бошқа биржа комиссияларини ташкил етиш;  биржа товарлари нархлари биржа томонидан белгиланган чегаравий миқдордан ўзгариб кеца, биржа савдоларини тўхтатиш;  қонун ҳужжатларига мувофиқ танлов, кимошди, кўргазма-ярмарка савдоларини, давлат харидлари ва корпоратив харидларни ташкил етиш ҳамда ўтказиш;  биржа ахборотномалари, маълумотномалари ҳам-да бошқа ахборот ва реклама материалларини чиқариш;  биржа савдо-ларини ташкил етиш;  биржа товарларига бўлган талаб ва таклифнинг нисбати асосида уларни котировкалаш. Фонд биржаси ўз фаолиятини амалга оширишда бир қатор мажбуриятларга эга:  савдо майдончаларида ва сексияларда биржа савдолари ўтказиш жойи ҳамда вақти тўғрисида биржа аъзоларини ўз вақтида хабардор қилиш;  биржада тузилган битимларнининг бажарилишини таъминлаш учун шарт шароитлар яратиш;  биржа аъзоларининг ва улар мижозларининг ўзаро мажбуриятларини белгилаш, аниқлаштириш ҳамда ҳисобга олиш, шунингдек банкда очилган махсус ҳисобварақлар орқали улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб китобларни амалга ошириш;  биржа, биржа аъзолари ва уларнинг мижозлари пул маблағларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш;  мунтазам равишда ўз расмий веб-сайтида биржа товарларининг котировкаларини жойлаштириш, шунингдек биржа аъзоларини ҳар бир биржа савдосининг якунлари тўғрисида хабардор қилиб бориш. Фонд биржаси тамойиллари Биржа савдоларини ошкора ва оммавий тарзда ўтказиш Биржа савдоларида нархларнинг эркин шаклланиши Биржа битимларини тузишнинг ихтиёрийлиги Биржа барча аъзоларининг биржа савдоларида иштирок этиши учун шароитларнинг тенглиги « Тошкент » Республика фонд биржаси - Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ягона фонд биржа. У 1994 йил 8 апрелда ташкил этилган. Ҳозирда у ерда 99 та компания ўз акциялари ва 4 та эмитент (акция чиқарадиган компания) ўз облигациялари билан савдо қилади. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси – қимматли қоғозларни сақлаш, юритиш, ҳаракатини ҳисобга олиш ягона тизимини таъминлайдиган ҳамда бошқа турдош хизматларни кўрсатадиган ташкилот. (Марказий депозитарий ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йи 21 майдаги 263-сонли «Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийсини ташкил этиш ва уинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, мажбурий лицензиялашсиз амалга оширади). Фонд биржаси фаолиятини ким тартибга солади? Тартибга солувчи – мустақил ташкилот бўлиб, у бозорда, яъни фонд биржасида ҳаммаси қонуний асосда амалга ошишини назорат қилади. Ўзбекистонда ушбу вазифаларни Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги бажаради, у, шунингдек, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари (инвестиция маслаҳатчилари, брокерлар, дилерлар, инвестиция активларини ишончли бошқарувчи) фаолиятини лицензиялаш билан шуғулланади . Акциялар котировкаси нима? Акциялар котировкаси – бу акцияларнинг фонд биржасидаги баҳоси бўлиб, талаб ва таклифга кўра белгиланади ҳамда компаниянинг соф даромади, аввал тўланган дивидендлар ҳажми, фирманинг обрўси ва қимматли қоғозлар бозоридаги ўрни каби кўплаб омилларга боғлиқ бўлади. Бу муҳим! Компания акцияларининг котировкаси доимо ўзгариб туради ва « Тошкент » РФБ сайтида «Биржа котировка варағи » номли махсус жадвалда доимий акс этади. Ҳар бир акция бир вақтнинг ўзида бир нечта нархга эга:  Биринчидан, бу чиқариш пайтида акцияга белгиланган номинал нарх. Уни номинал қиймат ҳам дейишади. Акциянинг номинал қиймати эгаси ушбу акция бўйича оладиган даромад ёки дивидендга нисбатан аҳамиятли.  Акцияларнинг бозор нархи ушбу қимматли қоғозлар олди-сотдиси давридаги талаб ва таклифга кўра белгиланади. Одатда у амалга ошган битимларнинг ўртача қиймати сифатида ёки савдо кунининг (савдо ҳафтаси) якуний нархига кўра белгиланади.  Котировка нархлари – маълум вақт оралиғида қимматли қоғозлар олди- сотдиси бўйича операциялар бажарилган, биржадаги турли сотувчи ва харидорлар томонидан таклиф этилган нархлар. Фонд биржасида листинг (биржа котировка варағи) – бу компаниянинг биржа талабларига жавоб беришини текширишдан иборат махсус биржа тадбири. Биржа қимматли қоғозлар эмиссияси (чиқарилиши) рўйхатдан ўтганлигини, унинг натижалари ҳақидаги ҳисобот, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилинишини, ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиниши ва бир қатор бошқа талабларга риоя қилнишини текширади.  Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси фаолияти Инвесторларга воситачиларни жалб этмай туриб савдода иштирок этиш имкониятини берувчи, қимматли қоғозлар савдосини ташкил этиш бўйича фаолиятни буюртмалар қабул қилиш пунктларидан, махсус компьютер савдо тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга оширувчи юридик шахс (ўз қимматли қоғозларини биржадан ташқари савдони ташкил этиш орқали мустақил равишда реализация қилувчи қимматли қоғозлар мулкдори ёки қимматли қоғозларга бўлган мулк ҳуқуқи эгаси бундан мустасно) қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчисидир. Компания учун фонд биржасининг афзалликлари Инвестициял ар бўйича ликвидликка эришади Кредитга лаёқатлигини оширади Тезда арзон капиталнинг жалб қилиниши Потенциал ходимларнинг жалб қилиниши Назоратни ушлаб туриш қобилияти Бренд, имидж ортади
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha