Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 251.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Сентябрь 2019
Расширение docx
Раздел Дипломные работы
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Инқирозга қарши курашишда бозор босқичлари

Купить
Инқирозга қарши курашишда бозор босқичлари 5230600 – “Молия” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ 1 М У Н Д А Р И Ж А Кириш....................................................................................................................... I-боб. Инқирознинг пайдо бўлиш сабаблари ва инқирозга қарши бошқарувнинг назарий жиҳатлари..................................... 1.1 Инқирознинг иқтисодий моҳияти, турлари ва келиб чиқиш сабаблари........ 1.2 Инқирозга қарши бошқарувни ташкил этишнинг назарий ва ҳуқуқий асослари................................................................................. II-боб. Мамлакат молия секторида инқирозга қарши бошқарувни ташкил этиш механизми ва унинг амалий тахлили....................................................... 2.1 Қимматли қоғозлар бозори ва суғурта компаниялари фаолиятида инқирозга қарши бошқарувнинг амалдаги ҳолати тахлили................... Кириш. Битирув малакавий иши мавзусининг долзарблиги. Мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилган ислоҳотларнинг натижаси ўлароқ банк-молия сектори ривожланиб ва такомиллашиб бормоқда. Бизга маълумки, жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози кўплаб иқтисодиёти ривожланган давлатларнинг банк-молия секторига ўзининг жиддий таъсирини кўрсатиши натижасида кўплаб иқтисодий ва ижтимоий нобарқарорлик ҳолатларига олиб келди. Бизнинг республикамизда Хукуматимиз рахбари И.Каримов бошчилигида ишлаб чиқилган инқирозга қарши чоралар дастурида ушбу секторга алоҳида эътибор берилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш борасида улкан ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан Юртбошимиз И.Каримов айтганларидек, “Инқироз йилларида кўплаб давлатлар ўз иқтисодиётига, айниқса, молия-банк соҳасини сақлаб қоли йилда мамлакатимизнинг 15 та тижорат банки “барқарор” рейтингини олган бўлса, хозирги кунда уларнинг сони 23 тага етди, бу банкларнинг активлари юртимиз банк тизими умумий активларининг 98 фоизини ташкил этмоқда 2 ”. Дарҳақиқат, жаҳон молиявий инқирози шароитида хар қандай давлатнинг биринчи галдаги вазифаси банк-молия секторини тартибга солиш, иқтисодиётнинг ушбу тармоғида инқироз оқибатларини чуқурлашиб кетишлигини бартараф этиш муҳим саналади. Банк-молия секторида инқирозга қарши бошқарувни ташкил этишнинг назарий жиҳатларини ўрганиш, бу соҳада илмий тадқиқотлар олиб бориш бугунги кундаги асосий масалалардан бири саналади. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, биз танлаган битирув малакавий иши мавзуси долзарб масалалардан бирига бағишланганлигидан далолат беради. Ишнинг ўрганилганлик да  инқирознинг иқтисодий моҳияти, турлари ва келиб чиқиш сабабларини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш;  банк-молия секторида инқирозга қарши бошқарувнинг назарий жиҳатларини ўрганиш;  Республикамиз молия секторида инқирозга қарши бошқарувнинг амалдаги ҳолати ўрганиш ва тахлил қилиш;  тижорат банкларида инқирозга қарши бошқарувни ташкил этиш механизми ўрганиш ва амалий тахлил қилиш;  хорижий мамлакатлар банк-молия секторида инқирозга қарши бошқарувни ташкил этишнинг амалий жиҳатлари тадқиқ этиш;  иқтисодиётни модернизациялаш шароитида банк-молия секторида инқирозга қарши бошқарувни самарали ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Битирув малакавий ишнинг объекти бўлиб Ўзбекистон Республикаси банк-молия сектори ва унинг асосий бўғинлари ҳисобланади. Битирув малакав сабаблари Замонавий бошқарув соҳасининг ажралмас қисмларидан бири – инқирозга қарши бошқарувдир. Мазкур атаманинг мазмунини англаш учун бир қатор таянч тушунчалар ва уларнинг фарқли хусусиятларини аниқлаб олишга тўғри келади. Инқироз, зарар кўриб ишлаш, иқтисодий ночорлик, банкротлик, тўловга қобилиятсизлик каби атамалар мазкур фан соҳасида алоҳида аҳамият касб этган. Республикада ушбу йўналишда етарли даражада тадқиқотлар олиб борилмаган, шунинг учун кўпроқ Ғарб мамлакатлари ва россиялик иқтисодчи олимлар фикрларига асосланилади. Уларнинг фикрича, инқироз – тушкунлик, муаммо, пасайиш ва зиддиятли вазиятларни ўзида намоён этувчи салбий ҳолат ҳисобланади. Бугунги кунда дунё мамлакатлари олдида энг катта муаммо - жаҳон иқтисодий инқирозининг ўтиш даврини иложи борича қисқартириш ва унинг аҳо юқори даражадаги инфляцияси ва натижада банкларнинг барқарор фаолияти бузилиши; халқаро товар алмашинувининг кескин камайиши ва давлатларнинг ташқи қарзларининг кўпайиши; ички бозорнинг инқирозга юз тутганлиги сабабли хорижий молиявий ташкилотлардан ва бошқа кредитор давлатлардан олинган кредитлар фоизларининг давлат хазинасидан тўланиши туфайли ички бозорнинг зарар кўриши; аҳоли ва давлат ўртасида ўзаро тушунмовчиликларнинг ва турли тўқнашувларининг юз бериши; аҳолининг давлат сиёсатига нисбатан ишончи сусайиши ҳамда мамлакатда чуқур ижтимоий, маънавий инқирознинг вужудга келиши билан намоён бўлади. Жаҳон молиявий инқирозининг ҳар бир давлатга таъсири, ундан кўриладиган зарарнинг даражаси ва кўлами биринчи навбатда шу давлатнинг молиявий-иқтисодий ва банк тизимларининг нечоғли барқарор ва фикрига кўра бозор янги қоидаларга муҳтожлик сезмоқда, халқаро молиявий институтлар эса, иқтисодиёти паст даражада ривожланган мамлакатларга 1 трлн.доллар миқдорида молиявий кўмак беришлари лозим. Лекин бунга дунёнинг бир қатор молиявий институтлари ва ривожланган давлатлари розилик билдиришмаган. Шунингдек, ушбу саммитда доллар ўрнига бошқа, миллатларнинг резерв пул бирлигини яратиш ва муомалага киритиш масаласи кейинга қолдирилди. Давлатларнинг молиявий инқирозга қарши навбатдаги учрашувлари Халқаро валюта фондида давом эттиришга келишиб олинди. Албатта жаҳон молиявий иқтисодий инқирози юқорида келтирилган салбий оқибатларни келитириб чиқариш билан бирга бутун жаҳон давларини интеграциялашув жараёнини янада ривожлантириш муҳим эканлигини кўрсатди. Биз дастлаб инқирознинг вужудга келиш са АҚШда юз берган молия инқирозининг келиб чиқиши ва у билан боғлиқ ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” асарида батафсил баён этган ва таҳлил қилган. Асарда И.Каримов жаҳон молия инқирозининг келиб чиқиш сабабалрига тўхталар экан, унинг вужудга келишини қуйидагича баён этади: “Бу инқироз Америка Қўшма Штатларида ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган танглик ҳолатидан бошланди. Сўнгра бу жараённинг миқёси кенгайиб, йирик банклар ва молиявий тузилмаларнинг ликвидлик, яъни тўлов қобилияти заифлашиб, молиявий инқирозга айланиб кетди. Дунёнинг етакчи фонд бозорларида энг йирик компаниялар индекслари ва акцияларнинг бозор қиймати ҳалокатли даражада тушиб кетишига олиб келди. Инқироз – боғлиқ муаммонинг кескинлашуви, кредит кутилмаган даражада бозоридаги танглик, содда қилиб айтганда, жамиятнинг барча пул маблағларининг етишмаслиги билан жабҳаларига зарар изоҳланади к елтирадиган ва янгича фаолият юритишга ундайдиган Иқ тисодий инқироз - товар ва хизматларга сиё сий, ижтимоий, бўлган ялпи талаб ва ялпи таклиф ўртасидаги иқтисодий номутаносиблик, макроиқтисодий воқеликдир мувозанатнинг бузилиши оқибатида вужудга келади 1-расм. Инқирознинг иқтисодий мазмуни ва асосий кўринишлари 4 Иккинчидан, авж олиб бораётган глобал молиявий инқироз жаҳон молия-банк тизимида жиддий нуқсонлар мавжудлиги ва ушбу тизимни тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатди. Айни вақтда бу инқироз асосан ўз корпоратив манфаатларини кўзлаб иш юритиб келган, кредит ва қимматбаҳо қоғозлар бозорла Тўртинчидан, жаҳон молиявий инқирозидан имкон қадар тез чиқиш, унинг оқибатларини енгиллаштириш кўп жиҳатдан ҳар қайси давлат доирасида ва умуман, дунё ҳамжамияти миқёсида қабул қилинаётган чоратадбирларнинг қанчалик самарадорлигига, уларнинг бир-бири билан уйғунлигига боғлиқ 5 . Жаҳон молиявий инқирози келиб чиқишининг қўшимча сабабларига қуйидагиларни ҳам киритишимиз мумкин (2-расм): 2-расм. Жаҳон молиявий инқирознинг келиб чиқиш сабаблари 6 Молиявий инқироз давлат молияси соҳасида мамлакат олтин-валюта захиралари ва давлат барқарорлаштириш фондлари маблағлари ҳажмининг 5 И.А. Каримов. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Тошкент - “Ўзбекистон” – 2009 йил, 5-6 бет. 6 Иқтисодий адабиётлардан фойдаланган ҳолда талаба томонидан т кескин камайиши, давлат бюджети дефицитининг пайдо бўлиши ёки дефицит ҳажмининг сезиларли даражада ортиши, солиқлар йиғилувчанлигининг пасайиши, давлат ички қарзининг ортишига сабаб бўлади. Молия бозорининг бир сегментида юзага келган тизимли рисклар (хусусий ҳолдаги инқироз) унинг бошқа сегментларига тарқалар экан, тизимли риск механизми орқали бутун молия-кредит тизимини таназзулга бошлайди. Бизнинг мамлакатимизда инқироз таъсирини юмшатишда қуйидаги омиллар асосий сабаб бўлди: 1. “Шок терапияси” деб аталган усулларни бизга четдан туриб жорий этишга қаратилган уринишлардан, бозор иқтисодиёти ўзини ўзи тартибга солади, деган алдамчи тасаввурлардан воз кечилди. 2. Маъмурий буйруқбозлик тизимидан бошқарувнинг бозор тизимига ўтишнинг босқичма-босқич амалга ошириш йўли танланди. 3. Давлат бош яратади. Ушбу инқироз "совун кўпиклари", қимматли қоғозлар баҳосининг ўсиши ёки пасайишига қаратилган спекулятив ўйинлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай турдаги инқирозлар, одатда, базавий ва ҳосилавий (деривативлар) молия инструментлари бозорларига параллел равишда амалга оширилган спекулятив ҳужумлар натижасида юзага келади; - қарз-мажбуриятлар билан боглиқ инқирозлар - молиявий инқирозларнинг дастлабки сабабларидан бири бўлиб, йирик қарз олувчилар гуруҳи, хусусан, давлат (агар халқаро қарз инқирози бўлса) ёки йирик тижорат ва инвестиция банклари олган қарзлари бўйича тўловларни амалга пшириш имкониятига эга бўлмай қолади ва уларни дефолтга етакловчи йирик миқдордаги зарарлар шаклланади. Йирик халқаро қарздорлик инқирози XX асрнинг 80-йилларида юз берган бўлиб, қатор ривожлана - ликвидлилик инқирози, ликвидлилик рискининг ортиши, молиявий ҳолатнинг ёмонлашуви билан боғлиқ тарзда тўловларни амалга ошириш имкониятининг қисқа вақт ичида йўқолишини англатиб, макроиқтисодий даражада тўлов тизимидаги танглик, унинг асосини ташкил этувчи банкларда ликвидлиликнинг кескин пасайиши, халқ хўжалигидаги ҳисоб-китоблар узлуксизлигини таъминлаш учун иқтисодиётда пул маблағларининг сезиларли даражада етишмаслигидир. Юқорида келтирилган хусусий инқирозларнинг ҳар бири молия бозорининг бир сегментидаги инқирозли ҳолатни кенг қамровли молиявий инқирозга айлантирувчи механизм бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бинобарин, валюта инқирозлари банк инқирозларини келтириб чиқариши мумкин. Валюта курсининг қатъий белгиланган режимида валюта захираларининг сезиларли даражада камайиши Марказий ба Ижобий натижалар корхонадаги инқирозни кучсизланиши, корхонани молиявийсоғломлаштириш (инқироз ҳолатини енгиш), корхонани юридик шахс сифатида сақлаб қолиш, корхонани реструктуризациялаш (қайта таркиблаш) билан характерланади. Салбий оқибатлар инқирозни кучайиши ва чуқурлашиши, янги инқирозга айланиши, корхонани тугатилиши (корхона мол-мулкининг сотилиши) ва мулк эгасининг ўзгариши олиб келади. Корхоналарда инқирозга қарши профилактик жараёнларни жонлантириш учун корхона фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатиш, бошқарув қарорлари қабул қилиш босқичини корхонага хавф солаётган хатарлар ҳақидаги ахборотлар билан таъминлаш ва мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал этиб бориш талаб этилади. Корхона ва ташкилотларда фаолиятнинг бу соҳаси билан бошқарувнингажралмас бўлаги инқирозга қарши бошқарув шуғ воситалари йиғиндисидир. Инқирозга қарши бошқарув механизми инновацион фаолият билан уйғунлашган битта тизимга асосланиши зарур. Лекин, инқирозга қарши тадбирларни ишлаб чиқишда молиявий муаммоларнинг мавжуд бўлиши инновацион фаолият самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади ёки мазкур фаолиятни сусайтиради. Муаммоларни ҳал қилиш учун инқирозга қарши бошқарувнинг таркибий механизмларини ишга солиш мақсадга мувофиқ. Шу нуқтаи назардан, тадқиқот жараёнида инқирозга қарши бошқарув механизмини иқтисодий, ижтимоий, ташкилий ва интеграцион таркибий турларга бўлиниши маълум бўлди ҳамда иқтисодий ночор корхоналарда инновацион ғояларни ишлаб чиқишда инқирозга қарши бошқарув доирасида қуйидаги алгоритмдан фойдаланиш тавсия этилади (5расм). Хукуматимиз тoмoнидан 2009-2012 йилларга мўлжаллаб қабул қилин 3-расм. Банк-молия секторида инқирозга қарши бошқарувда инновацион фаолиятни ташкил этиш жараёни 7 . Иқтисодий инқирозлар тарихда жуда кўп маротаба бўлган, аммо таҳлиллар глобаллашув жараёни кенгайган сари инқирозларнинг дунё мамлакатлари иқтисодиётига таъсири кучайиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Инқирозга қарши чоралар дастури доирасида амалга oширган тадбирларимиз қатoрида мoлия-банк тизимини мустаҳкамлаш масаласига алoҳида эътибoр қаратилиб, бу борада таъсирчан тадбирлар амалга оширилди. Жумладан: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 июлдаги 1166сонли Қарорига асосан пул массасининг мақсадли параметрларидан келиб чиққан ҳолда ва тижорат банклари томонидан узоқ муддатли депозитлар жалб қилишни рағбатлантириш мақсадида 2009 йилнинг 1 сентябридан бошлаб табақалаштирилган м - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги 4057-сонли Фармонига мувофиқ, фуқароларнинг тижорат банклари депозит ҳисобварақларидаги омонатлари уларнинг миқдоридан қатъий назар тўлиқ қайтарилишининг давлат томонидан кафолатланганлиги аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамланишига хизмат қилди ва бу жисмоний шахсларнинг банклардаги омонатлари ҳажмининг ошишига ижобий таъсир кўрсатди; - Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 февралдаги 1-сонли мажлис баёни талабларидан келиб чиққан ҳолда, аҳолининг бўш пул маблағларини банклардаги омонатларга жалб қилинишида ҳамда омонатдаги маблағларни уларнинг биринчи талабига кўра берилишида қонун бузилишига йўл қўймаслик, омонатчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирларнинг амалга ош ставкасининг 150 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ҳамда жисмоний шахсларнинг пластик карточкалардаги маблағлари учун Марказий банк қайта молиялаш ставкасидан кам бўлмаган миқдорда белгилаш юзасидан тавсиялар берилди. 1-жадвал. Ўзбекистон Президенти томонидан банк - молия секторида инқирозга қарши самарали чора-тадбирларга оид фармон ва фармойишлари 8 Ҳужжат номи Санаси ва рақами Асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони 2008 йил 28 ноябрь 4057-сон - фуқароларнинг омонатларини жаҳон молиявий инқирозининг эҳтимол тутилган салбий оқибатларидан ҳимоялашнинг ишончли кафолатларини таъминлаш; - мамлакат банк тизимига аҳолининг ишончи эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида” ги Қарори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги 4053-сонли «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида кўзда тутилган иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш, модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнига тижорат банкларининг маблағларини кенгроқ жалб қилишни йўлга қўйиш тадбирлари муҳим ҳисобланади. Қарорда Республика Комиссиясининг қарори асосида банкрот корхоналарни тижорат банкларига сотиш ёки тўғридан-тўғри балансига беришнинг 3 та механизми кўзда тутилган. 1) банкрот корхона кредиторлик қарзи таркибининг 70 фоиз ва ундан ортиқ қисмини банк кредитлари ташкил этса, у ҳолда корхонани тижорат банклари балансига бериш; 2) - тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 18 ойгача муддатга бериладиган энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдоридаги имтиёзли микрокредитлар бўйича максимал ставкани йиллик 5 фоиздан 3 фоизга; - кичик бизнес субъектлари фаолиятини кенгайтириш ва айланма маблағларини тўлдириш учун 24 ойгача муддатга бериладиган энг кам иш ҳақининг 500 баробари миқдоридаги микрокредитлар бўйича – Марказий банк томонидан қайта молиялаштириш ставкасининг 100 фоизидан 50 фоизига; - кичик бизнес субъектлари учун 3 йилгача муддатга бериладиган энг кам иш ҳақининг 2000 баробари миқдоридаги имтиёзли микролизинг хизматлари бўйича максимал ставкани йиллик 7 фоиздан 5 фоизга туширилди. Ушбу тадбирлар мамлакатимиздаги банкрот корхоналарни таркибий қайта тузиш ҳамда янги хўжалик фаолиятини йўлга қўйиш жараёнларини сезиларл - бошқарув компанияларга берилганда фойда солиғи ва ягона солиқ тўловидан икки йил давомида озод қилинди. Бунинг натижасида собиқ банкрот ҳисобланган, эндиликда таркибий қайта тузиш орқали фаолиятини янгилаган корхоналарнинг фаолият кўрсаткичларида сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Шунингдек, юқорида қайд этилган меъёрий ҳужжатлар орқали тижорат банкларига ҳам муайян имкониятлар берилган эди. Жумладан: - қарзларни тўлаш ҳисобига ундирилган ёки аукцион ва танлов савдоларида сотиб олинган мол-мулк негизида тижорат банкларининг корхона устав жамғармасидаги иштироки улуши 100 фоизгача бўлган янги корхоналарни ташкил этиш; - банкрот корхонанинг тугатилиши муносабати билан унга аввал берилган, қопланмаган кредитини, шу жумладан Ҳукумат кафолати билан берилган кредит суммасини банк кенгашининг қаро - ёлланган ҳар бир корхона бошқарувчиси ишлаб чиқаришда кутилган натижаларга эришиши орқали ишлаб чиқаришларга замонавий ва юқори малакали бошқарувчиларни жалб қилиш ишларини олиб бориши; Бундан ташқари юқорида келтириб ўтканимиздек, мамлакатимиз рахбари И.Каримов томонидан 2010 йил 26 ноябрда қабул қилинган “2011- 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислох қилиш ва барқарорлигини ошириш хамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида” ги ПҚ-1438-сон Қарорига асосан қуйидаги асосий вазифалар белгилаб берилган: - Базель кўмитаси томонидан белгиланган халкаро стандартлар талабларига мувофик, тижорат банкларини янада капиталлаштириш, ушбу сохага хусусий капитални жалб этиш, ресурс базасини кўпайтириш, активлар сифатини яхшилаш, банк ишини так - молия-банк фаолиятининг норматив-хукукий базасини янада такомиллаштириш, замон талаблари ва халкаро нормалар хамда стандартларга мувофик холда амалдаги конун хужжатларига ўзгартиш ва кўшимчалар киритиш хамда янги конун хужжатлари ва меъёрий хужжатлар кабул килиш; - тижорат банкларининг инвестициявий фаоллигини кучайтириш, инвестиция лойихаларини молиялаштиришда тижорат банклари иштирокини янада кенгайтириш, лойихаларни экспертиза килиш ва хатарни бахолаш тизимини такомиллаштириш, кредитлар бўйича муаммоли карзларнинг хосил бўлишига йўл кўймаслик борасида олдини олиш чораларини кўриш йўли билан тижорат банкларининг кредит портфели муттасил ўсиши хамда сифати яхшиланишини таъминлаш; - нобанк молия ташкилотлари, кредит уюшмалари, лизинг, суғурта ва аудиторлик компанияларининг ролини янада о ишлай оладиган, профессионал тайёрланган юкори малакали мутахассислар билан мустахкамлаш, молия-банк фаолияти сохасида кадрларни тайёрлаш ва кайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш. - тижорат банкларининг капитали етарлилигига нисбатан талабларни ошириш; - тижорат банклари капитали таркибида уларнинг инкироз холатлари таъсирига баркарорлигини таъминлайдиган баркарорлаштириш захираларини яратиш; - нобанк кредит ташкилотлари учун кўшимча мажбурий иктисодий нормативларни киритиш. - стратегик инвесторларга сотилган вактдан бошлаб уч йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги Ф- 4010сонли фармойиши 2-бандида назарда тутилган солик имтиёзларидан фойдаланиш хукукига эга; - республикада ишлаб чикарилмайдиган хамда Вазирлар Махкамаси томонидан тасдикланадиган р 2.1 Қимматли қоғозлар бозори ва суғурта компаниялари фаолиятида инқирозга қарши бошқарувнинг амалдаги ҳолати тахлили Битирув малакавий ишимизнинг ушбу бобида биз мамлакатимиз банк молия секторининг бугунги кундаги ривожланиш тенеденциялари, улар фаолиятида инқирозга қарши бошқарувни ташкил этиш механизми ҳамда амалий жиҳатларини тахлил қилиб чиқамиз. Ушбу вазифани амалга оширишда биз банк молия секторининг асосий бўғинларини ташкил этувчи тижорат банклари, фонд биржалари ва суғурта компаниялари фаолиятларини асосий объект сифатида олдик. Дастлаб қимматли қоғозлар бозорининг ривожланиш тенденцияларини тахлил қилиб чиқамиз. 2011 йилнинг 1 октябр ҳолатига фонд бозорида акциядорлик жамиятларнинг сони 1371та бўлиб (улардан 97таси фонд биржасининг листингига кирган). Акциядорлар сони эса 1,0 млн Оҳирги 2 йил мобайнида лизинг битимлари бўйича жами ажратилган маблағлар хажми 38,8 фоизга ошган. 2010 йил якуни бўйича жами лизинг портфели 1 620,5 млрд. сўмни ташкил қилди ва 2009 йилга нисбатан 54,5 фоизга ошди. 2005-2010 йиллар давомида лизинг портфелини улуши Ялпи ички маҳсулотда 0,9 фоиздан 1,8 фоизгача ўсди. Жорий йилнинг 9 ой давомида кўрсатилган лизинг хизматлари хажми 377,4 млрд.сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,9 фоизга ўсди. Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар портфели 24,8 фоизга ошиб, 2011 йил 1 октябрь ҳолатига 696,6 млрд.сўмни ташкил этди. Қимматли қоғозларининг умумий айланмаси, бирламчи ва иккиламчи бозорларининг ривожланиши ва жалб қилинадиган инвестицияларнинг ҳажми ҚҚСТ жойлашган ҳудудларда яратилган инвестицион муҳит билан чамбарчас боғлиқ. 2 - жадвал Акциялар бирламчи ва иккиламчи савдосининг ривожланиш динамикаси (ҳудудлар кесимида), млн.сўм 9 № Ҳудуд номи 2011 йилда акциялар бирламчи савдосининг хажми 2011 йилда акциялар иккиламчи савдосининг хажми 2010 йилда акциялар иккиламчи савдосининг хажми Жами ш.ж Ж.Ш. Жами ш.ж Ж.Ш. 1 Қорақалпоғистон Республикаси 2,5 507,4 314,7 167,9 124,2 2 Андижон 9220,8 5572,8 1621,1 2672,9 986,7 3 Бухоро 4691,9 703,3 407,7 2109,3 295,1 4 Жиззах - 122,6 122,6 84,0 84,0 5 Қашқадарё 2075,8 1371,3 418,3 5540,5 519,1 6 Навоий 800,4 1857,8 79,0 2584,0 930,8 7 Наманган 198,8 288,4 113,3 508,4 391,3 8 Самарқанд 2260,2 1110,6 132,9 3799,0 1733,9 9 Сурхондарё - 27,5 27,5 1122,4 804,9 10 Сирдарё - 27,7 - 347,4 42,7 11 Тошкент 62215,4 24189,3 4400,2 28382,9 3242,1 12 Фарғона 476,5 973,1 626,8 3442,4 1348,4 43.2% билан етакчиликни ўз қўлига олган. Бунда қимматли қоғозлар савдоси умумий айланмасининг деярли ярми молия–кредит соҳасига тегишли ташкилотлар орқали амалга оширилганлигини алоҳида таъкидлаш мумкин. 2011 йилда биржавий қимматли қоғозлар умумий савдосининг энг катта улуши юқорида таъкидланганидек, банклар ҳиссасига 49% (31,5 млрд.сўм) тўғри келади. Биржавий ҚҚСТ амалиётига кўра банкларнинг етакчилиги биржа листингига киритилган, қимматли қоғозларининг ликвидлилиги юқори бўлган эмитентларнинг аксарият қисми банклар эканлиги билан асосланади 42 . Шунингдек, биржавий ҚҚСТ акциялари айланмаси бўйича амалга оширилган умумий битимларнинг 15% (9,6 млрд.сўм) га тенг бўлган қисми машинасозлик корхоналари (тармоғи) зиммасига тўғри келади. 2009 йилда саноат корхоналари (тармоғи) акциялари айланма этганлар. ҚҚСТнинг умумий айланмасида ҳудудларнинг улушини таҳлил қилсак қуйидаги ҳудудлар, яъни Тошкент шахри, 91.8%, Тошкент вилояти 5.8%, Андижон вилояти 1.01% ташкил этган бўлса, қолган барча вилоятларнинг ҚҚСТнинг умумий айланмадаги улуши 1% га ҳам етмаганлигини таъкидлашимиз мумкин. Шунга ўхшаш ҳолатни биржавий ҚҚСТнинг айланмасида кузатишимиз мумкин. Биржавий ҚҚСТнинг умумий айланмасида Тошкент шахри 71.8%, Тошкент вилояти 11.6%, Андижон вилояти 5.4%, Самарқанд вилояти 4.5%ни ташкил этган бўлса, қолган барча вилоятлар биржавий ҚҚСТнинг умумий айланмадаги улуши жуда кичик фоизни ташкил этган. Бундан ҚҚСТнинг айланмаси ҳудудлараро номутаносиб шаклланганини кўришимиз мумкин. ҚҚСТнинг ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантиришдаги ролини таҳлил этиш мақсадида ўша ҳудуд ҚҚСТ умумий айланмасини 3 - жадвал Қимматли қоғозлар савдо тизимининг ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришдаги роли, (млрд.сўмда) 10 № Ҳудуд номи ЯИМ ва ЯХМ ҚҚСТ БҚҚСТ ҚҚСТ/ ЯХМ % БҚҚСТ/ ЯХМ % Ўзбекистон Республикаси 61831,2 1477,3 64,37 2,389 0,104 1 Қорақалпоғистон Республикаси 1389,8 0,509 0,065 0,036 0,004 2 Андижон 3679,6 14,793 3,505 0,402 0,095 3 Бухоро 3376,0 5,395 0,138 0,159 0,004 4 Жиззах 1389,1 0,122 0,006 0,008 0,0004 5 Қашқадарё 4865,1 3,447 1,156 0,070 0,023 6 Навоий 3276,6 2,658 1,855 0,081 0,056 7 Наманган 2426,6 0,487 0,039 0,020 0,001 8 Самарқанд 3813,1 3,370 2,943 0,088 0,077 9 Сурхондарё 2229,3 0,027 - 0,001 - 10 Сирдарё 1008,3 0,27 0,027 0,002 0,002 11 Тошкент 5571,1 86,404 7,539 1,550 0,135 12 Фарғона 4095,5 1,449 1,051 0,035 0,025 13 Хоразм 1944,1 0,986 0,025 0,050 0,001 14 Тошкент ш. 9820,1 Биринчидан, Президентимиз қарорлари асосида суғурта ташкилотлари устав капиталига қўйилган минимал талабларни ўз вақтида ижросини таъминлаш мақсадида уларнинг устав капиталини 1,5 баробарга ошириш ва 2014 йил охиригача 2,5 бараваргача ошириш. Иккинчидан, суғурта хизматлари сифатини янада яхшилаш эвазига суғурта хизматларини йилига ўртача 40 фоизга ошириш ва 2014 йил охирига ушбу хизматларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 0,6 фоиздан ошириш; Учинчидан, Суғурта компаниялари томонидан иқтисодиётнинг реал секторига йўналтириладиган инвестиция ҳажмини йилига ўртача 25 фоизга ўсишини таъминлаш; Тўртинчидан, суғурта бозори профессионал иштирокчилари, сюрвеер, аджастер, актуарийлар ва суғурта воситачилари сонини янада ошириш орқали суғурта хизматлари ҳажмини ва уларнинг сифатини ошириш; Бешинчи Фонд бозорида IPO механизми, листинг амалиёти, Маркет-мейкер институтлари ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади ва фонд бозорининг капитализациясини 2015 йилгача 2-3 бараварга ошириш имкони яратади. Мамлакатимиз банк – молия секторида инқирозга қарши бошқарувни амалдаги ҳолатини ўрганишда, ушбу секторнинг муҳим бўғинларидан бири саналган суғурта компаниялар фаолиятини ўрганиш ва суғурта компанияларида инқирозга қарши бошқарув ҳолатини тахлил қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ушбу масалани ўрганишдан аввалб суғурта тушунчаси нима ва бугунги кунда ушбу соҳани мамлакатимизда ривожланиш ҳолатига қисқача тўҳталиб ўтамиз. Суғурта ижтимоий муносабатлар тарихий категорияларидан биридир. У жамият қурилишининг илк даврларидан юзага келиб, аста секин ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ажралмас ҳамрохига ай Расм маълумотларидан кўринадики, суғурта мукофотларининг мамлакат ЯИМ даги улуши 2006 йилда 0,24 % ни, 2007 йилда 0,26 % ни, 2008 йилда 0,24 % ни ва 2009 йилда 0,31 % ни ташкил этган. 2011 йилнинг 1 октябрь ҳолатига суғурта бозорида 37 та суғурта компаниялари ҳамда 921 та ҳудудий бўлинмалари фаолият кўрсатиб, уларнинг жами устав капитали 242 млрд.сўмдан ортди. Маълумот учун: Ушбу соҳада 10 мингдан ортиқ жисмоний ва юридик шахс фаолият кўрсатмоқда – шулардан суғурта компанияларининг 4 минга яқин ходимлари ва 6,5 мингта юридик ва жисмоний шахс бўлган суғурта агентларидир. 4-расм. Суғурта мукофотларининг ЯИМ даги улуши динамикаси 11 Шунингдек, суғурта бозорда 15 та аджастер, сюрвейер ва ассистанс ташкилотлари, 3 суғурта брокерлари, 2 актуарий, Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобг Дарҳақиқат мамлакатимизда суғурта мукофотларининг хажми йилдан йилга ўсиб бормоқда. 2008 йилда суғурта мукофотлари 78,3 млрд. сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2009 йилда 132,8 млрд. сўм ва 2010 йилда 159,3 млрд. сўмдан иборат бўлган (5-расм). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ618-сонли қарори билан тасдиқланган 2007-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш дастури доирасида сезиларли ижобий натижаларга эришилди. Жумладан: 2007-2010 йилларда суғурта хизматлари ҳажми 3,5 баробарга ошди (2006 йил якунлари бўйича 49,7 млрд. сўмдан 2010 йил якунлари бўйича 175 млрд. сўмгача); суғурталовчиларнинг суғурта заҳиралари 3,4 баробарга ошди (2007 йил якунлари бўйича 40,3 млрд. сўмдан 2010 йил якунлари бўйича 136,3 млрд. сўмга Шунингдек, - “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида ушбу субъектларга 10,5 млрд. сўм миқдорида янги суғурта хизматлари кўрсатилди ҳамда 1 трлн. 586 млрд. сўм миқдорида суғурта мажбуриятлари қабул қилинди ва 2 млрд. сўм суғурта товони тўлаб берилди. Суғурта компаниялари томонидан биргина жорий йилнинг 9 ойи давомида суғурта ташкилотлари томонидан 165,7 млрд сўмлик суғурта хизматлари кўрсатилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38,2 фоизга ўсишга эришилди ва ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,3 фоизни ташкил этди. Мажбурий суғурта турлари бўйича суғурта мукофотлари (бозор умумий ҳажмининг 29,0 фоизи) ҳажми 47,5 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,8 фоизга ўсди. Жумладан: транспорт воситалари эгаларининг мажбурий суғу кенгаши томонидан белгиланган риск сиёсати асосида амалга оширилади. 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонуннинг 52-моддасига мувофиқ, Марказий банк томонидан турли рискларни чегаралаш мақсадида банклар учун мажбурий бўлган меъёрлар белгиланади. Хусусан, Марказий банк: – бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини; – йирик кредит таваккалчилиги ва инвестицияларнинг энг кўп миқдорини; – активларни таснифлаш ва баҳолашга доир талабларни, шунингдек бундай иаснифлар асосида банкнинг операцион харажатлари жумласига киритиладиган чегирмалардан шубҳали ва ҳаракатсиз қарзларга қарши ташкил этиладиган захираларни шакллантиришни; – қарзларга доир фоизларни ҳисоблаб чиқариш ва уларни банк – банк омонатчилари ва кредиторлари, акциядорлари манфаатларини ҳимоя қилиш; – банк рискларини камайтириш, бартараф этиш ва олдини олиш; – банк фаолиятининг етарли даражадаги барқарорлигини таъминлаш. Тижорат банкларининг инвестицион кредитлар бериш салоҳияти, биринчи навбатда, уларнинг ресурс базаси етарлилиги билан белгиланади. Ўз навбатида, мамлакатимиз тижорат банкларининг ресурс базаси икки йирик қисмдан, яъни депозит ва капитал базасидан иборат. Сўнгги йилларда республика банкларининг ялпи капитали фақат ўсиш тенденциясига эга бўлмоқда (6-расм). 6-расм. Ўзбекистон Республикаси банкларининг ялпи капитали (йил бошига млрд.сўм 13 ) Ушбу маълумотлардан кўриниб турибдики сўнгги беш йил давомида банкларнинг ялпи капитали 3,5 баравардан кўпроқга ошган, бу республика банклари фаолиятининг ба Айни пайтда, банк рискларини бошқаришда тижорат банкидан қуйидагилар талаб этилади: – банк рискларини бошқариш вазифалари юкланган таркибий бўлинмани ташкил этиш; – банк рискларини бошқариш бўлинмасини тажрибали ва малакали мутахассислар билан таъминлаш; – банк янги хизматларни жорий қилишда, йирик битимларни тузишда, хорижий молия институтлари билан алоқалар ўрнатишда, инвестициялар киритишда, хорижий валютадаги маблағларни активларга жойлаштиришда, янги ходимларни ишга қабул қилишда банк рискларини бошқариш бўлинмаси билан келишувни амалга ошириш. Республика тижорат банкларининг капитал базаси таркиби ҳам сўнгги йилларда турлича ўзгарган. 2010 йилда 2006 йилга нисбатан банкларнинг устав капитали миқдори 2,5 бараварга ошган бўлса, захира капитали мос равишда камайган (4-жадвал). 4-жадвал Жами регулятив капитал 100,0 100,0 100,0 100,0 100,0 Тижорат банкларида валюта рискини бошқаришга нисбатан талаблар Марказий банкнинг “Очиқ валюта позициясини юритиш қоидалари”да белгиланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг очиқ валюта позицияларига нисбатан 2005 йилнинг 31 августидан бошлаб қуйидаги чекловлар ўрнатилди: – тижорат банкининг битта валютадаги очиқ валюта позициясининг миқдори унинг регулятив капиталининг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим; – тижорат банкининг барча валюталардаги очиқ валюта позициясининг миқдори унинг регулятив капиталининг 20 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Тижорат банкларининг очиқ валюта позициялари лимитдан ошган ҳолларда зарурий мувозанатлаштирувчи битимлар ёрдамида ўрнатилган лимит таъминланиши зарур. Айни ҳужжат сифатида ишлаб чиқилиши ва банк кенгаши томонидан тасдиқланиши билан ҳам изоҳлаш мумкин. Тижорат банклари ресурслар базасининг иккинчи қисми бўлган депозит маблағларининг миқдори ҳам сўнгги 5 йилда ўсиш тенденциясига эга (7-расм). Лекин, шуни таъкидлаш жоизки, республикамиз тижорат банкларида депозит маблағлари умумий ўсиш тенденциясига эга бўлсада, уларнинг базасини мустаҳкамлаш муаммоси мавжуд бўлиб, бу ҳолат, аввало, трансакцион депозитларнинг банкларнинг депозит базаси ҳажмидаги салмоғининг юқори эканлигида намоён бўлади. Банк тизими барқарорлигини ошириш учун иқтисодиёт секторлари бўйича кредитлар тақсимотини ўзаро мувофиқлаштириш лозим. 2010 йил якуни бўйича биргина саноат тармоғида жами иқтисодиётга ажратилган кредитларнинг 47 фоизининг тўғри келиши банк тизими барқарорлигига 2005-2010 йиллар оралиғида тижорат банклари кредит фаолиятини саноат соҳасида камайиши ҳисобига қурилиш, қишлоқ хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш соҳаларига мазкур фаолият диверсификациясининг кўпайганлигини ижобий ҳолат сифатида баҳолаш мумкин. Мамлакатимиз банклари риск-менежментида берилган кредитлар сифат жиҳатдан таснифланади. Банк кредитлари таркибида яхши кредитларнинг асосий салмоқни (91,1 фоизни) ташкил этиши ва унинг 2010 йилда 2005 йилга нисбатан 20,4 ф.п.га ўсганлиги миллий банк тизимининг ўтиш иқтисодиёти даврида қўлга киритган ижобий ютуқларидан бири ҳисобланади. Мазкур ўзгариш стандарт кредитлар ҳисобига содир бўлган, яъни уларнинг салмоғи 2010 йилда 2005 йилга нисбатан 15,2 ф.п.га пасайган. Аввал таъкидлаб ўтканимиздек, мамлакатимизда банк молия секторини инқирозга қарши 8-расм. Микрокредитбанкнинг кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг ўзгариши    Микрокредитбанкнинг йиллик ҳисобот маълумотлари асосида талаба томонидан тузилди. Банк томонидан бошланғич сармояни шакллантиришга ажратиладиган кредитларнинг фоиз ставкалари 5 фоиздан 3 фоизга, айланма маблағлар учун 14 фоиздан 7 фоизга, микролизинг учун 7 фоиздан 5 фоизгача камайтирилган. Тижорат банкларининг молиявий барқарорлиги янада ошиб, бугунги кунда мамлакатимизнинг 13 та тижорат банки етакчи халқаро рейтинг компанияларининг «барқарор» рейтингини олишга муваффақ бўлдилар. Таъкидлаш ўринлики, 8 та банк бундай рейтингни ўтган олти ой давомида олишга эришди. Айни пайтда банкларнинг иқтисодий ўсишни молиявий қўллаб-қувватлашдаги иштироки янада фаоллашиб, иқтисодиётнинг реал секторига ажратилаётган кредитл чиқарувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари ҳам кўриб борилмоқда. 2.3 Хорижий мамлакатлар банк-молия секторида инқирозга қарши бошқарувни ташкил этишнинг амалий жиҳатлари Жаҳон молиявий инқирози аксарият ривожланган мамлакатлар молия тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини келтириб чиқарди. Шунга кўра, АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўзларининг банк тизимларини инқироздан қутқариш учун йирик тижорат банкларининг акцияларини сотиб олиб, уларни бюджет маблағлари ҳисобига ликвидли активлар билан таъминлай бошлади. АҚШ ҳукумати иқтисодиётга йирик масштабдаги давлат аралашуви сиёсатини юрита бошлади. АҚШнинг собиқ молия вазирининг ташаббуси билан Конгресс «Полсон режаси» деб номланувчи режани қабул қилди. Мазкур режанинг умумий ҳажми 700 млрд. долларни ташкил қилади. Европа Ит кафолатлашини эълон қилди ва ипотека қимматли қоғозларини сотиб олиш учун 2,6 млрд. доллар маблағ ажратди. Европанинг йирик банклари миллийлаштирилди, яъни давлат томонидан сотиб олинди. Инқироздан қутқариш бўйича кўрилаётган чоратадбирлардан кўриниб турибдики, ривожланган мамлакатлар тартибга солинмайдиган эркин бозор ҳақидаги идеологик догмани орқага ташлаб, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усулларидан кенг фойдалана бошладилар. Тижорат банкларини «миллийлаштириш»ни назарда тутувчи давлат бюджетидан ажратилган мазкур инвестиция ресурслари маълум бир даврга ўзининг ижобий натижасини бериши мумкин. Ҳозирги вақтда дунё мамлакатлари томонидан инқирозга қарши кураш бўйича йирик миқдорда молиявий ресурслар ажратилмоқда. Уларнинг ҳажми ва ялпи ички маҳсулотга нисбатан салмоғи инқиро инвестиция банки қолди. Йирик суғурта компанияси American International Group ҳақиқатда миллийлаштирилди. Кейинчалик инқироз АҚШнинг йирик молиявий муассасалари Citigroup, Ваnk of America, JР Моrgan Chase, Wells Fargo ва бошқаларни қамраб ола бошлади. Банк тизимидаги ликвидлилик муаммолари, ўз навбатида, хўжалик субъектлари ва аҳолининг банк тизимига бўлган ишончи пасайишига, кредит рискларининг ортишига ва иқтисодий қийинчиликларга сабаб бўлди. Инқироз банкларнинг кредитлаш соҳасидан ишлаб чиқариш соҳасига кўчди: бозорда таклифнинг талабдан ошиши кузатилди ва бу ҳолат АҚШ автосаноатидаги ёппасига ишдан бўшатишнинг кучайиши билан якунланди. General Motors, Ford, Chrysler каби гигантлар оғир ҳолга тушиб қолишди. 2009 йилнинг 24 февралида АҚШ Президенти Б.Обама иқтисодиётнинг инқирозга тушиб Полсоннинг инқирозга қарши режаси (Тhe Troubled Asset Relief Program, ТАRС) шаклида ишлаб чиқилди. Полсон режаси муаммоли банк активларини сотиб олишга 700 млрд. АҚШ доллари миқдорида молиявий маблағлар ажратишни кўзда тутарди. 2009 йилнинг март ойига келиб АIG ни (American Insurance Group) банкротликдан қутқариш учун давлат хазинасидан 170 млрд. АҚШ доллари сарфланди. Обама режасида кўзда тутилган чора-тадбирлар: - 3 млн. иш жойларини сақлаб қолиш ва ташкил этиш; - соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш; - муқобил манбалардан энергия ишлаб чиқаришни йўлга кўйиш ва 3 йил мобайнида унинг ҳажмини икки бараварга ошириш; - федерал мулкка тааллуқли бўлган (мактаблар билан бирга) биноиншоотларнинг 75 фоизини ва 1 млн. хусусий уйларни таъмирлаш; - 7 млн. талабалар учун грантлар тизимини моли - Хитой иқтисодиётини модернизациялаш тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва юқори технологияни жалб этишга асосланган; - Хитойликлар Ғарб технологиясини ўрганиб, мамлакатда инновацион нусха кўчиришнинг стратегиясини амалга оширдилар. Мамлакатда электротехника маҳсулотлари, ускуналари ва автомобиллар ишлаб чиқарувчи Ғарб корхоналари пайдо бўлганидан 3 - 5 йил ўтгандан сўнг худди шундай товарлар ишлаб чиқарувчи хитой корхоналари вужудга келди; - мамлакат товарларини жаҳон бозорига олиб чиқишни қўллабқувватлаш орқали модернизация самарадорлиги оширилди. Охирги 10 йил мобайнида Хитойда саноат маҳсулотлари экспорти ҳажми 7,4 марта ўсди; - 1990 йилларнинг ўрталаридан бошлаб Хитойдаги модернизациялаш лойиҳаларининг аксарият қисми инфратузилмани ривожлантиришга қаратилди. Жаҳон молиявий инқирози доимо ҳам барқарорликни кафолатлай олмайди. RBS 11,5 млрд. АҚШ доллари миқдорида рекорд даражадаги зарар кўрганини эълон қилгач, унинг акциялари курси 67 фоизга пасайди. АҚШ, Швейцария, Германия, Исландия ва бошқа давлатлар Буюк Британия "модели"га эргашдилар. Германия ҳукумати банкротлик таҳдид солаётган банкларни миллийлаштиришни қўллаб-қувватлади. Чунки Германиянинг биргина Hipo Real Estate банки акциялари 89 фоизга қадрсизланиб улгурганди. Йирик банклардан Aareal ва Commerzbank нинг капиталлашуви мос равишда 21 ва 42 фоизга камайди. Канцлер А.Меркель 2009 йилнинг февраль ойида зарурат туғилганда вақтинчалик муаммоли банкларни миллийлаштириш йўлидан бориш мумкинлигини ҳам маълум қилди. Кўчмас мулк бозорида фаолият юритадиган Hipo Real Estate Holding АG ипотека банкини қутқариш у ойида АҚШнинг General Motors компаниясига тегишли машҳур немис автомобиль ишлаб чиқарувчиси Ореl концернининг тўғридан-тўғри молиявий ёрдам сўраб қилган мурожаати рад этилди. Бу ҳолатни Германия ҳукумати 3 млрд. евро миқдоридаги молиявий ёрдам ажратилган тақдирда ҳам мамлакатда иш жойларини сақлаб қолишни кафолатлаб бўлмаслиги билан изоҳлади. Зеро, молиявий кўмак сифатида ажратилган пул маблағлари АҚШ томон йўналиш олиши мумкин эди. Франция ҳукумати мамлакатнинг муҳим аҳамиятга эга етакчи компанияларини қўллаб-қувватлаш йўлидан борди. 2009 йилнинг февраль ойида мамлакатнинг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи корпорациялари PSA Peugeot Citroen ва Renault га молиявий кўмак берилди. Корпорациялар банк кредит ставкалари 11-12 фоиз атрофида бўлган шароитда 6-7 фоиз ставкасида 6 млрд. евро миқдори ифодаланган талаблардан бири - давлат бюджети дефицити ЯИМнинг 3 фоизидан ошмаслиги бўлиб, Грециянинг Иттифоқда қолиши унинг бюджет инқирозидан қай суръатда чиқиб кетишига боғлиқ бўлиб қолади. Айни пайтда, бу нафақат Грециянинг муаммоси, балки бутун Иттифоқ барқарорлиги ва ҳаётийлигини таъминлай олиш муаммоси саналади. Чунки Евроҳудудда фискал муаммо тез суръатларда ва самарали бартараф этилмаса, Иттифоқнинг келажаги ҳам хавф остида қолиши мумкин. Евроҳудуднинг 16 давлати молия вазирларининг музокараларидан сўнг Грецияга уч йил муддатга 110 млрд. Евро миқдорида ёрдам пакети ажратиладиган бўлди. Албатта, Европа Иттифоқи томонидан Грецияга кўрсатиладиган ёрдам оддий кредитдан бошқа нарса эмас. Аммо ажратиладиган кредитнинг фоиз ставкаси бозордаги мавжуд ставкадан пастроқ бўлади (қарийб 5 фои самарали ҳимоя вазифасини ўтай олмади. Маълумотларга кўра, Россия Федерал бюджетининг ярми нефт-газ сектори ҳисобидан шаклланар экан. Жаҳон банкининг баҳолаши бўйича эса ушбу сектор Россия ялпи ички маҳсулотининг 20 фоизини таъминлаб бераркан. Бу эса Россиянинг инқироздан муваффақиятли чиқиши "қора" олтин бозоридаги баҳоларга нақадар узвий боғлиқлигини кўрсатади. Россия ўтиш даври иқтисодиёти институти прогнозларига мувофиқ, агар 1 баррель нефть баҳоси 95 АҚШ доллари даражасида бўлса, жаҳонда инқирознинг ривожланишига қарамай, Россияда жиддий иқтисодий муаммолар бўлмас экан. Аксинча, нефть баҳосининг 30 доллардан пасайиши ҳукумат томонидан инқирозга қарши қанчалик самарали чоралар кўрилмасин, иқтисодиёт чуқур рецессияга тушиши ва рублнинг кескин девальвацияга учраши муқаррар ҳодиса февралига қадар ўртача иш ҳақи 20 фоизга камайган, ишсизлик эса 8 фоизга етган. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, 2009 йилда бошланган жаҳон молиявий – иқтисодий инқирози хунаузгача ўзининг салбий оқибатларини кўплаб давлатлар иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бундай шароитида албатта, хар қайси давлат ўзининг инқирозга қарши чоралар дастурини мукаммал ишлаб чиқишлари ва амалиётга жорий этишлари лозим. Ушбу дастурнинг бош негизи корхоналар фаолиятига қаратилиши хам долзарб хисобланади. III-боб. Ўзбекистон иқтисодиётни модернизациялаш шароитида инқирозга қарши бошқарувни самарали ташкил этиш ва ривожлантириш истиқболлари Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида банк-молия секторида инқирозга қарши бошқарувнинг муҳим йўналишларидан бири қимматли қоғозлар бозорида инқирозга қарши бошқарувни пул маблағлари эгалари (юридик ва жисмоний шахслар) ва шу пул маблағларининг истеъмолчилари ўзига хос хусусиятга эга бўлган махсус бозор, яъни молия бозорида учрашадилар. Бу бозор жуда мураккаб тузилишга ва юқори - паст поғоналарга эга бўлган махсус бозор бўлиб, унда жуда катта миқдордаги пул маблағлари бир вақтнинг ўзида турли йўналишларда айланиб туради ва бу жараён харакатлари иқтисодиётнинг микродаражадан тортиб, макродаражагача бўлган холатига таъсир кўрсатади. Иқтисодиётни бозор муносабатларига ўтиши натижасида молия бозори сифатан янги маънога эга бўлади. Вақтинча бўш пул маблағларини жалб этишда, хамда улардан фойдаланишда молия бозорининг ахамияти беқиёс катта бўлади. Молия бозорининг асосий таркибий қисмига қуйидаги бозорлар кириши мумкин: 1. Тижорат банкларининг капиталларининг Иқтисодий адабиётларда “қимматли қоғозлар бозори” ва “фонд бозори” деган атамаларни синоним сифатида талқин этилади. Муаллифлар ушбу атамаларга аниқлик киритадилар. Қимматли қоғозлар бозорининг иштирокчилари таркибига ва ундан нарх – навони шаклланишига асосан икки гурухга ажратиш лозим. 1. Фонд бозори, ушбу бозорда эмитент ва бўлажак сармоядор бевосита иштирок этмайдилар. Бу бозорда албатта молиявий воситачи (брокер ёки иштирок) этади. Фонд бозорида акциялар, облигациялар, давлат қимматли қоғозлари сотилади. Бундан ташқари фонд бозорида қимматли қоғозлар уларга бўлган талаб ва таклиф асосида сотилади ёки харид қилинади. 2. Бошқа қарз мажбуриятли қимматли қоғозлар бозори. Ушбу бозорда эмитент ва бўлажак сармоядор хеч қандай молиявий воситачи ёрдамисиз бевосита олди – сотдини амалга оширади бозори ишлаб чиқариш тараққиётини рағбатлантирадиган кучли манба бўлиб хисобланади. Қимматли қоғозлар бозори хар бир мамлакат иқтисодиётининг таркибий қисмидир. Қимматли қоғозлар бозори асосини товарлар бозори, пул ва пул капитали ташкил қилади. Булар биринчисини асоси бўлса, қимматли қоғозлар бозори уларнинг хосиласи хисобланади. Қимматли қоғозлар бозорида инвесторлар ва эмитентлар ўртасидаги вақтинча бўш пул маблағлари харакати, унинг миқдори жуда кўп омилларга боғлиқ.. Улардан асосийлари қуйидагилар: 1. Қимматли қоғозлар бозорининг даромадлилик даражаси; 2. Қимматли қоғозлар бозорининг солиққа тортилиш даражаси; 3. Қимматли қоғозлар бозорида капитал ва у келтирадиган фойдани йўқотилиш хатари даражаси; 4. Қимматли қоғозлар бозорида сармоядорлар хақ-хуқуқларини химоя қилиш даражаси; 5. Қи  маълумотлар етказиш вазифаси, яъни бозор ўз иштирокчиларига товарлар харакати, уларнинг хажми ва улар бўйича шаклланаётган нарх- наво тўғрисида маълумот етказиб туради;  ташкил этиш вазифаси, яъни бозор ўз иштирокчиларига савдо- сотиқни олиб бориш учун махсус жойларни ташкил этади;  тартибга солиб туриш вазифаси, яъни хар бир бозор ўз иштирокчилари учун савдони ташкил этиш тартиб- қоидалари, муддати, низоларни хал этиш шартлари, назорат қилиш ва бошқарувни амалга оширади. Қимматли қоғозлар бозорининг анъанавий вазифаларидан ташқари фақатгина ўзига хос бўлган вазифалари хам мавжуд. Улар қуйидагилардан иборат:  мамлакат ахолисининг, корхоналарнинг ва давлатнинг вақтинча бўш пул маблағларининг жамланиши таъминланади. Бунинг натижасида капитал истемолчилари керакли миқдордаги пул маблағла маблағларини жамлаб, уни капиталга айлантириб, бу капиталнинг оқилона ва самарали харакатини таъминлайди;  қимматли қоғозлар бозори қимматли қоғозларга бозорда шаклланган талаб ва таклиф асосида хақиқий бозор бахосини белгилайди. Шунинг учун фонд биржаси мамлакат иқтисодиётининг барометри хисобланади;  қимматли қоғозлар бозори аниқ бир капитални (банк, савдо, саноат) харакатини фаоллашувига имконият яратади. Бунинг натижасида иқтисодиётда у ёки бу муаммоларни хал этиш имконияти пайдо бўлади;  қимматли қоғозлар бозори ёрдамида давлат бюджети тақчиллиги (дефицит) қопланади. Шуни таъкидлаш лозимки, бу жараёнда муомалага қўшимча пул массаси эмиссия қилинмайди ва шу асосида мамлакатда инфляцияни тартибга солиб туриш имконияти туғилди;  қимматли қоғозлар бозори мамлакатда янги мулкдорлар син Мамлакатимиз корхоналарининг қимматли қоғозларини халқаро фонд бозорларига чиқариш йўли билан хорижий инвестицияларни мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этиш борасидаги муаммолардан яна бири, уларнинг (миллий корхоналарнинг) жаҳон фонд бозорларининг листингига киришини таъминланмаганлиги ҳисобланади. Бунинг учун эса листинг талабларини бажариш тақазо этилади. Бу сесиларли даражада жиддий талаблардир. Биз қуйида дунуёдаги йирик халқаро фонд биржаларидан бири бўлган Нью-Йорк фонд биржасининг листингига кириш учун хорижий компания қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт: 59 - компаниянинг солиқ солишдан олдин, охирги уч йил учун жамланган даромади 100 млн. АҚШ долларини, уч йил ичида бир йиллик даромади 25млн. АҚШ долларидан кам бўлмаслиги лозим; - компаниянинг оддий активлари қийматининг минимал миқдори 100 млн. АҚШ долларига тенг бўлиши; - акциядорлар мулкида, давлат улушини ҳисобга олмаган ҳолда, 2.5 млн донадан кам бўлмаган акция жойлаштирилиши ва уларнинг жами фонд бозорининг қиймати 100 млн. АҚШ долларидан кам бўлмаслиги; - 100 дона акцияга эга бўлган акциядорлар сони 5000дан кам бўлмаслиги; Муаммонинг моҳияти шундаки, республикамиз корхоналарининг асосий қисмида мазкур талабларни бажариш учун молиявий имкониятлар мавжуд эмас. Агар саноат корхоналарини оладиган бўлсак, 2010 йилнинг 31 декабрь ҳолатига, республикамиз бўйича саноат корхоналари фойдасининг - эмитент давлатдаги солиқ тизими ДТ учун молиявий асос бўлган объектларга нисбатан тарғиб қилинмайди, улар ўз давлатига оддий солиқ тўлайдилар; - Америка қонунчилигига мувофиқ, ДТ эмитент корхонаси менежерлари каби маъсулдирлар ва уларга нисбатан менежер касбий фаолияти билан боғлиқ ҳолда зарар етказилганлиги билан айбланиб, Америка судларида даъво билан чиқилиши мумкин. “Инвестиция компаниялари тўрисида”ги АҚШ Қонуни бўйича SEC томонидан чиқарилган 17f-5 тартибга кўра, кастадиан сифатида қуйидаги молиявий институтлар бўлиши мумкин: - низом капитали 200млн. АҚШ долларидан кам бўлмаган ҳолда ташкил этилган, сармояси бўйича миллий бўлган банк ёки траст компаниясидир; - маҳаллий қонунчилик асосда рўйхатга олинган, низом жамғармаси 100 млн. АҚШ долларидан кам бўлмаган АҚШ банкининг филиали; - - - SECдан рўйхатдан ўтказилаётганда ва ундан кейинги ҳисоботлар тақдимотида молиявий маслаҳатчи вазифасини бажариш; АҚШ фонд бозорлари иштирокчиларини ДТ чиқарилганлиги ҳақида хабардор қилиш; Мазкур жараёнда маркетинг маслаҳатчиси алоҳида ўрин тутиши керак, чунки АҚШ бозоридаги Ўзбекистонлик эмитентларнинг энг заиф томони – улар фаолиятига тегишли тўлиқ, ҳаққоний маълумотнинг етишмаслигидир. Шунинг учун реал потенциал инвесторларни корхона, унинг ишлари, яқин келажаги ҳақидаги домий ва ҳаққоний маълумот билан таъминлаб туриш муҳим омил бўлмоқда. ДТ жойлаштирилгач, имиджни қўллаб-қувватлаш ва янги инвесторлар жалб қилиш мақсадида, эмитент, компания ишлари, ишдаги ижобий ва салбий омиллар ҳақида домий равишда хабардор қилиб туриши керак. Олдинлари эмитентлар теле-кўприклар орқали баҳоланард - 3. Инвестицияларни молиялаштириш самарадорлигига ташқи муҳитнинг таъсирини баҳолашда хатоликлар ва камчиликларнинг мавжудлиги. Республикамизда амалга оширилган инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш самарадорлигини пасайишига сабаб бўлган омилларнинг 63 асосий қисми ташқи омиллардир. Бу эса, ташқи омилларнинг молиялаштириш жараёнига бўлган таъсирини тўғри баҳоланмаганлигидан далолат беради. Юқоридаги қайд этилган муаммоларни ҳал қилишда бизнинг қуйидагивазифаларни амалга ошириш лозим деб ўйлаймиз. 1. Депозитар тилхатлар(ДТ)ни чиқаришга қўйилган талаблар ва миллий эмитентларнинг жорий ҳолатини эътиборга олган ҳолда, республикамиз эмитентлари учун ҳалқаро фонд биржаларида қимматли қоғозларни жойлаштириш йўли билан хорижий инвестицияларни жалб этишнинг мақбул йўли бўлиб ДТ чиқариш ёки хусусий жойлаштириш ҳисобланади. Шунинг билан бирга, ушбу миллий эмитент бўйича ДТ дастурини амалга ошириш учун юридик ва молиявий маслаҳатчилар, андеррайтерлар банк (компанияларини), депозитар банкини кастодианни ва бошқа дастур иштирокчиларни жалб қилиши кера 3. Халқаро инвестицион кредитлар ҳисобидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришда ташқи омилларнинг таъсирини баҳолаш ва башоратлаш (прогнозлаш) услубиётини такомиллаштириш лозим. Бунда асосий эътибор миллий валютанинг алмашув курси ва халқаро кредитларнинг фоиз ставкаларининг динамикасини баҳолашга ва башоратлашга қаратилиши лозим. Фикримизча, миллий валютанинг алмашув курсининг динамикасини баҳолаш омилли таҳлилга асосланиши лозим. Чунки валюта курсининг ўзгариши кўп омилли жараён ҳисобланади. Халқаро инвестицион кредитлар бўйича валюта рискининг даражасини пасайтириш мақсадида инвестиия миқдорига ва ундан олинадиган даромадлар миқдорига форвард шартномалари тузиш лозим. Инвестицион кредитларни валюта рискидан ҳимоя қилиш мақсадида инвестицион кредит ва ундан олинадиган фоизли даромад с Фикримизча, Жаҳон тараққиёт ва тикланиш банки экспертлари томонидан ишлаб чиқилган тавсияларга таянган ҳолда, инвестицион лойиҳани амалга оширилиши натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулотни экспорт қилишда уни сотиб олувчи хорижлик импортёрлар камида учта бўлиши лозим. Маҳсулотларни экспорт қилишнинг импортёрлар бўйича диверсификация даражаси қанча юқори бўлса, уни сотилиш эҳтимоли ҳам шунчалик юқори бўлади. 5. Инвестиция муҳити ва чет эл инвестициялари оқимининг барқарорлилигини таъминлашнинг муҳим шарти бўлган макроиқтисодий кўрсаткичларнинг барқарорлигини таъминлаш лозим. Бунда асосий эътибор макроиқтисодий кўрсаткичларнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилиши лозим. Фикримизча, асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар сифатида ЯИМнинг ўсиш суръатлари, инфляция даражаси, хорижий инвестицияларни қуйида суғурта компаниялари фаолиятида инқирозга қарши бошқарув ва буларни такомиллаштириш бўйича фикрларимизни билдириб ўтамиз. Мамлакатимизда бозор муносабатлари шаклланиш жараёнида суғурта соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида суғурта муносабатларининг мазмуни бутунлай ўзгарди. Айни пайтда ташкил этилган суғурта компаниялари иштирокида бозор муносабатлари талабларига жавоб берадиган суғурта бозори шаклланмоқда. Ҳозирги кунда республикада турли мулкчилик шаклидаги 30 та суғурта компанияси фаолият кўрсатаётганлиги ушбу бозорнинг мамлакат иқтисодиётидаги салмоғини орттирмоқда. Компаниялар сонининг ортиб бориши суғурталанувчиларга танлаш имконини беради, ўзаро рақобат муҳитини шакллантиради ва иқтисодиётнинг ўсишига салмоқли таъсир кўрсатиш имконини яратади. Бозор шароитида дав Суғурта бозори ҳудудий жиҳатдан миллий, минтақавий ва жаҳон суғурта бозори кўринишида шаклланади. Миллий суғурта бозорининг асосини маълум мамлакат ичида ташкил этилган суғурта ташкилотлари ташкил этади. Ушбу бозорга таъсир кўрсатувчи омилларни ташқи ва ички омилларга бўлиш мумкин. Ташқи омилларга давлатнинг иқтисодий ва суғурта сиёсати, ушбу мамлакатга чегарадош давлатлар ва жаҳондаги иқтисодий ҳолат, суғурта бозорларининг таъсири, молиявий инфляция, валюта курсининг ўзгариши кабиларни киритиш мумкин. Ички омиллар сифатида бозор инфратузилмасининг шаклланганлик ҳолати, компанияларнинг капитализация даражаси, малакали кадрлар билан таъминланганлик, потенциал суғурталанувчиларнинг демографик ҳолатини келтириш мумкин. Бозор муносабатларининг ривожланиб бориши, иқтисодий ҳамкорликнинг кенгайи капиталнинг минимал даражасига, таклиф этилаётган суғурта турларига ўз талабларини қўяди, назоратдаги суғурта компанияларини тафтиш қилади, ушбу компанияларга, суғурта агентликлари ва брокерлик ташкилотларига лицензия бериш орқали суғурта фаолиятини умумий назорат қилади. АҚШда икки турдаги суғурта компаниялари фаолият юритади: акциядорлик жамиятлари ва ўзаро суғурталаш жамиятлари. Давлат суғурта ташкилотлари мавжуд эмас. Андеррайтерлар ва суғурта брокерлари фаолияти кенг ривожланган. Барча суғурта компаниялари бўйича ташкил қилинган маълумотларнинг электрон банки мавжуд бўлиб, ушбу электрон банкнинг мавжудлиги рисклар бўйича, суғурта мукофотлари қиймати бўйича маълумотларни умумлаштириш имконини беради. Жаҳондаги аксарият мамлакатлар қишлоқ хўжалигида кўрилган йирик зарарларни ҳукумат том Америкада федерал ҳукумат томонидан субсидияланади, Канадада эса федерал ҳукумат ва вилоят ҳукумати томонидан субсидияланади. Хизматлар тижорат суғурта компаниялари томонидан кўрсатилганлигига қарамасдан, суғурта шартномалари ва тарифлари давлат органлари томонидан назорат қилинади. Дўлдан суғурта ва айрим экинлар суғуртаси тўлиқ тижорат маҳсулоти бўлганлиги учун уларга давлат субсидия бермайди ва назорат қилмайди. Ушбу суғурта турларида суғурта қопламаси майдон ўлчамидан келиб чиқиб белгиланади. Мультириск суғуртасида суғурта қопламаси тўлаш ҳосил қийматидан келиб чиқиб амалга оширилади. Фермерлар ўз экинларини суғурталаш учун мустақил суғурта агентларига мурожаат қиладилар. Ушбу суғуртани амалга оширишда ҳукумат суғуртачилар билан шартнома тузади. Мамлакатимиз миллий суғурта бозорида фао 3. Суғурта бозорини халқаро суғурта ва қайта суғурталаш тизимига янада интеграциялашувига шарт-шароитлар яратиб бериш. 4. Суғурта компаниялари ўртасида соғлом рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида уларнинг молиявий ҳолатини рейтинг жиҳатидан баҳолашни доимий йўлга қўйиш, реклама фаолиятини ривожлантириш, ҳамда бир тармоқда фаолият кўрсатувчи компаниялар сони бўйича минимум чегара ва ушбу тармоқда компаниялар ҳиссасининг максимум чегараларини маълум бир нисбатларда белгилаш. 5. Фермер хўжаликларини суғурталашда жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, суғурта мукофотларининг 20 фоиздан 50 фоизгача бўлган қисмини давлат томонидан тўлаб беришни йўлга қўйиш. 6. Кўрсатилаётган суғурта хизматларининг ҳажми ва сифатини ошириш учун замонавий суғурта турларини кескин даражада ошириш, хусусан, асосий э 10. Йирик ҳажмдаги суғурта ва қайта суғурта шартномаларини тузиш имкониятини яратиш мақсадида ривожланган мамлакатлар суғурта бозорларида кенг қўлланилаётган, миллий ва хорижий суғурта компаниялари иштирокидаги ”Биргаликдаги суғурталаш жамиятлари” ни ташкил этиш. Ўйлаймизки, юқорида берилган таклифларни амалиётга тадбиқ этилиши келгусида ўзининг иқтисодий самарасини беради деб ўйлаймиз. 72 Хулоса ва таклифлар Ишимизда амалга оширилган тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги асосий хулосаларга келинди ва таклифлар ишлаб чиқилди. 1. Банк молия секторида инқирозга қарши бошқарувнинг иқтисодий механизми – бу ушбу секторда вужудга келаётган инқирозларни бартараф этишнинг иқтисодий усуллари, услублари ва воситалари йиғиндисидир. 2. Мамлакатимизда инқирозга қарши чоралар дастури доирасида амалга oширган тадбирлар қатoрида мoлия-банк тизимини мустаҳкамлаш масаласига алoҳида эътибoр қаратилиб, бу борада таъсирчан тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан бу борада хукуматимиз томонидан кейинги йилларда хуқуқий базасини мустахкамлаш ва такомиллаштириш бўйича қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. 3. Тижорат банкларида инқирозга қарши бошқарувни самарали ташкил этишда қуйид 4. Бизнингча, суғурта бозорини ривожлантириш ва бошқаришни такомиллаштириш юзасидан қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. - Миллий суғурта бозорининг очиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш, суғурта фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилишнинг жаҳон андозаларини татбиқ этиш, бу борадаги ҳуқуқий базани жаҳон амалиётидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш. - Миллий суғурта бозори профессионал иштирокчилари томонидан бозорни ўрганиш борасидаги маркетинг тадқиқотларини кучайтириш асосида бозордаги талаб ва таклиф мутаносиблигини таъминлаш. - Суғурта бозорини халқаро суғурта ва қайта суғурталаш тизимига янада интеграциялашувига шарт-шароитлар яратиб бериш. - Суғурта компаниялари ўртасида соғлом рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида уларнинг молиявий ҳолатини рейтинг жиҳатидан баҳо - Актуарийлар фаолиятини ривожлантириш мақсадида суғурта бозори профессионал иштирокчилари ассоциациясида барча суғурта турлари бўйича содир бўлган суғурта ҳодисалари, уларнинг сабаблари ва зарар ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар базасини ташкил қилиш. - Ташкилий харажатларни камайтириш мақсадида компанияларни йириклаштириш сиёсатини олиб бориш ва мамлакатнинг барча ҳудудларида суғурта хизматларини йўлга қўйиш мақсадида йирик компанияларнинг жойларда андеррайтерлик марказларини ташкил этиш. 5. Инвестицион лойиҳаларни молиялаштирш мақсадида халқаро инвестицион кредитлар беришда мижознинг келгусида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларини харид қилувчилар бўйича диверсификация қилинганлигига эътиборни кучайтириш лозим. Республикамизда амалга оширилган бир қатор инвестицион лойиҳаларда ишлаб чиқарил 2. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси. Расмий нашр. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги – Т.: “Адолат” – 2010 йил. - 400 б. 3. Ўзбекистон Республикасининг «Банкротлик тўғрисида»ги Қонуни 1994 йил 5 май. 4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2005 йил 15 апрель. 5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”. 2008 йил 18 ноябрь, ПФ-4053- сон. 6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. “Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларни барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чоратадбирлари дастури тўғрисида”. 2008 йил 28 ноябрь, ПФ-4058-сон. 7 10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида” ги ПҚ – 1442 – сонли Қарори. 2010 йил 15 декабр. 11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида” ги 1675 - сонли Қарори. 2011 йил 30 декабр. 12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чоратадбирлар тўғрисида” ги Фармони. 2012 йил 10 апрел. 13. Каримов И.А. Тинчлик ва хавфсизлигимиз ўз куч қудратимизга ҳамжамиятимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. – Т.: Ўзбекистон, 2004 й. 14. Каримов И.А. Банк тизими, пул муомаласи, кредит, инвестиция ва барқарорлик 20. Антикризисное управление: Учебник. -2-е., доп. и перераб. / Под ред. Э.М. Короткова.- М.: ИНФРА- М, 2009.- 620 с.- (Высшая образование) 21. Антикризисное управление предприятиями и банками: Учеб.-практ. Пособие/Подгот. Г.К. Талем и Г.Б. Юном. – М.: Дело, 2009 22. «Антикризное управление» Курс лекций. С. Ю. Кузнецов Учебно методическое пособие. Москва «Финансы и статистика» 2010 г. – 176 стр. 23. А.Г. Ивасенко, Я.И.Никонова, Е.Н.Плотникова Р азработка управленческих решений. Москва «КНОРУС» 2010 г. 167-стр. 24. Брейли Р., Майерс С., Принципы корпоративных финансов/Пер. с анг. – М., 2004 г. 25. Братухина О.А. «Финансовый менеджмент» Учебное пособие. Москва «КНОРУС» 2010 г. 238 стр. 26. Васильева М.В., Малий Н.А. Финансовая политика. – Ростова Н/Д Феникс. 2008 г. 27. Ваҳобов А.В., Маликов 35. Ковалев В.В. «Курс финансового менеджмента» Учебник 2-издание. Москва «Проспект» 2011 г 478 – стр. 36. Фалько С.Г., Аксёнов А.П., Берзинь И.Э., Иванова Н.Ю., Карманова В.А., Ключко В.Н., Пикунова С.А., Савченко Н.Н. «Экономика предприятия» Учебник. Москва «КНОРУС» 2011 г. 346 стр. 37. Шохин Е.И., Большаков С.В., Булатова М.Г. «Финансовый менеджмент» Учебник. 3 - издание. М осква «КНОРУС» 2011 г. 475 – ст. 38. Хусанов Ғ.Н., Турсунходжаев М.Л., Бақиев А.Р. Молиявий менежмент. Т.: Ворис нашриёти, 2006 й. 39. Поляк Г.Б. Финансовый менеджмент 2-е издание. М.: Юнити, 2008 г. 40. Поляк Г.Б. Финансы. – М.: Юнити-Дата. 2008 г. 41. Э.В. Минько, А.Э. Минько. «Методы прогнозирование и исследования операций» Учебное пособие. Москва «Финансы и статистика» 2010 г – 480 стр. 42. Э.А. Гомонко, Т.Ф.Тара 50. www.stat.uz – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайти. 51. www.uza.uz - Ў збекистон Республикаси Миллий Ахборот Агентлиги расмий сайти. 52. www.ceep.uz - Ў збекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Самарали иқтисодий сиёсат маркази расмий сайти. 53. www.bearingpoint.uz – U SAID Bearingpoint Uzbekistan Economic Reform. 54. www.internetindicators.com – И қтисодий индикаторлар Интернет вебсайти. 55. www.economyworld.org - А хборот Технологиялари Ассосацияси вебсайти. 56. www.md - management.ru – официальный сайт Российской компании “Консалтинговая группа МД”. 57. www.uzreport.com – SAIPRO консалтинг компаниясига тегишли Ўзбекистон ва бутун дунёдаги бизнес тизим ва истеъмолчиларга ахборот етказиб беришга мўлжалланган интеграциялашган интернет лойиҳа
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha