Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 88.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари, аниқланмаган тушумлар ва пул маблағлари ҳисоби

Купить
Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари, аниқланмаган тушумлар ва пул маблағлари ҳисоби ” РЕЖА:  1. Давлат бюджети даромадлари ва пул маблағлари ҳисобининг аҳамияти ва вазифалари.  2. Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари ҳисоби.  3. Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари таркибида аниқланмаган тушумлар ҳисоби  4. Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети пул маблағлари ҳисоби.  5. Ғазначилик бўлинмаларида нақд пул олиш ва пул маблағларини конвертация қилиш ҳисоби. Давлат бюджети даромадлари ва пул маблағлари ҳисобининг аҳамияти ва вазифалари.  Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ўз ичига республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларни олади. Бундан ташқари Давлат бюджети таркибида Республика йўл фонди, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг махсус ҳисобварағи, Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат фонди, мактаб таълим фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари жамланади. Давлат бюджети даромадлари ва пул маблағлари ҳисобининг аҳамияти ва вазифалари.  Ғазна ҳисобварақларига келиб тушаётган бюджетларнинг даромадлари ҳисоби ҳар бир даромад тури бўйича тегишли бухгалтерия ҳисоби регистрларида юритилади. Ғазна ҳисобварақларига келиб тушаётган бюджетларнинг даромадлари ҳисоби бюджет таснифининг боб ва параграфлари бўйича юритилади.  Давлат бюджети ғазна ҳисобварағидан кўчирмани банк муассасаси ғазначилик органига ҳар куни жўнатади. Давлат бюджети даромадлари ва пул маблағлари ҳисобининг аҳамияти ва вазифалари.  Ғазначилик органи банкнинг давлат бюджети ғазна ҳисобварағидан олган кўчирмаларнинг тўғрилигини унинг маълумотларини унга илова қилинган ҳужжатлар маълумотлари билан солиштириш йўли орқали текширади. Сўнг, даромад турлари бўйича ҳужжатларни гуруҳлаб, давлат бюджети ғазна ҳисобварағига тушган даромадлар тўғрисида маълумотномани тузади. Маълумотнома ҳар куни тузилади. Даромадлар унга бюджет таснифининг ҳар бир бўлинмаси бўйича умумий суммаларда ёзилади. Маълумотнома асосида мемориал ордер тузилади ва синтетик ҳисоб счётлари бўйича «Бош-журнал» китобига ва аналитик ҳисобнинг счётлари бўйича «Бюджет маблағлари бўйича даромадлар ва тушумлар ҳисоби» китобига (5-к–шакл) ёзилади. Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари ҳисоби  Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунига мувофиқ давлат бюджети даромадлари:  1) қонун ҳужжатларида белгиланган солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар;  2) давлатнинг молиявий ва бошқа активларини жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар;  3) қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;  4) юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;  5) резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига тушадиган тўловлар ҳамда  6) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига шакллантирилади. Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари ҳисоби  Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунига мувофиқ республика бюджети даромадлари:  1) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги ва нормативлар асосидаги умумдавлат солиқлари, йиғимлари, божлари ва бошқа мажбурий тўловлар;  2) қонун ҳужжатларида белгиланган нормативлар бўйича давлат молиявий ва бошқа активларини жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар;  3) қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;  4) юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;  5) резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига берилган тўловлар Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари ҳисоби  Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига ва маҳаллий бюджетларга тушувчи даромадлар, қуйидаги иккинчи тартибли счётлари (субсчётлари) бўлган, 04 пассив биринчи тартибли счётда ҳисобга олинади:  040 - «Бюджетлар даромадлари» субсчёти;  041 - «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти;  043 – «Юқори бюджетнинг прогноз кўрсаткичларини ошириб бажарилишидан маҳаллий бюджетларга келиб тушган даромадлар» субсчёти;  044 - «Республика ғазна ҳисобварағига республика бюджети ҳисобварақларидан маблағлар тушуми» субсчёти  047 - «Бюджетга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар тушуми» субсчёти;  048 - «Ижтимоий нафақалар тўлови учун бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағларининг тушуми» субсчёти Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари ҳисоби  Бюджетлар даромадларининг бухгалтерия ҳисобига доир айрим операцияларга ғазначилик органларида тузиладиган бухгалтерия проводкалари  1) Мазкур бюджетга келиб тушган солиқлар, йиғимлар ва бошқа даромадлар суммасига ғазначилик органларида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 010 - «Республика бюджети маблағлари» субсчёти ёки  Дебет 011 - «Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчёти;  Кредит 040 - « Бюджетлар даромадлари» субсчёти.  2) Мазкур бюджетга бир тур даромадлар бўйича ортиқча келиб тушган даромад суммаси бошқа тур даромадлар бўйича тўланмай қолган қарзни қоплашга ўтказилган, бу ўтказилган суммага ғазначилик органларида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 040 - « Бюджетлар даромадлари» субсчёти;  Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари ҳисоби  3) Мазкур бюджетга келиб тушган аниқланмаган тушумлар муайян бюджетнинг даромадига ўтказилганда бу ўтказилган суммага ғазначилик органларида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 041 - «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти;  Кредит 040 - « Бюджетлар даромадлари» субсчёти.  4) Мазкур бюджетга ортиқча ёки нотўғри келиб тушган маблағлар тегишли юридик ёки жисмоний шахсларга қайтарилганда бу қайтарилган суммага ғазначилик органларида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 040 - «Бюджетлар даромадлари» субсчёти;  Кредит 010 - «Республика бюджети маблағлари» субсчёти ёки  Кредит 011 - «Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчёти. Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари ҳисоби  041 - «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти тегишли бюджет даромадларига ўтказиш ёки даромадлар таснифининг тегишли кодларига қабул қилинишига асос бўлмаган ғазна ҳисобварақларига келиб тушган аниқланмаган маблағлар билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган.  Аниқланмаган тушумларнинг бухгалтерия ҳисобига доир айрим операцияларга ғазначилик органларида тузиладиган бухгалтерия проводкалари  1) Мазкур бюджетга юридик ёки жисмоний шахслардан келиб тушган аниқланмаган тушумлар, шунингдек бюджет маблағлари олувчилардан ортиқча ёки нотўғри ўтказилган тушумлар суммасига ғазначилик органларида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 010 - «Республика бюджети маблағлари» субсчёти ёки  Дебет 011 - Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари ҳисоби  2) Мазкур бюджетга келиб тушган аниқланмаган тушумлар муайян бюджетнинг даромадига ўтказилганда бу ўтказилган суммага ғазначилик органларида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 041- «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти;  Кредит 040 - «Бюджетлар даромадлари» субсчёти.  3) Мазкур бюджетга келиб тушган аниқланмаган тушумлар тегишли юридик ёки жисмоний шахсларга қайтарилганда бу қайтарилган суммага ғазначилик органларида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 041- «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти;  Кредит 010 - «Республика бюджети маблағлари» субсчёти ёки  Кредит 011 - «Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчёти. Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари ҳисоби  5) Мазкур бюджетга келиб тушган аниқланмаган тушумларни бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан амалга оширилган касса харажатларини тиклашга ўтказилганда бу ўтказилган суммага ғазначилик органларида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 041- «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти;  Кредит 029 – «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти.  6) Мазкур бюджетга келиб тушган аниқланмаган тушумларни бюджетдан ташқари пенсия фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилган касса харажатларини тиклашга ўтказилганда бу ўтказилган суммага ғазначилик органларида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 041- «Аниқланмаган тушумлар» с Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари ҳисоби  043 - «Юқори бюджетнинг прогноз кўрсаткичларини ошириб бажарилишидан маҳаллий бюджетларга келиб тушган даромадлар» субсчёти юқори бюджетнинг режадан ошириб бажарилишидан юқори бюджетдан қуйи бюджетга келиб тушган маблағлар билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган.  Юқори бюджетнинг прогноз кўрсаткичларини ошириб бажарилишидан маҳаллий бюджетларга келиб тушган даромадларнинг бухгалтерия ҳисобига доир операцияларга ғазначилик органларида тузиладиган бухгалтерия  проводкалари  1) Вилоят бюджетига Республика бюджетининг прогноз кўрсаткичларини ошириб бажарилишидан тушган даромадлар суммалари тушумига ғазначилик органларида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 011 - «Маҳаллий бюджет м Бюджетга нотўғри ёки ортиқча келиб тушган тўловларни бошқа тўловлар ҳисобига ўтказилиши ва уларни қайтарилиши ҳисоби  Бюджетга нотўғри ёки ортиқча келиб тушган тўловлар суммасини келгуси ёки бошқа тўловлар ҳисобига ўтказиш ҳамда уни қайтариб бериш амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.  Юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджетга нотўғри ёки ортиқча тўланган суммаларни қайтарилиши бўйича уларнинг аризалари тегишли солиқ органига келиб тушади. Солиқ органи тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларидаги маълумотларга асосан тўловчининг аризасида кўрсатилган тўлов бўйича тўловчи томонидан нотўғри ёки ортиқча тўланган сумманинг мавжудлиги тўғрисида хулоса беради. Бу хулосани солиқ органлари бюджетдан қайтариш ёки уни келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш тўғрисида қарор Бюджетга нотўғри ёки ортиқча келиб тушган тўловларни бошқа тўловлар ҳисобига ўтказилиши ва уларни қайтарилиши ҳисоби  Ортиқча тўланган суммаларни қайтариш муддати, юридик ва жисмоний шахсларнинг бюджетга тўланган ортиқча суммаларни қайтариш бўйича аризаси солиқ органига келиб тушган кундан бошлаб ўттиз кундан ошиб кетмаслиги керак. Ортиқча тўланган солиқлар ва тўловлар суммаларини фуқароларга қайтариш, мазкур фуқаролар томонидан банкда очилган махсус ҳисобварақларга ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Ортиқча ўтказилганларни қайтариш ва ортиқча тўланган суммаларни бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича боқимандалар ҳисобига ўтказиб бериш ғазна ҳисобварағидан эмас, балки 23402- транзит ҳисобварақ орқали амалга оширилиши сабабли ғазначилик органи бу операцияларга бюджет ижросига доир бухгалтери Бюджетга нотўғри ёки ортиқча келиб тушган тўловларни бошқа тўловлар ҳисобига ўтказилиши ва уларни қайтарилиши ҳисоби  Агарда қайтариладиган ёки бошқа солиқлар ва йиғимлар турлари бўйича боқимандалар ҳисобига ўтказиладиган сумма ҳар бир алоҳида операция бўйича энг кам иш ҳақининг 25000 баравари миқдоридан ошмаган ҳолда амалга оширилса, туман (шаҳар) ғазначилик органлари бу ҳақда юқори ғазначилик органларини ёзма равишда хабардор қилишлари керак. Агар қайтариладиган сумма ҳар бир алоҳида операция бўйича энг кам иш ҳақининг 25000 баравари миқдоридан кўп бўлган ҳолда ғазначилик органи бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Бюджетга нотўғри ёки ортиқча келиб тушган тўловларни бошқа тўловлар ҳисобига ўтказилиши ва уларни қайтарилиши ҳисоби  Даромадларни қайтариш тўғрисидаги солиқ органларининг хулосалари ғазначилик органига 3 нусхада тақдим қилинади. Хулосалар уларнинг келиб тушиш тартибига қараб рақамланади. Тегишли маҳаллий бюджетдан даромадларни қайтариш тўғрисидаги хулосаларнинг биринчи нусхалари ғазначилик органида қолади ва мемориал ордерга илова қилинади. Хулосаларнинг иккинчи нусхалари тўлов топшириқномалари билан бирга тегишли банкка берилади. Хулосаларнинг учинчи нусхалари тўлов топшириқномасининг тартиб рақами, санаси ва суммаси кўрсатилган ҳолда тўловчиларнинг шахсий ҳисобварақларига ёзув қилиш учун ва белгиланган тартибда сақлаш учун хулосаларни тақдим этган солиқ органларига қайтариб берилади. Бюджетга нотўғри ёки ортиқча келиб тушган тўловларни бошқа тўловлар ҳисобига ўтказилиши ва уларни қайтарилиши ҳисоби  Даромадларнинг қайтарилган суммаларига ғазначилик органида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 040-«Бюджетлар даромадлари» субсчёти;  Кредит 010 – «Республика бюджети маблағлари» субсчёти ёки  Кредит 011-«Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчёт.  Даромадларнинг қайтариш бюджет даромадлари таснифининг ҳисобга ўтказилган бўлинмаси бўйича, агар бошқа ҳол қонунчиликда кўзда тутилмаган бўлса, амалга оширилади.  Ўтган йилда бюджетга ортиқча тушган тўловлар, уларнинг бекор қилиниши натижасида жорий йилда бундай тўловларни келиб тушиши кўзда тутилмаган, суммалар бюджет даромадлари таснифининг 12-«Йиғимлар ва ҳар хил солиқ бўлмаган даромадлар» бўлимининг 25-«Бошқа туш Бюджетга нотўғри ёки ортиқча келиб тушган тўловларни бошқа тўловлар ҳисобига ўтказилиши ва уларни қайтарилиши ҳисоби  Янги жорий қилинган солиқ ёки йиғимлар ўрнига, аввал амал қилган солиқ ва тўлов бўйича бюджетга ортиқча тўланган суммалар қайтариш имкони бўлмаган ҳолларда мазкур ортиқча тўланган сумма: (1) солиқ тўловчига қайтарилиши; (2) мазкур солиқ ёки йиғим бўйича келгусида тўланадиган тўлов ҳисобига ўтказилиши ва (3) боқиманда суммаси ёки келгусида бюджетга тўланиши лозим бўлган бошқа солиқлар ёки йиғимлар суммаси ҳисобига ўтказилиши мумкин. Бундай қайтариш ёки ҳисобга олиш Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банкнинг қуйи ҳудудий бўлинмаларига берилган қўшма топшириғига мувофиқ амалга оширилади. Булар аввал амал қилган солиқлар ёки йиғимлар бўйича юқоридаги операциял Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари таркибида аниқланмаган тушумлар ҳисоби Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунига мувофиқ давлат бюджети даромадлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади: қонун ҳужжатларида белгиланган солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар;  давлатнинг молиявий ва бошқа активларини жойлаштирилиши, фойдаланишга берилиши ва сотилишидан олинган даромадлар;  қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;  юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари;  резидент-юридик шахсларга ва чет эл давлатларига берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига тушадиган тўловлар ҳамда  қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа д Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари таркибида аниқланмаган тушумлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқ ва тўловлар амал қилади: умумдавлат солиқлари маҳаллий солиқлар ва йиғимлар Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари таркибида аниқланмаган тушумлар ҳисоби Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари: қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга йўналтириладиган маҳаллий солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар; 1. қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган умумдавлат солиқлари, йиғимлари, божлари ва бошқа мажбурий тўловлар ; 2. Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари таркибида аниқланмаган тушумлар ҳисоби Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари: қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ давлат мулки объектларини жойлаштириш, фойдаланишга беришдан олинган даромадлар; 3. қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари; 4. юқори бюджетлардан бериладиган бюджет дотациялари, бюджет субвенциялари ва бюджет ссудалари; 5. Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари таркибида аниқланмаган тушумлар ҳисоби Ўзбекистон Республикасининг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлари: юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет эл давлатларидан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари; 6. қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар ҳисобига шакллантирилади. 7. Давлат бюджетига келиб тушган умумдавлат солиқлари, йиғимлари, божлари ва бошқа мажбурий тўловлар Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан қабул қилинади ва белгиланган тартибда 23402 «Республика бюджети маблағлари» ҳисобварағига кирим қилинади. Давлат бюджетининг 23402 «Республика бюджети маблағлари» ҳисобварағига келиб тушган суммаларга тааллуқлилигига етарли асослар бўлмаганда ёки тушган сумма даромадлар таснифининг қайси бўлинмасига ўтказилишини аниқлашнинг имкони бўлмаса, бу суммалар «Аниқланмаган тушумлар» субсчётига ёзилади. Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари таркибида аниқланмаган тушумлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига ва маҳаллий бюджетларга тушувчи даромадлар, қуйидаги иккинчи тартибли счётлари (субсчётлари) бўлган, 04 пассив биринчи тартибли счётда ҳисобга олинади: 040 - «Бюджетлар даромадлари» субсчёти; 041 - «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти; 043 – «Юқори бюджетнинг прогноз кўрсаткичларини ошириб бажарилишидан маҳаллий бюджетларга келиб тушган даромадлар» субсчёти; 044 - «Республика ғазна ҳисобварағига республика бюджети ҳисобварақларидан маблағлар тушуми» субсчёти 047 - «Бюджетга ўтказилиши лозим бўлган маблағлар тушуми» субсчёти; 048 - «Ижтимоий нафақалар тўлови учун бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағларининг тушуми» субсчёти; 049 - «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағла 041 - «Аниқланмаган тушумлар» субсчётиҒазначилик бўлинмаларида давлат бюджети даромадлари таркибида аниқланмаган тушумлар ҳисоби 041 - «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти тегишли бюджет даромадларигаўтказиш ёки даромадлар таснифининг тегишли кодларига қабул қилинишига асос бўлмаган ғазна ҳисобварақ- Ларига келиб тушган аниқланмаган маблағлар билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган. Мазкур бюджетга юридик ёки жисмоний шахслардан келиб тушган аниқланмаган тушумлар, шунингдек бюджет маблағлари олувчилардан ортиқча ёки нотўғри ўтказилган тушумлар суммасига ғазначилик органларида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 010 - «Республика бюджети маблағлари» субсчёти ёки  Дебет 011 - «Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчёти;  Кредит 041- «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти. Аниқланмаган тушумлар ҳисоби Келиб тушган суммани мазкур бюджетнинг даромадларига ўтказиш учун етарли асос бўлмаса ёки келиб тушган суммани бюджет таснифининг қайси бўлинмасига ўтказишнинг имконияти бўлмаса, бундай сумма аниқланмаган тушум деб аталади. Агар бу суммалар мазкур маҳаллий бюджет даромадлари эмаслиги аниқланса, у ҳолда бу суммалар қайтарилади. Мазкур бюджетга келиб тушган аниқланмаган тушумлар тегишли юридик ёки жисмоний шахсларга қайтарилганда бу қайтарилган суммага ғазначилик органларида қуйидагича бухгалтерия проводкаси тузилади:  Дебет 041- «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти;  Кредит 010 - «Республика бюджети маблағлари» субсчёти ёки  Кредит 011 - «Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчёти. Агар аниқланмаган тушумлар сифатида ҳисобда турган сумма мазкур бюджет даромадларига тегишли эканлиги аниқланса, у ҳолда тегишли ғазначилик органида бу хўжалик операциясини қуйидаги бухгалтерия проводкаси билан расмийлаштирилади:  Дебет 041 - «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти;  Кредит 040 - « Бюджетлар даромадлари» субсчёти. Аниқланмаган Ғазна ҳисобварақларига келиб тушган даромадлар ва аниқланмаган тушумлар суммаларининг аналитик ҳисоби «Бюджет маблағлари бўйича даромадлар ва тушумлар ҳисоби китобида (5-к–шакл) электрон шаклда олиб борилади. Давлат бюджети даромадларининг аналитик ҳисоби асосида , бу ҳисоб қайси органга юклатилганлигидан қатъий назар, бюджет даромадлари таснифи ётади. Аналитик ҳисоб даромадларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида-алоҳида бюджет даромадлари таснифининг ҳар бир бўлими бўйича олиб борилади. Аниқланмаган тушумларнинг аналитик ҳисоби «Бюджет маблағлари бўйича даромадлар ва тушумлар ҳисоби китоби» (5-к–шакл) электрон шаклда эмас, балки одатий тартибда, унинг «мундарижа» қисмида, мазкур бюджетга келиб тушадиган даромадларнинг барча турлари, яъни бюджет таснифининг бўлими, боби ва параграфи, даромаднинг ҳар бир турининг тўлиқ номи ва китобда даромаднинг у ёки бу турига берилган китоб варақларининг рақами кўрсатган тартибда юритилади. Аниқланмаган тушумлар суммаси «Бюджет маблағлари бўйича даромадлар ва тушумлар ҳисоби китоби»га (5-к–шакл) 041 - «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти бўйича ёзилади. Китобнинг бир варағидаги қаторлар сони ойлик операцияларни ёзиш учун етарли бўлмаса, у ҳолда олинган даромадлар алоҳида турлари бўйича китобнинг кейинги варақларидан фойдаланилади. Аниқланмаган тушумларнинг аналитик ҳисоби Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети пул маблағлари ҳисоби  Биринчи тартибли 01-«Пул маблағлари» счётини қуйидаги иккинчи тартибли счётлари (субсчётлари) бор:  010 - «Республика бюджети маблағлари» субсчёти;  011 - «Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчёти;  014 - «Давлатнинг хорижий валютадаги ташқи қарзлари бўйича маблағлар» субсчёти;  015 - «Давлатнинг миллий валютадаги ташқи қарзлари бўйича маблағлар» субсчёти;  016 - «Валюта ҳисобварағи» субсчёти;  017 - «Бюджетга ўтказиб бериладиган маблағлар» субсчёти;  018 - «Бюджетдан ташқари Пенсия фондининг ижтимоий нафақа тўловлари маблағлари» субсчёти;  019 - «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари» субсчёти. Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети пул маблағлари ҳисоби  010 - «Республика бюджети маблағлари» субсчёти республика ғазна ҳисобварағидаги республика бюджети маблағларининг ҳаракати билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган.  010 – «Республика бюджети маблағлари» субсчётининг дебетида:  1) Республика бюджетига солиқлар, йиғимлар ва бошқа даромадлардан маблағларнинг тушуми (бунда, 040 – «Бюджетлар даромадлари» субсчёти кредитланади);  2) Республика бюджетидан Республика ғазна ҳисобварақларига маблағлар тушуми (бунда, 044 – «Республика ғазна ҳисобварағига республика бюджети ҳисобварақларидан маблағлар тушуми» субсчёти кредитланади);  3) Юридик ва жисмоний шахслардан аниқланмаган тушумлар, шунингдек бюджетдан маблағ олувчилардан ортиқча ёки нотўғри ўтк Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети пул маблағлари ҳисоби  4) Йўлдаги бошқа маблағлар бўйича ҳисобварағидан маблағларни қайтарилиши (бунда, 034 – «Йўлдаги бошқа маблағлар ҳисоби бўйича ҳисобварақ» субсчёти кредитланади);  5) Сўм маблағларини конвертация қилиш ҳисобварағидан маблағларни қайтарилиши (бунда, 033 – «Пул маблағларини конвертация қилиш учун ҳисобварақ» субсчёти кредитланади);  6) Республика бюджети ҳисобидан нақд пул олиш учун махсус ҳисобварақдан маблағларни қайтарилиши (бунда, 030 – «Республика бюджети ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти кредитланади);  7) Республика бюджетининг касса харажатларини тикланиши (бунда, 020 – «Бюджетлар харажатлари» субсчёти кредитланади); Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети пул маблағлари ҳисоби  010 – «Республика бюджети маблағлари» субсчётининг кредитида:  1) Республика бюджетининг касса харажатлари (бунда, 020 – «Бюджетлар харажатлари» субсчёти дебетланади);  2) Республика ғазна ҳисобварағидан нақд пул олиш учун махсус ҳисобварақга маблағларни берилиши (бунда, 030 – «Республика бюджети ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти дебетланади);  3) Маблағларни конвертация қилиш учун махсус ҳисобварақга берилиши (бунда, 033 – «Пул маблағларини конвертация қилиш учун ҳисобварақ» субсчёти дебетланади);  4) Маблағларни йўлдаги бошқа маблағлар ҳисобварағига олиб боришлик билан берилиши (бунда, 034 – «Йўлдаги бошқа маблағлар ҳисоби бўйича ҳисобварақ» субсчёти дебетланади); Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети пул маблағлари ҳисоби  5) Ортиқча ёки нотўғри ўтказилган солиқлар, йиғимлар ва бошқа тушумларни республика бюджетига қайтарилиши (бунда, 040 – «Бюджетлар даромадлари» субсчёти дебетланади);  6) Аниқланмаган тушумларни юридик ва жисмоний шахсларга қайтарилиши (бунда, 041 – «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти дебетланади);  7) Республика бюджети прогноз кўрсаткичларини ошириб бажарилишидан тушган даромадлар суммаларини маҳаллий бюджетларга берилиши (бунда, 043 – «Юқори бюджетнинг прогноз кўрсаткичларини ошириб бажарилишидан маҳаллий бюджетларга келиб тушган даромадлар» субсчёти дебетланади);  8) Республика ғазна ҳисобварағидан республика бюджети ҳисобварағига Республика бюджетидан ортиқча ўтказилган маблағларни қайтарилиши (бунда, 044 – «Республика ға Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети пул маблағлари ҳисоби  011 - «Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчёти ҳудудий ғазна ҳисобварақларидаги маҳаллий бюджетлар маблағларининг харакати билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган.  011 – «Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчётининг дебетида:  1) Маҳаллий бюджетларнинг солиқлар, йиғимлар ва бошқа даромадлардан маблағлар тушуми (бунда, 040 – «Бюджетлар даромадлари» субсчёти кредитланади);  2) Маҳаллий бюджетларнинг касса харажатларини тикланиши (бунда, 020 – «Бюджетлар харажатлари» субсчёти кредитланади);  3) Маҳаллий бюджети ҳисобидан нақд пул олиш учун махсус ҳисобварақдан маблағларни қайтарилиши (бунда, 031 – «Маҳаллий бюджетлар ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти кредитланади); Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети пул маблағлари ҳисоби  011 – «Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчётининг кредитида:  1) Маҳаллий бюджетларнинг касса харажатлари (бунда, 020 – «Бюджетлар харажатлари» субсчёти дебетланади);  2) Маҳаллий бюджетлар маблағларини ҳудудий ғазна ҳисобварағидан нақд пул маблағларини олиш учун махсус ҳисобварақга ўтказилиши (бунда, 031 – «Маҳаллий бюджетлар ҳисобидан нақд пул маблағлари олиш учун махсус ҳисобварақ» субсчёти дебетланади);  3) Сўм маблағларини конвертация қилиш учун махсус ҳисобварақга маблағларни ўтказилиши (бунда, 033 – «Пул маблағларини конвертация қилиш учун ҳисобварақ» субсчёти дебетланади);  4) Маблағларни йўлдаги бошқа маблағлар ҳисобварағига олиб боришлик билан ўтказилиши (масалан: маблағларни Валюта активлари ва мажбуриятлари Бош б Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети пул маблағлари ҳисоби  5) Маҳаллий бюджетларнинг ҳудудий ғазна ҳисобварақларига илгари ортиқча ёки нотўғри ўтказилган солиқлар, йиғимлар ва бошқа тушумларни ҳудудий ғазна ҳисобварақларидан қайтарилиши (бунда, 040 – «Бюджетлар даромадлари» субсчёти дебетланади);  6) Аниқланмаган тушумларни юридик ва жисмоний шахсларга қайтарилиши (бунда, 041 – «Аниқланмаган тушумлар» субсчёти дебетланади);  7) Юқори бюджетнинг прогноз кўрсаткичларини ошириб бажарилишидан тушган даромадлар суммаларини қуйи маҳаллий бюджетга ўтказилиши (бунда, 043 – «Юқори бюджетнинг прогноз кўрсаткичларини ошириб бажарилишидан маҳаллий бюджетларга келиб тушган даромадлар» субсчёти дебетланади);  8) Бюджет ссудалари бўйича қарзни қайтарилиши ҳисобига Республика бюджетига маблағларни Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети пул маблағлари ҳисоби  014 - «Давлатнинг хорижий валютадаги ташқи қарзлари бўйича маблағлар» субсчёти давлатнинг хорижий валютадаги ташқи қарзлари бўйича маблағлар тушуми ва ишлатилиши билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган.  014 – «Давлатнинг хорижий валютадаги ташқи қарзлари бўйича маблағлар» субсчётининг дебетида:  1) Давлатнинг ташқи қарзи ҳисобварағига (салбий курс фарқи ҳисоби) валюта мабалағлари тушуми (бунда, 055 – «Давлатнинг ташқи қарзи ҳисоби бўйича ҳисобварақ» субсчёти кредитланади);  2) Давлатнинг ташқи қарзи бўйича маблағларни конвертация қилиш ҳисобварағидан хорижий валютадаги маблағларни қайтарилиши (бунда, 035 – «Давлатнинг ташқи қарзи бўйича маблағларни конвертация қилиш учун ҳисобварақ» субсчё Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети пул маблағлари ҳисоби  014 – «Давлатнинг хорижий валютадаги ташқи қарзлари бўйича маблағлар» субсчётининг кредитида:  1) Давлатнинг хорижий валютадаги ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан касса харажатлари (бунда, 025 – «Давлатнинг ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти дебетланади);  2) Давлатнинг ташқи қарзи бўйича маблағларни конвертация қилиш ҳисобварағига маблағларни ўтказилиши (бунда, 035 – «Давлатнинг ташқи қарзи бўйича маблағларни конвертация қилиш учун ҳисобварақ» субсчёти дебетланади);  3) Давлатнинг ташқи қарзи ҳисобига (ижобий курс фарқи ҳисоби) хорижий валютадаги маблағларни қайтарилиши (бунда, 055 – «Давлатнинг ташқи қарзи ҳисоби бўйича ҳисобварақ» субсчёти дебетланади) қайд қилинади.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha