Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 96.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ғазначилик тизимида нархлар мониторингини амалга ошириш тартиби ва унинг механизми

Купить
1Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўқув Маркази МАВЗУ: Ғазначилик тизимида нархлар мониторингини амалга ошириш тартиби ва унинг механизми 2Режа:  Ғазначилик тизимида нархлар мониторингини амалга оширишнинг зарурияти ва аҳамияти.  Нарх ва нарх шаклланиши.  Ғазначиликда нархлар мониторингини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари.  Тендер савдоларини ташкил этишнинг асосий мақсади ва унинг асосий тамойиллари.  Тендер савдолари ва уларни ташкил қилиш механизми. 3Газначиликнинг асосий максадлари Бюджет маблағларини самарали бошкариш Бюджет маблағлари устидан назоратни кучайтириш Бюджет ижроси хисоботлари сифатини ошириш ва тайёрлаш муддатини кискартириш Газначилик тизимининг асосий мақсади 4Молиявий назорат (босқичларга кўра) Дастлабки молиявий назорат Жорий молиявий назорат Якуний молиявий назоратБюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш уч босқичли назоратни тўлиқ жорий қилишни тақозо этади . 5Молиявий назоратни амалга оширувчи органлар Дастлабки ва жорий назорат Бюджетдан маблағ олувчилар ва газначилик органлари Якуний назорат Молия возирлиги назорат-тафтиш бошкармаси ва бошка давлат органлари 6Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.02.2007 й. Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида N ПҚ-594 сонли қарорига асосан давлат бюджетининг ғазна ижросини татбиқ этиш ҳисобига бюджет тизимини янада ислоҳ қилиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни кучайтириш, барча даражалардаги бюджет даромадлари ва харажатларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида: бюджет ташкилотларининг товар (иш, хизмат)лар етказиб берувчилар билан шартномаларини, шунингдек Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан капитал қурилиш бўйича буюртмачиларнинг шартномалари харажатлар сметасида кўрсатилган суммалар ва мақсадларга қатъий мувофиқ равишда тузилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатиш асосида 7 бюджет ташкилотларини, шу жумладан мудофаа ва хавфсизлик тузилмаларини молиялашга йўналтириладиган бюджет маблағларидан фойдаланишни мақбуллаштириш устидан мониторингни амалга ошириш, бунда улар томонидан тузилаётган шартномаларнинг сифати таъминланишини, уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва нарх-наво ечимини назарда тутиш ҳамда воситачилик хизматларидан воз кечиш кўзда тутилади . 8Бюджет ташкилоти контрагентдан товарлар сотиб олиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) тўғрисида офертани (таклифни) қабул қилиб олганидан сўнг, шартномани акцептлайди (имзолайди) ва Ғазначиликка рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади. Юридик мажбурият вужудга келиши учун бу шартноманинг рўйхатдан ўтказилиши талаб қилинади. Ғазначиликда юридик мажбурият вужудга келишидан аввал дастлабки назоратни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлиб, бу нархлар мониторинги орқали таъминланади. Мониторинг – кузатиш, корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида ахборотни йиғиш ва умумлаштириш тизимидир. Нархлар мониторинги эса руйхатдан ўтказиладиган шартномалар воситачилик хизматларисиз тузилганлиги ҳамда нархларнинг мақсадга мувофиқлигини кузатишдир . 9Молия вазирлиги Ҳайъати йиғилишида Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи - вазир ўринбосари Б.Ашрафхановнинг маърузасидан кўчирмалар Руйхатга олинган ва кайтарилган шартномалар Ҳисобот даврида Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида 210 мингдан ортиқ 1 трлн. 335,1 млрд.сўмлик шартномалар рўйхатга олинди, 26,5 мингта (тақдим қилинган шартномаларнинг 11,2 %) 196,7 млрд.сўмлик шартномалар ҳатоларни тўғрилаш учун бюджет ташкилотларига қайтарилди. 10Амалга оширилган ва амалга оширилмаган туловлар Бюджетдан маблағ олувчиларнинг 1 млн. 405 мингдан ортиқ 2 трлн. 345,1 млрд.сўмлик тўлов топшириқномалари белгиланган тартибда тўлаб берилди, тўлов топшириқномаларнинг ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинган шартномаларга мувофиқ келмаганлиги ва бошқа сабаблар учун 65 мингдан ортиқ (тўловга тақдим қилинганларининг 4,4 %) 99,5 млрд. сўмлик тўлов топшириқномалари бўйича тўловлар амалга оширилмасдан камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилди. 11Дастлабки назорат Жорий йилнинг ўтган 9 ойида ғазначилик бўлинмалари томонидан ўтказилган дастлабки назорат натижасида 27,9 млрд.сўмлик бюджет маблағларининг мақсадсиз ва режадан ортиқча харажат қилинишининг олди олинди, жумладан 14,2 млрд.сўмлик шартномалар харажатлар сметасида кўзда тутилмаган маблағларга тақдим этилганлиги учун, харажатлар сметасида кўзда тутилганига нисбатан ортиқча тузилганлиги учун 11,7 млрд. сўмлик ва ўртача бозор нархларидан 1,9 млрд.сўмга юқори нархларда тузилган шартномалар рўйхатга олинмасдан қайтарилди. 12Жорий назорат Бундан ташқари, 8,7 млрд.сўмлик ортиқча тўловларни амалга оширилишининг олди олинди, жумладан 3,1 млрд.сўмлик тўловлар шартномада кўзда тутилганига нисбатан ортиқчалиги учун, 2,1 млрд.сўмлик тўловлар ҳисоб-фактураларга нисбатан кўплиги учун, 2,5 млрд.сўмлик тўловлар харажатлар сметасида кўзда тутилган лимитларга нисбатан ортиқчалиги учун ва 0,9 млрд.сўмлик тўловларнинг ўртача нархлари юқорилиги учун амалга оширилмади. 13Дастлабки ва жорий назорат Умуман олганда ҳисобот даврида ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилган жорий ва дастлабки назорат ишлари натижасида 36,6 млрд.сўмлик маблағларнинг мақсадсиз ва ноўрин сарфланишининг олди олиниши таъминланди. 14 Нарх — бу рақобат, ресурсларни қайта тақсимлаш, капитал ҳаракатининг воситасидир.  Нарх - нарса, буюм ва хизматлар кийматининг пулдаги ифодаси. Бозор хўжалиги фақатгина эркин рақобатли нархлар шароитида самарали фаолият юритиши мумкин. Бундай нархлар рақобатли танлов, талаб ва таклиф нисбати, бозор мувозанатининг тикланишини ҳисобга олган ҳолда сотувчи ва харидор ўртасидаги савдо ва олди-сотди шартномаси натижасида ҳосил бўлади. 15Нархларни қуйидаги белгилар орқали туркумлаш мумкин: а) Савдо сохаси билан боглик нархлар турлари:  Улгуржи  Чакана  Харид ва бошкалар. б) Бошкариш даражаси ва усуллари жихатидан фарк килувчи ҳамда давлат томонидан тартибга солиниш даражасига қараб нархлар  Тартибга солинадиган (бошқарилиб, ўзгариб турадиган) нархлар  Эркин нархлар  Қатъий белгиланган, тасдиқланган нархлар в) Нархнинг бошка хиллари . (масалан, халқаро нархлар) 16Давлат томонидан тартибга солиниш даражасига қараб нархлар:  Тартибга солинадиган нархлар , талаб ва таклифнинг ўзгариши таъсири остида шаклланади, лекин давлат органлари нархни ўсиши ёки пасайишини чегаралайди. Уларга: 1 . чегараланган нархлар, маҳсулотни сотиш учун энг юқори чегараси белгиланган нархлар 2 . кафолатланган нархлар, барча ишлаб чиқарувчилар учун маҳсулот сотиб олишнинг ягона нархлари 3 . тавсия қилинадиган нархлар, у ёки бу товарга тавсия этиладиган, мажбурий эмас.  Эркин нархлар - бозорда шаклланувчи, давлат бевосита таъсир кўрсатмайдиган нархлар, уларга: 1. Талаб асосида шаклланадиган 2. Таклиф асосида шаклланадиган 3. Ишлаб чиқаришда шаклланадиган нархлар  Қатъий белгиланган нархлар – давлат органлари қарорлари асосида белгиланадиган нархлар. Бозор иқтисодиёти шарои 17 Бюджет маблағлари олувчилари томонидан харид килинадиган озик-овкат махсулотлари мониторинги Молия вазирлиги томонидан такдим килинадиган асосий истеъмол махсулотларининг ойлик уртача нархлари тугрисидаги маълумот асосида олиб борилади.  Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан озик-овкат махсулотларини харид килиш буйича тузилган шартномаларни руйихатдан утказиш жараёнида Молия вазирлиги томонидан такдим килинган маълумотда курсатилган нархлардан ортик булган нархларда тузилган шартномалар Газначилик худудий булинмалари томонидан руйихатга олинмайди. 18 Ҳар бир шартномага бир нечта (энг камида 3 та) етказиб берувчининг тижорат таклифи илова қилиниши, бунда ҳар бир етказиб берувчининг реквизитлари (номи, манзили, телефон рақамлари, раҳбари тўғрисидаги маълумотлари) аниқ кўрсатилиши, етказиб берувчилар шу соҳада узоқ йиллик иш тажрибасига эга бўлган, юқори мавқели корхоналар бўлиши тавсия этилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи товарлар воситачиларсиз, айнан ишлаб чиқарувчининг ўзидан сотиб олиниши, четдан келтирилувчи товарлар эса бевосита импортёрдан сотиб олиниши нархларнинг орттириб юборилишини олдини олади. 19Муқобил етказиб берувчилар нархларини аниқлаш усуллари товар хом-ашё биржалари бозорлардан маълумотномалар рақобатчи ташкилотлардан тижорат таклифлари олиш оммавий ахборот воситалари ва ихтисослаштирилган реклама нашрларидаги маълумотлар 20Нархни белгилашдаги асосий ёндошувлар  Зарарсизлик ва мақсадли фойдани таъминлашнинг таҳлили асосида нарх ҳисоб-китоби. Корхона хоҳлайдиган фойда ҳажмини таъминлайдиган нархни қўйишга интилади. Нархлаштиришнинг бу услубияти зарарсизлик графигига асосланади  Талабга йўналтирилганлик . Кўпгина корхоналар нархлаштиришнинг асосий омили харажатлар эмас, товарнинг истеъмолчи томонидан харидорлик юзасидан қабул қилиниши, деб ҳисоблайдилар, яъни гап товарнинг фойдалилиги ва унинг нархга сезгирлиги ҳақида боради. Демак, нарх бу ҳолда товарнинг қиймат жиҳатдан сезиларли муҳимлигига мувофиқ келиши керак.  Рақобатчиларга йўналтирилганлик . Жорий нархлар даражаси асосида нархларни белгилаётганда корхона асосан рақобатчилар нархидан келиб чиқади ва ўз харажатлари ёки талаб кўрсаткичларига камроқ эъ 21Нархни белгилашдаги асосий ёндошувлар  «Етакчи орқасидан қувиш» усули. Бу ҳолда товар нархини белгилаш бозордаги етакчи рақобатли муҳитнинг нархи асосида, товар ва унинг сифати, дифференциацияси асосида амалга оширилади. Моҳиятига кўра, бу усул етакчи нархга йўналтирилган ҳолда ўз нарх сиёсатидан воз кечишни кўзда тутади.  Ўртача бозор нархлари усули . Ҳисоб-китоблар «ўртача бозор нархлари» бўйича рақобатчилик маълумотлари асосида амалга оширилади. Корхона, уларга мўлжалланиб ҳосил бўлган нарх даражасида, юқорироқ ёки пастроқ нархларни белгилаши мумкин. Бунинг учун бозорда эгаллайдиган мавқе, корхонанинг обрў-иззати асос бўлиб хизмат қилади. Ўртача нархдан юқори бўлган нарх фақатгина агар товар муҳим истеъмол хусусиятларига эга бўлса, товар маркаси юқори бўлса, мақсадга мувофиқ бўлади. 22Тендер асосида нархни белгилаш . Бундай вазиятларда корхона ўз нархини белгилашда ушбу нарх ва ўзининг харажатлари ҳамда талаб кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро алоқаларидан эмас, рақобатчиларнинг кутиладиган нарх таклифларидан келиб чиқади. Корхона шартнома тузмоқчи бўлади, демак, бунинг учун эса бошқаларникига қараганда паст бўлган нархни сўраши керак. Бироқ бу нарх таннархдан паст бўлмаслиги керак, акс ҳолда корхона ўзига зарар қилган бўлади. Бу усул эҳтимолли баҳолашни қўллайди ва ҳисоб-китобларнинг қуйидаги кетма-кетлигини назарда тутади:   шартноманинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган харажатлар ҳисоб-китоби;   потенциал рақобатчилар томонидан қўлланиладиган савдо тактикасининг таҳлили;   корхона таклиф қиладиган нарх рақобатчилар сўрайдиган нархдан паст бўлишининг эҳтимолини аниқ 232. Тендер савдоларини ташкил қилиш механизми Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сонли Қарори билан тасдиқланган “Хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларни сотиб олиш юзасидан тендер савдоларини ўтказиш тўғри сидаги Низом” нархлар мониторингини амалга оширишда асосий қонун ҳужжати бўлиб ҳисобланади. Мазкур Низом давлат бюджети, давлат бюджетида консолидациялашувчи давлатнинг бюджетдан ташқари мақсадли фондлари маблағлари, Ҳукумат кафолати бўйича олинган хорижий кредитлар, Жаҳон банки гуруҳи, ЕТТБ, ОТБ, Халқаро ҳамкорлик Япон банки каби халқаро ва хорижий молия институтлари томонидан тақдим этилган хорижий грантлар маблағлари эвазига импорт қилинган ёки Ўзбекистон республикасида ишлаб чиқарилган хом ашёлар, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларни сотиб олиш бўй 24 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларида бошқача тартиб белгиланган бўлса ёки хорижий грантлар ва кредитлар тақдим этилишида бошқача шартлар белгиланган бўлса, бундай ҳолларда мазкур Низом тартиби қўлланилмайди 25Тендерни ўтказиш мақсади маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини орттириш сотиб олинаётган хом ашёлар, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларнинг сифат даражасини орттириш 26 Битта контракт бўйича 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўпроқ суммага товар етказиб берилиши (ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши) режалаштирилганда тендер савдолари ўтказилади . Бундан кам суммадаги контрактлар энг яхши таклифларни конкурс асосида танлаб олиш йўли билан тузилади. Республикамиздаги корхоналар билан ҳисоб-китоблар фақат миллий валютада амалга оширилади 27Тендер савдоларини ташкил этишнинг асосий тамойиллари ошкоралик қарорларни қабул қилишнинг объективлиги тендер қатнашчиларига тенг шароит яратиш маҳаллий корхоналарга устуворлик бериш 28Ўтказиш усулларига кўра тендерлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Тендер тури буюртмачи томонидан белгиланади.  Очиқ тендерларда, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча юридик шахслар қатнашиши мумкин.  Ёпиқ тендерлар истисно ҳолларда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан келишган ҳолда, буюртмачи олдиндан белгилаб қўйган ташкилотлар иштирокида ўтказилади, бу ташкилотларга таклифномалар жўнатилади. 29Тендерни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:  тендернинг соҳасини белгилаш;  тендер ҳужжатларини (ихтисослашган техник ва тижорий консультантларни жалб этган ҳолда) тайёрлаш;  тендерни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва/ ёки тендерда қатнашиши мумкин бўлганларга тендерда қатнашиш учун таклифномалар жўнатиш;  тендер қатнашчиларидан тендер бўйича таклифларни қабул қилиш;  тендерда қатнашиши мумкин бўлганларни аниқлаш;  тендер бўйича тушган таклифларни баҳолаш ва тендер ғолибини аниқлаш;  тендер ғолиби билан контрактни имзолаш. 30 Тендер комиссияси аъзолари сони тоқ (одатда камида тўққиз, ўн бир киши), шу жумладан унинг таркиби қуйидагилардан иборат бўлади:  буюртмачининг вакиллари;  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари (зарур бўлганда);  хизмат кўрсатувчи тижорат банки ва мустақил эксперт ташкилотлар вакиллари;  буюртмачининг юқори ташкилотлари, вазирликлари, идоралари вакиллари;  тендер савдолари хорижий товар етказиб берувчиларни жалб этган ҳолда ташкил қилинган тақдирда, транспорт-экспедиторлик компаниялари вакиллари. Буюртмачининг ёки унга қарашли корхоналар ва ташкилотлар вакиллари сони тендер комиссияси таркибининг 30 фоизидан ошмаслиги керак. Тендер комиссияси аъзоларининг тайинланиши юзасидан бу 31Тендер савдолари харажатларини амалга ошириш учун рухсат берилган сумма қуйидагилар доирасида молиялаштирилади тасдиқланган сметалар молия органлари ёки бюджетдан ташқари фондлар маблағларини тасарруф этувчилар кўрсатмалари ҳукумат кафолати остида олинувчи кредитлар хорижий грантлар бўйича шартномалар 32 Ғазначиликда нархлар мониторингини амалга оширишни такомиллаштириш мақсадида бюджет ташкилотлари томонидан сотиб олинувчи товарлар нархлари тўғрисида электрон маълумотлар базасини шакллантириш, уни тузиш ва янгилаб боришда Республика товар хом ашё биржасидаги нархлар котировкасини, Давлат Божхона қўмитаси маълумотлар базасини, республикадаги юқори мавқега эга бўлган ишлаб чиқарувчилар ва ихтисослаштирилган реклама нашрлари маълумотларини ҳисобга олиш тавсия этилади. 33 Молия органи бюджетдан маблағ олувчи томонидан шартнома тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида бюджетдан маблағ олувчининг харажатлар сметасида назарда тутилган тегишли режали бюджет маблағлари мавжудлиги масаласида шартномада кўрсатилган суммани текширади.  Агар тузилган шартномага кўра тўланадиган пул маблағлари суммаси бюджетдан маблағ олувчининг харажатлари сметасида назарда тутилган режали бюджет маблағлари суммасидан ошиб кетса, мазкур шартнома бюджетдан маблағ олувчига рўйхатдан ўтказмасдан қайтарилади. 34Ғазначиликнинг жавобгар ходими шартномани рўйхатдан ўтказиш тўғрисида сўровнома қабул қилгандан кейин қуйидагиларни текшириши керак : Бюджет таснифи тўғри қўлланилганлигини, яъни ТМЗ ва хизматларнинг (шартномалар бўйича) бюджет ҳаражатлари таснифи моддаларига тўғри келишини; Шартномаларга асосан қабул қилинган мажбуриятлар бўйича ҳаражатлар сметасида маблағларнинг мавжудлигини; Бюджет ташкилоти муҳри ва масъул шахслар имзоларининг мавжудлигини назорати. 35Етказиб берувчининг мазкур турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариши ёки сотиши (ишлар бажариши, хизматлар кўрсатиши) учун тегишли рухсатномалари мавжудилиги ва сифати талаб даражасида эканлигини текширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бунда тегишли рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар, фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензиялар ёки патентлар, шунингдек, товарнинг мувофиқлик сертификати, сифат сертификати ва бошқа шу каби талаб қилинувчи ҳужжатлар мавжудлиги текширилади ва уларнинг нусхалари илова қилинади. Товарлар хориждан келтирилганда, божхона юк баённомалари нусхаси ҳам талаб қилинади. 36Эътиборингиз учун раҳмат
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha