Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Январь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ҳўл чанг ютгичлар

Купить
ҲЎЛ ЧАНГ ЮТГИЧЛАР Ҳўл чанг ютгичлар қатор афзалликларга ва камчиликларга эга Уларнинг афзаллиги : • Кам харажатлиги ва юқори самарадорлиги; • Майда заррали (0,1 мкм) чангларни ҳам тозалаш мумкинлиги; • Юқори температурадаги ва намликдаги, портлаш ва ёниш ҳусусиятига эга бўлган чангли газларни ҳам тозалаш имконияти борлиг; • Чанг зарралари билан бирга, туманларни ва бошқа компонентларни ҳам биргаликда тозалаш мумкинлиги. Камчиликлари: • Ушланган чанг зарралари шлам (бўтана) кўринишга ўтади ва натижада оқава сув ҳосил бўлади, бу эса ўз йўлида уларни тозалаш учун қўшимча харажатларни юзага келтиради. • Томчиларни аппаратдан ўтиб кетиши ва қувурларда йиғилиши. • Агрессив газларни тозалаш керак бўлганда нам хисобига кислотали мухитларни юзага келиши ва коммуникацияларни коррозиядан сақлаш учун уларни чидамли материал билан қоплаш зарурлиги оқибатида қўшимча ҳаражатларни келтириб чиқариши. Ҳўл чанг ютгичларда намловчи суюқлик сифатида асосан сув ишлатилади, тўқнашиш усулига қараб улар бир неча турларга бўлинади 1) Ичи бўш газ ювгичлар; 2) Насадкали скрубберлар; 3) Тарелкали (барботаж ва кўпикли) аппаратлар; 4) Ҳаракатдаги насадкали аппаратлар; 5) Урилувчи-инерцион аппаратлар (ротоклонлар); 6) Марказдан қочма кучда ишловчи аппаратлар; 7) Механик чанг ютгичлар; 8) Тез ишловчи жадал газювгичлар (Вентури ва эжекторли скрубберлар) ИЧИ БЎШ ГАЗЮВГИЧЛАР Ичи бўш форсункали газювгичлар кенг тарқалган скрубберлар қаторига киради. Бундай аппаратлар кесими тўғрибурчакли ёки айлана кўринишида бўлиб, унда газ ва суюқлик томчилари ўртасида тўқнашиш бўлади. Газ ва суюқликнинг ҳаракатини йўналишига қараб, скрубберлар тўғри, қарама-карши ва кўндаланг оқимли хилларига бўлинади. Форсункалар колоннада бир ёки бир неча кесимда ўрнатилиб, ҳар бир кесимда 14-16 тадан қатор қилиб ёки аппаратнинг ўқи бўйлаб жойлаштирилади. 1-чангли газ; 2-сув форсункалари НАСАДКАЛИ СКРУББЕРЛАР Насадкали скрубберда тозалаш жараёнини самарали олиб бориш учун аппарат ичига насадкалар жойлаштирилган. Насадкаларни асосий вазифаси газ ва суюқлик ўртасидаги тўқнашиш (контакт) юзасини оширишдан иборатдир. Суюқлик сарфи 0,15-0,5 л/м 3 , зарраларни размери d 3 ≥ 2 µм да тозалаш даражаси 90% дан ошади. 1-корпус; 2-форсункалар; 3-хўллаш мосламаси; 4-решетка; 5- насадка; 6- шлам йиғгич ҲАРАКАТДАГИ НАСАДКАЛИ СКРУББЕРЛАР Ушбу тозалаш аппаратида чангли газларни ушлаб қолиш учун мавхум қайнаш режими вужудга келтирилади. Бунинг учун чангли газ аппаратнинг қуйи қисмидан юқори тезликда берилади. Юқоридан эса суюқлик берилади. Насадкалар мавхум қайнаш режимида доимо харакатда бўлади ва юқоридан берилаётган суюқлик таъсирида хўлланади. Газ насадкаларга урилганда суюқлик билан тўқнашади. Натижада газ таркибидаги чанг зарралари суюқлик билан хўлланади ва аппаратнинг қуйи қисмидан суюқлик билан бирга чиқариб юборилади. 1-решетка; 2- ҳаракатдаги насадкалар; 3- чегараловчи решетка; 4-суюқлик тақсимлагичи; 5-томчи қайтаргич КЎПИКЛИ ГАЗ ЮВГИЧ Ушбу газвювгичда чанг зарралари кўпик хисобига ушланади. Баъзи холларда кўпикни ва суюқликни ушлаб туриш мақсадида тарелка устида стабилизатор мосламалари ўрнатилади. Стабилизатор мосламаси-асалари уясига ўхшаш конструкция кўринишда бўлади. Ячейкалар ўзаро қатор жойлаштирилган пластинкалардан иборат бўлади, баландлиги 60 мм, размери 35х35 дан 40х40 гача бўлади. ИНЕРЦИОН-УРИЛУВЧИ ГАЗ ЮВГИЧЛАР Ушбу аппаратларда газни суюқлик билан контакти газни суюқликка зарб билан урилиши натижасида амалга оширилади. Бунда чангли газ аппаратга махсус сопло орқали 90 0 бурчак остида берилади. Натижада газ таркибидаги чанг зарралари ўзининг инерция туфайли ҳаракатини давом эттириб суюқлик юзасига урилади ва бунда зарралар бўкиб сувнинг тагига қараб йўналади. Тозаланган газ эса аппаратнинг юқори қисмидан чиқиб кетади. Аппарат тагига чўккан чанг зарралари шлам кўринишида аппаратнинг қуйи қисмидан чиқариб юборилади. Аппарат ичидаги сув вақти билан алмаштирилиб турилади. МАРКАЗДАН ҚОЧМА КУЧ ТАЪСИРИДА ИШЛОВЧИ ЧАНГЮВГИЧЛАР Марказдан қочма куч скрубберлари конструкцияси бўйича икки хил кўринишда бўлади: 1) газ оқимини махсус айлантирувчи мослама ёрдамида айлантириб берувчи аппаратлар; 2) газ оқимини ён тарафдан тангенциал усулда берувчи аппаратлар. Кейинги аппаратда сув марказий қисмига ўрнатилган форсункалар орқали берилади. Шу билан бирга аппарат девори оркали оқиб тушадиган суюқлик плёнка ҳосил қилади. Ҳозирги кунда ишлатиладиган бу хилдаги скрубберларда газлар тангенциал кўринишда берилади ТЕЗ ИШЛОВЧИ ЖАДАЛ ГАЗЮВГИЧЛАР (ВЕНТУРИ СКРУББЕРЛАРИ) Ушбу аппаратнинг асосий қисми пуркагич трубаси бўлиб, унда бериладиган суюқлик 40-150 м/сек тезлик ҳаракат қилаётган газ оқими иштрокида шиддат билан парчаланади. Аппарат ичида томчи ушлагич ҳам ўрнатилган бўлади. Чанг ушлагичнинг самарадорлиги газ тезлигига ва солиштирма суғоришга боғлиқ (одатда m=0,5-1,5 л/м 3 газга). Катта ҳажмли газларни тозалаш лозим бўлганда Вентури скрубберларининг бирлашган батареялари ишлатилади. Вентури скруббери. 1-пуркагич трубаси; 2-циклон-чангушлагич.
Купить
  • Похожие документы

  • Jamiyat va tabiatning o’zaro tasiri
  • Qobiq- trubali, spiralsimon. Zmeyevikli va plastinali isitkichlarni, hamda ularning hamma elementlari qurilmalarini hisoblash va loyihalash.
  • Экологик аудит. Сувдан ва ердан фойдаланувчи корхоналарни экологик аудити процедураси
  • Ерларни қайта тиклаш тадбирлари ва ифлосланишни баҳолаш тартиби
  • Ekologiya yakuniy testlar bazasi 200 talik

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha