Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 425.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 16 Декабрь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Иқтисодий базис тушунчалар 2

Купить
ИҚТИСОДИЙ БАЗИС ТУШУНЧАЛАР Режа:  1. Иқтисодий эҳтиёж ва иқтисодий неъматлар.  2. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва улардан фойдаланиш.  3. Товарлар оқими модели. Кичик доиравий айланиш 1. Иқтисодий эҳтиёж ва иқтисодий неъматлар Иқтисодий эҳтиёж - шахсни, корхонани ёки жамиятни фаолият кўрсатишини ва ривожланишини таъминлаб туриш учун зарур бўлган моддий ресурслар. Иқтисодий эҳтиёжни иқтисодий фаолиятга ундайдиган ички куч сифатида қараш мумкин. Иқтисодий эҳтиёжни икки турга бўлиш мумкин: бирламчи эҳтиёж (озиқ-овқат, кийим-кечак, уй-жой); иккиламчи эҳтиёж (дам олиш, саёҳат қилиш, спорт билан шуғулланиш, ўқиш ва ҳоказо). Умуман олганда, эҳтиёж реал ва нореал бўлиши мумкин. Реал эҳтиёж деганда, ушбу эҳтиёжни қондириш учун шахснинг даромади етарли бўлиши тақозо қилинади. Нореал эҳтиёж бўлганда,эҳтиёжни қондириш учун даромад етарли бўлмайди. Иқтисодий неъмат - бу эҳтиёжни қондириш воситаси. Неъматлар челанган ва чекланмаган бўлиши мумкин. Чекланган неъматларга товарлар, хизматлар ва ресурслар киради (автомобил, кийим-кечак, нон, пахта толаси ва бошқалар). Чекланган неъматлар иқтисодий неъматларни ташкил қилади. Бир-бирини ўрнини босувчи неъматлар - бу бир хил эҳтиёжни қондирувчи неъматлардир. Масалан, шахснинг гўшт маҳсулотига бўлган эҳтиёжини мол гўшти, қўй гўшти ёки парранда гўшти билан қондириш мумкин. Одатда, бир-бирини босувчи товарлардан бири нархининг ошиши, бошқасига бўлган талабни ошишига олиб келади. Ўзаро бир – бирини тўлдирувчи неъматлар – бу шахсни ёки ишлаб чиқариш эҳтиёжини копмлектларда қондирадиган неъматлар. Тўлдирувчи неъматлардан бирига талаб ошса, қолганларига ҳам талаб ошади. Иқтисодий ресурслар (ишлаб чиқариш омиллари) – бу иқтисодий неъматларни ишлаб чиқаришда қатнашадиган элементлар (ер, меҳнат, капитал, тадбиркорлик қобилияти ва ахборотлар). Трансакцион харажатлар – муамала, айрибошлаш сохаси харажатлари. Уларга ахборот тўплаш, музокаралар олиб бориш, товар хусусиятларини ўзгартириш харажатлари, мулкий ҳуқуқ ларни ҳимоялаш харажатлари , воситачилик учун тўловлар, реклама харажатлари кабиларни киритиш мкмкин. Ишлаб чиқариш имконияти – берилган технологик ривожланишда барча мавжуд ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланган холда жамиятниниг иқтисодий неъматлар ишлаб чиқариш қобилиятидир. Мисол. Фараз қилайлик, жамият иккита неъмат ишлаб чиқаради дейлик, яъни тракторлар ва дон маҳсулоти. Агар жамият барча ресурсларни дон маҳсулоти ишлаб чиқаришга сарфласа 5 млн.тонна дон маҳсулоти ишлаб чиқаради, агарда фақат трактор ишлаб чиқаришга сарфласа ундан 7 бирлик ишлаб чиқариши мумкин. Иккала неъматни бир вақтда ишлаб чиқариш комбинациялари қуйидаги жадвалда берилган.(1 - жадвал). 1 – расмдаги штрихланган соҳага ишлабчиқариш имкониятлари тўплами дейилади (расмда 0АВ соҳа). Ишлаб чиқариш имкониятлари Дон, млн. тонна Трактор, дона 1 5,0 0 2 4,7 1 3 4,3 2 4 3,8 3 5 3,0 4 6 2,0 5 7 0,9 6 8 0,0 71 - жадвал Ишлаб чиқариш имкониятлари 0АВ соҳа ичида жойлашган нуқталарда корхона ишлаб чиқариш ресурсларидан тўлиқ фойдаланмаган. Масалан, К нуқтада 2 млн. тонна дон, 2 та трактор ишлаб чиқаради, лекин ресурсларни бир қисми ортиб қолади. 0 АВ соҳадан ташқарида ётган ҳар қандай нуқтага тўғри келадиган ишлаб чиқариш дастури мавжуд ресурслар билан таъминланмайди (масалан, L нуқта). Ишлаб чиқариш имкониятининг тўпламанинг чегараси бўлган АВ чизиқ ишлаб чиқариш имкониятлар чизиғини беради. Ишлаб чиқариш имкониятлар чизиғи одатда қавариқ кўринишда бўлади. Бу шуни кўрсатадики, хар бир тракторни ишлаб чиқариш олдингисига кўра кўпроқ дон ишлаб чиқаришни қисқартиришни талаб қилади. Жадвалдан ва графикдан кўриш мумкинки, биринчи тракторни ишлаб чиқариш, дон ишлаб чиқаришни 0,3 млн. тоннага қисқартирилган бўлса, иккинчиси-0,4 млн. тоннаг 1-расм. Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи KA L BДон, млн. т Трактор, дона Ишлаб чиқариш имконияти чизиғи мавжуд ресурслардан тўлиқ ва самарали фойдаланган холда хар хил миқдордаги товарлар комбинацияларини ишлаб чиқариш вариантларини ифодалайди. Бошқа томондан, ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи фойдаланилаётган техналогиянинг ривожланганлик даражасини ва ресурслардан фойдаланиш даражасини ифодалайди. Шунинг учун ҳам, агар ресурслар ошса ёки техналогия такомиллашса, АВ чизиғи ўзига параллел равишда ўнгга, юқорига силжийди, яъни АВ ҳолатга ўтади (2-расм). Агар ушбу иккита маҳсулотдан бирини ишлаб чиқариш технологияси такомиллашса (масалан, дон ишлаб чиқаришни), у холда АВ чизиғи А 1 В холатга силжийди. Агарда трактор ишлаб чиқариш технологияси такомиллашса (масалан дон ишлаб чиқаришни), у ҳолда АВ чизиғи А 1 В ҳолатга силжийди. Агар трактор ишлаб чиқариш кенгайса A A′ B B′ AA 1 B B 1 2-расм. 3-расм. Ишлаб чиқариш имкониятларига мисол. Корхонанинг ишлаб чиқариш имконияти деганда – мавжуд технологиядан ва корхона ресурсларидан тўлиқ фойдаланган ҳолда иқтисодий неъматларни ишлаб чиқариш ҳажми ёки маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми тушунилади. Ишлаб чиқариш имконияти чегаралари ишлаб чиқариш эгри чизиғини ифодалайди. Ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш омилидан фақат меҳнат қатнашган ҳолни кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, бир оила узумдан мусаллас ишлаб чиқаради ва дарахт шохларидан сават тўқийди. Оила ўз вақтини вино ишлаб чиқаришга ёки сават ишлаб чиқаришга сарфлайди. Қуйидаги 4-расмда оиланинг вино ва сават ишлаб чиқариш комбинациялари тасвирланган. Оила у ёки бу фаолиятга ҳар хил миқдорда вақт сарфлайди. 4-расмда штирхланган зона ишлаб чиқариш имкониятларин тўпламини кўрсатади NB* B 0MСават, (дона) C* C 0 0 DA Ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи Вино, (литр) 4-расм. Оиланинг ишлаб чиқариш имкониятлари чизиғи Масалан, сават ишлаб чиқариш маълум вақт оралиғида  С=С*- С 0 =5 донага ошса, вино ишлаб чиқариш  В=В*-В 0 =-10 литрга қисқаради. Демак, бир литр вино ишлаб чиқаришдан воз кечсак, қўшимча яримта сават ишлаб чиқариш мумкин бўлади. 0 MN чизиғи ичида жойлашган нуқталарга тўғри келадиган ишлаб чиқаришда меҳнат ресурси тўлиқ сарфланмайди. Худди шундай 0 MN чизиғидан ташқарида ётган нуқталарда ишлаб чиқариш меҳнат билан етарли таъминланмайди. MN чизиғи устида ётган нуқталарга тўғри келадиган ишлаб чиқаришда меҳнат тўлиқ сарфланади. Агар ишлаб чиқариш фақат меҳнат сарфига боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажми меҳнат сарфига пропорционал бўлса, вино ва сават ишлаб чиқариш функциялари чизиқли меҳнат сарфи функцияларидан иборат бўлади. Фараз қилайлик, оила бир кунда 20 дона сават ёки 10 литр вино ишлаб чиқаради. Бир ойда 24 кун ишлайди дейлик. Оила бир ой ичида сават ишлаб чиқаришга L C иш куни ва вино ишлаб чиқаришга L В иш куни сарфлайди дейлик. У ҳолда оилани сават ( С ) ва вино ( В ) ишлаб чиқариш фунциялари мос равишда қуйидаги кўринишга эга С =20 L C , В =10 L В .Оиланинг бир ойда сават ва вино ишлаб чиқариш имкониятлари қуйидаги комбинацияларидан иборат бўлади, яъни С =20 L C , (1) В =10 L В . (2) L C + L В .=24 (3) бу ерда С - сават миқдори (донада), В - вино миқдори (литрда) бўлиб, меҳнат сарфига боғлиқ. Охирги тенглик ресурслар чегарасини ифодалайди (меҳнат ресурси 24 иш куни билан чегараланган). Ишлаб чиқариш имкониятлари чегарасини ёки чизиғини топиш учун (1) ва (2) лардан L C ва L В . ларни аниқлаймиз. Энди Ушбу тенглама орқали оиланинг 24 иш кунида сават ва вино ишлаб чиқариши мумкин бўлган барча комбинацияларини аниқлаш мумкин. Чекли трансформация коэффициенти оила бир товардан қўшимча бир бирлик ишлаб чиқариш учун иккинчи товардан қанча ҳажмда ишлаб чиқаришдан воз кечиш кераклигини билдиради. Демак, оила 10 литр вино ишлаб чиқаришга сарфлайдиган бир иш кунини сават тўқишга сарфласа, у 20 дона ортиқча сават ишлаб чиқариган бўлади. Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha