Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 192.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ғазначилик органларида харажатларни тўлаш ва давлат бюджети харажатлари ҳисоби

Купить
ҒАЗНАЧИЛИК ОРГАНЛАРИДА ХАРАЖАТЛАРНИ ТЎЛАШ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ Режа: 1. Давлат бюджетидан харажатларни тўлаш ҳисоби 2. Бюджет маблағлари олувчиларнинг хўжалик шартномаларини ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг тўловини назорат қилиш 3. Ғазначилик органларида давлат бюджети харажатлари ҳисоби 4. Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шахсий ҳисобварақлари МАҚСАД Давлат бюджетининг асосий қисми иқтисодиёт тармоқларига ва ижтимоий-маданий тадбирлар бўйича харажатларни тўлашга йўналтирилади. Тасдиқланган давлат бюджетида кўзда тутилган ҳамма тадбирларнинг ўз вақтида ва тўла маблағ билан таъминлашни амалга ошириш молия органларининг асосий вазифаси ҳисобланади. Бу вазифани бажариш учун бюджетдан маблағ билан таъминлаш ва бюджет харажатларининг тайинланиши бўйича амалга ошириш, бухгалтерия ҳисобини тўғри ташкил қилиш лозим бўлади. 1-режа: Давлат бюджетидан харажатларни тўлаш ҳисоби Давлат бюджетидан харажатларни тўлаш ҳисоби Давлат бюджетидан харажатларни тўлаш ғазначилик органлари томонидан банк муассасалари орқали амалга оширилади. Давлат бюджетидан харажатларни тўлаш деганда бюджет маблағларини тасарруф қилувчиларга ва бюджет маблағлари олувчиларга тасдиқланган бюджетда кўзда тутилган харажатларни тўлаб бериш тушунилади. Давлат бюджетидан харажатларни тўлаш ҳисоби Маълум тадбирларга сарф қилиниши мўлжалланиб бюджет бўйича тасдиқланган харажатлар суммалари бюджет маблағлари (ажратмалари) , деб аталади. Давлат бюджетидан харажатларни тўлаш ҳисоби Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан республика аҳамиятига эга бўлган қуйидаги харажатлар тўлаб берилади: маориф, таълим, маданият, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт харажатлари (республика бюджетида турувчи бюджет ташкилотлари орқали); ижтимоий таъминот харажатлари; мудофаа, миллий хавфсизлик, жамоа тартибини таъминлаш харажатлари; суд ва прокуратура органлари фаолиятини таъминлаш харажатлари; Давлат бюджетидан харажатларни тўлаш ҳисоби Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан республика аҳамиятига эга бўлган қуйидаги харажатлар тўлаб берилади: давлат ва сафарбарлик захираларини вужудга келтириш ва сақлаш харажатлари; давлат марказлаштирилган инвестициялари фаолиятини ташкил қилиш харажатлари; давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, мамлакатнинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва миссиялари фаолиятини таъминлаш харажатлари; иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги бюджет ташкилотларини сақлаш харажатлари; Давлат бюджетидан харажатларни тўлаш ҳисоби Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан республика аҳамиятига эга бўлган қуйидаги харажатлар тўлаб берилади: амалдаги қонунларга мувофиқ иқтисодиёт тармоқларини ривожлан- тиришга доир мақсадли давлат дастурлари ва тадбирларини амалга ошириш харажатлари; ер тузиш, мелиорация, табиатни муҳофаза қилиш ва эпизоотияга қарши кураш чора-тадбирларини амалга ошириш харажатлари; қишлоқ хўжалиги зараркурандаларига қарши курашиш билан боғлиқ харажатлар; гидрометеорология, дўлга қарши кураш чора-тадбирлари билан боғлиқ харажатлар ҳамда бошқа харажатлар. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри аҳамиятига эга бўлган қуйидаги харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан тўлаб берилади: 1) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан тўлаб бериладиган бюджет маблағлари олувчиларнинг жорий харажатлари; 2) жорий бюджет трансфертлари; 3) капитал харажатлар: (а) асосий фондлар ва воситаларни (улар билан боғлиқ ишлар ва хизматлар ҳам шулар жумласига киради) давлат эҳтиёжлари учун олиш ва такрор ишлаб чиқаришга; (б) давлат эҳтиёжлари учун ерга бўлган ҳуқуқни ва бошқа номоддий активларни олишга; 4) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатлар. Давлат бюджетидан харажатларни тўлаш ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли «Бюджет муассасаларини маблағ билан таъминлашни такомиллаштириш тўғрисида» ги Қарори ва унга илова қилинган « Бюджет ташкилотларини молиялаштириш тартиби» га мувофиқ бюджет маблағлари олувчилар Давлат бюджетидан маблағлар билан харажатларнинг 4 та гуруҳи бўйича таъминланиши белгилаб қўйилган: I. Иш ҳаки ва унга тенглаштирилган тўловлар (болали оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипендиялар ва бошқалар); II. Иш берувчиларнинг ажратмалари; III. Капитал қўйилмалар (Давлат инвестиция дастурида назарда тутилган манзилли рўйхатларга мувофиқ); IV. Бошқа харажатлар (озиқ-овқат, дори-дармонлар, коммунал хизматлар ва бошқа харажатлар). Давлат бюджетидан харажатларни тўлаш ҳисоби Бюджет маблағлари олувчилар харажатларининг I ва II гуруҳлари биринчи навбатда тўлаб берилади. Бунда харажатларнинг II гуруҳи тўланмасдан I гуруҳ харажатларини тўловини амалга ошириш тақиқланади. Давлат бюджети ҳисобидан капитал қўйилмалар харажатларини амалга ошириш Инвестиция дастурида белгиланган ҳар бир йўналиш бўйича ғазначилик органи томонидан ғазна ҳисобварағидан бюджет маблағлари олувчиларнинг ғазначиликда очилган шахсий хисобварақлари бўйича қонунчиликка мувофиқ тўловлар амалга оширилади. Давлат бюджетидан харажатларни тўлаш ҳисоби 2-режа: Бюджет маблағлари олувчиларнинг хўжалик шартномаларини ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг тўловини назорат қилиш Бюджет маблағлари олувчиларнинг хўжалик шартномаларини ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг тўловини назорат қилиш Бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатларини амалга ошириш тўлов топшириқномалари асосида қуйидаги талабларга асосланган ҳолда амалга оширилади: Ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметалари ва штат жадвали ўрнигаьтузилган калькуляциялари, ҳамда харажат- ларни тўлашга берилган рухсатномалар асосида ва бюджет маблағ- лари олувчиларнинг харажатларининг тегишли гуруҳлари бўйича бюджет маблағлари қолдиқларининг суммалари доирасида; Агар тўлов топшириқномасида кўрсатилган сумма ғазначилик органида рўйхатдан ўтказилган хўжалик шартномасига кўра тўланадиган пул маблағлари суммасидан ошмаса; Тўлов топшириқномасининг «Тўлов мақсади» устунида бюджет т Бюджет маблағлари олувчиларнинг хўжалик шартномаларини ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг тўловини назорат қилиш Бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатларини амалга ошириш тўлов топшириқномалари асосида қуйидаги талабларга асосланган ҳолда амалга оширилади: Товар (ишлар, хизматлар) етказиб берилишини ва бюджет маблағлари олувчининг етказиб берувчидан қарзи мавжудлигини тасдиқлайдиган счёт-фактуралар ёки бошқа ҳужжатлар, шунингдек бюджет маблағлари олувчи зиммасига етказиб берувчига бўнак тўловини ўтказиб бериш мажбуриятини юклайдиган ҳужжатлар бўлганида; Етказиб берувчининг тўлов топшириқномасида кўрсатилган номи ва реквизитлари етказиб берувчининг хўжалик шартномасида кўрсатилган номи ва реквизитларига мувофиқ бўлса Бюджет маблағлари олувчиларнинг хўжалик шартномаларини ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг тўловини назорат қилиш Хизмат кўрсатувчи банк томонидан тўловлар амалга оширилгандан сўнг: банкка уч нусха тўлов топшириқномаси тақдим қилинган тақдирда – биринчи нусха банкда қолади, иккинчи нусха товар (иш, хизмат) етказиб берувчининг ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади, банкнинг масъул ходими имзоси ва штампи қўйилган учинчи нусхаси ва ғазна ҳисобварағларидан кўчирма ғазначилик органига берилади; банкка икки нусха тўлов топшириқномаси тақдим қилинган тақдирда – биринчи нусха банкда қолади, иккинчи нусхаси банкнинг маъсул ходимини имзоси ва штампи билан ғазна ҳисобварағларидан кўчирмаларига илова қилиб, ғазначилик органига тақдим қилинади. Ғазна ҳисобварақларидан нақд пул олиш учун берилган чек - бу ғазначилик органининг маълум миқдордаги нақд пулни бериш борасидаги банкка берган ёзма топшириғидир. Тўлдирилган чеклар ўн кун муддатда ҳақиқий бўлиб ҳисобланади. Бунда чек ёзилган кун ҳисобга олинмайди. Чекнинг рақами ва серияси имзо намуналари карточкасида қайд қилинган чек дафтарчасининг рақами ва сериясига мос келиши керак. Пул чеклари Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига асосан расмийлаштирилади. Бюджет маблағлари олувчиларнинг хўжалик шартномаларини ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг тўловини назорат қилиш 3-режа: Ғазначилик органларида давлат бюджети харажатлари ҳисоби 020 – «Бюджетлар харажатлари» субсчёти 020 - «Бюджетлар харажатлари» субсчёти бюджетларнинг амалга оширилган касса харажатлари ва уларни ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган. 020 - «Бюджетлар харажатлари» субсчётида ҳисобот молия йили давомида бошқа бюджетдан ушбу бюджетга қабул қилинган бюджет маблағлари олувчиларнинг ҳисоботлари асосида уларнинг касса харажатлари ҳам ҳисобга олинади. Ғазначилик органларида давлат бюджети харажатлари ҳисоби 020 – «Бюджетлар харажатлари» субсчёти 020-«Бюджетлар харажатлари» субсчёти дан товар (иш, хизмат) етказиб берувчилардан товар олиш учун уларга олдин ўтказиб берилган, лекин хўжалик шартномасининг бекор қилиниши натижасида маҳаллий бюджетнинг ғазна ҳисобварағига қайтарилган суммалар ҳисобдан чиқарилади. Ғазначилик органларида давлат бюджети харажатлари ҳисоби 025 – «Давлатнинг ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти 025 - «Давлатнинг ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти давлатнинг ташқи қарзи маблағларининг ишлатилиши билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган. Ғазначилик органларида давлат бюджети харажатлари ҳисоби 028 – «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти 028 - «Бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти ғазна ҳисобварақларидан бюджетдан ташқари Пенсия фонди маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ижтимоий нафақалар тўловларининг амалга оширилиши билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган. Ғазначилик органларида давлат бюджети харажатлари ҳисоби 029 – «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти 029 - «Бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан харажатлар» субсчёти ғазна ҳисобварақларидан бюджетдан ташқари бошқа маблағларнинг касса харажатлари билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобини олиб бориш учун тайинланган. Ғазначилик органларида давлат бюджети харажатлари ҳисоби 4-режа: Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар, уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шахсий ҳисобварақлари Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар,уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шахсий ҳисобварақлари Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар республика бюджети бўйича уч даражага бўлинади: Бюджет маблағларини бош тасарруф қилувчилар Бюджет маблағларини иккинчи даражали тасарруф қилувчилар Бюджет маблағларини учинчи даражали тасарруф қилувчилар Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар,уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шахсий ҳисобварақлари Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар маҳаллий бюджети бўйича уч даражага бўлинади: Бюджет маблағларини бош тасарруф қилувчилар Бюджет маблағларини учинчи даражали тасарруф қилувчилар Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети бўйича бюджет маблағларини бош тасарруф қилувчилар бўлиб вазирликлар, идоралар ва бошқа марказий ташкилотларнинг раҳбарлари ҳисобланади. Маҳаллий бюджетлар бўйича бюджет маблағларини бош тасарруф қилувчилари бўлиб ҳокимиятларнинг бошқарма (бўлим) бошлиқлари ҳисобланади. Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар,уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шахсий ҳисобварақлари Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар Бюджет маблағларини иккинчи даражали тасарруф қилувчилар бўлиб тасарруфида ташкилотлари бўлган марказий идораларнинг раҳбарлари ҳисобланади. Бюджет маблағларини бош ва иккинчи даражали тасарруф қилувчилар тасарруфидаги ташкилотларнинг раҳбарлари бюджет маблағларини учинчи даражали тасарруф қилувчилар (бюджет маблағлари олувчилар) бўлиб ҳисобланади. Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар,уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шахсий ҳисобварақлари Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар,уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шахсий ҳисобварақлари Бюджет маблағларини тасарруф қилувчи (юқори бюджет маблағлари олувчи) деганда харажатлар сметасида ўзини сақлашга ҳамда юридик мақомга эга бўлмаган ўзининг тасарруфидаги қуйи ташкилотларга белгиланган тартибда тасдиқланган (аниқланган) режа бўйича бюджет маблағларини олувчи юқори бюджет маблағлари олувчи тушунилади. Бюджет маблағлари олувчи (қуйи бюджет маблағлари олувчи) деганда харажатлар сметасида ташкилотни сақлашга ва бошқа тадбирларга белгиланган тартибда тасдиқланган (аниқланган) режа бўйича бюджет маблағлари олувчи юридик мақомга эга бўлган субъект тушунилади. Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар,уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шахсий ҳисобварақлари Бюджет маблағларини тасарруф қилувчи деганда харажатлар сметасида ўзини сақлашга ҳамда юридик мақомга эга бўлмаган ўзининг тасарруфидаги қуйи ташкилотларга белгиланган тартибда тасдиқланган (аниқланган) режа бўйича бюджет маблағлариниолувчи юқори бюджет маблағлари олувчи тушунилади. Бюджет маблағларини тасарруф қилувчининг ёки бюджет маблағлари олувчининг шахсий ҳисобварағи деганда муайян бюджет маблағларини тасарруф қилувчи ёки бюджет маблағлари олувчи учун Молия вазирлиги ғазначилиги ёки нинг худудий бўлинмалари томонидан очиладиган, бюджет маблағларини тасарруф қилувчининг ёки бюджет маблағлари лувчининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини белгиланган тартибда амалга ошириладиган ҳара Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар,уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шахсий ҳисобварақлари Бюджет маблағлари олувчи деганда харажатлар сметасида ташки- лотни сақлашга ва бошқа тадбирларга белгиланган тартибда тасдиқ- ланган (аниқланган) режа бўйича бюджет маблағлари олувчи Юридик мақомга эга бўлган субъект тушунилади. Харажатларни тўлашга рухсатнома деганда бюджет маблағла- ри олувчи томонидан Молия вазирлиги ғазначилигига ёки унинг худудий бўлинмаларига тақдим этилган белгиланган тартибда тас- диқланган унга берилиши кўзда тутилган бюджет маблағлари миқдо- рини қайд қилувчи ҳужжат асосида тузиладиган ва шу рухсатномада ўрнатилган давр ичида харажатларни тўлаш учун тегишли ғазна ҳисобварағидан бюджет маблағларини тасарруф қилувчи ёки бюджет маблағлари олувчи ўзига ажратилган бюджет Юридик мажбурият деганда тузилган хўжалик шартномаси (контракт) ва тегишли давлат органининг қарори натижасида юридик шахснинг иккинчи тараф олдида пайдо бўлган мазкур юридик шахснинг мажбурияти тушунилади. Молиявий мажбурият деганда товарни берилганлиги, ишни бажариб топширилганлиги, хизматни қилиб берганлиги, иш ҳақи ҳисобланиши натижасида ходимларга ҳақ тўланишлиги, суд қарорига мувофиқ тўловни амалга оширилишлиги ва бошқаларни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида иккинчи тараф олдида пайдо бўлган мазкур юридик шахснинг мажбурияти тушунилади. Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар,уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шахсий ҳисобварақлари Бюджет маблағлари олувчиларнинг (ёки бюджет маблағларини тасарруф қилувчиларнинг) шахсий ҳисобварақларида қуйидаги харажатлар ҳисобга олинади :  бюджет маблағлари олувчиларнинг (ёки бюджет маблағларини тасарруф қилувчиларнинг) тегишли сметаларида белгиланган тартибда тасдиқланган (аниқланган) режа бўйича бюджетдан ташқари маблағлар;  келиб тушаётган бюджетдан ташқари маблағлар;  келиб тушган бюджетдан ташқари маблағлар доирасида белгиланган тартибга мувофиқ йўналтирилаётган тегишли харажатлар турлари бўйича рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар; Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар,уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шахсий ҳисобварақлари Бюджет маблағлари олувчиларнинг (ёки бюджет маблағларини тасарруф қилувчиларнинг) шахсий ҳисобварақларида қуйидаги харажатлар ҳисобга олинади :  бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар ёки бюджет маблағлари олувчилар томонидан тақдим этилган молиявий мажбуриятлар суммаси;  қонунчиликда назарда тутилган мақсадларга келиб тушган бюджетдан ташқари маблағлар доирасида бюджет маблағлари олувчилар (ёки бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар) томонидан амалга ошириладиган. Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар,уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шахсий ҳисобварақлари Бюджет маблағлари олувчи (ёки бюджет маблағларини тасарруф қилувчи) бюджет маблағлари бўйича ўзининг шахсий ҳисобварағини очиш учун тегишли ғазначилик органига: (1) Бюджет маблағлари олувчи шахсий ҳисобварақ очиш тўғрисидаги аризани, бюджет маблағларини тасарруф қилувчи эса ўзининг шахсий ҳисобварақ очиш тўғрисидаги аризасига юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйи бюджет маблағлар олувчиларнинг рўйхатини илова қилиб беради; Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар,уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шахсий ҳисобварақлари Бюджет маблағлари олувчи (ёки бюджет маблағларини тасарруф қилувчи) бюджет маблағлари бўйича ўзининг шахсий ҳисобварағини очиш учун тегишли ғазначилик органига: (2) Харажатлар сметаси нусхаси, жумладан вақтинчалик ва аниқланган ҳамда унга молия органларининг мансабдор шахслари тасдиқлаган ва молия органларининг муҳри қўйилган зарур ҳужжатларнинг иловалари билан, захира фонди маблағлари бўйича харажатлар сметалари нусхаларини; Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар,уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шахсий ҳисобварақлари Бюджет маблағлари олувчи (ёки бюджет маблағларини тасарруф қилувчи) бюджет маблағлари бўйича ўзининг шахсий ҳисобварағини очиш учун тегишли ғазначилик органига: (3) Капитал қурилиш объектлари бўйича харажатларнинг ойлик ёйилмаси, қурилишларнинг манзилли рўйхати нусхаси, қурилишларнинг титул рўйхати нусхасини; (4) Бир нусхада юқори ташкилот томонидан ёки нотариал тасдиқланган молиявий ҳужжатларга имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотнинг мансабдор шахсларининг имзо намуналари ва шахсий ҳисобварақлар билан операцияларни амалга оширишдаги ташкилотнинг муҳр изи туширилган карточкасини топширади. Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар,уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шахсий ҳисобварақлари Бюджет маблағларини тасарруф қилувчилар,уларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шахсий ҳисобварақлари Бюджет маблағлари олувчи (ёки бюджет маблағларини тасарруф қилувчи) бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ўзининг шахсий ҳисобварағини очиш учун тегишли ғазначилик органига : Бюджет маблағлари олувчи бюджетдан ташқари маблағлар бўйича шахсий ҳисобварақ очиш тўғрисидаги аризани, бюджет маблағлари тасарруф қилувчи эса ўзининг шахсий ҳисобварақ очиш тўғрисидаги аризасига юридик шахс мақомига эга бўлмаган қуйи бюджет маблағлар олувчиларнинг рўйхатини илова қилиб беради; бюджетдан ташқари маблағларнинг тушумлари ва харажатлари лимити кўрсатилган (тушумлари ва маблағларнинг харажат қилиниш йўналиш- лари лимитланмаган бюджетдан ташқари маблағлари бундан мустасно) тегишли смета харажатларининг нусхасини
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha