Қишлоқ хўжалигида сервис хизматини ривожлантириш

 
 
 
Қишлоқ хўжалигида сервис хизматини
ривожлантириш  
1  
  Мундарижа 
 
Кириш 
 
I Боб. Қишлоқ хўжалигида сервиснинг зарурлиги ва аҳамияти 
1.1. Қишлоқ хўжалигининг ривожланишида сервис хизмат кўрсатиш    
соҳасининг зарурлиги ва аҳамияти. 
1.2. Қишлоқ хўжалигида сервис хизмат кўрсатишнинг тутган ўрни ва    
самарадорлигини аниқлаш кўрсаткичлари. 
 
II Боб. Қишлоқ хўжалигида сервис хизмат кўрсатишнинг иқтисодий 
самарадорлиги ҳолати 
2.1. Фермер хўжаликларига сервис хизмат кўрсатиш турлари ва 
даражаси. 2.2. Фермер хўжаликларига сервис хизмат кўрсатишнинг 
иқтисодий     самарадорлик кўрсаткичлари таҳлили.
 
III Боб. Қишлоқ хўжалигида сервис хизмат кўрсатишнинг иқтисодий 
самарадорлигини ошириш йўллари 
3.1. Қишлоқ хўжалигига сервис хизмати кўрсатишда чет эл 
тажрибалари. 3.2. Фермер хўжалигида сервис хизмат кўрсатишнинг 
иқтисодий    самарадорлиги. 
 
Хулоса ва таклифлар 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
Иловалар. 
2  
  Кириш 
 
Республика   аграр   секторида   иқтисодий   ислоҳотларни   чуқурлаштириш   натижасида
қишлоқ   хўжалиги   ишлаб   чиқаришини   кўп   укладлилик   асосида   қайтадан   ташкил   этилиши
хўжалик   юритувчи   субъектлар   жумладан,   йирик   товар   ишлаб   чиқарувчи-ширкат
хўжаликлари,   ўрта   товар   ишлаб   чиқарувчи   фермер   хўжаликлари   ва   майда   товар   ишлаб
чиқарувчи   деҳқон   хўжаликлари   сонининг   кўпайишига   олиб   келди.   Бу   эса   ўз   навбатида
қишлоқ   хўжалик   корхоналарида   ишлаб   чиқариш   жараёнини   ташкил   этиш   ва   самарали
фаолият   юритишга   кўмак   берувчи,   уларга   ҳар   хил   турдаги   сервис   хизмати   кўрсатувчи
инфратузилма объектларини ҳам ривожлантириш заруратини келтириб чиқарди. 
Ўзбекистон   Республикаси   Президенти   И.А.Каримов   таъкидлаганидек   “Хизматлар   ва
сервис соҳасининг жорий йилда кескин ўсиши, аввало қурилиш, транспорт, молия-банк ва
ахборот-коммуникация   соҳаларида,   аҳолига   тиббий   ва   коммунал-маиший   хизматлар
кўрсатишда,   айниқса,   қишлоқ   жойларда   бу   соҳани   янада   кенгайтириш   учун   ҳали-бери
фойдаланилмаётган катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Хизматлар соҳасининг
ривожланиши,   кўрсатилаётган   хизматлар   ҳажми   ва   сифати   бўйича   биз   иқтисодий
ривожланган мамлакатлардан ҳамон жиддий орқада қолмоқдамиз”. 
Вилоятда   инфратузилмаларини   ривожлантиришнинг   ўзига   хос   хусусиятларини
тўлақонли   очиб   берилмаганлиги,   ижтимоий-иқтисодий   аҳамияти   етарли   даражада
баҳоланмаганлиги   ва   унинг   ривожини   марказлаштирилган   тартибда   бошқарилиб
турилганидан   ишлаб   чиқариш   инфратузилмаси   фаолияти   паст   даражада   қолиб   кетди.
Натижада тармоқлар ва минтақаларнинг  бу соҳа объектлари  билан таъминланишида жуда
катта   тафовутлар   юзага   келди.   Инфратузилмалари   етарли   даражада   ривожланмаганлиги
вилоятда   қишлоқ   хўжалиги   маҳсулотларини   ишлаб   чиқаришдан   истеъмолчиларнинг
талабини   қондиришгача   бўлган   занжирда   номутаносибликлар   вужудга   келишига,   ишлаб
чиқариш   ҳаражатларининг   ортиши   ва   маҳсулот   нобудгарчилигининг   кўпайишига,   ишлаб
чиқариш   самарадорлигининг   пасайишига   ва   йил   давомида   истеъмол   даражасининг
нобарқарорлигига олиб келмоқда. 
Шунинг   учун,   курс   ишини   вилоят   минтақаларининг   ўзига   хос   хусусиятларини
ҳисобга   олган   ҳолда   юқоридаги   муаммоларни   ҳал   этиш   бўйича   илмий   асосланган   ҳамда
амалий   аҳамиятга   молик   таклиф   ва   тавсиялар   ишлаб   чиқишга   қаратилганлиги   унинг
долзарблигидан далолатдир. 
1 Боб. Қишлоқ хўжалигида сервис хизмати кўрсатишни ривожлантиришнинг назарий
асослари 
1.1. Қишлоқ хўжалигида хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг моҳияти ва қишлоқ
хўжалигидаги муҳим хусусиятлари 
 
Республика   аграр   тармоғида   амалга   оширилаётган   ислоҳотлар   асосан   хўжалик
юритишнинг янги шаклига яъни, фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларни барқарор
ривожлантиришга,   ислоҳотларнинг   бош   мақсади   эса   келажакда   фермер   хўжаликларини
асосий   қишлоқ   хўжалик   товар   маҳсулоти   етиштирувчи   субъект   бўлиб   қолишига
қаратилган.   Амалга   оширилаётган   ислоҳотларда   қишлоқ   хўжалик   товар   ишлаб
чиқарувчиларни  ривожлантириш  билан   бирга,  хизмат   кўрсатиш  соҳаси   объектларини  ҳам
ташкил қилиш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга катта эътибор берилмоқда.
Чунки,   қишлоқ   жойларда   хизмат   кўрсатиш   тизимини   шакллантириш   ва   ривожлантириш
бевосита   қишлоқ   хўжалик   товар   ишлаб   чиқарувчиларга   маҳсулот   етиштириш   ва   ташиш
харажатларини камайтириш, ишлаб чиқариш самарадолигини ошириш, хўжалик молиявий
барқарорлигини   таъминлаш   имконини   беради.   Бундан   ташқари,   хизмат   кўрсатиш   соҳаси
объектларини   ташкил   қилиш   тарқатилган   ширкат   хўжаликларидан   бўшаган   ишчиларнинг
бир қисмини  қишлоқ хўжалиги  билан бевосита  боғлиқ бўлмаган меҳнат  фаолиятига  жалб
3  
  қилиш,   натижада   аграр   ислоҳотларнинг   ижтимоий   кескинлигини   пасайтириш   имконини
беради. 
Ўтган   асрнинг   90-йилларидан   бошлаб   республикада   олиб   борилаётган   илмий-
тадқиқот   изланишларда   ва   амалиётда   хизмат   кўрсатиш   соҳаси   субъектлари   фаолиятидаги
муаммолар ўрганила бошланди ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси қишлоқ хўжалигида ишлаб
чиқариш   жараёнидаги   иқтисодий   тизимнинг   зарурий   таркибий   қисми   эканлиги
исботланди. 
Хизмат   кўрсатиш   соҳаси   тушунчасига   кўплаб   аграр   иқтисодчи   олимлар   тариф
берганлар. Буларни учта гуруҳга ажратиш мумкин: 
Биринчи   гуруҳ   олимлари   хизмат   кўрсатиш   соҳасини   асосий   ишлаб   чиқаришга   хизмат
кўрсатувчи фаолият турлари комплекси деб тарифлайди. 
Иккинчи гуруҳ олимлари қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мувофақиятли фаолият
юритиши учун зарур бўлган моддий-техник шароитни таъминлашга қаратилган объектлар
мамуаси деб тариф берганлар. 
Учинчи   гуруҳ   олимлари   хизмат   кўрсатиш   соҳасига   берган   тарифларида   бир
томонлама   ёндашган   бўлиб,   уларнинг   фикрича   хизмат   кўрсатиш   соҳаси   корхоналари
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмайди. 
Учинчи   гуруҳ   олимларининг   фикрларига   қўшилиш   қийин.   Чунки,   бизнинг
фикримича, хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб
чиқариш   жараёнида   турли   хил   хизматлар   кўрсатиши   орқали   иштирок   этади   ва   бевосита
маҳсулот   ишлаб   чиқариш   жараёнида   қатнашади.   Мисол   учун,   қишлоқ   хўжалиги   ишлаб
чиқаришига   техник   хизмат   кўрсатиш,   моддий-техника   ресурслар   билан   таъминлаш,
ветеринария хизмати йўналишларини келтириш мумкин. Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини   етиштиришда   кўрсатилаётган   техник   хизматлар   жумладан,   ерларни
ҳайдаш,   ғаллани   ўриш   хизматлари   бевосита   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   жараёнида
қатнашиб, маҳсулот таннархига киритилади. 
Шунингдек,   бизнигча,   хизмат   кўрсатиш   соҳаси-шу   тизим   субъектлари   томонидан
кўрсатиладиган   хар   ҳил   турдаги   хизматлар   туфайли,   қишлоқ   хўжалиги   корхоналарининг,
хусусан, фермер хўжаликларининг иқтисодий фаолиятини ташкил этишга ва уни барқарор
ривожлантиришга   ҳамда   ишлаб   чиқариш   самарадорлигини   оширишга   таъсир   этувчи
асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, хизмат кўрсатиш  соҳаси-
агросаноат мажмуидаги инфратузилманинг асосини ташкил этади. 
Хизмат   кўрсатиш   соҳаси   -   қишлоқ   хўжалик   корхоналарига   маҳсулотни
етиштиришдан   ташқари,   етиштирилган   маҳсулотни   тайёрлаш   (қуритиш),   сақлаш   ва
жойлаштириш,   ташиш   ҳамда   бошқа   хизмат   турларини   кўрсатувчи   ва   уларнинг   узулуксиз
фаолият   юритишини   таъминловчи   корхоналар   мажмуасини   ташкил   этади.   Хизмат
кўрсатиш  соҳаси   хизматларига  қишлоқ  хўжалигини   моддий-техник   таъминоти,   транспорт
хизматлари,   алоқа   хизмати,   уруғлик   билан   таъминлаш,   табиий   ресурслардан   оқилона
фойдаланишни   таъминлайдиган   объектлар,   агрокимё   хизмати,   мелиорация   хизмати,
ветеринария ва наслчилик хизмати, омборхона хўжалиги ва бошқалар киради. 
Юқоридагилардан   кўриниб   турибдики,   қишлоқ   хўжалигида   ишлаб   чиқариш
жараёнини ташкил этишни, хизмат кўрсатиш соҳаси хизматисиз амалга ошириб бўлмайди.
Жумладан, техник хизмат кўрсатиш корхоналари, ЁММ ва минерал ўғит шаҳобчаларининг
ишлаб чиқариш объектларига қулай жойлашуви ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналар
билан   тўлиқ   таъминланганлиги   улар   хизматидан   фойдаланаётган   қишлоқ   хўжалик
корхоналари учун қулай ва мақбул шароит яратиб беради. 
Ўз навбатида хизмат кўрсатиш соҳасининг шаклланиши қишлоқ хўжалигидаги ишлаб
чиқариш   ва   такрор   ишлаб   чиқариш   шарт-шароитларини   таъминловчи   тармоқларни
ривожлантириш   ҳамда   меҳнат   тақсимотини   янада   чуқурлаштириш   жараёнлари   билан
боғлиқдир. 
4  
  Хизмат   кўрсатиш   соҳаси   қишлоқ   хўжалигини   ривожлантиришдаги   иқтисодий
муносабатларнинг   инъикоси   ҳисобланади,   шунинг   учун   ҳам,   хизмат   кўрсатиш   соҳасини
ривожлантирмасдан   туриб   аграр   тармоқ   самарадорлиги   оширишга   ва   уни   барқарор
ривожланишга   эришиб   бўлмайди.   Шунингдек,   хизмат   кўрсатиш   соҳаси   қишлоқ
хўжалигидаги   барча   иқтисодий   жараёнларни   қамраб   олади,   яъни,   турли   хил   хизмат
кўрсатиш   (молиявий,   ташкилий,   ҳуқуқий,   техник,   ахборот,   экологик   ва   бошқа)   фаолияти
билан шуғулланади ва ишлаб чиқаришнинг пировард натижасига ўз таъсирини кўрсатади. 
Қишлоқ   хўжалигида   бозор   муносабатларига   ҳос   ҳолда   хизмат   кўрсатиш   соҳаси
хизматини   ташкил   этишни   маҳсулот   етиштирувчилар   талабларидан   келиб   чиққиб   амалга
ошириш   тақозо   этилади.   Бугунги   кунда   қишлоқ   хўжалиги   хизмат   кўрсатувчи   хизмат
кўрсатиш   соҳаси   тизимини   янгидан   ташкил   этиш,   ривожлантириш   ва   улар   фаолиятини
такомиллаштиришнинг объектив зарурияти қуйидагиларда ўз аксини топади: 
 хўжалик   юритишнинг   турли   шакллидаги   (фермер   ва   деҳқон   хўжаликлари)   қишлоқ
хўжалик   маҳсулотлари   етиштирувчи   субъектларнинг   вужудга   келиши,   йирик
хўжаликларнинг   ўрта   ва   майда   товар   ишлаб   чиқарувчиларга   айланиши   уларнинг   умумий
сонини   ортиши   ва   уларга   бириктирилган   ер   майдонлари   хажмини   нисбатан   кичиклашиб
бориши; 
 йирик қишлоқ  хўжалик корхоналарида  техника  воситалари,  таъминлаш  устахонаси
ва   мутахассис   ходимларнинг   мавжудлиги   ўз-ўзига   хизмат   кўрсатишни   ташкил   этишни
имкон берган бўлса, бугунги кунда эса қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларнинг
асосий   қисми   яъни,   фермер   ва   деҳқон   хўжаликларида   молиявий   ресурсларнинг   камлиги
ҳамда уларнинг  иқтисодий  жиҳатдан нобарқарорлиги  сабабли уларнинг  ҳар бирида  барча
турдаги хизматларни ташкил қилиш имконияти чекланганлиги; 
 қишлоқ   хўжалигига   хизмат   кўрсатувчи   мавжуд   объектларнинг   фаолияти   йирик
хўжаликларга   хизмат   кўрсатишга   ихтисослашганлиги   (улардаги   мавжуд   техникалар,
машина   ва   механизмларнинг   юкламалари   катталиги),   ўрта   ва   майда   товар   ишлаб
чиқарувчиларнинг имкониятлари ҳисобга олинмаганлиги, 
 қишлоқ   хўжалик   корхоналарини   моддий-техника   ресурслари   билан   таъминлаш
бевосита   давлат   томонидан   марказлаштирилган   тарзда   амалга   оширилган   бўлса,   бугунги
кунда   бозор   муносабатларига   хос   равишда   хўжалик   юритувчи   субъектлар   томонидан   ўз
маблағи ҳисобига эркин сотиб олиниши; 
 хўжалик юритувчи субъектлар сонининг кўпайиши натижасида сифатли, кафолатли
ва   арзон   хизмат   кўрсатувчи   хизмат   кўрсатиш   соҳаси   хизматларига   бўлган   талабнинг
ортиши ва х.к. 
Юқоридагиларни   инобатга   олган   ҳолда   хозирги   кунда   аграр   тармоқда   хизмат
кўрсатиш соҳасини ташкил этиш ва ривожлантиришга ислоҳотларнинг устивор йўналиши
сифатида   республика   Президенти   ва   ҳукумат   томонидан   катта   эътибор   берилмоқда   ва   бу
бўйича махсус ҳуқуқий-меъёрий ва қонун ости хужжатлар қабул қилинди. Шу билан бирга,
хизмат   кўрсатиш   соҳасини   ташкил   этиш   ва   фаолиятини   ривожлантиришга   давлат
томонидан   молиявий   маблағ   ажратиш   механизми   ишлаб   чиқилиб,   амалиётга   жорий
қилинди. 
Жумладан,   Вазирлар   Маҳкамасининг   2003   йил   30   октябрдаги   “2004-2006   йилларда
фермер   хўжаликларини   ривожлантириш   концепциясини   амалга   ошириш   чора-тадбирлари
тўғрисида”ги   476-сонли,   2004   йил   24   декабрдаги   “2005-2007   йилларда   фермер
хўжаликларини   жадал   ривожлантириш   чора-тадбирлари   тўғрисида”ги   607-сонли
қарорларида   ширкат   хўжаликлари   негизида   ташкил   этилган   фермер   хўжаликларига   хизмат
кўрсатувчи, уларни моддий техника-ресурслари билан таъминловчи хизмат кўрсатиш соҳаси
корхоналарини   ташкил   этиш   белгиланган.   Бу   чора-тадбирларнинг   асосий   мақсади   янги
ташкил этилган ва фаолият юритиб келаётган фермер 
5  
   
6  
   
  Қишлоқ хўжалиги сервис хизматлари 
 
 
 
 
 
 
  1.1.1 – расм. Қишлоқ хўжалигида сервис хизмати кўрсатиш тизими таснифи 
  хўжаликларига   маҳсулот   ишлаб   чиқариш   учун   зарур   бўлган   барча   турдаги   ресурсларни   етказиб
бериш ва турли хил хизматларни кўрсатиш шароитини яхшилашдан иборат. 
Амалга   оширилаётган   чора-тадбирлар   ўзининг   бир   қатор   ижобий   натижасини   бермоқда.
Аммо,   тадқиқотлар   натижалари   ва   амалиёт   тажрибалари   ҳукумат   қарорлари   асосида   хизмат
кўрсатиш соҳаси шаҳобчаларини ташкил этиш масаласига янада чуқурроқ ёндашиш лозимлигини
кўрсатмоқда.   Яъни,   қарор   асосида   ташкил   қилиниши   белгиланган   хизмат   кўрсатиш   соҳаси
шаҳобчаларининг   айримлари   ташкил   қилинмасдан   қолмоқда.   Бунга   бир   қатор   омиллар   салбий
таъсир кўрсатмоқда, жумладан, тарқатилаётган хўжаликларнинг аксарият қисмида моддийтехника
базасининг   ўта   заифлиги,   айрим   турдаги   шаҳобчаларни   ташкил   этишнинг   иқтисодий   жиҳатдан
мақсадга мувофиқ эмаслиги вабошқалар. 
Хизмат   кўрсатиш   соҳаси   объектлари   ташкил   этилиши   жадаллашгани   билан   уларнинг
ривожланиши учун етарли шароит яратилмаган. Хуқуқий меъёрий хужжатларда хизмат кўрсатиш
соҳаси   объектларини   ташкил   этиш   йўналишлари   бўйича   юқори   ташкилотлар,   вазирлик   ва
идоралар   зиммасига   юклатилган.   Бу   эса   ўз   навбатида   инфратузилма   субъектлари   фаолиятини
дастлабки даврларида ривожланишига салбий таъсир этмоқда. 
 
 
1.2. Қишлоқ хўжалигида сервис хизматлари соҳасини ташкил этиш ва ривожлантириш
йўналишлари 
Аграр тармоқда  хизмат  кўрсатиш  соҳаси  ташкил  этишнинг  асосий  шартларидан  бири ушбу
тизим объектларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга яқин бўлган масофада
ва   улар   хизматидан   фойдаланишга   қулай   шарт-шароитларни   яратган   ҳолда,   маҳсулот   ишлаб
чиқарувчиларнинг   талабларидан   келиб   чиқиб   жойлаштириш   ва   ташкил   этилиш   ҳисобланади.   Бу
масалага ҳам эътибор қаратилмаётир. Натижада, хизматларга бўлган талабни ошишига ва уларни
ўз вақтида сифатли бажарилишига салбий таъсир қилмоқда. 
Шуни   ҳам   таъкидлаш   керакки,   қишлоқ   хўжалиги   ишлаб   чиқаришининг   мавсумийлик
хусусияти   ўз-ўзидан   хизмат   кўрсатиш   соҳаси   корхоналарини   ҳам   мавсумийлик   асосида   фаолият
юритишини   тақозо   этади.   Шунинг   учун   хизмат   кўрсатиш   соҳаси   корхоналарини   ташкил   этиш
жараёнида   қишлоқ   хўжалигининг   мавсумийлик   характери   етарли   даражада   ҳисобга   олиниши   ва
ҳар бир мавсумда (ерларни экишга тайёрлаш, экинларни экиш, вегетация, етиштирилган ҳосилни
йиғиб олиш ва бошқалар) хизмат кўрсатиш соҳаси хизматларига бўлган талаб тўлиқ бажарилиши
лозим. 
Бундан   ташқари,   қишлоқ   хўжалигида   хизмат   кўрсатиш   соҳасини   шакллантириш   ва
ривожлантиришга бир қатор омиллар ҳам таъсир этади (1.1-расм). 
Хизмат кўрсатиш соҳасини
ривожлантиришга таъсир этувчи омиллар 
8  
  осервисАгр    
хизма тларидан 
аланувчи фойд
тлар сонисубъек  
Табиий -
иқлим -
роитларитупроқ ша   Жойлашган    
рельефи  Сув  
илан б
таъминла нганлик 
жасидара  Ишлаб    
чиқариш 
объектларининг 
жойла шиши  
Хўжаликларнин г   
ихтисослашуви   Тех нологик    
хусу сиятлар   тр анспорт 
йўл ларнинг 
олатиҳ  
Экин    
майдонлар и нинг шакли     1.2.1 – расм. Қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсавтиш соҳасини ривожлантиришга  таъсир
этувчи омиллар тизими ..  Булар қуйидагилардан иборат. Жумладан: 
 хизмат кўрсатиш соҳаси хизматларидан фойдаланувчи субъектлар сони;  
 табиий-иқлим-тупроқ шароитлари; 
 жойлашган рельефи; 
 сув билан таъминланганлик даражаси; 
 ишлаб чиқариш объектларининг жойлашиши; 
 хўжаликларнинг ихтисослашуви; 
 технологик хусусиятлар; 
 транспорт йўлларнинг ҳолати;    экин майдонларнинг шакли ва бошқалар.  
Юқорида келтириб  ўтилганлардан  ташқари  хизмат кўрсатиш  соҳаси хизматининг ҳам ўзига
ҳос   хусусиятлари   мавжуд   бўлиб,   уларни   ҳисоб   олиш   мақсадга   мувофиқдир.   Чунки,   хизмат
кўрсатиш   соҳасини   ўзига   ҳос   хусусиятларини   ҳисобга   олиш   бу   тизимнинг   қишлоқ   хўжалиги
ишлаб   чиқаришини   ташкил   этиш   ва   ривожлантиришдаги   ўрни   ва   моҳиятини   янада
аниқлаштиришга   ёрдам   беради.   Қишлоқ   хўжалиги   ишлаб   чиқариш   жараёнининг   асоси
ҳисобланган   хизмат   кўрсатиш   соҳаси   бозор   муносабатлари   шароитида   иқтисодий   категория
сифатида ўзининг бир қатор хусусиятларига эга бўлиб, улар қуйидагилардан иборат. Жумладан: 
 қишлоқ   хўжалик   товар   маҳсулоти   ишлаб   чиқарувчиларни   хизмат   кўрсатиш   вазифаларидан
озод этиб, фақатгина ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланишига имкон беради; 
 хизмат   кўрсатиш   соҳаси   субъектлари   томонидан   моддий   немат   яратилмасада,   қишлоқ
хўжалик   маҳсулоти   ишлаб   чиқариш   жараёнида   бевосита   ва   билвосита   иштирок   этади   ва   унинг
самарадорлигини оширишга катта хисса қўшади; 
 хизмат   кўрсатиш   соҳаси   объектларини   ташкил   этган   ва   уларни   ривожлантиришга   маблағ
сарфлаган   субъектларгагина   эмас,   улар   хизматидан   фойдаланган   хўжалик   субъектларига   ҳам
қўшимча даромад олишга имкон беради; 
 қишлоқ  хўжалигида  меҳнат  тақсимоти  жараёнини  мақбуллаштиради,  меҳнат  унумдорлигини
оширади ва қишлоқ жойларда аҳолини иш билан банд қилиш муаммосини ҳал этишга ёрдам беради. 
Бугунги   кунда   аграр   тармоқда   олиб   борилаётган   иқтисодий   ислоҳотларни   чуқурлаштириш
натижасида   тармоқда   хизмат   кўрсатиш   турларининг   кўпайиши   кузатилмоқда,   бу   эса   уларни
таснифлашнинг мавжуд тизимига ўзгартириш киритишни талаб этади. 
Мамлакатимиз  аграр иқтисодчи  олимлари  томонидан  олиб борилган тадқиқотларда  қишлоқ
хўжалиги   ишлаб   чиқаришига   хизмат   кўрсатувчи   аграсервис   объектлари   уч   гуруҳга   ажратилган.
Биринчи   гуруҳга   ўсимчилик   тармоғига   хизмат   кўрсатувчи   субъектлар,   иккинчи   гуруҳга
чорвачилик тармоғига хизмат кўрсатувчи субектлар, учинчи гуруҳга эса бошқа турдаги (умумий)
хизмат кўрсатувчи субъектлар киритилган. 
Бизнингча,   хизмат   кўрсатиш   соҳаси   субъектларини   бу   каби   қатъий   чегаралаб   уч   гуруҳга
бўлиш   нотўғридир.   Чунки,   ўсимчилик   тармоғиға   хизмат   кўрсатаётган   ММТП,  ЁММ   шахобчаси,
консалтинг   фирмаси,   кредит   уюшмаси   каби   хизмат   кўрсатиш   соҳаси   корхоналари   чорвачилик
йўналишидаги   хўжаликларга   ҳам ўз  хизматларини   кўрсатиши  мумкин.   Яъни,  хизмат  кўрсатувчи
хизмат   кўрсатиш   соҳаси   субъектлари   ўз   хизматлари   билан   қишлоқ   хўжалик   маҳсулотларини
ишлаб   чиқарувчи   субъектлар   фаолиятининг   ихтисослигидан   қатъий   назар   ишлаб   чиқариш
жараёнида бевосита бўлмасада билвосита қатнашадилар. 
Шу билан бирга, хизмат кўрсатиш соҳаси бевосита чорвачилик ёки ўсимликчилик тармоғига
хизмат кўрсатишидан қатъий назар хар бир хизмат кўрсатиш тури қишлоқ хўжалик маҳсулотини
ишлаб   чиқаришда   ўзига   хос   ўринга   эга,   шундан   келиб   чиқиб,   уларнинг   ҳар   бирини   алоҳида
ажратиш мақсадга мувофиқдир. 
9  
  Шу   нуктаи   назардан   қишлоқ   хўжалик   корхоналарига   хизмат   кўрсатувчи   хизмат   кўрсатиш
соҳаси корхоналари таркибини қуйидагича тизимлаштириш лозим (1.2-расм). 
Бунги кунда хизмат кўрсатиш соҳаси таркибига минерал ўғит ва кимёвий воситалар, уруғлик
ва   экиш,   ёнилғи-мойлаш   материаллари   таъминоти,   техник   (МТП   ва   ММТП   хизматлари),
маркетинг,   ахборот-консалтинг,   суғурта,   банк,   молиявий   таҳлил   ва   аудит,   қишлоқ   хўжалиги
маҳсулотларини  саралаш,   сақлаш  ва  қайта   ишлаш,   зооветеринария,  зотдор   чорва  моллари  билан
таъминлаш   ва   наслчилик   хизматлари   билан   шуғулланувчи   корхоналарни,   шунингдек,   сувдан
фойдаланувчилар   уюшмаларини,   биолабораториялар,   кредит   уюшмаларини,
мелиорацияирригация   ва   суғориш   суви   билан   таъминлаш   корхоналарини,   таъминот   ва   хизмат
кўрсатиш бўйича фермерлар кооперативларини киритиш мумкин. 
Бугунги   кунда   юқорида   санаб   ўтилган   хизмат   кўрсатиш   соҳаси   таркибига   кирувчи
корхоналар хизматларига қишлоқ хўжалик товар маҳсулоти ишлаб чиқарувчилар томонидан талаб
ошиб бормоқда. Ўз-ўзидан хизмат кўрсатиш соҳаси хизматларига бўлган талаб асосида таклиф ва
рақобат   шаклланади.   Хизмат   кўрсатиш   соҳаси   таркибидаги   корхоналарни   кўпайиши   рақобат
муҳитини   вужудга   келтиради,   улар   сонининг   кам   бўлиши   эса   хизматлар   бозорида   монополияни
кучайишига олиб келади. 
 
2-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СЕРВИС ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИНИНГ ТАШКИЛИЙ
ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИ 
2.1.   Жаҳон   молиявий   иқтисодий   инқирози   шароитида   қишлоқ   хўжалигида   сервис
хизматлар бозорини ривожланиш даражаси 
 
Бозор   шароитида   шаклланган   хўжалик   юритиш   тизими   ўз   навбатида   моддий-техника
таъминоти   тизимини   ҳам   тубдан   ўзгартириш   заруратини   келтириб   чиқарди.   Ислоҳотларнинг
мақсади моддий-техника таъминотининг марказлаштирилган усули ўрнида, таъминот тизимининг
талаб ва таклиф асосидаги механизми амал қилиши кўзда тутилган эди. 
Бироқ   жойларда   олиб   борилган   таҳлил   натижаларининг   кўрсатишича   қишлоқ   хўжалик
корхоналарининг   моддий   –   техник   ресурслар   билан   таъминлашда,   режали-тақсимот   тизими
давридаги марказлаштирилган фонд тақсимоти сақланиб қолмоқда. 
Моддий-техника ресурсларни марказлаштирган равишда бўлиниши хўжаликлар, туманлар
ва вилоятлар  таъминотини  барқарорлаштириш  имкониятини  берсада,   қатор  камчиликлардан  ҳам
ҳоли эмас, жумладан: 
-бугунги кунда деҳқон хўжаликлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини 60 фоизи, мева,
сабзавот   ва   чорвачилик   маҳсулотларини   80   фоизидан   ортиқ   ишлаб   чиқарилсада   моддийтехник
ресурлар   билан   марказлаштирган   равишда   таъминот   тизимига   киритилмаган.   Шу   билан   бир
қаторда   зарур   турдаги   (минерал   ўғит,   уруғлик,   ЁММ)   моддий-техника   ресурларининг   эркин
бозорини шаклланмаганлиги сабабли уларни сотиб олиш имкониятига ҳам эга эмаслар; 
-фермер хўжаликларига моддий-техник ресурслар асосан пахта ва ғалла етиштирувчиларга
марказлаштирилган   равишда   етказиб   берилади,   аммо   бошқа   турдаги   маҳсулот   етиштирувчи
фермерлар   бу   имкониятдан   фойдаланмайдилар.   Натижада   чорвачилик,   мева   ва   сабзавотчилик,
картошкачилик   билан   шуғулланаётган   фермерлар   ҳосилдорликни   ошириш   ва   умуман   маҳсулот
миқдорини кўпайтириш имкониятига эга эмаслар; 
-фермер   хўжаликларига   моддий–техник   ресурслар   (маъданли   ўғит,   ёнилғи-мойлаш
материаллари   ва   ҳ.к.)   марказлаштирилган   равишда   ажратиш   орқали   етказиб   берилаётган   бўлса
ҳам, улар бу ресурсларни ўз вақтида сотиб ололмаётирлар. Берилаётган имтиёзли кредит маблағи
масулот   ишлаб   чиқариш   харажатларининг   35-40   фоизини   қоплаши   натижасида   моддий-техник
ресурслар ва сервис хизмат ҳақлари ўз вақтида тўланмаётир ва таъминотда узилишлар мавжуд. 
Шу   билан   бирга   марказлаштирилган   моддий-техника   таъминоти   тизимидан   ҳозирда   ҳам
фойдаланиш зарурати бир қатор объектив ва субъектив омиллар билан боғлиқ. Жумладан, қишлоқ
10  
  хўжалик   корхоналари   молиявий   ҳолатининг   заифлиги,   техника   воситаларини   ишлаб   чиқарувчи
собиқ   Иттифоқ   республикалари   билан   ўзаро   хўжалик   ва   иқтисодий   алоқаларнинг   сустлашуви,
қишлоқ   хўжалиги   ишлаб   чиқаришнинг   мавсумий   характерга   эгалиги,   ер   майдонларининг
майдалашуви,   таъминотчи   корхоналарнинг   монопол   мавқеи,   транспорт   харажатларининг   ошиб
кетиши, транзит, божхона тўловларининг юқорилиги, пулнинг қадрсизланиши, қишлоқ хўжалиги
ва саноат маҳсулотлари нархлари ўртасида номутаносиблик ва бошқа қатор омиллардир. 
 
 
2.1.1 – jadval
Qashqadaryo viloyatida ijtimoiy –iqtisodiy rivojlantirish ko„rsatkichlari tahlil 
№  Ko„rsatkichlar  O„lchov birligi y i l l a r  
2009  2010  2011 
1  Qishloq xo„jaligi yalpi mahsuloti  Mln. so„m  1081338  1329800,9  1587300 
2  Qishloq   xo„jaligi   mahsuloti   ishlab
chiqarishning o„sishi  %  103,4  107,1  102,5 
3  O„simlikchilik   mahsulotlari   ishlab
chiqarishning o„sishi  %  101,4  107,5  101.2 
4  O„simlikchilik  mahsulotlarining 
ulushi  %  51,8  53,4  54,2 
5  Chorvachilik   mahsulotlari   ishlab
chiqarishning o„sishi  %  105,2  106,7  102,8 
6  Chorvachilik mahsulotlarining ulushi  %  48,2  46,6  46,8 
 
Jadval   ma lumotlaridan   ko„rinib   turibdiki,   Qashqadaryo   viloyatida   qishloq   xo„jaligi   yalpi   mahsuloti   oxirgi   3   yil‟
davomida   oshib   borgan.   Xususan   2009   yilda   yalpi   qishloq   xo„jaligi   mahsuloti   1081338   mln.   So„mni   tashkil   qilgan   bo„lsa,
2011 yil yakunlariga ko„ra mazkur ko„rsatkich 1587300 mln. so„m bo„lgan. 
2001 yilda 2010 yilga nisbatan qishloq xo„jaligi yalpi mahsulotining o„sishi 102,5 foizni tashkil etgan. 
Yalpi qishloq xo„jaligi mahsuloti tarkibida o„simlikchilik mahsulotlarining ulushi yuqoriligini ko„rishimiz mumkin, 
ya ni 2011 yilda o„simlikchilik mahsulotlari ulushi 54,2 foiz bo„lgan bo„lsa, chorvachilik mahsulotlarining ulushi 46,8 foizni	
‟
tashkil etgan. 
 
2.1.2 – jadval 
Qashqadaryo viloyatida қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчси сервис хизмати корхоналари 
 
№  Кўрсаткичлар  Ўлчов бирлиги  2009 йил  2010 йил  2011 йил 
  Қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи 
корхоналар сони    383  383  383 
 1  -Қишлоқхўжаликкимё  бирлик  13  13  13 
 2  - МТП  бирлик  17  17  17 
11  
   3  - СФУлар  бирлик  161  161  161 
 4  - ММТП  бирлик  192  192  192 
 
2.2 Қишлоқ хўжалиги хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг қишлоқ хўжалик корхоналари
фаолияти самарадорлигига таъсири 
Қишлоқ   хўжалигида   мулкчилик   ва   хўжалик   юритиш   шаклларининг   ўзгариши   билан   бирга   маҳсулот   ишлаб
чиқаришдан   бошлаб   уни   сотишгача   бўлган   жараёнда,   яъни   тайёрлов,   қайта   ишлаш,   хизмат   кўрсатиш,   таъминот,
савдо-сотиқ, молия ва тижорат тизимини ўз  ичига олган янги самарали  инфратузилма тизимини бозор тамойиллари
асосида ривожлантириш аграр тармоқда олиб борилаётган  иқтисодий ислоҳотларнинг асосий  йўналишларидан бири
бўлди. 
Республика   Президенти   ва   хукуматининг   бир   катор   қарорларига   кўра,   тегишли   вазирлик,   компания,   тижорат
банклари   ва   маҳаллий   ҳокимият   органлари   томонидан   қишлоқда   ҳудудларнинг   табиий-иқтисодий   шарт-шароити,
қишлоқ  хўжалиги   экинларини  ихтисослаштириш  ва  жойлаштириш,  аҳолининг  ўсиш  суръатлари,  аҳоли  бандлиги   ва
бошқа омилларини ҳисобга олган ҳолда куплаб инфратузилма субъектлари ташкил этилди. 
  Уларни зарур техника ва жиҳозлар ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш белгилаб берилган ҳолда ушбу
шохобчаларга   турли   имтиёзлар   (солиқ   имтиёзлари,   имтиёзли   кредитлар   олиш   ва   бошқалар)   ҳам   берилди.   Ушбу
имтиёзлар   натижасида   қишлоқдаги   хўжалик   юритиш   субъектларнинг   бошланғич   фаолиятларини   самарали   йўлга
қўйилишига амалий ёрдам кўрсатилди. 
Фермер   хўжаликларига   самарали   хизмат   кўрсатишни   йўлга   қўйиш   бўйича   амалга   оширилган   тадбирлар
натижасида бугунги кунда 1757 та ММТП, 1712 та СФУ, 1389 та ЁММ ва 935 та минерал ўғит сотиш шохобчалари,
1478 та минибанк, 424 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, 2411 та зотли моллар сотиш ва зооветеринария
хизматлари,   300   та   ахборот   таъминоти   ва   консалтинг   шохобчаси,   82   та   транспорт   хизмати   кўрсатиш,   78   та   тара
идишлар тайёрлаш ва қадоқлаш бўйича шохобчалар фаолият кўрсатмоқда. 
Ушбу   инфратузилма   объектлари   томонидан   биргина   2009   йилда   жами   1   трлн.   700   млрд.   сўмдан   ортиқ
хизматлар кўрсатилди. 
Бироқ,   олиб  борилаётган   мониторинг  натижалари  ушбу  инфратузилма   субъектларининг  аксарияти  самарасиз
фаолият олиб бораётганлигини, айрим ҳолларда моддий-техник базасини умуман йўқлигини, малакали мутахассислар
билан таъминланмаганлигини кўрсатмоқда. 
Бунинг   асосий   сабаби   сифатида   вилоят   ва   туманлар   ҳокимликлари   даражасида   инфратузилма   объектларини,
айниқса   ММТП,   СФУ,   агрофирма,   зооветеринария   каби   субъектларнинг   фаолиятини   таҳлил   қилиш,   дебитор   ва
кредитор   қарзларини   камайтириш   борасида   уларга   ўз   вақтида   амалий   ёрдам   кўрсатиш,   мавжуд   муаммоларини   ҳал
қилиш   бўйича   олиб   борилаётган   ишлари,   маҳсулот   ишлаб   чиқарувчилар   билан   хизмат   кўрсатувчи   субъектлар
ўртасидаги   шартнома   муносабатларини   тўғри   йўлга   қўйиш   ва   шартнома   мажбуриятларини   бажарилишини   назорат
қилиш масалалари умуман талабга жавоб бермаслигини кўрсатиш мумкин. 
Умуман   олганда,   фермер   хўжаликларига   хизмат   кўрсатувчи   ва   таъминот   корхоналарини   ривожлантиришда
қуйидаги камчиликларга йўл қўйилмоқда. Жумладан: 
 инфратузилма   субъектлари   ва   фермер   хўжаликлари   ўртасида   шартномаларни   аниқ   бир   тизим   асосида
тузилмаслиги натижасида томонлар ўртасида ўз мажбуриятларини бажарилишига масъулиятсизлик билан қаралмоқда; 
 инфратузилма субъектларида сарф-харажатлар устидан доимий мониторинг олиб борилмаяпти; 
 инфратузилма   субъектларида   кўрсатилган   хизматлар   ва   бажарилган   ишлар   бўйича   аниқ   ҳисоб-китобни
юритилмаслиги натижасида дебиторлик ва кредиторлик қарзлар ошиб кетмоқда; 
 туман ҳокимликлари ва инфратузилма субъектлари раҳбарлари томонидан дебиторлик ва кредиторлик қарзларни
камайтириш   борасида   аниқ   тадбирларни   (инкассога   қўйиш,   олдиндан   пул   туширилишини   талаб   қилиш   ва   бошқалар)
амалга оширилмаяпти; 
 инфратузилма   субъектлари   раҳбарлари   ва   бош   мутахасисларининг   касбий   малакасини   ошириш,   заҳира
кадрларни тайёрлаш борасида аниқ тадбирлар ишлаб чиқилмаган; 
 жойларда   инфратузилма   субъектларининг   самарали   фаолият   кўрсатишига   (зарур   бино-иншоатлар   билан
таъминлаш,   бошланғич   молиявий   ёрдам   кўрсатиш,   кадрлар   билан   таъминлаш   ва   бошқалар)   маҳаллий   ҳокимиятлар
томонидан амалий ёрдам кўрсатилмаяпти. 
Буларнинг   натижасида   инфратузилма   субъектлари   томонидан   кўрсатилаётган   хизматлар   нархларининг
ошишига,   сифати   пасайишига,   моддий   ресурслар   эса   керакли   миқдорда   ўз   вақтида   етказиб   берилмаслигига   олиб
келмоқда. 
12  
  Ваҳоланки,   фермер   хўжаликларига   сифатсиз   хизмат   кўрсатиш   ёки   керакли   бўлган   моддий   ресурсларни   ўз
вақтида   етказиб   бермаслик,   ҳосилдорликни   камайишига   пировард   натижада   хўжаликнинг   иқтисодий
самарадорлигига ва юқори даромад олишига салбий таъсир кўрсатади. 
Бунга мисол сифатида  пахтачилик соҳасидаги агротехник тадбирларни  (бу тадбирлар асосан ишлаб чиқариш
ва   бозор   инфратузилма   субъектлари   томонидан   амалга   оширилади)   ўз   муддатида   бажарилмаслиги   ёки   айрим
ресурсларни белгиланган меъёрларда берилмаслиги натижасида мумкин бўладиган нобудгарчиликлар миқдори ҳисоб
китобларини келтириш мумкин, яъни: 
 чигит экишни ўз муддатида ўтказилмаслиги ғўзани кеч униб чиқиши ҳосилдорликни ўртача 3,4 ц/гача; 
 шўрланган майдонларнинг шўрини ювмаслик ёки сифатсиз шўр ювиш 9,0 ц/гача; 
 нам сақлаш учун бороналашни ўтказилмаслиги ўртача 3,4 ц/гача; 
 чигит экишдан олдин тупроқнинг юмшатилмаслиги ўртача 2,8 ц/гача; 
 чигит экишдан олдин мола билан текисламаслик эса 1,6 ц/гача; 
 умумий чигит экишдан олдин майдондаги кесакларни майдалаб тупроқни экишга тайёрламаслик ўртача 
8,8 ц/гача; 
 чигит экишдан олдин минерал ўғитларни бермаслик 2,5 ц/гача; 
 чигитни агротехник талаблар асосида сифатли тайёрламаслик 1,3 ц/гача; 
 барча турдаги минерал ўғитларни бериш 1 июлгача тугатмаслик 10,3 ц/гача; 
 яганани кечикиб ўтказиш ёки чигитни қайта экиш ҳосилдорликни 2,2 ц/гача камайишига сабаб бўлади; 
 бегона ўтлар тўлиқ тозаланса, ҳосилдорлик 3,6 ц/гача; 
 пахта майдонларини ҳар 3 йилда жорий текислаш ўртача 6,6 ц/гача; 
 ҳар гектар майдонга 12 тонна органик ўғитларни бериш ўртача 2,1 ц/гача оширади. 
Ҳисоб   китоблардан   кўриниб   турибдики,   пахтачилик   умуман   қишлоқ   хўжалик   маҳсулотлари   ҳосилдорлигини
ошириш, энг аввало, фермер хўжаликларига инфратузилма субъектларининг самарали хизмат кўрсатиши ва таъминот
корхоналари томонидан моддий ресурсларни ўз вақтида етказиб берилишига боғлиқ. 
 
2.2.1 - жадвал 
Қарши тумани «Т.Мирзаев техника таянч” номли ММТП мавжуд теххникалар таркиби 
 
№  Техникалар номлари  миқдори 
1  Тракторлар жами  4 
-  Ш.ж ҳайдов тракторлари  2 
-  Шудгорловчи тракторлар  2 
2  Сеялкалар  2 
-  Ш.ж. пахта экадиган  1 
-  Ғалла экадиган  1 
3  Трактор тиркамалари  2 
4  Трактор омочлари  1 
5  Культиваторлар  1 
6  Ғалла ўриб йиғадиган комбайнлар  1 
7  Ариқ ва канал қазгичлар  1 
8  Қатиқ   минерал   сочадиган   (ўғит   солинадиганни
қўшган ҳолда)  1 
 
Жадвалдан кўриниб турибдики, муқобил МТПда мавжуд техникалар жуда кам, 6 хил турдаги қишлоқ хўжалиги
техникаларини   ташкил   этади.   Демак,   шундай   хулоса   қилишимиз   мумкин-ки,   муқобил   МТП   таъсисчилари
ҳисобланган   фермер   хўжаликларида   ишлаб   чиқаришни   механизациялаштириш   ва   техникалардан   фойдаланиш
даражаси   талаб   даражасида   эмас.   Ваҳоланки,   меъёр   бўйича   ушбу   турдаги   техникалар   сони   ва   сифати   қўйидаги
жадвал маълумотларига асосланагн ҳода бўлиши керак. 
 
2.2.2 – жадвал 
Техникалардан фойдаланишда меъёрий кўрсаткичлар 
13  
  2.2.3 – жадвал 
Қарши тумани “«Т.Мирзаев техника таянч” техника таянч” муқобил ММТПда асосий воситтлардан 
фойдаланиш кўрсаткичлари таҳлили, минг сўм 
 
№  Кўрсаткичлар  2014 йил  2015 йил  2015 йилда 2014
йилга нисбатан
ўзгариши, % 
1  Асосий воситлар қиймати  1016367,7  97242,9  9,6 
2  Эскириш  суммаси 
(амортизация қиймати)  28413,5  36207,3  127,4 
3  Қолдиқ қиймат  73223,2  61038,6  83,4 
4  Асосий воситалар таркиби 
     
а  Бино  31200  32853,2  105,3 
б  Иншоот  8512,1  4118,3  48,4 
в  Машина ва жиҳозлар  29604,3  29604,3  100,0 
 
2.2.4 – жадвал 
Қарши тумани “«Т.Мирзаев техника таянч” техника таянч” муқобил ММТП томонидан кўрсатилган 
хизматлар таҳлили 
№  Кўрсатикчлар  Ўлчов бирлиги  2014 йил  2015 йил  2015 йилда 2014
йилга нисбатан
ўзгариши,% 
1  Жами кўрсатилган хизматлар  Минг сўм  5680,5  9105,8  160,3 
2  Шу жумладан деҳқончиликда  Минг сўм  3703  400  10,8 
3  Ишлов берилган экин майдон  гектар  24  36  150,0 
4  Тупроқни  экин  экишга 
тайёрлаш  Минг сўм 
  400 
 
5  Экин  экишга  тайёрланган 
майдон  гектар 
  12 
 
6  Экин  уруғи  ва  кўчатни 
тайёрлаш  Минг сўм  450 
  0,0 
7  Экинларни парваришлаш  Минг сўм  1803 
  0,0 
14  
  8  Агромелеоратив 
ишларни бажариш  Минг сўм  100  100  100,0 
9  Бошқа хизматлар  Минг сўм  1977,5  8705,8  440,2 
 
2.2.5 - жадвал 
Қарши тумани “«Т.Мирзаев техника таянч” техника таянч” муқобил ММТПнинг иқтисодий самарадорлик 
кўрсаткичлари таҳлили 
 
№  Кўрсатикчлар  Ўлчов бирилиги  2014 йил  2015 йил  2015 йилда 2014
йилга нисбатан
ўзгариши,% 
1  Жами тушган тушум  Минг сўм  3703  400  10,8 
2  Жами харажат  Минг сўм  3981  5125  128,7 
3  Ялпи фойда (зарар)  Минг сўм  -278  -4725  1699,6 
 
 
2.3 Фермер хўжалиги ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси субъектлари 
ўртасидаги шартномавий муносабатлар ҳолати 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг 
муҳим  йўналишлари  тўғрисида”  2003  йил  24  мартдаги  ПФ–3236–сон,   “2004–2006  йилларда   фермер  хўжаликларини
ривожлантириш концепцияси  тўғрисидаги” 2003 йил 27 октябрдаги ПФ – 3342–сонли фармонларига асосан  фермер
хўжаликларини   бақарор   ривожланишини   таъминлашнинг   асосий   йўналишлардан   бири   сифатида   қишлоқда   фермер
хўжаликларининг эҳтиёжларига қараб барча зарур хизматларни кўрсата оладиган замонавий ишлаб чиқариш ва бозор
инфратузилмасини   жадал   ривожлантириш   ҳамда   қишлоқ   хўжалиги   маҳсулоти   етиштирувчининг   тайёрлов,   қайта
ишлаш ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан ишлаб чиқариш муносабатларида устувор мавқеи белгиланди. 
Моддий–техника таъминот ва хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг асосий вазифалардан бири қишлоқ 
хўжалиги   маҳсулотлари   ишлаб   чиқарувчиларига   замонавий   ва   сифатли   хизмат   кўрсатишдир.   Ушбу   вазифасидан
келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалиги инфратузилма ташкилотлари фермер хўжаликлари билан ҳуқуқий ва иқтисодий
муносабатларга киришади, (2.3.1 – расм). 
 
15  
   
3.2 – расм. Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси субъектлари ва фермер хўжаликлари ўртасидаги ўзаро
иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлар тизими 
 
Олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, инфратузилма субъектлари нафақат фермер 
хўжаликлари   билан   иқтисодий   ва   ҳуқуқий   алоқаларга   киришади,   балки   ўзаро   ҳам   муносабатда   бўлишади.   Мисол
учун, молиявий таъминот хизмат турлари фермер хўжаликларини молиявий жиҳатдан таъминлашга қаратилган чора –
тадбирларни   амалга   ошириш   билан   бир   вақтда   қишлоқ   хўжалиги   инфратузилмасини   ҳам   молиявий   жиҳатдан
таъминлаб туради ва ўзаро иқтисодий алоқага киришади. Буни биз бошқа хизмат кўрсатиш субъектлари фаолиятида
ҳам кўришимиз мумкин, яъни моддий таъминот, информацион таъминот ва реклама хизмат турларида ва ҳоказо. 
Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси субъектлари ва фермер хўжаликлари ўртасидаги иқтисодий 
муносабатлар қуйидагилардан иборат: 
– шартномавий муносабатлар; 
– солиқ тизимидаги муносабатлар; 
– молиялаштириш ва инвестиция жалб қилиш соҳасидаги муносабатлар; 
– суғурта тизимидаги муносабатлар; 
– моддий – техник таъминот тизимидаги муносабатлар. 
Ҳуқуқий   муносабатларга   фермер   хўжаликлари   ва   инфратузилма   субъектлари   ўртасидаги   ўзаро
мажбуриятлари,   ҳуқуқлари,   жавобгарлиги   ва   ушбу   муносабатларини   ҳуқуқий-меъёрий   ҳужжатларда   акс   этганлиги
билан характерланади. 
Шартномавий   муносабатлар   хизмат   кўрсатувчи   ва   фермер   хўжаликлари   ўртасидаги   иқтисодий
муносабатларнинг асосини ташкил этади ҳамда фермер хўжаликлари пахта, ғалла, мева, сабзавот, гўшт, сут ва бошқа
қишлоқ   хўжалиги   маҳсулотлари   ишлаб   чиқаришида   ҳамда   уларни   истеъмолчиларга   етказиб   бериш   жараёнида
инфратузилма   субъектлари   билан,   яъни   моддий–техника   таъминот,   сервис   хизмати,   тайёрловчи,   қайта   ишловчи   ва
бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ташкил топадиган муносабатлардан иборат. 
Тадқиқотларимиз   кўрсатишича,   қишлоқ   хўжалиги   инфратузилма   субъектлари   билан   фермер   хўжаликлари
ўртасидаги   шартномавий   муносабатлардаги   муаммолардан   бири   ўзаро   мажбуриятларнинг   кўрсатилган   муддатда
бажарилмаслигидир, яъни бир томондан, фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги инфратузилмасининг сусткашлиги
билан   контрактация   шартномалари   вақтида   талаб   даражасида   бажарилмаслик   ҳолатлари   мавжуд   бўлса,   иккинчи
томондан   эса,   фермер   хўжаликлари   кўрсатилган   хизмат   тури   учун   инфратузилма   ташкилотларига   ўз   вақтида
тўловларни   амалга   ошира   олмаётганлигидир.   Шу   нуқтаи-назардан   қишлоқ   хўжалиги   инфратузилмаси   фаолиятини
такомиллаштиришга мажмуавий ёндашиш талаб этилади, (2.3.1 - жадвал). 
16  
   
   
                                              -  
хизматлар кўрсатиш  
   
                                              -  
хизматлар учун тўловлар    Фермер  
хўжаликлари  
  Моддий 
таъминот 
хизмат 
Молиявий 
таъминот 
хизмат турлари  
 
Махсус хизмат  
турлари  Ташиш ва қайта 
ишлаш хиз мат 
турлари  Информацион  
таъминот ва 
реклама хизмат 
турлари   Кўп ҳолларда инфратузилма субъектлари билан фермер хўжаликлари ўртасидаги тузиладиган шартномаларда
белгиланган иш миқдори билан ҳақиқатда бажарилган ишлар мос бўлмай келмоқда. Мисол учун, 2009 йилда фермер
хўжаликлари   ва   сувдан   фойдаланувчилар   уюшмалари   билан   тузилган   шартномаларда   жами   3681,3   минг   сўмлик
хизмат   кўрсатиш   белгиланган   бўлса,   ҳақиқатда   эса   2208,9   минг   сўмлик   иш   бажарилган.   Фермер   хўжаликларига
шартномада   белгиланган   57850   тонна   ёқилғи-мойлаш   материаллари   ва   93145   тонна   минерал   ўғит   етказиб   бериш
белгиланган   бўлса,   ҳақиқатда   эса   мос   равишда   52307   ва   86516   тонна   етказиб   берилган.   Шунингдек,   бошқа   хизмат
кўрсатувчи   субъектлар   томонидан   шартномаларда   белгиланган   хизмат   кўрсатиш   миқдорига   нисбатан   ҳақиқатда
бажарилган   хизмат   ҳажми   60-80   фоиз   атрофида   ташкил   этмоқда.   Фақат   ахборот   таъминоти   ва   консалтинг
шахобчалари томонидан бажарилган иш ҳажми шартномада белгиланган хизмат миқдорига мос келади. 
Бозор   муносабатлари   шароитида   ишлаб   чиқариш   фаолиятини   ташкил   қилиш   ва   хўжалик   юритишнинг
ҳуқуқий   асосларини   ўрганиш,   қонун   ва   меъёрий   ҳужжатларнинг   мазмун   моҳияти,   ўзгаришлар   ва   маълумотларни
фермер хўжаликларига ва қишлоқ хўжалиги инфратузилма субъектларига ҳам тушунарли тарзда етказиш лозим. 
Ҳуқуқий   базани   яратиш   ва   ривожлантиришда,   ўқув   марказларини   ташкил   қилиш   ҳамда   уларни   малакали
кадрлар,   ўқув   –   услубий   таъминот   билан   таъминлаш,   фермер   хўжалиги   ва   инфратузилма   тармоғининг   ходимлари
учун   семинар   ва   тренинг   машғулотлари   ўтказиш,   информацион   базани   яратиш   заруриятини   келтириб   чиқариши
маълум вақт ва харажат талаб қилади. 
Ҳуқуқий   билимларсиз,   қишлоқ   хўжалиги   инфратузилмаси   тармоғи   ва   фермер   хўжаликлари   ўртасидаги
иқтисодий   муносабатларни   юксак   даражада   ривожлантириш   ёки   иқтисодий   самарага   эришиш   имкони   чекланган.
Қишлоқ   хўжалиги   инфратузилмаси   субъектлари   ва   фермер   хўжаликлари   ўртасидаги   ҳуқуқий   –   иқтисодий
муносабатларни қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш лозим: 
–   қишлоқ   хўжалиги   инфратузилмасини   ривожлантиришнинг   ҳуқуқий   –   меъёрий   ҳужжатларини
такомиллаштириш.   Маълумки,   қишлоқ   хўжалигида   инфратузилма   хизматлари   асосан   Ўзбекистон   Республикаси
Президентининг ПФ – 3226, ПФ – 3342, ПФ – 640 фармонлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этилиб
келмоқда,   аммо   яхлит   “Қишлоқ   хўжалиги   инфратузилмаси   тўғрисида”ги   Қонунни   ишлаб   чиқиш   мақсадга   мувофиқ
ҳисоблаймиз.   Ушбу   қонунда   қишлоқ   хўжалиги   инфратузилмаси   объектлари   ва   субъектлари,   уларнинг   ҳуқуқ   ва
мажбуриятлари,   қишлоқ   хўжалиги   товар   ишлаб   чиқарувчилар,   давлат   ва   бошқа   ташкилот   ва   муассасалар   билан
ҳуқуқий ва иқтисодий муносабатлари акс этиши лозим. 
17  
  3.3.1– жадвал Қашқадарё вилоятида инфратузилма субъектлари ва фермер хўжаликлари ўртасидаги 
шартномавий муносабатларнинг таҳлили (2015 йил ҳолати)
№ Қишлоқ
хўжалиги
инфратузилмаси
объектлари  Фермер
хўжаликлари 
билан
тузилган 
шартномалар
сони  Шартномада
белгиланган
хизмат
миқдори*  Ҳақиқатда
бажарилган
хизмат
миқдори*  Шартномага
нисбатан 
бажарилганлик
даражаси,%  Бажа
рилга
н иш
қийм
ати,
млн
сўм  Ундирилга
н сумма,
млн. сўм  Тўловлик
даражаси, 
% 
1  Муқобил МТП  14679,0  16348,1  11170,0  68,3  1117
0,0  8503,0  76,1 
2  Сувдан 
фойдаланувчила
р уюшмаси  26522,0  3681,5  2208,9  60,0  2208,
9  1044,7  47,3 
3  ЁММ сотиш 
шахобчаси  16554,0  57850,0  52307,0  90,4  8098
7,0  80987,0  100,0 
4  Минер ўғит 
сотиш 
шахобчаси  17891,0  93145,0  86516,0  92,9  6657
3,0  66573,0  100,0 
5  Қ х 
маҳсулотларини 
сотиш 
шахобчаси  4900,0  8864,0  6010,0  67,8  6010,
0  5800,0  96,5 
6  Зотли   молларни
сотиш   ва
зооветеринария
хизмати  402,0  56,0  49,0  87,5  49,0  36,2  73,9 
7  Ахборот 
таъминот ва 
консалтинг 
шахобчаси  304,0  15,4  15,4  100,0  15,4  15,4  100,0 
8  Транспорт 
хизмати 
кўрсатиш 
тармоғи  36,0  37,7  29,5  78,2  29,5  24,4  82,7 
9  Тара идишларни 
тайёрлаш ва 
қадоқлаш 
шахобчаси  158,0  2,7  2,1  77,8  2,1  1,5  71,4 
-   минерал   ўғит   ҳамда   ёқилғи–мойлаш   материаллари   сотиш   шахобчаларда   шартномада   белгиланган   ва   ҳақиқатда
бажарилган   иш   миқдори   тоннада,   қолган   инфратузилма   субъектларида   млн.   сўмда   кўрсатилган   ермер   хўжалиги   ва
қишлоқ хўжалиги инфратузилма субъектлари ўртасидаги иқтисодий – ҳуқуқий муносабатлар юзасидан келиб чиқадиган
муаммоларни   адолатли   ҳал   қилишда,   шартнома   мажбуриятлари   бажарилишида   хўжалик   юритувчи   субъектларнинг
фаолиятини   эркинлаштириш.   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   “Қишлоқ   хўжалиги   ишлаб
чиқаришида   шартномавий   муносабатларни   такомиллаштириш   ва   мажбуриятларни   бажариш   учун   томонларнинг
жавобгарлигини   ошириш   чора   –   тадбирлари   тўрисида”ги   2003   йил   4   сентябрдаги   383   –   сонли   қарори   билан
тасдиқланган   “Қишлоқ   хўжалиги   маҳсулотлари   етиштирувчилари   билан   тайёрлов,   хизмат   кўрсатиш   ташкилотлари
ўртасида   шартномалар   тузиш,   уларни   рўйхатдан   ўтказиш,   бажариш,   шунингдек,   бажарилиши   мониторингирни   олиб
бориш тартиби  тўғрисида”ги  Низомга асосан  келишмовчиликлар, низоли  масалалар  келиб чиққан  тақдирда томонлар,
қоидага кўра, уларни судгача ҳал этиш юзасидан мустақил ёхуд туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари иштирокида
чора   –   тадбирлар   кўриш   белгиланган,   аммо   низолар   асосий   ҳолларда   суд   ва   прокуратура   органлари   томонидан   ҳал
қилиниб келинмоқда, ва бу ишлар асосан фермер хўжаликларига нисбатан қарши даъволардан иборат. 
18  
  – Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги инфратузилма субъектлари ўртасидаги ҳуқуқий–иқтисодий
муносабатларни такомиллаштириш мақсадида юридик хизмат кўрсатиш тизимидан кенг кўламда фойдаланишни йўлга
қўйиш.   
Хулоса   қилиб   айтганда,   қишлоқ   хўжалиги   инфратузилма   субъектлари   ва   фермер   хўжаликлари   ўртасидаги
иқтисодий   ва   ҳуқуқий   муносабатларни   ўзаро   келишиш   ва   муросали   ҳал   қилиш   иккала   хўжалик   юритувчи
субъектларнинг   ишлаб   чиқариш   жараёнига   ижобий   таъсир   қилиб,   ҳамкорлик   асосида   фаолиятини   ташкил   қилишга
кўмаклашади. 
 
3-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА СЕРВИС ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ. 
 
3.1. Қишлоқ хўжалиги сервис хизмати кўрсатиш соҳаси субъектларининг ташкилий-иқтисодий 
асосларини такомиллаштириш. 
 
Маълумки,   қишлоқ   хўжалик   корхоналари   фаолиятининг   самарадорлиги   кўп   жиҳатдан   инфратузилма
субъектлари,   айниқса,   хизмат   кўрсатиш   соҳаси   шаҳобчаларининг   мавжудлиги   ва   ривожланиш   даражасига   боғлиқ.
Шунинг   учун   ҳам   кейинги   йилларда   фермер   хўжаликларини   ташкил   этиш   жараёнида   хизмат   кўрсатиш   соҳаси
шаҳобчаларини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Аввалги  йирик  қишлоқ  хўжалик корхоналари, яъни,
ширкат   ёки   жамоа   хўжаликлари   таркибида   ишлаб   чиқаришга   хизмат   кўрсатувчи   бўлинмалар   мавжуд   бўлган   бўлса,
бугунги ҳажми нисбатан кичик бўлган фермер хўжаликларида бундай имконият мавжуд  эмас. Улар ишлаб чиқаришни
ташкил этиш жараёнида ташқаридан олинадиган кўпгина хизматларга муҳтожлик сезишади. 
Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси ва фермер хўжаликлари ўртасидаги ҳуқуқий ва иқтисодий муносабатларини
тартибга солувчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларга “Фуқаролик кодекси”, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг
шартномавий–ҳуқуқий   базаси   тўғрисида”ги   Қонуни,   “Қишлоқ   хўжалигида   ислоҳотларни   чуқурлаштиришнинг   энг
муҳим   йўналишлари   тўғрисида”   ҳамда   “2004   –   2006   йилларда   фермер   хўжаликларини   ривожлантириш   концепцияси
тўғрисида”ги   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   фармонлари,   “Қишлоқ   хўжалиги   ишлаб   чиқаришида
шартномавий   муносабатларни   такомиллаштириш   ва   мажбуриятлар   бажарилиши   учун   томонларнинг   жавобгарлигини
ошириш   чора   –   тадбирлари   тўғрисида”ги   ва   “2004   –   2006   йилларда   фермер   хўжаликларини   ривожлантириш
концепциясини амалга ошириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва бошқа меъёрий
ҳужжатлар киради. 
Олиб   борилган   тадқиқот   натижаларига   кўра,   вилоят   туманларида   фермерларга   ва   уларга   хизмат   кўрсатувчи
субъектларига  ҳуқуқий  ёрдам  кўрсатувчи  марказлар,  бирлашмалар  ташкил этилмаган,  ҳуқуқий  муаммоларни  ўрганиш
ва ҳал этиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилмасдан келинмоқда. 
Қишлоқ хўжалиги инфратузилма субъектлари ўртасидаги ҳуқуқий–иқтисодий муносабатларида кўп учрайдиган
муаммолардан   бири   –   улар   ўртасида   тузилган   шартномаларнинг   бир   томонлама   кўринишда   тузилганлиги   (хизмат
кўрсатувчи   ташкилотлар   фойдасига)   ва   имзоланганлиги,   натижада   тузилган   шартнома   шартлари   сифатсиз
бажарилаётганлиги маълум бўлди. 
Вилоят   ҳудудида   фермер   хўжаликлари   билан   уларга   хизмат   кўрсатувчи   қишлоқ   хўжалиги   инфратузилма
субъектлари   ўртасидаги   иқтисодий–хукукий   муносабатлар,   шу   жумладан   тузилган   шартномаларнинг   қонунийлиги   ва
уларнинг   бажарилиши   таҳлил   қилинди.   Нишон   туманидаги   «Кенжаев   Бобоназар»,   «Узоков   Абдулла»,   «Рахимов
Шукурали»   фермер   хўжаликларида   ўтказилган   монографик   тадқиқотлар   натижаларига   кўра   қуйидаги   муаммолар
борлиги аниқланди: 
– шартномалар   Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   қонун   ва   меъёрий   ҳужжатларига,   Адлия
вазирлигида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган намунавий ҳужжат талабларига тўлиқ мос эмаслиги; 
– шартнома   тузишда   ихтиёрийлик,   тенглик   ва   фойда   кўришга   қаратилган   келишувга   эришиш
тамойилларга эътибор қаратилмаганлик; 
– шартномаларнинг   мақсад   ва   мазмуни   фермер   хўжаликларининг   тез,   сифатли   ва   бозорбоп   қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштириш тарғиб қилиш, рағбатлантиришга эътибор қаратилмасдан, етказиб берилган моддий-
техника ресурлари ва бажарилган хизматлар учун ҳисоб - китоб қилиш кўзда тутилганлик; 
– шартномада   белгилаб   қўйилган   тарафларнинг   ҳуқуқ   ва   мажбуриятлари   ишлаб   чиқарувчининг   эмас,
балки хизмат кўрсатувчи корхонанинг манфаатларидан келиб чиқиб тузилганлиги ёки асосан уларнинг ҳуқуқий ҳимоя
қилишга қаратилганлиги; 
– тарафларнинг   ҳуқуқ   ва   мажбуриятлари   тўрт   ёки   беш   банддан   иборат   бўлиб,   хизматларни   бажариш
муҳим   талаблари,   шарт-шароитлари,   амалга   ошириш   усуллари   ва   воситалари,   сифати,   миқдори,   самарадорлиги,
шартномани   амал   қилишнинг   ва   хизматлар   кўрсатишнинг   аниқ   саналари,   амалга   оширилган   ишларнинг   натижасига
кўра келиб чиқадиган масалалар тўлиқ баён этилмаганлиги; 
– шартнома   шартларини   бир   томонлама   ёки   икки   томонлама   тарафларнинг   ихтиёрига   боғлиқ   бўлмаган
ҳолларга кўра ўзгартириш, тўхтатиш ва бекор қилиш, форс – мажор ҳолатлари кўрсатилмасдан қолганлиги; 
19  
  – шартномада тарафларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал этиш тартиби тарафларнинг ўзаро муросага
келиш асосида эмас, давлат ташкилоти бўлган ҳокимлик идоралари ёки ваколатли судлар томонидан ҳал этилиши баён
этилган. 
3.1.1- жадвал 
Қишлоқ хўжалиги машиналарининг йиллик (мавсумий) бажариладиган иш ҳажми ва вақт меъёрлари 
 
Қишлоқ хўжалик машиналарининг тури, номи   Русуми  Йиллик (мавсумий) иш ҳажми
ва вақт меъёри 
Соат  Гектар 
1  2  3  4 
 
Трактор прицеплари:  3 ПТС -12 В 
   
1 ПТС-9 В  850  - 
2 ПТС-4-887 А     
2 ПТС-4-793  420  - 
Омочлар умумий мақсаддаги: 
     
8-9 корпусли осма ва ярим осма 
  230  454 
5 корпусли осма 
  280  177 
4 корпусли осма 
  280  120 
3 корпусли 
  220  30 
2 корпусли 
  205  20 
Омочлар 2 ярусли: 
     
3-4 корпусли 
  400  150 
Чизеллар:  ЧКУ-4 А  200  210 
Каток  ЕКГШ-6  350  1120 
Бароналар, дискасимон   БДТ-10, БДТ-7  160  330 
БДТ-3  320  310 
Бароналар боғдорчилик учун дискасимон  БДН-3,5  210  187 
Тишли бароналар  БЗДС-1,0  80  8,0 
БЗСС-1,0  80  8,0 
Минерал ўғит солиш машинаси  РУМ-5  250  240 
Органик ўғитларни ташиш ва солиш машинаси  НРУ-0,5  175  208 
РПН-4 
   
Пуркагичлар  ОП-2000, ОП-1600  435  180 
ОВХ-28  285  240 
Сеялкалар  СЗ-3,6, СЗТ-3,6  135  210 
Жатка (ўроқлар)  ЖНУ-6  200  90 
Ғалла комбайнлар  СК-5М “НИВА” Енисей-
1200  160  270 
Ғалла, шоли ўриш комбайни  Енисей -1200 R  160  50 
Макка сеялкалари  СМ-4  70  160 
Культиватор – ўғитлагич  КРН-4,2  485  160 
Картошка эккич ва ковлагичлар  СК-4В, СКС-4, КСМ-
4  18  65 
САЯ-4  215  40 
КОН-2,8  505  32 
КНО-2,8  505  32 
КСТ-1,4  170  36 
Картошка йиғгич  ККУ-2 А  170  26 
Сабзавот сеялкаси  СКО-4,2  125  130 
СКОН-4,2 
   
Пахта сеялкаси  СХУ-4  60  58 
Культиватор  КХУ-4  1020  43 
Кўрак териш машинаси  СКО-2,4  140  77 
СКО-3,6  150  117 
Кўсак чувиш машинаси  УПХ-1,5 V  525  160 
Ғўзани юлгич  КВ-3,6 А  210  210 
20  
  КВ-4 А  235  112 
Пахта териш машинаси  ХНП-1,8  235  33 
14 ХВ-2,4 А  230  43 
Трактор ўргичлар  КИР-1,5  590  150 
КСГ-2,1  590  135 
КРН-2,1  590  190 
КПП-3  590  - 
Хаскашлар 
  490  195 
Тойлаб зичлагич  ПС-1,6  520  330 
ПСЕ-1,6 G 
   
Ўргич-майдалагич  КУФ-1,8, КПИ-2,4  625  437 
–    
 
3.2. Қишлоқ хўжалиги сервис хизмати кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда хорижий мамлакатлар 
тажрибаси ва ундан фойдаланишнинг асосий йўналишлари. 
 
Қишлоқ   хўжалик   хизмат   кўрсатиш   соҳаси   шаҳобчаларининг   юқори   даражада   ривожланганлиги   қишлоқ
хўжалиги   товар   маҳсулоти   етиштирувчилар   фаолияти   самарадорлигига   бевосита   таъсир   кўрсатади.   Ишлаб
чиқарилаётган   маҳсулот   таннархи,   сифати,   миқдори,   уни   ишлаб   чиқариш   учун   жонли   меҳнат   сарфи,   қишлоқ
хўжалигида   ишловчиларнинг   меҳнат   шароитлари   хизмат   кўрсатиш   соҳасининг   ривожланганлиги   билан   чамбарчас
боғлиқдир.   Шунинг   учун   ҳам   хизмат   кўрсатиш   соҳасини   ривожлантириш   бўйича   барча   ташкилий-иқтисодий
тадбирларни амалга ошириш, бу борада ривожланган ва ривожланаётган хорижий мамлакатларда тўпланган тажрибани
чуқур таҳлил қилган ҳолда уни мамлакатимизда қўллаш бўйича тавсиялар тайёрлаш муҳим аҳамият касб этади. 
Кўпгина   ривожланган   мамлакатларда   қишлоқ   хўжалигига   хизмат   кўрсатувчи   инфратузилма   шаҳобчаларини
ташкил   этишда   ўзаро   кооперациялар,   уюшмалар   муҳим   ўринни   эгаллайди.   Масалан,   Германия,   Франция,   Япония   ва
Польшада   бундай   кооперативлар   самарали   фаолият   кўрсатадилар.   Германияда   бундай   кооперативлар   260   та   бўлса,
Францияда   эса   уларнинг   сони   12,5   мингтани   ташкил   қилади   ва   бу   уюшмаларга   қарийб   250   мингта   фермерлар   аъзо
бўлишган. 
Японияда   ҳам   қишлоқ   хўжалиги   товар   маҳсулоти   етиштирувчиларни   зарурий   моддий-техника   ресурслари
билан   таъминлашда   уюшмалар   муҳим   рол   ўйнайди.   Масалан;   «Хокурэн»   қишлоқ   хўжалиги   кооперативлари
федерациясига 143 та қишлоқ хўжалиги кооперативи аъзо бўлиб, мазкур кооперативлар фермер хўжаликларини ишлаб
чиқариш учун зарурий ресурслар билан таъминлаш, техник ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади. Ишлаб чиқариш учун
зарур бўлган ўғит, озуқа, уруғлик каби ресурсларнинг бир қисмини кооперативлар ўз таркибидаги корхоналарда ишлаб
чиқарса,   бир   қисмини   четдан   сотиб   олади.   Бутуняпон   қишлоқ   хўжалиги   кооперативлари   федерацияси   ва   префектура
федерацияларнинг   асосий   вазифаси   фермерлардан   зарурий   ресурсларга   буюртма   олиб,   ишлаб   чиқарувчилар   билан   бу
ресурсларнинг нархи, сифати ва етказиб бериш борасида шартномалар тузадилар. Бу тизим туфайли фермерларга янада
сифатли ва арзон ишлаб чиқариш ресурслари етказиб бериш имконияти туғилади. Умуман олганда, Японияда ва бошқа
хорижий   мамлакатларда   фермерлар   олдида   танлов   имконияти   бўлиб,   улар   ўзлари   учун   зарур   бўлган   ресурсларни
тўғридан-тўғри чакана савдо тармоқлари орқали ёки кооперативлар орқали олишлари мумкин. 
Бу   тажрибалардан   республикада   фермер   хўжаликларига   техник   сервис   хизмат   кўрсатиш   ва   энг   зарурий
ресурслар билан таъминлаш тизимини ривожлантиришда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Мамлакатимиз шароитида
бундай   кооперативлар   туманлар   ёки   туманлардаги   худудлар   миқёсида   фермерларнинг   ўзаро   уюшмалари   шаклида
тузилиши   мумкин.   Бунинг   учун   мамлакатимизда   қишлоқ   хўжалиги   кооперациялари   тўғрисида   махсус   қонун   ва
қонуности   меъёрий   хужжатлар   қабул   қилиш   лозим.   Бугунги   кунда   турли   уюшмаларнинг   фаолияти   амалдаги
«Фуқаролик   кодекси»   билан   тартибга   солиниб   турган   бўлсада,   бу   тўлақонли   кооперациялар   тузиб,   улар   фаолиятини
йўлга қўйиш учун етарли бўлмаяпти. Юқорида номлари санаб ўтилган мамлакатларда фермерлар иштирокидаги турли
йўналишдаги кооперациялар мустаҳкам ҳуқуқий асосга таянган ҳолда фаолият кўрсатади. 
Бу   каби   кооперативларда   механизация   ишларини   бажаришни   ўзаро   келишув   асосида   амалга   ошириш   катта
аҳамият касб этади. Кооператив ўз аъзоларига хизмат кўрсатиш билан бирга қўшни хўжаликларга ҳам фойдали асосда
хизмат   кўрсатиши   мумкин   ва   бу   фаолият   натижасида   олинадиган   даромад   шерикларнинг   ўзаро   қўшган   улушига
мутаносиб равишда тақсимланиши лозим. Бундай кооперативларнинг тузилиши хўжаликлараро ихтисослашувни йўлга
қўйишга ҳам имкон беради. Кооперативлар фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида улар негизида қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш корхоналарини ташкил этиш ҳам ижобий натижа беради. 
Кейинги йилларда Россияда қишлоқ хўжалигида ҳам кооперативлар фаолияти жадаллик билан ривож топмоқда.
Айниқса,   фермерларга   сервис   хизмати   кўрсатиш   тизимида   кооперативлар   фаолияти   кенг   тараққий   этиб   бормоқда.
Хизмат кўрсатиш билан шуғулланучи кооперативлар фермерлар учун қуйидаги хизмат турларини таклиф этадилар: 
-ишлаб чиқариш, техник хизмати, 
-савдо хизмати; 
-   қишлоқ   хўжалик   маҳсулотларини   қайта   ишлаш   хизмати;   -
кредит билан таъминлаш хизмати. 
21  
  Юқорида   санаб   ўтилган   сервис   хизмати   кўрсатиш   кооперативлари   мамлакатнинг   суғориладиган   ерларини   15
фоизини, чорвачилик тармоғига кўрсатилаётган хизматларнинг 9-16 фоизини қамраб олган. 
Мисол учун Россия Федерациясининг Бўков ва Городҳенск районларида «Родник», «Сарепта» Машина-трактор
станциялари(МТС) фаолият юритмоқда ёки Красноярск ўлкасида 9 та фермер хўжалиги бирлашган ҳолда МТП ташкил
қилиб, ўз ер майдонларидан ташқари атрофдаги фермерларга ҳам хизмат кўрсатиш билан шуғулланмоқдалар. 
Хизмат   кўрсатиш   ва   ресурслар   билан   таъминлашни   ўзаро   кооперация   асосида   йўлга   қўйиш   кўпроқ   ҳажми
нисбатан   кичик   фермер   хўжаликлари   фаолият   кўрсатаётган   шароитда   яхши   самара   беради.   Бу   борада   ривожланган
давлатлар   билан   бир   қаторда   бозор   муносабатлари   эндигина   шаклланиб   келаётган   давлатларда   ҳам   яхши   тажриба
тўпланган.   Масалан,   Қирғизистонда   қишлоқ   хўжалиги   ерлари   қишлоқ   оилаларига   улуш   асосида   тақсимлаб   берилган.
Уларнинг алоҳида равишда қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олишга ва ишлатишга молиявий имкониятлари етмайди.
Шунинг учун ҳам улар бирлашиб кооперативлар ташкил қиладилар ва бундай кооперативларга зарурий техника сотиб
олиш учун Қирғизистон Агросаноат молия корпорацияси томонидан имтиёзли шартларда кредитлар берилади. Кредитга
олинган   техникадан   кооператив   аъзолари   биргаликда   фойдаланадилар   ва   бошқа   фермер   ёки   ер   эгаларига   ҳам   хизмат
кўрсатадилар. 
Демак,   юқоридагилардан   келиб   чиққан   ҳолда   мамлакатимизда   фермерлар   фаолияти   эндигина   шаклланаётган
бугунги   шароитда   улар   ўртасида   кооперацияларнинг   афзалликлари,   фермерлар   учун   қулайликлари   ва   иқтисодий
жиҳатдан   самарали   эканлиги   тўғрисида   тушунтириш   ишларини   ҳам   йўлга   қўйиш   лозим.   Чунки,   монографик
изланишларнинг кўрсатишича,  айни  пайтда  фермерларнинг аксарияти  кооперацияларнинг  моҳияти, ўзи   учун   фойдали
бўлган томонлари тўғрисида етарли тушунчага эга эмас. 
 
3.3. Қишлоқ хўжалигида сервис хизматлари соҳасини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш. 
 
Мамлакатимизда   иқтисодий   ислоҳотлар   босқичма-босқич   амалга   оширилмоқда.   Ислоҳотлар   жараёнида
республика   Ҳукумати,   шахсан   Президенти   томонидан   ривожланган   хорижий   мамлакатлар   тажрибаси,   маҳаллий
шароитлар,   юзага   келган   анъаналарни   ҳисобга   олган   ҳолда   Ўзбекистоннинг   ўзига   хос   йўли   белгилаб   берилди   ва
ислоҳотларни   амалга   ошириш   тамойиллари   ишлаб   чиқилди.   Ана   шу   тамойиллардан   энг   асосийси   давлатнинг   бош
ислоҳотчи эканлигидир. 
Худди шу тамойилга асосланиб мамлакат қишлоқ хўжалигига хизмат қилувчи субъектларни ривожлантиришда
давлат   томонидан   қўллаб-қувватлаш   муҳим   аҳамият   касб   этади.   Умуман   олганда,   Ўзбекистонда   қишлоқ   хўжалигида
хизматлар   соҳасининг   жадал   ривожланишига   иккита   асосий   омил   ҳал   қилувчи   таъсир   кўрсатиши   мумкин.   Уларнинг
биринчиси,   фермер   хўжаликларида   молиявий   ресурсларнинг   кўпайиши,   яъни   зарурий   ресурс   ёки   хизматга   тўловга
қобилиятли   талабнинг   ортиши.   Иккинчи   омил   эса   қишлоқ   хўжалиги   ишаб   чиқариш   инфратузилмасини   давлат
томонидан   қўллаб-қувватлашдир.   Хизмат   кўрсатиш   соҳасини   давлат   томонидан   бевосита   қўллаб-қувватлашнинг
зарурияти қуйидаги ҳолатлар билан изоҳланади: 
-мамлакат   бўйича,   айниқса,   қишлоқ   худудларида   хизмат   кўрсатиш   соҳаси   шаҳобчаларининг   ривожланиш
даражаси   улар   хизматидан   фойдаланувчи   хўжалик   субъектларининг   ривожланишидан   орқада   эканлиги.   Хизмат
кўрсатиш   соҳаси   шаҳобчалари   ривожланишининг   дастлабки   давридаги   молиявий   қийинчиликлар,   қишлоқ   хўжалик
корхоналари   тўлов   қобилиятининг   нисбатан   пастлиги,   малакали   кадрлар   билан   етарли   даражада   таъминланмаганлиги
уларни жадаллик билан ривожланишига тўсқинлик қилаётганлиги; 
-хизмат  кўрсатиш  соҳаси   шаҳобчалари   ўртасида  тўлақонли   рақобат   муҳитининг  юзага   келмаганлиги.  Бугунги
кунда   давлатга   қарашли   бўлган   таъминот   ва   хизмат   кўрсатиш   корхоналарига   рақобатчи   бўлган   хусусий,   ҳиссадорлик
ёки бошқа шаклдаги корхоналарни ривожлантириш учун алоҳида имтиёзли шароитлар яратиш, уларни ривожлантириш
учун ички ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун етарлича ҳуқуқий ва меъёрий асосларни яратилмаганлиги; 
-хизмат   кўрсатиш   соҳаси   шаҳобчалари   томонидан   кўрсатиладиган   хизматларга   бўлган   талаб   ва   таклифнинг
маҳсулотлар   бозоридаги   талаб   ва   таклифдан   бир   мунча   фарқ   қилиши,   яъни   қишлоқ   хўжалигининг   мавсумийлигига
боғлиқ  ҳолда  хизмат   кўрсатиш  соҳаси  шаҳобчалари   томонидан   етказиб  бериладиган  ресурслар  ва   хизматларга  бўлган
талабнинг йил давомида ўзгариб туриши; 
-   баъзи   техник   ва   иқтисодий   сабабларга   кўра   айрим   хизмат   кўрсатиш   соҳаси   тармоқлари(масалан,   электр
таъминоти,   темир   ва   автомобил   йўллари)нинг   бозорда   монопол   мавқега   эга   бўлиб   қолиши   натижасида   уларда
олинадиган   фойданинг   ҳаддан   ташқари   ортиб   кетишига   имконият   яратилиши   ва   бунинг   натижасида   уларнинг
хизматларидан фойдаланувчиларнинг иқтисодий жиҳатдан зарар кўриши мумкинлиги. 
  Юқорида   баён   этилган   ҳолатларни   ҳисобга   олган   ҳолда   мамлакатимизда   қишлоқ   хўжалиги   хизмат   кўрсатиш
соҳасини ривожлантиришга бевосита давлатнинг аралашуви зарур бўлади. Шу нуқтаи назардан кейинги йилларда зарар
билан   ишловчи   йирик   қишлоқ   хўжалик   корхоналари   негизида   фермер   хўжаликлари   ташкил   этиш   бўйича   қабул
қилинаётган   ҳукумат   қарорлари,   жумладан,   Вазирлар   Маҳкамасининг   2003   йил   30   октябрдаги   «2004-2006   йилларда
фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 476-сонли, 2004
йил 24 декабрдаги «2005-2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
607-сонли   қарорларида   ширкат   хўжаликлари   негизида   ташкил   этилган   фермер   хўжаликларига   хизмат   кўрсатувчи,
уларни моддий техника-ресурслари билан таъминловчи шаҳобчалар ташкил этиш белгилаб берилмоқда. Бундан асосий
22  
  мақсад янги ташкил бўлган ва аввалдан ташкил этилган фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур
бўладиган барча турдаги ресурслар ва хизматларни олиш шароитини яхшилашдир. 
 
 
 
 
 
 
23  
  Хулоса 
Қишлоқ   хўжалигида   хизматлар   кўрсатиш   соҳасини   барқарор   ривожлантиришга   қаратилган
қуйидаги таклифлар ишлаб чиқилди: 
1.Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш соҳасини молиялаштиришнинг самарадорлигини
аниқлашда қуйидаги жиҳатларга эътибор қаратиш лозим: 
– қишлоқ   хўжалиги   инфратузилмаси   ва   ишлаб   чиқариш   соҳасини   ривожлантириш
мақсадида киритиладиган сармояларнинг ўзаро мутаносиб тақсимланганлиги; 
– қишлоқ  хўжалиги  инфратузилмаси  объектларини  ташкил  
этишнинг  ўзига  хос 
хусусиятлари; 
– инфратузилма   объектлари   етарли   даражада   ривожланмаган   тақдирда   мавжуд   ва
кутилаётган харажатларнинг манбалари ва миқёсига. 
2.Қишлоқ   хўжалигида   хизматлар   кўрсатиш   соҳасини   объектларини   молиялаштиришда
ўзини–ўзи   молиялаштириш   тизимларини   шакллантириш,   молиялаштиришнинг   мавжуд
тизимларини такомиллаштириш ва янги тизимларни жорий этиш мақсадга мувофиқ. 
3.   Қишлоқ   хўжалигида   хизматлар   кўрсатиш   соҳаси   субъектлари   ва   фермер   хўжаликлари
ўртасидаги   ҳуқуқий   –   иқтисодий   муносабатларни   қуйидаги   йўналишларда   такомиллаштириш
лозим: 
– қишлоқ   хўжалиги   инфратузилмасини   ривожлантиришнинг   ҳуқуқий   –   меъёрий
ҳужжатларини такомиллаштириш; 
– фермер   хўжалиги   ва   қишлоқ   хўжалиги   инфратузилма   субъектлари   ўртасидаги
иқтисодий – ҳуқуқий муносабатлар юзасидан келиб чиқадиган муаммоларни адолатли ҳал қилишда,
шартнома   мажбуриятлари   бажарилишида   хўжалик   юритувчи   субъектларнинг   фаолиятини
эркинлаштириш; фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги инфратузилма субъектлари ўртасидаги
ҳуқуқий–   иқтисодий   муносабатларни   такомиллаштириш   мақсадида   юридик   хизмат   кўрсатиш
тизимидан кенг кўламда фойдаланишни йўлга қўйиш.  
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
24  
   
 
 
 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати 
 
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – Т: Ўзбекистон, 2008. – 40 б. 
2. Ўзбекистон   Республикасининг   “Фермер   хўжалиги   тўғрисида”ги   Қонуни   (Янги   таҳрирда)//
Халқ сўзи. – 15 октябр 2004 йил 
3. Ўзбекистон Республикасининг “Мулкчилик тўғрисида”ги Қонуни. // Ўзбекистон Республикаси
қонун ва фармонлар. - Т.:Ўзбекистон. 1992. – 19 б. 
4. Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси”.// Ж. Солиқ тўловчи журнали. 1998. № 7 – 8. – 12
б. 
5. Ўзбекистон   Республикасининг   «Сув   ва   сувдан   фойдаланиш   тўғрисида»   ги   қонуни.   //Қишлоқ
хўжалигида   ислоҳотларни   чуқурлаштиришга   доир   қонун   ва   меъёрий   ҳужжатлар   тўплами.
1қисм. – Т.: Шарқ 1998. 
6. Ўзбекистон   Республикасининг   “Деҳқон   хўжалиги   тўғрисида”ги   қонуни.   //   Халқ   сўзи.   6   июн
1998 йил. 
7. Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуни. // Халқ сўзи. 7 январь 2012 йил.
8.   Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2003   йил   24   мартдаги   “Қишлоқ   хўжалигида
ислоҳотларни   чуқурлаштиришнинг   энг   муҳим   йўналишлари   тўғрисида”   ги   Фармони.   //
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асослари.– Т.: Фан. 2003. –
7б. 
9. Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   2003   йил   27   октябрдаги   “2004-2006   йилларда
фермер   хўжаликларини   ривожлантириш   концепцияси   тўғрисида”   ги   Фармони.   //   Қишлоқ
хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асослари. – Т.: Фан. 2003. – 12 б. 
10. Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасининг   2003   йил   30   октябрдаги   “2004-2006
йилларда   фермер   хўжаликларини   ривожлантириш   концепциясини   амалга   ошириш
чоратадбирлари   тўғрисида”ги   476-сонли   қарори.//   Қишлоқ   хўжалигида   иқтисодий
ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асослари. – Т.: Фан. 2003. – 41 б. 
11. Каримов   И.А.   Жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози,   Ўзбекистон   шароитида   уни   бартараф
этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009. – 56 б. 
12. Каримов   И.А.  Асoсий   вaзифaмиз   –   Вaтaнимиз   тaрaққиёти   вa   xaлқимиз   фaрoвoнлигини   янaдa
юксaлтиришдир.   Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасида   2009   йилда
мамлакатимизни   ижтимоий   –   иқтисодий   ривожлантириш   якунлари   ҳамда   2010   йилда
иқтисодий   ислоҳотларни   чуқурлаштиришнинг   энг   муҳим   устувор   йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи. – 2010. 30 январ   13.
И.A.Каримов.   БМТ   саммити   мингйиллик   ривожланиши   мақсадларига   бағишланган   ялпи
мажлисдаги нутқи. Халқ сўзи, 2010 й. 22 сентябр 
14. Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик
жамиятини   ривожлантириш   концепцияси.   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Мажлиси
Қонунчилик ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. “Халқ сўзи” 2010 йил 13-ноябрь. 
25  
  15. Каримов   И.А.   Мамлакатимизни   модернизация   қилиш   йўлини   изчил   давом
эттириштраққиётимизнинг муҳим омилидир. “Туркистон” 2010 йил 8-декабрь. 
16. Каримов   А.И.   2012   йил   Ватанимиз   тараққиётини   янги   босқичга   кўтарадиган   йил   бўлади.
Ўзбекистон   Республикаси   Вазирлар   Маҳкамасида   2011   йилда   асосий   якунлари   ҳамда   2012
йилда   Ўзбекистонни   ижтмоий   иқтисодий   ривожлантиришнинг   устувор   йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи. – 2012. 20 январ 
17. Каримов И.А. Мустақилликка эришиш остонасида Т: “Ўзбекистон”, 2011.-440 б. 
18. Фармонов Т.Х. Фермер хўжаликларини ривожлантириш истиқболлари. – Т: Янги аср авлоди, -
2004. – 143 б. 
19. Абдуғаниев А., Абдуғаниев А.А. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. – Т.: Ўзбекистон Ёзувчилар
уюшмаси Адабиёт Жамғармаси. 2004.- 304 б. 
20. Эргашев Р.Х. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти. Дарслик .  Т .: Extremum Press, 2011. – 416 б . 
21. Салимов   Б . Т .   ва   б .   Дехкон   ва   фермер   хўжаликлари   иқтисоди .   –   Тошкент :   Ўзбекистон
ёзувчилар   уюшмаси   Адабиёт   жамғармаси .  2004.–206 б. 
22. Хамраева   С.Н.   Қишлоқ   инфратузилмасини   ривожлантириш   йўналишлари.   Т.:   Фан   ва
технология, 2010, - 148 б.  23.   Эргашев Р.Х. Хамраева С.Н. Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси
иқтисодиёти. Ўқув қўлланма. Т: Янги аср авлоди,-2012 йил.-320 бет 
24. Ўзбекистон   Республикаси   иқтисодий–ижтимоий   тараққиётининг   мустақиллик   йилларидаги
(1990-2010   йиллар)   асосий   тенденция   ва   кўрсаткичлари   ҳамда   2011-2015   йилларга
мўлжалланган прогнозлари. Тошкент-“Ўзбекистон”-2011 
25. Қашқадарё вилояти Иқтисодиёт бош бошқармаси ҳисоботлари. 
26. Қашқадарё вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳисоботлари 
27. Туман статистика бўлими ҳисоботлари 
 
 
Интернет ВЕБ саҳифалари 
1. http://www.usda_programs  
2. http://www.iuf.ru/  
3. http://geliopax.tele    -   kom.ru     
4.http:// www.usaidmicro.org  
 
26