Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 807.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 11 Ноябрь 2022
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Фуқаролар учун бюджет лойиҳасини тайёрлаш

Купить
АННОТАЦИЯ Мазкур диссертация иши бугунги кунда “Фуқаролар учун бюджет”ни яратиш ва кенг омма эътиборига тақдим этишда аҳоли фикрини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Бюджет лойиҳаси тўғрисидаги ахборот фуқаролар учун фойдали бўлиши кўрсатилган. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси давлат бюджети маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланишда иштирок этади. “Фуқаролар учун бюджет”ни шакллантиришда – солиқ тўловчи сифатида, фойдаланишда эса –давлат томонидан тақдим этиладиган хизмат ва имтиёзлар истеъмолчиси сифатида қатнашади. Айнан шу сабабли фуқаролар Давлат бюджетининг даромадлар қисмининг қандай шакллантирилиши ва улардан қайси мақсадларда фойдаланиш режалаштирилаётгани тўғрисида билишга ҳақлидирлар. Бюджет тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга ҳукумат томонидан режалаштирилаётган тадбирлар ABSTRACT This dissertation is critical to the study of the population's opinion in the creation and public disclosure of the "Budget for Citizens". Information about the budget project will be useful for citizens. Every citizen of Uzbekistan participates in formation and use of state budget funds. Participates as a taxpayer for the "budget for citizens" and in the case of use as a consumer of services and benefits provided by the state. That is why citizens have the right to know how to form part of the revenue of the State Budget and for what purposes they are intended to be used. Budget information allows citizens to consider government-run activities as taxpayer or public services. In this dissertation, important aspects of the development of the "Budget for citi 1. Магистрлик диссертациясида келтириб ўтилган жадваллар рўйхати 1-жадвал Мақсадли гуруҳлар ва ахборотдан фойдаланиш манбалари тўғрисида.................................................................................. 28 3 2. Магистрлик диссертациясида келтириб ўтилган расмлар рўйхати 1-расм Респондентларнинг фаолияти соҳаси ............................................... 31 2-расм Фуқароларни бюджет тўғрисидаги маълумотларга қизиқиши...... 32 3-расм Бюджет даромадлари ижроси тўғрисида фуқаролани қизиқтирган маълумотлар................................................................. 33 4-расм Бюджет ҳаражатлари тўғрисида фуқаролани қизиқтирган маълумотлар....................................................................................... 3 4 5 -расм Бюджет даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида маълумотарни қандай тартибда тақдим этилиши бўйича фикрлари ..................................................................................... 35 6 -расм Ўрта муддатли бюджет мўлжалларини ва йиллик бюджетн КЕЛТИРИЛГАН ҚИСҚАРТМАЛАР IBP Халқаро бюджет ҳамкорлик ташкилоти (International Budget Partnership) ХВЖ (IMF) Халқаро валюта жамғармаси ( International Monetary Fund ) ЯИМ ( GDP ) Ялпи ички маҳсулот ( Gross Domestic Products ) 5 МУНДАРИЖА I БОБ. КИРИШ................................................................................................ 8 1.1. Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги....... 8 1.2. Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари............................................... 1 0 1.3. Тадқиқотнинг асосий муаммолари ва саволлари.............................. 1 1 1.4. Тадқиқот объекти ва предмети........................................................... 1 2 1.5. Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти.... 1 2 1.6. Диссертация таркибининг қисқача тавсифи...................................... 13 II БОБ. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ................................................................... 1 4 Кириш................................................................................. I. КИРИШ 1.1 Диссертация мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги Ҳаммамизга маълумки, Давлат бюджети–давлат пул маблағларининг марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдорини назарда тутувчи энг муҳим молиявий ҳужжатларидан бири ҳисобланади. Мазкур хужжатда давлатнинг олиб бораётган ижтимоий-иқтисодий сиёсати намоён бўлади ва унинг таъсири шу давлатда яшаётган барча аҳоли қатламларида ўз аксини топади. Давлатнинг ушбу молиявий хужжати жуда кўп ҳажмда, махсус ибораларга бой, оддий фуқарога тушуниш қийин бўлган хужжат ҳисобланади. Шу сабабли, айрим мамлакатларда бюджетнинг соддалаштирилган, оддий аҳолига тушунарли бўлган шакли ҳам тузилади. Жаҳон амалиёти аҳолининг давлат органлари фаолиятига жалб қилиниши нафақат бюджет харажатлари самарадорлигини оширишга, балки коррупцияни камайтиришга, бошқа вазиятларда катта миқдордаги харажатлар туфайли молиялаштирилмайдиган катта меҳнат талаб қиладиган ижтимоий фойдали ишларни бажаришга ижобий таъсир кўрсатиши исботланмоқда. Турли мамлакатлар ҳукуматлари давлат молияси тўғрисидаги ахборотнинг кенг кўламини ошкор этади. Бу – солиқлар тушиши ва давлат маблағлари сарфланиши, табиий ресурслардан фойдаланиш, ички ва ташқи қарзни бошқариш, инвестиция киритиш ва давлат корхоналари фаолиятидан фойда олиш ва ҳоказолар тўғрисидаги ахборотлардир. Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республи 1.2 Тадқиқот мақсади ва вазифалари Тадқиқот асосий мақсади бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар учун бюджет” аҳолига давлат молияси, Давлат бюджети маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш йўналишлари тўғрисидаги ахборотни қулай ва тушунарли шаклда тақдим этилишини таъминлаш ҳисобланади. Бюджет тўғрисидаги маълумотлар фуқароларга ҳукумат томонидан режалаштирилаётган тадбирларни солиқ тўловчи ёки Давлат хизматларидан фойдаланувчи сифатида инобатга олиш имкониятини беради. Бу тадбиркорлар, ижтимоий нафақа ва имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга фуқаролар, талабалар, ота – оналар ва бошқа барча Давлат молияси билан алоқадор бўлган шахслар учун муҳимдир. Давлат бюджети асосий параметрлари лойиҳасининг чоп этилиши, бунга қизиқиши бўлган барча фуқароларга давлат бюджети лойиҳаси муҳокама ж фуқарога республикада олиб борилаётган бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳақида ахборот олиш; - “Фуқаролар учун бюджет” мунтазам равишда чоп этилиши ва у аҳолини Давлат бюджети ҳақида маълумотлар билан таъминлаш билан бир қаторда, уларнинг давлат бюджет сиёсатини шакллантиришда иштирокини таъминлашга ҳам хизмат қилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, натижалар бўйича чуқур таҳлилларга асосланган, аҳолининг давлат бюджети лойиҳасини ишланиши ва уларнинг кўрсаткичлари бўйича “Фуқаролар учун бюджет” орқали тушунарли ҳамда изоҳланган холатдаги илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилиши режалаштирилган. 1.3 Тадқиқотнинг асосий муаммолари ва саволлари Ҳозирги кунда Молия вазирлиги томонидан аҳоли учун “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасидаги маълумотлар республикадаги соҳалар бўйича даромадлар - Фуқаролар учун бюджет лойиҳасини тайёрлаш иқтисодиётда қандай рол ўйнайди? - Фуқаролар учун бюджет лойиҳасини қай тарзда тайёрланса фойдаланиш учун қулай бўлади? 1.4 Тадқиқот объекти ва предмети Тадқиқот объекти сифатида “фуқаролар учун бюджет” тизими олинган. Тадқиқот предмети сифтида эса “фуқаролар учун бюджет”ни шакллантиришда юзага келувчи иқтисодий муаммолар ҳисобланади. 1.5 Тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти Ушбу тадқиқот жараёнида, Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджет параметрлари давлатнинг олиб бораётган ижтимоий-иқтисодий сиёсати ва унинг таъсири шу давлатда яшаётган барча аҳоли қатламлари ўз аксини топади, бироқ давлатнинг ушбу молиявий хужжати жуда кўп ҳажмда, махсус ибораларга бой, оддий фуқарога тушуниш қийин бўлган хужжат ҳисобланади. Шу сабабли, 1.6 Диссертация таркибининг қисқача тавсифи Диссертация ишининг таркиби қуйидагича бўлиши режалаштирилди: Диссертациянинг 1-боби , яъни кириш қисми; диссертациянинг кириш қисмида қуйидагилар баён этилади: - диссертация мавзусининг долзарблиги; - тадқиқот мақсади ва вазифалари; - тадқиқот объекти ва предмети; - тадқиқотнинг асосий муаммолари ва саволлари; - тадқиқот натижаларининг илмий-назарий ва амалий аҳамияти; Диссертациянинг 2-боби . Ушбу боб адабиётлар шарҳига бағишланади, унда тадқиқот мавзуси бўйича бошқа манбаларда келтирилган назарий, амалий ва эмпирик тадқиқотлар натижаларининг танқидий таҳлили ёритилади, тадқиқот гипотезаси асосланади; Диссертациянинг 3-боби . Тадқиқот методологиясига бағишланади, унда маълумотлар манбалари, тадқиқот дизайни, тадқиқотда қўлланилган услублар, тад II. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ КИРИШ 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши давлат бошқаруви органларининг фуқаролар билан ўзаро ҳамкорлиги механизмларини тубдан ўзгартиради . Давлат бошқаруви органлари ва фуқаролар ўртасидаги мулоқот ҳукуматга бўлган ишончни оширишнинг зарур воситаси эканлигини тушуниб етиш янгича ўзаро муносабатларнинг муҳим шартидир. Бундай мулоқот ривожлантирилганда фуқаролар ҳокимият органларининг мамлакатни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини ва чора- тадбирларини қўллаб-қувватлашга мойил бўладилар, чунки ушбу чора- тадбирлар уларнинг манфаатлари йўлида амалга оширилаётганлигини тушунадилар. Бюджет, уни шакллантириш ва ижро этиш тўғрисидаги жамғармалари бюджетлари ва уларни ижро этиш жараёни тўғрисидаги ахборот эълон қилинишини назарда тутади 2.1 Назарий адабиётлар шарҳи. Фуқароларни бюджетлаштириш Қўшма Штатлари кенг тарқалган дастур бўлиб келган. Бу анъанавий технократик бюджет жараёнларига альтернатив таклиф қилади ва фуқароларни хизматлар ва молиялаштириш бўйича қарорлар қабул қилишда қатнашиши ва жалб қилиши мумкин. Фуқаролар учун бюджети –бюджетга доир ҳужжатнинг соддалаштирилган версиясини тайёрлаш.Унда кенг жамоатчилик бюджетни тушунишини енгиллаштириш учун норасмий (техник бўлмаган тил) қўлланилади. Ушбу ҳужжатбюджет даромадлари, унинг устуворликлари, ижтимоий аҳамиятга молик тадбирларни молиялаштириш ва эришилган мақсадлар ҳақидаги ахборотни фуқаролар учун тушунарли бўлган шаклда изоҳлар ва фикрлар билан бирга очиб шакллантирилган тадбирларга йўналтиришни назарда тутадиган механизми жорий этилиши; Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, шунингдек, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этилишидан олдин мажбурий жамоатчилик муҳокамасига қўйилиши шартлиги; Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари ҳамда уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилиниши; Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармала Kim & Schachter (2013) фикрича, фуқароларни бюджетлаштириш, айниқса, қасддан ва узоқ муддатли ҳаракат қилса, ташкилотнинг қарор қабул қилиш қобилиятини ошириб, ҳокимиятларга ёрдам беради, бироқ, кам сонли тадқиқотлар, сиёсатчилар томонидан фуқаролар учун бюджетни ишлаб чиқиш қандай самара бераётганлиги ўрганиб чиқилган. Давлат бошқаруви соҳаси жамоатчилик иштироки тамойилларини қабул қилганлиги сабабли, маҳаллий ҳокимият раҳбарлари тегишли қадриятларни амалиётга жорий этишлари мумкин деб тахмин қилишлари мумкин (Zang & Yang, 2009). Айрим тадкикотлар давлат қонун талаб қиладиган нарсалардан ташқари, жамоатчиликнинг кириб келиши учун қулай эмаслигини кўрсатади (Berner & Smith, 2004; Orosz, 2002). Бу тушунтириш сиёсатчилар ўзлари учун қарорлар қабул қилиш ваколатларини захиралашга мойил бўлга маданиятини (2000) ўз ичига олади. Бироқ, маҳаллий сиёсатчиларнинг фуқаролар бюджети ҳақидаги маълумотларни қандай кўришлари ва кўриб чиқиши ва қандай сабаблар билан боғлиқ бўлган тадқиқотларнинг салмоғи ҳали ҳам мавжуд. Beierleнинг (1999 йил) ишидан фойдаланиб, турли усулларни қўллаш турли хил фойда келтириши мумкинлигини кўришимиз мумкин. Биринчидан, иштирок этиш жараёнининг сўров натижалари бўйича олинган маълумотларнинг натижалари қарорларнинг сифатини ошириб, жамоат қадриятлари ва преференцияларини аниқлади. Бундан ташқари, жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларни бюджет масалалари бўйича мунозарали кун тартиби орқали ўқитишга хизмат қилди ва шаҳарнинг турли хил манфаатларини бирлаштирди. Шаҳар аҳолиси томонидан кенг жамоатчиликни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишлари турли жамоатчи берди. Шундай қилиб, амалий нуқтаи назардан, кўп стратегияларни қўллаш орқали фуқаролик иштирокини кенгайтириш усулларини кенгайтириш ҳам фуқаролар, ҳам давлат раҳбарлари учун фойдали натижаларни ошириши мумкин. Бизнинг тажрибамиз шуни кўрсатадики, бу биз ўрганиш мавзуси бўлган шаҳарда бўлиб, кўп стратегияларни қўллаш нисбатан содда ва қулай мақсадга айланди. Фойда ва ижтимоий шерикликда катта ҳосил қўшимча вақт ва харажатларга сазовор бўлди. Ж амоатчиликнинг кириб келиши жараёнларининг тизимли равишда қўлланилиши фуқароларнинг давлат адолатлилигини англашини кучайтириши мумкин ва адолатлилик тушунчаси, ҳатто иштирок этиш жараёнида бевосита иштирок этмаган фуқаролар томонидан сиёсий қарорлар қабул қилишни янада кенгайишига олиб келиши мумкин ( Herian ва бошқалар , 2012; Van , 2007). Жаҳон фойдаланиш имкониятини бераётганлиги 33 ёки бермаётганлиги ҳақида бўлади. Қуйидагилар муҳим бюджет лойиҳалари қаторига киради: 1) Дастлабки бюджет баёноти (Pre-Budget Statement);14 2) Бюджет лойиҳаси; 3) Тасдиқланган бюджет; 4) Фуқаролар учун бюджет; 5) Йил давомидаги ҳар йиллик ёки ҳар чораклик ҳисоботлар; 6) Молия йилининг дастлабки 6 ойидаги ярим йиллик ҳисобот; 7) Молия фаолияти натижалари бўйича йиллик ҳисобот; 8) Аудиторлик ҳисоботи. Бюджет очиқлиги индексини аниқлаш учун сўровнома жамоатчиликнинг бюджет жараёнида иштирок этиш даражасини ўрганадиган 16 та саволни ва иккита расмий назорат муассасаси, қонун чиқарувчи ҳокимият ва олий аудит органи самарадорлиги даражасини ўрганадиган 15 та саволни ўз ичига олади. «Бюджет очиқлиги индекси» етакчилари сирасига Скандинавия мамлакатлари кир Буюк Британияда бюджет бўйича материаллар www.gov.uk сайтида эълон қилинади. 2017 молия йилига очиқ бюджетнинг ўзи (2017 йил 1 апрель – 2018 йил 31 март) етарлича ҳажмдаги ҳужжат бўлиб (PDF форматида 68 саҳифа), бироқ уларга ҳаволалар бериладиган айрим бўлимларни ўқиш мумкин: солиқлар, молиялаштириш, сиёсий чоралар, давлат хизматлари ва бозорлар. Олдинги йил бюджетига таққослаганда юз берган ўзгаришларгина қизиқувчилар учун "2017 йилги баҳорги бюджет. Сиз билишингиз зарур бўлган 21 далил" моддаси бор. Мақола солиқлар ва харажатлардаги барча асосий янгиликларни, шу жумладан, пенсия тўловларидаги ўзгаришларни, ҳукумат молиялаштирувчи устуворликларини (масалан, техник мактабларга харажатларнинг жиддий равишда кўпайиши) ўз ичига олади. Шунингдек, илова қилинадиган ҳужжатлар ҳамда таҳли Ҳукуматнинг кўпчилиги ўз бюджетларини жамоатчиликка анча қисқа етказиб беришга ҳаракат қилишган. Фуқаролар бюджети бу вазиятни яхшилашга ёрдам бериши мумкин ( Ramkumar & Shapiro , 2010 ). Яқин ўтмишга қадар ҳукуматлар учун фуқароларга бюджет бўйича аниқ қўлланма ишлаб чиқишга чақирган халқаро стандартлар йўқ эди. 2006 йилдан бери ХБХнинг очиқ бюджет сўровига ҳукумат томонидан бюджетнинг сарлавҳалари нашр етилиши ва у фуқаролик бюджети эълон қилинганлиги ҳақида савол киритилди. 2007 йилги Халқаро валюта фонди (ХВФ) нинг "Молиявий шаффофлик тўғрисидаги қонун" га қайта кўриб чиқилиши учун йиллик бюджетга аниқ ва содда хулоса йўриқномасини нашр этишни талаб қилиш киритилган. Халқаро валюта жамғармаси томонидан ушбу қадам фуқароларга бюджетларининг аҳамияти ҳақида кенгайиб бораётган фик нуқтасини тақдим етиш учун батафсил тушунтиришлар билан боғланиши керак. • Тўлиқ фойдаланиш бюджет ва аввалги икки йил учун даромад, харажатлар, бюджет қолдиғи ва давлат қарзини акс еттирадиган "Бюджетга қарашли" жадвалларида оддий ва самарали жадваллар ва диаграммалардан фойдаланиш керак; уларнинг ЯИМдаги улуши; функциялари, вазирлик, йирик дастур ёки иқтисодий турдаги харажатларни тақсимлаш; манба бўйича даромадлар; сарф-ҳаражатларни ҳукумат даражалари бўйича тақсимлаш; ва асосий ижтимоий дастурлар бўйича жон бошига сарфланган харажатлар. • Ўқувчиларга бошқа ҳужжатларнинг мазмунини билиш учун керак бўлмайдиган ҳужжат бўлиши керак. • У бюджетнинг мақсади ва мазмунига емас, унинг жараёнига еътибор қаратиш керак. У кенг қамровли, холисона, долзарблиги, ишончлилиги, ўзаро тушуниш қул • фуқаролар томонидан кузатиб бориш учун контакт маълумотлари. Фўқаролар учун бюджет лойиҳаси бўйича фуқароларнинг солиқ сифатида тўланган пулнинг қайер сарфланганлиги ва бюджет тафсилотлари ҳақида маълумотга ега бўлишни истагидаги фуқаролар кўпроқ қисмни ташкил этиши аниқ. Баъзи мамлакатлар томонидан чоп етилган фуқаро бюджети дастурларининг кўриб чиқилиши шуни кўрсатадики, бу мамлакатларда бундай амалиётлар мавжуд. Кўпинча, бу мамлакатлар сарф- харажатлар қандай сарфланганлиги ва пул сарф қилинганлиги ҳақида маълумот берувчи кўрсатмалар чоп етади. Бундан ташқари, улар маълумотларга осонгина кириш механизмларини таклиф қилишади. Шундай қилиб, фуқароларнинг бюджетини еълон қилиш муҳим ва зарурдир. Шу билан бирга, фуқароларни бюджетлаштириш учун етарли емас. Одамлар бюджет жараёнида кўпроқ тенглаштиришди, шаҳар ходими фуқароларга дастурларни қўллаб- қувватлади, ва фуқаролар икки томонлама мулоқотни ва илгари ишларни қадрлашди. Уларнинг фаолияти турли манфаатдор томонларнинг фуқаролар иштирокини тубдан фарқли қадриятлар билан яқинлаштириши ҳақидаги хулосани акс эттиради. Сўровнома моделига асосланган бир хил масалалар бўйича бир кунлик консультатив тадбирга таклиф қилинди. Ушбу модель оммавий сиёсат масалалари бўйича мунозараларни рағбатлантириш учун мутахассислар билан суҳбатлашиш ва ўзаро алоқалар ҳақида асосланган ( Ackerman & Fishkin , 2004, Luskin & Fishkin , 2002). Жахон амалиётида кўрини турибдики, Фуқароларнинг бюджет жараёнида иштирок етишини таъминлашга йўналтирилган “фуқаролар учун бюджет”лойиҳаси бюджетнинг жамоатчиликка ошкоралигини таъминлаш ва бюджет жараёнида Ушбу боб тадқиқотнинг муҳим бўлаги ҳисобланиб, тадқиқот методология тадқиқот мавзусини тўлиқ ёритиб бериши ва тадқиқот саволларги ечим топа олиши керак бўлади. Тадқиқот мақсадига эришишда маълумотлар қайси манбалардан олинганлги ва уларнинг қай даражада ҳаққонийлиги муҳим рол ўйнайди. Тадқиқот мавзуси ҳудудлар, маҳаллий бюджетлар ва солиқ билан боғлиқ экан миқдорий кўрсаткичлар аниқ ва уларни керакли манбалардан олишнинг ўзи кифоя. Сифат маълумотлар эса одатда кўпроқ вақт ва меҳнат талаб қилади, чунки ушбу маълумотлар манбалари ҳар доим ҳам ишончли бўлавермайди. Бундай нотўғри маълумотлардан фойдаланиш эса натижанинг нотўғри чиқишига сабаб бўлади. Шунингдек, тадқиқот услуби биринчи бобдаги шарҳланган адабиётлардан келиб чиқиб танланиши талаб этилади. Шунинг учун ҳам тадқиқот аввалида мавзу боғлиқ бўлган маълумотларнинг аксарият қисми рақамларда ифодаланганлиги инобатга олинадиган бўлса, асосан миқдорий усуллардан шунингдек, таъсир қилувчи омилларни тавсифлаш ва тасвирлаш мақсадида сифат усулларидан ҳам фойдаланилади. 3.3. Тадқиқотда қўлланилган услублар Тадқиқотни амалга оширилишида ушбу тадқиқот йўналиши юртимизда фуқаролар учун бюджет тизимини баҳолашнинг хориж тажрибасини қўллаш ҳамда фуқаролар учун бюджет тизмининг ҳозирги кундаги ҳолати ҳамда фуқаролар учун айнан қайси маълумотларни тақдим этиб бориш ҳамда қай ҳолатда етказий бўйича ўтказилган сўровномалар асосида таҳлиллар ўтказиш. 3.4. Тадқиқотни ўтказиш учун зарур шароитлар Тадқиқот мавзуси юзасидан ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш имкониятларининг мавжудлиги. Республика ҳудудлари бўйича фуқаролар учун бюд Ўзбекистон ҳудудлари ва соҳа (ташкилот)лар кесимида бюджет маълумотларини олиш имконияти йўқлиги муаммолигича қолмоқда. Жахон тажрибасидан фойдаланилади. 3.6 . Тадқиқотдан кутилаётган илмий ва амалий натижалар Тадқиқот натижасига кўра, Республика фуқаролар учун бюджет тизимини шакллантиришда қайси давлат тажрибасидан ва қайси баҳолаш моделларидан фойдаланиш кераклиги, унинг афзалликлари ва камчиликлари таҳлил қилинди. Ушбу тадбирлар негизида фуқароларнинг авлат бюджети ҳамда унинг ижроси бўйича содда ҳамда барсча учун тушунарли булган маълумотларни олиш имкониятларини жорий қилиш. Тадқиқотдан кутилаётган илмий ва амалий натижалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудларидаги фуқароларнинг ўз худудлари ҳамда республика миқиёсидаги давлат бюджети, унинг ижроси бўйича маълумотларни олиш назарий ва ус ва халқаро тажрибани инобатгаолган ҳолда қуйидаги мақсадли гуруҳлар ва улар томонидан бюджетга доир ахборотдан фойдаланиш мақсадлари таклиф этилган. 1-жадвал. Мақсадли гуруҳлар ва ахборотдан фойдаланиш манбалари тўғрисида № Мақсадли гуруҳ Бюджетга доир ахборотдан фойдаланиш 1. ОАВ, журналистлар Материалларга боғлиқ репортажлар, мақолалар, қайдномалар, ахборотлар, реклама, бизнес- маълумотномалар тайёрлаш, солиқ ва бюджет сиёсати тўғрисидаги материалларни тасвирлаш ва визуализация қилиш, ҳам давлат молияси мавзусида, ҳам тармоқ муаммолари бўйича эълонлар учун таҳлил ўтказиш (таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, инвестициялар ва ҳоказолар). 2. Депутатлар Бюджетнинг мазмун-моҳиятини, унинг давлатсиёсати устуворликлари билан алоқаларинитушуниш, бюджет сиёсати мақсадларига эришишимкониятларини, ўқувчилари  Стипендиялар миқдорлари, ўқиш учунконтракт миқдорлари ва ҳоказолар тўғрисидаахборот олиш. 5. Ота-оналар ва болалар Бюджетда назарда тутилган таълим ва тиббий хизматлар тўғрисида ахборот олиш (давлат мажбуриятлари, болалар боғчаларидаги ота-оналар тўлови, перинатал муассасалар, туғруқхоналар ва бошқа тиббиёт муассасаларининг бепул хизматлари). 6. Бизнес Айрим тармоқларни, ташкилотларни (масалан,кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, инновацион корхоналарни) қўллаб-қувватлаш борасида давлатнинг устувор йўналишлари, даромадлар сиёсатидаги ўзгаришлар ва давлатбюджети харажатларидаги йўналишлар ўзгаришларнинг бизнесга таъсир кўрсатишимумкинлиги, давлат бюджети, мамлакат ижтимоий-иқтисодий арқарорлиги тўғрисидаумумий ахборот олиш, мамлакат ривожланишини прогноз қилган ҳолда бизнес 10. Хорижлик фуқаролар Инвестиция жалб этувчанликни, бизнесга, шужумладан, хорижий капитал иштирокидаги бизнесга тушадиган солиқ юкини баҳолаш, хорижлик фуқаролар бюджетга тўлаши лозимбўлган солиқ ва солиқ бўлмаган тўловлар ҳақида маълумотлар олиш. 11. Халқаро ташкилотлар Тадқиқотлар ўтказиш, рейтингларни шакллантириш ва ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарорлар қабулқилиш. 12. Маҳаллий ҳокимият органлари Турли даражава минтақалар бюджетлари ўртасида даромадлар ва харажатлар тақсимланиши, солиқлардан минтақалар бюджетларигатушадиган ажратмалар, субвенциялар ва бошқабюджетлараро трансфертлар миқдорлари ҳақидаумумий ахборот олиш. 13. Нотижорат ташкилотлар Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган бюджетмаблағлари ҳажми ва улардан фойдаланиш йўналишлари тўғрисида ахборот ол Манба: Ўтказилган сўровномалар асосида тингловчи томонидан тузилди. 1-расм Респондентларнинг фаолият соҳаси 1-расмда сўровномада қатнашган респондентларнинг фаолият соҳаси берилган бўлиб, аксариятидавлат хизматчилари ҳисобланади. Бу шуни англатадики, ўтказилган сўровномамизда асосан бевосита иш фаолиятида фойдаланиб келаётган соҳа вакилларининг мулоҳазалари таҳлил қилинган. Шунингдек, сўровномада иштирок этган респондентларнинг 48 % қисмини банк, 14% қисмини молия, 4% қисмини ғазначилик, 3% қисмини мос равишда 1%дан соғлиқни сақлаш, суғурта, пенсия, 31% қисмин бошқа соҳа вакиллари ташкил этган. 31 Манба: Ўтказилган сўровномалар асосида тингловчи томонидан тузилди. 2-расм Фуқароларни бюджет тўғрисидаги маълумотларга қизиқиши Юқорида сўровнинг умумий натижалари шуни кўрсатдики, фуқароларнинг асосий 83% қисмини бюджетнинг харажатлари қайерга йўналтирилаётгани қизиқтирса, бюджетнинг даромад қисми бўйича, яъни даромадлар нимадан шаклланиши тўғрисида маълумотга эга бўлиш ҳоҳловчилар аҳолининг 52 % ини ташкил этган. Бундан куриниб турибдики, республика фуқароларнинг асосий қисмини “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасида давалт бюджетининг харажатлар қисми бўйича аниқроқ ҳамда соддалаштирилган маълумотларни киритишлари хақидаги таклифларни беришган, ҳар бир солиқ тўловчи фуқаро солиқ йиғимлари асосида давлат бюджети даромадларнинг асосий қисмини ташкил этишини билган ҳолда давлат бюдежи даромадл Манба: Ўтказилган сўровномалар асосида тингловчи томонидан тузилди. 3-расм Бюджет даромадлари ижроси тўғрисида фуқароларни қизиқтирган маълумотлар Ўтказилган сўров натижалари бўйича эътиборимизни бюджет даромадлари қисмига қаратадиган бўлсак, аҳолининг 44-47%ни бюджет даромадлари ижросининг миқдорий кўрсаткичлари, бюджет даромадларини шакллантиришда жисмоний шахсларнинг хиссаси, асосий солиқ тўловчилар тўғрисида маълумотга эга бўлишни билдиришган. Бундан ташқари, аҳолининг учдан бир қисмига даромадларнинг йиллар кесимидаги маълумот ҳамда солиқ ва носолиқ даромадларининг шакллантириш манбалари қизиқтириши маълум бўлди. Республикамиз худудидаги фуқаролари давлат бюджети даромадлари ижроси бўйича “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасида давлат бюджети даромадлари шаклланишида солиқ ва носолиқ тўлов даромадларини шакллантиришда асосий солиқ тўловчилар ҳақидаги маълумотлар доимий рўйҳатини шакллантириб боришни ҳамда “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасида маълумотларни бериб боришни айтиб ўтишган. Ўтказилган сўров натижаси бўйича, фуқаролар солиқ тўловчи сифатида давлат бюджети даромадларини шаклланишида қанча улушни ташкил этиши, бундан ташқари солиқларнинг турлари бўйича йиллик ҳамда чораклик маълумотлар келтириб ўтилишини исташган. Бундан куриниб турибдики, фуқаролар давлат бюджети даромадларини шаклланиши бўйича соддалаштирилган ҳамда барча учун тушунарли тартибда берилган маълумотларни 4-расм Бюджет харажатлари ижроси тўғрисида фуқароларни қизиқтирган маълумотлар Манба: Ўтказилган сўровномалар асосида тингловчи томонидан тузилди. Бюджетнинг харажатлари тўғрисида қандай маълумотларни би сарфланаётгани ва бюджетдан амалга ошириладиган инвестициялар тўғрисидаги маълумотлар аҳолининг 34-38%ни қизиқтиради. Бюджет харажатларини сарфлаш натижасида эришилган миқдорий ва сифат натижалари аҳолининг 30% қизиқтирмоқда. Маҳаллий бюджетларга юқори бюджетдан бериладиган ёрдамлар ва фуқароларнинг айрим қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун ҳаражатлар аҳолининг 24-25% ни қизиқтиради. Давлат бюджетининг даражалари кесимида қарайдиган бўлсак, республика бюджети аҳолининг 79% га қизиқарли, маҳаллий бюджетларга қизиқиш эса нисбатан паст даражада 37-43% ташкил этади. Бунга сабаб, аҳолининг даромадлар ва харажатларни бюджет бўғинлари ўртасидаги тақсимоти тўғрисидаги маълумоти тўлиқ эмаслиги деб ҳисоблаймиз. Манба: Ўтказилган сўровномалар асосида тингловчи томонидан тузилди. 5-расм Бюджет 50-61 % маъқул келмоқда. Бюджет маълумотлари газета ва журналларда чоп этилишига аҳолининг учдан бир қисми тарафдордир. Сўровда қатнашганларнинг 88% эркаклар ва 12% аёллар ташкил этади, ёш нуқтаи назардан уларнинг аксарияти 92 % 25-45 ёш атрофида, 6% 25 ёшгача ва қолганлари 45 ёшдан юқори бўлган. Сўров барча вилоят вакилларини қамраб олган, шундан Тошкент шаҳар вакиллари кўпчиликни 29% ни ташкил қилади. 4 .2. Ҳудудларда фуқаролар учун бюджет лойиҳасини тайёрлашнинг хориж мамлакатлар тажрибаси ва уни Ўзбекистонда қўллаш масалалари бўйича фикрлар “ Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасини ишлаб чиишда, фуқаролар учун давлат бюджети хақида маълумотларни етказиш буйича жаҳон тажрибасини ўрганганимизда, давлат бюджетини тузишда фуқароларнинг иштирок этишидан давлат органларининг манфаатдорлигини кўрса учун фойдаланилади. Давлат хизматларидан тенг даражада барча фуқаролар (мудофаа, табиий офатларнинг олдини олиш ва тугатиш), манзилли ва якка тартибда хизматлар кўрсатиш учун (таълим), ободонлаштириш – минтақавий ва маҳаллий бюджетлар, қонунчиликда улар учун белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун – бюджетдан ташқари фондлар фойдаланади. Молиявий кўрсаткичлар маъносига эга бўлган жойларда ялпи ички маҳсулотдан фоизлар, аҳоли жон бошига ёки даромадлар/харажатлар умумий ҳажмидан улуш сифатида кўрсатилади. Бу бюджет тадбирларининг устуворликлари ва кўламлари билан танишиш имконини беради. Россия Молия вазирлигининг расмий сайтида ҳар йили жойлаштириладиган федерал бюджет ва Россия Федерацияси бюджет тизими бюджетларининг ижроси тўғрисидаги расмли нашрлардан федерал бюджет бюджет маблағларидан ф Россия Федерацияси субъектлари давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фуқаролар томонидан таклиф этилган ўзгартиришлар тўпламини оладилар. Бу фуқароларнинг эҳтиёжлари ва улар кутганларни яхшироқ тушунишга кўмаклашади, янги бюджет ташаббусларини баҳолаш ва улардан бюджет жараёнида фойдаланиш имконини беради. Умуман олганда Россия Федерациясида бюджет ахборотини тушунтириб бериш тизими IBP томонидан белгиланган мезонларга тўлиқ мувофиқ келади. Мамлакат 74 балл билан 11-ўринни эгаллаган ҳолда Бюджет очиқлиги индексининг 25 та етакчиси сирасига киради. Бу фуқароларга "жиддий" бюджет ахбороти тақдим этилишини англатади. Қирғизистон Республикаси 2015 йилги "Бюджет очиқлиги индекси"да Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори ўринни эгаллайди (54 ба ссудаларини қайтариш; давлат мулкини хусусийлаштириш; Ташқи манбалар бўйича ташқи дастурий қарзлар тушиши, давлат инвестициялари дастурига ташқи қарзлар тушиши назарда тутилган. Давлат инвестицияларини Қирғизистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштиришда улушли (рағбатлантирувчи) грантлар каби шакллардан фойдаланилади. Бунда республика бюджети лойиҳа қийматининг фақат бир қисмини молиялаштиради. Қолган молиялаштиришни маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари қидириб топадилар. Биргаликда молиялаштириш учун лойиҳаларни танлаш минтақаларда нодавлат нотижорат ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар иштирокида амалга оширилади. Бу фуқаролик бюджетини давлат маблағларини тақсимлаш ва улардан фойдаланишда фуқаролик жамиятининг реал иштироки воситасига айлантиради. Фуқаролик бюджети таҳл қўмитасида ва ҳар чоракда эълон қилинган унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар бўйича танишиш мумкин. Фуқаролик бюджети: -республика даражасида – давлат томонидан режалаштириш бўйича марказий ваколатли орган ва бюджет ижроси бўйича марказий орган томонидан; -вилоят, шаҳар ва туман даражасида – давлат томонидан режалаштириш бўйича тегишли даражадаги маҳаллий ваколатли орган ва бюджет ижроси бўйича маҳаллий ваколатли орган томонидан тузилади. Барча даражалардаги бюджетлар ёки уларга хаволалар бўйича маълумотлардан Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг: www.minfin.gov.kz. сайтида танишиш мумкин. Қозоғистон бюджети масалалари бўйича методик, тушунтирувчи ва ахборот материалларини ишлаб чиқишда Қозоғистоннинг миллий бюджет тармоғининг жамоат бирлашмаси фаол иштирок этади. У www.budget.kz, с Ушбу чет эл тажрибасидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасида “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасини ишлашда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли қарори билан Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этишнинг шундай тартиби ўрнатилган, унга мувофиқ: 2019 йилдан бошлаб бюджет маблағларини тақсимлашда фуқаролар иштирокининг туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча манбаларининг камида 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтиришни назарда тутадиган механизми жорий этилиши; 2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ахборотлар батафсил баён ҳисобот юзасидан ташқи аудит ва баҳолаш натижалари бўйича хулосалари мажбурий эълон қилиниши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар қуйидагиларни назарда тутадиган «Очиқ бюджет» ахборот порталининг ишга туширилишини ва фаолият юритишини таъминлайди: Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаларини жойлаштириш орқали бюджет харажатларининг манзиллилиги устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш; жамоатчилик фикрини шакллантириш учун туман (шаҳар жамғармасининг 2014 йилги давлат молия статистикаси бўйича қўлланмасига мувофиқ ишлаб чиқилган янгиланган бюджет таснифини тасдиқлаш; бир ой муддатда бюджет ҳисоби тартибини Давлат секторида халқаро молиявий ҳисобот стандартларига (IPSAS) уйғунлаштириш бўйича 2019-2020 йилларга мўлжалланган тадбирлар режасини тасдиқлаш; бюджет шаффофлиги бўйича халқаро рейтингда етакчи ўринларни эгаллаб турган илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида Портални доимий қўллаб-қувватлашни таъминлаш; Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан биргаликда икки ой муддатда Жаҳон банки томонидан Ўзбекистон Республикасида давлат молиясини бошқариш самарадорлигини Жаҳон банкининг давлат харажатлари ва молиявий ҳисобдорлик мезонлари бўйича баҳолашдан ўтказиш чораларини кўриш; манфаатдор вазирлик ва идоралар билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида 5 та штат бирлигидан иборат Давлат молиявий статистикасини юритиш ва бюджет очиқлигини таъминлаш бўлими ташкил этилиб, унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юкланган: давлат молиявий статистикасини такомиллаштириш ва бюджет шаффофлигини таъминлаш соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш; бюджет жараёни ва бюджет маълумотларининг шаффофлигини, хорижий инвесторлар ва бошқа манфаатдор субъектларнинг улардан фойдаланиш имкониятини, бюджет жараёнига фуқароларнинг жалб этилишини, шунингдек, «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрининг эълон қилинишини таъминлаш; Портални ахборот, услубий, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва бошқариш. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар учун бюджет” лойиҳаси 2019 йилдан бошлаб Давлат бюджети лойиҳаси келаётган йил учун Ўрта муддатли бюджет мўлжаллари (ЎМБМ) силжиш (ўзгариш) графиги асосида тузилади, яъни ҳар йили бир йил олдинга сурилади. 6-расм Ўрта муддатли бюджет мўлжалларини ва йиллик бюджетни тузиш. Манба:Фуқаролар учун бюджет-2019 лойиҳасидан олинди Бюджетни ўрта муддатли режалаштиришга ўтиш макроиқтисодий ва солиқ бюджет барқарорлигини қўллаб қувватлаш учун зарур. “Режалаштириш доираси” бир йил бўлса, жорий муаммоларни ҳал этиш масалалари стратегик мақсадлардан кўра муҳимроқ мақсадларга айланиб қолиши мумкин. Уч йиллик мўлжалларнинг мавжудлиги истиқбол учун ишлашга ёрдам беради. Ўрта муддатли бюджет мўлжаллари бугун амалга оширилаётган солиқбюджет сиёсатининг бир неча йилдан кейин мамлакат иқтисодиётига ва аҳоли турмуш даражасига таъсирини баҳолаш имконини беради. Оддий фуқаро учун ҳукуматнинг кей Ўрта муддатли бюджетни режалаштириш бизнес учун ҳам фойдалидир, яъни ноаниқлик ва рискларни камайтириш имконини беради. Бюджет харажатларининг йўналтирилганлиги ҳар доим ишбилармонлар учун ўзига хос “компас” бўлади. Қайси тармоқларга кўпроқ бюджет маблағлари ажратилса, шу тармоқларда Давлат харидлари кўпроқ ҳажмда бўлади. Шунингдек, мамлкатнинг ўрта муддатли макроиқтисодий кўрсаткичлари тўрисида ҳаққоний маълумотлар инвестицион компаниялар ҳамда Халқаро рейтинг агентликлари учун қизиқарлидир. Очиқ ва кўрабиладиган солиқ – бюджет сиёсатининг ҳамда ўрта муддатга мўлжалланган бюджет параметрларининг мавжудлиги инвестицион муҳитнинг яхшиланишига олиб келади. Тармоқлар ва ҳудудлар концепция ва дастурлар асосида ривожланишига ўтади. Тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурлари, айниқса йирик масал 7-расм. Ўрта муддатли макроиқтисодий кўрсаткичлари. Манба:Фуқаролар учун бюджет-2019 лойиҳасидан олинди 2019 – 2021 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли макроиқтисоий кўрсаткичлар иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг ўрта муддатли прогнозидан, демографик ўзгаришлардан, жаҳон бозорида стратегик товарлар нархлари ўзгаришидан, ташқи ва ички инвестициялар ҳажмидан, асосий савдо ҳамкорларининг иқтисодиёти ривожланишидан ва бошқа омиллардан келиб чиқиб шакллантирилган. 47 8-расм 2019-2021 йилларга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози. Манба:Фуқаролар учун бюджет-2019 лойиҳасидан олинди Ўрта муддатли бюджет кўрсаткичлари Ўрта муддатли бюджет кўрсаткичлари ижтимоий иқтисодий ривожланиш прогнозларидан, солиқ ислоҳоти амалга ошириш даврида давлат харажатларининг ўсишига йўл қўймаслик, шунингдек, ташқи қарзнинг чекланган миқдорини белгилаш қоидалари асосида тузилган. Ялпи ички маҳсусот (ЯИМ) 2018 йилда 326,9 трлн.сўм яъни 5,2 фоизга, 2019 йилда 424,1 трлн.сўм яъни 5,4 фоизга, 2020 йилда 524,1 трлн.сўм яъни 6,0 фоиз, 2021 йилда 637,9 трлн.сўмга 7,0 фоига ўсиши кўратилмоқда. Инфляция даражаси 2018 йилда 16,8 фоиз бўлган бўлса, бу кўрсаткич 2019-2021 йилларда мос равишда 15,5 фоздан 9,9 фоизга туширилади. Бунда асосан электр энергияси нархини оширилиши Давлат бюджетининг 2019 йилги даромадлари ва харажатлари параметри ҳамда жорий йилги бюджетдаги ўзгаришлар. Давлат бюджети даромадлари 2019 йилга мўлжалланган Давлат бюджети даромадлари 102,6 трлн. сўм ёки ЯИМга нисбатан 24,2 фоиз миқдорида режалаштирилган, бу 2018 йил якунлари бўйича кутилаётганидан 37,8 фоизга кўпдир. 2019 йилги солиқ ва божхона-тариф сиёсати таъсири; айрим товарларни реализация қилиш ҳажми ва нархлари прогнози; солиқ ва божхона маъмуриятчилигини яхшилаш; айрим товарлар бўйича жаҳон бозоридаги нархлар прогнози. 2019 йилда Давлат бюджети даромадлари 102,6 трлн. сўм ёки ЯИМга нисбатан 24,2 фоиз миқдорида режалаштирилган, бу 2018 йил якунлари бўйича кутилаётганидан 37,7 фоизга кўпдир. 9-расм Давлат бюджети даромадлари тузилмаси Манба:Фуқаролар учун бюджет-2019 лойиҳасидан о Эгри солиқларнинг асосий тушумлари ҚҚС ҳисобига (74 фоизи) таъминланади. Йиллик айланмаси (тушуми) 1 млрд. сўмга етган корхоналар умумий белгиланадиган солиқлар тўлашга ўтказилиши муносабати билан солиқ тўловчилар сонини ошириш ҳисобига ҚҚСни ошириш режалаштирилмоқда. Акциз солиғи тушумининг ошиши алкоголли ва тамаки маҳсулотлари учун акциз солиғи ставкалари индексацияси билан боғлиқ. Тўғри солиқлардан 20,7 трлн. сўм. миқдорида даромад тушиши режалаштирилган, бу Давлат бюджетининг умумий даромадларида 20,1 фоизни ташкил этади. 2019 йилда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тушумида жиддий ўсиш кутилаётган бўлиб, бу юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси камайтирилиши муносабати билан юридик шахслар даромадларини легаллаштириш билан боғлиқ. Жисмоний шахслардан олинадиган д Манба:Фуқаролар учун бюджет-2019 лойиҳасидан олинди 10-расм Давлат бюджетига ресурс солиқлари тушумининг ўсиши. млрд.сўм 10 - расмда давлат бюджети ресурс солиқлари тушуми бўйича маълумотлар берилган бўлиб, бунда ресурс солиқларининг 2018 йил бажарилиш ва прогноз кўрсаткичлари таққосланган. Расмдан кўриниб турибдики, ер ости бойликларидан фойдаланганлик солиғининг салмоғи юқори ва ўсиш тенденциясига эга. 51 Манба: Фуқаролар учун бюджет-2019 лойиҳасидан олинди 11-расм. 2019 йил давлат бюджети харажатлари тузилмаси, млрд.сўм Давлат бюджети харажатлари - 2019 йилда Давлат бюджети харажатлари 107 118,4 млрд. сўм миқдорида тасдиқланди, бу эса 2018 йилда тасдиқланган параметрлардан 72 фоизга кўпдир. Маҳаллий бюджетларнинг харажатлар таркибида ижтимоий-маданий тадбирлар харажатлари жуда тез суръатларда фан, таълим, соғлиқни сақлашга харажатларнинг ошиши туфайли кўпаймоқда, бу эса шу бюджетдан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа муассасаларини кўпайиши ва илмий текшириш ишларининг кенгайиши, маъмурий – ҳудудий комплекснинг ривожланиши, маҳаллий хўжаликни бошқаришнинг автоматлаштирилиши билан боғлиқ. “ Фуқаролар учун бюджет” лойиҳасини ишлаб чиишда, жаҳон тажрибасидан Ўзбекистон учун айрим йўналишларини  Россия Федерациясида "Фуқаролар учун бюджет"дан, Ўзбекистон Республикасида "Фуқаролар учун бюджет"ни ишлаб чиқиш ва эълон қилиш, Давлат бюджет тўғрисидаги маълумотлар фуқароларнинг мақсадли гуруҳлари ва энг муҳим воқеалар, йирик тармоқ лойиҳалари бўйича тақдим этилиши лозим. Бюджет тизимининг ҳар бир бўғини аҳамияти аниқ кўрсатилган бўлиши, Давлат хизматларидан тенг даражада барча фуқаролар (мудофаа, табиий офатларнинг олдини олиш ва тугатиш), манзилли ва якка тартибда хизматлар кўрсатиш учун (таълим), ободонлаштириш – минтақавий ва маҳаллий бюджетлар, қонунчиликда улар учун белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун – бюджетдан ташқари фондлар фойдалана керак. Молиявий кўрсаткичлар маъносига эга бўлган жойларда ялпи ички маҳсулотдан фоизлар, аҳоли жон бошига ёки даромадлар/ха имконини беради. Умуман олганда Ўзбекистон Республикасида бюджет ахборотини тушунтириб бериш тизими IBP томонидан белгиланган мезонларга тўлиқ мувофиқ келши керак. Қолаверса Бюджет очиқлиги индексининг етакчи мамлакатлар сирасига киради. Бу фуқароларга "жиддий" бюджет ахбороти тақдим этилишини англатади.  Қирғизистон Республикаси тажрибасидан Ўзбекистонга давлат молиясини бошқаришда дастурий ва лойиҳали ёндашувдан фойдаланиланиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг замонавий усулларидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари учун тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз ставкаларини субсидиялаш) фойдаланиш лозим деб ҳисолаймиз. Шунингдек, мамлакатда давлат бюджети тақчиллигини бошқаришнинг халқаро стандартларга мувофиқ усуллари қўлланилиши кўрсатилади. Тақчиллик ҳам ички, ҳам ташқи манба -республика даражасида – давлат томонидан режалаштириш бўйича марказий ваколатли орган ва бюджет ижроси бўйича марказий орган томонидан; -вилоят, шаҳар ва туман даражасида – давлат томонидан режалаштириш бўйича тегишли даражадаги маҳаллий ваколатли орган ва бюджет ижроси бўйича маҳаллий ваколатли орган томонидан тузилишини Ўзбекистонда жорий қилиш лозим деб ҳисоблаймиз. 55 V . ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 5.1. Тадқиқотнинг асосий илмий ва амалий янгилиги ва натижалари Фуқаролар учун бюджети кенг жамоат назоратини ўрнатиш орқали бюджет интизоми мустаҳкамланиши, давлат молияси соҳасидаги амалга ошириладиган ислоҳатларнинг муҳим йўналишларини белгилаб олишда, давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатини оширишга эришишда муҳим аҳамият касб этади. Бундан ташқари, фуқароларимизнинг бюджет жараёнида тўғридан-тўғри иштироки аҳолининг давлат ишончини оширади, давлат сиёсатидан қониқиш, шу билан бирга, аҳолининг молиявий саводхонлигини ошиширади. Бюджет ахборотининг ошкор этилиши ва фуқароларнинг жалб этилганлиги аҳолининг ҳукумат томонидан қабул қилинаётган бюджетга доир қарорларнинг асосланганлигига бўлган ишончини ва умуман жамиятнинг давлатга ишончини оширади, давла мажбурий тўловлари) солиқ ва носолиқ даромадлар манбаларини (фойда, даромад ва бошқалар) фуқароларга етказиш орқали уларни бюджет маълумотига бўлган эҳтиёжини қондириш мумкин. - Бюджет тўғрисида маълумотларни ошкора қилиш воситалари сифатида Молия вазирлиги веб-саҳифасидан ташқари, статистик тўплам ва газета, журналлардан фойдаланиш лозим. - Респондентларнинг бюджет тўғрисидаги маълумоти нисбатан яхши бўлсада, бироқ ушбу хулоса Ўзбекистон аҳолисига нисбатан қўллайдиган бўлсак тўғри бўлмаслиги мумкин, чунки сўров ёш ва олий иқтисодий маълумоти мавжуд ҳамда иш фаолияти банк-молия соҳаси алоқадор бўлган аҳоли ўртасида ўтказилган. Бундай сўровларни аҳолининг бошқа қатламлари ўртасида ўтказилиши, хулосалар сифатини оширади. 5.3 Келгуси тадқиқотчилар учун таклифлар Ушбу соҳада тадқиқот олиб бору Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 1. Ackerman, B. A., & Fishkin, J. S. (2004). Deliberation day. New Haven, CT: YaleUniversity Press. 2. Beierle, T. (1999). Using social goals to evaluate public participation in environmental decisions. Policy Studies Review, 16(3/4), 75–103. doi:10.1111/j.1541-1338.1999.tb00879.x 3. Berner, M. (2001). Citizen participation in local government budgeting. PopularGovernment, 66(3), 23–30. http://sogpubs.unc.edu/electronicversions/pg/pgspr01/article3. pdf . 4. Berner, M., & Smith, S. (2004). The state of the states: A review of state requirementsfor citizen participation in the local government budget process. State and LocalGovernment Review, 36, 140–150. doi:10.1177/0160323x0403600205 5. Berner, M., Amos, J., & Morse, R. (2011). What constitutes effective ci 10. Gregory, R., Fischhoff, B., & McDaniels, T. (2005). Acceptable input: Using decisionanalysis to guide public policy deliberations. Decision Analysis, 2(1), 4–16. 11. Herian, M., Hamm, J., Tomkins, A., & PytlikZillig, L. (2012). Public participation, procedural fairness and evaluations of local government: The moderating role ofuncertainty. Journal of Public Administration Research and Theory, 22, 815–840.doi:10.1093/jopart/mur064 12. Hill, M. J., & Hupe, P. L. (2002). Implementing public policy: Governance in theory andpractice. London, UK: Sage. 13. http://pracademics.com/attachments/article/398/Orosz.pdf 14. http://pracademics.com/attachments/article/765/Callahan-Yang_Symp_ At2_Zhang-Yang.pdf 15. Kim, S., & Schachter, H. L. (2013). Citizen participation in the budget process and loca 21. Ramkumar, V., & Shapiro, I. (2010). Guide to transparency in government budget reports: why are budget reports important, and what should they include? IBP, http://internationalbudget.org/wp- content/uploads/Guide-to- T ransparency-in-Government- Budget-Reports-Why-are-Budget- Reports- Important-and-What- Should-They-Include-English.pdf 22. Ş eker, M., & Beynam, H. (2013). Kamu Butfesinde Yeni Yakla§imlar. In F. Altug, A. Kesik & M. §eker (Eds.), 23. The International Budget Partnership (IBP), IBP-CBG 2012, Citizens Budget Guide 2012, The Power of Making It Simple: A Government Guide to Developing Citizens Budgets, April 2012, 24. Van Ryzin, G. (2007). Pieces of a puzzle: Linking government performance, citizensatisfaction, and trust. Public Performance & Management Review, 30(4), 521–
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha