Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 80000UZS
Размер 159.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Март 2026
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Rajabov Yorbek

Дата регистрации 19 Март 2026

0 Продаж

Харбий санъат тарихи ва унинг тараккиёти

Купить
КИРИШ.
I . БОБ.Харбий санъат тарихи ва  унинг  тараккиёти.
I . 1.Антик даврда ҳарбий санъатнинг вужудга келиши.
I .2 .Ўрта асрлар даврида ҳарбий санъат.
I .3 .Янги даврда ҳарбий санъатнинг ривожланиши.
II . БОБ Ўрта Осиё ҳарбий санъати тарихи .                             
II.1.Ўрта Осиёда ҳарбий мудофаа деворлари.
II.2.Ўрта Осиёда ҳарбий санъатнинг ривожланиши.
II.3.Ўрта Осиё ҳарбий санъати ҳақида чет эл муаррихлари фикрлари.
II. 4. Амир Темур ва темурийлар даврида ҳарбий санъат ривожи      
II.4.МустақилЎзбекистон республикасида ҳарбий санъат 
тараққиёти.
ХУЛОСА.
ФОЙДАЛАНИЛГАН  МАНБА ВА АДАБИЁТЛАР РУЙХАТИ.
1 I . БОБ.Харбий санъат тарихи ва  унинг  тараккиёти.
I . 1.Антик даврда ҳарбий санъатнинг вужудга келиши.
                  Туркий   қавмлар   жаҳондаги   энг   қадимги   халқлардан   саналиб,   улар
яшаган   ҳудуд   фақат   ҳозирги   Ўрта   Осиёни   қамраб   олмасдан   балки   шарқда
Тинч   океани,   ғарбда   Днепр   ва   Дон   дарёларига   қадар   бўлган   улкан   ҳудудни
қамраб   олган.   Улар   ўзаро   маданий,   иқтисодий   ва   баъзан   ҳарбий-сиёсий
алоқада бўлганлар. Турон заминида яратилган кашфиётлар, жанг қилишнинг
янги   усуллари   барча   туркий   халқлар   томонидан   тезда   ўзлаштириб   олиниб,
янги босқичга кўтарилган. Мил аввал 3-минг йиллик охири-2 минг йилликда
Шарқдаги   кўчманчи   халқларда   отлиқ   қўшин   пайдо   бўлган.   Дастлаб   ундан
алоқа,   разведка   ва   қўриқлаш   ишларида   фойдаланилган.   Аммо   чавондозлик
маҳоратининг ўсиши билан отлиқ қўшиннинг аҳамияти ошиб борган. У жанг
араваларини     сиқиб   чиқариб   қўшиннинг   зарбдор   ва   ҳаракатчан   кучи   бўлиб
қолган. Туркий халқлар Ҳарбий саънат тарихида биринчи бўлиб суворийлар
сафини   жорий   этганлар   (ҳар   бир   отлиқ   аскар   орасидаги   масофа   20   м.
Жанговар   қаторлар   сони   10   та)   ва   бу   билан   душман   қўшини   устидан   яққол
устунликка   эришганлар   (қ.Отлиқ   аскарлар).   Турон   фарзандлари   2-3   ёшидан
от миниб, ов қилиб, кичик ҳайвонларни ов қилишни, улғая боришлари билан
қилич, найза ва бошқа жанг қуроллари билан муомала қилишни ўрганганлар.
Урушлар   дастлаб   қўшини   ерларга   чопқун   қилиш   ва   асир   олиш
характерида   бўлган.   Бироқ   давлатнинг   кучайиши   қўшин   миқдорининг
ўсиши,   тажрибанинг   ошиши   ва   чопқун   қилишдан   қўшни   мамлакат   ва
халқларни    босиб  олишга  ўтилиши  билан  оддий  уруш  олиб  бориш  саънатга
айлана   бошлаган.   Стратегия   уруш   олиб   бориш   саънати   сифатида,   асосан
Шарқда   вужудга   келган.   Қадимги   Шарқ   қўшинларининг   уруш   олиб   бориш
2 санъати   ,   асосан,   сон   жиҳатидан   ортиқ   қўшин   билан   душманни   тор-мор
этишга   қаратилган.   Кўчманчи   халқлар   (скифлар,   саклар,   массагетлар   ва   б.)
кучли   душман   ҳужум   қилганда   кўпинча   мамлакат     ичкариси   томон   атайин
чекинганлар.  Улар  йўлларида  учраган   жойларни  вайрон  қилиб,  кичик  отлиқ
қисмлар   билан     душманга   бетўхтов   хамла   қилиб   уни   холдан   тойдирганлар,
сўнгра  қарши ҳужумга  ўтганлар. Стратегик мудофаа (чекиниш) ва стратегик
ҳужум   (қарши   ҳужумга   ўтиш)нинг   шундай   турини   биринчи   бўлиб   Қора
денгиз бўйи скифлари мил.ав 512 й.да Доро 1 босқини даврида қўллаганлар.
Саклар   ҳам   Доро1   га   қарши   рақибни   чўл-биёбонларга   ҳийла   билан   бошлаб
бориш   тактикасини   қўллашган.   Улардан   ўрнак   олиб   мил.ав   53   йилда
парфияликлар   римликларнинг   М.Красс   бошчилигидаги   қўшинини   Карри
жангида яксон қилганлар.
Жаҳон   Ҳарбий   саънати   тараққиётида   туркий   халқлар   мумтоз   ўринни
эгаллаганлар. Машҳур араб адиби Жоҳиз (775-868) нинг “Маноқиб ал-атрок”
(“Туркий   халқларнинг   хислатлари”)   асарида   “Сосоний   форслар   барча
халқлардан   давлатни   бошқариш”   саъанатида,   хитойликлар-ҳунармандликда,
юнонлар-илм-фанда ва туркийлар ҳарбий ишда устундир” деб ёзади.
Қадимда   сак   жангчиларининг   қалин   кигиздан     тикилган,   чўққи
қалпоқлари бўлган. Улар ўзлари тайёрлаган камон ва ханжар (акинак) билан,
шунингдек,   ойболталар   (сагарислар)   билан   қуролланганлар.   Саклар   моҳир
тирандоз   эдилар.   Сак   суворийларининг   довруғи   бутун   Шарқда   машҳур
бўлган.  Юнон-форс  урушида,  хусусан.  Марафон  жангида  (мил.ав  490 й)  сак
отлиқ   жангчилари   алоҳида   жасорат   кўрсатганлар.   Қўшиннинг   марказида
форслар   билан   ёнма-ён   туриб   урушган   саклар     афиналикларнинг   қаторини
ёриб ўтиб, уларни мамлакат ичкарисига қадар таъқиб этиб борганлар. Бироқ
форс   қўшинининг   қанотлари   заифлиги   туфайли   қуршовга   тушиб   қолиш
хавфи   туғилган.   Шу   сабабли   орқага   чекинилган.   Сак   суворийлари   жанг
пайтида орқага ўгирилиб ҳам беҳато отар эдилар.
Мил.ав.   329-327   й.ларда   Спитамен   Александр   (Искандар)га   қарши
партизан уруши тактикасини қўллаган.
3 Мил.ав.   3-а.   Охирида   ҳунлар   ҳукмдори   Моде   хоқон   ҳарбий   ислоҳат
ўтказган.   У   анъанавий   енгил   отлиқ   қўшинни   оғир   қуролланган   отлиқ
қўшинга   айлантиради.   Геродот   массагетлар   қўшинидаги   отлиқ
жангчиларнинг   оғир   қурол-аслаҳалари   бўлганини   қайд   этган.   Шуниси
характерлики,   кейинчалик   бундай   қуролланиш   одати   Орол   бўйларидан
сармат-аланлар орқали Шарқий Европага тарқалган. Парфянлар римликларга
қарши   Карри   жангида   уни   илк   бор   кенг   қўллашган   (қ.Катафрактлар).
Массагетлар   юртидан   Мўғилистон,   хитой   ва   Сибирь   (Олтой)га   оғир
қуролланган   суворийга  мўлжалланган  баланд  бўйли ажойиб  жанговар  отлар
тарқалган.   Ҳунларнинг   ҳарбий   тартибига   биноан   ҳар   бир   минг   кишидан
иборат бўлган қўшинга мингбоши. 100 кишидан иборат қўшинга юзбоши, 10-
жангчига-ўнбоши     бошчилик   қилган.   Қўшин,   асосан   отлиқ   аскарлардан
иборат бўлган. Ҳунлар қўшини 4 қисмга бўлиниб, хар бир қисм  жангчилари
маълум рангдаги  отларни минган суворийлардан иборат бўлган. Қўшиннинг
ғарб   томонида   саф   тортган   суворийлар   оқ   от,   шарқий   қисмида-бўз   от,
шим.да-қора   от   ва   жан.да   сариқ   (саман)   от   миниб   сафдо   турганлар.
Ҳунларнинг   отлиқ   қўшини,   асосан:   камон   билан   қуроллангани   учун   ҳарбий
тактика   ва   манёврларни   усталик   билан   олиб   борган.   Душманга   ўзларини
чекинаётган   қилиб   кўрсатиб,   уларни   алдаб,   узоқ   масофагача   орқаларидан
эргаштириб борганлар. Душман уларни таъыиб этиб чарчаган пайтда ҳунлар
рақибларига   қўққисдан   ҳамла   қилиб   уларни   тор-мор   этганлар.   Мабодо
енгилиб қолсалар, ҳунлар ҳар томонга тарқалиб кетганлар. Ҳунларни таъқиб
этувчилар   қочаётганларнинг   қайси   бирини   орқасидан   қувишни   билмай
саросимага   тушиб   қолган   пайтлар   кўп   бўлган.   Айнан   ҳунлар   даврида   Осиё
чўл   минтақаларда   Ҳарбий   саънатнинг   ҳарбий-   техникавий   ва   ташкилий
соҳаларида   бир   қатор   муҳим     янгиликлар   тарқалаган:   суяк   қоплагичли
мураккаб   таркибли   камон,   ҳуштак   товушини   берувчи   кўп     парракли
пайконлар, қўшин тузилишининг марказлашган   тизими, масофа жанги олиб
боришнинг самарали тактикаси,  мудофаа  иншоотлари (ҳарбий истеҳкомлар)
қуриш   анъаналари   вужудга   келди.   Ўрта   Осиёда   Кушон   подшолиги   даврида
4 салтанат   сарҳадларида   мустаҳкам   қалъалар   (жумладан,   Хоразмдаги   Аёз
қалъа,   Тупроқ   қалъа   ва   б.)   қурилиши   кенг   ривожланган.   Шаҳарлар   буржли
қалин   деворлар   билан   ўраб   олинган.   Қанг   давлати   қўшинининг   асосини
енгил отлиқлар ташкил этган, қўшин сафарда эканлигида разведка мақсадида
олдинга   илғор   қисм   жўнатилган.   Ўтмишда   ҳар   бир   қабиланинг   ўзига   хос
ўрони  бўлган.  Бир   неча  қабилалар   бирлашиб,   душманга  қарши  курашаётган
пайтда   қабила   саркардаси   ўзига   тегишли   қабила   жангичиларини   номини
айтиб   чақирган.   Ўрта   асрларда   ўронлардан   жуда   кенг   фойдаланилган.
Эфталийлар   даврида   жанг   қилишнинг   асосий     усулларидан   бири,   кучли
рақиб   билан   юзма-юз   жанг   қилмасдан   унинг   2   қанотига   бетўхтов     зарбалар
бериш йўли билан уни ҳолдан  тойдириш бўлган.
Турк   хоқонлиги   даврида   Ҳарбий   саънат   янада   ривожланган.   Жанг
тақдирини   оғир   қуролланган   суворийларнинг   ёйма   ҳолда   гаплашиб   қилган
ҳужуми   ҳал   этган.   Суворийлар   орасидаги   масофа   шу   қадар   сезиларли
бўлганки,   амалда   ҳар   бир   жангчи   ўз   ҳолига   ташлаб   қўйилган.   Демак,
жангнинг   муваффақиятли   бўлиши   ҳар   бир   жангчининг   шахсий
тайёргарлигига   боғлиқ.   Яккама-   якка     олишув   жангнинг   муҳим     қисми
бўлган.   Баҳодирлар   қўшининг   зарбдор   қисми   бўлиб   уларнинг   ўлими   одатда
қўшин орасида саросималик туғдириб, мағлубиятга олиб келган. Бироқ жанг
қилишнинг   бундай   содда   усулларидан   бошқа,   манёвр   қилиш-   ёнбошдан
айланиб   ўтиш   усули   ҳам   бўлган   (мас.,   Тўнюқуқ     бошчилигидаги   қўшининг
қирғизларга қарши найза баландлигидаги қор қоплаган тоғдан ошиб тўсатдан
қилган ҳужуми ва Қора Иртишдан ўтиб тургашлар   ухлаб ётганда қўққисдан
ҳужум қилиб уларнинг торғмор қилинганлиги).
Турк   саркардалари   рақибини   ғафлатда   қолдириш   усулидан   кенг
фойдаланганлар.   Араблар   истилоси   даврида   Суғдга   ёрдамга   келган
туркашлар   кичик   уруш   тактикасини   қўллаганлар.   Уларнинг   енгил   отлиқ
қўшини арабларга  қўққисдан ҳамла қилиб уларга  тинчлик бермаган.  Бундай
тактика   араб   гарнизонларини   доимо   ўта   ҳушёр   ҳолатда   туришга   мажбур
қилган.   Арабларга   фақат   жанг   билан   олинган   шаҳарлар   ва   водийлардаги
5 ҳимоясиз   қишлоқлар   бўйсинган.   Турк   хоқонлигида   қўшин   зарбдор
қисмлардан- камон билан қуролланган енгил отлиқлар ва оғир   қуролланган
отлиқлардан,   шунингдек,   кўп   сонли   ёрдамчи   қисмлардан:   пиёдалар,   уғруқ,
хизматкорлар, таъминот хизмати ва б.дан иборат эди.
Ибн Халдуннинг ёзишича, инсоният вужудга келгандан бери ер  юзида
урушлар   2   йул   билан   олиб   борилган:   бири-саф   тортиб   ҳужум   қилиш   (би-л-
захф   суфуфа),   иккинчиси-ал-карр-ва-л-фарр(айнан,   “ҳужум   ва
чекиниш”)усули,яъни шиддатли ҳужум қилиш ва рақибини тузоққа тушириш
мақсадида   ёлғондакам   чекиниш   тактикаси.Бу   усулларни   биринчисига
“сосонийлар   усули”,   иккинчисига   “туркийлар   усули”   деб   ном   берилган.
Урушга туркий қабилалар тинчлик пайтида турли спорт ўйинлари ва айниқса
ов   қилиш     кабилардан   фойдаланиб   тайёргарлик   кўришган.   Габарийнинг
таъкидлашича,  “ҳоқонга тегишли ўтлоқ ва тоғ   қўруғлари бўлиб, уларга ҳеч
ким яқинлаша олмаган, ҳеч ким ов қилишга журъат этмаган, зеро улар уруш
қилиш   учун   холи   қолдирилган.Бу   ўтлоқ   эгаллаган   ер   уч   кунлик   йўл   эди”.
Бирор   мамлакатга   бостириб   киришда   ва   айниқса   жангга   тайёргарлик
кўришда   туркийлар   айғоқчилик   ва   разведкага   катта   эътибор   берганлар,
бунинг   учун     жосуслар   ёхуд   турли   миқдордаги   махсус   ҳарбий   қисмлар
(талиа)   олдинга   юборилган.   Хоқон   сафарда   ўзининг   шахсий   қўриқчилари
(шурта), бир хил кийимдаги гвардияси (харис), туркий қабилалардан ташкил
топган   лашкарлар,   баъзан   ёлланма   қўшин   билан   чиққан.   Жанг
бошланишидан олдин хоқон 2-3 саркарда билан биргаликда қўшиндан ажраб
теварак-атрофни   текшириб   чиққан,   агарда   ҳимояланмаган   ерни   кўрса,   ўша
ердан   ҳужум   қилишни   буюрган.   Жанг   пайтида   хоқон   тепаликка   ўрнатилган
олтин   тахтда   ўтириб   жангни   кузатган.   Жангни   рақиб   жангчилари   билан
яккама-якка олишувчи баҳодирлар бошлаб берган.
Туркийлар   ўз   шаҳар-қалъаларини   ҳам   тадбиркорлик   билан   мудофаа
этганлар. 722 й. Араблар Баланжар қалъасини қамал қилганида хазарлар 300
дан   ортиқ   арава   (а`жала)   тўплаб,   уларни   бир-бирига   боғлаб   қалъаларнинг
6 атрофида   мудофаа   халқаси   сифатида   қўйиб   чиқиб,   бу   билан   рақибнинг
қалъага киришига тўсқинлик қилганлар.
Туркий   халқларда   9-10   асрларда   ҳарбий   саънат   янада   юқори   босқичга
кўтарилган. Жаҳонда бу даврда отлиқ қўшинининг роли ошган. Яқин ва Узоқ
Шарқ ҳукмдорлари туркийларни ўз хизматларига олишга ҳаракат қилишган.
Улар орасида  туркий ғуломлар (қуллар)  муҳим  ўрин тутган.  Туркийларнинг
жанговарлик сифатлари Шарқда муносиб баҳоланган. Чунончи, 10-а. бошида
Византия  императорларининг  ва  Аббосий   халифаларнинг   шахсий  гвардияси
туркийлардан иборат бўлган.
Туркий   халқларнинг   ҳарбий   саънат   ,   айниқса,   Амир   Темур   ва
темурийлар   даврида   ўзининг   юксак   босқичига   етган.   15-16   –асрлардан
эътиборан   Европа   мамлакатларидаги   иқтисодий   юксалиш.   Буюк   географик
кашфиётлар,   ўт   сочар   қуроллар,   артиллериянинг   кенг   тарқалиши   билан
ҳарбий  саънатда  туб   ўзгаришлар   содир  бўлган.  Лекин  шу  билан  бирга  Ўрта
Осиё   минтақасининг   турли   ижтимоий-сиёсий   вазиятларга   кўра   карвон
йўлларидан,   Европа   мамлакатларидан   узилиб   қолганлиги,   ўзаро   ички
низолар ҳарбий саънат тараққиётига салбий таъсир қилган.
Ҳарбий   тарих-   1.ҳарбий   ишнинг   қадим   замонлардан   ҳозирга   қадар
бўлган   ривожланиш   жараёни;   2.   Ўтмишдаги     урушлар   ва   қуролли   кучларни
ўрганувчи,   уларнинг     ривожланиш   қонуниятларини   очиб   берувчи   фан.
Ҳарбий   тарих   фанининг   таркибий   қисми   ҳисобланади.   Шу   билан   бирга
ҳарбий   фаннинг   бир   қисми   бўлиб,   ўтмишдаги   урушларнинг   стратегия   ва
тактикаси назариясини ўрганади.
Ҳарбий   тарихнинг   энг   муҳим   соҳалари:   урушлар   тарихи-конкрет
урушларнинг   мақсади,   сабаблари   ва   характерини,   уларнинг   бориши,
натижалари   ва   тарихий   жараёндаги   аҳамиятини   очиб   беради;   қуролли
кучларнинг   қурилиши   тарихи-қўшин   турлари   ва     қуролли   кучларнинг   ҳар
хил   турларининг   яратилиши,   тайёрланиши,   тузилиши   ва   техник   алоқалари
жараёнини   ўрганади;   ҳарбий   санъат   тарихи-ҳарбий   харакатларнинг   бориш
7 шакли  ва    усулларининг   алмашиши  ва    ривожланишини  текширади;   ҳарбий
тафаккур   тарихи-уларнинг   табиати   ва     характерига   қараб   ҳарбий-назарий
қарашлар   ривожини,   урушларни   тайёрлаш   ва   уларни   олиб   бориш,   ҳарбий
қурилиш   ва   ҳарбий   санъат   масалаларини   ҳал   қилишни   ўрганади.   Ҳарбий
тарихшунослик,   ҳарбий   манбашунослик   ва     ҳарбий   археография   ҳарбий
тарихнинг махсус бўлимлари ҳисобланади.
Ҳарбий   тарих   мавзусида   турли   давлатларда   олиб   борилган   ишларни
ривожлантириш   ва   мувофиқлаштириш   мақсадида   1938   йилда   ҳарбий   тарих
бўйича   хақаро комиссия ташкил этилган ва у ҳарбий тарихчилар учун фикр
алмашиш платформаси сифатида фаолият юритмоқда. 1СМНга    аъзо бўлган
давлатларда   миллий   комиссиялар   ташкил   этилган   бўлиб,   1СМН
қурултойлари   1980   йилга   қадар   ҳар   5   йилда   бир   марта,   кейинги   даврда   эса
ҳар йили ўтказиб келинган.
Ҳозирги   даврда   1СМНга   Туркия,   Германия,   АҚШ,   Албания,
Аргентина, Австралия, Австрия, Бельгия, Бразилия, Болгария, Хитой, Чехия,
Дания, Марокаш, Финляндия, Франция, ЖАР, Жанубий Корея, Нидерландия,
Буюк   Британия,   Ирландия,   Испания,   Исроил,   Швеция,   Швейцария,   Италия,
Япония, Канада,  Венгрия,  Норвегия,  Польша,  Португалия,  Руминия, Россия,
Словакия ва Греция каби давлатлар аъзо бўлиб кирган.
Ҳарбий   саънат-қуруқлик,   денгиз,   ҳавода   ҳарбий   ҳаракатлар   олиб
боришга   тайёргарлик   кўриш   ва   уни   олиб   бориш   назарияси   ва   амалиёти:
Ҳарбий   саънат-ҳарбий   фаннинг   бир   қисми.   Замонавий   Ҳарбий   саънатнинг
таркибий   қисми   ўзаро   узвий   боғлиқ   бўлган   ҳарбий   стратегия,   оперативлик
санъати ва тактикадан иборат. Ҳарбий саънат ишлаб чиқаришнинг тараққиёт
даражаси   ва   ижтимоий   тузум   характери   билан   белгиланиб,   мамлакатнинг
ривожланиш   тарихи   хусусиятлари,   миллий   хусусиятлар   ва   аънаналар,
географик шароит ва б.омилларга боғлиқ суратда ривожланади.
Ҳарбия   стратегия-ҳарбий   санъатнинг   энг   олий   соҳаси.   Мамлакат   ва
қуролли   кучларни   урушга   тайёрлаш   назарияси   ва   амалиёти,   урушни
режалаштириш   ва   олиб   бориш     масалаларини   ўз   ичига   олади,   уруш
8 қонуниятларини   тадқиқ   қилади,   стратегик   операцияларни   тайёрлаш   ва
ўтказиш   усуллари   ҳамда   шаклларини   ишлаб   чиқади.   Фронт,   флот
армияларнинг   мақсад   ва   вазифаларини     белгилаб   беради,   кучларни   ҳарбий
харакатлар   майдонлари   ва   стратегик   йўналишлари   бўйича   тақсимлайди.
Ҳарбий стратегия давлат сиёсати билан узвий боғлиқ бўлиб, ҳарбий доктрина
талабларидан   келиб   чиқади.   Сиёсат   ҳарбий   стратегия   олдига   вазифалар
қуяди. Ҳарбий стратегия эса уларнинг бажарилишини таъминлайди. Ҳарбий
стратегия иқтисод билан жамиятнинг иқтисодий тузуми, фан ва техниканинг
тараққиёт   даражаси   билан   боғлиқ.   Ҳарбий   стратегия   қуролли   кучлар   учун
ягона   ҳисобланиб,   тавсияларни   бажаришнинг   барча   турлари   учун
мажбурийдир.   Ҳарби й   стратегия   оперативлик   (тезкорлик)   санъати   ва
тактикага   нисбатан   дастурий   роль   уйнайди   ва   айни   вақтда   уларнинг
имкониятларини ҳисобга олади.
Ҳарбий   фан   урушга   тайёрланиш   ва   уруш   олиб   бориш   ҳақидаги
билимлар   тизими.   Ҳарбий   фаннинг   энг   муҳим   таркибий   қисмлари:   ҳарбий
санъат   назарияси;   қуролли   кучлар   қурилиши   назарияси;   қуролли   кучлар
ҳарбий   иқтисодиёти   ва   фронт   орти   назарияси;   ҳарбий   таълим   тарбия
назарияси   ва   бошқалар.   Ҳарби й   фан   ижтимоий   табиий   ва   техникавий
фанларнинг махсус соҳалари билан боғлиқ.
Ҳарби й   фан   узоқ   тарихий   давр   мобайнида   ташкил   топган   ва
ривожланган.   Илк   ҳарбий-назарий   билимлар   Қадимги   Миср,   Эрон,   Хитой,
Юнонистон   ва   Римда   пайдо   бўлган:   уруш   тажрибалари   умумлаштирилиб,
ҳарбий   тарихий   маълумотлар   тўпланган.   Ўрта   асрларда   профессионал
армияларнинг пайдо бўлиши, янгича ўт сочар қуролларнинг жорий этилиши
уруш   олиб   бориш   усулларига   ҳам   ўзгартиришлар   киритди.   Бу   эса   ўз
навбатида   Ҳарбий   фанга   таъсир   кўрсатди.   Бу   даврда   яратилган   асарлар
ҳарбий-тарихий   баён   характерида   бўлса   ҳам   Ҳарбия   фаннинг   келгуси
тараққиёти   учун   катта   аҳамиятга   эга.   18-аср   урушларида   тўпланган   ва
умумлаштирилган   амалий   жанговар   тажрибалар   ҳарбий-назарий   фикрнинг
ривож топишига сабаб бўлди. Хусусан, Буюк француз инқилоби (18-а.охири)
9 Ҳарбий   фан   асосларининг   ташкил   топишида   муҳим   роль   уйнайди.   19-асрда
Ғарбий   Европада   Ҳарбия   фан   янгича   моддий-техника   базаси   асосида
ривожланди.   Қурол-яроғ   ва   жанговар   техника   (айниқса   артиллерия)
такомиллашди,   кўпгина   мамлакатларда   ҳарбий     хизмат   мажбурияти   жорий
этилди, армиянинг сони ўсди. Қуролли кучлар қурилиши қўшин таълими ва
тарбияси   масалаларини   ишлаб   чиқишга   киришилди.   Напалеон   1   Франция
қуролли   кучларини   қайта   қуриб,   уруш   олиб   боришнинг   янгича   шакл   ва
усулларини   иўлаб   чиқиш   ва   қўллаш   билан   Ҳарбий   фан   тараққиётига
салмоқли   ҳисса   қўшди.   19-асрнинг   2   ярмида   вужудга   келган   бош   штаблар
ҳарбий и. т.ларни ташкил этиш марказларига айланди.
Россияда   ҳарбий   ишнинг   тубдан   қайта   тузилиши   Пётр1   номи   билан
боғлиқ.   У   стратегия   ва   тактиканинг   ривожланишига   катта   ҳисса   қўшди.
Қатор   йирик   ҳарбий   ислоҳатлар   қилди,   ҳарбий   таълимнинг   самарадор
усулларини ишлаб чиқди. Рус Ҳарбия фанининг тараққиётига П.А.Румянцев,
А.В.Суворов,   М.И.Кутузов,   Ф.Ф.   Ушаков   ва   бошқа   йирик   саркардалар
салмоқли ҳисса қўшдилар.
Қадимда  қуллар меҳнатига асосланган иқтисодиёт шароитида бир неча
минг   жангчидан   иборат   армия   тузиш   имкони   бўлган.   Аксарият
мамлакатларда   қўшиннинг   асосий   турини   пиёда   аскарлар   ташкил   қилган.
Қадимги   Шарқ   давлатларида   пиёда   аскарлар   ва   отлиқ   қўшиндан   ташқари
жанг   аравалари,   филлар   ва   туяларда   жанг   қилувчи   қисмлардан   ҳам
фойдаланилган. Қуролли кучлар таркиби, уларнинг қурол яроғи стратегия ва
тактикасини   белгилаган.   Қадимги   Шарқ   давлатлари,   Ҳиндистон   ва   Хитойда
стратегия   дастлаб   нисбатан   қисқа   масофаларга   қилинган   қисқа   муддатли
ҳарбий юришлар билан чекланган. Юнонистон ва Қадимги Римга хос бўлган
қўшинлар   таъминоти     яхшиланиши,   забт   этилган   давлатларнинг   моддий
ресурсларидан   фойдаланишни   йўлга   қўйиш   билан   ҳарбий   юришларнинг
муддати узая бошлаган.
Антик   давр   стратегияси,   асосан,   урушга   тайёргарлик   кўриш,   жанг
майдони   ва   вақтини   танлаш,   асосий   зарба   бериладиган   ерни   белгилаш,
10 қўшинларга   раҳбарлик   қилишда   намаён   бўлган.   Тактиканинг   тараққиёти
жанговар   тартибнинг   энг   содда   шаклларидан   қўшинларни   юзма-юз
тўқнашувигача,   жанг   майдонида   қўшинлари   мураккаб   манёврларни   амалга
оширишлари   билан   белгиланган.   Юнонистон   бошқа   Қадимги   Шарқ
мамлакатларига   нисбатан   яхши   қуролланган   ва   таълим   олган   қўшинга   эга
эди;   юнонларнинг   асосий   ҳарбий   кучини   оғир   қуролланган   пиёдалар
(гоплитлар)   ташкил   этган,   улар   шамшир,   найза   билан   қуролланиб,   темир
совутлар кийишган. жангдан олдин қўшинлар фаланга бўлиб саф тортганлар.
Марказда оғир қуролланган пиёдалар тўғри тўртбурчак шаклида жипс бўлиб
саф   тортган,   қанотларда   отлиқлар,   олдинги   қаторда   бўлса   ёйма   саф   бўлиб
енгил   пиёдалар   жойлашган.   Фаланганинг   бир   қанча   устунликлари   бўлган.
Унинг кучи сафнинг жипслигида бўлиб, қарши томондан унга деярли шикаст
етказишнинг   имкони   бўлмаган.   Шу   билан   бир   қаторда   унга   эпчиллик
етишмаган. У таъқиб этишга мутлақо яроқсиз бўлиб, зарба кучини ошириши
учун   қўшимча   кучи   йўқ   эди.   Юнон   фалангаси   фақатгина   Шарқ
мамлакатларининг   қўпол   ёмон   таълим   олган   қўшинлари   билан   бўлган
урушлардагина   ғалаба   қилган.   Аммо   уларга   ўнқир-чўнқир   ерларда   жанг
қилишга   мослашган   Рим   қўшини   билан   тўқнашишга   тўғри   келганда   улар
мағлубият аламини тортганлар.
Рим империяси қўшинининг (мил.ав.4-2-а.лар) ташкилий шакли легион
эди, у манипулаларга бўлинган  (ҳар бир манипулада 10 қатор, ҳар қаторда 12
тадан   жангчи),   3   манипула   когортани   ташкил   қилган.   Когорта   бир
кейинчалик   3   қатор   бўлиб   саф   тортган.   Легион   қанотларида   енгил
қуролланган   пиёда   аскарлар     ва   отлиқ   қўшин   турган:   бу   Рим   қўшинининг
манёвр қилиш имкониятларини оширган. Карфаген   давлатининг саркардаси
Ганнибал   мил.ав.   216   й.даги   Канна   жангида   бир   пайтнинг   ўзида   ҳар   2
қанотдан зарба бериш усулини қўллаб оз сонли кучлар билан римликларнинг
йирик қўшинини тўлиқ қуршовга олиб тор-мор келтиришга эришган. Мил. ав
1-а.да Рим саркардаси Юлий Цезарь штаб тузган, жанг майдонида қўшинлар
манёврини моҳирона амалга оширган, рақиб қўшини қаноти ва олд  томонига
11 қарши ҳал қилув зарба бериш учун когортанинг 3-қаторидан фойдаланган, бу
билан   захира   барпо     этилишини   бошлаб   берган.   Қад.мисрликлар,
оссурияликлар,   хитойлар   ва   б.халқлар   мустаҳкам   истеҳкомлар,   йўллар   ва
кўприклар   қуришга   моҳир   бўлишган.   Қад.   Дунёнинг   айрим     мамлакатлари
олиб   борган   урушларда   денгиз   флоти   муҳим   роль   уйнаган,   у   қуриқликдаги
қўшинга   ёрдам   бериб,   баъзан   мустақил   ҳаракат   қилган.   Қадимги   Шарқ,
Юнонистон,   Рим     давлатларида   аста-секин   ҳарбий   назария     вужудга   кела
бошлаган.   Чунончи,   Хитой   саркардаси   ва   мутафакири   Сунь   Цзи   “Ҳарбий
саънат   ҳақида   рисола”сида   ҳарбий   кучларни   давлатнинг   мустаҳкамлигига
боғлиқ   эканлигини,   вақт   ва   географик   шароит   омилларини   ҳарбий
ҳаракатлари   олиб   боришга   таъсири,   саркарданинг   роли,   урушга   пухта
тайёргарлик   кўриш   ва   рақибнинг   заиф   ва   кучли   томонларини   ўрганишнинг
аҳамияти ва б.ни келтириб ўтган. Юнон тарихчилари Фукидид, Ксенофонт ва
б. Ўз асарларида урушнинг боришини баён қилиб, уни таҳлил этишга ҳаракат
қилганлар.  Қадимги   Римда  Юлий  Цезарь   “Галлия   уруши  ҳақида  хотиралар”
ва   “Гражданлар   уруши   ҳақида   хотиралар”   асарларида   уруш   ва   жанг   олиб
бориш усулларини баён этган.
               I .2.Ўрта асрлар даврида ҳарбий санъат.
Рим   империяси   5-а.да   қулагач,   Византияда   Осиё   ва   Африканинг
кўпгина   мамлакатларида   илк   ўрта   аср   давлатлари   вужудга   келган.   Улар
қўшинининг   асосий   кучини   халқ   лашкарлари,   унинг   негизини   эса   зодагон
дружинаси   ташкил   этган.   8-9   асрларда   Ғарбий   Европада   (Франк   давлати)
асосий ҳарбий куч оғир қуролланган отлиқ қўшин (рицарлар)дан иборат эди:
пиёдалар   қўшиннинг   ёрдамчи   турига   айланган.   Ғарбий   Европада   11-15-
а.ларда   Ҳарбий   саънат   ниҳоятда   секин   ривожланган.   Ҳарбий   ҳаракатлар
нисбатан оз сонли қўшин билан аниқ режасиз ва маълум бир жанговар сафга
тизилмай   олиб   борилган.   Фақат   диний-рицарлик   орденлари   қўшинлари
“пона”   ва   б.жанговар   саф   турларини   қўллаб   анча     тартибли   равишда   жанг
12 қилганлар.   Бу   даврда   қалъа-қасрлар,   мустаҳкамланган   шаҳарлар   ва
монастирлар катта ҳарбий аҳамият касб этган.
Мўғуллар   қўшини   (13-14-а.лар)   енгил   ва   оғир   қуролланган   отлиқ
аскарлардан   иборат   бўлиб,   узоқ   масофага   ҳарбий   юриш   қилиб,   жанг
майдонида   кўпчилик   бўлиб   ҳаракат   қилган.   Қўшин   илғор   қисм,   сўл   ва   ўнг
қанот ва захирадан ташкил топган.
Марказлашган   илк   йирик   давлатларнинг   барпо   этилиши,
ҳунармандчилик   ва   мануфактураларнинг     ривожланиши   армиянинг   ташкил
этилиши ва қуролланишида тубдан ўзгаришларга олиб келди. Армия таркиби
эндиликда   уруш   пайтида   тўпланадиган   ёлланма   аскарлар   ҳисобига
тўлдириладиган   бўлган.   16-асрнинг   2-ярмида   мутлақ   монархия   давлатлари
мунтазам   ёлланма     армиялар   туза   бошлашган.   Армияларни   ўтсочар
қуролларга,   жумладан   артиллерияга   эга   бўлиши   туфайли   жанг   олиб
боришнинг янги усули-линияли тактикани пайдо бўлишига олиб келди. Унда
қўшинлар   фронт   бўйлаб     бир   текисда   тақсимланиб,   узун   қаторларда   саф
тортиб   урушганлар.   Линиялардаги     қаторлар   (шеренга)   миқдори
милтиқларнинг   тез   отарлиги   билан   белгиланган.   Жангнинг   тақдирини
пиёдаларнинг     ўқ   отиш   қуввати     ҳал   қилган.   17-асрдаги   армияларнинг
стратегияси   хусусияти   монархик   давлатлар   томонидан   олиб   борилаётган
урушларнинг чекланган мақсадларини кўзлашида эди.
18-аср охири   19-аср бошларидаги Буюк француз инқилоби ва миллий
озодлик   урушлари   натижасида   ҳарбий   харакатлар   олиб   бориш   усулларида
чуқур   ўзгаришлар   рўй   берган.   19-асрда   Ғарбий   Европанинг   аксарият
мамлакатларида   армиялар   таркиби   умумий   ҳарбий   мажбурият   асосида
тўлдирила   бошлаган.   Армияларнинг   ташкилий   тузилмаси     ҳам   жиддий
ўзгаришларга   учраган:   доимий   қўшин     бирлашмаларда-мураккаб   жанговар
вазифаларни   мустақил   ҳал   эта   оладиган   дивизиялар   ва   корпуслар   барпо
этилган Қуролли кучларнинг сони бир неча марта ошган. Уруш олиб бориш
усуллари   ва   характерига   қарашлар   ҳам   ўзгарган,   жанговар   ҳаракатларнинг
асосий   мақсади   душман   худуди,   алоқа   йўллари   ва   қалъаларни     босиб   олиш
13 эмас, балки унинг армиясини тор-мор келтириш бўлган. Чунки душманнинг
асосий кучлари  устидан  ҳал қилувчи  жангда ғалаба қозониш ғалаба қилган
томонга ўзи учун манфаатли сулқ тузиш имконини берган.
Тактикада ҳам туб ўзгаришлар бўлган. Жанговар тартибда батальонлар
колоннаси   ҳал   қилувчи   аҳамият   касб   этган.   Батальонлар   олдида   сочма   саф
тортган пиёдалар қисми (егерлар)борган. Пиёдалар ҳужумини артиллерия ва
отлиқ қўшин қўллаб-қувватлаб турган. 18-аср охири-19-аср бошидаги ҳарбий
харакатлар олиб боришнинг   янги усулларини такомиллаштиришда француз
саркардаси Напалеон 1 ва рус саркардаси М.И.Кутузовларнинг хизмати катта
бўлган.   Масалан:   Напалеон   1   артиллерия   ва   отлиқ   қўшинни     ялписига
қўллашни   жорий   этган   ва   жанг   тақдирини   ҳал   этишда   захиралардан
моҳирона фойдаланган.
19-асрда   темир   йўллар   қурилиши,   электр   телеграфи,   тутунсиз   порох,
қирқма   тўп,   қирқма   милтиқларнинг   кашф   этилиши   ва   воситаларни   ҳарбий
ишда   кенг   қўлланиши   (19-а.   2-ярмида)   стратегия   ва   тактикада   муҳим
ўзгаришларга   олиб   келган.   Қирқма   қуролларнинг   пайдо   бўлиши   ўт   очиш
тезлиги,   узоқ   масофадаги   нишонни   аниқ   олиш   имконини   берган,   бу
қўшинларни  катта  талофатлар  бераётган   колонна  бўлиб  сафга  тизишдан  воз
кечиб,   пиёдаларни   занжир   сафга     тизишдан   воз   кечиб,   пиёдаларни   занжир
сафда   ҳаракат   қилишига   олиб   келган.   Бироқ   Биринчи   Жаҳон   урушигача
занжир саф жуда қалин бўлиб, бу ҳолат оғир талофатларга сабабчи бўлган.
20   аср   бошида   армияларнинг   сони   кескин   ошган,   уларни   катта
миқдордаги   тез   отар   тўп-замбараклар,   пулемётлар,   милтиқлар   билан
қуроллантириш   имкони   туғилган.   Қўшинларни   бошқаришда   техник
воситалардан фойдаланила бошлаган, алоқа йўллари ривожланган ва манёвр
қилиш   имкониятлари   кенгайган.   Жанговар   ҳаракатларнинг   янги-шакли
операция   шакллана   бошлаган.   Операция-   қўмондонликнинг   ягона   мақсади
йўлида     бирлашган     бир   ёхуд   бир   неча   армиялар   томонидан   олиб   борилган
жанглар   мажмуи.   Биринчи   жаҳон   уруши   даврида   ҳарбий   операция
тушунчаси   амалий   ва   назарий     жиҳатдан   шаклланган.Янги   стретегик
14 бирлашмалар-фронтлар   пайдо   бўлди;   фронт   операциялари   ўтказила
бошлаган.   Артиллериянинг     тез   суръатлари   билан   ривожланиши,   авиация,
танклар   ва   захарловчи   моддаларнинг   пайдо   бўлиши   натижасида   тактика
соҳасида   ҳам   муҳим   ўзгаришлар   юз   берган.   Тактик   вазифалар   пиёдалар,
артиллерия,   танклар   ва   муҳандислик   қўшинларнинг   биргаликда,   умумий
ҳаракатлари билан ҳал этилган.
Ўрта Осиё ҳарбий санъати тарихи.(4-соат)
                            
                                   Режа:
1. Ўрта Осиёда ҳарбий мудофаа деворлари.
2. Ўрта Осиёда ҳарбий санъатнинг ривожланиши.
3. Ўрта Осиё ҳарбий санъати ҳақида чет эл муаррихлари фикрлари.
Таянч   сўзлар: Ўрта   Осиёда   ҳарбий   санъат.   Манзилгоҳлар.   Мудофаа
деворлари,   миллодан   аввалги   1У-Ш   минг   йилликнинг   1   ярмида   Ўрта
Осиёдаги   деҳқончилик.   Ўчоқлари.Сополлитепа   мудофаа   иншоати.   Ўрта
Осиёда   қадимги   давлатлар.   Авесто   Квинт   Курушт   Руф   маълумотлари
З.Д.Блавацкий.
Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар.
1.Каримов И Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т.Мулоқат 1998 5-сон
2.Авесто Санъат. 2001.
3.Асқаров А Сополлитепа. Т  Фан 1973 й
4.Геродот. История в девяти книгах. Переводи и Примечания 
Г.А.Стратановского М. 1999 г.
5.Ўзбекистон республикаси Энциклоедия Т.1997 й.
6.Жамият ва бошқарув журнали  Т-2002
Энг қадимги қурол-яроғларнинг  пайдо бўлиши ва такомиллашиб бориши
қадимги меҳнат қуроллари ривожи билан чамбарчас боғлиқ. Дастлаб овчилик
қуроли   сифатида   ихтиро   қилинган   ўқ-ёй   замонлар   ўтиши   билан   қадимги
даврнинг   энг   даҳшатли     қирғин   қуролига   айланди.     Бу   қурол   минг   йиллар
15 давомида   ов   қилинган   ҳайвон   ва   қушлардан   ҳам   кўра,   кўпроқ   инсонлар
ҳаётига чанг солганлигини таъкидлаб ўтиш лозим.
Тарихнинг қадимга даврида ҳайвонот ва ўсимлик дунёси бой, шунингдек,
ҳаёт   кечириш   учун   етарли   шароитлар   бўлган.   Бироқ   ибтидоий   тўдаларнинг
манфаатлари   тўқнаш   келадиган   ҳолларда   қирғинбарот   урушлар   ҳам   бўлиб
турганки,   бу   эса   ўз   навбатида,   одамларни   ҳужум   ва   ҳимоя   қуролларини
такомиллаштиришга ундаган.
Бундан   ташқари,   деҳқончилик   ва   чорвачиликнинг   ривожланиши,   янги
ерлар   ва   яйловларнинг   ўзлаштирилиши   кабилалар   ўртасида   хосилдор   ерлар
ва яйловлар учун курашни келтириб чиқарди. Бу шароитда болталар, найза ва
ўқлар   бевосита   меҳнат   ва   ов   қуролидан   ўзаро   хужум   ва   ҳимоя   қуролига
айланиб борди.
Самарали   хужум   уюштириш  ёки   ишончли   ҳимояланиш  учун   кишилар
йирик   ҳарбий   иттифоқларга   бирлашишга   мажбур   бўлдилар.   Илк   давлат
бирлашмалари давридаёқ ҳарбий лашкарлар тузила бошланган ва шу тариқа,
ҳарбий   санъат   тарихига   асос   солинди.   Манзилгоҳлар   мудофаа
деворларибилан   ўралиб,   муҳим   транзит   алоқа   йўлларибўйида   махсус
қўрғонлар,   мудофаа   иншоатлари,   алоқа   миноралари   барпо   этила   бошланди.
Шаҳарларнинг мудофаа девори чуқур хандаклар билан ўраб олиниб, буржлар
билан   мустаҳкамланди,   деворларда   ўқ   узишга   мўлжалланган   кўплаб
шинаклар   барпо   этилди,   турли   қурол-яроғ   турлари   такомиллашиб   борди,
жанг   аравалари   пайдо   бўлди.   Бу   жараёнларнинг   барчаси   Ўрта   Осиёнинг
қадимги   тарихига   ҳам   хосдир.   Милоддан   аввалги   1У-Ш   минг   йилликнинг
биринчи   ярмида   Ўрта   Осиёдаги   энг   қадимги   деҳқончилик   ўчоғи   бўлган
Туркманистон   жанубида   мудофаа   деворлари   билан   ўраб   олинган   маконлар
пайдо   бўлган.   Улар   гарчи   мудофаа   нуқтаи   назаридан   унчалик   мустаҳкам
бўлмай,   кўпроқ   пахсадан   қилинган   тўсиқдек   кўринсада,   аҳолининг
хавфсизлигини таъминлаш учун қурилганлиги, шубҳасиздир.
Ўзбекистон   ҳудудида   мудофаа   тизими   бронза   даврида   ривожлана
бошлади.   Масалан,   Сурхон   воҳасидаги   унча   катта   бўлмаган   Сополлитепа
16 макони   уч   қатор   мудофаа   девори   билан   ўраб   олинган.   Бу   мудофаа
тизимининг   аҳамиятили   жиҳати   шундаки,   унинг   дастлабки   икки   қатор
девори   ўзига   хос   лабиринтлар-“тузоқлар”   вазифасини   ҳам   бажарган.
Шунингдек , бронза даврида-милоддан аввалги Ш минг йилликнинг иккинчи
ярми-   милоддан   аввалги   11   минг   йилликда   ўтроқ   деҳқон   ва   чорвадор   аҳоли
орасида   бронзадан   тайёрланган   ханжар,   найза   учлари,   санчиқлар,   камон
учлари кенг ёйилган.
Ўрта   Осиёда   қадимги   давлатларнинг   шаклланиши   ва   тараққиёти   қурол-
яроғлар ва ҳарбий санъатининг анча такомиллашувига олиб келди. Бу ҳақда
нафақат кўп миқдордаги археологик топилмалар далолат беради, балки ёзма
манбаларда   ҳам   кўплаб   маълумотлар   мавжуд.   Қадимги   даврдаги   кўплаб
ҳарбий   юришлар   ва   жанглар,   қурол-яроғлар   тури   “Авесто”да   ҳам   ўз   аксини
топган. Қадимги грек тарихчиси Ктесий (мил.авв.У-1У асрлар) парфияликлар
ва   сакларнинг   мидияликлар   билан   бўлган   жанглари,   шунингдек,
оссурияликларнинг   Бақтрияга   уюштирган   ҳарбий   юриши   ҳақида   маълумот
беради.
Геродот,   Трог-Юстин   асарларида   эса   Кирнинг   Ўрта   Осиёга   юришлари
тўғрисида ўқишимиз мумкин. Уларда келтирилган кўпгина далиллар шундан
далолат   берадики,   Ўрта   Осиёдаги   кўчманчи   қабилалар   ўзларининг   маълум
жанговар   тактикаларига   эга   бўлган   ва   текисликда   жанг   қилиш   улар   учун
қулайлик туғдирган.
Кўчманчи   қабилаларда,   умуман,   Ўрта   Осиё   ҳарбий   санъатида   ўзини
саросимага тушгандек кўрсатиб қочишга тушиш, орқадан қувган ёвни алдаб
тоғлар   орасига   ёки   саҳроларга   олиб   чиқиш   ва   у   ерда   пистирмада   турган
қўшин   ёрдамида   душманни   қириб   ташлаш   каби   ҳужум   усуллари   кенг
тарқалган.   Бу   усуллар   маҳаллий   халқ   ҳарбий   санъатида   узоқ   вақт   сақланиб
турган.   Кейинчалик,   Македониялик   Искандар   қўшинлари   билан   жанглар
давомида   Спитамен   ҳам   ушбу   усуллардан   бир   неча   марта   фойдаланган.
Ўзига хос жанг қилиш анъаналарига эга  бўлган Ўрта Осиё халқлари ҳарбий
санъатининг   кўп   томонлари   билан   рақибларидан   устун   турган.   Ўрта
17 Осиёликларнинг   ҳарбий   санъатининг   кўп   томонлари   билан   рақибларидан
устун   турган.   Ўрта   Осиёликларнинг   ҳарбий   қобилиятларига   аҳамонийлар
ҳам   македонияликлар   ҳам,   араблар   ҳам   тан   беришган.   Уларнинг   баъзилари
Ўрта   Осиёлик   аскарларни   ўз   қўшинлари   сафига   қабул   қилган,   айримлари
маҳаллий   халқ   қурол   турларидан   ва   жанг   усулларидан   фойдаланишган,
шунингдек уларнинг ҳарбий саънати ҳақида шеърлар битганлар.
Сак   отлиқларнинг   мардлигини   Геродот   ҳам   алоҳида   таъкидлаб   ўтган.
Гавгамелла ёнидаги жангда сак ва бақтриялик отлиқлар аҳамонийлар қўшини
таркибида иштирок этишган. Жанг бошланганда сак ва бақтриялик отлиқлар
Искандар     қўшинининг   илғор   қисмига   шу   даражада   шиддатли   ҳужум
қилишганки,   олдин   чекина   бошлаган   бу   илғор   қисм   сал   ўтмай   қочишга
тушган.   Фақатгина   грек-македон   армияси   захирадаги   отлиқ   қисмларининг
ёрдами билан сак-бақтрия отлиқларини чекинишга мажбур этган. Бу жангда
грек македон қўшинлари жуда катта талафот кўрганлар, сакларни эса бундай
талафотдан   аскарлар   ва   отларнинг   махсус   ҳимоя   воситаси   билан
ҳимояланганлиги қутқариб қолган.
Квинт   Курший   Руф   ҳам   Ўрта   Осиёликларга   хос   бўлган   жанг   усусллари
ҳақида   маълумотлар   беради.   Масалан,   Искандар   қўшинлари   “Сисимитр
чўққисини”   қамал   қилишган   пайтда   бақтрияликлар   қалъга   элтадиган   тоғ
йўлларини   тўсишда   мудофаа   иншоатларидан   фойдаланишган.   Жанг
усулларидан яна бири отлиқларни бир неча сафга бўлиб, ёвга қарши тўлқин
шаклида   бирин-кетин   ҳужум   қилиш   эди.   Бундан   ташқари,   душман   устига
қуюндек бостириб бориш усули ҳам кенг қўлланилган. Кўчманчи халқларга,
умуман,   скиф-сак   дунёсига   хос   бўлган   жанг   усулларидан   бирини   греклар
“душман   билан   орқага   қочиб   жанг   қилиш”   усули   деб   номлашган.   Атоқли
олим   В.Д.Блавацкий   бу   усулни   шундай   изоҳлаган:   “Греклар   тасаввурича,
скиф отлиқлари чекиниш усуслидан жанг вақтида жуда кўп фойдаланишган
ва   бу   нарса   уларда   тўла   шаклланган.   Бунда   скиф,   отлиқ   камончилари   ёв
устига   қуюндек   бостириб   борар   ва   отдан   туриб   ёвни   ўқ   ёмғирига   кўмиб
18 ташлар   эди.   Агар   улар   бир   ҳужумдаёқ   мақсадга   эришмасалар,   қуюн   орқага
қайтариларди ва  бошқатдан ҳужумга ўтиларди”.
Ўрта   Осиё   халқлари   қуролли   кучларни   алоҳида   қўшин   турларига   бўлиш
билан   ҳам   таниш   бўлишган:   пиёда   аскарлар   қуролланиш   турига   қараб
ажратилган,   суворийлар   эса   оғир   ва   енгил   қуролланган   отлиқ   қисмларга
бўлинган.   Отлиқ   аскарларнинг   шундай   бир   ўзига   хос   тури   бўлганки   бунда
бир   отга   иккита   аскар   ўтириб   олган.   Жанг   вақтида   аскарлардан   бири   ерга
тушган ва жангга кирган. Жангда ҳарбий аравалардан ҳам фойдаланилган. От
Ўрта   Осиё   халқларининг   энг   муҳим   жанг   воситаларидан   бири   ҳисобланган.
Улар   чидамли,   бақувват   жанговар   отларни   боқиш   билан   бу   ерда   махсус
шуғулланишган.   Ўрта   Осиёликларнинг   отлари   тўғрисида   бошқа   халқлар
орасида   турли   афсоналар   юрган.   Масалан,   хитойликлар   Фарғона   отларини
илоҳийлаштириш   даражасига   борганлар.   Отларни   жанглар   вақтида   душман
ўқидан   тўсиш   мақсадида   уларга   махсус   ҳимоя   совутлари-Боргиствон
кийдирганлар.   Отлар   учун   махсус   совутлар   ишланганлиги   тўғрисидаги
биринчи   маълумот   Ўрта   Осиёга   бағишланган   антик   манбаларда   учрайди.
Бундай   совут   билан   ҳимояланган   отлардан   фойдаланиш   жуда   узоқ   вақт
сақланиб   қолган.   Манбаларда   грек-македон   қўшинларига   қарши   урушларда
шундай махсус ҳимояланган отлардан фойдаланганини кўришимиз мумкин.
Шуни айтиб ўтиш керакки, эл-юрт ҳимояси учун нафақат йигитлар, балки
аёллар   ҳамда   болалар   ҳам   ҳамиша   тайёр   туришган.   Антик   манбаларда
ёзилишича,   сак   аёллари   худди   эркаклари   каби   камондан   яхши   отганлар,
ўзини   қочаётганга   солиб,   орқага   қараб   мерганларча   отишга   уста   бўлганлар.
Антик   географ   ва     тарихчиларнинг   кўпчилиги   жасур   амазонкалар   ватани
Ўрта   Осиёда   деб   кўрсатишганлиги   бежиз   эмас.   Аждодларимиз   болаларни
ёшлигиданоқ   ватан   ҳимоячиси   қилиб   тарбиялашга   катта   эътибор   беришган.
Ҳаттоки,   уларнинг   ўйинлари   ҳам   болаларда   сезгирлик,   тез   илғаб   олишлик,
жасурлик,   эпчиллик   хусусиятларини   шакллантиришга   қаратилган.
Этнографик   маълумотларга   қараганда   ҳозирги   болалар   ўйинларининг
баъзилари қадимги даврлардан етиб келган.
19 Хулоса   қилиб   айтганда,   ушбу   мавзу   юзасидан   олиб   борилган   илмий
тадқиқотлар   муҳим   илмий-амалий   ва   тарихий   аҳамиятга   эга   бўлиб,
келажакда бу мавзуни янада теранроқ тадқиқ этиш Ўрта Осиё халқларининг
нафақат ҳарбий санъати тарихини, балки уларнинг ҳарбий сиёсий алоқалари
тарихини   харбий   мудофаа   иншоатларининг   халқ   меъморчилигида   тутган
ўрнини янада кенгроқ ўрганиш имконини беради.
Ўзбекистон   Республикаси   мустақилликка   эришгач,   ҳарбий   соҳага   алоҳида
эътибор берилди.. 1995 ййил августда Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий
доктринаси   қабул   қилинди,   у   мамлакатнинг   ҳарбий   соҳадаги   сиёсатини
белгилаб   берди.   Минтақадаги   ҳарбийсиёсий   вазиятдан   келиб   чиққан   ҳолда
2000   й   3-февральда   Ўзбекистон   Республикасининг   Мудофаа   доктринаси
қабул қилинди. 
Бугунги   кунда   Қуролли   Кучларимиз   олдидаги   муҳим   вазифалардан
бири   сон   жиҳатидан   унча   катта   бўлмаган,     замонавий   қуро-яроғ   ва   техника
билан   қуролланган   армияни,   жанговар   ҳаракатлар   олиб   боришнинг   энг
самарали   усулларини   эгаллаган   ва   ҳар   қандай   босқинчи   кучларга   қарши
курашга   ҳамда   зарба   беришга   қодир   бўлган   тезкор   ҳарбий   қисмларни
яратишдан иборат.
Ҳарбий   таълим-   қуролли   кучлар   ва   қўшин   турлари   учун   кадрлар
тайёрлаш   Ҳарбий   таълимнинг   пайдо   бўлиши   ва   тараққиёти   ҳарбий   фан   ва
ҳарбий   санъат     тараққиёти   билан   узвий   боғлиқ.   Мустақил   таълим   сифатида
Европа мамлакатларида 17-аср охири 18-аср бошларида вужудга келган; бир
қатор мамлакатларда махсус ҳарбий ўқув юртлари тузилган.
Ўзбекистон   республикасида   Ҳарбий   таълим   Қуролли   кучлар   қўшин
турлари   учун   кадрлар   тайёрлаш,   аҳолига   бошланғич   таълим   бериш   тизими.
Ҳарбий   таълим   3   босқич   (бошланғич,   олий   ва   академик   олий   таълим)да
амалга   оширилади.   Бошланғич   Ҳарбий   таълим   умумтаълим   мактабларида,
ўрта махсус ва ўрта касб-ҳунар таълими муассасаларида, ҳарбий лицейларда,
Ўзбекистон   Республикаси   мудофаасига   кўмаклашувчи   “Ватанпарвар”
20 ташкилотининг   ўқув   муассасаларида   амалга   оширилади.   Олий   Ҳарбий
таълим   Мудофаа     вазирлиги   тизимидаги   Тошкент   олий   умумқушин
қўмондонлик билим юрти, Самарқанд олий ҳарбий автомобиль билим юрти,
Чирчиқ олий танк қўмондон-муҳандислик билим юрти, Жиззах авиация олий
ҳарбий   билим   юрти   ҳамда   Тошкент   ахборот   технологиялар
университетининг   махсус   факультетида   амалга   оширилса,   Ички   ишлар
вазирлигининг   Тошкент   олий   ҳарбий-техник   билим   юрти   ҳамда   ёнғиндан
сақлаш олий техник мактабининг, ёнғин хавфсизлиги олий техник мактабида
Олий   Академик   таълим   Ўзбекистон   Республикаси   Қуролли   кучлар
Академияси   ҳамда   Ички   ишлар   вазирлигининг   ички   ишлар   академиясида
амалга оширилади.
Ўқув   дастурини   тўлиқ   ўзлаштирган   ва   давлат   имтиҳонларини
муваффақиятли   топширган   курсантларга   “лейтенант”   офицерлик   унвони
ҳамда   соҳасига   мувофиқ   олий   маълумотини   тасдиқловчи   давлат
намунасидаги диплом ва кўкрак нишони топширилади.
5-Мавзу:Амир Темур ва темурийлар даврида ҳарбий санъат ривожи      (6-
соат)
Режа:
1.Амир Темур етук саркарда тажрибали сиёсатдон ва буюк давлат арбоби.
2.Амир Темур ҳарбий санъатининг янги қирралари.
3.Темурийлар даври чолғулари.
4.Генерал Иваниннинг муғул-татарлар истилолалари ва Ўрта Осиё 
халқларининг Чингизхон ва Амир Темур замонидаги ҳарбий санъат асари.
Таянч сўзлар :Амир Темур зукко тажрибали ва буюк давлат арбоби. Ун икки 
Амир Руи  Гонсалес де Клавихонинг таърифи. Хобаргир, Раъвандоз Савқул-
жайш ли Гумелов фикри. Саркардалик маҳорати. Амир Темур даврида 
21 чолғулар. Ҳарбий унвон ва даража нишони рамзи. Урма чолғулар. 1398 йил 
17.12 Ҳиндистонга юриши. Мусиқа санъати. Генерал Иваннинг асари
Фойдаланилган манбалар ва адабиётлар.
1.Каримов И. Амир Темур-фахримиз, ғуруримиз асарлар. 5-жилд. Т. 1997 й.
2.Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни. Конференция материали Т-
1996.
3.Бобур. Бобурнома. Т-1998.
4.Иванин М.И. Состояния военного искусство у среднеазиатских народов. 
При Темерланг Эпоха личность деяния. М-1992
5.Иванин М.И. Овоенном искусство и завоевания монго-татар и 
среднеазиатских народов при Чингизхане и Темурлане. СПБ 1875.
6.Темур тузлуклари. 2006 й
7.Дадабоев Х Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати. Т-1996 й.
8.Мозийдан садо жур. 2-сон  2006 й
9.Мозийдан садо жур. 4-сон 2004 й
10.Ўзбекистон тарихи жур. 2-сон 2002 й.
Ўн икки амирдан ҳар бири ўз довул (табл) ва байроғига эга бўлган. Бош
қўмондон   ноғора   ҳамда   аламдан   ташқари   шунингдек,   бурғу,   тумантуғ   ва
чортуғ   билан   нишонланган.   Мингбеги   туғ   ва   карнай,   яъни   кўрагага   эга
бўлган.   Юзбеги   ва   ўнбегига   ноғора   берилган.   Турли   қўшин,   яъни   қисм
қўмондонлари   тегишли   нишонлар   билан   таъминланган.   Бекларбеги   ёки
амирул-умаро   байроқ,   ноғора   чортуғ   ва   бурғу   сингари   нишонларга   сазовор
бўлган.
Испания   элчиси   Руи   Гонсалес   де   Клавихоннинг   таърифига   кўра,
темурий   лашкарбоши   тинчлик   чоғида   зарҳал   ип   билан   тикилган   ҳаворанг
сатин   қўйлак   кийган.   Унинг   бошида   дур   ҳамда   бошқа   қимматбаҳо   тошлар
қадалган   бўрк   бўлган.   Бўркнинг   остидан   уч   қатор   қилиб   ўрилган   сочлар
Амир Темур аскарларининг нишони эканлигини алоҳида қайд этади.
Соҳибқирон   юришга   жўнашдан   анча   аввал   ёғи   (душман)нинг   қуролли
кучлари, мудофаа иншоотлари, у ердаги ички вазият кабилар ҳақида аниқ ва
тўла   маълумотга   эга   бўлиш   мақсадида   унинг   юрти   ёки   қароргоҳига   ўз
айғоқчи   (хабаргир,   жосус)   ларини   пешма-пеш   юбориб   турган.   Ғаним
тўғрисида   зарур   маълумотларга   эга   бўлгандан   сўнггина   юришга   тараддуд
кўрилган.
22 Етарли   миқдордаги   черик   жам   бўлгач,   барча   қўшин   турлари-ёйчилар,
найзаварлар, қарураандозлар, сангандозлар, тахшандозлар, манжаниқ, аррода
ва тири чарх отувчилар ҳамда бошқа аскарий қисмлар кўрикдан ўтказилган.
Амир   Темур   армиясида   ичига   ёнувчи   модда-нафт   солинган   кўзачалар
ирғитувчи   ўт   сочиш   қуроли-раъднинг   узлуксиз   ишлаб     туришини
таъминловчи   махсус   тўпчилар-раъдандозлар   мавжуд   бўлган.   Мустаҳкам
қалъа ва қўрғонларни қамал қилишда, душман кучларига қирғин келтиришда
самарали   қурол   ҳисобланган   раъдни   бошқарувчи   тўпчиларнинг   сони,
Низомуддин   Шомийнинг   фикрича,   10   минг   кишига   етган.   Раъдандозлар
Амир   Темур   томонидан   илк   марта     1379   йили   Урганчни   муҳосара   қилиш
(забт этиш) вақтида жангга солинган.
Фармони олийга мувофиқ аскарлар бошдан-оёқ темир совутлар кийиб,
зарур   қурол-яроғларни   олиб   отга   минганлар,   кўрик   учун   сафларни
ростлаганлар.   Майдонда   ҳар   бир   қисмга   таалуқли   кўк,   сариқ,   бинафша,
қизил,   қора   рангдаги   байроқ   ва   яловлар   хилпираб   турган.   Ҳарбий
мусиқачилар ижро этаётган жанговар мусиқалар остида Олий Бош қўмондон
қўшин   қисмларини   бирин-кетин   кўздан   кечириб   чиққан.   Саф   тортиб   турган
жангчилар найзаларини баланд кўтариб, ҳаммалари бир маромда кучли наъра
тортиб, сурон солиб, юришга шай эканликларини изҳор қилганлар.
Таъкидлаш   лозимки,   темурийлар   даврида   юришдан   олдин   қўшинни
кўрикдан ўтказиб, унинг жанговар руҳи ва ҳолатини аниқлаш анъана тусига
кирган.   Кўрикдан   нафақат   асосий   жанговар   қисмлар,   шунингдек,   улар
ортидан борувчи оғир карвон қисмлар (ўғруқ) ҳам ўтказилган.
Жумладан, Фармони олийга кўра бор қўшин қисмлари Сивос даштида
қаторларни   рсотлаб,   кўрикка   тайёр   бўлиб   туради.   Соҳибқироннинг   осмон
авжига   етувчи   зафарнишон   саропардаси   баланд   бир   пушта   устига
ўрнатилади.   Манзур   аскарлар   бўлим-бўлим,   гуруҳ-гуруҳ,   фавж-фавж   бўлиб,
дарё   мисол   мавж   уради.   Бошдан-оёқ   темир   совутга   бурканган   жангчилар
фавжи   Соҳибқирон   қаршисига   етганда   унинг   сардори   илгари   юрар   ва   тиз
чўккан   ҳолда   Амир   Темур   шаънига   дуо   ва     санолар   айтар   эди.   Соҳибқирон
23 ҳар бир туман, минглик ва қўшин жангчиларини мақтовлар билан олқишлар,
уларнинг   шаҳдам   қадамлар   ташлаб   боришига   мамнуният   кўзи     билан   назар
ташлар эди.
Бу   фавжнинг   қурол-яроғи,   алам   ва   байроғи,   кийим-кечаги,   жибаси
қизил,   иккинчи   гуруҳнинг   ранги   кўк,   учинчи   гуруҳнинг   ранги   оқ,   тўртинчи
фавжнинг ранги бинафша, бешинчи гуруҳнинг ранги сариқ ва ҳоказо бўлиб,
барчаси   Соҳибқироннинг   таҳсинига   сазовор   бўлади.   Шу   алфозда   тонг
саҳарида бошланган кўрик пешин охиригача давом этади.
Амир Темур душманига қўққисдан қақшатгич зарба бериш усули билан
шуҳрат   қозонган   эди.   Ғаним   ўрдагоҳи   аниқлангач,   аксарият   ҳолларида
Соҳибқирон   унга   махфий   ёки   ўтиш   ўта   машаққатли   бўлган,   ҳеч   бир
кимсанинг   оёғи   етмаган   довонлар,   даралар,   сўқмоқлар,   тоғу   ошлар   орқали
тунда уловларни жиловидан тутган  тарзда  яқинлашар, қуёш ўзининг заррин
нурларини   бепоён   замин     узра   соча   бошлаши   билан   ғафлат   уйқусида   ётган
ёғига қуюндек ёпирилар эди.
Ов-чарганинг   уруш   мактаби   эканлигини   яхши   тушунган   Амир   Темур
саҳро, дашт ва яйловларда қўшиннинг жанговар ҳолатини назардан ўтказар,
имтиҳон қилар эди. Амир Темур ҳарбий юришларга кўпроқ кўклам, ёз ва куз
ойларида   отланишни   маъқул   кўрар,   қишнинг   қаҳратон   кунларини   аксар
қишлов   учун   мулжалланган   қишлоқларда   ўтказарди.   Жангу   жадал   ва
муҳораба   асбоблари   тартибга   солиниб,   жибахона,   яъни   қурол-яроғ
омборидаги   жибалар   сипоҳийларга   улашилиб,   юриш   муҳлати   етиб   келгач,
қўшин отларга минган. Айни пайтда ўғруқ ҳам йўлга чиққан.
Соҳибқирон ҳарбий кучларининг  умумий миқдори  800 минг атрофида
бўлишига қарамай , йирик юришларда иштирок этган лашкар сони 100 минг
билан 250 минг атрофида бўлган. 1404 йил охирида Хитой сафарига отланган
қўшин сони 272 минг 612 кишидан иборат эди.
Шарафуддин   Али   Яздийнинг   таъкидлашича,   мурчил-сафар   тартибга
кўра   ҳар   бир   туманбеги,   мингбеги,   юзбеги,   ўнбеги   ўз   даражаси,   мавқие   ва
сафда  эгаллаган  ўрни—будалга  қараб   қисм  ва   бўлинмалари  билан  жанговар
24 тартибда ҳаракат қилган. Олий бош қўмондон томонидан ясолни бузган шахс
қаттиқ жазоланган, яъни ясоққа етказилган.
Қўшин   дам   олиш,   тўхташ   ёки   жанггоҳга   тушганда   лашкаргоҳ   атрофи
бир-бирига   занжирбанд   қилинган   аравалар   билан   маҳкам   ўралган,   шох-
шаббалар   билан   тўсилган,   гирдига   четан-чапар   қўйилган,   ичига   мўнду
ўрнатилган   хандақлар   билан   иҳота   қилинган.   Истеҳком   кундузги-язак   ва
тунги-талоя   соқчи   бўлинмалар   ёрдамида   қўриқлаб   турилган.   Ғанимнинг
қораси кўриниши билан ғолиб лашкар хандақдан чиққан ҳамда жанговар саф
тузган   ҳолда   унга   қарши   юзланган.   Юриш   ёки   муҳораба   чоғида
бошбошдоқлик   ҳамда   парокандаликка   йўл   қўймаслик   мақсадида   ҳар   бир
бўлинма, гуруҳ, қисмнинг ўз ўрон-пароли белгиланган.
Амир   Темур   армияси   сафар   пайтида   қуйидаги   жанговар   таритибда
ҳаракат қилган. Бош кучлардан анча илгарида қаравул-аванпост, ундан кейин
манғлай   (ҳиравул)-   авангард,   баранғар,   жуванғар,   қўл,   чағдавул-(форсий
дадабиётларда-соқа)   аръергард   юрган.   Қўшин   ортидан   ўғруқ   пешма-пеш
келган.
Қўшинда сувли тўсиқларни кечиб ўтишга алоҳида эътибор қаратилган.
Дарёларнинг   саёз   ерлари   гузар-кечикка   айлантирилган   ва   соқси   отлиқ
гуруҳлар   томонидан   эҳтиёт   қилинган.   Дарё   ёқасига   етиб   келган   қўшин
бўлук-бўлук,   фавж-фавж,   қисм-қисм   бўлиб   кечикдан   ўта   бошлаган.   Кўклам
ва   куз   фаслининг   серёмғир   кунларида   дарё   сувининг   кўпайиши   натижасида
гузардан   ўтиш   анча   мушкуллашган.   Дарёлар   устида   қайиқлар   ёрдамида
боғланган кўприк орқали оғир техника ҳамда ўғруқ ўтказилган.  Суворийлар
кўпинча тезоқар дарёлардан отнинг югани ва ёлига осилган тарзда, пиёдалар
эса мешлар кўмагида осонлик билан талофатсиз кечиб ўтган.
Соҳибқирон   жанг   майдонини   танлашда   бевосита   иштирок   этган.
Жангоҳнинг   текис,   кенг   ва   қўшин   қисмларини   жойлаштиришга   қулай
бўлиши   талаб   қилинган.   Айниқса,   маъракагоҳнинг   ичимлик   сув   манбаига
кўзига тушмаслиги мақсадга мувофиқ ҳисобланган.
25 Аксарият   вазиятларда   ғанимни   жонггоҳга   киритиш   мақсадида
Соҳибқирон ўзини заиф қилиб кўрсатар эди. Ушбу стратегик ҳийла (савқул-
жайш)   кўп   ҳолларда   муваффақият   келтирган.   1398   йилнинг   17   декабрида
Ҳиндистон   ҳукмдори   Султон   Маҳмуд   биринчи   томонидан   тор-мор   этилган
эди.
Мухолифатчи   лашкар   билан   дастлабки     тўқнашувни   разведка
вазифалари   билан   машғул   бўлган   енгил   суворийлар,   яъни   қоровул   бошлаб
берган.  Шунданг  сўнг, ўнг ва  чап қанот илғор  қисмлари-барағар  хиравул ва
жуванғар ҳиравул мададида асосий илғор қисм манғлай жангга қадам қўйган.
Манғлай   ортидан   баранғар   ҳамда   жуванғарнинг   қолган   икки   бўлаги,   яъни
чапавул ва шақавул пешма-пеш ҳаракат қилган. Мабодо ушбу куч душманни
маҳлуб   этишга   кифоя   қилмаса,   у   ҳолда   бош   қўмондон-амириул-умаро
бошчилигидаги етакчи кучлар  қўл (ғўл) ҳал қилувчи ҳужумга ташланган.
Мухолиф   лашкарда   қочиш   белгилари   ва   мағлубият   аломати   зоҳир
бўлиб   қолгач,   уни   таъқиб   этиш   учун     чапдаст   суворийлардан   тузилган
қувғинчи   тайин   қилиган.   Қувғунчилар   шикаст   топганларга   шундай   шиддат
билан   ҳамла   қилганки,   душман   отлиқларида   от   суришга   мажол,   пиёдалар
учун   қочишга   паноҳ   қолмаган.   Қалъа   ёки   қўрғонга   чекиниб,
мустаҳкамланишга улгурган ғаним муҳосара қилинган.
Қалъа     деворлари   яқинида   манжаниқлар   қурилиб,   ғалтаклар   устига
ўрнатилган арродалар тикланиб, қамалдагиларга қарата хар тарафдан тошлар
ирғитилган,   аръдлар   ишга   солинган.   Борулар   остида   нақблар   кавланган.
Деворларда   очилган   раҳналар   орқали   аскарлар   селдай   ичкарига   ёпирилиб
кира   бошлаган.   Қалъага   чор   тарафдан   мўр-малаҳдай   ёпирилиб   келаётган
аскарлар   қамал   аҳли   томонидан   отилаётган   ўқ,   найза,   тош   баъзан   ёнаётган
моддалардан   сақланиш   учун   бошларига   қалқон   ёки   тура   тутиб,   деворларга
қўйилган   шоти   ё   бўлмаса   ташланган   камандва   халқалар   ёрдамида   юқорига
кўтарилган.
Амир Темурнинг саркардалик салоҳияти, унинг бир неча бор кам сонли
черик билан қўрқув билмасдан кўп сонли ғаним лашкарига қарши жанг олиб
26 борган   чоғларида   яққол   кўзга   ташланади.   Унинг   қўшини   тоғли   ҳудудларда
ҳам   муваффақият   билан   жанг   ҳаракатлари   олиб   бориш,   мустаҳкам   қалъа   ва
ҳисорларда ўрнашиб олган душманни мағлуб этиш қобилиятига эга эди.
Л.И.Гумилев   таъкидлаганидек,   Амир   Темур   буюк   давлат   арбоби,
ислоҳатчи   ва   саркарда   сифатида   Александр   Македонский,   Юлий   Цезарь,
Буюк   Карл,   Чингизхон,   Напалеон   каби   атоқли   шахслар   сафидан   ҳақли
равишда ўрин эгаллайди.
Марказий Осиёда урма чолғулар даврлар ўтиши билан такомиллашиб,
халқ   ҳаётида   муҳим   ўрин   тутган.   Тарихчи   ан-Насафийнинг   ёзишича,
Хоразмшоҳ   Алоуддин   Муҳаммад   саройида   ўтказилган   тантаналарда   турли
мамлакат   ва   вилоятларнинг   асир   олинган   27   хукмдори   саф   тортиб,
ноғораларда “Нубаи Зу-л-қарнайн” усулини чалиб туришган.
Соҳибқирон   Амир   Темур   ва   Темурийлар   даврида   чолғулар   ҳарбий
унвон ва даража нишони рамзи сифатида қўлланилган. Соҳибқирон ўзининг
“Тузуклар”ида   “катта   ноғора   ва     байроқ   ато   этиш”   хусусида   алоҳида
тўхталиб қуйидагиларни ёзади: “Амр қилдимки, ўн икки катта амирнинг ҳар
бирига   битта   байроқ   ва   бир   ноғора   берилсин.   Амир   ул-умарога   байроқ,
ноғора,   туғ   ва   чортуғ   тақдим   этсинлар”.   Амир   Темур   ҳарбий   оркестрида
жуфт   ноғора,   кўс   ноғора,   довул   (духул)   сингари   урма   чолғулар   мисдан
ясалган қоранай (ҳозирги карнай), найи Румий, буғ, нафир, тирсакки, карнай,
сурнай   каби   пуфлама   чолғулар   билан   бойитилган   эди.   Тарихчи   Али   Яздий
қуйидагича   таърифлайди:   “...   унда   (қалъада)   300   эркак   духул,   қушнай,
наққои,   нодир,   таблак,   табал   ва   карнай-сурнайлар   чалиш   билан   машғул
эрди”.
Урма   чолғулар   ов   маросимларида   ҳам   кенг   қўлланилган.   Амир   Темур
ва   Тўхтамишхон   ўртасидаги   хал   қилувчи   жанг   ҳижрий   793   йил   ражаб
ойининг 11 куни (1391 йил 14 июн) Идил дарёсининг ўнг соҳилида, “Саидра”
билан “Чистопол” орасидаги  Кундузча  деган жойда бўлди. Қуёш чиқмасдан
карнай-сурнай, бурғу ва катта-кичик ноғораларнинг хуруши осмону фалакни
27 ларзага   келтирди.   Шундан   кейин   ҳар   иккала   тарафнинг   аскарлари   бир-
бирлари уруш майдони бўйлаб ҳужумга ташландилар.
1398 йил 17 декабрда Соҳибқирон аскарлари Ҳиндистон юришида ҳам
карнай-сурнай,   бурғу   ва   катта-кичик   ноғораларнинг   шиддатли   шовқини
остида бутун уруш майдони бўйлаб ҳужумга ташландилар.
Темурийлар   даврида   саройнинг   бош   дарвозалари   тепасига   махсус
ноғорахоналар  қуриш  одат   тусига     айланган  эди.  Маълумки,   сарой  мусиқий
гуруҳларининг   карнайчи,   ноғорачилардан   иборат   етакчиларни   ҳукмдорнинг
шахсан ўзи тайинлаган ва уларни “мехтар” деб аташган.
Мазкур   гуруҳлар   оммавий   байрам,   тантана   ва   сайилларда   фаол
қатнашган.   Шунингдек,   Соҳибқирон   даврида   махсус   қурилган   “тарабхона”
(томоша   кўрсатиладиган     майдон)   ва   минбар   (Соҳибқирон   ва   ҳарбий
ноғоралар   учун   қурилган   тахт)   мавжуд   бўлган.   Аскарлар   руҳини   кўтариш
мақсадида   Амир   Темур   Самарқандда   тантанали   маросимлар,   ҳарбий
кўриклар   ўтказиб   турган.   Мазкур   тантанали   маросимларда   Соҳибқирон
ноғораларининг тантанавор садолари остида, виқор ила туғини кўтариб, саф
тортиб   турган   бўлинмаларни   оҳиста   айланиб   чиқарди.   Одатда,   бутун
қўшинни назоратдан ўтказиш учун икки кундан ортиқ вақт кетарди.
Манбаларда   таъкидланишича,   Улуғбек   математик   олим   сифатида
формула   ва   ёзувларга   асосланган   ҳолда   катта-кичик   ноғораларда   ижро
этилувчи   булужи,   шодиёна,   ахлоқий,   усули   равон   ва   улуғи   каби   бешта
мусиқа   асари   ёзган.   Улуғбек   ҳукмронлик   қилган   даврда   ҳарбий   юришларда
ноғора ва карнайлардан фойдаланган.
Манбаларнинг   гувоҳлик   беришича,   Соҳибқирон   вафотидан   сўнг   бир
ёшли шахзода Иброҳимга бобосининг жанговар ноғора ва кумушдан аждарҳо
тасвири   туширилган   қора   туғини     ўтказдилар   ҳамда       бутун   қўшин   билан
биргаликда унга тожу тахт эгасига кўрсатиладиган иззат-ҳурмат кўрсатдилар.
Мусиқашунос   Т.Визго   Соҳибқироннинг   ҳарбий   ва   сарой   чолғулари
қаторидан   жой   олган   “тирсакли   карнай”   деб   аталган   чолғунинг   асл   номини
28 келтирмаган.   Аммо   уни   жангу   жадалларнинг   доимий   иштирокчиси-“сурон
сури”нинг бир тури деб фараз қилиш мумкин.
Манбаларда   пуфлама   сур   димо   яна   бир   урма   чолғу-нокур   билан
биргаликда   қайд   этилади.     Бурғу   эса   йирик   туёқли   ҳайвон   шохларидан
ясалган.У афсонавий Сиёвуш даврида ҳам мавжуд бўлган. Зеро, манбаларда
Сиёвуш   даврида   ҳам   мавжуд   бўлган.   Зеро,   манбаларда   Сиёвуш   Хоразм
қалъасида чиққанида бурғулар чалингани қайд қилинган.
Бу   қадимги   чолғу   Соҳибқироннинг   ҳарбий   оркестрида   ўзига   хос   ўрин
тутган. Али Яздий Қарши шаҳрини қамал қилиш чоғида “Соҳибқирон хазрат
фармон   бердиларки,   бурғу   товушларидан   тахайюр   луди   бошларига   урди”,
деб маълумот берган.
Қарши   забт   этилгандан   сўнг,   Соҳибқирон   Дарвешак   бурғучи   исмли
ҳарбий   созанданинг   хизматини   алоҳида   тақдирлаган.   “Бурғу”   кейинчалик
Бобур   лашкарлари   мусиқаси   рамзи   сифатида   Ҳиндистон   маданиятига   ҳам
кириб борган.
Туркий   халқларнинг   яна   бир   анъанавий   чолғуси-коварка   (Навоийда-
каварга) Соҳибқирон даврида созандалар томонида чалинган. Унинг тасвири
минатюраларида   сақланмаган.   Мусиқа   рисолаларида   ҳам   эслатилмайди.
Аммо Шарафиддин Али Яздийнинг коваргани-тўс, ноғора тоифасига мансуб
зарбли   чолғу   тури   сифатида   қайд   қилган.   “Лашкар   ҳозир   бўлиб,     тартиб
тортилди (берилди) , коварга ва бурғу уриб юзландилар”...
Коварга   “Зафарнома”да   жуда   кўп   тилга   олинади   ва   жанг   вазифасини
доимий мусиқий рамзи сифатида тасвирланади. Аммо у сўнгги асрларга оид
манбаларда деярли қайд этилмайди.
Туркийлар   оркестрида   қадимги   даврлардан   ҳозирги   пайтгача   машҳур
бўлган   сурнай   билан   бир   қаторда,   янги   туркий   анъаналар   билан   боғлиқ
“Чабчиғ” ва “Шон” чолғулари ҳам кенг қўлланилган.
Хўжа Абдулқодир Мароғий  маълумотларига кўра, “чабчиғ”-шохсимон
пуфлама   чолғу   бўлиб,   Марказий   Осиёда   турк   хоқонлиги   давридан   бошлаб
29 тарқала   бошлаган   энг   қадимги   чолғулардан   ҳисобланади.   Муаррих   Амир
Темур ҳарбий харакатларида оркестрда чабчиғ қўлланилганини таъкидлайди.
Ўша даврда Хўжа Абдулқодир Мароғий энг машҳур мусиқачи бўлган.
Амир   Темур   бу   мусиқачининг   ғаройиб   мусиқий   қобилияти   ҳақида   эшитиб
қолиб,   уни   Боғдоддан   Самарқандга   кўчиртириб   келган.   Мароғий   бастакор
сифатида   100   дан   ортиқ   асар,   шу   жумладан,   кўп   қисмли   туркум   асарлар   ва
усуллар:   “Зарб   ал-фатх”,   “Чахор-зарб”,   “Даврий   шоҳий”ни   яратган,
шунингдек,   мақомларга   “Таснифи   Хўжа   Абдул   Қодир”,   “Амали   тарона”,
“Амали   бўстон”,   “Амали   Гулистон”,   “Амали   хористон”   деб   номланган   янги
бўлимлар   киритган.   Афсуски,   бизгача   бу   асарларнинг   фақат   номларигагина
етиб   келган   холос.   Аммо   таъкидлаш   жоизки,   ҳозирги   пайтгача   Бухоро   ва
Самарқандда   кенг   тарқалган   “Зарб   ал-фатҳ”,   “Чахор-зарб”   усуллари
фольклор ва замонавий мусиқада, айниқса, Бухоро “Занг-банди” қисмларида
жуда кенг қўлланилиб келинмоқда.
Амир   Темур   давридаги   юксак   маънавий   муҳит   мусиқа   санъати
равнақига,   чолғучилик   ва   ижрочиликнинг   ўсишига,   шунингдек,   мусиқа
фанининг   ривожланишига   кенг   имкон   берган.   Шаҳарларнинг   турли
даҳаларида кишилар ўз касб-ҳунарига ишора қилувчи “Қўшиқчилар кўчаси”,
“Мусиқачилар   даҳаси”,   “Бастакорлар   маҳалласи”   каби   номи   билан   машҳур
манзиллар бўлган.
Генерал   М.И.Иваниннинг   “Мўғул-тоторлар   истилолари   ва   Ўрта   Осиё
халқларининг Чингизхон ва Амир Темур замонидаги ҳарбий санъат” асарида
шундай маълумот бор.
Авваламбор шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ҳар иккала фотиҳ
ва   давлат   арбоби   ҳақидаги   тўла   тафсилотлар   ва   дуруст   маълумотлар,
замондош тарихшунослар ва сайёҳларнинг китобларидан яхши маълум.
ХУ1   асрдан   то   шу   кунларгача   фақат   ҳазрат   соҳибқирон   Амир   Темур
ҳақида жаҳонда 20 мингга яқин китоб ва рисолалар чоп этилган.
М.И.Иванин ҳар иккала шахсни, Чингизхонни ҳам, Амир Темурни ҳам
зўр   истеъдод   эгаси   бўлган   давлат   арбоби,   бемонанд   саркарда   сифатида
30 баҳолайди ва  мазкур  асарида ўз  қўшинларининг  тактик ва ҳарбий-стратегик
тузилиши,   қуролланиши,   ҳарбий   харакатлар   пайтидаги   тузилиши   ва
ўрнашиши,   умуман   қўшинларнинг   бошқарилиши   тартиб-қоидалари,   ҳарбий
мансабдорлар ва уларнинг   ҳақ-ҳуқуқлари, вазифалари ва маоши, жанг олиб
бориш   санъати   ҳақида,   етук   ҳарбий   мутахассис   сифатида,   кенг   маълумот
беради.   Лекин   у   Чингизхон   билан   Амир   Темурнинг   фаолиятини   холисона
муқойиса   қилади   ва   улар   ўртасида   катта   фарқ-тафовут   борлигини   айтади.
Амир Темур фаолиятида кўпроқ   ўйлаб иш тутиш, вазминлик билан иш олб
бориш   ҳукмронлик   қилганини   айтади.   М.И.Иваниннинг   бу   фикри   ўзидан
аввал   ўтган   европалик   йирик   тарихчиларнинг   асарларида   ,   масалан   машҳур
инглиз   тарихчиси   Эдвард   Гиббон   (1737-1794)нинг   “История   упадка   и
разрушения   Римской   империи”,   немис   тарихчиси   Фридрих   Шлоссёр,
Фридрих   Вебер   “Умумий   тарих”   деб   аталган   китобларида,   рус   тарихчиси
С.М.Соловьев   ва   бошқалар   Темурни   юксак   баҳолайдилар.   АҚШлик   ҳарбий
тарихчи   Ричард   Нельсоннинг   Амир   Темур   ҳақида   айтган   мана   бу   гаплари
муҳимдир:   “Темур   тарихдаги   буюк   саркардалар   орасида   алоҳида   ажралиб
туради.   Лекин   ҳарбий   тарихни   мутахассис   сифатида   ўрганувчилар   бошқа”.
Улар   олиб   борилган     ҳарбий   жангни   геополитик   замин   билан   боғланган
ҳолда,   у   ёки   бу   юриш   нима   учун   ғалабага   олиб   келганлигини   атрофлича
ўрганишга   ҳаракат   қиладилар.   Темурнинг   жангларда   кўрсатган   мардлиги
унинг дўстлари ва душманлари орасида катта обрў қозонишга сабаб бўлган.
Унинг   куч-қудрати   ва   чидамлилиги   ҳам   кишини   оло   қолдирган.   У   амалга
оширган   узоқ   муддатли   ҳарбий   юришлар   (айримлар   тўрт   йилгача   чўзилган)
бунга   яққол   мисолдир.   Ҳатто   ҳаётининг   сўнгги   йилларида   ҳам   унда   ғайрат
тўлиб   тошганлигини   кўрамиз.   Анқара   ёнида   Боязидга   қарши   олиб   борилган
машҳур жангни бошқарганда Темур 70 ёш атрофида бўлган.
Амир   Темур   ҳарбий   санъат   устаси   ҳам   бўлган.   У   Тўхтамишни   енгиб,
Олтин   Ўрдани   забт   этиш   учун   унчалик   ҳам   меҳмондўст   бўлмаган   шимол
чўлларини   оралаб   борди.   Бикиюкга   (мўғул   саркардаси   Бекчик)   га   қарши
урушда   у   Пули   сангинни   ўраб   олиш   учун   кам   сонли   аскар   қолдирди-да,
31 асосий   кучни   душманнинг   уч   тарафига   жойлаштирди.   Бикиюк   “қуршаб
олинибман, аскарим ҳам кам сонли экан”, деб уйласин учун кечаси жуда кўп
ерга гулхан ёқтирди.
Буюк   саркарда   сифатида   Темур   ўз   жангчиларини   ҳаммавақт   жанговар
ҳолда   тутган...   У   жангга   узоқ   тайёрланиш   орқали   тез,   шиддатли   ҳужум
уюштиришни   афзал   билган.   Нотўғри   ҳолат,   ноқулай   вазиятда   ҳам,   1000
нафар   жангчига   қарши   турганда   ҳам,   10   та   жангчи   билан   тўғри   ҳолат   ва
қулай вазиятда турган маъқул”,-деб айтган эди. 
Темур   сиёсий   фаолиятининг   бошланишида   катта   қўшинга   бош   бўлиб
турганда   ҳам,   Туғлуқхон   билан   ўта   нозик   иттифоқ   тузди.     Темур   ўзининг
кенг   кўламли   юришларида   ҳарбий   техникани   ҳам   яхши   билган   ва   ундан
тўғри   фойдаланган.   Ҳарбий   юришларида   нефтъ   билан   тўлдирилган
қозонлардан   фойдаланган.   Жанговар   филлардан   сақланиш   йўлларини   яхши
билагн.   Темур   жанг   пайтида   энг   зарур   ва   керакли   ерда   пайдо   бўлиш
хусусияти   ҳам   мавжуд   эди.   Темур   турли   пайтлардан   усталик   билан
фойдалана олган.Аввал у ўз душманларининг зафарли томонларини аниқлаб
олиб, кейин унга қачон ҳужум қилишни билган.
Мазкур   асар   икки   қисмдан   иборат.   “Мўғул-тоторларнинг   Чингизхон
замонидаги ҳарбий санъат”, иккинчи қисми “Ўрта Осиё халқларининг Темур
замонидаги ҳарбий санъати” деб номланади.
М.И.Иванин   асарининг   иккинчи   қисми   “Ўрта   Осиё   халқларининг
Темур   замонидаги   ҳарбий   санъати”деб   аталади   ва   қуйидаги   қисмларни   ўз
ичига олади:
- Чингизхон   ва   унинг   авлоди   тарафидан   босиб   олинган
мамлакатларнинг   Темурнинг   ёшлик   пайтидаги   умумий   аҳволи   ва   Амир
Темурнинг 1391 йилгача олиб борган урушлари.
- Темур армиясининг қуроллари, юриш пайтидаги ҳарбий анжомлари ва
захиралар,   сипоҳийларнинг ҳарбий мансаб ва мартабаларини кўтариш
тартиби; бошлиқларнинг хукмронлиги, сипоҳийларнинг маошлари.
- Темур қўшинларининг мунтазамлиги.
32 - Амир   Темурнинг   жанг   пайтида   ишлатган   қонун-қоидалари   ва
қўшиндаги мавжуд ҳарбий тартиб (қўшиннинг тузилиши).
- Сони 12 минг суворийга етган ҳарбий қисм учун.
- Сони 12 мингдан 40 мингача бўлган корпус учун.
- Бутун армия учун
- Ҳарбий лагерда туриш тартиб-қоидалари.
- Қрим   татарларнинг   Украина   устига   қилган   юришлари   пайтидаги
тузилиши.
- Харакатдаги ва умуман жанг пайтида қўллаган усуллари.
- Кўчманчи халқларнинг катта ва кичик урушларга қобилияти.
- Қирғиз-қозоқларнинг   чегарадош   ерлардан   ўғирлаб   кетишда   қўллаган
усуллари.
- Амир Темурнинг қўшни давлатлар ҳақида маълумот тўплаш усусллари.
- Уғруқ ва ҳарбий юришлар пайтида озиқғовқат жамғариш усуллари.
- Чингизхон   империясининг   таркибига   кирган   ўтроқ   аҳоли   билан   баъзи
кўчманчи   халқларнинг   ҳарбий   салоҳияти,   улар   олиб   борган
урушларнинг характери, ҳарбий-сиёсий қонун-қоидалари.
- Темурнинг   босиб   олиган   мамлакатларда   ишлатган   ҳарбий-сиёсий   ва
маъмурий қонун-қоидалари ва тартиби.
- Амир   Темурнинг   Тўхтамишга   қарши   1391   йили   Олтин   Ўрда   устига
қилган юриши.
- Темурнинг 1398-1399 йили Ҳиндистон устига қилган юриши.
- Темурнинг   1402   йили   Боязид   Йилдирим   билан   Анқара   ёнида   қилган
уруши.
- Хитой билан катта урушга ҳозирлик.
- Хотима.
Амир   Темур   замонида   Ўрта   Осиё   халқларнинг   ҳарбий   санъатига
бағишланган   қисми,   биринчи   қисмга   нисбатан,   тўлароқ   ва   тафсилотларга
бойроқ.   Унда   Чингизхоннинг   авлоди   пайтида   мўғул-тоторлар   тарафидан
асоратга   солинган   мамлкатларнинг   Х1У   асрнинг   иккинчи   ярмидаги   аҳволи,
33 Амир   Темур   олиб   борган   урушлар,   Темур   армиясининг   салоҳияти   ва
қудрати,   унинг   турли   шароитларда   идорага   қилиниш   тартиби,   ҳарбий
бошлиқлари ва уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва вазифалари каби масалалар ўртага
ташланиб моҳокама қилинган.
Бу асар ҳарбий тарихга бағишланган асарлар орасида алоҳида ўрин тутади
ва Амир Темур ҳарбий санъатини ўрганишда тарихчиларга муҳим қўлланма
бўлиб хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар.
1.Каримов   И.   Миллий   армиямиз   мустақиллигимизнинг,   тинч   ва   осойишта
ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир. Тошкент 2003 й.
2.Каримов И. Армия-давлат таянчи ва тинчлик кафолати. Тошкент 2005 й.
3.Разин Е.А. История военного искусства. Т-1-3. Москва 1955-1961 гг.
4.Дельбрюк. История военного искусства. Т-3. Москва 1983 г.
34 5.Военного   дело   древного   и   средневекового   населения   северной   и
центральной Азии. (Сб науч трудов) Новосибирск 1990 г.
6.Абулғозий Шажарайи турк. Тошкент 1999 й.
7.Дадабоев Х. Амир Темурнинг ҳарбий маҳорати. Тошкент 1996 й.
8.Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. Жилд 4. Тошкент 2002 й.
9.Ўзбекистон республикаси энциклопедия. Тошкент 1997 й. 
Фойдаланилган манба ва адабиётлар.
1.Каримов И Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т 1998
2.Ахмедов   Б.   Хофиз   таниш   Бухорий   ва   унинг   шарафномаи   шаҳий   асари.
Тарихдан сабоқлар. Т. 1994.
3.Ўзбекистон тарихи Т-1997
4.Саид Амир Олимхон Бухоро халқининг хасрати тарихи Т 1992 й
5.Бухорий хофиз таниш  Абдулланома Т 2000й.
6.Бухорий хофиз таниш Абдулланома 2-китоб Т 2000 й
7.Туркистон   Чор   Россияси   мустамлакачилиги   даврида   Ўзбекистоннинг   янги
тарихи 1-китоб Т 2000й 
8.Жамият ва бошқарув журнали Т-2006 й 2-сон 75 бет
9. Жамият ва бошқарув журнали Т-2006 й 2-сон 47 бет
10.Ўзбекистон Республикаси. Энциклопедия Т-1997 й
35
Купить
  • Похожие документы

  • Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти
  • О`zbekistonda demokratik islohatlarni chuqurlashtirishning ustuvor yо`nalishlari
  • Юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари
  • Shaxsga qarshi jinoyatlarni yuridik jihatdan baholash
  • Олий ҳарбий билим юртлари курсантларининг офицерлар билан муносабатининг психологик асослари

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha