Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Глобаллашув ва маънавий таҳдидлар

Купить
1Глобаллашув ва маънавий таҳдидлар Эй одамзод, кўзингни оч, атрофга бир қара, кечаги тарихдан хулоса, сабоқ чиқар! Бундай бало-қазоларга қарши ўз вақтида чора кўриш, керак бўлса, бутун имкониятларимизни уларга қарши ишлатиш, турли мамлакат- лар, турли миллат ва элатларнинг бир-бирига қарама-қарши туриб эмас, балки ўзаро елкадош бўлиб, тил топишиб, турли офатларни томири билан йўқ қилишини бугун замоннинг ўзи талаб этмоқда. Бунинг яккаю ягона йўли шу. Буни бугун тушуниб, англаб олмасак, эртага кеч бўлади. Ислом КАРИМОВ Ҳозирги давр дунё ғоявий қарама- қаршиликлар мураккаб тус олган, мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кучлироқ бўлиб бораётган даврдир. Бутун ер юзи одамзод учун ягона макон ҳисобланади. Аммо тарихда мавжуд чегараларни ўзгартириш, муайян ҳудудларни босиб олиш учун сон-саноқсиз урушлар бўлган. Бу жараёнда эса уруш қуроллари мунтазам такомиллашиб борган. Мазкур урушлар то ХХ асргача асосан кўпроқ бир ё икки давлат ёхуд минтақа ўртасида бўлган. ҲОЗИРГИ ДАВР Глобаллашув (лот, globus – “шap”, “Ер сайёраси”; ингл, globalization – “оммалушув”) – XX асрнинг иккинчи ярми XXI аср бошида жаҳон тараққиётида шаклланган янги умумсайёравий тартиботлар, давлатлар ва кишилар ўртасида ўзаро алоқаларнинг кенгайиши ва мураккаблашиши, дунё миқёсида ахборот макони, ка питал, товар ҳамда ишчи кучи бозоридаги интеграциялашув, атроф-муҳитга техноген таъсирнинг кучайиши, оммавий маданият намуналарининг кенг тарқалиши, ахборот-мафкуравий ва диний- экстремистик хуружлар хавфининг ортиб боришини ифода этувчи тушунча. ГЛОБАЛЛАШУВ ҲАЁТ СУРЪАТЛАРИНИНГ БЕҚИЁС ТЕЗЛАШУВИ СИФАТИДА 5Техник-технологиянинг юксак даражада ривожланиши Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида қайд этганидек, глобаллашувнинг икки кўринишини юзага келтирди. Биринчиси ижобий хусусият бўлиб, инсониятнинг ўзаро ахборот, технология алмашуви тезлашди ва халқлар яқинлашмоқда. ГЛОБАЛЛАШУВ Иккинчиси салбий бўлиб, унга кўра, муайян халқ манфаатлари, қадриятлари устувор қўйилмоқда ва миллий анъаналар, маданиятлар инкор қилинмоқда. МАФКУРАВИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ ГЛАБАЛЛАШУВИ Бунда бир-биридан тубдан фарқ қиладиган икки йўналиш, тенденция намоён бўлмоқда. Жумладан, инсоният цивилизацияси тарихида эришган ҳар қандай моддий ва маънавий қадриятларнинг умуминсоний жиҳатлари тарихий макон доирасидан чиқиб, байналминаллашиб, универсаллашиб бормоқда. “ Бугунги кунда халқаро майдонда турли сиёсий кучлар ўзининг миллий ва стратегик режаларига эришиш учун «Эркинлик ва демократияни олға силжитиш» ниқоби остида амалга ошираётган, узоқни кўзлаган сиёсатнинг асл моҳияти ва мақсадларини ўз вақтида сезиш, англаш катта аҳамият касб этади”. Ислом Каримов “ Юксак маънавият – енгилмас куч”“ ДЕМОКРАТИЯ ЭКСПОРТИ” “ Шу борада айрим қудратли давлатлар томонидан муайян мамлакатларга, авваламбор, ер ости, ер усти бойликларига эга бўлган ҳудудларга нисбатан олиб борилаётган ана шундай ғаразли сиёсатни дунёнинг айрим минтақаларида тинч ҳаётнинг издан чиқиши, ҳокимият тепасига айнан ўша давлатларнинг манфаатларига хизмат қиладиган кучларнинг келиши билан боғлиқ мисолларда кўриш қийин эмас”. Ислом Каримов Юксак маънавият – енгилмас куч.“ ДЕМОКРАТИЯ ЭКСПОРТИ” Ҳозирги дунёда муаммоларни ҳал этиш учун куч ишлатиш тенденциясидан ҳамон воз кечилгани йўқ. Бир гуруҳ ғаразгўй кимсалар томонидан топилаётган муаммолар давлатлар муносабатларига чиқиб кетмоқда. Натижада, жаҳонда уруш ўчоқлари ўчмаяпти ва аксинча, уларнинг янгилари пайдо бўлмоқда. Катта саккизлик давлатларининг кўпчилиги бу урушларда қатнашиб, қурол-яроғларини синовдан ўтказиб олмоқда. Бунинг оқибатида дунёда қашшоқлик, иқтисодий инқироз ва ижтимоий муаммолар барҳам топмаяпти. Глобаллашувнинг ижобий имкониятлари шубҳа остида қолмоқда. 9ДУНЁДА ЗЎРАВОНЛИКНИНГ МАВЖУДЛИГИ Бу мафкуравий жараён бугунги кунда дунёнинг барча минтақаларини қамраб олди. Унга кўра, муайян давлатлар ўз муаммоларини ҳал этиш, иқтисодий фаровонликка эришиш учун қўшни давлатлар ва ўзга халқларнинг манфаатларини ҳисобга олмаяпти. Натижада, трансмиллий можаролар кучайиб, глобаллашув жараёнларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур жараён аслида “бўлиб ташла – ҳукмронлик қил” иллатининг ҳосиласи экани англаб олинмаяпти. МИНТАҚАДА ЕТАКЧИЛИККА ИНТИЛИШ Мазкур мафкуравий ҳодиса энг ташвишлисидир. Чунки инсон ўз кашфиётларига маҳлиё бўлиб, дунёқараш, ахлоқ ва фаолият жиҳатидан заифлашиб бормоқда. Терроризм, диний экстремизм ва “демократияни олға силжитиш” ҳаракатлари шунинг натижасидир. Бу ҳаракатлар миллий бирлик, биродарлик ва ҳамкорликка раҳна солмоқда. Инсониятнинг маънавий заифлашуви унинг ўзига зарар келтирмоқда. Билим олиш, келажакни ўйлаш ва ижтимоий ахлоқ қоидаларига риоя қилиш ўрнига нафсга берилиш, шаҳват домига тушиш ва бугунги кун билан яшаш эгаллаб бормоқда. ИНСОНИЯТНИНГ МАЪНАВИЙ ЗАИФЛАШУВИ 09/23/2019 МАЪНАВИЙ ТАҲДИД Глобаллашув жараёнлари ҳукм сураётган шароитда миллий ўзликни сақлаб қолиш муаммолари, миллатнинг маънавий-ахлоқий, этно-маданий ва тарихий қадриятлари барҳам топишига қаратилган хавф-хатарлардан бири бу маънавий таҳдидлардир. 09/23/2019 Маънавий таҳдид иборасига Юртбошимиз қуйидагича таъриф беради: “ Манавий таҳдид деганда, аввало тили, дини, эътиқодидан қатъий назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дарёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва информацион хуружларни назарда тутиш лозим ...” Ислом Каримов “ Юксак маънавият – енгилмас куч” МАЪНАВИЙ ТАҲДИД Маънавий таҳдидларнинг хусусиятлари тил танламайди дин танламайди эътиқод танламайди Маънавий таҳдидларнинг зарари инсон эркинлигига дахл қилади инсон руҳий дунёсини издан чиқаради мақсадли амалга оширилади Маънавий таҳдидларнинг турлари мафкуравий ғоявий информационБизнингча, бу тўлақонли таъриф бўлиб, у бир неча жиҳатлари билан диққатни тортади. Шу маънода қуйидагиларга эътибор бериш лозим: МАЪНАВИЙ ТАҲДИД МАЪНАВИЙ ТАҲДИД Уларнинг хавфи кундан-кун ортиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятида маънавият масаласи асосий йўналишлардан бири қилиб белгиланган. Бинобарин, шахс, жамият ва давлат ривожида маънавиятнинг тутган ўрни муҳим стратегик омил ҳисобланади. Айни пайтда, кейинги вақтда маънавиятга таҳдид муаммоси пайдо бўлди. Бу муаммо шахс онгини заҳарлаши, жамият барқарорлигини издан чиқариши ва давлат тараққиётини шубҳа остида қолдириши билан ташвиш уйғотади. “ Лўнда қилиб айтадиган бўлсак, бундай мафкуравий хуружлар миллий ва диний томирларимизга болта уришини, улардан бизни бутунлай узиб ташлашдек ёвуз мақсадларни кўзлашини, ўйлайманки, юртимизда яшайдиган соғлом фикрли ҳар бир одам яхши тушунади. Бундай тажовузкорона ҳаракатлар бизлар учун мутлақо бегона мафкура ва дунёқарашни аввало беғубор ёшларимизнинг қалби ва онгига сингдиришга қаратилгани билан айниқса хатарлидир”. Ислом Каримов “ Юксак маънавият – енгилмас куч”МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАР Бу турга кирувчи таҳдидлар кенг қамровлиги ва узоқни кўзловчи хусусиятга эгалиги билан ажралиб туради. Мафкуравий таҳдидларнинг бугунги кунда қуйидаги кўринишлари кўзга ташланмоқда: миллий қадриятларни камситиш, миллий ахлоқ қоидаларини инкор қилиш, мўътадил қарашларни назар-писанд қилмаслик ва буларнинг ўрнига муайян давлатлар иродасига итоат қилиш, космологик қоидаларни мақташ ва ўзга жамиятлар манфаатларига мос дунёқарашни мутлақ ҳақиқат сифатида тарғиб қилиш. МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАР Космополитизм (юнон, kosmopolites – “дунё фуқароси”) – дунё фуқаролигини даъво қилиш, шунингдек, миллий ва давлат суверенитетини рад этиш, турли миллий анъана, маданият ҳамда ватанпарварлик туйғусидан воз кечиш ғоясини илгари сурадиган қараш. “ ДУНЁ ФУҚАРОЛИГИ” “ Рангли инқилоб” деб кўпинча қатор Шарқий Европа мамлакатларида маҳаллий аҳолини уюштирган, ҳарбийлар иштирок этмаган, аммо одатда сиёсий режим алмашиниши билан тугалланадиган кўча тартибсизликлари ва оммавий намойишларига айтилади. Баъзи ана шундай мамлакатларда ҳатто ҳокимият тепасидаги сулолалар ҳам алмашади. “ Р А Н Г Л И И Н Қ И Л О Б ”ЛАР 2003 йил – Грузиядаги Атиргуллар инқилоби; 2004 йил – Украинадаги Зарғалдоқ ранг инқилоб; 2005 йил – Қирғизистондаги Лолалар инқилоби; 2006 йил – Белоруссияда инқилоб қилишга уриниш; 2008 йил – Арманистондаги рангли инқилоб қилишга уриниш; 2009 йил – Молдавияда инқилобга уриниш; 2010-2015 йиллар – Яқин Шарқ ва Украинадаги инқилоблар. 1) катта (глобал) ва кичик (локал) компьютер тармоқларини ўзаро боғлайдиган бутун жаҳон ком пьютер тизими, бутун дунё бўйлаб фаолият кўрсатадиган халқаро ахборот алмашувининг глобал компьютер тармоғи; 2) турли-туман масалалар ва соҳалар бўйича маълумотларни қамраб оладиган, узоқ, масофалардан туриб алоқани амалга ошириш, электрон тижорат, масофавий таълим, аудио, видео, теле, тасвир айирбошлаш ва умуман, кўпдан-кўп янгилик ва маълумотларни жамлайдиган элект рон ахборот воситаси ва дастурини англатувчи тушунча. ИНТЕРНЕТ (ЛОТ, INTER – “АРО” ВА NET (WORK) – “ТАРМОҚ”) : Интернет да географик жой, замон ва макондан қатъий назар, айрим компьютер ва майда тармоқлараро ўзаро ҳамкорлик унинг глобал информация инфратузилмасини ташкил этади. 90-йилларнинг ўрталарида интернет тармоғига тижорат нуқтаи назаридан қаралмас эди. Аммо 1995 йилнинг охирларида Yahoo компанияси биринчи бўлиб интернет да реклама тарғиботини бошлади ва интернет орқали даромад кўриш мумкинлигини тушуниб етди. МУТААССИБЛИК Мутаассиблик – инсоннинг бирор ғоя, ақида ёки одатларга меъёридан ортиқ даражада ишониши (фанатизм). Мутаассиб одатда ўзининг тушунчаларини ва қарашларини мутлақ ҳақиқат деб билади. Ўзгалар фикр-мулоҳазаларини эшитишни ҳам истамайди. “Мен ҳақман, менинг билганларим тўғри,” – деб ўзини ишонтиради ва руҳий жиҳатдан айнийди. Мутаассиблик мақсадли ва онгли равишда ғаламис ва ғаразгўй кимсалар, гуруҳлар томонидан амалга оширилади. Айниқса, ёшларнинг онгини заҳарлаб, ўзларининг зарарли мақсадларини амалга ошириш учун фойдаланади. МУТААССИБЛИКНИНГ ЗАРАРЛИ ОҚИБАТЛАРИ Мутаассибликнинг зарарли оқибатлари моддий зарарлардан ўнлаб баробар устувор туради. Бу зарарли оқибатларнинг энг асосийлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Мутаассиблик шахс ақлини заифлаштиради. Мутаассиблик шахс қарашлари ва фикрларини догмалаштиради. Буларнинг натижасида одам манқуртлашиб боради. Барча замонларда мутаассиблик қораланиб келинган. Туркий халқлар мутафаккирларидан бири Ч.Айтматов мутаассиблик охир-оқибатда инсоннинг наслига дахл қилади, деган фикрга келган (“Қиёмат” асари). 09/23/2019 ДИНИЙ АҚИДАПАРАСТЛИК Диний ақидапарастлик иймон-эътиқодни нотўғри талқин қилишдир. Унга кўра, жоҳил кимсалар иймон борасидаги ўз тушунчаларини ёшлар онгига сингдирадилар. Ҳақиқий диний манбаларни ўқитмайдилар. Юртимиздан чиққан мутафаккирлар асарларини ўқима, ота- онанг ёки ёру биродарларинг гап-сўзига қулоқ солма, дея ўргатишади. Ваҳоланки, Ўзбекистон мўътадил диний эътиқодни таъсис этиб, дунё халқларига тақвим қилган мамлакатлардан биридир. Шу маънода “ Бутун дунёга маълум ва машҳур бўлган буюк аллома ва азиз-авлиёларимиз орасида Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанднинг муборак сиймоси алоҳида ажралиб туради. Ота-боболаримиз улуғ авлиё Баҳоуддин Нақшбандга чин дилдан ихлос қўйиб, уни “Баҳоуддин Балогардон” (Балолардан қайтарадиган) деб таърифлаб келинишида теран маъно бор. Унинг “Дилинг Оллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин” деган ҳаётбахш ҳикмати динимизнинг олийжаноб маъно- моҳиятини ёрқин ифодалаб, худдики шу бугун айтгандек жаранглайди”. Ислом Каримов “ Юксак маънавият – енгилмас куч”ДИНИЙ АҚИДАПАРАСТЛИК “ ОММАВИЙ МАДАНИЯТ” – поп-маданият – мазкур жамиятда аҳолининг кенг қатламлари орасида ёйилиб, устувор бўлган маданият. У ўз ичига маиший ҳаёт, қизиқишлар (спорт, поп-мусиқа), оммавий ахборот воситалари кабиларни олади. “ ОММАВИЙ МАДАНИЯТ” Табиийки, «оммавий маданият» деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик , индивидуализм , эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди. Ислом КАРИМОВ «ОММАВИЙ МАДАНИЯТ» АХЛОҚИЙ БУЗУҚЛИК ЗЎРАВОНЛИК ЭГОЦЕНТРИЗМ ИНДИВИДУАЛИЗМ “ Оммавий маданият” моҳиятига кўра аҳоли аксарият қисмининг ҳаётини ташкил этган воқеа- ҳодисалар, интилишлар ва эҳтиёжлар билан тўлиб- тошган. “Оммавий маданият” ўз номи билан омма, яъни кўпчилик эҳтиёжига мўлжалланган бўлиб, бу шакл ва мазмун стандартлашгани, шунингдек, тижорат нуқтаи назаридан муваффақиятга қаратилганликни тақозо этади. “ ОММАВИЙ МАДАНИЯТ” НИГИЛИЗМ – жамиятнинг ахлоқий, маънавий норма ва устунлари, тарихий ҳамда маданий қадриятларининг инкор этилиши; умумэътироф этилган, объектив қадриятларга нисбатан мутлақо салбий ҳамда ўта танқидий муносабатда бўлиш; муайян ҳодисага нисбатан бирёқлама, келишувни рад этган тарзда муносабат билдириш; бузғунчилик ғояларини ўзида ифодалаш. СКЕПТИЦИЗМ – умидсизлик мафкураси. Нима бўлишидан қатъи назар, билимдан кўра ҳиссий идрокни устун қўйиш ва шу асосда иш тутиш. Яъни улар билим ва тажрибалар асосида эмас, балки ўзининг ҳис-туйғулари асосидагина иш кўришни хоҳловчилардир. ВАНДАЛИЗМ – маданий ёдгорликларни, қадриятларни вахшийларча вайрон, оёқ ости қилиш, йўқотиш; маданиятсизлик, жаҳолат, нодонлик. ИНДИВИДУАЛИЗМ ВА ЭГОЦЕНТРИЗМ ЭГОЦЕНТРИЗМ (лот. “еgo” – мен, “centrus” – марказ) – манманлик ва ЭГОЦЕНТРИЗМ ХХI аср бошини янги мафкуравий таҳдидлар ва илмий-технологик асосга қурилган тарғиботлар кураши даври, деб ҳам аташ мумкин. Бу борада М.Саидов: “Ғарб оламида кенг тарқалган эгоцентризм худбинликнинг бир кўриниши бўлиб, фақат ўзини, ўз манфаатларини ўйлаб яшаш, бошқа ҳеч нарсани тан олмасликни билдиради,” – дейди. ГИЁҲВАНДЛИК Гиёҳвандлик биринчи сигаретанинг биринчи тортимидан бошланади. Сигаретдан аста-секин ичкиликбозлик ундан сўнг эса ахлоқий бузуқлик оқибатида наша чекишга ўтилади. Нашага кучли тобелик юзага келади. Аста- секин одам хуморини наша билан қондиролмай қолади. Гиёҳванд моддани томирига уради. ГИЁҲВАНДЛИК Гиёҳвандлик таҳдиди четдан туриб, онгли равишда ўзига ёшларни тортишга ҳаракат қилмоқда. Чунки ёшлар қизиқувчан, ҳаёт неъматларини тотиб кўришга интилувчан, аммо оқибатларини ўйлашга киришмаган бўлишади. ОДАМ САВДОСИ Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши кураш тўғрисида”ги Қонунда “одам савдоси” тушунчаси “ёллаш”, “ташиш”, “топшириш”, “қабул қилиш” қилмишлари ҳолида берилган. ОДАМ САВДОСИ Мақсади: жиноятчининг бошқа шахслар орқали пул ёки бошқа моддий бойликларга эга бўлиш. Усуллари: а) одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни жисмоний куч ишлатиш, руҳий таъсир кўрсатиш, алдаш, фирибгарлик қилиш йўли билан ўғирлаш; б) ўғриланган ёхуд алданган одамларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш ва ҳоказо. КОСМОПОЛИТИЗМ, ВАТАНСИЗЛИК “ Яшаш қаерда яхши бўлса, шу ер мен учун Ватан” деб юрганлар топилади. Бундай қарашда ҳақиқий ватанпарварлик туйғусининг мужассам эмаслиги кўринади. Чунки, биринчидан, “яшаш”дан маъно ва мақсад фақат яхши еб- ичиш, роҳат ва фароғатни ўйлаш, ўзи учун “барча қулайликларга” эга бўлган “ҳузур- ҳаловат”дангина иборат эмас. Фақат шу билан ҳаётнинг маъно-мазмуни, яшашдан мақсад белгиланмайди; иккинчидан, бундай тоифа одамлар, ҳақиқий Ватан туйғусини англамайдилар ёки уни англашдан йироқ. Бугунги кунда мутаассиблик ижтимоий иллат сифатида қабул қилиниб, жамият тараққиётини чекловчи асос сифатида рад этилади. Мутаассибликнинг, умуман, маънавий, мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш йўллари кўп. Лекин улар орасида Президент Ислом Каримов томонидан илгари сурилган қуйидаги методология муҳим аҳамиятга эга: ҒОЯГА ҚАРШИ – ҒОЯ, ФИКРГА ҚАРШИ – ФИКР, ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ.ҒАЛАБА ФОРМУЛАСИ Бунинг маъноси шуки, зарарли ғояларга қарши миллий ғоямиз қўйилади. Чекланган фикрларга қарши миллий мафкурамизни қўллаймиз. Жаҳолатли ҳаракатларга қарши ҳаққоний билимдонликни қўямиз. Шу маънода мутаассибликнинг олдини олиш асоси учта: МИЛЛИЙ ҒОЯ МИЛЛИЙ МАФКУРА ЧУҚУР БИЛИМ Ғоя мақсадни, мафкура фаолиятни, билим эса саодатни беради. Бизнинг йўлимиз шундан иборат. ҒАЛАБА ФОРМУЛАСИ МАФКУРАВИЙ ПОЛИГОНДА МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА ЁТ ҒОЯЛАР ОЛИШУВИ ЁВУЗ ФИКР, ЁВУЗ ҒОЯ, ЖАҲОЛАТ ЭЗГУ ФИКР, ЭЗГУ ҒОЯ, МАЪРИФАТ МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАР МИЛЛИЙ ҒОЯ, МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТ Ҳозирги вақтда кўз ўнгимизда дунёнинг геополитик, иқтисодий ва ижтимоий, ахборот- коммуникация манзарасида чуқур ўзгаришлар рўй бераётган, турли мафкуралар тортишуви кескин тус олаётган бир вазиятда, барчамизга аёнки, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим аҳамият касб этмоқда. Ислом КАРИМОВ Гиёҳвандлик ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha