Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 128.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ғазначилик бўлинмаларида ўзаро ҳисоб-китоблар ва бюджет ссудалари ҳисоби

Купить
Ғазначилик бўлинмаларида ўзаро ҳисоб-китоблар ва бюджет ссудалари ҳисобиЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ РЕЖА: • 1. Ўзаро ва бюджетлараро ҳисоб-китоблар ҳисоби • 2. Давлат бюджети ижроси жараёнида алоҳида бюджетлар билан ҳисоб-китоб муносабатлари • 3.Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб- китоблар ҳисоби • 4. Юқори маҳаллий бюджетлар билан қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳисоби • 5. Ғазначилик бўлинмаларида берилган ва олинган ссудалар ҳисоби • 6. Бюджет захирасини ташкил қилиш ҳисоби МАҚСАД: Ғазначилик органларида бюджет- лараро ҳисоб-китоблар ва бюджет ссудалари ҳисобини юритишнинг асосий мақсади фойдаланувчиларни ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича тўла, аниқ ва ўз вақтида молиявий ва бошқа бухгалтерия маълумотлари билан таъминлаш ҳисобланади. 1-режа: Ўзаро ва бюджетлараро ҳисоб-китоблар ҳисоби Бюджетлараро ҳисоб-китоблар ҳисоби Бюджетларни тузиш ва тасдиқлаш жараёнида бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар пайдо бўлади. Шунингдек, тасдиқланган бюджетларнинг бажарилиши жараёнида ҳам бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар пайдо бўлиши мумкин. Демак, бюджетлараро ҳисоб-китоблар икки турга бўлинади. Бюджетларни тузиш ва тасдиқлаш мобайнида, моддий- техника базалари бир хил бўлмаганлиги учун, бюджетларнинг айримларида даромадлари режалаштирилаётган харажатларидан ортиқча бўлса, бошқаларида эса режалаштирилаётган харажатлари суммаси режалаштирилаётган бюджет даромадларидан ошиб кетиши кузатилади. Ўзаро ва бюджетлараро ҳисоб-китоблар ҳисоби Ўзаро ва бюджетлараро ҳисоб-китоблар ҳисоби Бюджетни тузиш ва тасдиқлаш жараёнида кўзда тутилган бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар бюджетнинг даромадлари ва харажатлари ҳисоби субсчётларида қайд қилинади. Бюджет ижроси жараёнида вужудга келган бюджетлар ўртасида содир бўладиган ўзаро ҳисоб- китоблар бўйича операциялар ҳисобга олиш тартиби ўзгача бўлади. Бюджет ижроси жараёнида бюджетлар ўртасида содир бўладиган ўзаро муносабатлар: солиқлар ва даромадлар тўғрисидаги қонунчиликни ўзгариши; маъмурий-ҳудудий бўлинишнинг ўзгариши; хўжалик юритувчи субъектлар бўйсунишининг ўзгариши; капитал қуйилмалар лимитларининг турли бўйсунишдаги қурилиш объектлари орасида қайта тақсимланиши ҳамда бошқа ҳолатлар натижасида вужудга келади. Ўзаро ва бюджетлараро ҳисоб-китоблар ҳисоби Ўзбекистон Республикасини амалдаги бюджет тизими принципларига мувофиқ, ҳар бир бюджет режалаштирилаётган тадбирларни амалга ошириш учун қилиниши керак бўлган харажатларни тегишли даромад манбаларига, яъни маблағларга эга бўлиши керак. Бунинг учун ортиқча даромадлари бўлган бюджетлардан бу ортиқча даромад суммалари юқори бюджет томонидан олиб қўйилади. Бу олиб қўйиладиган ортиқча даромад суммалари юқори бюджет томонидан, режалаштирилаётган харажатларни қоплаш учун етишмаётган бюджетларга дотация қилиб ўтказиб берилиши мумкин. Ўзаро ва бюджетлараро ҳисоб-китоблар ҳисоби Бюджетни тузиш ва тасдиқлаш жараёнида кўзда тутилган бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар бюджетнинг даромадлари ва харажатлари ҳисоби субсчётларида қайд қилинади. Бюджет ижроси жараёнида вужудга келган бюджетлар ўртасида содир бўладиган ўзаро ҳисоб- китоблар бўйича операциялар ҳисобга олиш тартиби ўзгача бўлади. Бюджет ижроси жараёнида бюджетлар ўртасида содир бўладиган ўзаро муносабатлар: солиқлар ва даромадлар тўғрисидаги қонунчиликни ўзгариши; маъмурий-ҳудудий бўлинишнинг ўзгариши; хўжалик юритувчи субъектлар бўйсунишининг ўзгариши; капитал қуйилмалар лимитларининг турли бўйсунишдаги қурилиш объектлари орасида қайта тақсимланиши ҳамда бошқа ҳолатлар натижасида вужудга келади. Ўзаро ва бюджетлараро ҳисоб-китоблар ҳисоби Бюджет ижроси жараёнида бюджетлар ўртасида содир бўладиган ўзаро муносабатлар: солиқлар ва даромадлар тўғрисидаги қонунчиликни ўзгариши; маъмурий- ҳудудий бўлинишнинг ўзгариши; хўжалик юритувчи субъектлар бўйсунишининг ўзгариши; капитал қуйилмалар лимитларининг турли бўйсунишдаги қурилиш объектлари орасида қайта тақсимланиши; Ўзаро ва бюджетлараро ҳисоб-китоблар ҳисоби Суммаларни ўзаро ҳисоб-китобларга ўтказишнинг умумий қоидалар билан биргаликда бир қатор қуйидаги ўзига хосликлар мавжуддир: 1) банк орқали молиялаштирилган харажатлар ўтказиб берилганда; 2) бюджет даромадларини тўловчилар ҳисобланувчи хўжалик юритувчи субъектлар ўтказиб берилганда; 3) маъмурий-ҳудудий бўлиниш ўзгарганда; 4) солиқлар ва носолиқ даромадлар тўғрисидаги қонунчилик ўзгарганда; 5) банк муассасалари орқали молиялаштириладиган қурилиш объектлари ёки тадбирлари берилганда ёки олинганда ва бошқалар. Шу тариқа вужудга келадиган бюджетлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар ўзаро ҳисоб-китоблар деб аталади. 2-режа: Давлат бюджети ижроси жараёнида алоҳида бюджетлар билан ҳисоб- китоб муносабатлари Давлат бюджети ижроси жараёнида алоҳида бюджетлар билан ҳисоб- китоб муносабатлари Давлат бюджети ижроси жараёнида алоҳида бюджетлар билан ҳисоб-китоб муносабатлари Давлат бюджети ижроси жараёнида алоҳида бюджетлар билан ҳисоб-китоб муносабатлари вужудга келиши мумкин. Бундай ўзаро ҳисоб-китоблар вужудга келиши асосида ҳар бир маъмурий-ҳудудий бўлинманинг бюджети даромадлар ва харажатлар баланси тарзида ташкил топиши ётади. Барча харажатлар режалаштирилган даромадлар билан қопланади. Шунинг учун, бюджет тасдиқлангандан сўнг, қўшимча харажатлар юкланса, уларни таъминлаш учун маблағ ҳам берилиши керак бўлади. Даромад берувчи манбалар камайганда уларни қоплаш учун маблағлар олиниши керак бўлади. Тасдиқланган бюджетда кўзда тутилмаган даромадларнинг манбалари пайдо бўлганда қўшимча ҳисобланган Давлат бюджети ижроси жараёнида алоҳида бюджетлар билан ҳисоб- китоб муносабатлари Ўзаро ҳисоб-китоблар ҳисобини олиб бориш учун 06 - «Ҳисоб-китоблар» деган биринчи тартибли (синтетик) счёт ва 07 - «Берилган ва олинган маблағлар» деган биринчи тартибли (синтетик) счёт тайинланган. • 06 - «Ҳисоб-китоблар» деган биринчи тартибли (синтетик) счётини қуйидаги иккинчи тартибли счётлари (субсчётлари) бор: • 061 –«Республика бюджети билан ўзаро ҳисоб- китоблар» субсчёти; • 062 – «Юқори ва қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти. Давлат бюджети ижроси жараёнида алоҳида бюджетлар билан ҳисоб- китоб муносабатлари Ўзаро ҳисоб-китоблар фақат юқори бюджетлар билан қуйи бюджетлар ўртасида бўлади. Бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларга ўтказилиши учун асос бўлиб , тегишли ҳудудий молия органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ҳокимиятлар ва бюджетларга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилган бошқа органларнинг қарорлари асосида тузилган «Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича билдиришнома» (11-шакл) хизмат қилади Давлат бюджети ижроси жараёнида алоҳида бюджетлар билан ҳисоб- китоб муносабатлари Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича билдиришнома 3 нусхада тузилади. Тегишли молия органи ходимлари томонидан имзолар қўйиш орқали уни текширилгандан ва расмийлаштирилгандан сўнг билдиришноманинг биринчи нусхаси тегишли қуйи молия органига юборилади, билдиришноманинг иккинчи нусхаси тегишли ғазначилик органига берилади, билдиришноманинг учинчи нусхаси бюджет бошқармаси (бўлими)да қолади. Давлат бюджети ижроси жараёнида алоҳида бюджетлар билан ҳисоб- китоб муносабатлари Ўзаро ҳисоб-китобларга қуйидаги маблағлар суммалари ўтказилган бўлиши керак: бюджет ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикаси республика бўйсунишидан маҳаллий бўйсунишга ўтказилганда ўтказилаётган бюджет ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектларга шу ўтказиш санасига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан тўлаб берилган маблағлар суммаси; бюджет ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектлар маҳаллий бўйсунишдан Ўзбекистон Республикасининг республикага бўйсунишга ёки маълум вилоят, шаҳар ёки туман доирасидаги бир маҳаллий бўйсу- нишдан бошқа маҳаллий бўйсунишга ўтказилганда ўтказилаётган бюджет ташкилотлари ва хўжалик юритувчи субъектларга шу ўтказиш санасига бюджет маблағ Давлат бюджети ижроси жараёнида алоҳида бюджетлар билан ҳисоб- китоб муносабатлари Юқори бюджет ижросини амалга ошираётган ғазначилик органи ҳар чоракда беш кун муддат ичида қуйи молия органларига ўтган чоракдаги ўзаро ҳисоб- китоблар бўйича субсчётларидан тегишли кўчирмаларни юборади. Кўчирма олган ғазначилик органи ўзаро ҳисоб-китоблар субсчёти бўйича ёзувларнинг тўғрилигини текшириши ва хатоликлар мавжуд бўлганда бу ҳақда тегишли юқори молия органига хабар бериши керак. 3-режа: Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб- китоблар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳисоби Ўзаро ҳисоб-китобларга доир тегишли ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларга доир амалга оширилган операцияларга тегишли ғазначилик органларида: 1) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар олиши керак бўлган маблағлар суммасига Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ғазна ижросини олиб бораётган ғазначилик органларида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади : • Дебет 061 - «Республика бюджети билан ўзаро ҳисоб Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳисоби 2) Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича пайдо бўлган Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети олдидаги қарз суммаси «Ғазна ҳисобварағи»дан тўланганда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ғазна ижросини олиб бораётган ғазначилик органларида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: • Дебет 061 - «Республика бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти; • Кредит 011 - «Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчёти. Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳисоби 3) Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича пайдо бўлган Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қарз суммаси уларнинг юқори бюджетдан олиши керак бўлган дотация ва субвенция суммалари, берилиши керак бўлган суммани камайтириш, ҳисобига ўтказилганда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ғазна ижросини олиб бораётган ғазначилик органларида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: • Дебет 061 - «Республикаси бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти; • Кредит 040 - « Бюджетлар даромадлари» субсчёти. Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳисоби 1. Бюджет ташкилотлари бўйича: а) ўтказилган санага ўтказилаётган бюджет ташкилотининг бюджет маблағлари бўйича ҳисобварағидаги сарфланмай қолган суммасига қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: Дебет 011 - «Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчёти; Кредит 061 - «Республикаси бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти. б) ўтказилган санагача ўтказилаётган бюджет ташкилоти томонидан амалга оширилган касса харажатлари суммасига қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: Дебет 020 - «Бюджетлар харажатлари» субсчёти; Кредит 061 - «Республикаси бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти. Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳисоби 2. Бюджет маблағлари олувчи хўжалик юритувчи субъектлар бўйича улар ўтказилаётган санага Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан амалга оширилган молиялаштириш суммасига қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: Дебет 020 - «Бюджетлар харажатлари» субсчёти; Кредит 061 - «Республикаси бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти. Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳисоби Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларга ҳақиқатда ўтказиб берилган маблағлар суммаси , 071 - «Республика бюджетдан берилган ва олинган маблағлар» субсчёти нинг муайян чоракка тегишли бўлган дебет бўйича айланма суммасидан 061 - «Республика бюджети билан ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти нинг муайян чоракка тегишли бўлган кредит бўйича қолдиқ суммасини айириб ташлаш йўли билан аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Республика бюджети билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳисоби Молия йили тугагандан сўнг, 071 - «Республика бюджетидан берилган ва олинган маблағлар» субсчётининг дебет бўйича айланма суммаси ҳисобот йили давомида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларга ҳақиқатда берилган маблағлар суммаси ҳисобланади. Молия йили тугагандан сўнг, 071 - «Республика бюджетидан берилган ва олинган маблағлар» субсчётининг кредит бўйича айланма суммаси ҳисобот йили давомида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан ҳақиқатда олинган маблағлар суммаси ҳисобланади. 4-режа: Юқори маҳаллий бюджетлар билан қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳисоби Юқори маҳаллий бюджетлар билан қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳисоби Ўзаро ҳисоб-китобларга доир тегишли ҳужжатлар асосида юқори маҳаллий бюджетлар билан қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб- китобларга доир амалга оширилган операциялар ҳисобини Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ғазна ижросини олиб бораётган ғазначилик органларида олиб бориш учун 062 - «Юқори ва қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти тайинланган. Юқори маҳаллий бюджетлар билан қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳисоби Ўзаро ҳисоб-китобларга доир тегишли ҳужжатлар асосида юқори маҳаллий бюджетлар билан қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларга доир амалга оширилган операцияларга Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ғазна ижросини олиб бораётган ғазначилик органларида: 1) Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича бошқа маҳаллий бюджетлардан олиши керак бўлган суммаларга қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: Дебет 062 - «Юқори ва қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар»» субсчёти; Кредит 072 - «Маҳаллий бюджетлардан берилган ва олинган маблағлар» субсчёти. Юқори маҳаллий бюджетлар билан қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳисоби 2) Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича бошқа маҳаллий бюджетларга қарзларни тўлаш тариқасида ўтказиб берилган суммаларга қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: Дебет 062 - «Юқори ва қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар» Кредит 011 - «Маҳаллий бюджет маблағлари» субсчёти. Юқори маҳаллий бюджетлар билан қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳисоби 2) Ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича пайдо бўлган қарз суммаси юқори бюджетдан олиши керак бўлган дотация ва субвенция суммалари ёки қуйи бюджетлардан олиши керак бўлган даромадларнинг ортиқча суммалари ҳисобига ўтказилганда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар ғазна ижросини олиб бораётган ғазначилик органларида қуйидаги бухгалтерия проводкаси тузилади: Дебет 062 - «Юқори ва қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар» субсчёти; Кредит 040 - «Бюджетлар даромадлари» субсчёти. Юқори маҳаллий бюджетлар билан қуйи маҳаллий бюджетлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳисоби Молия йили тамом бўлгандан сўнг 072 - «Маҳаллий бюджетлардан берилган ва олинган маблағлар» субсчётининг дебет бўйича айланма суммаси ҳисобот йили давомида бошқа маҳаллий бюджетларга ҳақиқатда берилган маблағлар суммаси ҳисобланади. Молия йили тугагандан сўнг 072 - «Маҳаллий бюджетлардан берилган ва олинган маблағлар»субсчётининг кредит бўйича айланма суммаси ҳисобот йили давомида бошқа маҳаллий бюджетлардан ҳақиқатда олинган маблағлар суммаси ҳисобланади. 5-режа: Ғазначилик бўлинмаларида берилган ва олинган ссудалар ҳисоби Ғазначилик бўлинмаларида берилган ва олинган ссудалар ҳисоби Бир бюджетдан бошқа бюджетга қайтариш шарти билан бериладиган ссудалар бюджет ссудалари деб аталади. Бюджет ссудаси юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёхуд Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан резидент-юридик шахсга ёки чет эл давлатига қайтариш шарти билан бериладиган маблағлардир. Бюджет ссудалари белгиланган тартибда расмийлаштирилган бюджет ссудаси олувчи молия органи билан бюджет ссудаси берувчи молия органи ўртасида тузилган «Бюджет ссудасини бериш тўғрисидаги шартнома» асосида берилади ва қайтарилади. Ғазначилик бўлинмаларида берилган ва олинган ссудалар ҳисоби бюджет ссудалари қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин: даромадлар тушуми билан харажатларнинг амалга оширилиши орасидаги режалаштирилган вақтинча касса узилишини қоплашга; даромадлар тушуми билан харажатларни амалга оширилиши орасидаги ҳақиқий вақтинча касса узилишини қоплашга ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджет- ларнинг режалаштирилган харажатларини мақсадли молиялаштириш схемалари амалга оширишга Ғазначилик бўлинмаларида берилган ва олинган ссудалар ҳисоби Берилган ва олинган ссудалар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун 05 – «Берилган ва олинган ссудалар» счётининг қуйидаги субсчётлари тайинланган: 051 – «Республика бюджетидан қуйи бюджетларга ажратиладиган бюджет ссудалари» субсчёти; 052 – «Юқори маҳаллий бюджетлардан қўйи маҳаллий бюджетларга ажратиладиган бюджет ссудалари» субсчёти; 053 – «Республика бюджетидан резидент–юридик шахсга ёки хорижий давлатга ажратиладиган бюджет ссудалари» субсчёти; 054 – «Давлатнинг ички қарзи ҳисоби бўйича ҳисобварақ» субсчёти; 055 – «Давлатнинг ташқи қарзи ҳисоби бўйича ҳисобварақ» субсчёти. 6-режа: Бюджет захирасини ташкил қилиш ҳисоби Бюджет захирасини ташкил қилиш ҳисоби Захира фондини ташкил этиш меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тегишли маҳаллий бюджетларнинг келгуси бюджет йили харажатлари ҳажмидан фоиз шаклида ўрнатилади. Фондлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари таркибида ташкил этилади. Фонднинг маблағлари тегишли бюджетларга келиб тушаётган даромадлар ҳисобидан шакллантирилади. Фонд маблағларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари тасарруф қилади. Фонд маблағларини харажатига доир пул ҳужжатларига имзо чекиш ҳуқуқи тегишли молия органининг раҳбари ва бош бухгалтерига берилган. Бюджет захирасини ташкил қилиш ҳисоби Захира фонди маблағлари қуйидагича сарфланади: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори бўйича ўтказиладиган улуғ олимлар, мутафаккирлар, саркардалар, давлат ва жамоат арбобларини юбилейлари билан; спорт-маданий ишлар, фестиваллар, умумдавлат ва миллий байрамларни; эпидемияга қарши, эпизоотияга қарши тадбирлар ва бошқалар; табиий офатлар асоратларини тугатиш бўйича ишлар; Бюджет захирасини ташкил қилиш ҳисоби Захира фонди маблағлари қуйидагича сарфланади: бюджетда кўзда тутилган режали маблағларни кўпайтириш; Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар бюджетларини тасдиқланган параметрларида кўзда тутилмаган бошқа харажатларни кўпайтириш билан боғлиқ бўлган харажатларни тўлаш учун . Бюджет захирасини ташкил қилиш ҳисоби Захира фонди маблағлари ҳисоби. Захира фонди режадаги маблағлари ҳисоби Давлат бюджети даромадлари ва харажатлари таснифининг 216 бўлими бўйича олиб борилади. Бюджет маблағларини олувчилар Фонд ҳисобидан ажратилган маблағларни мақсадли тайинланиши бўйича сарфлашлари керак. Корхона ва ташкилотлар, фаолият характеридан қатъий назар, бюджет маблағларини олувчилар учун белгиланган муддатларда захира фонди ҳисобидан ажратилган маблағларни сарфланиши тўғрисида тегишли молия органига ҳисобот топширади. Бюджет захирасини ташкил қилиш ҳисоби Захира фонди маблағлари ҳисоби. Ажратилган фонд маблағларини мақсадли сарфланмаганлиги аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг худудий органлари фонд маблағларини тегишли бюджетга қайтарилиши ва фонд маблағларини мақсадга мувофиқ сарфланмаслигига йўл қўйган мансабдор шахсларни ҳаракатдаги қонунчиликга мувофиқ жавобгарликка тортиш бўйича чора-тадбирларни кўради, керак бўлса текширув материалларни тегишли ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга топширади. Эътиборингиз учун рахмат !
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha