Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 227.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 04 Июль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Основы культурологии

Продавец

Bohodir Jalolov

Ислом дини ва тарихи

Купить
Diniy e’tiqod va ratsionallik. Islom dini, uning asosiy oqimlari va yo’nalishlari. Islomda inson huquqlari himoyasi, ijtimoiy tenglik adolat va tolerantlik Ислом дини ва тарихи РЕЖА: 1.Ислом динининг шаклланиши ва тарихи 2. Ислом оқимлари ва йўналишлари. 3. Сунийлик ва Шиалик ўртасидаги фарқлар. 4. Мазҳабларнинг пайдо бўлиши. 5. Ҳанафийлик мўтадил мазҳаб. ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР: Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч.Т.Маънавият. 2008 йил. Каримов И.А. «Ислом зиёси – ўзбегим сиймосида. Т., Тошкент ислом университети нашриёти. 2005 йил. Закруллаев А. Ғоялар кураши. Т., Мовароуннаҳр. 2000 йил. Қодиров З. Имом Аъзам ҳаёт йўли ва фиқҳ усулллари. Т.,Мовароуннаҳр. 1999 йил. Ҳасанов А. Макка ва Мадина тарихи. Т., 1992 йил. Ҳусниддинов З.Ислом ва мазҳаблар. Т.,Маънавият. 2000 йил. Ҳусниддинов З.Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар. Т.,Мовароуннаҳр. 2000 йил. Диний бағрикенглик ва мутаассиблик. (Юз саволга – юз жавоб) Т.,Тошкент ислом университети нашриёти. 2007 йил. Абдураҳмонов А. Саодатга элтгувчи билим. Т.,Мовароуннаҳр. 2004 йил. Комилов Н., Жураев К. Давлат, жамият ва дин. Ўқув қўлланма. Т.,Академия. 2006 йил. Абдусамедов А. Диншунос ИСЛОМНИНГ ЙЎНАЛИШЛАРГА БЎЛИНИШИ САБАБЛАРИ Муҳаммад пайғамбар вафотидан кейин мусулмон жамоа- ларининг йўлбошчилари ўртасида ҳокимият учун кураш авж олган. Ҳокимият учун курашлар исломнинг уч йўна- лишга бўлинишига олиб келган. Мазкур бўлинишнинг асосида турли феодал гуруҳларнинг ҳокимият учун олиб борган курашлари ётади. Муҳаммад Пайғамбарнинг куёви, тўрт буюк халифалар- дан бири Али давридаёқ (656 – 661 йиллар), халифанинг ҳокимиятини тан олмаган Уммавийлар билан ҳокимият тепасига Муҳаммад пайғамбар авлодаригина келиш ҳуқу- қига эгадирлар деб ҳисоблаган Али ибн Абу Толибнинг тарафдорлари ўртасида кураш авж олиб кетган. 01 02 ИСЛОМДАГИ ЙЎНАЛИШЛАР ТУШУНЧАСИ 1 • Исломдаги йўналиш деганда муайян эътиқодий масала асосида бирлашган мусулмонлар мажмуаси тушунилади. 2 • Суннийлик йўналиши “Аҳли Сунна вал-Жамоа” деб номланади. “Аҳли Сунна” дегани Муҳаммад пайғамбар суннатларига эргашувчилар, “вал- Жамоа” сўзи эса мусулмонларнинг кўпчилиги ортидан юрувчилар деган маънони англатади. 3 • Шиалар. «Шиа» сўзи луғатда «тарафкаш» деган маънони англатади. Истилоҳий маънода шиа – Али ибн Абу Толиб ва унинг авлодларини барчадан устун қўйиш ва фақатгина мусулмон оламига халифа бўлиш ҳуқуқига эга деб ҳисоблайдилар. 4 • “ Хорижий” сўзи араб тилидаги “хаража” сўзидан олинган бўлиб, “ажралиб чиқмоқлик” маъносини англатади. Хорижийлар Али ва Муовия ибн Абу Суфёнга қўшилмай, уларга қарши бош кўтарган йўналиш бўлган. 3A 28 4B 45 “ Сунний” атамаси “Тўғри йўл” маъносини англатади. Суннийлик тарафдорлари ўзларини “Аҳли ас-сунна”, яъни сунна аҳли деб атайдилар. Суннийлар исломнинг Муҳаммад пайғамбар давридаёқ шаклланган таълимотининг тўғрилигини, Ҳадисни Қуръондан кейинги ислом илоҳиёти ва шариатининг иккинчи манба деб иан олган, исломнинг анъанавий диний маросимларига, маиший ва ижтимоий қоида- ларига амал қиладиган мусулмонмиз деб таъкилайдилар. СУННИЙЛАР ЙЎНАЛИШИ Шиа атамаси - “гуруҳ” деган маънони англатади. Шиалар – Али ибн Абу Толиб ва унинг авлодини Муҳаммад пайғамбарнинг бирдан-бир қонуний ворис- лари деб ҳисоблайдилар. Сафавийлар сулоласининг биринчи шоҳи Исмоил XVI асрнинг бошларида шиаликни Эроннинг расмий дини деб эълон қилган. Ҳозир ҳам шиалик Эроннинг ҳукмрон диний эътиқоди ҳисобланади. Шиалик Ироқ, Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Озарбайжон, Ливан, Сурия, Яман ва бошқа давлатларга ёйилган. ШИАЛАР ЙЎНАЛИШИ ШИАЛАР ЙЎНАЛИШИНИНГ СУННИЙЛАР ЙЎНАЛИШИДАН ФАРҚЛИ ЖИҲАТЛАРИ Дастлабки уч халифа ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаган деб, уларнинг халифалигини тан олмайдилар. Суннийликда 7 ақида тан олинса, шиалар қуйидаги беш ақидани тан оладилар: а) Аллоҳнинг ягоналиги; б) Адолат; в) Охират ва ўлганларнинг тирилиши; г) Пайғамбарлик; д) Имомат. Шиалар калимаи шаҳодатга “Алиян валиуллоҳ” сўзларини қўшиб айтадилар. Шиаларда давлат тепасида имом – Али авлодлари туриши керак, деб ҳисоблайдилар. Суннийларда “Имом” диний мансаб ҳисобланади Шиалар суннийларнинг ҳадисларини тан олмайдилар. Уларнинг Муҳаммад, Али ва унинг авлодлари номи билан боғлиқ ҳадислардан “Ахбор” деб номланган тўплами мавжуд. ХАВОРИЖЛАР ЙЎНАЛИШИ  Учинчи халифа ўлдирилгандан сўнг ҳокимият учун курашлар авж олади. Унинг ўрнига Али ибн Абу Толиб ҳокимият тепасига келади.  Халифаликка даъвогарлардан бири Абу Суфённинг ўғли Муовия ўзини Дамашқда халифа деб эълон қилади.  Али тарафдорлари халифа Алини Муовияга қарши курашга чорлайди.  657 йилда Сурияда Муовия ва Али ўртасида Сиффин жанги бўлиб ўтади.  Али Муовия билан битим тузилади ва уруш тўхтатилади.  Али билан Муовия ўртасида тузилган битимдан Куфа яқинида турган 12 минг кишидан иборат қўшиннинг бир қисми “ҳукм чиқариш фақат Аллоҳнинг иши” деган шиор билан қўшинни тарк этади.  Бу воқеа Ҳарура қишлоғида содир бўлганлиги боис улар дастлаб “ҳарурийлар” деб аталадилар. Сўнгра улар “Хавориж” - “Қарши чиқувчилар” номини олади. 02 0F 16 39 02 3A 22 2C 02 0B 16 02 “ Мазҳаб” атамаси арабча сўз бўлиб, “йўналиш” деган маънони англатади. Шунингдек, мазҳаб деганда бирор диний масала ёки муаммо бўйича муайян уламо фикрига эргашиш, “унинг юрган йўлидан бориш” маъносини ҳам ифодалайди. Илк исломда мазҳаб тушунчаси асосан фиқҳий мактабларга нисбатан қўлланилганлиг и сабабли, кейинчалик ҳам кўпроқ тўртта мазҳабни англатувчи тушунча сифатида ишлатиладиган бўлган.“ Мазҳаб” атамаси ислом динининг деярли барча соҳаларида – ақида(калом), фиқҳ, ҳадис- шунослик, фалсафа ва тасаввуфда баб-баравар ишлатилади. МАЗҲАБ ТУШУНЧАСИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ 2A 23 13 2A 0C13 201F 0E2D1113 0C 26 1F 2F 32 26 25 МАЗҲАБЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ТУРЛАРИ Шариат илмларининг ривожи аббосийлар халифалиги даврида турли мазҳабларнинг вужудга келишига олиб келди. Мазҳаблар икки турга: а) фиқҳий; б) ақидавий турларга бўлинади. Фиқҳий мазҳабларга Суннийликда Ҳанафия, Шофиия, Моликия ва Ҳанбалия; Шиа йўналишида Жаъфария, Имоилия, Зайдия каби мазҳаблар киради. Фиқҳий мазҳабларда ҳуқуқий муаммолар бош масала ҳисобланади. Ақидавий мазҳабларга қадария, жабария, ашъария, мотуридия, мўътазила, муржиа кабилар киради. Ақидавий мазҳабларда асосий баҳс эътиқод муаммолари устида кетади. Улар ўз таълимотларида ислом ақидаси билан боғлиқ масалаларни кўтариб чиққанлар ҳамда улар юзасидан баҳс юритиб, бир-бирлари билан муросасиз кураш олиб борганлар. СУННИЙЛИК ЙЎНАЛИШИДАГИ ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАР 12Суннийликдаги мазҳабларнинг ҳар бири исломдаги қонунуларни мустақил шарҳлашга ҳақли деб тан олинган.Ҳанафия мазҳаби (Суннийларнинг 47%ни ташкил этади) асосчиси Имом Абу Ҳанифа (699-767)дир. Абу Ҳанифа истиҳсон ва урфдан фойдалангани учун ўз замондош фиқҳшуносларининг танқидига учраган. Шофиия мазҳаби. (Суннийларнинг 27%ни ташкил этади) асосчиси Имом Муҳаммад ибн Шофиъий(767-820)дир. Улар кўпроқ қиёсга таяниб, истиҳсонни ишлаб чиққан. Моликия мазҳаби (Суннийларнинг 17%ни ташкил этади) асосчиси Молик ибн Анос(713- 795)дир. Улар Қуръон ва Ҳадисларнигина асосий манба сифатида тан олиб, қиёсни қўллашда анча чекловлар қўяди. Ҳанбалия мазҳаби(Суннийларн инг1,5%ни ташкил этади) асосчиси Аҳмад ибн Ҳанбал(780-855)дир. Улар муаммолар ечимини ҳал қилишда кўпро Ислом таълимотига раҳна солувчи турли оқимларга қарши Калом илми – “Илм ул-ақоид”, яъни калом илмини ҳимоя қилувчи иккита оқим – Ашъария ва Мотуридия оқимлари вужудга келди. Ашъария (873-935) таълимоти. Онгни, яъни ақлни диний анъаначилик (нақл)дан устун қўяди ва шариат мусулмонларнинг ҳаётини бошқаради, деб ҳисоблайди. Тақлидни, яъни кўр-кўрона диний раҳбарларга, уларнинг фикрларига танқидий қарамасдан бўйсуниб, итоат этишни инкор қилади ва ҳатто тақлид қилувчиларни мўмин эмас, деб баҳолайди. Мотуридия. Абу Мансур ал-Мотуридий(870-944)таълимоти. Инсон ўз ҳатти-ҳаракатларида соҳибихтиёрдир. У хайрли ва ёмонликни фарқловчи ақлга эга. Инсон ўз ақлига таяниб ва ўз иродасига кўра яхши ва ёмон ишларни қилишга рағбат кўрсатади, шунинг учун ўз қилмишлари учун ё мукофот, ёки азобга эга бўлади. СЎФИЗМ ОҚИМИ Тасаввуф да кўрсатилишича, ҳаётий муаммолар билан боғлиқ бўлган илоҳий ҳақиқатга шариат, тариқат ва маърифат босқичларини босиб ўтиш орқали эри- лади.Сўфизм – исломдаги йирик оқимлардан бири бўлиб, унинг асосий мақсади – худо билан руҳан қўшилиб кетишдир. Ахборотни оғзаки равишда узатиш Тасаввуф – инсоннинг комил инсон даражасига етиши натижасида Аллоҳ васлига мушарраф бўлиши ва руҳан Аллоҳ билан бирлашиб кетиши ҳақи- даги таълимотдир. Сўфийлар инсон табиатидаги салбий кучларни умумий ном билан “нафс” деб атаганлар ва унга қарши жиҳод эълон қилган.Сўфийларнинг фикрига кўра, инсонга илоҳий руҳ сингдирилган- лиги боис, ана шу илоҳий руҳ яна Худога қўшилиб кетиши керак. «Тариқат» - комил инсон даражасига эришини кўрсатувчи тўғри йўл деган маънони англатади. Тариқат – маънавий ахл Ислом динининг илк шаклланиш давридан бошлаб ақида, ибодат, дин ва ҳуқуқ, диний жамоа ва давлат, руҳоний ва дунёвий ҳокимият масалаларида баҳслар вужудга келган. Ана шу баҳслар натижасида ақидавий мазҳаблар ичида турли хил ислом оламида тан олинмаган оқимлар вужудга келган. Хулафои рошидинлар замонидан То Имом Мотуридий замонасига вужудга келган оқимлар Ҳозирги замонда экстремистик характерга эга бўлган оқимлар Қадария (инсон ўз ҳатти-ҳаракати, тақдирининг ҳукмдори) Муржиа (Инсон ҳолатини муҳокама қилишни орқага суриш ) Мўътазила (ирода ва илоҳий калом масаласи) Ҳизбут таҳрир ал-Исломия Нурчилар ва бошқалар ИСЛОМДАГИ ОҚИМЛАР Ваҳҳобийлик 01 17 2618 2D 17 ИСЛОМДАГИ ЙЎНАЛИШЛАР: Суннийлик. Муҳаммад пайғамбарнинг вафоти ва ҳокимият учун кураш исломнинг икки йўналишга – “Сунний”(“тўғри йўл”)лик ва “Шиа”(“гуруҳ”)ликка бўлиниб кетишига олиб келди. Суннийлик тарафдорлари ўзларини “аҳли сунна ва-л-жамоа”, яъни сунна аҳли деб атайдилар ва Муҳаммад Пайғамбарнинг шиалар томонидан бузилаётган анъаналарига фақат бизгина амал қилаяпмиз, деб ҳисоблайдилар. Бу йўналиш тарафдорлари исломнинг Муҳаммад давридаёқ шаклланган таълимотининг тўғрилигини, Ҳадисни Қуръондан кейинги ислом илоҳияти ва шариатининг иккинчи манбаи деб тан олган, исломнинг анъанавий диний маросимларига, маиший, ижтимоий қоидаларига амал қиладиган ҳар бир мусулмон сунний ҳисобланади. Суннийлар бугунги кунда барча мусулмонларнинг 92,5 фоизини ташкил қилади. ИСЛОМДАГИ ЙЎНАЛИШЛАР: ШИАЛИК. Шиалик (гуруҳ) – Али ибн Абу Толиб ва унинг авлодини Муҳаммад пайғамбарнинг бирдан-бир қонуний ворислари, деб тан оладиган турли оқимларнинг умумий номи. Сафавийлар сулоласининг биринчи шоҳи Исмоил XVI асрнинг бошларида шиаликни Эроннинг расмий дини деб эълон қилган. Ҳозир ҳам шиалик Эроннинг ҳукмрон диний эътиқоди ҳисобланади. Шиалик Ироқ, Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Озарбайжон, Ливан ва бошқа давлатларга ёйилган. СУННИЙЛАР ВА ШИАЛАР ЎРТАСИДАГИ ФАРҚЛИ ЖИҲАТЛАР Биринчидан, Суннийликда 7 та ақида тан олинса, Шиалар қуйидаги 5 ақидага ишонадилар: а) Аллоҳнинг ягоналигига ; б)Адолатга ; в)охират ва ўлганларнинг тарилишига ; г)Пайғамбарларга ; д ) Имомат (Али ва унинг авлодлари имомлар деб аталади). Имомат – шиаликда давлатни бошқариш ҳуқуқи ҳақидаги таълимот бўлиб, унга кўра мусулмонлар жамоаси ёки давлатида фақат Муҳаммад пайғамбар авлоди (куёви Али билан қизи Фотимадан тарқалган авлод) ҳукмрон бўлиши ҳақидаги таълимотдир. Суннийлар учун имомлар одамлар томонидан сайланадиган ёки тайинланадиган диний раҳбардир. Иккинчидан , Шиалар дастлабки учта халифанинг ҳокимиятини тан олмайдилар. Учинчидан , Шиалар калима шаҳодатга “Алиян Валиуулоҳ” сўзларини қўшиб айтадилар. Тўртинчидан , Шиалар суннийларнинг ҳадисларини тан олмайдилар. Шунинг учун ҳам Муҳаммад, Али ва унинг авлодлари номи билан боғлиқ бўлган ҳадислардан ўзларининг “Ахбор” деган тўпламини тузганлар. Бешинчидан , Шиалар Макка ва Мадина шаҳарлари билан бирга Карбало ва Нажаф шаҳарларини ҳам муқаддаслаштирганлар. Олтинчидан , Имомларнинг баъзи бирларини ўлдирилган, дин йўлида шаҳид бўлган, шунинг учун улар жабрдийлардир, деб мотам маросимини ўтказадилар. СЎФИЗМ (ТАСАВВУФ) ОҚИМИ Сўфизм – исломдаги йирик оқимлардан бири бўлиб, унинг асосий мақсади – худо билан руҳан қўшилиб кетишдир. Сўфийларнинг фикрига кўра, инсонга илоҳий руҳ сингдирилганлиги боис, ана шу берилган илоҳий руҳ яна худога қўшилиб кетиши зарур. Тасаввуф – одамларни ҳалолликка, покликка, тенгликка, инсон қадр-қимматини ерга улмасликка чорловчи, барча мусулмонларнинг тенг бўлиб, ҳар ким ўзининг ҳалол меҳнати билан кун кўришини, бошқаларнинг кучидан фойдаланмасликни, ижтимоий адолат қоидаларига риоя этишларини тарғиб қилувчи таълимотдир. Тасаввуфда кўрсатилишича, ҳаётий муаммолар билан боғлиқ бўлган илоҳий ҳақиқатга шариат, тариқат ва маърифат босқичларини босиб ўтиш орқали эришилади. “ Тасаввуф” – инсоннинг комил инсон даражасига етиши натижасида Аллоҳ васлига мушарраф бўлиши ва руҳан худо билан бирлашиб кетиши ҳақидаги таълимотдир. “ Тариқат” – комил инсон даражасига эришишни кўрсатувчи тўғри йўл деган маънони англатади. Инсоннинг ботиний олами , ички зиддиятлар, руҳ ва жисм орасидаги кураш сўфийларни кўпроқ қизиқтирган. Улар инсонда азалий икки қарама-қарши куч – раҳмоний ва шайтоний қувватлар борлигини, инсон ақл-тафаккурга эга бўлганлиги учун ҳам шайтоннинг қутқисини енгиб, Раҳмоний фазилатларга эга бўлиши лозимлигини таъкидлайдилар. Суфийлар инсон табиатидаги салбий кучларни умумий ном билан “нафс” деб атаганлар ва унга қарши жиҳод эълон қилганлар. Мол дунё тўплаш, нафс эҳтиёжига қарам бўлиш, ҳирсу-ҳавас қатъий қораланади. ИСЛОМ ФИҚХШУНОСЛИГИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ Ислом фиқҳшунослиги дин масалаларини ўз ичига олади. Луғатда “ал-фиқҳ” сўзи “ақл билан англамоқ”, “тушунмоқ” маъноларини англатса-да, истилоҳда эса “ислом ҳуқуқи” деган маънони англатади. Дунёвий ҳуқуқ меъёрларидан фарқ қилгани ҳолда фиқҳ ўз ичига кўпроқ ибодат масалаларини ҳам қамраб олади. Муҳаддислар ҳаракатининг бошланиши фиқҳ илмининг ривожланишида янги даврни очиб берди. Ҳадисшуносликнинг VIII асрда кучайиб бориши калом ва фиқҳ соҳасини қайтадан кўриб чиқишни тақозо этган. XII – XIII асрларга келиб илгари ислом қонунчилигида ўзининг таъсирини ўтказишга бўлган интилишларга барҳам берилди. МАЗҲАБ ТУШУНЧАСИНИНГ МАЗМУН- МОҲИЯТИ “ Мазҳаб” (сўзи арабча сўз бўлиб, “йўналиш” деган маънони англатади) – бирор диний масала ёки муаммони ҳал қилишда муайян уламонинг фикрига эргашиш, “унинг юрган йўлидан бориш” демакдир. “ Мазҳаб” атамаси ислом дининг деярли барча соҳаларида, яъни ақида (калом), фиқҳ, ҳадисшунослик, фалсафа ва тасаввуфда баб- баравар ишлатилади. Илк исломда мазҳаб тушунчаси асосан фиқҳий мактабларга нисбатан қўлланилганлиги сабабли, кейинчалик ҳам кўпроқ қуйидаги тўрт мазҳабни англатувчи тушунча сифатида ишлати- ладиган бўлган. МАЗҲАБЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ТУРЛАРИ Шариат илмларининг кескин ривожи аббосийлар халифалиги даврида турли мазҳабларнинг вужудга келишига олиб келди. Мазҳабларни икки турга: а) ақидавий; б) фиқҳий турларга бўлинади. Ақидавий мазҳабларга қадария , жабария , ашъария , мотуридия , мўътазила , муржиа каби мазҳаблар киради. Улар ўз таълимотларида ислом ақидаси билан боғлиқ масалаларни кўтариб чиққанлар ҳамда улар юзасидан баҳс юритиб бир-бирлари билан муросасиз кураш олиб борганлар. Фиқҳий мазҳаблар. Суннийлик оқимидаги Ҳанафия , Моликия , Шофеия , Ҳанбалия ; Шиа йўналишидаги Жаъфария , Исмоилия , Зайдия . Ақидавий мазҳабларда асосий баҳс эътиқод муаммолари устида кетади. Фиқҳий мазҳабларда ҳуқуқий муаммолар бош масала ҳисобланади. Ҳанафия (Имоми Аъзам) мазҳаби. Бунга Абу Ҳанифа (тахаллуси Имоми Аъзам – буюк имом)(699-767) асос солган. У энг йирик ҳуқуқшунослардан бири бўлиб, шариат ҳуқуқини тартибга солган, қиёсни татбиқ этган, истиҳсон тартиб усулини (манбалар асосида хулоса қиқариш ёки ҳукмлардан мусулмонлар жамоаси учун мақбулроғини қабул қилиш) ишлаб чиққан, маҳаллий халқ ҳуқуқ қоидалари – одатни шариат билан келиштириб қўллашни жорий этган, ҳуқуқшуносликдан оқилона фойдаланиш унсурларини киритган. Истиҳсон (арабча яхшилаш, маъқуллаш) шариатнинг чалкаш, мураккаб масалаларига қиёсни қўллашнинг йўли билан мусулмон жамоаси ёки давлати учун мумкин қадар яхшироқ, фойдалироқ, маъқулроғини қўллаш тарзи ҳисобланади. Бу икки ёки ундан ортиқроқ имконият мавжуд бўлган мантиқий хулосалардан фойдалироғи, маъқулроғини ажратиб Ханафия мазҳаби (суннийларнинг 47 % ни ташкил қилади) – асосчиси Имом Абу Ханифа (699-767). Абу Ханифа ҳуқуқдаги ўз йўналишини шундай деб таърифлайди: “Мен ҳуқуқ масалалари бўйича ечимларни Қуръондан, Пайғамбар суннасидан оламан. Агар улардан топаолмасам, уни соҳабалар сўзларидан излайман. Агар унда ҳам бўлмаса, ижтиҳод (қиёс), истиҳсон (яхшиси, маъқулини танлаш) ва урф (миллий урф-одат) услубларидан фойдаланаман”. Абу Ханифа истиҳсон ва урфдан фойдаланганлиги учун ҳам ўз замондош фиқҳшуносларининг танқидига учраган. Шофиъия мазҳаби – (суннийларнинг 27 % ни ташкил қилади) – асосчиси Имом Муҳаммад ибн Шофиъий (767-820) дир. Қонунчилик соҳасида Ханафия ва Моликия усулларининг ўзаро муросасига тарафдорлик қилишга ҳаракат қилади. Улар кўпроқ қиёсга таяниб истиҳсон (муайян ҳолатда қўллаш мумкин Шофиъия мазҳаби . Имом аш-Шофиъия (767-820) унинг асосчиси бўлиб, кучли илоҳиётчилардан бири бўлган. Маккада яшаган, Яманда қозилик қилган. Шофиъия мазҳабининг усули ҳанафия ва моликия усулларининг ўзаро муросасига тарафдорлик қилишга уринган бўлса ҳамки, асосан моликияга мойил эди. Улар қиёснинг қўлланишида муайян чегарага йўл қўярдилар. Истиҳсон усули кўп хулосавий имкониятларни яратиш ва у шахсий (ғаразли) фикрларга асосланган ҳукмларга олиб боришидан ҳадиксирардилар. Шунинг учун улар қиёсга таяниб истиҳсоҳ (муайян ҳолатнинг равшан исботини берувчи фиқҳ қоидаси)ни ишлаб чиққанлар. Масалан, сафарда бўлган шахснинг ўлик ёки тириклигини билмасдан унинг мол-мулкига меросхўрлик эгалик қилишлари мумкинми, деган саволга шофиъийлар рад жавобини берардилар. Бунга сабаб мерос эгасининг ўлими ҳақи Моликия мазҳаби . Асосчиси Молик ибн Онас (713- 795) «Асҳоб ал-Ҳадис» (Ҳадис тарафдорлари) оқимининг йирик намояндаси бўлиб, фақат Муҳаммад давридаги диний ҳуқуқ тартибини ёқлаб чиққан. Ўзининг «Ал-Муваттоъ» (Оммавий, Барчага тушунарли) асарида Қуръон ва Суннани ақлга асосланган ҳолда талқин қилишга қарши чиққан. У муҳофазакор илоҳиётчи фақиҳлардан бири бўлган. Бу мазҳаб тарафдорлари ўзларининг номўътадиллиги билан ажралиб турган. Улар ҳанафийларга нисбатан қиёсни қўллашда анча чекловларга чек қўйишган. Аммо ўзларининг истислоҳ қоидалари билан ҳанафиянинг истиҳсонига яқин турадилар. Моликия мазҳаби асосчиси баҳс ва мунозараларда қатнашмаган. Унингча, “илм – хўрозлар ва қўчқорлар орасидаги уруш эмас”. Мазкур мазҳаб бўйича Қуръон ва Ҳадис ҳуқуқ асослари сифатида тан олинади. Қуръон ва Ҳадис бир манба бўлиб, унга қўшимча тарзда Мадина жамоасининг умумий тажрибаси қўшилади. Бирор масалани ҳал қилишда бирор бир ечим топилмаса, манфаат йўлида мустақил фикрга мурожаат этиш мумкин, аммо бу фикр умум жамоа манфаати ва Қуръон ҳамда Ҳадисларга зид бўлмаслиги ва шариат аҳкомларига мос келиши таъкидланади. Қиёсни қўллашда анча чекловлар мавжуд. Ҳозирги даврда Моликия мазҳаби Тунис, Жазоир, Марокаш, Ливия ва бошқа мамлакатларда тарқалган бўлиб, суннийликдаги мусулмонларнинг 17 фоизини ташкил этади. Ҳанбалия мазҳаби . Мазкур мазҳаб тарафдорлари авваллари фақат Қуръон ва Суннага таяниб, шаръий ҳукмлар чиқарсалар, кейинроқ қиёс ва ижмоъни қўллашда фақат Муҳаммаднинг сафдошлари бўлмиш саҳобаларнинг ҳамжиҳатлигидан келиб чиққан ҳукмларнигина инобатга олганлар. Бунда улар тобеъийларнинг ҳам, улардан кейинги эътиборли диний арбобларнинг ҳам фикрларини тан олмас эдилар. Қуръон ва ҳадислардан эса ҳеч қандай далил тополмаган тақдирда ноилож қиёсга мурожаат этардилар . . Бу мазҳаб диний масалаларда ҳеч қандай эркин фикрни тан олмай, шариат қонун ва маросимларини ижро этишда ўта жиддийлик кўрсатувчи диннинг ўтакетган фидойилари эдилар. Уларнинг расмиятчилиги, ўтакетган мутаассиблиги, жонли тарихий ҳақиқатдан ўзоқ турган қарашлари, ижтимоий ҳаёт ва турмуш тарзидаги ҳар қандай янгиликларга зид эка Ҳанбалия мазҳаби суннийликдаги энг кичкина, яъни 1,5 фоизни ташкил этувчи мусулмонлар бўлсаларда, улар «соф» ислом учун курашиш байроғи остида, XVIII асрдан то ҳозиргача турли мамлакатларда ваҳҳобийлик ҳаракати орқали катта зарар келтирмоқдалар. Бундан кўриниб турибдики, ислом ҳуқуқи вақтига, ўринга, шароитга қараб муайян хилдаги ўзгаришларга учраган, ҳар хил шарҳларга дучор бўлган. Юқоридаги мазҳабларнинг фаолиятида фақатгина соф ҳуқуқий масалалар билан чекланмаганликлари туфайли булар шариат қонунларининг кенг тарқалишига олиб келган. Улар қонунчилик тартиб-қоидалари мажмуига нафақат ҳуқуқий масалаларни, балки диний маросимчилик, савдо ва солиқ, хулқ-атвор масалалалрини ҳам киритганлар. Ислом ҳуқуқшунослари шариат қозиларидан бошқа судловчи ташкилотлар бўлмаганидан, мусулмон ҳуқуқшуносла АҚИДАВИЙ ТАЪЛИМОТЛАР Ислом таълимотига раҳна солувчи турли оқимларга қарши калом илми – “илм ул-ақоид”, яъни калом илмини ҳимоя қилувчи иккита оқим – Ашъария ва Мотуридия оқимлари вужудга келади. Ашъария (873-935) таълимоти: онгни, яъни ақлни диний анъаначиликдан (нақлдан) устун қўяди ва шариат мусулмонларнинг ҳаётини бошқаради, деб ҳисоблайди. Тақлидни, яъни кўр-кўрона диний раҳбарларга, уларнинг фикрларини танқидий қарамасдан бўйсуниб, итоат этишни инкор қилади ва ҳатто тақлид қилувчиларни мўмин эмас, деб ҳисоблайди. Мотуридия – Абу Мансур ал-Мотуридий (870-944) таълимоти: Инсон ўз ҳатти-ҳаракатларида соҳиб ихтиёрдир. У хайрли ва ёмонликни фарқловчи ақлга эга. Инсон ўз ақлига таяниб ва ўз иродасига кўра яхши ва ёмон ишларни қилишга рағбат кўрсатади, шунинг учун ўз қилмишлари учун ё мукоф ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • Ma’naviy hayotdagi o‘zgarishlar, madaniy taraqqiyot muammolari
  • Zardushtiylik dini ta’limoti
  • Sunna. Hadis turlari. Muhaddislar. Al jome as-sahih
  • Islom dini qadriyatlari
  • Islom dini paydo bo'lgan ijtimoiy-iqtisodiy shart-sharoitlar. Muhammad payg'ambar hayotlari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha