Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 71.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 09 Февраль 2024
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Инновацион менежментда режалаштириш жараёни

Купить
Инновацион менежментда режалаштириш жараёни Режа Кириш. 1. Инновацион менежментнинг назарий асослари, мақсади ва вазифалари. 2. Инновацион фаолиятни ташкил қилиш. 3. Инновацион менежментда режалаштириш жараёни. 4. Инновацион стратегик режалаштиришнинг моҳияти, унинг корхона умумий стратегияси билан алоқаси. Хулоса. Адабиётлар рўйхати. Кириш Ўзбекистон дунёнинг ривожланган давлатлари қаторига қўшилиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни, мамлакатни модернизация қилишни давом эттириш қамда чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини шакллантириш ва шу асосда ўз фуқаролари учун муносиб турмуш шароитини яратишни ўзининг истиқболдаги муҳим вазифалари деб билади 1 . Ўзбекистон иқтисодиётини ислоҳ қилишнинг янги босқичи. Инновацион менежмент бўйича илмий жамоалар, тадқиқотлар ва ишламаларни бошқариш усулига эга ва янгилик киритишлар бозорида ишлашга қодир мутахассисларни тайёрлашни тақозо қилади. 2009 – 2012 йилларга мўлжалланган инқирозга қарши дастурнинг асосий вазифаларидан бири корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик ва технологик қайта жиҳозлашни янада жадалроқ ўтказиш, замонавий ихчам технологияларни кенг тадбиқ этишдан ғоялар ва лойиҳалар ярмаркасининг ўрнини ҳисобга олган ҳолда тадбирларнинг бир қатор мажмуалари тасдиқланган. Замонавий инновацион жараёнлар мураккаб бўлиб, уларнинг ривожланиши қонуниятлари таҳлил қилиниши лозим. Бунинг учун янгилик киритиш ҳар хил ташкилий – иқтисодий жиҳатлари билан шуғулланувчи мутахассислар инновацион менежерлар зарур. Инновацион менежерлар илмий – техник ва иқтисодий – психологик салоҳиятга эга бўлишлари керак, уларга мухандислик – иқтисодий билимлар зарурдир. Инновацион менежерлар инновацион жараённи илгари суришга ёрдам берадилар, эҳтимол бўлган катаклизмлар (жамият ва табиатдаги кескин ўзгаришлар) ни ва уларни бартараф қилиш йўлларини башорат қилишга ҳаракат қиладилар. Бозор иқтисодиёти учун маҳсулотларни янгилашдан манфаатдор бўлган мустақил фирмаларнинг рақобати ўзаро боғланган босқичлардан вужудга келади. Бу жараён натижасида амалга оширилган, фойдаланилган ўзгариш - инновация пайдо бўлади. Инновацион жараённи амалга ошириш учун диффузия (янги шароитлар ёки қўллаш жойларида бир марта ўзлаштириб ёки фойдаланиб бўлинган иннвоацияни вақтда тарқалиши) катта аҳамиятга эга. Инновацион жараён даврий характерга эга. Бу жиҳатларни ҳисобга олиш иқтисодиётни ташкил қилиш ва бошқаришнинг эгилувчан тизимларини яратишга ёрдам беради. 1.Инновацион менежментнинг назарий асослари, мақсади ва вазифалари. Инновациялар ва инновацион бошқарувга нисбатан оширилган эътибор ҳозирги жамиятнинг ҳаётининг ўзи томонидан талаб қилинади, ахир инновацион жараёнларни янги маҳсулотлар ва янги техникада рўёбга чиқиши унинг социал – иқтисодий ривожланишининг асоси бўлади. Инновацион жараён инновацион ўзгаришларни тайёрлаш ва амалга оширишдан иборат бўлади ва ягона бир бутунни ташкил қилувчи ўзаро боғ-ланган паллалардан ташкил топган. Бу жараённинг натижасида амалга оширилган ўзгариш инновация пайдо бўлади. Инновацион жараённи амалга ошириш учун диффузия – янги шароитлар ва қўллаш жойларда бир марта ўзлаштириб ва фойдаланиб бўлинган инновацияларни вақтда тарқатиш жуда катта аҳамиятга эга. Инновацион жараён давравий харакерга эга, буни иқтис инновацияларнинг ўзига хос мазмунини ташкил қиладилар, ўзгаришлар вазифаси эса инновацион фаолиятнинг асосий вазифаси бўлади. Австрияли олим Й. Шумпетер томонидан бешта типик ўзгаришлар ажратилган: 1) янги техника, янги технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни янги бозор таъминотидан фойдаланиш (олди - сотди); 2) янги хусусиятларга эга маълумотларни тадбиқ этиш; 3) янги хом ашёдан фойдаланиш; 4) ишлаб чиқариш ва унинг моддий – техник таъминотини ташкил қилишдаги ўзгаришлар; 5) янги сотиш бозорларини пайдо бўлиши. Бу қоидалар Й. Шумпетер томонидан 1911 йилдаёқ шакллантирилган. Кейинроқ, 30 – йилларда уинновация тушунчасини, уни истеъмол товарларининг янги турлари янги ишлаб чиқариш ва техник воситалар, бозорлар ташкил шаклларини саноатга тадбиқ этиш ва уларда фойдаланиш мақсадидаги ўзгариш с илмий – техник сиёсат стратегияси, илмий тадқиқотлар ва ишламаларни ташкил қилишдаги ўзгаришлар билан асосланади. Фраскати қўлланмаси (1993 й) нинг охирги таҳрирларидан биридан илмий тадқиқотлар ва ишламалар (ИТТКИ), уларнинг таркиби ва чегаралари, ҳамда тадқиқотлар ва ишламалар билан банд бўлган ходимлар сонини ўлчаш услубиётига тегишли асосий тушунчалар мавжуд. Технологик инновациялар ҳақидаги маълумотларни тўплаш услубиёти 1992 йилда Осло шаҳри (Норвегия)да қабул қилинган тавсияларга асосланади. У “Осло қўлланмаси” номини олган. Халқаро стандарларга мувофиқ инновация бозорга тадбиқ этилган янги ёки такомиллаштирилган маҳсулот ёки амалий фаолиятда фойдаланилаётган янги ёки такомиллаштирилган технологик жараён ёхуд социал хизматларга янгича ёндашиш кўринишида рўёбга чиққан инновацион фаол жамиятлар, тадқиқот ташкилотлари, конструкторлик бюролари, инжиниринг компаниялари ва бошқалар) да ҳаракат қилишлари мумкин. Улар илмий жамоаларни бошқарадилар, илмий тадқиқотларни мувофиқлаштирадилар. Буларни барчаси инновацион бошқарувчилар малакаси олдига юқори талабларни қўяди: улар илмий техник ва иқтисодий – психологик салоҳиятга, ҳам анъанавий менежер ва ҳам тадқиқотчи олим сифатига эга бўлишлари, янгилик киритишларнинг самарадорлигини баҳолаш ва инновацияларни бошқаришга қодир малакали иқтисодчи бўлишлари керак. Инновацион менежмент – бу инновацион жараёнлар, инновацион фаолият, бу фаолият билан банд бўлган ташкилий тузилмалар ва уларнинг ходимларини бошқариш тамойиллари, усуллари ва шаклларнинг мажмуасидир. Менежментнинг ҳар қандай бошқа соҳалари учун каби, унинг учун ҳам қуйидаги Корхона инновацион фаолиятининг унинг ички эҳтиёжлари нуқтаи назаридан мақсадлари барча ишлаб чиқариш тизимларини янгилаш ҳисобига ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, илмий, илмий – техник, ақлий ва иқтисодий салоҳиятлардан самарали фойдаланиш асосида корхона рақобат афзалликларини кўтаришдан иборатдир. Социал мақсадлар ходимлар иш ҳақини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва социал ҳимоялашни оширишга қаратилгандир. Инновацион мақсадлар салоҳиятини янгиликларни ишлаб чиқиш, патентлаштириш ва лицензиялаштириш бўйича ишларни ўтказиш, ноу – хаулар, янги саноат намуналари, товар белгилари ва ҳ.к. харид қилиш билан боғлиқдир. Фирманинг янгиликларини тижоратлаштириш соҳасидаги мақсадлари кейинчалик сегментини кенгайтириш ва янги бозорларга бостириб кириш билан бозорда мустаҳкам ҳолатни э Ташкилотнинг таркибий мақсадлари корхона тизимчалари: ишлаб чиқаришлар, ИТТКИ, ходимлар, молиялар, маркетинг ва менежментни мувофиқ фаолият юритиши билан боғлиқдир. Инновацион менежмент мақсадларини умумий таснифлаш қуйидаги асосий мезонлар бўйича ўтказилади: • даражаси (стратегик ва тактик);  муҳит турлари (ташқи ва ички); • мазмуни (иқтисодий, социал, сиёсий, илмий, техник, ташкилий ва ҳ.к.); • устуворлиги (устувор, доимий, анъанавий, бир мартали); • ҳаракатланиш муддати (узоқ муддатли, ўртача муддатли, қисқа муддатли); • вазифавий тузилмалари (ишлаб чиқариш, ИТТКИ, ходимлар, молиялар, маркетинг, менежмент); Давлат – сиёсий мақсадлар: ишлаб чиқаришни ўсиши, бюджетга солиқ, нафақа ва бошқа тўловлар Иқтисодий мақсадлар: Фойдалар ва сотишлар ҳажмини кўпайтириш Социал ма қсадлар: жамият эҳ • ташкилотнинг мавжуд бўлиш даврасининг босқичлари (вужудга келиш, ўсиш, балоғатга етиш, пасайиш ва мавжуд бўлиш даврасини тугалланиши). Катта ташкилотларда, қоидага кўра, мақсадлар дарахтини мавжудлигини кузатиш мумкин. Бу ҳолда мақсадларнинг иерархияси муҳимдир, чунки пастда турувчи бўғин мақсадлари юқорида турувчининг мақсадларига бўйсунадилар. 2. Инновацион фаолиятни ташкил қилиш. Ташкилотнинг бошқарув вазифаси сифатидаги асосий вазифаси инновацияларни тадбиқ этиш учун ташкилий тузилмаларни шакллантириш, корхонани ривожланиши стратегиясини амалга ошириш ва тадбирлар режаларини бажариш мақсадида ресурсларнинг барча турлари билан таъминлашдан иборатдир. Янгиликларнинг яратишнинг мураккаблиги, ноаниқлиги, креатив характерлилиги ижрочилар ишини ташкил қилиш ва мувофиқлаштиришни инновацион менежментнинг вазифаларидан бири қилади. Ташкил қилиш жараёни ўз ичига менежмент тузилмаларини шакллантириш, моддий, энергетик, ахборот ва инновацион оқимларини ижрочилар ўртасида тақсимланиши олади. Маъсулият, хатар ва ваколатларни тақсимланиш бошқарув жараёнининг муҳим таркибий қисми бўлади. Бошқарув жараёнини ташкил қилишнинг вазифасига бошқарув корхонанинг ривожланишининг стратегияси социотехник тизимлар барча ишлаб чиқаришни кўп илмни талаб қилишини ошиши фақат бу нарса ишлаб чиқаришнинг эгилувчанлиги, мослашувчанлиги, устуворлиги ва уйғунлиги билан боғлангандагина, фирманинг юқори рақобат афзаллиги ва қабул қилинаётган қарорларнинг иқтисодий самарадорлигини таьминлашини билдиради. Янгиликларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишга юқори ҳаражатлар, агар бошқарув қарорлари бир вақтда ташкилий тузилмаларни янгиланиши, технологик жадалликни ошиши ва меҳнат унумдорлигини кўпайишига қаратилган бўлса, ҳатто бошланғич босқичда фондни қайтарилиши ва ишлаб чиқаришнинг рентабеллигини пасайтирмайди. Ушбу нуқтаи назардан ташкил қилиш жараёни ўзаро ҳамкорликларни силлиқлаш. Ихтисослашишни чуқурлаштириш ва ишлаб чиқаришдаги кооперациялашиш тенденциял 3. Инновацион менежментда режалаштириш жараёни. Инновацион менежментнинг мақсадлари, характери ва мазмуни инновацион менежментнинг хусусиятлари ва унинг анъанавий турлардан катта фарқ қилинишини белгилаб беради. Иерархиянинг ҳар хил даражасидаги (давлат даражасидан бошлаб то кичик инновацион корхонагача) ҳар қандай инновацион тизимларни инновацион ривожланишининг мақсади узоқ муддатли иқтисодий ўсиш ва юқори тартибдаги рақобат афзалликларини таъминлаш учун инновацион базани яратишдан иборатдир. Рақобат назариясидан келиб чиққан ҳолда, худди фанни ривожланиши ва янги технологияларни тадбиқ этилишининг инновацион салоҳияти юқори тартибдаги рақобат афзаллигини яратади. Инновацион ривожланиш мақсадларни белгилаш ва компания ривожланиши йўналиш стратегик кўришга ўзининг хусусиятларини киритади, назорати, ҳамда назоратнинг молиявий – иқтисодий турларига мўлжалланган. Инновацион жараёнларни бориши устидан назорат қилиш билан боғлиқ коммуникациялар алоҳида аҳамият касб этади. Уларда процессуал характер ва ахборотларни алмаштиришнинг узлуксиз жараёни устун бўлади. Ходимларни инновацион бошқаришда менежментнинг вазифалари ва усуллари алоҳидаги ўзгаришларга дуч келадилар. Янгиликларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этилиши, жараёнларни мураккаблашиши, янги технологияларни пайдо бўлиши ходимдан тегишли малака ва алоҳидаги касбий билимлар ва кўникмаларни талаб қилади. Инновацион тузилмаларда ходим маълумотининг умумий даражасини анча ошиши содир бўлади. Ходимларнинг шаклланаётган тури ўзига маъсулиятни олиш ва қарорлар қабул қилишга қодир ходимларни талаб қилади. Ваколатларни бошқачага топшириш в Режалаштириш – бу инновацион менежментнинг махсус вазифаси, у ташқи ва ички муҳит омилларини таҳлил қилиш, ташкилот фаолиятини башоратлаш фирма стратегияларини амалга ошириш ва қўйилган мақсадга эришишни режалаштириш бўйича тадбирлар тизимини бошқаришдан ташкил топади. Режалаштириш жараёни ишларни бажариш муддатлари (қисқа муддатли, ўртача муддатли, узоқ муддатли), мақсадлар (стратегик ва оператив режалаштириш), объектлар (ИИТКИ, ишлаб чиқаришлари, таъминот, сотиш ва ҳ.к. режалаштириш), ишлаб чиқариш омиллари (ускунани модернизациялаш, технологияни такомиллаштириш, асосий ишлаб чиқариш фондларини янгилаш, хом ашё ва материаллар билан таъминлаш ва ҳ.к.) бўйича бўлинади. Режалаштириш жараёни қуйидагиларнинг таҳлилидан ташкил топади: - ташқи ва ички муҳит омиллари; - ишлаб чиқариш имкониятла Кейинги босқич қуйидаги йўналишлар бўйича тадбирлар режаларининг ҳолатидан иборат: - янгиликлар ғояларини ишлаб чиқиш бўйича илмий – тадқиқот ишлари, лаборатория тадқиқотларини ўтказиш, янги маҳсулотнинг лаборатория намуналари, янги техника ва янги буюмларининг турларини ишлаб чиқиш; - тажриба констуркторлик ишларини ташкил қилиш ва ўтказиш; - маҳсулотнинг янги турларини ишлаб чиқиш учун хом ашё ва материалларнинг зарур турларини танлаб олиш; - янги маҳсулотни тайёрлашнинг технологик жараёнларини ишлаб чиқиш; - янги меҳнат қуроллари (машиналар, механизмлар, асбоблар, ускуналар ва ҳ.к.) ни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ўзлаштириш; - Ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш ва янги техника ва технологияларни тадбиқ этиш; - янги ташкилий тузилмалар ва бошқарув қарорларини ишлаб дастурли ёндашишлар қўлланилади. ИТТКИ, технологиялар, инвестициялар, ходимлар имкониятларини, ҳамда ресурсларни қидириш муаммоларини баҳолаш башоратлашнинг мажбурий босқичи бўлади. Башоратлашда вазиятли ва имитацион (таҳлидли) моделлаштиришга асосланган миқдорий усуллар кенг қўлланилади. Бозор иқтисодиётида режалаштириш жараёни кўрсатмали характерга эга эмас, аммо у кўпинча ривожланишнинг стратегиясини белгилаш, фаолият кўрсаткичлари тизимидан фойдаланишга имкон беради. Режалаштириш жараёни, инновацион менежментнинг марказий вазифаси бўлган ҳолда, ривожланиш устуворликларини танлашдан иборат бўлади, бу нарса 2 – расмда намойиш қилинади. 4.Инновацион стратегик режалаштиришнинг моҳияти, унинг корхона умумий стратегияси билан алоқаси Бозор муносабатлари қанчалик кенг тарқалган бўлсалар, шунчалик равшанки, товар ишлаб чиқарувчиларнинг рақобат афзалликлари улар томонидан танланган стратегия ва уни амалга оширишнинг муваффақиятига яқинроқ боғлиқликда бўлади. Шунинг учун корхона стратегиясига борган сари каттароқ эътибор қаратилади. Унинг умумий яхлитлигида у бир неча элементларнинг суммаси сифатида кўриб чиқилиши мумкин. Улар орасида – тадбиркорлик, ишлаб чиқариш, илмий-техник, маркетингли ва инновацион бор. Охиргисининг моҳияти шундан иборатки, у стратегиянинг қолган барча элементларини белгиланган маънода “ютиб юборади”: улардан ҳар бири сапчиш билан “маъқулланган” янгиликлар, яъни инновациялардан – расм. Инновацион менежмент фойдаланиш имкониятига эгалар. Ушбу нуқтаи назардан инновацион стратегияни товар ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳал қилинадиган муаммоларнинг бутун доираси учун таянч сифатида кўриб чиқиш тўғри бўлади. Корхона стратегияси илмий – техник тараққиётни бошқариш стратегиясини шакллантиради ва йўлга солади, яъни инновацион фаолиятнинг роли, ўрни, базаси ва маъносини белгилаб беради. Ўз навбатида инновацион стратегия корхона стратегиясини чуқурлаштиради, аниқлаб беради ва амалга ошишига кўмаклашади. У яна мақсадларга эришиш ва миллий иқтисодиёт нуқтаи назаридан корхона ташқарисидаги устуворликларни қўйишга ёрдам беради, масалан: • ресурслардан рационал фойдаланишга; • юқори самарали ва қулай социал – иқтисодий натижаларга эришишга; • ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш ташкилотларининг барча тармоқлар қандай муносабатларда бўлиши, бу янгиликлар ажратилган ҳолда вужудга келадиларми, булар жуда муҳимдир. Бу ҳолда уларни ҳаётга иқтисодий тадбиқ этилиши уларни пайдо бўлиши босқичидаёқ бузилиш хавфи остида бўлади. Инновацион стратегия корхонадаги қайта ишлаб чиқариш жараёнини ривожланишининг, унинг сифатий таърифлари нуқта назаридан самарали динамикасини таъминлайди. У умумий стратегияда двигатель ролини ўйнагандек бўлади. Бир қатор саноати ривожланган мамлакатларда худди инновацион стратегия корхонанинг рақиблар, истеъмолчилар, етказиб берувчилар билан муносабатларини таърифлайди. Корхона умумий стратегиясининг тури унча боғлиқдир. Демак, инновацион стратегия йўналишларини белгилаш, истиқболли ривожланишнинг устуворликларини танлаш, корхонани ривожланиши ва санаб ўтилган, мақсадларга эришиш 1. Ресурсларни самарали тақсимлаш ва фойдаланиш. Бу ички стратегия деб аталувчидир. Сармоялар, технологиялар, одамлар каби чекланган ресурслардан фойдаланиш режалаштирилади. Бундан ташқари янги соҳалардаги корхоналарни харид қилиш, истиқболсиз соҳалардан чиқиш, корхоналарнинг самарали “портфели” инвестицион таклифлар мажмуасини шакллантириш амалга оширилади. 2. Ташқи муҳитга мослашиш. Қуйидаги вазифа қўйилади: ташқи омиллар (иқтисодий ўзгаришлар, сиёсий омиллар, демографик вазиятлар ва бошқалар) ни ўзгаришига самарали мослашишни таъминлаш. Стратегияни ишлаб чиқиш ташкилотнинг умумий мақсадини шакллантиришдан бошланади. Мақсадни қўйилиши фирманинг ташқи муҳит, бозор, истеъмолчи билан алоқаларида муҳим роль ўйнайди. Умумий мақсад қуйидагиларни ҳисобга олиши керак: • фирма фаолиятининг асосий Стратегия назарий ва эмпирик (тажрибага асосланган) тадқиқотларнинг бошланғич нуқтаси бўлади. Ташкилотлар, уларнинг асосий қарорларни қабул қилувчи раҳбарлари ўзларини янгиликлардан фойдаланиш стратегияси билан қанчалик боғланганлари билан фарқланишлари мумкин. Агар юқори раҳбарият янгилик киритишни амалга оширишга ҳаракатларни қўллаб қувватласа, унда уни ташкилотларда тадбиқ этишга қабул қилиниши эҳтимоли ошади. Корхонанинг мақсадига мувофиқ стратегия шакллантирилади. Хулоса. Рақобат назариясидан келиб чиққан ҳолда худди фанни ривожланиши ва янги технологияларни тадбиқ этилишининг инновацион салоҳияти юқори тартибдаги рақобат афзалликларини яратади. Режалаштириш – бу инновацион менежментнинг ички ва ташқи муҳит омилларини таҳлил қилиш, ташкилот фаолиятини башоратлаш ва фирма стратегияларини амалга ошириш ва қўйилган мақсадларга эришишни режалаштириш бўйича тадбирлар тизимини бошқаришдан ташкил топган махсус вазифасидир. Бошқарув жараёнини ташкил қилиш вазифасига бошқарув жараёнларини лойиҳалаштириш, тадбирлар усуллар йўлни бир шаклга келтириш, турларга ажратиш ва стандартлаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқиш, ҳамда ахборотларни менежмент тизимчалари бўйича тақсимлаш киради. Ташкил қилишга ишлаб чиқаришнинг илмий – техник, технологик ва ташкилий даражаси омилини ҳисобга олиш, ташқи муҳитнинг ҳолати ва шахсий инновацион имкониятларини олдиндан башоратлаш билан мустақил ишлаб чиқиш зарур; • Иложи борича кўпроқ фойда олиш мақсадида янги рақобатбардош маҳсулотни яратиш ва уни техника ва технологияларнинг замонавий даражасида ишлаб чиқариш соҳасидаги илмий – техник сиёсатини ишлаб чиқариш ва амалга ошириш инновацион фаолиятнинг асосий мазмуни бўлади; • инновацион стратегияни амалга оширишда ИТТКИнинг стратегик аҳамияти ошади ва шунинг билан бир вақтда уларни амалга оширишда хатар даражаси кўпаяди; • инновацион фаолият корхонадаги фаолиятнинг қолган барча турлари билан ва ҳаммадан аввал, ишлаб чиқариш ва маркетинг билан ҳамкорликда амалга оширилади. Корхонанинг умумий стратегияси ва илмий – техник тараққиёт соҳасидаги стратегия ўртасидаги алоқа, Адабиётлар рўйхати: 1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т.: Ўзбекистон, 2009. – 40 б. 2. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimovning 2012 yilning asosiy yakunlari va 2013 yilda O‘zbekistonni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning eng muhim ustuvor yo‘nalishlariga bag‘ishlangan Vazirlar Mahkamasining 2013 yil 18 yanvarda bo‘lib o‘tgan majlisidagi «Bosh maqsadimiz-keng kмlamli islеotlar va modernizatsiya yo’lini qat’iyat bilan davom ettirish» nomli ma’ruza. T, “O‘zbekiston” 2013 y 3. O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Islom Karimovning Barcha reja va dasturlarimiz O’zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi va Senatining 2010 yil 27 yanvarda bмlib o’tgan qмshma majlisidagi «Mamlakatimizni modernizatsiya qilish va kuchli fuqarolik jamiyati barpo etish – ustuvor
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha