Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 386.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 16 Октябрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Инновацион иқтисодиётнинг умумий асослари, предмети ва ўрганиш усуллари

Купить
Инновацион иқтисодиётнинг умумий асослари, предмети ва ўрганиш усуллари Режа: 1. Инновацион иқтисодиётнинг умумий асослари, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари 2. Инновацион иқтисодиётни ўрганиш бўйича усул ва ёндашувлар 3. Ўзбекистонда инновацион иқтисодиёт ривожлантиришга қаратилган чора- тадбирлар 1. Инновацион иқтисодиётнинг умумий асослари, фаннинг предмети, мақсад ва вазифалари “ Инновация” сўзи лотинчадан “ўзгартириш” ёки “замонавийлаштириш” деган маънони англатади. Инновацияда асосий эьтибор янгиланишга қаратилган. Бундай янгиланишлар агар кишилар мавжуд меьёр ва қоидалар, стандарт усуллардан вос кечиб, бутунлай янги ёндашувларни қўллаб олгандагина рўй беради. “ Инновация” –ҳаётга тадбиқ этилган ва тижорий қимматга эга бўлган ғоя бўлиб, у янги талабларни ярата олади, мавжуд талабларни самаралироқ равишда қондиради ва сарф- харажатлар ва амалиётга тадбиқи натижаларининг оптимал нисбатида иқтисодий, информацион, экологик, ижтимоий ёки бошқача турдаги самара келтиради.  Инновацион иқтисодиёт – бу тубдан ўзгартирилган, замонавийлаштирилган иқтисодиёт. Унинг вужудга келишиниг асосий сабаб, ишлаб чиқариш технологик усулининг ривожланиши ( оддий кооперация, манифактура, машиналашган ишлаб чиқариш)..  Инновацион ривожланиш - инновацион омиллардан фойдаланиш,уларни жорий этиш орқали ривожланиш жараёни ҳисобланади. Инновацион иқтисодиёт фанининг предмети инновацияларни вужудга келиши,ривожланиш қонуниятлари ва ўзига хос хусусиятларини ўрганади. Инновацион иқтисодиётнинг асосий мақсадлари маҳсулот ишлаб чиқариш миқдори ва сифатини оширган ҳолда, унинг таннархини минималлаштириш ва технологик, ташкилий ҳамда инсоний захираларнинг сифатини ошириб, уларни илғор халқаро талабларга мослаштиришдир. Юқори даражада самарадор бўлган янги инновацион техналогияларни ҳаётга тадбиқ этишда қуйидаги натижалар энг асосий вазифалар ҳисобланади:  Ишлаб чиқариш ва бошқарувда қўл меҳнати улушини иложи борича камайтириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш;  Ишлаб чиқариш жараёнинг тўхтамаслиги ва стабиллигини таъминлаш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган вақт йўқотишларни бартараф қилиш;  Маҳсулот бирлигига тўғри келадиган меҳнат сарфи ва энергия сарфини иложи борича камайтириш;  Ишлаб чиқаришда ишлатиладиган асбоб-ускуна, механинз ва қурилмаларнинг самарадорлигини ошириш;  Инновацион иқтисодиётнинг асосий белгилари:  Иқтисодиётнинг барча соҳаларида информацион техналогия ва компютерлаштирилган тизимнинг мавжудлиги  Ривожланган миллий информацион заҳиралар яратишни таъминлаб берадиган ривожланган замонавий инфратузилма борлиги  Жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини тезкорлик билан компютерлаштириш ва автоматлаштиришни амалга оширилганлиги  Жаҳон миқёсидаги инновацион талабларга мос равишда малакали илмий техник кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг ўта мослашувчан тизимини яратиш. Инновацион иқтисодиётни ўрганиш бўйича усул ва ёндашувлар Услубият — бу илмий билишнинг тамойиллари тизими, йўллари, қонун - қоидалари, усуллари ва аниқ тартибларидир. Бу обектив воқеликни билиш диалектикаси, мантиқи ва назариясини ўз ичига олувчи бир бутун таълимотдир. “ Усул” юнончадан сўзма - сўз таржима қилинганда “тадқиқот” тушунчасини англатиб, илмий билишнинг аниқ ҳодисаларини билдиради. 1. Мақсадли таҳлил. Инновацион ривожланиш назарияси ва консепсияси ўрганилади 2.Типологик ёндашув. Бунда инновацион ривожланишнинг турли жихатларини ўрганишга ҳар хил метадологик ёндашувга асосланади. Жумладан: а) инновацияни умумий тавсифи умумий методологик ёндашув б) инновацион фаолият функционал ёндашув с) инновацион ривожланиш стратегик ёндашув Асосий концепциялар: а. - Узун тўлқинлар назарияси ( Н. Д. Кондашиев); - Иқтисодий ривожланиш назарияси ( И. Шумпетер); - Инновацияни моҳияти ва туркумланиши; - Инновацион жараёнда тадбиркорнинг янгича роли б. - Инновацион менежмент - Инновацион маркетинг -. Инновацион молиялаштириш - инновацион режалаштириш, ташкиллаштириш, баҳолаш - инновацион лойиҳаларни бахолаш с. - миллий инновацион тизим консепсияси - инновацион фаолиятни давлат томонидан тартибга солиниши 3. Эволюцион ёндашув усули инновация назарияси шаклланиши босқичларига Туб белгилари: 1- Босқич ( ХХ аср охири – ХХ аср 40- йилларигача ) • Инновация – беқарор ривожланиш асоси ва иқтисодий ўсишнинг асосий омили • Инновацияни моҳияти ва туркумланиши • Инноватсион протсесда тадбиркорликнинг янги роли 2- Босқич (ХХ аср 40- 70 – йиллар) Асосли инновацион ғоялар ривожланиши ( олдинги даврга нисбатан) Инновацияларни тизимли таҳлил қилиш ( технология, иқтисодиёт ва жамият ўзаро боғлиқлиги ) Миллий инновацион тизим консепсиясининг шаклланиши 1- Босқич : узун тўлқинлар ва сиклик кризислар назарияси асосида иқтисодий ўсиш омилларини ва сабаблари тадқиқ қилинган консепсиялар; Сабаби – сиклик ривожланиш Омили – инновация Бу босқичда: “ Узун тўлқинлар” назарияси ( Контрашев. Н. Д ) очиб берилди; “ Инновация ва тадбиркорлик” назариясининг асосий қоидалари шакллантирилди ( Й.Шумпетер ) 2 – босқичда: - Ўтган даврдаги асосий инновациялар шакллантирилди ва аниқлаштирилди - Тадқиқотлар кўпроқ амалий характерга эга бўлди - Инновацияларни бошқариш ва самарадорлигини оширишни баҳолашнинг функсионал жиҳатлари ишлаб чиқилди. 3 – босқичда : Инновацияларни туркумлашнинг янги андозаси ишлаб чиқилди. (немис иқтисодчиси Г. Менше ). Инновациянинг моҳияти тизимли ҳодиса сифатида таҳлил қилинди. Миллий инновацион тизим консепсиясининг фундаменти асослари шакллантирилди.  4.Таҳлил ва синтез усули .  Таҳлил — бу ўрганилаётган бир бутунни алоҳида қисмларга ажратиб уларнинг хусусиятини очиб беришдир. У икки даражада амалга оширилади. Микроиқтисодий таҳлилда инновацион иқтисодиётнинг бошланғич бўғини бўлмиш корхона ва бошқа иқтисодий субектларнинг юқори пировард натижага эришишга қаратилган хатти-ҳаракати, тадқиқ қилинади.  Макроиқтисодий таҳлилда инновацион иқтисодиётни ривожлантирганда миллий иқтисодиётнинг ҳолати, фаолият қилиши ва натижалари ўрганилади.  Синтез – бу ҳодиса ва жараёнларнинг умумий ўзаро таъсири асосида хулосалар чиқаришдир.  5.Индуксия ва дедуксия усули. Индуксия назариядан амалиёт томон боришни, яратилган инновацион назарияларни кишиларнинг амалий ҳаётида синаб кўришни англатса, дедуксия амалиётдан назария томон боришни, реал ҳаётдаги рўй берадиган ҳодиса ва жараёнлардан назариялар яратишни билдиради Ўзбекистонда инновацион иқтисодиёт ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар  Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги мамлакатни инновацион ва илмий-техник ривожлантириш соҳасида жамият ва давлат ҳаётини ҳар томонлама тараққий эттириш ҳамда республиканинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини кўтаришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи бўлиб, ўз фаолияти доирасида юқорида айтиб ўтилган долзарб масалалар ечими борасида аниқ белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Ўзбекистонда инновацион иқтисодиёт, инновацион ривожланиш бўйича олиб борилган чора-тадбирлар:  1. Мамлакатнинг интеллектуал ва технологик салоҳиятини оширишнинг узоқ муддатли сценарийлари асосида устувор соҳа ва тармоқларни инновацион ривожлантиришнинг келажакдаги моделларини шакллантириш имконини берадиган стратегик режалаштириш тизимини яратиш бўйича:  1.1. 2018 йил 21 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Стратегиянинг бош мақсади инсон капиталини ривожлантириш, 2030 йилгача Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакати таркибига кириш этиб белгиланди;  1.2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ- 369  1.3. Венчурга асосланган молиялаштиришни жорий этиш ва инновацион лойиҳаларга тадбиркорлик субъектларининг молиявий маблағларини кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 ноябрда ПФ-5583-сон Фармони қабул қилинди ва инновацион фаолиятни молиялаштиришнинг тубдан янги тизими жорий этилди;  1.4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 январдаги 48-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида 2019 - 2021 йилларда “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш концепцияси тасдиқланди. Ҳозирда ушбу концепция Навоий, Нурафшон ва Мўйноқ шаҳарларига жорий қилинмоқда;  1.5. 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида стартап- экотизимни ривожлантириш бўйича илк бор концепция ишлаб чиқилди. Мазкур концепция Ҳавфсизлик Кенгашига киритилди ва Ўз  2. Ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий салоҳиятининг барқарор ўсиши, шунингдек, аҳолининг ҳаёт даражаси ва фаровонлиги юксалиши учун зарур шароитларни таъминлашга қодир бўлган фан ва инновация фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш бўйича:  2.1. Ҳудудларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш бўйича умумий қиймати 16,5 млрд. сўмлик 20 та мавзу бўйича танлов эълон қилинди. Танловга келиб тушган 226 та лойиҳаларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ва Илмий-техник кенгашларда кўриб чиқилиши таъминланди. Натижада, 9 та лойиҳа 7,2 млрд сўмга молиялаштиришга тавсия этилди;  2.2. Сурхондарё вилоятида 10 та ақлли бекат қурилди (1,264 млрд сўм). Ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳрида 5 та “Ақлли бекат“ лар қ  2.3. Аҳолини офлайн тарзда ахборот ресурс базасидан фойдаланиш имконини яратиш мақсадида республикамизнинг чекка ҳудудларида жойлашган мактаблар, ОТМлар ва жамоат гавжум бўлган жойларга 100 дона “Қ-Бох” мосламалари ўрнатилди;  2.4. Ишсиз юрган ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида Ҳиндистон ва Хитой компаниялари билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида “Бизнес- акселератор” ўқув-амалий маркази фаолияти ташкил этилмоқда;  2.5. Мактабларда дарс вақтларини электрон қўнғироқ орқали бошқариш мақсадида Электрон қўнғироқ қурилмаси ишлаб чиқилди. Жиззах вилоятидаги мактабларга синов тариқасида ўрнатилди;  2.6. Ўзбекистонда илк бор Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида Болалар технопарки ташкил этилди.  3. Инновацион ғоялар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш, уларнинг янада ривожланишини таъминловчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича:  3.1 Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ихтирочилари, инвесторлар ва Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3855 сон қарори билан белгиланган усуллар орқали ишланмаларни тижоратлаштириш таъминланган.  3.2. 2019 йил 1 июль ҳолатига жами 62 та инновацион ишланма тижоратлаштирилмоқда. Олиб борилган ишлар натижасида умумий қиймати 11,9 млрд. сўм миқдорида маҳсулот ишлаб чиқарилган ва 4,9 млрд. сўм лик маҳсулот сотилган.  3.3. 30 та ишланма бўйича 19 та инновацион стартап компаниялар ташкил қилинган, у  3.4. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни инвесторларга ўтказиш бўйича 11 та лицензия келишувлари тузилди ва инновацион ишланмалар муаллифларига йиллик 3-15% миқдорида даромад олиши таъминланди.  Шунингдек, Умумий ва ноорганик кимё институти иштирокида “ понтон ” ишлаб чиқарувчи “Кимёвий технология” МЧЖ ташкил этилди. Ҳозирда, Муборак газни қайта ишлаш заводига умумий миқдори 182,5 млн сўмлик понтон етказиб берилди .  3.5.Шу билан бирга венчурли молиялаштириш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майда 414-сон қарори қабул қилинди. Бугунги кунда 2 та Инвестиция компанияси (Венчур Капитал Инвест ва Ўзбек-Амирлик инвестиция компанияси) ташкил этилди.  3.6.Инновацион лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилган умумий қиймати 113,42 млрд.сўм миқдорида инвестиция лойиҳалари ўзлаштиришга эришилди. Шундан 77,0 млрд.сўм ички инвестициялар, 1,8 млрд.сўм тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва 34,62 млрд.сўм техник кўмак ҳисобига амалга оширилган. Ушбу инвестицияларнинг салмоқли қисми соғлиқни сақлашга 42% (47,1 млрд.сўм), таълим соҳасига 30% (33,7 млрд.сўм) ва саноатга 26% (29,2 млрд.сўм) йўналтирилган.  3.7. Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари томонидан умумий хажми 1,25 млн. АҚШ доллари ҳамда 1,9 млн. евродан иборат 170 та халқаро илмий грантларнинг бажарилиши таъминланди. Шу билан биргаликда умумий қиймати 54,4 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 7 та инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилди. Хусусан, умумий қиймати 30,  4. Иқтисодиётнинг реал сектори тармоқларини ҳар томонлама ривожлантиришни таъминловчи замонавий ахборот- коммуникация, саноат ва бошқа инновацион технологияларни жадал жорий этиш.  4.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сон қарорда белгиланган илмий-тадқиқот ишлари бўйича 2019 йилда умумий қиймати 7,6 млрд сўмлик 10 та йўналишда инновацион лойиҳалар танлови эълон қилинди. Шу билан бирга янги турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқиш бўйича Туркиянинг илмий технологик тадқиқотлар кенгаши “ТУБИТАК” ташкилоти ҳамда Қозоғистоннинг Назарбаев университети билан ҳамкорликда технологик стартаплар учун “Теч Cентрал Асиа Ташкент” акселерацион дастури ишга туширилди.  4.2. Ўзбекистон Республикасида саноат рақобатбардошлилигини ошириш орқали ички бозор  4.3. Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти (УНИДО) билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда Саноатни инновацион ривожлантириш ислоҳоти” лойиҳаси ишлаб чиқилди.  4.4. Тошкент темир йўл муҳандислари институти базасида “Янги инновациялар асосида дронларни лойиҳалаш ва эксплуатация қилиш” янги таълим йўналиши бўйича 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб талабалар қабул қилинди ҳамда тегишли факультет ташкил этилди.  4.5. Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 10 миллион АҚШ доллар инвестиция киритиш асосида замонавий фармацевтика Ўзбек-Хитой технологик парки ва клиникаси ташкил қилинди. Ушбу ҳамкорликлар давоми сифатида Навоий вилоятидаги Навоий эркин иқтисодий зонасида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича дори-дармон хомашёси бўлган синтетик хомашёни ишлаб чиқариш мақсадид
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha