Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 75.9KB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 23 Sentyabr 2019
Kengaytma pptx
Bo'lim Slaydlar
Fan Iqtisodiyot

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Ғазначилик тизимининг моҳияти ва аҳамияти. Ғазначиликнинг вужудга келиш тарихи

Sotib olish
Ғазначилик тизимининг моҳияти ва аҳамияти. Ғазначиликнинг вужудга келиш тарихи . 2МАЪРУЗА РЕЖАСИ 1. Ғазначиликнинг мақсади ва вазифалари 2. Ғазначилик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш хусусиятлари 3. Ғазначилик тизимининг назарий асослари 4. Ғазначиликнинг вужудга келиш тарихи 5. Ғазначилик тизимига оид иқтисодий таълимотлар 31 . Ғазначиликнинг мақсади ва вазифалари Давлат бюджетининг ғазна ижроси давлат бюджетининг барча даромадларини Ягона ғазна ҳисобварағига киритишдан, шунингдек давлат бюджетининг харажатларини шу ҳисобварақдан тўлашдан иборат. 4ҒАЗНАЧИЛИК Молия Вазирлигининг консолидациялашган бюджетининг касса ижроси, давлат даромадлари ва харажатлари ҳисобини олиб борилиши, давлат харажатларига молиявий ресурсларни етарли бўлишини таъминлаш учун масъул бўлган таркибий бўлимидир. 5ҒАЗНАЧИЛИК тизимига босқичма-босқич ўтишнинг асосий элементлари  Ҳуқуқий-меъёрий база яратиш;  Ғазначиликнинг моддий- техник базасини яратиш;  Ғазначилик тизими учун кадрларни тайёрлаш;  Ғазначиликнинг ахборот тизимини яратиш. 6Ғазначилик тизимини жорий этилишининг ижобий натижалари  пул оқимлари ҳаракати бўйича жараёнларни қискартириш .  дастлабки назорат қилиш .  жорий назорат қилиш .  касса ижросининг кунлик мониторингини ўтказиш  Давлат молиясининг ҳолати тўғрисидаги тезкор ахборотларни йиғиш.  қисқа фурсатда давлатнинг молиявий ресурслари реал ҳажмини аниқлаш.  вақтинчалик ҳаракатда бўлмаган бюджетнинг эркин маблағларини молия бозорларида самарали жойлаштириб, ундан олинган даромадни эса бюджет харажатларини тўлиқ молиялаштиришга, бюджет тақчиллигини камайтиришга ва давлат қарзлари тўловига йўналтириш. 7ҒАЗНАЧИЛИК тизимини поғоналари  1-поғона - Молия вазирлигининг Ғазначилиги  2-поғона - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий ғазначилик бошқармалари (14 та)  3-поғона - Туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмалари (199 та) 2. Ғазначилик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш хусусиятлари 8ҒАЗНАЧИЛИК нинг асосий элементлари  Ягона ғазна ҳисобварағи  Ғазначиликнинг Бош китоби  Ғазначиликда кассани режалаштириш ва бошқариш  Ғазначиликнинг ахборот тизимини 93. Ғазначилик тизимининг назарий асослари Халқаро Валюта Фонди экспертлари Барри Поттер ва Жек Даймонт шуни этироф этадиларки “Иқтисодий ҳамкорлик ва таррақиёт ташкилоти таркибидаги кўпчилик мамлакатлар давлат молиясини бошқаришда ғазначилик тизимига суянишади ва бунда ғазначилик тизимининг Молия вазири томонидан бошқарилиши давлат маблағларини ишлатилиши самарадорлигини ва уларнинг ўз вақтида ва мақсадли ишлатилиши устидан назорат сифатини ҳам сезиларли даражада оширади” [1]. [1] Barry Potter, Jack Diamond. Building Treasury Systems. 10Ғазначилик тизими давлатнинг марказий ҳукуматига ва худудлардаги бошқарув органларига асосий молиявий хизматларини таъминлайди. Бу хизматлар қаторида:  давлат маблағлари тўловларини амалга ошириш,  маблағлар ҳаракати ҳисоби ва ҳисоботини таъмимлаши,  фискал ҳисобот ва ҳоказоларни марказлашган ҳолда ўз ичига қамраб олади. 11Ривожланган мамлакатлар молия вазирлиги ва бошқа тармоқ вазирликлари учун давлат молиясининг шакллантириш, ижро қилиш ва назорати бўйича функционал боғлиқ тарзда компьютер тизимини тузади ва доимий равишда такомиллаштиради. Бу яхлит – интеграллашган тизим шу билан бирга ихтисослаштирилган компьютер ахборотлари дастурлари, бюджетнинг барча даражаларига, маҳаллий бюджетларга ишлов бериш учун, давлат қарзини бошқарув вазифаларини оптималлаштиришда, бюджетдан ташқари фондларни шакллантириш ва бирлаштириш, маҳаллий молия органлари ва бошқа ташкилотларининг молиясини бошқариш функциялари учун алоҳида ихтисослашган дастурларни ўз ичига олади. 12Илмий адабиётларда Ғазначилик тизимининг турли изоҳлари учрайди. Шуни эътиборга олиш керарки бу изоҳлар ҳар бир муаллиф ўзи қизиқаётган ғазначиликнинг амалга ошираётган фаолияти унинг хусусиятлари ва қирраларига урғу ва аҳамиятини қаратади. Қуйида шу изоҳлардан бирини келтирамиз: “ғазначилик тизимида бюджетдан маблағ олувчилар топшириғига кўра тўлов мажбуриятларини ижрога қабул қилиб олиш, ва товарлар етказиб берилиши, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун бевосита тўловларни амалга оширилишни ғазначилик амалга оширади ва, бунда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишни таъминлайди.” [1] [1] Иванова Н. Г., Маковник Т.Д., Казначейская система исполнения бюджетов. «Питер» Санкт-Петербург. 2001. стр.29 13Яна бир изоҳга кўра Ғазначилик ижроси: “ давлат ҳокимиятининг, ёки маҳаллий бошқарув ихтисослашган ижроия органи тарафидан бюджет маблағларини жалб қилиш ва сарфланишини таъминлайдики, бунда, ушбу орган махсус ваколатларига кўра тушумлар рўйхати бўйича, ягона ҳисоб рақамидан амалга ошириладиган тўловлар ва зиммасидаги бюджет мажбуриятларининг вақти ва ҳажмини тартибга солади” [1]. [1] Рудовол И. П. Правовое регулирование казначейского исполнения бюджета. Финансы. № 8, 2003. стр. 25. 14Халқаро Валюта Фонди экспертлари Барри Потер ва Жек Даймондларнинг тарифларишича: “ Давлат молиясининг бошқариш ахборот тизими – давлат молиясини бошқариш мақсадида интеграллашган ахборот тизими – ёки ғазначилик тизими – бу тўловлар, ҳисобот ва молия бошқарувини амалга оширувчи тизимки унга молия вазирлиги, ғазначилик, тармоқ вазирликлари ва бюджет ташкилотлари бевосита боғланиш ҳуқуқига эгадирлар” [1]. [1] Barry Potter, Jack Diamond. Building Treasury Systems. 15Ғазначилик тизимига берилган таърифлар бу ташкилотнинг бюджет ижросининг моҳиятини ва шунга боғлиқ кўпқиррали ва кўпмақсадлик Ғазначилик тизимини кўзланаётган мақсадларига кўра уларнинг нуқтаи- назарини акс эттирилган. 16Молия вазирлиги амалиётчи ходимлари ва Ўқув маркази олимлари биргаликда ғазначилик тизимига қуйидагича таъриф бермоқдалар: Давлат бюджетини ижросининг ғазначилик тизими бу - давлат бюджети ижросининг тўғри ва самарали бошқариш, ягона ғазна ҳисобварағига маблағларнинг тўғри ва вақтида келиб тушиши ва бюджетдан ташқари фондларга қиёсланган ва қатъий мақсадларда харажатларни амалга оширишни белгилашни, замонавий компьютер технологияларини илғор бухгалтерия тизим ҳисоби ва ҳужжатлар алмашинувини ўз ичига олувчи ахборотлар тизимида ғазна Бош китобида акс эттиришда, қўлловчи давлатнинг мақсадли мажмуаси. 174 . Ғазначиликнинг вужудга келиш тарихи Тарихий талқин“ FISKUS CALSARIS” “ TREASURE TROVE” Юридик маълумотнома бўйича ҒАЗНА СЎЗИНИНГ МАЪНОСИ 18Ғазначиликнинг вужудга келиш тарихи (1) Молиявий монополияларининг активлари ортиб бориши билан, ғазналар, уларнинг акцияларини омонат тариқасида қабул қила бошлади. Шу тариқа ғазнада герб қоғозлари, почта маркалари, олтин ва бошқа иккинчи даражали активлар пайдо бўла бошлади. 19Ғазначиликнинг вужудга келиш тарихи (2) Марказий банкнинг пайдо бўлиши ва тижорат банклари тизимининг такомиллашуви ғазначилик тизимининг қуйидаги ўзгаришларига олиб келди: 20Ғазначиликнинг вужудга келиш тарихи (3) Россия тарихига назар соладиган бўлсак, 1796-1806 йилларда Алексей Иванович Васильевнинг давлат ғазначиси лавозимида ишлаган даврда жуда кўп ишлар қилинган. Унинг давлат даромадалари ва харажатлари режаларини тузиш , ғазначилик ҳисоботи , шунингдек бухгалтерия ҳисоби бўйича ёзган китоблари алоҳида эътиборга лойиқдир. 215 . Ғазначилик тизимига оид иқтисодий таълимотлар IX аср. Конфуций “ Алпомиш” достони Низомулмулк XI аср. Юсуф Хос Хожиб XIV аср. Амир Темур XI аср. Абу Али Ибн Сино XV аср. Алишер Навоий XVI аср. Бобур XVIII аср. Адам Смит
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Moliya bozori va uning moliyaviy resurslarni shakllantirishdagi o‘rni
  • Bank faoliyatida avtomatlashtirilgan axborot tizimlari va texnologiyalari
  • Bozor iqtisodyotning avzalliklari va kamchiliklari
  • Bozor iqtisodiyoti o‘tishning hozirgi zamon modellari, bozor munosabatlariga o‘tish modellarining shakllanishi
  • Firma va uning tashkiliy-iqtisodiy asoslari

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский