Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 323.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Фонд бозори индексларининг методологик асослари ва жахон тажрибаси

Купить
МУНДАРИЖА КИРИШ .............................................................................................................. ... 3 I-боб. Фонд бозори индексларининг методологик асослари ва жаҳон тажрибаси 1.1. Фонд бозори тушунчаси, вазифаси ва функциялари...........................................................................................................7 1.2. Фонд бозори индекси мазмуни, мақсади, турлари ва ҳисоблаш методологияси........................................................................................................13 1.3. Жаҳон фонд бозори индекслари тенденциясининг замонавий ҳолати.....................................................................................................................20 II-боб. Ўзбекистон фонд бозори индекси тенденцияси таҳлили 2.1. турибди. Мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишга доир 165 дан ортиқ норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва қабул қилинди. Бугунги кунда қарийб икки мингта акциядорлик жамиятлари фаолият олиб бормоқда. Улар томонидан умумий қиймати тўрт триллион сўмдан ортиқ акциялар муомалага чиқарилди. Бир миллиондан ортиқ юридик ва жисмоний шахслар акциядорлик жамиятларининг акциядорларига айландилар. Савдо ташкилотчилари, икки поғонали депозитарий тизими, уч юздан ортиқ инвестиция институтларини ўз ичига олувчи фонд бозорининг махсус инфратузилмаси фаолият кўрсатмоқда. “Ўтган йил якунларини сарҳисоб қилар эканмиз, авваламбор шуни таъкидлашимиз керакки, глобал жаҳон иқтисодиётида ҳали-бери сақланиб қолаётган жиддий муаммоларга қарамасдан, 2012 йилда Ўзбекистон ўз иқтисодиётини барқарор су хорижий сармоя бозорларига интеграциялашуви кузатилмаяпти. Қимматли қоғозлар бозорини давлат томонидан тартибга солиниши самарадорлиги етарли даражада эмас. Фонд бозорининг шаффофлиги таъминланмагани боис сармоядорларнинг ҳуқуқлари тўла ҳимояланмаган. Бу ўз навбатида хорижий инвестицияларни жалб қилиш, мулкдорлар синфини оёққа туриш, кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш жараёнларини сустлаштирмоқда. Юқорида келтирилган муаммолар чуқур тадқиқотларни амалга ошириш, қимматли қоғозлар бозори назариясини англаш, жаҳон амалиётида синалган ёндашувларни ижтимоий-иқтисодий ўзгартиришларни бошдан кечираётган мамлакатимиз шароитида жорий этиш имкониятларини баҳолаш, фонд бозори амалиётини истиқболда жамият ривожига салбий таъсир этиши эҳтимоли бўлган заиф томонлар ва хатоликларни аниқлаш нуқтаи наза - Ўзбекистон фонд бозори индексларини такомиллаштириш масалаларини ишлаб чиқиш. Битирув малакавий иш объекти . “Тошкент” Республика фонд биржаси индекси ва уни ҳисоблаш методологияси ҳамда фонд бозори ликвидлигини оширишда биржа индексини такомиллаштириш масалалари ҳисобланади. Битирув малакавий иш предмети қимматли қоғозлар бозорининг индикатори бўлган биржа индексини иқтисодиётдаги ролини ошириш жарёнида содир бўладиган молиявий муносабатлар йиғиндиси ҳисобланади. Битирув малакавий ишнинг назарий ва амалий аҳамияти . Малакавий ишимизнинг назарий асосини иқтисодий жараёнлар, хусусан “Тошкент” РФБ фаолиятининг таҳлили ва уни ривожлантириш масалаларига доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкам 1.1. Фонд бозори тушунчаси, вазифаси ва функциялари. Иқтисодий адабиёт ва лексикада қимматли қоғозлар бозори ва фонд бозори тушунчалари кўплаб учрайди. Хусусан Е.Ф. Жуков шундай ёзади: «Ҳозирги пайтда қимматли қоғозларнинг иқтисодиётни молиялаштиришда иштирок этувчи учта бозори мавжуд: биржадан ташқари, фонд (биржа) ва кўча» 2 . Бошқа иқтисодчилар эса, масалан Я.М. Миркин, фонд бозори ва қимматли қоғозлар бозори тушунчалари бир тушунча, деб қарайдилар 3 . Лекин ҳар уччала бозорда ҳам «фонд қимматликлари», деб аташ мумкин бўлган айнан бир товар котировкаланишини инобатга олсак «қимматли қоғозлар бозори» ва «фонд бозори» тушунчалари бир бирига айнан ўхшашлиги маълум бўлади. Молия бозорининг энг катта савдо тизимларидан қимматли қоғозлар (фонд) биржалари ва биржадан ташқари электрон савдо тиз савдоларида тузилган қимматли қоғозлар бўйича битимлар улар томонидан тасдиқланган ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган қоидаларга асосан рўйхатга олинади. Бозорларда савдо тизимларида қимматли қоғозларнинг турларига қараб улар бўйича савдо шакллари, усуллари, методлари ва механизмлари маълум даражада фарқланиши мумкин. Шу муносабат билан савдо тизимларини қуйидагича таснифлаш мумкин: - эмиссияланувчи қимматли қоғозлар савдоси тизими; - эмиссияланмайдиган қимматли қоғозлар савдоси тизими; - базавий қимматли қоғозлар савдоси тизими; - базисли қимматли қоғозлар (деривативлар, яъни ҳосилавий қимматли қоғозлар) савдоси тизими; Савдо тизимларини қимматли қоғозлар бозори сегментлари бўйича ҳам таснифлаш мумкин: - бирламчи тарзда илк бор жой - савдо жараёнида тарафлар томонидан савдо ижросини аниқ, тўлиқ, ўз вақтида ва кафолатли бажарилишини таъминлаш; - савдоларни очиқлик ва ошкоралик асосида ташкиллаштириш; - савдо қатнашчилари томонидан этик нормаларга ва кодексига риоя қилинишини таъминлаш. Савдо тизимларининг функцияси – бу ўзи орқали молиявий ресурсларни самарали ва объектив нарҳларда иқтисодиёт субъектлари ўртасида тақсимланишини ва қайта тақсимланишини таъминлаш. Биржа тушунчаси кенг маънода молия бозори ва савдо тизимларининг мазмуни, вазифалари ва функциясидан келиб чиқиб таърифланади яъни фонд биржаси – бу: - мунтазам регламентланган режимда фаолият юритувчи улгуржи бозорнинг алоҳида ташкилий-хуқуқий шакли бўлиб, унда товар сифатида биржа экспертизасидан ўтган ва савдога киритилган қимматли қоғозлар ҳисобланади; - с Демак, Фонд биржаси – қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси бўлиб унинг фаолияти предмети Бозорларданинг профессионал иштирокчилари учун муайян жойда ва белгиланган вақтда қимматли қоғозлар бўйича савдоларини ташкил қилиш, уларнинг бозор нархларини (қимматли қоғозларга бўлган талаблар ва таклифлар ўртасидаги мувозанатни акс эттирувчи нархларни) аниқлаш, улар юзасидан мувофиқ маълумотларни тарқатишдан иборат. Фонд биржаси ўз фаолиятида қонун ҳужжатларига, биржа уставига ҳамда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган биржа савдолари қоидаларига амал қилади. Фонд биржаси қонунчиликка мувофиқ рўйхатдан ўтказилади ва у қимматли қоғозларга доир биржа фаолияти юритиш учун Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли давлат органидан лиц Фонд биржаси аъзоларини савдоларга қўйиш фақатгина уларда қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият олиб бориш учун тегишли лицензияга эга бўлгандан кейин рухсат этилади. Бошқа биржанинг аъзоси қимматли қоғозлар бозорида инвестицион воситачи сифатида фаолият олиб бориш учун лицензияга эга бўлса фонд бўлимлари томонидан ташкил этилган савдоларда иштирок этиш хуқуқига эга. Қимматли қоғозлар билан биржа савдосини амалга ошириш қоидалари биржанинг олий бошқарув органи томонидан қимматли қоғозлар бозорини тартиблаштириш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган холда тасдиқланади. Қоидаларда қуйидагилар назарда тутилмоғи лозим: - мазкур биржада қимматли қоғозлар олди-сотдиси принциплари; - биржа олди-сотдиси қатнашчиларнинг таркиби ҳамда уларга қўйиладиган талаблар мажмуи; - биржа с бозорини тартиблаштириш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилган устав (фонд бўлимининг низоми) асосида харакат қилади. Фонд биржаси қуйидаги хуқуқларга эга: - биржа аъзолигига кириш учун зарур бўлган қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиларига қўйилган минимал мажбурий талабларни белгилаш; - биржа савдоларида аъзолар вакилларига қўйилган квалификацион талабларни белгилаш; - биржа аъзоларининг мажлисларини чақириш ва ташкиллаштириш; - эксперт, квалификацион, листинг, назорат, арбитраж комиссиялари, маслахат ва маълумот бюроларини ва уларнинг ишлари учун зарур бўлган бошқа муассасаларни таъсис этиш; - ўз уставига мувофиқ биржа аъзолари тўлайдиган кириш ва жорий бадалларни белгилаб, ундириб олиш битимларни рўйхатга олганлик техник хизмат кўрсатганлик учун, доимий ва бир - биржа уставида назарда тутилган ахборот хизмати ва бошқа оид хизматлар кўрсатишдан келадиган даромадлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин. Жаҳон савдо амалиётида ҳозирга келиб, традицион биржа тизимига альтернатива сифатида, савдонинг янги шакли, яъни биржадан ташқари электрон савдо тизимлари, кенг тарқалди. Бундай тизимларнинг пайдо бўлишига ва жадал суръатлар билан ривожланишига бозор ҳажми ва талабларини ҳаддан ташқари ошганлиги, замонавий аҳборот коммуникациялар технологияларини (компьютер техникаси, информацион технологиялар ва алоқа телекоммуникациялари) бозор иқтисодиёти ҳаётига ва бизнесга кенг кириб келиши сабаб бўлди. Электрон савдо тизими – бу товарларнинг (савдо объектларининг) биржадан ташқари савдосини ташкилий воситалар ва аҳборот технологик коммуникациялар мажмуаси ёрдами Фонд индекси – бу қимматли қоғозлар бозори ҳолатини баҳолаш кўрсаткичи бўлиб, содир бўлаётган макроиқтисодий жараёнларни комплекс ифодалайди. Иқтисодиётда инқирозлар содир бўлса, унинг миқдори пасаяди. Иқтисодий ўсиш даврида эса унинг миқдори ортиб боради. Шунинг учун фонд индексларини барча мамлакатларда иқтисодиёт ҳолатини умумлашган миқдорий кўрсаткичлари деб қабул қилинган. Яъни фонд индекси қандайдир маълум бир сон бўлиб, қимматли қоғозлар бозорининг ҳолати сифатини тавсифлайди (ифодалайди). Ушбу сонни қандайдир бир вақтда ҳосил бўлувчи оддий бир сон деб қаралса, унда бу сон мазмунан ўзида ҳеч қандай айтарлик муҳим ахборотни мужассамлаштимайди. Муҳими соннинг мазмунида эмас, балки унинг аввалги даврлардаги миқдорларини бир-бирлари билан солиштирма баҳолашдан ҳосил бўладиган натижалард - турли миллий фонд бозорларида йирик стратегик инвестициялар қилиш билан шуғулланадиган инвесторларга айнан қайси бир мамлакат бозорига қайси вақтда ўз сармояларини йўналтириши мумкинлиги тўғрисида тегишли қарор қабул қилиши учун ёрдам бериши; - рискларни на фақат бозор доирасида, балки унинг алоҳида кўрсаткичлари (масалан, фоиз ставкалари) бўйича хеджирлаш мақсадида фьючерс ва опцион шартномалар учун восита бўлиб ҳизмат қилиши; - “ишончлилик-даромадлилик” тоифаларида қимматли қоғозларнинг оптимал портфелини шакллантириш ва самарали бошқаришда қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳизмат қилиши; - индекс ёрдамида ифодаланувчи фонд бойликлари билан ёки уларнинг ўҳшаш (корреляцияланувчи) бозорида ишловчи трейдер (ёки портфел бошқарувчиси ва ҳ.к.) олиши лозим бўлган даромаднинг минимал базавий м ҳолатини ифодалаши мумкин. Бу индекслар тенденцияси динамикасини солиштириш у ёки бу тармоқ ҳолатини умуман иқтисодиётга нисбатан қандай ўзгаришини кўрсатиши мумкин. Индекслар ахборот агентликлари ва фонд биржалари томонидан ҳисоблаб топилади ва мунтазам очиқ равишда чоп этилиб борилади. Индекслар молиявий инструментларнинг турли ҳиллари учун ишлаб чиқилган, масалан, акцияларга, қарз муносабатларини мужассамлаштирувчи қимматли қоғозларга, ҳорижий валюталарга ва ҳ.к. Уларнинг ичида акция индекслари энг номдорлиси ҳисобланади. Фонд индексларининг кўп қисми икки гуруҳдан бирига, яъни капитализациялашган ва нарҳли индексларга, мансубдир. Капитализациялашган индекслар компанияларнинг умумий капитализация даражасини ўлчайди. Уларни ҳисоблаб топишда компанияларнинг акциялари тўғрисидаги маълумотл Ҳозирда индекслар деривативлар учун базис актив сифатида қўлланилмоқда (Доу Джонс саноат индексидан ташқари, чунки у «Dow Jones & C o » компанияси томонидан бу мақсадларда, яъни фьючерс ва опционлар базиси сифатида, тақиқланган). Бундай базисли деривативлар қимматли қоғозлар бозори қатнашчиларига турли инвестицион стратегияларни амалга ошириш, операцияларни хеджирлаш, спекулятив ўйинларда фаол иштирок этиш ва ҳ.к. имкониятларини беради. Қимматли қоғозлар бозори индексларини ҳисоблаш методологиясини кўришда қуйидаги саволларга жавоб топиш лозим: - фонд индекслари қайси формулалар ёрдамида ҳисобланиб топилади; - фонд индексларини ҳисоблашда фойдаланиладиган информация қандай талабларга жавоб беради; - информация таркиби ўзгарганда ёки қандайдир корпоратив воқеалар содир бўлганда фонд индексл 3. Индексни ҳисоблаш учун керак бўлган параметрларни етказиб берувчи информацион шериклар танланади. Одатда савдо майдончалари ёки реал битимлар бўйича ахборот агентликларининг маълумотлари ишлатилади. 4. У ёки бу қимматли қоғозларни индексга қилган таъсирини аниқлаш учун қимматли қоғозларни “мутаносиб вазнлаштирилади”. Одатда методика сифатида бозор капитализациясининг мутаносиблик тамойили (принципи) қўлланилади. Бу принципга асосан, қимматли қоғоз бозор учун шунчалик аҳамиятлики, қачонки унинг жами бозор капиталазацияси даражаси юқори бўлса, ва аксинча – паст бўлса. 5. Индексни бевосита икки методикага асосан ҳисоблаш мумкин. 1) “ Бевосита ҳисоблаш методикаси ”. Ушбу методика бўйича индекс вақтнинг ҳар бир давридаги (моментидаги) котировкалардан шу вақтнинг моментида (даврида) келиб чиқ баҳосига бўлинади ва уни олдингги қийматига кўпайтирилади (ёки портфелнинг олдинги қийматига бўлинади ва индекснинг олдинги қийматига кўпайтирилади). Индекснинг қийматини мувофиқлаштириш учун шунга ўхшаш методика қўлланилади. Индикатор қайси методика бўйича ҳисобланишидан қатъий назар, агар у мавжуд фонд индекслари таърифларга тўғри келса, унда у фонд индекси деб номланиши лозим. Шундай қилиб, ҳозирги вақтда шаклланган индекс хисобланишининг умумий методикаси унинг бошланишида таклиф этилган методикадан кам фарқланади. Бироқ барча индекслар ўзларига хос бўлган хусусиятларга эга. Олдин индекслар нечта бўлиши мумкун деган саволга жавоб бериш лозим. Индекс листингига умумий белгиларга (умуман олганда белгилар ҳисобсиз бўлиши мумкин) эга фонд инструметлари киритилиши мумкин бўлганлиги учун, мо Кореляцияси бирга тенг индекслар гуруҳидан факат биттаси муҳимдир, қолганлари маълумот олиш нуқтаи назардан аҳамиятга эга эмас, улар йўқ бўлиб кетиши мумкун деган фаразлар вужудга келиши мумкин. Бунда ҳато қилмаслик ва тахлилдан мухум бўлган индикаторни назардан қолдирмаслик муҳум аҳамиятга эга. Масалан, вақтнинг маълум даврларида Россия фонд бозори индекслари NASDAQ индекси билан корреляцияланиши (унга мос келиши) ҳолатлари ҳам бўлиб туради. Аммо бунинг муносабити билан РТС индексидан воз кечиш лозим деган маъно келиб чиқмайди. Шунинг учун индексни аниқ танлаш учун узоқ вақт мобайнидаги даврларни (муддатларни) тахлил қилиш зарур. Айтиш жоизки, баъзи индекслар маълум вақтларда истеъмолчилар томонидан талаб қилинади ёки вақтинчалик талаб қилинмайди. Бундай талаб фонд бозорининг қайси жиҳатл аҳамият касб этади. Бундай ҳолат, фонд бозорига йирик инвесторлар билан биргаликда майда инвесторларни, яъни оммани жалб этилишига олиб келади. Йирик фонд бозорлари индекслари сифатида қуйидагиларни келтиришимиз мумкин: - Dow Jones индекси; - AMEX (American Stock Exchange) индекси; - NASDAQ (National Association of Dealers Automated Quotation) индекси; - Standard & Poor’s (S & P) 500 индекси; - FTSE-100 (Financial Times Industrial Ordinary Share Index) индекси; - DAX (Франкфурт фонд биржаси индекси); - CAC-40 (Париж фонд биржаси индекси); - Nikkei-225 (Токио фонд биржаси индекси); - Bovespa (Сан - Паулу фонд биржасининг индекси); - Malaysia KLSE. Куал Лумпур (Малайзия) фонд биржасининг индекси; - Hang Seng (Гонконг фонд биржаси индекси) ва ҳакозо; Юқоридаги келтирилган индекслар ҳозирги па 1896 йил 26 май кунидан бошлаб, бу индекснинг “ўртача саноат” индекси, яъни Dow Jones Industrial Average (DJIA, DJA) деб номланган яна бир тури киритилган. Бу индекс ҳам аввалгисига ўҳшаш ҳисобланиб топилган бўлиб, ўз ичига саноат компаниялари акцияларини олган. 1928 йилда индексни ҳисоблаш методикасига ўзгартиришлар киритилди, яъни маҳсус кўпайтма (жорий вақтдаги бўлувчи – current divisor) киритилди. Бу ўзгартириш янги акциялар эмиссияси, акцияларни майдалаш ёки йириклаштириш (консолидациялаштириш), дивидендлар тўлаш, компаниялар рўйҳатини (листингини) ўзгартилиши ва шу каби ҳ.к. жараёнлар туфайли юзага келган индекс ишорасининг ўзгаришини олдини олиш учун юзага келди. 1929 йилдан бошлаб муомалага 20 коммунал ҳизмат компаниялари акциялари киритилганидан кейин, Dow Jones Utility Average ин биржанинг ўзида савдо қилинади, фьючерс шартномалари биржанинг опционлар бўлинмаси бўлган фьючерслар биржасида сотилади. 1988 йилдан бери Доу Джонс индексини 700 компания акциялар бўйича Нью Йорк фонд биржасида ҳисобланиб келинмоқда. Шу билан бирга транспорт ва коммунал ҳизмат компаниялари акциялари ҳамда 40 компания облигациялари бўйича ҳам индекслар ҳисобланмоқда. Бироқ узоқ вақт давомида биржа листингига кирган акциялар бир неча марта ўзгарганига қарамасдан, индексларнинг ҳисоблаш методологияси деярли ўзгармаган. Индекснинг таркиби унга кирган акцияларнинг барқарорлиги ўзгариб турган, масалан, баъзи компанияларнинг акциялари унга бир кириб бир чиқиб турган, General Electric компанияси акциялари эса баъзида бутунлай бозорда йўқ бўлиб кетиш ва яна пайдо бўлиши ҳоллари ҳам бўлган. Таъкидла 1 - расм. Dow Jones индексининг 2012 йилдаги динамикаси таҳлили 4 . Юқоридаги расмдан кўриниб турибдики, Dow Jones саноат индексининг 2012 йилнинг 1 чорагидаги тенденцияси 15115,57 пунктни ташкил этган бўлиб, молиявий инқироздан кейинги, яъни 2009 йилги трендига нисбатан 7100 пункт 2 баробар ўсган. 1971 йил 8 феврал куни дунёдаги биринчи қимматли қоғозларнинг электрон савдоси бозори – National Association of Dealers Automated Quotation (NASDAQ) ишга тушди. 1994 йилда NASDAQ бозорининг ўртача йиллик айланмаси (обороти) ҳажми Нью Йорк фонд биржасиникидан ошиб кетди. 1998 йилда NASD ва AMEX ўзаро бирлашиб, ягона NASDAQ AMEX Market Group ташкил топди. NASDAQ индекслари гуруҳига қуйидагилар киради: 1. NASDAQ Composite (кўп ҳолларда уни NASDAQ деб аташади) умум-лашган (йиғма) индекс (капитализац жиҳатдан) “янги иқтисодиёт” компаниялари, яъни янги технологиялар ва техника ишлаб чиқарувчи компаниялар қимматли қоғозлари муомалада бўлади. Бунда ҳорижий компанияларнинг салмоғи Нью Йорк фонд биржаси ва Америка фонд биржасидаги компанияларнинг жамидан ҳам кўп. 2. NASDAQ National Market Composite индекси – Америка миллий бозори биржа тизими қисмининг листинги бўйича NASDAQ бош индекси аналоги. Бу индекс ўзида 4013 компания акциялари бўйича қуйидаги индексларни қамраган: саноат индексини (2860 компания акциялари), банк акциялари индексини (224 банк), суғурта компаниялари индексини (106), транспорт компаниялари индекси (65) ва бошқа индексларни. 3. NASDAQ-100 индекси, унга тармоқлар бўйича гуруҳланган 100 “янги иқтисодиёт” компанияларига оидлари киради. Индексда 1998 йилдан бошлаб ҳар бир к Чикаго биржасида (Chicago Mercantile Exchange) савдо қилинади. Қуйидаги 1.-расмда NASDAQ 100 индексининг 2012 йилдаги тенденциясини кўришимиз мумкин. 2 расм. NASDAQ 100 индексининг 2012 йилдаги тенденцияси 5 . Юқоридаги расмда NASDAQ 100 индексининг 2012 йилнинг декабрь ойидаги тенденцияси 2960,11 пунктни ташкил этган бўлиб, 2009 йил июнь ойидаги динамикасига нисбатан (1150 пункт) 2,5 марта ўсганлигини кўришимиз мумкин. Дунёда биринчилардан ва катталиги бўйича учинчи бўлган бу фонд индекси оиласига бир нечта индекслар киради. Financial Times агентлиги томонидан жорий этилган Буюк Британиядаги энг қадимий индекс Financial Times Industrial Ordinary Share Index номи билан юритилади. Унинг қисқартмаси FTSE-100 (FTSE-30) кўринишда ишлатилади. Бугунги кунда энг кенг тарқалган машҳур индекс бу FT FT-30 (FTSE-30) йирик саноат ва савдо компанияларини қамраб олган бўлиб, ўрта геометрик формула асосида (листингга кирувчи акция курслари кўпайтмасидан 30-чи даражадаги илдизи) ҳисобланади. FTSE-100 листингига 100 компаниянинг акциялари кирган бўлиб, саноат ва савдо компаниялари билан чекланмайди. Листингга акцияларнинг танланиши мутаҳассислар томонидан амалга оширилади, уларнинг орасида Financial Times газетасининг вакиллари ҳам бор. Ҳозирги вақтда мазкур листингга кирган компанияларнинг капитализацияси Буюк Британия фонд бозорининг 70 фоизи капитализациясини ифодалайди. Индексни ҳисоблаш 1984 йилнинг 3 январидан бошлаб (бу вақтда индекс миқдори 1000 пунктга тенг бўлган) компаниялар акциялари курсларини бозор капитализацияси бўйича бир вазнга мутаносиблаштириш йўли билан амалга оширилади. 3-расм. FTSE-100 индексининг 2012 йилдаги тенденцияси 6 . Осиёнинг энг йирик индексларидан бири бўлган Nikkei-225 (Nikkei Dow Jones Averege) листингига Нью Йорк фонд биржаси ва Токио фонд биржасида муомалада бўлган 225 компаниянинг акциялари кирган. Бу индексни ҳисоблаш методикаси Dow Jones Industrial Averege методикаси билан тўлиқ мос келиб, 1950 йилдан бери чоп этилади. Қуйидаги 1.4 расмда Nikkei-225 индексининг 2012 йилдаги тенденциясини кўришимиз мумкин. Юқоридаги расмда Nikkei-225 индексининг 2012 йилнинг декабрь ойидаги тенденцияси 14191,48 пунктни ташкил этган бўлиб, 2009 йилги динамикасига нисбатан (7800 пункт) 1,8 марта ўсган. Умуман олганда, Nikkei-225 индексининг 2012 йилдаги ойлар бўйича таҳлилида ўсувчи тенденцияга бўйсунганлигини кўришимиз мумкин. Ҳозирги пайтда дўнёнинг кўпч 4-расм. Nikkei-225 индексининг 2012 йилдаги тенденцияси 7 . Ҳозирги пайтда дўнёнинг кўпчилик йирик индекслари 2008-09 йилги минимумлардан чиқиб ўсувчи тенденцияга бўйсунмоқда. Асосан, АҚШ нинг йирик ва нуфузли индекслари волатилли, ликвидли ҳисобланиб дунёнинг йирик инвесторлари учун асосий даромад олиш манбаи ҳисобланади. 2008 йилдаги содир бўлган глобал молиявий инқироз АҚШ нинг йирик индекслари ликвидлигига, ҳамда капиталнинг фонд бозорларидан вақтинчалик чиқиб кетишига салбий таъсир кўрсатган бўлсада, 2012 йилга келиб бу индекслар дунёдаги ўз позицияларини қайтариб олишди. Қуйидаги 1.1 жадвалда дунёнинг йирик, нуфузли фонд бозори индекслари 2013 йилнинг май ойидаги тенденциясини кўришимиз мумкин. 1 - жадвал Дунёнинг йирик фонд бозори индекслари тенденцияси 8 . Индикаторлар Сана Аҳамият NASDAQ Composite 09.05.2013 (17:40) 3414.01 (+0.02%) FTSE 100 09.05.2013 (17:24) 6587.59 (+0.06%) DAX 09.05.2013 (17:24) 8251.75 (+0.02%) CAC 40 09.05.2013 (17:39) 3931.63 (-0.62%) Nikkei 225 09.05.2013 14191.48 (-0.66%) SSE Composite 09.05.2013 2232.97 (-0.59%) Hang Seng 09.05.2013 23211.48 (-0.14%) KOSPI 09.05.2013 1979.45 (+1.18%) BSE Sensex 09.05.2013 19939.04 (-0.26%) Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, 2013 йилнинг 8 май куни Dow Jones индекси 15105.12 пунктга етган ва ўтган кунлардаги савдо натижаларига қараганда +0,32% га ошган. S&P 500 индекси эса 1631,74 пунктга етган ва ўтган савдо кунига нисбатан сезиларсиз -0,06% га пасайган. Европадаги FTSE 100 ва DAX индекслари 8 май куни ўтган савдо кунига нисбатан 0,06% ва 0,02% га ўсган. Умуман олганда, йирик фонд бозорлари индексларин валюта ва албатта фонд бозорларида қўлланилиши мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, статистик кўрсаткич сифатидаги жамланма индекслар биринчи бўлиб фонд бозорида вужудга келган бўлиб, ҳозирги кунга қадар дунё фонд бозорларининг асосий кўрсаткичи сифатида кенг қўлланилиб келинмоқда. Мамлакатимиз Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги “2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПҚ-1438-сонли қарорида кўпгина чора-тадбирлар қаторида жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва республикамиз фонд бозорининг ҳақиқий ҳолатини тўғри кўрсатиб берадиган — эмитентларнинг фонд биржасидаги фаоллик даражаси кўрсаткичларини ҳисобга оладиган жамланма — фонд индексини ҳисоб аниқланган. Бундан ташқари, «Tasix» индекси фонд биржасидаги битимлар амалга оширилган барча савдо секциялари якуни бўйича юзага келган нархлар ўртача қийматининг умумий ўзгаришини тасвирлаб берувчи интеграл индекс ҳисобланиб, ундан фақат таҳлилий мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган. Кейинги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётида таркибий ўзгаришлар жараёни жадаллашиб боргани сайин қимматли қоғозлар бозорига бўлган талаб ва таклиф ҳам орта бошлади. Фонд биржасида листингга кирган ва кириш истагида бўлган компаниялар сони кўпайди. Худди шу пайтда «Tasix» индексидан фонд бозори кўрсаткичи сифатида қўлланилишида айрим камчиликлар кузатила бошланди. Масалан, мазкур индекснинг хусусийлик характери – фақат амалга оширилган битимлар бўйича ҳисобланиши, унинг листингдан ташқари компанияларнинг қимма киритилган ҳолда кунлик савдо сессияси якунланганидан сўнггина ҳисобланади. Шунингдек, «TCI Composite» индекси кунлик, ҳафталик, ойлик, чораклик ва йил якунлари бўйича ҳам ҳисобланиши ҳамда таҳлилий мақсадлар учун ҳам фойдаланилиши мумкин. Бу индекс қуйидаги формула орқали аниқланади: I = { ∑Pb x Qnt + ∑Pi x Qt} x D, ∑Pb x Qb Бу ерда: Qb = Qa – Qs Qb- акциялар микдори, i-го хисоблаш учун кабул килинган индекс; Qa- эмиссиия акциясининг хажми, i-го куриниши акциядорлик жамиятлари азоларининг қимматли қоғозлар буйича хисоб китоби; Qs,- акциялар микдори, (акциялар пакети) i-го куриниши давлатга тегишли булган акциядорлик жамиятлари ва давлвт томонидан назорат килиниши. Статистик кўрсаткич сифатида қўлланиш жараёнида «TCI Composite» индекси ўзига хос афзалликларга эга эканлигини ҳам алоҳида таъ Қуйидаги 2.1 расмда «TCI Composite» индексининг 2013 йил апрель ойи динамикасини таҳлил этишимиз мумкин. Динамика индекса TCI Composite по результатам торговых сессий в апреле 2013 года 5 - расм. 2013 йил апрель ойининг савдо сессияси натижалари бўйича «TCI Composite» индексининг динамикаси 9 . 2013 йил апрель ойида «Тошкент» Республика фонд биржасида 22 савдо сессияси ўтказилди. «TCI Composite» индексининг оддий акциялар билан амалга оширилган битимлари (шу даврдаги индексни ҳисоб-китоб базасига кирувчи) бўйича аҳамияти 30 апрель ҳолати бўйича 1000,07 пунктни ташкил этган. Оддий акциялар бўйича энг кўп ҳажмдаги савдолар 11 апрель ҳолатига тўғри келган. Хуллас, «Тошкент» Республика фонд биржаси томонидан янги индекснинг жорий қилиниши нафақат қимматли қоғозлар бозорининг умумий ҳолатини ба киритиши учун стратегик аҳамиятга эга бўлган иқтисодиёт тармоқларини танлаш имкониятини яратади, энг муҳими, фонд бозорининг истиқболини белгилаб берувчи самарали восита бўлиб хизмат қилади. 2.2. Фонд индексларини ҳисоблашда қабул қилинган ёндашувлар таҳлили. Индекслар мавжуд бўлган вақтдан бошлаб йиғилган кенг маълумотлар базаси индексларни алоҳида олинган акцияларга қараганда на фақат барқарорлигидан, балки уларни ўсиши динамикаси бир мунча яҳшироқ эканлигидан далолат беради. Бу эса ҳозирги даврда на фақат индексларни динамикада таҳлил қилиш, балки индекс қийматига баҳоси тўғридан-тўғри мутаносиб бўлган қимматли қоғозларни сотиб олиш мумкинлиги имконини берди. Бу имкониялардан иккинчисининг ҳусусиятини қуйидаги механизмдан кўриш мумкин. Реал фонд (одатда ёпиқ) тузилиб, унинг портфелига ў Келажакда пассив бошқариладиган фондлар ва фонд индексларини ўзаро бирлашуви тенденцияси кузатилмоқда. Бу ҳолат умуман олганда, инвесторлар, аналитиклар ва барча фонд ҳамжиҳатлиги учун фойдалидир. Ҳозирда индекснинг барқарор харакат тенденцияси динамикасига қараб инвесторлар унинг яхши баланслаштирилган (мутаносиблаштирилган) ва дефференциацияланган (тақсимланган) портфелини шакллантиришга интилишади. Индексларга таклиф мос равишда уларга талабни келтириб чиқаргани сабали, индексларнинг реал мужассамлашуви сифатида аввал индексларни ташкил этувчи акциялар портфеллари, кейин эса индексли акциялар (Indexes Shares), индексли фондлар (Indexes Funds) ва реал индекслар (Real Indexes) кўринишидаги портфеллар пайдо бўлдилар. Бундай инструментлар савдо-сотиқ объекти бўлгани билан, улар ўз базислар бунда I t – фонд индексининг t вақтдаги қиймати; P j,t – қимматли қоғозлари фонд индексини ҳисоблашда фойдаланиладиган j -чи компания акциясининг t вақтдаги курс нарҳи; N – акциялари фонд индексини ҳисоблашда ишлатиладиган компанияларнинг умумий сони; b – мувофиқлаштирувчи коэффициент ( b= 1/ η ). Бу формула Доу Джонснинг саноат бўйича ўртача фонд индексини ҳисоблашда қўлланилади. Мутаносиб вазнлаштирилган ўрта арифметик индекс. Формула мутаносиб вазнлаштириш методикаси бўйича фарқланади. 1) Танланган тўпламдаги акцияларни нарҳ бўйича мутаносиб вазнга келтирилган индекс: N  P j , t I i  j N  1  ,  P j ,0 j  1 бунда P j,0 – қимматли қоғозлари фонд индексини ҳисоблашда фойдаланиладиган j -чи компания акциясининг бошланғич вақтдаги курс нарҳи; μ – индекснинг бошланғич вақтдаги базавий қ 1 0, N j jPформула S&P-500 индексини ҳисоблашда қўлланилади, бунда бошланғич вақт сифатида 1941 ва 1943 йиллар оралиғи олинади, индекснинг базавий қиймати эса 10-га тенг деб олинган. 3) Компаниялар акциялари вазнларини тенглаштириш йўли билан мутаносиб вазнлаштирилган индекс: P j , t  P j ,0 I t  N  100.  n j , t j  1 Мутаносиб вазнлаштирилмаган ўрта геометрик индекс. Бу индекс қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади: N I t  N  P j , t . j  1 Ҳозирда ушбу формула асосида Буюк Британиянинг қадимий фонд индексларидан бўлган ФТ-30 (FT-30 Share Index, Financial Times International Ordinary Index) индекси ҳисобланади (у 1935 йилдан бери чоп этилиб келади). Мутаносиб вазнлаштирилган ўрта геометрик индекс қуйидагича ҳисобланади: N P j , t I t  N  j  1 P j , t  1 , бунда P j,t-1 – қимм методикаси маълум вақтларда ўзгариши мумкин. Уларнинг аҳволи айниқса янги акциялар эмиссияси, акцияларни майдалаш ёки йириклаштириш (консолидациялаштириш), дивидендлар тўлаш, компаниялар рўйҳатини ўзгартилиши ва шу каби ҳ.к. жараёнларда вужудга келади. Индексни ҳисоблаш методикасига ўзгартириш киритиш корпоратив воқеалар таъсири остида эмас, балки бозор омилларини компаниялар акциялари нарҳига таъсири остида амалга оширилади. Индексни ҳисоблаш методикасига акциялар эмиссияси (акцияларни майдалаш, дивиденлар тўлаш) муносабати билан ўзгартириш киритиш қуйидагича бўлиши мумкин. Агар индекс акциялар баҳоси бўйича оддий ўрта арифметик кўринишида ҳисобланса (масалан, Доу Джонс индекси), у ҳолда формуланинг маҳражи мувофиқлаштирувчи коэффициент ролини бажаради. Унда индекс акцияларни майдалашдан янги эмиссиялари ва ҳ.к. содир бўлганлиги сабабли 1991 йилга келиб вазн миқдори 1/0,505 сонига тенг деб қабул қилинди. Индекс бозор капитализацияси бўйича ўртача мутаносиблаштирилган катталик (ўзгарувчан) сифатида ҳисоблаб топилиш чоғида (масалан, S&P-500 индекси), акцияларни майдалаш (янги эмиссияни амалга ошириш) индексни ўзгаришига (компания капитализацияси ўзгармаганда) олиб келмайди. Индесларни ҳисоблаш чоғида информация сифатига (яъни аниқлиги, тўғрилиги, тўлиқлиги, миқдори, нуфузлилиги, ишончлилиги, ўз вақтидалилиги, объективлилиги даражаларига) юқори талаблар қўйилади. Информациянинг сифати қуйидагиларда ҳам намоён бўлади: компанияларнинг танланган тўплами ўлчами (ҳажми), уларнинг тўғрисидаги маълумотларни нуфузлилиги (репрезентативлилиги), компаниялар қимматли қоғозлари тўғрисидаг олинган FT-30 Буюк Британия Мутаносиб вазнлашти- рилмаган ўрта геометрик 30 Буюк Британиянинг энг қадимий индекси бўлиб, 1935 йилдан бошлаб чоп этилади. FT-100 (FTSE-100 – Футси-100 ) Буюк Британия Мутаносиб вазнлашти- рилган ўрта арифметик 100 Ҳисоблашда акцияларнинг 03.01.1984 йил ҳолати учун базавий баҳоси 1000-га тенг деб олинган Nikkei Япония Мутаносиб вазнлашти- рилмаган ўрта арифметик 225 1950 йилдан буён чоп этилади. Акцилар Токио биржасининг (ТФБ) 1-чи секциясида котировкада бўлади DAX Германия Мутаносиб вазнлашти- рилган ўрта арифметик 30 Ҳисоблашда акцияларнинг 1987 йил ҳолати учун базавий баҳоси 1000-га тенг деб олинган Таъкидлаш зарурки, ривожланган мамлакатлар қимматли қоғозлари бозорларида қўлланиладиган индекслар бир-бирларидан юқорида келтирилган белгилар билан фарқ қилсал фонд бозорлари динамикаси кўп ҳолларда барча учун умумий бўлган жараёнлардан келиб чиқади. Индексларнинг бир-бирлари билан боғлиқлиги (коореляцияси) фонд бозорларининг ҳолатига боғлиқ. Масалан, фонд бозорларининг ҳолати барқарор бўлса, уларнинг индекслари ўртасидаги корреляция миқдори ижобий бўлади, яъни бозорлардаги жараёнлар ўҳшаш тарзда кечади. Инқирозлар даврида эса ижобий корреляция сақланиб қолади. Аммо кризислардан чиқиш даврида эса индекслар ўртасидаги корреляция манфий миқдорга эга бўлади, яъни бунда ривожланган фонд бозорлари кризисдан ривожланаётган бозорлар ҳисобига чиқади. 41 III-боб. “Тошкент” РФБ фаолияти механизмини ривожлантириш масалалари Миллий қимматли қоғозлар савдо тизими (ҚҚСТ)нинг иқтисодиётдаги аҳамияти ва роли пастлигини, прогрессив ривожланаётган мамлакатлардаги каби иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилиш (жамғармаларни инвестицияларга трансформация қилиш) вазифасини кутилган даражада тўлиқ бажара олмаётганини кўрсатганлиги сабабли, миллий иқтисодиётимизнинг реал секторига фонд бозори, айниқса унинг ташкиллашган савдо тизими орқали узоқ муддатли инвестицияларни жалб қилиш масаласи давлатимиз макроиқтисодий сиёсатининг диққат марказида турибди. Чунки бу масала ҳозирги мамлакат иқтисодиётини, хусусан реал сектор корхоналарида ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш, саноат ва иқтисодиётнинг барқарор ўсишига эришишни таъминлаш шаро Реал иқтисодиёт эквиваленти сифатида ҚҚСТ энг муҳим функциялари туфайли унда қимматли қоғозлар билан муносабатлар қатнашчилари ўртасида соғлом рақобатга асосланган самарали эмиссион-инвестицион жараён таъминланади. Бироқ Ўзбекистон ҚҚСТ етарли даражада тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар салоҳиятига эга бўлсада, бу жиҳатдан ҳали етарли даражада ривожланмаган. Бошқача қилиб айтганда, у ҳали илғор мамлакатлардаги каби асосий иқтисодий муаммоларни, масалан, саноат ва иқтисодиёт ўсишини зарур ҳажмда молиялаштириш; молиявий ва номолиявий корхоналарнинг эмиссион-инвестицион фаоллигини ошириш; макроиқтисодий мувозанатга эришиш; капиталнинг тармоқлараро самарали кўчишини таъминлаш; ҚҚСТлари орқали молиялаштириш ҳисобига кичик бизнесни ривожлантириш муаммоларини ҳал этадиган даражага етмаган. Ушбу ҳ Юқорида айтилган муаммоли ҳолатни бартараф этиш учун Ўзбекистондаги ҚҚСТ тузилмасининг максимал даражада оптималлашган ва унификациялашган моделига ўтиш зарур. Бунда миллий ҚҚСТнинг унификацияланган, яхлит, оптимал моделини шакллантиришда ушбу жараёнга таъсир этувчи иккита муҳим омилни қайд этиш лозим. Биринчи омил - жаҳонда сўнгги ўн йилликларда юз бераётган интеграциялашув (унификация, бирлашиш, яхлитликка эришиш) тенденцияси 11 . Иккинчи омил – Алоҳида олинган қимматли қоғозлар савдо тизимларининг иқтисодиётдаги аҳамияти, роли ва улар айланмалари (ҳажми) ўта пастлиги ҳамда уларни амалда деярли фаолият кўрсатмаётганлиги, ўзини оқламаётганлиги таъкидлаш лозим. Ушбу омилларни хисобга олган ҳолда, тарқоқ савдо тизимларини унификациялашни (бирлаштиришни) ва ягона (бир бутун) ҚҚСТ моделида “Т 3.1-расм. Миллий фонд биржаси модели 12 . Корпоратив облигациялар савдо майдончасида биржа томонидан қўйиладиган муайян талабларга жавоб берувчи корпоратив облигациялар савдоси амалга оширилади. Давлат қимматли қоғозлари савдо майдончасида турли муддат ва фоизларга чиқариладиган Давлат облигациялари (асосан ДҚМО – Давлатнинг қисқа муддатли облигациялари) ва ғазна мажбуриятлари (асосан ДЎМҒМ – Давлатнинг ўрта муддатли ғазна мажбуриятлари) бўйича битимлар амалга оширилади. Деривативлар савдо майдончасида базис активи турли манбалардан ташкил топган ҳосилавий қимматли қоғозлар савдоси амалга оширилади. Электрон савдо майдончасида листинг тоифаси талабаларига жавоб бера олмаган акциялар савдоси (чакана ва улгуржи савдо) амалга оширилади. Миллий фонд биржаси бошқарув органлари таркибига акцияд Миллий фонд биржасининг тузилмавий бўлинмаларига листинг, котировка, малака ва низолар бўйича ҳайъат (арбитраж), маклериат, ҳисоб– клиринг палатаси, эксперт-таҳлил маркази, биржа аъзоларини аккредитациялаш ва акциядорлар билан ўзаро алоқалар сектори, методология сектори, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги филиаллари киради. Бундан ташқари миллий фонд биржа таркибида барча ташкилотларда бўлганидек девонхона, бухгалтерия, ҳуқуқий, хўжалик, ахборот технологиялари, халқаро алоқалар, алоқа ва ахборот хавфсизлиги каби бўлимларнинг фаолият юритиши кўзда тутилган. ҚҚСТнинг оптимал моделини шакллантириш юзасидан қуйидаги чоратадбирлар ўринли: 1. Республикамиздаги мавжуд барча акциядорлик жамиятларини, уларнинг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, тегишли листинг тоифаларига қабул қилинишин 5. Миллий ҚҚСТни ҳорижий мамлакатлар прогрессив ҚҚСТларига интеграциясини таъминловчи меъёрларни ишлаб чиқиш; 6. ҚҚСТнинг ягона ахборот базасини яратиш ва бу орқали инвесторларга тез, аниқ, тўлиқ ва қулай тарзда ахборотларни комплекс тақдим этиш; Келтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун авваламбор Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ёки Ҳукумат Қарори қабул қилиниши ва унинг асосида тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши лозим. Буларнинг барчаси ҚҚСТни қайта тузиш орқали унинг бир бутун самарали бозор архитектурасини яратилиши ва унда инфратузилмавий институтларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга эришилади. Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш асосида давлатнинг макроиқтисодий сиёсатига ҳамоханг тарзда 3.1расмда кўрсатилган Ўзбекистон ҳам кам ва фаолият кўрсатаётганлари ҳам амалий жиҳатдан оммавийлашмаган бўлиб, эндигина ўз ўрнини топиб бормоқда. Ҳозирда ҚҚБда мавжуд «TCI Composite» индекси – республикадаги барча эмитентлар бўйича акциялар ўртача ўлчанган нархи динамикасини ҳисоблаб чиқишга имкон берсада, лекин унда юқори волатиллик динамикаси намоён бўлади. Ушбу индекс доирасида ҳисоб-китобларни аниқлаштириш мақсадида қуйидаги индексларни жорий қилиш таклиф қилинади: - TCI (L) индексини – расмий биржа листингига киритилган эмитентлар бўйича акциялар ўртача ўлчанган нархи динамикасини ҳисоблаб чиқишга имкон беради; - TCI (V) индексини – биржа листингидан ташқари барча эмитентлар бўйича акциялар ўртача ўлчанган нарх динамикасини ҳисоблаб чиқишга имкон беради. Шундай қилиб айтиш мумкинки, юқорида келтирилган чора- тадбирл Хулоса Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозори савдо тизимлари фаолиятини такомиллаштириш учун жаҳон тажрибасини тахлил қилиш натижасида аниқланган мавжуд муаммоларни ечиш, унинг истиқболларини белгилаш мақсадида амалга оширилган ишларимиз натижаларидан келиб чиқиб қуйидаги хулосаларни келтирамиз: - хар бир мамлакатнинг қимматли қоғозлар бозори савдо тизимлари иқтисодиётининг ажралмас бўғини хисобланиб, унинг самарали фаолият кўрсатиши жахон тажрибаси натижалари асосида амалга оширилишини талаб қилади; - қимматли қоғозлар бозори савдо тизимлари иқтисодиётда катта ролга эга бўлиб, у бир қатор вазифаларни, яъни иқтисодиётнинг секторларидаги вақтинчалик бўш молиявий ресурсларни жалб қилиш, молиявий – инвестицион ресурсларни иқтисодиётнинг истиқболли сохаларига самарали тақсимлаш ва қайта тақсимл фундаментал омилларнинг таъсири сабабли юзага келиши ривожланувчи ходисаларни қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчилари орасида юзага келадиган жараёнларга тааллуқли бўлган қонуниятлар ва мохиятининг хар қандай ўзгаришининг натижаси сифатида қараш мумкин; - фонд биржаси фаолият механизмини жаҳон стандартлари даражасига кўтариш, қимматли қоғозлар листинги ва котировкаси тартибини жорий этиш, фонд бозорини асосий тузилмалари: биржалари, депозитарийлар ва ҳисоб - китоб клиринг ташкилотларининг автоматлаштирилган алоқа тизимларини яратиш зарур; - қимматли қоғозларининг иккиламчи бозоридаги фаоллигини, жумладан акциялар бўйича олди-сотди битимларинигина ҳажмини ошириш мақсадида, савдолар тизимини ҳамда савдоларни иккиёқлама аукцион усулида олиб бориш, бир вақтнинг ўзида пул маблағлари ва 1. Республикамиздаги мавжуд барча акциядорлик жамиятларини, уларнинг молиявий имкониятидан келиб чиқиб, тегишли листинг тоифаларига қабул қилинишини таъминловчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш; 2. Миллий ҚҚСТ фаолиятини ривожлантиришда маркет– мейкерлар ва трансфер агентлар фаолиятини жонлантирувчи, улар фаолиятини рағбатлантирувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; 3. Иқтисодиётда ҚҚСТ орқали инвестицияларни диверсификациялаш йўли билан муомалада бир неча тармоққа тегишли акциядорлик жамиятлари қимматли қоғозларининг айланишини таъминлаш (амалда банклар ва саноат тармоқлари бозор ҳажмининг 70 % дан ортиғини ташкил этади) ва бу орқали самарали рақобат муҳитини сақлаб қолишга эришиш; 4. Янги молиявий инструмент турларини бозорга жорий қилиш (биржа муомаласига молия инжиниринги асосида си Юқорида келтирилган таклифларни амалиётга тадбиқ этилиши иқтисодиётни модернизациялаш шароитида республика қимматли қоғозлар бозорини фаолият механизмининг ривожланишига, уларнинг муаммоларни ечилишига ва Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозори муҳитини яхшиланишига сабаб бўлиши мумкин. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. I. Ўзбекистон Республикаси қонунлари. 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.-Т.: Ўзбекистон, 1992 й 2. «Марказий Банки тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 21.12. 1995 йил. 3. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”. Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 1996 йил 25 апрел. 4. «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида». Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 22.07.2008 йилда қабул қилинган. 5. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоялаш тўғрисида” 26.04.96 й., рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПҚ-1438 сонли Қарори. 8. “Банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада ошириш ва инвестициявий фаоллигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 6 апрелидаги Қарори, ПҚ–1317-сонли. 9. “Тижорат банклари депозитларига аҳоли ва хўжалик субъектлари бўш пул маблағларини жалб этишни янада рағбатлантириш қўшимча чоратадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 6 апрелидаги Қарори, ПҚ–1090-сонли. III - Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари. 10. Каримов И.А. Ватанимизнинг босқичш-босқич ва бар-қарор ривожланишини таъминдаш — бизнинг олий мақсадимиз. -- Т.: «Узбекистан», 2008. -48 б. 11. Каримов И.А. Инсон манфаатлари устуворлигини т 15. Каримов И.А. “2012 йил ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларга бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси/ Т.:Ўзбекистон, 19.01. 2012 й. IV Асосий ва қўшимча адабиётлар. 16. Б.М. Рапопорт, А.И. Скубченко. Инжиниринг и моделирование бизнеса.- М: Тандем, 2001. 17. В.В. Бочаров. Финансовый инжиниринг.- СПб: Питер, 2004.-400 с. 18. Джон Ф.Маршалл, Викул К. Бансал. Финансовая инженерия: Полное руководство по нововведениям: Пер. с англ.-М.: ИНФРА-М, 1998.-с.37. 19. И.А. Бланк. Словарь справочник финансового менеджера. Киев. Ника Центр: Эльга 1998. 20. Килячков А.А., Чалдаева Л.А. Рынок ценных 24. Мороз А.Н. Банковские операции – Киев: KHEY, 2002 - С. 379. 25. Роберт У. Колб Финансовые деревативы. Учебник. Издание 2-е/Пер. с анг. – М.: Информационно-издательский дом «Филинъ», 1997. 26. Р.Кох. Менеджмент и финансы от А до Я.- Ника Центр: Эльга, 1999. 27. Шохаъзамий Ш.Ш. «Тизимли молия инжиниринги» Монография. -Т.: «Fan va texnologiya», 2012.-795 с. 28. Сорос Дж. Алхимия финансов. - М.: Инфра-М, 1996.. 29. Фондовый рынок и мир: Учебник/Под ред. К. С. Царихин – М.: Издательский дом «Социальные отношения» 2008 г. V - Интернет сайтлари. 30. http://www.uzse.uz . 31. http://www.its.uz . 32. http://www.bankir.uz . 33. http://www. micex . ru . 34. http:// www.rbc.ru 55
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha