Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 65.9KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ishchi kuchi migratsiyasi va uning mehnat bozoriga ta’siri

Купить
Ishchi kuchi migratsiyasi va uning mehnat bozoriga ta’siri 1. Ishchi kuchi migratsiyasining ijtimoiy-iqtisodiy mazmuni va mohiyati. 2. Ishchi kuchi migratsiyasiga ta’sir etuvchi omillar va uning mamlakat iqtisodiyotiga ta’siri. 3. Mehnat resurslari hududiy safarbarligining mohiyati. Mehnat resurslarining mexanik harakati. 4. Hududlar bo‘yicha mehnat resurslarining taqsimlanishi va qayta taqsimlanishi. 5. Mehnat resurslarining migratsion harakatiga ta’sir etuvchi omillar. 6. Mehnat resurslarining hududiy safarbarligini tartibga solish yo‘llari. 7. Mehnat migratsiyasining davlat tomonidan tartibga solinishi va uning asosiy ko‘rinishlari. 8. O‘zbekistonda mehnat migratsiyasi bo‘yicha davlat siyosatining amalga oshirilishi Халқаро Меҳнат Ташкилоти ва Халқаро Миграция бўйича Ташкилот томонидан берилган таъриф Меҳнат-мигрантлари – булар, инсонларнинг бирор бир ҳудуддан у ўзи истиқомат қиладиган мамлакат миқёсидами ёки рухсат этиладиган мамлакатгами кўчиб иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган қисми. Таъриф Ижтимоий меҳант миграцияси – бу, инсонларнинг бир ижтимоий- профессионал гуруҳдан бошқа (бошқа) гуруҳга ёки бандлик доирасига (макон жиҳатдан), меҳнат фаолиятининг бошқа турларига ва албатта худудлараро иш жойларга ўтиб кетиши. Икки хил ёндашув 1. М играция аслида ишчи кучининг маконда ҳаракат қилишга мос келади 2. Миграция маконда харакат қилишнинг муайян турлари билан чекланади. Иккинчи ёндошув migratio (лотинча «Кўчиб юриш», «Жойини ўзгартириш») сўзининг дастлабки маъносига мос келади». Меҳнат миграциясининг мезонлари • доимий яшаш жойини ўзгартириш • ҳудудининг мажбурий чегаралари кесиб ўтиш • мигрантнинг янги яшаш жойида узоқ муддат ёки доимий туриши Мигрантларнинг меҳнат миграциясидан мақсади Кўпроқ иш ҳақи топиш албатта ўзининг яшаб турган жойига қараганда кўпроқ пул ишлаб топиш ва ўзининг энг яхши меҳнат фаолиятига эришишдир Эммиграция – бу чегара ортига чиқиб кетиш Иммиграция – бу чегара ортидан кириб келиш Иммиграция ва эммиграция ўртасидаги фарқ миграция сальдосини беради. Ремиграция - эммигрантларни қайтадан ўз маконига қайтишини англатади. Чегара ортида ишловчилар - яъни ҳар куни доимий равишда қўшни давлат чегарасини кесиб ўтиб ишлашдир. Бунга яққол мисол қилиб мексикалик ишчиларнинг ҳар куни АҚШга бориб ишлашини айтишимиз мумкин. Миллий иқтисодиётда ёки унинг айрим тармоқларида чет эл ишчиларининг бандлик бўйича улушини кўрсатувчи формула: d чет.эл.ишчи =  чет.эл.ишчи :  бандлар d чет.эл.ишчи – чет эллик ишчиларнинг мамлакат иқтисодиётида банд бўлганларга нисбатан улуши,  чет.эл.ишчи – чет эллик ишчиларнинг жами сони;  бандлар - мамлакат иқтисодиётига жами бандлар сони. Замонавий меҳнат миграциясининг Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан ажратилган 5 та асосий тури 1. Ш артнома асосида ишловчилар, бунда ишловчиларнинг кириб келиш муддати қабул қилувчи давлат томонидан аниқ қилиб кўрсатади. Ва бу асосан мавсумий ишларда бўлиб, бунга ҳосил йиғиш пайити мисол бўлади. Ва бунга одатда малакасиз ёки малакаси паст бўлган ишчиларнинг меҳнат миграцияси мисол бўла олади . Замонавий меҳнат миграциясининг Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан ажратилган 5 та асосий тури 2. Малакали кадрлар миграцияси, бунга амалий тажрибаси ва билими шунингдек тайёргарлиги юқори бўлган ходимларнинг меҳнат миграцияси мисол бўла олади. 3. Ноқонуний мигрантлар, булар хужжатларни расмийлаштирмасдан чет элда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётганлар. . Замонавий меҳнат миграциясининг Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан ажратилган 5 та асосий тури 4 . Қ очоқлар - булар ҳаёти ва фаолияти хавф остида бўлганлиги сабабли чет элга кетиб қолган кишилар. 5. Кўчманчилар – булар доимий яшиш учун кўчиб кетганлар. Бу гуруҳга кирувчи мигрантлар асосан саноати ривожланган мамлакатга кўчиб кетувчилар билан изоҳланади. Жаҳон тажрибасида меҳнат миграциясининг шакллари а) йўналиши бўйича: • 1-ривожланаётган ва социалистик давлатлардан саноати ривожланган давлатларга миграция; • 2-ривожланган мамлакатлар даражасидаги миграция; • 3-ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги миграция; • 4-юқори малакали ишчи кучининг саноати ривожланган мамлакатдан ривожланаётган мамлакатга миграцияси Жаҳон тажрибасида меҳнат миграциясининг шакллари б) ҳудуд бўйича: • ички миграция - бирор бир мамлакат миқёсидаги миграция: – шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги, – шаҳарлараро, – қишлоқлараро меҳнат миграциялари. Ана шу асосда қишлоқдан шаҳарга, шаҳардан қишлоққа, шаҳардан шаҳарга, қишлоқдан қишлоққа борадиган меҳнат мигрантлари оқими шаклланади; Жаҳон тажрибасида меҳнат миграциясининг шакллари в) мигрантларнинг малакаси бўйича: – юқори малакали ишчи кучи миграцияси; – паст малакали ишчи кучи миграцияси; Жаҳон тажрибасида меҳнат миграциясининг шакллари г) меҳнат сафарининг давомийлигига қараб: • қайтиб келмайдиган миграция – узоқ муддатга мўлжалланган ёки абадий бўлади, ташқи миграциянинг қитъалараро қисми ҳамда ички миграциянинг қишлоқдан шаҳарга бўлган миграцияси; • вақтинчалик миграция – ишга муайян муддатга кетиш, ташқи миграциянинг маълум муддатга шартнома бўйича қайтариб келиш шарти бўйича келишган кўчиб кетиш; • мавсумий миграция – бир йил ва ундан кам бўлган ҳолда бирор бир ҳудуддан бошқа ҳудудга мавсумий иш бўйича бориши; • тебранувчан миграция – ишчи кучининг бир аҳоли пунктидан бошқасига мунтазам равишда ишга бориши ва яна қайтиб келиши. Жаҳон тажрибасида меҳнат миграциясининг шакллари Тебранувчан миграция урбанизация (аҳолининг шаҳарларга кетиши) шароитида ривожланган. Асосий йўналишлари - қишлоқдан шаҳарга, шаҳар яқиндан агломерация ўзагига. Тебранувчан миграция йирик ва ўрта шаҳарларнинг таъсир зонасида тарқалган бўлиб, у ўша ерда ишчи кучини шакллантиришнинг муҳим манбаидир. Шаҳар яқинига қатнайдиган транспортнинг ривожланиши билан бу хилдаги ҳаракат айниқса тез ортиб бормоқда, уларнинг кўлами, жадаллиги ва оқибатлари доимий кўчиб боришлар миқдоридан ортиб одатий ҳолга айланиб бормоқда. Жаҳон тажрибасида меҳнат миграциясининг шакллари д) қонун жиҳатдан: – қонуний миграция; – ноқонуний миграция. Бошқа давлатлардан мигрантларни ўзига жалб қиладиган худудлар ва давлатлар  АҚШ, Канадага бошқа давлатларга қараганда анча кўп иммигрантлар келади. Асосан паст малакали ишчилар АҚШга Мексика Кариб денгизи давлатларидан келади. АҚШ ва Канадага бир йилда келадиган иммиграцияларнинг сони 900 минг киши атрофида белгиланган ва ҳисоблаб чиқилган. Бошқа давлатлардан мигрантларни ўзига жалб қиладиган худудлар ва давлатлар  Австрия. Мамлакатда 200 мингдан ортиқ чет эллик ишчилар бўлиб, улар Жанубий - Шарқий Осиё, Шарқий ва Марказий Европадан келиб ишлайдиганлар;  Ғ арбий Европа. У ерда 6,5 млн меҳнат мигрантлари мавжуд. Иммигрантларни қабул қилувчи ҳудудлар, булар Германия, Франция, Швецария, Буюк Британия, Ғарбий Европадаги иммигрантларнинг 1/4 қисми Германияда 20 йилдан бери яшаяпти; 1 Бошқа давлатлардан мигрантларни ўзига жалб қиладиган худудлар ва давлатлар  Яқин ва Ўрта Шарқ нефть қазиб олувчи давлатлар. Бу ерда ишчи бозори 70 – йилларда шаклланган. Саудия Арабистони, БАА, Бахрайн, Қувайт, Уммон давлатларидаги ишчи кучларининг 50% и қўшни араб давлатларидан келган иммигрантлар.  Янги саноатлашган Осиё – Тинч океани ва Лотин Америкаси давлатлари. Ишчи кучини импорт қиладиган асосий давлатлари қуйидагилар: Сингапур, Гонконг, Жанубий Корея, Тайван, Малайзия, Аргентина, Бразилия, Венесуэла. • Меҳнат миграциясига таъсир этувчи омиллар  Иқтисодий омиллар;  Ноиқтисодий омиллар. И қтисодий омиллар  а ) мамлакатнинг иқтисодий ривожланганликда режаси, яъни ишчи кучлари ўз мамлакатларига нисбатан анча иқтисодий юксалган давлатларга кўчиб кетишига интиладилар:  б) мамлакат меҳнат бозорининг ҳолати ёки кам ривожланган ва аҳоли сонининг зичлиги оқибатда ишсизлар бошқа давлатга иш излаб кетиб қолишади;  в) иқтисодиётдаги эркинлаштирилиши натижасида халқаро муносабтлар яхши йўлга қўйилиб ишчи кучларини алмашиниши юзага келди;  г) капитал ҳаракати, яъни капитал олиб кириш ёки олиб чиқиш натижасида капитал билан бирга малакали ходимларнинг ҳам миграцияси содир бўлади. Нои қтисодий омиллар  а) сиёсий-ҳуқуқий омиллар;  б) миллий омиллар;  в) диний омиллар;  г) ирқий омиллар;  д) оилавий муносабатлар омиллари. Миграция омиллари  Ишчи кучининг бир жойдан иккинчи жойга ўтиши учун сабаб бўладиган объектив ва субъектив шарт-шароитлар Назариялар ва концепциялар  ёрдамида минтақалар ўртасидаги турли миграцион оқимларнинг кўлами, йўналишлари, жадаллиги, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши мезонлари билан биргаликда макродаражада мувофиқлаштиради (иш ҳақининг миқдори, иш билан бандлик даражаси, капитал маблағлар ҳажми, уй-жой шароитлари, иш ўринлари сони ва ҳоказолар билан). Бундай ўзаро алоқаларнинг муҳим жиҳати – улар феъл атворининг мигрантлар таркибига (ёшига, жинсига, маълумот даражасига ва касбий тайёргарлигига ва хакозоларга) боғлиқликни аниқлашдир. Назариялар ва концепциялар • Айрим шахслар, оилалар ёки уй хўжаликларининг турмуш шароитидаги у ёки бу кўрсаткичларнинг ўзгариши, миграция тўғрисида қарор қабул қилиш муҳим бўлган кўрсаткичларнинг ўзгаришига миграцион жавоб микродаражада ўрганилади. • Бундай ёндошув миграцион хулқ-атвор қонуниятларини тадқиқ қилиш учун зарурдир. Умуман ишлаб чиқилган назариялар ва концепциялар миграцияни башорат қилишда муҳим бўлган моделлар ва фаразлар тузилишига асос бўлади. Миграция сабаблари  ўз касб йўналишини амалга ошириш бўйича имкониятларни яратиш, бошқа яшаш жойида ойлик иш ҳақининг энг яхши шарт- шароитларига эга бўлган ишга жойлашиш;  инсон соғлиги ҳамда иқлимга хос яшаш ва ишлаш шарт-шароитларини зарурлиги;  қариндошларга қўшилиш;  маълум бир маданиятга, билимга ва яшаш тарзини ўзгартиришга эҳтиёж;  меҳнат зиддиятлари ва оиладаги келишмовчиликлар;  тасодифий ҳолатлар, вазиятлар ва ҳ.к
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha