Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Май 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Литература

Продавец

Bohodir Jalolov

Исҳоқхон тўра Ибрат ҳаёти ва ижоди

Купить
Исҳоқхон тўра Ибрат ҳаёти ва ижоди01 01 РЕЖА: 1. Исҳоқхон тўра Ибрат яшаган даврдаги ижтимоий-сиёсий ва адабий муҳит. 2. Ибрат ижодининг адабий манбалари. Шоир ҳаёти ва ижоди. 3. Серқирра истеъдод соҳиби. 4. Асарларининг мавзуий таснифи, адабий меросининг жанр хусусиятлари. 5. Ибрат ижодида мумтоз адабиёт анъаналари. 6. Янги давр адабиётига хос тамойиллар.01 010203 020301 0E130E0F15 1C0301 1F0301 230301 091B 280301 290301  “ Наманган қадимдан кўп-кўп истеъдод эгалари парвозига қанот берган илоҳий бир макондир. Миллий уйғониш даврининг етук намояндаларидан бири, Ватан ва халқ истиқлоли учун жонини фидо қилган улуғ бобомиз Исҳоқхон Ибрат Наманганнинг Тўрақўрғон заминида туғилиб ўсган. Бу улуғ маърифатпарвар инсон кўплаб илмий, педагогик ҳамда бадиий асарлар яратган, ўз қишлоғида янги мактаб ва кутубхона очган, аҳоли учун замонавий боғ барпо қилган, ҳозиргача ғоят ноёб ҳисобланган олти тилли луғат яратиб, ўз босмахонасида чоп эттирган.  Ш.М.Мирзиёев01 13 14 18 221F 10 0D 1E 17 0A1E 2228 040F 28 01 01 01 01 02 Тарбиявий мақсад: ёшлар қалбида ватанпарварлик, илм-фан ва касб-ҳунар эгаллашга ғайрат, санъатга, адабиётга ошуфталик ҳиссини камол топтириш. Таълимий мақсад: Исҳоқхон тўра Ибратнинг ўзбек адабиёти тарихида тутган ўрни, адабий мероси, асарларининг жанр хусусиятлари ҳақида маълумот бериш. Ривожлантирувчи мақсад: Ибрат ижодидаги анъана ва янгиланиш тамойилларини таҳлил этиш. Дарснинг мақсади Дарснинг вазифалари: 1- вазифа 2 - вазифа 3 - вазифа 4 - вазифа 5 - вазифаИбрат ҳаёти ва адабий меросига оид манбаларнинг илмий қимматини белгилаш Ибрат ижодига оид адабий манбалар, архив ва эсдалик материаллари, даврий нашрлардаги адабий мероси таҳлили асосида уларнинг ўзбек адабиёти тарихида тутган ўрнини баҳолаш Ибрат ижодида мумтоз шеърият анъаналари ва нова- торликнинг намоён бўлишидаги адабий- эстетик тамойиллар- ни ёритиш Шоир адабий меросининг мавзу кўлами ва жанр хусусиятларини аниқлаш Ибрат ижодининг ўзига хос хусусиятла-ри ҳақида хулосалар чиқариш Ибрат асарларининг жорий нашрлари, қўлёзма ва тошбосма баёзлари, шунингдек, вақтли матбуотдаги унинг адабий меросига доир мақолалар танлаб олинди. Ибрат ижодидаги анъана ва янгиланиш, асарларининг мавзу кўлами ва жанр хусусиятлари, поэтикаси социологик, биографик, таснифлаш ва қиёсий-типологик таҳлил методларидан фойдаланилади.Дарснинг объекти Дарснинг предмети Дарсда фойдаланилади ган таҳлил методлари XIX аср охири ХХ аср бошларида яшаб ижод этган Исҳоқхон тўра Ибрат фаолияти, адабий мероси миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти ривожида алоҳида аҳамият касб этади. Маориф ва маданиятнинг равнақ топиши, халқ онгининг шаклланиши ва ривожланишида бу серқирра истеъдод соҳибининг хизматлари беқиёс. ХХ аср бошларида яшаб ижод этган шоирларимиз ўзига хос фидойилик билан қалам тебратишган. Чунки ўтмиш адабиётимиз тарихида ХIX аср охири ХХ аср бошларидаги давр ўзига хос ижтимоий зиддиятларга бойлиги, мураккаблиги билан ажралиб туради. Бу давр ижодкорлари ўзбек халқининг эрки ва қадр-қимматини сақлаган ҳолда илм-маърифатни юксалтириш орқали юрт келажагини яратиш орзусида фаолият олиб боришган. ИБРАТ ЯШАГАН ДАВРДАГИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА АДАБИЙ МУҲИТ XX аср бошларида Наманган Наманган бугунги кунда  Чор ҳокимияти, маҳаллий давлат идораси ҳам халқнинг ижтимоий онги ошиши, фан-техника янгиликларидан хабардор бўлиши, бошқа халқлар ва мамлакатлар ҳаёти ҳақида тасаввурга эга бўлишидан манфаатдор бўлмаган. Ўз ҳудудларида мустабид тузумни ўрнатган давлат арбоблари халқни мустамлакачилик сиёсати билан қийнаб, ҳурфикрли кишиларни таъқиб ва тазйиқ этиб келганлар. Ана шундай таҳликали шароитда ўқув тизимини ислоҳ этиш, янги усулдаги мактабларни очиш, халқимизни маърифий қолоқликдан олиб чиқиш, жадид матбуоти, жадид адабиётини яратиш каби вазифаларни уддалашга бел боғлаган маърифатпарвар ижодкорларимиз ўзига хос жасорат билан қалам тебратишган. Ибрат ижодининг адабий манбалари  ШОИР АСАРЛАРИНИНГ НАШРЛАРИ, ШУНИНГДЕК, “ОЙНА” ЖУРНАЛИ , “ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИНИНГ ГАЗЕТИ” (“ТВГ”) КАБИ ВАҚТЛИ МАТБУОТ САҲИФАЛАРИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН МАҚОЛАЛАРИ, ЎЗР ФА ШИ ҚЎЛЁЗМАЛАР ФОНДИДА САҚЛАНАЁТГАН ҚЎЛЁЗМА ВА ТОШБОСМА АСАРЛАРИ ҲАМДА АЙРИМ ТАЗКИРА ВА БАЁЗЛАРДАГИ МАНБАЛАРИ АЛОҲИДА ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАРНИ ТАҚОЗО ЭТАДИ. ИБРАТ ИЖОДИНИНГ ИЛМИЙ БИОГРАФИЯСИНИ ЯРАТИШ ВА АЙРИМ МАЪЛУМОТЛАРНИ ЎЗАРО ҚИЁСИЙ ЎРГАНИШ МАҚСАДИДА МАНБАЛАРНИ ДАСТЛАБ, ИККИ ГУРУҲГА АЖРАТИБ ОЛИШ ЗАРУРАТИ ТУҒИЛДИ: ҚЎЛЁЗМА МАНБАЛАР НАШРИЙ МАНБАЛАР      МУАЛЛИФ ДАСТХАТИ БИЛАН ЁЗИЛГАН ҚЎЛЁЗМА АСАРЛАР. ХХ АСР БОШЛАРИДА ЧОП ЭТИЛГАН ТОШБОСМА МАНБАЛАР. ЗАМОНДОШ ШОИРЛАР ТОМОНИДАН ТУЗИЛГАН БАЁЗ ВА ТАЗКИРАЛАР. ХХ АСР БОШЛАРИДАГИ ВАҚТЛИ МАТБУОТ МАТЕРИАЛЛАРИ. ШОИРЛАР ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ ЁРИТИЛГАН НАШРИЙ МАНБАЛАР.УШБУ ҚЎЛЁЗМА ВА НАШРИЙ МАНБАЛАР МАЗМУН- МУНДАРИЖАСИГА КЎРА ҚУЙИДАГИЧА ТАСНИФ ҚИЛИНДИ: 1 2 3 4 5 Нашрий манбалар: 1. Долимов У. Исҳоқхон Ибрат. – Т.: Шарқ, 1994. – 144 б. 2. Ибрат, Ажзий, Сўфизода. Танланган асарлар / нашрга тайёрловчилар: Қосимов Б., Аҳмедов С., Долимов У. – Т.: Маънавият, 1999. – 232 б. 3. Ибрат И. Танланган асарлар / Нашрга тайёрловчилар: Долимов У., Жабборов Н. – Т.: Маънавият, 2005. – 204 б. 4. Во ҳи до ва К . И сҳ оқх он Жу на йд ул ло ў ғли И бр ат в а ун ин г тар их ий -и лм ий ме ро си . – Т ош кен т.: Ф ан , 200 8. – 12 5 б . 5. Иб ра т И. Ф иқ ҳи Ка йд он ий н азм и / На ш рг а тай ёр ло вч и: Н аср ул ла ев Н . – Т .: Мо ва ро ун на ҳр , 2 01 2.– 96 б. 6. Бо лт або ев а О. И сҳ оқх он тўр а Иб ра т ҳаё ти ва ада би й фао ли ят и. – На ма нг ан , 2 02 1. – 2 04 б. Ибрат (1862-1937) ИБРАТ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ Исҳоқхон тўра Жунайдуллахўжа ўғли Ибрат 1862 йил 21 март куни ҳозирги Наманган вилоятининг Тўрақўрғон тумани Сайрам қишлоғида зиёли оилада таваллуд топган. Отаси Жунайдуллахўжа Суннатиллахўжа ўғли илмли, шоир киши бўлиб, “Ходим” тахаллуси билан шеърлар ёзган, онаси Ҳурибиби эса замонасининг ўқимишли аёлларидан бўлиб, қишлоқ қизларини ўқиш ва ёзишга, ҳуснихатга ўргатгани ҳамда шоира бўлиб, шеърлар ёзгани маълум. Ибрат дастлабки сабоқни онаси Ҳурибибидан олади. Маълумотларга кўра, Исҳоқхон тўра Ибрат шажара жиҳатидан туркистонлик машҳур мутасаввиф Хожа Аҳмад Яссавий авлодларига мансуб. Бу ҳақида шоир шундай дейди: Ибрат тахаллусимдур, аҳфоди Ҳазрати Султон, Шуҳратда – Хожи тўра, маъвоси – Тўрақўрғон1D 01 04 06 25 0C 070A 08 11 07 0B 17 01 02 03 02 17 Шоир адабий меросининг ўрганилиш тарихи Ибрат ҳаёти ва ижоди дастлаб тарихий-ижтимоий жиҳатдан ўрганилган. Шоирнинг маърифатпарварлик фаолияти У.Долимов томонидан чуқур тадқиқ қилинди. “Тазкираи Қайюмий”да Ибрат ҳақида маълумотлар учрайди. Ушбу тадқиқотларда шўро даври ҳукмрон мафкурасининг таъсири сезилиб турса ҳам, мазкур тадқиқотларда Ибрат адабий мероси бирламчи манбалар асосида ўрганилгани аҳамиятли. Мустақиллик даврида Ибратнинг қўлёзма ҳолидаги шеърий асарлари жорий имлода нашрга тайёрланди. У. Долимов, Н. Каримов, Б. Қосимов, Н.Жабборов, К. Воҳидова, О. Болтабоева, Л. Маҳмудлар томонидан вақтли матбуот саҳифалари ва рисолаларда шоир ҳақида маълумот берилди. Ибратнинг тарихий-илмий мероси бўйича номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинди ҳамда монография нашр этилди. Шоир ҳаёти ва ижодиг Исҳоқхон Ибрат мажмуаси. Тўрақўрғон, Наманган. Мажмуанинг ички кўриниши СЕРҚИРРА ИСТЕЪДОД СОҲИБИ Ибратнинг асли исми Исҳоқхон, Ибрат унинг адабий тахаллусидир. Исҳоқхоннинг ўзига “Ибрат” тахаллусини олиш боиси шундаки, у фаолиятининг дастлабки йилларидан бошлаб маърифатпарвар шоир, педагог, олим сифатида замондошларини замона илмидан, илғор маданиятидан, янгича таълим-тарбия тизимидан ибрат олишга даъват этди. Жаҳон илми ва маданиятида яратилган ҳар бир янгиликдан ўзи ҳам ибрат олиб яшади ва улардан ўз халқини баҳраманд этишда тинмай меҳнат қилди. Шунинг учун ҳам ўзига “Ибрат” тахаллусини танлади. Исҳоқхон тўра Ибрат тараққийпарвар зиёли, атоқли маърифатпарвар шоир, таржимон, хаттот, жонкуяр муаллим, сайёҳ, тилшунос ва тарихшунос олим, ўзбек матбаачилиги асосчиларидан бири, ношир, публицист, рассом, архитектор, мусиқашунос, табиб, жамиятшунос, ҳуқуқшунос, бир XIX аср охири ХХ аср бошларида Туркистон ўлкасининг кўплаб маърифатпарварлари Петербург ва Москва шаҳарларига саёҳат қилишган. Улар саёҳат давомида Русия маданияти ҳамда ўқитиш усуллари билан яқиндан танишишга муяссар бўлишган. Исҳоқхон тўра Ибрат ҳам 1907 йилда Россиянинг Оренбург шаҳрига боради ва у ердаги маданият, санъат ва техника янгиликлари билан танишади. У ерда Ризо Фахриддиннинг “Шўро” журнали фаолиятини ҳам ўрганади. Оренбургда Гауфман деган матбаачидан пулини 10 йил мобайнида тўлаш шарти билан литографик машина сотиб олади. Исҳоқхон литография анжомларини катта машаққат билан Қўқонгача поездда, Қўқондан Тўрақўрғонга туяларда олиб келади. 1908 йилда ўзи қурдирган ҳаммом ўрнида чопхона ташкил қилади ва уни “Матбааи Исҳоқия” номи билан ишга туширади. Исҳоқхон тўра Ибратдан мерос қолган қуйидаги асарлар ЎзФАШИ қўлёзмалар фонди ва Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона фондларида сақланмоқда: 1) ҳуснихат санъати, хаттотлик сир-асрорларини ўргатувчи “Санъати Ибрат, қалами Мирражаб Бандий” тошбосма асар; 2) шариат қонунлари ҳақида араб тилидан туркий тилга таржима қилинган “Фиҳхи Кайдоний назми” тошбосма асар; 3) “Илми Ибрат” шоирнинг биринчи шеърлар тўплами, тошбосма асар; 4) “Муҳрадот” тошбосма асар; 5) “Манзумаи Ибрат” тошбосма асар; 6) “Мажмуаи ашъор” қўлёзма ҳолидаги асар; 7) тилшуносликка оид “Луғати ситта алсина” тошбосма асар; ИБРАТНИНГ АДАБИЙ МЕРОСИ, АСАРЛАРИНИНГ МАВЗУИЙ ТАСНИФИ ВА ЖАНР ХУСУСИ ЯТЛАРИ 8) ёзувлар тарихига оид “Жомеъ ул хутут” тошбосма асар; 9) “Тарихи Фарғона” тарихий қўлёзма асар; 10) “Мезон уз -замон” маърифий қўлёзма асар; 11) “Тарихи маданият” каби маърифий қўлёзма асарлари сақланиб қолган. Адибнинг бошқа асарлари, яъни “Гулшани роз”ни туркий назми, “Мушкулот ул-ғаройиб”, “Музабзаб”, “Туркистонда турли машаққатлар”, “Барзаҳ” номли асарлари ўзи таъкидлаб ўтганидек, инқилоб даврида йўқолган. Исҳоқхон тўра Ибратнинг “Тарихи ҳуррият”, “Қўрбошилар замони”, “Девони Ибрат”, “Тазкираи сувайдо”, “Таржимаи ҳолим” ва “Сайр ул жибол” каби асарлари 1937 йил қатағонда НКВД ходимлари томонидан олиб кетилган. Бу китобларнинг тақдири ҳалигача номаълум. Исҳоқхон тўра Ибрат асарлари Қўқон хонлигидан то 1930 йилларгача бўлган давр тарихини ёритишда асос бўлади. АДАБИЙ- МАЪРИФИЙ ИЖТИМОИЙ- МАЪРИФИЙ; Илмий Диний- маърифий Тарихий ҲАЖВИЙ ИБРАТ ХАЛҚ ОНГИНИ МИЛЛАТПАРВАРЛИК РУҲИДА ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ, МАОРИФ ВА МАДАНИЯТНИНГ ЮКСАЛИШИ УЧУН СЕРМАҲСУЛ ИЖОД ҚИЛГАН. ИЛМИЙ, БАДИИЙ ВА ТАРИХИЙ АСАРЛАРИ ОРҚАЛИ ЁШЛАРИМИЗНИ ОНА-ВАТАНГА САДОҚАТЛИ, ИЛМ- МАЪРИФАТЛИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲАЁТДА ФАОЛ БЎЛИШГА ЧАҚИРГАН. УНИНГ АСАРЛАРИНИ МАВЗУ ЖИҲАТДАН ҚУЙИДАГИ ТАСНИФ АСОСИДА ЎРГАНИШ МУМКИН: Исҳоқхон тўра Ибрат ижодий меросини мавзу жиҳатидан қуйидаги туркумларга ажратиш мумкин: 1. Адабий-маърифий асарлар: “Илми Ибрат”, “Девони Ибрат”, “Тазкираи Сувайдо”, “Сайр ул-жибол”, “Манзумаи Ибрат”, “Муҳрадот”, “Мажмуаи ашъор”, “Гулшани роз”,“Мушкулот ул- ғаройиб”, “Музабзаб”, “Барзаҳ”. 2. Илмий асарлар: “Луғати ситта алсина”, “Санъати Ибрат, қалами Мирражаб Бандий”, “Жомеъ ул-хутут”. 3. Диний-маърифий асар: “Фиҳхи Кайдоний”. 4.Тарихий асарлар: “Тарихи Фарғона”, “Туркистонда турли машаққатлар”, “Тарихи ҳуррият”, “Қўрбошилар замони”. 5. Ижтимоий-маърифий асарлар: “Мезон уз -замон” , “Тарихи маданият” ҳамда Ибратнинг ХХ аср бошларида жадидчилик ғояларини акс эттирувчи матбуотда эълон қилган илмий, тарихий, ижтимоий-сиёсий мазмундаги мақолалари. 6. Ҳажвий шеърлар: “Қалайсизлар?”, “Бўлубтур Ибрат ижодида ахлоқий фазилатлар қаламга олинган байтлар кўплаб учрайди. Унинг “Эй кўнгил....” деб бошланувчи тўққиз байтли ғазалининг ҳар бир байтида ҳикматомуз насиҳатлар келтирилган. Масалан, қуйидаги байтда маломатга қолишдан, қилган жиноятидан уялишдан аввал кўзни очиб, тўғри йўлни кўриш лозимлиги таъкидланган: Эй кўнгил, маломатдин оч кўзинг ҳилол ичра, Жон лабимға еткурмуш журми инфиол ичра (47-бет). Шоир ушбу байтда Машрабнинг “бир кўнгилни вайрон қилиш юзлаб каъбани бузиш билан баробар” каби фикрига ҳамоҳанг тарзда умри заволига етмай туриб, инсонларнинг қалбидан жой олиш, уларнинг кўнгил каъбасини тавоф этишга улгуриш кераклигини уқтиради: Эй чироғи дил, тавфиқ каъбасина азм этгил, Умри маҳди юз қўймай пардаи завол ичра (47-бет). Ибрат ғазаллари афоризмларга бойлиги билан ўзига замондош шоирлар ижодидан фарқ қилади. Масалан: Ҳар касб пеша қилғил, бўлмас амал сенга қут, Бекасб ўтсанг Ибрат, муҳтожи нон ўлурсан. Ёки: Ўқингиз илму ҳикмат, сизга бу иш катта ибратдур, Агар илм ўрганурсиз, барча ишда сизга нусратдур (128-бет). Ёки: Амал қил ўз сўзингга, бўлма носиҳ халққа мунда, Амаллик банда бўлсанг, топгай эрдинг дунёда иззат (51). Адабиётшуносликка оид луғатларда: “Афоризмлар турли бадиий асарлардан олинган ва муаллифи маълум бўлган, чуқур мазмунли, аниқ ва ихчам шаклли ҳикматли гап. Афоризмда сўз қанча оз бўлса, унинг ифодалилиги, ўткирлиги шунча ортади”, – дея маълумот берилади. Айрим афоризмларда мавжуд тузум ва ундаги ҳукмрон ақидаларга, сиёсий талабларга кўр-кўрона итоат этишга қарши исёнкорона муноса Ибрат лирик мероси санъаткорлар томонидан қўшиқ қилиб куйланган, масалан, халқ қўшиқлари оҳангида ёзилган Машрабнинг “Кўрголи келдим” ғазалига ўхшаш мураббаъ жанридаги қуйидаги шеъри машҳур ҳофиз Мулла Тўйчи Тошмуҳаммедов, Баҳодир Бакиров, Отажон Худойшукуровлар томонидан ижро этилган: Гулдек юзингни дилбарим, Кўргони келдим соғиниб. Сен шоҳи олам, мен гадо, Кўргони келдим соғиниб. Боғу баҳоримсан мени, Кўзи хуморимсан мени, Ширин забонимсан мени, Кўргони келдим соғиниб Шеърнинг ҳар банди охирида такрорланувчи “Кўргони келдим соғиниб” мисраси лирик қаҳрамон ҳиссиётини, мақсадини таъкидлашга хизмат қилган.  Ибрат ижодида маснавий, ғазал, мураббаъ, мухаммас, мусаддас, марсия каби мумтоз адабиёт жанрлари учрайди. Шоир адабий меросининг жанр хусусиятлари № Ғ а з а л М у с т а ҳ з о д М у р а б б а ь М у х а м м а с М у с а д д а с М у с а м м а н М а с н а в и й М а р с и я Қ а с и д а С о қ и й н о м а М у в а ш ш а ҳ Ҳ а ж в и я Т а р и х Саргу зашт Қ и т ъ а Р у б о и й Т у ю қ Ф а р д 1. Нодим 12 14 1 2 1 10 2 2. Ҳайрат 16 3 5 3. Хилватий 142 27 1 1 4 18 7 105 12 2 10 2 3 4. Ибрат 24 1 1 2 2 4 6 5. Сўфизода 10 1 4 7 6. Доғий 90 1 4 20 4 31 7 7 4 10 2 7. Суҳайлий 58 1 34 3 20 5 1 1 9 Давр адабий ҳаётининг ранг-баранг жанрларга бойлиги Наманган адабий ҳара- катчилиги намояндалари ижодида ҳам кузатилади. Хилватий, Ибрат, Сўфизода, Доғий ҳамда Суҳайлий каби шоирлар ижодида мумтоз адабиёт анъаналари ҳамда янги давр адабиётига хос тамойиллар асосида яратилган ижод намуналари ўзига хос бадиий қимматга эга. ХХ аср бошларида қалам тебратган ушбу шоирлар қайси жанрда ижод қилишмасин, албатта, мумтоз адабиёт анъаналарига суянишган. Муҳаббат, одамийлик, эзгулик, ҳалқчиллик каби барҳаёт мавзуларда ижод қилишган. Улар ижодидаги анъанавийлик “вертикал” ҳамда “горизонтал” аспектда амалга ошгани маълум. “Вертикал” аспектда юз берган анъанавийлик мумтоз адабиёт вакиллари Ҳофиз Шерозий, Навоий, Жомий, Фузулий, Бедил, Машраб, Амирий, Нодира, Увайсий каби шоир ва шоирларимизнинг улар ижод Исҳоқхон тўра Ибрат Лутфуллоҳ Насафий Кайдоний (ваф. 1349)нинг ҳанафий мазҳабидагилар ибодатларининг ҳуқуқий асосномаларидан бири бўлган “Фиқҳи Кайдоний” асарини ўзбек тилига шеърий усулда таржима қилади. Асар бошланғич мактаб ўқувчиларига мўлжаллангани боис шоир уни ёдлаб олишга қулай этиб, назм йўлида таржима қилган. Исҳоқхон Ибратнинг “Фиқҳи Кайдоний назми” асари 1908 йил Қозон шаҳридаги Ҳусаинов матбаасида чоп этилган. Ислом дини арконлари ҳақида маълумот берувчи ушбу асарнинг тошбосма нусхаси ЎзРФА Шарқшунослик институти тошбосма асарлар фондида 20099, 12690, 16315 инвентарь рақами билан сақланмоқда. Асарнинг яна бир тошбосма нусхаси наманганлик матншунос Аҳмад Убайдуллоҳ шахсий кутубхонасида ҳам мавжуд. Лутфуллоҳ Насафий Кайдоний (ваф. 1349)нинг араб тилида ёзилган “Фиқҳи Кайдоний Исҳоқхон тўра Ибрат ижтимоий ҳаётнинг янги ўзгаришларига доимо тўғри йўл топа олди. У жамиятда ўз ўрнини топиш учун тинмай меҳнат қилди, изланди. Замона аҳлини ҳам изланишга, ҳушёрликка чақирди. “Мезон уз-замон” асаридаги мана бу фикрлари ҳам унинг ўзига хос табиатини намоён этади: “Ҳосили каломул-муддао вал-маром асримиз илму ҳунар, ҳаракат асридур. Турмоқ асри эмас. Ғофил турса, ғафлат уйқусидан тургунча бозори олам ўтиб кетадур ”. Унинг маърифий қарашлари акс этган барча асарлари, яъни тарихий, илмий, бадиий ҳамда ижтимоий-сиёсий мавзудаги асарлари халқ дунёқараши ва яшаш тарзини ривожлантиришга, уларни жаҳолат ботқоғидан қутқаришга чорлайди. Исҳоқхон тўра Ибратнинг ХХ аср бошлари “Туркистон вилоятининг газити”да чоп этган мақолалари ва 1917- 1925 йиллар орасида ёзиб тугатган “Мезон уз-  ХХ АСР БОШЛАРИДА ЖАМИЯТ ҲАЁТИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР, ТАРАҚ- ҚИЙ ЭТГАН ДАВЛАТЛАРГА УЮШТИРИЛГАН ТУРЛИ САФАРЛАР, ИЛМ-ФАННИ ЮКСАЛТИРИШГА ҚЎЙИЛГАН ҚАДАМЛАР ТУФАЙЛИ ЗАМОНАВИЙ, РЕАЛ ҲАЁТНИ ТАСВИРЛАШ; МАОРИФ ВА МАДАНИ- ЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАҚСАДИДА ИЖТИМОИЙ- МАЪРИФИЙ МАВЗУГА КЎПРОҚ МУРОЖААТ ҚИЛИШ АНЪАНА ТУСИГА КИРДИ. ИНСОНЛАРНИНГ ЖАМИЯТДАГИ ФАОЛЛИГИ ОШГАНИ САБАБ ХХ АСР БОШЛАРИДА ЎЗБЕК МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИ ПУБЛИЦИСТИК ЖАНРДА ҲАМ ҚАЛАМ ТЕБРАТА БОШЛАШДИ. УЛАР ЎЗЛАРИНИНГ ИЛК ПУБЛИЦИСТИК АСАРЛАРИНИ ЎЗБЕК ТИЛИДА БИРИНЧИ БОР ЧИҚҚАН “ТУРКИСТОН ВИЛОЯТИНИНГ ГАЗЕТИ”ДА ЭЪЛОН ҚИЛИШДИ. ПУБЛИЦИСТИКА ЎЗБЕК АДАБИЁТИДА ЯНГИ ЖАНР БЎЛИШИГА ҚАРАМАЙ, ЎЗБЕК ЗИЁЛИЛАРИ ХАЛҚНИНГ МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ ВА ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШ МАҚСАДИДА МАТБУОТДАН КЕНГ ФОЙДАЛАНИШГАН. УЛАРНИНГ МАҚОЛАЛАРИ ЗАМИНИДА ДУНЁВИЙ ИЛМ-ФАННИ ЭГАЛЛАШ, Ибратнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари акс этган шеърлари даврий матбуотда эълон қилинган. Жумладан, “Воқеаи зилзилаи Андижон” номли ўн уч бандли мусаддасида зилзила туфайли кўп талофот кўрган андижонликларга ҳамдардлик билдирилади. Шоир зилзила тафсилотлари ҳақида Аллоҳнинг ҳукми билан рамазон ойининг ўн бешинчи куни Андижонда кучли зилзила юз бергани, бу вақт соат тунги икки ярим бўлиб, жумла аҳоли рўзадорлиги ҳақида баён этади ***** Бўлди ажаб зилзила маҳшарнамун, Пиру жавон бўлди дили тўла хун, Тушмасун ҳеч кимни бошига у кун, Элни солиб кулфата бу даҳри дун, Кетти бино боши таҳи по ўлуб, Таърих анго зилзила ғабро ўлуб. Мусаддасда жамиятдаги адолатсизлик, фитна ва иғволарнинг ҳаддан ошиб кетиши, ҳалоллик ва бараканинг йўқолгани боис зилзила юз бергани ҳақида аҳоли орасида тарқалган турли-туман миш-мишлар ҳам қаламга олинган. Унда зилзила туфайли мадраса-масжидлар вайрон бўлгани, уларни тиклаш учун кўп маблағ кетиши ва юз берган зарарни қоплаш учун келтирилаётган ёрдам ҳақида ҳам маълумотлар учрайди. Шеър сўнгида шоир “Улул албобларға маълум ва макшуф ўлғойким, зилзилаи ғабро ўлуб Ибратийдин. Бино бошиким ҳарф “Б” дур. Исқот қилинса, бир минг уч юз йигирма ҳосил бўлса керак”,.– деб, тарих санъатидан фойдаланиб, зилзила ҳижрий 1320 йил, милодий 1902 йил содир бўлганини баён этади. (Туркистон вилоятининг газети, 1903, 8 март. – № 9) ХХ аср бошлари Наманган адабий ҳаракатчилиги намояндалари ижодида шоирлар қаламга олган ишқ мотивининг мазмуни ўзгариб, улар қалбидаги ишқ қамрови кенгайди. Яъни ошиқ энди ишқнинг миллат ишқи, маърифат ишқи билан ўртанишига тўғри келди. Айниқса, Ибрат, Сўфизодалар ижодида бу ҳодисани учратиш мумкин. ТАРИХИ ЧОПХОНА Минг уч юзу йигирма олтида чопмахона, Очмоқға бўлди рухсат ва сўз бериб замона. Мақсад бу ишдан эрди оламға илм қасри, Ҳам қўймоқға асарлар ёдовари жаҳона. Касбу камоли ислом бўлмай тараққиятда, Ҳолиға тушмасун деб этдук буни баҳона. Биздин кейингилар кўб илму ҳунар топарлар, Ҳайфоки, анда биз йўқ, йўқ эътимодхона  ХХ аср бошлари Наманган адабий ҳаракатчилиги намоянда- лари ижодида мумтоз адабиёт анъаналари асосида яратилган ҳамд ва наът ғазаллар мавжуд. Аммо янги давр адабиётига хос тамойиллар асосида ҳамд ғазалларнинг байтлари таркибида ўзгариш юз беради. Аслида мумтоз адабиётда ҳамд ғазаллар 7, 9 байтли бўлган. Янги давр адабиётига хос тамойиллар асосида бундай ҳамд ғазаллар 20, 30, 33 байт бўлиши ҳам кузатилади. Ҳамд ғазаллардаги шаклий ва мазмуний ўзгаришлар ҳақида Н.Афоқованинг бу давр адабиётига доир олиб борган тадқиқотида ҳам айтиб ўтилган: “Ҳамд ғазаллар миллатни забун аҳволдан, умуман инсоният қалбида уя қурган ёвузликлардан қутқазиш учун оллоҳга муножот тусини олган” Аллоҳнинг марҳамати билан миллатни турли офатлардан, қирғинбарот урушлардан сақлаш; инсоният қалбига меҳр- оқибат туйғула  ХХ аср бошларидаги ижтимоий ҳаётнинг турли ўзгаришлари шоирлар ижодига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Улар шеъриятининг шакл ва мазмун чегараси ўзгарди. Бу жараён янги жамият ҳаётига фаол аралашув, анъанавий ишқий-тасаввуфий мавзулардан чекиниб, асосан, ижтимоий-сиёсий мавзуларда қалам тебратиш эҳтиёжини туғдирди. Жумладан, Ибратнинг “Тарихи трактур” ғазали 16 байтдан иборат. Шеърда ижтимоий-сиёсий ҳаётда юз берган долзарб мавзу қаламга олингани боис, янги давр адабиётига хос тамойиллар асосида байтлар миқдори ошганлиги кузатилади: Бир мўъжиза замона бўлди келиб трактур, Ишларни қилди осон эмди келиб трактур. Аввалда қўш тиркаш, қишларда мол боқишлар, Барчасидин қутулдик бизга келиб трактур. ХУЛОСА Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач, миллий қадриятларимиз тикланди, маънавий меросимизни ўрганиш ва таҳлил этиш учун кенг имкониятлар эшиги очилди. Бундай имкониятлар натижасида ХХ аср бошларида яшаб ижод этган маърифатга ошно, серқирра истеъдод соҳиби Исҳоқхон тўра Ибрат ижодини ўрганиш, унинг асарларини халқимизга тақдим этишга қўл урилди. Ушбу илмий изланишимиз жараёнида Исҳоқхон тўра Ибрат ҳаёти ва фаолияти бўйича қуйидаги таҳлил натижаларига эришилди: 1. Исҳоқхон тўра Ибрат шажараси ўрганилиб, унинг ҳаёт йўли босқичма- босқич таҳлил этилди. Султон ул орифин Хожа Аҳмад Яссавий авлоди эканлигини тасдиқловчи шажара матни китобхонларга ҳавола этилди. 2. Ибратнинг ижтимоий арбоб сифатида шаклланишида чет мамлакатларга қилган саёҳати муҳим ўрин тутди. Ўша мамлакатларни илм-ф 4. Ҳар соҳада илғор Исҳоқхон тўра Ибратнинг архитекторлик фаолияти, яъни халқ манфаатини кўзлаб, ХХ аср бошларида қурдирган бино-иншоотлари тақдири билан таништирилди. 5. Маориф ва илм-фан соҳасини ривожлантиришга бел боғлаган, Намангандаги биринчи жадид мактабининг асосчиси Ибратнинг педагогик фаолияти чуқур ўрганилди. 6. Ибратнинг халқимизга зиё тарқатиш учун амалга оширган эзгу хизматлари, яъни ноширлик фаолияти ва халқ маънавиятини бойитишда “Кутубхонаи Исҳоқия”нинг ўрни муҳим аҳамият касб этгани ёритилди. 7. Ибратнинг қатағон қурбони бўлгунга қадар олиб борган барча йўналишдаги фаолияти изчил таҳлил этилди, адибнинг яқин қариндошлари билан ўтказилган суҳбат баёни китобхонларга тақдим этилди 8. Исҳоқхон тўра Ибратнинг барча адабий мероси мавзу жиҳатидан ўрганилди ва унинг ижоди, асосан 9 Ибратнинг лирик мероси мавзу жиҳатидан туркумларга ажратилди. Улар, асосан, ишқий, маърифий, ҳажвий ва ижтимоий-сиёсий характерда ёзилганлиги мисоллар асосида таҳлил этилди. 10. Исҳоқхон тўра Ибратнинг форс тилидаги “Тарихи ҳаммом” шеъри ўзбек тилига таржима қилинди ва у шеър 1902 йил Андижонда бўлиб ўтган зилзила муносабати билан ёзилган “Воқеаи зилзилаи Андижон” мусаддаси билан бирга илк марта китобхонларга тақдим этилди. 11. Ибратнинг таржимонлик фаолияти ўрганилиб, унинг “Фиқҳи Кайдоний назми” асари бирламчи манбалар асосида илмий тадқиқ этилди ва худди шу руҳда ёзилган асарлар билан қиёсий-типологик таҳлил қилинди. 12. Ибратнинг тилшунос, тарихшунос, жамиятшунос, фиқҳшунос олим эканлиги ўзи ёзган асарлари воситасида таҳлил қилинди. Исҳоқхон тўра Ибрат педагог сифатида ёшларни илм-ма ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Fitrat dramaturgiyasi
  • «Saddi Iskandariy» dostoni
  • Abdulhamid Cho'lponning «Kecha va kunduz» romanida realizm
  • Adabiyotshunoslik tarixi va tarixiylik omillari
  • Abdulla Qahhorning «Sarob» romanida mazmunni ifodalovchi konsepsiyalar

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha