Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 54.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш

Купить
Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш Режа • 1. Ғазначилик бўлинмаларида давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг умумий масалалари • 2. Ғазначилик бўлинмаларида қўлланиладиган бухгалтерия ҳужжатлари • 3. Ғазначилик бўлинмаларида қўлланиладиган бухгалтерия регистрлари • 4. Давлат бюджетининг ғазна ижроси шароитида бухгалтерия ҳисоботи ва бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси (рўйхати) Давлат секторида бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш бўйича жаҳон амалиёти Давлат сектори давлат бошқарув секторини ва давлатга қарашли хўжалик юритувчи субъектлар, яъни давлат ташкилотлари ва корпорацияларини ўз ичига олади. Давлатга қарашли хўжалик юритувчи субъектлар, яъни давлат ташкилотлари ва корпорацияларига молиявий давлат ташкилотлари ва номолиявий давлат корхоналари киради. Давлат бошқарув сектори ўзининг асосий фаолияти сифатида давлат функцияларини бажариш билан шуғулланувчи, давлат томонидан назорат қилинадиган ва давлат бюджетидан молиялаштириладиган барча давлат бирликларини ўз ичига олади. Бу бирликларнинг мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмайди ва улар томонидан олинган мажбуриятлар бўйича давлат қўшимча жавобгар ҳисобланади. Ғазначилик органларида давлат бююджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисобини ташкил килишнинг умумий масалалари Давлат бошқарув сектори Давлат ташкилотлари ва корпорациялариДавлат сектори Давлат ташкилотлари ва корпорациялари 1) Молиявий давлат ташкилотлари: • пул-кредит давлат ташкилотлари; • марказий банк; • молиявий давлат корпорациялари. 2) Номолиявий давлат корхоналари : • «ЎзбекЭнерго» давлат акциядорлик компанияси; • «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акциядорлик компанияси; • «Ўзбекистон ҳаво йўллари» давлат акциядорлик компанияси ва бошқалар. Давлат бюджети ижросининг тизимлари Жаҳон амалиётида давлат бюджети ижроси тизимлари давлат бюджети ижросининг банк тизими давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими давлат бюджети ижросининг аралаш тизими Давлат бюджети ижросининг тизимлари Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими да бюджетлар ижроси- ни ташкил қилиш, бюджетларнинг ҳисобварақларини ва бюджет маблағ- ларини бошқариш мамалакатнинг Молия вазирлигининг махсус ғазначи- ликорганларига юклатилади. Махсус ғазначилик органлари барча бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар ва бюджет маблағлари олувчилар учун кассир вазифасини бажаради ва бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар ва бюджет маблағлари олувчиларнинг топшириқлари бўйича улар номидан тегишли тўловларни амалга оширади. Давлат бюджети ижросининг банк тизими да давлат бюджети ижроси- ни ташкил қилиш функцияси Марказий банкка юклатилган бўлади. Пул маблағлари фақат тўлаш босқичидагина қайд қилиш мумкин бўлади. Давлат бюджети ресурсларидан моҳирона фойдаланиш имконияти ва маб Давлат сектори учун бухгалтерия ҳисоби методлари Касса методи Модификациялаштирилган касса методи Модификациялаштирилган ҳисоблаш методи Ҳисоблаш методи1. 2. 3. 4. Касса методи Барча ҳодисаларни пул маблағларининг ҳаракати бўйича қайд қилиш кўзда тутилади. Бунда активлар ва мажбуриятларга доир кўпгина ҳодисалар бухгалтерия ҳисоби доирасида ҳисобга олинмай қолади Модификациялаштирилган касса методи Ҳисобот йили тугагандан сўнг кейинги йилнинг биринчи ойида содир бўлган ва аввалги йилга доир барча ҳодисалар тугаган ҳисобот йилига тегишли деб қабул қилинади, бу давр ичида аввалги йилда қабул қилинган барча мажбуриятларни давлат бажаради ва давлат бюджети аввалги йилда олиши керак бўлган даромадларини олади. Модификациялаштирилган ҳисоблаш методи Содир бўлган барча ҳодисалар содир бўлиши билан даромадлар даромад деб, харажатлар эса харажат деб ҳамда айрим активлар ва мажбуриятлар ҳам эътироф этилади. Бу метод шароитида номолиявий активлар ёхуд сотиб олинган активлар сотиб олиб келингандан сўнг бир йўла харажатларга қўшиб юборилади. Бу эса ҳисобни осонлаштириш имконини беради. Бу метод республикамизда ҳозир ҳам қўлланиб келинмоқда. Ҳисоблаш методи Содир бўлган барча ҳодисалар содир бўлган пайтда эътироф этилади. Бу метод қўлланилганда номолиявий активлар ёхуд сотиб олинган активлар сотиб олиб келингандан сўнг бир йўла харажатларга қўшиб юборилмайди. Барча активлар қиймати улардан фойдаланиш даври давомида уларнинг хизмат қилиш муддатига мутаносиб равишда эскириш ҳисобланиб, бу эскириш суммаси харажатларга амортизация сифатида қўшиб борилади. Маҳаллий бюджетлар ғазна ижросини ҳисобга олишда қўлланиладиган бухгалтерия регистрлари а) «Бош-журнал» китоби (1-к–шакл); б) Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджет маблағлари бўйича касса харажатлари ҳисоби китоби (3-кбс-шакл); в) Бюджет маблағлари олувчиларга бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағларининг тушуми ва сарфланиши ҳисоби китоби (3-квпф-шакл); г) Бюджет маблағлари олувчиларга бошқа бюджетдан ташқари маблағларининг тушуми ва сарфланиши ҳисоби китоби (3-квбс- шакл); д) Бюджет ссудалари бўйича бюджетлар ўртасидаги ҳисоб- китоблар ҳисоби китоби (4-бс–шакл); е) Бошқа бюджетлар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби китоби (4-к– шакл); ж) Бюджет маблағлари бўйича даромадлар ва тушумлар ҳисоби китоби (5-к–шакл). Давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби ягона счётлар режаси (рўйхати) Биринчи тартибли счётлар рақамлари Биринчи тартибли счётлар номлари 01 Пул маблағлари 02 Харажатлар 03 Давлат бюджети маблағлари ва бошқа маблағларнинг махсус ҳисобварақлари 04 Даромадлар 05 Берилган ва олинган ссудалар 06 Ҳисоб-китоблар 07 Берилган ва олинган маблағлар 08 Курс фарқи 09 Бюджетлар ижроси натижалари
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha