Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Фразеология

Купить
Р Е Ж А: 1. Фразеология ҳақида умумий маълумот. 2. Фразеологик ибораларнинг структура ва маъно хусусиятига кўра турлари. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Фразеология ҳақида умумий маълумот • Тилнинг луғат таркибида худди сўз сингари мақсадга мувофиқ танлаб ишлатиш мумкин бўлган, шу тилда сўзлашувчи ҳар бир кишининг хотирасида бир бутун ҳолда сақланадиган тил бириктирмоқ, дили сиёҳ бўлмоқ, обрўси кўтарилмоқ, ноғорасига ўйнамоқ, кўнгли хира бўлди, кўз қирини ташлади, томдан тараша тушгандай, ёстиқдан бош кўтармоқ каби иборалар ҳам мавжуд. • Бу типдаги иборалар фразеологизмлар деб, уларни ўрганадиган соҳа фразиология деб аталади. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz • Фразеологик иборалар ( фразеологизмлар ) биринчидан, тилда кўп вақт бир қолипда ишлатилавериб, бўлинмайдиган ( бир бутун ) ҳолга келиб қолган бўлади. Иккинчидан, ибора таркибида энг камида иккита сўз қатнашади. Учинчидан, ибора ёки унинг бир қисми кўпинча кўчма маънода бўлгани учун образлиликка бой бўлади. • Тилнинг луғат составидаги сўзлар ҳам, фразеологик иборалар ҳам тил бирликлари саналади. Шу жаҳатдан улар қуйидаги умумий хусусиятларга эга; ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz • Ибора бир бутун ҳолда бир умумий тушунчани билдиради, шунинг учунхам у маъно жиҳатдан кўпинча битта сўзга тенг келади. Масалан; кўнгли кўтарилди – хурсанд, капалаги учиб кетди - қўрқди, лом-мим демади – индамади. • Ибора маъно ва грамматик жиҳатдан маълум бир сўз туркумига мос келади, шунинг учун ҳам у бир бутун ҳолда маълум бир сўроққа жавоб бўлади ва гапда маълум бир гап бўлаги вазифасини бажаради. Масалан, Ҳамма ишларидан кўнгли тўқ бўлганидан ( тўлдириувчи ) икки кун кўз очиб югунча ( ҳол ) ўтиб кетди. ( Ў .У). • Гап қайтаришга ( тўлдирувчи ) ўзингиз мажбур қилдингиз . (С.З). Нега Нури эркаклар ишига бурнини тииқади ( кесим ). (П.Т). • Ибора ўз структураси ва таркибидаги сўзларнинг жойлашиш ўрни ( тартиби)га барқарор бўлади. Масалан, хамир учидан патир, чучварани хом санамоқ. ZIYO KE • Шу сабабли хам ибора таркибидаги сўзларнинг ўрнини алмаштириб бўлмайди. (Масалан, хом чучварани санамоқ, патир учидан хамир каби ). • Аммо фразиологизмлар таркибидаги айрим сўзлар турли грамматик шаклларда қўлланиши ( кўнгли кўтарилди- кўнглини кўтарди, ноғорасига ўйнади- ноғорасига ўйнатди каби), баъзан сўзлар бошқа сўз билан алмаштирилиши (масалан, истараси иссиқ - юлдузи иссиқ, ичи ачиди – юраги ачиди каби). Сўзлар орасига бошқа сўз киритилиш (масалан, кўнгли кўтарилди-кўнгли тоғда кўтарилди, тўнини тескари кийди – тўнини жуда тескари кийди ) мумкин. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Фразеологик ибораларнинг структура ва маъно хусусиятига кўра турлари Фразеологик иборалар Фразеологик қўшимчалар Фразеологик бирлашмалар Фразеологик чатишмалар ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Фразеологик қўшимчалар • Фразеологик қўшимчаларнинг маъноси унинг таркибидаги сўзларнинг ўз ва кўчма маъноларидан келиб чиқади. Масалан, гап ташламоқ, гап отмоқ ( гап – ўз маъносида, ташламоқ, отмоқ-кўчма маънода), меҳри тушди ( меҳр -ўз маъносида, тушди – кўчма маънода), оёғи тортмади ( оёқ ўз маъносида, тортмади- кўчма маънода). ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz ZIYO KELAJAK © 2014 Фразеологик Қўшимчаларнинг маъноси Ўз маъно Кўчма маъногап ташламоқ, гап отмоқ гап ташламоқ, отмоқ-кўчма www.arxiv.uz • Фразеологик қўшилма таркибидаги сўзлар грамматик бирикиш усули жиҳатидан одатдаги сўз бирикмаларидан фарқ қилмайди. Шунинг учун хам кули кўкка совурилди ибораси таркибидаги гап бўлакларини (эга - ўрин ҳол - кесим) ажратиш мумкиндек кўринса-да, аммо ибора таркибидаги сўзлар орасидаги синтактик алоқа доимий (ўзгармас)дир, шу сабабли у « бутунлай емирилди », « йўқ қилинди » маъносини ифодалайди. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz • Фразеологик қўшимчаларда воқелик бевосита акс эттирилади, шунинг учун унинг таркибидаги айрим с ўзлар кўчма маънода ишлатилган бўлса ха, ибора бутун ҳолда кўчма маънода бўлмайди. • Масалан, Тожибой гапирса, катта-кичик ихлос билан унинг оғзига қарайди. (П.Т) ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz Фразеологик бирлашмалар • Фразеологизмларнининг бу турида ибора бутун холда кўчма маънода қўлланилади, аммо иборанинг умумий маъноси унинг таркибидаги сўзларнинг луғавий маънолари билан маълум даражада боғланган бўлади. Масалан, ораларидан қил ўтмайди, тепа сочи тикка бўлди, оғзи қулоғига етди, пашшадан фил ясамоқ ва б. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz • Бундай ибораларда муболаға, ўхшатиш каби тасвирий воситаларнинг қўлланиши унинг образлилигини, таъсирчанлигини оширади. Масалан, хамма иш хамирдан қил суғургандан имим- жимида ҳал бўлди. (Ш.Р) • . ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz • Бу турдаги ибораларда сўзлар орасидаги грамматик алоқа сезилиб турса-да, улар гап бўлакларига ажралмайди, балки бутун холда битта синтактик вазифа бажаради. Масалан. Юлдузни бенарвон урадиган йигитлар – ўшалар (О.) гапидаги юлдузни бенарвон урадиган ибораси тўлдирувчи, ҳол ва кесимга ажралмайди, балки бутун ҳолда битта бирикмали аниқловчи вазифасини бажаради ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz ZIYO KELAJAK © 2014Фразеологик бирлашмалар таркибидаги сўзлар орасига: сўз киритиш таркибидаги сўзлар ўрнини ўзгартириш сўзлардан бирини бошқа маънодаги сўз билан алмаштириш Масалан, Юрагида кири йўқ кўнглида кири йўқ, қилдан қийиқ ахтармоқ - қилдан қийиқ қидирмоқ . www.arxiv.uz Фразеологик чатишмалар • Фразеологизмларнинг бу турида ҳам ибора бутун холда кўчма маънода қўлланилади, аммо унинг маъно таркибидаги сўзларнинг маъноси билан ўзаро боғланмайди. Масалан, ўтакаси ёрилди ибораси бутун ҳолда кўчма маънони - қаттиқ қўрқди маъносини ифодалайди, аммо бу маъно ибора таркибидаги ўтака(си), ёрилди сўзларнинг на реал, на кўчма маънолари билан боғлиқ эмас. Худди шу сингари, юзи шувут бўлди ибораси бутун ҳолда «уялди» маъносини ифодалайди, аммо бу маъно ҳам иборалар таркибидаги юзи шувут сўзларининг маънолари билан хеч қандай умумийликка эга эмас. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz • Фразеологик чатишма таркибидаги баъзи сўзларнинг маъноси эскирган (ёки унутилган) бўлиши мумкин. Масалан, Гулнор доқиюнусдан қолган кавушини кийиб, чирик паранжига ўралиб, Йўлчи билан жўнади. (О.). ушбу мисолда қўлланган фразеологик ибора таркибидаги доқиюнус сўзининг маъноси эскирган бўлиб, у қандай маънода ишлатилиши иборанинг умумий маъносидан англашилади. • Ади-бади айтишди, обрўсини бир пул қилди, бўйнидан соқит қилди, донг қотмоқ сўзлари ҳам шундай сўзлардандир. ZIYO KELAJAK © 2014 www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha