Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Экономика

Продавец

Bohodir Jalolov

Ишсизлик тўғрисидаги турли хил назариялар

Купить
ИШСИЗЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ТУРЛИ ХИЛ НАЗАРИЯЛАР www.arxiv.uz Режа: 1. Иш кучи, унинг миқдор ва сифат ўлчами 2. Ишсизлик сабаблари ва турлари 3. Ишсизликнинг иқтисодий ва социал окибатлари 4. Иш билан таъминлаш ва меҳнат биржалари 5. Филипс эгри чизиги www.arxiv.uz ИШ КУЧИ, УНИНГ МИҚДОР ВА СИФАТ ЎЛЧАМИ Меҳнатга лаёқатли ёшдаги, республикамизда: — 16 ёшдан 55 ешгача аёллар, — 16 ёшдан 60 ёшгача эркаклар; — меҳнатга лаёқатли ёшдан (55-60 ёш) катта ёшдаги ишловчилар (пенсиядаги ишловчилар); — ишловчи усмирлар (16 ёшгача бўлган ёшлар). Иш кучи бу инсоннинг жисмоний ва аклий кобилияти бўлиб, мазкур кобилиятни амалда ишлатилиши меҳнат ёки иш деб аталади. Иш кучи шундайки, уни инсондан ажратиб бўлмайди. У моддий шаклга ҳам эга эмас, яъни инсоннинг ўзидаги кобилят. Шу сабабли уни ишлаб чиқаришнинг инсон омили деб ҳам аталади. Ишчи кучи бозорда меҳнат омилини таклиф этувчи сифатида намоён бўлади. Иш кучининг миқдорий ва сифат ўлчами мавжуд. Иш кучининг миқдори бу ишлай оладиган, яъни меҳнатга лаёқатли кишилардир. Уларни одатда меҳнат ресурслари деб юритилади. Иш кучининг миграциясига кўп омиллар сабаб бўлади, лекин уларнинг асосийлари иккита: иш хақидаги фарқ ишсизлик Аҳолининг табиий ўсиши суръатлари турли регионларда турлича. Унга қатор омиллар таъсир этади. Бизнинг республикамизда 20 йилларда 4 миллиондан салгина кўпрок аҳоли яшаган бўлса, хозирда 25 миллиондан ортик. Шу йиллар давомида қатор саноат корхоналари қад кўтарган чирчиқ, олмалиқ, ангрен, навоий, бекабод, янгиер каби қатор шахарлар барпо этилди.  Меҳнат ресурслари (иқтисодий фаол аҳоли) миқдорига ишчи кучи миграцияси ҳам катта таъсир кўрсатади.  Меҳнат бозори иш кучини юқори даражада сафарбарлик имкониятига эга бўлишини талаб этади. Иш кучи миграцияси иш кучининг кўчиб юришини ифодалайди. ИШСИЗЛИК САБАБЛАРИ ВА ТУРЛАРИ www.arxiv.uz Иш кучи миграцияси икки хил бўлинади. Ички миграция Халқаро миграция www.arxiv.uz Ички миграция, яъни меҳнат ресурсларининг кўчиши: батамом тебранувчи эпизодик сезонли  1. Иш кучининг батамом миграцияси шаклида аҳоли кўчиб бориб доимий яшаш учун қолади.  2. Тебранувчи шаклида, эса кунлик, хафталик, ойлик тарзида иши билан доимий яшаш жойи ўртасида катнаб ишловчилар ташкил қилади.  Уларнинг иш ва яшаш жойи турли жойларда бўлади.  3. Сезонли иш кучи миграцияси вақтинчалик рўй беради. У ишлаб чиқаришнинг сезонли характери билан боғлиқ бўлиб асосан қишлоқ хўжалиги, қурилиш, овчилик каби сохаларда бир неча ойлик вақтинчалик иш жойига кўчиш юз беради.  4. Эпизодик иш кучи миграцияси иш билан командировкага бориш, ишбилармонларни иш билан бордикелди харакати, вақти ва йўналиши гохида бўлиши билан характерланади. www.arxiv.uz  Иш кучини фақат жисмоний куч билан чеклаб бўлмайди. Иш кучи сохиблари билим, малака, махорат ва иш тажрибасига эга бўлиши керак. Шундагина улар ишлаб чиқаришда маҳсулот ва хизматларни яратувчи куч бўла олади.  Иш кучининг сифат жихатини айнан унинг билими, малакаси, махорати, тажрибаси белгилайди. Жамият тараққиёти натижасида иш кучининг сифат кўрсаткичи тубдан ўзгариб боради.  Меҳнат бозоридаги таклиф талабнинг ўзгаришига мувофиқ тамомила ўзгариб борди. Ҳозирги замон бозоридаги таклифни шартли равишда учта категорияга бўлиш мумкин: устун даражада жисмоний ишлар билан шуғулланувчи ишчилар турли хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчилар аклий меҳнат билан шуғулланувчи инженертехник ходимлар www.arxiv.uz XX АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИДА ЮЗ БЕРГАН ФАНТЕХНИКА РЕВОЛЮЦИЯСИ МЕҲНАТ БОЗОРИ ТАРКИБИДА СИФАТ ВА МИҚДОР ЖИХАТДАН ТУБ ЎЗГАРИШЛАР ЮЗ БЕРИШИГА ОЛИБ КЕЛДИ.  1. Умумий ишчилар таркибида кам малакали ва малакасиз ишчилар хиссаси камайди.  2. Инженер-техниклар, интеллигенция, хизмат кўрсатиш сохасида банд бўлганлар хиссаси ўсди.  3. Устун даражада жисмоний ҳамда аклий меҳнат билан шуғулланувчилар ўртасидаги катта фарқ қисқарди.  Иш кучи ва унинг бандлиги хақида тўхтар эканмиз, Мальтуснинг нуфус конунини четлаб ўтолмаймиз. Чунки, меҳнат омилининг даромади, турмуш даражаси, унинг бандлиги яратилган неъматлар миқдори билан боғлиқ. XVIII асрларда аҳолининг қашшоқ яшашига эътиборини каратган Мальтус унинг сабабини кўрсатиб беришга харакат қилган. www.arxiv.uz  Аҳолининг табиий ўсиши ва эхтиёжларини кондириш даражаси ўртасидаги боғланишни статистик маълумотлар асосида ўрганган инглиз иқтисодчиси (рухонийси) Томас Мальтус (1766-1834) "Нуфус конуни тўғрисида тажриба" асарини ёзди.  Унинг фикрича аҳолининг ўсиши геометрик прогрессия (1,2,4,8,16, . . ., яъни хар бир кейинги сон олдингисидан 2 баравар кўп) тарзида юз беради. Аҳолининг яшаши учун зарур бўлган маҳсулотларнинг ўсиши эса арифметик прогрессия кетмакетлигада (1,2,3,4,5,6. . . куринишида) бўлади.  Мальтуснинг энг катта камчилиги ўз далилларини асослаганда жамиятнинг ишлаб чиқариш имкониятларини муттасил кенгайтириб борувчи техника тараққиётининг аҳамиятини инкор этганидир. www.arxiv.uz  Иш кучи миқдори ва муайян сифатига бўлган талаб билан таклифнинг мувозанати бўзилиши, талабга караганда таклифнинг ортиб кетиши, яъни ишлашни хохлаганларни маълум бир кисмини иш билан таъминланмагани туфайли ишсизлик келиб чиқади.  Иш кучи таклифининг ишчи кучига бўлган талабдан ортиб кетиши бошқача айтганда иқтисодий фаол аҳолининг маълум бир кисмини иш билан таъминламаслик, яъни ишлашни хохлаганларни иш топа олмаслиги ишсизликдир. ● Бундай шаклдаги ишсизлик иш қидириш ёки иш кўтиш билан боғлиқлиқ яъни иш қидирувчи яқин муддатда иш топиши мумкинФрикцион ишсизлик ● Маълум вақт ўтиши билан истеъмол талаби ва таркибида, технологияда мухим ўзгаришлар юз берадиТаркибий (структуравий) ишсизлик Циклли ишсизликИш топа олмасликнинг сабаблари турлитуман бўлиб, уларни асосан қуйидаги гурухларга б ● Одатда бу турдаги ишсизликка ўз хохиши билан ишламаётган лар киритиладиИхтиёрий ишсизлик ● Бу ишлаб чиқаришда керагидан ортикча ишчини банд бўлишидир. Бунда меҳнат унуми ҳам, даромад ҳам паст бўладиЯширин ишсизлик ● Бу аник тармокларнинг ишлаб чиқаришдаги мавсумий тебранишлари билан боғлиқ. Масалан, қурилиш, қишлоқ хўжалиги.Мавсумий ишсизлик ● Меҳнат бозорини самарали ташкил этилмагани натижасида келиб чиқадиган ишсизлик. Айтайлик вакантли жойлар хақида тулик ахборотнинг йуклиги.Институцион ишсизлик www.arxiv.uz  Кўп мамлакатларда кабул килинган конунга кура ишсиз деб, меҳнатта лаёқатли бўлиб иш топа олмай, меҳнат биржаларида рўйхатда тўрган кишиларга айтилади.  Бозор иқтисодиёти маълум даражада ишсизлик бўлиши, яъни меҳнат омили резерв армиясининг мавжуд бўлишини тақозо этади. Сабаби, бозор иқтисодиётида харидорнинг изми устун туради. Бунинг учун харидор танлаб олиш имкониятига эга бўлиши керак. Шундай имконият иш кучи таклифи талабга караганда кўп бўлгандагина вужудга келади.  Ишсизлик ишчиларнинг касаба уюшмалари билан биргаликда иш хақини оширишни талаб килишларини чеклайди. Бу тадбиркорлик фаолияти стимулини кучайтиради.  Ишсизликнинг мавжудлиги туфайли иш билан банд бўлганлар меҳнат интизомини бўзмасликка, сифатли меҳнат килишга интилишади. Ишсизлик кишиларни зарур малакага эга бўлишга, ИШСИЗЛИК ҚАТОР ИҚТИСОДИЙ ВА СОЦИАЛ ЙЎҚОТИШЛАРГА ОЛИБ КЕЛАДИ.  1. Ишсизлик даражасининг табиий ишсизлик даражасидан юқори бўлиши натижасида жамият маълум миқдорда ЯММни "йўқотади".  2. Ўзок муддат давом этган ишсизлик окибатида иш топа олмаётган ишчи ўз малакасини йўқота боради, натижада ишловчи ишга ўрнашган тақдирда нормал даражада меҳнат унумдорлигига эришиши учун камида ярим йил вақт керак. Демак, шу вақт мобайнида ишчи бошқа малакасини йўқотмаган ишчиларга караганда кам маҳсулот ишлаб чиқаради.  3. Медицина тадқиқотлари кўрсатадики, ишсизликнинг ўсиши кишининг психикрухий холатига салбий таъсир кўрсатади, соглигини йўқотади. Ишдан бўшатилгани тўғрисидаги хабар, яқин кишисининг улими ёки жиноятда айбланиб камок жазосига хукм килингани тўғрисидаги хабар билан тенг даражада стр ИШСИЗЛИК ЖАМИЯТНИ КАНДАЙ ЙЎҚОТИШЛАРГА ОЛИБ КЕЛИШИ ХАҚИДА ТЎХТАГАНДА АВВАЛ КЎРСАТИБ ЎТИЛГАН харид қувватин инг пасайиши жамғарма нинг камайиш и инвестиц ион талабнин г пасайиши таклифни нг қисқариш и, ишлаб чиқаришн инг тушкунли кка тушиши каби иқтисоди й беқарорл ик Бўларнинг барчаси охир окибат турмуш даражасини пасайишига олиб келади. Социал маънода айникса сурункали ишсизлик хавфли ҳисобланади (40 ва ундан ортик хафта). АКШда бу гурух 0,3-0,4 % ни ташкил этади, лекин 1 йилдан ортик вақт мобайнида иш билан таъминланмаганлар ишсизлар ўртасида 4-5% ни ташкил этувчи мамлакатлар ҳам мавжуд.  80 йилларда ғарб мамлакатларида кейнсчилик ғояларига асосланган социал ислохотлар ўтказишга қаратилган иқтисодий сиёсатдан чекиниш юз берди.  Меҳнат биржаси ишчи, хизматчи ва корхона, фирма-ташкилотла ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ВА МЕҲНАТ БИРЖАЛАРИ  Меҳнат биржаларининг асосий вазифаси биринчидан, ишсиз қолганларни рўйхатга олади, ишини ўзгартирмокчи бўлганларни ишга жойлаштиришда воситачилик қилади. Иккинчидан, ишчи кучига бўлган талаб ва таклифни ўрганади, учинчидан, қандай ихтисосликлар буйича ишчилар зарурлиги хақида ахборот беради. Туртинчидан ёшларни касб, ихтисосликлар бўйича йўналтиради, янги касбхунарга ўргатишни ташкил қилади.  Биржаларнинг фаолияти фақат иш билан таъминлаш эмас, балки ишлаб чиқариш тармоқлари структурасидаги ўзгаришлар билан боғлиқ холда ўзгариб турадиган меҳнат бозори эхтиёжини қондиришдан иборат.  Ишловчининг эркин тарзда иш хақи тўлаш, социал туловлар, иш вақти давомилиги, бандлик шаклини танлашдаги роли ортади.  Меҳнат бозорини тартиблашни камайтириш доирасида  Меҳнат бозорини ташкил этиш, аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш муаммоси республикамизда алохида диққат эътиборни қаратишни талаб этади.  Ҳозирги пайтда республикамизда меҳнат ресурслари аҳолининг 49% ини ташкил этади. 2015 йилга бориб ҳисоб- китобларга кўра меҳнат ресурслари йилига 200 минг кишига кўпаяди десак, 16 миллионга етиши мумкин.  Республикамизда меҳнат бозори хақида тўхталар эканмиз, "ёлланма ишчилар бозори"ни ҳам эслаб ўтиш керак. Ўзбекистонда, умуман Марказий Осиёда «ёлланма ишчилар бозори» ҳам мавжуд бўлиб, у одатда нолегал холда амал қилади. Ҳозирги пайтда республикамизда ана шу бозорни легаллаштириш муаммоси турибди. Уни ечишни шароитимизга мос келадиган йулини топиш, назарий жиҳатдан асослаб амалга ошириш керак.  Демак жамиятда доимо ишчи кучи таклифи билан Адабиётлар рўйхати: Каримов И. А. Ўзбекистон: миллий истиклол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1- китоб. Т. «Ўзбекистон» 1996 йил. Каримов И. А. «Ўзбекистон иқтисодий ислохотларни чукурлаштири ш йулида» Т., «Ўзбекистон» 1995 йил. Каримов И. А. «Ўзбекистон - буюк келажак сари». Т., «Ўзбекистон» 1998 йил. Каримов И. А. Ўзбекистон ХХI аср бусагасида. Хавсизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Каримов И. А. «Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон хаёт-пировард максадимиз». Т., «Ўзбекистон» 2000 йил. Шодмонов Ш. Ш., Алимов Р. Х., Жураев Т. Т. «Иқтисодиёт назарияси» Тошкент, «Молия» 2002 йил. www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Aktivlar bozorida fundamental qiymatni aniqlash modellari
  • Maqsadli tushumlar, subsidiya va grantlar hisobini yuritish
  • Oʻzbekiston Respublikasida budjet gʻazna ijrosi joriy etilishini faollashtirish
  • O’zbekistonda tashqi iqtisodiy faoliyatni erkinlashtirish
  • Xalqaro iqtisodiy integratsiyaning mazmuni va shakllari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha