Ишлаб чиқариш корхоналарига инвестицияларни жалб этиш ва уни бошқариш муаммолари

Ишлаб чиқариш корхоналарига 
инвестицияларни жалб этиш ва уни
бошқариш муаммолари 
 
МУНДАРИЖА 
КИРИШ…………………………………………….……………………………..3 
1 боб. Корхоналарга инвестицияларни жалб қилиш ва 
бошқаришнинг назарий-услубий асослари….......
……………………........................…………8 
1. Замонавий бозор иқтисодиётида инвестицияларнинг ўрни ва аҳамияти...8 
2. Ўзбекистон Республикасида инвестицияларни жалб қилиш ва 
бошқаришнинг меъёрий-ҳуқуқчилик асослари…...…..……………….………18
3. Ўзбекистон йўл хўжалиги секторида инвестицияларни бошқариш 
самарадорлигини ошириш…................................................................................30
2 боб.   Ўзбекистон   Республикаси   йўл   хўжалиги   соҳасида   инвестиция
жараёнларининг замонавий ҳолати…………………….……………………37
1.   Мамлакат   йўл-транспорт   мажмуаси   корхоналарининг   инновация
фаолиятини молиялаштиришда инвестицияларни жалб қилиш 
таҳлили...................................……...………...………….....................................37 
2.   Жиззах   кўприк   хўжалигини   сақлашга   ихтисослантирилган   корхонаси
инвестицион ва молиявий фаолиятини 
таҳлили.................………………………………….………………………….....45
3.   Инвестицияларни   бошқариш   самарадорлигини   оширишда   молиявий
рискларни бошқариш аҳамияти……..…..…………………………………...…53
3   боб.   Ўзбекистон   йўл   хўжалиги   корхоналарига   инвестицияларни   жалб
қилишни такомиллаштириш.………..............………………….....................61
1.   Қулай   инвестиция   иқлимини   шакллантириш   жараёнларидаги
муаммолар………………………..………............................................................61
  1   2.   Жиззах   кўприк   хўжалигини   сақлашга   ихтисослантирилган   корхонасида
инвестицияларни бошқаришни такомиллаштириш 
…………………………………………………………………….…....................67 
ХУЛОСА………………..……………………………………………………….74 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР……………………………………….77  
 
 
КИРИШ 
 
Диссертация   мавзусининг   асосланиши   ва   унинг   долзарблиги .
Мустақиллик йилларида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар, инвестициялаш
ва   модернизациялаш   дастурлари   Ўзбекистон   иқтисодиёти   салоҳиятини   кучли
даражада оширди. Бунда кўп укладли иқтисодиётни яратишнинг механизмларидан
бири   сифатида   миллий   қимматли   қоғозлар   бозори   вужудга   келдики,
мамлакатимизда   корхоналарнинг   бозор   иқтисодиёти   шаклидаги   интеграцияси   ва
корпоратив   тузилмалар   шаклланиши   билан   тавсифланадиган   иқтисодий
муносабатлар,   бошқарув   механизми   ролини,   хусусиятини   ва   унинг   фаолияти
устувор   йўналишларини   сезиларли   даражада   ўзгартириб   юборди.   Натижада,
республикада   инвестиция   жараёнлари   шитоб   билан   ўсиб   борди,   миллионлик
корпоратив мулкдорлар синфи шаклланди, корхоналар модернизация ва инновация
эҳтиёжларини   молиялаштиришнинг   янги   механизмлари   ишга   тушди.   Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримов « ... глобал жаҳон иқтисодиётида ҳалибери
сақланиб   қолаётган   жиддий   муаммоларга   қарамасдан,   2012   йилда   Ўзбекистон   ўз
иқтисодиётини барқарор суръатлар билан ривожлантиришни давом эттирди, аҳоли
турмуш   даражасини   изчил   юксалтиришни   таъминлади,   дунё   бозоридаги   ўз
позициясини   мустаҳкамлади.   Бу   даврда   мамлакатимиз   ялпи   ички   маҳсулоти   8,2
фоизга ўсди, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги 7 фоизга,
чакана савдо айланмаси ҳажми 13,9 фоизга ошди. Макроиқтисодий барқарорлик ва
иқтисодиётнинг   мутаносиблиги   таъминланди.   Экспорт   ҳажми   сезиларли   равишда,
яъни   11,6   фоизга   ўсди,   экспорт   қилинаётган   маҳсулотлар   таркиби   ва   сифати
яхшиланиб   бормоқда.   Бунинг   натижасида   хомашё   бўлмаган   тайёр   товарларнинг
  2   улуши 70 фоиздан зиёдни ташкил этмоқда.» деб бежиз таъкидламаган эди 1
. Бироқ,
корпоратив   корхона   кўриниши   республикамиз   шароитида   ўзининг   имкониятлари
ва устунликларини тўлиқ намоён қила олмаяпти. 
Ушбу ҳолат республика иқтисодиёти реал сектори корхоналарини техник ва 
технологик  янгилаш,  уларнинг  жаҳон  бозоридаги  рақобатбардошлиги
даражасини ошириш суръатларига салбий таъсир қилмоқда. Чунки иқтисодиётнинг
асосий   саноат   тармоқларидаги   асосий   воситаларни   модернизация   қилиш   ва   янги
ишлаб-чиқариш қувватларини ишга солиш учун жуда катта инвестиция маблағлари
талаб   қилинади.   Ушбу   инвестицияларнинг   узоқ   муддатга   жалб   қилиниши
зарурияти,   банк   кредитларидан   фойдаланиш   имкониятларини   чегаралайди.
Натижада,   фонд   бозори   ривожланиш   даражаси   миллий   иқтисодиёт
рақобатбардошлиги ва барқарорлиги учун ҳал қилувчи омиллардан бирига айланиб
бормоқда.   Яъни,   юртбошимизнинг   таъбири   билан   айтганда   «Биз   ҳаммамиз   оддий
бир ҳақиқатни англаб етмоғимиз зарур – инвестицияларсиз модернизация ҳам йўқ,
янгиланиш ҳам йўқ!» 2
. 
Катта   ҳажмда   ва   узоқ   муддатга   инвестиция   талаб   қилинадиган   иқтисодиёт
тармоғи   автойўл   хўжалигидир.   Ҳозирда   республика   автойўл   хўжалиги
трансмиллий   иқтисодий   ва   ҳалқаро   иқтисодий   аҳамиятга   эга   бўлиб,   унга
инвестицияларни   олиб   кириш   муваффақияти   миллий   иқтисодиёт   учун   стратегик
аҳамият   касб   қилади.   Шунинг   учун   ҳам,   республика   йўл-транспорт   мажмуаси
аҳамияти   ҳусусида   юртбошимиз   айтган   сўзлар   жуда   ўринлидир:   “...   дастурий
вазифаларимизни   амалга   оширишда   йўл-транспорт   ва   коммуникация
инфратузилмасини   жадал   ривожлантириш   устувор   аҳамият   касб   этади.   Бугун
мамлакатимизни   модернизация   қилиш   ва   янгилаш,   иқтисодиётимизнинг   сифат
жиҳатидан   янги,   замонавий   таркибий   тузилмасини   шакллантириш,
ҳудудларимизни   комплекс   ривожлантириш   бўйича   барча   режаларимизнинг
муваффақиятли   амалга   оширилиши   инфратузилма   тармоқларини   юксак   суръатлар
билан ривожлантиришга узвий боғлиқ экани ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ” 3
.  
1   Каримов И.А. “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом
эттириш.”   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ислом   Каримовнинг   2012   йилда   мамлакатимизни   ижтимоий-
иқтисодий   ривожлантириш   якунлари   ҳамда   2013   йилга   мўлжалланган   иқтисодий   дастурнинг   энг   муҳим   устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.  -   Тошкент: Ҳалқ сўзи, 21.01.2013 й.  
2   Каримов  И.А.     Асосий вазифамиз  – ватанимиз  тараққиёти  ва халқимиз  фаровонлигини
янада юксалтиришдир  Ўзбекистон, 2010.-80б.  
3   Каримов   И.А.   “Бош   мақсадимиз   –   кенг   кўламли   ислоҳотлар   ва   модернизация
йўлини   қатъият   билан   давом   эттириш.”   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ислом
  3   Бироқ, йўл-қурилиш ва йўл хўжалиги фойдаланиш корхоналари иқтисодий
ҳолатининг   таҳлили   шуни   кўрсатадики,   тармоқда   инвестиция   фаоллиги   паст
даражада   қолмоқда,   қимматли   қоғозларни   чиқариш   ва   жойлаштириш   орқали
молиявий   ресурсларни   жалб   қилиш   амалиёти   деярли   йўқ   бўлиб,   корхоналарнинг
инвестицияларга   бўлган   ўсиб   борувчи   эҳтиёжларидан   орқада   қолмоқда,
акциядорлик   жамиятлари   таъсирчан   дивиденд   сиёсатига   эга   эмаслар,   тармоқдаги
асосий   воситаларнинг   эскириш   даражаси   нисбатан   юқори.     Шу   билан   бирга,
қадимдан мавжуд бўлган ва ҳозирги замон глобаллашуви жараёнларида Европа ва
Шарқий   Осиё   минтақалари   ўртасида   иқтисодий   алоқаларни   амалга   оширишда
тобора   аҳамияти   ошиб   бораётган   савдо   йўллари   кесишмасида   жойлашган
Ўзбекистон   йўл   хўжалиги   потенциал   инвесторлар   учун   жозибадор   соҳа
ҳисобланади.   Ҳозирда   «Буюк   ипак   йўли»   дастури   доирасида   давлатлараро
келишувларга   ҳамда   республика   ҳукумати   томонидан   қабул   қилинган   қарорлар,
хусусан   Давлат   инвестиция   дастурлари   доирасида   республика   йўл-транспорт
мажмуасига   катта   давлат   инвестициялари   киритилмоқда.   Бироқ,   ушбу   соҳага
хусусий   инвесторлар   инвестицияларини   жалб   қилиш   амалиёти   лозим   даражада
олиб борилмаяпти.  
Шунинг   учун,   юқорида   баён   қилинган   ҳолатлар   Ўзбекистон   Республикаси
реал   секторининг   муҳим   тармоқларидан   бири   бўлган   йўл   қурилиши   ва   йўлдан
фойдаланиш корхоналарига махаллий ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва
қўллаш   амалиётини   тадқиқ   қилиш   ва   унинг   самарадорлигини   ошириш   бўйича
илмий   асосланган   тавсияларни   ишлаб   чиқиш   масаласининг   долзарблигини
белгилади ва диссертация иши мавзусининг танланишига сабаб бўлди. 
Тадқиқот     объекти   ва   предмети   белгиланиши   сифатида   Ўзбекистонда
инвестицион   фаолиятни   олиб   бораётган   ва   инвестицияларни   жалб   қилиш
механизмини   жорий   этаётган   йўл   комплекси   корхоналари   майдонга   чиқади.   Йўл
комплекси   корхоналарига   инвестицияларни   жалб   қилиш   жараёнида   давлат,
корхона   ва   инвесторлар   ўртасида   вужудга   келадиган   иқтисодий   мунособатлар
хисобланади. 
Каримовнинг   2012   йилда   мамлакатимизни   ижтимоий-иқтисодий   ривожлантириш
якунлари   ҳамда   2013   йилга   мўлжалланган   иқтисодий   дастурнинг   энг   муҳим   устувор
йўналишларига   бағишланган   Вазирлар   Маҳкамасининг   мажлисидаги   маърузаси.   -
Тошкент: Ҳалқ сўзи, 21.01.2013 й.  
  4   Тадқиқотнинг   мақсад   ва   вазифалари .   Ўзбекистон   йўл   хўжалиги
комплекси корхоналари ривожланиши эхтиёжларига инвестицияларни жалб қилиш
имкониятларини   тадқиқ   қилиш   ва   мувофиқ   амалий   таклифларни   ишлаб   чиқиш
магистерлик   диссертациясининг   мақсади   бўлиб,   унга   эришиш   учун   қўйидаги
вазифалар ҳал этилди: 
- корхоналар  ривожланиши  эхтиёжларига  махаллий  ва  
хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг назарий асосларини аниқлаш ва
кўриб чиқиш; 
- йўл  хўжалиги  соҳасини  ривожлантириш  эхтиёжларига  
хусусий инвестицияларни жалб этиш тажрибасини ўрганиб чиқиш; 
- Ўзбекистон   йўл   қурилиши   ва   йўлдан   фойдаланиш   корхоналари
ривожланиши   эхтиёжларига   махаллий   ва   хорижий   инвестицияларни   жалб
килишнинг замонавий холатига тавсиф бериш; 
- Ўзбекистон   йўл-транспорт   комплекси   корхоналари   ривожланиши
эхтиежларига инвестицияларни жалб қилиш кўламини кенгайтиришнинг устувор 
йуналишларини аниқлаш                                                             
Тадқиқотнинг   асосий   масалаларин   ва   фаразлари   Корхонани   ташкил
қилишда   корпоратив   усул   мавжуд   бўлиб,   унда   якка   тартибли   тадбиркорликдан
фарқли   ўлароқ,   чекланмаган   сондаги   хусусий   инвесторлар   ўз   капиталларини
бирлаштирадилар   ва   ўзига   ҳос   бошқарув   усулини   –   корпоратив   бошқарувни
қўллайдилар. Бунда бўш турган маблағга эга бўлган жисмоний ва юридик шахслар
инвестиция   киритиш   усулида   ривожланиш   учун   маблағга   муҳтож   бўлиб   турган
корхоналарни   қўллашлари   мумкин   бўлди.   Бироқ   инвестиция   фаолиятини
муваффақиятли   олиб   боришда   молиявий   рискларнинг   кучли   таъсири   оҳирги
йилларда бошланган иқтисодий инқироз шароитида кучли сезилди. 
Мавзу бўйича қисқача адабиетлар тахлили  Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг  «2009-2014  йилларда  Ўзбек  миллий 
Автомагистралини реконструкциялаш  ва  ривожлантириш  бўйича 
чора-тадбирлар  тўғрисида» 
22.04.2009   йилдаги   ПҚ-1103-сонли   Қарори.   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти
И.А.Каримов   «   ...   глобал   жаҳон   иқтисодиётида   ҳали-бери   сақланиб   қолаётган
жиддий   муаммоларга   қарамасдан,   2012   йилда   Ўзбекистон   ўз   иқтисодиётини
  5   барқарор   суръатлар   билан   ривожлантиришни   давом   эттирди,   аҳоли   турмуш
даражасини изчил юксалтиришни таъминлади 
Тадқиқотда   қўлланилган   услубларнинг   қисқача   тафсифи   Хориж   ва
МҲД   мамалакатларидаги   Р.   Пиндайка,   В.А.   Галанов,   И.И.   Мазур,   М.Г.
Ионцев,   В.Р.   Ковалев,   А.В.   Черезов,   Т.Б.   Рубинштейн,   С.А.   Масютин
ишларида   инвестицияларни   жалб   қилиш   жараёнида   вужудга   келадиган
иқтисодий   ва   мулкий   муносабатлар   ва   корпорацияларнинг   ташкилий
хусусиятлари   очиб   берилган 4
.   Мазкур   муаллифлар   ишларидан   кейин
акциядорлик жамиятини бошқариш умумий масаласи доирасида корпоратив
бошқарув ва корпоратив менежмент каби бошқарув турларини ажратиб 
тадқиқ  қилиш  расм  бўла  бошланди             
Тадқиқотнинг   натижаларининг   назарий   ва   амалий   аҳамияти   Ўзбекистон   йўл
қурилиш-таъмирлаш   соҳаси   корхоналари   инвестиция   жозибадорлигини   ошириш,
хусусий   инвестицияларни   жалб   қилинишини   фаоллаштириш   ва   жалб   қилинган
инвестициялардан   фойдаланиш   самарадорлигини   оширишга   қаратилган
тавсияларни   ишлаб   чиқилишидан   иборат   бўлиб,   уларни   амалиётга   жорий
қилиниши   нисбатан   қисқа   муддатларда   қимматли   қоғозлар   бозори
имкониятларидан имкони қадар тўлароқ фойдаланишга ёрдам беради. 
Тадқиқотнинг   илмий   янгилиги.   Магистерлик   диссертациясини
тайёрлашда   молиявий   ва   иқтисодий   таҳлил   усуллари   қўлланилиб,   олинган
натижалар   корреляцион   ва   регрессион   таҳлил   асосида   ўрганилди.   Шунингдек,
Ўзбекистон   Республикасининг   қонунчилик   ва   меёрий   хужжатлари,   Ўзбекистон
Республикаси   Президентининг   Фармонлари,   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар
Маҳкама-сининг   Қарорлари   ҳамда   давлат   идора   органларининг   корхоналар
инвестиция   фаолиятини   ривожлантириш   ва   жозибадорлигини   ошириш
масалаларига доир амалдаги Низомлар ва тартиблардан фойдаланилди. 
Диссертация   таркибининг   қисқача   тавсифи   бўйича   кириш   қисмидан,
учта бобдан, хулоса ва фойдаланилган адабиёт рўйхатидан иборат. 
4  Пиндайк Р., Рабинфельд Д. Микроэкономика./ Пер. с англ.- Спб.: Питер, 2010;  
Акционерное дело (учебник).  
  6                                                                                                                                                                                               
Черезов А.В., Рубинштейн Т.Б. Корпорации. Корпоративное управление / А.В.Черезов, 
Т.Б.Рубинштейн.- М.: ЗАО «Издательство «Экономика», 2009;  
Масютин   С.А.   Корпоративное   управление:   опыт   и   проблемы:   Монография.   -   М.:   ООО
«Финстатинформ», 2009.  
1 БОБ. КОРХОНАЛАРГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА 
БОШҚАРИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ 1. Замонавий
бозор иқтисодиётида инвестицияларнинг ўрни ва аҳамияти 
 
Корхонани ташкил қилишда корпоратив усул мавжуд бўлиб, унда якка
тартибли   тадбиркорликдан   фарқли   ўлароқ,   чекланмаган   сондаги   хусусий
инвесторлар   ўз   капиталларини   бирлаштирадилар   ва   ўзига   ҳос   бошқарув
усулини – корпоратив бошқарувни қўллайдилар. Бунда  бўш турган маблағга
эга   бўлган   жисмоний   ва   юридик   шахслар   инвестиция   киритиш   усулида
ривожланиш   учун   маблағга   муҳтож   бўлиб   турган   корхоналарни  қўллашлари
мумкин бўлди. Бироқ инвестиция фаолиятини муваффақиятли олиб боришда
молиявий рискларнинг кучли таъсири оҳирги йилларда бошланган иқтисодий
инқироз шароитида кучли сезилди. 
Шу   билан   бирга,   ҳукумат   томонидан   ўз   вақтида   қабул   қилинган
қарорларнинг  амалга  оширилиши жаҳон инқирозининг  таъсирини  бирмунча
пасайтиришга имкон берди. Ўзбекистон иқтисодиёти жадал суръатлар билан
ўсмоқда. Солиқ-бюджет ва ташқи фаолият соҳаларидаги мустаҳкам позиция,
банк   тизимининг   барқарорлиги,   давлат   қарзининг   камлиги   ва   ташқаридан
қарз   олишга   эҳтиёткорлик   билан   ёндашиш   мамлакатни   глобал   инқирознинг
салбий оқибатларидан ҳимоя қилди 5
. Шу жумладан, мамлакатда инвестицион
жараёнларининг ривожланишига кенг йўл берилди. 
Бироқ,   инвестицион   жараён   ҳар   томонлама   ўйланган   ва
мувозанатлаштирилган   бўлмаса,   оғир   иқтисодий   ҳолатга   тушиб   қолиш
мумкин.   Яъни   миллий   иқтисодиётлар   инвестицион   фаолликдаги
5   Каримов   И.А.   “Бош   мақсадимиз   –   кенг   кўламли   ислоҳотлар   ва   модернизация
йўлини   қатъият   билан   давом   эттириш.”   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ислом
Каримовнинг   2012   йилда   мамлакатимизни   ижтимоий-иқтисодий   ривожлантириш
якунлари   ҳамда   2013   йилга   мўлжалланган   иқтисодий   дастурнинг   энг   муҳим   устувор
йўналишларига   бағишланган   Вазирлар   Маҳкамасининг   мажлисидаги   маърузаси.   -
Тошкент: Ҳалқ сўзи, 21.01.2013 й.  
  7   ўзгаришларга   жуда   таъсирчан   бўлиб,   жаҳон   инқирози   шароитида   «…
инвестициявий   фаoлликнинг   сусайиши   билан   бoғлиқ   мураккаб   муаммoлар
кўплаб   давлатлар   иқтисoдиётининг   тикланиш   ва   ўсиш   суръатларига   салбий
таъсир кўрсатмoқда» 6
. 
Хориж   ва   МҲД   мамалакатларидаги   Р.   Пиндайка,   В.А.   Галанов,   И.И.
Мазур,   М.Г.   Ионцев,   В.Р.   Ковалев,   А.В.   Черезов,   Т.Б.   Рубинштейн,   С.А.
Масютин   ишларида   инвестицияларни   жалб   қилиш   жараёнида   вужудга
келадиган   иқтисодий   ва   мулкий   муносабатлар   ва   корпорацияларнинг
ташкилий   хусусиятлари   очиб   берилган 7
.   Мазкур   муаллифлар   ишларидан
кейин   акциядорлик   жамиятини   бошқариш   умумий   масаласи   доирасида
корпоратив   бошқарув   ва   корпоратив   менежмент   каби   бошқарув   турларини
ажратиб тадқиқ қилиш расм бўла бошланди. 
Инвестиция   ресурсларидан   самарали   фойдаланиш   ва   молиявий
барқарорликни   таъминлашнинг   назарий   асослари   В.В.   Ковалев,     А.Д.
Шеремет,   A.M.   Ковалева,   И.А.   Бланк,   Я.   М.   Миркин,   Б.   Рубцов   ва
бошқаларнинг ишларида ўрганилган 8 9
.  
Ушбу   соҳадаги   республикамиздаги   кўпчилик   замонавий   тадқиқотлар
Ўзбекистон   Республикасида   шаклланган   шароитга   мослаб   хорижий
бошқарув   услубиётлари   ва   технологияларини   мослаштиришга   қаратилган.
Шаклланиб   келаётган   бозор   иқтисодиёти   шароитида   корпорацияларнинг
фаолият кўрсатишини ҳуқуқчилик асослари С. Гулямов, Х. Рахмонқулов, А.
Хикматов, А Хашимов, Б. Беркинов, М. Алиев, В. Котов, Р. Яушев, А. Пан, 
6   Ўзбекистoн   Республикаси   Президенти   Ислoм   Каримoвнинг   2011-йилнинг
асoсий  якунлари  ва 2012-йилда Ўзбекистoнни  ижтимoий-иқтисoдий  ривoжлантиришнинг
устувoр   йўналишларига   бағишланган   Вазирлар   Маҳкамасининг   мажлисидаги   маърузаси.
Ҳалқ сўзи. 20.01.2012 й.  
7  Пиндайк Р., Рабинфельд Д. Микроэкономика./ Пер. с англ.- Спб.: Питер, 2009;  
Акционерное дело (учебник).  
Масютин   С.А.   Корпоративное   управление:   опыт   и   проблемы:   Монография.   -   М.:   ООО
«Финстатинформ», 2009.  
8  Ковалев В.В. Введение в финансовый менеджмент. – М.: Финансы и статистика, 
Ковалева A.M., Лапуста М.Г., Скамай Л.Г. Финансы фирмы: Учебник. - М.: ИНФРА-М, 
9  ;  
Бланк И.А. Концептуальные основы финансового менеджмента. Ника-Центр, Эльга – Киев.
2003;  
Рубцов Б.Б. Мировые рынки ценных бумаг. -  М.: Издательство «Экзамен», 2009.  
  8   М.   Бўтабоев   ишларида   тадқиқ   қилинган   эди 9
.   Корпоратив   стратегияларнинг
молиявий   таъминотини   бошқариш   Н.   Хайдаров,   Н.   Каримов,   Х.   Қурбонов
ишларида тадқиқ қилинган 10
.  
Корхонага   инвестиция   жалб   қилишда   муҳим   ўрин   тутадиган
корпоратив   бошқарув   ҳақидаги   иқтисодий   фаннинг   шаклланиши   ва
ривожланишига   Дж.   М.   Кейнс   каби   етакчи   хорижий   иқтисодчилар   катта
ҳисса   қўшганлар 11
.   Ушбу   муаллифларнинг   асарларида   ХХ-асрга   келиб
корпорациядек   корпоратив   мулк   объектини   бошқаришнинг   янгича
концепцияси пайдо бўла бошланган бўлиб, ҳалқаро глобализация жараёнлари
тобора   кучга   кираётган   замонда   инвестицияларни   жалб   қилиш   ва   улардан
самарали фойдаланиш бўйича илғор фикрлар илгари сурилган. 
Республикамиз олимлари илмий ишларида хорижий инвестициялар, 
уларни жалб этишни рағбатлантириш ва самарали фойдаланиш масалаларига 
алохида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, хорижий инвестицияларни жалб 
қилиш  ва  улар  самарадорлигини  оширишнинг  назарий 
жихатлари 
А.Ўлмасов, А.В.Ваҳобов, Н.Г.Каримов, Н.Н.Обломуродовлар томонидан 
                                                           
9
 Рахманкулов Х., Гулямов С. Корпоративное право.- Т.: ТГЮИ, 2009;  
Узбекистан:   десять   лет   по   пути   формирования   рыночной   экономики   /   Р.А.   Алимов,   А.К.
Бердинцев, А.Ф. Расулев и др.; под. ред. А. Х. Хикматова.- Т.: Узбекистон, 2009;  
Хашимов   А.   А.   Корпоратив   бошқарув   шаклидаги   тузилмаларнинг   ривожланиш
истиқболлари. – Т.: 2009.  
9
Ачилов  М.Ф., Алиев  М.Г., Котов  В.А., Тешаев  Ш.Ж., Хамидулин  М.Б. Рынок  капитала
Узбекистана:вчера, сегодня и завтра. Ташкент. «Молия», 2009;  
Яушев   Р.И.,   Хамидулин   М.Б.,   Толипов   К.Ф.,   Фаттахова   Ж.А.   Проблемы   внедрения
корпоративного   управления   в   Узбекистане.   Рабочий   доклад   2006/1.-   Ташкент.   Центр
экономических исследований. 2010;  
Пан А.В., Исматов И.Ш. Акционерные общества. 500 вопросов и ответов по акционерному
законодательству   Республики   Узбекистан.-   Ташкент.:   Консалтинговая   фирма   «Мoliya
menejment”, 2005;  
Бегматов   А.С.,   Хамидулин   М.Б.,   Бутабоев   М.Ш.   Корпоратив   маданият   ва   корпоратив
бошкарув.- «Akademiya» нишриети. Ташкент, 2007й.  
10
Хайдаров Н. Молия 1 кисм.-Тошкент.: «Академия» нашриети,.-71 б.;  
Каримов   Н.Г.   Иктисодий   интеграциялашув   шароитида   инвестицияларни
молиялаштиришнинг бозор механизмларини жорий этиш муаммолари.:Автореф. 
Дис…докт. эконом. наук.-Ташкент:БФА,2007;  
  9   Курбанов Х. Корпоративные финансы. Учебное пособие.- Ташкент, изд. ТГЭУ,.  
11
Кейнс Дж.М. «Общая теория занятости, процента и денег».-  М.: «Гелиос АРВ»,   
 
тадқиқ   этилган. 12
  Шу   билан   бирга       мавжуд   тадқиқотларда   асосий   эътибор
хорижий инвестицияларни миллий иқтисодиётга жалб этишга қаратилган, шу
жумладан   айрим   тармоқлар,   иқтисодий   жараёнлар   ёки   инвестицияларни
молиялаштириш   нуқтаи-назардан   таҳлил   қилинганлиги   билан   ажралиб
туради. 
Иқтисодий атама ва тушунчага айланган «инвестиция» сўзи лотинча 
«investio»   сўзидан   олинган   бўлиб,   луғавий   маъноси   «кийинтирмоқ»,
«безамоқ»   феълларини   билдиради 13
.   Иқтисодий   адабиётларда   бу   сўз
«таъминламоқ»,   «ёрдам   бермоқ»,   «сармоя   қўйиш»   ёки   «маблағни   сафарбар
этиш» сўзларининг синоними сифатида ҳам ишлатилади 14
. Кўпгина ҳолларда
«инвестициялар»   тушунчаси   иқтисодиёт   ва   бошқа   фаолият   объектларига
киритиладиган   моддий   ва   номоддий  неъматлар   ҳамда   уларга   доир   хуқуқлар
тарзида таърифланади» 15
.  
“Инвестиция     фаолияти   тўғрисидаги”   Қонунга   биноан,
«инвестициялар   –   иқтисодий   ёки   бошқа   фаолият   объектларига
сарфланадиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга доир 
ҳуқуқлардан иборатдир» 16
. 
Инвестиция – жуда кенг қамровли тушунча бўлиб, унга ягона таъриф
бериш   жуда   қийин.   А.М.Дыбовнинг   фикрига   биноан   инвестиция   -   давлат
сармояси ёки хусусий сармояни фойда олиш мақсадида мамлакат ичкарисида
ёки чет элда халқ хўжалигининг турли тармоқларига узоқ муддатга сарфлаш 
                                                           
12
Улмасов А., Вахобов А.В. Иктисодиёт назарияси. Дарслик.- Тошкент, Шарк, 2006   - 480
б.  
Каримов  Н.Г  Иктисодий  интеграциялашув  шароитида  инвестицияларни 
молиялаштиришнинг бозор механизмларини жорий этиш муаммолари. Икт.фан.доктори 
илмий даражасини олиш учун. Автореферат. Тошкент – 2007. 40-бет.  
Обломуродов   Н.Н.   Тугридан-тугри   хорижий   инвестицияларни   жалб   килишнинг   назарий
асослари ва увстувор йуналишлари. Икт.фан.номзоди илмий даражасини олиш учун. 
Автореферат. Тошкент – 2008. 8-14 бетлар.  
13
Толковий словарь иностранных слов. Составитель Н. Николаева. - М.:, с. 143-144.  
  10   14
Қ. Йўлдошев, К. Муфтайдинов. Иқтисодий билим асослари. – Т.:  97-98 б.  
15
Д.Ғозибеков. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. - Т.: 10 б.  
16
Ўзбекистон  Республикасининг  “Инвестиция  фаолияти тўғрисида”  ги Қонуни. Т.: 1998,
2-модда.  
демакдир» 10
.   Б.Арзикуловнинг   таъкидлашича,   ««инвестиция»   -   бу   ер,
дастгоҳлар,   заводлар   ёхуд   қоғозда   ёзилган   шартномалар   (оддий   акция   ва
облигация)   каби   бирон-бир   моддий   активлар   турига   маблағ   сарфлашдир.
«Инвестиция   киритиш»   сўзи   кенг   маънода   «келгусида   катта   даромад   олиш
учун   бугун   пул   сарфлаш»   ни   англатади 11
.   Н.В.Игошиннинг   фикрича,
«инвестиция   –   пул   маблағларини   сармояни   қайта   яратиш,   уни   асраш   ва
кенгайтириш йўлида сарфлашдир. 12
. Яна бир таърифга кўра ««Инвестиция» -
бу фойда (даромад) олиш ёки ижтимоий самарага эришиш мақсадида, давлат,
хуқуқий   ва   жисмоний   шахслар   (инвесторлар)   томонидан   чекланган
имкониятлардан   самарали   фойдаланиб,   чекланмаган   эхтиёжни   қондириш
учун   иқтисодиётнинг   турли   соҳаларига   маълум   муддатга   сарфланган   барча
турдаги бойликлар» 13
. 
Диққатга   сазовор   бўлган   яна   бир   таърифга   кўра,   «инвестиция-бу
иқтисодий   фойда,   ижтимоий   ва   экологик   самара   олиш   мақсадида   бевосита
бир   йилдан   ортиқ   муддатга   тадбиркорлик   ва   бошқа   фаолият   турларига
сарфланадиган   моддий,   номоддий   ва   молиявий   активлар   умумийлигини
ташкил этувчи капитал ва молиявий қўйилмалар, шунингдек у ушбу жараён
билан   боғлиқ   меҳнат   ресурсларидир» 14 15
.   Бланк   И.А.   инвестицияни   махсус
фаолият,   иқтисодий   муносабатлар   мажмуаси   сифатида   турлича
таснифлаган 16
.   Молия   назариясида   инвестициялар   реал   ёки   молиявий
активларни   олишдан   далолат   беради   ва   келажакда   кутилган   даромадларга
эришиш мақсадларида қилинган ҳозирги харажатлардан иборатдир 17
. 
10  Дыбов А.М. Экономическое обоснование инвестиций. Ижевск.:. с. 12.  
11   Арзикулов   Б.Э.   Организация   и   методы   аудита   инвестиционных   компаний.   Дисс.   к.э.н.
М.: МГУ. с.15.  
12  Игошин Н.В. Инвестиции. М.: Финансы. ЮНИТИ.. с. 71.  
13   Жўраев А.С. ва бошқалар. Инвестиция лойиҳалари таҳлили: Ўқув қўлланма / Т.: Шарқ.
2003 й. 18 б.  
14  Илхамов Ш.И. Инвестиция фаолиятида бухгалтерия ҳисоби ва аудит. и.ф.н. дисс. Т.: 
15  й. 27 б.  
16  И.А.Бланк “Инвестиционный менежмент”. – Киев: МП “ИТЕМ” ЛТД  
17  Д. Ғозибеков. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. - Т.: 2008, 12 б.  
  11   Акциялар   ва   облигациялар   билан   эмиссион   ишларнинг   куламини
кенгайтириш   нафакат   бизнеснинг   капиталлаштириши   даражасини,   қўйилган
капиталга   янада   юқори   даражадаги   даромад   олиши,   балки   иқтисодиёт   реал
секторида   ўз   таъсирининг   янги   сохаларини   ўзлаштириш   учун   яхши
имкониятлар яратар экан 18
. 
Саноат   корхонаси   корпоратив   молиясини   қимматли   қоғозлар
бозоридан жалб қилиш, бошқариш, уларнинг ликвидлик даражасини назорат
қилиш   назарияси   Р.Брейли,   Ю.Бригхэм,   М.   Эрхардт   ва   бошқалар   ишларида
ривожлантирилган 19
. Хусусан, корхонага инвестиция жалб қилишда самарали
дивиденд   сиёсати   катта   аҳамиятга   эга   бўлиши   исботланган,   дивиденд
сиёсати кўринишлари ва турлари тадқиқ қилинган.   
Демак, инвестициялар – ўз мамлакати ёки хорижда жойлашган турли
соҳаларга   тегишли   бўлган   корхоналар,   тадбиркорлик   лойиҳалари,
ижтимоийиқтисодий   дастурлар,   инновация   лойиҳаларига   узоқ   муддатга
қўйилган   маблағдир.   Қуйидаги   турдаги   инвестицияларни   фарқлайдилар:
давлат   бюджети   ёки   бошқа   давлат   молиявий   манбалаш   маблағи   ҳисобига
шакллантириладиган   давлат   инвестициялари,   хорижий   –   хорижий
инвесторлар, бошқа давлатлар, хорижий банклар, компаниялар, тадбиркорлар
томонидан   қўйиладиган   инвестициялар,   хусусий–   фуқаролар,   хусусий   ва
корпоратив   корхоналарнинг   ўзлик   ёки   жалб   қилинган   маблағи   эвазига
қилинадиган   инвестициялар.   Янги   қурилишга,   реконструкция   қилишга,
ишлаётган   корхоналарни   кенгайтириш   ва   техник   қайта   қуроллантиришга
йўналтириладиган   ишлаб-чиқариш   инвестицияларини,   ҳамда   интеллектуал,
маънавий   махсулотни   ишлаб   чиқаришга   қаратилган   интеллектуал
инвестицияларни   фарқлайдилар.   Шунингдек,   тўғридан-тўғри
инвестициялар   (direct   investments)   бу   хусусий   компанияларга   бевосита
қўйиладиган,   яъни   биржада   котировка   қилинмайдиган   молиявий
18   Рыжановская   Д.   П.   Роль   финансового   рынка   в   мобилизации   и   эффективном
использовании инвестиционных ресурсов. - М.: Финансы и кредит, №6, 2010.С 19.  
19  Брейли Ричард, Майерс Стюарт Принципы корпоративных финансов: Пер. с англ. – М.:
Олимп-бизнес, 2009;  
Бригхэм Ю.,  Эрхардт  М.  Финансовый  менеджмент.   10-е  изд./  Пер.  с англ.  Под  ред.  к.э.н.
Е.А. Дорофеева – СПб.: Питер,.   
  12   қуйилмалардир. У ўзига хос ва таваккалчилик даражаси юқори бўлган, бироқ
юқори даромадли инвестициялаш усули ҳисобланади. 
Ғарбда   тўғри   инвестициялашнинг   асосий   усули   қилиб,   венчур
фондлари   (venture   funds)   олинган.   Берилган   молиялаштириш   эвазига   фонд
устав капиталининг ката қисмига ва менежмент ўринларининг катта қисмини
қўлга   киритади.   Одатда   фонд   асосий   фойдани   ўз   улушини   биржада
акцияларнинг   бирламчи   жойлаштиришда   (Initial   Public   Offerings,   IPO)
топади.   Яъни,   компания   ўз   мақомини   хусусийдан   очиққа   (public)
ўзгартирганда   олади.   Венчур   фондлари   ҳамкорлик   асосида   тузилмага   эга
бўлади,   ва   бунда   бош   ҳамкор   (general   partner)   -   бошқарувчи   компаниядир,
чекланган   ҳамкор   эса   (limited   partners)   –   инвесторлар,   улар   биржада   савдо
қилмайдилар.   Бундан   ташқари,   ,   кўп   мамлакатлар   қонунчилигада   назарда
тутилганки   (масалан,   АҚШ)   уларга   маблағ   қўйиш   учун   инвестор   камбағал
бўлмаслиги керак. Албатта, венчур фондлари хизматига мурожаат қилмасдан
компанияларга тўғри инвестиция қилиш мумкин.  
Тўғридан-тўғри   инвестицияларни   жалб   қилиш   жараёни   қуйидаги
босқичлардан иборат бўлиши мумкин: 
• инвестиция   лойиҳалаштирлиши   (инвестиция   лойиҳаси,
бизнесрежа,   техник-иқтисодий   асосланманинг   «нолдан»
тайёрланиши);  
• буюртмачи  томонидан  ишлаб  чиқилган  инвестиция 
лойиҳаларининг таҳлили, баҳоланиши ва иқтисодий асосланиши;  
• бевосита инвестиция жалб қилиниши (инвестор қидириш);  
• бизнесдаги   улушнинг   сотилиши   бўйича   битимга   маслаҳат
ва ташкилий ёрдам бериш;  
• инвестицияларни жалб қилиш бўйича лойиҳаларни кузатиб 
бориш;  
• кредит   брокериж   (банк   кредитларини   жалб   қўилишга
ёрдам);  
• банклар  томонидан  лойиҳавий  молиялаштиришни  
ташкил 
  13   қилишга кўмак бериш;  
• инвестиция консалтинги.  
     
1-чизма. Инвестицияларни таснифлаш асослари 20
. 
 
Инвестицияни   махсус   фаолият,   иқтисодий   муносабатлар   мажмуаси
сифатида турлича таснифлаш мумкин (1-чизма). 
Киритиш   шаклига   кўра   инвестициялар   номинал   ва   реал
инвестицияларга   бўлинади.   Номинал   инвестиция   -   пул   шаклида   маблағлар
мажмуаси   тушунилади.   Ушбу   шаклдаги   инвестиция   давлатнинг   ва
корхонанинг   фақат   мавжуд   имкониятларини   ифода   этади.   Реал
инвестициялар   деганда   пул   маблағларини   моддийлашуви,   яъни   уларни
ишлаб   чиқариш   омилларига   айланиши   тушунилади.   «Молия   назариясида
20  И.А.Бланк “Инвестиционный менежмент”. – Киев: МП “ИТЕМ” ЛТД, 2009г.  
  14   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  Инвестициялар  
.Макрои1 қ тисодиёт даражасидаги.  
. Микр2 ои қ тисодиёт   даражасидаги.  
1 . Ички инвестициялар.  
2 . Таш қ и инвестициялар .  
1 . Ишлаб чи қ ариш со ҳ асига.  
2.   Ноишлаб   чи қ ариш со ҳ асига  
. Узо1 қ   муддатли.  
2 .  Қ ис қ а муддатли .  
1 . Капитал инвестициялар.  
. молиявий2   инвестициялар.  
. Номинал инвестициялар.1  
. Реал инвестициялар2  
1 . Ўз мабла ғ лари эвазига.  
2 .  Қ арз мабла ғ лари   эвазига.  И қ тисодиёт б ў ғ инларига  
к ў ра  
Киритиш доирасига к ў ра  
Киритиш со ҳ асига  
  к ў ра  
Киритиш муддатига 
к ў ра  
Капиталлашувига  
  к ў ра  
Киритиш шаклига  
  к ў ра  
Молиялаштириш 
манбасига к ў ра   инвестициялар   реал   ёки   молиявий   активларни   олишдан   далолат   беради   ва
келажакда   кутилган   даромадларга   эришиш   мақсадларида   қилинган   ҳозирги
харажатлардан иборатдир» 21
. 
Молиялаштирилишига   қараб   инвестициялар   ўзлик   маблағлар   ва
қарзга   олинган   маблағлар   ҳисобидан   молиялаштирилган   инвестицияларга
бўлинади.  
«Инвестицияларни   мазмун   ва   моҳиятини   аниқловчи   асосий   мезон
сифатида,   келгусидаги   манфаатлар   ва   уларга   эришиш   билан   боғлиқ   бўлган
рисклар   ташкил   этади.   Инвестицияларни   моҳиятини   янада   тўлароқ   очиб
бериш   учун   Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   қонунига   мувофиқ
уларнинг таснифини, шунингдек,  бу масала бўйича иқтисодий адабиётларда
мавжуд   бўлган   қарашлар   ва   нуқтаи-назарларни   кўриб   чиқиш   мақсадга
мувофиқдир» 22
 (2-чизма). 
Микроиқтисодиёт   даражасида   хусусий   маблағлар   эвазига   амалга
оширилаётган   инвестициялар   деганда   корхоналарнинг   олган   фойдаси
ҳисобидан   қилган   инвестициялари   тушунилади.   Эришилган   фойда   эвазига
янги ишлаб чиқариш воситаларини қуриш ёки сотиб олиш, олинган фойдани
бир   қисмини   янги   ташкил   этилган   корхоналарга   таъсис   бадали   сифатида
киритиш   ва   бошқа   шунга   ўхшаш   активларга   сарфлаш   бевосита   хусусий
маблағлар эвазига амалга оширилган инвестицияларга мисол бўла олади. 
Инвестиция   турли   кўринишда   амалга   оширилиши   мумкин:   моддий
ёки номоддий активлар шаклидаги инвестициялар. Бироқ, инвестиция қилиш
шаклларининг   энг   қулайи   ва   универсали   бу   молиявий   инвестициялардир.
Республикамиз   иқтисодиётининг   равнақи   учун   ҳам   айнан   молиявий
инвестициялар бозорини ривожлантириш долзарб масала. 
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг қабул қилувчи мамлакат
иқтисодиётига ижобий таъсирини қуйидаги йўналишларда аниқлаш  
 
21  Д. Ғозибеков. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. - Т.: 2008, 12 б.  
22  Д. Ғозибеков. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. - Т.: 2008. 15 б.  
  15    
мумкин 30
: 
1. ТМК (трансмиллий компаниялар) томонидан шўъба компаниялар
ва   филиалларни   ташкил   этилиши   иқтисодиётга   капитал   киритмалар
ҳажмининг   ўсишига,   меҳнат   унумдорлиги   ва   бандлик   даражасининг
ортишига кўмаклашади. 
2. Юқори технологиялар - бошқарув ва маркетинг кўникмаларининг
кириб келишига кўмаклашади. 
3. Экспорт бозорларини ўзлаштириш имкониятлари кенгаяди, чунки
кўпинча   ТМКдан   товарларнинг   бир   мамлакатдан   бошқа   давлатлар   бозорига
ўтиши каналлари сифатида фойдаланилади. 
4. ТМК қабул қилаётган мамлакатларда фаолият юритаётган ўз 
                                                           
  16   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
2 - чизма. Инвестициялар тасниф и 29
.  Инвестициялаш ма қ садлари ва 
улар билан  бо ғ ли қ   рисклар 
бўйича:  
- венчур;  
- бевосита;  
- портфель;  
- аннуитет.   Такрор ишлаб чи қ ариш бўйича:  
- соф  ( асосий  капитални 
кўпайтирадиган);  
- эскиришни  қ оплайдиган;  
ялпи.  
Киритиш объектлари 
б ў йича:  
-   мол мулкка;  
-   молиявий;  
-   номоддий   Й ў налтириш ва 
объектлари б ў йича:  
- капитал;  
- инновацион;  
ижтимоий.  
Инвестициялаш 
субъектлари б ў йича:  
- давлат инвестициялари;  
- корпоратив инвестициялар;  
- хусусий инвестициялар;  
- хорижий инвестициялар.   Амалий й ў налишлари 
б ў йича:  
- янги лойи ҳ аларга;  
- кенгайтиришга 
( реконструкция, 
янгилаш);  
- реинвестициялар     
Инвестициялар   29
Д. Ғозибеков. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. - Т.: 2010. 15 б.  
30
Вахабов   А.В.,   Хажибакиев   Ш.Х.,   Муминов   Н.Г..   Хорижий   инвестициялар.   Ўқув
қўлланма. – Т.:”Молия”, 2010, 328 бет.  
филиалларига тегишли қалтисликларни тўлиқ қоплайдилар. Агар филиаллар
операциялари   рентабелли   бўлмаса,   даромадлар   репартиация   қилинади,
демак, капитал қўйилмалар олинган фойда ҳисобига оқланади. 
Умуман,   тўғридан-тўғри   хорижий   инвестициялар   инвестициялаш
мақсадига кўра қуйидаги беш турга гуруҳлаш мумкин: 
1. Ички бозорни эгаллашга йўналтирилган инвестициялар.  
2. Экспортбоп   маҳсулотлар   ишлаб   чиқаришга   йўналтирилган
инвестициялар.  
3. Ресурс излашга ихтисослашган инвестициялар.  
4. Ишлаб  чиқариш  самарадорлигини  ошириш  
мақсадида йўналтирилган инвестициялар.  
5. Технологияларни   янгилаш   мақсадида   амалга   оширилган
инвестициялар.   
Шу   билан   бирга,   Ўзбекистон   тармоқларига,   хусусан   автойўл   соҳаси
корхоналарига   хорижий   инвестицияларни   жалб   қилиш   хусусиятларини
ўрганиш   ва   унинг   самарадорлигини   ошириш   бўйича   илмий   тадқиқотлар   ва
амалий   тавсиялар   ҳали   етарли   бўлмай,   автойўл   корхоналаридаги
инвестицион   ва   эмиссион   фаолиятдаги   камчиликларни   бартараф   қилиш   ва
такомиллаштириш   йўналишида   изланишларни   давом   эттириш   талаб
қилинади.    
 
2. Ўзбекистон Республикасида инвестицияларни жалб қилиш ва 
бошқаришнинг меъёрий-ҳуқуқчилик асослари 
 
Мустақиллик   йилларида   Ўзбекистонда   амалга   оширилган
ижтимоийиқтисодий   ислоҳатлар,   миллий   хўжалик   юритиш   тизимини   бозор
иқтисодиётига   ўтказиш   жараёни   мувофиқ   институционал   асосларнинг
қурилишига асосланди.  Миллий иқтисодиётни қайта қуроллантириш, ишлаб
чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва инновацияларни кенг жорий
  17   қилиш   орқали   Ўзбекистоннинг   ҳалқаро   бозорларда   ва   меҳнат   тақсимотида
муносиб   ўрин   олиши   учун   инфратузилмавий   барча   ўзгартиришларнинг
инвесторлар   томонидан   молиявий   қўлланиши   муҳим   аҳамиятга   эга.   Яъни,
юртбошимизнинг   таъбири   билан   айтганда   “...   дастурий   вазифаларимизни
амалга оширишда йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини жадал
ривожлантириш   устувор   аҳамият   касб   этади.   Бугун   мамлакатимизни
модернизация   қилиш   ва   янгилаш,   иқтисодиётимизнинг   сифат   жиҳатидан
янги,   замонавий   таркибий   тузилмасини   шакллантириш,   ҳудудларимизни
комплекс   ривожлантириш   бўйича   барча   режаларимизнинг   муваффақиятли
амалга   оширилиши   инфратузилма   тармоқларини   юксак   суръатлар   билан
ривожлантиришга   узвий   боғлиқ   экани   ҳақида   гапиришнинг   ҳожати   йўқ” 23
.
Бунинг   учун   Ўзбекистон   Республикасида   хорижий   инвестицияларни   жалб
қилишга шароит яратадиган меъёрий-ҳуқуқчилик асослари яратилиши лозим
эди.   Иқтисодиётнинг   ишлаб   чиқариш   сектори,   инвесторлар   ва   қонунчилик
базаси   ўртасидаги   ўзаро   таъсир   мавжуд   бўлиб,   институционал-ташкилий
механизмлар ёрдамида инвестициялаш механизмларини ишга солиш мумкин 
(3-расм).  
Шунинг   учун,   ушбу   ҳолатга   тўлиқ   тушунилган   ҳолда   республикада
қулай   инвестиция   иқлимини   ҳосил   қилишнинг   институционал   таъминотини
ҳосил   қилиш   ва   такомиллаштириш   учун   қатор   меъёрий-ҳуқуқчилик
хужжатлари   қабул   қилинди.   Биринчи   ўринда,   Ўзбекистон   Республикаси
Президентининг 32
 31.05.1996 й. N ПФ-1467 Фармони ва Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.1997 йилдаги 336-сон Қарори 24
 
23   Каримов   И.А.  “Бош  мақсадимиз  –  кенг  кўламли  ислоҳотлар   ва модернизация
йўлини қатъият билан давом эттириш.”  Ўзб.Респ.Президенти И.Каримовнинг 2012 йилда
мамлакатимизни   ижтимоий-иқтисодий   ривожлантириш   якунлари   ҳамда   2013   йилга
мўлжалланган   иқтисодий   дастурнинг   энг   муҳим   устувор   йўналишларига   бағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги  маърузаси.   -   Тошкент: Ҳалқ сўзи, 21.01.2013 й.   32
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   «Хорижий   инвестициялар   иштирокидаги
корхоналарни   ташкил   этишни   ва   уларнинг   фаолиятини   рағбатлантиришга   оид   қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида» 31.05.1996 й. N ПФ-1467 Фармони.  
24   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   «Ўзбекистон
Республикасида   хорижий   инвестициялар   иштирокидаги   корхоналарни   ташкил   этиш,
давлат   рўйҳатидан   ўтказиш   ва   тугатиш   тартиби   тўғрисида»   02.07.2009   йилдаги   336-сон
Қарори  
  18    
 
3-расм. Институционал, инвестицион, инновацион, ишлаб чиқариш ва 
бозор жараёнларнинг боғлиқлиги. 25
 
 
қабул   қилинганини   эслаш   лозимдир.   Ушбу   хужжатлар   асосида   хорижий
инвесторлар   иштирокида   корхона   ташкил   қилиниши   тартибга   солинди   ва
бошланғич ташкилий масалаларни ҳал қилишда қулайликлар туғдирилди. 
Ўзбекистон   Республикаси   Фармонига 26
  биноан   миллий   иқтисодиёт
учун   муҳим   қурилиш   объектларига   инвестиция   киритилишига   шароит
яратилди. 
Айрим  ҳолларда  хорижий  инвестицияли  корхоналар 
импорт махсулотларини сотиб олишларини осонлаштириш учун махсус 
қоидалари 27
 тасдиқланган бўлиб, улар ёрдамида хорижий инвестицияли 
25  Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.  
26   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   «Хорижий   инвестициялар
иштирокидаги   лойиҳаларни   амалга   ошириш   механизмини   такомиллаштириш   чора-
тадбирлар тўғрисида» 09.02.1998 й. N ПФ-1924 Фармонига  
27   Ўзбекистон   Республикаси   Адлия   вазирлиги   томонидан   423-сон   билан
08.04.1998   йилда   рўйҳатдан   ўтказилган   «Хорижий   инвестицияли   корхоналар   ўз
эҳтиёжлари учун импорт қиладиган маҳсулотларни белгилаш қоидалари».  
  19   
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  Қ онунчиликда 
инвесторларга 
қ улайликлар 
яратиш   Қ улай инвес тиция 
и қ лими 
яратилиши   Хорижий 
инвестициялар 
киритилиши  
Корхоналар мо -
дернизация  қ или -
ниши, инновация 
фаолияти 
Ра қ обатбардош 
махсулот ишлаб 
чи қ илиши  Корхонанинг 
даро мадли 
фаолияти  Соли қ дан бюджет 
даромадининг 
ошиши  Давлатнинг ин -
вестиция жараён -
ларидан мотива -
циясининг ошиши   Инвестор  
Бозор  Давлат 	Корхона  корхоналарнинг асосий ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур хом-ашё ва 
бутловчи қисмларни хориждан тўсиқсиз ва ошиқча харажатларсиз олиб 
келинишига имконият туғилди.   
Шу   билан  бирга,   чет   эл  инвесторларининг   республикамизда   фаолият
юритишининг   асосий   ҳуқуқчилик   асослари   сифатида   уч   қонун:   «Чет   эл
инвестициялари   тўғрисида»   Қонун 28
  ва   «Чет   эллик   инвесторлар
ҳуқуқларининг   кафолатлари   ва   уларни   ҳимоя   қилиш   чоралари   тўғрисида»
Қонун 29
,   «Инвестиция   фаолияти   тўғрисида»ги   Конун 30
  кучга   киргазилди.
Ушбу   қонунлар   умумий   корпоратив   ҳуқуқчилик   доирасида   инвесторларга
яратилган   шароитлар   ва   ҳуқуқлардан   ташқари   хорижий   инвесторларнинг
манфаатларини ҳимояси юзасидан қўшимча кафолатларни берди. 
Инвесторларни биринчи ўринда инвестиция объектлари ҳақида тўлиқ,
ишончили   ва   тўғри   маълумотлар   қизиқтиради.   Бунда,   давлат   томонидан
ахборотий   очиқликни   ва   инвесторлар   қизиқтирган   масалалар   бўйича
маълумот   ола   олишини   таъминлаш   юзасидан   кўрадиган   чора-тадбирлари
аҳамиятли   бўлиб,   Вазирлар   Маҳкамасининг   06.01.1999   йилдаги   3-сон
Қарори 31
 бунга мисол бўлиши мумкин. 
Шу   билан   бирга,   хорижий   инвестициялар   иштирокидаги
корхоналарда     меҳнат   муносабатларини   йўлга   қўйиш   масалалари   ҳам
назардан четда қолгани йўқ. 2000 йилда тасдиқланган алоҳида Низом 32
 билан
бундай   корхоналарда   ишчилар   меҳнатининг   тақдирланиш   схемалари   ва
даражалари аниқланади. 
28   Ўзбекистон Республикасининг «Чет эл инвестициялари тўғрисида» Қонуни   30.04.1998
й. N 609-I.  
29   Ўзбекистон  Республикасининг  «Чет  эллик инвесторлар  ҳуқуқларининг  кафолатлари  ва
уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида» Қонуни  30.04.1998 й. N 611-I.  
30   Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тугрисида»ги Қонуни 24.12.1998
й. N 719-I.  
31  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий инвестициялар
жалб   этилишини   ахборотлар   билан   таъминлашни   такомиллаштириш   чора-тадбирлари
тўғрисида» 06.01.1999 йилдаги 3-сон Қарори  
32   Ўзбекистон   Республикаси   Адлия   вазирлиги   томонидан   975-сон   билан
29.09.2000   йилда   рўйҳатдан   ўтказилган   «Хорижий   инвестициялар   иштирокидаги
корхоналарда иш ҳақи фондини шакллантириш тўғрисида» Низом.  
  20   Хорижий инвестицияли корхонани ташкил этишнинг асосий ва самарали
кўринишларидан бири – бу қўшма корхона ташкил қилиш бўлиб, алоҳида
ҳукумат қарорларида 33
 бундай ташкилотларнинг сонини ошириш ва уларга
қўшимча имтиёзлар бериш масаласи бўйича аниқ чоралар кўрилган. 
Хорижий   инвестицияларни   республика   иқтисодиётига   жалб   қилиш
фаолияти   режали   ва   тартибли   олиб   борилиши,   лозим   бўлганда   давлат
томонидан   хорижий   инвестицияли   корхоналарга   амалий   ёрдам   берилишини
таъминлаш   учун   ихтисослашган   алоҳида   давлат   ташкилоти   зарур   бўлади.
Шунинг учун,  билан Ташқи иқтисодий алоқалар ва  хорижий инвестициялар
департаменти ташкил қилинган эди 34
.  
Хусусийлаштириш   жараёнларига   хорижий   инвесторларни   жалб
қилишга   қаратилган   ҳаракат   тўҳтатилмади   ва   даврий   равишда   ҳукумат
қарорлари   қабул   қилиниб   турилди.   Ушбу   йўналишда   2001   йилда   қўйилган
навбатдаги қадамда якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хорижий инвесторлар
иштирокида акциялаштириладиган корхоналар, хорижий инвесторларга мулк
сифатида   тўлиқ   сотиладиган   корхоналар,     хорижий   инвесторларга   ҳамда
шахсий   мулк   сифатида   сотиладиган   корхоналар   аниқланди   ва   хорижий
инвесторларга   таклиф   қилинди 35
.   Корхоналарни   хусусийлаштириш
жараёнига,   шу   жумладан   якка   тартибдаги   лойиҳалар   бўйича
хусусийлаштириладиган   ва   инвесторларга   яхлит   сотиладиган   корхоналарга
хорижий   инвестициялар   жалб   этилиш   масалалари   2002   йилда   янада
фаоллаштирилди 36
.  
33   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   «Қўшма   корхоналар
ташкил   этишга   хорижий   инвестицияларни   жалб   этишга   доир   қўшимча   чора-тадбирлар
тўғрисида» 11.10.2000 йилдаги 393-сон Қарори.  
34   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   “Ўзбекистон
Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   ташқи   иқтисодий   алоқалар   ва   хорижий
инвестициялар   департаментини   ташкил   этиш   тўғрисида”   05.03.2001   йилдаги   112-сон
Қарори.  
35   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   «2001-2002   йилларда
хорижий инвесторларни  жалб қилган  ҳолда корхоналарни  давлат  тасарруфидан  чиқариш
ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлари тўғрисида» 09.03.2001 йилдаги
119-сон Қарори.  
36   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   «Давлат   тасарруфидан
чиқариш   ва   хусусийлаштириш   дастурлари   амалга   оширилишини,   хорижий
инвестицияларни   жалб   этиш   фаоллаштирилишини   таъминлашга   доир   қўшимча   чора-
  21   Туғридан-тўғри   хорижий   инвестицияларни   ҳуқуқий   химоя   қилишни
кучайтиришга   доир   қўшимча   чора-тадбирларни   қўллаб,   республикага
тўгридан-тўгри   хорижий   инвестицияларни   жалб   қилиш   учун   янада   қулай
шарт-шароитларни таъминлаш, хорижий инвестицияларни ишончли ҳуқуқий
ҳимоя   қилишнинг   амалий   механизмини   барпо   этиш,   мана   шу   асосда
мамлакатдаги   инвестиция   муҳитини   янада   яхшилаш   мақсадида   Вазирлар
Маҳкамасининг 02.05.2003 йилдаги 205-сон Қарорида 37
: 
1. Ўзбекистон  Республикаси  Адлия  вазирлигига 
хорижий инвесторларни ва хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлаш вазифаси юкланиши. 
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тузилмасида 
штатдаги ходимлар сони 10 нафар бўлган (техник ходимлардан ташқари) 
Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги 
корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси, Қорақалпоғистон 
Республикаси Адлия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия 
бошқармаларида эса тегишли бўлимлар ташкил этилиши белгиланган. 
Бундан ташқари, хукумат томонидан ёки унинг кафолати остида жалб
қилинган   кредитлар   ва   инвестицияларга   хизмат   кўрсатиш   ва   уларни   жалб
этиш механизмини такомиллаштириш мақсадида билан Вазирлар Маҳкамаси
ҳузурида   хорижий   инвестициялар   ва   кредитлар   масалалари   бўйича
идораларарор кенгаш ташкил этилди 38
.  
Бундан   ташқари,   инвестиция   жараёнларини   молиявий
қўллабқувватлаш мақсадида 2005 йилнинг 1 июлидан бошлаб тўғридан-тўғри
хусусий   хорижий   инвестицияларни   жалб   этадиган   иқтисодиёт   тармоқлари
корхоналари  асосий   фаолияти   бўйича   даромад   (фойда)   солиғи,  мулк  солиғи,
тадбирлар тўғрисида» 26.03.2002 йилда 97-сон билан Қарори  
37  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тўғридан-тўғри хорижий
инвестицияларни   ҳуқуқий   ҳимоя   қилишни   кучайтиришга   доир   қўшимча   чора-тадбирлар
тўғрисида” 02.05.2009 йилдаги 205-сон Қарори  
38   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   “Ўзбекистон
Республикаси   Вазирлар   Маҳкамаси   ҳузурида   хорижий   инвестициялар   ва   кредитлар
масалалари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этиш тўғрисида” 21.11.2009 йилдаги 526-
сон Қарори.  
  22   ободонлаштириш   ва   ижтимоий   инфратузилмани   ривожлантириш   солиғи,
микрофирма   ва   кичик   корхоналар   учун   белгиланган   ягона   солиқ   тўлови
тўлашдан,   шунингдек   Республика   йўл   жамғармасига   мажбурий   ажратмалар
тўлашдан озод қилинди 39
. 
Мамлакат   иқтисодиётига   тўғридан-тўғри   хорижий   ва   маҳаллий
инвестицияларни   жалб   этиш   жараёнини   янада   ривожлантириш,   хорижга
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция салоҳияти ҳақида ахборот узатиш,
республикада   яратилган   қулай   инвестиция   муҳити   тўғрисида   хорижий
ишбилармон   доираларни   кенг   хабардор   этиш   мақсадида   Ташқи   иқтисодий
алоқалар,   инвестициялар   ва   савдо   вазирлиги   ҳузурида   Хорижий
инвестицияларни   ахборот   билан   таъминлаш   ва   кўмаклашиш   агентлиги   -
"Ўзинфоинвест"ни   ташкил   этилди 40
  ва   қуйидагилар   Агентликнинг   асосий
вазифалари этиб белгиланди: 
- Ўзбекистон   Республикасининг   иқтисодий   ва   ресурс   салоҳияти,
шунингдек   хорижий   инвестицияларни   жалб   этиш   учун   республикада
яратилган   қулай   шарт-шароитлар   тўғрисида   хорижий   ишбилармонлар
доиралари ўртасида ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш
ва тушунтириш ишларини олиб бориш; 
- хорижий инвесторларни ахборот билан қўллаб-қувватлаш, уларга
истиқболли   лойиҳалар,   Ўзбекистон   Республикасида   инвестиция
лойиҳаларини амалга оширишда инвестиция фаолиятининг нормативҳуқуқий
асослари тўғрисида  белгиланган  имтиёз ва преференцияларни ҳисобга олган
ҳолда ахборот тақдим этиш; 
- ўзаро   манфаатли   истиқболли   инвестиция   лойиҳаларини   амалга
ошириш  учун  хорижий  инвесторлар   билан маҳаллий тадбиркорлар  ўртасида
учрашув ва музокараларни белгиланган тартибда ташкил этиш; 
39  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий
инвестицияларни   жалб   этишни   рағбатлантириш   борасидаги   қўшимча   чора-тадбирлар
тўғрисида» 11.04.2010 йилдаги ПФ-3594-сонли Фармони.  
40   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   “Хорижий   инвестицияларни
ахборот   билан   таъминлаш   ва   кўмаклашиш   агентлиги   -   "ўзинфоинвест"ни   ташкил   этиш
тўғрисида ” 2007 йил 6 февралдаги ПҚ-578-сонли Қарори.  
  23   - чет   мамлакатларда   реклама   тадбирлари   ва   акциялари   (мавзули
кўргазмалар,   анжуманлар,   тақдимотлар,   конференциялар   ва   семинарлар)
ўтказиш,   ихтисослаштирилган   адабиётлар,   буклетлар   чоп   этиш,   Интернет
тизимида ихтисослаштирилган ахборот веб-сайтини ташкил этиш ва юритиш
йўли   билан   Ўзбекистон   Республикасининг   юксак   халқаро   мавқеини
шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш. 
Яқин истиқболда муҳим стратегик тармоқлар корхоналарининг устав
жамғармаларида   давлат   улушини   кескин   камайтириш,   мамлакат
иқтисодиётини   ривожлантиришда   хусусий   мулкчиликнинг   ролини   ошириш,
шунингдек   ишлаб   чиқаришни   модернизация   қилиш,   техник   ва   технологик
қайта   жиҳозлаш   учун   тўғридан-тўғри   хорижий   инвестицияларни   кенг   жалб
қилиш,   шу   асосда   сифатли,   рақобатбардош   ва   экспортбоп   маҳсулот   ишлаб
чиқаришни кўпайтиришни таъминлаш мақсадида 2007-2010 йиллар учун ҳам
хорижий   инвестицияларни   фаол   жалб  этиш   бўйича   муҳим   ҳукумат   қарори 41
қабул қилинган эди.  
Шунингдек, хусусийлаштириш, модернизациялаш, ишлаб чиқаришни
техник   қайта   қуроллантириш   ва   қайта   қуриш,   республиканинг   ишчи   кучи
ошиқ   бўлган   худудларида   янги   ишчи   ўринларини   яратиш   дастурларини
амалга оширишга ўз маблағларини қўяётган стратегик хорижий инвесторлар
учун   катта   имтиёзлар   ва   имкониятлар   яратилди 42
,   инвестиция
шартномаларини   тузишда   хорижий   инвесторларга   ишончли   ҳуқуқий   ҳимоя
ва кафолатларни таъминлашга қаратилган меъёрий хужжатлар қабул 
қилинди 43
.    
41   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   «2007-2010   йилларда
хусусийлаштириш   жараёнларини   янада   чуқурлаштириш   ва   хорижий   инвестицияларни
фаол жалб этиш чоратадбирлари тўғрисида» 20.07.2007 йилдаги ПҚ-672-сонли Қарори  
42  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий хорижий тўғридан-тўғри
инвестицияларни   жалб   қилинишини   рағбатлантириш   бўйича   қўшимча   чора-тадбирлар
тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармони.  
43   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   “Ўзбекистон
Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб
этишни   рағбатлантириш   борасидаги   қўшимча   чора-тадбирлар   тўғрисида"ги   Фармонини
амалга   ошириш   чора-тадбирлари   ҳақида”   02.08.2009   йилдаги   180-сонли   Қарори   билан
тасдиқланган   «Инвестиция   шартномаларини   тузиш   ва   амалга   ошириш   тартиби   ҳақида»
Низом.  
  24   Хорижий инвесторлар назарида энг муҳим ҳуқуқий таъминот бўлган
корпоратив ҳуқуқ доирасида қатор қонунлар қабул қилинган бўлиб 53
, улар
асосида коллектив инвестициялаш схемаларига асосланадиган миллий
капитал бозорини қуришдан умид қилса бўлади. Саноатнинг барча
тармоқларининг кенг кўламдаги хусусийлаштирилиши натижасида
республикада хусусийлаштирилган корхоналарнинг акция, улушларига эга
бўлган 1,5 млн. шахсдан иборат мулкдорлар синфи шаклланди. Янги
мулкдорлар синфи критик массаси ҳосил қилиниб, бошқарувчилик кадрлари
тайёрланди, йирик базавий корхоналарни қайта ташкил қилиш учун зарур
тажриба жамланди. Ўзбекистон Республикасининг мамлакат иқтисодий
ҳаётини меъёрлаштирадиган ҳуқуқчилик базаси, бозор иқтисодиётига
асосланадиган замонавий иқтисодий тизимни қуришга тўлиқ имкон яратади. 
2003   йилга   келиб   корхоналардаги   давлат   акция   пакетларини
бошқарувчи   компанияларга   бошқарувга   босқичма-босқич   берилиши   ҳақида
қарорнинг 54
  қабул   қилиниши,   давлат   инвестиция   активларини   бошқаришда
сифатий   ўзгариш   юз   бера   бошлаганидан   далолат   беради.   Бунда   ишончли
бошқарувга   нисбатан   талаблар   ошиб   бораётганини   ва   оқибатда   ушбу
институциянинг такомиллашиб бораётганини кузатамиз. Мазкур Президент 
Фармонинг ривожи сифатида қабул қилинган навбатдаги хукумат қарорлари 
                                                           
53
1.   Ўзбекистон   Республикасининг   «Давлат   тасарруфидан   чиқариш   ва
хусусийлаштириш тўғрисида» Қонуни 19.11.1991 й. № 425-XII. 
2. Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида» Қонуни 
09.12.1992 й. № 734-XII. 
3. Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонуни 26.04.1996 й. № 223-I. 
4. Ўзбекистон Республикасининг «Чет эл инвестициялари тўғрисида» Қонуни 
30.04.1998 й. № 609-I. 
5. Ўзбекистон Республикасининг «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг
кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида» Қонуни 30.04.1998 й. № 611-I. 
6. Ўзбекистон  Республикасининг  «Хўжалик  ширкатлари  тўғрисида» 
Қонуни 
06.12.2001 й. № 308-II. 
7. Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли
жамиятлар тўғрисида» Қонуни 06.12.2001 й. № 310-II. 
8. Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида» Қонуни 
22.07.2008 й. № ЎРҚ-163.  
  25   54
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   «Ўзбекистон   иқтисодиётида   хусусий
секторнинг   улуши   ва   аҳамиятини   тубдан   ошириш   чора-тадбирлари   тўғрисида»   2003   йил
24 январдаги ПФ-3202-сон Фармони.  
давлат   улушининг     бошқарилишининг   самарадорлигини   ошириш 44
  ва
жойларда корпоратив бошқарув тизимини мустаҳкамлашга 56
 қаратилди.  
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   ПҚ-335-сон     26.04.2006
йилдаги   Қарорига   биноан 45
  корпоратив   бошқарув   ва   назорат   органлари
масъулияти   кучайтирилди.   Ушбу   йўналишда   қўйилган   навбатдаги   қадамда
2006-2007   йиллар   учун   қимматли   қоғозлар   бозорини   ривожлантириш
дастури 46
 тасдиқланган бўлиб, унда янги акциядорлик жамиятларини ташкил
қилиш   ҳисобига   қимматли   қоғозларнинг   иккиламчи   бозорини   янада
ривожлантириш   ва   кўламини   кенгайтириш,   акциядорлик   жамиятларида
корпоратив   бошқарув   тизимини   такомиллаштириш,   фонд   бозори   замонавий
инфратузилмасини   шакллантириш,   қимматли   қоғозлар   бозори   учун
кадрларни   тайёрлаш   ва   малакасини   ошириш   бўйича   чора-тадбирлар
белгиланган. 
Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   ПҚ-475-сонли   Қарори   ва
уни   бажариш   юзасидан   қабул   қилинган   Вазирлар   Маҳкамасининг   2006   йил
16 октябр 215-сонли Қарорида 59
  тасдиқланган «Давлат корхоналари ҳақида»,
«Корхоналарда   ички   аудит   хизмати   ҳақида»,   «Давлат   акция   пакетларини
(улушларини) ишончли бошқарувга бериш тартиби ҳақида» янги Низомларда
жойларда   корпоратив   бошқарувнинг   иқтисодий   механизмларини
жонлантиришга   сабаб   бўлди.   Бундан   ташқари,   бундан   илгарироқ   давлат
улушининг   самарали   бошқарилиши   устидан   мониторинг   олиб   борилиши
44  ВМК 185-сон 
17.04.2009 й.   56
 ВМК 189-сон 
19.04.2003 й.  
45   Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат
мулки   қўмитаси   фаолиятини   такомиллаштиришга   доир   чора-тадбирлар   тўғрисида»   ПҚ-
335-сон  26.04.2006 йилдаги Қарори.  
46   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   «Қимматли   қоғозлар   бозорини
янада   ривожлантириш   чора-тадбирлари   тўғрисида»   ПҚ-475-сон     27.09.2006   йилдаги
Қарори.   59
  Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   «Устав   фондида   давлат
улушили   корхоналарни   самарали   бошқаришни   ва   давлат   мулкини   лозим   даражада
ҳисобини   юритилишини   таъминлаш   бўйича   чора-тадбирлар   тўғрисида»   2006   йил   16
октябр 215сонли  Қарори.  
  26   ҳақида   алоҳида   хукумат   қарори 47
  қабул   қилинган   эди.   Республикамиз
Президенти   ташаббуслари   билан   2007   йилда   Ташки   иктисодий   алокалар,
инвестиция ва савдо вазирлиги хузурида «Узинфоинвест» агентлиги ташкил
килинди. Мазкур агентликка қуйидагилар асосий вазифалар этиб белгиланди:
- Ўзбекистон  Республикасининг  иктисодий,  
интеллектуал  ва ресурслари  салохияти  тўғрисида  
хорижий  ишбилармон  доираларига   тушунтириш
ишларини олиш бориш ва кенг ёритиш; 
- инвесторларни  қулай  инвестицион  иқлим
яратилганлиги   тўғрисидаги   ахборотлар   билан   мунтазам
таъминлаб бориш; 
- инвестиция   фаолияти   меъёрий-хуқуқий   асослари,
имтиёзлар   ва   преферециялар   тўғрисидаги   маълумотларни   янгилаб
бориш   ва   инвесторлар   билан   хамкорликда   иш   олиб   боришни
ташкил килиш. 
Мазкур   агентлик   ташкил   килинган   кунларидан   бошлаб   Ўзбекистон
ингвестицион   обрўсини   шакллантириш   жараёнига   фаол   қўшилди.   Хорижий
инвестицияларни   сифатли   ва   ўз   вақтида   жалб   қилишда   Давлат   Инвестиция
дастури   ва   хорижий   инвестицияларни   жалб   килиш   худудий   инвестиции
дастури мухим рол ўйнайди.  
Оҳирги йилларда бошланган ва таъсири ҳозиргача сезилаётган жаҳон
молиявий-иқтисодий   инқирози   шароитида   хорижий   инвестицияларни   жалб
қилиш   кўлами   янада   кенгайди.   Хусусан,   хорижий   инвесторлар   ва   халқаро
молия   институтларини   Ўзбекистонда   яратилган   қулай   инвестиция   муҳити
ҳамда   мамлакат   иқтисодиётига   инвестиция   сарфлашнинг   потенциал
имкониятлари тўғрисида кенг хабардор қилишни ташкил этиш, корхоналарни
модернизация   қилиш,   техник   ва   технологик   қайта   жиҳозлаш   учун   хорижий
инвестициялар   ва   кредитларни   жалб   этиш   ҳамда   ўзлаштириш   жараёнида
давлат   ва   хўжалик   бошқаруви   органларининг   фаолиятини   аниқ-пухта
мувофиқлаштиришни   таъминлаш   мақсадида   2008   йилда   Хорижий
47  ВМҚ-295 25.06.2009 й.  
  27   инвестициялар   ва   кредитларни   жалб   этиш   ва   ўзлаштириш   тартиби
тўғрисидаги   Низом   ва   хорижий   инвестициялар   ва   кредитларни   жалб   этиш
жараёнида   лойиҳалар   ташаббускорлари   ва   давлат   органларининг   ўзаро
ҳамкорлик қилиш Схемаси қабул қилинди 48
. 
Хорижий   инвесторларни   жалб   қилиш   масаласи   давлат   иқтисодий
сиёсатида   тобора   муҳим   ўрин   тутаётгани   учун   Ўзбекистон   Республикаси
Ҳукумати   Ижро   этувчи   аппаратининг   таркибий   бўлинмаси   сифатида
Макроиқтисодий   ривожлантириш,   таркибий   ўзгартиришлар,   хорижий
инвестицияларни   жалб   этиш   ва   ҳудудларни   комплекс   ривожлантириш
масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ташкил қилинди 49
, ва бошқа
муҳим   вазифалар   қаторида   йиғма   департаментга   амалга   оширилаётган
инвестиция   сиёсати   ва   республикада   яратилган   қулай   инвестиция   муҳити
самарадорлиги,   шунингдек   иқтисодиётга   инвестициялар   жалб   этиш
динамикасининг тизимли мониторингини олиб бориш вазифаси топширилди.
Тўғридан-тўғри   хорижий   инвестицияларни   рағбатлантириш   учун
солиқ   имтиёзлари   доираси   тобора   кенгайтириб   борилди   ва   кенг   соҳага
тааллуқли бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган тўғридан-тўғри
хусусий   хорижий   инвестицияларни   жалб   этувчи   корхоналар   2012   йилдан
қуйидагиларни тўлашдан озод этилди 50
: 
- юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини; 
- мол-мулк солиғини; 
- ободонлаштириш   ва   ижтимоий   инфратузилмани
ривожлантириш солиғини; 
- ягона солиқ тўловини; 
48   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   «Хорижий   инвестициялар   ва
кредитларни   жалб   этиш   ҳамда   ўзлаштириш   жараёнини   такомиллаштириш   чора-
тадбирлари тўғрисида » ПҚ-927-сон  24.07.2008 йилдаги Қарори.  
49   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   «Макроиқтисодий
ривожлантириш,   таркибий   ўзгартиришлар,   хорижий   инвестицияларни   жалб   этиш   ва
ҳудудларни   комплекс   ривожлантириш   масалалари   йиғма   ахборот-таҳлил   департаменти
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 11.11.2011 й. 299-сонли  Қарори.  
50   Ўзбекистон   Республикаси   Адлия   вазирлигида   2012   йил   11   январда   2312-сон
билан   рўйхатга   олинган   «Тўғридан-тўғри   хусусий   хорижий   инвестицияларни   жалб
қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом».  
  28   - Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни. 
 Юқори  технологияли  ишлаб  чиқаришларни 
ривожлантиришга тўғридан-тўғри  қўйилмалар  киритаётган 
хорижий  инвесторлар  учун максимал даражада қулай инвестиция 
муҳитини яратиш, республикага хорижий сармоялар жалб этилиши 
рағбатлантирилишини кучайтириш, хорижий корхоналар учун кафолатлар ва 
имтиёзлар тизимини янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг ПФ4434-сон Фармонига 51
 биноан хорижий 
инвесторнинг улуши 5 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган янгидан 
ташкил этилаётган корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 
йил мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, 
олинадиган солиқ ва мажбурий ажратмалар тўлашнинг мазкур корхоналар 
давлат рўихатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрларини қўллашга ҳақли 
бўлди.  
 
3. Ўзбекистон йўл хўжалиги секторида инвестицияларни бошқариш 
самарадорлигини ошириш 
 
Корхонага   инвестицияларни   жалб   қилиш   муваффақияти   унинг
инвестиция   жозибадорлигигиа   боғлиқ   бўлиб,   бунда   корхона   активлари
қандай   бошқарилаётгани   ёки   корхона   жами   харажатлар   таркиби
самарадорлиги инвестор учун аҳамиятли масалалардир. Шунинг учун, ушбу
диссертация   тадқиқот   объекти   бўлган   йўл   мажмуаси   корхоналаридан   бири
бўлган   «Ўзавтойўл»   АКнинг   бир   ҳудудий   бўлинмаси   Жиззах   кўприк
хўжалигини   сақлашга   ихтисослаштирилган   таъмирлаш-фойдаланиш
корхонаси   (кейинги   ўринларда   ЖКХСИТФК   ёки   «корхона»)   мисолида
харажатлар таркиби тенденцияларини кўриб чиқайлик. 
51   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   «Тўғридан-тўғри   хорижий
инвестициялар   жалб   этилишини   рағбатлантиришга   оид   қўшимча   чора-тадбирлар
тўғрисида» 10.04.2012 й.  ПФ-4434-сон Фармони.  
  29   Корхона   харажат   таркиби   динамикасини   кўрар   эканмиз   (4-расм)
асосли   тарзда   харажатларнинг   ҳал   қилувчи   қисми   тан   нарх   харажатларидан
иборат эканлигини кўрамиз. Бундан корхонада тежамкорлик билан иш  
  30   4-расм.   Корхона   барча   харажатлари   тузилмаси   динамикаси. 52
юритилаётгани   ва   ноишлаб   чиқариш   харажатларига   имкони   қадар   йўл
қўйилмаётгани   тўғрисида   фикр   пайдо   бўлиши   мумкин.   Бироқ,   корхона
олаётган соф  фойда (олдинги йиллар учун умуман олинмаган)  шу даражада
пастки, агар тан нархни пасайтиришнинг иложи бўлмаса унда фақат давр  
52   Жиззах КХСИТФК  молиявий ҳисоботлари асосида тузилган.  
Жиззах КХСИТФК  
  31020000004000000600000080000001000000012000000
2008 2009 2010 2011 2012 Фойдадан бошқа солиқлар
Даромад солиғи
Фоизлар шаклида
харажатлар
Бошқа операцион
харажатлар
Маъмурий харажатлар
Сотиш харажатлари
Махсулот таннархи
 
0 %20 %40 %%6080 %100 %
2008 2009 2010 2011 2012 Фойдадан бошқа солиқлар
Даромад солиғи
Фоизлар шаклида
харажатлар
Бошқа операцион
харажатлар
Маъмурий харажатлар
Сотиш харажатлари
  5-расм. Бевосита тан нарх харажатларига кирмаган барча
харажатларнинг турлар бўйича тақсимланиши, ҳар йилги умумий
миқдор 100фоиз қилиб олинган. 53
 
 
6-расм. 2008-2012 йилларда барча ноишлаб чиқариш харажатларининг 
ўртача тортилган салмоғи. 54
 
харажатлари ҳисобигагина иқтисод қилиш йўлларини излашга тўғри келади.
Бевосита   таннарх   харажатларига   кирмайдиган   сарфлар   тузилмасини   таҳлил
қилганимизда   йилдан   йилга   умумий   харажатлар   ичида   алоҳида   харажат
турлари   улушлари   ўзгариб   туришини   кўришимиз   мумкин.   Шу   билан   бирга,
айрим   тенденциялар   ўзгаришсиз   қолмоқда.   Масалан,   Оҳирги   беш   йил   учун
ўртачалаштирганимизда   барча   ноишлаб   чиқариш   харажатларининг   учдан
тўрт   қисми   бошқа   операцион   харажатлар   хиссасига,   олтидан   бир   қисми
маъмурий   харажатларга   ва   олти   фоизи   сотиш   харажатларига   тўғри   келди.
Демак, соф фойдани ошириш учун бошқа операцион харажатлари таркибини
чуқурроқ ўрганиш ва зарур чора-тадбирлар кўриш лозим бўлади. 
Корхона   инвестиция   жозибадорлигини   оширишнинг   яна   бир   йўли
унинг   даромад   манбаларини   такомиллаштириш   ва   самарадорлигини
оширишдир.   Шунинг   учун,   қуйида   корхона   асосий   ишлаб   чиқариши
53  молиявий ҳисоботлари асосида тузилган.  
54  молиявий ҳисоботлари асосида тузилган.  
Жиззах КХСИТФК  
  32%17
6 %
2 %
1 %
1 %
%73 Маъмурий харажатлар
Сотиш харажатлари
Даромад солиғи
Фоизлар шаклида
харажатлар
Фойдадан бошқа солиқлар
Бошқа операцион
харажатлар
  суръатларини   ўрганамиз.   Корхона   ташкилий   тузилмаси   унинг   асосий   иш
фаолиятига   мувофиқ   равишда   ташкил   қилинган   8   бўлинмадан   иборатдир
(7расм).   Тузилмадан   кўриниб   турибдики   унда   корхонанинг   молиявий
фаолияти, технологик таъминоти, техник таъминоти, моддий таъминоти, йўл
 
7-расм. Жиззах КХСИТФК ташкилий тузилмаси. 55
 
қурилиши   материаллари   ишлаб   чиқиш   ва   йўл   қуриш-таъмирлаш   ишларини
йўлга   қўйиш   учун   зарур   бўлган   тузилмалар   ташкил   қилинган   ва   мувофиқ
сондаги кадрлар билан таъминланган.   
Шу   билан   бирга,   корхона   асосий   воситалари   анча   эскирган   бўлиб
(ўртача эскириш даражаси 75 фоиз), ҳозирда корхона бўйича нуқсонларни  
8-жадвал
Жиззах КХСИТФК    ишлаб чикариш ва саноат базасини модернизация 
килиш  объекти буйича нуксонлар кайдномасига биноан бажарилиши 
зарур бўлган ишлар рўйҳати  
 
Ишлар номланиши  Ўлчов
бирлиги  Миқдори 
1  Янги асфалтбетон завод урнатиш LINTEС CSD 2500 комп.  1 
2  Битум чуқури 1000 м 3 
дона  2 
3  Тарози 60 т  дона  1 
4  Буғ қозонхонаси (Котельная)  дона  1 
5  Насос сакланадиган хона (мотопомпа)  дона  1 
55  ташкилий тузилмаси асосида тузилган.  
Жиззах КХСИТФК  
  33 
 
 
 
 
 
 
  Директо р  
Ҳ обис -
тоб ки
ими, бўл  
3   к иши   Иш лаб 
чи қ а риш 
бўл ими,   
  к3 иши   хан Сай
БЗ, А  
 
18   к иши   Мех аника 
бў лими,   
 
20   киши  
Таъминот 
бўлими,   
 
  киши4   Битум 
хўжалиги,   
 
12   киши   Кадрлар 
бўлими,   
 
1   киши   Қ урилиш 
бўлими,   
 
30   киши   6  Кириш хонаси (проходная)  дона  2 
7  АБЗ учун газ тармогини тортиш  км  1 
8  Атрофни   девор   килиб   металл   дарвоза   урнатиш
(МАФ)  дона  1 
9  Душхона (туалети билан бирга)  дона  1 
10 Ташки водопровод ва канализация   м  200 
11 Карейерга ЛЭП10 кВт электр линиясини тортиш   км  4,9 
12 АБЗ учун янги 1000кВт ТП урнатиш  комп.  1 
  
Жиззах КХСИТФК  
  34 далолатлаш ўтказилган. Унга кўра жуда кўп эҳтиёт қисмларини алмаштириш
ёки   таъмирлаш   хамда   қуйидаги   ишларни   амалга   ошириш   қайд   қилинган
(8жадвал).   Кўриниб   турибдики,   корхонада   модернизацияни   амалга   ошириш
учун катта маблағ керак экан. Бироқ, корхонанинг бир йиллик оладиган соф
фойдаси   жуда   кичик   бўлиб,   вазиятни   тўрилашнинг   ягона   усули   –   бу
инвестициялар   жалб   қилишдир.   Ушбу   ҳолатни   Сайхан   АБЗ   мисолида
муфассал кўриб чиқайлик.    
Сайхан     Асфальт-бетон   цехи     Жиззах   вилояти   Сайхан   махалласида
жойлашган. Ҳозирда цехдаги асосий воситалар ва жихозларнинг катта қисми
эскирган   ёки   яроқсиз   ҳолга   келган.Корхона   тузилмавий   бўлинмаси   бўлган
асфальт-бетон   цехининг   фаолиятини   таҳлил   қилганимизда   (8-жадвал)   унинг
барқарор ҳолда ишламаганлигини кўришимиз мумкин. Масалан, 2009 ва 2011
йилларда   цех   жуда   суст   ишлаган   бўлса,   2010   ва   2012   йилларда   бирмунча
жонланиш   рўй   берган.   Бунга,   бир   томондан,   буюртмаларнинг   нотекис
берилиши   сабаб   бўлган   бўлса,   иккинчи   томондан,   эскирган   ускуна   ва
жихозларнинг   тез-тез   бузилиб   туриши   сабабли   иш   бажара   олмагани   сабаб
бўлган.   Демак,   цехни   тўлиқ   қайт   қуроллантириш   ва   янгилаш   талаб   қилинар
экан. 
9-жадвал
2009-2012 йилларда Жиззах КХСИТФК таркибидаги Сайхан АБЦ ва 
тош майдалаш ускунасидан ишлаб чиқарилган қум-шағал, асфальт, 
карьердан ташилган тош ва қайта ишланган тош тўғрисида маълумот 
Йиллар  Карьердан 
ташилган
тош  Тош
майдалаш 
ускунасидан
қайта 
ишланган
тош  Ишлаб
чиқарилган
шебень-қум  Ишлаб
чиқарилган 
иссиқ
асфальтбетон  Ишлаб
чиқарилган
совуқ 
асфальтбетон 
м куб. млн.
сўм  м куб. млн.
сўм  м куб.  млн.
сўм  тонна  млн.
сўм  тонна млн.
сўм 
2009  15690 53,2  7380  28,1  20812 315,9  14873 428,7  0  0,0 
2010  29100 126,3 28309 122,8 42122 710,3  33053 1063,6 1057 23,8 
2011  4934  21,7  4788  21,1  6067  151,3  1641  77,7  2883 121,1
2012  32012 141,0 20787 91,6  27861 764,5  21142 1774,6 3674 216,2
 
  35  
Шунинг  учун,   Ўзбекистон   Республикаси  Президентининг   2010  йил  21
декабрдаги   "2011-2015   йилларда   транспорт   ва   коммуникация   курилиш
инфратузилмасини   ривожлантиришни   жадаллаштириш   туғрисида"ги   ПК-
1446   сонли   Қарори   ва   унинг   ижросини   таъминлаш   максадида,   Молия
вазирлиги   хузуридаги   Республика   йўл   жамгармаси   томонидан   берилган
техник   топшириққа   биноан   Сайхан   АБЦ   ишлаб   чиқариш   базасини
модернизациялаш   лойиҳаси   ишлаб   чикилди.   Жиззах   КХСИТФК   ишлаб
чикариш   ва   саноат   базасини   модернизация   (реконструкция)   килиш
объектининг  ишчи лойихасини ишлаб чикишда 2012 йил 9 ноябр Республика
йул фонди томонидан такдим этилган Техник топширикка хамда Республика
йул   фонди   томонидан   тасдикланган   Жиззах   КХСИТФК     ташкилоти
томонидан   келишилган   нуксонлар   кайтномасига     асосан   Сайхан
махалласидаги   Сайхан   Асфальт-бетон   ишлаб   чикариш   цехи   киритилган
мадернизация   килиш   “Мароқанд   Бунёдкор   Қурилиш”   Институти   МЧЖ
томонидан 2013 йил 2 феврал ойида бажарилган муҳандислик топо-геодезия
қидирув,     муҳандислик   геология   ишлари     ҳужжатлари   асосида   лойиҳа
ишлари олиб борилди. 
Сайхан   АБЦ   каръерида   механик   экскаватор   жойлашган   бўлиб   ишлаб
чикариш   унумдорлиги   жуда   паст,   лойихаланаётган   янги   LINTEC   SCD   2500
маркали соатига 160 тонна ишлаб чикарадиган АБЗ га махсулот етказиб бера
олмайди.   Хом-ашё   ишлаб   чиқариш   ҳажмини   ошириш   учун   каръерга   10/0.6
кВт   электр   тармоги   тортиб   механик   экскаватор   урнига   электр   экскаваторни
ўрнатиш   таклиф   қилинмоқда.   Бунда   ишлаб   чиқариш   ҳажми   9   баробар   ўсар
экан.   Бу   янги   заводни   тулик   хом-ашё   билан   таъминлаб     асфальт-бетон
цехининг ишлаш кувватини иктисодий самарадорлигини оширади. 
Биринчи бобга ҳулоса қилиб қуйидагиларни айтиш мумкин: 
- Ўзбекистон   Республикаси   Марказий   Осиёнинг   муҳим
савдотранспорт   йўллари   кесишмасида   жойлашган   бўлиб,   қўшни
  36 мамлакатларнинг   катта   худудларига   товарлар   ва   хом   ашёни   етказиб   келиш
республикамиз   худуди   орқали   амалга   оширилади.   Ўзбекистон   транспорт
комплексининг   муваффақиятли   ишлаши   учун   етарли   моддий   базага   эга.
Бироқ,   республика   йўл   хўжалиги   ташқи   иқтисодий   алоқалар   талаблари
даражасидан   орқада   қолмоқда   бўлиб,   ката   ҳажмда   инвестициялар   талаб
қилинади. Автойўл соҳасини инвестицион жозибадор қилиш орқали хусусий
сектор   маблағлари   эвазига   миллий   автойўл   тармоғини   ривожлантириш
мумкин бўлар эди; 
- республика   автойўл   комплексини   модернизациясини
молиялаштиришнинг   самарали   механизмидан   бири   қимматли   қоғозлар
бозори бўлиб, у арзон ва узоқ муддатли капитал қуйилмалар манбаидир. Шу
билан   бирга,   миллий   автойўл   тизимига   хусусий   инвесторларни   жалб   қилиш
даражаси пастлигича қолмоқда; 
- ишлаб   чиқариш   корхоналари   фаолиятининг   муваффақияти
кўплаб   молиявий   ва   техник   характерга   эга   бўлган   таҳдидлар   остида   бўлар
экан.   Бунда   оқибатлари   турли   бўлган   рисклар   вужудга   келиб,   уларни
назоратсиз   қолдирмаслик,   олдини   олиш   ёки   унинг   оқибатларини,   хусусан
инвесторларнинг   инвестиция   рискларини   камайтириш   учун   корхонада
рискларни бошқариш тизимини қуриш талаб қилинади. 
2 БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ СО Ҳ АСИДА
ИНВЕСТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ЗАМОНАВИЙ  Ҳ ОЛАТИ 
1. Мамлакат йўл-транспорт мажмуаси корхоналарининг инновация 
фаолиятини молиялаштиришда инвестицияларни жалб қилиш таҳлили 
 
Хар   қандай   тармоқнинг   инновация   фаолиятини   молиялаштириш
масалаларини кўрар  эканмиз,  тармоқий  хусусиятларни  инобатга  олиш керак
эканлигига   амин   бўлишимиз   мумкин.   Хусусан,   мамлакат   йўл-транспорт
мажмуасида   ушбу   жараёнлар   ўзига   хос   кечади.   Айниқса,   айни   бир
мамлакатнинг   географик   жойлашуви   унинг   йўл   хўжалигини
ривожлантиришда   ўзига   ҳос   ёндашувларнинг   қўлланилишини   талаб   қилади.
  37 Шунинг учун,  қуйида  йўл-транспорт  мажмуаси корхоналарининг инновация
фаолиятини   молиялаштиришда   инвестицияларни   жалб   қилиш   назарий
масаласини бевосита Ўзбекистон мисолида кўрамиз. 
  Ўзбекистон   Марказхий   Осиёнинг   қадимдам   мавжуд   бўлган   савдо
йўллари   кесишмасида   жойлашган.   Тожикистон,   Жанубий   Қирғизистон,
Ғарбий   Туркманистон,   Шарқий   Афғонистонга   товарлар   ва   хом   ашёни
етказиб   келиш   республикамиз   худуди   орқали   амалга   оширилади.   Ўзининг
замонавий   ривожланиш   даражасида   Ўзбекистон   транспорт   комплексининг
муваффақиятли   ишлаши   учун   етарли   моддий   базага   эга.   Ўзбекистон
транспорт тизими бир неча турдаги замонавий транспорт турларини ўз ичига
олади   –   темир   йўл,   автомобил,   ҳаво,   қувур   ўтказиш   ва   қисман   ички   сув
транспортлари. Оҳирги йилларда мамлакат транспорти унинг ишлаб чиқариш
ихтисосига   айланган.   Мамлакат   ва   унинг   худудларининг   эҳтиёжлари,
авваламбор   ташқи   иқтисодий   ва   транзит   алоқаларини,   аҳоли   турмуш
даражасини,   кам   ўзлаштирилган   ва   етиб   бориш   қийин   бўлган   худудлардаги
бой   табиий   ресурслардан   фойдаланиш   имкониятини,   юқори   тезликда
йўловчиларни   ташилишини   таъминлашда   миллий   транспорт   тизимининг
роли йилдан-йилга ошиб бориши ушбу жараённинг асосини ташкил этди. 
Республика транспорт тизимида автомобил ва темир йўл транспорти 
катта   рол   йўнамоқда.   Шунинг   учун,   айнан   ушбу   соҳа   йўл   хўжаликларини
ривожлантириш устувор йўналиш касб қилган. 
Автомобил   транспорти   ўзининг   техник-иқтисодий   хусусиятлари
сабабали   авваламбор   худудлар   ичи   транспорт-иқтисодий   алоқаларни
таъминлаш   учун   ишлатилади.   Шу   билан   бирга,   иқтисодий   ислоҳатларнинг
амалга   оширилиши,   кичик   ва   ўрта   тадбиркорликнинг   ривожланиши   билан
автомобил   транспорти   бозор   иқтисодиёти   шароитида   энг   қулай   транспорт
сифатида   кичик   партияли   юк   ташишда   қўлланилмоқда.   Ушбу   ҳолатга   яхши
шароит   яратувчи   қатор   омиллар   таъсири   ошиб   бормоқда.   Оҳирги   йилларда
миллий автомобилсозликнинг ривожланиши ва ҳалқаро ва узоқ масофали юк
ташиш   учун   табиатни   муҳофаза   қилиш   бўйича   кучайтирилган   талабларга
жавоб   берувчи   тежамкор   автомобилларнинг   сотиб   олиниши   сабабли
  38 автотранспорт   паркининг   тузилмаси   сезиларли   равишда   яхшиландики,   бу
ички бозор талабларига мувофиқ эди.  
Оҳирги  йилларда  автомобил  йўлларини  қуриш  суръатлари  ва   сифати
ҳамда   улардан   фойдаланиш   савияси   ошиб   борди.   «Эшикдан-эшикгача»
логистик схемалар бўйича юкларни етказиш тезлигига талаблар ошиб борди,
кўпчилик минтақаларда транспорт-экспедиторлик компанияларининг ташкил
этилиши   турли   транспорт   турлари   ва   алоҳида   автоташувчилар   ўртасида
уйғун   алоқаларни     кучайтиришга   сабаб   бўлди.   Ушбу   ҳолатларнинг   барчаси
аҳолига   транспорт   хизматини   кўрсатиш   ва   иқтисодий   юк   ташиш
жараёнларида автомобил транспорти ролининг ўзгаришига олиб келди. Бунда
автомобил   юк   ташишларнинг   ривожланишида   йўл   хўжалигининг   тобора
тармоқланиши,   сифати   оширилиши   ва   зарур   инфратузилмаларнинг   ҳосил
қилиниши катта рол йўнади. 
Республика автомобил йўлларининг узунлиги 180 минг км ни ташкил
қилиб, уларнинг 51 минг км қаттиқ қопламали, 3626 км ҳалқаро аҳамиятдаги
йўллар бўлиб, уларнинг тўри деярли бутун малакат худудини қамраб олган. 
Йўл тармоғининг зичлиги худудларда жуда нотекис. Автойўлларнинг энг  
9-жадвал 
2012 йил ҳолатига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобил
йўллари тўри ва зичлиги 56
 
№ 
т/р
 
 
  Республика
худудлари  Аҳоли
сони, 
минг. 
Киши  Автомобил
йўллари
узунлиги, км  Худудлар
майдони,
кв.км  Автойўл
зичлиги
км/кв.км 
1  Қорақалпоғистон
Республикаси  1711,7  4355,4  166600  0,026 
  вилоятлар         
2  Андижон  2756,5  3359  4200  0,79 
3  Бухоро  1729,8  4250,4  40300  0,1 
4  Жиззах  1205,0  2661,5  21200  0,12 
5  Қашқадарё  2830,4  4606,3  28600  0,16 
56   Ўзбекистон   Республикаси   Давлат   статистика   қўмитасининг   маълумотларига   биноан
топилган.  
  39 6  Навоий  888,4  4567,5  111000  0,04 
7  Наманган  2458,6  4357,4  7400  0,58 
8  Самарқанд  3380,8  4967,1  16800  0,29 
9  Сурхондарё  2260,5  2904,7  20100  0,14 
10  Сирдарё  750,6  1846,2  4300  0,42 
11  Тошкент  2696,1  3936,7  15300  0,25 
12  Фарғона  3329,6  5859,9  6700  0,87 
13  Хоразм  1654,1  3475,1  6100  0,56 
14  Ўзбекистон
Республикаси  29994,6  51147,2  448600  0,11 
 
катта   зичлиги   Андижон,   Фарғона   ва   Наманган   вилоятларида   жойлашган.
(9жадвал).   Жадвалдан   кўриниб   турибдики   автойўл   тармоғи   аҳоли   зич
жойлашган ҳудудларда энг кўп даражада ривожланган.  
Ҳозирда   республика   автомобил   йўллари   тармоқланиши   ўз   асосий
параметралари   бўйича   МҲД   давлатлари   ўртасида   етакчи   ўринларни
эгаллайди.   Деярли   барча   аҳоли   пунктлари,   шу   жумладан   марказдан   узоқ
худудларда   жойлашганлари   қаттиқ   қопламали   йўлга   эга.     Бироқ,   мавжуд
бўлган  йўл тармоғи  суверен  давлатлар  чегарасидан  ўтмасдан  барча   худудий
бирликлар   ўртасида   узлуксиз   алоқанинг   ўрнатилишини   таъминлаб   бера
олмади,   мавжуд   коммуникацион   тармоқ   ўз   техник   параметралри   бўйича
ҳалқаро стандартларга жавоб бермас эди.  
Оҳирги   йилларда   республикада   автомобил   йўлларининг
ривожлантирилишига,   унинг   сифатий   кўрсаткичларини   яхшилашга   катта
аҳамият берилди. Шу билан боғлиқ равишда, ўтган 22 йилда ҳар йили уларни
реконструкция  қилиш  ва  модернизациялаш   бўйича  турли чоралар  қўлланди.
Ўтган йилларда 830 км янги автомобил йўллари қурилди ва 2170 км мавжуд
йўллар   капитал   таъмирдан   чиқарилди.   Шу   билан   бирга,   ҳар   йили   30-40
кўприклар   ва   6   йўл   ўтказмалари   капитал   таъмирдан   чиқариб   борилди   ва
уларга ҳар йили ўртача 200 млрд сўмдан харажат қилинди. «Ўзавтойўл» ДАК
ўзининг   худудий   бўлинмалари   билан   биргаликда   2020   йилгача   автомобил
йўлларини   капитал   таъмирлаш,   реконструкция   қилиш   ва   янги   қуриш
  40 дастурини   ишлаб   чиққан   бўлиб,   ҳар   йили   ушбу   дастурнинг   бажарилиши
мониторинг   қилиб   турилади.   2009   йилда   Ўзбекистон   Республикаси
Президентининг   «2009-2014   йилларда   Ўзбек   миллий   Автомагистралини
реконструкциялаш   ва   ривожлантириш   бўйича   чора-тадбирлар   тўғрисида»
Қарори 57
 қабул қилинган эди.  
Техник   кўрсаткичларига   биноан   умумий   фойдаланишдаги   йўллар
қуйидаги   тойифаларга   ажратилади:   I   тойифа   -   (5,3%),   II   –     (12,6%),   III   -
(18,3%),   IV   -   (45,5%)   ва   V   тойифа   -     (18,3%).   Умуман   олганда
фойдаланилаётган республика автомобил йўллари тармоғи асосан иқтисодиёт
ва   аҳоли   эҳтиёжларига   мувофиқ   келади,   ва   ҳалқаро   транспорт
корридорларига   чиқишни   таъминлаб   беради.     Бироқ   уларнинг   сифат
кўрсаткичлари   айрим   ҳолларда   ҳалқаро   стандартларнинг   талабларига   жавоб
бермайди.   Шу   билан   бирга,   йўлларнинг   нисбатан   пастроқ   сифатда   бўлиши
уларда харакатланиш тезликларининг тез-тез чекланишларига ҳамда ҳалқаро
ва худудлараро юклар ташилиши вақти ва интенсивлигига таъсир қилади. 
10-жадвал 
Ўзбекистон Республикасида умумий фойдаланишдаги йўллар узунлиги 
ва сифати (минг км.) 58
 
Умумий фойдаланишдаги йўллар   Лойиҳавий тойифа  
Асосий турлари   Узунлиги   фоиз   Даража   Узунлиги   фоиз  
Ҳалқаро аҳамиятдаги  4360,7  2,0  I  2701  5,3 
Давлт аҳамиятидаги  20335  9,2  II  6450  12,6 
Маҳаллий аҳамиятдаги  26451,5  12,0  III  9380  18,3 
      IV  23250,2  45,5 
      V  9366  18,3 
Жами  51147,2  23,1  ВСЕГО  51147,2  100,0 
 
Республика   йўлларининг   катта   қисми   90-йиллардан   олдин   транспорт
воситаси   ўқига   10   тоннадан   (меъёрларга   бўйича   нисбатан)   ошмайдиган
юкланишга   йўл   қўядиган   талаблар   асосида   лойиҳалаштирилган   ва   қурилган
57  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2009-2014 йилларда Ўзбек миллий
Автомагистралини   реконструкциялаш   ва   ривожлантириш   бўйича   чора-тадбирлар
тўғрисида» 22.04.2009 йилдаги ПҚ-1103-сонли Қарори.  
58  «Ўзавтойул» ДАК маълумотларидан.  
  41 эди. Бироқ, ўтган йилларда автомобил транспорти харакатдаги таркиби жуда
ўзгарди.   Замонавий,   юқори   самарали   юк   автомобиллари   ва   автобуслари
одатда   транспорт   ўқига   10   тоннадан   кўп   юкланиш   оладиган   воситалардан
иборатдир.   Бундай   автомобиллардан   фойдаланиш   автомобил   йўлларининг
тезроқ   бузилишига   олиб   келади.   Шундай   қилиб,   автомобил   транспортини
инфратузилмавий   таъминлаш   соҳасидаги   энг   муҳим   муаммолардан   бири
катта   юк   ташиш   автопоездларини   янгилаш   билан   аҳоли   фойдаланадиган
автомобил   йўллари   тармоқларини   ўз   вақтида   таъмирлашга   улгуриб   бориш
ўртасида оптимал балансни топишдир.   
Шу   билан   боғлиқ   равишда,   вужудга   келган   ушбу   вазиятдан   чиқиш
учун   оҳирги   йилларда   Ҳукумат   томонидан   қабул   қилинган   қонунчиликка
асосан   автомобил   йўлларидан   фойдаланишни   коммерциализацияси
имконияти   берилмоқдаки,   бу   ҳолат   ҳалқаро   амалиётга   биноан   умумий
фойдаланишдаги   автомобил   йўлларини   сақлаб   туриш   ва   самарали
модернизация қилишнинг энг самарали йўлларидан бири экан. 
Ўзбекистон худудидан Осиё қитъасидан Европагача бўлган энг қисқа
йўллар   ётади.   Бу   ерда   М-39   Тошкент-Самарқанд-Термиз   ва   ундан   кейин
Афғонистон,   Ҳиндистон   ва   Покистон   орқали   жанубий   денгизларга   чиқишга
имкон   берадиган   автомагистрал   ётади   ва   у   Ҳитой   ва   бутун   Осиё   қитъасини
жаҳон бозорига чиқишига имкон яратади.    
Буюк   ипак   йўлини   тиклаш   доирасида   Қизиққумни   кесиб   ўтувчи
Андижон-Тошкент-Нукус-Кунград   ҳалқаро   автомагистралининг   қурилиши
фаол равишда олиб борилмоқда. Ушбу йўл қисми Кале портидан (Франция)
бошланиб, бутун ғарбий Европадан, Украинадан, Ростов на Дону, Астрахан,
Бейнаудан   ўтиб   республикамизгача   етиб   келадиган   Е-40   ҳалқаро
автомагистралининг бир қисми ҳисобланади. Е-40 автомагистрали 15.11.1975
йилда   имзоланган   Европа   ҳалқаро   автомагистраллар   бўйича   битимга
киритилган   (11-расм).   «Андижон   -   Тошкент   -   Нукус   -   Кунград»   тез   юрар
автомагистралининг   умумий   узунлиги   2294   км   ни   ташкил   қилади,     шу
жумладан асосий трасса – 1492 км, коллектрр йўллари – 802 км. Йўл юқори 
  42 11-расм. Е-40 ҳалқаро автомагистралининг Ўрта Осиё қисми 59
.
тезликни таъминлаш учун автомагистрал йирик шаҳарлар билан
коллектор йўллари орқали боғланган бўлади. Бироқ ушбу автомобил йўли
Қамчиқ довонинг қор кўчиши ва сел оқиши ҳавфи кучли бўлган
қисмларидан ўтгани учун ушбу йўналишнинг ўтказиш ва юк ташиш
имкониятлари сезиларли равишда чекланиб қолади. Ушбу ҳолда бундай
йўл қисмлариинг қулайлигини ошириш учун катта ҳажмдаги
инвестициялар талаб қилинади. 2012 йилнинг ўзида қарийб 500
километрлик тўрт полосали замонавий автомобиль йўлларини қуриш ва
реконструкция қилиш ишлари якунланди. Шундан 163 километри
цемент-бетон ва 335 километри эса асфальт-бетон билан қопланган
йўллардир. Узунлиги 116 километр бўлган ГулистонОҳангарон
автомобиль йўли, Қўқон шаҳрини айланиб ўтадиган автойўл
фойдаланишга топширилди, Самарқандни Тошкент, Қарши ва Олот
шаҳарлари билан боғлайдиган йўллар реконструкция қилинди 60
. 
59  www.uzavtoyul.uz  
60   Каримов   И.А.  “Бош  мақсадимиз  –  кенг  кўламли  ислоҳотлар   ва модернизация
йўлини   қатъият   билан   давом   эттириш.”   Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   Ислом
Каримовнинг   2012   йилда   мамлакатимизни   ижтимоий-иқтисодий   ривожлантириш
якунлари   ҳамда   2013   йилга   мўлжалланган   иқтисодий   дастурнинг   энг   муҳим   устувор
  43 Автомоби   йўли   хўжалигида   амалга   ошириладиган   ҳар   қандай   йирик
ўзгаришлар,   айниқса   миллий   йўл   тизимини   жаҳон   стандартлари   асосида
қайта   қурилиши   катта   маблағ   талаб   қилгани   учун   автойўл   корхоналарига
жиддий   инвестициялар   жалб   қилиш   талаб   қилинади.   Замонавий   капитал
бозори   қимматли   қоғозлар   орқали   зарур   маблағлар   манбасини   топишга
имкон   беради.   Ҳозирги   замонда   қимматли   қоғозлар   инвестиция   жалб
қилишнинг   асосий   усули   бўлиб,   жаҳон   иқтисодиётининг   глобаллашуви
шароитида   ҳалқаро   инвестициялар   бозори   имкониятларидан   фойдаланишга
ёрдам беради. Бу эса товар бозорлари билан бир қаторда молия бозорларини
шакллантириш заруриятини англатади. Қимматли қоғозларнинг ривожланган
айланмасисиз   самарали   инвестиция   бозорини   ҳосил   қилиб   бўлмайди.
Умумий   инвестиция   бозорида   қимматли   қоғозлар   бозори   сегментининг
аҳамияти ва кўлами  йилдан-йилга ошиб бормоқда.    
Жаҳон   тажрибаси   шундан   гувоҳлик   берадики,   уларнинг
муваффақиятли тикланишига кўп жиҳатдан, эмитентлар ва инвесторларнинг
ўта   муҳим   эҳтиёжларини   қондирилишини   таъминлайдиган   самарали
инвестицион-молиявий инфратузилманинг ўз вақтида яратилиши сабаб бўлар
экан 61
.   Мустақил   Ўзбекистон   қимматли   қоғозлар   бозори   шаклланишининг
хусусияти шундан иборатки, автойўл хўжалиги корхоналаридаги каби унинг
иштирокчилари   кучли   бозор   рақобати   шароитида   фонд   активлари   билан
ишлаш   амалий   тажрибага   эга   эмаслигидир.   Ўзбекистон   Республикаси
Президенти   И.А.Каримовнинг   «XXI   асрга   интилган   Ўзбекистон”   китобида:
“Иқтисодиётни   эркинлаштириш   ҳақида   сўз   юритар   эканмиз,   бозор
инфратузилмасини   ривожлантириш   зарурияти   тўғрисида   яна   ва   яна   бир
марта   гапиришга   тўғри   келади.   Равшанки,   тармоқланган   бозор
инфратузилмаси   шаклланмас   ва   тўлиқ   ҳажмда   ишлаб   кетмас   экан   -   фонд
бозори ҳам ишламайди 62
…”  
йўналишларига   бағишланган   Вазирлар   Маҳкамасининг   мажлисидаги   маърузаси.   -
Тошкент: Ҳалқ сўзи, 21.01.2013 й.  
61   Хамидулин   М.   Б.   Развитие   финансового   механизма   корпоративного   управления.:
монография- Т.:Молия, 2008. 204 с.  
62  И.А. Каримов. XXI асрга интилган Ўзбекистон . – Т: Ўзбекистон. 1999. 33-34 б.  
  44 Қимматли   қоғозлар   бозори   бозор   муносабатларининг   муҳим
кўриниши   сифатида   иқтисодиётнинг   реал   секторида   таркибий   ўзгариш
жараёнини   тезлаштириш   ва   қулай   инвестициявий   муҳитни   шакллантириш
билан   боғлиқ   вазифаларни   ечишда   асосий   омиллардан   биридир.   Худди
бошқа бозорлар сингари қимматли қоғозлар бозорида ҳам нарх-наво талаб ва
таклиф қонунлари таъсирида мувозатланади. Қимматли қоғозлар бозорининг
асосий   вазифаси   -   мавжуд   пул   маблағлари   ва   омонатларни   иккала   томон
манфаатларига   мос   келган   ҳолда   тез   ва   тўлиқ   инвестиция   қилишни
таъминлашдан иборат. 
Қимматли   қоғозлар   бозори   -   бозор   иқтисодиётида   рўй   берадиган
стихияли   жараёнларни   тартибга   солиб   туради.   Бу   авваламбор   капитални
сармоялаш жараёнига таалуқлидир. Капитал миграцияси, яъни унинг оқими,
иқтисодиётнинг   паст   даромадли   ёки   ортиқча   капитал   мавжуд   тармоғидан
капитал   қўйилмалар   юқори   даромад   келтирувчи   соҳалари   томонга   қараб
кўчади.   Қимматли   қоғозлар   бу   механизм   ишлашини   таъминловчи   восита
ҳисобланиб,   қаерда   бўлмасин   доимо   вақтинча   бўш   турган   капитални   ўзига
жалб   этади.   Олди-сотди   орқали   капитални   “керакли”   томонга   йўналтиради.
Натижада  ижтимоий  ишлаб   чиқаришнинг  энг  мақбул  таркиби   (структураси)
шаклланиб, камомадсиз иқтисодиёт вужудга келади. 
Хулоса   қилиб   айтганда,   автойўл   соҳасини   инвестицион   жозибадор
қилиш   орқали   давлат   маблағларидан   ташқари   хусусий   сектор   маблағлари
эвазига ҳам миллий автойўл тармоғини ривожлантириш мумкин бўлар эди.  
 
2. Жиззах кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослантирилган корхонаси 
инвестицион ва молиявий фаолиятини таҳлили 
 
Ўзбекистон   Республикаси   ҳукумати   томонидан   аниқланган
ислохотларга   кўра   Ўзбекистон   иктисодиётининг   жадал   ўсиши
иқтисодиётнинг   барча   тармоқ  ва  сохаларида  чуқур   иқтисодий  ислохотларни
амалга   оширишга   асосланади.   Иқтисодий   ислохотларининг   хар   бир
босқичида   устувор   масалаларни   аниқ   ажратишга   алохида   эътибор
  45 қаратилмокдаки,   уларни   ҳал   қилиш   учун   жойларда   молиявий,   моддий   ва
меҳнат   ресурсларидан   унумли   фойдаланиш   керак.   Бундай   устувор
вазифалардан   бири   бу   миллий   иктисодиёт   реал   секторининг   устувор
соҳаларидан бири бўлган автойўл мажмуасини ривожлантиришдир.  
Ўзбекистон   автойўл   мажмуаси   бугунги   кунда   катта   ишлаб   чиқариш
фондларига   эга   бўлган,   тармоқланган   йўл   инфратузилмасини   ташкил
қилувчи ва ўз таркибида қатор йўл фойдаланиш ва таъмирлаш корхоналарига
эга   бўлган   ихтисослашган   корпортив   тузилмадир.   Барча   иқтисодий
тармоқлари ва  айниқса  ташқи иқтисодий  фаолият  комплекси  билан яқиндан
ўзаро   алоқада   эканлигини   хисобга   олган   ҳолда   автойўл   мажмуасининг
ривожланиши   устувор   умумдавлат   вазифадир.   Шунинг   учун,   ушбу   тизимда
активлардан унумли фойдаланиш ва инвестицияларни жалб қилиш зарурати 
«Ўзавтойўл»   АКнинг   бир   ҳудудий   бўлинмаси   Жиззах   кўприк   хўжалигини
сақлашга   ихтисослаштирилган   таъмирлаш-фойдаланиш   корхонаси   (кейинги
ўринларда ЖКХСИТФК ёки «корхона») мисолида таҳлил қилинди. 
ЖКХСИТФК   “Ўзавтойўл”   давлат   акциядорлик   компаниясининг
(муассис) 2006 йил 13 декабрдаги 230-сонли буйруғига асосан Жиззах махсус
йўл-кўприк   пудрат   таъмирлаш-фойдаланиш   корхонаси   негизида   ташкил
этилган.   Корхона   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2006   йил
14   ноябрдаги   “Ўзавтойўл”   давлат-акциядорлик   компанияси   ташкилий
тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-511сонли
қарорига   мувофиқ   “Ўзавтойўл”   ДАКнинг   ташкилий   тузилмасидаги
“Жиззахавтойўл”   ҳудудий   йўллардан   фойдаланиш   ташкилоти   таркибига
киритилган. Корхона “Ўзавтойўл” ДАКнинг унитар корхонаси ҳисобланади. 
Корхонанинг  асосий   мақсади  –  умумий  фойдаланишдаги   автомобиль
йўллари   ва   уларнинг   таркибидаги   муҳандислик   иншоотларини   сақлаш,
таъмирлаш,   қуриш   ва   қайта   қуриш   ишларини   йўл   соҳасидаги   “Ўзавтойўл”
ДАКнинг   ягона   техник   сиёсати   асосида   амалга   ошириш   ҳисобланади.
Корхонанинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: 
  46 – шартномалар  асосида  умумий  фойдаланишдаги  
автомобиль   йўлларида   кўприклар   ва   йўл   ўтказгичларни   қуриш,
таъмирлаш, сақлаш ва бошқа турдаги пудрат ишларини бажариш; 
– йўл   қурилиш   ишларига   янги,   замонавий   техника   ва
технологиялар   қўллаш   орқали   рақобатбардош,   сифатли   маҳсулотлар   ишлаб
чиқариш ва етказиб бериш; 
– темир-бетон,   асфальт-бетон,   товар-бетон   ва   норуда
маҳсулотларини,   ҳамда   металл   қурилмалар   ва   маҳсулотлар   ишлаб   чиқариш
ва сотиш; 
– илмий-тадқиқот,   лойиҳалаш,   муҳандислик-қидирув,   тажриба-
синов,   сифат-синов   лаборатория   ва   геодезия   ишларини   амалга   ошириш   ва
хизматлар кўрсатиш;  
– автотранспорт,  темир  йўл  транспорти  ва  бошқа  
транспорт воситалари билан юк ташиш хизматларини кўрсатиш; 
– ишлаб   чикаришга   илғор   тажриба,   янги   техника,   технология   ва
самарали   йўл-қурилиш   материаллари,   меҳнатни   ташкил   этиш   ва   бошқариш
соҳасидаги илғор тажрибаларни тадбиқ этиш;  
– ишлаб   чиқаришни   техникавий   ва   ашёвий   таъминоти,   аниқ   иш
бажарувчини   танлаш,   иш   хақи   тўлашни   ўрнатилган   тартиб   ва   усулларини
қўллаш,   ишчи-хизматчиларни   ижтимоий   ҳимоялаш   ва   ўз-ўзини   бошқариш
масалаларини   мустақил   ҳал   қилиш,   шунингдек,   атроф-муҳитни   муҳофаза
қилиш талабларини бажариш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш; 
– ўзаро   пудрат   шартномалари   бўйича   бошқа   корхоналар,
муассасалар ва ташкилотларга иш бажариш, хизматлар кўрсатиш;  
– корхона   ишлаб   чиқариш   имкониятларидан   самарали
фойдаланиш,   меҳнат   жамоаларининг   ижтимоий   хаётини   яхшилаш   учун
шароитлар яратиш; 
– улгуржи, чакана савдо; 
– фойда   олиш   мақсадида   Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги
қонунчилиги доирасида бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш. 
Корхонага инвестицияларни жалб этиш ва уларни бошқариш  
  47 12-жадвал
Корхонанинг асосий молиявий кўрсаткичлари динамикаси, минг.сўм. 63
 
Курсаткичларнинг номи  2008  2009  2010  2011  2012 
Асосий воситалар колдик
киймати  1187348  1022987  817097  900081  488374 
Дебиторлар  565  777725  855566  2187491  15304975
Пул маблаглари  80  9493  221  487  2848324 
Киска мудд. молиявий
қуюлмалар  0  0  0  0  0 
Жами жорий активлар  1991266  2816816  3735878  4514671  22667650
Баланс буйича жами активлар  5625882  5789072  4555087  5416864  23159136
Устав капитали  1269197  1038158  872006  872006  409927 
Жами узлик активлари  2978478  2988190  930379  1013363  949803 
Узоқ муддатли мажбуриятлар  279629  279629  279629  279629  273198 
Жорий мажбуриятлар  1727449  2521253  3345079  4123872  21936135
Махсул. сотишдан соф тушум 1165230  6164576  1131372  862670  11130063
Соф фойда  0  0  0  0  307591 
13-расм. Махсулотдан соф тушум ва соф фойда динамикаси, минг сўм 64
.
муаммоларини   ўрганиш   учун   корхона   хўжалик-молия   фаолияти   тадқиқ
қилинди. Бунинг учун 2008-2012 йил учун молиявий ҳисобот кўрсаткичлари
таҳлил қилинди. 12-жадвалдан кўриниб турибдики, корхона ишлаб чиқариш
63   Жиззах КХСИТФК  ҳисоботларидан олинган.  
64   Жиззах КХСИТФК  ҳисоботлари асосида 
тузилган.   78
  Жиззах КХСИТФК  ҳисоботларидан 
олинган.  
  48020000004000000600000080000001000000012000000
2008 2009 2010 2011 2012 050000 100000150000200000250000300000350000
Махсулотларни сотишдан соф тушум
Соф фойда
  фаолиятидан   олинган   соф   тушум   динамикаси   барқарор   бўлмаган.   Айниқса,
2012 йилни истисно қилганда корхона соф фойдага эга бўлмаган (13-расм).  
14-жадвал
Корхонанинг асосий молиявий таҳлил коэффициентлари динамикаси 78
 
 
Курсаткичларнинг номи  2008  2009  2010  2011  2012 
Сотиш рентабеллиги  0,0000  0,0000  0,0000  0,0000  0,0276 
Активлар рентабеллиги  0,0000  0,0000  0,0000  0,0000  0,0133 
Хусусий капитал рентабеллиги  0,0000  0,0000  0,0000  0,0000  0,3238 
Активларнинг айланувчанлиги  0,2071  1,0649  0,2484  0,1593  0,4806 
Асосий воситаларнинг 
айланувчанлиги  0,9814  6,0261  1,3846  0,9584  22,79 
Дебитор карзларининг 
айланувчанлиги  0,0005  0,1262  0,7562  2,5357  1,3751 
Айланма маблаларнинг 
айланувчанлиги  1,7089  0,4569  3,3021  5,2334  2,0366 
Жорий коплаш коэффициенти  1,1527  1,1172  1,1168  1,0948  1,0333 
Киска муддатли ликвидлик 
коэффициенти  0,0004  0,3122  0,2558  0,5306  0,8276 
Абсолют ликвидлик коэффициенти  0,0000  0,0038  0,0001  0,0001  0,1298 
Молиявий карамлик коэффициенти  1,8888  1,9373  4,8959  5,3454  24,3831 
Асосий воситалар рентабеллиги  0,000  0,000  0,000  0,000  0,630 
Бунга   харажатлар   таркибидаги   номутаносибликлар   сабаб   бўлган   бўлиши
мумкин.  
Корхона иқтисодий ҳолатини чуқур ўрганиш учун молиявий таҳлил 
усуллари  қўл  келади.  Шунинг  учун,  асосий  молиявий 
таҳлил коэффициентлари ҳисоблаб чиқилди ва тадқиқ қилинди (14-жадвал).  
Соф   фойдага   мувофиқ   равишда   рентабеллик   кўрсаткичлари   нолга
тенг   бўлиб,   фақат   2012   йилда   ижобий   силжиш   кузатилади.   Аслида   корхона
активлари   барқарор   равишда   ишга   солинмаганини   кўрамиз.   Ушбу   ҳолатни
айланувчанлик коэффициентларидан ҳам кўрамиз. 
   
  49 15-расм. Айрим айланувчанлик кўрсаткичлари динамикаси. 65
 
 
Корхона   молиявий,   операцион,   бозор   ва   бошқарув   фаолияти
фаоллигини   кўрсатувчи   айланувчанлик   кўрсаткичларининг   беш   йилдаги
ўртача   қийматлари   қониқарли   даражада   эканликларини   намоён   қилмоқда.
Бироқ,   улар   ҳам   беқарор   тенденцияни   кўрсатмоқда.   15-расмдан   кўриниб
турибдики   фақат   2008   ва   2012   йиллардагина   асосий   воситалар   нисбатан
унумли тарзда ишга солинган. Шу вақтнинг ўзида айланма маблағларнинг  
65  Муаллиф томонидан тузилган.
  500,0005,00010,00015,00020,00025,000
2008 2009 2010 2011 2012
Айланма маблагларнинг айланувчанлиги
Асосий воситаларнинг айланувчанлиги
 
0,0000,5001,0001,5002,0002,5003,000
2008 2009 2010 2011 2012
Дебитор карзларининг айланувчанлиги
Активларнинг айланувчанлиги
  16-расм. Айрим айланувчанлик кўрсаткичлари динамикаси. 66
 
 
айланувчанлиги   ҳам   беқарор   бўлиб,   унги   ўзгариши     асосий   воситалар
айланувчанлигига   тескари   фазада   ўзгариб   турган.   Яъни,   ишлаб   чиқариш
фаолияти   фаолроқ   кечган   йилларда   айланма   маблағларга   кучлироқ   эҳтиёж
сезилган   экан.   16-расмдан   дебитор   қарздорлигининг   айланувчанлиги   асосан
яхшиланиб борганини, ва шу билан бирга активлар умумий айланувчанлиги
пасаювчи тенденция намойиш қилганини кўрамиз. Юқоридагиларни жамлаб
айтганда,   корхона   имкониятларидан   унумли   фойдаланилмоқда   дейишимиз
қийин экан. 
Ушбу   ҳолат   унинг   ликвидлик   (тўловга   қобиллик)   кўрсаткичларига
таъсир   қилишини   кутиш   мумкин.   Дарҳақиқат,   корхона   жорий   қоплаш
коэффициенти деярли ўзгармагани ҳолида, унинг қисқа муддатли ликвидлик
коэффициенти дадил тенденция билан кўтарилиб бормоқда (17-расм).  
Корхона   молиявий   ҳолатининг   барқарорлиги   даражасини   унинг
молиявий қарамлик коэффициентига қараб баҳолашимиз мумкин. Унга кўра
корхона тобора кредиторларга боғлиқ бўлиб бормоқда (18-расм). Бунга  
66  Муаллиф томонидан тузилган..
  51  000 ,,0 2040,0 600 ,0 , 801 , 001 , 201 , 40
2008 2009 2010 2011 2012
Киска муддатли ликвидлик коэф.
Жорий коплаш коэффициенти
Абсолют ликвидлик коэффициенти
  17-расм. Корхона ликвидлик кўрсаткичлари динамикаси. 67
 
18-расм. Молиявий қарамлик коэффициенти динамикаси. 82
 
 
сабаб қилиб жорий мажбуриятлар ҳажмининг йилдан-йилга ошиб боришидан
кўрамиз. Айниқса, 2012 йилга келиб молиявий қарамлик коэффициентининг
24 дан ошиб кетишини йўл қўйиб бўлмас ҳолат деб билишимиз керак.    
Натижада, ушбу тенденцияга мутаносиб равишда корхона амалий  
19-жадвал 
Корхона коэффициентлари ўртасидаги ўзаро корреляция даражаси 68
 
  
Жорий коплаш
коэффициенти (ЖКК)  -0,09  -0,87  -0,57  -0,15  -       
Киска муддатли
0,10  0,79  0,67  0,24  -  -    
67  Муаллиф томонидан 
тузилган.   82
 Муаллиф томонидан 
тузилган.
68  Microsoft Excel амалий компютер дастури ёрдамида ҳисоблаб топилган.  
  5201 ,6 , 011 , 016 , 021 , 026 , 0
2008 2009 2010 2011 2012
 Активларнинг 	
айланувчанлиги 	
Асосий воситаларнинг 	
айланувчанлиги 	
Дебитор карзларининг 	
айланувчанлиги 	
Айланма маблаларнинг 	
айланувчанлиги 	
ЖКК 	
КМ
ЛК 	
АЛК
  ликвидлик 
коэффициенти (КМЛК) 
Абсолют ликвидлик
коэффициенти (АЛК)  0,10  0,98  0,21  -0,18  -  -  - 
Молиявий карамлик
коэффициенти (МКК)  -0,03  0,94  0,36  0,00  -0,93  0,85  0,98 
 
фаолияти учун зарур бўлган пул маблағларига тақчиллик, яъни корхонанинг
кредиторлардан қарамлиги ортиб бормоқда.  
Таҳлилни   тўлиқроқ   ўтказиш   учун   молиявий   таҳлил   кўрсаткичлари
орасидаги   ўзаро   боғланиш   -   ўзаро   корреляция   мавжудлиги   текширилди
(19жадвал)   ва   корреляция   даражаси   юқори   бўлган   жуфтликлар   топилди.
Мисол   учун:   асосий   воситалар   айланувчанлиги   -   жорий   қоплаш
коэффициенти(20(а)-расм),   жорий   қоплаш   коэффициенти   –   молиявий
қарамлик коэффициенти (20(б)-расм). Ушбу боғланишларни мазкур корхона
амалиёти   учун   табиий   санамоқ   керак.   Дарҳақиқат,   корхона   асосий
воситалари   айланувчанлиги   ортганда,   яъни   корхона   катта   ҳажмда   ишлай
бошлаган   пайтда   дебиторлик   ва   кредиторлик   қарздорлиги   ҳамда   уларнинг
ундирилиш  вақти  ошиб  кетмоқда.  Бу  эса  жорий  ликвидликка салбий  таъсир
қилади. Бошқа томондан, агар жорий қоплаш коэффициентини яхшилашга 
20-расм. Айрим молиявий таҳлил коэффициентлари орасида топилган 
  53а)     б)  
,0 0000,5 00,1015 , 0000,20 00,25
1 , 00 1 , 05 1 10, 1 , 15 1 , 20
Асоссий воситалар айланувчанлигиЖорий қоплаш коэф
   
, 9016 90, 9011 , 90,16 90,21 90,26
1 , 00 1 05, , 101 1 , 15 1 20,
Жорий қоплаш коэф.	
Молиявий карамлик коэф
  боғланишлар. 69
 
муваффақ   бўлинса   корхонанинг     кредиторлардан   молиявий   қарамлик
коэффициентини   пасайтиришга   муваффақ   бўлиш   мумкин   экан.   Ушбу   ҳолат
инвестиция   лойиҳаларига   жалб   қилинган   инвестицияларнинг   самарали
бошқарилишини таъминлашда эътиборга олиниши зарурдир.   
 
2.3. Инвестицияларни бошқариш самарадорлигини оширишда 
молиявий рискларни бошқариш аҳамияти  
 
Риск   иқтисодий   категория   сифатида   иқтисодий   жараёнлар   давомида,
жумладан   инвестицион   лойиҳаларни   бошқаришда   молиявий   ресурсларни
етишмаслиги,   фаолиятни   таъминловчи   зарур   ахборотларнинг   етарли
эмаслиги,   тасодиф,   инвестицион   муҳитнинг   ўзгарувчанлиги   ва   бошқа   қатор
объектив   ва   субъектив   омиллар   билан   боғлиқ.   Ҳозирги   кунгача   жаҳон
олимлари   томонидан   Фан   оламига   олиб   кирилган   жуда   кўплаб   риск
тўғрисидаги тушунчалар уларни юзага келтирувчи омилларни олдини олиш,
баҳолаш ва бошқариш усуллари ҳанузгача тўлиқ ишлаб чиқилмаган 70
. 
Корхоналар   бирон-бир   натижага   эришмоқчи   эканлар,   улар   ўз
имкониятларига   таянган   ҳолда   ва   уларни   ўраб   турган   реал   иқтисодий
муҳитда   маълум   бир   ҳатти-харакат   қилишга   мажбур   бўладилар.   Табиийки,
корхона   харакати   маълум   бир   режа   асосида   йўналтирилган   бўлади.   Бироқ
режа турли омиллар таъсири остида ошмаслиги ҳам  мумкин. Яъни, корхона
бошқаруви   таваккал   қилади.   Демак,   корхонанинг   ҳар   қандай   харакати
таваккалчилик асосида амалга оширилади. А.П.Альгин изоҳича ҳам: «Риск –
шундай   умумлашган   ҳодисаки   у   инсон   цивилизация   жараёни   ривожланиши
билан чамбарчас боғлиқдир» 71
. 
Ишлаб чиқарувчи корхона ўз фаолиятида   натижаси ноаниқ ситуатив
ҳолатга тушиши мумкин бўлиб 72
, риск катталиги зарар кўриш ёки манфаатни
69  Муаллиф томонидан тузилган.  
70   Ф.И.Мирзаев     Молиявий   рискларнинг   турлари,   таснифи,   бошқариш   ва   баҳолаш
усуллари. – Т: «Молия» нашриёти, 2006 й., 136 б.  
71  А.П.Альгин  Риск и его роль в общественной жизни. – М: «Мысль», 1989, 188 с.  
72  В.Т.Севрук  Банковские риски. – М: «Дело», 1995, 3 с.  
  54 қўлдан   чиқариш   натижасига   боғлиқ   ўлчам   бўлиб   юзага   чиқади 73
.   Аслида
рискни   турлича   жабҳаларини   инобатга   олувчи   жуда   кўп   таърифлар   мавжуд
бўлиб,   диссертациямиз   мақсадига   кўпроқ   Е.С.Стоянова   таърифи   мувофиқ
келади:   «Риск   бу   режалаштирилган   вариантга   нисбатан   даромад   ола
олмаслик ёки зарар кўриш эҳтимолидир» 89
.  
Ҳар   қандай   корхонанинг   муваффақияти   ўз   қарамоғидаги
моддийномоддий   ресурслардан   ва   ташқи   шароит   ўзгаришларидан   оқилона
фойдалана   олиш   қобилиятига   асосланади.   Ресурс   ёки   имкониятдан
фойдаланиш   қобилияти   эса   корхона   раҳбариятининг   қарор   қабул   қилиш   ва
уни   амалга   ошириш   даражаси,   яъни   ташкилот   менежменти   даражасига
боғлиқ.   Менежмент   савияси   иқтисодий   омил   сифатида   нафақат
микроиқтисодий   (корхона   миқёсида),   балки   макроиқтисодий   (мамлакат
миқёсида) аҳамиятга ҳам эга.  
Бошқарув   -   менежмент   деганда,   унинг   якуний   натижа   сифатида
мақсадлар   тизимига   эришишга   ва   фойда   (тадбиркорлик   даромади)   олишга
йўналтирилган,   иқтисодиётнинг   иҳтиёрий   соҳасида   (саноат,   қишлоқ
хўжалиги,   савдо,   қурилиш,   транспорт,   банк   фаолияти   ва   бошқаларда)   ва
иҳтиёрий   фаолият   соҳасида   (ишлаб   чиқариш,   сотиш,   молия   ва   бошқалар)
корпорация   хўжалик   фаолиятини,   шу   жумладан,   одамларни,   гуруҳларни,
корхоналарни,   лойиҳаларни,   дастурларни   бошқаришдан   иборат   касбий
фаолиятни   тушуниш   зарур   экан 74
.   Мос   равишда,   менежментнинг   моҳияти,
мақсадга йўналтирилган фаолият жараёнида у ёки бу бошқарув объектларига
бошқарув субъекти томонидан маълум бир таъсир усулларини ишлаб чиқиш
ва   амалга   оширишдан   иборат   бўлади.   П.Друкер   бу   ҳақда:   «Бошқариш   –   бу
бетартиб   оломонни   самарали,   мақсадга   йўналтирилган   ва   унумли   харакат
қилувчи   гуруҳга   айлантирувчи   махсус   фаолият   туридир»   деган   эди 75
.   Бу
ўринда   М.Мескон   ҳаммуалифлари   билан   берган   бошқачароқ   таъриф   жуда
қизиқарли: «Бошқариш – ташкилот мақсадларини ифодалаш ва унга эришиш
73  В.М.Усоскин  Современный коммерческий банк.- 
М. 1994.   89
 Е.С.Стоянова    Финансовый менежмент. М., 2008.  
74   И.И.Мазур,   В.Д.Шапиро,   Н.Г.   и   др.   Корпоративный   менеджмент:   Справочник   для
профессионалов. – М.: Высшая школа, 2003.-1077 с.  
75  Peter F.Drucker, “A New Discipline”, Success! January-February, p.18.  
  55 учун зарур бўлган режалаштириш, ташкил қилиш, мотивациялаш ва назорат
қилиш жараёнидир» 76
.  
Бошқарув   тизими   самарадорлиги   хусусида   махсус   таърифлар   ҳам
мавжуд.   Россия   олими   А.П.Егоршин   «Бошқарув   самарадорлиги   –
бошқарувнинг   асосий   баҳоланма   кўрсаткичларидан   бири   бўлиб,   натижа   ва
унга  эришиш учун харажатларнинг таққосланиши воситасида топилади» деб
ҳисоблайди 77
. Шуни айтиш керакки, А.П.Егоршин бошқарув тизимини ўзини
«яҳлит   бир   бутунликни   ташкил   қиладиган   ва   бошқарув   функцияларини
бажарадиган ўзаро боғланган элементлар тўплами» сифатида таърифлайди 78
.
Бошқарув   самарадорлигининг   фаолият   натижасига   (интилиш   мақсадига)
боғланиши   И.И.Мазур   ва   б.нинг   машҳур   китобида   янада   аниқ  ифодаланган:
«Менежмент   самарадорлиги   –   бошқарувнинг   мақсадга   мувофиқлиги   ва
сифати   бўлиб,   у   бошқарилаётган   тизим   –   ташкилотнинг   энг   унумли
фаолиятига,   мақсад   ва   стратегияларнинг   бажарилишига,   муайян   сифатий   ва
миқдорий,   иқтисодий   натижаларга   эришиш   мақсадига   йўналтирилгандир» 79
.
Яъни,   қўйилган   (кўзланган,   режалаштирилган)   мақсадга   (натижага)   амалда
эришиш   қобилияти   ташкилот   бошқарувининг   самарадорлигини   белгилаб
берар экан.  
Юқорида   келтирилган   мулоҳазаларни   жамлаб   қуйидаги   хулосага
келиш мумкин экан:  
1. Корхона   бошқаруви   тизимининг   самарадорлиги   –   режалаштирилган
кўрсаткичларга барқарор равишда эриша олиш қобилиятидир» 
2. Корхона фаолияти рисклари - режалаштирилган кўрсаткичларга эриша
олмаслик эҳтимолидир.  
76   Мескон   М.Х.,   Альберт   М.,   Хедоури   Ф.   Основы   менеджмента:   Пер.с   англ.   –   М.:Дело,
2002.-704 с.  
77   Егоршин   А.П.   Управление   персоналом:   Учебник   для   вузов.   –   4-е   изд.,   испр.   –
Н.Новгород: НИМБ, 2003.-720 с.  
78  Ўша манба.  
79   И.И.Мазур,   В.Д.Шапиро,   Н.Г.   и   др.   Корпоративный   менеджмент:   Справочник   для
профессионалов. – М.: Высшая школа, 2003.-1077 с.  
  56 3. Демак,   самарадорлик   ва   риск   тушунчалари   бир-бирига   зиддиятли
бўлиб,   ёки   самарали   бошқарув   рискни   пасайтиради,   ёки   рисклар   бошқарув
самарадорлигини пасайтиради. 
Бошқарув   тизимини   қуришда   турли   ёндашувларни   қўллаш   мумкин.
Бунда айни бир корхонанинг бошқарув тизимини тиклашда энг мос келувчи
ёндашувнинг   қўлланилиши   унинг   самарадорлигини   ошишига   олиб   келади.
Бироқ   шуниси   муҳимки,   корхона   ўз   олдига   қўядиган   мақсадлари
(самарадорлик   меъзони   учун   негиз),   объектив   равишда,   қўлланиладиган
ёндашувдан   мустақил   бўлиб,   ушбу   ёндашувлар   аслида   бошқарув
самарадорлиги   меъзонларини   аниқлай   бера   олмайди.   Мазкур
самарадорликнинг баҳолов тизими бошқарув тизимининг характеридан қатъи
назар   ўтказиладиган   таҳлилга   асосланмоғи   лозим.   Молиявий   таҳлил   усули
анна шундай таҳлиллардан бири. 
Рисклар молиявий ва техник рискларга бўлинади. Молиявий рисклар 
маълум бир воқеалар натижасида корхона маблағининг йўқотилиши, 
даромади камайиши ёки харажатлари ортиб кетиши  эҳтимолидир . 
Молиявий   рискларни   бошқариш   –   бу   рискларни   манбасини   аниқлай
билиш,   уларни   олдини   олиш   чораларини   кўриш,   рискларни   баҳолаш   ва
молиявий   амалиётлар   ўтказишда   риск   даражасини   инобатга   олган   ҳолда
қарорлар   қабул   қилиш   қобилиятидир.   Бундан   умумийроқ   таърифга   ўтиш
мумкин:   Рискни   бошқариш   самарадорлиги   –   негатив   эҳтимолликни
камайтириш қобилиятидир . 
Корхоналарда   рискларнинг   турли   турлари   мавжуд   бўлиб,   улар
корхона   энди   ташкил   қилинаётган   даврда,   ўсаётган   ва   тўлиқ   қувват   билан
ишлаётган даврларида турли тузилмага ва миқдорларга эга бўлиши мумкин.
Рисклар   корхона   ташкил   қилиниши   арафасида   биринчи   инвестициялар
қилиниши   билан   пайдо   бўла   бошлайдилар.   Бунда   капитал   қўйилмалар
йўналишини танлашда инвестициявий таваккалликни баҳолаш зарур бўлади. 
  Бунда рисклар қуйидаги таҳдидлар билан боғлиқ бўлади 80
: 
80   Суюнов   Д.Х.,   Равшанов   М.Н.,   Бутабаев   М.Ш.   Корпоративное   управление
хозяйствующих субъектов. - Т: Академия, 2007.  
  57 • Ҳақиқий натижанинг кутилганига нисбатан оғиши (четланиши). 
• Тадбиркорлик ғоясининг пуҳта бўлмаслиги; 
• Лойиҳадаги  пул  оқимларининг  режалаштирилган  
миқдорига нисбатан кам бўлиши. 
• Даромадлар  ёки   қўйилган   капитал  қайтишининг  ноаниқлиги  ёки
ўзгарувчанлиги.   
Таваккаллик(хатарлар)  аниқ ёки ноаниқ молиявий йўқотиш сифатида
қуйидагилар билан боғлиқ: 
• қўйилган мақсаднинг нореаллиги; 
• истиқболли кўрсаткичларни ҳисоблашдаги ҳатоликлар; 
• кутилаётган натижаларни баҳолашда субъектив ёндашув. 
Корхона   менежменти   таваккал   қилар   экан   юқори   фойда   олиш   билан
бир вақтда зарар ҳам кўриб қолиш имконини танлайди. 
Масалан: 
• Маҳсулот   ишлаб   чиқариш   ҳажмини   ошириш   ва   у   билан   ишлаб
чиқариш   қувватларига   қўшимча   инвестицияларни   жалб   қилиш   орқали
бозордаги   улушини   оширишга   қаратилган   агрессив   сиёсат   зарар   кўриш
таваккаллигини   оширади.   Бозордаги   аҳволнинг   ўзгаришига   операцион
ричаг таъсир этади; 
• Ўз   капитали   рентабеллигини   қўшимча   кредитлар   орқали
оширишга интилиш  молиявий барқарорликнинг пасайишига  олиб келиши
мумкин. Бунда молиявий дастак таъсир этади; 
• Корхона   товар-моддий   заҳираларини   минималлаштириш   орқали
юқори   рентабелликка   эришиши   мумкин,   лекин   бунда   операцион
жараёнлардаги   узилишлар   ликвидликни   йўқотиш   таваккаллигини
оширади; 
• Ҳаддан   зиёд   товар-моддий     ва   ишлаб   чиқариш   заҳираларини
ташкил  этиш  активларнинг  айланувчанлиги  ва  
рентабеллигини  пасайишига олиб келиши мумкин; 
Бундан   ташқари   активларга   қўйилмалардан   кутилаётган
даромадларни ололмаслик ҳавфи ҳам таваккаллик орқасидан тўғридан-тўғри
  58 йўқотиш   ҳисобланади.   Активлар   (акция)   баҳосининг   ошиши   ва   уларни
ишлатишдан олинадиган даромад фоизларининг (дивиденд) ошиши ҳисобига
олинадиган даромад -  ўз капитали рентабеллигининг пасайиши 
таваккаллигини оширади. 
Диссертация   тадқиқот   субъекти   очиқ   акциядорлик   жамияти   бўлгани
ва ундаги инвестиция фаолиятида қимматли қоғозлар салмоқи кучли бўлгани
учун   қимматли   қоғозлар   бозори   орқали   инвестицион   таъминотда   қуйидаги
инвестициялар мавжуд бўлиши мумкин: 
1. Тўғридан-тўғри   инвестициялар   -   инвесторлар   томонидан   реал
активларга   (ишлаб   чиқариш)   маблағ   қўйиш   ва   уни   бошқаришда   иштирок
этиш. 
2. Портфел   молиявий   инвестициялари   -   акция,   облигация   ва
бошқа қимматли қоғозларга маблағ тикиш ва улардан даромад олиш ҳуқуқи. 
Портфел   инвестицияда   корхона   акцияларининг   назорат   пакетини   сотиб
олишга   айрим   ҳолларда   тўғридан-тўғри   инвестициялаш   (стратегик
инвестиция) сифатида қаралади. 
3. Реал   инвестиция   -   ер,   кўчмас   мулк,   машина   ва   жиҳозларга
молиявий қўйилмалар (айланма капитал ҳаражатлари билан бирга). 
4. Лойиҳавий  - реал ёки потенциал мулкдорга фойдали инновацион
лойиҳаларини амалга ошириш учун кредит ажратиш. 
Мос  равишда  уларнинг  ҳар  бири  ўзига  хос  молиявий  
ва бошқарувчилик рискларини юзага келтиради. 
Таваккаллик  (хатарлар)  тизимли  (систематик)  ва  
тизимсиз  (носистематик) турларига бўлинади. 
  Тизимли   таваккаллик   дунёда   ( мегоиқтисодий   ҳатарлар )   ва
мамлакатда   (макроиқтисодий)   рўй   бераётган   умумиқтисодий   ва   сиёсий
аҳвол,   ресурслар   баҳосининг   ўсиши   ва   умумбозор   миқёсида   молиявий
активлар баҳосининг пасайиши билан боғлиқ. 
Тизимсиз   таваккалликлар   (микроиқтисодий)   конкрет   қимматли
қоғоз ёки эмитентлар билан боғлиқ таваккалликлардан иборат бўлади. 
Иккинчи бобга  ҳ улоса  қ илиб  қ уйидагиларни айтиш мумкин: 
  59 - Ўзбекистон   Республикаси   корхоналарига   махаллий   ва   хорижий
инвестицияларни  жалб  қилишнинг  самарали  ҳуқуқий  механизмлари
яратилган   бўлиб,   ишлаб   чиқариш,   инвесторлар   ва   қонунчилик   базаси
ўртасида ўзаро таъсир мавжуд; 
- Ўзбекистон автойўл мажмуаси катта ишлаб чиқариш, хом ашё ва
илмий-техникавий   потенциалга   эга   бўлиб,   мамлакатнинг   етакчи
инфратузилмаларидан   бирини   ташкил   қилади.   Шу   билан   бирга,   Жиззах
КХСИТФК   каби   “Ўзавтойўл”   ДАК   тизимига   қарашли   қатор   корхоналар
амалий фаолиятининг самарадорлиги паст бўлмоқда; 
- Жиззах   КХСИТФК   рентабеллик   кўрсаткичлари   қониқарсиз
бўлиб,   бунга   корхонанинг   ноишлаб   чиқариш   харажатларининг   ортиб
кетаётгани   сабаб   бўлиши   мумкин.   Натижада,   пул   маблағларига   тақчиллик,
яъни корхонанинг кредиторлардан қарамлиги ортиб бормоқда; 
- Жиззах   КХСИТФК   модернизация   қилинишга   жуда   муҳтождир.
Бироқ, корхонанинг рентабеллик даражаси ушбу ишни ички резерв ҳисобига
амалга   оширишга   имкон   бермайди.   Шунинг   учун,   корхонанаи
модернизациялашни   молиялаштириш   учун   фақат   инвестицияларни   жалб
қилиш лозимдир. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  60  
 
3 БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ЙЎЛ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИГА 
ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ  
1. Ўзбекистон Республикаси инвестиция иқлимини шакллантириш 
жараёнларидаги муаммолар 
 
Ўзбекистонда   иқтисодий   ислохотларни   янада   чуқурлаштириш   ва
стратегик   мухим   корхоналарни   тиклаш   кўпгина   шароитларга   боғлик   бўлиб,
улардан   энг   асосийси   –   бу   мамлакатда   қулай   инвестицион   иқлимни
замонавий   ва   сифатли   шакллантиришдир,   чунки   уларсиз   жамоа   ишлаб
чиқаришини   ресруктуризация   қилиш   эхтиёжларига   инвестицион
ресурсларнинг  оқимини  таъминлаш  мумкин  эмас.   Ўзбекистон   Республикаси
Президенти   Каримов   И.А.   ўзининг   «Мамлакатимизда   демократик
ислоҳотларни   янада   чуқурлаштириш   ва   фуқаролик   жамиятини
ривожлантириш   Концепцияси»   тўғрисидаги   маърузасида   ушбу   масаланинг
амалга оширилишнинг қуйидагича асосий йўналишлари белгиланган: 
- «Акциядорлик   жамиятлари   ва   акциядорларнинг   ҳуқуқларини
ҳимоя   қилиш   тўғрисида»ги   Қонунни   танқидий   қайта   кўриб,   янги   таҳрирда
ишлаб чиқиш ва қабул қилиш; 
- Қонунда   унда   корпоратив   бошқарув   ва   назорат   органларининг
ваколатлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини янада аниқ белгилаш; 
- ушбу  қонундаги  акциядорлик  жамиятларининг  Кузатувчи
кенгашлари,   умумий   йиғилишлари,   тафтиш   комиссияларининг   роли   ва
аҳамиятини ошириш; 
- миноритар,   яъни   қўлида   акцияси   кам   бўлган   акциядорларнинг
кафолатларини кўпроқ таъминлаш; 
- барча   акциядорларни   ва   бўлажак   инвесторларнинг   акциядорлик
компаниялари  фаолияти  тўғрисида  ахборот  олиш  имкониятларини
кенгайтириш зарурдир. 
  61 Акциядорлик   жамиятларини   қимматли   қоғозлар   бозори   ёрдамида
ривожлантириш   учун   инвестицияларни   жалб   қилиш   жараёни   меъёрий
хужжатлар   ёрдамида   тартибга   солинади.   Бироқ,   янги   шароитда   улар
қуйидагиларни ҳам инобатга олишлари зарур: 
- ҳуқуқ   меъёрларининг   хорижий   ва   махаллий   инвесторлар
фаолиятини ҳама тан олган ва барча риоя этадиган негиз асосида қурилиши; 
- хорижий   ва   махаллий   инвесторларни   инвестиция   фаолиятидаги
тажрибаси   бўйича   муайян   талабларга   жавоб   беришини   талаб   қиладиган
тизимни яратиш; 
- бозорнинг   барча   қатнашчилари   томонидан   унинг   қоидаларига
риоя қилиниши устидан назоратни таъминлаш. 
Инвестиция   иқлимини   шакллантириш   ва   инвестицион   жараёнларда
автойўл мажмуасидек тармоқларда давлатнинг инвестор сифатида қатнашуви
ҳал   қилувчи   аҳамиятга   эга   бўлади.   Республика   корхоналарида   ушбу
жараёнларнинг юқори  суръатлар билан амалга ошиши давлат таъсири остида
таъминланган   эди.   Акциядорлик   жамиятларида   мулкий   муносабатларнинг
ривожланиш   амалиёти   шуни   кўрсатмоқдаки,   нисбатан   жуда   оз   сонли
акциядорлар   гуруҳини   истисно   қилганда,   аксарият   акциядорлар   пассив
позицияда   қолиб   кетмоқдалар,   корпоратив   бошқарув   тизимини   қуриш   ва
инвестиция   лойиҳалаштириш   ишларидан   четда   қолмоқдалар.   Бунинг
оқибатида,   республика   корхоналари   инвестиция   жозибадорлигини   ошириш
ва   хорижий   инвесторларни   жалб   қилиш   юки   давлат   улуши   вакилларига
тушмоқда   ва  ишнинг  муваффақияти   улар  фаолияти  самарадорлигига  боғлиқ
бўлиб қолмоқда.  
Давлат   улуши   вакиллари   фаолиятига   алоҳида   эътибор   қаратилиши
лозимлиги яна қуйидагилардан келиб чиқади. Давлат улуши вакили: 
- жамиятда   қарор   қабул   қилишда   сезиларли   ва   кўп   ҳолларда   ҳал
қилувчи таъсирга  эга бўлган акция пакетининг ҳуқуқ кучидан фойдаланиши
мумкин; 
- акциядорнинг  вакиллари  сифатида  акциядорнинг  фармойишлари
ва кўрсатмаларини бажаришга мажбурдирлар. Бу эса бутун давлат миқёсида
  62 изчил  равишда  ягона  инвестиция,  модернизация  ва  инновация  сиёсатларини
юритишга имкон беради;   
- акцияни билим ва малакасидан қатъи назар ҳар қандай жисмоний
ва   юридик   шахс   сотиб   олиши   мумкин.   Ишончли   бошқарувчилар   қилиб   эса
давлат   улушини   бошқаришга   қобилияти,   тажрибаси   ва   малакаси   етарли
мутахассислар тайинланадилар;  
- ишончли   бошқарувчилар   ўз   фаолияти   натижасида   давлатга
етказилган   зарар   бўйича   моддий   жавобгар   бўладилар   ва   мувофиқ   кўрсатма
йўқлигида   ҳам   инвестор   (яъни,   давлат)   манфаати   йўлида   оқилона   тарзда
ташаббус кўрсатишга мажбур бўладилар.  
Аслида   ишончли   бошқарув   бўйича   профессионал   фаолият
юритилиши   мақсадга   мувофиқдир.   Албатта,   бундай   лавозимда   ишлаш   учун
махсус   тайёргарликдан   ўтиш   керак.   Муаллиф   фикрича,   давлат   кадрларни
тайёрлаш   дастури   билан   бундай   профессионалларни   тайёрлаш   учун
белгиланган   давлат   ўқув   стандартлари   асосида   ярим   ёки   бир   йиллик
ўқишларни   муваффақият   билан   тугалланиши   назарда   тутилиши   керак.
Масалан, магистратура кўринишида ўқитилиши мумкин. 
Давлат   вакиллари   корпоратив   иҳтилофларда   беиҳтиёр   иштирокчи
бўлиб   қолиши   мумкин.   Шунинг   учун,   корпоратив   иҳтилофларни   олдини
олиш   ва   бартараф   қилишга   доир   ҳалқаро   нуфузли   ташкилотларнинг
тавсиялари биринчи ўринда айнан давлат улуши вакилларига қаратилгандир.
Давлат  ишончли  вакиллари  ва  ишончли 
бошқарувчиларнинг вазифаларига қонунчилик-меъёрий тартибда 
қуйидагиларни киритишни тавсия қилиш мумкин. Давлат улуши вакили: 
- ижроия органи аъзоларининг моддий жавобгарлигини шартсиз ва
узил-кесил   равишда   аниқлайдиган   қоидаларни   уларни  ёллаш  бўйича   меҳнат
шартномаларига   ҳамда   бошқа   корпоратив   андозаларга   киритилиши   устидан
ишлаши керак;  
- корхоналарда  инновацион  янгиланиш  жараёнларида  
фаол қатнашишлари лозим; 
  63 - лавозимдаги   шахсларнинг   жамият   молиявий   ҳолатига   путур
етказиши   мумкин   бўлган   ҳаракатлари   ҳақида   ҳар   қандай   олинган   салбий
ахборотни   ҳисобга   олиши,   ДМҚга   етказиши,   ахборотнинг   ҳақиқийлигини
аниқланиши учун зарур тафтиш ўтказилишини талаб қилиши керак;   
- жамият бизнес-режалаштириш фаолиятини ўз назоратига олиши,
ва   молиявий   аҳволининг   ёмонлашувини   олдини   оладиган   профилактик
чоратадбирлар   режасининг   ишлаб   чиқилиши   ва   қабул   қилинишида   лозим
даражада ташаббус кўрсатиши керак. 
Давлат  улуши  вакили  фаолияти  самарадорлиги 
корхоналарда модернизация  ва  инновация  жараёнлари 
муваффақияти  орқали  ҳам баҳоланиши мақсадга мувофиқдир. 
Республика корхоналарида инвестиция лойиҳаларини бошқариш 
самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни иккига – ички ва ташқи 
омилларга бўлиб ўрганиш зарур. Ички омилларга: 
-ташкилий тузилма; 
-мутахассисларнинг билим-тажрибаси; 
-ички меъёрий ҳужжатлар;  
-дастурий таъминот ва ҳ.к. омиллар киради.  
Ташқи омиллар эса: 
-қонунчиликдаги ўзгаришлар; 
-сиёсий ўзгаришлар; 
-хорижий валюта билан боғлиқ ўзгаришлар; 
-инвестиция   имкониятларини   тадқиқ   қилиш   учун   мавжуд   ахборот
таъминоти каби омилларни ўз ичига олади. 
Юқорида   таъкидлаб   ўтилган   ташқи   омиллардаги   салбий   ўзгаришлар
корхонанинг   инвестиция   лойиҳаларини   бошқаришдаги   ҳатти-ҳаракатларини
пучга   чиқариши   мумкин.   Хусусан,   амалдаги   меъёрий   ҳужжатларга   тез-тез
ўзгартиришлар   киритилиши   ёки   янги   меъёрий   ҳужжатларнинг   қабул
қилиниши туфайли инвестиция лойиҳаларидан кутилган  натижаларга  эриша
олмаслик ҳолатларини бунга мисол қилиб келтириш мумкин.  
  64 Маҳаллий   тижорат   банкларининг   бугунги   кун   амалиётида   соф
лойиҳавий   молиялаштириш   эмас,   балки   молиялаштиришнинг   инвестиция
кредити   ва   лойиҳавий   молиялаштириш   қоришмасидан   иборат   ўзига   хос
шаклини кўришимиз мумкин. Масалан, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш,
кичик   бизнесни   қўллаб-қуватлашга   қаратилган   дастурлар   доирасида
инвестиция   лойиҳаларини   молиялаштиришда   кредитлар   лойиҳани   амалга
ошириш   учун   ташкил   этилган   мустақил   иқтисодий   субъектга,   комплекс
экспертизалар   натижаларидан   келиб   чиққан   ҳолда   қабул   қилинган   қарорлар
асосида   ажратилади.   Лекин,   шу   билан   бир   қаторда   кредит   таъминоти   учун
нафақат   лойиҳани   амалга   оширувчи   мустақил   субъектнинг,   балки   лойиҳа
ташаббусчиларининг активлари ҳам талаб этилади. Бунинг асосий сабаблари
қуйидагиларга бориб тақалади: 
-самарадорлиги   юқори   ва   ишончли   инвестиция   лойиҳаларининг
танқислиги; 
-лойиҳаларда ташаббусчилар улушининг камлиги (20-25 фоиз);  
-ажратилаётган   кредитлар   нафақат   харид   қилинаётган   ускуна,   балки
транспорт, монтаж, ишчи-ходимларни тайёрлаш каби моддий кўринишга эга
бўлмаган сарф-харажатларга ҳам йўналтирилиши.  
Келгусида   корхоналар   учун   инвестиция   лойиҳаларини
молиялаштириш учун хорижий тижорат банкларида узоқ муддатли кредитлар
ажратиш   жозибадорлигини   янада   ошириш   лозим.   Бунинг   учун   инвестиция
лойиҳаларини   молиялаштиришнинг   жаҳон   амалиётида   жуда   кенг   тарқалган
“изчил   молиялаштириш”   ёки   “секьюритизация”   услубидан   фойдаланишни
йўлга қўйиш лозим. Бунда юқори обрў-эътибор, инвестиция лойиҳаларининг
экспертизаси   бўйича   тажрибали   мутахассисларнинг   мавжудлиги,   яхши
кредит   тариҳи   туфайли   нафақат   республика   банкларидан   балки   хорижий
банклардан   ҳам   лойиҳаларни   кредитлаш   учун   маблағ   жалб   қилиш   мумкин.
Бироқ,   корхонанинг   тўғридаг-тўғри   хорижий   тижорат   банкига   мурожаат
қилиши самара бермайди. Агар республикадаги обрўли банклар воситачилик
қилсалар,   масалан   синдикатланган   кредитлар   орқали,   унда   хорижий
инвестицияларни   инвестицион   лойиҳаларни   молиялаштиришга   жалб   қилиш
  65 иши   нисбатан   муваффақиятлироқ   кечишини   кутиш   мумкин.   Ушбу   ҳолатда,
республика тижорат банклари, ҳалқаро кооперацион алоқаларини тиклаш ва
ривожлантириш доирасида ҳолларда кредит битимларининг ташаббусчилари
ролини   ўйнашлари   мумкин.   Корхонага   қарз   берганидан   сўнг   ташаббусчи-
банк (ташкилотчи-банк)  ўзининг мазкур қарздорлик бўйича талабини бошқа
кредиторга   (хорижий   кредиторларга)   ўтказади   ва   шу   тариқа   дебитор
қарздорликни   ўз   балансидан   чиқаради.   Инвестиция   лойиҳасини
баҳолаганлиги, кредит шартномасини ишлаб чиққанлиги ва қарз берганлиги
учун ташкилотчи-банк комиссион мукофот олади. Ушбу ҳолда ўзбек тижорат
банклари   икки   ёқлама   вазифани   бажаришларига   тўғри   келади.   Биринчи
томондан,   корхонага   катта   ҳажмдаги   (тижорат   банки   молиявий
имкониятидан   анча   катта  бўлган   суммаларда)  инвестиция   жалб  қилинишига
ёрдам беради. Иккинчи томондан, корхонадан кўра тижорат банкига ишончи
юқорироқ   бўлган   хорижий   тижорат   банки   манфаатларига   малакли   равишда
вакиллик   қилиши   мумкин.   Маҳаллий   молия   бозори   конъюнктурасидан
беҳабар   хорижий   тижорат   банки   учун   республика   банклари   маслаҳат   ва
услубий кўмаги жуда қўл келади.  
Ўзбекистон   автойўл   мажмуасининг   институционал   асосларини   қайта
кўриб чиқиш талаб қилинади. Бунга қуйидаги ҳолатлар сабаб бўлади: 
- “Ўзавтойўл”   ДАК   расмий   жиҳатдан   очиқ   акциядорлик   жамияти
бўлгани   билан   хусусий   инвесторларнинг   устав   фондида   иштирок   қилишига
шароит яратилмаган; 
- инвестицияларга   муҳтож   бўлган   “Ўзавтойўл”   ДАКга   қарашли
корхоналар унитар корхона мулкий шаклига эга бўлиб, хусусий инвесторлар
учун   умуман   ёпиқ,   яъни   инвесторлар   ушбу   корхоналарга   тўғридан-тўғри
инвестиция   кирита   олмайдилар.   Ушбу   ҳолатда   икки   муқобил   йўллардан
бирини   танламоқ   керак.   Биринчи   йўл:     “Ўзавтойўл”   ДАК   эркин   бозорга
чекланмаган   миқдорда   IPO   акцияларини   таклиф   қилади   ва   жалб   қилган
инвестицияларни   ўз   унитар   корхоналарига   реинвестиция   қилади.   Иккинчи
йўл:     “Ўзавтойўл”   ДАК   барча   йирик   унитар   корхоналарини   очиқ
акциядорлик   жамиятлари   ёки   масъулияти   чекланган   жамиятлари
  66 кўринишида   қайта   ташкил   қилади.   Бунда,     “Ўзавтойўл”   ДАК   51   фоизлик
назорат   пакетини   ўз   қўлида   сақлаб   қолиши   кифоя   қилади   ва   унинг
тизимидаги   собиқ   унитар   корхоналар   капитал   бозоридан   бевосита   сармоя
жалб қилиш имкониятига эга бўлади. 
 
2. Жиззах кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослантирилган 
корхонасида инвестицияларни бошқаришни такомиллаштириш 
 
Жиззах кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослантирилган таъмирлаш
фойдаланиш   корхонасига   махаллий   ва   хорижий   инвестицияларни   жалб
қилиш,   инвестиция   лойиҳаларини   амалга   ошириш   ва   инвестициялардан
самарали   фойдаланишни   таъминлаш   учун   унинг   бошқарув   тузилмасида
айрим   ўзгартиришлар   қилиш   таклиф   қилинади.   Ушбу   ўзгартиришларнинг
мазмуни қуйидагилардан иборат: 
1. Жиззах   КХСИТФК   ўзлик   активлари   949803000   сўмни   ташкил
қилади (2013 йил 1 январ ҳолатига). Ўзбекистон Республикаси Марказий
Банки   курсига   биноан   (2013   май   ойида   тахминан   1   АҚШ   доллари   2000
сўмдан) ушбу сумма 474901 АҚШ долларига тенг бўлар экан. Маълумки,
“Акциядорлик   жамиятлари   ва   акциядорларнинг   ҳуқуқларини   ҳимоя
қилиш   тўғрисидаги”   Қонунга   биноан   очиқ   акциядорлик   жамиятининг
устав   фонди   давлат   рўйхатидан   ўтиш   вақтида   400000   АҚШ   долларидан
кам   бўлмаслиги   керак.   Демак,   ҳозирни   ўзида   корхонани
акциядорлаштириш   имконияти   мавжуд.   Агар   режалаштирилаётган
акциядорлик   жамиятининг   устав   фонди   800000   АҚШ   доллари   қилиб
белгиланса,   у   ҳолда   “Ўзавтойўл”   ДАК   51   фоиздан   ортиқ   пакетга   эга
бўлгани   ҳолда   хусусий   инвесторлардан   яна   400000   АҚШ   долларига
эквивалент миқдорда сармоя жалб қилиш мумкин бўлади.  
2. Янги ташкил бўлган акциядорлик жамиятини тўлақонли ишлаши
 
  67 21-расм. Корхона бошқарув тузилмаси. 81
 
учун янги  бўлимлар ташкил қилиб, умумий бошқарув  тизимини корпоратив
бошқарув тамойили асосида қайта қуриш лозим бўлади (21-расм). 
3.   Вилоятлардаги   йирик   унитар   корхоналар   ташкилий   ҳуқуқий
шаклини   ўзгартиришда   индивидуал   ёндашув   талаб   қилинади   албатта.
Масалан,   кичик   корхоналар   унитар   корхона   ҳолида   қолдирилиши   мумкин.
Ўртача   катталикдаги   корхоналар   масъулияти   чекланган   жамият   шаклига
ўтказилиши   мумкин.   Камида   Жиззах   КХСИТФК   каби   ва   ундан   каттароқ
корхоналарни   очиқ   акциядорлик   жамиятига   ўтказиш   масаласини   кўриб
чиқиш   мақсадга   мувофиқ   бўлиши   мумкин.   4.   “Жиззахавтойўл”   каби
“Ўзавтойўл”   ДАКнинг   барча   худудий   бўлинмалари   акциядорлик   жамияти
шаклига   ўтказилиши   ҳам   мақсадга   мувофиқ   бўлиши   мумкин.   Бунда   улар
бошқаруви раисининг алоҳида муовини лавозимини киритишни ва у 
 
81  Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.  
  68 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
  Акциядорлар умумий йи ғ илиши  
Кузатув кенгаши   Ички аудит 
хизмати  
Бош қ арув раиси  
Ҳ исоб -
китоб 
бўлими,   
  киши3   И шлаб 
чи қ ариш 
бўлими,   
  киши3   Сайхан 
АБЗ,   
 
18   киши   Механика 
бўлими,   
 
20   киши  
Таъминот 
бўлими,   
 
  киши4   Битум 
хўжалиги,   
 
12   киши   Кадрлар 
бўлими,   
 
1   киши   Қ урилиш 
бўлими,   
 
  киши30  
Корпортив 
котиб,   
 
  киши1   Маркетинг 
бўлими,  
  киши1  Режалаш -
тириш 
бўлими,   
  киши1   Инннова -
циялар 
бўлими,  
  киши1   22-расм. Жиззах автойўл ОАЖ бошқарув раисининг инвестиция ва
инновация масалалари бўйича муовини аппарати. 
 
қиладиган   янги   бўлинма   -   Инвестиция,   инновация   ва   модернизация
бошқармасини   ташкил   қилиш   таклиф   қилинади   (22-расм).   Жиззах
КХСИТФКнинг   ўзида   бундай   аппаратнинг   ташкил   қилиниши   унчалик
мувофиқ эмасдир. 
Янги   схемани   таклиф   қилишдан   мақсад   –   Жиззах   КХСИТФК   каби
корхоналар   бўсунадиган   юқори   ташкилотлар   бошқарувидаги
инвестицияинновация   ҳамда   ижтимоий   блокни   кучайтириш   ва   махсус
бўлинмалар ташкил қилиш асосида эски схемада эътиборга олинмаган айрим
ваколатларни   амалга   ошириш   бўйича   масъулиятни   тақсимлашдир.   Бунга
кўра   янги   ташкил   қилинган   Инвестиция,   инновация   ва   модернизация
бошқармаси қуйидаги масалаларни ҳал қилади: 
Корпоратив бошқарув бўлимида: 
- корпоратив қонунчилигига риоя қилинишини таъминлаш; 
- корхона  корпоратив  бошқарув  ва  назорат  
тизимини 
такомиллаштириш бўйича лойиҳалаштириш ишларини амалга ошириш; 
- корхонанинг инвестиция жозибадорлигини оширишга қаратилган
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 
  69 
 
 
 
 
 
 
  Корпор.  
бош қ арув 
бўлими   Инвестиция ва инновация масалалари 
бўйича бош қ арув Раиси муовини  
Инвестиция, инновация ва 
модернизация  жар аёнларини 
бош қ ариш  бош қ армаси  
Ишлаб чи қ аришни 
реконструкциялаш ва 
модернизациялаш бўлими   Инвестициялар ва 
инвестиция 
лойи ҳ аларини 
бош қ ариш бўлими   Янги 
технологиялар 
бўлими   Ишлаб   чиқаришни   реконструкциялаш   ва   модернизациялаш   бўйлими
янги   таркибда   ўзининг   илгари   аниқланган   вазифаларини   бажаришни   давом
этади   ва   ушбу   жараёнлар   режаси   ижроси   мониторинги   ва   контроллингини
амалга оширилади. 
Инвестициялар ва инвестиция лойиҳаларини бошқариш бўлими: 
- молиявий воситаларни лойиҳалаштиради; 
- корхона   эмиссион   фаолиятининг   асосий   ижроси   вазифасини
амалга оширади; 
- инвестиция   лойиҳалари   ишлаб   чиқилиши   ишларига   бошчилик
қилади ва мувофиқлаштиради. 
 Янги технологиялар бўлими: 
- ахборот-статистик   маълумотлар   тўплайди   ва   жаҳондаги
инновацион тенденциялар бўйича ҳисоботлар тайёрлайди; 
- корхона   инновацион   фаолияти   учун   янги   объектларни   танлайди
ва бирламчи ишлов беради; 
- янги инвестиция лойиҳалари учун инновацион махсулот турлари
бўйича  илмий,  техник,  маркетологик  ва  технологик  
асосланмалар тайёрлайди. 
Шу   билан   бирга,   Жиззахавтойўл   корхонасида   эски   формациядаги
кадрлар   бўлимидан   фарқли   ўлароқ   Меҳнат   ресурсларини   режалаштириш
ва   ривожлантириш   бошқармаси   тузилиши   таклиф   қилинади.   Мазкур
бошқарма   кадрларни   иш   фаолиятини   расмийлаштириш   ва   мувофиқ
хужжат   айланишини   таъминлашдан   ташқари   қуйидагилар   билан
шуғулланади: 
- иш   ўринларини   малакали   кадрлар   билан   таъминланганлик
даражасини   мониторинг   қилиш   ва   истиқболда   кутилган   ўзгаришлар
бўйича прогноз қилиш ва кадрлар таркибини режалаштириш; 
- персонални  мотивациялаш  ва  рағбатлантириш  
тизимини такомиллаштириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш; 
- персоналнинг   ловозим   бўйича   силжишини   кузатиб   бориш   ва
карерограммаларни юритиш; 
  70 - индивидуал   меҳнат   шартномасининг   бажарилиш   даражасини
ишчи-ходимлар билан муҳокама қилиш; 
- меҳнат   ресурларини   ривожлантириш   бўйича   чора-тадбирлар
ишлаб-чиқиш ва уни амалга ошириш, жумладан: 
- ёш кадрларни ўқитиш ва тайёрлаш; 
- бошқарувнинг   кадрлар   резервини   қайта   тайёрлаш,   уларнинг
ротацияси бўйича тадбирларни ишлаб-чиқиш; 
- тажрибали кадрларни малака ошириш ўқишларига юборилишини
таъминлаш. 
Корхонада ходимларнинг иш ҳақи масаласи асосан қониқарли ҳал 
қилинган. Шу билан бирга, иш ҳақига боғланмаган мотивациялар 
даражасини ҳам ошириш керак. Ушбу вазиятни яхшилаш учун қуйидаги 
чора-тадбирларни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин: 
- ишга   олинувчи   ходимни   тест   синовидан   ўтказиш   орқали   унинг
ишчанлик имкониятлари ва кўзлаган манфаатларини аниқлаш; 
- ҳар   бир   ишчи-ходимни   ёллаганда   индивидуал   меҳнат
шартномаси тузилишини такомиллаштириш. Яъни бир хил лавозимга ишга
келган   одамларга   бир   хил   маош   ва   меҳнат   қилиш   шароити   таклиф
қилмасдан, балки унинг тажрибаси, билими ва тест синовидан аниқланган
бошқа фазилатлари ҳамда унинг эҳтиёжи назарга олиниб махсус шартнома
тузилиши мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. 
- индивидуал шартнома ҳар бир ходим учун индивидуал ижтимоий
пакетни   назарда   тутиши   керак:   кимдир   имтиёзли   кредитлар   олишдан
манфаатдор   бўлса,   кимдир   ўзи   ёки   оила   аъзолари   учун   арзон   тиббий
хизматларни   олишдан   манфаатдор.   Ходимнинг   корхонани
ривожлантиришдаги   ҳиссаси   қанча   катта   бўлса   ижтимоий   пакет   ҳам
салмоқлироқ   бўлиши,   бироқ   шу   вақтнинг   ўзида,   ижтимоий   пакет
компонентлари   ходимларга   танлаш   имкониятини   берувчи   эгилувчан
ҳажмга эга бўлиши керак. 
Диссертациянинг   учинчи   бобига   ҳулоса   қилиб   қуйидагиларни
айтиш мумкин:  
  71 1. Ўзбекистонда иқтисодий ислохотларни янада чуқурлаштириш ва
стратегик   мухим   корхоналарни   тиклаш   кўпгина   шароитларга   боғлик   бўлиб,
улардан энг асосийси – бу мамлакатда мувофиқ қулай инвестицион иқлимни
шакллантиришдир,   чунки   бусиз   ишлаб   чиқаришни   янгилаш   эхтиёжларига
инвестицилар оқимини таъминлаш мумкин эмас. 
2. Республика   корпоратив   қонунчилигини   қайта   кўриб   чиқиб,
корпоратив   бошқарув   ва   назорат   органларининг   ваколатлари   ва
жавобгарлигини   янада   аниқ   белгилаш,   улар   роли   ва   аҳамиятини   ошириш,
миноритар   акциядорларнинг   кафолатларини   кўпроқ   таъминлаш,
инвесторларга   корхоналар   фаолияти   тўғрисида   тўлароқ   ахборот   олиш
имкониятларини кенгайтириш зарурдир. 
3. Инвестиция   иқлимини   шакллантиришда   давлатнинг   инвестор
сифатида   қатнашуви   ҳал   қилувчи   аҳамиятга   эга   бўлиб,   давлат   ишончли
бошқарувчиларни   тайёрлаш   учун   белгиланган   давлат   ўқув   стандартлари
асосида ярим ёки бир йиллик ўқитиш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. 
4. Давлат   улуши   вакиллари   корхоналардаги   лавозимдаги   шахслар
ижро   интизомини   таъминлайдиган   корпоратив   андозалар   устидан   ишлаши,
инновацион   янгиланиш   бўйича   қарор   қабул   қилинишида   фаол
қатнашишлари,   жамият   бизнес-режалаштириш   фаолиятини   ўз   назоратига
олиши   керак.   Улар   фаолияти   самарадорлиги   корхоналарда   модернизация   ва
инновациялар муваффақияти орқали баҳоланиши мақсадга мувофиқдир. 
5. Хорижий   инвестицияларни   жалб   қилиш,   инвестиция
лойиҳаларини амалга ошириш ва инвестициялардан самарали фойдаланишни
таъминлаш   учун   Жиззах   КХСИТФКни   акциядорлаштириш   ва   бошқарув
тузилмасида   22расмда   кўрсатилган   тарзда   айрим   ўзгартиришлар   қилиш
таклиф   қилинади.   Бунда   Жиззахавтойўл   вилоят   ташкилотида   янги   ташкил
қилинадиган   Инвестиция,   инновация   ва   модернизация   бошқармаси:
корхонанинг   инвестиция   жозибадорлигини   оширишга   қаратилган   чора-
тадбирларни   ишлаб   чиқиш   ва   амалга   ошириш,   молиявий   воситаларни
лойиҳалаштириш,   эмиссион   фаолиятини   ижро   қилиш,   инвестиция
лойиҳалари   ишлаб   чиқилиши   ишларига   бошчилик   қилиши   мумкин.   Шу
  72 билан   бирга,   корхона   кўламини   назарда   тутиб   Меҳнат   ресурсларини
режалаштириш ва ривожлантириш бошқармаси тузилиши таклиф қилинади. 
  73 ХУЛОСА 
 
Магистерлик  диссертацияси  мавзуси  доирасида  қилинган
тадқиқотлар натижасида қуйидаги  ҳулосага  келинди: 
1. Ўзбекистонда иқтисодий ислохотларни янада чуқурлаштириш ва
стратегик   мухим   корхоналарни   тиклаш   кўпгина   шароитларга   боғлик   бўлиб,
улардан энг асосийси – бу мамлакатда мувофиқ қулай инвестицион иқлимни
шакллантиришдир,   чунки   бусиз   ишлаб   чиқаришни   янгилаш   эхтиёжларига
инвестицилар оқимини таъминлаш мумкин эмас. 
2. Ўзбекистон   Республикасида   хорижий   инвестицияларни   жалб
қилишнинг   самарали   ҳуқуқий   механизмлари   яратилган   бўлиб,   ишлаб
чиқариш, инвесторлар ва қонунчилик базаси ўртасида ўзаро таъсир мавжуд. 
3. Ўзбекистон   Республикаси   Марказий   Осиёнинг   муҳим
савдотранспорт   йўллари   кесишмасида   жойлашган   бўлиб,   қўшни
мамлакатларнинг   катта  худудларига  товарлар   етказиб   келиш  республикамиз
орқали   амалга   оширилади.   Ўзбекистон   транспорт   комплексининг
муваффақиятли   ишлаши   учун   етарли   моддий   базага   эга.   Бироқ,   республика
йўл   хўжалиги   замон   талаблари   даражасидан   орқада   қолмоқда   бўлиб,   катта
ҳажмда   инвестициялар   талаб   қилинади.   Автойўл   соҳасини   инвестицион
жозибадор   қилиш   орқали   хусусий   сектор   маблағлари   эвазига   уни
ривожлантириш мумкин бўлар эди;  
4. Республика   автойўл   комплексини   модернизациясини
молиялаштиришнинг   самарали   механизмидан   бири   қимматли   қоғозлар
бозори бўлиб, у арзон ва узоқ муддатли капитал қуйилмалар манбаидир. Шу
билан   бирга,   миллий   автойўл   тизимига   хусусий   инвесторларни   жалб   қилиш
даражаси пастлигича қолмоқда; 
5. Жиззах   КХСИТФК   каби   “Ўзавтойўл”   ДАК   тизимига   қарашли
қатор   корхоналар   амалий   фаолиятининг   самарадорлиги   паст   бўлмоқда,
рентабеллик   кўрсаткичлари   қониқарсиз   бўлиб,   бунга   корхонанинг   ноишлаб
чиқариш   харажатларининг   ортиб   кетаётгани   сабаб   бўлиши   мумкин.
  74 Натижада,   пул   маблағларига   тақчиллик,   яъни   корхонанинг   кредиторлардан
қарамлиги ортиб бормоқда; 
6. Жиззах   КХСИТФК   модернизация   қилинишга   муҳтож.   Бироқ,
ушбу   ишни   ички   резерв   ҳисобига   амалга   ошириш   имконияти   кам.   Шунинг
учун,   корхонани   модернизациялашни   молиялаштириш   учун   фақат   хусусий
инвестицияларни жалб қилиш лозимдир. 
Диссертация   иши   муаммосини   тадқиқ   қилиш   натижасида   қуйидаги
амалий  тавсиялар ва таклифлар  ишлаб чиқилди: 
1. Республика   корпоратив   қонунчилигини   қайта   кўриб   чиқиб,
корпоратив   бошқарув   ва   назорат   органларининг   ваколатлари   ва
жавобгарлигини   янада   аниқ   белгилаш,   улар   роли   ва   аҳамиятини   ошириш,
миноритар   акциядорларнинг   кафолатларини   кўпроқ   таъминлаш,
инвесторларга   корхоналар   фаолияти   тўғрисида   тўлароқ   ахборот   олиш
имкониятларини кенгайтириш зарурдир. 
2. Инвестиция   иқлимини   шакллантиришда   давлатнинг   инвестор
сифатида   қатнашуви   ҳал   қилувчи   аҳамиятга   эга   бўлиб,   давлат   ишончли
бошқарувчиларни   тайёрлаш   учун   белгиланган   давлат   ўқув   стандартлари
асосида ярим ёки бир йиллик ўқитиш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин. 
3. Давлат   улуши   вакиллари   корхоналардаги   лавозимдаги   шахслар
ижро   интизомини   таъминлайдиган   корпоратив   андозалар   устидан   ишлаши,
инновацион   қарор   қабул   қилинишида   фаол   қатнашишлари,   жамият
бизнесрежалаштиришини ўз назоратига олиши керак.  
4. Хорижий   инвестицияларни   жалб   қилиш,   инвестиция
лойиҳаларини амалга ошириш ва инвестициялардан самарали фойдаланишни
таъминлаш   учун   Жиззах   КХСИТФКни   акциядорлаштириш   ва   бошқарув
тузилмасида   3.2.1-расмда   кўрсатилган   тарзда   айрим   ўзгартиришлар   қилиш
таклиф қилинади.  
5. Жиззахавтойўл   вилоят   ташкилотида   қуйидаги   вазифаларни
амалга   оширадиган   янги   Инвестиция,   инновация   ва   модернизация
бошқармасини ташкил қилиш таклиф қилинади: корхоналарнинг инвестиция
жозибадорлигини   оширишга   қаратилган   чора-тадбирларни   ишлаб   чиқиш   ва
  75 амалга   ошириш,   молиявий   воситаларни   лойиҳалаштириш,   эмиссион
фаолиятини ижро қилиш, инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилиши ишларига
бошчилик   қилиши   мумкин.   Шу   билан   бирга,   корхона   кўламини   назарда
тутиб   Меҳнат   ресурсларини   режалаштириш   ва   ривожлантириш   бошқармаси
тузилиши таклиф қилинади. 
  76 ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР  
1. Қонунлар, ҳуқуқий ва сиёсий ҳужжатлар. 
1. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштириш тўғрисида» Қонуни 19.11.1991 й. № 425-XII. 
2. Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти 
тўғрисида» Қонуни 09.12.1992 й. № 734-XII. 
3. Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва 
акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» Қонуни 26.04.1996 й.
№ 223-I. 
4. Ўзбекистон Республикасининг «Чет эл инвестициялари 
тўғрисида» Қонуни 30.04.1998 й. № 609-I. 
5. Ўзбекистон  Республикасининг  «Чет  эллик 
инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш 
чоралари тўғрисида» Қонуни 30.04.1998 й. № 611-I. 
6. Ўзбекистон Республикасининг «Хўжалик ширкатлари тўғрисида»
Қонуни 06.12.2001 й. № 308-II. 
7. Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ҳамда 
қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида» Қонуни 06.12.2001 й. № 310-II. 
8. Ўзбекистон Республикаси «Қимматли қоғозлар бозори 
тўғрисида» Қонуни 22.07.2008 й. № ЎРҚ-163. 
9. Ўзбекистон  Республикасининг  «Инвестиция 
фаолияти тугрисида»ги Қонуни 24.12.1998 й. N 719-I. 
10. Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  «Хорижий 
инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этишни ва уларнинг 
фаолиятини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 
31.05.1996 й. N ПФ-1467 Фармони.  
11. Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  «Хорижий 
инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш механизмини 
такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 09.02.1998 й. N ПФ-1924 
Фармони. 
  77 12. Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 
«Ўзбекистон иқтисодиётида хусусий секторнинг улуши ва аҳамиятини 
тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 24 январдаги ПФ-
3202-сон Фармони. 
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри 
хусусий  хорижий  инвестицияларни  жалб  этишни  рағбатлантириш 
борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 11.04.2005 йилдаги ПФ3594-
сонли Фармони.  
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий хорижий 
тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилинишини рағбатлантириш бўйича 
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли 
Фармони. 
15. Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг  “Хорижий 
инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва кўмаклашиш агентлиги - 
"ўзинфоинвест"ни ташкил этиш тўғрисида ” 2007 йил 6 февралдаги ПҚ-
578сонли Қарори.  
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2007-2010 йилларда 
хусусийлаштириш  жараёнларини  янада  чуқурлаштириш  ва 
хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш чора-тадбирлари 
тўғрисида» 20.07.2007 йилдаги ПҚ-672-сонли Қарори. 
17. Ўзбекистон  Республикаси  Президентининг 
«Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини 
такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-335-сон  26.04.2006
йилдаги Қарори.  
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар 
бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-475-сон  
27.09.2006 йилдаги Қарори. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
«Хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш ҳамда ўзлаштириш 
жараёнини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида » ПҚ-927-сон  
24.07.2008 йилдаги Қарори.  
  78 19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2009-2014 йилларда 
Ўзбек   миллий   Автомагистралини   реконструкциялаш   ва   ривожлантириш
бўйича   чора-тадбирлар   тўғрисида»   22.04.2009   йилдаги   ПҚ-1103-сонли
Қарори. 
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри 
хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида» 10.04.2012 й.  ПФ-4434-сон Фармони. 
21. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон
Республикасида  хорижий  инвестициялар  иштирокидаги 
корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйҳатидан ўтказиш ва тугатиш 
тартиби тўғрисида» 02.07.1997 йилдаги 336-сон Қарори. 
22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий 
инвестициялар  жалб  этилишини  ахборотлар  билан  таъминлашни 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 06.01.1999 йилдаги 3-сон 
Қарори. 
22. Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   «2000-2001
йилларда   хорижий   инвесторларни   жалб   қилган   ҳолда   корхоналарни   давлат
тасарруфидан   чиқариш   ва   хусусийлаштириш   чора-тадбирлари   тўғрисида»
26.11.1999 йилдаги 511-сон Қарори. 
23. Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   «Қўшма
корхоналар   ташкил   этишга   хорижий   инвестицияларни   жалб   этишга   доир
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 11.10.2000 йилдаги 393-сон Қарори. 
24. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон
Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   ташқи   иқтисодий   алоқалар   ва
хорижий инвестициялар департаментини ташкил этиш тўғрисида” 05.03.2001
йилдаги 112-сон Қарори.  
25. Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   «2001-2002
йилларда   хорижий   инвесторларни   жалб   қилган   ҳолда   корхоналарни   давлат
тасарруфидан   чиқариш   ва   хусусийлаштириш   бўйича   келгусидаги
чоратадбирлари тўғрисида» 09.03.2001 йилдаги 119-сон Қарори. 
  79 26. Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   «Давлат
тасарруфидан  чиқариш  ва  хусусийлаштириш  дастурлари  
амалга   оширилишини,   хорижий   инвестицияларни   жалб   этиш
фаоллаштирилишини   таъминлашга   доир   қўшимча   чора-тадбирлар
тўғрисида» 26.03.2002 йилда 97сон билан Қарори. 
27. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон
Республикаси   Президентининг   "Тўғридан-тўғри   хусусий   хорижий
инвестицияларни   жалб   этишни   рағбатлантириш   борасидаги   қўшимча
чоратадбирлар   тўғрисида"ги   Фармонини   амалга   ошириш   чора-тадбирлари
ҳақида”   02.08.2005   йилдаги   180-сонли   Қарори   билан   тасдиқланган
«Инвестиция   шартномаларини   тузиш   ва   амалга   ошириш   тартиби   ҳақида»
Низом. 
28. Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг
“Тўғридантўғри   хорижий   инвестицияларни   ҳуқуқий   ҳимоя   қилишни
кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 02.05.2003 йилдаги
205-сон Қарори. 
29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон
Республикаси   Вазирлар   Маҳкамаси   ҳузурида   хорижий   инвестициялар   ва
кредитлар   масалалари   бўйича   идоралараро   кенгаш   ташкил   этиш   тўғрисида”
21.11.2003 йилдаги 526-сон Қарори. 
30. Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   «Устав
фондида   давлат   улушили   корхоналарни   самарали   бошқаришни   ва   давлат
мулкини   лозим   даражада   ҳисобини   юритилишини   таъминлаш   бўйича
чоратадбирлар тўғрисида» 2006 йил 16 октябр 215-сонли  Қарори.  
31. Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг
«Макроиқтисодий   ривожлантириш,   таркибий   ўзгартиришлар,   хорижий
инвестицияларни   жалб   этиш   ва   ҳудудларни   комплекс   ривожлантириш
масалалари   йиғма   ахборот-таҳлил   департаменти   тўғрисидаги   низомни
тасдиқлаш ҳақида» 11.11.2011 й. 299-сонли  Қарори. 
32. Ўзбекистон   Республикаси   Адлия   вазирлиги   томонидан   423-сон
билан   08.04.1998   йилда   рўйҳатдан   ўтказилган   «Хорижий   инвестицияли
  80 корхоналар ўз  эҳтиёжлари  учун  импорт  қиладиган   маҳсулотларни  белгилаш
қоидалари». 
33. Ўзбекистон   Республикаси   Адлия   вазирлиги   томонидан   975-сон
билан   29.09.2000   йилда   рўйҳатдан   ўтказилган   «Хорижий   инвестициялар
иштирокидаги   корхоналарда   иш   ҳақи   фондини   шакллантириш   тўғрисида»
Низом. 
34. Ўзбекистон   Республикаси   Адлия   вазирлигида   2012   йил   11
январда 2312-сон билан рўйхатга олинган «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий
инвестицияларни   жалб   қилувчи   корхоналар   учун   солиқ   имтиёзларини
қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом». 
2. Китоблар ва рисолалар. 
35. Каримов И.А. XXI асрга интилган Ўзбекистон . – Т: Ўзбекистон.
1999. 33-34 б. 
36. Каримов   И.А.   «Гарантия   нашей   благополучной   жизни   –
построение  демократического  правового  государства,  
либеральной   экономики   и   основ   гражданского   общества.-   Ташкент:
«Узбекистан», 2007. 
С. 24. 
37. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон
шароитида   уни   бартараф   этишнинг   йўллари   ва   чоралари.-   Т:   Ўзбекистон,
2009.-56 б. 
38. Каримов   И.А.       Асосий   вазифамиз   –   ватанимиз   тараққиёти   ва
халқимиз  фаровонлигини  янада  юксалтиришдир/И.А.Каримов.-Т.: 
Ўзбекистон, 2010.-80б. 
39. Ўзбекистoн   Республикаси   Президенти   Ислoм   Каримoвнинг
2011йилнинг   асoсий   якунлари   ва   2012-йилда   Ўзбекистoнни   ижтимoий-
иқтисoдий   ривoжлантиришнинг   устувoр   йўналишларига   бағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Ҳалқ сўзи. 20.01.2012 й. 
40. Акционерное   дело   (учебник).   Под   ред.   В.А.   Галанова   М.:
Финансы и статистика. 2003. 
  81 41. Альгин  А.П. Риск и его роль в общественной жизни. – М: 
«Мысль», 1989, 188 с. 
Арзикулов   Б.Э.   Организация   и   методы   аудита   инвестиционных
компаний. Дисс. к.э.н. М.: МГУ. 1999. с.15. 
И.А.Бланк “Инвестиционный менежмент”. – Киев: МП “ИТЕМ” ЛТД,
1995г. 
42. Бланк   И.А.   Концептуальные   основы   финансового   менеджмента.
Ника-Центр, Эльга – Киев. 2003. 
43. Брейли Ричард, Майерс Стюарт Принципы корпоративных 
финансов: Пер. с англ. – М.: Олимп-бизнес, 2004;  
44. Бригхэм   Ю.,   Эрхардт   М.   Финансовый   менеджмент.   10-е   изд./
Пер. с англ. Под ред. к.э.н. Е.А. Дорофеева – СПб.: Питер, 2005. 
45. Бегматов   А.С.,   Хамидулин   М.Б.,   Бутабоев   М.Ш.   Корпоратив
маданият ва корпоратив бошкарув.- «Akademiya» нишриети. Ташкент, 2007й.
46. Ван   Хорн   Дж.   К.   Основы   управления   финансами:   Пер.   с   англ.   /
Дж.К. Ван Хорн. М.: Финансы и статистика, 1999.- 799 с. (Сер. по бух. учету
и аудиту UNCTC);  
47. Вахабов   А.В.,   Хажибакиев   Ш.Х.,   Муминов   Н.Г..   Хорижий
инвестициялар. Ўқув қўлланма. – Т.:”Молия”, 2010, 328 бет. 
Дыбов А.М. Экономическое обоснование инвестиций. Ижевск.:-1995.
с. 12. 
Егоршин А.П. Управление персоналом: Учебник для вузов. – 4-е изд.,
испр. – Н.Новгород: НИМБ, 2003.-720 с. 
48. Жўраев А.С. ва бошқалар. Инвестиция лойиҳалари таҳлили: Ўқув
қўлланма / Т.: Шарқ. 2003 й. 18 б. 
49. Игошин Н.В. Инвестиции. М.: Финансы. ЮНИТИ. 2000. с. 71. 
50. Ионцев М.Г. Акционерные общества. Часть 1: Правовые основы.
Имущественные   отношения.   Защита   прав   акционеров   -   2-е   изд.   -   М.:   «Ось-
89», 2000. 
Қ.   Йўлдошев,   К.   Муфтайдинов.   Иқтисодий   билим   асослари.   –   Т.:
1997, 97-98 б. 
  82 51. Ковалев   В.В.   Введение   в   финансовый   менеджмент.   –   М.:
Финансы 
и статистика, 2001. 
52. Корпоративный Менеджмент: Справочник для профессионалов / 
И.И. Мазур, В.Д. Шапиро, Н.Г. Ольдерогге и др.; Под общ.ред. И.И. Мазура –
М.: Высшая школа, 2003. 
53. Курбанов   Х.   Корпоративные   финансы.   Учебное   пособие.-
Ташкент, изд. ТГЭУ, 2005. 
54. Масютин   С.А.   Корпоративное   управление:   опыт   и   проблемы:
Монография. - М.: ООО «Финстатинформ», 2003. 
Мескон   М.Х.,   Альберт   М.,   Хедоури   Ф.   Основы   менеджмента:   Пер.с
англ. – М.:Дело, 2002.-704 с. 
55. Мирзаев  Ф.И.  Молиявий  рискларнинг  турлари,  
таснифи,   бошқариш   ва   баҳолаш   усуллари.   –   Т:   «Молия»   нашриёти,
2006 й., 136 б. 
Толковий   словарь   иностранных   слов.   Составитель   Н.   Николаева.   -
М.:1997, с. 143-144. 
56. Пиндайк Р., Рабинфельд Д. Микроэкономика./ Пер. с англ.- Спб.:
Питер, 2002 
57. Рахманкулов   Х.,   Гулямов   С.   Корпоративное   право.-   Т.:   ТГЮИ,
2004 
58. Рубцов   Б.Б.   Мировые   рынки   ценных   бумаг.   -     М.:   Издательство
«Экзамен», 2002. 
59. Рыжановская   Д.   П.   Роль   финансового   рынка   в   мобилизации   и
эффективном   использовании   инвестиционных   ресурсов.   -   М.:   Финансы   и
кредит, №6, 2002.С 19. 
 
60. Суюнов   Д.Х.,   Равшанов   М.Н.,   Бутабаев   М.Ш.   Корпоративное
управление хозяйствующих субъектов. - Т: Академия, 2007. 
61. Улмасов   А.,   Вахобов   А.В.   Иктисодиёт   назарияси.   Дарслик.-
Тошкент, Шарк, 2006  - 480 б.  
  83 62. Хамидулин  М.  Б.  Развитие  финансового  
механизма   корпоративного   управления.:   монография-   Т.:Молия,   2008.
204 с. 
Хашимов   А.   А.   Корпоратив   бошқарув   шаклидаги   тузилмаларнинг
ривожланиш истиқболлари. – Т.: 2003.  
63. Черезов   А.В.,   Рубинштейн   Т.Б.   Корпорации.   Корпоративное
управление   /   А.В.Черезов,   Т.Б.Рубинштейн.-   М.:   ЗАО   «Издательство
«Экономика», 2006. 
64. Яушев   Р.И.,   Хамидулин   М.Б.,   Толипов   К.Ф.,   Фаттахова   Ж.А.
Проблемы   внедрения   корпоративного   управления   в   Узбекистане.   Рабочий
доклад 2006/1.- Ташкент. Центр экономических исследований. 2006. 
65. Д.Ғозибеков. Инвестицияларни молиялаштириш масалалари. - Т.:
2003, 10 б. 
3. Статистик тўпламлар ва бошқалар. 
66. Жиззах КХСИТФК молиявий ҳисоботлари. 
67. Жиззах КХСИТФК бошқарув тузилмаси.  
68. Жиззах КХСИТФК устави. 
 
  84