Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 179.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Январь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экология

Продавец

Bohodir Jalolov

Газларни фильтрларда тозалаш

Купить
ГАЗЛАРНИ ФИЛЬТРЛАРДА ТОЗАЛАШ РЕЖА 1. Газларни фильтрларда тозалаш. 2. Фильтрларнинг турлари. 3. Фильтрларнинг ишлаш принциплари. Фильтр материаллари турлари 1) Ғоваксимон эгилувчан тўсиқлар: - табиий, синтетик ёки минерал толалардан тўқилган матолар; тўқилмаган толали материалдан тайёрланган - кигизлар, қоғозлар, картонлар, толали бордонлар, толали Ўрамлар; серғовак листлар – ғалвирак резина, пенополиуретан, мембранали фильтрлар. 2) Ярим қаттиқ ғоваксимон тўсиқлар: - таянч мосламаларга ёки икки таянч орасига қисилган толалар, қириндилар қатлами, тўқилган сеткалар. 3) Қаттиқ ғоваксимон тўсиқлар: - донасимон материаллар – керамика, пластмасса, пресланган ёки яхлитланган металл порошоклари, говаксимон шишалар ёки пластмассалар, углеграфит материаллари ва шу кабилар; толасимон материаллар - металл ва шиша толалардан шаклланган қатламлар, металл сеткалар, тешилган листлар. Фильтрларнинг тозалаш даражаси бўйича турлари 1. Чуқур тозаловчи фильтрлар (юқори самарадорли ёки абсолют фильтрлар), уларнинг тозалаш даражаси 99% ни ташкил этади. Тозаланувчи газ концентрацияси - 1мг/м з дан юқори бўлмаслиги лозим. Бундай фильтрлар ишлаб чиқаришда ажралиб чиқувчи ўта заҳарли зарраларни тозалашда ишлатилади, шунинг учун фильтрлар ишлатилгандан сўнг регенерация қилинмайди. 2. Ҳаво фильтрлари - вентиляция ва совитиш тизимларида қўлланади. Фильтрлаш жараёни газ тезлиги юқори - 2,5 - 3 м/сек ва тозаланувчи газ концентрацияси - 50 мг/м 3 гача бўлганда қўлланилади. Фильтрлар ишлатилгандан сўнг регенерация қилиниши ёки қилинмаслиги мумкин. 3. Саноат фильтрлари – саноатда кўплаб ажралувчи чангли газларни тозалашда ва чангларни концентрацияси - 60 г/м 3 гача бўлганда ишлатилади. Ф Матоли фильтрлар • Саноатда бундай фильтрлар кенг тарқалган. Кейинги пайтларда юқори ҳароратга ва агрессив муҳитга чидамли матоларни яратилиши бундай фильтрларни ишлатиш имконини оширмоқда. • Энг кўп ишлатиладиган фильтрларга енгсимон фильтрлар киради. Енгсимон фильтр 1-корпус; 2-силкитувчи мослама;3-енглар; 4-тақсимлаш решеткаси Фильтрлашда матоларига талаблар 1. Фильтрацияда юқори чанг ютиш хажмига ва регенерациядан кейин ҳам чанг зарраларини ютиш бўйича етарли даражада самарага эга бўлишлиги; 2. Юқори чангланган ҳолатда ҳам ҳавони яхши ўтказиш қобилиятини сақлашлиги; 3. Газларда агрессив муҳит ва намлик юқори бўлганда, ейилиш, эгилиш ҳолатларида ҳам механик чидамлиликка ва барқарорликка эга бўлишлиги; 4. Ушлаб қолинган чанг зарраларини осон кетказиш(регенерациялаш) имкони бўлишлиги; 5. Ишлатиладиган фильтр материали қиммат бўлмаслиги лозим. • Ишлатиладиган фильтр материаллари юқорида келтирилган талабларнинг барчасига жавоб бермаслиги мумкин. Шунинг учун фильтр материалини танлаётганда тозалаш жараёнига қўйилган талаблар ва жараён муҳитлари эътиборга олинади. Масалан пахта толасидан тайёрланган фильтрлар яхши фильтрлаш қобилиятига эга, нархи ҳам арзон, лекин кимёвий ва термик барқарорлиги паст, ёнувчан ҳамда намликка чидамсиз. Жун материалидан тайёрланган фильтрлар ҳам юқори фильтрлаш ҳусусиятига эга, ҳавони яхши ўтказади, лекин кислотали муҳитга чидамсиз, юқори ҳароратда мўрт бўлиб қолади, нархи ҳам пахта толасидан тайёрланганига нисбатан қимматроқ. Синтетик толалардан тайёрланган фильтрлар турли муҳитларга ўзининг барқарорлиги туфайли табиий толалардан тайёрланган фильтр материалларидан устун туради. Улар ичида нитрон, лавс Толали фильтрлар • Ушбу фильтрларнинг фильтрловчи элементи бир ёки бир неча қаватдан иборат бўлиб, улар орасида толалар бир хил тақсимланган бўлади. Бундай фильтрлар ҳажмий таъсирга эга бўлиб, зарраларни қаватларнинг бутун чуқурлиги бўйича ушлаб қолади ва йиғади.Чанг зарраларининг яхлит қатлами фақат зич материал устида ҳосил бўлади. • Фильтрлар учун табиий ёки махсус ишлаб чиқилган ва қалинлиги 0,01 дан 100 мкм гача бўлган толалар қўлланилади. Фильтрловчи қатлам қалинлиги 0,1 мм дан(қоғозли) то 2 м гача (узоқ вақт ишлатилувчи, кўп қатламли, насадкали фильтрлар) бўлиши мумкин. Фильтрларнинг аэродинамик кўрсаткичлари • Тоза фильтр материалларининг аэродинамик хоссалари ҳавони яхши ўтказиш қобилияти оркали белгиланади, яъни маълум босим фарқи одатда 50 Па дан ошмаслиги керак. • Тоза, чангланмаган фильтр материалларининг ҳаво ўтказувчанлиги 0,3-2 м3/(м2 . мин) да қаршилиги =5-40 Па га тенг бўлади.P Донадор фильтрлар • Ушбу фильтрлар толасимон фильтрларга қараганда газларни тозалашда камроқ ишлатилади. • Донадор фильтрларнинг афзалликлари: юқори ҳароратда ва агрессив муҳитда ишлаш имкони борлиги, катта механик ва босим ўзгаришларининг оғирлигини к ўтариши ҳамда кескин ҳарорат ўзгаришларига чидамлилигидир. • Донадор фильтрлар насадкали ва қаттиқ донадорли фильтрларга бўлинади. Насадкали (тўкиладиган) фильтрлар • Бундай фильтрларда фильтрловчи элементлар бир бири билан боғланмаган бўлиб, гранула, бўлак, таблетка каби кўринишга эга бўлган ғоваксимон моддалардан иборат бўлади. • Тўкиладиган насадкали фильтрларда моддалар сифатида қум, шлак, графит, ёғоч қипиқлари, кокс, резина, пластмасса ушоқлари, майдаланган тоғ жинслари каби моддалар ишлатилади. • Моддалар талаб этиладиган тозалаш даражаси, муҳитнинг кимёвий ва термик ҳолатидан келиб чиқкан ҳолда танланади. Донадорли қаттиқ фильтрлар • Ушбу фильтрларда доналар бир-бири билан ўзаро қиздириш ёки ёпиштириш натижасида яхлитланган кўринишда бўлиб, қўзғалмас системани ташкил этади. Буларга ғоваксимон керамика, металл, пластмассалар киради. • Фильтрлар юқори ҳароратга, коррозияга ва механик зарбаларга чидамли бўлиб, қисилган газларни фильтрлашда қўлланилади. Бундай фильтрларнинг камчилиги: қимматлиги, катта гидравлик қаршиликка эгалиги ва регенерация жараёнининг мураккаблиги. Регенерация жараёни тўрт усулда олиб борилади: 1) тескари йўналишда ҳаво билан пуфлаш; 2) тескари йўналишда суюқ эритмаларни ўтказиш; 3) иссиқ буғни ўтказиш; 4) решеткага жойлаштирилган фильтрлаш элементларини вибрациялаш ёки тарақлатиш(қимирлатиш). Регенерация жараёни Регенерация жараёни тўрт усулда олиб борилади: 1) тескари йўналишда ҳаво билан пуфлаш; 2) тескари йўналишда суюқ эритмаларни ўтказиш; 3) иссиқ буғни ўтказиш; 4) решеткага жойлаштирилган фильтрлаш элементларини вибрациялаш ёки тарақлатиш(қимирлатиш). . Эътибориз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Jamiyat va tabiatning o’zaro tasiri
  • Qobiq- trubali, spiralsimon. Zmeyevikli va plastinali isitkichlarni, hamda ularning hamma elementlari qurilmalarini hisoblash va loyihalash.
  • Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси
  • Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби
  • Ekologiya yakuniy testlar bazasi 200 talik

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha