Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 431.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Лингвистика

Продавец

Bohodir Jalolov

Гап. Гапнинг ифода максадига кура турлари

Купить
Гап. Гапнинг ифода максадига кура турлари Режа: 1. Гап хақида умумий маълумот. 2. Гапнинг ифода мақсадига кўра турлари. 3. Гапнинг тузилиш жихатдан турлари. Гап хақида умумий маълумот. • Кишиларнинг ўзаро фикр алмашуви гап орқали содир бўлади. Гап баъзан кишиларнинг хис-туйғусини хам ифодалаши мумкин. • Воқеликни ва унга бўлган муносабатни ифодалаш учун грамматик жихатдан тугалликка эга бўлган сўз ёки сўзлар боғланмаси гап дейилади. • Гапнинг асосий грамматик хусусиятларидан бири предикативлик бўлиб, у ифода этилаётган фикрнинг воқеликни муносабатини (тасдиғ, инкор, гумон, шубха, зарурлик, мумкинлик каби) билдириб, объектив модаллик хамда замон ва шахс-сон категориялари орқали ифода қилинади. • Предикативлик кўпинча сўзларнинг предикатив муносабатига киришуви билан, яъни эга кесим алоқаси орқали ифодаланади. Масалан: Интизомли лашкар енгилмас. (Мақол.) Давлатинг – ота-онанг. (Мақол.) Гапнинг ифода мақсадига кўра турлари. • Фикр алмашиш жараёнида сўзловчи бирор нарса, ходиса хақида хабар бериши, номаълум бўлган воқеа-ходисалар хақида маълумот олишни исташи ёки ўзга шахсни бирор нарсани бажаришга ундаши мумкин. Шунинг учун гап коммуникатив бирлик сифатида бирор воқеа-ходиса хақида хабар бериш, сўраш ёки бирор нарсага ундашни ифодалаш учун хизмат қилади. Гапнинг ифода мақсадига кўра қуйидагиларга ажратилади: • 1) дарак гаплар; • • 2) сўроқ гаплар; • 3) буйруқ гаплар; • • 4) ундов гаплар. • Дарак гаплар борлиқ ходисалари хақида хабар қилувчи гаплардир: қиш келди. Кечагина беморнинг инграшидек хазин куз садоларига тўлган боғлар бугун жимиб қолди. Хазон шитирламайди, яланғоч шохларга арғамчи осган меъзонлар чайқалмайди. • Дарак гаплар дарак интонацияси билан талаффуз этилиб, охирида оханг пасаяди. • Дарак гапнинг кесими кўпинча ижро, баъзан шарт-истак майли формасидаги феъл билан ифодаланади. Айрим холларда дарак гапнинг кесими от кесим бўлиши хам мумкин. Масалан: Дунёда нохақлик қанча камайса, тухмат бархам топса шунча яхши. Инсон умри минг йил эмаски, унинг беш-олти йилини ғам-ғуссада ўтказса... (Шухрат.) Дарак гап охирида нуқта қўйилади. • Сўзловчи учун номаълум бўлган воқеа- ходиса, харакат-холат хақида маълумот олиш кўзда тутиладиган гаплар сўроқ гаплар дейилади. Масалан: қайси туманда чўпонлик қиласиз, Бегали ака? (О.Хусанов.) ...биз ложувард конига чиндан хам чиқадиган бўлдикми? (С.Кароматов.) • Сўроқ гаплар кўпинча жавоб талаб қилади. Бундай сўроі гаплар соф сўроқ гаплар дейилади. • Баъзи сўроқ гапларда жавоб талаб қилинмайди – сўроқнинг ичида унинг жавоби хам англашилиб туради. Бу типдаги сўроқ гаплар риторик сўроқ гаплар дейилади: Дунёда сизга ишонган, сизни жонидан азиз кўрган кишининг юзига оёқ босишдан оғир жиноят борми? (А. Мухиддин.) • Сўроі гаплар охирига сўроқ белгиси қўйилади. • • Сўроқ гаплар сўроқ олмошлари (…Ўн икки ой хўл мевадан узилмайдиган ўлка бошқа қаерда бор? (Шухрат.), сўроқ юкламалари (Сахронинг тузли сувига қўй сутидан томизиб шир чой ичганмисиз? (Ас.М.), сўроқ иннтонацияси (Иссиққа қолиб кетибсиз? – деб сўради йигит. (Ў.Х.) орқали шаклланади. • Буйруқ гаплар. Сўзловчининг бирор нарсага буюриши, ундаши ёки илтимос қилиши, маслахат бериши кабиларни ифодалайдиган гап буйруқ гап дейилади. Масалан: Ватан туйғусини доимо юракда сақлангиз. • Буйруқ гапнинг кесими одатда буйруқ- истак майли шаклидаги феъллар билан ифодаланади. Буйруқ гаплар буюриш, илтимос, ялиниш, маслахат бериш иннтонацияси билан айтилади. Буйруқ гаплар охирига кўпинча нуқта қўйилади. • Ундов гапда фикр кучли хис-хаяжон, эмоция билан ифода қилинади: Нихоят, директор хаяжонини яшираолмай: Офарин, синглим! Яшанг! – деди. (С.Кароматов.) Олий мактабда ўқитувчи бўлиш катта бахт! (М.Салом.) • Дарак, сўроқ, буйруқ гаплар кучли хис- хаяжон билан айтилса, ундов гапга айланади. Масалан: Нияти – сахрода хам янги шахарча барпо этиб, чўлни боғ-бўстонга айлантириш! (О.Ё.) • Кўринадики, ундов гапларнинг тузилишида, биринчидан иннтонация. Иккинчидан, улар таркибида келган қандай, нақадар, қанча, шундай каби эмоционал кучайтирув маъносидаги сўзлар: ох, эх, вой, рахмат, офарин каби ундовлар мухим роль ўйнайди. • Ундов гап охирига ундов белгиси қўйилади. Гапларнинг тузилиш жихатдан турлари. • Одатда хар қандай гапнинг грамматик асосини бош бўлаклар: эга ва кесим ташкил қилади. Гаплар биргина грамматик асосдан, баъзан эса икки ёки ундан ортиқ грамматик асосдан тузилиши мумкин. Шу жихатдан гаплар иккига бўлинади: содда гаплар ва қўшма гаплар. •
Купить
  • Похожие документы

  • Tilshunoslik va psixologiya
  • Badiiy matnda nisbiy so‘zlar yordamida bog‘langan qo‘shma gaplar
  • Murakkab qo‘shma gaplar
  • Sintaktik va sintagmatik munosabat
  • O‘zbek tilshunosligida aksentuatsiya va sillabika. Urg‘u va bo‘g‘in

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha