Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 483.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Май 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ишлаб чиқариш жараёни, унинг натижалари ва самарадорлиги

Купить
Ишлаб чиқариш жараёни, унинг натижалари ва самарадорлиги 1. Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни ва ўзига хослиги 2.Ишлаб чиқариш омиллари ва унинг таркиби 3. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва унинг чегараси. 4.Ишлаб чиқариш натижалари.Ишлаб чиқариш функцияси 5.Ишлаб чиқариш самарадорлиги, унинг кўрсаткичлари ва омиллариРежа:01 Иқтисодий фаолият -Инсонларнинг моддий ва маънавий неъматларини ишлаб чиқариш, истеъмолчига етказиб бериш ҳамда хизматлар кўрсатишга қаратилган, бир-бирига боғлиқликда амалга ошириладиган фаолиятлар. тузувчи: З.Аллаберганов1. Ишлаб чиқариш жараёнининг мазмуни ва ўзига хослиги Иқтисодий фаолият кишилар ҳаётининг асосини ташкил қилиб, ҳаётий неъматлар ва бойликларни такрор ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларини қамраб олади.04 17 14 1A 05 21 01 09 07 Такрор ишлаб чиқариш— ишлаб чиқаришнинг янгидан бошланиб ва қайтадан тўхтовсиз такрорланиб туришидир. Кенгайтирилган - Ишлаб чиқариш кенгайиб бориш тартибида такрорланади.Оддий - Ишлаб чиқариш ҳажми бир меъёрда, ўзгармасдан такрорланади .Қисқариб борувчи - Ишлаб чиқариш ҳажми камайиб бориш тартибида такрорланади. Такрор ишлаб чиқариш турлари тузувчи: З.Аллаберганов26 08 05 24 11 25 11 01 26 11 27 Такрор ишлаб чиқариш босқич (фаза)лари Ишлаб чиқариш - т оварлар ва хизматлар яратилади Тақсимлаш - яратилган товар (хизмат)лар ҳудудий бирликлар, тармоқлар, соҳалар ҳамда ресурс эгалари ўртасида тақсимланади Айрибошлаш -т урли хил бозорларда товар (хизмат)лар пул воситасида айрибошланиб, ишлаб чиқарувчидан истеъмолчи қўлига ўтади . Истеъмол -т овар (хизмат)лар пировард фойдаланилади, яъни улар шахсий ва унумли истеъмол қилинади тузувчи: З.Аллаберганов04 1A 1612 1E Ишлаб чиқариш жараёни- Кишиларнинг истеъмоли учун зарур бўлган хаётий неъматларни ва бойликларни яратишга қаратилган мақсадга мувофиқ амалга ошадиган фаолиятдир. Ишлаб чиқариш ҳар доим ижтимоий характерга эга ва шу билан бирга инсоният жамияти тарихий ривожланишининг натижасидир Ишлаб чиқариш турлари: 1 • Моддий ишлаб чиқариш - моддий кўринишга эга бўлган неъматлар ва бойликлар ишлаб чиқарадиган тармоқлар ҳамда соҳалардан иборат бўлади. • Булар саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, ўрмон хўжалиги каби тармоқдардир.( иқтисодиётнинг реал сектори ) 2 • Номоддий ишлаб чиқариш - моддий кўринишга эга бўлмаган, лекин жамият учун зарур бўлган маънавий неъматлар яратадиган ва хизматлар кўрсатадиган соҳаларни ўз ичига олади. • Булар транспорт, алоқа, савдо, коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш каби соҳалардир.Яратилган маҳсулотнинг ашёвий-буюм шаклига кўра ишлаб чиқариш қуйидаги турларга ажратилади: 1.Ишлаб чиқариш воситалари, яъни инвестицион товарлар ишлаб чиқарувчи тармоқлар; 2.Истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи тармоқлар.Яратилган маҳсулотнинг истеъмол қилиниш хусусиятига кўра м оддий ишлаб чиқ ариш тармоқлари ҳам иккига ажратилади: Ишлаб чиқариш бир томондан қийматнинг вужудга келиши ва бошқа томондан нафлиликнинг яратилиш жараёнидир Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва иқтисодий ресурслар тақсимлаш жараёнидан ўтади. Маҳсулот тақсимланиши натижасида ундаги ишлаб чиқарувчилар, мулк ва ресурс эгалари ҳамда давлат улуши аниқланади. Иқтисодий ресурслар мамлакат ҳудудлари ва корхоналар ўртасида уларга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда тақсимланади. Айирбошлаш жараёни Айрибошлаш жараёнида махсулотлар ва иқтисодий ресурслар товар шаклини олиб ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига ўтади Айрибошлаш ишлаб чиқариш ва истеъмолни боғловчи бўғин хисобланади Айрибошлаш шакллари: Махсулот айрибошлаш- бунда бир махсулот бошқасига маълум миқдорий нсбатларда айрибошланиб , у бартер айрибошлаш дейилади товар айрибошлаш – бунда маҳсулот (хизмат)лар пул воситасида, олди – сотди йўли билан айрибошлаш қилинади. ИСТЕЪМОЛ – Ишлаб чиқариш натижаларидан фойдаланиш жараёнини англатади.  шахсий истеъмол – бунда истеъмол товарлари ва хизматлар бевосита истеъмол қилинади.  ишлаб чиқариш истеъмоли – бунда инвестицион товарлар билвосита истеъмол қилинади, яъни улар ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилиб, кишилар учун зарур бўлган хаётий воситалар яратилади. Ишлаб чиқариш омиллари тўғрисидаги назариялар  Ж.Б.Сэй (француз иқтисодчиси) —ишлаб чиқаришнинг уч омили назариясини асослаб, унга ер, капитал ва меҳнатни киритади.  Классик иқтисодий мактаб— ишлаб чиқаришнинг шахсий ва моддий омили назариясини илгари суради.  Б.Баверк (Австрия мактаби) - ишлаб чиқаришнинг икки омили: капитал ва меҳнат мавжуд бўлишини тан олади.  Ҳозирги замой назариялари- ишлаб чиқаришнинг тўрт омили мавжуд бўлишини кўрсатади. 2. Ишлаб чиқариш омиллари ва унинг таркиби Ҳар қандай жамиятда ишлаб чиқаришнинг амалга ошиши учун унинг омиллари мавжуд бўлмоғи лозим. Иқтисодиётнинг тизими ва шаклидан қатъий назар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишнинг ҳамма соҳалари учун умумий бўлган омиллар: ер, меҳнат (ишчи кучи), капитал ва тадбиркорлик лаёқати бўлиши шарт. Иқтисодий ресурслар ишлаб чиқариш жараёнида унинг омилларига айланади. • (Мехнат ресурслари) ишчи кучи —инсоннинг меҳнат қилиш лаёқати бўлиб, ишлаб чиқаришнинг асосий ва зарурий шартидир. Шу сабабли у ишлаб чиқаришнинг шахсий омили деб ҳам аталади. Ишчи кучи ишлаб чиқаришнинг бошқа омилларини ўзаро бириктириб, уларни ҳаракатга келтиради. • Капитал омил сифатида инсон томонидан яратилган ишлаб чиқариш воситалари яьни меҳнат воситалари ва предметларини ўз ичига олади. • Меҳнат воситалари - деб, инсон унинг ёрдамида табиатга, меҳнат предметларига таъсир қиладиган воситаларга айтилади (машиналар, станоклар, тракторлар, қурилмалар, ускуналар ва бошқалар). • Меҳнат предметлари - бевосита меҳнат таъсир қиладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалардир (ер-сув, хомашё ва бошқа турли материаллар) Меҳнат воситаларини меҳнат предметларига таъсир этиш характерига кўра, бир нечта катта гуруҳларга бўлиш мумкин . Биринчи гуруҳга машиналар, механизмлар, станоклар, ускуналар ва бошқалардан иборат меҳнат қуролларини киритиш мумкин. Уларнинг ёрдамида ишчи табиат ашёлари ва кучларига бевосита таъсир қилади ва бу ашёларни ўзининг истеъмоли учун зарур бўлган шаклга келтиради. Иккинчи гуруҳга материалларни сақлаш учун мўлжалланган меҳнат воситалари цистерналар, турли хил қувурлар, омборлар ва бошқалар киритилади. Учинчи гуруҳга ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашмайдиган меҳнат воситалари киради. Лекин бу воситаларсиз ишлаб чиқариш жараёнининг амалга ошиши мумкин эмас ёки тўла ва самарали амалга ошмаслиги мумкин. Буларга бинолар, йўллар ва бошқалар мисол бўла олади. Бозор иқтисодиёти шароити 3. Ишлаб чиқариш имкониятлари ва унинг чегараси.  Эҳтиёжларнинг доимо юксалиб бориши ресурсларнинг чекланганлиги сабабли уларни тўла қондириш учун зарур бўлган миқдорда товар (хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг имконини бермайди. Шу сабабли чекланганлик танловда муқобилликни тақозо этади.  Мс: Оила бюджетини чекланганлиги ҳаёт кечириш учун зарур буюмларни қайси бирини харид қилишни, вақтимизни чекланганлиги қайси ишни бажаришимизни, ресурсларни чекланганлиги уларни қайси товар (хизмат)ларни ишлаб чиқариш, давлат бюджетининг чекланганлиги уларни қандай мақсадлар учун ишлатишни танлашни зарур қилиб қўяди.  Имкониятлардан бирини танлаш қолганларидан воз кечишга олиб келади, ёки биридан кўпроқ, иккинчисидан камроқ танлашимизга тўғри келади. Танлаш тўғрисидаги қарорларни муқобил қийматларни таққ Ишлаб чиқариш имконияти чегараси. 1-жадвал Маҳсулот турлари М у қ о б и л и ш л а б ч и қ а р и ш А Б С Д E Г гуруч (тонна) «Х» 0 10 20 30 40 50 автомобил (дона) «Y» 25 20 15 10 5 0 Агар мавжуд ресурслардан фақат автомобил ишлаб чиқарсак, у 25 та, фақат гуруч етиштирсак 50 тоннага тенг келади. Биринчи товарни ишлаб чиқаришни кўпайтириш, албатта иккинчисининг камайиши ҳисобига рўй беради.  Иқтисодиёда икки хил маҳсулот - гуруч ва автомобил ишлаб чиқарилади деб, фараз қиламиз. Барча ресурслар 100 бирликдан иборат. 1 тонна гуруч етиштириш учун 2 бирлик, бир дона автомобил ишлаб чиқариш учун 4 бирлик ресурс зарур. Агарда гуручни Х, автомобилни Y билан белгиласак, мавжуд ресурслардан фойдаланиб ишлаб чиқариш мумкин бўлган товарлар миқдори ўртасидаги боғланиш қуйидагича бўлади.  2Х+4Y=100 Ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи Ишлаб чиқариш имконияти деб - мавжуд иқтисодий ресурслардан тўлароқ фойдаланиш эвазига энг кўп маҳсулот ишлаб чиқариш тушунилади. У ишлаб чиқариш имконияти чегарасини ифодалайди. Шундай қилиб турли вариантлардан бирини танлаш қолганларидан воз кечишга ёки уларнинг миқдорини камайтиришга олиб келади. Инсоннинг бутун ҳаёти танлов асосида қандай қарорга келишига боғлиқ. Иқтисодиёт назарияси фанининг асосий вазифаси ҳам ана шу танловнинг энг мақбул йўлларини топиб, тўғри қарор чиқаришни ўрганишдир. 4. Ишлаб чиқариш натижалари. Ишлаб чиқариш функцияси  Ишлаб чиқариш омиллари билан унинг натижалари ўртасидаги боғлиқлик ишлаб чиқариш функцияси деб аталади.  Ишлаб чиқариш функцияси жалб қилинган омилларининг, яъни сарфларнинг ҳар бирлиги эвазига олинган маҳсулот ҳажмини билдиради  Масалан, Ишлаб чиқариш омиллари ер /E/, капитал /К/ ва ишчи кучи /V/дан олинган маҳсулотни /М/ дан иборат деб олсак, ишлаб чиқариш функцияси  М=Ф /E. К. V/ кўринишни олади.  Ишлаб чиқариш натижалари — турли даражада ишлаб чиқариш хажмини тавсифловчи кўрсаткичлардир:  • корхона (фирма) даражасида: ялпи маҳсулот, ялпи даромад, фойда.  • миллий иқтисодиёт даражасида: ялпи ички маҳсулот, соф миллий маҳсулот, миллий даромад. Ишлаб чиқариш натижаларини таҳлил қилишда умумий, ўртача ва қўшилган (кейинги) маҳсулот тушунчаларидан фойдаланилади. Умумий маҳсулот - ресурсларнинг мавжуд даражасида ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг умумий ҳажми. Ўртача маҳсулот -иқтисодий ресурсларнинг ҳар бирлигига тўғри келадиган маҳсулот миқдори. Бу кўрсаткич маҳсулотнинг умумий ҳажмини алоҳида ресурслар миқдорига бўлиш орқали аниқланади. Қўшилган маҳсулот — қўшимча жалб қилинган иқтисодий ресурс, яъни ишчи кучи ва капитал ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот микдори. Алоҳида олинган ресурс эвазига қўшилган маҳсулот маълум даражага боргандан кейин камая бошлайди. Мана шу қўшилган ресурс унумдорлигининг пасайиб боришини ҳисобга олиб, маржиналистлар унумдорликнинг камайиб бориш қонунини кашф қилишган. Уларнинг ғояси бўйича ҳар бир кейинги қ 5. Ишлаб чиқариш самарадорлиги, унинг кўрсаткичлари ва омиллари Самарадорлик — бу «натижа» ва «харажат»лар нисбатидир. Самарадорлик ишлаб чиқариш пировард натижасининг қилинган ресурс харажатларига нисбатининг фоиздаги ифодасидир. Самарадорликни асосий кўрсаткичлари. Фойда нормаси (Р'), яъни олинган фойданинг (Р) иқтисодий ресурс харажатларига (Ux) нисбати • Р'= Р/ Ux*100 ёки Р'= фойда/харажат*100% Самарадорлик иқтисодий ресурсларнинг алоҳида турлари бўйича ҳам аниқланади Ишчи кучидан фойдаланиш самарадорлиги (U) – меҳнат унумдорлиги кўрсаткичини характерлайди. Бу кўрсаткич вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (М) билан ёки маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга кетган вақт (V) билан аниқланади. МU=M/V Капитал самарадорлиги — капитал унумдорлиги (Uк) кўрсаткичида аниқланади. У капитал бирлиги (К) ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (Y) ёки бажарилган иш (Y1) ҳажмини кўрсатади. Uk = Y / K ёки Uk= Y1/K Ердан фойдаланиш самарадорлиги — экин майдонлари бирлиги ҳисобига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми кўрсаткичида ифодаланади. Алоҳида экин турлари ҳосилдорлиги ҳам ерлардан фойдаланиш унумдорлигини кўрсатади. U N = Y N / N; Самарадорликни аниқлашда маҳсулотнинг меҳнат сиғими, материал сиғими, энергия сиғими каби кўрсаткичлар ҳам қўлланилиб, улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳар бир бирлигини яратиш учун кетган меҳнат, энергия ва моддий ашёлар миқдорини ифодалайди. Бу кўрсаткичларнинг ҳар бири ишлаб чиқаришда қатнашган турли омиллар самарадорлигини ифодалаб, бир-бири билан чамбарчарс боғлиқ ва бир-бирини тўлдиради. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш омиллари:  фан-техника тараққиёти ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий қилиш;  ишлаб чиқариш интенсивлигини таъминлайдиган технологияларни қўллаш;  ишлаб чиқаришни тўғри жойлаштириш, ихтисослаштириш ва кооперациялаш;  иқтисодиёт таркибий тузилишини импортнинг ўрнини босадиган ва экспортга лаёқатли товарлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган тарзда ўзгартириш;  Ишлаб чиқариш самарадорлиги натижавий кўрсаткич фойда миқдорига тўғри мутаносибликда иқтисодий ресурс сарф-харажатларига тескари мутаносибликда ўзгаради. Шу сабабли самарадорликни оширишга бошқа шароитлар ўзгармай қолганда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини кўпайтириш ва унга сарфланадиган ҳаражатларни камайтириш, яъни тежамкорлик тамойилларига амал қилиш орқали эришилади. • Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга таъсир этувчи омиллар: • Модернизациялаш - яхлит тизимни такомиллаштиришга йўналтирилган технологик, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва сиёсий ўзгаришлар бирлигини ифодалайди. У инглизча “modern”сўзидан олинган бўлиб “янги”, “замонавий” каби маъноларни англатади. • Диверсификациялаш (лотинча “diversys” – ҳар хил, “facese” қилмоқ, бажармоқ) ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақса Диверсификациялаш вертикал, горизонтал ва конгломерат бўлиши мумкин. • Вертикал диверсификациялаш – бир хил йўналишда ихтисослашган корхоналарнинг тармоқ даражасида ишлаб чиқарадиган маҳсулотлари турини кўпайтириш ва фаолиятларини тармоқ ичида кенгайтиришни билдиради. • Горизонтал диверсификациялаш – турли тармоқ корхоналари (саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, қурилиш ва ҳ.к.) нинг ягона технологик жараёнга қўшилиб бориши орқали маҳсулот турларининг кўпайиши ва фаолиятларининг тармоқлараро кенгайишини англатади. • Конгломерат диверсификация  корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини технологик жараён, товар турлари ва турли бозорлар талабини ҳисобга олиб кўпайтиришга йўналтирилади. Харажатларни камайтириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда маҳаллийлаштириш даражасини ўстириб бориш муҳим аҳамиятга эга. • Маҳаллийлаштириш - маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида маҳаллий хом- ашё ва материаллардан фойдаланишга устуворлик беришни англатиб, бу пировардида нафақат танннархни пасайтириш, балки импорт қилинадиган товарлар ҳажмини қисқартириш имконини ҳам беради. Импортнинг қисқариши соф экспортни кўпайтириш орқали миллий иқтисодиёт самарадорлигини ўсиб боришига олиб келади. • 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг “Ҳаракатлар стратегияси” да ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни рағбатлантириш сиёсатини давом эттириш ҳамда энг аввало истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар импортининг ўрнини босиш, тармоқлараро сан ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РAҲMAT
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha