Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 80000UZS
Размер 475.5KB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Март 2026
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Юриспруденция

Продавец

Rajabov Yorbek

Дата регистрации 19 Март 2026

0 Продаж

Ўғирлик йўли билан ўзгалар мулкини талон тарож қилиш жинояти учун жавобгарлик

Купить
Ўғирлик йўли билан ўзгалар мулкини талон
тарож қилиш жинояти учун жавобгарлик МУНДАРИЖА
Кириш  3 - 7
1-боб.   Ўғирлик   йўли   билан   ўзгалар   мулкини   талон   –
торож қилиш жинояти  тушунчаси .
1.1.   Ў збекистон   Республикаси   Президенти
И.А.Каримовнинг   суд-ҳуқуқ   тизимини   изчил
демократлаштириш   ва   либераллаштириш   билан   боғлиқ
билдирган фикрларининг ҳуқуқий аҳамияти. 8 - 19
1.2.   Ўзгалар   мулкини   талон   -   торож   қилиш   жинояти
тушунчаси ва мазмун-моҳияти. 19 - 27
2-боб.  Ў згалар мулкини  ўғ рилик й ў ли билан талон-
торож қилиш жинояти тушунчаси ва мазмуни.
2.1. Ўғрилик жиноятининг тушунчаси  ва унинг объектив ва 
субъектив белгилари. 28 - 34
3-боб.   Оғирлаштирувчи   холатларда   ўғрилик   жинояти
учун жавобгарлик.
3.1.   Оғирлаштирувчи   ҳолатларда   ўғрилик   жинояти
тушунчаси. 35 - 53
3.2.   Оғирлаштирувчи   ҳолатларда   ўғрилик   жиноятининг
турлари ва мазмуни. 53 - 62
3.3. Оғирлаштирувчи ҳолатларда ўғрилик жинояти учун 
жавобгарлик масалалари. 63 - 72
Хулоса 73 - 75
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 76-79
2 Аннотация
Ушбу битирув малакавий ишида ўғирлик йўли билан ўзгалар мулкини
талон   тарож   қилиш   жинояти   учун   жавобгарлик   муаммолари   ёритиб
берилган.   Тадқиқотда   ўзгалар   мулкини   талон   -   торож   қилиш   жинояти
тушунчаси   ва   мазмун-моҳияти,   ўғрилик   жиноятининг   тушунчаси   ва   унинг
объектив   ва   субъектив   белгилари,   оғирлаштирувчи   ҳолатларда   ўғрилик
жинояти   тушунчаси,     оғирлаштирувчи   ҳолатларда   ўғрилик   жиноятининг
турлари   ва   мазмуни   ва   оғирлаштирувчи   ҳолатларда   ўғрилик   жинояти   учун
жавобгарлик масалалари ўз ифодасини топган.
3 «Мамлакат   иқтисодиётининг   негизини
турли   шаклдаги   мулк   ташкил   этади.
Мулк   мутлоқ   дахлсиз   ҳисобланади   ва
давлат   томонидан   қўриқланади,   унга
нисбатан ҳар қандай тажовуз қонунга зид
деб топилади»
Ў збекистон   Республикаси   Контитуцияси
53-модда 1
.
         
                                            К И Р И Ш
Мустақиллигимизни   қўлга   киритиб,   янги   тараққиёт   йўлига   қадам   қўйганимиздан
сўнг,   халқимизнинг   ҳоҳиш-иродаси,   асрий   орзу-интилишларига   таянган   ҳолда,   шўро
давридан   оғир   мерос   бўлиб   қолган   маъмурий   -   буйруқбозлик   тизимини   тубдан   ислоҳ
қилиш,   унинг   ўрнида   моҳият   эътибори   билан   бутунлай   янги   –   эркин   бозор
муносабатларига асосланган ҳуқуқий давлат, демократик жамият барпо этишга азму қарор
қилдик.
  Биз   бугунги   кунда   бутун   дунёда   ўзбек   модели   сифатида   тан   олинган   тараққиёт
моделини   ишлаб   чиқдик.   Бу   моделнинг   асосий   тамойиллари   –   яъни,   иқтисоднинг
сиёсатдан   ҳоли   экани,   давлатнинг   бош   ислоҳотчи   бўлиши,   қонун   устуворлиги,   кучли
ижтимоий   сиёсат,   ислоҳотларни   тадрижий   асосда   босқичма   -   босқич   амалга   ошириш
принциплари барчамизга яхши аён. Биз амалга оширилаётган ислоҳотларимизда биринчи
ўринга   инсон   ва   унинг   манфаатларини   қўйдик.   Шунинг   учун   ҳам   бугунги   кунда   ана   шу
жараёнларнинг   моҳиятида   ислоҳот   –   ислоҳот   учун   эмас,   аввало   инсон   учун,   унинг
фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши керак. 2
   
Президентимиз   таъкидлаганларидек,   мамлакатимизда   амалга   оширилаётган   жамики
ислоҳотлар   инсон   учундир.   Суд-ҳуқуқ   ислоҳотлари   ҳам   айнан   инсон   ва   унинг   хуқуқ   ва
эркинликларини ҳимоя қилишга ҳизмат қилади.
Мавзунинг   долзарблиги.   Ҳар   бир   жамиятнинг   иқтисодий   асосларини   ишлаб
чиқариш қуроллари, воситалари ҳамда истеъмол молларидан иборат бўлган мулк ташкил
қилади. Давлат ва жамиятнинг иқтисодий қудрати кўп жихатдан унинг ижтимоий, сиёсий,
маданий   аҳволини   белгилайди.   Шунга   кўра   мулкчилик   шаклидан   қатъий   назар   уни
ривожлантириш, ҳар қандай тажовуз ва талон-торож қилишлардан ҳимоя қилиш ҳар доим
давлатнинг   муҳим   вазифаларидан   бири   бўлиб   келган.   Ў збекистон   Республикасининг
амалдаги   жиноят   қ онунида   мулкни   талон-торож   қ илишнинг   бир   қатор     шакллари   учун
жавобгарлик   белгиланган   б ў либ,   улардан   бири   ўғ рилик   жиноятидир.   Айнан   мавзунинг
долзарблиги   ҳ ам   давлатимиз   томонидан   му ҳ офаза   этиб   келинаётган   мол-мулкларни
яширин   равишда   талон-торож   қ илиниши   ва   мазкур   жиноятнинг   тури   ва   к ў ламини
кенгайиб бораётганлигидадир. 
Ўзганинг  мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ёки ўғрилик иқтисодиёт
соҳасидаги   энг   кенг   тарқалган   жиноятлардан   биридир.   Талон-торож   қилишнинг   барча
шакллари ичида ўғрилик жинояти содир этилиш усули жиҳатидан энг хавфи камроғи деб
топилиши   мумкин:   унда   жисмоний   ёки   руҳий   таъсир   этиш   қўлланилмайди;   айбдор   уни
содир этишда ўзидаги ваколатлардан ва мол-мулкни эгаллашда алдашдан фойдаланмайди.
Айбдор   ҳуқуққа   хилоф   ва   яширин   равишда,   яъни   бошқа   шахслардан   яширин   ҳолда
мулкдорнинг   ҳоҳиш-иродасига   қарши   ўзганинг   мулкини   ўзлаштиради   ва   уни   ўзининг
мулки   сифатида   тасарруф   эта   бошлайди.   Бироқ   ўғрилик,   статистика   кўрсатишича,
ўзганинг   мулкини   талон-торож   қилишнинг   энг   кенг   тарқалган   усулидир   ва   бу   унинг
ижтимоий хавфлилигини оширади.
Иқтисодиёт   сохасидаги   жиноятлар   ва   бошқа   ҳуқуқбузарликлар   мамлакатимизда
амалга оширилаётган  бозор ислоҳотларига  жиддий  ҳавф туғдиради,  бозор иқтисодиётига
1
  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2009 й.
2
  И.А.Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” Тошкент “Маънавият” 2008 й.
4 ҳос   бўлган   ҳусусий   мулкчиликнинг,   бошқа   турдаги   мулкий   муносабатларнинг
шаклланишига   ва   ривожланишига   тўсқинлик   қилади.   Президентимиз   И.А.   Каримов
иқтисодий   жиноятларга   жазо   тайинлашда   жиноят   қонунчилигини   эркинлаштириш,
либераллаштиришга,   алоҳида   эътибор   бериб,   «Жиноят   қонунчилигида   иқтисодий   соҳада
жиноят   содир   этган   шахсларга   нисбатан   иқтисодий   таъсир   чораларини   қўллаш
имкониятларини   кенгайтириш   зарур.   Бу   қонунчилигимизда   иқтисодий   соҳадаги
жиноятлар ва унинг учун жавобгарлик тушунчасини замон талабларига мос равишда ижро
этишга асосланган янгича ёндошувдир» 3
 деган фикрни илгари сурганлар.
Талон-торож   қилиш   билан   боғлик   бўлган   жиноятлар   ичида   ўғриликни   кенг
тарқалганлигини,   бунинг   натижасида   ўзгаларга   ва   давлат   иқтисодиётига   катта   жиддий
зарар етаётганлигини, буни янада чуқурроқ ўрганиб, олдини олиш чораларини кўриш давр
талаби эканлигини инобатга олиб, мазкур мавзуни танладик. 
Битирув   малакавий   ишининг   объекти.   Битирув   малакавий   ишимизнинг   объекти
бўлиб,   аввало,   бугунги   кунда   давлатимиздаги   амалга   оширилаётган   суд-ҳуқуқ   тизимини
изчил   демократлаштириш   ва   либераллаштириш   билан   боғлиқ   масалалар,   шунингдек,
ўғрилик   жинояти   ва   мазкур   жиноятнинг   мазмун   ва   мохияти,   объектив   хамда   субъектив
белгилари,     оғирлаштирувчи   холатларда   ўғрилик   жинояти   учун   жавобгарлик   ва   бундай
жиноятларни олдини олиш билан боғлиқ масалаларни ёритиш ҳисобланади.
Битирув   малака вий   ишининг   ма қ сад   ва   вазифалари.   Ушбу   битирув   малака вий
ишини   ма қ сад   ва   вазифалари   таъкидлаб   ў тилганидек,   жамиятимизда   мулкка
қ аратилаётган   талон-торож   билан   бо ғ ли қ   жиноятларни   олдини   олиш,   ў з   навбатида
ўғ рилик   жиноятига   туртки   б ў лаётган   ҳ олатларни   ани қ лаш   ва   о ғ ирлаштирувчи   ҳ олатлар
сифатида   ба ҳ оланиб   келинаётган   жиноятлар   сонини   камайтириш   б ў йича   назарий   ва
илмий тавсиялар ишлаб чи қ ишни назарда тутади.
Битирув   малака вий   ишининг   а ҳ амияти.   Битирув   малака вий   ишининг   а ҳ амияти
шундан   иборатки,   ушбу   мавзуни   ёритиш   жараёнида   ишлаб   чи қ илган   назарий   ва   амалий
тавсиялардан   тергов   ва   суд   органлари   томонида н   иш   б ў йича   қ онуний   т ў хтамга   келиш
жараёнида   фойдаланишлари   ва   бу   келгусида   қ онунийликни,   адолатни   ў рнатишга   янада
ҳ измат  қ илади деб  ҳ исоблаймиз.
Мавзунинг   ишлаб   чиқилганлик   даражаси .   Ўғрилик   жинояти   тушунчаси   ва
унинг   учун   жавобгарликни   таҳлил   қилишга   асосланган   мазкур   тадқиқотга   бағишланган
фикрлар,   мақолалар,   илмий   ишлар   мавжуд,   бироқ   уларда   айнан   ўғрилик   жиноятига
умумий   тушунчалар   ёритиб   ўтилган.   Жумладан,   М.   Рустамбаев,   М.   Усмоналиев,   П.
Бакунов, А.А.Пионтковский  ва бошқа олимларнинг илмий асарлари ўрганилиб, уларнинг
хулосалари асосида янги фикрлар мужассамлаштирилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мавжуд фикр ва тадқиқотлар ҳуқуқий жиҳатдан
умумий   очиб   берилган.   Шу   боис   ушбу   мавзу   асосида   ўғрилик   жиноятининг
оғирлаштирувчи   ҳолатлари   ва   унинг   учун   жавобгарлик   масалаларини   ёритишга   ҳаракат
қилдик.
Битирув   малака вий   ишининг   ёзилиш   услуби.   Ушбу   ишни   ёзиш   жараёнида
билишнинг   қ иёсий   ҳ у қ у қ ,   манти қ ий   тахлил   қ илиш,   умулаштириш   ва   синтез   қ илиш,
тарихий,   статистик,   систематик   ва   расмий   юридик   методлардан   кенг   фойдаланилди.
Шунинг   билан   бирга,   м авзуни   ёритишда   Ў збекистон   Республикаси   Президенти
И.А.Каримовнинг   асарларида   баён   қ илинган   суд- ҳ у қ у қ   исло ҳ отлари   юзасидан
билдирилган фикр ва муло ҳа залар и га ало ҳ ида эътибор  қ аратилди.
Битирув   малака вий   ишининг   тузилиши.   Ушбу   битирув   малакавий   иши
мураккаб   режа   асосида   тузилган   бўлиб,   кириш,   3   та   боб,   хулоса   ва   фойдаланилган
адабиётлар   рўйхатидан   ташкил   топган.   Киришда   мавзунинг   долзарблиги,   мақсад   ва
вазифалари,   аҳамияти,   объекти,   илмий   ўрганилганлик   даражаси,   ёзилиш   услуби   ҳамда
битирув малакавий ишининг қисқача тузулиши баён қилинган.
3
  И.А.Каримов. А долат –қонун устиворлигида. «Халқ сўзи». 2001 й 30 август
5           I-боб.   «   Ўғирлик   йўли   билан   ўзгалар   мулкини   талон   -   торож   қилиш   жинояти
тушунчаси»   деб   номланиб,   унда   1.1-параграфда   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти
И.А.Каримовнинг   суд-ҳуқуқ   тизимини   изчил   демократлаштириш   ва   либераллаштириш
билан   боғлиқ   билдирган   фикрларининг   ҳуқуқий   аҳамияти,   1.2-   параграфда   Ўзгалар
мулкини талон- торож қилиш жинояти тушунчаси ва мазмун мохияти.
II-   боб   «Ўзгалар   мулкини   ўғрилик   йўли   билан   талон-торож   қилиш   жинояти
тушунчаси ва мазмуни» деб номланиб, 2.1- параграфда Ўғрилик жиноятининг тушунчаси
ва унинг объектив ва субъектив белгилари.
    III-боб   «Оғирлаштирувчи   ҳолатларда   ўғрилик   жинояти   учун   жавобгарлик»   деб
номланиб,   3.1-параграфда Оғирлаштирувчи ҳолатларда ўғрилик жинояти тушунчаси, 3.2-
параграфда   Оғирлаштирувчи   ҳолатларда   ўғрилик   жиноятининг   турлари   ва   мазмуни.   3.3-
параграфда   эса   Оғирлаштирувчи   ҳолатларда   ўғрилик   жинояти   учун   жавобгарлик
масалалари ёритилган. 
 Шуниндек хулосада мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар баён қилинган.
Фойдаланилган   адабиётлар   рўйхатида   эса   мавзунинг   ёритилишида   бевосита   ҳизмат
қилган  раҳбарий  адабиётлар,   қонунлар,   қонуности   норматив-ҳуқуқий   ҳужжатлар,  махсус
адабиётлар рўйхати берилган.
1 боб. Ўғирлик йўли билан ўзгалар мулкини талон - торож қилиш жинояти
тушунчаси.
1.1.   Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг   суд-ҳуқуқ тизимини
изчил демократлаштириш ва либераллаштириш  билан боғлиқ билдирган
фикрларининг ҳуқуқий аҳамияти.
“Инсоннинг   ҳақ-ҳуқуқларини   ҳимоя
қилиш, унинг орзу-умидларини рўёбга
чиқариш учун шарт-шароит яратиш –
бизнинг бош мақсадимиздир”
И.А.Каримов 4
Мамлакатимизда   суд-ҳуқуқ   тизимини   ислоҳ   қилиш   мустақил   республикамизда
аввалданоқ   ижтимоий-сиёсий,   социал-иқтисодий   ислоҳотларнинг   устувор   йўналишига
айланди.   Бунда   асосий   эътибор   инсон   ҳуқуқларининг   самарали   ҳимоя   қилишнинг
кафолати   сифатида   суд   хокимияти   обрўсини   ошириш,   судларнинг   том   маънодаги
мустақиллигини   таъминлаш,   уларни   жазоловчи   органдан   қонун   устуворлигини
таъминловчи,   оддий   одамларнинг   ҳуқуқлари   ва   манфаатларини   ҳимоя   қилувчи   органга
айлантиришга,   ҳокимиятнинг   алоҳида   учинчи   тармоғи   сифатида   бутун   одил   судлов
тизимини қайта кўриб чиқиш ва демократлаштиришга қаратилди. 5
  
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг муҳим
таркибий   қисми   сифатида   чуқур   ислоҳ   этиш   ва   эркинлаштириш   бўйича   янги   концепция
ҳаётга татбиқ қилинди. Судлар  ихтисослаштирилди, фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича
4
  Каримов И.А. Адолат, ватан ва халқ мафаати ҳар нарсадан улуғ. Т:. 1998. б 51.
5
  И.А.Каримов Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор 
мақсадимиздир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза. Т :. 
“Ўзбекистон” – 2010 й 27 январ.
6 алоҳида   судлар   ташкил   этилди,   судлар   суд     қарорларини   ижро   этиш   каби   ўзларига   хос
бўлмаган вазифалардан озод қилинди.
  Жиноий жазо тизимини эркинлаштиришга доир чора-тадбирлар ҳам улкан социал
ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлди. Бунинг натижасида оғир ва ўта оғир тоифадаги
жиноятларнинг  75 фоизга яқини  ижтимоий  хавфи катта  бўлмаган  ва унча  оғир бўлмаган
жиноятлар  тоифасига ўтказилди. Жиноят кодексидаги жиноят содир этган шахс етказган
моддий   зарарни   тўлиқ   қоплаган   тақдирда,   суд   томонидан   унга   нисбатан   озодликдан
маҳрум   этиш   тариқасида   жазо   тайинлашга   йўл   қўймайдиган   нормалар   анча
кенгайтирилди.   Мазкур   ўзгаришлар   қабул   қилинганидан   сўнг   судларнинг   озодликдан
маҳрум этиш тариқасидаги жазони тайинлаши  2006 йилда   2000 йилга нисбатан қарийиб
20 фоизга камайди. Шунингдек, ярашув институти жорий этилгани ҳам бу борада муҳим
роль ўйнамоқда 6
.
Президентимиз   Ислом   Каримовнинг   Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси
қабул   қилинганининг   18   йиллигига   бағишланган   тантанали   маросимдаги   маърузаларида
“энг мураккаб ва маъсулиятли вазифа – бу консепсиянинг ўзини ишлаб чиқишдан иборат
эмас,   албатта.   Энг   асосий   вазифамиз   –   мамлакатимизни   модернизация   қилиш   ва
демократлаштириш   бўйича   бошланган   ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва
кенгайтириш,   биз   ўз   олдимизга   қўйган   юксак   тараққиёт   марраларига   эришиш   бўйича
концепцияда   белгилаб   берилган,   аниқ   мақсадга   қаратилган   йўл-йўриқ   ва   кўрсатмаларни
амалга   оширишнинг   Комплекс   дастурини,   бошқача   айтганда,   шу   йўналишдаги
Стратегияни ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич жорий этишдан иборатдир” деб таъкидлаб
ўтдилар . 7
Жорий   йилда   ишлаб   чиқилган   концепция   бугунги   кун   ижтимоий   ҳаёти   билан
ҳамоҳанг,  айнан   суд-ҳуқуқ  тизимини   ислоҳ  этиш  масалаларига  эътиборнинг  қаратилиши
энг   муҳим   йўналиш   бўлмиш   қонун   устуворлиги   ва   қонунийликни   мустаҳкамлаш,   шахс
ҳуқуқ   ва   манфаатларини   ишончли   ҳимоя   қилишга   қаратилгандир.   Шунингдек
фуқароларнинг суд орқали ҳимояланиш  кафолатлари жиддий тарзда кучайтирилди, ушбу
кафолатдан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришни таъминлаш бўйича катта
кўламдаги чора-тадбирлар амалга оширилди.
Айнан   ушбу   даврда   кассация   инстанцияси   ислоҳ   қилиниб,   суд   ишларини   қайта
кўришнинг   аппеляция   тартиби   жорий   этилгани   ҳам   муҳим   янгилик   бўлди.   Мазкур
ўзгаришларга мувофиқ эндиликда аппеляция инстанцияси ишни янгитдан кўриб чиқишга
юбормасдан, уни ўзи тўла ҳажмда кўриб чиқиши мумкин.
Бугунги кунда фуқаролар қонуний кучга кирган биринчи инстанция суд қароридан
норози бўлган тақдирда, ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кассация инстанциясида, ўз
адвокати   иштирокида   бевосита   ҳимоя   қилиш   имкониятига   эга   бўлишди.   Шу   тариқа
фуқароларнинг   биринчи   инстанция   судларининг   қарорларига   нисбатан   шикоятларини
яширин,   ёпиқ   тарзда   кўриб   чиқиш   таркиби   батамом   тугатилганини   таъкидлаш   лозим.
Амалга   оширилган   ўзгаришлар   таҳлили   шуни   кўрсатадики,   жорий   этилган   янгиликлар
биринчи  инстанция  судлари томонидан  йўл қўйилган  ҳатоларни  ўз вақтида  тузатиш,  суд
фаолиятида сансоларликка йўл қўймасликнинг муҳим кафолатига айланди.
Агар   2000   йилда   суд   ҳатоларининг   деярли   ярми   назорат   тартибида   тузатилган
бўлса,   2009   йил   якунларига   кўра,   бундай   холатларнинг   85   %   дан     ортиғи   аппеляция   ва
кассация тартибида бартараф этилган. 
Ҳозирги   вақтда   мамлакатимизда   прокурор   ва   адвокатнинг   тенглигини,   жиноят   ва
фуқаролик   ишлари   бўйича     суд   фаолиятининг   барча   босқичларида   ўзаро   тортишув
6
  И.А.Каримов   /Асосий   вазифамиз   –   ватанимиз   тараққиёти   ва   халқимиз   фаровонлигини   янада
юксалтиришдир/.   2009   йилнинг   асосий   якунлари   ва   2010   йилда   Ўзбекистонни   ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг   энг   муҳим   устувор   йўналшиларига   бағишланган   Вазирлар   Маҳкамасининг
мажлисидаги маъруза, 2010 йил 29 январь
7
 И.А. Каримовнинг    Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 18 йиллигига 
бағишланган тантанали маросимдаги маъруза 07.12.2010 й.
7 бўлишини   таъминлашга,   одил   судловнинг   сифатида   тезкорлигини   оширишга   қаратилган
кенг кўламли чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Айниқса   2008   йилда   “Адвокатура   институти   такомиллаштирилиши   муносабати
билан   Ўзбекистон   Республикасининг   айрим   қонун   хужжатларига   ўзгартириш   ва
қўшимчалар   киритиш   тўғрисида”–ги   Қонуннинг   қабул   қилиниши   бу   борада   ғоят   муҳим
аҳамият   касб   этди.   Шу   асосда   амалдаги   қонунчилигимизга   суд-ҳуқуқ   тизимини
либераллаштириш,   инсон   ҳуқуқлари   ҳимоясини   таъминлаш   жараёнининг   энг   муҳим
таркибий   қисми   бўлган   адвокатура   мустақиллигини   янада   мустаҳкамлашга   қаратилган
бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу қонунга мувофиқ ҳимоячига жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат
органлари   ва   мансабдор   шахслардан   мутлақо   мустақил   равишда   жиноят   иши
процессининг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам кўрсатиш ҳуқуқи берилгани
эътиборга сазовордир. 
Шу   билан   бирга   ҳимоячининг   кўрилаётган   ишда   иштирок   этиши   учун   ҳуқуқни
муҳофаза   қилувчи   органлардан   ўзига   ижозат   берилгани   тўғрисида   ёзма   равишдаги
тасдиқловчи   хужжат   ва   шунингдек,   ўз   ҳимоясидаги   шахс   билан   учрашиш   учун   рухсат
олиш   мажбуриятини   белгилайдиган   нормалар   жиноят   процессуал   қонунчилигидан
чиқарилди.  Эндиликда  буларнинг  барчаси   учун  -  адвокатлик   гувоҳномаси   ва  адвокатлик
муасссасаси томонидан бериладиган ордернинг ўзи кифоядир 8
.
Қонунда   адвокатнинг   профессионал     фаолиятига   тўсқинлик   қилиш,   унинг   ўз
ҳимояси   остидаги   шахсга   нисбатан   позициясини   ўзгартириш   мақсадида   ҳар   қандай
шаклда   таъсир   ўтказишга     қаратилган   ҳаракатлар   учун   жавобгарлик   белгиланганини
эътироф этиш зарур. 
Шуни   алоҳида   қайд   этиш   лозимки,   жиноий-ҳуқуқий   сохадаги   сиёсатни
такомиллаштиришда   жиноят   ва   жиноят   процессуал   қонунчилигини   янада
либераллаштириш   ва   инсонпарварлик   тамойилларига   мувофиқлаштириш   энг   муҳим
йўналишга айланди.
Ушбу   соҳада   амалга   оширилган   чора-тадбирлар,   хусусан,     2001   йилда   “Жиноий
жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят,
Жиноят-процессуал   кодекслари   ҳамда   Маъмурий   жавобгарлик   тўғрисидаги   кодексга
ўзгартириш   ва   қўшимчалар   киритиш   ҳақида”   ги     Қонуннинг   қабул   қилиниши   улкан
социал ва ижтимоий-сиёсий аҳамият касб этганини алоҳида таъкидлаш лозим.
Мазкур   қонунга   кўра,   жиноятларнинг   таснифи   ўзгартирилди.   Бунинг   натижасида
оғир ва ўта оғир тоифадаги жиноятларнинг қарийиб 75% ижтимоий хавфи катта бўлмаган
ва унча оғир бўлмаган жиноятлар тоифасига ўтказилди. 
Иқтисодиёт соҳасидаги жиноят ишлари бўйича қамоқ ва озодликдан маҳрум этиш
жазолари   ўрнига   жарима   шаклидаги   иқтисодий   санкцияни   қўллаш   имконияти   анча
кенгайтирилди.   Жиноий   жазо   тизимидан;   инсонпарварлик   тамойилларига   мутлақо   зид
бўлган мол-мулкни мусодара қилиш тарзидаги жазо тури чиқариб ташланди. 
Шунингдек,   Жиноят   кодексининг   11   та   моддасига   етказилган   моддий   зарарнинг
ўрни   қопланган   тақдирда   озодликдан   маҳрум   қилиш   тариқасидаги   жазо   қўлланмаслиги
ҳақидаги қоидалар киритилди.
Айтиш   керакки,   жазо   тизимини   либералллаштириш   бўйича   амалга   оширилган
бундай   чора-тадбирларнинг   нақадар   тўғри   бўлганини   ҳаётнинг   ўзи   тасдиқлаб   бермоқда.
Ишончим комил, хўжалик ишлари билан  боғлиқ жиноий ишлар бўйича одамларни қамаш
шарт эмас - бу давлатга жуда қимматга тушади, қолаверса бундай жазо тури маҳкумларни
тарбиялаш ва  қайта тарбиялаш вазифасини ҳал қилмайди. 9
8
 И.А.Каримов  « Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси» Халқ сўзи 2010 йил 13 ноябрь
9
 И.А.Каримов  « Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси» Халқ сўзи 2010 йил 13 ноябрь
8 Жиноий   жазоларни     либераллаштириш   борасидаги   бундай   чоралар   натижасида
Ўзбекистонда   ҳозирги   кунда   қамоқдагилар   сони   жаҳон   миқёсида   энг   паст   кўрсаткични,
яъни   ҳар   100   минг   нафар   аҳолига   166   кишини   ташкил   қилади.   Қиёслаш   учун   айтиш
мумкинки,   Россияда   бу   кўрсаткич   611   кишини,   АҚШ   да   738   кишини   ташкил   этади.
Мамлакатимизда   сўнгги   йилда   озодликдан   маҳрум   қилиш   жойларида   сақланаётган
маҳбуслар   сони   икки   баробардан   кўпроқ   камайганининг   ўзи   ҳам     бу   соҳада   олиб
борилаётган ислоҳотларимизнинг қандай ижобий натижалар бераётганидан далолатдир.
Маълумки,   Ўзбекистонда   2008   йилнинг   январидан   бошлаб   ўлим   жазоси   бекор
қилинди ва унинг ўрнига умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазо тури
жорий этилди.
Мамлакатимизда   ўлим   жазосининг   бекор   қилиниши   халқаро   ҳамжамиятларнинг
катта   эътибор   ва   эътирофга   сазовор   бўлгани   албатта   ижтимоий-сиёсий   аҳамиятга   молик
ўта муҳим воқеадир.  Нуфузли хорижий  экспертларнинг  такидлашига  кўра, ушбу чора  ва
бу   соҳада   юқорида   кўрсатилган   бошқа   бир   қатор   ишларнинг   амалга   оширилиши   билан
Ўзбекистонда  дунёдаги  энг либерал жиноий  жазо тизимларидан  бири яратилди.  Халқаро
экспертларнинг бу борадаги қиёсий таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, умрбод озодликдан
маҳрум қилиш жазоси Германия ва Полшада 5 та, Бельгия ва Россияда 6 та, Данияда 9 та
та,   Швецияда   13   та,   Францияда   18   та,   Голландияда   19   та   жиноят   тури   бўйича
тайинланиши мумкин.
Ўзбекистонда   эса   умрбод   озодликдан   маҳрум   қилиш   фавқулодда   жазо   чораси
бўлиб,   фақат   икки   турдаги   жиноят,   яьни   жавобгарликни   оғирлаштирувчи   ҳолатларда
қастдан   одам   ўлдириш   ва   терроризм   учун   тайинланади.   Ушбу   жазо   тури   бизнинг
мамлакатимизда хотин-қизларга, жиноят содир этган пайтда 18 ёшга етмаган шахсларга ва
ёши 60 дан  ошган эркакларга нисбатан қўлланилиши мумкин эмас.
Президентимиз   И.А.Каримовнинг   "Мустаҳкам   ҳуқуқий   негиз   бўлгандагина   ўзини
оқламайдиган эски тизимни тўла ишонч билан қайта қуриш, маданий бозор иқтисодиётига
эга   бўлган   янги   жамият   қуриш   мумкин.   Республиканинг     барча   аҳолиси   манфаатларини
таъминлашга,   унинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   ҳимоя   қилишга   қаратилган   қонунлар
мавжуд   бўлгандагина   туб   ўзгаришларнинг     кучли   ижтимоий   асослари   яратилади.
Ўзбекистоннинг ёрқин келажагига ишонч  уйғотилади" 10
 деб айтиб ўтганлар, демак сўнги
йилларда қабул қилинаётган жамики суд-ҳуқуқ ислоҳотлари замирида қабул қилинаётган
қонунлар инсон ҳақ-ҳуқуқлари учун ҳизмат қилмоқда.
Маълумки, мамлакатимизда ўтган давр мобайнида дастлабки тергов босқичида суд
назоратини   кучайтириш,   мазкур   соҳада   суд   фаолиятини   либераллаштириш   бўйича   ҳам
кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилганини таъкидлаш лозим.
Бу   борада     “Хабеас   корпус”   институтининг   жорий   этилиши,   яни   2008   йилдан
эҳтиёт   чораси   сифатида   қамоққа   олишга   санкция   бериш   ҳуқуқи   прокурордан   судга
ўтказилиши   принциал   қадам   бўлди.   Ушбу   қарорнинг   ўз   вақтида   ва   пухта   ўйлаб   қабул
қилингани   бугунги   кунда   кўпгина   амалий   мисолларда   ўз   исботини   топмоқда.   Мазкур
институтнинг   амалиётга   татбиқ   этилиши   инсоннинг   конституциявий   хуқуқ   ва
эркинликлари,   унинг   дахлсизлигини   ҳимоя   қилишда   муҳим   омил   сифатида   намоён
бўлмоқда. Ушбу институт жорий этилган 2008 йилнинг январидан буён судлар томонидан
дастлабки тергов органларига 700 мартадан ортиқ ҳолатда мазкур эҳтиёт чорасини қўллаш
рад қилингани ҳам яққол тасдиқлаб турибди.
Мамлакатимизда   жиноий-ҳуқуқий   соҳани   либераллаштириш   борасидаги
ислоҳотлар   ҳақида   гапирганда,   жиноя-процессуал   қонунчилигимизга   киритилган
ўзгартиришларга   мувофиқ   тергов   ва       шахсни   қамоқда   сақлаш   муддатлари
қисқартирилганлигини таъкидлаш лозим.
Шунингдек,   ҳуқуқни   қўллаш   ва   суд   амалиётида   2001   йилдан   бошлаб   ярашув
институти   киритилди   ва   у   самарали   фаолият   кўрсатмокда.   Ярашув   институтининг
10
 И.А.Каримов. "Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида". Т:."Ўзбекистон"нашриёти. 
1995 й. бет 18.
9 талабига   кўра,   ижтимоий   хавфи   катта   бўлмаган   жиноий   қилмишни   содир   этган   шахс
жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берган тақдирда жиноий жавобгарликка
тортилмайди. 
Мазкур   институтнинг   самарадорлиги   ҳамда   ўзбек   халқининг   раҳмдиллиги   ва
кечиримлилик   каби   кўп   асрлик   анъаналарига   мослиги   унинг   изчиллик   билан   кенгайиб
боришига  асос  бўлди.  Ҳозирги  кунда  53  та   жиноят   таркиби  бўйича   ярашув  институтини
қўллаш имконияти назарда тутилган.
Шу   борада   яна   бир   мисолга   эътибор   берайлик.   Ярашув   институтининг   жорий
этилиши   натижасида   ўтган   давр   мобайнида   100   минг   нафарга   яқин   фуқаро   жиноий
жавобгарликдан озод этилди. 11
Сўнгги   йилларда   юртимизда   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи   органлар   фаолиятида
қонунийликни   таъминлаш   борасида   жиддий   ишлар   амалга   оширилди.   Биринчи   навбатда
прокуратура     фаолиятини   ислоҳ   қилиш,   уни   собиқ   тузум   даврида   бўлганидек   партиявий
элита   қўлидаги   жазолаш   қуроли   эмас,   балки   қонунларнинг     қатъий   ижро   этилишини,
мамлакатимизда   демократик   ислоҳотларнинг   изчил   ривожланишини,   инсон   ҳуқуқ   ва
эркинликларини  ишончли  ҳимоя қилишини  таъминлайдиган  органга  айлантириш  бўйича
салмоқли ишлар қилинди.
Масалан,   2001   йилда   янги   таҳрирда   қабул   қилинган   “Прокуратура   тўғрисида”ги
Қонунга   мувофиқ   фуқаролар   прокурор   назорати   объектлар   қаторидан   чиқарилди.   Айни
пайтда   прокуратуранинг   инсон   ҳуқуқ   ва   эркинликлари,   унинг   қонуний   манфаатларига
риоя этилишини таъминлаш учун  масъулияти оширилди.
Шунингдек,   суд   қарорлари   ижросини   тўхтатиб   туриш   ҳуқуқ   прокуратура
ваколатлари   доирасидан   чиқарилди.   Туман   ва   шаҳар   прокурорларининг   эса   тергов   ва
айбланувчини қамоқда сақлаш муддатларини  узайтириш ҳуқуқлари бекор қилинди.
Бугунги   кунда   сиёсий,   иқтисодий,   давлат-ҳуқуқий   муносабатларининг   бутун
тизимини   модернизация   қилиш,   фуқаролик   жамиятини   шакллантириш,   инсон   ҳуқуқ   ва
эркинликларини ҳимоя этиш бўйича олдимизда турган кенг кўламли  вазифалар суд-ҳуқуқ
тизимининг   янада   демократлаштириш   борасида   Президентимиз   томонидан   қуйидаги
ташкилий-ҳуқуқий чораларни амалга ошириш таклиф этилди.
Биринчи.   Бундан   ўн   йил   олдин   қабул   қилинган   амалдаги   “Норматив-ҳуқуқий
хужжатлар тўғрисида”ги  Қонуннинг  янги  таҳририни  қабул  қилишни    яъни,  ўтган  даврда
қонун   ижодкорлиги   жараёни   кенгайгани   ва   мураккаблашгани,   норматив-ҳуқуқий
хужжатларнинг   асосланганига   ва   сифатига     нисбатан   талаблар   сезиларли   даражада
ошгани   бу   соҳада   қонунийликни     таъминлашнинг     янада   самарали   механизмларини
яратишни,   қабул   қилинаётган   норматив-ҳуқуқий   хужжатларни   қонунларга,   социал-
иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар эҳтиёжларига мослаштиришни.
Иккинчи.   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексининг   29-ва   31-
бобларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилди. Бу ўринда судга қадар иш
юритув   босқичида   қўлланиладиган   чоралар,   яъни   лавозимдан   четлаштириш   ва   шахсни
тиббий   муассасага   жойлаштириш   тарзидаги   процессуал   мажбурлов   чораларини   фақат
судъянинг санкцияси асосида қўллаш тартибини жорий этишни.
Ушбу   ваколатларнинг   прокурордан   суд   органларига   ўтказилиши   суриштирув     ва
дастлабки   тергов   жараёнида   суд   назоратини     кучайтириш,   жиноят   процессда   “Хабеас
корпус”   институтини   қўллаш   соҳасини     янада   кенгайтириш   имконини   беради.   Энг
муҳими,  фукароларнинг   ҳуқуқ  ва  эркинликларини     ҳимоя  қилиш  борасида   умумэътироф
этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормаларининг  амалга оширишни таъминлайди.
Учинчи.   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексининг   439-
моддасига   ўзгартириш   киритиш   ва   унга   мувофиқ   биринчи   инстанция   судида   иш   бўйича
хулосани ўқиб эшиттириш мажбуриятини фақат прокурор зиммасига юклашни.
11
 И.А.Каримов  « Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик 
жамиятини ривожлантириш концепцияси» Халқ сўзи 13.11.2010 й. 
10   Чунки   амалдаги   қонунчиликда   давлат   айбловчиси,   яъни   прокурорнинг   суд
мажлисида   айблов   хулосасини   ўқиб   эшиттириш   бўйича   мажбурияти   белгиланмаган.
Шунинг   учун   айблов   хулосаси   кўпинча   судьялар   томонидан   ўқиб   эшиттирилади.   Бу   эса
суднинг   вазифа   ва   мақсадларига   мос   келмайди.   Жиноят-процессуал   қонунчилигига
юқорида   кўрсатиб   ўтилган   норманинг   киритилиши   суднинг   мустақиллиги,   холислиги   ва
беғаразлигини   таъминлашга,   жиноят   процессида   тортишув   принципини   кучайтиришга
хизмат қилади. 
Тўртинчи.   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят-процессуал   кодексининг   321-
моддасидан суднинг жиноят иши қўзғатишга доир ваколатини чиқаришни.
  Маълумки,   жиноят   ишини   қўзғатиш   аввало   суриштирув   ва   дастлабки   тергов
органлари,   жиноий   таъқибни   амалга   оширадиган   бошқа   ҳуқуқ     тартибот   органларининг
вазифаси   ҳисобланади.   Суддан   эса   шахсга   қўйилган   айбловнинг   қонуний   ва   асосли
эканини холис баҳолаш талаб этилади. 
Ваҳоланки,   хозирги   пайтда   суд   томонидан   жиноят   ишини   қўзғатиш   тарзидаги
процессуал ҳаракатни амалга оширилиши     моҳиятан жиноий таъқибнинг ва ундан келиб
чиқадиган   барча   оқибатларни   бошланиши   ҳисобланади.   Бу   эса   судни   жиноий   таъқиб
иштирокчилари тоифасига киритиб қўяди. Айтиш керакки, бундай амалиёт суднинг олий
мақсади бўлган одил судловни амалга ошириш тамойилига мутлақо мос келмайди.
Бешинчи.   Тезкор   қидирув   фаолиятини   амалга   ошириш   принциплари,   асослари,
шакл ва услублари, уни олиб борадиган органлар тизимини белгилаб берадиган “Тезкор-
қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунни қабул қилишни.
  Ушбу   қонуннинг   мақсади   тезкор-қидирув   хусусиятидаги   тадбирларни   ўтказишда
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонунийликка риоя қилишнинг реал
ҳуқуқий   кафолатларини   яратишга   йўналтирилган.   Бу   қонуннинг   қабул   қилиниши
демократик давлатнинг умумэътироф этилган амалиётига мос келади. Таъкидлаш керакки,
бу   қонун   жиноятлар   содир   этилишининг   дастлабки   босқичларидаёқ   уларнинг   олдини
олиш   ва   ўз   вақтида   тўхтатиш   бўйича   чораларни   самарадорлигини,   шунингдек,
суриштирув   ва   дастлабки   терговнинг   сифатини   оширишга   хизмат   қилади.   Айни   пайтда
ҳуқуқни   мухофаза   қилувчи   органларнинг,   авваламбор,   ички   ишлар   идораларининг   бу
соҳадаги фаолиятини янада либераллашувини таъминлашга олиб келади. 
Олтинчи.  Фаол ривожланиб бораётган демократлаштириш жараёнларини инобатга
олган   ҳолда,   Ўзбекистон   Республикасининг   Маъмурий   жавобгарлик   тўғрисидаги
кодексини ҳар томонлама қайта ишлаш ва янги таҳрирда қабул қилишни.
1994   йилда   қабул   қилинган   амалдаги   мазкур   кодексга   ўтган   давр   мобайнида   60
мартадан  кўпроқ  ўзгартириш  ва  қўшимчалар   киритилган.  Унинг  янги  таҳрири  суд-ҳуқуқ
тизимини либераллаштириш муносабати билан маъмурий қонунчилик ва жиноий-ҳуқуқий
сиёсатда   юз   берган   катта   миқёсдаги   принцпиал   ўзгартиришларни   ўзида   тизимли   ва   кенг
кўламли тарзда акс эттириши лозим.
Бундан авваламбор жиноят қонунчилигини тобора либераллаштириш, Яъни, айрим
қонунбузарлик   ҳолатларини   жиноий   юрисдициядан   маъмурий   юрисдицияга   ўтказишни
кўзда   тутиш   зарур.   Кодекснинг   янги   таҳрирда   қабул   қилиниши   бугунги   кунда   ўнлаб
норматив-ҳуқуқий   ҳужжатларда   ўз   аксини   топган   маъмурий   жавобгарликка   оид
қонунчиликнинг унификациалашувини, яъни бирхиллашувини таъминлайди.
Шунингдек,   маъмурий   ҳуқуқбузарликлар   тўғрисидаги   ишларни   кўришнинг
процессуал   механизмларини   такомиллаштириш,   бу   соҳада   қонунийликни   таъминлаш   ва
фуқароларнинг   ҳуқуқларини   ишончли   ҳимоялаш  бўйича   чораларни   ҳам мазкур   кодексда
кўзда тутиш таъкидланди.
Еттинчи . Ривожланган   демократик   давлатлар  тажрибасини   инобатга  олган  ҳолда,
давлат   ҳокимияти   идоралари,   ҳуқуқини   мухофаза   қилувчи   тузилмалар,   шу   жумладан,
прокуратура   фаолиятида   қонунчилик   талабларига   риоя   қилиш   ва   қонун   устиворлигини
таъминлаш   бўйича   адлия   органларининг   ролини   янада   кучайтиришга   қаратилган   янги
ҳуқуқий механизмларни ўрнатадиган хужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни.
11 Адлия   органларининг   ҳуқуқ   ижодкорлиги   соҳаси   ва   ҳуқуқни   қўллаш   амалиётида
ягона   давлат   сиёсатини   ўтказишдаги   ролини   кучайтириш   учун   уларга     зарур   бўлган
тегишли   ваколатларнинг   берилиши   мамлакатимизнинг   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи   ва
назорат органлари тизимида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали
механизимини яратиш имконини беради ҳамда ушбу органлар фаолиятида қонунийлик ва
қонун устиворлигини таъминлашга хизмат қилади.
Саккизинчи.   Жамиятнинг демократия йўлидан ривожланиши ва бу борада амалга
оширилаётган ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан одамларнинг ҳуқуқий онги ва
ҳуқуқий   маданият   даражасига   боғлиқдир.   Юксак   ҳуқуқий   маданият-демократик   жамият
пойдевори ва ҳуқуқий тизимининг етуклик кўрсаткичидир. 12
                Юқоридагилардан   келиб   чиқиб,   айтиш   мумкинки,   суд-ҳуқуқ   ислоҳотлари   ҳар
томонлама эътибор марказида ва инсонларнинг манфаатлари учун хизматда.
1.2.  Ўзгалар мулкини талон - торож қилиш жинояти тушунчаси ва мазмун-мохияти.
Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   жиноят   қонунчилигида   ўзгалар   мулкини
талон-торож қилишнинг махсус тушунчаси тавсифланмаган. Бирок,  талон-торож умумий
тушунчасининг  аҳамияти  сира камаймаган  ҳолда унинг назарий ишлаб чиқилиши  муҳим
аҳамият касб этади. Ўзбекистон Респубпикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ
“Мамлакат иқтисодиётининг  негизини  турли шаклдаги мулк ташкил этади. Мулк мутлоқ
дахлсиз ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади, унга нисбатан ҳар қандай тажовуз
қонунга зид деб топилади”. 13
Улардан   асосийлари,   биринчидан   Ўзбекитон   Республикасининг   янги   Жиноят
Кодексида талон-торожнинг муайян шакллари турлари бўйича муфассал таъриф берилган.
Иккинчидан, талон-торожнинг умумий тушунчаси бир томондан шакли ва туридан қатъий
назар ҳар қандай талон-тарожга ҳос бўлган асосий белгиларни, бошқа томондан унинг ҳар
бир   шакли   ва   тури   учун   умумий   ҳисобланган   белгиларни   жамлайди.   Бу   ўз   навбатида
талон-торожнинг   муайан   шакллари   тахлилини   осонлаштиради,   уларнинг   бошқа   мулкка
қарши   жиноятлардан,   ижтимоий   муносабатларга   қаратилган   тажовузлардан   ва   жиноий
тартибда жазоланмайдиган ҳаракатлардан ажратишга ёрдам беради.
                  Жиноят   ҳуқуқи   назариясида   ўзгалар   мулкини   талон-торож   қилишнинг   умумий
тушунчасига тавсиф бериш муаммосига жиддий эътибор қаратилган.
                  Мазкур   муаммо   бўйича   мавжуд   илмий   қарашлар   тахлили   махсус   адабиётларда
мунтазам ажратиб кўрсатиладиган талон-торож хусусиятларини аниқлаш имкониятларини
беради.   Бундай   белгилар   сифатида   қуйидагилар   ажратилган:     биринчидан,   тажовуз
объекти   сифатида   ижтимоий   мулкий   муносабатлар   кўрсатилиши;   иккинчидан,   тажовуз
предмети   бўлиши   мумкин   бўлган   мулкдорнинг   тасарруфидаги   мулкнинг   мавжудлиги;
учинчидан,   талон-торож   барча   шаклларининг   тахлили   ва   талон-торожнинг   тугалланиш
вақти   белгиларини   ўз   ичига   олувчи   ҳаракатнинг   анча   батафсил   тавсифи;   тўртинчидан,
қонунга   ҳилофлиликнинг   мустақил   белгиси   сифатида   ажратилиши;   бешинчидан,
бепуллик   белгисининг   ажратилиши;   олтинчидан,   талон-торожнинг   субъектив   белгилари
уларнинг  ўзига  ҳос моҳияти  (қасд  ва ғаразли  мақсад)  билан тавсифланишидир.  Ўғрилик,
талончилик ва босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишларини тергов қилишда
ва   судда   кўришда   уларнинг   содир   этилишига   имкон   берган   барча   сабаб   ва   шарт-
шароитларни  аниқлаш  ва бартараф  қилиш  мақсадида  процессуал  қонун асосида  тегишли
чоралар кўрилиши шарт. 14
 
12
 И.А.Каримов  « Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик 
жамиятини ривожлантириш концепцияси» Халқ сўзи 13.11.2010 й.
13
 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Т:., 2009 й.
14
  Ў зР Олий Суди Пленум « Ў згалар мулкини   ўғ рилик, талончилик ва бос қ инчилик билан талон-тарож   қ илиш жиноят
ишлари б ў йича» 14.06.2002 й 10  –сонли қарори  
 
12          Ўзгани мулкини талон-торож қилиш жиноятининг объекти  ўзганинг мулки ва айрим
жиноятларда   инсоннинг   ҳаёти   ва   соғлиги   ҳам   бўлиши   мумкин.   Жабрланувчининг   ёки
бошқаларнинг   йўқлигида   ёки   улар   бор   бўлсада,   уларга   билдирмасдан   ўзганинг   мол-
мулкини   яширин   талон-торож   қилиш   ўғрилик   ҳисобланади.   Борди-ю   жабрланувчи   ёки
бошқалар мол-мулкининг олинаётганлигини кўрган бўлсада, лекин айбдор билдирмасдан
ҳаракат   қиляпман   деб   ўйлаган   бўлса,   бундай   қилмишни   ҳам   ўғрилик   деб   тавсифлаш
лозим.
Ўзганинг   мулкини   яширин   равишда   талон-торож   қилиш   би лан   бошланган,   лекин
жабрланувчи   ёки   бошқа   шахслар   томонидан   сезиб   қолинганлигига   қарамасдан   айбдор
томонидан   мулкка   эгалик   қилиш   мақсадида   уларнинг   ҳаёти   ва   соғлиги   учун   хавфли
бўлмаган   зўрлик   ишлатиб   ёхуд   шундай   зўрлик   ишлатиш   билан   қўрқитиб   қилинган
ҳаракатлар   талончилик   деб,   ҳужум   қилиб   ҳаёти   ёки   соғлиги   учун   хавфли   бўлган   зўрлик
ишлатганда   ёхуд   шундай   зўрлик   ишлатиш   билан   қўрқитганда   эса   босқинчилик   деб
тавсифланади.
Зўрлик   ишлатиш   ҳаракатлари   айбдор   томонидан   ўзганинг   мулкини   яширин
равишда   талон-торож   қилиши   тугагандан   кейин   қўлга   тушишдан   қутилиш   мақсадида
содир   этилган   бўлса,   бундай   ҳаракат   талончилик     ёки   босқинчилик   деб   қаралмайди.
Зўрлик ишлатишнинг  ҳусусияти  ва келиб чиққан  оқибатларига  қараб қилмишни  ўғрилик
деб,   бошқа   жиноятларнинг   белгилари   бўлганда   жиноятлар   мажмуи   бўйича   тавсифлаш
лозим.
Айбдор   томонидан   содир   этилаётган   воқеани   тушунтириб   бериш   қобилиятига   эга
бўлмаган (масалан, ёши жуда кичиклар, руҳий жиҳатдан ақли норосолар, алкоголдан ёки
наркотик моддалардан кучли мастлик даражасида бўлган ёки ухлаб қолган) шахсларнинг
мулкини   ўғирлаш   ўзганинг   мол-мулкини   яширин   равишда   талон-торож   қилиш   деб
тавсифланиши керак.
Жабрланувчининг   эгнида   бўлган   кийими-кечаги,   қўлидаги   ёки   бевосита   ёнида
бўлган сумка, чамадон ва бошқа анжомларидан содир этилган яширин талон-торож қилиш
киссавурлик   деб   ҳисобланади   ва   ЖКнинг   169-моддаси   2-қисми   «а»   банди   билан
тавсифланади. 15
                 Талон-торож умумий тушунчасини аниқ тавсифлашда “Ўзгалар мулкини эгаллаш”
атамасини   бундай   мулкнинг   мулкдор   ёки   бошқа   мулк   эгасининг   тасарруфидан   чиқариш
тушунчаси билан бирга ишлатиш мақсадга мувофиқдир.
                  Бу   фикрнинг   асоси   бўлиб,   биринчидан   “Эгаллаб   олиш”   атамаси   Ўзбекистон
Республикасининг     жиноий   жавобгарликни   кўзда   тутувчи   Жиноят   Кодекси   нормаларида
кўрсатилган барча талон-торож усулларининг моҳиятини ўз ичига олади, иккинчидан, бу
атама   ўғирликнинг   тугаш   вақтини   аниқ   белгилайди   ва   айбдорда   талон-торож   қилинган
мулкни   ўз   иҳтиёрига   кўра   тасарруф   этиш   ёки   ундан   фойдаланиш   имкониятининг
мавжудлигини,   учинчидан   “Тортиб   олиш”   атамаси   “эгаллаш”   атамаси   билан   биргаликда
талон-торож   манбаидан   мулкни   чиқариб   олишнинг   умумий   усулини   ажратиб
аниқлаб,беради.  Шу билан бирга  “мулкини тортиб  олиш” “эгаллаш”  атамасидан  алоҳида
ишлатилганида кўп ҳолларда тўғри келмаслиги мумкин, чунки ушбу атаманинг мустақил
ишлатилиши   талон-торожнинг   мулкни   тортиб   олиб   қўйиш   вақтидан   эътиборан
тугалланган деб ҳисобланади.
                  Талон-торожнинг   бир   неча   усулини   у   ёки   бу   атамалар   бирлигида   кўрсатиш   улар
умумий   усулининг   моҳиятини   ифода   этмасдан,   ўғирлик   муайян   усулларнинг   бир   қадар
тўлиқ рўйхатини ҳосил қилади. Ўзгалар мулкини эгаллаб олиш механизмининг таркибий
қисми   талон-торож   манбаидан   иборат.   Мазкур   белгини   Ўзбекистон   Республикасининг
Конституциясида ва янги Жиноят Кодексида мулкнинг барча шакллари баробар муҳофаза
қилинишини   эътиборга   олган   ҳолда,   ўзгалар   мулкини   мулкдор   ёки   бошка   мулк     эгаси
15
  ЎзР   Олий   Суди   Пленум   «Ўзгалар   мулкини   ўғрилик,   талончилик   ва   босқинчилик   билан   талон-тарож
қилиш жиноят ишлари бўйича» 14.06.2002 й 10-сонли қарори
13 тасаруфидан   чиқариб   олиш   орқали   эгаллаб   олиш,   деб   таърифланса   мақсадга   мувофиқ
бўлади.
                  Бироқ   “тортиб   олиб   қўйиш”   ҳар   доим   ҳам   талон-торож   сифатида   баҳоланиши
мумкин   эмас.   Талон-торож   сифатида   фақат   мулкнинг   мулкдор   ёки   бошқа   мулк   эгаси
тасаруфидан   қонунга   хилоф   равишда   ва   ўрнини   қопламасдан   текинга   олиб   қўйиш
ҳисобланиш мумкин. 
                  Қонунга   ҳилофлилик   шуни   кўрсатадики,   ўзганинг   мулкини   эгаллаш,   олиб
қўйилаётган  предметга  нисбатан  ҳақиқий  ёки тасаввур қилинган  ҳуқуқ мавжуд бўлмаган
ҳолатда содир этилади. 
                 Ўрнини   қопламаслик   олинаётган   предметнинг  нархини   тўлаб  олиш  билан  боғлик
бўлган   эквивалент   олишдан   талон-торож   йўли   билан   олишни   ажратиб   беради.   Нархини
тўлаб   олиш   ҳокимият   ёки   мансаб   ваколатини   суиистеъмол   қилиш   (205-модда)   ва   бошка
жиноятларда учраб туради.
                  Талон-торож   таърифига   қуйидаги   белги,   яъни   мулкдор   ёки   бошқа   мулк   эгасига,
жиноятнинг   объектив   томонига   тегишли   бўлган   ва   талон-торож   оқибатини   таърифловчи
ижобий-моддий зарар етказиш белгиси киритилиши керак.
                 Юридик  адабиётларда  кўрсатилгани  каби, мулкий  зарар  “жабрланувчига  тегишли
нақд мулкнинг етишмаслиги ва камайишида” намоён бўлади. 
                   Талон-торожда ҳамма вақт талон-торож қилинган мулкнинг эквивалент қийматига
тенг моддий зарар етказилади. Бу зарар ижобий моддий зарар деб аталади. У толон-торож
миқдорига   тенг   бўлиб,   унинг   турини   квалификация   қилишни   аниқлайди   ва   шу   сабабли
жиноий-ҳуқуқий   аҳамиятга   эга.   Бундан   ташқари   талон-торож   натижасида   етказилган
зарар   яна   шунда   ифодаланиши   мумкинки,   яъни,   мулкдор   ёки   мулкка   эгалик   қилаётган
шахс талон-торож қилинган нарсанинг қийматидан ортиқ зарар кўриши мумкин.
                        Кўриб   чиқилаётган   объектив   белгилар   билан   бир   қаторда,   шаклланаётган
таърифдан   талон-торожга   хос   бўлган   субъектив   белгиларни   хам   қайд   қилиб   ўтиш
мухимдир.
             Булардан ташқари ушбу белги у ёки бу микдордаги талон - торожни содир этишга
қаратилган   қасдни   аниқлашга   имконият   яратади.   Талон-торожда   иштирокчилик   ва
дастлабки   жиноий   фаолиятни   ёки   бошқа   фақат   туғри   қасд   билан   содир   этиладиган
жиноятлар   хусусиятини   аниқлаш   учун   асос,   талон-торожнинг   мансаб   ваколатини
суиистеъмол   қилиш,   мансабга   совуққонлик   билан   қараш,   транспорт   воситаларини   олиб
қочиш   жиноятларидан   ажратиш   учун   мезон   бўлади.   Кўрилаётган   белги   бевосита   талон-
торожга ҳосдир ва сабабли таърифига киритилиши шарт.
          Талон-торож таътифига киритилган  бошқа унинг субъектив белгиси бўлиб ғаразли
мақсад ҳисобланади. Бу белгилар талон-торожнинг текинхўрлик моҳиятини  кўрсатади  ва
у   айбдорда   ўзгалар   ҳисобидан   бойиш   ниятини   ва   ҳаракатини   уйғотишдан   иборат.   Бу
айбдорга   тегишли   бўлмаган   айбдорнинг   унга   ва   ҳақиқий   ва   на   фараз   қилинган   ҳуқуқи
бўлмаган, яъни, давлат томонидан ўрнатилган моддий неъматларни тақсимлаш тартибини
бузган   ҳолда   содир   этишдан   иборат.   Булардан   ташқари   кўрсатилган   белгилар,   кўп
ҳолларда,  талон-торожни   аралаш   таркибли  жиноятлардан  ажратиш   мезони   бўлиб  ҳизмат
қилади. Шунинг учун ғаразли мақсадни талон-торож таърифида кўрсатиш керак.
        Юқоридагиларни ҳисобга олиб, талон-торожга қасддан, ғаразли, ҳуқуққа ҳилоф ва
ўрнини қопламасдан ўзгалар мулкини эгаллаб, мулқдор ёки бошқа мулк эгаси ихтиёридан,
уларга   ижобий   моддий   зарар   етказиб   олиб   қўйиш   деб   таъриф   бериш   мумкин.   Жиноят
қонунчилигида   ўзгалар   мулкини   талон-торож   қилиш   тушунчаси   таърифининг   йўқлиги
жиноий   ишларни   кўриб   чиқишга   салбий   таъсир   кўрсатмокда.   Айнан   шу   сабабли   суд
амалиётининг   жиноятларни   квалификация   қилиш   жараёнида   камчиликларга   йўл
қўйилмокда. Судлов амалиётини ўрганиш судлар ўзгалар мулкини ўғрилик, талончилик ва
босқинчилик билан талон-торож қилиш жиноят ишлари бўйича қонунларни асосан тўғри
қўллаётганлигини кўрсатди. Шу билан биргаликда уларнинг амалий иш фаолиятида баъзи
14 бир   ҳато   ва   камчиликлар   учрамоқда.   Бир   қатор   муоммолар   бўйича   қонун   талабларини
тушунишда бир ҳиллик мавжуд эмас. 16
  Ушбу   тоифадаги   жиноят   ишларини   кўраётганда   суд   амалиётида   йил   қўйилаётган
ҳатоликлар   ва   муоммоларни   бартараф   қилиш   ва   судлов   фаолиятиии   такомиллаштириш
мақсадида   Ўзбекистан   Республикаси   Олий   судининг   Пленуми   тергов   ва   судларга
қарорлар қабул қилган.
                  Жиноятларни   очишнинг   техник   воситалари   тараққий   этиш   билан   криминалистик
билимлар   кенгайиб,   илмий   ишларда   жиноятларни   тергов   қилиш   бўйича   тактик
тавсияномалар   берила   бошланди.   И.Якимов   ва   В.Громовларнинг   ўтган   асрнинг   30-
йилларида яратган ишларида жиноятларни тергов қилиш методикаси тилга олиб ўтилган.
Ушбу   мақолада   сўз   юритилган   “ўзгалар   мулкини   талон-торож   қилиш”   деганда   биринчи
навбатда ўғрилик, фирибгарлик, талончилик ва босқинчилик англашилади. 
                  Ушбу   жиноятлар   бошқаларидан   содир   этиш   усули   бўйича   фарқланади.   Талон-
торожнинг   бошқа   турлари   ЖКда   жиноятни   содир   этиш   субъекти   (ўзлаштириш   ёки
растрата) ёҳуд жиноий тажовуз объекти бўйича ажратиб кўрсатилган.   
         1930 йилларда биринчи марта талончилик ва босқинчилик жиноятини тергов қилиш
методикалари   ишлаб   чиқилган.   Ҳуқуқ   институтлари   тингловчилари   учун   чиқарилган
криминалистика  дарслигининг бир боби шу мавзуга бағишланган. Бу методика  ўша давр
учун ўта оддий тавсифланган эди.
                  Бундан   ташқари   жиноятни   содир   этиш   субъекти,   вақти   ёки   жойи,   шунингдек,
жабрланувчининг   шахси   бўйича   ажратиб   кўрсатилган   ҳусусий   методик,   криминалистик
тавсиялар   комплекси   яратилмоқда.   Бунда   фақат   талончилик   ва   босқинчилик   қўшиб
ўрганилиши   мумкин.   Аммо   кейинги   вақтларда   ўзгалар   мулкини   талон-торож   қилиш
жиноятининг   барча   турларини   криминалистик   методиканинг   битта   мавзусига
бирлаштириш мумкинлиги туғрисида тез-тез гап сўзлар бўлмокда. 
Оҳирги   жиноят   турини   эътиборга   олмайдиган   бўлсак,   қолган   турларнинг
бирлаштирилиши асослидир. Зеро, жиноятларнинг ушбу турларини тергов қилишда типик
вазиятлар юзага келади, терговчи амалга оширадиган ҳаракатлар алгоритми такрорланади.
Бу жиноятларни тергов қилишда терговчи ички ишлар органларининг бир ҳил ҳизматлари
билан   ҳамкорлик   қилади,   бир   ҳил   тергов   ҳаракатларни   амалга   оширади.   Ҳар   бир
жиноятни тергов қилишда бу ҳаракатларни амалга ошириш тактикасида, баъзи бир ўзига
ҳосликларни   ҳисобга   олмасак,   айтарлик   фарқи   йўк.   Терговчи   бу   аснода   бир   ҳил   махсус
билимлардан фойдаланади.
              Ушбу мавзуни ўрганиш ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятларини тергов
қилишнинг   сифат   жиҳатидан   янги   умумий   криминалистик   методикаси   бўлиши   лозим.   У
ҳам   худди   умумий   методика   сингари   дастлабки   билимлар   тоифасига   киради.   Мазкур
методиканинг роли шундан иборатки, у конкрет масалаларни ҳал этишда фойдаланадиган
умумий   характердаги   ахборот   манбаи   бўлиб   хизмат   қилади.   Ушбу   билимлар
муаммоларини   белгилашга,   қидирув   соҳаси   ва   стратегиясини   аниқлашга   муаммоларини
ҳал этиш воситаларини танлашга, тадқиқ этилаётган вазият характерини аниқлашга имкон
яратади.   Ўғрилик,   талончилик   ва   босқинчилик   билан   талон-торож   қилиш   жиноят
ишларини   тергов   қилишда   ва   судда   кўришда   уларнинг   содир   этилишига   имкон   берган
барча   сабаб   ва   шарт-шароитларни   аниқлаш   ва   бартараф   қилиш   мақсадида   процессуал
қонун асосида тегишли чоралар кўрилиши шарт. 17
 
                  Амалда   “ўзгалар   мулкини   талон-торож   қилиш   жиноятларни   тергов   қилиш
методикаси”   мавзуси   ушбу   гурухдаги   жиноятларнинг   айрим   турлари   бўйича   ўтиладиган
машғулотлар тизимидан иборат.
16
  ЎзР   Олий   Суди   Пленум   «Ўзгалар   мулкини   ўғрилик,   талончилик   ва   босқинчилик   билан   талон-тарож
қилиш жиноят ишлари бўйича» 10- сонли ыарори 14.06.2002 й
17
  ЎзР   Олий   Суди   Пленум   «Ўзгалар   мулкини   ўғрилик,   талончилик   ва   босқинчилик   билан   талон-тарож
қилиш жиноят ишлари бўйича» 10-сонли қарори 14.06.2002 й  
15                   Алоҳида   жиноят   турлари   бўйича   криминалистик   методикани   ўрганишга   бўлган
бундай ёндашув мақсадга мувофиқроқ кўринади, зеро бўлғуси терговчилар учун уларнинг
келажакдаги фаолиятининг ўзига ҳослигини очиб берувчи, иш фаолиятига яқин билимлар
жуда зарур. Чунки улар келажакда айнан ўғирлик, фирибгарлик, талончилик, босқинчилик
сингари кенг тарқалган жиноятлар бўйича тергов олиб борадилар.
         Аммо ўзгалар мулкини талон-торож қилиш жиноятларни тергов қилишнинг умумий
методикаси мавжуд бўлиб қолишга хақлидир. Криминалистиканинг тараққиёт йўли шуни
кўрсатадики, криминалистиканинг у ёки бу бўлими бўйича  умумий тавсияларни  жамлаш
жараёни  кечмокда,  кейин  эса ушбу тавсияларни  битта  умумий  назарияга  ёки  методикага
жамлаш   жараёни   бошланади.   Ўтган   асрнинг   80-йилларидаёқ   И.Лузгин   “ҳусусий
методикаларни ишлаб чиқиш бир қанча жиноят турларини тергов қилишда умумий ўзига
ҳосликларни аниқлаш ҳамда терговнинг вазиятга оид моделларини кўриш йўлидан бориш
лозим” деб ёзган эди.
                 Терговнинг янада умумийроқ методикаларини ишлаб чикиш учун шарт-шароитлар
ушбу синфга кирувчи кўринишлар ўртасидаги диалектик алоқада жойлаштирилган. Мана
шу алоқа илмий англашнинг тегишли стратегиясини аниқлайди.
                 Шундай қилиб, умумий гурухга оид методика яратиш учун объектив шарт-шароит
мавжуд, чунки битта методикада бир қанча жиноят турлари бирлаштирилган. Бу методика
ўзгалар мулкини талон-торож қилиш  жиноятларни  тергов  қилиш  методикасидир.  Бундай
методика   маълум   воқеаларни   тадқиқ   этиш   ўғирлик,   фирибгарлик,   талончилик,
босқинчилик   сингари   элемент   сифатиди   ушбу   гурухга   кирувчи   жиноятларни   тергов
қилишнинг   барча   ҳолатларида   қандай   ҳолатлар   белгиланиши,   уларни   аниқлаш   ва
исботлаш   бўйича   қандай   ишлар   ташкиллаштирилиб,   амалга   оширилаётганлиги,   бундай
тоифадаги вазиятларга  ҳос бўлган шароитларда терговчи ўзини қандай тутиши лозимлиги
туғрисидаги   ахборотни   ўзида   мужассам   этган   қоидаларни   қамраб   олиши   керак.   Бундай
методика   ишлаб   чиқилгандан   кейин   юзага   келган   турларга   оид   методикалар   (масалан,
ўғриликни   тергов   қилиш),   шунингдек   ушбу   гуруҳга   кирувчи   турли   ҳаракатлар   (масалан,
чўнтак кесарликни тергов қилиш) шу асосда такомиллаштирилади.
  2 боб. Ўзгалар мулкини ўғрилик йўли билан талон-торож қилиш жинояти
тушунчаси ва мазмуни.
2.1.  Ўғрилик жиноятининг тушунчаси  ва унинг объектив ва субъектив белгилари.
              Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодексининг   169-моддасида   ўғрилик   тушунчаси
берилган.   Унга   биноан,   ўғрилик,   яъни   ўзганинг   мол-мулкини   яширин   равишда   талон-
торож   қилишдир. 18
  Ўғрилик   талон-тарожнинг   энг   кўп   тарқалган   шаклидир.   Бунга   сабаб
аввало,   тергов   амалиётида   ўғриликни   очиш   фоизларининг   унча   катта   эмаслиги   бўлса
керак,   чунки   ўғрилик   яширин   равишда   содир   этилади,   бу   эса   жиноятнинг   ижтимоий
хавфлилик даражасини анча оширади, унинг очилишини қийинлаштиради.   
       Ўзганинг  мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ёки ўғрилик иқтисодиёт
соҳасидаги   энг   кенг   тарқалган   жиноятлардан   биридир.   Талон-тарож   қилишнинг   барча
шакллари ичида ўғрилик жинояти содир этилиш усули жиҳатидан энг хавфи камроғи деб
топилиши   мумкин:   унда   жисмоний   ёки   руҳий   таъсир   этиш   қўлланилмайди;   айбдор   уни
содир этишда ўзидаги ваколатлардан ва мол-мулкни эгаллашда алдашдан фойдаланмайди.
Айбдор   ҳуқуққа   хилоф   ва   яширин   равишда,   яъни   бошқа   шахслардан   яши рин   ҳолда
мулкдорнинг   хоҳиш-иродасига   қарши   ўзганинг   мул кини   ўзлаштиради   ва   уни   ўзининг
мулки   сифатида   тасарруф   эта   бош лайди.   Бироқ   ўғрилик,   статистика   кўрсатишича,
ўзганинг   мул кини   талон-торож   қилишнинг   энг   кенг   тарқалган   усулидир   ва   бу   унинг
ижтимоий хавфлилигини оширади.
18
  Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси. Т:.  2008 й 
16 Ўғрилик жиноятининг  объекти  ўзганинг мулкидир. Мулк сифатида фақатгина ихтиёрий
ҳолатдаги   ва   шаклдаги,   иқтисодий   қийматга   эга   бўлган   товар-моддий   бойликлар,
шунингдек,   нарх нинг   умумий   эквиваленти   сифатида,   махсус   товар   сифатида,   бошқа
турдаги мулк нархини акс эттирувчи пул ҳисобланиши ло зим. 
Шуни таъкидлаш жоизки, ўғрилик учун ўзганинг эгалигида бўлган мулкни олиб қўйиш
хосдир.   Бироқ   ўғрилик   айбдорнинг   мулкка   нисбатан   тасарруф   этиш   ва   фойдаланиш
ҳуқуқидан   ташқари   бошқа   муайян   ҳуқуқи   бўлган   мулкни   ўғрилаш   ва   эгал лашга   ҳам
қаратилиши   мумкин.   Бу   ерда   ишлаб   чиқаришда   ишчи   томонидан   ҳ ом   ашёни   ёки   тайёр
маҳсулотни,   жабрланувчи   томо нидан   вақтинча   қараб   туришга   ташлаб   кетилган   мулкни,
мага зинда   кийиб   кўриш   учун   олинган   мулкни,   аравакашга   етказиб   бериш   учун
топширилган мулкни ўғрилаш назарда тутилмоқда. 
  Объектив   томондан   ўғрилик   ўзганинг   мулкини   яширин   равишда   талон-торож
қилишда ифодаланади. 
Талон-торож   қилишнинг   яширинлиги   деганда ,   жиноят   мол-мулк   эгаси   ёки   мол-
мулк ишониб топширилган ёхуд ихтиё рида турган шахс га сездирмасдан ёки мулкдор ёхуд
мол-мулк нинг   талон-торож   қилинишидан   манфаатдор   бўлмаган   бошқа   шахслар   йўқ
вақтида содир этилиши тушунилади.
Бироқ   барча   ҳолатларда   талон-торож   қилишни   яширин   деб   ҳисоблаш   учун,   ўзаро
боғлиқ бўлган иккита: объектив ва субъек тив мезонни таҳлил қилиш ва баҳолаш лозим.
  Талон-торож қилиш усулини баҳолашнинг   объектив ме зони  шундан иборатки, мол-
мулкни   очиқдан-очиқ   талон-торож   қилиш   атрофдаги   шахс ларнинг   кўзи   олдида   содир
этилган   бўлса-ю,   атрофдагилар   буни   англамаса   (масалан,   айбдор   бировнинг   ча мадо нини
эгаси   йўқлигидан   фойдаланиб   атрофдагиларнинг   кўзи   олдида   ўғирлайди,   бунда   жиноятчи
атрофдагилар   у   ўз   чамадо нини   олиб   кетяпти,   деб   ўйлашларига   ишонади   ва   ҳоказо),   бу
ҳолда   қилмиш   ўзганинг   мулкини   яширин   равишда   талон-торож   қилиш   деб   ҳисоб ланиши
лозим. Агар мулк эгаси ёки мол-мулк ихтиёрида бўлган ёхуд у ишониб топширилган шахс
талон-торож қилиш чоғида ҳо зир бўлса-ю, аммо талон-торож содир бўла ётганини тушуниб
ет маса,   шахснинг   қилмиши   (масалан,   мол-мулк   эгаси,   қоровул   ухла ётган   бўлади   ёхуд
алкогол   ёки   наркотик   мастлик   ҳолатида   бўлиб,   мол-мулк   талон-торож   қилинаётганини
англаб етмайди) ўғрилик деб квалификация қилинади. Жиноятни содир этиш объектив ме -
зонлари   баҳосига   асосланиб,   бу   ерда   та лон-торожликни   яширин   деб   топишнинг   бир   неча
усуллари   мав жуддир.   Улардан   биринчиси,   амалиётда   кўпроқ   учрайдиган   шакли,   яъни
умуман   гувоҳлар   мав жуд   бўлмаганда,   масалан,   қўриқланмаётган   товар-моддий   қиммат -
ликлари   улгуржи   базаси   омборидан   кечаси   ёки   эгаси   уйда   бўлма ганда   ўғрининг   қулфни
бузиб ўғирлашидир. Иккинчиси, эгаси ёки бошқа шахслар бўлса ҳам, уларга билдирмасдан,
яширин равишда мол-мулкни талон-торож қилиш, масалан, чўнтак ўғриликлари ва ҳоказо.
Бундай   ҳо латларда   ўғрилик   камдан-кам   ҳолатларда   адашиб   мулкни   ошкора   талон-торож
қилиш, талончилик деб топилиши мумкин.
  Объектив   мезонларга   асосланиб   талон-торож   қилиш,   агар   айбдор   ўзганинг   мулкини
мулк   эгасининг   бевосита   ўзидан   ёки   унинг   иштирокида,   жабрланувчи   содир   бўлаётган
жиноий   ҳара катларни   англамаган   ҳолатда   бўлганида   (қаттиқ   уйқу,   хушдан   ке тиш,   қаттиқ
маст   ҳолат   ва   бошқалар)   содир   этилса   ҳам,   яширин   деб   ҳисобланади.   Ва,   ниҳоят,   ушбу
мезондан   келиб   чиқиб,   суд-тергов   амалиётида   айбдор   томонидан   ҳамманинг   кўз   ўнгида
мулкни   қону ний   эгаси   сифатида   олиши   ва   бошқа   шахслар   ушбу   ҳаракатлар   ноқонуний
характерга  эга эканлигини англамагани  ҳолда ўзганинг мол-мулкини қасддан талон-торож
қилиш   яширин   равишда   деб   ҳисобланади.   Бундай   ҳолатлар   кўпинча,   масалан,   темир   йўл
ваго нидан   товарлар   туширилаётг анда   айбдор   юк   туши рувчи   сифатида   келиб   қандайдир
буюм (яшик, қоп)ни олади ва ўзининг фойдасига айлантиради ёки айбдор вокзал ёхуд аэро -
портда қаровсиз қолган буюмларни унинг эгаси сифатида келиб, олиб кетади.
Ўғри   томонидан   ўзганинг   мулки   ноқонуний   равишда   олинаёт ганлигини   ва   бунинг
содир   этилишини   англамайдиган   ёки   ушбу   ҳолат   бўйича   гувоҳлик   бера   олмайдиган
шахслар,   масалан,   болалар   ёки   ақлий   заиф   шахслар   борлигида   ўғрилик   қилиши   ҳам
17 яширин ҳисобланади.
Шунингдек,   айбдорни   ўзининг   яқин   кишилари,   қариндош лари,   ҳамкасблари   олдида
қилмишини   англаган   ҳолда,   бироқ   уларни   жим   юришига   ишониб   содир   этган   ўғирлиги
ҳам яширин сифатида квалификация қилинмоғи лозим.
  Талон-торож   қилишни   яширин   деб   баҳолашнинг   субъ ектив   мезони   ўғрининг
жиноятда   иштироки   бўлмаган   барча   шахслардан   яширин   ҳолатда,   уларни   содир   этилган
ўзганинг   мул кини   талон-торож   қилишдан   хабари   йўқ,   деган   ички   ишончи   ҳи собланади.
Шахснинг   ўзи   томонидан   содир   этилаётган   талон-то рожнинг   яширин,   бошқаларга
билдирмасдан   содир   этилганлиги   тўғрисидаги   субъектив   ишончи   жиноятнинг   реал
ҳолатларига мос келадиган объектив фактларга асосланмоғи лозим. Улар турли хил бўлиши
мумкин: жиноят содир этилаётган  жойда ҳеч ким нинг мутлақо мавжуд эмаслиги,  объектни
қўриқлаётган   қоровул нинг   ухлаб   ётиши,   ҳеч   қандай   ваколатлар   бермаган   ҳолда   илк   бора
учрашган шахсга вақтинча қолдирилган мулкни ўғирлаш ва ҳоказо.
Шундай   қилиб,   барча   ҳолатларда   ўғриликни   яширин   деб   то пишнинг   ҳал   қилувчи
аҳамияти   бу   ҳолатни   айбдорнинг   ўзи   томо нидан   баҳоланиши   ҳисобланади.   Шунингдек,
агар   айбдор   яширин   ҳаракат   қилдим   деб   ҳисобласа,   лекин   ўғрилик   факти   ким   томони -
дандир   англанган   бўлса   ҳам   айбдор   ҳаракатлари   ўғрилик   сифа тида   квалификация
қилинади.   Масалан,   транспорт   воситасидаги   киссавурлик,   агар   уни   кимдир   узоқдан
кузатиб   турган   бўлса   ҳам   шундайлигича   қолаверади.   Бироқ,   агар   ўғри   қилаётган   ишни
кимнингдир жиноий ҳаракат эканлигини англаб етганини билиб қолса, у ўз ҳаракатларини
тўхтатиб,   ўғрилик   содир   этилган   жой дан   яширинса,   бунда   қилмиш   ЖК   169-моддаси
тегишли   қисми   ва   25-моддаси   2-қисми   билан   квалификация   қилинадиган   ўғриликка
суиқасд   қилиш   ҳисобланади.   Агар   айбдор   худди   шундай   объектив   ва   субъектив
ҳолатларда,   мулкка   дахл   қилаётганлигини   учинчи   шахслар   билиб   қолганлигини   сезиб
қолса,   бироқ   жиноятнинг   му айян   ҳолатларидан   фойдаланиб   уни   охиригача   етказса   ва
ўғир ланган буюмлар билан яширинишга ҳаракат қилса, унда у ўзганинг мулкини ошкора
талон-торож қилганлик учун жавоб гарликка тортилади. 19
 
  Мулкни   яширин   равишда   олиш   ўғриликнинг   зарурий   белгиси   ҳисоб ланади.   Ушбу
қилмишни квалификация қилишда  ка т та   аҳамият  касб этадиган белгилардан бири унинг
талон-торож   қилишнинг   зўрлик   ишлатмайдиган   усули   эканлигидир.   Бундан   яширин   ра -
вишда мулкни олиш зўрлик ишлатиш билан амалга оширилса ёки зўрлик мулкни олишга
сабаб   бўлган   бўлса,   қилмишни   ўғрилик   тариқасида   квалификация   қилиш   мумкин   эмас
деган   хулоса   келиб   чиқади.   Шунингдек,   ушбу   ҳолатга,   мулкни   яширин   равишда   олиш,
зўрлик   ишлатиш   йўли   билан   жабрланувчини   айбдорнинг   жиноий   ҳаракатларини
кузатишдан маҳрум қилиши (қамаб қўйиш, бошқа жойга олиб бориш) ҳам киради. Ушбу
ҳаракат ларни   зўравонлик   ишлатиш   характерига   қараб   ЖК   164   ёки   166-моддалари   билан
квалификация қилиш лозим.
Шуни   таъкидлаш   лозимки,   шахсни   ожиз   ҳолатга   келтириш   мақсадида   унинг
организмига   соғлиғи   ва   ҳаёти   учун   хавфли   бўлган   кучли   таъсир   қилувчи   воситаларни
киритиш   ва   бунинг   натижасида   давлат,   жамият   ёки   шахсий   мулкни   эгаллаб   олиш   та -
лончилик тариқасида квалификация қилиниши лозим. Агар шу мақсадларда жабрланувчи
организмига   ҳаёт   ва   соғлиқ   учун   хав фли   бўлмаган   воситаларни   киритса,   ушбу   қилмиш
келиб чиқади ган оқибатларига боғлиқ равишда зўрлик ишлатиш орқали ўғирлик ёки ушбу
жиноятга   суиқасд   сифатида   квалификация   қи линмоғи   лозим.   Шу   ўринда,   агар   зўрлик
ишлатиш ҳаракатлари айбдор томонидан ўзганинг мулкини яширин равишда талон-то рож
қилиш тугагандан кейин қўлга тушишдан қутулиш мақса дида содир этилган бўлса, зўрлик
ишлатишнинг   хусусияти   ва   ке либ   чиққан   оқибатларга   қараб   қилмишни   ўғрилик   деб,
бошқа   жи ноятларнинг   белгилари   бўлганда   жиноятлар   мажмуи   бўйича   ква лификация
қилиш лозим.
  Жиноятчи   ўзгалар   мулкини   ўғрилик   билан   эгаллаган   ва   ун дан   ўз   ҳ оҳишича
фойдаланиш ёки уни ишлатиш имкониятига эга бўлган вақтдан бошлаб, ўғрилик жинояти
19
  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар  Т:. 2008 й
18 тугалланган  ҳисобла нади .
Ўғирланган   мулкка   нисбатан   тасарруф   этишнинг   реал   имконияти   деганда,
жиноятчига   мулкка   нисбатан ,   мулкнинг   қо нуний   эгасига   тегишли   бўлган   комплекс
ҳуқуқларни   амалга   оши ришга   имконият   берадиган   объектив   жиҳатдан   мавжуд   муноса -
батлар ва атрофдаги ҳолатлар тушунилади.   Объектив  жиҳатдан мавжуд муносабатлар  бу
ўринда   ўзининг   объектив   белгилари   бўйича   жиноятчига   сездирмасдан   содир   этганлиги
тўғрисида   ху лоса   чиқаришга   асос   бўладиган   ҳолатлар,   яъни   ҳеч   кимни   қувма ганлиги,
хавотирнинг  йўқлиги,  мулкни  сездирмасдан  қўриқлана ётган  ҳудуддан  олиб чиқиб  кетиш
кабилар   тушунилади.   Бошқача   айтганда,   яшириш   талон-торож   қилишнинг   тугалланган
вақтини   аниқлашда   айбдорнинг   субъектив   тасаввури   муҳим   аҳамият   касб   этади.   Бунда
объектив реалликдаги ҳолатларга асосланиб ўзида ўғриланган нарсага нисбатан тасарруф
этиш ва фойдаланиш им конияти мавжуд деб ўйлайди. 
  Субъектив   томондан   ўғрилик   тўғри   қасд   билан   содир   эти лади.   Айбдор   олинган
ўзганинг   мулкининг   нафақат   ноқонунийли гини   ва   қайтариб   берилмаслигини,   балки   ўз
ҳаракатларининг   яширин   усулларини   ҳам   тушуниб   етади.   Унинг   мулкни   эгаллаб   олиш
мўлжали   худди   ана   шунга   асосланади.   Шу   билан   бирга   айб дор   ушбу   жиноятнинг
субъектив   томонининг   зарурий   белгиси   ҳисобланувчи   ғаразли   (ноқонуний   равишда
бойликка эга бўлиш) мақсадини ҳам кўзлайди.
  Ушбу   жиноятнинг   субъекти   14   ёшга   тўлган   ҳар   қандай   ақли   расо   жисмоний   шахс
бўлиши мумкин. 20
Шуни таъкидлаш лозимки, мулкни яширин талон-торож қи лиш ўғирланаётган мулкка
нисбатан   уни   тасарруф   этиш,   бошқа риш,   етказиб   бериш   ёки   сақлаш   бўйича   муайян
ваколатларга   эга   бўлган   шахс   томонидан   содир   этилган   бўлса,   унда   қилмишни   ЖК   167-
моддаси бўйича квалификация қилиш лозим.
  Шарҳланаётган   модданинг   биринчи   қисми   бўйича   жиноий   жавобгарлик   фақатгина
ташкилотлардан,   муассасалардан   ва   кор хоналардан   ҳ одим   томонидан   ўғирланган
мулкнинг умумий   қиймати   энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан юқори бўлганда
келиб   чиқади.   Акс   ҳолда   шахс   Маъмурий   жавобгарлик   тўғрисидаги   кодекснинг   61-
моддасига   мувофиқ   жавобгарликка   тортилади.   Агар   ўғирланган   мулкнинг   умумий
қиймати     Маъмурий   жавобгарлик   тўғрисидаги   кодекснинг   61-моддаси   3-қисмида
кўрсатилган   миқдордан   ошиб   кетмаса,   неча   маротаба   майда   ўғрилик   содир
этилганлигидан   қатъи   назар,   шахс   фақатгина   маъмурий   жавобгарликка   тортилади.   Шу
билан   бирга,   агар   ўғрилик   фуқароларнинг   мулкига   нисбатан   амалга   оширилган   бўлса   ва
ўғирланган   мулкнинг   умумий   сум маси   Маъмурий   жавобгарлик   тўғрисидаги   кодекснинг
61-моддаси   3-қисмида   кўрсатилган   миқдордан   ошиб   кетмаса   ҳам,   қилмишни   жиноят
сифатида шарҳланаётган модданинг биринчи қисми бўйича квалификация қилиш лозим. 
“Бироқ,   талон-торож   миқдори   энг   кам   ойлик   иш   ҳақининг   беш   бараваридан   ошмаган
ҳар бир ҳолда суриштирув, тергов орган лари ва судлар айбланувчининг (судланувчининг)
шахсига   оид   маълумотларни   ҳамда   моддий   зарарнинг   қопланганлигини   ино батга   олган
ҳолда   жиноят   ишини   Жиноят   кодексининг   65   ва   66-моддаларига   асосан   тугатиш
масаласини муҳокама этиши керак”
Ўғирланган   мулкнинг   миқдори   ҳуқуқбузарлик   содир   этилган   кунда   амалда   бўлган
Республикада  белгиланган  энг  кам   ойлик   иш  ҳақи  миқдоридан   келиб  чиқиб   аниқланади.
Ўғирланган   мулкнинг   қийматини   аниқлашда   ишнинг   муайян   ҳолатларига   қараб,
ҳуқуқбузарлик содир этилган кундаги шартномавий, бозор, биржа баҳоларига асосланиш
ло зим. 
  
20
  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига шарҳлар Т:.2008 й.
19 3-боб. Оғирлаштирувчи холатларда ўғрилик жинояти учун жавобгарлик.
3.1 Оғирлаштирувчи ҳолатларда ўғрилик жинояти тушунчаси .
Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодекси   169-моддасинининг   қуйидаги
қисмларини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади.
ЎзР  ЖК 169-модда 2-қисмида :
а)   жабрланувчининг   кийими,   сумкаси   ёки   бошқа   қўл   юкидаги   ашёга   нисбатан
(киссавурлик);
Жабрланувчининг   кийими,   сумкаси   ёки   бошқа   қўл   юкидаги   ашёга   нисбатан   содир
этилган   ўғрилик   (киссавурлик)   республикамизнинг   жиноят   қонунига   янги   киритилган
оғирлаштирувчи   ҳолатдир.   Киссавурликнинг   ижтимоий   хавфлилиги:   биринчидан,   унинг
анча кўп тарқалганлиги билан;
иккинчидан, айбдор бевосита жабрланувчининг ўзида турган мулкни тортиб олиши,
бу   эса   жабрланувчи   ўз   мулкига   суиқасд   қилинаётганини   пайқаб   қолса,   жабрланувчига
нисбатан зўрлик ишлатилиши хавфи туғилиши мумкинлиги билан изоҳланади. 
Ўзганинг мулки бўлган пул бевосита жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа
қўл   юкидан   тортиб   олинган   ҳоллардагина   айбдорнинг   қилмиши   ЎзР   ЖК   169-модда   2-
қисмининг «а» банди билан квалификация қилиниши лозим.
Ўғрилик   содир   этилаётган   вақтда   кийим   жабрланувчининг   эгнида   ёки   қўлида
бўлиши   керак.   Агар   айбдор   гардероб   ёки   илгичда   осиғлиқ   турган   кийим   чўнтагидан
ашёни қонунга хилоф равишда олса, киссавурликнинг таркиби мавжуд бўлмайди. 
Агар сумка ёки қўл юки жабрланувчининг қўлида бўлса ёки жабрланувчининг ўзида
ёхуд   унинг   ёнида   бўлса   (масалан,   жомадон,   сумкани   жабрланувчи   хордиқ   чиқариш,
нимадир   сотиб   олиш   ва   ҳ.к.   учун   ёнига   қўйган   бўлса),   яъни   бу   ашёлар   яна   йўлга
тушганида  унинг  ўзи  билан бирга  бўладиган  бўлса, бу ҳолда содир  этилган  ўғрилик  ЖК
169-модда 2-қисмининг «а» банди  билан  квалификация қилиниши мумкин.
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди   Пленумининг   «Ўзганинг   мулкини   ўғирлаш,
талончилик   ва   босқинчилик   йўли   билан   талон-торож   қилиш   тўғрисидаги   ишлар   бўйича
суд   амалиёти   ҳақида»ги   қарорида:   «Жабрланувчининг   эгнида   бўлган   кийим-кечаги,
қўлидаги   ёки   бевосита   ёнида   бўлган   сумка,   чамадон   ва   бошқа   анжомларидан   содир
этилган   яширин   талон-торож   қилиш   киссавурлик   деб   ҳисобланади   ва   ЖКнинг   169-
моддаси 2-қисми «а» банди билан тавсифланади 21
, деб кўрсатилган.
Ҳар бир алоҳида ишда суд барча ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, сумка ёки бошқа
қўл юкининг жабрланувчининг ёнида бўлганлиги фактини аниқлаши керак. 
б) анча миқдорда;
Ўзганинг   мулкини   яширин   равишда   анча   миқдорда   талон-торож   қилиш
ўғриликнинг   мураккаб   турини   ташкил   килади.   Мулкни   талон-торож   қилиш   жиноят лари
моддий   жиноятлар   хисобланиб,   конунда   талон-торож   килинган   мулкнинг   микдорига
караб   жавобгарлик   белгиланган.   Ўғрилик   жинояти   хам   моддий   жиноятлар   туркумига
кириб,   талон-торож   қилинган   мулкнинг   микдорига   қараб   жавобгарлик   белгиланган.
Яъни, талон-торож  қилинган  мулкнинг  миқдори  анча   миқдордан кам бўлса ва қилмишда
бошқа   оғирроқ   квалификация   қилиш   белгиси   бўлмаса   169-модданинг   биринчи   қисми
билан,   анча   миқдорни   ташкил   қилса   иккинчи  қисми билан, кўп миқдорни ташкил қилса
учинчи   қисми   билан,   жуда   кўп   микдорни   ташкил   қилса   тўртинчи   қисми   билан   жиноий
жавобгар қилинади. 
21
  Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 1998 йил 28 декабр, 1999 йил 30 апрел ва 1999 йил 14 майдаги
Пленуми қарорлари, Т : . .  1999, 22-бет.
20 Анча   микдордаги   мулкни   талон-торож   қилиш   деганда   қанча   миқдорни   тушу ниш
керак?   Талон-торож   қилинган   мулкнинг   микдори   қонунда   белгилаб   қўйилган   бўлиб
Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   Махсус   қисмининг   саккизинчи   бўлимида   яъни
атамаларнинг  хуқуқий  маъноси  бўлимида  белгилаб  қўйилган.  Унда  белгиланишига  кўра,
энг кам ойлик иш хақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўл ган миқдор анча миқдор
деб белгилаб қўйилган. 
Талон-торож   қилинган   мулкнинг   миқдори   одатда   жиноят   содир   қилинган
в ақтдаги   пул   бирлиги   (Ўзбекистоннинг   сўмлар   билан   белгиланадиган)   қийматда
хи собланади.   Талон-торож   қилинган   мулк   пул   шаклида   бўлса   ҳисоблаш   масаласи да   ҳеч
қандай   муаммо   келиб   чиқмайди.   Аммо   чет   эл   валютаси   бўлса   Ўзбекистон   М иллий   банки
томонида белгиланадиган Ўзбекистоннинг пул бирлиги нисбатида ҳис обланади. Бошқа ҳар
қандай буюм ёки нарсалар бўлса, жиноят содир қилинган  вақтдаги бозор нархи баробарида
ҳисобланади. Талон-торож қилинган мулкнинг н архини аниқлашнинг иложи бўлмаса, ўша
мулкнинг   нархини   аниқлаш   учун   мах сус   экспертлар   таклиф   қилинади   ва   улар   белгилаб
берган қиймат миқдори асос  қилиб олиниши мумкин. 
Юқорида   баён   қилганимиздек   ўғрилик   жиноятининг   предмети   кишилар   эркин
муомалада   бўлган   нарсалардир   (пул,   ҳар   қандай   кийим-бош,   озиқ-овқ ат,   уй-рўзгор
буюмлари, адабиёт, санъат асарлари, зеби-зийнат буюмлари ва  хоказолар) бўлиши мумкин.
Ўқотар   қуроллар,   ўқ-дорилар,   портловчи   моддалар   ёки   п ортлатиш   қурилмалари,   (247-
модда); кучли таъсир қилувчи ёки захарли моддалар (257-модда); радиактив материаллар
(254-модда);   ядро   қурилмалари   (255-модда);   бактериологик,   кимёвий   ва   бошка   ҳил   ялпи
кирғин қуроллари (255.1-модда),  гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни (271-
модда)   ўғрилик   йўли   билан   талон-торож   қилиш   жиноятини   Ўзбекистан   Республикаси
ЖКнинг 169-моддаси билан квалификация қилиш мумкин бўлмайди, чунки бундай нарсалар,
воситалар   ва   моддалар   эркин   муомаладан   чиқарилган   бўлиб,   бу   жиноятларни   содир
қилганлар юқорида баён қилинган моддалар билан жавобгар қилинадилар.  22
Ўғрилик   жинояти   тўғри   қасддан   содир   этиладиган   жиноятлар   гурухига   кириб
юқорида баён   қилганимиздек  жиноятнинг мотиви ва мақсади  ўғрилик   жиноятида жиноят
таркиби,   субъектив   томонининг   зарурий   белгиси   сифатида   қатн ашади.   Шунга   кўра,
талончилик   орқали   талон-торож   қилиш   мўлжалланган   мулкнинг   микдори,   яъни   қанча
миқдордаги   мулкни   талон-торож   қилиш   мақсадига   қараб   квалификация   қилиниши
мумкин.   Агарда   шахс   анча   миқдордаги   мулкни   талон-   торож   қилиш   мақсадида   ўғрилик
қилган, аммо талон-торож қилинган мулкнинг  миқдори анча миқдордан кам бўлса, субъект анча
миқдордаги мулкни талон-торож  қилишга  суиқасд қилиш деб квалификация қилинади.
Ўғрилик йўли билан ўзганинг мулкини талон-торож қилишнинг миқдорига ва бошқа
жавобгарликни   оғирлаштирувчи   турларига   қараб,   табақалаштирилган   ҳолда   жазо   назарда
тутилган. 
Талон-торож   қилинган   мол-мулкнинг   миқдори   энг   кам   ойлик   иш   ҳақининг   ўттиз
бараваридан   юз   бараваригача   бўлса,   анча   миқдорда   содир   этилган   ўғрилик   деб
ҳисобланади .
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилганлиги жазони
оғирлаштирувчи   ҳолатлари   ҳисобланади.   Ўғриликни   юқоридаги   белги лари га   кўра
квалификация   қилиш   учун,   ўғрилик   ҳақида   олдиндан   келишиб   олган   икки   ёки   ундан
ортиқ   шахслар   иштирок   этган   бўлишлари   лозим .   Айбдор   шахслар   ўғриликни   содир
этишда қандай зўрлик ишлатиш ҳақида аниқ келишиб олмаган бўлишлари ҳам мумкин.
Олдиндан   тил   бириктирган   шахслар   гуруҳи   таркибига   ўғриликни   содир   этишга
маслаҳатлари,   йўл-йўриқлари,   балки   ўғриликда   бевосита   иштирок   этган
бажарувчиларгина кирадилар.
22
  Пўлат Бакунов “Жиноят ҳуқуқида ўғрилик тушунчаси ва жиноя таркибининг тахлили”  -   Т :. “Адолат”  
2001 й 
21 Бундай   шахслар   ЎзР   ЖК   28-моддасига   кўра   ўғриликнинг   иштирокчилари   деб
ҳисобланиши  мумкин.
Ўғриликни   бир   гуруҳ  шахслар   томонидан   олдиндан   тил   бириктириб   содир   этилган
деб   квалификация   қилиш   учун   ҳар   бир   иштирокчининг   14   ёшга   тўлганлиги   ва   ақли
расолигини аниқлаш  лозим .
Қилмишни   ушбу   банд   билан   квалификация   қилиш   учун   жиноят   иштирокчиларини
аввалдан   келишилган   ёки   келишилмаганлиги   муҳим   аҳамиятга   эга,  чунки   иштирокчиликда
ўғрилик содир этадиган  шахслар олдиндан келишиб ҳаракат  қилишади.
Агар бир гуруҳ шахслар ўғрилик ёки талончилик содир этиш   ҳақида  келишиб олган
бўлсалар   ва   шу   жиноятларни   содир   этиш   жараёнида   иштирокчилардан   бири   бошқа
жиноятчилар билан келишиб олмасдан мол-мулкни эгаллаш мақсадида жабрланувчиларга
нисбатан   ҳаёт   ёки   соғлиқ   учун   олдиндан   тил   бириктириб   содир   этилган   ўғрилик   ёки
товламачилик сифатида квалификация қилиниши мумкин эмас. 
Бир   гуруҳ   шахслар   томонидан   олдиндан   тил   бириктириб   содир   этилган   ўғрилик
қатнашчисининг   ҳаракатлари   жиноятнинг   қолган   иштирокчилари   қонунда   назарда
тутилган   асосларга   кўра   жиноий  жавобгарликка   (вафот  этиши   ва  ҳ.к.  муносабати   билан)
тортилмаганликларидан   қатъи   назар,   гуруҳ   бўлиб   содир   этилган   жиноят,   деб
квалификация қилиниши керак.  23
г) уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган
ўғрилик учун жавобгарлик назарда тутилган.  Ўғриликни уй-жойга, омборхонага ёки бошка
хоналарга кириб содир қилиш   бу жиноятни кўчаларда ёки очиқ жойларда содир этилганига
нисбатан ўз мохияти ва мазмуни жиҳатидан фарқ қилади. Бу жиноятни очик жойларда содир
қил ганга   нисбатан   уй-жойга,   омборхонага   ёки   бошка   хоналарга   кириб   содир   этишнинг
ижтимоий хавфлилик даражаси анча юқоридир.
Ўғриликни   очик   жойда   содир   қилганликка   нисбатан   уй-жойга,   омбор хонага   ёки
бошка ҳоналарга  ғайриконуний равишда кириб содир этишнинг   ижтимоий хавфлилик
даражасининг юқорилигини қуйидаги ҳолатлар билан асос лаш мумкин.
Биринчидан, ўғрилик очиқ жойларда содир этилганда субъектнинг талон-торож  қилиши
мумкин бўлган мулкнинг микдори чекланган бўлиб, жиноятчи фақат  жабрланувчининг ўзида
бўлган   мулкнигина   талон-торож   қила   олади.   Уй-жойга,   омборхонага   ва   бошқа   хоналарга
кириб   ўғрилик   қилганда   эса,   жиноятчининг   ўзгалар   мулкини   ўғрилик   йўли   билан   талон-
торож қилиш имкониятлари кен гайиб кетади. Яъни, уйда сақланаётган қимматбахо нарсалар,
зеби-зийнат   буюмлари,   уйда   сақланаётган   жамғарма   пулларни   хам   талон-торож   қилиш
имкониятлари  пайдо бўлади.
Иккинчидан,   ўғрилик   очиқ   жойларда   содир   этилганда   жиноятчининг   имкониятлари
камроқ,   жабрланувчининг   тажовуздан   қутулиб   қолиш   имкониятлари   кенгроқ   бўлади.   Яъни,
жабрланувчи   мулкни   ўзида   сақлаб   қолиш   учун   қаршилик   кўрсатиши,   қочиб   қутулиши,
атрофдагиларнинг ёрдамига таяниши, ҳимоя қилишни сўраб атрофдаги одамларга мурожаат
қилиши, содир этилган жиноят юзасидан тезкор чоралар кўриш учун милиция ходимларига
мурожаат қилиши мумкин.  Ўғрилик уй-жойга, омборхонага ва бошка хоналарга кириб содир
этилганда   эса   аксинча   жиноятчининг   имкониятлари   кенгайиб   кетиб,   жабрланувчининг
имкони ятлари   торайиб   кетади.   Яъни   жабрланувчи   юқорида   айтилган   имкониятларнинг
барчасидан маҳрум бўлиб, чорасиз қолади ва жиноятчида ўзининг жиноий ниятларини тўла
амалга  ошириш   имкониятлари  кенгайиб   кетади.  Бундан   ташқари   уй- жойга,   омборхонага   ва
бошқа   хоналарга   кириб   ўғрилик   қилишнинг   босқинчи лик   жиноятига   ўсиб   чиқиш
имкониятлари ҳам кўпрокдир.
Ўғриликни уй-жойга, омборхонага ёки бошқа хоналарга ғайриқонуний  равишда кириб
ўғрилик   қилишда   жабрланувчининг   мулкига   ҳам   зарар   етка зиши   (эшикни   очиш   вақтида
синдирилиши,   уй   жиҳозларига   зарар   етказилиши)   мумкин   ва   хоказолар.   Ана   шу   юқорида
айтилганларга   кўра,   ўғриликни   уй-жой га   омборхонага   ёки   бошқа   хоналарга   кириб   содир
этишнинг ижтимоий ҳавфлилик даражаси анча юқоридир.
23
  Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг  6 -  сонли қарори  1999 йил 30 апрелдаги 
22 Уй-жой, омборхона ва бошқа хоналарга кириб мулкни талон-торож қилиш масаласида
олимлар   ўртасида   ва   амалиёт   ходимлари   ўртасида   кўп   йиллардан   бери   турли   фикрлар   ва
тортишувлар   мавжуд.   Натижада   омборхона   ва   бошқа   хоналар   масаласи   судларнинг
амалиётида турлича қулланиб келинади.
Уй-жой деганда  қ андай жойлар тушунилиши керак. Уй-жой одамларнинг  доимий ёки
вактинча   яшаш   учун   мўлжалланган   ҳовлидаги   уй,   кўп   қаватли   уйнинг   квартираси,   дала
ҳовлидаги,   санаториядаги,   меҳмонҳонадаги   х оналар   ва   х оказолар   бўлиши   мумкин.
Шунингдек,   одамлар   доимий   ёки   вактинча   яшайдиган   уйларнинг   таркибига   кирувчи
х оналарни   (балконлар,   дераза   билан   тўсилган   пешайвонлар,   турли   рўзғор   буюмларини
қўйиш  учун  мўлжалланган ҳ оналар) киритиши мумкин. 24
 Проф.  М.Х.Рустамбоевнинг  фикрига
к ў ра   доимий   ёки   ва қ тинча   яшаш   учун   мос лаштирилмаган   ва   бундай   ма қ сад   учун
мўлжалланмаган   (масалан, яшаш уйларидан   ало ҳ ида жойлашган ертула ,  омборхона, гараж ва
бош қ а   ҳў жалик   ма қ садида   фойдал аниш   мумкин   бўлмаган   жойлар   уй-жойга   кирмайди.
Унинг ёзишича   вақтинча   яшаш учун   мўлжалланган   жойларга поезд вагонларининг купеси,
палаткалар,   вагончалар, кемаларнинг каюталари, ва қ тинча яшаш учун   мўлжалланган   жойлар
бўлиб,   бу   жойларга   кириб   ўғри лик   қ илинса,   қилмиш   ЎзР   ЖК   1 69 -моддасининг   икк инчи
қисми   « г »   банди   билан   квалификация   қилинади. 25
  Биз   ҳам   муаллифнинг   бу   фикрига   тўла
қўшиламиз.   Чунки,   ўғриликни   ана   шундай   жойларга   кириб   содир   этилганда   юқорида
айтганимиздек,   жиноятчиларнинг   имкониятлари   кенгайиб   кета ди,   жабрланувчининг
имкониятлари жуда торайиб кетади.
Бизнинг   фикримизча,   уйнинг   таркибий   қисми   ҳисобланган   уйнинг   балконлари,
чердаклари, подвалига кириб ўғрилик қилиш ҳам ЎзР ЖК 169-моддасининг иккинчи қисми
«г»   банди   билан   квалификация   қилиниши   керак.   Шифохоналарнинг   палаталари,  дам  олиш
уйларининг   хоналарига,   санаторийларнинг   палаталари,   даво лаш   ёки   муолажа   ҳоналарига
кириб ўғрилик қилишни ҳам ушбу норма билан  квалификация қилиш керак. Агарда жиноят
бир гурух шахслар томонидан олдин дан тил бириктириб хоналарга кириб ўғрилик қилишга
келишиб   олинган   бўлса,   роллар   тақсимотига   кўра   уй-жойга   кирмаган,   аммо   жиноий
харакатнинг   объектив   томонини   бир   қисмини   бажарган   (масалан,   эшикни   махсус   мослама
билан   очган,   синдирган   ёки   бошка   харакатларни   бажарган)   шахслар   ҳам   уй-жойга   кириб
ўғрилик қилишда бажарувчи сифатида жавобгар қилинади.
Шуни алоҳида  таъкидлаш  керакки,  қилмишни  ЎзР  ЖК 169-моддасининг   иккинчи
қисми «г» банди билан квалификация қилиш учун айбдорнинг уй-жойга кириш мақсадини
аниқлаш   керак.   Агарда   шахс   бошқа   мақсадларда   (масалан,   гап лашиб   ўтириш   ёки   бирор
нарсани   сўраб   чиққан   бўлиб,   жиноий   ният   бўлмаган   ҳолда)   кириб,   ўғрилик   қилиш   фикри
кейин   пайдо   бўлган   бўлса   қилмишни   ЖК   169-моддаси   иккинчи   қисми   «г»   банди   билан
жавобгар   қилиш   мумкин   эмас.   Чунки   бун дай   ҳолатда   жиноят   содир   қилиш   тўғрисидаги
мақсад уйга киришдан олдин эмас,  балки уйни ичида турганда пайдо бўлган.
Уйни   ичига   кирмасдан   ташқаридан   туриб   махсус   мослама   орқали   (илмоқ,   магнит,
резина шланг ва ҳоказолар орқали) нарсани олишни уй-жойга кириб талон-торож   қилиш деб
квалификация   қилиш   мумкин   булмайди. 26
  Чунки   бундай   ҳолда   ҳам   айбдорнинг
имкониятлари чекланган бўлиб, махсус мослама орқали олиши   мумкин бўлган мулкнигина
олади   ва   бундай   ҳолда   жабрланувчининг   қаршилик   кўрсатиш   имкониятлари   анча   кенг.
Омборхона деганда мулкни доимий ёки вақт инча сақлаш учун махсус қурилган ва мулкни
талон-торож   қилиниши,   ёмғир   ёки   табиатнинг   бошқа   таъсиридан   сақлаш   мақсадида
қурилган иншоот ёки хоналар  назарда тутилади.
Юридик адабиётларда мулк сақлайдиган жойлар тушунчаси ҳар ҳил талқин қилинади.
Масалан,   сейфлар,   темир   шкафлар,   совутгичлар   (холодильниклар),   авток онтенерлар,   мол
ҳайдаб   қўйиладиган   қўралар,   тўсиб   қўйилган   дон   сақлаш   жой лари,   автофургонлар   ва
24
  Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг  6 - сонли қарори  1999 йил 30 апрелдаги 
25
 Рустамбаев М.Х. Уголовное право Республики  У збекистан. Особенная часть. Т. «Мир экономики и право»
2002. Стр.202-203.
26
  Ў збекистон Республикаси Олий судининг ахборотномаси.  Т:.  1999   й .  
23 ҳоказолар мулк сақланадиган жой бўлсада омборхона бўла   олмайди.   Чунки,   ЎзР   ЖК   169-
моддасининг   иккинчи   қисми   «г»   бандида   уй-жой,   омборхона ёки бошқа ҳоналар назарда
тутилади.
Бизнинг   назаримизда   уй-жойга,   омборхона   ёки   бошқа   хоналарга   кириб   мулкни
талон-торож қилишни бундан кенг талқин қилиш тўғри бўлмайди. Агарда   сейф, темир шкаф
ёки   совутгичлар   (холодильниклар)   уйни   ичида   ёки   уйнинг   тар кибий   қисмига   кирувчи
хоналарда турган ва ўғри ўша жойга кириб мулкни  талон-торож қилса, ЖК 169-моддасининг
иккичи   қисми   «г»   банди   билан   жавобгар   қилиниши   керак.   Агарда   бундай   мулк
сақланадиган   нарсалар   уй-жой   омборхона   ёки   бошқа   хоналардан   ташқарида   бўлса,   169-
моддаси  иккинчи   кисми  «г»  банди   билан жавобгар қилиш тўғри бўлмайди. Чунки бундай
ҳолда   айбдорнинг   ва   жабр ланувчининг   мулкини   ҳимоя   қилиш   борасидаги   имкониятлари
кенгроқ   (мулкни   сақлаб   қолиш   учун   қаршилик   кўрсатиш,   ёрдам   сўраб   бошқа   шахсларга
мурожаат  қилиш, хуқуқни муҳофаза қилувчи органларга дарҳол хабар бериш ва ҳоказолар).
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Судининг   1999   йил   30   апрелдаги   6-сонли   «Ўзгалар
мулкини   ўғрилик,   талончилик   ва   босқинчилик   билан   талон-торож   қилиш   жиноят   ишлари
бўйича суд амалиёти  тўғрисида»ги  Пленум қарорининг  9-бандида   берилган  тушунтиришга
кўра, ғайриконуний кириш нафақат яширин, балки, очиқ дан-очиқ тўсиқларни, одамларнинг
шунингдек   қўриқловчи   ҳодимларнинг   қарши лигини   енгиб   содир   этилиши   мумкин.   Алдаш
йўли   билан,   шунингдек   қалбаки   рух сатномалардан   фойдаланиб,   масалан,   сантехник,   алоқа
бўлими   ходими,   газ   электр   энергия   ва   ёнғиндан   назорат   қилувчи   ходимлар   ва   бошқалар
тариқасида   бинода   пайдо   бўлиш   ғайриқонуний   кириш   деб   бахоланиши   керак   деб
тушунтириш берилган. 27
 Бунда албатта айбдорда ўзганинг мулкини ўғрилик ёки талончилик
ёхуд  босқинчилик йўли билан талон-торож қилиш мақсади бўлиши керак.
Ушбу   пленум   қарорида   уй-жойга   кириш   деганда   кишиларнинг   доимий   ёки
вақтинчалик   туришига   мўлжалланган   (шахсий   уй,   хонадон,   мехмонхона   хонадони,
санаториядаги хона, дала ҳовли, боғ ҳовли ва бошқалар) бино, шунингдек унинг   таркибига
кирувчи дам олиш учун, мулкни сақлаш учун ёхуд инсонни бошқа эхти ёжларини қондириш
учун (балконлар, ойнабанд айвонлар, омборлар ва бошқалар)  тушунилади, - дейилади. 28
Демак,   уй-жойга   кириш   тушунчасини   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Суди нинг
юқорида айтилган Пленум қарори анча аниқ баён қилган.
Қонунда   хам   ўғрилик,   талончилик   ёки   босқинчиликнинг   жавобгарликни
оғирлаштирувчи   тури   сифатида   айнан   уй-жойга,   омборхонага   ёки   бошқа   хоналарга   кириб
содир этиш назарда тутилади.
Уй-жойга,   омборхона   ёки   бошқа   хоналарга   кириб   ўзганинг   мулкини   ўғри лик   билан
талон-торож   қилишнинг   микдорининг   аҳамияти   йўқ.   Бунда   ўғри лик   йўли   билан   талон-
торож   қилинган   мулкнинг   миқдори   анча   миқдордан   кам,   анча   миқдорда
қилинганлигининг, жиноят бир гурух шахслар томонидан қилинганлигидан, ҳаёт ёки соғлик
учун   ҳавфли   бўлмаган   зўрлик   ишлатиб   содир   этил ганлигидан   қатъий   назар   қилмишни
квалификация   қилишнинг   энг   оғир   белгиси   сифатида   қилмишда   уй-жойга   кириб   содир
қилиш энг оғир квалификация қилиш  белгиси ҳисобланади. Чунки, ЎзР ЖКнинг 33-моддаси
иккинчи   қисмида   агар   шахс   содир   этган   қилмишда   ушбу   Кодекс   Махсус   қисми   айни   бир
моддасининг турли  қисмларида назарда тутилган жиноятларнинг аломатлари мавжуд бўлса, у
модда нинг   оғирроқ   жазо  белгиланган  қисми  бўйича  жавобгарликка   тортилади,  -  дейила ди.
Аммо уй-жойга кириб талон-торож қилинган мулкнинг микдори кўп микдорни ёки жуда кўп
микдорни   ташкил   қилса,   ёхуд   ўта   ҳавфли   рецидивист   томонидан   ёки   уюшган   гурух
томонидан  ёки унинг  манфаатларини  кўзлаб содир этилган бўлса, бу   квалификация   қилиш
белгилар уй-жойга кириб ўғрилик қилишга нисбатан   оғирроқ квалификация қилиш белгиси
ҳисобланади   ва   ундай   ҳолда   оғирроқ   бўлган   жавобгарликка   тортиш   белгисига   қараб
квалификация қилинади.
27
  Ўзбекистон Республикаси Олий Судинингпленум қарори Т:. 30.04.1999 й. 
28
  Ў ша жойда
24 ЎзР  ЖК 169-модда 3-қисмида :
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
Такроран   Ўғрилик   жиноятини   содир   этиш   деганда,   шахснинг   икки   ёки   ундан   кўп
марта   ўғрилик   жиноятини   содир   этганлиги,   аммо   уларнинг   бирортаси   учун   ҳам
судланмаганлиги   тушунилади.   Биринчи   ўғрилик   жиноятини   содир   этишда   тамом   бўлган
ёхуд   жиноятга   тайёргарлик   кўриш   ёки   суиқасд   қилиш   босқичида   тўхтатилган   ёки
иштирокчиликда   содир   этилган   бўлса,   ўғрилик   жиноятини   такроран   содир   этилган   деб
ҳисобланади . 
Агар   илгари   содир   этилган   ўғрилик   жинояти   учун   шахс   қонунда   белгиланган
тартибда   жиноий   жавобгарлик   ёки   жазодан   озод   қилинган   бўлса,   ўғрилик   жинояти
такроран содир этилган деб ҳисобланмайди. Агар янги ўғрилик жиноятини   содир этилган
пайтгача   айбдордан   судланганлиги   қонунда   белгиланган   тартибда   олиб   ташланган   ёки
бекор   бўлган   айбдор   шахсни   жиноий   жавобгарликка   тортиш   муддати   ўтган   ёки   илгари
содир этилган ўғрилик  учун жавобгарлик амнистия  акти  ёки  авф  этиш асоси билан  олиб
ташланган бўлса, такрорийлик бўлмайди. 
Агар   ўғрилик   жиноятини   содир   этган   шахс   илгари   ўғрилик   содир   этганлиги   учун
судланган бўлса, қилмиш  хавфли рецидивист  томонидан содир этилган деб  ҳисобланади .
б) компьютер тизимига рухсатсиз кириб;
Айбдор   компьютер   тизимидан   фойдаланиш   ҳуқуқига   эга   бўлмагани   ҳолда   унга
кирган  ва ўзганинг  ҳисобидан  ўзининг  ҳисобига  пул ўтказган  ҳолларда ўғрилик  ЎзР  ЖК
169-модда   3-қисмининг   «б»   банди   бўйича   квалификация   қилиниши   лозим.   Бундай
ўғрилик   компьютер   орқали   айбдор   шахснинг   ҳисобига   пул   маблағи   ёзилган   пайтдан
эътиборан  тамом бўлган  жиноят деб  ҳисобланади . 
в) кўп миқдорда содир этилган ўғрилик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Талон-торож   қилинган   мол-мулкнинг   миқдори   энг   кам   ойлик   иш   ҳақининг   ўттиз
бараваридан   юз   бараваригача   бўлса,   анча   миқдорда   содир   этилган   ўғрилик   деб
ҳисобланади .
Талон-торож   қилинган   мол-мулк   миқдори   энг   кам   ойлик   иш   ҳақининг   юз
баробаридан   уч   юз   баробаригача   бўлса,   кўп   миқдорда   ўғрилик   содир   этилган   деб
ҳисобланади . 
Бозор   иқтисодиёти   шароитида   давлат   томонидан   қатьий   нарх   белгилаш   имконияти
йўқлиги   сабабли   талон-торож   қилинган   нарсаларнинг   қийматини   аниқлашда   муайян
қийинчиликлар   юзага   келади.   Шуни   назарда   тутиш   керакки,   ўзганинг   талон-тарож
қилинган мол-мулкининг қиймати шу қилмиш содир этилган пайтда мазкур минтақадаги
ўртача   бозор   нархлари   бўйича   белгиланиши   лозим.   Талон-тарож   қилинган   нарсаларнинг
қийматини   белгилашда   уларнинг   ҳолатини,   ишлаб   чиқарилган   вақтини,   эскирганлигини,
товар   кўринишини,   шу   нарсалардан   фойдаланиш   имкониятлари   даражаси   ва   ҳ.к.ларни
эътиборга олиш тўғри ва зарурдир.
ЎзР  ЖК 169-модда 4-қисмида :
а) жуда кўп миқдорда;
Агар   талон-торож   қилинган   мол-мулк   миқдори   энг   кам   ойлик   иш   ҳақининг   уч   юз
бараваридан ортиқ бўлса,  жуда кўп миқдорда  содир этилган деб  ҳисобланади .
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди   Пленумининг   1998   йил   17   апрелдаги
«Иқтисодиёт   соҳасидаги   жиноятлар   тўғрисидаги   ишлар   бўйича   суд   амалиётида   юзага
келган   айрим   масалалар   ҳақида»ги   11-сон   қарорининг   5-бандига   мувофиқ   ўзганинг
мулкини   талон-торож   қилишдан   иборат   бўлган   айбдорнинг   ҳаракатларига   ҳуқуқий   баҳо
беришда   унинг   содир   этилиш   усулидан   (ўғрилик,   талончилик,   товламачилик   ва   ҳоказо)
25 қатъий   назар   жиноят   Жиноят   кодексининг   тегишли   моддасининг   оғирроқ   жазони   кўзда
тутувчи қисми билан квалификация қилиниши ва ушбу модданинг бошқа қисмлари билан
қўшимча   квалификация   қилиниши   талаб   этилмаслиги   мумкин.   Давомли   талон-торож
содир этилган ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари талон-торож қилинган умумий суммани
ҳисобга олган ҳолда квалификация қилиниши  лозим . 29
Агар   шахснинг   ҳаракатлари   давомли   жиноят   хусусиятига   эга   бўлмасдан   бир   неча
мустақил   эпизодлардан,   мисол   учун,   ўғрилик,   талончилик,   фирибгарлик   ва  бошқалардан
иборат бўлса, бу ҳаракатлар талон-торож қилинган умумий суммадан келиб чиққан ҳолда
квалификация қилиниши мумкин эмас. Бундай ҳолларда жиноят ўзганинг мулкини талон-
торож   қилганлик   учун   жавобгарликни   назарда   тутувчи   Жиноят   кодекси   Махсус   қисми
моддасининг диспозицияга мувофиқ, жумладан такрорийлик белгиси билан квалификация
қилиниши лозим. 30
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
Рецидив   сўзи   жиноят   ҳуқуқида   жиноят   факти   ходисасининг   қайтарилиб   туриши,
криминалогияда   эса  ижтимоий  ҳодиса  сифатида   жиноятчиликнинг   қайтарилиб   туришига
нисбатан   ишлатилади.   Шунга   кўра   жиноят   ҳуқуқида   рецидив   жиноят   содир   қилиш
тушунчаси,   криминологияда   ишлатиладиган   рецидив   жиноятчилик   тушунчасидан   фарқ
қилади.   Жиноят   ҳуқуқида   рецидив   жиноят   содир   қилиш   такрорланган   юридик   фактга
нисбатан   ишлатилса,   криминалогияда   жиноятчиликнинг   тизимида   ижтимоий   ҳодиса
сифатида такрорланган жиноятчиликка нисбатан ишлатилади. Криминологияда шахснинг
илгари   содир   этган   жинояти   тегишли   давлат   органига   маълум   бўлган   ва   рўйхатга
олингандан   кейин,   янги   жиноят   содир   этишни   рецидив   жиноят   содир   этиш   деб
тушунилади.
Рецидив жиноят тушунчаси хақида ҳуқуқшунослар турли фикрларни билдиришган.
А.А   Пионтковский   олдинги   жиноят   учун   суд   ҳукми   билан   тайинланган   жазони   ўтаб
бўлганидан кейин такроран жиноят содир этишни рецидив жиноят деб тарифлаган 31
. 
А.С.   Шлапочников   эса   олдинги   жинояти   учун   жазони   ўташ   вақтида   ёки   жазони
ўтаб   бўлгандан   кейин   такроран   жиноят   содир   этишни   рецидив   жиноят   содир   этиш   деб
ҳисоблаган 32
. 
М.Д   Шаргородскийнинг   фикрига   кўра,   агар   шахс   ҳукм   қилинганидан   кейин   янги
жиноят   содир   этса,   бу   рецидив   жиноят   эмас,   балки,   ҳукмларнинг   жами   бўлади   деб
ҳисоблаган. Ф.Р. Сусандоров эса рецидив жиноят тушунчасини озодликдан маҳрум қилиш
жазосини ўташ билан боғлаб тушунтиради 33
. А.Ф. Зелинский рецидив жиноят тушунчаси
фақатгина  муайян турдаги жиноий жазо билангина эмас, хатто ҳар қандай  таьсир чораси
қўлланилганидан кейин янги жиноят содир этиш билан боғлиқ эканлигини айтади. 34
 
Рецидив   жиноятнинг   зарурий   белгиларини   К.А.Панько   қуйидагилар   деб
ҳисоблаган:
а) содир этилган жиноятнинг такроран содир этилганлиги;
б) шахснинг олдинги жинояти учун судланганлиги. 35
29
30  Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги «Иқтисодиёт соҳасидаги 
жиноятлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиётида юзага келган айрим масалалар ҳақида»ги 11-сон 
қарор 
30
 Ўзбекистон Республикаси Олий cуди ахборотномаси – « Қ онун номи билан». 1998, 1-2-сон, бет
19.
31
 Пионтковский А.А .   “ Учение о преступление ” .  //  М.., 1961 , Стр-650.
32
 Шлапочников А.С .  Новое уголовное законадателъства РСФСР.  //  М:.1961 г., Стр -179.
33
 Сундров Ф.Р Лишение свободы и социально психологические предпосилкы его эффективности. 
Казань 1982. Стр-29
34
 Зелинский А.Ф Рецидив преступлений. Харьков, 1980, Стр-9-10 .
35
 Панько К.А.  “ Вопросы обшей теории рецидива в советском уголовном праве ”   // Воронеж, 1988 
г.,  Стр-40 .
26 Рецидив   жиноят   тушунчаси   илк   бор   1919   йилги   «РСФСР   жиноят   ҳуқуқи   бўйича
бошқарув   асослари»   нинг   12-моддаси   «г»   бандида   белгиланган.   Унда   судлар   жазо
тайинлашда   жиноят   п р офесси о нал   жиноятчи   (рецидив )   томонидан   ёки   илк   бор   содир
этилганлигини   ҳисобга   олишлари   кераклиги   белгиланган   эди.   Ўзбекистон
Республикасининг   1994   йилда   қабул   қилинган   амалдаги   Жиноят   кодексида   рецидив
жиноятларнинг қуйидаги турлари:
1) оддий рецидив;
2) ҳ авфли рецидив 
3) ўта  ҳ авфли рецидив аж ра тилган. 
Жиноят   кодекси   34 - моддасида   рецидив   жиноят   тушунчасига   таьриф   берилган.
Унга   кўра   шахснинг   илгари   қасддан   содир   этган   жинояти   учун   судланганидан   кейин
қасддан   янги   жиноят   содир   этиши   рецидив   жиноят   деб   топилади.   Демак,   қуйидаги
ҳолларда жиноятлар рецидив жиноят деб айтилади:
а) илгари жинояти учун судлангандан кейин янги жиноят содир этиши;
б)   биринчи   ҳукм   юридик   оқибатлари   ёки   муддат   ўтиши   натижасида   ёки   бошқа
тартибда  ҳ али тугамаган даврда жиноят содир этиши.
Жиноят   ҳуқуқи   доктринасида   « ҳ ақиқий   рецидив   жиноят»   тушунчаси   мавжуд
бўлиб,   бу   тушунча   шахс   томонидан   иккита   ёки   ундан   кўп   жиноий   қилмишлар   содир
этганликнинг   барча   ҳолларини,   субьектда   аввалги   қилмишлари   учун   судланганлиги   бор
йўқлигидан қатьий назар, қамраб олади.
Қонучилик   ва   суд   амалиёти   жиноятчилар   шахси   ҳ авфлилиги   даражасини   жазо
муддатини   белгилашда   муҳим   омил   сифатида   эьтироф   этади.   Масалан,   Ўзбекистон
Республикаси   Жиноят   кодексининг   54-   моддасида   «Суд   жазо   тайинлашда   содир   этилган
жиноятнинг   хусусияти   ва   ижтимоий   хавфлилик   даражасини,   қилмишнинг   сабабини,
етказилган   зарарнинг   хусусияти   ва   миқдорини,   айбдорнинг   шахсини   ҳамда   жазони
енгиллаштирувчи ва оғирлаштиирувчи ҳолатлар и ни ҳисобга олади» дейилган. Ўзбекистон
Республикаси Олий Суд Пленумининг 1996 йил 19 июлда қабул қилинган «Жиноий жазо
чораларини   тайинлаш   амалиёти   тўғрисида»   ги   қарорида   судлар   оғир   жиноятлар   содир
этган   шахсларга   нисбатан   қаттиқ   жазо   чоралари   қўллаши   лозимлиги   белгиланган.
Жиноятчи   шахсининг   юқори   даражада   хавфлилигини   таькидлашга,   уни   рецидивистлар
тоифасига   киритишга   ва   тегишинча   унга   нисбатан   жазо   муддатини   оширишга   имкон
берадиган   юридик   жиҳатдан   жиддий   аломатларга   эьтибор   қаратиш   муҳим   аҳамият   касб
этади. 
Жиноят   кодекси   34-   моддаси   2-қисмига   асосан   илгари   ҳукм   қилинган   жиноятга
ўхшаш   жиноят   содир   этган,   ушбу   кодексда   алоҳида   кўрсатилган   ҳолларда   эса,   махсус
қисмнинг   бошқа   моддалари   билан   ҳам   ҳ укм   қилинган   шахснинг   қасддан   янги   жиноят
содир   этиши   хавфли   рецидив   жиноят   деб   топилади.   Оддий   рецидивдан   фарқли   равишда
хавфли   рецидив   қонун   чиқарувчи   томонидан   баьзи   жиноят   таркиблари   учун
квалификация қилиш  белгиси сифатида баҳоланадиган белги каби таьрифланади.  Бундай
ҳолатда   содир   этган   жинояти   учун   илгари   озодликдан   маҳрум   этилган   шахс   яна   ўша
жиноятга ўхшаш қилмишни содир этса хавфли рецидивист деб топилади. Шахсни хавфли
рецидивист деб топиш учун бундан бошқа процессуал қарорга эхтиёж бўлмайди.
Ўзбекистон   Республикаси   О лий   Суди   Пленумининг   «Суд   ҳукми   тўғрисида»   ги
1997   йил   2- м айдаги   2-сонли   қарорида   “Ҳ авфли   рецидивист   томонидан   жиноят   содир
этилиши   бир   қатор   жиноятларнинг   тавсифлаш   белгиси   ҳисобланади   ва   жиддийроқ   жазо
чораларини   қўллашга   олиб   келади.   Шу   сабабли   бу   ҳолат   шахс   дастлабки   тергов   органи
томонидан   жиноят   ишида   айбланувчи   тариқасида   ишда   иштирок   этишга   жалб
қилинаётганда  кўрсатиб  ўтилган  бўлиши   лозим  ва кейинчалик   бу  суд ҳукмининг  тавсиф
қисмида ҳам ўз аксини топиши керак ” 36
. 
36
 Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми  қ а рор ларининг тўплами.  1991-1997 й. // Т:.1997, 
113-бет.
27 Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш учун шахсга нисбатан беш йилдан кам
бўлмаган  муддатга   озодликдан  маҳрум  қилиш  жазоси   тайинланиши  мумкин  бўлган   янги
жиноят содир этиши, яьни:
а) илгари ўта оғир жинояти учун ёки икки марта оғир жинояти учун ҳукм қилиниб,
уларнинг   ҳар   бири   учун   беш   йилдан   кам   бўлмаган   муддатга   озодликдан   маҳрум   қилиш
жазоси тайинланган шахс томонидан ўта оғир жиноят содир этилиши;
б) олдин кейинлигидан  қатьий  назар,  оғир ёки ўта оғир жиноятлар  учун уларнинг
ҳ ар   бирига   беш   йилдан   кам   бўлмаган   муддатга   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси
тайинланган   шахснинг   оғир   жиноят   содир   этиши   ўта   хавфли   рецидив   жиноят   деб
топилади.   Шахсни   фақат   суднинг   ҳукми   билангина   ўта   хавфли   рецидивист   деб   топиш
мумкин.   Бундан   ташқари   шахсни   ўта   хавфли   рецидивист   деб   топиш   учун   бошқа
давлатларнинг   ҳукмлари   ҳам   эьтиборга   олинади.   Шахсни   ўта   хавфли   рецидивист   деб
топиш бир қатор ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлади:
1) ўта   хавфли   рецидивист   томонидан   жиноят   содир   этганлик   махсус
қисмининг   кўп   моддаларида   қонун   чиқарувчи   томонидан   таснифловчи   ёки   алохида
таснифловчи белги сифатида баҳоланади;
2) ўта   хавфли   рецидивист   эркаклар   озодликдан   маҳрум   қилиш   тарзидаги
жазони   махсус   тартибли   калонияларда,   аёллар   эса   қаттиқ   тартибли   колонияларда
ўтайдилар;
3) ўта хавфли рецидивистларга  озодликдан  маҳрум этиш  жазоси  муддатининг
бир қисмини турма қамоғида сақлаш тарзида ўташ тайинланиши мумкин;
4) уларга   нисбатан   жиноий   жавобгарликдан   ёки   жазодан   озод   этишни
қўллашнинг бир қанча чеклашлари белгиланиши мумкин;
5) уларга   нисбатан   шартли   равишда   жазо   тайинлаш,   жазо   муддатидан   илгари
шартли озод этиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди;
6) ўта   хавфли   рецидивистларга   нисбатан   судланганликни   олиб   ташлашнинг
алоҳида тартибда белгиланади.
Рецидив жиноят ҳам қуйидаги ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлади:
1) рецидив   жиноят   учун   жазо   тайинлашда   оғирлаштирувчи   ҳолат   сифатида
Жиноят кодексининг 5 6 -моддаси «н» банди асосида ҳисобга олинади;
2) Жиноят кодексининг  60-моддасида  назарда  тутилган  қоидалар  бўйича  жазо
тайинлашнинг алохида тартибига сабаб бўлади;
3) шартли ҳукм қилишга тўсқинлик қилади (Жиноят кодекси 2-қисм);
4) жазони хақиқий муддатини узайтириш  учун, жазо ўташ  муддатидан  илгари
шартли озод қилишда ҳисобга олинади (Жиноят кодекси 73-модда).
Олимлар   томонидан   талқин   қилинадиган   рецидив   жиноят   тушунчаси   қуйидаги
гуруҳларга: «легал» рецидив ва «петенциар» рецидив жиноятларга ажратилади.
«Легал» рецидив жиноятнинг ажратилиши жиноят қонунчилигини талқин қилишга
асосланади. Бу турдаги  шахс илгари ижтимоий хавфли қилмиши учун ҳукм қилинганидан
кейин   унинг   судланганлиги   қонунда   белг и ланган   тартибда   олиб   ташланмаган   ва
тугалланмаган ҳолда у томонидан содир этилган такрорий жиноятлардан иборат бўлади.
«Петенциар»   рецидив   жиноят   тушунчасидан   кўпроқ   жиноят   ҳуқуқи   ва   жиноят
ижроия   ҳуқуқида   фойдаланилади.   Жиноят   ҳуқуқида   бевосита   «петенциар»   рецидив
жиноят   тушунчаси   берилмаган   бўлсада,   Жиноят   кодекси   34-   моддасининг   3-қисмида
жиноятни   ўта   хавфли   рецидив   жиноят   деб   топиш   учун   шахс   олдинги   жиноятлари   учун
фақат   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосига   ҳукм   қилинган   бўлиши   керак   деган   хулоса
келиб   чиқади.   Агарда   шахс   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосидан   амнистия   акти   ёки
бошқа   асосларга   кўра   озод   қилинган   бўлиб,   янги   қасддан   жиноят   содир   қилса
«петенциар»   рецидив   жиноят   деб   ҳисобанади.   Бундай   ҳолда   озодликдан   маҳрум   этишга
ҳукм қилинган шахс тайинланган жазонинг ҳеч бўлмаса бир қисмини озодликдан маҳрум
қилиш   муассасаларида   ўтаган   бўлиши   керак.   Чунки   шахсга   нисбатан   «петенциар»
рецидив  жиноят деганда, жиноят ижроия шароитида бўлганлиги  назарда тутилади.  Шахс
28 озодликдан   маҳрум   қилишдан   бошқа   турдаги   жазога   ҳукм   қилинганидан   кейин   қасддан
янги жиноят содир этса, бу жиноят «петенциар» рецидив жиноят ҳисобланмайди.
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган ўғрилик
учун жавобгарлик назарда тутилган.
Уюшган   гуруҳ  томонидан  ёки  унинг  манфаатларини  кўзлаб  содир   этилган   ўғрилик
учун жавобгарлик назарда тутилган.
Суд-тергов   ҳаракатларини   ўрганиш   шуни   кўрсатадики,   аксарият   жиноятлар   бир
гуруҳ   шахслар   томонидан   содир   этилади.   Шу   ўринда,   ижтимоий   хавфи   юқори   бўлган
жиноятлар   кўп   холларда   бир   неча   кишиларнинг   бирлашиши   орқали   содир   этилишини
алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. 
Шубҳасиз, бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятларнинг ижтимоий
хавфлилик даражаси юқоридир, чунки бир киши томонидан содир этилган қилмишлардан
кўра   бир   гуруҳ   шахслар   томонидан   амалга   оширилган   жиноят   туфайли   ижтимоий
муносабатларга  кўпроқ зарар етказилади.  Жиноятчилар  гуруҳ бўлиб ҳаракат  килишганда
анча   ишонч   билан   кўпол   ва   бемалол   ҳаракат   қилишади.   Бундай   ҳолат   уларнинг   ҳаёт
тарзига айланиб қолиши мумкин.
Жиноятнинг уюшган гуруҳ ёки жиноий гуруҳ томонидан амалга оширилиши енгил
кечади, из қолдирмаслик ва гувоҳларни йўқотиш осонлашади. Гуруҳ бўлиб жиноят содир
қилинганида   гуруҳ раҳбарларини  фош  этиш  қийинлашади  ва  уларнинг  яшириниши   осон
кечади.   Бу   жиҳатлардан   олганда,   иштирокчиликда   содир   этилган   жиноятларнинг   махсус
ўрганилиши  уюшган жиноятчиликка  қарши курашда  муайян  ютуқларга эришишга  ёрдам
беради.   Турли   жиноятларда   уюшган   жиноятчилик   даражаси   бир   хил   бўлмай,   уларнинг
махсус ўрганилиши талаб этилади. Гуруҳ бўлиб жиноятларнинг содир этилган хавфлилик
даражасига бир неча шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган жиноятларга
нисбатан анча юқоридир. 
Уюшган   гуруҳ  томонидан  ёки  унинг  манфаатларини  кўзлаб  содир   этилган   ўғрилик
жиноятини амалга ошириш уюшган гуруҳни барқарорлигини таъминлашга, вазифаларини
ишончли бажаришга хизмат қилиди. 37
3.2. Оғирлаштирувчи ҳолатларда ўғрилик жиноятининг турлари ва мазмуни.
Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг   169-моддасида   ўғрилик   жинояти   учун
жавобгарлик назарда тутилган бўлиб, ушбу модданинг 1-қисмида оддий ўғрилик жинояти
учун,   2-қисми,   3   ва   4-қисмларида   ўғриликнинг   жавобгарликни   оғирлаштирувчи   турлари
учун жавобгарлик белгиланган.
Ўғрилик   жиноятининг   оддий   турида   ўғрилик   фақат   бир   киши   томонидан   биринчи
марта   анча   бўлмаган   миқдорда   (энг   кам   ойлик   иш   ҳақининг   ўн   баробаридан   камроқ
бўлган   миқдордаги)   мулкни   талон-тарож   қилиш   учун   жавобгарлик   назарда   тутилади.
Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   169-моддасиниг   2-қисмида   ўғриликнинг   қуйида   мураккаб
турлари учун жавобгарлик кўзда тутилган:
1.   а)   жабрланувчининг   кийими,   сумкаси   ёки   қўл   юкидаги   ашёга   нисбатан
(киссавурлик) қилингани учун:
б) ўғрилик анча миқдорда қилинса:
в) ўғрилик бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, содир этилса.
Жабрланувчининг   кийими,   сумкаси   ёки   қўл   юкидаги   ашёга   нисбатан   ўғрилик
қилинганликни   бу   жиноятнинг   мураккб   тури,   деб   ажратиш   ва   169-модданинг   2-қисмида
оғирроқ жазо турини  белгиланишининг  сабаби  нимада? Нима сабабдан  қонун  чиқарувчи
орган киссавурлик учун оғирроқ жазо белгилади?
Бизнинг   фикримизча,   бунинг   боиси   шундаки,   мулк   эгаси   томонидан   назоратсиз
қолдирилган   мулкни   ўғирлаб   кетишга   нисбатан   жабрланувчининг   кўз   олдида   унга
билдирмай,   мулкини   яширин   равишда   олиш   ҳавфлироқдир.   Бундан   ташқари,   ўғри
37
  Ўзбекистон Республика Жиноят Кодексига шархлар Т:. 2006 й.
29 жабрланувчининг чўнтагидан ёки сумкасидан мулкни ўғрилаш вақтида кийим ва сумкани
қирқиб  нафақат   мулкни  талон-тарож   қилади,   балки   мулкий  зарар  етказиши   ҳам  мумкин.
Ўғрилик   қилишнинг   бундай   усули   асосан   жамоат   жойларида,   бозорларда,   аҳоли   гавжум
жойларда,   транспорт   воситаларининг   салонида   содир   этилганлиги   учун   ҳам
хавфлироқдир.   Бундан   ташқари,   одамлар   бозорларда,   транспорт   воситаларида
кетаётганларида   вазият   шундай   бўладики,   жабрланувчи   бозорда   харид   қилиш   керак
бўлган   нарсани   қидириб,   чўнтагидаги   ёки   сумкасидаги   мулкини   асрашдан   маълум
даражада   чалғийди.   Транспорт   салонидаги   тиқилинч   вазият   ҳам   худди   шунга   ўхшаш
ҳолатни   юзага   келтиради.   Бозорларда   ёки   жамоат   транспортида   юрган   шахслар,   одатда,
турмуш   ташвиши   билан   бирор   бир   ишни   бажариш   учун   юрадилар   ва   шу   ишларни
бажаришга   яраша   бўлган   тегишли   миқдордаги   пул   ёки   сотиш   учун   мўлжалланган   ёки
ҳарид   қилинган   нарсаларни   ёҳуд   кундалик   тирикчилик   учун   зарур   бўлган   миқдордаги
пулни   олиб   юрадилар.   Ўғри   ана   шу   нарсаларни   талон-тарож   қилиш   билан
жабрланувчининг   маълум   даражада   оғир   аҳволга   солиб   қўяди   ёки   бажарадиган   иши
бажарилмай қолади.  38
       
2.   Ўзбекистон   Республикасини   ЖК   169-модасининг   2-қисми   “б”   бандида   анча
миқдордаги   мулкни   ўғрилаш   учун   жавобгарлик   белгиланган.   Анча   миқдорни   белгилаш
мезони   қандай,   уни   ҳисоблаш   тартиби   қандай?   Бу   масала   Ўзбекистон   Республикаси
ЖКнинг   саккизинчи,   яъни   атамаларнинг   ҳуқуқий   маъноси   бўлимида   берилган.   Бу   ерда
белгиланишича,   энг   кам   ойлик   иш   ҳақининг   30   баробаридан   100   баробаригача   бўлган
миқдор ҳисобланади.  39
  
Маълумки, мамлакатимизда ривожланиш жадал суръатлар билан бораётган ва бозор
иқтисодиётига   босқичма-босқич   ўтилаётган   ҳозирги   даврда   давлат   томонидан
белгиланадиган   энг   кам   ойлик   иш   ҳақининг   миқдори   кўпайиб   бормоқда.   Тасаввур
қилайлик, жиноят содир этилган вақтда бошқача миқдор белгиланади. Ана энди миқдорни
белгилаш   масаласи   жиноят   содир   этилган   вақтдаги   энг   кам   ойлик   иш   ҳақи   миқдоридан
ҳисоблаш   керакми   ёки   иш   судда   кўрилаётган   вақтда   белгиланган   энг   кам   ойлик   иш
ҳақидан   ҳисоблаш   керакми,   деган   савол   туғилади.   ЎзР   ЖКнинг   13-моддасида
белгиланишига   кўра,   қилмишнинг   жиноийлиги   ва   жазога   сазоворлиги   ана   шу   қилмиш
содир   этилган   вақтда   амалда   бўлган   қонун   билан   белгиланади.   Демак,   талон-тарож
қилинган   мулкнинг   миқдорини   анча   миқдор   ёки   ундан   камроқ   ёхуд   кўпроқ   эканлигини
ҳисоблаш   масаласи   жиноят   содир   этилган   вақтда   амалда   бўлган   энг   кам   ойлик   иш   ҳақи
миқдорида   ҳисобланади.   Аммо   айрим   объектив   сабабларга   кўра,   энг   кам   ойлик   иш
ҳақининг   миқдори   иш   судда   кўрилаётган   ёки   тергов   қилинаётган   вақтда   камайтирилса,
талон-тарож қилинган мулкнинг миқдорини белгилаш бўлади деган савол туғилади.  
Бу   борада   Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг   13-моддаси   2-қисмида   аниқ   жавоб
ёзилган.   “Қилмишнинг   жиноийлигини   бекор   қиладиган   жазони   енгиллаштирадиган   ёки
шахснинг   аҳволини   бошқача   тарзда   яхшилайдиган   қонун   орқага   қайтиш   кучига   эга...”
дейилади.   Шунга   кўра   янги   белгиланган   энг   кам   ойлик   иш   ҳақи   миқдори   билан
ҳисобланганда,   талон-тарож   қилинган   мулкнинг   миқдори   квалификация   қилишнинг
енгилроқ   миқдори   квалификация   қилишнинг   енгилроқ   миқдорига   тўғри   келса,   қонунни
орқага   қайтариш   кучи   қўланилиб,   энг   кам   ойлик   иш   ҳақининг   янги   қабул   қилинган
миқдоридан ҳисобланади.
3.   Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг   27-модасида   жиноятда   иштрокчилик
тушунчаси   берилиб,   икки   ёки   ундан   ортиқ   шахснинг   қасддан   жиноят   содир   этишда
биргалашиб   қатнашиши   иштрокчилик   деб   топилади,   дейилади.   Бу   тушунча
иштрокчиликнинг   умумий   тушунчаси   бўлиб   ўғрилик   жиноятини   бир   гуруҳ   шахслар
томонидан   қилинган   деб   ҳисоблаш   учун   икки   ёки   ундан   ортиқ   шахснинг   олдиндан   тил
бириктириб   жиноят   содир   этишда   қатнашиши   (мураккаб   иштрокчилик)   талаб   этилади.
Чунки   Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   169-моддасининг   иккинчи   қисми   “в”   бандда
38
 Пўлат Бакунов “Жиноят ҳуқуқида ўғрилик тушунчаси ва жиноя таркибининг тахлили”Т:. Адолат – 2001 й
39
  Ўзбекистон Республика Жиноят кодекси 2008 й.
30 қилмишни   бир   гуруҳ   шахслар   томонидан   қилинган   деб   ҳисоблаш   учун   субъектлар
олдиндан   тил   бириктирган   бўлишлари   керак,   яъни   мулкни   талон-тарож   қилиш
жиноятларида қилмишни бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган деб ҳисоблашнинг
минимал белгиси олдиндан тил бириктирганликдир.
ЖКнинг   27-моддасида   икки   ёки   ундан   ортиқ   шахснинг   қасддан   жиноят   содир
этишда биргалашиб қатнашиши иштрокчилик топилади дейилса, ЖКнинг 29-моддасининг
2-қисмида   икки   ёки   ундан   ортиқ   шахснинг   олдиндан   тил   бириктириб,   жиноят   содир
этишда   иштрок   қилиши   иштрокчилик   деб   топилади,   дейилади.   Жиноятни   бир   гуруҳ
шахслар   томонидан   олдиндан   тил   бириктириб,   содир   этилган   деб   ҳисоблаш   гуруҳ
аъзоларидан   камида   икки   киши   ўғрилик   жинояти   объектив   томонини   ифодаловчи
ҳаракатларни ҳеч бўлмаганда бир қисмини бажаришда қатнашишлари керак. 
Агар   жиноятни   бажаришда   икки   киши   биргаликда   қатнашган,   аммо   улардан   бири
ўғрилик жиноятининг субъекти ёшига етган бўлсада, ақли норосо бўлса, бундай ҳолда ҳам
жиноят   бир   гуруҳ   шахслар   томонидан   қилинган   деб   ҳисобланмайди.   Чунки   жиноятни
амалга   оширишда   камида   икки   киши   қатнашган   ва   ҳар   иккаласи   ҳам   жиноят   субъект
ёшига   етган   ва   ақли   расо   бўлиши   керак.   Ана   шундагина   қилмиш   бир   гуруҳ   шахслар
томонидан олдиндан тил бириктириб, содир этилган, деб ҳисобланади. 40
4.   Ўзбекистон   Республикаси   ЖКнинг   32-моддасида   такроран   жиноят   содир   этиш
тушунчаси   берилган   бўлиб,   Жиноят   кодекси   махсус   қисмининг   айнан   бир   моддасида,
қисмида,   кодексида   алоҳида   кўрсатилган   ҳолларда   эса,   турли   моддаларида   назарда
тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг
бирортаси   учун   ҳам   судланган   бўлмаса,   такроран   жиноят   содир   этиш   деб   топилади,-
дейилган.   Ана   шу   қоидага   асосланадиган   бўлсак,   шахс   олдин   169-моддасининг   муайян
бир қисмида жавобгарлик белгиланган жиноятни содир этиб, маълум вақт ўтгандан кейин
169-модданинг   яна   шу   қисмида   кўрсатилган   жиноятни   содир   қилган   бўлиши   керак.   Бу
жиноятлар алоҳида–алоҳида ва ҳар бири мустақил таркибидан иборат бўлиши керак. Ана
шундагина   жиноят   такроран   қилинган,   деб   ҳисоланади.   Ўғриликни   такроран   содир
этилган, деб ҳисоблаш учун қуйидаги шартлар бир вақтда мавжуд бўлиши керак:
1.   Олдин   содир   этилган   жинояти   169-модданинг   қайси   қисми   билан   квалификация
қилинган   бўлса,   кейинги   қилинган   ўғриликнинг   даслабки,   квалификация   қилиш   белгиси
олдингисига айнан ўхшаш бўлиши керак.
2. Айбдор содир этилган жиноятларнинг биттаси учун ҳам ҳали судланмаган бўлиши
керак.
3.   Айбдор   олдинги   ўғрилик   жинояти   учун   жавобгарликка   тортилиш   муддати
ўтмасдан янги ўғрилик жноятини содир этган бўлиши керак.
Ана шу учта шарт бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлсагина, қилмишни такроран содир
этилган, деб топилади.
Ўғрилик   жиноятини   такроран   қилинган   деб   ҳисобланганда,   олдинги   ва   кейинги
ўғрилик   жинояти   билан   талон-тарож   қилинган   мулкнинг   миқдори   қўшилмайди.   Аммо
ўғрилик   жиноятининг   давоми   бўлган   бўлса,   яъни   умумий   қасд   билан   қамраб   олинган   ва
ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш
бир   неча   ўғрилик   қилмишларидан   иборат   бўлган   ҳаракат   орқали   содир   этилган   бўлса
ўғриланган   мулкнинг   умумий   миқдоридан   келиб   чиққан   ҳолда   квалификация   қилинади.
Бундай   ҳолларда   айбдор   ўғирланган   мулкни   бирданига   эмас,   балки   бўлиб-бўлиб   олган
ҳисобланади.  41
  
Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   169-моддаси   учинчи   қисмининг   “а”   бандида
ўғриликни хавфли рецидивист томонидан қилинганлиги учун жавобгарлик белгиланган.
Маълумки,   шахснинг   илгари   қасддан   содир   этган   жинояти   учун   судланганидан
кейин   қасддан   янги   жиноят   содир   этиши   рецидив   жиноят   деб   топилади.   Бу   тушунча
40
  Ўзбекистон Республика Жиноят кодексига  шархлар. Т:. 2008 й.
41
 Пўлат Бакунов “Жиноят ҳуқуқида ўғрилик тушунчаси ва жиноя таркибининг тахлили” Т:. Адолат – 2001 й
31 рецидив  жиноятнинг   умумий  тушунчаси  бўлиб,  169-модданинг   учинчи   қисмида  ўғрилик
хавфли   рецидив   томонидан   қилинганликни   назарда   тутади.   Демак,   ЖК   34-моддасининг
мазмунига кўра, шахс олдин 169-модданинг бирор қисми билан судланиб, хукм қилинган
вақтдан   то   судланганлик   муддати   ўтиб   кетмасдан   яна   169-модданинг   бирор   қисмида
кўрсатилган   жиноятни   содир   этса,   хавфли   рецидив   жиноят   содир   этилган,   деб
ҳисобланади. 
Қилмишнинг  хавфли рецидивист  томонидан  қилинган  деб ҳисоблаш учун қуйидаги
шартлар бўлиши керак:
1. Шахснинг олдинги жинояти учун муайян жазо турига хукм қилинганлиги,
2. Жазони ижро этиш муддатининг ўтиб кетмаганлиги,
3. Олдинги жиноят учун судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги,
4. Содир этилган жиноятининг олдинги жиноятга ўҳшаш бўлиши,
5. Ана шу 4 та  шарт  бир вақтнинг  ўзида  мавжуд бўлсагина,  ўғрилик  хавфли
рецидивист томонидан қилинган деб топилади.
 5. Ўғрилик жиноятини уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда
кириб, содир этишнинг  ижтимоий  хавфлилиги шундаки,  субъект  ўғиликни  чиқиш  жойда
қилишга   нисбатан   уй-жой   ёки   омборхонага   кириб,   содир   этиши   аввало   жиноятчи
шахсининг   ижтимоий   хавфлилик   даражасини   юқорилигини   кўрсатади.   Чунки   ўғри
хоналарга   кириши   учун   махсус   тайёргарлик   кўради,   бунинг   учун   махсус   мосламалар
ясайди.   Демак,   ўғри   ушбу   жиноятни   содир   қилиш   учун   маълум   даражада   билим   ва
малакага эга бўлади. 
Бундан ташқари, ўғриликни очиқ жойда амалга оширишга нисбатан хоналарга кириб
қилинганда   субъектнинг   имкониятлари   кенгайиб   кетади,   яъни   ўғри   бемалол   харакат
қилади.   Очиқ   жойда   фақат   талон-тарож   қилишни,   мўлжаллаган   нарсасини   ўзинигина
олади. Хоналарга кирганда эса, фақат кўзлаган мулкнигина эмас, балки бошқа қимматбаҳо
нарсаларни талон-тарож қилиш имконияти ҳам вужудга келади. 42
Ўзбекистон   Республикаси   Конституциясининг   27-моддасида   “ҳар   ким   ўз   шаъни   ва
обрўсига   қилинган   тажовузлардан,   шахсий   хаётига   аралашишдан   ҳимояланиши   ва   турар
жойи   дахлсизлиги   ҳуқуқига   эга”,   дейилади.   Демак,   ўғри   турар   жой   ёки   омборхонага
ғайриқонуний   кириб,   фуқароларнинг   конституциявий   ҳуқуқларига   ҳам   тажовуз   қилади.
Ана   шу   айтилганларга   кўра   уй-жой   ва   омбороналарга   кириб   ўғрилик   қилиниши,   бу
жиноятнинг жазони оғирлаштирувчи туркумига киритилганлиги тўғри.  
Юқорида   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   судининг   Пленуми   қарорида   уй-жой
тушунчасига   берилган   таърифга   тўҳталдик.   Мазкур   қарорда   омоборхона   тушунчасига
алоҳида   тўталиб   ўтилган.     “Омборхона   деганда   товар-моддий   бойликларни   доимий   ёки
вақтинча бўлсада сақлаш, ташиш, талон-тарож қилишдан, табий офатлардан, айнишдан ва
йўқ  бўлиб  кетишдан  асраш  учун  махсус  жихозланган,   мослаштирилган  алоҳида   қурилма
ёки жой тушунилади”, дейилади.
Уй-жой   ёки   омборхонага   кириб,   ўғрилик   қилишда   шахснинг   ўғрилик   қилишдаги
мақсади,  айбдор ҳали уй-жойга ёки омборхонага  кирмасдан  олдин пайдо бўлган  бўлиши
керак.
Агар шахс уйнинг ичида бўлгани ҳолда ўғрилик қилиш фикри туғилган бўлса, хонага
кириб   ўғрилик   қилиш   хисобланмайди.   Бу   борада   Ўзбекистон   Республикаси   Олий
судининг юқорида айтилган Пленум қарорида аниқ тушунтириш берилган.   
  6.   Маълумки,   ҳозирги   замон   иқтисодий   тараққиёти   ғоят   кўп   маълумотлар   билан
ишлашга тўғри келади ва бу жуда кўп вақт ишчи кучи ва ҳаракатларни талаб қилади. Ана
шу айтилган қоидаларни Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-модаси учинчи қисмининг “в”
бандига   тадбиқ   қилинадиган   бўлса,   бу   нормада   ўғрилик   қилиш   мақсадида   компьютер
тизимига   кириш   ўғрилик   жиноятининг   объектив   томонининг   ифодаловчи   ҳаракатлар
қоидасига киритилган. Чунки бу норманинг диспозициясининг ўзида компьютер тизимига
кириб,   ўғрилик   қилиш   назарда   тутилади   ва   ўғрилик   қилишнинг   усулларидан   бири
42
 М.Х. Рустамбоев Жиноят ҳуқуқи дарслик махсус қисм Т:. 2003 й.
32 ҳисобланади.   Субъект   ўғрилик   қилиш   мақсадида   компьютер   тизимига   кириш   билан
жиноят   тўҳтатилган   бўлса,   ўғрилик   жиноятини   содир   этишга   суиқасд   қилиш   деб
квалификация қилиниши керак. Компьютер тизимига кириб, ўғрилик қилиш жинояти ҳам
мулк айбдорнинг ихтиёрига ўтганидан кейин тамом бўлган деб ҳисобланади.
7.   Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   169-моддаси   учинчи   қисмининг   “г”   бандида
ўғрилик  жиноятини  кўп миқдорда,  шу модданинг  тўртинчи  қисми  “а” бандида  жуда кўп
миқдорда   талон-тарож   қилганлик   учун   жавобгарлик   кўзда   тутилган.   Жиноят
қонунчилигимизда энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробаридан 300 баробаригача бўлган
миқдор кўп миқдор деб кўрсатилган.
Ўғрилик   йўли   билан   талон-тарож   қилинган   мулкнинг   миқдорини   ҳисоблаш
тартибини  битта  жиноят  ёки  давомли жиноят  туфайли  ўғирланган  мулкни ҳисоблаш  ёки
алоҳида-алоҳида квалификация қилиш шартларини юқорида анча миқдор масаласи ҳақида
тўҳталиб   ўтган   эдик.   Талон-тарож   қилинган   мулкнинг   қиймати   (суммаси)   ёки   унинг
суммасидан қатъий назар жабрланувчи учун аҳамияти қилмишини квалификация қилишга
таъсир этадими, деган савол туғилади.
Маълумки,   қонунда   талон-торож   қилинган   мулкни   қийматини   пул   эквиваленти
баробарида   ҳисоблаш  белгиланган,   яъни  энг кам  ойлик   иш  ҳақи  ҳисобидан  олиб,  ҳисоб-
китоб   қилинганда   ўғриланган   мулкнинг   миқдори   энг   кам   ойлик   иш   ҳақининг   100
баробаридан   300   баробаригача   бўлган   миқдорни   ташкил   этиши   керак. 43
  Талон-торож
қилинган   мулкнинг   миқдоридан   ҳисоблаш   масаласи   ўша   мулк   учун   белгиланган   бозор
баҳосида ҳисобланади.
Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   169-моддаси   тўртинчи   қисмининг   “а”   бандида   жуда
кўп миқдордаги мулкни талон-торож қилинганлиги учун жавобгарлик кўзда тутилган.
Мулкни ўғрилик йўли билан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш бу жиноятнинг
жавобгарликни   оғирлаштирувчи   тури   ҳисобланади.   Ўзбекистон   Республикасининг
амалдаги   кодексига   биноан,   энг   кам   ойлик   иш   ҳақининг   300   баробари   ва   ундан   ортиқ
бўлган   миқдор   жуда   кўп   миқдор   деб   белгиланган.   Доцент   Пўлат   Бакунов   хозирги
шароитда бу тарзда белгиланишини жуда тўғри деб ҳисоблайди, чунки харид қувватининг
камайиб   кетиши,   унча   аҳамиятли   бўлмаган   нарса   ўғирланган   тақдирда   ҳам   жуда   юқори
нархда баҳоланиши ва бунинг оқибатида шахс асоссиз равишда адолатсиз жазоланишига
сабаб бўлиши мумкинлигини айтиб ўтади.  44
8.   Ўғриликни   ўта   хавфли   рецидивист   ёки   уюшган   гурух   томонидан   ёхуд   уюшган
гурух манфаатларини кўзлаб содир этиш, бу жиноятни  жазони ўта оғирлаштирувчи  тури
сифатида   Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   169-моддаси   тўртинчи   қисмининг   “б”   ва   “в”
бандларида жавобгарлик белгиланган.
Ўта   хавфли   рецидивист   тушунчаси   Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   34-моддасининг
учинчи   қисмида   берилган.   Ўта   хавфли   рецидивистлар   оғир   ва   ўта   оғир   жиноятларни
содир қилганлиги учун бир неча марта озодликдан махрум қилиш жазосини ўтаб чиққан,
жамият учун ўта хавфли бўлган шахслар ҳисобланади. 
Ўғрилик   жиноятининг   жазони   ўта   оғирлаштирадиган   турларидан   бири-   бу
жиноятнинг уюшган гуруҳ томонидан қилинганлигидадир. Ўзбекистон Республикаси ЖК
нинг 29-моддаси тўртинчи қисмида уюшган гуруҳ тушунчаси берилаган. Бунга кўра, икки
ёки   ундан   ортиқ   шахснинг   биргаликда   жиноий   фаолият   олиб   бориш   учун   олдиндан   бир
гуруҳга   бирлашиши   уюшган   гуруҳ   деб   ҳисобланади.   Ушбу   гуруҳнинг   хавфлилиги
шундаки, гуруҳ олдиндан тузилган муайян режа билан харакат қилади, гуруҳ раҳбари ҳар
бир   гуруҳ   аъзосига   вазифаларни   белгилаб   беради.   Уюшган   гуруҳда   гуруҳнинг   раҳбари
ўғриликда   бевосита   қатнашиши   шарт   бўлмай,   гуруҳга   раҳбарлик   қилиб   туради,
шунингдек,   жиноятни   тез   ва   осон   бажарилиши,   гуруҳнинг   фош   бўлиши   мумкинлигини
43
  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 2008 й.
44
 Пўлат Бакунов “Жиноят ҳуқуқида ўғрилик тушунчаси ва жиноя таркибининг тахлили”Т:. Адолат – 2001 й
33 олдини   олиш   чораларини   кўради.   Шунинг   учун   гуруҳнинг   қандай   жиноят   содир   қилган
бўлсалар, гуруҳнинг раҳбари ҳам ўша жиноятда бажарувчи деб жавобгар қилинаверади.
Ўғрилик   жиноятининг  бир  гуруҳ   шахслар   томонидан  ёки   уюшган   гуруҳ  томонидан
содир   этилганда   талон-тарож   қилинган   мулкнинг   миқдори   ҳар   бир   гуруҳ   аъзосига
тақсимланган   ҳолда   эмас,   балки   гуруҳ   аъзоларининг   барчасига   биргаликда   талон-тарож
қилинган умумий миқдоридан келиб чиққан ҳолда жавобгар қилинади. 
Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   169-моддасининг   тўртинчи   қисми   “в”   бандида
уюшган   гуруҳ   манфаатларини   кўзлаб   ўғрилик   қилганлик   учун   жавобгарлик   кўзда
тутилган.   Бундай   ҳолда   ўғри   уюшган   гуруҳнинг   аъзоси   ҳисобланмайди,   балки   уюшган
гуруҳнинг топшириғи билан шу жиноятни содир этиши мумкин. 
3.3. Оғирлаштирувчи ҳолатларда ўғрилик жинояти учун жавобгарлик
масалалари.
Жиноят   учун   жавобгарлик   –   жиноят   содир   этишда   айбдор   бўлган   шахсга   нисбатан
суд   томонидан   ҳукм   қилиш,   жазо   ёки   бошқа   ҳуқуқий   таъсир   чораси   қўлланилишида
ифодаланадиган  жиноят  содир этишнинг  ҳуқуқий  оқибатидир.  Ўзбекистон  Республикаси
жиноят   кодексининг   16-моддасида   кўрсатилган   ва   жиноят   сифатида   эътироф   этилган
қилмишларни содир этиш жавобгарликка асос бўлади.
Жиноий   жавобгарлик   эса   –   бу   субъектнинг   жиноят   ҳуқуқи   билан   таъқиқланган
қилмишни   содир   этишда   ифодаланган   хулқи   учун   қўлланадиган   давлатнинг   мажбурлов
чорасидир. Жиноий жавобгарлик масаласи шахсни дастлабки терговга жалб қилиш, ишни
судда кўриш, айблов ҳукмини чиқариш, шартли ҳукм қилиш ва судланганлик шаклларида
амалга   оширилади.   Жиноий   жавобгарлик   фақат   давлат   номидан   суд   томонидан
қўлланадиган   жавобгарликдир.   Демак,   суддан   бошқа   бирор   мансабдор   шахс   шахсни
жиноят содир этишда айблаб, жавобгарликка тортишга ҳақли эмас. 45
Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодексининг   54-моддасининг   2-қисмида   “Суд
жазо   тайинлашда   содир   этилган   жиноятнинг   хусусияти   ва   ижтимоий   хавфлилик
даражасини,   қилмишнинг   сабабини,   етказилган   зарарнинг   ҳусусияти   ва   миқдорини,
айбдорнинг   шахсини   ҳамда   жазони   енгиллаштирувчи   ва   оғирлаштирувчи   ҳолатларни
ҳисобга олади” деб белгиланган.
Ўзбекистон   Республикасида   жавобгарликка   тортиш   ва   жазо   тайинлаш   ушбу
қоидаларга   таянади   ва   адолатли   ҳукм   чиқаришда   юқоридагиларни   эътиборга   олади.   Суд
жазо   тайинлаш   пайтида   жазони   енгиллаштирувчи   ёки   оғирлаштирувчи   ҳолатларни
эътиборга   олиши,   бундай   ҳолатлар,   албатта,   содир   этилган   жиноятга   бевосита   боғлиқ
бўлиши   ва  айни   пайтда  жиноят  таркибининг   мустақил  қисмлари  бўлмаслиги  лозим.   Суд
ҳар   қайси   ҳолатда   содир   қилинган   тажовуз   қанчалик   оғир   бўлишидан   қатъий   назар,
жазони   енгиллаштирувчи   ёки   оғирлаштирувчи   ҳолатларини   назарда   тутиши   шарт.   Суд
ушбу   ҳолатларни   эътиборга   олиб   жазо   белгиласа,   ҳукмда   бунга   асослар   келтирилиши
талаб   этилади.   Судлар   томонидан   жавобгарлик   масаласини   ҳал   этишда   оғирлаштирувчи
ҳолатларни эътиборга олиш асосий масаладир. 
     Ўғрилик жиноятида оғирлаштирувчи ҳолатлари сифатида ишни кўриш вақтида ва
жавобгарлик   масаласини   ҳал   этиш   давомида   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят
кодексининг   169-моддасида   назарда   тутилган   ҳолатларгагина   эътиборга   олинади,   яъни
булар:
а)   жабрланувчининг   кийими,   сумкаси   ёки   бошқа   қўл   юкидаги   ашёга   нисбатан
(киссавурлик);
Ушбу ҳолат Республикамизнинг жиноят қонунига янги киритилган оғирлаштирувчи
ҳолатдир.   Ўзганинг   мулки   бўлган   пул   бевосита   жабрланувчининг   кийими,   сумкаси   ёки
45
  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси умумий қисмга шархлар. Т:.2006 й.
34 бошқа қўл юкидан тортиб олинган ҳоллардагина айбдорнинг қилмиши ЎзР ЖК 169-модда
2-қисмининг «а» банди билан квалификация қилиниши лозим.
Ўғрилик   содир   этилаётган   вақтда   кийим   жабрланувчининг   эгнида   ёки   қўлида
бўлиши   керак.   Агар   айбдор   гардероб   ёки   илгичда   осиғлиқ   турган   кийим   чўнтагидан
ашёни қонунга хилоф равишда олса, киссавурликнинг таркиби мавжуд бўлмайди. 
Агар сумка ёки қўл юки жабрланувчининг қўлида бўлса ёки жабрланувчининг ўзида
ёхуд   унинг   ёнида   бўлса   (масалан,   жомадон,   сумкани   жабрланувчи   хордиқ   чиқариш,
нимадир   сотиб   олиш   ва   ҳ.к.   учун   ёнига   қўйган   бўлса),   яъни   бу   ашёлар   яна   йўлга
тушганида  унинг  ўзи  билан бирга  бўладиган  бўлса, бу ҳолда содир  этилган  ўғрилик  ЖК
169-модда 2-қисмининг «а» банди  билан  квалификация қилиниши мумкин.
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди   Пленумининг   «Ўзганинг   мулкини   ўғирлаш,
талончилик   ва   босқинчилик   йўли   билан   талон-торож   қилиш   тўғрисидаги   ишлар   бўйича
суд   амалиёти   ҳақида»ги   қарорида:   «Жабрланувчининг   эгнида   бўлган   кийим-кечаги,
қўлидаги   ёки   бевосита   ёнида   бўлган   сумка,   чамадон   ва   бошқа   анжомларидан   содир
этилган   яширин   талон-торож   қилиш   киссавурлик   деб   ҳисобланади   ва   ЖКнинг   169-
моддаси 2-қисми «а» банди билан тавсифланади 46
, деб кўрсатилган.
Ҳар бир алоҳида ишда суд барча ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, сумка ёки бошқа
қўл юкининг жабрланувчининг ёнида бўлганлиги фактини аниқлаши керак. 
б) анча миқдор 
Ўзганинг мулкини яширин равишда анча миқдорда талон-торож қилиш ўғриликнинг
мураккаб   турини   ташкил   қилади.   Мулкни   талон-торож   қилиш   жиноят лари   моддий
жиноятлар   ҳисобланиб,   қонунда   талон-торож   килинган   мулкнинг   миқдорига   қараб
жавобгарлик   белгиланган.   Жавобгарлик   масаласини   ҳал   этишда,   энг   кам   ойлик   иш
ҳақи   миқдоридан   келиб   чиқиб,   ўттиз   баробардан   юз   баробаргача   миқдорда   зарар
етганида ушбу қисм билан квалификация қилинади.
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилганлиги жазони
оғирлаштирувчи   ҳолатлари   ҳисобланади.   Ўғриликни   юқоридаги   белги лари га   кўра
квалификация   қилиш   учун,   ўғрилик   ҳақида   олдиндан   келишиб   олган   икки   ёки   ундан
ортиқ   шахслар   иштирок   этган   бўлишлари   лозим .   Ўғриликни   бир   гуруҳ   шахслар
томонидан   олдиндан   тил   бириктириб   содир   этилган   деб   квалификация   қилиш   учун   ҳар
бир иштирокчининг 14 ёшга тўлганлиги ва ақли расолигини аниқлаш  лозим .
Қилмишни   ушбу   банд   билан   квалификация   қилиш   учун   жиноят   иштирокчиларини
аввалдан   келишилган   ёки   келишилмаганлиги   муҳим   аҳамиятга   эга,  чунки   иштирокчиликда
ўғрилик содир этадиган  шахслар олдиндан келишиб ҳаракат   қилишади.  Бир гуруҳ шахслар
томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ўғрилик қатнашчисининг ҳаракатлари
жиноятнинг   қолган   иштирокчилари   қонунда   назарда   тутилган   асосларга   кўра   жиноий
жавобгарликка   (вафот   этиши   ва   ҳ.к.   муносабати   билан)   тортилмаганликларидан   қатъи
назар, гуруҳ бўлиб содир этилган жиноят, деб квалификация қилиниши керак. 
г) уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган
ўғрилик учун жавобгарлик назарда тутилган.
Шуни   алохида   таъкидлаш   керакки,   қилмишни   ЎзР   ЖК   169-моддасининг   иккинчи
қисми «г» банди билан квалификация қилиш учун айбдорнинг уй-жойга кириш мақсадини
аниқлаш   керак.   Биз   юқорида   Ўзбекистон  Республикаси   Олий   Суди нинг   юқорида   айтилган
Пленум қарорига тўхталиб ўтдик.
Демак,   уй-жойга   кириш   тушунчасини   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Суди нинг
юқорида айтилган Пленум қарори анча аниқ баён қилган.
ЎзР   ЖКнинг   33-моддаси   иккинчи   қисмида   агар   шахс   содир   этган   қилмишда   ушбу
Кодекс   Махсус   қисми   айни   бир   моддасининг   турли   қисмларида   назарда   тутилган
46
  Ў збекистон Республикаси Олий судининг 1998 йил 28 декабр, 1999 йил 30 апрел ва 1999 йил 14 майдаги Пленуми
қа рорлари, Т., 1999, 22-бет.
35 жиноятларнинг   аломатлари   мавжуд   бўлса,   у   модда нинг   оғирроқ   жазо   белгиланган   қисми
бўйича жавобгарликка тортилади, - дейила ди.   Аммо уй-жойга кириб талон-торож қилинган
мулкнинг   микдори   кўп   микдорни   ёки   жуда   кўп   микдорни   ташкил   қилса,   ёхуд   ўта   ҳавфли
рецидивист томонидан ёки уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир
этилган   бўлса,   бу   квалификация   қилиш   белгилар   уй-жойга   кириб   ўғрилик   қилишга
нисбатан   оғирроқ квалификация қилиш белгиси ҳисобланади ва ундай ҳолда оғирроқ бўлган
жавобгарликка тортиш белгисига қараб квалификация қилинади.
 а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
Шахс олдин 169-модданинг муайян бир қисмида жавобгарлик белгиланган жиноятни
содир этиб, маълум вақт ўтганидан кейин яна 169-модданинг яна шу қисмида кўрсатилган
жиноятни   содир   қилган   бўлиши   керак.   Ана   шундагина   жиноят   такроран   қилинган
ҳисобланади.   Судлар   жавобгарлик   масаласини   ҳал   этиши   давомида   қуйидагиларга
алоҳида эътибор беришлари керак бўлади.
1.   олдин   содир   этилган   жинояти   169-модданинг   қайси   қисми   билан   квалификация
қилинган бўлса, кейинги қилинган ўғриликнинг дастлабки, квалификация қилиш белгиси
олдингисига айнан ўхшаш бўлиши керак эканлигига;
2. Айбдор содир этилган жиноятларнинг биттаси учун ҳам ҳали судланмаган бўлиши
керак эканлигига;
3.   Айбдор   олдинги   ўғрилик   жинояти   учун   жавобгарликка   тортилиш   муддати
ўтмасидан янги ўғрилик жиноятини содир этган бўлиши керак эканлигига;
Ана шу шартлар мавжуд бўлганда қилмиш такроран содир этилган деб топилади.
б) компьютер тизимига рухсатсиз кириб;
Айбдор   компьютер   тизимидан   фойдаланиш   ҳуқуқига   эга   бўлмагани   ҳолда   унга
кирган ва ўзганинг  ҳисобидан  ўзининг ҳисобига пул ўтказган ҳолларда ўғрилик ЎзР ЖК
169-модда 3-қисмининг «б» банди бўйича квалификация қилиниши лозим.
в) кўп миқдорда содир этилган бўлса, 
Шуни   назарда   тутиш   керакки,   ўзганинг   талон-тарож   қилинган   мол-мулкининг
қиймати   шу   қилмиш   содир   этилган   пайтда   мазкур   минтақадаги   ўртача   бозор   нархлари
бўйича белгиланиши лозим.
        а)жу да кўп миқдорда;
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   суди   Пленумининг   1998   йил   17   апрелдаги
«Иқтисодиёт   соҳасидаги   жиноятлар   тўғрисидаги   ишлар   бўйича   суд   амалиётида   юзага
келган   айрим   масалалар   ҳақида»ги   11-сон   қарорининг   5-бандига   мувофиқ   ўзганинг
мулкини   талон-торож   қилишдан   иборат   бўлган   айбдорнинг   ҳаракатларига   ҳуқуқий   баҳо
беришда   унинг   содир   этилиш   усулидан   (ўғрилик,   талончилик,   товламачилик   ва   ҳоказо)
қатъий   назар   жиноят   Жиноят   кодексининг   тегишли   моддасининг   оғирроқ   жазони   кўзда
тутувчи қисми билан квалификация қилиниши ва ушбу модданинг бошқа қисмлари билан
қўшимча   квалификация   қилиниши   талаб   этилмаслиги   мумкин.   Давомли   талон-торож
содир этилган ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари талон-торож қилинган умумий суммани
ҳисобга олган ҳолда квалификация қилиниши  лозим . 47
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Суд   Пленумининг   1996   йил   19   июлда   қабул
қилинган  «Жиноий  жазо  чораларини  тайинлаш   амалиёти   тўғрисида»   ги  қарорида   судлар
оғир   жиноятлар   содир   этган   шахсларга   нисбатан   қаттиқ   жазо   чоралари   қўллаши
лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Суди   Пленумининг   «Суд   ҳукми   тўғрисида»   ги
1997   йил   2   майдаги   2-сонли   қарорида   “Ҳавфли   рецидивист   томонидан   жиноят   содир
этилиши   бир   қатор   жиноятларнинг   тавсифлаш   белгиси   ҳисобланади   ва   жиддийроқ   жазо
чораларини   қўллашга   олиб   келади.   Шу   сабабли   бу   ҳолат   шахс   дастлабки   тергов   органи
томонидан   жиноят   ишида   айбланувчи   тариқасида   ишда   иштирок   этишга   жалб
47
 М.Х. Рустамбоев Жиноят ҳуқуқи дарслик Т:. 246-247 бетлар.
36 қилинаётганда  кўрсатиб  ўтилган  бўлиши   лозим  ва кейинчалик   бу  суд ҳукмининг  тавсиф
қисмида ҳам ўз аксини топиши керак” 48
. 
Шахсни   ўта   хавфли   рецидивист   деб   топиш   бир   қатор   ҳуқуқий   оқибатларга   сабаб
бўлади:
1) ўта   хавфли   рецидивист   томонидан   жиноят   содир   этганлик   махсус
қисмининг   кўп   моддаларида   қонун   чиқарувчи   томонидан   таснифловчи   ёки   алоҳида
таснифловчи белги сифатида баҳоланади;
2) ўта   хавфли   рецидивист   эркаклар   озодликдан   маҳрум   қилиш   тарзидаги
жазони   махсус   тартибли   калонияларда,   аёллар   эса   қаттиқ   тартибли   колонияларда
ўтайдилар;
3) ўта хавфли рецидивистларга  озодликдан  маҳрум этиш  жазоси  муддатининг
бир қисмини турма қамоғида сақлаш тарзида ўташ тайинланиши мумкин;
4) уларга   нисбатан   жиноий   жавобгарликдан   ёки   жазодан   озод   этишни
қўллашнинг бир қанча чеклашлари белгиланиши мумкин;
5) уларга   нисбатан   шартли   равишда   жазо   тайинлаш,   жазо   муддатидан   илгари
шартли озод этиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилмайди;
6) ўта   хавфли   рецидивистларга   нисбатан   судланганликни   олиб   ташлашнинг
алоҳида тартибда белгиланади
Рецидив жиноят ҳам қуйидаги ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлади:
1) рецидив   жиноят   учун   жазо   тайинлашда   оғирлаштирувчи   ҳолат   сифатида
Жиноят кодексининг 56-моддаси «н» банди асосида ҳисобга олинади;
2) Жиноят кодексининг  60-моддасида  назарда  тутилган  қоидалар  бўйича  жазо
тайинлашнинг алоҳида тартибига сабаб бўлади;
3) шартли ҳукм қилишга тўсқинлик қилади (Жиноят кодекси 2-қисм);
4) жазони хақиқий муддатини узайтириш  учун, жазо ўташ  муддатидан  илгари
шартли озод қилишда ҳисобга олинади (Жиноят кодекси 73-модда).
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир   этилган бўлса: 
Суд-тергов   ҳаракатларини   ўрганиш   шуни   кўрсатадики,   аксарият   жиноятлар   бир
гуруҳ   шахслар   томонидан   содир   этилади.   Шу   ўринда,   ижтимоий   хавфи   юқори   бўлган
жиноятлар   кўп   ҳолларда   бир   неча   кишиларнинг   бирлашиши   орқали   содир   этилишини
алоҳида таькидлаб ўтиш лозим. 
Булар   Ўзбекистон   Республикаси   жиноят   кодексининг   169-моддасининг   2,   3,   4-
қисмларида   эътироф   этилган   ҳолатлардир.   Ушбу   ҳолатларга   юқорида   алоҳида-алоҳида
тушунча   бериб   ўтдик.   Мазкур   жиноятларни   суд-тергов   амалиёти   ҳодимларидан   Жиноят
қонуни   ва   бошқа   қонун   талабларига   мувофиқ,   содир   этилаган   жиноятнинг   ижтимоий
хавфлилик   даражасига   ва   оғирлаштирувчи   ҳолатларига   алоҳида   эътибор   қаратишлари
талаб этилади. 
Оғирлаштирувчи  ҳолатларда  ўғрилик жинояти учун жавобгарлик  ва жазо тайинлаш
масалалари   “Ўзгалар   мулкини   ўғрилик,   талончилик   ва   босқинчилик   билан   талон-тарож
қилиш   жиноят   ишлари   бўйича   суд   амалиёти   тўғрисида”   Ўзбекистон   Республикаси   Олий
суди Пленумининг 1999 йил 30 апрелдаги 6-сонли қарори, Олий суди Пленумининг 2002
йил 14 июндаги  10-сонли  қарорига  асосан  киритилган  ўзгартириш  ва қўшимчалар  билан
қабул қилинган қарорда тергов ва суд органларига батафсил тушунча берилган. 
Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодексининг   169-моддасининг   иккинчи   қисми
санкция   қисмига   эътибор   қаратадиган   бўлсак,   унда   энг   кам   ойлик   иш   ҳақининг   уч   юз
бараваригача  миқдорда  жарима ёки икки  йилдан уч йилгача  ахлоқ тузатиш  ишлари ёхуд
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.  49
Оғирлаштирувчи   ҳолат   сифатида   жазо   тайинлашда   жарима   жазоси   жуда   катта
аҳамиятга   эга,   чунки   жарима   ўз   навбатида   давлат   даромадига   ундурув   ҳисобланиб,
бюджетга   катта   фойда   олиб   келувчи   иқтисодий   таъсир   чорасидир.   Унинг   қўлланилиши
48
  Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленуми қарорларининг тўплами. 1991-1997 й. // Т:.1997, 113-бет.
49
  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси. Т:. 2008 й.
37 қонун   чиқарувчи   ва   суд   амалиёти   томонидан   жазо   мақсадига   эришишнинг   энг   самарали
усулларидан   бири   сифатида   қаралади.   Жарима   тегишли   модда   муқобил   жазо   чораси
сифатида   санкцияда   кўрсатилган   бўлса,   уни   тайинлаш   орқали   айбдорнинг   мулкий
манфаатларига   таъсир   кўрсатилиб,   жазонинг   мақсадига   эришиш   мумкин   бўлган
тақдиргина   жарима   қўлланилади.   Президентимиз   Ислом   Каримов   томонларидан   қабул
қилинган   қуйидаги   фармоннинг   амалий   аҳамияти   катта   деб   ўйлаймиз.   «Жиноят
қонунчилигида   иқтисодий   соҳада   жиноят   содир   этган   шахсларга   нисбатан   иқтисодий
таъсир   чораларини   қўллаш   имкониятларини   кенгайтириш   зарур.   Бу   қонунчилигимизда
иқтисодий   соҳадаги   жиноятлар   ва   унинг   учун   жавобгарлик   тушунчасини   замон
талабларига мос равишда ижро этишга асосланган янгича ёндошувдир» 50
  
Яна бир жазо сифатида Аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси ҳам тайинланади. Шахснинг
иш   ҳақининг   ўн   фоизидан   ўттиз   фоизигача   миқдорни   давлат   даромади   ҳисобига   ушлаб
қолган ҳолда уни меҳнатга мажбуран жалб қилишдан иборат бўлиб, жазо суднинг ҳукмига
мувофиқ   маҳкумнинг   ўз   иш   жойи   ёки   мазкур   жазо   ижросини   назорат   қилувчи   органлар
белгилаб  берадиган  бошқа  жойларда  ўталади.  Суд томонидан  аҳлоқ тузатиш  ишлари  иш
ҳолатидан   келиб   чиқиб,   олти   ойдан   уч   йилгача   муддатга   тайинланади.   Ушбу   жазо   тури
пенсия   ёшига   етганларга,   меҳнатга   қобилятсизларга,   ҳомиладор   аёлларга,   ёш   боласини
боқиш учун таътилда бўлган аёлларга ва ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилмайди.
  Оғирлаштирувчи   ҳолатларда   ўғрилик   жиноятининг   жавобгарлик   масалаларида   ва
жазо   тайинлашда   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   жуда   кўп   ҳолларда   тайинланади,
чунки   оғирлаштирувчи   ҳолатларда   содир   этилган   ҳар   қандай   жиноятларда   махкумни
жамиятдан   ажратиб,   унинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   маълум   муддатга   чеклаш   орқали
жазо   қўлланилади.   Айнан   Ўзбекистон   Республикасининг   169-моддасининг   3,4-қисмлари
учун   фақатгина   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазоси   белгиланган   бўлиб,   суд   органлари
томонида   озодликдан   маҳрум   қилиш   жазосини   қўллашда   Ўзбекистон   Республикаси
жиноят   кодексининг   50-моддасида   кўрсатилган   талаблардан   келиб   чиқилади.
“Озодликдан маҳрум қилиш маҳкумни жамиятдан ажратиб, жазони ижро этиш калонияси
ёки турмага жойлаштиришдан иборатдир. Озодликдан маҳрум қилиш олти ойдан йигирма
йилгача   муддатга   белгиланади.   Суд   органлари   томонидан   озодликдан   маҳрум   этишга
ҳукм   қилинаётган   аёлларга   ҳамда   олтмиш   ёшдан   ошган   эркакларга   нисбатан
тайинланаётган   жазо   муддатини   Ўзбекистон   Республикаси   жиноят   кодексининг   169-
моддасида   кўрсатилаган   озодликдан   маҳрум   этиш   жазосининг   энг   кўп   муддатининг
тўртдан уч қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. 
Судлар   томонидан   жазо   тайинлашда   вояга   етмаганларга,   аёлларга,   хомиладор
аёлларга,   ёш   боласи   бор   аёлларга,   эркакларга   ва   олтмиш   ёшдан   ошган   эркакларга
уларнинг   зарурий   белгиларини   ҳисобга   олиб   жазо   тайинлайдилар   ва   жазони   ўташ
муассасалари   ҳам   Ўзбекистон   Республикаси   Жиноят   кодексида   белгилаб   берилган
жойларда   ва   тартибда   амалга   оширилиши   назарда   тутилади   ва   булар   ҳукмда   ўз   аксини
топади.   
Жазони   оғирлаштирувчи   ҳолат   сифатида   эътироф   этиш   учун   содир   этилган   жиноят
билан   ҳам   объектив,   ҳам   субъектив   жиҳатдан   боғлиқлигини   аниқлаш   талаб   этилади.
Ўғрилик   жинояти   натижасида   асосан   жабрланувчилар   моддий   зарар   кўрадилар.   Юзага
келадиган   оқибатларнинг   оғир,   деб   эътироф   этилиши   –   бу   доимо   фактга   доир,   оҳир-
оқибатда   суд   томонидан   ҳал   этиладиган   масала.   Баҳолаш   реал,   амалда   юз   берган
ўзгаришлардан келиб чиқиб амалга оширилиши шарт. Бу ҳолда ҳукмнинг тавсиф қисмида
суд   ушбу   қилмишда   мазкур   белгининг   мавжудлигини   эътироф   этишга   асос   бўлган
батафсил шарт-шароитни келтириб чиқишга мажбур. 
Жиноятни   оғирлаштирувчи   ҳолат   сифатида   топган   тақдирда,   суд   ҳукмда   нима   учун
айбдор   ҳаракатлари   айнан   шу   модда,   шу   қисм,   банд   билан   тавсифлаётганини   аниқ
50
  И.А.Каримов. А долат –қонун устиворлигида. «Халқ сўзи»  Т:.  2001 й 30 август
38 кўрсатиши керак. Оғирлаштирувчи ҳолат сифатида топган тақдирда сабаб ва асос бўлган
жамики ҳолатларни ҳукмда кўрсатиб ва асослаб кетиши лозим. 51
   
Ўғрилик   жиноятини   кўриб   чиқиш   давомида   оғирлаштирувчи   ҳолат   сифатида   санаб
ўтилган қисмларга квалификация жараёнида эътибор қаратишлари лозим бўлади.
51
  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси умумий қисмга шархлар. Т:. 2006 й.
39                                                Х У Л О С А
Мазкур битирув малакавий ишида мамлакатимизнинг иқтисодиётига ва одамларнинг
мулкий ҳуқуқларига жиддий зарар етказишда сабаб бўлаётган ўғрилик жинояти ва бунинг
натижасижада   келиб   чиқаётган   салбий   оқибатлар   ҳақида   батафсил   тўҳталиб   ўтишга
ҳаракат   қилдик.   Шунингдек,   мазкур   жиноятнинг   тури   ва   кўламини   кенгайиб
бораётганлиги   унинг   оғирлаштирувчи   ҳолатларда   содир   этилиши,   каби   масалалар   билан
боғлик фикр ва мулоҳазалар ёритилади. 
Биз   ушбу   мавзуни   ёритиш   давомида,   ўғрилик   жинояти   ҳақида   батафсил   тўхталиб
ўтдик.   Чунки   мамлакатимизда   мулк   шаклларининг   кенгайиб   бориши   ва   инсонлар   қўли
билан яратиб келинаётган хусусий мол-мулкларнинг тури ва салмоғининг ортиши бу каби
жиноятлар   сонинг   кўпайишига   сабаб   бўлади.   Юқорида   талон-тарожнинг   ушбу   шаклига,
шунингдек   қайси   ҳолатларда   қонунчилигимиз   ўғрилик   жиноятининг   баҳоланишига   ва
жавобгарлик масалаларини қай тарзда ҳал этилаётганлигига эътиборимизни қаратдик.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 7-моддасига биноан “жазо ва бошқа
ҳуқуқий   таъсир   чоралари   жисмоний   азоб   бериш   ёки   инсон   қадр-қимматини   камситиш
мақсадини кўзламайди.
Жиноят   содир   этган   шахсга   нисбатан   у   аҳлоқан   тузалиши   ва   янги   жиноят   содир
этишининг   олдини   олиш   учун   зарур   ҳамда   етарли   бўладиган   жазо   тайинланиши   ёки
ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши керак” деб таъкидлаб ўтилган. Бундан хулоса қилиш
мумкунки,   инсонпарварлик   тамойиллари   ва   жиноят   учун   адолатли   жазо   тайинлаш
буларнинг   барчаси   ижобий   натижаларни   мақсад   қилади   ва   бу   билан   мамлакатимиз
иқтисодиётига,   унда   яшовчи   одамларнинг   мулкий   ҳуқуқларига   зарар   етказишни   олдини
олишга ҳизмат  қилади.  Шу сабабли  бу каби  жиноятларни  кўриб чиқишда  масъул бўлган
суд   ва   тергов   органларининг,   содир   этилган   жиноятнинг   оғир-енгиллигига   эътибор
қаратишлари   ўз   навбатида   жиноят   содир   этган   шахсга   нисбатан   одил   жазо   тайинлашга
асос бўлади.
Юқоридаги масалалар ўз ечимини топиши ва ижобий натижаларга ҳамда кўзланган
мақсадга эришиш учун биз қуйидаги хулоса ва таклифларни илгари сурдик:      
––   Республикамизда   ўғрилик   жиноятини   содир   этган   шахсларнинг   жавобгарлик
масаласини   ҳал   этиш   жараёнида   суруштирув,   тергов   ва   суд   амалиётида   жиноятчи
шахсини   аниқлашга   эътибор   қаратиш   мақсадга   мувофиқ   деб   ўйлаймиз.   Яъни   уларнинг
нима   сабабдан   мазкур   жиноятга   қўл   урганликларини   аниқлаш,   бунга   оғир   шахсий,
оилавий   шароитлар   оқибатидами   ёки   бошқа   мушкул   аҳволга   тушиб   қолганлиги   сабаб
бўлдими,   ёки   шу   каби   шахснинг   ижтимоий   турмуш   тарзини   ўрганиш   ва   бу   ҳақда
тасдиқловчи   маълумотлар   олинган   тақдирда,   уларнинг   қилмишини   енгиллаштирувчи
ҳолат сифатида баҳолаб, уларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган
жазо тайинланса  ва қўлланилган жазо уларнинг бундан кейин жиноят содир этишларини
олдини   олишга   ҳизмат   қилса   мақсадга   мувофиқ   бўлади   деб   ҳисоблаймиз.   Биз   бозор
иқтисодиёти   шароитида   яшаётган   эканмиз   одамларнинг   эҳтиёжларининг   тури   ва   кўлами
кенгайиб   бораверади,   шу   сабабли   ҳам   давлатимизнинг   олиб   бораётган   кенг   кўламли
ислоҳотларида   ишсизликнинг   йўқотиш,   бандликни   таъминлаш   масалалари   эътибор
марказида  турибди.  Демак, бу масалага  жазо тайинлаш  амалиётида  ҳам алоҳида  эътибор
берилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.    
––     Ўзбекистон   Республикаси   ЖК   нинг   169-моддасининг   2-қисмининг   “г”   бандида
уй-жой,  омборхона  ёки  бошқа   хонага  ғайриқонуний   равишда  кириб   содир  этилган  бўлса
деб кўрсатиб ўтилган.
Яъни   шахс   томонидан   уй-жойга,   омборхонага   ёки   бошқа   хонага   ғайриқонуний
равишда   кирилганда,   у   томонидан   қанча   миқдордаги   мулкни   олинганлиги   ва   унинг
қиймати   аҳамиятсиз,   ғайриқонуний   равишда   кирганлигининг   ўзи   169-моддасининг   2-
қисми   “г”   банди   билан   квалификация   қилишга   асос   бўлиши   мумкин.   Биз   мазкур   ҳолат
40 бўйича   ишни   ҳал   этилаётган   пайтда   қуйидаги   холатларга   алоҳида   эътибор   бериб
жавобгарлик масаласини ҳал этилишини мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз.
Шахс   томонидан   уй-жойга,   омборхонага   ёки   бошқа   ҳонага   ғайриқонуний   равишда
кирилганда   арзимаган   моддий   қийматликка   эга   бўлган   буюмлар   ёки   пул   олиб   чиқиб
кетилганда   ҳам   169-моддасининг   2-қисми   “г”   банди   билан   квалификация   қилиш
жараёнида ўғри томонидан олиб чиқиб кетилган буюмнинг қийматига ёки пул суммасига
шунингдек   уй-жой,   омборҳона   ёки   бошқа   ҳоналарга   ғайриқонуний   равишда   кириш
жараёнида эшик қулфларини, панжараларни ёки бошқа тўсиқларни бузишда мулк эгасига
ёки жабрланувчига қай даражада моддий зарар етганлик масаласига эътибор берган ҳолда
жазо тайинланиши адолатли хукм чиқаришга ҳисса қўшади деб ўйлаймиз. 
Чунки   айни   пайтда   жазо   тизимини   лебераллаштириш   ва   суд-ҳуқуқ   соҳасидаги
ислоҳотларни   янада   юксалтириш   даврида   яшаётган   бир   пайтимизда,   инсон   ҳаёти,   унинг
шаъни,   озодлиги   ва     қадр-қиммати   олий   ўринда   туришини   унутмаслигимиз   лозим   деб
ҳисоблаймиз.
–– Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 169-моддаси тўртинчи қисмининг “в” бандида
уюшган уруҳ манфаатларини кўзлаб ўғрилик қилганлик учун жавобгарлик кўзда тутилган.
Бизнинг   фикримизча,   биринчи   маротаба   жиноят   қилган   ёки   бошқа   сабабларга   кўра,
жиноят   содир   этишга   мажбур   қилинган   ёки   шундай   шароитга   тушиб   қолган   шахснинг
жавобгарлигини   ўта  хавфли рецидивист   ёки  уюшган  гуруҳ  билан  бир  қаторга  қўйилиши
адолатдан   бўлмайди.   Шуни   эътиборга   олиб,   169-модданинг   тўртинчи   қисми   “в”
бандининг   “Уюшган   гуруҳ   манфаатларини   кўзлаб”   содир   этилган   бўлса,   деган   қисмини,
шу модданинг учинчи қисмига ўтказилса, мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблаймиз.
 
41 Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати
                     1 . ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АСАРЛАРИ
          1. Каримов   И.А   «Ўзбекистон   келажаги   буюк   давлат»   Т.,   «Ўзбекистон»,   1992
йил
2. Каримов   И.А   «Ўзбекистоннинг   ўз   истиқлол   ва   тараққиёт   йўли»     Т.,
«Ўзбекистон», 1992 йил
3. Каримов И.А «Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолати» Т., «Ўзбекистон»,
1993 йил
4. Каримов   И.А   «Ўзбекистон   иқтисодий   ислоҳотларни   чуқурлаштириш
йўлида»  Т., «Ўзбекистон», 1995 йил
5. Каримов   И.А   «Юксак   малакали   мутахассислар   тараққиёт   омили»   Т.,
«Ўзбекистон», 1995 йил
6. Каримов.   И.А.   Ўзбекистон:   миллий   истиқлол,   иқтисод,   сиёсат,   мафкура.   1-
том. -Т.: Ўзбекистон, 1996, -Б.141-142.
7.  Каримов   И.А.   Биздан   озод   ва   обод   Ватан   қолсин.   Т.2.   -   Тошкент:
Ўзбекистон, 1996.-380 б.
8. Каримов   И.А.   ватан   саждагоҳ   каби   муқаддасдир.   Т.3.   -   Тошкент:
Ўзбекистон, 1996. -366 б.
9. Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. Т.3. - Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – 394
б. 
10. Каримов   И.А.   Янгича   фикрлаш   ва   ишлаш   –   давр   талаби.   Т.5.   -   Тошкент:
Ўзбекистон, 1997. – 384 б.
     11. Каримов   И.А   «Ўзбекистон   XXI   аср   бўсағасида:   хавфсизликка   таҳдид,
барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари»  Т., «Ўзбекистон», 1997 йил.
12. Каримов   И.А.   Хавфсизлик   ва   барқарор   тараққиёт   йўлида.   Т.6.   -   Тошкент:
Ўзбекистон, 1999. – 429 б.
13. Каримов   И.А.   Биз   келажакни   ўз   қўлимиз   билан   қурамиз.   Т.7.   -   Тошкент:
Ўзбекистон, 1999. – 413 б.
14. Каримов   И.А.   Озод   ва   обод   Ватан,   эркин   ва   фаровон   ҳаёт   пировард
мақсадимиз.Т.8. - Тошкент: Ўзбекистон, 2000. – 525 б.
  15. Каримов   И.А   «Адолат   -   қонун   устиворлигида»   «Халқ   сўзи»   2001   йил   30
август.
16. Каримов   И.А   «Одамлар   ташвиши   билан   яшаш   –   олий   бурч»   «Халқ   сўзи»
2001 йил 12 сентябр
17.           Каримов И.А. Ватан равнақи учун хар биримиз масъулмиз. Т.9. - Тошкент:
Ўзбекистон, 2001. – 439 б.
18. Каримов   И.А.   Хавфсизлик   ва   тинчлик   учун   курашмоқ   керак.   Т.10.   -
Тошкент: Ўзбекистон, 2002. – 432 б.
  19. Каримов   И.А.  Биз   танлаган   йўл  –   демократик   тараққиёт   ва   маърифий   дунё
билан ҳамкорлик йўли. Т.11. - Тошкент: Ўзбекистон, 2003. – 320 б.
20. Каримов   И.А.   Тинчлик   ва   хавфсизлигимиз   ўз   куч-қудратимиз,
ҳамжиҳатлигимиз ва қатъий иродамизга боғлиқ. Т.12. - Тошкент: Ўзбекистон, 2004. – 400
б.
  21. Каримов   И.А.   Ўзбек   ҳалқи   ҳеч   қачон,   ҳеч   кимга   қарам   бўлмайди.   Т.13.   -
Тошкент: Ўзбекистон, 2005. – 488 б.
  22. Каримов И.А. Инсон ва унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият. Т.14. -
Тошкент: Ўзбекистон, 2006. – 280 б.
23. Каримов   И.А.   Т.15.   Жамиятимизни   эркинлаштириш,   ислохотларни
чуқурлаштириш,   маънавиятимизни   юксалтириш   ва   халқимизнинг   ҳаёт   даражасини
оширииш – барча ишларимиз мезони ва мақсадидир. - Тошкент: Ўзбекистон, 2007. – 320
б.
42   24. Каримов   И.А.   Мамлакатни   модернизация   қилиш   ва   иқтисодиётимизни
барқарор ривожлантириш йўлида. Т.16. - Тошкент: Ўзбекистон, 2008. – 368 б.
  25. Каримов   И.А.   Т.17.Ватанимизнинг   босқичма-босқич   ва   барқарор
ривожланишини таъминлаш – бизнинг  олий мақсадимиз. - Тошкент:  Ўзбекистон,  2009. –
280 б.
26. Каримов   И.А..   Юксак   маънавият   -   енгилмас   куч.   -   Тошкент:   Маънавият,
2008. – 176 б.
27. Каримов И.А. Энг асосий меъзон – ҳаёт ҳақиқатни акс эттириш. - Тошкент:
Ўзбекистон, 2009.
28. Каримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси – биз учун демократик тараққиёт
йўлида   ва   фуқаролик   жамиятини   барпо   этишда   мустаҳкам   пойдевордир:   Ўзбекистон
Республикаси   Конституциясининг   17   йиллигига   бағишланган   тантанали   маросимдаги
маъруза. 2009 йил 5 декабр.- Тошкент: Ўзбекистон, 2009.
29. Каримов   И.А.   Мамлакатни   модернизация   қилиш   ва   кучли   фуқаролик
жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маъруза, 2010 йил 27 январь. //
Асосий   вазифамиз   –   ватанимиз   тараққиёти   ва   ҳалқимиз   фаровонлиги   янада
юксалтиришдир. - Тошкент: Ўзбекистон, 2010.
30. Каримов   И.А.   Асосий   вазифамиз   –   ватанимиз   тараққиёти   ва   халқимиз
фаровонлиги   янада   юксалтиришдир.   2009   йилнинг   асосий   якунлари   ва   2010   йилда
Ўзбекистонни   ижтимоий   –   иқтисодий   ривожлантиришнинг   энг   муҳим   устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маъруза, 2010 йил 29
январь.   Асосий   вазифамиз   –   ватанимиз   тараққиёти   ва   халқимиз   фаровонлиги   янада
юксалтиришдир. - Тошкент: Ўзбекистон,2010.
31 .  «
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги 
маърузаси », 
2010й 22 ноябрь.
32. Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.- Тошкент: 
Ўзбекистон, 2011.
2. Қонунлар, қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Т.Адолат 2011 й.
2. Ўзбекитон Республикаси Жиноят кодекси Т. Адолат 20 11  й.
3. Ўзбекитон Республикаси Жиноят процессуал кодекси Т.Адолат20 1 0 й.
                                   3.   Махсус адабиётлар: 
  1. М.Ҳ.Рустамбоев « Жиноят ҳуқуқи » ( умумий қисм ва махсус қисмлар) дарслик ,
Тошкент . «ILM ZIYO» 2005 йил .
  2.   М. Усмоналиев  , Й. Каракетов  « Криминология  » Тошкент.  « Янги  аср авлоди »
нашриёти 2001 йил .
3.   Пўлат   Бакунов   “Жиноят   ҳуқуқида   ўғрилик   тушунчаси   ва   жиноя   таркибининг
тахлили” Адолат – 2001 й
4.   Р устамбаев   М.Х.   Уголовное   право   Республики   Узбекистан.   Особенная   часть.   Т.
«Мир экономики и право» 2002. Стр.202-203.
5. Рустамбаев М.Х. Жиноят ҳуқуқи. (Махсус қисм.) Дарслик. — Т.: Ўқитувчи, 2003.
—560 б.
6.   Усмоналиев   М.   Жиноят   ҳуқуқи   (Умумий   қисм).   Дарслик.—Т.:   Янги   аср   авлоди,
2005.—662 б.
7. Рустамбаев М.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқи курси. IV-том. Умумий
қисм. Жиноят тўғрисида таълимот. – Тошкент. : “Ilm ziyo”, 2010. – Б.240.
4. ИНТЕРНЕТ САҲИФАЛАРИ
43  
              Интернет сайти:  http://pravo.uz/about/index.php3
                Интернет сайти:  http://uza.uz/ru/tech/2081/
44
Купить
  • Похожие документы

  • Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда прокуратура органларининг ҳуқуқий фаолияти
  • О`zbekistonda demokratik islohatlarni chuqurlashtirishning ustuvor yо`nalishlari
  • Юридик техника ва қонунлар сифатини ошириш муаммолари
  • Shaxsga qarshi jinoyatlarni yuridik jihatdan baholash
  • Олий ҳарбий билим юртлари курсантларининг офицерлар билан муносабатининг психологик асослари

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026. Created by Foreach.Soft

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha