Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 111.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 28 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ғазначилик шароитида давлат бюджети харажатлари ижросини ташкил қилиш

Купить
Ғазначилик шароитида давлат бюджети харажатлари ижросини ташкил қилиш 5341700 -―Ғазначилик иши‖ таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун ѐзилган БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ 1 МУНДАРИЖА КИРИШ ....................................................................................................... 3 I БОБ. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИНГ . НАЗАРИЙ ВА ТАШКИЛИЙ -ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ .................... 6 1.1. Давлат бюджети ижросини ташкил этишнинг назарий асослари .... 6 1.2. Давлат бюджети харажатлари ижросининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ................................................................................................................ 18 II БОБ. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИ ..... ТАШКИЛ ЭТИШ АМАЛИЁТИ ........................................................... 21 2.1. Давлат бюджети харажатлари ижроси таҳлили ............................... 21 2.2. Ғазначиликда пул маблағларини бошқаришни ташкил этиш ............ амалиѐти ................... ИЛОВАЛАР. . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . . 65 КИРИШ Мамлакатимизда иқтисодиѐтни модернизациялаш ва янгилаш, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш натижасида йилдан йилга салмоқли натижалар қўлга киритилиб, барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари мустаҳкамланиб бормоқда. Бунда ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқилган иқтисодий сиѐсатнинг тўла ва изчил амалга оширилиши, иқтисодиѐтнинг муҳим устувор тармоқларининг белгилаб берилиши ҳамда уларни ривожлантириш бўйича барча имкониятларнинг сафарбар этилиши муҳим аҳамият касб этмоқда. Президентимиз И.Каримов ҳам мамлакат иқтисодиѐтида эришилган натижаларга баҳо бериб, жумладан, ―глобал жаҳон иқтисодиѐтида ҳали-бери сақланиб қолаѐтган жиддий муаммоларга қарамасдан, 2012 йилда Ўзбекистон ўз иқ Бюджет ижросини ташкил этиш билан боғлиқ муносабатлар ҳам минтақалар ва маҳаллий бошқарув органларнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш талабларидан келиб чиқиб, ислоҳ қилинмоқда, сифат жиҳатдан янги поғонага кўтарилмоқда. Шунингдек, давлат молиясини ислоҳ қилиш, бюджет ижросининг ғазначилик тизимига ўтиш ва бу тизим ишлаш принципларининг мустаҳкамланиб бориши, давлат маблағларини бошқаришдаги институционал ислоҳотларнинг жадаллашуви шароитида бюджет ижросини ташкил этиш масалалари ҳам бу жараѐнларга янгича ѐндошувларни талаб этмоқда. Давлат бюджетининг ғазна ижросига бсқичма-босқич ўтилиши билан бирга, бюджет ижросини ташкил этишнинг аввалги тизими параллел равишда амал қилиб келаѐтганлиги, жойларда бюджет ижросининг янги тамойиллари ва тартибларини самарали тадбиқ этишга қатор объектив ва суб Битирув-малакавий ишнинг тадқиқот предмети сифатида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети тизимида бюджет ижросини ташкил этиш юзасидан юз берадиган иқтисодий муносабатлар тизимининг амал қилиш механизми танлаб олинди. Битирув малакавий ишининг изданиш объектини бюджет ижросини ташкил этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Молия Вазирлиги, ҳудудий молия бошқармалари, Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга ошириб келинаѐтган тадбирлар тизими ташкил этади. Изланишнинг назарий аҳамияти хорижий ва ўзбек иқтисодчи олимларининг турли даражадаги бюджетларни бюджетларни ижро этиш масалаларига доир асарларини ўрганиш асосида битта кичик ҳажмдаги илмий ишда бюджет харажатлари ижросини назарий жиҳатдан ѐритиб берилганлигида намоѐн бўлади. Ишнинг механизмларини жорий қилиш ва такомиллаштириш йўналишлари ўрганилган. Хулоса қисмида бюджетнинг самарали ижросини ташкил этиш муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўналишлари тўғрисида айрим фикрлар, хулосалар ва амалий тавсиялар берилган. I БОБ. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИНГ НАЗАРИЙ ВА ТАШКИЛИЙ -ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ 1.1. Давлат бюджети ижросини ташкил этишнинг назарий асослари Бугунги кунда давом этаѐтган ва тобора жиддийлашиб бораѐтган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳар бир мамлакат хукумати олдига макроиқтисодий барқарорлик ва изчил ўсиш суръатларини таъминлашга йўналтирилган изчил иқтисодий сиѐсатни юритиш вазифасини қўймоқда. ―Бунда самарали иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга йўналтирилган фискал сиѐсат юритиш масаласи марказий ўринни эгалламоқда. Шу билан бирга умумий иқтисодий мувоз жараѐнининг босқичларини, уларда бюджетни ижро этишнинг зарурлиги, аҳамияти ва вазифаларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Аввало, бюджет жараѐни тушунчасининг мазмунига тўхталадиган бўлсак, бюджет жараѐни - бюджет лойиҳасини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, унинг ижро этилишини назорат қилиш, ижроси ҳақидаги ҳисоботни тайѐрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солиниши билан боғлиқ бўлган давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ҳамда бошқа бюджет жараѐни иштирокчиларининг мақсадли фаолиятидир. Унинг мазмуни мамлакатнинг давлат ва бюджет қурилиши, тегишли ваколатли органлар ва юридик шахсларнинг бюджет ҳуқуқлари билан белгиланади. Бюджет жараѐни, одатда, 1.1-расм. Бюджет жараёни босқичлари 3 Бюджет жараѐнининг давомийлиги юқоридаги тўрт босқичнинг барчасидан иборат бўлиб, одатда, уч йилга яқин давом этади. Бунинг бир йилга яқини бюджет лойиҳасини ишлаб чиқиш, уни кўриб чиқиш ва тасдиқлашга, бир календарь йили (1 январдан 31 декабргача) бюджетни ижро этишга (бюджет йили) ва саккиз ойга яқини бюджетнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тайѐрлашга ва уни тасдиқлашга тўғри келади. Бюджет жараѐнини бошқариш ва ташкил қилишда қуйидаги вазифалар нинг бажарилиши талаб этилади 4 : • мувозанатлаштирилган бозорга кириб боришда барқарор тараққиѐтга эришиш мақсадида максимал даражада моддий ва молиявий резервларни қидириб топиш; алоҳида солиқлар ва бошқа тўловларнинг, шунингдек ижтимоий- иқтисодий ривожланиш прогнозлари ва мақсадли дастурларнинг самарали б ҳисобидан бюджет дефицитига барҳам бериш ѐки уни қисқартириш; иқтисодий минтақалар, хўжалик соҳалари ва бюджетлар ўртасида давлат даромадларининг манбаларини қайта тақсимлаш йўли билан турли даражадаги бюджетларни баланслаштириш мақсадида бюджетни тартибга солишни амалга ошириш; • кенг масштабли барча ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг баланслилиги ва пропорционаллигини таъминлашга имкон берадиган бюджетни ўрта ва узоқ истиқболга мўлжаллаб режалаштиришнинг ролини ошириш; • солиқ мажбуриятларини бажаришда алоҳида фуқаролар даромадлари ва юридик шахсларнинг молиявий фаолиятлари устидан назоратни таъминлаш; замонавий электрон- ҳисоблаш техникаларидан кенг фойдаланиш асосида ва молиявий ҳисоб- китобларнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш орқали бюджетларни тузиш ва ижро этиш жараѐнларини баланс усули – жами бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасида, шунингдек, моддий ва молиявий кўрсаткичлар ўртасида тўғри нисбатларни белгилашни назарда тутади. Бюджетни ижро этиш уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиқлагандан ва мамлакат Президенти имзолагандан сўнг бошланади. Ўзбекистон ҳукумати қуйи ижроия органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари билан мувофиқлаштирилган ҳолда бюджет ижроси тартибини ташкил қилади. Бюджет жараѐнининг бу босқичи ўз ичига бюджетнинг даромадлар ва харажатлар бўйича ижро этишни қамраб олади. Бюджетни ижро этиш иккиѐқлама характерга эга бўлиб, бир томондан, солиқлар ва бошқа тўловларнинг турлари ва манбалари бўйича тўлиқ ва ўз вақтида тушиб туришини таъминлашни, иккинчи томондан, тегишли бюджет тасдиқланган молиявий йил давомида бюд 1.2-расм. Давлат бюджети ижросини таъминлаш 6 Расмдан кўриниб турганидек, бюджетни ижро этиш жараѐнида амалга ошириладиган ишлар бир-бири билан мувофиқлашган ҳолда бажарилиши, шунингдек, қонунчиликда белгилаб қўйилган меъѐрларга амал қилиш таъминланиши ҳамда ҳар бир ваколатли орган томонидан бажариладиган вазифалар мувофиқлаштирилиб турилиши керак. Бюджет ижросига оид бевосита ишлар Молия вазирлиги ва унинг тегишли бўлинмалари ҳамда қуйи органлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва уларнинг жойлардаги органлари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, бу жараѐнда Молия вазирлигининг муҳим таркибий тузилмаларидан бири бўлган Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари алоҳида ўрин эгаллайди. Ғазначилик бюджет ижроси бўйича қуйидагиларни амалга оширади: бюджет даро мажбуриятини қабул қилиш муддатлари ва ҳажмларини тартибга солиш; ажратилган бюджет мажбуриятлари лимити доирасида харажатларни амалга ошириш ҳуқуқига рухсат ѐзувларини амалга ошириш; бюджетдан маблағ олувчилар номидан тўловларни амалга ошириш ва бошқа функциялар. Бюджет ижроси давомида амалга ошириладиган барча операциялар ва бюджетнинг маблағлари Ғазначиликнинг ягона ҳисобрақамларида акс эттирилади. Бу ҳисобрақам ҳамда Ғазначилик ҳудудий бўлинмаларининг ҳисобрақамлари Марказий банк ва бошқа банк муасасаларида жойлашган. Ғазначилик тизими бюджет маблағларига нисбатан кассанинг ягоналиги принципини таъминлайди. Бу принцип барча даромадлар ва бюджет дефицитини молиялаштириш манбаларидан тушумларни ҳамда кўзда тутилган барча харажатларни амалга оширишни бюджетнинг ягона ҳисоб варағидан амалг тартибларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Бюджет харажатлари ижросининг асосий босқичлари қуйидагилар ҳисобланади: • бюджет харажатлари рўйхатини тузиш ва тасдиқлаш; бюджет ажратмалари тўғрисидаги хабарномани тасдиқлаш ва уларни бюджет маблағларини олувчилар ҳамда тақсимловчиларга етказиш, шунингдек бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш; • бюджет мажбуриятларининг лимитлари тўғрисидаги хабарномани тасдиқлаш ва уни бюджет маблағларини олувчилар ва тақсимловчиларга етказиш; бюджет маблағларини олувчиларнинг пулли мажбуриятларини қабул қилиш. Бюджет даромадлар қисмининг ижросини Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси ҳамда уларнинг қуйи органлари таъминлайди. Маъ сертификатини муайян даврга ва тегишли суммага расмийлаштириш йўли билан: • республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан; • Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ѐки маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича – тегишли молия органлари томонидан сарфланади. Давлат бюджетининг ижросини таъминлаш жараѐнида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва барча даражадаги маҳаллий бюджетлар шахсий ҳисоб варақларидаги бюджет маблағлари қолдиқлари тасдиқланган миқдорда айланма касса маблағи меъѐрини шакллантиришга йўналтирилиши керак. Қолдиқларнинг айланма касса маблағи меъѐрининг тасдиқланган миқдоридан ортиқ қисми Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳамда тегишли ҳокимликларнинг қарорига кўра қўшимча х бошланган молия йилидаги харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бюджет маблағларининг аввалги молия йили сўнгги 3 ойининг учдан бир қисмидан ортиқ бўлмаган миқдорларда ҳар ойда амалга оширилмоғи лозим; аввалги молия йилида қилинмаган бюджет харажатлари амалга оширилмаслиги керак; аввалги молия йилида амалда бўлган солиққа тортиш ва мажбурий тўловлар тўлаш тартиби давлат бюджети қабул қилингунга қадар ўз кучини йўқотмаслиги зарур. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, давлат бюджети молия йили бошланганидан кейин қабул қилинган ҳолда харажатларнинг умумий суммаси молия йили давомида қабул қилинган давлат бюджети кўрсаткичларига мувофиқлаштирилиши керак. Баъзи ҳолларда Давлат бюджетининг ижроси давомида бюджетдан ажратиладиган маблағларга ўзгарти • республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан; • Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тегишли молия органларининг тақдимномасига биноан, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимлар томонидан (капитал қуйилмалар моддалари бундан мустасно); 2) тасдиқланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмининг 10 фоизидан ортиғи: • давлат бюджетида кўрсатиб ўтилган бюджет маблағлари олувчилар учун – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан; • республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағлари олувчилар учун – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томо Давлат бюджетини белгиланган параметрлар доирасида ижро этиш алоҳида аҳамиятга эга. Шу сабабли Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари, агар муайян ҳаракатлари бюджет тақчиллигининг қонун ҳужжатларида белгиланган энг юқори даражасидан ошиб кетишига олиб келадиган бўлса, Давлат бюджети даромадларини қисқартирувчи ѐки харажатларини оширувчи бирор-бир ҳаракат қилишга ҳақли эмаслар. Шунга мос равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда маҳаллий бюджетлар қабул қилинганидан кейин молия йили мобайнида айрим турлар бўйича бюджет даромадларини қисқартиришга олиб келувчи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва тегишли маҳаллий ҳокимият вакиллик органининг қарори, агар унда бошқа турлар бўйича даромадларни кўпайтириш ва (ѐки) бюджет харажат Харажатларни кўпайтириш ѐки уларни қисқартириш бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиш йўли билан амалга оширилади. Ўз навбатида, бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади. Солиқлар ва бюджет тўловлари интизомини мустаҳкамлаш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетларга тасдиқланган кўрсаткичлардан ташқари тушган қўшимча даромадлар айланма касса маблағи меъѐри тасдиқланганидан кам бўлмаган миқдорда сақланиб қолган тақдирда қабул қилинган бюджетдагидан ташқари харажатларга йўналтирилиши мумкин. Ушбу масалага доир тегишли қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимлар томонидан қабул қилинади. Бюджет ижросини таъминлашда Давлат бю давомида уларга тегишли бюджетлардан бюджет ссудалари ажратилиши мумкин. Бюджет ссудаларини беришнинг энг кеч муддати ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади. Шунингдек, турли даражадаги бюджетларнинг даромадлари ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик фарқни молия йили давомида айланма касса маблағи меъѐри ҳисобига уни молия йили охиригача тасдиқланган ҳажмга қадар тиклаган ҳолда, бюджет маблағларининг фойдаланилмаган қолдиқлари ҳисобига ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлатнинг қисқа муддатли қимматли қоғозларини чиқариш ҳисобига ҳам қоплаш мумкин. 1.2. Давлат бюджети харажатлари ижросининг ташкилий-ҳуқуқий асослари Давлат молиясини ислоҳ қилиш дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўз олдига таркибий ва институционал ўзгаришларни ам салмоқли қисми қайта тақсимланади. Хусусан, охирги йилларда давлат бюджети харажатлари орқали мамлакат ЯИМининг ўртача (2010-1013 йиллар маълумотлари бўйича) 21-22,3 фоизи қайта тақсимланмоқда. Президент И.Каримовнинг маърузаларида кўрсатилишича, ―Давлат бюджети жами харажатларининг асосий қисми, яъни қарийб 59,2 фоизи ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга қаратилди, унинг 34 фоиздан ортиғи таълим, 14,5 фоиздан кўпроғи соғлиқни сақлаш соҳаларини молиялаштиришга йўналтирилди‖ 7 . Давлат бюджетидан амалга ошириладиган харажатлар аввало ―Бюджет тизими тўғрисида‖ги Қонун билан белгилаб қўйиладиган қуйидаги шакллар ѐрдамида амалга оширилади: 1) бюджет маблағлари олувчиларнинг жорий харажатлари шаклида; 2) жорий бюджет трансфертлари шаклида; 3) капитал х 6) давлат мақсадли жамғармаларига бериладиган бюджет дотациялари ва бюджет ссудалари шаклида; 7) давлат қарзини қайтариш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича тўловлар шаклида; 8) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатлар шаклида. Давлат бюджети харажатлари ижросининг ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳақида сўз борар экан, аввало шуни таъкидлаш лозимки, 2002 йилдан бошланган ва бугунги кунда муваффақиятли амалга оширилиб келинаѐтган Давлат молиясини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш лойиҳаси доирасида бюджет даромадлари ва харажатлари ижросини амалга ошириш, ғазначилик орқали бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлари тўловини амалга ошириш тартибларига бевосита тааллуқли меъѐрийҳуқуқий ҳужжатлар ҳам такомиллашиб бормоқда. Бюджет харажатлари ижросини ташкил этишнинг қонуний-ҳуқуқий ва меъѐрий асосла • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 16 сентябрда 2007-рақам билан рўйхатга олинган ―Давлат бюджетининг ғазна ижроси Қоидалари‖; • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2010 йил 19 ноябрда 2157-рақам билан рўйхатга олинган ―Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом‖ ва бошқалар. II БОБ. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ХАРАЖАТЛАРИ ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ АМАЛИЁТИ 2.1. Давлат бюджети харажатлари ижроси таҳлили Давлатнинг иқтисодиѐтда кечаѐтган жараѐнларга таъсир этиш қуролларидан бири давлат бюджетидир. Давлат бюджет харажатлари орқали жамият талабларига мос равишда пул маблағларини моддий ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳалари ўртасида қайта тақсимлани Давлат бюджети харажатлари ўзининг функционал тайинланишига кўра қуйидаги гуруҳларга бирлаштирилган: 1. Ижтимоий-маданий тадбирларни молиялаштириш харажатлари (таълим, соғлиқни сақлаш, фан, маданият, оммавий ахборот воситалари, жисмоний тарбия ва спорт, ижтимоий таъминот муассасалари ва тадбирларини маблағ билан таъминлаш). 2. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари (болали ва кам таъминланган оилаларга нафақалар, ижтимоий ѐрдамнинг бошқа турлари). 3. Иқтисодиѐт харажатлари (иқтисодиѐтнинг айрим соҳалари ва тармоқларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш). 4. Марказлашган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари. 5. Давлат бошқарув органларини сақлаш харажатлари. 6. Маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларини сақлаш харажатлари (маҳаллалар, фуқаролар йиғинларини сақлаш) 7. Суд, прокуратур Кўрсаткичлар 2012 йил 2013 йил млрд.сўм фоизда млрд.сўм фоизда Давлат бюджети харажатлари 21571 100 26312 100 Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қуватлаш харажатлари 12513 58 15573 59,2 Иқтисодиѐт харажатлари 2372 11,0 2791 10,6 Марказлашган инвестицияларни молиялаштириш 1059 4,9 1300 4,9 Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари харажатлари 629 2,9 825 3,1 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари 191 0,9 287 1,1 Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси 70 0,3 85 0,3 Бошқа харажатлар 4735 21,2 5448 20,7 ―Мамлакатимизда ижтимоий соҳаларни жадал ривожлантиришга 2012 йилда ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Чунончи, давлат бюджети жами 8 Президент И.А.Каримовнинг ―Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш‖ номли маърузасини ўр - марказлашган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари. Бюджетнинг иқтисодиѐт харажатлари охирги йилларда абсолют жиҳатдан ошсада, нисбий жиҳатдан ўзгариши қуйидагича бормоқда: бюджет харажатлари таркибида иқтисодий харажатлар 2011-2012 йилларда 11,5 фоизни, 2013 йил прогнозларига қараганда иқтисодиѐт тармоқларига бюджет маблағларининг 10,6 фоизини йўналтириш кўзда тутилган (2.1жадвал). Иқтисодиѐт тармоқларига йўналтирилган харажатлар камайиб бориш тенденциясига эга. Ўзбекистонда бир қатор энергетика соҳаларини ривожлантириш, тиббиѐт саноати, транспорт, алоқа, агросаноат комплекси ва бошқаларни ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқариш соҳаларига қайтарилмайдиган инвестицияларнинг энг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда. Масалан, 2013 йил прогноз кўрсаткичларига қараганда иқтисодиѐт ха молиялаш учун бюджетдан маълум миқдорда маблағлар ажратилади. Бу маблағлар қуйидагиларга йўналтирилган: • Давлат экологик назоратини амалга ошириш; • Қўриқхоналар ва миллий парклар ташкил қилиш ва уларни қўриқлаш; • Атроф муҳитни муҳофала қилиш, экологик мувозанатни сақлаш борасидаги мақсадли дастурларни амалга ошириш. Марказлашган инвестицияларни давлат томонидан молиялаштириш харажатлари бюджетнинг жами харажатлари ичида катта улушга эга эмас, негаки, бугунги кунда асосий капиталга инвестициялар манбалари ичида марказлашган манбалар, яъни давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар улушини камайтириб бориш йўлидан борилмоқда. Шунга қарамасдан, бюджет харажатлари ичида марказлашган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари 2011 йилда 5,6 фоизни, 2012 йилда ва 2013 йил прогнозларида 4,9 фо Шунга кўра таъкидлаш мумкинки, давлат бюджетининг ижтимоиймақсадлардаги (ижтимоий-маданий соҳалар ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш) харажатлари 2011 йилда жами харажатларнинг 59,5 фоизини, 2012 йилда 58 фоизини ташкил этган, 2013 йил истиқболлари бўйича бу кўрсаткич 59,2 фоиз бўлиши белгиланган. Уларнинг ҳажми ҳам абсолют, ҳам нисбий миқдорларда ошиб бораѐтганлигини 2.1-жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкин. Бюджетнинг тобора ижтимоийлашиб бораѐтганлигини ундан таълим соҳасига ажратилаѐтган маблағлар кўламида кўришимиз мумкин. 2.2-жадвал Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг таълим соҳасига 11 харажатлари (фоизда) Кўрсаткичлар 2010 й. 20 10 й. 2012 й. 2013 й. (прогн.) Давлат бюджетининг таълим харажатлари 33,3 34,7 34,0 34,1 Давлат бюджетидан таълим харажатларининг ЯИМ даги улуши 7,2 узвийлик ҳақида Президент И.Каримов БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган Саммитидаги нутқида: ―Ўзбекистонда ҳар йили таълим учун сарфланаѐтган харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг 10-12 фоизини ташкил этади. Ҳолбуки, жаҳон тажрибасида бу кўрсаткич 3-5 фоиздан ошмайди‖ 11 , - деб таъкидлади. Ўзбекистонда таълимга харажатларнинг бундай юқори даражаси қатор омиллар ва аввало, демографик вазият (мамлакат аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғини 18 ѐшгача бўлган болалар ва ўсмирлар ташкил қилади), шунингдек, Кадрлар тайѐрлаш миллий Дастури билан кўзда тутилган касб- ҳунар коллежлари ва академик лицейлар тармоғининг кенгайиши, уларни бунѐд этиш ва сақлаш харажатларининг ортиб бориши билан боғлиқдир. Давлат бюджетининг ижтимоий-маданий соҳаларни сақлаш харажатлари ичида соғлиқни сақлаш ха Кўрсаткичлар 2010 й. 2011 й. 2012 й. 2013 й. (прогн.) Соғлиқни сақлаш харажатларининг давлат бюджети таркибидаги улуши 12,4 13,1 13,1 14,3 Соғлиқни сақлаш харажатларининг ижтимоиймаданий соҳаларга харажатларидаги улуши 25,1 26,6 26,6 27,4 Давлат бюджетининг мамлакат ижтимоий ҳаѐтидаги аҳамиятини алоҳида таъкидлаган ҳолда, бу борадаги бюджет сиѐсати ижтимоий аҳволни барқарорлаштириш учун кучли мувозанатлаштирилган ижтимоий сиѐсатни олиб бориш, аҳолининг турмуш даражасини муттасил оширишга қаратилган. Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини маблағ билан таъминлашда давлат бюджети алоҳида ўрин эгаллашини юқорида таъкидлаган эдик. Мамлакатимизда давлат бюджетининг ижтимоий мақсадларга йўналтириладиган маблағлари барча харажатларнинг 59-60 фоизини ташкил қилса-да, унинг таркибидаги бевос № Кўрсаткичлар Давлат бюджети жами харажатларига нисбатан фоизда 2011 й. 2012 й. 2013 (прогноз) 1 Давлат бюджетининг ижтимоий мақсадлардаги харажатлари 59,5 58,0 59,2 шу жумладан: 2 Ижтимоий-маданий соҳаларни сақлаш харажатлари 50,2 49,2 52,2 3 Аҳолини ижтимоий қўллабқувватлаш харажатлари 9,3 8,8 7,0 Давлат бюджетининг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш харажатлари тизимида асосий ўринни болали оилалар ва кам таъминланган оилалар учун тайинланадиган нафақа харажатлари ташкил қилади. Ҳозирги кунда болали оналар учун тайинланадиган нафақа 2003 йилнинг 1 январидан бошлаб, энг кам иш ҳақининг 2 баробари миқдорида ўрнатилган. 2012 йилгача 18 ѐшгача болали оилалар учун нафақа қуйидаги миқдорларда тайинланиб келинди: Вояга етмаган бир болали оилалар учун - энг кам иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида; Вояга беришни кучайтириш, республика аҳолисининг реал даромадлари ва фаровонлиги барқарор ўсиши шароитларида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг роли ва масъулиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида‖ги Қарори 14 қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ, ижтимоий нафақаларни тўлашнинг аниқ тарздалигини оширган ҳолда оналарга бола икки ѐшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа тўлашнинг ва кам таъминланган оилаларга моддий ѐрдамнинг амалдаги миқдорлари ва муддатларини сақлаб қолинди. Шу билан бирга, вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақа тайинлашда ҳисобга олинадиган болаларнинг энг кат аҳамиятга эга. Улар мамлакат фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан кафолатланган ижтимоий хуқуқларини амалга оширишнинг молиявий базаси бўлиб хизмат қилади ва ўз навбатида, ижтимоий ишлаб чиқаришга билвосита таъсир кўрсатиб, меҳнат ресурсларининг сифат таркибини яхшилаш, фан ютуқларидан фойдаланиш асосида меҳнат унумдорлигини ошириш учун шарт-шароит яратиш, фантехника тараққиѐтини жадаллаштириш вазифаларини бажаради. 2.2. Ғазначиликда пул маблағларини бошқаришни ташкил этиш амалиѐти Давлат молиясини ислоҳ қилиш, давлат бюджетининг ғазна ижросини жорий этиш, бюджет маблағларини бошқариш ва уларнинг шаклланиши ва ишлатилишини назорат қилиш жараѐнлари мукаммаллашиб, такомиллашиб бормоқда. Бунда навбатдаги қадам бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Давлат бюджетин бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар сметалари ижроси ва давлат бюджети ижроси тўғрисида ҳисобот тузиш; - давлат бюджети маблағларини ягона ғазначилик ҳисоб рақами, шунингдек тегишли бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўртасидаги касса узилишларининг олдини олишни таъминлайдиган ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларини жорий этиш орқали бошқариш. Бу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, Ғазначилик Давлат бюджетининг пул маблағларини режалаштириш ва бошқариш билан боғлиқ аниқ фаолиятларни амалга оширади. Унинг бу борадаги фаолияти ―Давлат бюджетининг пул маблағларини режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисидаги Низом‖ 15 билан тартибга солинади. Аввало шуни таъкилдаш керакки, давлат бюджетининг пул маблағларини бошқариш деганда бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларини ўз вақтида амалга оши 2.1-расм. Давлат бюджетининг пул маблағларини бошқариш тартиби 18 Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар тўловини ўз вақтида амалга ошириш ва бюджетларнинг даромадлар ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик касса узилишларини бартараф этиш учун Ғазначилик бўлинмалари: - ғазна ҳисобварақларидаги айланма касса маблағларини белгиланган тартибда ишлатиши; - тегишли бюджетлар томонидан бюджет ссудалари олиниши ташаббуси билан чиқиши; 34 Давлат бюджетининг пул маблағларини бошқариш Бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида ғазна ҳисобварақларидаги ҳамда Молия вазирлиги Ғазначилиги валюта ҳисобварақларидаги ( миллий ва хорижий валютадаги ) пул маблағларини бошқариш бюджетларнинг даромадлар ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик касса узилишларини оператив бар 18 ―Давлат бюджетининг пул маблағларини режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисидаги Низом‖ Адлия вазирлигида 02.08.2011 й. 2112-1-сон билан рўйхатга олинган МВ Буйруғи асосида тайѐрланди. 35 маблағларни жалб қилишда қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа манбалардан (республика бюджети бўйича) фойдаланиши мумкин. Давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлар пул оқимини режалаштириш мақсадида кассали режалаштириш амалга оширилади. Кассали режалаштириш қуйидагиларга бўлинади: - йиллик кассали режалаштириш; - жорий (оператив) кассали режалаштириш. Республика ва маҳаллий бюджетларнинг йиллик кассали режалаштирилиши тегишли бюджетларнинг ойлик даромадлар ва харажатлар ѐйилмасига асосан амалга оширилади. Республика ва маҳаллий бюджетларнинг тасдиқланган даромад ва харажатлар ѐйилмаси асосида Давлат бюджетининг даромад ва харажатлари ѐйилмаси тузилади ва тасдиқланади. Республика ва маҳаллий бюджетларнинг жорий кассали режалаштирилиши тегишли молия йили учун маълум муддатга (ой, ойнинг б - туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари бўйича - ҳудудий молия органлари томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган тегишли бюджетларнинг чорак ҳажмлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг туман (шаҳар) бўлинмалари билан биргаликда уларда мавжуд маълумот (ахборот)лар асосида ҳамда жойлардаги тегишли давлат солиқ хизмати органлари томонидан тақдим қилинган кутилаѐтган даромадлар тушуми тўғрисидаги тезкор маълумотларга асосан тузилади. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари бўйича даромадлар прогнози Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича Ғазначилик бошқармалари билан биргаликда, уларда мавжуд маълумот (а "Ўзпахтасаноат" уюшмаси корхоналарига тушадиган маблағлар; "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси корхоналари валюта тушумининг қисман сотувидан тушадиган маблағлар; - бюджет ташкилотларининг товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчилар олдидаги кредитор қарздорликни тўлаш учун тушадиган марказлашган маблағлар; - бир марталик тусга эга бошқа турдаги тушумлар. Туман (шаҳар) солиқ инспекцияси кутилаѐтган тушумларда инобатга олинмаган, бир марталик тусга эга тушумлар тушганда, туман (шаҳар) Ғазначилик бўлинмаларига илгари тақдим қилинган, кутилаѐтган тушумлар тўғрисидаги маълумотларга ўзгартириш киритишга ҳақлидир. Бюджетдан маблағ олувчилар ва харажатлар турларининг устувор йўналишларини аниқлаш тегишли Ғазначилик бўлинмалари ва молия органлари томонидан амалга оширилади. Ўрна - тартиби тўғрисида"ги Низомда 17 кўзда тутилган тартибга кўра тегишли бюджетлар учун режадан ташқари бюджет ссудаларини жалб қилиш ташаббуси билан чиқиши мумкин. Бунинг учун Ғазначилик бўлинмалари тегишли молия органларига асос бўлувчи керакли ҳисоб-китобларни илова қилган ҳолда бюджет ссудасига бўлган талаб тўғрисидаги хатни юборади. Харажатлар тўлови рухсатномаси Ғазначилик бўлинмалари томонидан ҳар бир бюджетдан маблағ олувчига бюджет маблағлари бўйича харажатлар база сметаси суммаси доирасида берилади. Республика бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган бюджетдан маблағ олувчилар учун ХТРларни бериш қоида тариқасида ойда бир марта амалга оширилади. ХТР кўрсатилган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, иш ҳақидан ажратмалар, капитал қўйилмалар харажатлари, коммун миқдорида, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно; - ягона ижтимоий тўлов - ҳар ойнинг 1 - 5 саналарида; ижтимоий нафақалар (вояга етмаган болалари бўлган оилаларга нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ѐрдам, стипендиялар ва бошқалар) - ҳар ойнинг 1 - 15 саналарида. ХТР берилган, бироқ ҳали юридик ва молиявий мажбуриятлар олинмаган, шунингдек касса харажатлари амалга оширилмаган бюджетдан маблағ олувчиларга ажратилган бюджет маблағларининг суммасини камайтириш зарурияти пайдо бўлса, Ғазначилик бўлинмалари томонидан илгари берилган ХТР суммаларини камайтириш мақсадида минус ишораси билан ХТР берилади. Бундан сўнг тегишли молия органлари томонидан Ғазначилик бўлинмалари билан биргаликда бюджетдан ажратилган маблағлар суммаларини аниқлаштириш чоралари амалга оширилади. - Юқоридаги боб ва параграфларда номи келтирилган 2007-рақам билан рўйхатдан ўтказилган ―Давлат бюджетининг ғазна ижроси Қоидалари‖га мувофиқ, бюджет тизимининг тегишли бўғинидан (республика бюджети, вилоят, туман ва шаҳар бюджетларидан) маблағ олувчиларнинг бюджет ҳисобидан маҳсулот етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек капитал қурилиш буюртмачиларининг шартномалари ғазначилик бўлинмаларида мажбурий тартибда рўйхатга олинади. Бунда, бюджет маблағлари ҳисобидан бюджетдан маблағ олувчиларнинг товар (иш, хизмат)лар етказиб бериш бўйича тузадиган шартномаларида, қоидага кўра, 15 фоиз миқдорда олдиндан тўлов амалга оширилади. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг иккинчи томон олдидаги юридик мажбуриятлари тузилган шартномалар (контрактлар), қонун ҳужжатлари (мисол учун йиғимлар, ба I ва II гуруҳ харажатлари бўйича юридик мажбуриятлар иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатларни тўлаш учун нақд пул олишга сўровномалар асосида рўйхатга олинади. Бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет маблағлари ҳисобидан шартномалари фақат харажатларни қоплашга манбанинг мавжудлиги тўғрисидаги тасдиқнома ва ушбу мақсадларга ажратилган бюджет 42 маблағлари (лимитлари) мавжуд бўлган харид ҳажмигагина тузилиши мумкин. Бюджетдан маблағ олувчилар билан маҳсулот етказиб берувчилар (пудратчилар) ўртасидаги шартномаларнинг амал қилиш муддати тегишли молия йилининг 31 декабридан кечикмаган муддатга тузилиши лозим, бажариш муддати бир неча йилни ташкил қилиши мумкин бўлган (капитал қўйилмаларнинг бир неча йилга мўлжалланганлигини тасдиқловчи манзилли рўйхатлар асосида) капитал қўйилмалар (капитал қурилиш, реконструкция) бўйича шартномалар бундан мустасно. Бюджетдан маблағ олувчилар ва маҳсулот етказиб берувчилар ўртасида тузилган шартномалар ғазначилик бўлинмаларига қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда тақдим қилинади: • 100 минг АҚШ долларига тенг миқдордан кам бўлган шартномаларни маҳсулот етказиб берувчини танлаш бўйича ўтказилган эн Бюджетдан маблағ олувчилар маҳсулот етказиб берувчилар билан шартномалар тузишда ва уларни ғазначилик бўлинмаларига рўйхатга олиш учун тақдим қилишда қуйидаги талабларга амал қилишлари лозим: шартномалар маҳсулот етказиб берувчи ва буюртмачи (бюджетдан маблағ олувчилар) томонидан имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар томонидан имзоланади ва икки томоннинг муҳрлари билан тасдиқланади; буюртмачи (бюджетдан маблағ олувчилар) нинг реквизитларида, шунингдек буюртмачи (бюджетдан маблағ олувчи) нинг харажатлари тўлови амалга ошириладиган тегишли ғазна ҳисобварағи ҳам кўрсатилади. Бюджет маблағлари ҳисобидан, ғазначилик бўлинмалари томонидан ғазна ҳисобварақлари орқали тўланадиган, бюджетдан маблағ олувчилар билан маҳсулот етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларда томонларнинг юридик манзиллари Ғазначилик бўлинмалари шартномаларни масъул ходим томонидан шартноманинг биринчи ва иккинчи асл нусхалари ва кўчирма нусхасининг барча варақларига ―Рўйхатга олинган‖ штампини қўйиш ва рўйхатга олинган рақами ва санаси кўрсатилиб, уларни ғазначилик бўлинмасининг ваколатли шахси имзоси ва ғазначилик бўлинмасининг муҳри билан тасдиқлаш орқали рўйхатга олади. Рўйхатга олингандан сўнг, шартноманинг икки асл нусхаси бюджетдан маблағ олувчига қайтарилади, рўйхатга олинган шартноманинг кўчирма нусхаси ғазначилик бўлинмасида ҳисобга олиш ва сақлаш учун қолдирилади. Шартномалар ҳисоби Ғазначилик дастурий мажмуида электрон тарзда бюджетдан маблағ олувчининг номи ва реквизитлари, шунингдек шартнома суммаси, унинг рақами ва тузилган санаси, ғазначилик бўлинмаси томонидан рўйхатга олинган рақами ва сана ҳужжатлар тегишли ваколатга эга бўлган масъул шахслар томонидан имзоланиши ва ташкилот муҳри билан тасдиқланиши шарт. Амалдаги қонунчилик талабларига кўра бюджет ташкилотлари олдиндан энг камида 20 фоиз тўловни амалга оширишлари талаб қилинади. Молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш чоғида Ғазначилик томонидан амалга ошириладиган назорат қуйидагиларни ўз ичига олади (2.2-расм): 2.2-расм. Ғазначилик томонидан амалга ошириладиган назорат 18 Юқорида таъкидланган ―Қоидалар‖га мувофиқ, Бюджетдан маблағ олувчиларнинг иккинчи томон олдидаги молиявий мажбуриятлари уларга товар (иш, хизмат)лар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатларни ҳисоблаш ведомостлари асосида қабул қилинади 19 . Молиявий мажбуриятлар, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган х бадаллар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан ташқари, олдин тузилган шартномалар ва юридик мажбуриятлар қабул қилинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар доирасида қабул қилинади. I ва II гуруҳ харажатлари бўйича молиявий мажбуриятлар иш ҳақи ва унга тенглаштирилган харажатлар тўлови учун нақд пул маблағларини олишга сўровнома, шунингдек ушбу гуруҳлар харажатлари бўйича тўлов топшириқномалари асосида рўйхатга олинади. Ғазначилик бўлинмалари ғазна ҳисобварақларидан тўлов топшириқномалар асосида ташкилот ва муассасаларни сақлаш, марказлаштирилган тадбирларни ўтказиш, капитал қўйилмалар ва бошқа мақсадлар учун тўловларнинг тасдиқланган харажатлар сметаси ва капитал қўйилмалар лимитлари доирасида амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли Тегишли бюджет бўйича I ва II гуруҳ харажатлари тўлови учун ғазна ҳисобварақларида зарур маблағларни қоплайдиган қолдиқлар мавжуд бўлганда, I ва II гуруҳ харажатларини тўлиқ амалга оширган ташкилотлар бўйича IV гуруҳ харажатларини амалга оширишга рухсат этилади. Бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлаш тартиби схематик тарзда 5-иловада акс эттирилган. IV гуруҳ ―Бошқа харажатлар‖ бўйича маблағларнинг сарфланиши ўрнатилган лимитлар доирасида қуйидаги навбатга риоя қилган ҳолда амалга оширилади: овқатлантириш; дори-дармонлар; коммунал хизматлар; бошқа харажатлар. ҲҒҲда овқатлантириш харажатлари бўйича тўланмаган маблағлардан ошиқча маблағлар мавжуд бўлган ҳолларда, ушбу ошган маблағлар доирасида дори-дармонлар бўйича (тўртинчи гуруҳнинг бошқа харажат турлари бўйича ҳам) харажатларни амал аниқланади. Қабул қилинган молиявий мажбуриятлар юридик мажбуриятлардан ортиқ бўлган ҳолларда, бюджет маблағларининг иқтисоди тегишли ўтган давр учун аниқланган бюджет маблағлари лимитлари ва қабул қилинган молиявий мажбуриятлар ўртасидаги фарқ доирасида аниқланади. Агар шартномага унинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича қўшимча келишув тузилмаган бўлса, шартноманинг муддати тугаши билан маҳсулот етказиб берувчи (пудратчи) томонидан товар (иш, хизмат)лар етказиб бериш бўйича мажбуриятнинг бажарилиши тугатилади. Бунда, амал қилиш муддати жорий йилнинг 31 декабригача бўлган шартномалар муддатини узайтириш бўйича қўшимча келишув тузишга йўл қўйилмайди (капитал қўйилмалар бўйича шартномалардан ташқари). Амал қилиш муддати тугаган шартномалар бўйича маҳсулот етказиб берувчиларнинг етказиб б Амал қилиш муддати тугаган шартномалар бўйича молиявий мажбуриятлар миқдори рўйхатга олинган юридик мажбуриятлар суммасига нисбатан кам қабул қилиниши натижасида бюджет маблағларининг иқтисоди юзага келган холларда, юридик мажбуриятлар суммаси қабул қилинган молиявий мажбуриятлар суммасига буюртмачи ҳамда маҳсулот етказиб берувчи (пудратчи) ўртасидаги солиштирма далолатнома асосида мувофиқлаштирилади. Хулоса қилиб айтганда, ғазначиликни жорий этиш давлат молиясини бошқаришнинг мавжуд тизимини янада такомиллаштиришга кўмаклашади. Ғазначиликдан ўз вақтида ва муҳим ахборот олиниши туфайли Молия Вазирлиги томонидан молия тизими ҳамда иқтисодиѐтдаги қисқа муддатли кундалик ҳолатларни тезкор аниқлашга ѐрдам берган ҳолда, бюджетнинг таъсирчан ролини кучайтиради. Бундай тизимда бюджет бозорга доир III БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ХАРАЖАТЛАРИ САМАРАЛИ ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛЛАРИ 3.1. Ғазначиликнинг давлат бюджети харажатлари ижросини ташкил этишдаги фаолиятини такомиллаштириш Мамлакатимизда иқтисодиѐтни модернизациялаш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш шароитида давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур жараѐннинг ўта муҳим қисмларидан бири сифатида умумдавлат молия тизимининг бош бўғини - давлат бюджетини бошқариш, бюджет жараѐнини ташкил этишни замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, хусусан бюджет ижросида кассали тизимдан жаҳон амалиѐтида синалган ва ўзининг ижобий натижаларини берган давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтиш амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг ―Давлат бюджетининг Ғазначилик тизимининг аввал амал қилган тизим олдидаги яна бир устун томонларидан бири бу вақт менежменти нуқтаи назаридан, инсоннинг энг қимматли ―ресурс‖ларидан бири бўлмиш вақтнинг тежалишидир, яъни бунда товар етказиб берувчи ва бюджет ташкилоти ўртасидаги ҳисоб-китоблар олдинги муддатга нисбатан 2-3 баравар қисқарган. Келажакда эса барча операциялар автоматлаштирилган тарзда ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширилиши маблағларнинг шартли айланиш тезлигининг кескин ошишини таъминлайди. Ғазначилик тизимида амалдаги кўп вақт ва меҳнатни талаб қилувчи солиқ тўловчиларнинг маблағларини республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобрақамларига келиб тушиши олдидан кўплаб транзит ҳисобрақамларидан ўтиб келишини талаб қилувчи жараѐн ўрнига тўғридан-тўғри бюджетнинг барча даромадлари Марказий банкдаги яг тизимининг айби билан ишлатилмасдан қолмоқда. Гўѐки сунъий равишда бюджет маблағлари иқтисод қилинмоқда. 2. Бюджет ташкилотларига уларнинг ҳисобварақларидан кўчирмалар ўз вақтида берилмаяпти. Бу эса ташкилотларда маблағлардан қай тарзда ишлатилаѐтганлиги ҳақида ўз вақтида ахборот олиш ва тегишли хулосалар қилиш имкониятини бермаяпти. 3. Ғазначилик органига топширилган шартномалар уч иш кунида кўриб чиқиши белгиланган. Амалда эса бу муддат кўп ҳолларда 10-15 кунга чўзилиб кетмоқда. Ғазначилик тизимининг айрим ходимлари бюджет ташкилотларидан турли-туман қўшимча маълумотномалар талаб қилиш йўли билан шартномаларни ўз вақтида расмийлаштирмаяптилар. Натижада бюджет ташкилоти турли ҳамкорлари олдида ўзига олган мажбуриятларини бажариш имкониятини йўқотмоқда. 4. Ғазначилик тизими ходимлари модди ушбу хизматга кетадиган харажат айрим ҳолларда тузиладиган шартнома қийматидан ошиб кетмокда. Шунинг учун ҳам маълум меъѐрни белгилаб, уни ҳуқуқий асослаб қўйиш мақсадга мувофиқ. Демак, келажакда давлат бюджети ғазна ижросининг хуқуқиймеъѐрий асосларини янада такомиллаштириш лозим эканлиги кўриниб турибди. 6. Бюджет ижроси ҳисоботини олиб бориш бўйича ғазначилик органлари масъулиятини ошириш ҳам ҳал қилиниши талаб этилаѐтган камчиликлардан биридир. Негаки, Ғазначилик органи ходимларининг ҳуқуқ ва бурчлари қатьий равишда белгиланиб, улар барча бюджет ташкилотларига етказилса, иш сифати ўз-ўзидан ошиши маълум. Айни пайтда бюджет ташкилотлари мазкур тизим ходимининг ҳар бир талабини бажаришга мажбур бўлишмоқда. 7. Ягона ғазна ҳисобварағини амалиѐтга жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бюджет 3.2. Ғазначиликда бюджет харажатларини бошқаришни такомиллаштириш йўллари Яна бир тактик масала тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ: Ғазначилик идораларининг асосий вазифаларидан бири – бу бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳисобланади. ―Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш‖га ғазначилик органлари ва бюджет жараѐнининг бошқа иштирокчилари ҳамкорлигида Давлат бюджети пул маблағларини унинг даромадлари ва харажатлари мутаносиблигини таъминлаган ҳолда режалаштириш ва бошқариш усулисиз эришиб бўлмайди. Шу сабабли мантиқий занжир тарзида ўзаро боғлиқ мазкур вазифалар билан боғлиқ қоидалар бир қатор муҳим меъѐрий ҳужжатларда алоҳида белгилаб қўйилганлиги бежиз эмас. Давлат бюджети ғазна ижроси борасидаги тажриба ва сўз бораѐтган вазифанинг бугун Амалдаги қонунчиликка кўра, ғазначилик бўлинмалари зиммасига юклатилган энг асосий вазифалар қаторига бюджетдан маблағ олувчилар шартномалари харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга қатъий мувофиқ равишда тузилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш асосида мазкур шартномаларни мажбурий рўйхатдан ўтказиш, харажатлар сметаси ва рўйхатга олинган шартномаларда назарда тутилган қатъий суммалар доирасида товарлар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи)ларнинг бевосита ҳисоб рақамларига бюджетдан маблағ олувчилар номидан ва уларнинг топшириғи бўйича тўловларни амалга ошириш орқали тўлов интизомига сўзсиз риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш киради. Бироқ бюджетдан маблағ олувчининг харажатлар сметасида белгиланган маблағ доирасида шартнома имзоланмайдиган ва и интизоми бузилиши, низолар ва улар асосида ортиқча молиявий санкциялар юзага келиши, шунингдек, дебиторлик қарзларини ундира олмаган томоннинг солиқларни ўз вақтида тўлай олмаслик ва бошқа масалаларда қийинчиликларга дучор бўлиши каби бир қатор салбий ҳолатларнинг олдини олади. Давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлар пул оқимини режалаштиришнинг асосий мақсади Давлат бюджети пул маблағларини бошқариш учун асосланган ҳисоб-китоблар кўринишида пойдевор бўлиб хизмат қилиш бўлса, ўз навбатида Давлат бюджети пул маблағларини бошқаришнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат: – бюджетларнинг даромадлар ва харажатлари ўртасидаги вақтинчалик касса узилишларини оператив бартараф этиш; – бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатлар тўловини ўз вақтида амалга ошириш; – ҳудудий (республика) ғазна ҳисобва томонидан бюджетдан маблағ олувчига бериладиган бюджетдан ажратилган маблағлар суммасини акс эттирадиган ҳужжат. Ажратилган ХТР суммаси молия йилининг охиригача ҳақиқий ҳисобланади. Республика ва маҳаллий бюджетларнинг йиллик кассали режалаштирилиши тегишли бюджетларнинг ойлик даромадлар ва харажатлар ѐйилмасига асосан амалга оширилади. Низом орқали жорий кассали режалаштирилиш билан боғлиқ амалиѐтга киритилган янгиликлардан бири сифатида ғазначилик бўлинмалари томонидан бюджетдан маблағ олувчиларга ХТР берилиши асосида республика ва маҳаллий бюджетлар ижроси амалга ошириладиган шароитда ушбу икки даражадаги бюджетларнинг ойлик даромад прогнозига асосан кассали режалаштирилиши учун зарур ахборот – кутилаѐтган даромадлар тушуми тўғрисидаги тезкор (оператив) маълумотлардан фойдаланилишини ал ўртасидаги касса узилишларини бартараф этиш мақсадида ХТР фақат тегишли даврда ҲҒҲ (РҒҲ)га тушиши кутилаѐтган суммалар доирасида (яъни, ―даромадга қараб буромад‖ тамойилида) берилади. Юқоридагиларнинг барчаси, токи давлат мавжудлиги унинг вазифалари билан билан боғлиқ улкан харажатларнинг ҳамда уларнинг молиявий манбаси бўлмиш даромадларнинг мутаносиблигига боғлиқ бўлар экан, Давлат бюджетининг пул маблағларини режалаштириш ҳамда бошқариш тартибини доимий тадқиқ қилиш ва такомиллаштиришни тақозо қилишини кўрсатади. ХУЛОСА Маълумки, 2013 йил 18 январ куни Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2012 йил якунлари ва 2013 йил истиқболларига бағишланган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ―Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан орқали давлат бюджети харажатларини оптималлаштириш ... каби омиллар сезиларли таъсир кўрсатди 21 . Мазкур битирув-малакавий ишда асосан ғазначилик шароитида давлат бюджетининг самарали ижросини таъминлаш масалалари, ғазначиликнинг фаолият механизми ва унинг фаолиятини такомиллаштириш масалалари ўрганилди. Изланишларимиз асосида шаклланган ҳулосаларимиз қуйидагилардан иборат: Биринчидан, давлат молиясини ислоҳ қилиш доирасида давлат бюджетининг ғазна ижросини жорий этиш, бюджет маблағларини бошқариш ва уларнинг шаклланиши ва ишлатилишини назорат қилиш жараѐнлари мукаммаллашиб, такомиллашиб бораѐтган бугунги даврда давлат бюджетининг ғазна ижросини татбиқ этиш ҳисобига бюджет тизимини янада ислоҳ қилиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет маблағларининг мақсадли сар 34-35 фоизи қайта тақсимланади. Шундай экан, барча жамият аъзоларининг маблағлари ҳисобига шаклланаѐтган бюджет маблағларини самарали ишлатиш, иқтисодиѐтнинг устувор йўналишларига, ижтимоий муаммоларни юмшатишга, аҳоли бандлигини оширишга, унга етарли яшаш ва меҳнат шароитларини яратишга, меҳнат ҳақи даражасини оширишга ва бу билан меҳнатга масъулият ва қизиқишни рағбатлантиришга сарфлаш лозим. Тўртинчидан, мамлакатда иқтисодий фаолликка давлат томонидан аралашувнинг қиймат воситаларидан бири давлат бюджетидир. Шубҳасиз, пул маблағларини йўналтиришнинг бюджет усули уларнинг аниқ манзилли бўлишини таъминлайди, лекин бу усул салбий оқибатларга ҳам олиб келишини яқин ўтмиш амалиѐти кўрсатди. Бозор иқтисодиѐти амал қилишининг жаҳон амалиѐти шуни кўрсатадики, бюджет маблағларини ажратиш шаклида сафарбар қилиш, экологик мақсадларга йўналтирилаѐтган маблағларнинг мақсадга мувофиқ ишлатилишини таъминлаш зарурдир. Олтинчидан, маълумки, уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш аҳоли турмуш даражасини белгиловчи асосий омиллардан ҳисобланади. Кейинги йилларда барчамиз учун муҳим ҳаѐтий аҳамият касб этувчи мазкур соҳада ечимини кутаѐтган жиддий муаммолар нисбатан барқарор сақланиб қолмоқда. Бу муаммоларни фақат бюджет механизмлари билангина ечиш имкониятлари чегараланганлиги шароитида коммунал соҳани янада ислоҳ қилиш, бошқарув тизимини такомиллаштириш ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, буғқозонларни ва иссиқлик таъминоти тизимларини модернизация қилиш дастурини ишлаб чиқиш, бу дастурни молиявий таъминлаш масалаларини ҳал қилиш орқали коммунал соҳадаги мавжуд муаммоларни бартар ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ I. Ўзбекистон Республикаси қонунлари. Ўзбекистон Республикаси Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2001.- 39б. (ўзгартириш ва қўшимчалар билан) 2. ―Бюджет тизими тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси қонуни. 14.12.2000. (ўзгартириш ва қўшимчалар билан) 3. ―Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни. 26.08.2004. (ўзгартириш ва қўшимчалар билан) 4. ―Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги Президент Қарори. ПҚ594-сон, 28.02.2007. 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Давлат хариди тизимини оптималлаштириш ва унга кичик бизнес с 8. ―Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметлари тўғрисида‖ги Президент қарори. ПҚ-1887-сон 25.12.2012. 9. ―Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида‖ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябр 414-сон Қарори (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 16.06.07. 148-сон қарори билан тасдиқланган янги таҳрири). 10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг ―Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш лойиҳасини амалга оширишга тайѐрланиш чора-тадбирлари тўғрисида‖ги 144-сон Қарори 26.04.2002 й. 11. ―Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиѐти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. – Президент И.Каримовнинг 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўз 14. Мамлакатимизни модернизация қилиш йўлини изчил давом эттириш –тараққиѐтимизнинг муҳим омилидир. – Президент И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи, 07.12.2010. 15. Президент И.Каримовнинг БМТ Саммити Мингйиллик Ривожланиш Мақсадларига бағишланган ялпи мажлисидаги нутқи. Халқ сўзи // 21.09.2010 16. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф етишнинг йўллари ва чоралари / И.А.Каримов. – Т: Ўзбекистон, 2009. – 56 б. 17. Каримов И.А. Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиѐтини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Тошкент.: ―Ўзбекистон‖. 2011 й. 18. Каримов И.А. 2012 йил ватанимиз тараққиѐтини янги босқичга кўтарадиган йил 23. ―Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида турувчи ташкилотларнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом‖. ЎзР Адлия вазирлигида 2157-рақам билан рўйхатга олинган. 19.11.2010. 24. ―Ўзбекистон Республикаси бюджет таснифини қўллаш бўйича Йўриқнома‖ ЎзР Молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65- сон буйруғига илова. ЎзР Адлия вазирлигида 2146-рақам билан рўйхатга олинган. 19.11.2010. 25. Хом ашѐ, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисида НИЗОМ (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2009 й. ПҚ-1245-сон Қарори билан тасдиқланган янги таҳрири) 26. Ўзбекистон Республика товар-хом ашѐ биржасида бошланғич нархни пасайтириш юзасидан електрон аукцион сав чоралари‖ номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. Т.: ―IQTISOD-MOLIYA‖ , 2009. 100б. 30. Ибрагимов А.К., Сугирбаев Б.Б. Бюджет назорати ва аудити: Ўқув қўлланма. Т.: «инфоCОМ.uz». 2009. 192б. 31. Каримов И.нинг ―Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари‖ номли асарини ўрганиш бўйича Ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисодиѐт. 2009. 120б. 32. Маликов Т.С., Хайдаров Н.Х. Бюджет даромадлари ва харажатлари. Ўқув қўлланма. Т.: ―IQTISOD-MOLIYA‖, 2007. – 245 б. 33. Маликов Т.С., Хайдаров Н.Х. Давлат бюджети. Ўқув қўлланма – Т.: ―IQTISOD-MOLIYA‖, 2007. 84 б. 34. Нурмухамедова Б., Кабирова Н. ―Молия‖, Ўқув қўлланма. Т:, ―IQTISOD-MOLIYA‖, 2012. 207б. 35. Срожиддинова З. Бюджетлараро муносабатлар. Т.:«инфоCОМ.uz». 2010. 156 б. 36. Срожиддинова З. Бюдже 40. Қосимова Г., Шаакрамов К. Маҳаллий бюджетлар. Ўқув қўлланма. – Т.: ―Молия‖, 2012. 260 б. 41. Қосимова Г.. Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими. Ўқув қўлланма. Т.: ―IQTISOD-MOLIYA‖, 2008. 372 б. 42. Қосимова Г.А. Маҳаллий бюджетларни тузиш ва ижросини таъминлаш. Ўқув қўлланма. Т.: ―Фан ва технология‖. 2007. 201 б 43. Ҳайдаров М., Сувонқулов А., Сугирбаев Б., Нурматов Б. Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими. Ўқув қўлланма. Т.: ―IQTISODMOLIYA‖, 2010. 235б. 44. Афанасьев М.П. Бюджет и бюджетная система (изд:2), ЮРАЙТ, 2011. 782 стр. 45. Нешитой А.С. Бюджетная система Российской Федерации (изд:10), Дашков и К. 2011. 336 стр. 46. Селезнев А.З. Бюджетная система Российской Федерации. Магистр. 2011. 383 стр. III. Даврий нашрлар, статистик тўпламлар ва ҳисоботлар 47. Умаров Б. Сол 50. Қурбонов Ж. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ундиришнинг амалдаги ҳолати таҳлили. ―Молия‖ илмий журнали. 2/2012. 53-бет. 51. ―Бюджет ижросига ғазначилик тизимини жорий етишнинг долзарб муаммолари‖ мавзусидаги Республика илмий-амалий конференция материаллари тўплами. – Тошкент: ―IQTISOD-MOLIYA‖ нашриѐти, 2011 й. 52. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий-ижтимоий тараққиѐтининг мустақиллик йилларидаги (1990-2010 йиллар) асосий тенденция ва кўрсаткичлари ҳамда 2011-2015 йилларга мўлжалланган прогнозлари: статистик тўплам. Т.: ―O’zbekiston‖ НМИУ, 2011. IV. Интернет сайтлари www.gov.uz (Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали) www . undp . uz (БМТТД расмий сайти) www . lex . uz (Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги) www . publicfinance . uz (Ўзбекистонда бюджет ислоҳотлари
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha