Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 58.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ғазначилик тизимининг мохияти ва ахамияти

Купить
1 Ғазначилик тизимининг мохияти ва ахамияти 2РЕЖА: 1. Ғазначиликнинг мақсади ва вазифалари 2. Ғазначилик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш хусусиятлари 3. Ғазначилик тизимининг назарий асослари 31 . Ғазначиликнинг мақсади ва вазифалари Давлат бюджетининг ғазна ижроси давлат бюджетининг барча даромадларини Ягона ғазна ҳисобварағига киритишдан, шунингдек давлат бюджетининг харажатларини шу ҳисобварақдан тўлашдан иборат. 4ҒАЗНАЧИЛИК Молия Вазирлигининг консолидациялашган бюджетининг касса ижроси, давлат даромадлари ва харажатлари ҳисобини олиб борилиши, давлат харажатларига молиявий ресурсларни етарли бўлишини таъминлаш учун масъул бўлган таркибий бўлимидир. 5ҒАЗНАЧИЛИК тизимига босқичма- босқич ўтишнинг асосий элементлари • Ҳуқуқий-меъёрий база яратиш; • Ғазначиликнинг моддий-техник базасини яратиш; • Ғазначилик тизими учун кадрларни тайёрлаш; • Ғазначиликнинг ахборот тизимини яратиш. 6Ғазначилик тизимини жорий этилишининг ижобий натижалари • Бюджет ташкилотлари мажбуриятларини олгандан кейин пул маблағларини ягона ғазна ҳисобварағидан тўғридан-тўғри таъминотчиларнинг ҳисоб рақамига ўтказиш натижасида пул оқимлари ҳаракати бўйича жараёнларни қискартириш . • Тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида бюджет ташкилотларини товарлар ва хизматлар етказиб берувчилар олдида мажбуриятлар қабул қилиш босқичида (шартномалар тузиш вақтида) дастлабки назорат қилиш . 7Ғазначилик тизимини жорий этилишининг ижобий натижалари • Молия органлари томонидан бюджет харажатларини ўз вақтида ва манзилли молиялаштириш билан бюджет маблағларини бош тасарруф этувчилари томонидан суистеъмол қилишни ва нотўғри ишлатишни олдини олиш мақсадида жорий назорат қилиш . • Давлат бюджетининг даромадлари, ҳам харажатлари қисмини касса ижросининг ҳар кунги мониторингини ўтказиш . 8Ғазначилик тизимини жорий этилишининг ижобий натижалари • Давлат молиясининг ҳолати тўғрисидаги тезкор ахборотларни йиғиш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш. • Қисқа фурсатда давлатнинг молиявий ресурслари реал ҳажмини ва унинг истиқбол кўрсаткичларини аниқлаш. • вақтинчалик харакатда бўлмаган бюджетнинг эркин маблағларини, молия бозорларида самарали жойлаштириб, ундан олинган даромадни эса бюджет харажатларини тўлиқ молиялаштиришга, бюджет тақчиллигини камайтиришга ва давлат қарзлари тўловига йўналтириш. 92 . Ғазначилик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш хусусиятлари Ғазначилик тизими 3 поғонадан иборат 10ҒАЗНАЧИЛИК тизимини поғоналари • Биринчи поғона - Молия вазирлигининг Ғазначилиги • Иккинчи поғона - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий ғазначилик бошқармалари (14 та) • Учинчи поғона - Туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмалари (199 та) 11ҒАЗНАЧИЛИК нинг асосий элементлари • Ягона ғазна ҳисобварағи • Ғазначиликнинг Бош китоби • Ғазначиликда кассани режалаштириш ва бошқариш • Ғазначиликнинг ахборот тизимини 123. Ғазначилик тизимининг назарий асослари Халқаро Валюта Фонди экспертлари Барри Поттер ва Жек Даймонт шуни этироф этадиларки “Иқтисодий ҳамкорлик ва таррақиёт ташкилоти таркибидаги кўпчилик мамлакатлар давлат молиясини бошқаришда ғазначилик тизимига суянишади ва бунда ғазначилик тизимининг Молия вазири томонидан бошқарилиши давлат маблағларини ишлатилиши самарадорлигини ва уларнинг ўз вақтида ва мақсадли ишлатилиши устидан назорат сифатини ҳам сезиларли даражада оширади”. 13Ғазначилик тизими давлатнинг марказий ҳукуматига ва худудлардаги бошқарув органларига асосий молиявий хизматларини таъминлайди. Бу хизматлар қаторида: • давлат маблағлари тўловларини амалга ошириш, • маблағлар ҳаракати ҳисоби ва ҳисоботини таъмимлаши, • фискал ҳисобот ва ҳоказоларни марказлашган ҳолда ўз ичига қамраб олади. 14Ривожланган мамлакатлар молия вазирлиги ва бошқа тармоқ вазирликлари учун давлат молиясининг шакллантириш, ижро қилиш ва назорати бўйича функционал боғлиқ тарзда компьютер тизимини тузади ва доимий равишда такомиллаштиради. Бу яхлит – интеграллашган тизим шу билан бирга ихтисослаштирилган компьютер ахборотлари дастурлари, бюджетнинг барча даражаларига, маҳаллий бюджетларга ишлов бериш учун, давлат қарзини бошқарув вазифаларини оптималлаштиришда, бюджетдан ташқари фондларни шакллантириш ва бирлаштириш, маҳаллий молия органлари ва бошқа ташкилотларининг молиясини бошқариш функциялари учун алоҳида ихтисослашган дастурларни ўз ичига олади. 15Илмий адабиётларда Ғазначилик тизимининг турли изоҳлари учрайди. Шуни эътиборга олиш керарки бу изоҳлар ҳар бир муаллиф ўзи қизиқаётган ғазначиликнинг амалга ошираётган фаолияти унинг хусусиятлари ва қирраларига урғу ва аҳамиятини қаратади. Қуйида шу изоҳлардан бирини келтирамиз: “ғазначилик тизимида бюджетдан маблағ олувчилар топшириғига кўра тўлов мажбуриятларини ижрога қабул қилиб олиш, ва товарлар етказиб берилиши, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун бевосита тўловларни амалга оширилишни ғазначилик амалга оширади ва, бунда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланишни таъминлайди.” 16Яна бир изоҳга кўра Ғазначилик ижроси: “ давлат ҳокимиятининг, ёки маҳаллий бошқарув ихтисослашган ижроия органи тарафидан бюджет маблағларини жалб қилиш ва сарфланишини таъминлайдики, бунда, ушбу орган махсус ваколатларига кўра тушумлар рўйхати бўйича, ягона ҳисоб рақамидан амалга ошириладиган тўловлар ва зиммасидаги бюджет мажбуриятларининг вақти ва ҳажмини тартибга солади”. 17Халқаро Валюта Фонди экспертлари Барри Потер ва Жек Даймондларнинг тарифларишича: “ Давлат молиясининг бошқариш ахборот тизими – давлат молиясини бошқариш мақсадида интеграллашган ахборот тизими – ёки ғазначилик тизими – бу тўловлар, ҳисобот ва молия бошқарувини амалга оширувчи тизимки унга молия вазирлиги, ғазначилик, тармоқ вазирликлари ва бюджет ташкилотлари бевосита боғланиш ҳуқуқига эгадирлар”. 18Ғазначилик тизимига берилган таърифлар бу ташкилотнинг бюджет ижросининг моҳиятини ва шунга боғлиқ кўпқиррали ва кўпмақсадлик Ғазначилик тизимини кўзланаётган мақсадларига кўра уларнинг нуқтаи-назарини акс эттирилган. 19Давлат бюджетини ижросининг ғазначилик тизими бу - давлат бюджети ижросининг тўғри ва самарали бошқариш, ягона ғазна ҳисобварағига маблағларнинг тўғри ва вақтида келиб тушиши ва бюджетдан ташқари фондларга қиёсланган ва қатъий мақсадларда харажатларни амалга оширишни белгилашни, замонавий компьютер технологияларини илғор бухгалтерия тизим ҳисоби ва ҳужжатлар алмашинувини ўз ичига олувчи ахборотлар тизимида ғазна Бош китобида акс эттиришда, қўлловчи давлатнинг мақсадли мажмуаси.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha