Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 274.7KB
Покупки 0
Дата загрузки 13 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Инвестицияларни молиялаштиришда молиявий воситалар

Купить
ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШДА МОЛИЯВИЙ ВОСИТАЛАР Инвестицияларни молиялаштиришда молиявий воситалар Режа: 1. Молиявий воситалар, уларнинг моҳияти, турлари ва таснифланиши. 2. Қимматли қоғозларни жойлаштириш эвазига молиялаштириш манбаларини жалб этиш. 3. Акциядорлик капитали ҳисобига инвестиция фаолиятини молиялаштириш. Молиявий инструмент – бу, маҳсус иқтисодий-хуқуқий механизм билан таъминланган , молия бозоридаги муносабатларни белгиловчи , шакллантирувчи ва ривожлантирувчи , молиявий ресурсларни самарали тақсимланиши ва қайта тақсимланишини таъминловчи , даромад келтирувчи восита сифатида ҳар ҳил турларда, шакл ва мазмунларда намоён бўладиган ҳам инвестицион капитал (актив, жамғарма), ҳам тўлов воситаси, ҳам алоҳида молиявий товардир. молиявий инструментларни солиққа тортиш шарт-шароитлари;Молиявий инструментлар ёрдамидаги ресурслар ҳаракати қуйидаги омилларга боғлиқ: молиявий инструментларнинг реал базис билан таъминланганлиги ва шу асосда иқтисодиёт ва молия бозорини эквивалентлиги;молиявий инструментларнинг даромадлилик ва риск даражаси; макро ва микроиқтисодий барқарорлик; Замонавий молия бозори молиявий инструментларнинг турли ҳиллари билан мужассамлашган бўлиб, уларни бир неча белгилар асосида тасниф- лашни тақазо этади. Муомалага чиқарилиши мақсади – тўлов ва пул айланмаси (обороти) узлуксизлигини таъминлаш, инвестицияларни жалб қилиш ва улар бўйича даромад олиш бўйича, мос равишда: кредит-пул сиёсатини амалга оширишнинг қарз муносабатларини мужассамлаштирувчи молиявий инструментлар (давлат ва банк инструментлари), қарз (давлат ва корпоратив мақсадда) ва улуш (корпоратив мақсадда) муносабатларини ифодаловчи инвестицион молиявий инструментлар. Молиявий инструментлар таснифи Иқтисодиётнинг аниқ субъектига кўра: давлат бошқаруви ва ҳокимиятлари, банклар-кредит муассасалари, суғурта ташкилотлари, биржалар, номолия ташкилотлари (корпоратив) инструментлари. Молия бозорининг сегменти бўйича : пул, кредит, валюта, суғурта, лотерея ўйинлари, қимматли қоғозлар (фонд, капитал) бозорлари инструментлари. Чиқарилиш муддати бўйича: қисқа, ўрта ва узоқ муддатли молиявий инструментлар. Миллийлиги бўйича: миллий, ҳорижий ва ҳалқаро молиявий инструментлар. Иқтисодий-хуқуқий мазмуни бўйича: қарз ва улуш муносабатларини ҳамда ҳосилавий бўлган (базис, муддат, хуқуқ ва мажбуриятларни мужассам-лаширувчи) молиявий инструментлар. Чиқарилиш ва муомала чегараси бўйича: алоҳида мамлакат, регион ва ҳалқаро миқёсда чиқарилувчи ва муомалада бўлувчи молиявий инструментлар Иқтисодий-хуқуқий ҳоссаларига кўра икки гуруҳга ажратиш мумкин: базавий ва базисли молиявий инструменталар. Базавий инструментларга улуш ва қарз муносабатларини ўзида мужассамлаштирувчи эмиссияланувчи ва эмиссияланмайдиган қоғозлар киради. Базислиларига эса деривативлар (ҳосилавий қимматли қоғозлар) киради. Шахсларга нисбатан чекланишлар бўйича: барчага ва чекланган шахсларга сотиладиган молиявий инструментлар Шакли бўйича: маҳсус бланклар кўринишида ва электрон ҳисобларда (счетларда) юритилувчи молиявий инструментлар Вазифалари бўйича: субъектларнинг ички ва ташқи иқтисодий мақсад-манфаатларини қониқтирувчи молиявий инструментлар. Рўйҳатдан ўтказилиши бўйича: эмиссияланувчи (акция, облигация, деривативлар) ва эмиссияланмайдиган (банк сертификатлари, чеклар, хусусийлаштириш жараёнида қўлланиладиган ваучер ва купонлар, векселлар, омбор гувоҳномалари, коносамент, гаров қоғозлари ва ҳ.к.) инструментлар Функцияси бўйича: - инвестицион инструментлар (қимматли қоғозлар), - банкларнинг молиялаштириш инструментлари (кредит, депозит, пластик карточкалар, чеклар ва ҳ.к.), - рискни молиялаштириш инструментлари (суғурта полислари), - тўлов инструментлари (миллий ва ҳорижий валюта, ҳалқаро валюта, биржа котровкасига эга бўлган валюта сифатида ўтувчи олтин, платина, кумуш, камёб элементлар, қимматбаҳо тошлар ва ҳ.к.), - товар тақсимловчи инструментлар (товар варранти, коносамент, омбор гувоҳномаси ва шу кабилар), - гаров қоғозла Эгалик хуқуқини белгилаш бўйича: тақдим этувчига, эгасини исми ёзилган, ордерли молиявий инструментлар. Даромад турларига кўра: дивиденд берувчи, белгиланган ва сузувчи фоиз ставкали, купонсиз (дисконтли), ютуқли молиявий инструментлар. Муомалага чиқарувчининг ташкилий-хуқуқий шаклига кўра: давлат, муниципал ва корпоратив молиявий инструментлар. Тўлов муддати бўйича: спот ва муддатли бозор инструментлари. Юқоридагилардан келиб чиқиб, молиявий инструментлар вақт (жумладан, ҳаёт цикли), фазовий (муҳит) ва бозор характеристикалари бўйича тавсифлаш мумкинлигини кўриш мумкин. Молиявий инструментларнинг фундаментал ҳоссалари уларнинг параметрлари (сифат кўрсаткичлари) орқали ифодаланади. Келтирилган тасниф ҳоҳишга ва молия бозорининг ҳусусиятларига кўра кенгайтирилиши мумкин.  “ Kumulyativ aksiyalаr” . Bundаy aksiyalаrning chiqаrish shаrtlаridа, оdаtdа, ushbu aksiyalаr bo’yichа e’lоn qilinib to’lаnishi lоzim bo’lgаn, lеkin emitеnt tоmоnidаn to’lаnmаgаn dividеndlаrning to’plаnib (jаmlаnib) bоrаvеrilishi (lеkin uch yildаn оshmаgаn muddаtgаchа), vа emitеntning mоliyaviy аhvоli yaxshilаnib, dividеndlаrni to’lаsh imkоniyati pаydо bo’lgаn vаqtdа bаrchа jаmlаngаn dividеndlаrni to’lаb bеrilishi tаrtibi tushunilаdi.  “ Plyurаl aksiyalаr”, ya’ni ko’p оvоzli aksiyalаr. Mаzkur aksiyalаr Gitlеr Gеrmаniyasidа (1935-1945 yillаrdа) kеng qo’llаnilgаn bo’lib, ulаr “hukmrоn dоirа”gа tеgishli Nаtsiоnаl- sоtsiаlistlаr pаrtiyasi а’zоlаri bo’lmish aksiyadоrlаrgа kоmpаniyalаrni bоshqаrishdа uning ustаv fоndigа qilgаn invеstitsiyalаri miqdоridаn qаt’iy nаzаr ulаrgа kеng huquqlаr bеrg  “ Rеtrеktiv aksiyalаr”. Bundаy aksiyalаr ulаrning egаlаrigа aksiyalаrning qiymаtini emitеnt tоmоnidаn kеyinchаlik so’ndirish (muоmаlаdаn yo’qоtish) mаqsаdidа bоzоr nаrxidа qаytаrib sоtib оlish huquqini bеrаdi, ya’ni bоshqаchа qilib аytgаndа, bu o’z egаsigа ulаrni so’ndirish uchun kоmpаniyagа tаqdim etish huquqini bеruvchi aksiyalаrdir. Aksiya qiymаtini qаytаrish vа so’ndirish muddаtlаri vа shаrtlаri bundаy aksiyalаrni dаstlаb emissiya qilish chоg’idа bеlgilаb qo’yilib bo’lаjаk aksiyadоr bilаn kеlishib оlinаdi.  “ Kоnvеrsiyalаnuvchi aksiyalаr”, ya’ni “Аyirbоshlаnаdigаn aksiyalаr. Bundаy aksiyalаr o’z egаlаrigа emitеnt tоmоnidаn chiqаrilgаn bоshqа qimmаtli qоg’оzlаrgа (оdаtdа, qоidа bo’yichа оddiy aksiyalаrgа yoki оbligаtsiyalаrgа) mа’lum muddаt оrаlig’idа оldindаn bеlgilаngаn nаrxdа аlmа 2. Қимматли қоғозларни жойлаштириш эвазига молиялаштириш манбаларини жалб этиш.  Қимматли қоғозлар –бу қонунда белгиланган тартибда чиқарилган ва номинал қийматга эга бўлган пулли ҳужжатлардир. Улар мулкчилик муносабатларини ифодалайди ва қандайдир мулк еки пул миқдорига эгалик қилиш ҳуқиқини тасдиқлайди. Қимматли қоғозлар дивидент ёки фоизлар кўринишида даромад тўлашни ҳамда мазкур хужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш имкониятини ҳам назарда тутади. Бошқача қилиб айтганда: Дивидент еки фоизлар кўринишида даромад олишни кўзловчиЭгалик қилиш ҳуқиқини тасдиқловчи; Эмиссия килувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги ўзаро мулкий муносабатни билдирувчи; Бошқа шахсларга бериш имкониятини назарда тутувчи барча пулли хужжатлар қимматли қоғозлар деб юритилади.  Акциялар  Облигациялар  Хазина мажбуриятлари  Банк сертификатлари  Ҳосилавий қимматли қоғозлар  Халқаро қимматли қоғозларМамлакатимиз худудида қимматли қоғозларнинг қўйидаги турлари амал қилади: Акция эгасининг мазкур жамият мулкидаги иштирокини тасдиқловчи;Акция – бу акционерлик жамияти чиқарган қимматли, даромад келтирувчи қоғоздир. У: Акция эгасига дивиденд олиш ҳуқуқини берувчи;Акциядорлик жамиятининг устав фондига юридик ёки жисмоний шахснинг муайян ҳисса қўшгани тўғрисида гувоҳлик берувчи; Акция эгасининг жамиятни бошқариш ишига қатнаша олишини тасдиқловчи қимматил қоғоздир  Акцияда унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган, бу муддат уни чиқарган ҳиссадорлик жамияти фаолиятининг муддати билан ўлчанади;  Агар ҳиссадорлик жамияти банкротлик натижасида тугатилса, у ҳолда акция эгаси шу жамиятнинг кредиторларидан қолган пул маблағини ўзининг улушига мос равишда қайтариб олиш ҳуқуқига эга;  Акция (имтиёзли акциядан ташқари) ўз эгасига компания ҳиссадорларининг умумий мажилсида овоз бериш ва шу асосда ҳиссадорлик жамиятини бошкаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради;  Акция белгиланган тартибда ўз эгасига ҳиссадорлик жамиятининг соф фойдасидан дивиденд олиш ҳуқуқини беради; Акция бошқа турдаги қимматли қоғозлардан қуйидаги жиҳатлари билан фарк қилади:  Агар бошқа ҳамма қимматли қоғозлар (облигациялар, хазина мажбуриятлари, депозит сертификатлари) амалда кредит қуроли бўлиб, кредит муносабатларини ўзида акс эттирилса, акция мулкий муносабатларни мувофиқлаштиради;  Акция (имтиёзли акция бундан истисно) ўз эгасига ҳиссадорлик жамиятининг бўлажак эмиссия акцияларидан сотиб олиш ҳуқуқини беради;  Очиқ турдаги жамиятнинг акциялари бошқа акциядорларнинг розилигисиз қўлдан берилиши мумкин. Ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятининг акцияларида эгасининг исми ёзилган бўлиб, уларни бошқа шахсларга бериш тартиби низомда белгилаб кўйилади;  Ёпиқ турдаги жамиятлар акциядорлари акциялар ўрнига акциянинг номинал нархига тенг суммага сертификатлар (гувоҳномалар) бериши мумкин. Дивиденд – акциядан оладиган даромад бўлиб, акционерлик жамияти фойдасининг акция эгасига тегадиган, бинобарин, унинг даромадига айланган қисми. Ҳар йили фойда акционерлар ўртасида (солиқлар тўланиб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ажратмалар чикарилиб, захиралар тўллдирилгач, облигациялар бўйича фоизлар ва директорланга бериладиган мукофот ҳам тўлангандан сўнг) уларнинг кўлидаги акция миқдори ва турига караб тақсимланади. Дивиденд массасидан, яъни тақсимланган суммадан дивиденд ставкасини ажратмоқ, лозим. Дивиденд ставкаси – бу акционерларнинг акциялар номинал қийматларига кўра фоизларда ифодаланган даромаддир. Дивиденд миқдори оддий акциялар бўйича жамиятнинг ўша йилда кўрган фойдасига боғлиқ. Имтиёзли акцияларнинг дивиденд миқдори акцияларнинг номинал қийматига фоиз ставкаси миқдорида олдиндан катъий равишда белгилаб қўйилади. Энг юқори дивиденд олинганда баъзан уларнинг бир қисми қўшимча чиқарилган бепул акциялар тарзида акцияларга тўланади. Облигация билан тўлов. Бунда корхона ўз қарзларни дивиденд- пул билан эмас, балки облигациялар билан тўлайди. Корхонада пул маблағлари етишмай қолган ҳолларда бундай усул қўлланилади. Танлов бўйича тўлов. Бунда дивиденд мижоз ҳоҳишига караб, ё пул ёки акция шаклида тўланади.Акциялар билан тўлов . Бунда мавжуд акциялар сонининг тахминан 25 фоизи миқдорида эркин қўшимча акция чиқарилади ва тўлов амалга оширилади. Корхона капиталдан тўлов. Бунда дивидендни тўлаш корхонанинг соф фойдасидан эмас, балки акционерлик жамияти капиталининг тўланган қисмидан тўланади. « Олтин акция». Бу шундай акцияки, унинг эгаси низом жамғармасига қўшган улушидан (ҳиссасидан) қатъий назар, маълум муддат давомида акционерлик жамиятининг бошкариш ҳуқуқини олади. Олтин акция акциядорларининг умумий йиғилишида қабул қи  ҳисадорлик жамиятининг фирма номи ва унинг манзили;  акциянинг номи;  акциянинг тартиб рақами, чикарилган серияси, санаси;  акциянинг тури;  акциянинг номинал қиймати;  акция эгасининг исми шарифи (номи ёзилган акциялар учун);  акция чиқарган ҳиссадорлик жамияти низом жамғармасининг ҳажми;  чикарилган акциялар сони;  дивидендлар тўлаш муддати;  ҳиссадорлик жамияти бошкаруви раиси ва бош ҳисобчисининг имзоси;  сана ва рўйхатга олувчи ташкилот томонидан берилган акция коди;Акцияларнинг реквизитлари Акцияда қуйидаги реквизитлар (маълумотлар) бўлиши шарт:  Давлат, унинг номидан Молия вазирлиги, марказий банк ва вазирликлар ;  Маҳаллий давлат башқарув органлари (ҳокимиятлар,мэриялар, муниципалитетлар);  Акционерлик жамиятлари ;  Банклар ва бошқа молия кредит муассаслари (суғурта ташкилотлари, молиявий фондлар; мақсадли , хайрия, тижорат).  Инвестиция муассаслари (инвестиция фондлари, воситачилари, компаниялари);  бошқа турли мулкчилик шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар.Қимматли қоғозлар эмитенти-бу қимматли қоғозларни чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида ўз номидан мажбуриятли бўлган юридик шахс ёки давлат органидир.Улар қаторига қуйдагилар киради; Эмитентлар ва улар томонидан чиқарилиши мумкин бўлган қимматли қоғозлар турлари Эмитентлар Эмитетлар томанидан чиқарилиши мумкин бўлган қимматлар қоғозлар 1 Давлат Облигациялар, векселлар, ҳосилавий қимматли қоғозлар 2 Маҳаллий давлат бошқарув органлар Облигациялар 3 Акционерлик жамиятлари Акциялар,облигациялар, векселлар ҳосилавий қимматли қоғозлар 4 Банклар Банк векселлари,банк сеотификатлари, акциялар, ҳосилавий қимматли қоғозлар 5 Суғурта ташкилотлари Суғурта полислари, ҳосилавий қимматли қоғозлар 6 Траст ва селенг компаниялари, молиявий фондлар Махсус сертификатлар, акциялар, облигациялар, ҳосилавий Кимматли қоғозлар Облагация – бу ўз қийматига нисбатан (эгасига ютуқ чиқиш имконияти билан )қатъий белгиланган фоиз шаклида даромад келтирувчи қимматли қоғоздир. У аҳоли, корхона, ташкилотлар қўлидаги пул маблағларини тўплаш ва: • Жорий йилдаги бюджет камоматини қоплаш; • Акционерлик жамияти фаолиятини молиялаштириш учун қўшимча маблағ яратиш; • Мижозларнинг мазкур қимматли қоғоздан даромад олишга бўлган эҳтиёжини қондириш каби мақсадларга чиқарилади. Қарз мунасабатларини билдирувчи қимматли қоғозлар 1.Облигация 2.Хазина мажбуриятлари 3.Банк сертификати 4.Муддатли ва жамғармали сертификатлари Эмиссия мақсадларига қараб: • Янги инвестиция лойиҳаларини пул маблағлари билан таъминлаш мақсадда чиқарилган облигациялар; • Эмитентнинг қарзини тўлаш мақсадида чиқарилган облигациялар; • Ноишлаб чиқариш соҳасини (жамият учун зарур бўлган объектларни) пул маблағлари билан таъминлаш; • Мақсадли облигацияларнинг реквизити облигациялар қайси мақсадда чиқарилган бўлса, шу мақсадларни акс эттириши шарт. Облигацияларни хилма-хил белгилар бўйича қуйидаги турларга бўлиш мумкин: Эмитентлар бўйича:  Давлат облигациялар;  Маҳаллий облигациялар;  Компания ва фирмалар облигациялари;  Чет эл облигациялари (уларнинг эмитентлари хорижий қарздорлар ҳисобланади); Bеlgilаngаn dаrоmаdgа egа bo’lgаn Kоrxоnаlаr Оbligаtsiyalаrining Jоzibаdоrligi shundа nаmоyon bo’lаdiki, ulаr aksiyalаrdаn fаrqli o’lаrоq, o’z nоminаl qiymаtidаn pаst bo’lgаn kursdа sоtilishi mumkin, mаsаlаn, 1000 so’m o’rnigа 970 so’mgа. Nаrxning bundаy аrzоnlаshuvi Dizаjiо dеb nоmlаnаdi. SHuningdеk, оbligаtsiyalаrni so’ndirish nоminаl bo’yichа emаs, bаlki аnchа yuqоri bo’lgаn bоzоr nаrxidа o’tkаzilishi to’g’risidа kеlishuvgа erishish xаm mumkin, mаsаlаn, 1000 so’m o’rnigа 1025 so’mdаn. Ustаmа xаqi, yoki Аjiо оbligаtsiyalаrning tеgishli muddаtidа (fоizli to’lоvlаr bilаn bir qаtоrdа) qo’shimchа dаrоmаdni o’zidа nаmоyon qilаdi. Қарзни узиш муддатига қараб: Қисқа муддатли облигациялар (муддати 1 йилгача); Узоқ муддатли облигациялар (5 йилдан 30 йилгача); Расмийлаштирилиши қараб; Эгасининг исми- шарифи езилган облигациялар; Тақдим этувчига тегишли облигациялар; Республика ички ва маҳаллий заемларнинг облигациялари тақдим этувчига тегишли қилиб чиқарилади. Муомалага чиқәриш шаклига қараб; Қоғоз (нақд пул) куринишидаги облигациялар. Қоғозсиз куринишдаги,яъни депозитларнинг(қимматли қоғозларни сақловчи махсус ташкилотларнинг еки инвестиция банкининг) депо ҳисоб варақларида махсус езувлар кўринишида. Фоиз дароматларни тўлаш шаклига қараб; • Белгиланган (ўзгармас)фоизли облигациялар. Бундай облигациялар купонли бўлади. • Ўзгарувчан фоизли облигациялар. Бундай облигацияларнинг фоиз ставкалари бозордаги талаб ва таклифга қараб ўзгариб (''сузиб'') туради • Фоизсиз (ноль ставкали ) облигациялар. Бундай облигацияларнинг купони нолга тенг бўлиб, ҳар ийли эмас, балки фақат бир марта сотиб олинади. Таъминланганлик даражасига қараб: Таминланган облигациялар,яъни турли қимматли қоғозлар ҳамда олтин ва валюта билан таъминланган облигациялар; • Таъминланган облигациялар.Облигация моддий еки пул маблағи эвазига кафолатланган ёки кафолатланмаган ,яъни облигация чиқарувчиларининг чин сўзи ва обрўси билан таъминланган бўлиши мумкин. • Облигация конвертирланган, яъни эгасига бошқа тур Олтин заёмлар деб аталувчи биринчи пулли давлат облигациялари 1922 йилда собик иттифоқ худудида 10 млн. сўм миқдорида чиқарилиб, йиллик фоиз ставкаси 6% қилиб белгиланган эди. Сўнгра индустралштириш заёмлари чиқарилиб, улар 6% ютуқ ва 6% купон билан тўланадиган қилиб белгиланган эди. Кейинчалик беш йилликлар заёмлари, мудофаани мустаҳкамлаш заёмлари, ҳарбий заёмлар, халқ хўжалигини тиклаш ва ривожлантириш заёмлари чиқара бошланди. Уларга бўлган обуна ихтиёрий бўлса ҳам, аммо мажбурий характерга эга эди. 1986 йилдан бошлаб 3% тилла чиқара бошланди. 1989 йилда 5% давлат хазина мажбуриятлари, 1990 йилдан бошлаб эса мақсадли фоизсиз давлат заём облигациялари ва 10% ли давлат хазина мажбуриятлари чиқара бошланди. Ўзбекистон Республикасида 1992 йилдан бошлаб биринчи давлат заём облигациялари чи Хазина мажбуриятлари давлатнинг қарздорлигини тасдиқловчи махсус қоғоз бўлиб, давлат томонидан фақат аҳолига сотилади. Хазина мажбуриятлари бўйича йиғилган қарз пули давлат бюджетига тушади. Улар бўйича фақат фоиз тўланади. Ўзбекистоннинг Республикасининг хазина мажбуриятлари- мижозларнинг бюджетига пул маблағлари берганликларини тасдиқловчи, мазкур қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати давомида белгиланган даромадни олиш ҳуқуқини берувчи хужжатдир. У тақдим этувчига тегишли қимматли қоғозлар туридир. Хазина мажбуриятлари давлат бюджети кассавий режасининг бажарилишини таъминлаш, бюджет камомадини тўлдириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадларида чиқарилади . Хазина мажбуриятларининг қуйидаги турлари чиқарилади: А) узоқ муддатли-беш йил ва ундан кўпроқ муддатга мўлжалланган хазина мажбуриятлари; Б) ўртача муддатли-бир йилдан беш йилгача муддатга мўлжалланган хазина мажбуриятлари; В) қисқа муддатли-бир йилгача бўлган муддатга (3,6 ва 12 ойга) мўлжаллаб чиқарилган хазина мажбуриятлари. Банк сертификатларининг эмитенти сифатида фақат банклар бўлиши мумкин. Бу сертификатлар икки турда чиқарилиши мумкин: Муддатли депозит сертификати Жамғарма (омонат) сертификати Ушбу сертификатларни муаммолага чиқариш масалалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1992 йилнинг 6 июлида чиқарилган «Депозит сертификатларини чиқариш ва муомаласи қоидалари» номли меъёрий ҳужжат билан тартибга солинади. Муддатли депозит сертификатлари-бу пул маблағлари бўлиб, омонат қўйилгани тўғрисидаги, омонатчи ёки унинг ҳуқуқий ворисининг белгиланган муддат тугагандан сўнг омонат суммасини ва унга тегишли фоизларни олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи банк, яъни эмитент гувоҳномасидир. Жамғарма сертификати ҳам пул маблағлари бўлиб, омонат қўйилгани тўғрисидаги банкнинг гувоҳномасидир. Вексел -бу муайян суммадаги қарзни белгиланган муддатда тўлаш мажбурияти қатъий юкланган, қонун билан тасдиқланган ҳолатда тўлдириб расмийлаштирилган қарздорлик тилхати, қимматли қоғознинг бир тури. У тижорат савдо операцияларида айирбошлаш ва муомала воситасида пул, чек ва бошқа тўлов воситалари ўрнида қўлланиладиган кредит ҳужжатидир . Демак, вексел -бу бир шахс томонидан иккинчисига ёзиб берилган қарз мажбуриятини ифодаловчи қимматли қоғознинг бир туридир. Векселни ҳар қандай тўловга қобил корхона ва ташкилот ёзиб бериш ҳуқуқига эга. Вексел сотилиши, кредит тариқасида берилиши ва бирон-бир олди-сотди битимида ҳисоб- китоб, тўлов воситаси сифатида ишлатилиши мумкин. 3. Хосилавий қимматли қоғозлар тушунчаси ва уларнинг аҳамияти  Хосилавий кимматли қоғозлар – бу бирламчи кимматли когоз (акция, облигация в ах.к) ларнинг шу бозорда амал килиши натийжасида хосил булган иккиламчи кимматли когозлардир. Масалан, киймат конуни товар хужалигининг хосиласидир. Хосилавий кимматли когозлар уз эгасига бирламчи когозларни сотиб олиш ва сотиш хукукини беради. Уларнинг киймати бошка когозлар оркали гавдаланади. Хосилавий кимматли когозларнинг куйидаги турлари мавжуд:-  Опцион;  Фючерс;  Депозит тилхатлари;  Варрант;  Приватизация чеклари;  Приватизация купонлари ва х.к. Опцион- бу муайян кимматли когозни келишилган бахо ва муддатда сотиб ёки сотиш хукукини берувчи икки томонлами шартнома. У эгасига контракт (битим)да келишилган бахода, белгиланган муддатда кимматли когозларни ёки товарларни сотиб олиш хукукини беради. Опцион сотувчи учун сотиш, харидор учун сотиб олиш хукукини беради. Фючерс- бу кимматли когазларни ёки товарларни келишилган муддатда шартнома тузилган кунда урнатилган нархда келгусида (маълум бир санада) сотиш ёки сотиб олиш мажбурийлиги тугрисидаги шартнома (катъий мажбурият )дир. Опционда фарки шундаки кимматли когазларни сотиш ёки сотиб олиш хукукини берувчи шартнома эмас балки катъий мажбуриятдир. Варрант- бу эгасига муайян вакт учун ёки муддатсиз шарт билан шартномада курсатилган нархда кимматли когозни сотиб олиш хукукини берувчи гувохнома (сертификат)дир. У амалдаги капитални иктисодиётга сафарбар килиш учун эмас, купрок уларни кайта таксимлашда кенг кулланилади. Приватизация – бу давлат мулкини, иктисодиётдаги давлат секторини хусусийлаштиришни билдиради. Приватизация давлат мулки монополиясини тугатиш, эркин сохибкорлик ташаббусига йул очиш, бозор иктисодиётини рагбатлантириш максадида амалга оширилади. Хусусийлаштириш чеки – бу кимматли когозларнинг махсус бир тури булиб, уни акционерлик жамиятлари эмас, балки факат давлат муомалага чикаради. Улар уз эгасига давлат тасарруфидан чикарилган (масалан, акционерлик жамияти куринишида хусусийлаштирилган) корхоналарнинг махсус Хежирлаш – бу фючерс, опцион, варрант келишувларида (асосий кимматли когозларнинг олди-сотдиси билан бир вактнинг узида булганлиги сабабли) нарх ва фойда хавф- хатарини сугурта килиш шаклларидан биридир. Хежирлаш сотувчи (харидор) шартномани тузиш билан айни бир вактда уз савдосига тенг келадиган, айтайлик, фючерс шартномаларини харид килади (ёки сотади). томонлар курадиган эхтимолдаги зиённи камайтириш имконини беради; товар нархи узгариши билан куриладиган зарар фючерс бўйича олинадиган ютук билан белгиланади. Эътиборингиз учун рахмат!!!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha