Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 475.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Фонд бозорини тартибга солиш ва уларнинг ҳуқуқий асослари

Купить
Фонд бозорини тартибга солиш ва уларнинг ҳуқуқий асослари 5341500 – “Молия инжиниринги” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ МУНДАРИЖА Кириш...................................................................................................................... I. боб. Фонд бозорини мувофиқлаштириш механизмининг назарий асослари ва жаҳон тажрибаси............................................................................. 1.1. Фонд бозорини мувофиқлаштиришнинг аҳамияти, роли ва вазифалари.... 1.2. Фонд бозорини мувофиқлаштириш тамойиллари ва механизми 1.3. Ривожланган мамлакатлар фонд бозорини тартибга солиш механизми….. II боб . Ўзбекистонда фонд бозорини мувофиқлаштириш механизмининг таҳлили 2.1. Фонд бозорини тартибга солишнинг ҳуқуқий-иқтисодий асослари....... 2.2. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини тартиблаштириш механизми таҳлили............................................................................... Хулоса ва таклифлар.......................................................................................... Фойдаланилган адабиётлар рўйхати............................................................... Кириш Битирув малакавий ишнинг долзарблиги. Хозирги даврда қимматли қоғозлар бозорини тартиблаштириш – давр талаби бўлиб, жахон глобал инқирознинг таъсири натижасида фонд бозоримизни ўлчайдиган асосий индикаторларнинг пасайиши салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Жахон тажрибаси шуни кўрсатадики, молиявий инқироз шароитида қимматли қоғозлар бозоримизни самарали тартиблаштириш учун мавжуд қонуний-меъёрий хужжатларга ўзгартиришлар киритиш, фонд бозори инфратузилмасини ривожлантириш, иштирокчилар фаолиятини юритишда ва ташкил этишда янги иқтисодий нормативларни қўллаш, ўз-ўзини мувофиқлаш диверсификация қилиш борасида амалга оширилаётган, ҳар томонлама асосли ва чуқур ўйланган сиёсат бизни инқирозлар ва бошқа тадқиқодларнинг салбий таъсиридан ҳимоя қиладиган кучли тўсиқ, айтиш мумкинки, мустаҳкам ва ишончли ҳимоя воситасини яратди» 1 . 2009 йилнинг октябрида юртимизга ташриф буюрган Халқаро валюта жамғармаси ижрочи директорлари миссиясининг баёнотида жумладан шундай дейилади: “Ўзбекистон хукумати жаҳон иқтисодлий инқирози шароитида иқтисодий ўсишни таъминлаш учун зарур бўлган кўплпб ресурсларни жамлаган холда, жаҳон молия бозорлари орқали оқилона сиёсат олиб борди. Бундай пухта ўйланган сиёсат мамлакатни глобал иқтисодий инқироз таъсирига самарали қарши тура олишида мухим омил бўлди” 2 Молиявий инқироз шароитида Ўзбекистонда молия бозорини тартибга солиш механизмини ўрганиш 1 И. А. Каримов «Асосий вазифамиз ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир», Т. : “Ўзбекистон”, 2010, 80 б. 2 2 И. А. Каримов «Асосий вазифамиз ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир», Т. : “Ўзбекистон”, 2010, 80 б. - ривожланган мамлакатлар фонд бозорини тартибга солиш механизми тажрибасини ўрганиш;. - фонд бозорини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари ва хусусиятларини таҳлил қилиш; - фонд бозори фаолиятини мувофиқлаштириш механизмини таҳлил қилиш; - фонд бозори транспарентлилигини такомиллаштириш масалаларини ўрганиш; - қимматли қоғозлар бозорини тартибга солишнинг ҳуқуқий механизми самарадорлигини ошириш истиқболларини ишлаб чиқиш. Битиру малакавий иши предмети Ўзбекистонда фонд бозорини мувофиқлаштириш механизмини таҳлили, молия бо I. боб. Фонд бозорини мувофиқлаштириш механизмининг назарий асослари ва жаҳон тажрибаси 1.1. Фонд бозорини мувофиқлаштиришнинг аҳамияти, роли ва вазифалари Молия бозорини тартиблаштириш – унинг функционал ва операцион таркибларини уйғунликдаги фаолиятини, ундаги барча қатнашчиларнинг молиявий инструментлар билан боғлиқ барча муносабатларини тизимли тарзда самарали ривожлантириш мақсадида давлат томонидан ваколат берилган органлар томонидан ўрнатилган унга оид меъёрлар мажмуасига мос равишда мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг тартибли жараёнини. Молия бозорини тартиблаштириш тушунчасига мос равишда, қимматли қоғозлар бозорини тартиблаштириш – унинг функционал ва операцион таркибларини уйғунликдаги фаолиятини, ундаги барча қатнашчиларнинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ барча муносабатлари ўрналилган қонунунчилик меъёрлари доирасида белгиланган тартибда мувофиқлаштириш ва назорат қилиш жараёни. Бу жараёнга давлат ўзининг танлаб олган ривожланиш модели ва тамойиллари, ундаги мақсад ва вазифаларига мос равишда меъёрий тартиблаштирувчи таъсир кўрсатиш асосида давлатнинг молиявий-иқтисодий сиёсатини амалга оширади. Давлатнинг бундай таъсири ўз ичига хуқуқий, иқтисодий, административ, ижтимоий, информацион, техник ва ҳ.к. усулларнинг кенг диверсификациялашган мажмуини олади. Давлат томонидан шакллантирилган ва узлуксиз ривожлантирилиб бориладиган молия бозорини тартиблаштириш тизими молия соҳасида давлат сиёсатининг асосий инструменти ҳисобланади. Давлатнинг молия бозорини тартиблаштириш жараёнидаги иштирокини муҳим хусусияти унда давлат бир вақтнинг ўзида қуйидаги мақсадли страт мақсади – миллий бозорга нисбатан барча қатнашчиларнинг, бунда кўп жиҳатдан инвесторларнинг ишончини таъминлашдан иборатдир. Молия бозорини юқорида таъкидлаб кўрсатилган тартиблаштириш жараёнида давлатнинг бош вазифаси – миллий манфаат ва миллий ғоя доирасида молия бозори фаолиятининг юқори самарали механизмини яратиш ва унга бозорнинг барча қатнашчилари томонидан сўзсиз бевосита риоя қилиниши асосида ривожланишини таъминлашдан иборатдир. Асосий вазифаси - инвесторларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш ва қонуний манфаатларини таъминлаш; бозорларнинг адолатлилиги, самарадорлилиги ва шаффофлилигини қонунчилик билан белгиланган тартибда, усулларда ва шаклларда таъминлаш; рискларни самарали бошқарилишини таъминлаш. Таъкидлаш жоизки, фақат юқорида келтирилган молия бозорининг тартиблаштириш миллий (давл қонунлар доирасида меъёрлаб ривожлантирувчи мураккаб мажмуавий тузилма. Бу тузилма молия бозори фаолиятини мъёрлаб ривожлантирувчи мураккаб тизим сифатида ўз ичига бир-бири билан ўзаро молиявий бозор муносабатлари бўйича узвий боғланган кўплаб қисм ва элементларни олади. Унинг асосий таркибий қисмларидан бўлиб давлат қонунлари ва уларнинг ижросига молия бозорининг барча қатнашчилари томонидан риоя қилинишини назорат қилиб борувчи ваколатли институтлар ҳисобланади. Давлат қонунлари билан молия бозорида молиявий инструментлар билан боғлиқ барча операция ва муносабатларни ташкил этилиши ва амалга оширилишининг умумий концепция ва тамойиллари ўрнатилади. Давлат қонунлари доирасида молия бозори ривожланиши тенденцияларидаги жорий даврда ва келажакда турли мумкин бўлган ўзгаришларни олдиндан кўз тизими институтларига ва молия бозорининг бошқа қатнашчиларига ҳам таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Молия бозорини тартиблаштириш миллий тизимлари (жумладан, унсурлари) таснифи бўйича турли ёндашувлар мавжуд. Молия бозори сегментлари бўйича тартиблаштириш уларда муомалада бўлувчи молиявий инструментлар билан боғлиқ операция ва муносабатларни мувофиқлаштириш ва назорат қилишга қаратилган бўлиши мумкин. Масалан, банк инструментлари сегментини тартиблаштириш элементи, суғурта инструментлари сегментини тартиблаштириш унсури, қимматли қоғозлар бозорини (сегментини) тартиблаштириш элементи, валюта сегментини тартиблаштириш унсури. Бу унсурларнинг барчаси биргаликда қўшилиб, уйғунликда бир бутун миллий тартиблаштириш тизимини ташкил қилади. Фаолият турлари бўйича тартиблаштириш молия бозорининг қатн Тартиблаштиришнинг миллий тизимини ташкиллаштиришда қабул қилинган ёндашувлари бўйича – ҳукумат томонидан тўғридан тўғри тартиблаштириш (масалан, Ирландия, Нидерланды, Португалия), молия ва банк тизимларини регуляторлари бўлмиш органлар томонидан тартиблаштириш (масалан, Бельгия, Дания, Япония, Қозоғистон), маҳсус тузилган ваколатли давлат ташкилоти томонидан тартиблаштириш (масалан, АҚШ, Буюк Британия, Италия, Франция, Испания, Россия), аралаш тизимлар. Тартиблаштириш кўлами (ҳажмининг кенглиги ва чуқурлиги) бўйича – молиявий глобал (халқаро, мета, планетар), макромолиявий ва микромолиявий даражада тартиблаштириш. Тартиблаштириш индикаторлари бўйича – мета-, макро-, микроиндикаторларнинг чегаравий (критик) миқдорлари (энг паст ва энг баланд) даражалари доираси ичида. Тартиблаштириш инфрат Иқтисодий тузум шакли бўйича – очиқ ва ёпиқ иқтисодиёт моделларига асосланган тартиблаштириш тизимлари. Тартиблаштириш тузилмасининг ташкил этилиши бўйича – фақат давлат регуляторларининг иштирокига, давлатнинг кўпроқ ва ўзини ўзи тартиблаштирувчи ташкилотларнинг камроқ иштирокига, давлатнинг камроқ ва ўзини ўзи тартиблаштирувчи ташкилотларнинг кўпроқ иштирокига асосланган тизимлар. Тартиблаштириш мақсадлари бўйича – давлат, нодавлат ва бошқа турли мулк шаклидаги юридик шахслар, жисмоний шахслар (асосан инвесторлар) фаолияти (операциялари) ва функцияларини молия бозори қатнашчилари сифатида уйғунликда (интеграллашган ҳолда, тарзда) тартиблаштириш тизими. Тартиблаштириш моделлари бўйича – мумтоз (англо-саксон), континентал (асосан германча), японча-корейсча, исломий (Индонезии, Малайзия, По - қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари фаолиятига мажбурий талабларни белгилаш; - эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилулвраини (аввал рўйхатдан ўтказилган чиқарилувларнинг параметрларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар), қимматли қоғозлар эмиссия рисоласини рўйҳатдан ўтказиш, ҳамда эмитентларнинг уларда назарда тутилган шартлар ва мажбуриятларга риоя қилишлари устидан назоратни амалга ошириш; - қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар тўғрисидаги ахборот эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари томонидан маълум қилинишини таъминлаш; - мутахассисларни аттестациялаш, профессионал иштирокчилар фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш; - инвесторлар ҳамда қимматли қоғозлар бозорининг бошқа иштирокчилари берган шикоятларни кўриб чиқиш ва қимматли қоғозлар бозори ишт • давлат мулки ва ресурслари (давлат компаниялари, табиий ресурслар ва ерлар). Ваколатли давлат тартиблаштириш органлари томонидан уйғунликда тартиблаштиришнинг функционал ва институционал усуллари амалга оширилади. Институционал усул молия институтларининг мавқеи ва молиявий ҳолатини ҳамда молиявий фаолиятини бошқариш сифатини мувофиқлаштиради. Бунда молиявий институтларга нисбатан иқтисодий талаблар қўйилади, актив ва пассивлари тузилмаси мувофиқлаштирилади, иқтисодий ночорликка олиб келиши мумкин бўлган рискли операцияларда иштирок этиши чекланади ёки маън этилади. Институционал тартиблаштириш усули банклар ва суғурта ташкилотлари ҳамда инвестиция институтлари ва эмитентлар фаолиятини тартиблаштиришнинг асоси ҳисобланади. Тартиблаштиришнинг функционал усули молиявий инструментлар билан ҳизматлар бўйича халқаро ассоциация; Халқаро ҳисоб-китоблар банки; Жаҳон банки; Халқаро молиявий корпорация; Халқаро валюта фонди; Умумжаҳон савдо ташкилоти; Европа банки; Осиё банки; Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти (ОЭСР) ва ҳ.к. Асосий манба бўлиб қимматли қоғозлар бўйича комиссияларнинг халқаро ташкилотининг 1998 йил сентябрида чоп этилган “Қимматли қоғозлар соҳасида тартиблаштиришнинг мақсад ва тамойиллари” номли ҳужжати ҳисобланади. Ушбу ҳужжат фонд бозорини тартиблаштиришнинг уч бош мақсадга, яъни: а) инвесторлар ҳимояси, б) адолатни таъминлаш, в) тизимли рискни пасайтириш, бўйсундирилган 30 тамойилини белгилаб берган. Бу тамойиллар ҳосилавий молиявий инструментлар бозорини тартиблаштиришга ҳам тегишли. Кўрсатилган мақсадларга мос келувчи тамойиллар қуйидагилар 1 : А. 6. Бозорнинг ҳажми ва мураккаблиги даражаси билан белгиланувчи даражада мумкин бўлган соҳалар устидан тўғридан тўғри назорат функцияларини бевосита ваколатли бажариш учун ўзини ўзи тартиблаштириш ташкилотларини тартиблаштириш схемасига қўшилиши лозим. 7. Ўзини ўзи тартиблаштирувчи ташкилотлар давлат регуляторининг назорат объекти бўлиши керак. Бу ташкилотлар уларга берилган ваколатлар ва мажбуриятларни бажариши чоғида ҳалаллик, адолатдилик ва конфиденциаллик (маҳфийлик) стандартларига риоя қилишлари лозим. С. Қимматли қоғозлар соҳасида регулятив нормаларни (меъёрларни) мажбурий бажарилишини таъминлаш тамойиллари: 8. Регулятор инспекция қилиш, текшириш ва назорат қилиш бўйича кенг қамровдаги турли ваколатларга эга бўлиши керак. 9. Регулятор регулятив нормаларни мажбурий бажарилишини таъминл 13. Регулятив тизим ҳорижий регуляторлар берган сўрови (талаби) бўйича ўз функцияларини бажариш ва ваколатларини амалга оширишларига кўмаклашиш имкониятини бериши лозим. E. Эмитентларга оид тамойиллар: 14. Инвесторлар учун молиявий натижалари тўғрисидаги информацияни ҳамда бошқа зарурий (“материалли”) бўлган информацияни тўлиқ, ўз вақтида ва аниқ очиб берилишини таъминлаши керак. 15. Эмитентларнинг ўз қимматли қоғозлари эгалари билан муомаласи адолат, ҳалоллик ва тенглик асосида кечиши лозим. 16. Қўлланиладиган ҳисоб ва аудит стандартлари халқаро миқёсда тан олинган ва юқори сифатга эга бўлиши керак. F. Коллектив инвестициларни амалга оширувчи схемаларга оид тамойиллар: 17. Регулятив тизим коллектив инвестициялар билан шуғулланувчи схемаларни (компанияларни, фондларни) бошқарувчилар ва боз лозим. Пруденциал талаблар ўзларида воситачилар томонидан зиммаларига олинувчи рисклар даражасини акс этиши керак. 23. Бозор воситачилари ички ташкиллаштириш ва операцион ҳаракатлар стандартларига мос равишда фаолият юритишлари лозим. Бу стандартлар клиентлар манфаатларини ҳимоялашга, рискларни керакли даражада бошқарилишига қаратилган бўлади. Бунда воситачи менежменти клиентлар манфаатини ҳимоялашга ва рискларни зарурий бошқаришга бўлган бевосита мажбуриятларни зиммасига олади. 24. Бозор воситачиси ўз мажбуриятларини тугатганида, клиентлар учун зарар ва йўқотишларни минималлаштириш ҳамда тизимли рискларни чегаралаш имконини берувчи йўсинлар мавжуд бўлиши лозим. H. Иккиламчи бозорга оид тамойиллар: 25. Савдо тизимларни, жумладан фонд биржаларини, таъсис этиш жараёни авторизацияланиши ва на давлат дастурида хам ўз аксини топган. Айниқса банк-кредит тизми барқарорлигини таъминлаш, тўлов интизомини мустахкамлаш хамда инвестицион фаолликни ошириш борасида олиб борилаётган ислохотлар бунга яққол мисол бўлиши мумкин. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари қонунчиликка мувофиқ инвесторлар олдида уларга етказилган зарар учун қуйидаги ҳолатлар бўйича мулкий жавбогар: - инвесторлар талабига асосан қимматли қоғозлар бозорида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган маълумотларни тақдим қилмаслик ёки нотўғри маълумотлар тақдим қилиш; - қимматли қоғозлар эмиссиясининг белгиланган тартибини бузиш; - қимматли қоғозларнинг инсофсиз рекламасини амалга оширганлик, қимматли қоғозларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган шунингдек инвестор билан тузилган шартномада қайд этилганидан фарқ қиладиган шартларда битим тузганлик учун. Инвестиция муассасаларининг фаолияти бўйича ҳуқуқий иқтисодий нормативлар давлатнинг иқтисодий сиёсати ва стратегик дастурларига мувофиқ холда янгилаб борилади. Бу эса уларнинг фаолиятини доимий давлат томонидан ва ўз-ўзини мувофиқлаштирувчи ташкилотлар хамкорлигида жахон тажрибаларига мувофиқ ташкил этишни тақозо этади. 2009 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк қўмитаси қошидаги Қимматли қоғозлар бозорини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш Марказида, Республика ҳукумати томонидан белгиланган, қимматли қоғозлар бозорини келажакдаги ривожига йўналтирилган муҳим мақсадлар ва вазифаларни бажариш бўйича ишлар амалга оширилди. 2009 йил 31 декабр ҳолатига кўра, қимматли қоғозлар Умумий 22.0 млрд. сўмлик 25 та нашр муомалада. Ххисобот даврида "Ипак йўли" ОИТБ 5 млрд. сўмлик облигациялари рўйхатга олинди. Ҳисобот даври учун ҳужжатларда намоён бўлган камчиликлар билан алоқадор ҳужжатларни кўриб чиқиш босқичида ҳукумат рўйхатга олиши учун тақдим қилинган акция ва облигациялар нашри учун ҳужжатларни қайта ишлашга 74 эмитентнинг қимматли қоғозлари тақдим этилди. Йил якуни бўйича қайта кўриб чиқилган 46 та қимматли қоғоз чиарувчилари рўйхатга олинди. Хисобот даври мобайнида 284 та шикоятлар ва инвесторларнинг мурожатлари кўриб чиқилди. Шикоят ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида қимматли қоғозлар бозорининг 48 та иштирокчисига мавжуд қоида бузарликларни бартараф қилиш тўғрисида буйруққ берилди, 27 та қонун-қоидаларни бузиш ҳолати бўйича эса ҳужжатлар суд ва ҳу Жумладан, ххисобот даврида чоп этилмаган 125 та факт умумий акциядорлар йиғилишини ўтказиш ва йиллик хисобот ҳақидаги оммавий эълонлар маълумотлари кўрсатилди, 59 та факт акциядорлар реестрини юритиш тартибини бузилиши, 57 та факт эса акциядорларга дивидендларнинг тўланмаганлиги ҳақида. Мисол учун, "Республика ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари базаси" ОАЖ фаолиятини режа текшируви ўтказилиш жараёнида мавжуд далиллар ҳақидаги маълумотларни чоп этмаслик, ҳамда акциядорларга дивидендларнинг тўланмаслиги ҳолатлари аниқланди. ОАЖ мансабдор шахслари муомалалари ишини кўриб чиқиш натижасида маъмурий қарзни ундириш бўйича материаллар судга оширилди, жамиятга қимматли қоғозлар бозоридаги қонунбузурликларни бартараф қилиш ҳақида буйруқ берилди. Булар қаторида, "Ўзтемирйўлко "Тошнефтегазурилиш" ОАЖ мансабдор шахсларига тегишли иш кўриб чиқилиши натижасида маъмурий қарзни ундириш кўрсатмалари бўйича ҳужжатлар судга оширилди, жамиятга қимматли қоғозлар бозоридаги қонунбузарликларини бартараф этиш тўғрисида буйруққ берилди. Шулар қаторида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига қонунбузарлик белгилари бўйича "Тошнефтегазурилиш" ОАЖ даромадларни тақсимлашда ўрнатилган тартибнинг бузилиши бўйича, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига "Тошнефтегазурилиш" ОАЖ фаолиятини текширувдан ўтказган аудиторлик ташкилотларининг муносабатларида меъёрлар белгилаш учун маълумотлар юборилди. Бир вақтнинг ўзида, қимматли қоғозлар бозоридаги қонунбузурликлари учун "Тошнефтегазурилиш" ОАЖга 10.0 млн. сўм миқдорида иқтисодий санкция б Хаммаси бўлиб, қимматли қоғозлар бозорида салбий ҳолатларни текшириш натижасида қонунбузурликларни бартараф этиш тўғрисида 108 та фармойиш берилди, қимматли қоғозлар бозорининг 14 қатнашчисига жами 51.7 млн. сўмлик иқтисодий санкция эълон қилинди. 2009 йил 31 декабр ҳолатига кўра қимматли қоғозлар бозорида мавжуд профессионал фаолиятга лицензиялар миқдори 221 тани ташкил қилди, шунингдек 2009 йилда 13 та лицензия берилди (фаолияти чўздирилди). Энг кўп қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачи фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди. Шу билан бирга, 2009 йилда, фонд бозори профессионал иштирокчиларига қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун олдин берилган 26 та лицензия фаолияти тугатилди.Қуйидаги 1-жадвалда профессионал фаолиятнинг 31.12.2009 й ҳола 8. Трансфер-агент – – Жами: 221 13 Манбаа. Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази, 2009 Жадвалда кузатишимиз мумкинки, 2009 йил мобайнида трансфер-агент фаолият тури амалда 2009 йилнинг 27 июлидан кейин қонуний фаолият турини юритиши мумкин бўлсада, лекин лицензия эгасига айланмаган. Энг кўп 99 та лицензияга эгасига ҳар доимгидак сон жиҳатдан устун бўлган инвестиция воситачилари айланишган. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ инвестиция компаниялари, реестр юритувчи, қимматли қоғозларни номинал сақловчиси фаолиятлари энди лицензияланадиган фаолият турига киритилмайди. 2009 йилда 339 та даъвогарлар квалификация аттестати олиш учун зарур ҳужжатларни топширдилар. Булардан тест натижалари Молиявий-иқтисодий инқироз бу банклар ликвидлиги, яъни тўлов қобилиятининг заифлиги билан боғлиқ муаммонинг кескинлашуви, кредит бозоридаги танглик, содда қилиб айтганда, пул маблағларининг етишмаслиги билан изоҳланади. Иқтисодий инқироз товар ва хизматларга бўлган ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги номутаносиблик, макроиқтисодий мувозанатнинг бузилиши оқибатида вужудга келади 3 Ҳозирда аксарият мамлакатлар бир бутун глобаллашган жаҳон иқтисодиётини ташкил этганлиги учун ушбу инқироз барчага салбий таъсир кўрсатмасдан қолмаяпти. Айниқса бундай таъсир, биринчи навбатда, халқаро даражада интеграллашган қимматли қоғозлар бозори (ҚҚБ)да намоён бўлаяпти. Чунки бу бозор қимматли қоғозларнинг талаб ва таклифи функцияси сифатида иқтисодиётнинг “барометри” ролини ўйнайди ва иқтисодиётда муҳим ижт қодирлигини кўриш мумкин. Демак, бу инқирознинг сабаблари ва характерини жаҳон ҚҚБ ҳаракати (тенденциялари) динамикаси ва уни иқтисодиётдаги ролини ифодаловчи индикаторлар асосида кўриш мумкин. Америка Қўшма Штатларида (АҚШ) 2008 йилнинг ўрталарида (июльавгуст ойларида) очиқ фазага кирган ва ҳозирда бутун дунёга тарқалган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирознинг халқаро ҚҚБ индикаторлари ва характерида намоён бўлган қуйидаги асосий сабабларини алоҳида кўрсатиш мумкин. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг келиб чиқиш сабабларининг асосий қисмини қимматли қоғозлар бозори ва унда инвестиция муассасаларининг фаолиятига боғлаб ўрганиш мумкин. Ҳозирда барча мамлакатларнинг ҚҚБ ҳаракати тенденциялари синхрон бўлгани сабабли миллий ҚҚБ ўзаро узвий боғлиқлигини тан олиш зарур. Ушбу боғлиқликни 10 йил Қимматли қоғозларнинг бозор нарҳини реал баҳосидан(комплекс (бизнес) базисидан) кескин узилиб қолганлиги. Ушбу сабабнинг негизи компаниялар томонидан чиқарилган акциялар ва уларнинг бизнес-базисини ҳамда шу билан бирга давлатлар томонидан миллий ҚҚБ ва реал иқтисодиётнинг ўзаро эквивалентлилиги тамойилига риоя эмаслик деб қараш мумкин. Бунинг тасдиғини 86 мамлакат ҚҚБ спекулятив савдо обороти ҳажми ва фонд индекслари охирги 10 йил давомида ўзгариши динамикасида кўриш мумкин. Хусусан, ривожланаётган мамлакатлар ҚҚБнинг спекулятив савдо обороти ҳажми ва фонд индекслари қиймати 2008 йилга келиб 1998 йилга нисбатан 2,7 баробарга ошди. Бунда Осиё мамлакатлари бўйича 2,4 баробарга, Лотин Америкаси бўйича – 2,8 баробарга, Шарқий Европа ва Яқин Шарқ бўйича – 2,6 баробарга ошди. G7 мамлакатлари бўй трлн.долл.). Бу кўрсаткич жаҳон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) умумий ҳажмидан 2,7 баробар ва М2 (нақд пул ва банклардаги ҳисоб рақамларида сақланаётган талаб қилинажак маблағлар) пул массасидан 3 баробар ортиқ демакдир. Деривативлар (ҳосилавий қимматли қоғозлар) жаҳон бозори умумий ҳажми эса 1990-чи йиллар бошларидаги 20 трлн.доллардан 2009 йил бошига келиб та\\минан 585 трлн.долларгача ортди. Миллий молия бозорлари давлат регуляторларининг Базель қўмитаси ва қимматли қоғозлар бўйича комиссиялар халқаро ташкилоти (IOSCO) томонидан тавсия этилган “етакчи регуляторлар” ва кейинчалик кросссекторли тартиблаштиришга ўтиш масаласи бўйича (функционаллик тамойилини сақлаб қолган ҳолда) консервативлиги, ҳаракатларида ўзаро келишмовчилиги ва пассивлиги. Натижада, миллий макрорегуляторларни бир бутун жаҳ бошлайди ва натижада долларни ўзгаларнинг меҳнат маҳсули ҳисобига таъминлаб боради. Бунда ўзга давлатлар ташқи инвестицияларга узлуксиз мухтож бўлганлари сабабли доллар эмиссиясига талаб АҚШ хукумати ва банклар томонидан тинмай ортиб бораверади. Масалан, 1 доллар миқдорида қўшимча қиймат (соф фойда) олиш учун 8 доллар қарз олиш кераклиги сабабли ФРТ ва АҚШ хукумати қарзлар суммасини доллар эмиссияси ёрдамида тинмай ошириб бормоқда. Барчамиз бир ҳақиқатни англаб этишимиз лозим — Ўзбекистон бугун халқаро ҳамжамиятнинг ва глобал молиявий-иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Бунинг тасдиғини ташқи дунё билан алоқаларимиз тобора кенгайиб бораётганида, тараққий топган етакчи давлатлар кўмагида иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, модернизация қилиш, техник ва технологик қай фақат сезиларли таъсир кўрсатибгина қолмасдан, балки уларни ўзгартириб юборишга ҳам қодирлар. Бундай муассасалар миллий иқтисодиётларни ҳимоялаш билан бирга жаҳон валюта тизимини мустаҳкамлайди. Масалан, OECD таркибига кирувчи мамлакатлар суғурта компаниялари қимматли қоғозлар портфеллари умумий ҳажми 2008 йилга келиб 8978,8 млрд.долларга етди, коллектив инвесторлари ялпи активлари 700 млрд.доллардан ортиқ бўлиб, улар 1262 бошқарувчи компания томонидан бошқариладиган 22 минг фондларга жойлаштирилган. Бунда АҚШ институционал инвесторлари молия бозорларининг 75 фоизигача миқдоридаги активларни назорат қилади, масалан, пенсия фондлари, суғурта ташкилотлари, инвестиция компаниялари ва фондлари мустақил равишда 10 трлн.доллардан зиёд активларни бошқаради; пенсия фонлари жаҳоннинг энг йирик инст Умуман олганда, халқаро институционал инвесторлар кўпчилик ривожланаётган давлатлар маблағларига эквивалент ёки бир неча маротаба кўп миқдордаги молиявий ресурсларга эга. Бундай молиявий устунлик ушбу муассасаларга кўпчилик ривожланаётган иқтисодиётларга сезиларли ёки тақдирига кескин таъсир кўрсатиш имконини беради, давлат ва компанияларнинг инвестицияларга бўлган талабини қондиришга қодирлар. Масалан, АҚШда Федерал захира тизими қимматли қоғозларни сотиб олиш орқали хусусий секторни тўғридан-тўғри молиялаштириш амалиётига ўтиш орқали ликвидлиликни таминлашнинг янги усулига ўтди. 2-жадвал Жаҳон мамлакатларининг инқирозга қарши курашга сарфланган молиявий харажатлари Мамлакат Молиявий харажатлар, млрд. доллар Мамлакат ЯИМга нисбатан % ҳисобида (2008 йил) Россия 222 13,9 Буюк Британия 1020 қилди. Кредит маблағларига давлат кафолати учун 3004 млрд. доллар сарфланган, яъни жами ажратилган маблағлардаги салмоғи 44% ни ташкил қилган, молиявий муассасалар устав капиталига мақсадли қўйилмалар 1155 млрд. долларни ташкил қилган бўлиб, уларнинг салмоғи 17% ни ташкил қилган. Юқори рискли шубҳали активларни харид қилиш учун сарфланган маблағлар ҳажми 674 млрд. долларни ташкил қилиб, уларнинг жами ажратилган маблағлардаги салмоғи қарийиб 10% ни ташкил қилмоқда. 3-жадвал Инқирозни бартараф этишга ажратилган маблағларнинг йўналишлари Мамлакат Кредит маблағларига давлат кафолати Молиявий муассасалар устав капиталларига қўйилмалар Юқори рискли, шубҳали активларнинг хариди Бошқалар Жами млрд. долл. жами га нисб. % млрд. долл. жамига нисб. % млрд. долл. жами га нисб. % млрд. долл. жам ига нис - молия бозорларидаги ҳаракатларни мувофиқлаштиришни рағбатлантириш; - халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва халқаро савдодаги чекловларни камайтириш; - халқаро молия ташкилотларини ислоҳ этиш. Инқирозга қарши тадбирлар муҳкоамасига бағишланган мазкур учрашув якуни бўйича чоп этилган баёнотда мазкур тамойилларнинг зудлик билан амалиётга татбиқ этилиши зарурлиги билдирилган. Молия вазирлари зиммасига мазкур жараённи ташкил этиш ва муддатларини аниқ кўрсатган ҳолда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топширилган. G 20 мамлакатларида инқирозга қарши кураш учун 1 йилда ЯИМ 0,1-0,2% миқдорида харажатлар қилиниши кузатиляпти. Қуйидаги 1.3.1.- жадвалда G 20 мамлакатлари томонидан иқтисодиётнинг реал секторини қўллабқувватлашга қаратилган чоралари. Бу ерда G 20 кирувчи бир неча давлатлар 2009 йил б 4- жадвал. G 20 мамлакатларида реал секторни қўллаб-қувватлаш чоралари, ЯИМ нисбатан фоизда 8 . Мамлакатлар 2007 2008 2009 Аргентина 0 1,3 м/й Австралия 0,7 2,1 1,7 Бразилия 0 0,4 0,2 Канада 0 1,5 1,3 Хитой* 0,4 2 2 Франция 0 0,7 0,7 Германия 0 1,5 2 Ҳиндистон 0 0,5 м/й Индонезия 0 1,3 0,6 Италия 0 0,2 0,1 Япония 0,4 1,4 0,4 Корея 1 1,5 0,3 Мексика 0 1,5 м/й Россия 0 1,7 м/й Саудия Арабистони 2,4 3,3 3,5 Жанубий Африка 1,7 1,8 -0,6 Испания 1,9 2,3 м/й Туркия 0 0 м/й Буюк Британия 0,2 1,4 -0,1 АҚШ 1,1 2 1,8 ўртача 0,5 1,5 1,1 Молия секторини қўллаб-қувватлаш айрим мамлакатларда аксинча анчалик қимматга тушиши мумкин. Шундай қилиб, Швеция давлати 8 Манба: ХВФ маълумотлари. * Хитойда – марказий бюджет маблағлари, маҳаллий бюджет ва давлат корхоналарини ҳисоблаганда – 2009-2010 йилларда ЯИМ 7% кафолати, 31,3% - миллий банк қўллаб-қувватлаши). Шунингдек, Швецияда молиячиларни қўллаб-қувватлашга бюджет харажатлари ЯИМ нинг 5,8% ни, АҚШ да эса – 6,25% ни ташкил этади. Буюк Британия алоҳида ўринда турибди: молия секторини қўллаб-қувватлаш амаллари умумий пакетининг (ЯИМ нинг 47,3%) учдан бири давлат кафолатига (17,4%) тўғри келади, миллий банк нисбатан кам харажат қилган (12,9%), аммо бошқа мамлакатлар билан таққосланганда, кредитлаш миқиёси ва муаммоли активларни сотиб олиш бўйича Молия вазирлиги максимал харажат қилган (ЯИМ нинг 13,8%). Натижада Буюк Британияда молия секторини қўллаб-қувватлашда жаҳонда энг юқори давлат харажатлари йўналтирилган мамлакатдан биридир – ЯИМ нинг 19,8% и. Узоқ муддатли тенденция ва инқирозга қарши чоралар таъсирини бирга қўшган ҳолда, инқироз натижаси иштироки ҳам ушбу инқироз оқибатларининг маълум даражада иқтисодиётимизга ўз таъсирини кўрсатиши мумкинлигидан дарак беради. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистонга таъсирининг жиддий бўлмаганлигини қўйидаги омиллар билан изоҳлаш мумкин: - маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бозор иқтисодиётига ўтишнинг босқичма-босқич амалга ошириш йўлини танланганлиги; - давлат бош ислоҳотчи сифатида масъулиятни ўз зиммасига олиши зарурлигини аниқ белгилаб олинганлиги; - Ўзбекистонда молиявий-иқтисодий, бюджет, банк-кредит тизими, шунингдек, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналари ва тармоқларининг барқарор ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш учун етарли даражада мустаҳкам захиралар яратилганлиги ва зарур ресурслар базасининг мавжудлиги; - оқилона ташқи қарз сиёсати олиб борилганлиги; - аҳолининг иш кредитлар бозоридаги конъюнктурага кескин боғлиқлигини ва молиявийиқтисодий инқирознинг салбий оқибатларининг олди олинди. 2008-2009 йилларда ўзлаштирилган чет эл инвестициялари ҳажми 2,5 мартадан кўпроқ ошди. Бу ҳолат миллий иқтисодиётимизнинг юқори инвестицион салоҳиятга эга бўлаётганлиги ва ҳукуматимиз томонидан яратилаётган қулай инвестицион муҳит билан бевосита боғлиқдир. Натижада 2008 йилда 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди, уларнинг 70% тўғридан-тўғри жалб қилинадиган инвестициялар улушига тўғри келади. Жалб қилинган тўғридантўғри хорижий инвестициялар Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг ривожланиши учун стратегик аҳамиятга эга бўлган реал секторларини модернизация қилишга йўналтирилган. Инвестиция дастури доирасида 2009 йилда 1,8 миллиард АҚШ долла асослари Молия бозорини таркибий қисмлари хисобланган пул-кредит, қимматли қоғозлар, инвестициялар ва бошқа сегменларда мувофиқлаштириш смиёсатини олиб боришда давлат ва ўз-ўзини мувофиқлаштирувчи ташкилотлар хамкорлигини таъминлаш мухим ахамиятга эга. Молия бозорини асосий сегменти хисобланган қимматли қоғозлар бозоридаги тартиблаштириш хусусиятлари, усуллари ва элементларини жахон тажрибаси ва мавжуд хуқуқий иқтисодий механизм асосида тадқиқ этамиз. Қимматли қоғозлар бозори ривожланишининг тарихига назар ташлайдган бўлсак, шунга амин бўламизки, қимматли қоғозлар билан савдо қилишнинг меъёрий жараёни фақат фонд бозори иштирокчиларининг ўзлари томонидан ёки давлат томонидан белгиланган аниқ қоидалар асосда амалга ошади, шунингдек, уларга риоя этилиши доимий равишда назорат қилинган ҳоллард секторларининг ўзаро алоқалари соҳасидаги келишмовчиликларни қидириб топиш, қимматли қоғозлар бозорига тузатиб бўлмайдиган зарарлар келтиришга, мавжуд барқарорликни бузишга қодир бўлган омилларни ўрганишга йуналтирилган чора-тадбирлар қўлланишига алоҳида ўрин берилиши керак. Фонд бозорини давлат томонидан тартибга солишдан мақсад, қимматли қоғозларнинг бир маромда ва хатарсиз муомалада бўлиши, қимматли қоғозлар олди сотдиси орқали иқтисодиётга инвестиция қилиш учун шароитлар яратиш, инвестицияни амалга оширишда сармоядорлар томонидан мумкин бўлган йўқотишларни энг кам ҳолатга келтириш, савдолар ташкилотчилари ва фонд бозорининг профессионал иштирокчиларининг барқарор ишлашини таъминлашдир. Фонд бозорида барқарорликка эришган холда, давлат бу билан иқтисодиётнинг ўзини ўзи тартибга солиши, Иккинчи модел, аксинча, фонд бозорини тартибга солиш бўйича мавкеларнинг энг катта ҳажмини ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотларга берилишини назарда тутади, бунда давлат фақат асосий назорат қилиш ваколатларини сақлаб колади (Буюк Британия амалиёти). Кўпчилик холларда эса биринчи ва иккинчи моделларнинг уйғунлашуви кўзга ташланади. Қиммматли коғозлар бозорини мувофиқлаштириш жараёнида давлат қуйидаги асосий вазифаларни бажаради: 1. Қонун чиқариш вазифаси (қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш концепциясини, уни амалга ошириш дастурини ишлаб чиқиш, дастурни бошқариш) — фонд бозоридаги муносабатлар ривожланишининг мақсади ва асосий йўналишларини белгилаш, қимматли қоғозлар бозоридаги муносабатларнинг тамойилларига, бозор инфратузилмаларининг фаолият кўрсатишига, профессионал иштирокчила эмиссияларни рўйхатга олиш, чет эл қимматли қоғозларини миллий бозорларда муомалада бўлишига рухсат бериш, эмитентлар ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг фаолиятини назорат килиш, шунингдек, қимматли қоғозлар бозори тўғрисида қонун ҳужжатларини қабул қилиш. Инвестиция институтларини қимматли қоғозлар бозоридаги фаоллигини янада ошириш учун мавжуд қонунчиликлардаги камчиликларни бартараф этиш лозим. Хозирги кунда фонд бозорининг қонуний-меъёрий базасини янгилаш ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида қимматли қоғозлар бозорига оид 1993-2001 йиллар мобайнида қабул қилинган мавжуд 4 та қонун ўрнига, жаҳон тажрибасини ва миллий фонд бозоримиз хусусиятларини ўрганган ҳолда, ягона қонунни ҳукуматимиз қабул қилди. Буни қуйидагида кўришимиз мумкин. Қонунлар: 1) «Қимматли қоғо «Акциядорлик жамиятлари акцияларини чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва чиқарилган акцияларни бекор қилиш тартиби тўғрисида» ги Низом; - «Тижорат банклар томонидан қимматли қоғозларни чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва улар бўйича қарзларни узиш (бекор қилиш) тартиби тўғрисида» ги Низомларга ва бошқалар. Бундан ташқари, 2008-2009 йилларда «Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш» Маркази томонидан қуйидаги меъёрий ҳужжатлар амалиётга жорий этилди: • «Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисида» ги Низоми; • «Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари бирлашмалари (уюшмалари) фаолияти тўғрисида» ги Низоми; • «Акциялар эгалари реестри ва корпоратив облигациялар эгалари реестри тўғрисида»ги Низоми; • « Қимматли қоғозлар вақтнинг ўзида реестрни юритиш тизими ҳам бўлиб, бу икки томонлама ҳисобни бартараф этади. Қуйидаги расмда Марказий депозитарий асосида марказий рўйхатга олувчи тизимининг олдинги мавжуд схемасини кўришимиз мумкин. 1-расм Қимматли қоғозлар Марказий депозитарий асосида марказий рўйхатга олувчи тизиминининг олдинги мавжуд схемаси МАВЖУД СХЕМА 1. Инвесторнинг инвестицион воситачига қимматли қоғозларни сотиб олиш бўйича мурожати. 2. Инвесторнинг депозитарий билан депозитар хизмат кўрсатиш ва депонентлар умумий базасида рўйхатга олиш бўйича шартнома тузиши. 3. Инвестицион воситачи томонидан инвестор учун қимматли қоғозларни сотиб олиш фаолиятини юритиш. 4. . Савдолар натижасига кўра қимматли қоғозларни инвесторнинг депо ҳисобига ўтказиш. 5. . Инвестор томонидан депозитарийдан рўйхатга киритиш у 6. . Инвестор томонидан инвестицион воситачидан қимматли қоғозлар билан савдолар содир бўлганлиги ҳақида ҳужжатларни олиш (савдолар рўйхатидан ахборотнома). 7. . Инвесторлар (қимматли қоғозларнинг олдинги ва янги эгалари) томонидан қимматли қоғозларнинг янги эгасини акционерлар рўйхатига киритиш учун олди-берди буйруғининг тайёрланиши. 8. . Тақдим қилинган ҳужжатлар (олди-берди буйруғи, депо ҳисобдан ахборотнома, савдолар рўйхатидан ахборотнома) асосида реестр сақловчи томонидан қимматли қоғозларнинг олдинги эгасини рўйхатдан чиқариш бўйича операцияларни амалга ошириш. 9. . Тақдим қилинган ҳужжатлар (олди-берди буйруғи, депо ҳисобдан ахборотнома, савдолар рўйхатидан ахборотнома) асосида реестр сақловчи томонидан қимматли қоғозларнинг янги эгасини акционерлар рўйхатига киритиш бўйича операн сертификатларни сақлаш ва ҳаракатлантириш охир оқибат умуман бозорнинг ривожланишини қийинлаштиради. Облигацияларни чиқариш фақат ҳужжатсиз шаклда амалга оширила бошланди. Янги қонун амалга киргандан сўнг эса барча корпоратив қимматли қоғозларни ишлаб чиқариш фақат ҳужжатсиз шаклда амалга ошириладиган бўлади. Айни пайтда қимматли қоғозлар бозорида ҳужжатли шаклда чиқарилган қимматли қоғозлар айланишда давом этмоқда. Барча 1926 та акциядорлик жамиятлари чиқарган акцияларининг бутун 3,5 трлн сўмлик ҳажмида 313 та акциядорлик жамияти чиқарган ҳужжатли акциялар борйўғи номинал қийматнинг 2,18 фоизини ташкил қилади, миқдорий жиҳатдан эса бу тахминан 5 фоизга тенг 6 . Бундай акцияларнинг ҳужжатли шаклга ўтказилиши босқичма-босқич амалга оширилади Биринчи босқичда Марказий депозитарийга сақлаш уч қоғозлар билан операциялар олиб бориш учун қўшимча тарзда бошқа иштирокчилар, масалан, инвестициявий маслаҳатчи, инвестициявий воситачи, банк билан муносабатга киришиш керак. Бу хизмат кўрсатиш бўйича қулайсизликларга ва инвесторлар харажатларининг ошиб кетишига олиб келади. Шуни айтиш жоизки, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонун ҳам такомиллаштирилмоқда. Бундан ташқари, «Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш» Маркази томонидан мавжуд меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан 2007- 2008 йилда қуйидаги норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди: - «Корпоратив облигацияларни чиқариш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва улар бўйича қарзларни узиш тартиби тўғрисида» ги НИЗОМ; - «Акциядорл Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонун лойиҳасида қимматли қоғозлар ҳисоби тизими ҳисоб муассасаларининг барчасини ўз ичига олади. 5-жадвал Қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари ўз маблағларининг энг кам миқдори Т/р Инвестиция муассасалари Ўз маблағларининг энг кам миқдори (минг евро эквивалентида) 1. Инвестиция маслаҳатчилари 10,0 2. Трансфер-агентлар 20,0 3. Инвестиция активларини ишончли бошқарувчилари 50, 4. Инвестиция воситачилари( брокерлар, дилерлар) 50,0 5. Депозитарийлар 100,0 6. Ҳисоб-китоб-клиринг палаталари 100,0 7. Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчилари 200,0 8. Инвестиция фондлари* 400 минг АҚШ доллари *Инвестиция фондлари очиқ окциядорлик жамиятлари шаклида эмитентларнинг қимматли қоғозлар билан битимлар тузишдаги харажатларини камайишига олиб келади. Депозитарийлар ҳам кенг фаолият соҳасига эга ташкилотларга айланишга интилмоқдалар, яъни инвесторлар билан "битта ойна" тамойилига мувофиқ фаолият юритиш. Бугунги кунда инвестицион ресурсларни қайта тақсимлашнинг муносиб механизми бўла оладиган сифат жихатдан бошқача бозорга талаб пайдо бўлмоқда. Бунинг учун катта миқдордаги қимматли қоғозлар билан ишлашга мўлжалланган замонавий савдо тизимлари, шунингдек, қимматли қоғозларга хуқуқни ҳисобга олиш ва пуллик ҳисоб-китобларни юритиш бўйича кастодиан ташкилот керак. Кастодиан ташкилотлар инвесторлар учун афзалроқдир. Чунки улар ихтисослашган депозитарийдан фарқ қилиб, кенг кўламдаги хизматларни кўрсатади. Ўзбекистонда кастодиан ташкилотларни активларини очиқ биржа савдоси орқали реализация қилиш, уларни реал бозор баҳосини аниқлаш имкониятини яратди. 01.01.2009 ҳолатига кўра “Тошкент” РФБ да 96 биржа иштирокчилари рўйхатга олинди. Улардан 78 та брокерлик конторалари аккредитациядан ўтказилди. 2006-2009 йиллардаги биржа айланмаси динамикаси фонд бозор иштирокчиларнинг қатнашиш сураъатлари ўсишини кўрсатиб келмоқда. 2003-2005 йилларда фонд биржасининг йиллик айланмаси 35-42млрд. сўмни ташкил этган бўлсада, 2006 йили бу кўрсаткич 100 млрд. сўмдан ошиб кетди. Иккиламчи бозор айланмаси етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Биржа айланмаининг асосий қисмини қўшимча ва эълон қилинган акциялар эмиссиялари улуши ташкил этади, бу эса ўз навбатида республикадаги акционерлик жамиятларнинг фаолияти яхшилашидан далолат беради. Шу билан биргаликда суммасининг 12,5 млн. сўмдан 2009 йилда 14,1 млн. сўмгача ошишига олиб келди (+12,8%). 2009 йилда “Тошкент” РФБ умумий биржа айланмаси умумий суммада 111,9 млрд.сўмни ташкил этди, шу жумладан: - бирламчи бозорда - 31,0 млрд. сўм ёки 27,7%; - иккиламчи бозорда - 80,9 млрд.сўм ёки 72,3%. Қуйидаги 2-расмда 2009 йилда биржа айланмаси тузилмасини кўришимиз мумкин. 2-расм. 2009 йилдаги биржа айланмасининг тузилмаси 7 . Бу диаграммада кўришимиз мумкинки, биржа айланмаси тузилмасида асосий ўринни иккиламчи бозор эгаллаган, амалга оширилган битимлар ҳажми 72,3% ни ташкил этган. Бирламчи бозорнинг эса биржавий айланма тузилмасидаги улуши анча паст бўлиб фақатгина 27,7% кўрсатган. Қимматли қоғозлар билан биржа айланмасининг хар ойги динамикасини 2.2.2.-диаграммада кўришимиз мумкин. Қимматли қоғозлар Бу диаграмма маълумотларига кўра, 2009 йилнинг биринчи ярим йилигида биржа ҳажмларининг тренди ҳолати ижобий бўлган ва қимматли қоғозлар билан бўлган савдо айланмаси 66,5 млрд. сўмни ташкил этди, 2007 йилда эса бу кўрсаткич 35,7 млрд. сўм эди. Январь ойи эса йил боши бўлганлиги учун қимматли қоғозлар билан савдолар унчалик фаол бўлмаган. Хисобот даврининг биринчи ярим йилликда акционерлик жамиятларнинг қўшимча эмиссияси биржавий битимларнинг асосий қисмини ташкил этган. Иккинчи ярим йилликда биржа айланмасининг ҳажми асосан иккиламчи бозорда тузилган шартномалардан ташкил топган. Юқоридаги диаграммадан кўриниб турибдики, хисобот даврининг охирги уч ойи мобайнида қимматли қоғозлар билан амалаг оширилган савдолар анча пасайган. Фақат декабрь ойи анча юқори битимлар ҳажми бўйича бошқа ойлард Ўтказилган савдо сессиялари натижасида қимматли қоғозлар реализацияси бўйича 636 битимлар тузилди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, акциялар билан битимлар ҳам миллий валюта, ҳам хорижий валюта (ЭАВ) савдо майдончаларида амалга оширилган. Шундай қилиб, миллий валютага амалга оширилган битимлар улуши ЭАВ га амалга оширилган битимлар улушидан анча ошади ва умумий биржа айланмасининг тахминан 98,6% ташкил этади. 2009 йилда бирламчи бозорда реализация килинган акциялар хажми (31млрд. сўм) қуйидаги кўринишда ташкил этилди: -Давлат Мулк қўмитаси (ДМҚ) номидан давлат активларини реализация килиш - 8,6 млрд. сўм. -қўшимча эмиссия реализацияси - 22,4 млрд.сўм. Шуни таъкидлаш керакки, 2006 йилдан, 2009 хисобит йилини киритган ҳода, умумий биржа айланмасида ДМҚ номидан амалга оширилган битимлар улушини ўтган й Юқоридаги диаграммадан кўриниб турибдики, 2008 йилда “Тошкент” РФБ да ДМҚ томонидан 24 та акционерлик жамиятларининг умумий суммадаги 19.9 млрд. сўмлик акциялари савдоларга қўйилди ва 14 та акционерлик жамиятларнинг 8,6 млрд. сўмга акциялари реализация килинди. 2007 йилда эса 30 та акционерлик жамиятларнинг 20,8млрд. сўмлик акциялари савдоларга қўйилди ва 22 та акционерлик жамиятларнинг 2,2 млрд. сўмлик акциялари реализация килинди. 2009 йил 31 декабрь ҳолати бўйича ДМҚ томонидан миллий валютага 24 акционерлик жамиятларининг умумий суммадаги 21,0 млрд. сўмлик акция пакетлари савдоларга қўйилди. Иккиламчи бозор ҳажмини таҳлил этаётган йиллар бўйича солиштирганимизда, 2006 йилда максимал даражага етган, яъни иккиламчи бозорнинг “Тошкент” РФБ даги умумий савдо ҳажмидаги улуши 84% ташкил этга пасайган (99,4 млрд. сўм). Қуйидаги 5-расмда 2009 йилдаги биржа айланмасининг тузилмасини таҳлил этишимиз мумкин. 5-расм. 2009 йилдаги биржа айланмасининг тузилмаси 10 . Расмда кўришимиз мумкинки, умумий биржа айланмасида ЭАВ даги битимлар улуши 29,1% ташкил этиб, унинг асосий қисми иккиламчи бозорда тузилган. Бирламчи бозорда миллий валютага тузилган битимлар улуши умумий биржа айланмасининг 24% ни, иккиламчи бозорда миллий валютага тузилган битимлар улуши эса 47% ни ташкил этган. Хисобот йилида ЭАВ га ациялар реализация ҳажми 2007 йил бўйича солиштирилганда 2 мартагача ошганини (12 млн. АҚШ долл.) кўришимиз мумкин. ЭАВ га акциялар реализацияси бўйича савдо майдончасида 24,0 млн. АҚШ доллари (31,6 млрд. сўм) умумий суммадаги битимлар амалга оширилди. Шунингдек, бирламчи бозорда 2,7 млн. А Қуйидаги 6-жадвалда “Тошкент” РФБ биржа айланмаси кўрсаткичларини кўришимиз мумкин. 6-жадвал “Тошкент” РФБ биржа айланмаси кўрсаткичлари 11 . Жадвалдан кўриниб турибдики, 2009 йилда амалга оширилган умумий биржавий битимлар ҳажми 89.99 млрд.сўм ташкил этиб, 2008 йил кўрсаткичларига камайган. Умумий биржавий савдолар ҳажмини пасайишининг асосий сабаби, бирламчи бозорда акциялар қўшимча эмиссияси реализацияси ҳажмини пасайганидир. Жахон молиявий инқирози Ўзбекистон бозорига портфелли инвесторларнинг фаоллигини пасайтириши кўринишида таъсир этиши, иккиламчи бозорда ЭАВ айланмасининг пасайишида кўришимиз мумкин. Шу билан бирга, миллий валюта иккиламчи бозорида брокерлар фаоллигини пасайишини кузатишимиз мумкин, яъни бу бозорда брокерлар акцияларни сотиб олиш ва йирик акция пакетларини шакллант сотишга ҳаракат қилишади, агарда зарар кўришса ҳам. Брокерлар ва махаллий инвесторлар эса қарз капиталини жалб килиш йўли билан ўз хусусий портфелларини шакллантириш ва хорижий инвесторалрга акцияларни қайта сотиш учун олдин жалб қилинган қарз маблағларини қайтариш зарурлиги бўйича акцияларини реализация қилишни бошлашади. Шундай килиб, бирламчи бозор ва Репо битими сектори улуши ўсишини ва биржавий бозор айланмасининг пасайишини кутишимиз мумкин. Шу билан бозорнинг асосий улушини банк ва айрим саноат корхоналари акциялари бўйича йирик битимлар ташкил этиши мумкин. 2.3. Инқироз шароитида инвестиция институтлари фаолиятини тартибга солиш механизмининг таҳлили Ўзбекистонда мустақиллик йилларидан бошлаб кўп укладли иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилган ислохотлар ўтказилиши муносабати би ташкил қилди, 2009 йилга солиштирганда 1.2 трлн (ёки 36.37 %) сўмга ошган. Акциялар билан битимлар ҳажми 2009 йил бўйича жами 2007 йил айланмасидан 300.3 млрд сўмга ( ёки 73.6%) ошди ва 705.7 млрд сўмни ташкил этди. Ўзбекистонда акция бозоридан ташқари депозит сертификатлари, корпоратив облигациялари, Ўзбекистон республикаси марказий банки облигациялари , ДҚМО, давлат мақсадли қисқа муддатли облигациялари бозори ривожланмоқда. Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозори тизимининг фаолияти ва шаклланишида банклар муҳим ўрин эгаллайди. Банкларга бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан солиштирганда қимматли қоғозлар бозорида фаолият юритиш учун кенг шароит яратиб берилган ва берилмоқда. Биринчидан, одатда банкларда юқори малакали кадрлар йиғилади. Иккинчидан, банклар тўғрисидаги қонунчилик акционер 2. Бошқа хўжалик юритувчи субъекттлар ва давлатнинг қимматли қоғозларини эгалловчи инвестор ролида; 3. Ўз мижозларига қимматли қоғозларни бошқариш бўйича хизматлар, маслахат, воситачилик, депозитар хизматларини кўрсатувчи фонд бозорининг профессионал иштирокчилари ролини бажаришлари мумкин. Шу билан бирга тижорат банклари фонд бозори умумий структурасининг элементи ҳисобланади. Амалиётда фонд бозорининг ҳар бир иштирокчиси банк хизматисиз фаолият юрита олмайди. Шунинг учун ҳисоб- китоб ва бошқа счётларни очади ,уларда қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш учун фойлдаланиладиган пул маблағларини сақлайди. Ўзбекистон республикаси қонунчилиги бўйича банк мижози вексел кўчирмасини беришда вексел кафиллигини (авал) бериш йўли билан векселлар муомаласини назорат қилишга мажбур (ава 2009 йил биринчи январ ҳолатига кўра, номинал нархи бўйича барча акция эмиссиясининг 90.6 фоизи 16 та йирик банкларга, 8.5 фоизи 8 та ўртача банкларга, 0.9 фоизи эса 3 та кичик банкларга тўғри келади. Республика акциянерлик жамияти шаклидаги банклар томонидан чиқарилган 1325.4 млн. дона акциядан 1164.9 млн. дона ёки 87.9 фоизи Тошкент шарига тўғри келади. 2009 йилда акциянерлик жамиятлари шаклидаги 27 банкдан 6 тасини уставида давлат улуши мавжуд бўлган. 2009 йил 1 январга кўра, барча тижорат банкларининг умумий устав капилида давлат улуши жами 0.01 фоизни (2009 йил 1 январда 19 % ) ташкил этди . Тижорат банкларининг устав фондида давлат улушининг қисқартирилиши шуни кўрсатадики, давлат лицензиялаш институтлари оралиқ мамлакат банк тизимини тартибга солишни етарлича самарали амалга оширмоқ тартибга солувчи инстанциялар (Вазирлар Макамаси , Марказий Банк) томонидан ўрнатилган риоя қилиш мажбурий бўлган иқтисодий меъёрлар. Янги ташкил этиладиган банклар устав капитали минимал ҳажми қонунчилик томонидан ўрнатилди: хусусий банклар учун 2.5млн. евро эквивалент миқдорида, тижорат банклари учун 5 млн евро эквивалент миқдорида. Республикада банк акцияларига талаб ҳосил қилиш учун 2010 йил 1январгача тижорат банклари акциялари бўйича дивиденд кўринишида олинган жисмоний шахс даромадлари солиққа тортишдан озод этилган. Ўз пассивларини шакллантириш учун чиқарилган банк қимматли қоғозлари орасида депозит сертификатлари аҳамиятли ўрин эгаллайди. Банк акцияларидан фарқли равишда, сертифкатлар банкка қарз маблағларини жалб қилишга ёрдам беради. Шу билан бирга корпоратив облигациялар каби б ёки билвосита (шўба корхонаси оралиқ) юридик шахс устав фондининг 26% дан юқорисига эгалик қилиши мумкин эмас, банкларнинг суғурта фондлари, лизинг ташкилотлари, нобанк кредит ташкилотлари устав фондида қатнашиш ҳолларидан ташқари, шунингдек молия бозори инфраструктураси қисми ҳисобланадиган ёки банкларга ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар; қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар устав фондида банкларнинг қатнашиши; қимматли қоғозлар бирламчи бозорида уларнинг чиқарилишининг 50% гача миқдорда хусусийлаштирилаётган корхонанинг акцияларини белгиланган тартибда сотиб олишда қатнашиш мумкин. Юридик шахс устсв фондида 26% дан юқори қатнашиш улушини сотиб олишда ёки бу юридик шахс фаолиятига тўғри ёки билвосита аҳамиятли таъсир этувчи ш ҳозиргача бўлган пайтда бир ёки бир неча қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси муассиси ҳисобланади. Масалан, инвестиция воситачи, депозитарий ва бошқа йўналишлардаги иштирокчилар. Ўзбекистонда банкларга институтционал инвесторлар муассиси бўлишга рухсат берилди. Банклар андеррайтинг операцияларини амалга оширади. Ўтган йилнинг муҳим ҳодисаларидан бири сифатида Ўзбекистон бозорида банкларнинг роли оширилиши билан боғлиқ ва иқтисодиётнинг реал сектори молиявий барқарорлигини ошириш бўйича Президентимизнинг амалга оширган чора-тадбирлари бўлди. Республика банкларига банкрот деб эълон қилинган ишлаб чиқариш корхоналарни ўз ҳисобига сотиб олиш, уларни молиявий соғломлаштириш, кейинчалик эса стратегик инвесторларга қайта сотиш тавсия қилинди. Бир қарашда бу йўл анча рискли кўриниши Марказий банк облигациялари ва хазина мажбуриятлари бозорига фақат тижорат банкларига кириши мумкин. Ўзбекистонда банкларни тижорат ва инвестицион фаолиятини қатъий чекловчи қонунлар мавжуд эмас, шунинг учун тижорат банклари фонд бозорининг профессионал иштирокчиларига хос функцияларни эркин бажаради. Қонунчиликка мувофиқ банк фаолиятини амалга оширишга лицензияси мавжуд тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини ишончли бошқарувчи, инвестиция маслаҳатчиси, трансфер-агент ва депозитарий сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириши мумкин. Бунда тижорат банклари томонидан кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш учун алоҳида лицензия талаб этилмайди. Корпоратив облигациялар бозорини ривожлантириш муносабати билан Ўзбекистоннинг алоҳида банкла Жуда юқори ўз потенциалидан фойдаланиб, шунингдек замонавий босқичда банклар қимматли қоғозлар бозори фаолиятида иштироксиз тўғридан-тўғри ўз функцияларини бажара олмайди. Ўзбекистон банклари бу бозорда унинг бевосита иштирокчиси ва умуман олганда қимматли қоғозлар савдоси ривожланиши учун қулай шароит яратувчи фонд бозори умумий инфраструктурасининг муҳим ёрдамчи институти сифатида муҳим ўрин эгаллайди. Маълумки, эндиликда, Ўзбекистон Республикаси қимматли қоғозлар бозори ривожланиши билан банклар ҳолати бу соҳада яхшиланмоқда. Тижорат банкларининг фонд бозоридаги операцияларга асосий эътибори, инвестицияларга миллий иқтисодиёт истеъмоли ортиши сабаб, буларсиз ишлаб чиқаришни тубдан қайта қуриш, экспорт қувватини ошириш ва аҳолининг яшаш даражасини оширишнинг имкони йўқ. III боб. Фонд боз Молия бозори транспарентлиги деганда молия бозори ва унинг барча қатнашчилари фаолияти тўғрисидаги информацияларни (маълумот ва ҳисоботларни) очиқлиги, ошкоралиги, аниқлиги, тўлиқлиги, ўз вақтида (белгиланган муддатларда) берилиши ва тўғрилиги, умуман олганда информацион шаффофлилиги тушунилади. Маълумот ва ҳисоботларларни иҳтиёрий (зарурат асосида) ва мажбурий равишда транспарентлиликнинг маълум сифат даражасида берилиши мумкин бўлганлари мавжуд. Молия бозори транспарентлигининг бош мақсади инвесторларнинг хуқуқларини ҳимоялаш ва қонуний манфаатларини ҳамда рискларини пасайтирилишини таъминлашга қаратилган бўлиб, ўз ичига сифатли очиб берилиши мажбурий ва иҳтиёрий бўлган информациялар ҳамда уларга қўйилган қонуний сифат талаблари тизимини олади. Транспарентликнинг бош вазифаси молия бозор ҳужжатлари ва жамоатчилик (ўзини ўзи тартиблаштирувчи ташкилотлар) меъёрлари асосида амалга оширилади. Аммо, бу усулларнинг ичида энг устувори ва зарури административ усул ҳисобланади, чунки жамоатчилик меъёрлари давлат қонунларига тўлиқ асосланади. Айтиш жоизки, дунёнинг барча мамлакатларида мавжуд бўлган молия (қимматли қоғозлар) бозори тўғрисидаги қонунлари икки асосий компонентани ўз ичига олади: товламачиликларни олдини олиш; информацияни очиб беришликка қўйилган талаблар. Ҳар иккала компонента ҳам инвесторларнинг ҳақ-хуқуқларини ҳимояланишига қаратилган бўлиб, молия бозори тартиблаштириш тизимининг энг муҳим, бирламчи, устувор вазифаси ҳисобланади. Бунинг учун молия бозорида инвесторларнинг инвестицион фаолияти жараёнидаги ҳақ-хуқуқлари давлат томонидан ҳар томонлама қонуний кафолатл Шу муносабат билан транпарентлиликнинг сифат мезонини молия бозорининг барча қатнашчиларига нисбатан қўллаш мумкин, яъни қатнашчиларнинг транспарентлилик даражаси (яъни адекват информацион транспарентилилик) А(Т) Қ унинг барча операциялари ва уларга оид информацияларнинг ўзаро адекватлилиги (тўғрилиги, аниқлиги, ўз вақтидалилиги, ишончлилиги) билан белгиланади. Мос равишда бу критерий (мезон) қуйидагича ифодаланади: min А(Т) Қ = А Т ( қонун билан ва молия бозори томонидан ўрнатилган тартибда талаб қилинадиган информациялар сони ва сифати миқдори кўпайтмаси) – А Р (қатнашчи томонидан реал таъминлаб берилган информациянинг сони ва сифати миқдори кўпайтмаси). Бунда информациянинг сифат миқдори қатнашчининг молия бозоридаги имиджини ташкил этувчи ва ҳолати сифатини белгиловчи иқтисодий (молияв Агар бундай тенглик таъминланган бўлса, унда мамлакат молия бозоридаги инвестицион муҳит адекват равишда юқори қувватга эга ҳисобланади. Информацияни очиб бериш жараёни (информация ихтиёрий равишда ёки мажбурий тарзда очиб берилишидан қатъий назар) ўз ичига қуйидаги 7жадвалдаги информация манбалари ва турларини олади 16 : 7-жадвал. 16 А.Рот, А.Захаров, Б.Златкис, Я.Миркин, Б.Борн, Р.Бернард, П.Баренбойм, А.Хит. Основы государственного регулирования финансового рынка.-М.: Юридический Дом «Юстицинформ», 2003.-бб.51- 54. *- ҳизмати доирасидаги ва бошқаларга маълум бўлмаган информацияга эга бўлган шахслар. Информацияни очиб бериш жараёни. Бирламчи бозор Иккиламчи бозор Эмитентлар Эмиссия прос- пектлари, молия-вий ҳисоботлар, қимматли қоғоз-лар чиқариш тўғ-рисидаги маълумотлар, информа-цион мем мажбурий ва иҳтиёрий (лекин улар учун зарурий) ҳисобот ва информациялар қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган тарзда, усулларда, шаклларда, сифат даражасида очиб берилади. Иккинчи поғонада эса бозор ҳолати ва тенденциялари, индекслар, муҳим макроиндикаторлар тўғрисидаги иформация очиб берилади. Бунда ҳар иккала поғонада очиб берилган информациялар ўзаро эквивалент бўлишига интилиш лозим. Жаҳоннинг барча мамлакатларида компаниялар ҳақидаги қонунлар, шу қонун асосида ташкил этилган барча компаниялар, компания директорлари сайланадиган акциядорларнинг йиллик йиғилишини ўтказишни талаб қилади. Бу қонунчилик талаблари асосида шундай ғоя ётадики, компания раҳбарияти ҳеч бўлмаганда йилига бир марта компания бошқаруви ҳақида ҳисобот бериш учун компания мулкдорлари билан учрашиши зарур. Одатда қо Котировкага киритишга таклиф қилинган қимматли қоғозлар тўғрисида ахборотни ошкор этиш бўйича ЕИ директиваси 12 (EU Listing Particulars Directive) ахборотни бевосита инвесторларга ошкор этишни назарда тутади. Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда, жаҳон молия бозорлари иституционал таркибининг қуйидаги муҳим тенденцияларини белгилаш мумкин: 1) молиявий муассасалар қувватининг ошиши ва мужассамлашиш жараёнларининг кучайиши. 90 – йиллар охирлардан қимматли қоғозлар бўйича банк ва компаниялар ўртасида қўшилиб кетишнинг янги тўлқини юзага келади. 2) тижорат банкларининг универсаллашуви сари тенденциянинг кучайиши – аксарият мамлакатларда тижорат банкларининг қимматли қоғозлар савдоси ва суғурта хизматларини кўрсатувчи ўз шўъба компаниясини ташкил этишга нисбатан чеклов бекор қилинган. 3) интернет Қимматли қоғозлар бозори инфратузилма кўлами ва фаолият юритиш механизмида мавжуд мамлакатлараро фарқларни ҳисобга олган ҳолда, аввал фонд бозори иштирокчиларига инфратузилмавий хизмат кўрсатишни ташкил этиш тажрибаси таҳлил қилиниб, кейингчалик Ўзбекистон амалиётига яқин бўлган МДҲ мамлакатлар амалиёти ўрганилади. Фонд бозорини тартибга солишнинг ҳуқуқий механизми самарадорлигини ошириш Америка қўшма штатларида юзага келган инқироз ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган танглик ҳолатидан бошланди. Сўнгра бу жараённинг миқёси кенгайиб, йирик банклар ва молиявий тузилмаларнинг ликвидлик, яъни тўлов қобилияти заифлашиб, молиявий инқирозга айланиб кетди. Дунёнинг етакчи фонд бозорларида энг йирик компаниялар индекслари ва акцияларининг бозор қиймати ҳалокатли даражада тушиб кетишига олиб кел Иккинчидан, авж олиб бораётган глобал молиявий инқироз жаҳон молия-банк тизимида жиддий нуқсонлар мавжудлиги ва ушбу тизимни тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатди. Айни вақтда, бу инқироз асосан ўз корпоратив манфаатларини кўзлаб иш юритиб келган, кредит ва қимматбахо қоғозлар бозорларида турли спекулятив амалиётларга берилиб кетган банклар фаолияти устидан етарли даражада назорат йўқлигини ҳам тасдиқлади. Учинчидан, молиявий-иқтисодий инқирознинг хар қайси давлатдаги миқёси, кўлами ва оқибатлари қандай бўлиши кўп жихатдан бир қанча омиллардан келиб чиқади. Яъни, бу аввало, ана шу давлатнинг молия-валюта тизими нечоғли мустакам эканига, миллий кредит институтларининг қай даражада капиталлашуви ва ликвидлиги (тўлов имконига), уларнинг чет эл ва корпоратив банк тузилмаларига қанчалик қарам бозорини бевосита тартибга солиш натижасида кўпчилик йирик компаниялар банкротликдан қутулишди. Умуман олганда, молиявий инқирозни бартараф эиш учун ривожланган давлатлар томонидан административ усулда молия бозори фаолиятига аралашуви ўз “меваларини” бермоқда. Ўзбекистон фонд бозорида мавжуд камчиликларни олдини олиш мақсадида 2008 йилнинг июль ойида “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида” ги Қонуннинг қабул қилиниши ўз ижобий таъсирини фонд бозори иштирокчилари фаолиятига ва умуман, бозор инфратузилмасига ўтказмоқда. Фонд бозорида инвесторларга шарт-шароитлар яратиб бериш учун ҳамда қимматли қоғозлар олди-сотдисидаги мавжуд харажатларни камайтириш мақсадида профессионал фаолият турлари “битта ойна” тамойили асосида хизмат кўрсатишадиган бўлишди. “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида” ги Қонун д) ҳисоб-китоб-клиринг палатасини қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчиси профессионал фаолияти билан; е) трансфер-агентни инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси, депозитарий профессионал фаолияти билан; ж) қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчисини ҳисоб-китоб-клиринг палатаси профессионал фаолиятларни бирга қўшиб олиб боришга йўл қўйилади. Профессионал фаолиятни бирга қўшиб олиб боришга доир чеклашлар: - трансфер-агент ва депозитарийнинг профессионал фаолиятларини бирга қўшиб олиб борувчи профессионал иштирокчи инвестиция воситачисининг профессионал фаолиятини амалга оширишга ҳақли эмас; - инвестиция фондининг инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси депозитарий бўла олмайди; - қимматли қоғоз Трансфер-агент эмитентга акциядорларнинг умумий йиғилишини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан хизматлар кўрсатишга ҳақлидир . «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини самарали амалга оширишни таъминлаш ва қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиларининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида: 1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш марказининг 2009 йил 1 январдан бошлаб қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари ўз маблағларининг энг кам миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 декабрдаги 284-сон қарорига мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилди. Қимматли қоғозлар бозорида фаолият кўрсатаёт Қимматли қоғозлар бозоридаги ислохатлар хозиргача давом этмоқда. «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» ги Қонун қабул қилинганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 28 июлида №160 «Қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қарори фонд бозорини келаакдаги такомиллаштирилиши бўйича тасдиқланган. Бу қарор қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантириш, бозорнинг профессионал иштирокчилари фаолиятига ахборотлар технологиясини тадбиқ этиш ва улар фаолиятининг мувофиқлаштириш тизимини такомиллаштириш мақсадларида қабул қилинган. Қарорга муқофиқ ДМҚ ва бозор қатнашчилари таклифлари бўйича 2011 йилдан бошлаб, қимматли қоғозлар бозорини дастурий таъминлашнинг ягона мажмуаси тадбиқ этилади ва қуйидаги ҳола олиб бориши кутилаяпти. Молиялаштириш эса, бу ташкилотларнинг ўз ва жалб этилган маблағларидан амалга оширилади хамда бозорнинг манфаатдор бошқа профессионал иштирокчилари томонидан. Шунингдек, «Тошкент» РФБ устав фондини 1 млрд. сўмгача ошириш тўғрисида қарор қабул қилинган ва устав фонда ДМҚ улуши 26% ташкил этади, яъни давлат «Тошкент» РФБ акциясининг блокировкалайдиган пакетига эгалик қилади. Банкларга ҳам фонд биржа уставини оширишда фаол иштирок этишига тавсия қилинди. Айтиш жоизки, фонд биржа таъсисчилари таркибига банкларни жалб қилиш ва улушли иштироки тўғрисидаги хукумат қарори қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантиришда давлатнинг жиддий мақсадлари борлигини исботлайди. Хулоса ва таклифлар Ўзбекистон молия бозорини тартиблаштириш механизмини жаҳон тажрибаси асосида муоммоларни ечиш, унинг истиқболларини белгилаш мақсадида амалга оширилган тадқиқот иши натижаларидан келиб чиқиб қуйидаги хулосаларни келтирамиз: - ҳар бир мамлакатнинг молия бозори иқтисодиётининг ажралмас бўғини ҳисобланиб, унинг самарали мувофиқлаштирилиши жаҳон тажрибаси натижаларидан асосида амалга оширилишини талаб қилади; - молия бозорини мувофиқлаштиришнинг жаҳон тажрибасини тахлил қилиб, шуни айтиш мумкинки, миллий қимматли қоғозлар бозоримизни мувофиқлаштириш механизми керакли даражада ривожланмаган, бунинг сабаби эса бозорни тартибга солиш фақат давлат ваколатли органлари томонидан амалга оширилиши билан чегараланиб қолинганидир; - миллий қимматли қоғозлар бозорини самарали мувофиқлаштириш мақсадида амалиётда ижобий натижаларга олиб келган қимматли қоғозлар бозорини тартибга со сонлилиги, банклар, суғурта ташкилотлари ва бюджетдан ташқари фондларнинг етарлича инвестицион самара билан ишламаётгани сабабли, барча ўтиш иқтисодиётига мансуб мамлакатлар сингари маълум даражада муаммолар келиб чиқмоқда: 1. Миноритар акциядорлар улушлари камайиши ҳисобига йирик акциядорлар пайдо бўлиши, натижада инвестициялар сифатидаги молиявий ресурслар жалб қилиниши сусайиши кузатилмоқда. Чунки йирик инвесторлар корпоратив манфаатлари ила компанияларда устувор мавқени эгаллаб, ташқи портфел инвестициялар оқимига тўсқинлик қиладилар, бу эса янги эмиссияларга (айниқса IPO механизмини жорий қилинишини) йўл бермайди, листинг даражасидан узоқлаштиради, қимматли қоғозларнинг очиқ бирламчи ва давомий узлуксиз иккиламчи бозори ривожига салбий таъсир кўрсатади. Бунда айтиш жоизки, кўпчилик ич инвестицияларга кам мойил бўладилар. Бундан ташқари банкларнинг ресурслари, капитализация даражаси ва маржаси нисбатан камлиги сезилмоқда. 3. Суғурта тизими ҳали яҳши ривожланмаганлиги ва инвестицион ресурслари камлиги, ҳамда фонд бозорида тўғридан тўғри портфел инвестициялар билан шуғулланмаганлиги сабали, улар на корпоратив бошқарув тизимида, на бирламчи ва иккиламчи бозорларда фаоллиги сезилмаяпти. 4. Бюджетдан ташқари фондлар фақат давлат қимматли қоғозларига инвестициялар қилиш билан чекланганлар, акциялар бозори улар учун жуда рискли. 5. Инвестиция институтлари, айниқса инвестиция фондлари ва компанияларнинг инвестицион ресурслари ҳажми ва менежменти сифати жуда паст, улар асосан хусусийлаштириш механизми омили таъсири остида қолганлар. 6. Нисбатан кўп вақт давомида хусусийлаштирилга бераётган IPO механизмини қўллаш асосида давлат ресурсларини самарали жойлаштиришни жорий қилмаяптилар. 7. Компанияларнинг базавий қимматли қоғозлари жалбдор ва товар бозорида рақобатбардош бўлмаганлиги, давомий узлуксиз барқарор иккиламчи (спекулятив) бозор йўқлиги сабабли, базисли қимматли қоғозлар (деривативлар) бозори шаклланишига йўл бермаяпти. 8. Банклар ва турли компанияларда эмиссион, дивиденд ва инвестицион сиёсатлари менежментининг уйғунликдаги оптимал балансига эришиш масаласига аҳамият берилмасдан келинмоқда, натижада улар ички ва ташқи ресурсларни самарали жалб қила олмаяптилар. 9. Юқоридагилар ва бошқа сабаларнинг барчаси мамлакатда коллектив инвесторлар институтларини инвестицион жараёнда сезиларли эмаслигига, аксинча йирик деярли самарасиз бўлган инвесторларнинг салмоғини к қаратилган бўлиши лозим. Масалан янги қимматла қоғозлар турлари – эмитент опционини жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. 2. Эмиссия қилинаётган қимматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини соддалаштириш ва административ тўсиқларни пасайтириш. Эмитентлар учун қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш анча арзонга тушган бўлар эди. 3. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари учун оптимал солиқ муҳитини шакллантириш лозим. Фонд бозори малакали иштирокчилари томонидан қимматли қоғозларни қайта олди-сотдисидан олган фойдасини глобал молиявий инқироз шароитида вақтинчалик даромад солиғидан озод этиш керак. 4. Биржавий репо бозорини мувофиқлаштириш. Репо бозоридаги амалга ошириладиган операциялар шундай мувофиқлаштирилиши керакки, бу битимлар бўйича бажармаслик рискини пайдо бўлишини 7. Инвестиция институтлари томонидан қимматли қоғозлардан кўрилган зарарларни қоплаш мақсадида қимматли қоғозларга инвестиция қилган инвесторлар манфаатларини ҳимоя қилувчи фондларни ташкил этиш. 8. Фонд бозорида инвестиция институтлар томонидан қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича солиқ механизмида бирмунча енгилликлар ва имтиёзлар жорий этилиши лозим. 9. Қимматли қоғозлар бозоридаги аҳволни таҳлил қилиш учун умум қабул қилинган кўрсаткичлар тизимини яратиш, фонд индексини юқорида таклиф этилган усулда ҳисоблаш ва эълон этиб бориш. Юқорида келтирилган таклифларни амалиётга тадбиқ этилиши молиявий инқироз шароитида республика молия бозорини тартибга солиш механизмининг ривожланишига, фонд бозорни мувофиқлаштиришдаги муаммоларни ечилишига ва Ўзбекистонда инвестицио Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.-Т.: Ўзбекистон, 1992 й. 2. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси. Тошкент.: Адолат, 1996 3. «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида». Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. 22.07.2009 йилда қабул қилинган. 4. “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”. Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 1996 йил 25 апрел. 5. “Тижорат банкларида аҳоли омонатлари шартларини либераллаштириш ҳамда кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, 2009 йил 21 февраль, ПФ №3968 6. “Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, 28. 10. “Банкларнинг капитализациясини янада ошириш ва уларни иқтисодиётни модернизациялаш бўйича инвестиция жараёнларида қатнашиш фаоллигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 июлидаги Қарори. 11. “Банк тизимини янада ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 ноябрдаги Қарори, ПҚ-726-сон. 12. “Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чоратадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори, 2006 йил 27 сентябр, №ПП-475. 13. Ўзбeкистoн Рeспубликaси Вaзирлaр Мaҳкaмaси мaжлисининг Қaрoри. «2009 йилдa Рeспубликaни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри вa 2009 йилдa иқтисoдиётни бaрқaрoр ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр 19. Шохаъзамий Ш.Ш. «Финансовый рынок и ценные бумаги» КНИГА I. Учебник.-Т.: «Иқтисод – молия», 2005.-740 с. 20. Шохаъзамий Ш.Ш. «Финансовый рынок и ценные бумаги» КНИГА II. Учебник.-Т.: «Иқтисод – молия», 2005.-850 с. 21. Шохаъзамий Ш.Ш. Биржевая деятельность. Учебник.-Т.: Иктисодмолия, 2005.- 294 с. 22. Шохаъзамий Ш.Ш. Основы финансового инжиниринга.-Т.: Иктисодмолия, 2005.-264 с. 23. Шохаъзамий Ш.Ш. Основы секьюриметрики.-Т.: Иктисод-молия, 2005.-376 с. 24. Шохаъзамий Ш.Ш., Зуфарова Ш.Ш., Шохаъзамий Ш.Ш. Теория безрисковости действий на рынках: финансовом и ценных бумаг.-Т.: ТФИ, 2004.-101 с. 25. Шохаъзамий Ш.Ш. Качество индустрии рынков: финансового и ценных бумаг.-Т.: ТФИ, 2004.-138 с. 26. Л.Дж.Гитман, М.Д.Джоник. Основы инвестирования.-М.: Дело, 1997. 27. Шарп У., Александер Г., Бэйл М.: Финансы и статистика, 2000. 33. Баринов Э.А., Хмыз О.В. Рынки: валютные и ценных бумаг. – М.: Экзамен, 2001. – 608 с. 34. Ценные бумаги: Учебник/Под ред. В.И. Колесникова, В.С. Торкановского. 2-е изд., перераб. и доп. – М.: Финансы и статистика, 2000. – 448 с. 35. Килячков А.А., Чалдаева Л.А. Рынок ценных бумаг и биржевое дело: Учеб.пособие. 2-е изд., с изм. – М.: Экономистъ, 2005. – 687 с. 36. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби. Президент Ислом Каримовнинг 2009 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2009 йил 14 февраль. 37. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республик 40. Янгиланиш ва барқарор тараққиёт йўлидан янада изчил ҳаракат қилиш, халқимиз учун фаровон турмуш шароити яратиш – асосий вазифамиздир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2006 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2007 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2007 йил 13 февраль. 41. Асосий мақсадимиз – юртимизда эркин ва обод, фаровон ҳаёт барпо этиш йўлини қатъият билан давом эттиришдир. Президент И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 15 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи, 2007 йил 8 декабрь. 42. Шохаъзамий Ш. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози: сабаблари, давомийлиги ва саб 50. На пути обеспечения финансовой стабильности. //Бизнес-вестник Востока. № 100, от 16 декабря 2009г. 51. Шохаъзамий Ш.Ш., Зуфарова Ш.Ш., Шохаъзамий Ш.Ш. Оптимизация распределения требований к безрисковости между операциями сделки.// Ж. Вестник Каракалпакского отделения АН Республики Узбекистан, 2005, №1- 2.-сс.64-69. 52. Шохаъзамий Ш.Ш. Рынок ценных бумаг Узбекистана: состояние и факторы развития. Журнал «Рынок, деньги и кредит» #3 март 2007 г 35-ст 53. “Биржа” газетаси. 2009 йил 20 январь. 8 (955) - сон Интернет сайтлари: 54. http://www.review.uz . 55. http://www.uzland.uz . 56. http://www.rating.uz . 57. http://www.uzse.uz . 58. http://www.avestagroup.uz . 59. http://www.deltamax.biz 60. http://www.rts.ru . 61. http://www.kommersant.ru 91
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha