Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 217.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ғазначилик тизимида юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш ва нархлар мониторингини амалга ошириш тартиби

Купить
1Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги Ўқув Маркази МАВЗУ: Ғазначилик тизимида юридик мажбуриятларни рўйхатга олиш ва нархлар мониторингини амалга ошириш тартиби 2Режа:  Бюджет тизимида мажбуриятлар ва уларнинг турлари. 1. Ғазначилик тизимида нархлар мониторингининг зарурияти ва уни амалга ошириш 2. Тендер савдоларини ташкил қилиш механизми  Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси.  Ғазначилик органларида шартномаларни рўйхатга олиш. 3Газначиликнинг асосий максадлари Бюджет маблағларини самарали бошкариш Бюджет маблағлари устидан назоратни кучайтириш Бюджет ижроси хисоботлари сифатини ошириш ва тайёрлаш муддатини кискартириш Газначилик тизимининг асосий мақсади 4Дастлабки ва жорий молиявий назоратни амалга ошириш бюджет маблағлари олувчилари мажбуриятларини хисобга олинишини тақозо этади. Мажбуриятларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва уларни бажариш масалалари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида ёритилган бўлиб, мазкур кодекснинг 20-22 боблари 3 бўлим “Мажбурият ҳуқуқи” 1-кичик бўлимида “Мажбуриятлар тўғрисида умумий қоидалар”да келтирилган. 5 Мажбурият - бу одатда ёзма равишда расмийлаштирилган, сўзсиз бажарилиши талаб қилинувчи ваъда демакдир.  Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексида келтирилишича, “ Мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.  Мажбуриятнинг тарафлари - кредитор ёки қарздор сифатида бир ёки бир пайтнинг ўзида бир неча шахс иштирок этиши мумкин. 6Бюджет тизимида:  Мажбуриятларни қабул қилиш – бу бюджет ташкилоти томонидан смета харажатларида кўзда тутилган маблағлар доирасида келажакда молиявий ҳаражатларни амалга ошириш ҳаракатидир;  Мажбурият хуқуқий меъёрий ҳужжатларга асосан мажбурият қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан қабул қилинади;  Қабул қилинадиган мажбуриятлар суммаси тасдиқланган бюджет маблағлари меъёридан ошиб кетмаслиги лозим. 7 Юридик мажбурият бюджет ташкилоти билан контрагент ўртасида маълум бир муддатдан сўнг маълум бир товарни етказиб бериш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) тўғрисида шартнома имзоланганидан ва бу шартнома тегишли тартибда Ғазначиликда рўйхатдан ўтказилганидан кейин вужудга келади.  Чунки, ЎзР Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 28.02.2007 й. N ПҚ-594 сонли Қарорида белгиланишича, “... бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт” 8Мажбуриятларни хисобга олишнинг уч асосий омили Мажбуриятларни кабул килиш асослари Мажбурият кабул килиш хукукига эга масъул шахслар Мажбуриятнинг турлари 9• контракт ва шартномалар имзолаш асосида (тендер бўйича харидлар, товар ва хизматлар сотиб олиш, қарздорлик бўйича шартномалар, патентлар, лицензиялар, суғурта ва бошқалар); • қонуний асос мавжудлиги (стипендия, нафақа пуллари ва бошқалар); • давлат ваколатли органлари қарорлари (жарималар ва суд қарорларига асосан пенялар); • бир томонлама қарорлар (дотациялар, грантлар, мукофотлар).Мажбуриятларни қабул қилиш асослари: 10Мажбуриятларни қабул қилиш ҳуқуқига эга жавобгар шахслар : • мажбуриятларни қабул қилиш бюджет маблағларини олувчи вазифасига киради; • бюджет маблағлари олувчи бюджет ташкилоти раҳбари ёки бу вазифа юклатилган шахслар ҳисобланади; • ғазначилик бўлимларида ғазначилик томонидан хизмат кўрсатиладиган барча бюджет маблағ олувчи ташкилот раҳбарлари ва бош ҳисобчи имзо намуналари, ҳамда бюджет ташкилоти муҳри намуналари бўлиши керак. Ушбу намуналар ғазначиликнинг махсус карточкаларида сақланади. 11Юридик мажбурият Молиявий мажбуриятМажбуриятларнинг турлари 12 Юридик мажбурият бюджет ташкилоти билан контрагент ўртасида маълум бир муддатдан сўнг маълум бир товарни етказиб бериш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) тўғрисида шартнома имзоланганидан ва бу шартнома тегишли тартибда Ғазначиликда рўйхатдан ўтказилганидан кейин вужудга келади.  ЎзР Президентининг «Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 28.02.2007 й. N ПҚ-594 сонли Қарорида белгиланишича, “... бюджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт” 13• Шартнома рўйхатдан ўтгандан кейин вужудга келади; • Шартномани имзолашдан олдин бюджет маблағлари мавжудлиги текширилиши лозим; • Шартнома тўлиқ юридик кучга эга бўлиши учун Ғазначилик бўлимларида рўйхатдан ўтиши керак. • Товар ва хизмат етказиб берилгандан кейин счет- фактура ёки бюджет ташкилотининг кредиторлик қарзи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлган шароитда вужудга келади; • Молиявий мажбурият Ғазначиликнинг Бош китобида қайд қилинади; • Молиявий мажбурият шартнома ёки бошқа келишувларнинг муддати ўтгунга қадар қопланиши лозим.ЮРИДИК МАЖБУРИЯТ МОЛИЯВИЙ МАЖБУРИЯТ 14Юридик мажбуриятларни ҳисобга олишнинг асосий мақсади - бюджет назоратини таъминлаш, яъни ҳаражатларнинг тасдиқланган режадан ошиб кетишига йул қўймаслик. Молиявий мажбуриятларни ҳисобга олишнинг асосий мақсади - қабул қилинган юридик мажбуриятлар, тасдиқланган бюджет режаси меъёрида ҳаражатларни амалга оширишни таъминлаш, ҳамда бюджет ташкилотлари кредиторлик қарзларини назорат қилиш. 15 Бюджет маблағлари олувчи ташкилоти раҳбари ёки у томонидан ваколат берилган масъул шахслар мажбуриятларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.  Юридик мажбурият – юридик ва жисмоний шахсларнинг иккинчи тараф олдида шартномалар, контрактлар тузилганлиги ёки қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органларнинг тегишли қарорлар қабул қилганлиги натижасида юзага келувчи мажбуриятларидир 16 Юридик мажбуриятларни ҳисобга олишнинг асосий мақсади бюджетдан маблағ олувчиларнинг зиммаларига олаётган мажбуриятлари ҳажми уларнинг сметаларида кўзда тутилган харажатлар мослигини таъминлаш, бюджет ташкилотларининг кредиторлик қарзларини камайтириш. 17Молиявий назорат (босқичларга кўра) Дастлабки молиявий назорат Жорий молиявий назорат Якуний молиявий назоратБюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш уч босқичли назоратни тўлиқ жорий қилишни тақозо этади . 18Молиявий назоратни амалга оширувчи органлар Дастлабки ва жорий назорат Бюджетдан маблағ олувчилар ва газначилик органлари Якуний назорат Молия возирлиги назорат-тафтиш бошкармаси ва бошка давлат органлари 19 Бюджет ташкилоти контрагентдан товарлар сотиб олиш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) тўғрисида офертани (таклифни) қабул қилиб олганидан сўнг, шартномани акцептлайди (имзолайди) ва Ғазначиликка рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади. Юридик мажбурият вужудга келиши учун бу шартноманинг рўйхатдан ўтказилиши талаб қилинади. Ғазначиликда юридик мажбурият вужудга келишидан аввал дастлабки назоратни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлиб, бу нархлар мониторинги орқали таъминланади. 20Молия вазирлиги Ҳайъати йиғилишида Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи - вазир ўринбосари Б.Ашрафхановнинг маърузасидан кўчирмалар (2008 йил 1-9 ойлари) Руйхатга олинган ва кайтарилган шартномалар Ҳисобот даврида Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида 210 мингдан ортиқ 1 трлн. 335,1 млрд.сўмлик шартномалар рўйхатга олинди, 26,5 мингта (тақдим қилинган шартномаларнинг 11,2 %) 196,7 млрд.сўмлик шартномалар ҳатоларни тўғрилаш учун бюджет ташкилотларига қайтарилди. 21Дастлабки назорат 2008 йилнинг январ-сентябрь ойларида ғазначилик бўлинмалари томонидан ўтказилган дастлабки назорат натижасида 27,9 млрд.сўмлик бюджет маблағларининг мақсадсиз ва режадан ортиқча харажат қилинишининг олди олинди, жумладан 14,2 млрд.сўмлик шартномалар харажатлар сметасида кўзда тутилмаган маблағларга тақдим этилганлиги учун, харажатлар сметасида кўзда тутилганига нисбатан ортиқча тузилганлиги учун 11,7 млрд. сўмлик ва ўртача бозор нархларидан 1,9 млрд.сўмга юқори нархларда тузилган шартномалар рўйхатга олинмасдан қайтарилди. 22Жорий назорат Бундан ташқари, 8,7 млрд.сўмлик ортиқча тўловларни амалга оширилишининг олди олинди, жумладан 3,1 млрд.сўмлик тўловлар шартномада кўзда тутилганига нисбатан ортиқчалиги учун, 2,1 млрд.сўмлик тўловлар ҳисоб-фактураларга нисбатан кўплиги учун, 2,5 млрд.сўмлик тўловлар харажатлар сметасида кўзда тутилган лимитларга нисбатан ортиқчалиги учун ва 0,9 млрд.сўмлик тўловларнинг ўртача нархлари юқорилиги учун амалга оширилмади. 23Дастлабки ва жорий назорат Умуман олганда ҳисобот даврида ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга оширилган жорий ва дастлабки назорат ишлари натижасида 36,6 млрд.сўмлик маблағларнинг мақсадсиз ва ноўрин сарфланишининг олди олиниши таъминланди. 24Давлат томонидан тартибга солиниш даражасига қараб нархлар:  Тартибга солинадиган нархлар , талаб ва таклифнинг ўзгариши таъсири остида шаклланади, лекин давлат органлари нархни ўсиши ёки пасайишини чегаралайди. Уларга: 1 . чегараланган нархлар, маҳсулотни сотиш учун энг юқори чегараси белгиланган нархлар 2 . кафолатланган нархлар, барча ишлаб чиқарувчилар учун маҳсулот сотиб олишнинг ягона нархлари 3 . тавсия қилинадиган нархлар, у ёки бу товарга тавсия этиладиган, мажбурий эмас.  Эркин нархлар - бозорда шаклланувчи, давлат бевосита таъсир кўрсатмайдиган нархлар, уларга: 1. Талаб асосида шаклланадиган 2. Таклиф асосида шаклланадиган 3. Ишлаб чиқаришда шаклланадиган нархлар  Қатъий белгиланган нархлар – давлат органлари қарорлари асосида белгиланадиган нархлар. Бозор иқтисодиёти шарои 25 Ҳар бир шартномага бир нечта (энг камида 3 та) етказиб берувчининг тижорат таклифи илова қилиниши, бунда ҳар бир етказиб берувчининг реквизитлари (номи, манзили, телефон рақамлари, раҳбари тўғрисидаги маълумотлари) аниқ кўрсатилиши, етказиб берувчилар шу соҳада узоқ йиллик иш тажрибасига эга бўлган, юқори мавқели корхоналар бўлиши тавсия этилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилувчи товарлар воситачиларсиз, айнан ишлаб чиқарувчининг ўзидан сотиб олиниши, четдан келтирилувчи товарлар эса бевосита импортёрдан сотиб олиниши нархларнинг орттириб юборилишини олдини олади. 26 Бюджет маблағлари олувчилари томонидан харид килинадиган озик-овкат махсулотлари мониторинги Молия вазирлиги томонидан такдим килинадиган асосий истеъмол махсулотларининг ойлик уртача нархлари тугрисидаги маълумот асосида олиб борилади.  Бюджетдан маблағ олувчилар томонидан озик-овкат махсулотларини харид килиш буйича тузилган шартномаларни руйихатдан утказиш жараёнида Молия вазирлиги томонидан такдим килинган маълумотда курсатилган нархлардан ортик булган нархларда тузилган шартномалар Газначилик худудий булинмалари томонидан руйихатга олинмайди. 27Муқобил етказиб берувчилар нархларини аниқлаш усуллари товар хом-ашё биржалари бозорлардан маълумотномалар рақобатчи ташкилотлардан тижорат таклифлари олиш оммавий ахборот воситалари ва ихтисослаштирилган реклама нашрларидаги маълумотлар 28Нархни белгилашдаги асосий ёндошувлар  Зарарсизлик ва мақсадли фойдани таъминлашнинг таҳлили асосида нарх ҳисоб-китоби. Корхона хоҳлайдиган фойда ҳажмини таъминлайдиган нархни қўйишга интилади. Нархлаштиришнинг бу услубияти зарарсизлик графигига асосланади  Талабга йўналтирилганлик . Кўпгина корхоналар нархлаштиришнинг асосий омили харажатлар эмас, товарнинг истеъмолчи томонидан харидорлик юзасидан қабул қилиниши, деб ҳисоблайдилар, яъни гап товарнинг фойдалилиги ва унинг нархга сезгирлиги ҳақида боради. Демак, нарх бу ҳолда товарнинг қиймат жиҳатдан сезиларли муҳимлигига мувофиқ келиши керак.  Рақобатчиларга йўналтирилганлик . Жорий нархлар даражаси асосида нархларни белгилаётганда корхона асосан рақобатчилар нархидан келиб чиқади ва ўз харажатлари ёки талаб кўрсаткичларига камроқ эъ 29Нархни белгилашдаги асосий ёндошувлар  «Етакчи орқасидан қувиш» усули. Бу ҳолда товар нархини белгилаш бозордаги етакчи рақобатли муҳитнинг нархи асосида, товар ва унинг сифати, дифференциацияси асосида амалга оширилади. Моҳиятига кўра, бу усул етакчи нархга йўналтирилган ҳолда ўз нарх сиёсатидан воз кечишни кўзда тутади.  Ўртача бозор нархлари усули . Ҳисоб-китоблар «ўртача бозор нархлари» бўйича рақобатчилик маълумотлари асосида амалга оширилади. Корхона, уларга мўлжалланиб ҳосил бўлган нарх даражасида, юқорироқ ёки пастроқ нархларни белгилаши мумкин. Бунинг учун бозорда эгаллайдиган мавқе, корхонанинг обрў-иззати асос бўлиб хизмат қилади. Ўртача нархдан юқори бўлган нарх фақатгина агар товар муҳим истеъмол хусусиятларига эга бўлса, товар маркаси юқори бўлса, мақсадга мувофиқ бўлади. 30Тендер асосида нархни белгилаш . Бундай вазиятларда корхона ўз нархини белгилашда ушбу нарх ва ўзининг харажатлари ҳамда талаб кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро алоқаларидан эмас, рақобатчиларнинг кутиладиган нарх таклифларидан келиб чиқади. Корхона шартнома тузмоқчи бўлади, демак, бунинг учун эса бошқаларникига қараганда паст бўлган нархни сўраши керак. Бироқ бу нарх таннархдан паст бўлмаслиги керак, акс ҳолда корхона ўзига зарар қилган бўлади. Бу усул эҳтимолли баҳолашни қўллайди ва ҳисоб-китобларнинг қуйидаги кетма-кетлигини назарда тутади:   шартноманинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган харажатлар ҳисоб-китоби;   потенциал рақобатчилар томонидан қўлланиладиган савдо тактикасининг таҳлили;   корхона таклиф қиладиган нарх рақобатчилар сўрайдиган нархдан паст бўлишининг эҳтимолини аниқ 312. Тендер савдоларини ташкил қилиш механизми Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456- сонли Қарори билан тасдиқланган “Хом ашё, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозлар ни сотиб олиш юзасидан тендер савдоларини ўтказиш т ўғрисидаги Низом” нархлар мониторингини амалга оширишда асосий қонун ҳужжати бўлиб ҳисобланади. Мазкур Низом давлат бюджети, давлат бюджетида консолидациялашувчи давлатнинг бюджетдан ташқари мақсадли фондлари маблағлари, Ҳукумат кафолати бўйича олинган хорижий кредитлар, Жаҳон банки гуруҳи, ЕТТБ, ОТБ, Халқаро ҳамкорлик Япон банки каби халқаро ва хорижий молия институтлари томонидан тақдим этилган хорижий грантлар маблағлари эвазига импорт қилинган ёки Ўзбекистон республикасида ишлаб чиқарилган хом ашёлар, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларни сотиб олиш б 32 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларида бошқача тартиб белгиланган бўлса ёки хорижий грантлар ва кредитлар тақдим этилишида бошқача шартлар белгиланган бўлса, бундай ҳолларда мазкур Низом тартиби қўлланилмайди 33Тендерни ўтказиш мақсади маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини орттириш сотиб олинаётган хом ашёлар, материаллар, бутловчи қисмлар ва жиҳозларнинг сифат даражасини орттириш 34 Битта контракт бўйича 100 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўпроқ суммага товар етказиб берилиши (ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши) режалаштирилганда тендер савдолари ўтказилади . Бундан кам суммадаги контрактлар энг яхши таклифларни конкурс асосида танлаб олиш йўли билан тузилади. Республикамиздаги корхоналар билан ҳисоб-китоблар фақат миллий валютада амалга оширилади 35 Шунингдек, бюджет ташкилотларида капитал қурилиш бўйича эса ЎзР ВМнинг «Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги 03.07.2003 й. N 302-сонли Қарорига илова “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисида Низом” ғазначиликда нархлар мониторингини амалга оширишнинг ҳуқуқий- меъёрий асоси бўлиб ҳисобланади Танлов савдолари предмети харидининг умумий қиймати 25 минг АҚШ долларига тенг суммани ташкил этган ҳолларда улар:  харид қилинадиган товар, ишлар ва хизматларнинг тавсифи, миқдори, бажариш муддатлари ва товарни етказиб бериш пункти кўрсатилган ҳолдаги таклифларни талабгорларга юбориш;  етказиб берувчи ёки пудратчи томонидан эълон қилинган баҳо ва тавсифларни таққослаш йўли билан эркин савдода амалга оширили 36Тендер савдоларини ташкил этишнинг асосий тамойиллари ошкоралик қарорларни қабул қилишнинг объективлиги тендер қатнашчиларига тенг шароит яратиш маҳаллий корхоналарга устуворлик бериш 37Тендер савдолари харажатларини амалга ошириш учун рухсат берилган сумма қуйидагилар доирасида молиялаштирилади тасдиқланган сметалар молия органлари ёки бюджетдан ташқари фондлар маблағларини тасарруф этувчилар кўрсатмалари ҳукумат кафолати остида олинувчи кредитлар хорижий грантлар бўйича шартномалар 38 Ғазначиликда нархлар мониторингини амалга оширишни такомиллаштириш мақсадида бюджет ташкилотлари томонидан сотиб олинувчи товарлар нархлари тўғрисида электрон маълумотлар базасини шакллантириш, уни тузиш ва янгилаб боришда Республика товар хом ашё биржасидаги нархлар котировкасини, Давлат Божхона қўмитаси маълумотлар базасини, республикадаги юқори мавқега эга бўлган ишлаб чиқарувчилар ва ихтисослаштирилган реклама нашрлари маълумотларини ҳисобга олиш тавсия этилади. 39 Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий- ҳуқуқий базаси.  Шартномаларни тузилиши ва бажарилиши жараёни бир қатор қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Жумладан, Фуқаролик Кодекси ва 1998 йил 29 августдаги N 670-I-сонли “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бу жараённи тартибга солувчи энг асосий қонун ҳужжатлари бўлиб ҳисобланади. 40 Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 2-кичик бўлими “Шартнома тўғрисида умумий қоидалар” бўлиб, унинг 26-бобида “Шартнома тушунчаси ва шартлари” келтирилгандир.  Икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади. 41Шартномавий муносабатларнинг асосий принциплари эркинлиги Ўзаро манфаатдорлик Интизомга риоя этиш Мулкий жавобгарлик 42 Хўжалик шартномаси, қоида тариқасида тарафлардан бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф уни акцепт лаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади. Агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари бўйича келишувга эришилган бўлса, хўжалик шартномаси тузилган деб ҳисобланади. 43 Бир ёки бир неча муайян шахсга юборилган, етарли даражада аниқ бўлган ва таклифни киритган шахснинг ўзини таклиф йўлланган ва уни қабул қиладиган шахс билан шартнома тузган деб ҳисоблаш ниятини ифода этадиган таклиф оферта ҳисобланади. Офертада шартноманинг муҳим шартлари ифода қилинган бўлиши керак.  Оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби акцепт ҳисобланади. 44Шартномаларни тузилиши ва бажарилиши жараёни Фуқаролик Кодекси ва 1998 йил 29 августдаги 670-I-сонли «Х ў жалик юритувчи субъектлар фаолиятининг ша ртномавий-ху қ у қ ий базаси т ўғ рисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади . 45 Ушбу Қонуннинг мақсади хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш вақтида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишдан иборат.  Ушбу Қонун хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг ҳуқуқий асосларини, хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқи ва мажбуриятларини, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва давлат бошқарув органларининг шартнома муносабатлари соҳасидаги ваколатларини белгилайди. 46 Тарафлардан бири шартлашилган муддатда тадбиркорлик фаолияти соҳасида товарларни бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мажбуриятини оладиган, иккинчи тараф эса товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини оладиган келишув хўжалик шартномаси дейилади. 47 Хўжалик шартномалари уларни имзолашга тайёрлаш жараёнида хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмати ёки жалб этилган адвокатлар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан текшириб кўрилиши керак. Шартномаларни уларнинг имзоларисиз тузишга йўл қўйилмайди. 48 Қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги хўжалик шартномалари хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизматининг ёки жалб этилган адвокатларнинг ёзма хулосасидан кейингина тузилади . 49Хулосада куйидагилар курсатилади Шартномани тартибга солувчи қонун ҳужжатлари Шартнома шартларининг қонун талабларига мослиги Тарафларнинг жавобгарлиги меъёри ва низоларни ҳал этиш тартиби 50Товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига) кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоиздан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмайди. 51Товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўламаганлик ёки ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгарлик  Тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб- китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлайди.  Етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқ 52Бюджет ташкилотлари билан товар етказиб берувчи (иш бажарувчи, хизмат кўрсатувчи)лар ўртасида тузилган шартномаларни бошқаришнинг ҳуқуқий асоси бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 21.05.2005 й.да 1475 рақами билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 05.05.2005 й.даги 63-сонли Буйруғи билан тасдиқланган “ Молия органларида бюджетдан маблағ олувчилар билан товар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар ўртасидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг харажатлари тўловини назорат қилиш тартиби ҳақида вақтинчалик Низом ” бўлиб ҳисобланади. 53 Шартномани ҳисобга олиш молия органи томонидан бюджетдан маблағ олувчи ва етказиб берувчининг номи ҳамда реквизитлари, шунингдек шартнома суммаси, унинг рақамлари ва тузиш санаси, молия органи томонидан Вақтинчалик низомни 1-сон иловага кўра бюджетдан маблағ олувчилар билан етказиб берувчилар ўртасида тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш китобида рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда амалга оширилади. Мазкур китоб ҳозирги кунда электрон шаклда юритилмоқда. 54 Шартномани руйхатдан ўтказиш учун Бюджет ташкилоти Молия органи Шартнома кучирма нусхаси Шартнома асл нусхаси Туловлар жадвали 55Юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва нархлар мониторинги бўлимида шартномаларни рўйхатга олишда эътибор берадиган параметрлар 56Параметрлар (1) 1. Статьяси тўғрими 2. Статьясида маблағлар етарлими 3. Грант маблағлари бўлса, проект раҳбарининг розилигини тасдиқловчи имзоси ёки хулосаси борми 57Параметрлар (2) 4. Графикда ва оргинал шарномада кўрсатилган шарнома рақами ва шарнома санаси тўғрими 5. Графикда ва шартномада кўрсатилаган олдиндан тўлов миқдори ва олдиндан тўлов санаси, ҳамда якуний тўлов миқдори ва якуний тўлов санаси тўғрими 58Параметрлар (3) 6. Графикнинг тўлдирилган санаси кўрсатилганми 7. Шартнома бўйича мол етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи) ВМнинг 380-қарорига мувофиқми 8. Шартномада товар ва хизматлар спецификацияси мавжудми 9. Шартномада томонларнинг жавобгарлиги акс эттирилганми 59Параметрлар (4) 10. Шартномада товарлар ва хизматлар нархи бозор нархларидан сунъий равишда оширилмаганми 11. Шартномада озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олаётган бюджет ташкилоти Молия вазирлиги ўрнатган нархларга риоя қилганми 12. Шартнома тузилган мол етказиб берувчи ёки хизмат кўрсатувчи бундай фаолият билан шуғулланишига ҳақлими 60Параметрлар (5) 13. Шартномада мол етказиб берувчининг ва бюджетдан маблағ олувчининг рекзизитлари тўғрими 14. Шарномага берилган юрист хулосаси (визаси) 15. Шартнома тузиш учун тендер ёки конкурс ўтказилганми 61Параметрлар (6) 16. Тендер ёки конкурс ўтказилган бўлса ҳайъат аъзолари имзолари борми ва раҳбар имзоси билан тасдиқланиб, муҳр қўйилганми 17. Тендер ёки конкурс шартнома тузишдан олдин ўтказилганми 18. Ўтказилган тендер ёки конкурс нархларини тасдиқловчи ҳужжатлар борми 62 Молия органи бюджетдан маблағ олувчи томонидан шартнома тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида бюджетдан маблағ олувчининг харажатлар сметасида назарда тутилган тегишли режали бюджет маблағлари мавжудлиги масаласида шартномада кўрсатилган суммани текширади.  Агар тузилган шартномага кўра тўланадиган пул маблағлари суммаси бюджетдан маблағ олувчининг харажатлари сметасида назарда тутилган режали бюджет маблағлари суммасидан ошиб кетса, мазкур шартнома бюджетдан маблағ олувчига рўйхатдан ўтказмасдан қайтарилади. 63Шартномани рўйхатдан ўтказиш бюджетдан маблағ олувчи томонидан шартнома тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида шартнома асл нусхаси ва кўчирма нусхасининг биринчи варағига “Рўйхатдан ўтказилди” ёзувини қўйиш ва рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси кўрсатилган ҳолда амалга оширилади, уларни молия органининг мансабдор шахси ўз имзоси ва молия органининг муҳри изи билан тасдиқлайди. Рўйхатдан ўтказилгандан кейин рўйхатдан ўтказилган шартноманинг кўчирма нусхаси ҳисобга олиш ва сақлаш учун молия органида қолади. 64Ғазначиликнинг жавобгар ходими шартномани рўйхатдан ўтказиш тўғрисида сўровнома қабул қилгандан кейин қуйидагиларни текшириши керак : Бюджет таснифи тўғри қўлланилганлигини, яъни ТМЗ ва хизматларнинг (шартномалар бўйича) бюджет ҳаражатлари таснифи моддаларига тўғри келишини; Шартномаларга асосан қабул қилинган мажбуриятлар бўйича ҳаражатлар сметасида маблағларнинг мавжудлигини; Бюджет ташкилоти муҳри ва масъул шахслар имзоларининг мавжудлигини назорати . 65Етказиб берувчининг мазкур турдаги маҳсулотни ишлаб чиқариши ёки сотиши (ишлар бажариши, хизматлар кўрсатиши) учун тегишли рухсатномалари мавжудилиги ва сифати талаб даражасида эканлигини текширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бунда тегишли рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномалар, фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензиялар ёки патентлар, шунингдек, товарнинг мувофиқлик сертификати, сифат сертификати ва бошқа шу каби талаб қилинувчи ҳужжатлар мавжудлиги текширилади ва уларнинг нусхалари илова қилинади. Товарлар хориждан келтирилганда, божхона юк баённомалари нусхаси ҳам талаб қилинади.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha