Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 34.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда инсон омили, эркинлиги ва манфаатларнинг устуворлиги

Купить
МАВЗУ: Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда инсон омили, эркинлиги ва манфаатларнинг устуворлиги РЕЖА: 1. Ижтимоий-иқтисодий тараққиётда инсон омилининг аҳамияти 2. Инсон эркинлиги ва манфаатларининг устуворлиги 3. Комил инсон ғоясининг мақсади 4. Инсон онги ва тафаккуридаги маънавий ўзгаришлар • 1-масала. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсади, стратегисидаги ўзгаришлар ва уларнинг моҳияти шубҳасиз инсон омилига боғлиқдир. Ижтимоий-иқтисодий ҳаётда инсон эркинлиги ва манфаатлари устуворлигини таъминлаш бугунги кунда давлатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий негизини ташкил қилади. Шунинг учун ҳам ислоҳотлар ислоҳот учун эмас, инсон учун деган ғоя илк мустақиллик кунлариданоқ ўртага ташланди. Инсон онги ва тафаккуридаги ўзгаришларнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётда устуворлиги унинг жамият ҳаётидаги тутган ўрнида ҳам яққол кўзга ташланади. • Инсон – ўзида биологик, ижтимоий ва психик хусусиятларни мужассамлаштирган онгли мавжудот. Инсоннинг биологик хусусиятларига овқатланиш, ҳимояланиш, зурриёд қолдириш, шароитга мослашишлар хос. Инсон бошқа мавжудотлардан социал хусусиятлари билан ажралиб туради. Чунончи, тил, муомала, рамзий белгилар, билим, онг, маҳсулот ишлаб чиқариш, тақсимлаш, истеъмол қилиш, бошқариш, ўз- ўзини идора этиш, бадиий ижод, ахлоқ, нутқ, тафаккур, қадриятлар, табу(тақиқлаш) шулар жумласидандир. [1] • Инсоннинг психик хусусиятларига руҳий кечинмалар, ҳайратланиш, ғам-ташвиш, қайғу, изтироб, завқланиш, кайфият кабилар киради. Инсон шу хусусиятлари орқали яхлит бир тизимни ташкил этади. У яхлит мавжудот сифатида ўз эҳтиёжларини қондиради ва инсоният давомийлигини таъминлайди [1] . • Шахс – ўзида ижтимоий фазилатларни мужассамлаштирган инсонни ифода этади. Кишилар шахс бўлиб туғилмайди, балки, жамиятдагина шахс бўлиб шаклланади ва ривожланади. Чунки, инсонга хос ижтимоий фазилатлар авлоддан-авлодга ирсий йўл билан ўтмайди. Инсон дунёга келган вақтида жамият, сиёсий тузум, маданият, ишлаб чиқариш, оила, оммавий ахборот воситалари, мафкура каби ижтимоий тузилмалар мавжуд бўлади [1] . [1] • Ижтимоийлашув – (лотин. Socialis - ижтимоийлашув) жамиятнинг муваффақиятли ривожланиши учун зарур бўлган психологик механизм, ижтимоий меъёр ва қадриятларни индивид томонидан ўзлаштириш жараёни. Ижтимоийлашув инсоннинг маданият, коммуникация таъсири остида шаклланиш жараёни, бир- бирлари билан мулоқотда бўлишларини ифодалайди [1] . [1] • Инсон ўз тимсолида ҳам моддий, ҳам маънавий хусусият ва аломатларни мужассам этган ноёб хилқат, Яратганнинг буюк ва сирли мўжизасидир. Шунинг учун ҳам унинг ички дунёси, унга ато этилган фазилат ва хислатларни охиригача англаш, тушунишнинг ўзи ўта мураккаб бир масала. Мана шундай қараш ва фикрларни умумлаштириб, инсонга хос орзу- интилишларни рўёбга чиқариш, унинг онгли ҳаёт кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз қилаётган қушнинг икки қанотига қиёсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади, деб ёзади Президент Ислом Каримов ўзининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида. • 2-масала. Инсон мавжуд экан, унинг шахсий манфаатлари ҳам албатта, мавжуд бўлади. Ҳар бир инсон жамиятдаги бошқа одамлар билан бирга умумий манфаатларга эгадир ва айни замонда унинг ўта шахсий, фақат ўзигагина хос бўлган талаб истаклари, қизиқишлари ҳам бўлади. Инсоннинг қизиқишлари, талаб ва эҳтиёжлари, шахсий манфаатларини зарурий равишда эътиборга олмасдан уларни амалга ошириш чора- тадбирларини кўрмасдан туриб, одамларнинг куч-қудрати ва имкониятларидан унумли, оқилона фойдаланиб бўлмайди. • Инсон манфаатлари ва инсоний моҳиятнинг намоён бўлишида табиат, маданият, ижтимоий ҳаёт, сиёсат, иқтисодиёт, цивилизация, билиш асосий ўрин тутади. Инсон мураккаб ва кўп қиррали мавжудотки, унинг моҳияти яхлит бир бутунлик сифатида инсон, шахс, индивид, индивидуаллик тушунчалари орқали ифодаланади. • Дарҳақиқат, инсоннинг ҳайвондан фарқланадиган жиҳати унинг онгида, янада аниқроқ айтадиган бўлсак, инсон ўзининг маънавий олами билан ажралиб туради. Дунёнинг ҳаёти кимнингдир иродаси билан содир бўлади — мана шу дунёнинг ҳаёти ва бизнинг ҳаётимиз орқали кимдир ўзининг аллақандай ишини рўёбга чиқаради. Бу ироданинг маъносини англашга умидвор бўлмоқ учун даставвал зиммадаги юмушларни бажармоқ керак, яъни, жамият биздан истаётган ишларини қилмоғимиз керак. • Биз яхши биламизки, ҳамма замонларда ҳам жамият тараққиётининг ҳал қилувчи мезони бу ерда яшаётган халқнинг саломатлиги, маънавий-маърифий ишларнинг савияси билан белгиланган. Таъкидлаш зарурки, бугун юртимиз мазкур соҳаларда дунёда етакчи ўринларга чиқмоқда. Ўзбекистон бу ютуқларга ниманинг ҳисобидан эришаяпти, деган савол атрофида янгидан-янги фикрлар билдирилаяпти, бир қатор тадқиқотлар олиб борилаяпти. • Жаҳон тажрибасидан маълумки, жамиятдаги ҳар бир янгилик, ўзгаришга сиёсатчилар, таҳлилчилар ўз фикрларини, қарашларини, муносабатларини билдиради, хулосаларини чиқаради. Президентимиз Ислом Каримов ушбу ютуқларнинг асосий мезони – инсон омилида эканини уқтиради. • Халқимизнинг дунёқараши 90- йиллардан кескин фарқ қилади. Давлатимиз раҳбарининг таъкидлашича, “Бундай халқни, ўзига, ўз кучига ишониб, қатъият билан олдинга бораётган, эртанги кунини ўзига яққол тасаввур этиб, янги-янги марраларни эгаллаш сари катта азму шижоат билан ҳаракат қилаётган халқни ҳеч қачон ўз йўлидан қайтариб бўлмайди. Бундай халқ ўз мақсад- муддаоларига албатта етади”. • Инсон омилининг юзага чиқишида маънавият ҳам асосий ўринни эгаллайди. Чунки, инсон ҳаётга, ён-атрофида бўлаётган воқеаларга бефарқ бўла олмайди. У фақат бойлик орттириш учун яшамайди, одамларнинг ташвиши, дардига шерик бўлади, улар учун куйинади. Том маънодаги инсон омили мана шундай онларда яққол намоён бўлади. Маънавияти юксак, маънавияти бой одамнинг ҳақиқий қиёфаси мана шундай онларда кўзга ташланади. Зеро, маънавият, одоб-ахлоқ, ибратли қадриятлар, олижаноб фазилатлар илк бор оилада, кейин жамиятда шаклланади . • 3-масала. Инсон омили, инсон фалсафаси каби тамойилларнинг маъно-моҳияти бугунги кунда тобора долзарблашиб бормоқда. Комил инсон. Луғатларда Комил сўзи – тўлиқ, етук, мукаммал маъноларини, “баркамол” эса етукликка эришган, мукаммал, камол топган, бекаму-кўст маъноларини бериши айтилади. Комил инсон ғояси асрлар давомида халқлар, динларда, эртак ва афсоналарда, достонларда, миллий қадриятларда, ривояту ҳикоятларда қайта-қайта турли образларда ўз аксини топиб келаяпти. Беруний, Ибн Сино, Имом Бухорий, Имом Мотрудий, Нақшбандий, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий асарларида, миллий тарбиямизда бош ғоя бўлиб келди. • Эътиборимизни олтиндан қимматроқ бир тасвирий ҳужжат ўзига тортди. Бу - ибодатхона деворига бундан 2000 йил олдин чизилган сурат эди. Унда 3 ёшли гўдак, 12 ёшли ўсмир ва уларнинг ўртасида турган мураббий тасвирланган. Мураббий гўдакни қўлтиғидан кўтариб, елкасига ўтқазган. Гўдак оқ кийимда. Унинг тирсаклари учишга чоғланган бургут қанотларини эслатади. Мураббийнинг кўзлари ишонч, қатъиятга тўла. Олдинга, юқорига тикилган. Мураббийнинг ўнг томонида гулдор дўппи(!) кийган ўсмир бола. Гўдакнинг ҳам, ўсмирнинг ҳам нигоҳи устоз тикилган нуқтада. Олдинда, юқорида. Сурат I аср арафасида чизилган. Кушон империяси эрамизнинг I III асрларида (демак, сурат чизилган даврдан кейин) гуллаб яшнаган.
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha